البحث

عبارات مقترحة:

العلي

كلمة العليّ في اللغة هي صفة مشبهة من العلوّ، والصفة المشبهة تدل...

المجيد

كلمة (المجيد) في اللغة صيغة مبالغة من المجد، ومعناه لغةً: كرم...

المبين

كلمة (المُبِين) في اللغة اسمُ فاعل من الفعل (أبان)، ومعناه:...

Шаъбон ойи ҳақида

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Шамсуддин Дарғомий ، Риёз шаҳри Рабва маҳалласи диний тарғибот идораси
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات مناسبات دورية - شهر شعبان
Бу шундай ойки, одамлар ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади! Шаъбон ҳижрий сананинг ойларидан биринчи номи бўлиб эскидан араблар шундай номлаб келишган. Шаъбон тарқалиш деган маънони англатади. Араблар ушбу Шаъбон ойида сув излашиб тоғ даралари оралаб тарқалиб кетишар эдилар. Баъзилар Шаъбонни «чиқди» «зоҳир бўлди» деган маъноларига таяниб икки, Рамазон ва Ражаб ойлари орасида зоҳир бўлгани учун «Шаъбон» дейилган деб ҳукм қилади.

التفاصيل

Шаъбон ҳижрий сананинг ойларидан бирининг номи бўлиб эскидан араблар уни шундай номлаб келишган. Шаъбон аслида тарқалиш деган маънони англатади. Араблар шаъбон ойида сув излашиб тоғ даралари оралаб тарқалиб кетишар эдилар. Баъзилар шаъбонни "чиқди" "зоҳир бўлди" деган маъноларига таяниб икки Рамазон ва Ражаб ойлари орасида зоҳир бўлгани учун "Шаъбон" дейилган деб ҳукм қилади.Шаъбон ойида рўза тутишОиша онамиз ривоят қилиб, "Росулуллоҳ с.а.в рўза тутсалар энди (бу ой охиригача) рўзаларини очмас эканлар деб ўйлаб қолардик, рўза тутмай юрсалар энди тутмас эканлар деган ҳаёлга борардик. Рамазондан бошқа бирор ойда тўлиқ рўза тутганларини билмайман, шаъбон ойида эса бошқа ойлардан кўра кўп рўза тутганларини гувоҳи бўлганман" дер эдилар. (Бухорий 1833, Муслим 1956).Абдуллоҳ ибн Муборак ва бошқа олимларимиздан бир гуруҳларининг фикрича Росулуллоҳ с.а.в Шаъбон ойида тўлиқ рўза тутмаган, бироқ ойнинг аксарини рўза билан ўтказган эканлар. Бу фикрга имом Муслим ривоятларидаги Оиша онамизнинг ҳадислари мувофиқ келади. Айтадиларки: "Рамазон ойидан бошқа ойда тўлиқ рўза тутганларини билмайман". Имом Муслимнинг Оиша онамиздан қилган бошқа бир ривоятларида "Мадинага келганларидан буён Рамазонни ҳисобга олмаганда бирор ойни тўлиқ рўза ўтказганларини билмайман," дейдилар.Саҳиҳайнда Ибн Аббос ривоятлари билан "Росулуллоҳ Рамазондан бошқа ойда тўлиқ рўза тутмаганлар" дейилади. (Бухорий 1971, Муслим 1157)Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу Рамзон ойидан бошқа ойда тўлиқ рўза тутишни ёмон кўрар эдилар. Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ "(Росулуллоҳнинг) Шаъбон ойидаги нафл рўзалари бошқа ойдаги нафл рўзалардан кўпроқ бўлиб, Шаъбонни аксар кунларини рўза тутиб ўтказар эдилар" дейдилар.Усама ибн Зайд розиёллоҳу анҳу ривоят қиладилар, "Бир куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай савол бердим: Ё Расулаллоҳ, мен бирорта ойда шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим? Расулуллоҳ дедилар: “Бу шундай ойки, одамлар ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар оламлар Хожасига кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман" дейдилар. (Насоий ривояти, саҳиҳи тарғиб ва тарҳиб 425 бет. Албоний, ҳасан, (2221).Имом Абу Довуднинг бошқа ривоятларида "Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унда рўза тутишни яхши кўрган ойлари Шаъбон бўлиб Рамазонни унга улаб кетар эдилар" дейилади. (Албоний саҳиҳ деганлар. Саҳиҳ сунани Аби Довуд 2/461)Ибн Ражаб раҳматуллоҳи алайҳ марҳамат қиладилар: "Шаъбон ойиди рўза тутиш ашҳурулҳурум (шаввол, зулқаъда, зулҳижжа ва ражаб ойлари) да рўза тутишдан афзалдир, нафлларнинг (нафл рўзани назарда тутаяптилар) афзали рамазон ойига яқин бўлганидир. Бундай рўзанинг мисли фарз бўлмиш рамазон рўзасига нисбатан, фарз намозларнинг олд-орқасидан ўқилган суннат намозларга ўхшаш бўлади. Нафл намозлар фарзларни кам кўстини тўлдирадиган омиллар ҳисобланса, рамазондан олдинги ва кейинги нафл рўзалар ҳам ана шулар жумласидандир. Фарз намози олди-ортида ўқиладиган суннат нафл намозлар бошқа оддий ҳолатларда ўқилган нафл намозлардан афзал экан, шунингдек рамазон ойига яқин бўлган нафл рўзалар ҳам рамазондан узоқ бўлган ойларда тутилган нафл рўзалардан афзалдир".(Бу шундай ойки, одамлар ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади.) Росулуллоҳнинг ушбу айтган сўзларида инсонлар бу икки буюк ой билан оввора бўлиб қолишлари, натижада бу ойдан ғафлатда қолишларига ишора бор. Кўпчилик инсонлар Ражаб ойида рўза тутиш шаъбон ойида тутилган рўзадан афзал деб ҳисоблашади, чунки ражаб ойи ҳарам ойларидан бири ҳисобланиди. Ҳақиқат эса бунинг тескарисидир. Ҳадисда баъзан афзал деб машҳур бўлиб қолган баъзи бир макон, замон ёки шахслардан кўра бошқа афзалроқлари бўлиши мумкинлигига ишора бор.Яна бу ҳадиси шарифда инсонларнинг ғафлат босиб харобага ўхшаб қолган вақтларини тоатлар билан обод қилиш мустаҳаб амал эканлигига далил бор. Бунга салафларимизни шом ва хуфтон намозлари орасидаги вақтни "бу ғафлат босадиган вақт" деб намоз билан тўлдирганликларини мисол қилиб келтирсак арзийди. Бозорларда Аллоҳни зикр қилиш мана шундай мустаҳаб амаллар жумласидандир, чунки бозордаги зикр ғафлат босган кишилар кўп учрайдиган ўриндаги зикр ҳисобланади.Ғафлат босиб руҳсизликка дучор бўлган вақтларни тирилтиришда кўп фоидалар бор. Қуйида шу фоидалардан баъзиларини келтирамиз:Биринчи: Амаллар махфий бўлишига кўмак бўлади, зеро тоатларни ҳеч кимга билдирмай сиррий равишда амалга ошириш афзал ва мақсадга мувофиқдир, айниқса рўза ибодати, чунки у Аллоҳ билан бандаси ўртасидаги сир ҳисобланади. Шунинг учун ҳам рўзада риё йўқ деб айтилади. Салафлардан баъзилари йиллаб рўза тутсаларда рўзадорликларини бирор кишига ҳам билдирмас эдилар, уйларидан икки дона кулчани кўтариб бозорга чиқиб кетар, кулчаларини эса садақа қилиб рўза тутиб олар эдилар. Оиладагилари кулчани бозорда еганлар деган ҳаёлга боришса, бозор аҳли уйида тамадди қилиб чиққан деб ўйлар эдилар. Ҳа, салафларимиз рўза тутган кишига рўзасини яширидаган амаллар қилишини яхши кўрар эдилар.Иккинчи: Ғафлат босганда амал тоат қилиш башар нафсига қийин туюлади нафсга амал қилиш қийин бўлган бир пайтда амал қилишни савоби эса ортиқроқ бўлади. Негаки, қайсидир тоат амални қилаётганлар атрофда кўпайишса кишига у амал осонлашиб қолади, аммо ғофиллик кўпайса амал қилиш огоҳ инсонларга ҳам қийинлашиб қолиши муқаррар.Шаъбон ойи охирида рўза тутиш.Шаъбон ойининг охирида тутиладиган рўзани уч қисмга тақсилашимиз мумкин.1- Рамозон ойи кириб қолган бўлиши мумкин деб эҳтиёт юзасидан тутилса ножоиз-ҳаром бўлади.2- Назр, каффорат ёки рамазон қазоси бўладиган бўлса жумҳур уламолар жоиз дейишади.3- Шунчаки нафл рўза тутилиши. Бу турни шаъбон билан рамазон ойларини орасини очишга буюрган олимлар макруҳ деб санайдилар.Қисқача қилиб айтганда шаъбон ойининг охирида рамазондан бир ёки икки кун олдин -рўзадорлик одатларидан бўлмаган кишилардан ташқари- рўза тутишлик кўпчилик олимларимиз наздида макруҳ деб топилиб, шунга амал қилиниб келинмоқда. Агар нима учун рамазондан бир кун ёки икки кун олдин рўза тутиш макруҳ бўлади деган савол туғиладиган бўлса, унга жавоб қўйидагича бўлади.Биринчи: Рамазондан бўлмаган -шаъбонни бир қисми ҳамда ҳайит, шавволни бир қисми бўлган- кунни рамазондан деб ўйланиб қолиниши олдини олиш учун.Иккинчи: Шу сабабли росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шак кунида (шак куни рамазон кирган кирмагани билинмаган кунга айтилади, булутли кунни ҳам баъзи олимларимиз шак куни деб ҳисоблашади) рўза тутишдан қайтарганликлари.Учинчи: Фарз амал билан нафл амал орасини айириш кераклиги. Фарз ва нафл ораси ажралиб турмоғи лозим, шунинг учун ҳайит куни рўза тутишлик ҳаром қилинди, Пайғамбаримиз нафл намози билан фарз намози қўшилиб кетишидан қайтардилар. Икки намоз ораси салом бериш ва бирор гап гапириш билан узилади. Айниқса бомдод намозининг суннати. Суннат намозларни уйда ўқилишлигининг мустаҳаблиги ва бомдоднинг суннатидан кейин бир ёнбошлаб олишни суннатлиги ҳикмати балки шундадир. Валлоҳу аълам.