البحث

عبارات مقترحة:

الباطن

هو اسمٌ من أسماء الله الحسنى، يدل على صفة (الباطنيَّةِ)؛ أي إنه...

الرزاق

كلمة (الرزاق) في اللغة صيغة مبالغة من الرزق على وزن (فعّال)، تدل...

العليم

كلمة (عليم) في اللغة صيغة مبالغة من الفعل (عَلِمَ يَعلَمُ) والعلم...

Ҳазрати Усмоннинг саховати

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Шамсуддин Дарғомий
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات تفسير طبقة الصحابة
салафларимиз ахлоқларидан парча.

التفاصيل

(Ким бир яхшилик қилса, унга ундан ўн ҳисса (кўп савоб берилажак!) Анъом сураси. 160 – оят. Абу Бакр разияллоху анҳунинг халифалик даври. Мадинайи мунаввара. Мамлакатда очарчилик. Қайғуга ботган одамлар амиралмуъминийн Абу Бакр разияллоху анҳу ҳузурига келишиб, арз дод қилдилар: - Эй, Аллоҳ элчисининг халифаси! Ўзингиз шоҳиди бўлгандек, осмон ёмғир тўкмай, ер ҳам ҳеч нарса ундирмай қўйди. Одамлар эса ҳалокат гирдобида! Бирон чорасини кўрсангиз бўларди? - Тарқалинглар ва сабр қилинглар. Мен Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолонинг сизлардан бу машаққатни арилтишини умид қиламан. Ажаб эмаски, шу бугун кечга қадар бирон бир мурувватини кўрсатса! Дарҳақиқат, куннинг охирига бориб ҳазрати Усмон ибн Аффоннинг карвони Шомдан қайтибди деган хабар тарқалди. Карвон Мадинага кириб келганда одамлар пешвоз чиқдилар. Карвонда дон-дун, зайтун ва пишлоқ ортилган минг туя бор эди. Усмон разияллоҳу анҳу карвонни ҳовлисига олиб киргани заҳоти Мадинанинг савдогарлари етиб келишди. - Менда нима ишларингиз бор эди? – деб сўради Усмон разияллоҳу анҳу. - Нима ишимиз борлигини ўзинг яхши биласан. Анави молларни бизга сотармикинсан деб келдик. Уларга одамларнинг эҳтиёжини ўзинг кўриб турибсан. - Жоним билан. Бироқ, сизлар менга қанчадан фойда бермоқчисизлар? - Ҳар бир дирҳамингга икки ҳиссадан фойда берамиз. - Йўқ. Бу жуда кам. Менга ундан кўпроқ бериш таклиф қилинган. - Унда уч дирҳамдан берамиз. - Бўлмайди. Менга ундан кўп берилган. - Тўрт дирҳамга розимисан? - Йўқ. Ундан ҳам кўп берилган. - Бўпти, беш дирҳамдан берамиз! - Бу ҳам оз. Менга ундан ҳам кўпроқ берилган, ахир. - Эй, Абу Амр! Мадинада биздан савдогар йўқ! Ундан ташқари, карвонинг ортидан энг биринчи биз келдик ку?! Биздан олдин бирон кимсанинг келганини курмадик. Ким экан у шундан ҳам ошиғига оладиган?! - Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло! У менинг ҳар бир дирҳамимга ўн ҳиссадан берди! Бас, мен Аллоҳни шоҳид қилиб айтаман ки, мана шу карвон олиб келган барча нарсаларни Аллоҳ йўлида садақа қилдим!