البحث

عبارات مقترحة:

المتعالي

كلمة المتعالي في اللغة اسم فاعل من الفعل (تعالى)، واسم الله...

القادر

كلمة (القادر) في اللغة اسم فاعل من القدرة، أو من التقدير، واسم...

الحيي

كلمة (الحيي ّ) في اللغة صفة على وزن (فعيل) وهو من الاستحياء الذي...

Умар ибн Абдулазиз

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Акрам Ҳасан ، Абу Абдуллоҳ Шоший
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات التراجم وسير الأعلام من أئمة الإسلام والمصلحين
Китобнинг ушбу бўлими қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: – Умар ибн Абдулазизнинг насаблари; – Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг хонодонида улғайиши; – Умар ибн Абдулазизнинг Мадинага волий бўлиши; – Унинг Умавийлар хилофатига халифа этиб сайланиши; – Умар ибн Абдулазизнинг адолатидан наъмуналар; – Унинг зоҳидлиги ва тавозеси;

التفاصيل

Умар ибн Абдулазиз Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Бисмиллаҳир роҳманир роҳим  Умар ибн Абдулазиз Бисмиллаҳир роҳманир роҳимУмар ибн Абдулазиз ибн Марвон ибн Ҳакам ибн Абул Ос ибн Умайя ибн Абду Шамс ибн Абду Манаф.Хулафои рошиддиннинг бешинчиси, умавий халифаларнинг саккизинчиси Умар ибн Абдулазиз тарихчиларининг айтишича, Мадинаи-Мунавварада ҳижратнинг олтмиш биринчи санасида таваллуд топган. Бани Умайя сулоласидан чиққан, тарихда Умар ибн Хаттоб сингари жамиятда адолат ўрнатиб, одил ҳоким деб ном қолдирган Умар ибн Абдулазиз, халифа Марвоннинг ўғли Абдулазиз хонадонида дунёга келди.Умарнинг отаси: Абдулазиз ибн Марвон Бани Умайянинг энг яхши амирларидан бўлиб, шижоати ва саховати билан эл орасида танилган эди. Қарийб йигирма йил Мисрнинг амири бўлган Абдулазиз дину-диёнатда мустаҳкам- лигидан уйланиши олдидан ўз устозига: Менга шубҳа аралашмаган пулларимиздан тўрт юз динор берсангиз, тақводор, художуй ва аҳли илмлар хонадонига совчи қўйсам, дейди. Кейин Умар ибн Хаттобнинг набираси Лайло бинти Осим ибн Умар ибн Хаттоб билан турмуш қуради.Умар ибн Хаттоб хонадонида туғилиб вояга етган қизни жуфти ҳалолликка ихтиёр қилиши Абдулазизнинг йигитлик даврида ҳам ахлоқи гўзал, илмга ва фазилатга ташна инсонлигига далолат қилади. У ёшлигида Абу Ҳурайра ва бошқа бир қанча саҳобалардан ҳадис эшитган, уларнинг илм ҳалқаларида ўтирган эди.Умарнинг онаси: Умар ибн Абдулазизнинг онаси Лайло, Умар ибн Хаттобнинг ўғли Осимнинг қизидир. Ўта тақводор ҳамда араблар орасида шоир ва кучли нотиқ бўлган Осим, Умар ибн Абдулазизнинг она томонидан бобосидир. У ҳижрий етмишинчи санада вафот этган.Умарнинг она томонидан бувиси: Амирулмўминин Умар ибн Хаттоб замонасидан бери тарих зарварақларини безаб келаётган машҳур қисса соҳибаси, бандасидан эмас Яратганнинг ўзидан одамлар кўзидан холи ҳолатда ҳам қўрқан сутчининг қизи, севимлик халифамиз Умар ибн Абдулазизнинг момосидир.Келинг, яхшиси бу ажойиб қиссани воқеанинг бевосита гувоҳидан эшитайлик. Зубайр ибн Аслам отасидан ривоят қилади: Мен Умар ибн Хаттоб билан бирга тунда Мадина кўчаларини айланиб юрар эдик. Баногоҳ бир кампирнинг ўз қизига иш тайинлаётгани қулоғимизга чалинди. Тур қизим, бу сутни олгинда сув аралаштириб қўй, эрталаб сотиб келамиз, деди. Шунда қизи онасига: Эй онажон, эшитмадингизми, бугун Умарнинг жарчиси сутга сув аралаштирманглар, деб амирул- мўмининнинг буйруғини жар солиб, айтиб ўтиб кетдику, деди.Кампир қизига: Эй қизим, ҳозир кечаси бўлса, сени на Умар, на унинг жарчиси кўради, турақол, тезда аралаштир, деди.Қизи эса онасига, эй онажон, биз Умарга одамлар олдида итоат қилиб, ёлғиз қолганда буни аксини қиламизми? Умар кўрмаса ҳам Умарнинг Раббиси кўриб турибдику, деди. Умар бу гапларни эшитдида менга: Эй Аслам, бу ҳовлини яхшилаб таниб ол, деди.Ертасига тонг отгач, Умар менга: Эй Аслам, бор кечаги уйни эгалари ким эканлигини, уларнинг боқувчилари кимлигини аниқлаб кел, деб жўнатди.Мен қайтиб келиб, Умарга бу уйда бир кампир ўзининг қизи билан яшашини, уларнинг боқувчиси йўқлигини, сут сотиб тирикчилик ўтказишларини айтдим. Шунда Умар ўғилларини тўплаб, қайси бирлари уйланишга рағбат қилса, шу хонадон қизига уйлантириб қўйишини айтди. Осим мен уйланаман, деди. Булардан бир қиз туғилди. Бу қиз вояга етиб Абдулазиз ибн Марвонга турмушга чиқди ва улардан Умар ибн Абдулазиз дунёга келди. Умар ёшлигида дадасининг отларини томоша қиламан деб отхонага кирганда отлардан биттаси ҳуркиб кетиб, уни тепиб юборган ва юзида чандиғи қолган эди. Орқасидан кирган дадаси уни юзидан қонларни артар экан, агар изи қолса Бани Умайянинг саййиди бўласан, деб эркалатган эди. Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ҳам туш кўриб, шояд менинг наслимдан юзида чандиғи бори дунёда адолат ўрнатса, деган эди. Худди шунга ўхшаш тушни Умар ибн Хаттобдан бошқалар ҳам кўрган эди. Тушнинг табири эса, қисқа фурсатда ўз тасдиғини топди.Умар ибн Абдулазизнинг ёшлиги Мадинаи-Мунавварада ўтди. Ёш Умар онасининг амакиси буюк саҳоба Абдуллоҳ ибн Умарнинг олдига тез-тез бориб турар эди. Ҳатто онасига бир неча бор: Онажон, мен ҳам амаким Абдуллоҳга ўхшагим келади, деб айтганда, онаси: Агар дунёда зоҳид [ғариб] бўлсанг, албатта амакимга ўхшаган бўласан, дейди. Умар Мадинада илм талабида юрган даврда дадаси Абдулазиз Мисрга амир этиб тайинланади. Абдулазиз аёлига Мисрга кўчиб келишини ва ўзи билан болаларини ҳам олиб келишини тайинлаб мактуб жўнатади. Умарнинг онаси мактубни амакиси Абдуллоҳга кўрсатади. Абдуллоҳ ибн Умар хатни ўқиб, эй қизим, хўжайининг қаерда бўлса, сен ҳам ўша ерда бўлишинг керек. Лекин Умарни бизга ташлаб кета қол, чунки Умар сизларнинг ичингизда бизга энг ўхшайдиганроғидир, деб ёш Умарни Мадинада олиб қолади. Онаси Мисрга етиб келгач, Абдулазиз нега ўғлини ҳам олиб келмаганини сўраганда, Абдуллоҳ ибн Умар олиб қолганини айтади. Буни эшитиб Абдулазиз жуда сўйинади ва ўз акаси халифа Абдулмалик ибн Марвонга бу ҳақда хабар беради. Халифа буни эшитиб, Умар учун ҳар ойда минг динор тайин қилади.Шубҳасиз, Умар ибн Абдулазизнинг келажакда комил инсон ва одил сиёсатчи бўлиб етишига Мадина ҳаёти катта тасир қилган эди. Қандоғам таъсир қилмасин! У Умар ибн Хаттоб хонадонида тоғалари қўлида тарбия топди. Мадинадаги пайғамбаримиз саҳобаларининг ахлоқларини кўриб улғайди, энг тоза ва энг мусаффо жамият етиштириб чиқарган улуғ сиймоларнинг илм ва маърифат булоғидан сипқириб ичди.Умар ёшлигидан илмга берилди, Мадинаи-Мунаввара уламоларининг илм ҳалқаларида ўтирди. Ўша даврдаги олиму фозил кишилар суҳбатидан баҳраманд бўлди. Ёшлик чоғидаёқ қурони каримни мукаммал ёд олди. У илмга чанқоқлиги ва зеҳниннинг ўткирлиги, ахлоқининг гўзаллиги билан тенгдошларидан ажралиб турар эди. Ёш бўлишига қарамай, қурони карим тиловатига қаттиқ берилди. Қуръон ўқиганда тадаббур ва тафаккур билан тўхтаб-тўхтаб, йиғлаб ўқир эди. Бир куни онаси нега йиғлаши сабабини сўраганда, ўлим оятлари келганда ўзини тутолмаётганини айтди, онаси ҳам унга қўшилиб йиғлади.Ҳа, Умар йигитлик даврини Мадинаи-Мунавварада Умар ибн Хаттоб хонадонида илм билан ўтказди. Ўша вақтда Мадинада тирик қолган саҳобаларнинг берган одобу ахлоқи ила тарбия топди.Албатта инсон шахсиятининг етук ва кучли бўлиб етилишига уни ўраб турган атроф муҳитнинг таъсири жуда катта бўлади. Ўша даврда Мадинада бир қанча саҳобалар ҳали ҳаёт эдилар. Жамиятда тақво, инсоф, илм ва аҳли илмларга иқбол қилиш, хайрли ишларда ўзаро ҳамкорлик, Оллоҳ ва расулининг каломини ҳамма нарсадан устун қўйилиши яққол сезилиб турар эди.Муборак Мадина шаҳрида улғайиш Умарнинг шахсий ҳаётию, яшаш турмушигагина таъсир ўтказиб қолмай, балки иймон уфқларида юксалишига, руҳан тетиклашишига ҳам сабаб бўлди. У ердаги кўп воқеаларнинг гувоҳи бўлган Уҳуд тоғига, саҳобалару тобеинларни ўз бағрида олиб ётган Бақеъ қабристонига, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларига ҳар кун кўзининг тушиб туриши Умарнинг иймонини ҳар лаҳзада янгилар эди.Абдулазиз ибн Марвон ўғли Умарнинг тарбияси билан шуғулланиш учун Солиҳ ибн Кайсонни мураббий қилиб тайинлади. Умар намозларни жамоат билан масжидда адо қилар эди. Иттифоқо бир куни жамоат намозидан кеч қолгани Солиҳ ибн Кайсонга етди. Мураббиси бунинг сабабини сўраганда сочини турмак қилдирётгани сабабли кеч қолганини айтади. Мураббиси сочингни тузатишинг намоздан ҳам муҳим бўлдими, деди-да, дадаси Абдулазизга бу ҳақида мактуб йўллайди. Мактубни ўқиган Абдулазиз Умарга таъзир бериб қўйиш мақсадида одам жунатади. Дадаси юборган элчи Умардан сўраб ўтирмасдан унинг сочини тагидан олиб ташлайди.Умар ибн Абдулазиз намозини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқигандек ўқишга қаттиқ ҳаракат қилар эди. Ҳатто ҳар бир рукуъ ва сужудларда юзталаб тасбеҳ айтгани ривоят қилинган.Ҳаж қилишга келаётган Абдулазиз Мадинада Солиҳ ибн Кайсондан ўғли ҳақида сўраганда, устози, бу боладан кўра қалбида Оллоҳни улуғровчироқ кишини билмадим, дейди. Умар Мадинада кўп устозлардан таҳсил олди. Булардан Саъид ибн Мусаййиб Умардан бошқа амирлар мажлисида ўтирмасди. Яна Умар таъсирланган устозларидан Салим ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттобдир. Умар ибн Абдулазиз шулар сингари кўплаб олим ва фақиҳлардан таълим, тарбия олди. Умар таълим олган устозларининг сони ўттиз учтага етади, улардан саккизтаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саҳоба бўлса, йигирма бештаси тобеъинлардир.  Бисмиллаҳир роҳманир роҳимУмар улғайиб вояга етгач, амакиси Абдулмалик ўз ҳузурига Дамашқга чақириб олади ва қизи Фотимага уйлантириб қўяди. Бир оз вақтдан сўнг Уммавийлар давлатининг пойтахти Дамашққа яқин ноҳияларга амир этиб тайинланади. Абдулмаликнинг тўрта ўғли бўлиб, булар отасидан кейин бирин-кетин халифа бўлиши отаси томондан васият қилинган эди. Ўғилларининг каттаси Валид халифаликка ўтиргач, мамлакат ичкарисида ички низолар авж олади. Жуда кўп тобеинлар ва аҳли илмлар карвони Ироқнинг амири Ҳажжож ибн Юсуфнинг зулмидан ўша даврда Мадинаи-Мунавваранинг амири бўлиб турган Умар ибн Абдулазиз томонга оқиб кела бошлайди. Умар уламоларнинг ҳурматини ўз ўрнига қўяр, уларни эъзозлар ва уларга керакли бўлган шароитларни муҳаё қилар эди. Албатта Умарнинг бу эзгу ишлари Ҳажжожни ўз ўрнида жим ўтқизмас эди. Халифа Валид ўзидан кейин умматга халифа қилиб ўз ўғлини тайин қилиш бўйича барча вилоят амирларини машварат учун ҳузурига жамлайди. Барча амирлар розилигини беради. Аммо Умар қатъий эътироз билдириб, биз сизнинг дадангизга у кишидан кейин сизни ва сиздан кейин укангиз Сулаймонни халифа қилишга аҳд берганмиз, акс ҳолда сизни ҳам бу ишдан олишга тўғри келади, дейди. Умарнинг қаршилиги ва оқиллиги билан яна тахт ворислиги Валиднинг укаси Сулаймонда қолади.Имоми Заҳабийнинг келтиришича, фурсатдан фойдаланган Ҳажжож халифа Валидга Макка ва Мадинада Умар атрофига Ҳажжождан норози бўлган Басра ва Кўфа уламолари тўпланаётгани ва бу мамлакат барқарорлигига таъсир қилишига ишора қилинган мактуб юборади. Айнан шу мактубда Ҳажжож, Умар ибн Абдулазизни Мадинаи-Мунаввара амирлигидан олишни ҳам тавсия қилган эди. Амирликдан кетган Умар Мадинаи-Мунавварани тарк этишга мажбур бўлади. Уммавийлар салтанатининг чекка бир вилоятида амирлик қилаётган Сулаймон ҳузурига боришни режалаган Умар ибн Абдулазиз Мадинадан чиқиб кетаётганда ўз хизматкорига пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг "Мадина бамисоли темирчининг ўчоғидаги гирага ўхшайди. Ўчоқдаги ўт алангаси темирни қиздириб, ундаги зангларни чиқариб юборгани сингари, Мадина ҳам ўзидан нопок кишиларини чиқариб юборади, деганларини айтиб, ишқилиб биз ҳам шундайлардан бўлиб қолмайликда, деб чуқур хўрсинади.Умар амакиваччаси Сулаймоннинг саройида ўзининг одиллиги, ростгўйлиги ва маломатчининг маломатидан қўрқмаслиги билан маслаҳатчи ва бош вазир мақомида ишлаб юрган кезлари, Дамашқдан чопар Валиднинг узоқ йиллик касалликдан сўнг вафот этгани ва Дамашқ халқи байъат бериш учун тахт вориси Сулаймонни кутиб тургани битилган мактубни келтиради.Ҳижрий тўқсон олтинчи йил Сулаймон халифалик тахтига ўтирар экан, сирдоши Умар ибн Абдулазизни ўзига энг ишончлик маслаҳатчи қилиб олади.Сулаймоннинг халифалиги акаси Валид, отаси Абдулмалик сингари узоққа чўзилмайди. Бехосдан келган хасталик сабабли ўлим тўшагида ётиб қолган Сулаймон барча аркони давлатни тўплаб ўзидан кейинги тахт ворисининг исми ёзилган мактуб қолдираётганини ва бу мактубни вафот этгандан сўнг очиб ўқишларини васият қилади. Мактубни вазири Ражо ибн Ҳайвага топширади. Сулаймон тириклигидаёқ амирзодалардан мактубда исми ёзилган кишига байъат беришларига аҳдларини олган эди. Мактубда кимнинг исми битилганини билолмаган халифаликга даъвогар амирзодаларнинг ичлари ғумирлар эди. Умар ибн Абдулазиз эса, Ражо ибн Ҳайвани олдига қайта-қайта бориб, Сулаймон кимни тахт вориси қилиб қолдирганини айтишини сўрар эди. Ражодан вақти келганда биласиз деган жавобни эшитган Умар, ишқилиб менинг исмимни ёзиб қўйган бўлмасинда, дер эди.Сулаймон ибн Абдулмаликнинг халифалиги икки йилу етти ойдан ошмади. Суфён Саврий айтади: Сулаймоннинг халифалиги яхшилик билан бошланди, хотимаси ҳам яхшилик билан якунланди. Бошланиши намозларни ўз вақтида ўқишга чиқарган фармони бўлса, хотимаси ўзидан кейин умматга Умар ибн Абдулазиздек тақводор халифани қолдириб кетиши бўлди.Ҳа, Сулаймон ибн Абдулмалик ҳижрий тўқсон тўққизинчи санада вафот этди. Халифалик даврида давлат тизимида бир қанча ислоҳотларни амалга оширди. Ҳажжож ибн Юсуф тарафидан тайин қилинган амирларни ишдан бўшатди. Уларнинг ўрнига Умар ибн Абдулазизнинг тавсияси билан солиҳ кишиларни тайин қилди. Ҳажжож зиндонга ташлаган жуда кўп бегуноҳ инсонларни зиндондан озод қилди. Қўстантинияни фатҳ қилиш учун қўшин юборди. Ўзи Қўстантинияга яқин вилоятлардан бирига жойлашиб, Оллоҳ менга Қўстантиния фатҳини кўрсатади, ё мен шу ерда ўламан, деди. Мусулмонлар қўшини Қўстантинияни узоқ вақт қамал қилишди. Лекин Сулаймонга Қўстантинияни фатҳ қилиш насиб қилмади. Тарихчиларнинг ёзишича, Сулаймон риботда турган ҳолда қирқ тўрт ёшида ўз омонатини топширди. Дафн маросимидан олдин Ражо ибн Ҳайва барча амирзодаларни тўплади, улардан мактубда номи зикр қилинган кишига байъат беришларига яна бир бор аҳдларини олди. Мактубда Сулаймон, Умар ибн Абдулазизни халифа, ўз укаси Язид ибн Абдулмаликни тахт вориси бўлишини васият қилган эди..Дамашқдаги Умавийлар жомеъ масжидида бутун халқ кўз ўнгида Умарнинг эътирозларига қарамасдан байъат берилди. Умар минбарга чиқиб йиғилганларга бу иш Умарнинг хоҳиш-иродасидан ташқари бўлаётганини ва Умарни халифаликка рағбати йўқлигини, бу масъулиятли ишни кўтара олмаслигини айтади. Ҳали ҳам кеч эмаслигини айтиб, мусулмонлар ўзлари рози бўладиган бошқа кишини халифа қилиб сайлаб олишларини таклиф қилади. Йиғилганлар ҳаммаси бир овоздан: Эй Умар, биз сизни халифа бўлишингизга розимиз. Оллоҳга таваккул қилиб ўзидан баракани сўраб бизга бош бўлинг, дейишади.Бундан сўнг иложсиз қолган Умар ўзининг машҳур хутбасини қилди. Оллоҳга ҳамду сано, пайғамбаримизга салоту саломлар айтгандан сўнг, одамларни тақвога чақирди. Дунёни дўст тутмасликка, охират учун ишлаб қолишга тарғиб қилди. Сўнгра: Эй инсонлар! Ким Оллоҳга итоат қилса, унга эргашиш вожиб бўлади. Ким Оллоҳга осий бўлса, унга итоат қилинмайди. Эй инсонлар! Модомики Оллоҳга итоат қиларканман менга ҳам итоат қилинглар, қачонки менда бунинг аксини кўрсангиз, менга итоат қилманг, деб минбардан тушиб кетади. Умар халифаликка сайланган куни унга оқ от келтиришди. Бунинг сабабини сўраганда, ундан олдинги халифалар халифа бўлган куни оқ от миниб шаҳар айланишни одат қилишганини ва бу иш маросимга айланиб қолганини айтишди. Умар уларга умматнинг афзали бўлган Абу Бакр ва Умарлар қилмаган ишни қилмаслигини айтиб, бу маросимни бекор қилади. Бундан сўнг Умарнинг олдига йўғон, барваста киши келиб икки юзта хос соқчи хизматига шай турганини маълум қилади. Умар бундай дабдабага ҳожат йўқлигини, хато қилганда ўзини тўғрилаб турадиган бир насиҳатчи билан кифояла- нишини айтиб, соқчиларнинг ҳаммасини тарқатиб юборади. Бу ердан тўғри сарой девонхонасига келган Умар узоқ йиллардан бери тўпланиб қолган шикоят ва арзларни бирма-бир кўриб чиқади. Кимдир ерини қайсидир амир тортиб олиб қўйганидан шикоят қилса, яна кимдир золимнинг зулмидан додлар эди. Умар бу хатларнинг ҳаммасига жавоб ёзар, мазлумларга ҳақлари қайтарилиши учун фармонлар чиқарар эди. Уч кундан бери мижжа қоқмасдан сарой девонхонасида ишлаётган Умар олдига катта ўғли Абдулмалик келиб, дадасига бундай ҳолатда тинимсиз ишлашда давом этаверса касал бўлиб қолишини айтади. Шундан сўнг, Умар ўғлининг қистови билан дам олиш учун уйига қайтади. Бисмиллаҳир роҳманир роҳимУмар ибн Абдулазиз халифалик даврида байтулмолга мусулмонларга тарқатиш учун олма келтиришади. Умарнинг кичкина ўғилчаси унинг олдига келиб олмалардан биттасини олиб оғзига олиб бораётганини кўрган Умар дарҳол ўғлининг қўлидан олмани тортиб олади. Болакай йиғлаб онасининг олдига кириб кетади. Бола бўлган воқеани онасига айтганда, онаси хизматкорга пул бериб, олма келтиришни тайинлайди. Умар уйга қайтганда уйидан олма ҳиди келаётганини билиб буни сабабини сўрайди. Аёли ўғилчасини олма егиси келганини ва бозордан олма келтирганини айтади. Шунда Умар, болам ҳали тақсимланмаган олмани оғзига олиб борётганда қўлидан тортиб олиб қўйганимда худди юрагимни суғургандек бўлдим, лекин фарзандимни ичига ҳаром луқма киришини хоҳламадим, дейди.Умарнинг хизматкори хабар беришича, бир куни Умар ибн Абдулазизнинг кўнгли олма тусаб қолади. Агар ширин ҳидли олма бўлганда еган бўлардик, дейди. Хизматкори дарров саватда жуда ширин ҳидли олмаларни келтиради. Умар улардан биттасини қўлига олиб ҳидлаб, жуда ширин экан, мазаси ҳам яхши бўлса керак, дейди-да, хизматкорига бу олмаларни берган одамга биздан салом айт, жуда ширин олмаларни чиқарибди, миннатдор- чилигимизни етказиб, олмаларини қайтариб бер, дейди.Хизматкори: Эй амиралмўминин, бу олмаларни ўз қариндошингиз - амакингизнинг ўғли ҳадя қилдику, еявермайсизми? Бундан ташқари ўзиз яхши биласиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам садақани қайтариб, ҳадяни қабул қилганлар, дейди. Шунда Умар: Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадяни қабул қилганлар, зеро, у замонларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳадялар борар эди, бизга бўлса пора бўлиб келаяпти, дейди.Умар халифаликка ўтиргач, барча амир ва умароларнинг бойликларини тафтиш қилдиради. Уларнинг ёки оталарининг мансабга ўтиришларидан олдинги ва кейинги бойликларида катта фарқ сезилса, ҳаммасини байтулмол ихтиёрига топширтирaди. Ҳатто бир куни Умарнинг аммаси ундан шикоят қилиб ҳузурига киради. Умар байтулмолдан аммасига ойлик қилиб бериладиган тўрт юз динорни тўхтатиб қўйган эди. Аммаси ҳар ойда тўрт юз динордан акаси Абдулмалик, жиянлари Валид ва Сулаймон даврида ҳам олиб турганини айтиб, Умар буни нега тўхтатиб қўйганини сўрайди. Умар олдинги халифалар ўз яқинларига байтулмолдан қайси асосга кўра ойлик берганлигини билмаслигини айтиб: -          Аммажон, сиз Бадрда қатнашганмисиз?, деб сўрайди.-          Аммаси йўқ, деб жавоб қилади.-          Уҳуд жангидачи?-          Аммаси яна йўқ, дейди.-          Унда улар нима сабабдан сизга мусулмонлар хазинасини совурганига ҳайронман. Агар сиз пулга муҳтож бўлсангиз мен ўз ёнимдан ёрдам бериб тураман деб, аммасини кузатиб қўяди.Ҳа, Умар ибн Абдулазиз Бани Умайя амирзодаларига байтулмолдан беҳуда бериладиган барча иноъмларни бекор қилди. Оталарининг мансабидан фойдаланиб эгаллаб олган имтиёзларидан маҳрум этди. Одамлардан тортиб олиб, ўзларига ўзлаштириб олган барча мулк ва ер сувларни ўз эгаларига қайтартирди. Ҳақдорлари аниқланмаган ер ва жойларни байтулмолга топширтирди.Оқиб келиб турган даромадларидан айрилган айрим аламзада амирзодалар, Умар ибн Абдулазизнинг бу ишларидан норози бўлиб, байтулмолдан олиб турган иноъмлари тўхтатилмаслигини талаб қилинган мактубни ўғли Абдулмаликдан киргизишади. Мактубни ўқиган Умар мактуб остига қуръони каримнинг: "Агар гуноҳ қилсам Раббимнинг улуғ кун-қиёматдаги азобидан қўрқаман", деган оятини ёзиб ўғлидан чиқариб юборади. Умар мамлакатда зулмга барҳам берди. Адолатни ўрнатди, бева-бечоралар, касал, ожиз, заифлар ҳолидан хабар олди. Ҳатто Умарнинг назаридан зиндондаги маҳбуслар ҳам четда қолмади.Вилоятларнинг бошқарувига Оллоҳдан қўрқадиган, тақводор, сиёсатни пухта биладиган, одамларни бошқаришда тажрибага эга булган солиҳ кишиларни тайин қилди. Умар тайин қилган амирлар вилоятларда муаммоларни ҳал қилишда тўлиқ эркинликга эга эдилар. Бирон муҳим масала бўлмаса майда-чуйда ишларни Умарга кўтармас эдилар. Янги ҳокимларни тайин қилар экан, Умар уларнинг билимини, ахлоқини олдиндан яхшилаб ўрганар эди. Уларни турли услублар билан текшириб, синаб кўргандан сўнг, уларда масъулиятни ҳис қилиш ва омонатдорликни билсагина бу вазифани уларга топширар эди.Умар ибн Абдулазиз халифалик даврида вилоятларга ҳокимликка тайин қилинганлар орасида олимлар, фақиҳлар, моҳир сиёсатчилар, енгилмас саркардалар ва фотиҳлар бор эди. Мадинаи-Мунавваранинг амири ва қозиси машҳур олим Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Ҳазм эди. Басранинг амири Жарроҳ ибн Абдуллоҳ Алҳакимий жуда кўп диёрларни фатҳ қилган фотиҳ, обид ва уддабурон қўмондонлардан бўлган. Андалус амири Самҳ ибн Малик нодир истеъдодлик қўмондон, идора ва бошқарув ишларида тенги йўқ сиёсатчи бўлган. Андалусга яқин шаҳар ва қишлоқларни фатҳ қилиб кўп жойларни Андалус заминига қўшган ва Андалусда шаҳид бўлган.Бошқа вилоятларга тайин қилинганлар ҳам шулар даражасидаги амирлар эди.Умар ибн Абдулазиз ўзи учун ўрта-миёна ҳаёт кечиришни ихтиёр қилган бўлсада, амирлар ёки мансабдор шахсларни бундай ҳаёт кечиришга мажбур қилмас эди. Балки халқ хизматига астойдил бўлсин деб уларга байтулмолдан юқори маошлар тайин қилди. Тирикчилик деб, тижорат ёки бошқа нарсалар билан машғул бўлиб қолмасликлари учун уларга турли хил туҳфаларни ҳам юбориб турарди. Умар ибн Абдулазиз халифа булган кунидан бошлаб камтарона ҳаёт кечира бошлади. Ейиш-ичиш ва кийинишда ҳам Оллоҳ олдида ҳисоб-китоб борлигини тез-тез эслаб, исроф ва ҳаддан ошувчилардан бўлиб қолишдан қўрқар эди. Йигитлик чоғида етти юз динорлик кўйлак кийиб юрадиган Умар, халифа бўлганда етти дирҳамлик кўйлак кийиб юрди. Ўз яқинларига бундан ҳам арзонроғи бўлса келтиринглар, кияман, дерди. Ўткинчи дунёнинг неъматлари ҳам ўткинчи эканлигини ҳис қилган Умар, боқий дунёнинг тугаб битмас неъматларига кўз тикар эди. Дунё матолари, сарой ялтир-юлтирлари унинг қаршисида ҳар қанча жилваланмасин Оллоҳга бўлган муҳаббатидан тўсиб қўя олмади. Балки, мансабни Оллоҳ тарафидан берилган омонат деб билди, бор кучини мусулмонлар хотиржамлиги ва фаровонлиги йўлида сарфлади. Умар халифалиги даврида мамлакат ичкарисида тинчлик ва барқарорлик ҳукм сурди. Умарнинг адолати ва тўғри юргизган сиёсати сабаблик одамлар тинч омон ва фаровон ҳаёт кечирдилар.Оллоҳнинг раҳмати ва баракаси ҳар томондан ёғилди.Ғарбу-шарқ тарихчиларининг эътирофича, Умар замонасида закот берувчилар закот оладиган одам тополмаганидан, тўпланган закот пуллари Африкадаги қора қулларни озод қилишга жўнатилган.Умар бир куни хизматкоридан одамлар қандай яшаяпти, деб сўрайди? Сиз билан мендан бошқа ҳамма роҳатда яшаяпти, деб жавоб беради хизматкор.