البحث

عبارات مقترحة:

الحميد

(الحمد) في اللغة هو الثناء، والفرقُ بينه وبين (الشكر): أن (الحمد)...

الرفيق

كلمة (الرفيق) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فعيل) من الرفق، وهو...

البر

البِرُّ في اللغة معناه الإحسان، و(البَرُّ) صفةٌ منه، وهو اسمٌ من...

Мўғил татар қиссаси 07-қисм

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Абу Абдуллоҳ Шоший ، Шамсуддин Дарғомий
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات التاريخ وتقويم البلدان - البلدان والممالك
Ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: Ҳижрий 620 йилда содир бўлган энг муҳим воқеалар; Мўғулларнинг Россияда Болгарлар қаршисида мағлубиятга дучор бўлиши; Аксарият мусулмон диёрларидан чигиртка балосининг чиқиши; Ибн Ҳоким Анадолнинг Грузия мамлакатига ҳоким бўлиш илинжида насронийликни қабул қилиши; Ғиёсиддин ибн Хоразмшоҳнинг Эрон ва унинг атрофидаги ҳудудларга ҳукмрон бўлиши ва Аббосийлар халифаси уни заифлаштиришга ва унинг давлатини парчалашга ҳаракат қилиши; Ҳижрий 621 йилда содир бўлган энг муҳим воқеалар; Форс минтақасининг Ғиёсиддин билан Саъдуддин ибн Дакла ўртасида тақсимланиши; Эронда мўғул-татарлар мусулмонларни қатл қилиши; Чигирткаларнинг чиқиши ва қурғоқчилик келиши;

التفاصيل

Мўғул татар қиссаси 7- қисм Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ўтган суҳбатимизда: Ҳижрий 620-йилнинг энг муҳим воқеалари Болгарлар қаршисида мўғул мағлубияти Аббосийларнинг  Эрон минтақалари ҳукмрони Ғиёсиддинга қарши ҳаракати Мусулмон Шаҳзода Анадолнинг насронийликни қабул қилиши Мусулмон ўлкаларида чигиртка балоси Ҳижрий 621 йил воқеалари Форс минтақасининг тақсимланиши Эронда мўғул жамоати мусулмонларни қатл қилиши Чигиртка ва қурғоқчилик келиши         Валлоҳу таъала аълам....  Мўғул татар қиссаси 7- қисм Бисмиллаҳир роҳманир роҳимБарча мақтовлар Оллоҳга хосдир. Унга ҳамду сано ва истиғфорлар айтамиз, Ундан ёрдам сўраймиз, нафсларимиз ҳамда ёмон амалларимиздан паноҳ тилаймиз. Оллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен шериксиз, ягона Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бераман.  Ўтган суҳбатимизда:–        Жалолиддин Мангубердининг мўғул қўшин- ларидан қочиши;–        Мўғулларнинг Афғонистон диёрини босиб олиши;–        Мўғулларнинг Мерага шаҳрини эгаллаши;–        Ҳижрий 618 йилда мўғулларнинг Аббосийлар хилофатига ҳужум қилишдаги тараддуди;–        Мўғулларнинг Табризга ҳужум қилишдан бош тортишининг сабаби;–        Мўғулларнинг Доғистон, Чеченистон ва Россиянинг жануби-ғарбини эгаллаши, каби мавзулар борасида зикр қилиб ўтган эдик. Ҳижрий 620-йилнинг энг муҳим воқеалариҲижрий 620/мелодий 1223 йилда содир бўлган воқеаларнинг аҳамият касб этганларидан фақат тўрттасига тўхталиб ўтамиз:  Болгарлар қаршисида мўғул мағлубиятиБиринчи воқеа: Мўғуллар Россия ерларига бостириб кириб, саноқсиз ғалабаларга эришди, ниҳоят қаршисидан болгар халқи чиқди. Бу минтақа ҳозирги Болгарияда бўлсада, ўша вақтлар Россияга қарашли эди. Мўғуллар билан болгарлар орасида қаттиқ жанг бўлди, мўғуллар мудҳиш мағлубиятга учраб[1], саноқсиз аскарлари қирилиши баробарида Россиянинг ғарбий минтақаларида –илгари босиб олган кўп жойларда– ҳукмронликни қўлдан бой берди. Улар Россия минтақасида бир маротаба енгилиши оқибатида Россия, Грузия, Арманистон, Чеченистон, Доғистон, Азарбайжон ва Эроннинг шимолида нуфузини йўқотди. Мўғуллар мағлубиятга учраб, саросимада туриши мусулмонлар учун сафларини тартибга солиш, таёргарлик кўриб, мўғуллардан ўч олиш учун жуда қулай фурсат эди. Бироқ Ибнул Асир –раҳимаҳуллоҳ– хабар беришича, шу йилнинг шаъбон ойида мусулмон амирларидан бири жангга шай бўлиб, Грузиядаги насроний курж қабиласига ҳужум уюштиради ва бир нечта қишлоқларни ишғол қилиб, бир қанча одамлар баробарида уларнинг бошлиғини ҳам асир олиб қайтади. Ҳолбуки, ҳеч қанча вақт ўтмасдан Курж давлати подшосининг талабига кўра асирга тушган курж амири озод қилинади[2]. Бу ҳайратланарли ҳодисадир. Мусулмонлар билан насронийлар ўртасида урушлар мунтазам давом этиб келган бўлсада, улар айни дамда ўзаро расмий бўлмаган вақтинчалик сулҳда эдилар, қолаверса катта душман-мўғуллар мавжуд бўла туриб, уларни йўқотишга киришмасдан, янги ерларни фатҳ қилишга киришиш ҳикматсизлик эмасми!?     Грузинлар ҳам мўғулларни ёқтирмас, уларнинг мўғуллардан чеккан жабрлари мусулмонлар чекканидан оз эмасди. Мусулмонлар сиёсий ҳикмат ва сиёсий фиқҳга эга бўлиши ва керак бўлса мўғулларга қарши грузинлар билан иттифоқчилик тузиши керак эди, дейди доктор Сиржоний. Ёки ҳеч бўлмаганда ёнида баҳайбат мўғул қуввати турганда, грузинлар билан жанг қилмаслиги лозим эди, чунки бу мусулмонларнинг ҳам, грузинларнинг ҳам силласини қуритиши аниқ эди.    Ушбу даврда мусулмонлар соғлом дунёқараш, аскарий билимлар ва аниқ мақсаддан узоқ эдилар. Сафлар тарқоқ, амаллари бетартиб  бўлиб, ишлари мужмал эди. Хуллас, грузинлар билан мусулмонлар орасида уруш бошланди, иккала гуруҳдан ҳам катта сондаги йўқотиш бўлди. Сўнгра уруш тўхтади. Мўғулларга қарши бирлашиш имконияти чиппакка чиқди, бу жангдан мусулмонлар бирон фойда кўрмади, аксинча, бу жанг уларнинг кучсизланиш сабабларидан бири бўлди. Иккала тарафдан катта йўқотишдан сўнг, мусулмонлар грузинлар билан янгидан сулҳ тузди[3]. Аббосийларнинг  Эрон минтақалари ҳукмрони Ғиёсиддинга қарши ҳаракатиИккинчи воқеа: Мўғуллар енгилган минтақаларда Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ ўғилларидан бири кўзга ташлана бошлади. Унинг исми Ғиёсиддин бўлиб, у ўша пайтлар Ҳиндистонга қочиб кетган Жалолиддин Мангубердининг укаси эди. У ўз атрофига одам тўплади ва мўғулларнинг нисбий хотимасидан фойдаланиб, ўшал минтақаларни қўлга олди. Жумладан, Эроннинг катта қисми, Рой, Исфаҳон ва бошқа шаҳарларга ҳукмрон бўлди, ҳукмронлиги Покистондаги Карман минтақа- сигача етди[4] –бу минтақага мўғуллар етиб бормаган эди–. Унинг султонлиги Эроннинг шимоли, ғарби ва жанубига чўзилди. Лекин Хуросон минтақаси, яъни Эроннинг шарқий қисми ва Афғонистоннинг шимоли-ғарбий қисми ҳануз мўғуллар қўл остида эди. Бошқача қилиб айтганда, мўғуллар Ғиёсиддиндан узоқ эмасди.Ўшанда ажабланарли ҳодиса юз берди, Аббосийлар халифаси Носир Лидийниллаҳ –номигагина халифа бўлган, ўша вақтлар унинг қадр-қиймати қолмаган халифа– Ғиёсиддин ибн Муҳаммад Хоразмшоҳни қўллаб-қувватламади, ҳолбуки у хилофат билан мўғуллар ўртасидаги тўсиқ эди. Гарчи бу дин, исломий ухувватни сақлаш ва мусулмонларга ёрдам бериш учун бўлмаган тақдирда ҳам, уни қўллаши мантиқий эди. Энг камида муҳим стратегик нуқтаи-назардан ҳамкорлик қилиши ақл тақозоси эди. Лекин халифа орадаги шу масофани ва узоқни кўра олмади, тарихчилар сифатлаганидек: у золим, мустабид, халқнинг иқтисодий ҳолатига кўра янги-янги солиқларни мажбурий қилган, тантана, байрам, базму-жамшид, маишатлар, овчилик ва ўйинларга ружуъ қўйган, сиёсий маразга гирифтор инсон эди. Унинг даврида фасод авжига чиққан, нарх-наво кўтарилган, хомашёлар камайган эди. Халифа содир бўлаётган ҳодисаларга атрофлича қараш ва тўғри тушунчага эга эмасди. Шунингдек, хилофатнинг Хоразм давлати билан келишмовчиликлари унутилмаган эди. Баъзи ривоятларга кўра, деб сўз очади Ибнул Асир –раҳимаҳуллоҳ–, халифа Ғиёсиддин ибн Хоразмшоҳ бошчилигида ўсиб келаётган янги давлатни парчалаб ташлашни фикр қилади ва шу мақсад ила Ғиёсиддиннинг тоғаси Иғон Тоисийни унга қарши исён қилишга қайрайди[5]. У байроқдор, Ғиёсиддин армиясининг қўмондони ва ўзига яраша катта киши эди. Халифа унга Ғиёсиддинга қарши инқилобида кўмакчи бўлиши ва мамлакатни унинг зиммасига беришини ваъда қилади. Унга қўшин, қурол-яроқ бериб, маслаҳатларини аямайди. Халифа қўшни Эрон ерларида катта фитна юзага келишини мутлақо хаёлига келтирмади. Иғон Тоисий мағрурланиб кетди ва атрофига одам тўплади. Унга яна бир исёнчи Ойбек Шомий исмли амир ҳам қўшилади. Ҳеч кутилмаган ҳодиса рўй берди, Иғон Тоисий Эрон тахти учун опасининг ўғли Ғиёсиддин ибн Хоразмшоҳга қарши уруш очди. Шу тариқа жуда катта жанг содир бўлди. Мусулмонлар жамоаси бир-бирлари билан тўқнашди. Улар ўртасида аёвсиз олишув кетди, мусулмонлар қиличидан беҳисоб мусулмонлар қурбон бўлди, уруш Ғиёсиддин фойдасига ҳал бўлди. Иғон Тоисий қўшинида катта сондаги йўқотиш юз берган, у билан бирга баъзилар қочиб қолишган эди. Бу ҳодиса ҳижрий 620 йилнинг жумадус-соний ойи/мелодий 1223 йилнинг июл ойига тўғри келган эди[6].  Халифа Носирнинг қилган ишга бир назар солинг! Оллоҳ таоло башариятни мана шундай разил қиёфасида яратганми? Афсуски, уммат озми-кўпми бундай қиёфадаги инсонлар касофатига учраб турипти. Бундан кейин ҳам йўлиқиши табиий ҳол. Оллоҳ асрасин! Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ. Ўтмишда ислом уммати бошидан кечирган ички урушларга ажаблансак, ҳозирда ҳам мусулмонлар ўртасида айни урушлар ва келишмовчиликларга гувоҳ бўляпмиз. Шу билан бирга, мусулмонлардан жуда озчилиги бу урушларга эътибор қаратиб, мулоҳаза юритмоқда. Ҳалайибдаги (инг. Halaieb We Shalatein) Миср ва Судан ўртасида, Аузу минтақасидаги Ливия ва Тшад (рус. Чад) ўртасида, Ғарбий саҳродаги Жазоир ва Мағриб ўртасида, Синегал дарёси бўйидаги Синегал ва Мавритания ўртасида, Асир минтақасидаги Саудия арабистони ва Яман ўртасида, Абу Мусо оролидаги Бирлашган Араб Амирликлари ва Эрон ўртасида, Искандерундаги Сурия ва Туркия ўртасида ва бундан бошқа мусулмонлар ўртасида юзага келган келишмовчиликларда қанча-қанча мусулмонлар бу ихтилофларга кўр-кўрона эргашиб кетди?! Эрон билан Ироқ орасидаги, сўнгра Ироқ билан Қувайт ўртасидаги уруш оқибатида мусулмонлар не қадар зиён кўрганига барчамиз гувоҳ бўлдик. Бу келишмовчиликларнинг барчаси содир бўлди. Бугун уммат катта ислом минтақаларидаги бундай хунук ҳуружлардан жафо чекмоқда!   Бугунги кунда дуч келган газетани ўқийман деб варақланса ёки интернет тармоқларида келган хабарларга назар солинса Фаластин, Ироқ, Чеченистон, Кашмир, Судан, Жазоир, Нигерия, Сомали, Сурия ва бошқа ўлкалардаги фожиалар гувоҳи бўламиз. Шунингдек, кўпчилигимиз бу хабарларни совуққонлик билан, беэътибор, дард-аламсиз, мусибатни ҳис қилмай ўқиймиз. Худди шундай, мўғул-татарлар вақтида ҳам мусулмонлар ички низолар ва ўзаро урушларни совуққонлик билан, беэътибор, дард-аламсиз, мусибатни ҳис қилмасдан фақатгина эшитиб қўяр эдилар. Бу оғир фожиадир. Агар мусулмон киши фақат ўзини ёки фақат оиласи ва яқинларинигина ўйлаб, уларгагина эътибор бериб, бошқа мусулмонларнинг қони тўкилса ёки уйи бузилса ёки ери тортиб олинса ёинки аёли зўрланса ачиниб, қайғу чекмаса, бу нарса барча ўлчовлар: ислом ўлчови, биродарлик ўлчови, ҳатто инсонийлик ўлчовларида ҳам оғир мусибатдир. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ. Зеро, пайғамбаримиз –соллаллоҳу алайҳи ва саллам– шундай марҳамат қилганларлар: "Мўминларнинг ўзаро дўстлашиш, бир-бирига раҳм-шафқат кўрсатиш ва меҳр-оқибатли бўлишдаги мисоллари битта жасад мисолидирки, жасаднинг бир аъзоси оғриса, бошқа барча аъзолари бедорлик ва иситмада бирга бўлади"[7].     Мусулмон Шаҳзода Анадолнинг насронийликни қабул қилишиУчинчи воқеа: Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" китобида, "Мислсиз ғаройиб ҳодиса" сарлавҳаси остида шуни зикр қилади: Грузиядаги курж қабиласи мусулмонлар билан жанг қилганларидан сўнг, улар билан ўзаро сулҳ тузади. Курж мамлакати эрга тегмаган аёл кишининг қўлида қолади, Грузияга ҳоким бўлиш илинжида вазирлар, амирлардан совчилар келади, лекин у бўлажак эрини подшо ва шарафли хонадондан бўлишини хоҳлайди. Курж қабиласининг ичида бундай сифатга эга одам йўқ эди. Шунда мусулмон шоҳларидан бири Муғисиддин Тўғрулшоҳ ибн Қалж Арслон бу ҳақда хабар топади. У Салжуқий шоҳларидан бўлиб, Анадол минтақасига –ҳозирги Туркияга– ҳоким эди. У катта ўғлига Курж маликасининг қўлини сўраб совчи бўлади, шунда малика мамлакатни бошига кўтариб, мусулмон кишига эрга тегмаслиги-ю, Курж мамлакатига мусулмон кишининг бош бўлмаслигини жар солади. Муғисиддин Тўғрулшоҳ ибн Қалж Арслон ўғлининг насронийликни қабул қилиши, ундан сўнг уйланишини айтади, улар ҳам бунга кўнади. Шундай қилиб, ота ўғлига буюради, мусулмон ўғил насронийликни қабул қилади ва курж маликасига уйланади. У Грузия давлатини бошқариш учун Грузияга келади ва насронийлигида қолади[8]. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ. Ўша замонда мусулмонлар диндан қайтиб, муртад бўлиш даражасига етди. Насронийликни қабул қилиб, бир давлатни бошқариш, мусулмон подшо ва унинг ўғлининг ақлига қандай сиғди? Исломдан воз кечиб бутун ер юзини бошқариш ҳам асло ақлга тўғри келмайди. Агар бир заиф қулдан бундай амал содир бўлганда, балки у бечора бунга мажбурлангандир, дер эдик. Лекин бу Анадолни бошқариб турган подшодан содир бўлди, бунга нима ҳам дейишимиз мумкин? Мулк эгаси бўлган подшодан бунинг юзага келиши, ақл бовар қилмайдиган ҳодисадир. Бу подшо, Муғисиддин, яъни диннинг ёрдамчиси деган лақабни қаердан олган экан?! У қайси динга ёрдамчи бўлди?!    "Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкракларидаги қалблар кўр бўлур"[9] Йигит Курж маликасига уйланди ва Курж қамоқхонасида насроний ҳолатда жон берди. Тўйдан кейин бир неча ой подшолик қилди, сўнгра Курж маликасига у ёқмай бошлайди ва ундан айб ахтариб, уни қамоққа ташлатади. Ибнул Асир хабар беришича, йигит маликани тўшакда бошқаси билан топиб олгандан сўнг, келишмовчилик юзага келади[10]. Хуллас, у "бечора" насронийлигида қолиб, насроний ҳолатда ўлади. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ.  Мусулмон ўлкаларида чигиртка балосиТўртинчи воқеа: Бу ҳодисани кўпчилик тасодиф деб ўйлайди, лекин унинг юзага чиқиши жуда ғаройибдир. Ўша йилда мусулмонларга жуда кўп синовлар келди, кўриб турганимиздек, иқтисодий ҳолат ёмонлашган, сиёсий, ҳарбий ва ахлоқий ҳолатлар ачинарли кўринишга тушган эди. Юқорида зикр қилиб ўтилган мусибатлар устига-устак, аксарият мусулмон ўлкалари катта ҳажмдаги чигирткалар ҳужумига мубтало бўлди. Натижада Ироқ, Жазира, Бакр диёри, Шом, Форс ва бошқа минтақалардаги кўплаб экинзорлар нобут бўлди[11]. Бу тасодиф эмас, Оллоҳга қасамки тасодиф эмас,    "Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик"[12] Бу Оллоҳ таолонинг китобида собит бўлган ҳақиқатлардан биридир. Оллоҳ азза ва жалла ўз китобида чигирткаларни алоҳида зикр қилганлиги, унинг йўлига эргашмаганларга қудратини намоён қилиш василаларидан бири эканига далолатдир,"устларига тўфон (сел) юбордик"[13] Бунинг мисоли, Хоразмдаги тўфондир."устларига тўфон (сел) ва чигиртка юбордик"[14]Чигирткалар Оллоҳ таолонинг қўшинларидан биридир."Биз сенга ҳаргиз иймон келтиргувчи эмасмиз, деганларидан кейин устларига тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа ва қон (балоларини) очиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик. (Лекин) улар кибр-ҳаво қилдилар ва жиноятчи — осий қавм бўлдилар"[15]Кунлаб, хафталаб ислом оламига ҳужум қилган чигирткаларни кўрганмиз ёки эшитганмиз, бу тасодиф эмас. Бу мусулмонларнинг кўзини очиш, уларга тарихни эслатиш ва уларнинг Оллоҳ азза ва жаллага қайтишларига даъватдир. Қадимдаги чигирткаларнинг келиши шунчаки келиб кетиш бўлмай, у ерларга жойлашиш ва ерларни ўзлаштириш бўлган эди. Оллоҳ таолонинг ғазабидан паноҳ тилаймиз ва ундан тақво, ихлос ва амал беришини ўтинамиз. Ҳижрий 621 йил воқеалариҲижрий 621 йил/мелодий 1224 йилда содир бўлган воқеалардан фақат учтасига тўхталиб ўтамиз:  Форс минтақасининг тақсимланишиБиринчи ҳодиса: Форс минтақасига ҳукмронлик қилаётган Ғиёсиддинга қарши айни минтақа амирларидан бири Саъдуддин ибн Дакла бош кўтарди, улар ўртасида узоқ уруш содир бўлди. Охир оқибат, улар мамлакатни иккига бўлиб олишга қарор қилди. Саъдуддин ибн Дакла мамлакатнинг жануб, Ғиёсиддин эса шимол томонига ҳоким бўлди, деб хабар беради доктор Сиржоний. Эроннинг шарқий қисми мўғул қўшинлари қўлида бўлган бир паллада, мусулмонлар давлатни ўзаро тақсимлаш билан овора бўлди![16] Ва лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ... Эронда мўғул жамоати мусулмонларни қатл қилишиИккинчи ҳодиса: Доктор Роғиб Сиржоний баён қилишича, ҳижрий 621 йилда рўй берган воқеалардан, 3 минг мўғул армияси Эронга бостириб киради ва Рой, Саава, Қум, Кашон ва Ҳамазон шаҳарлари аҳолисини қиличдан ўтказади[17]. Уларга қарши номига ҳам қилич кўтарилмайди. Ўша кунларда мусулмонларга хорлик туширилган, уларнинг кўзига мўғуллар кўп, мўғулларга эса мусулмонлар оз қилиб кўрсатилган эди. Мўғул-татарларнинг ҳайбати жуда юксалган, мусулмонларнинг ҳайбатидан асар қолмаган эди. Мусулмонлар ўзлари билан ўзлари овора, дўст ким душман ким билмас эдилар. Бу дамда мусулмонлар бирлашиши лозим эди, билакс улар бўлиниб кетдилар. Бу эса фақат қалблардаги иймоннинг заифлиги, уларнинг мол-дунёга берилганлари, исломий тарбиянинг ёмонлигидан ёҳуд узоқ замонлар бу тарбиянинг мутлақо йўқлигидан вужудга келган эди.    Чигиртка ва қурғоқчилик келиши         Учинчи ҳодиса: Мана шундай муҳит оқибатида бу йилда ёмғир камайиб, иккинчи бор чигирткалар чиқди. Чигирткалар қурғоқчилик натижасида униб чиққан озгина экинларни ҳам еб битирди. Ироқ, Мосул ва Жазирада нарх-наво ҳаддан ташқари кўтарилди[18]. Бу даврда чигирткаларнинг чиқиши, қаҳатчилик, экин-текиннинг тақчиллиги каби табий офатларнинг содир бўлиши, илоҳий қонунларга мувофиқ бўлган табиий ҳол эди. Агар қайси даврда нарх-наво кўтарилса, маҳсулотлар озайса, иқтисод қашшоқлашса, яшаш оғирлашса, мусулмонлар ўзларига келиши, ўзларини ҳисоб қилиши ва Оллоҳнинг китобига қайтишлари шарт бўлади. Агар содиқ бўлсалар, ўзларидаги маънавий касалликни англаши ва унинг давосини Оллоҳ таолонинг китобидан топишлари аниқдир,    "Китобда бирон нарсани қўймай (ёзганмиз)"[19]  Валлоҳу таъала аълам....Оллоҳ субҳанаҳу ва таолодан унинг ер юзида жорий қилган қонунларини билдиришини, манфаатли бўлган илмни таълим бериб, таълим бергани билан фойдалантиришини ва тарихни бизларга ибрат қилишини сўраймиз, албатта у Оллоҳнинг қўлида ва у бунга қодир зотди.Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.[1] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/388-389)[2] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/414-415)[3] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/415)[4] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/415)[5] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/415-416)[6] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/415)[7] Аҳмад (18000), Бухорий (5581) ва Муслим (4692) ривояти[8] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/416-417)[9] Ҳаж: 46[10] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/417)[11] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/418)[12] Аъроф: 96[13] Аъроф: 133[14] Аъроф: 133[15] Аъроф: 133[16]  Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/420-421)[17] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/419-420), Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/126)[18] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/424)[19] Анъом: 38