البحث

عبارات مقترحة:

الرحمن

هذا تعريف باسم الله (الرحمن)، وفيه معناه في اللغة والاصطلاح،...

السيد

كلمة (السيد) في اللغة صيغة مبالغة من السيادة أو السُّؤْدَد،...

المحسن

كلمة (المحسن) في اللغة اسم فاعل من الإحسان، وهو إما بمعنى إحسان...

Азобдан қўрқинг

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات الإيمان باليوم الآخر
Мўмин бандалар Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб унинг азобидан қўрқиб яшайдилар.

التفاصيل

Ислом Нури Жума насихатлари    Бисмиллахир рохманир рохим  Ислом Нури Жума насихатлари А з о б д а н   к ў р к!   Бисмиллахир рохманир рохимАллох Таъолога бехад хамду санолар, У Буюк Зотнинг танланган пайгамбари хазрати Мухаммад ва ахли байтлари, сахобалари хамда тобеинларига дуруду салавотлар бўлсин! Аммо баъд...Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух! Мухтарам ўкувчи биз ушбу мусохабамизда бир мухим мавзу, башариятга маъсиятнинг саноксиз эшиклари очилиб, улар гунохлар уммонида гарк бўлишиб, Аллох Таолонинг гунохкорларга беражак азобларини эсларидан чикариб турган бир пайтда — Роббим Рахм килган кишиларгина бундан мустасно — гунохкорликнинг натижаси ўларок, гунохкорларга Аллох Таъоло беражак азобдан кўркиш хакида сўз юритамиз. Ушбу мавзуни танлашимизга, ушбу кунларда – хамма дунёга муккасидан кетиб, кўп гунох килиб, Аллох Таъолонинг гунохкорларга беражак азобидан бепарво бўлиб, хотиржам юришлари сабаб бўлди. У Зотнинг Ўзидан ёрдам сўраган холимизда максадга кўчиб айтамизки: Эй, орзулар огушида хом хаёллар кайфидан маст бўлиб юрган дўстим! Гафлат уйкусидан уйгон, кўзингни оч, Аллох Таъолонинг азобидан кўрк!!!— Шайтон фармонга карши туриб, бир мартагина сажда этишни тарк этгани боис уни лаънатланган холида иззату икром макомидан бадарга килинди.— Ман килинган бир лукмани тановул килганлари сабабидан ″Одам ато″ни жаннатдан чикариб юборилди.— Дунёда котилликни биринчи бўлиб бошлаб берган шахсни, у тўккан харом кон туфайли  жаннатни аник кўрганидан кейин у ердан махрум этилди.— Ўз шахватини харом йўл билан кондирган зинокорни энг дахшатли суратда — тош бўрон килиб — катл этишга буйрук бўлди. — Покиза одамга зинокор деб бўхтон килган шахсга саксон дарра уриш Аллох Таъолонинг фармонидир.— Адолатли Зот Ўз хукмида арок ичган кимсани кирк дарра уришга амр килди.— Уч дирхам (13-15 $ доллар) микдордаги нарсани ўгирлаш содир бўлса, бир аъзо (кўл)ни кесиб ташланади. Шундай экан эй азиз дўстим! Аллох Таъолога гунохкор бўлишдан, Унинг азобидан, биттагина гунох сабабли У Буюк Зот сени дўзахга махкум этиб, у ерга махбус килиб кўйишидан кўрк! Асло, Аллох Таолодан гафлатда, Унинг гунохкорларга беражак азобидан бепарво бўлма! Аллох Таъоло айтади: «(У Буюк Зот) бу ( Ўзи хохлаган гунохкор бандани азоблаш)нинг окибатидан кўркмас! Изох: Яъни, Еру осмонлардаги барча мавжудот Аллох Таъолонинг Ўз мулки бўлгани сабабли У Зот Ўз мулкини Ўзи хохлаганидек тасарруф килади ва бу тасарруфи хусусида хеч кимнинг олдида хисоб-китоб бермайди. Аксинча, бутун борлик У Зотнинг хузурида хисоб-китоб беради. — Бир аёл мушук сабабли (унга овкатини вактида бермасдан камаб кўйгани учун) дўзахга кирди (яъни дўзахга махкум этилди).— Гохида одам бепарволик билан бир гапни гапирадики, унинг бу гапи туфайли дўзахнинг каърига улоктирилади.— Яна бир одам олтмиш йил Аллохга тоат-ибодат киладию, ўлимидан аввал нохак васият килиб, шу кабих иш устида дунёдан кўз юмади, натижада дўзахга махкум этилади.— Кимки, умрининг охирида гунох ишларни килиб каро юзлик килса, у эртанги кун – киёматда Аллох Таъолога ана ўша каро юзи билан рўбарў  келади.— Умрнинг кандай якунланиши охирда билинади. Амаллар хотимаси (охири) билан белгиланади. — Салом бермасдан бурун, намоз ичида тахорати синган (бузилган) кишининг номози бузилади.— Куёш ботмасдан туриб овкат еган шахснинг тутган рўзаси хисобга ўтмайди – зое бўлади.— Бир лукма тановул килсанг хам оч кўзлик билан ема, у сенга зарар килади.— Канча-канча хайрли, савобли ишлар эшигингни кокиб келди, сен эса, шошилманглар хали вакт эрта, бир оз ўйнаб-кулиб олайин, бу каби савобли ишларни жуда кўп килишга улгураман деб, уларни ичкарига киритмай, эшигинг тагидан кайтариб юбординг, натижада хайрли, савобли ишлардан бенасиб бўлиб колдинг.Кани ўзинг айтчи! Нокис иймон, чексиз орзулар, бедаво калб касали, жўшкин хавойи нафсу ўлик акл эгалари — кучли, давлатманд одамлар ёдга олинса, завкланиб, Аллох Таъоло ёдга олинган жойдан ўлиб коладиган даражада сикилиб, у ердан зудлик билан жўнаб коладиган, тилида Аллох деб, аммо калби У Буюк Зотдан бошкага богланган кишлар – ушбу холатлари билан азобдан кандай килиб нажот топа олишлари мумкин!?Хотима ўрнида: Хурматли ўкувчи! Биз юкоридаги сўзларни алломаи беназир ″Ибн ал-Каййим″ рахимахуллохнинг ″ал-Фавоид″ китобидан олиб, таржима килдик ва баъзи ўзгартиришларни киритган холда баён килдик. Зикри ўтган гунохлар ва уларга бериладиган азоблар денгиздан бир катра, холос. Бизнинг бу киска мусохабамиз гунохларни бирма-бир санаб чикишга кифоя килмайди. Аллох Таъоло хаммаларимизни гафлат уйкусидан уйготсин! Гунох нима, унга берилажак азоб нима шу хакда хам ўйлашни насиб этсин! Фурсат кўлдан кетмай туриб, дўзахдан кутилтириб, жаннатга киргизадиган яъни, жаннатга кирмогимизга сабаб бўладиган солих амалларни бажармогимизга муваффак айласин!Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух Ислом Нури тахририяти.