البحث

عبارات مقترحة:

العفو

كلمة (عفو) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فعول) وتعني الاتصاف بصفة...

المولى

كلمة (المولى) في اللغة اسم مكان على وزن (مَفْعَل) أي محل الولاية...

الوهاب

كلمة (الوهاب) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فعّال) مشتق من الفعل...

Ҳажнинг маъноси ва Фазилати ҳақида

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Муҳаммад ибн Иброҳим Тувайжирий ، Шамсуддин Дарғомий
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات فضائل العبادات
Ҳажнинг маъноси ва Фазилати ҳақида : Унинг маъноси-ҳаж амалларини адо қилиш учун белгиланган вақтда Макка шаҳрида Аллоҳга ибодат қилишлик.

التفاصيل

Ҳажнинг маъноси, унинг ҳукми ва фазилати. Ҳаж: Унинг маъноси-ҳаж амалларини адо қилиш учун белгиланган вақтда Макка шаҳрида Аллоҳга ибодат қилишлик. Каъбатулло ҳақида: Аллоҳ азза ва жалла каъбанинг қадрини улуғ қилди ва уни ўзи учун ибодат қилинадиган масжид қилди. Аллоҳ Маккани каъба учун хос шаҳар қилди. Шунингдек каъбани Макка учун, мийқотларни эса каъба учун, араб ерларини мийқотлар учун муқаддас жойлар қилди. Буларнинг барчаси каъбани улуғлаш, уни эъзозлаб ҳурмат қилиш учундир. Аллоҳ таоло деди: Албатта одамлар (ибодат қилишлари) учун қурилган биринчи уй Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят бўлган Каъбадир.  Унда мақоми Иброҳимга ўхшаш очиқ оят-аломатлар бордир. Унга кирган одам ҳар қандай хавф-хатардан омон бўлур. Аллоҳ учун мана шу уйга ҳаж қилиш келишга қодир бўлган кишиларга вожибдир. Кимда-ким кофир бўлса, (билиб қўйсин) албатта Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган зотдир. (Оли Имрон 96-97 оятлар). Ҳажнинг ҳикматлари: 1-Ҳаж исломий биродарлик ва ислом умматининг бирлашишлигининг амалий намунасидир. Ҳажда жинслари, ранглари, тиллари, ватанлари ва даражалари ҳар-хил бўлган инсонлар аралашиб ҳақиқий бандалик ва биродарликни намоён қилишади. Барчалари бир хил либосда битта қиблага юзланган ҳолда ёлғиз роббисига ибодат қилишади. 2-Банда унда сабр қилишни ўрганади, қиёмат куни ва унинг даҳшатларини эслайди ва Аллоҳга ибодат қилиш лаззатини татиб кўради. Натижада роббисининг буюклигини, халқларнинг ҳаммаси унга ҳожатмандлигини ҳис қилади. 3-Ҳаж ажру-савобларни қўлга киритадиган ва гуноҳларга каффорат бўладиган мавсумдир. Банда унда роббисининг ҳузурида унинг ягоналигига иқрор бўлиб, гуноҳларини ва роббисининг ҳаққини адо қилишликдан ожизлигини тан олган ҳолда туради. Ва у ҳаждан онадан қайта туғилгандек гуноҳлардан покланиб қайтади. 4-Ҳажда инсон Набийлар ва Росуллар алайҳимуссолату ва салламларнинг ҳолатларини, ибодату-даъватларини, жиҳоду-хулқларини эслайди ва аҳли-ю фарзандларидан ажралишликни ҳис қилади. 5-Мусулмонлар унда ўзларидан бошқаларнинг ҳолатларини яъни илмли ёки жоҳиллигини, бой ёки камбағаллигини ва тўғри ёки нотўғри йўлдалигини билади. Ҳажнинг ҳукми: Ҳаж ислом асосларининг бешинчисидир. Ҳар бир ҳур, балоғатга етган, ақлли ва йўлга қодир мусулмонга умрида бир маротаба ҳаж қилиш вожибдир. Ҳаж ҳижратнинг иккинчи йилида фарз қилинди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрларида бир маротаба ҳаж қилганлар. У видолашув ҳажи эди. 1-Аллоҳ таоло айтади: Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж қилиш йўлга қодир бўлган кишиларга вожибдир. Кимда-ким кофир бўлса, (билиб қўйсин) албатта Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган зотдир.(Оли Имрон 97) 2.Ибну Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ислом беш нарсанинг устига қурилган; Ла илаҳа иллалоҳ Муҳаммадур росулуллоҳ деб шаҳодат калимасини айтиш, намоз ўқиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва рўза тутишликдир”-деганлар. (Муттафақун алайҳ) Ҳажга қодир киши: У-соғлом, сафар қилишга қодир, ҳажга бориб келишга маблағи етадиган, қарздор бўлмаган, аҳли-ю фарзандларини таминлаган ва ўзининг асосий  ҳожатларидан ортиқча маблағи бўлган кишидир. Ҳаж кимга вожиб: Кимки соғлом ва ҳаж қилишга маблағи бўлса унга ҳаж қилиш вожиб бўлади. Агар ҳаж қилишга маблағи бўлиб соғлиги яхши бўлмаса унга ўзи учун ҳаж қиладиган одамни жўнатишлиги вожиб. Соғлом бўлиб маблағи бўлмаса унга вожиб эмас. Агар соғлиги яхши бўлмасдан пули ҳам бўлмаса ундан ҳаж соқит бўлади. Пули бўлмаган ночор киши ҳаж қилиш учун закот пулидан олишлиги жоиз. Ҳаж ва умранинг фазилатлари: 1-Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:  Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан-“Амалларнинг қайси бири афзал?”-деб сўрашганда, у киши:“Аллоҳу росулига иймон келтириш“-дедилар. “Сўнгра қайсиси?”-дейилганда “Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш”-дедилар. “Сўнгра қайсиси?”-дейилганда “Қабул бўлган ҳаж дедилар”-дедилар. (Муттафақун алайҳ) 2- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:  Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдимки: “Кимки ҳажда хотинлардан гап очмай, ўзини барча гуноҳлардан сақласа онадан қайта туғилгандек  покланади” (Муттафақун алайҳ) 3-Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу яна ривоят қиладиларки: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умра кейинги умрагача гуноҳларга коффорат. Мақбул ҳажнинг мукофати эса жаннатдан бошқа нарса эмас”-деганлар. (Муттафақун алайҳ) Агар ҳажга қодир бўлган киши ҳаж қилмасдан вафот этса унинг меросидан ҳаж қилинадиган миқдордаги пул ажратиб олинади. Аёл кишининг маҳрамсиз ҳаж ва умра қилишлиги:  Аёл кишининг  ҳажга маҳрами яъни эри, отаси, ака-укаси ёки ўғилларидан бири билан бирга боришлиги вожибдир. Агар маҳрами бўлмаса унга ҳаж фарз эмас. Маҳрамсиз борса ҳажи дуруст лекин ўзи гуноҳкор бўлади. Аёл кишининг у ёшми, қарими ёки аёллар биланми, ёлғиз ўзими ҳаж ёки шунга ўхшаш сафарларга маҳрамсиз чиқишлиги жоиз эмас. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аёл киши фақат маҳрами билангина сафар қилсин”-деганлар. Ҳаж бадал қилиш: Кимки қари кишининг ёки тузалмайдиган касалнинг ёки вафот этган кишининг ўрнига ҳаж қилмоқчи бўлса у ҳоҳлаган мийқотдан эҳром боғлайди. Унга ўша кишиларнинг шаҳридан ҳажга чиқишлиги шарт эмас. Мусулмон киши ўзи ҳаж қилмасдан бошқа учун қилишлиги жоиз эмас. Муваккилга (ўзининг ўрнига бошқани жўнатган кишига) ўзининг юртида ҳожиларга мумкин бўлмаган нарсаларни қилиши мумкин. Ибну Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ровҳа деган жойда бир карвонни учратиб қолдилар ва: “Булар кимлар?”-деб сўрадилар. Улар: “Биз мусулмонлармиз. Сиз кимсиз?”-деб сўрашди. У киши: “Аллоҳнинг росули”-дедилар. Бир аёл ёш болани кўтариб чиқиб: “Буннинг ҳаж қилишлиги жоизми?”-деб сўради. Шунда Росулуллоҳ “Ҳа. Лекин савоби сен учун бўлади”-дедилар. (Муслим ривояти) Соғлом бўлмаган киши нафл ҳаж ва умрада маълум миқдорда пул ёки шунга ўхшаш нарса эъвазига бошқа кишини ўзининг ўрнига жўнатиши дуруст. Кимки ҳаж қилаётганда вафот этса қолган ҳаж амалларини унинг ўрнига бошқа киши адо қилмайди. Чунки у қиёмат куни талбия айтган ҳолда тирилтирилади. Умрида ҳечам намоз ўқимай вафот этган киши номидан ҳаж ҳам садақа ҳам қилинмайди. Чунки У муртаддир. [Бу масалада иккинчи тоифа олимларнинг фикри, умрида умуман намоз ўқимаган лекин намознинг фарз эканлигини инкор қилмай ўзини гуноҳкор санаб юрганларни кофирга чиқарилмайди.][1] Ҳайз ва нифосдаги аёлларнинг эҳром боғлашиги. Ҳайз ва нифос кўрган аёллар ғусл қилиб, ҳаж ёки умрага эҳром боғлайди. Эҳромда юриб ҳаж амалларини адо қилади. Лекин байтуллоҳни  тавоф қилмайди. Қачон покланса, ғусл қилиб сўнгра тавоф қилади ва эҳромдан чиқади. Агар умрага эҳром боғлаган бўлса поклангунгача кутади. Агар покланса ғусл қилиб умра амалларини адо қилади сўнгра эҳромдан чиқади. Ҳаж ва умрани давомий қилиш: Ибну Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳаж ва умрани давомий қилинглар. Албатта иккаласи темирчини босқони темирнинг, тилла ва  кумушнинг кирини кетгазганидек фақирлик ва гуноҳларни йўқотади. Қабул қилинган ҳажнинг мукофати-жаннатдир”-деганлар. (Аҳмад ва Термизий ривоят қилган) Маккага келган кишининг умра қилишлик учун Маккадан чиқиши: Ҳаж ва умра қилгандан кейин яна умра қилиш учун Маккадан чиқишлик макруҳдир. Чунки у бидъатдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг асҳоблари рамазонда ҳам ундан бошқа вақтда ҳам бундай қилишмаган. Набий алайҳиссалом Оиша розияллоҳу анҳани бу ишга буюрмадилар. Балки кўнгилларини кўтариш учун рухсат бердилар. Байтуллоҳни тавоф қилиш умра учун танъимга чиқишликдан афзалдир. Оиша онамизнинг умралари у кишига ўхшаб ҳайз кўриб умрани тўлиқ қилолмай қолган аёлларга хос бўлади. Танъимга чиқиб умра қилиш эркакларга эмас, ҳатто пок аёлларга ҳам жоиз бўлмайди. [Ушбу масаладан баъзи кишилар маълум сабабларга кўра мустасно эканлигини олимларимиздан баъзилари баён қилишган. Масалан узоқ сафардан келган киши ўзининг ўтиб кетган яқини учун умра қилиб беришини кароҳияти йўқ дейилади][2] Ёш болаларнинг ҳаж ва умраси: Балоғатга етмаган бола ҳаж қилса нафл деб эътиборга олинади. У катталар ҳаж қилгандек ҳаж қилади. Агар ёши кичик бўлса валийси унга эҳром боғлайди ва у билан бирга тавоф ва саъй қилади. Унинг ўрнига тош отади. Ҳаж ва умра амалларидан қайси бирини қилолса ўзи қилишлиги афзал. Қачонки балоғатга етса ҳаж қилишлиги вожибдир. Агар ёш бола ёки қул ҳаж қилса, сўнгра ёш бола балоғатга етса ёки қул озод қилинса ҳар иккисига қайтатдан ҳаж қилиш лозимдир. Ёш боланинг ҳажи дуруст. У билан ҳаж қилган киши ажрга эга бўлади. Ибну Аббосдан ривоят қилинган ҳадисда: Бир аёл ёш боласи ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “Бунинг ҳаж қилишлиги мумкинми”-деб сўраганларида “Ҳа. Лекин савоби сен учун бўлади”-деб жавоб бердилар.(Муслим ривояти) Мушрикнинг масжидул ҳаромга киришлиги. Мушрикнинг масжидул ҳаромга киришлиги мумкин эмас. Шаръий манфаат учун бошқа масжидларга кириши жоиз. Аллоҳ таоло деди: (Эй мўминлар, шубҳасиз мушриклар нажасдир. Мана бу йилдан кейин улар Масжидул-Ҳаромга яқинлашмасин. Агар камбағалликдан қўрқсангиз, билинг-ки Аллоҳ ҳоҳласа сизларни фазлу-карами билан бой бадавлат қилади. Албатта Аллоҳ доно ва ҳикматли зотдир) (Тавба 28 оят) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Нажд тарафга отлиқ аскарларни жўнатди. Улар Сумома бин Усол деган кишини асирга олишди ва келтириб масжид устунларидан бирига боғлаб қуйишди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб: “Сумомани қўйворинглар”-деди. Сумома масжидга яқин хурмозорга бориб ғусл қилди сўнгра масжидга кириб: “Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад алайҳиссалом унинг элчисидир”-деб шаҳодат калимасини айтди. (Муттафақун алайҳ) Ҳарамнинг хусусиятлари: Макканинг хусусиятлари кўп. Улардан: У ерда намоз ўқишликнинг савоби зиёдалиги, маъсият қилишнинг гуноҳи зиёда бўлиши, мушрикнинг унга кирмаслиги, у ерда уруш бошламаслик, изхирдан бошқа дарахт ёки ўт-ўланларни кесмашлик, қидирувчидан бошқанинг топилмаларни олмаслиги ва овни қувиш ёки ўлдиришликнинг ҳаромлиги. У ерда инсонлар ибодат қилишлиги учун биринчи  уй қурилган. Аллоҳ таоло: Албатта одамлар (ибодат қилишлари) учун қурилган биринчи уй Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят бўлган Каъбадир.  Унда мақоми Иброҳимга ўхшаш очиқ оят-аломатлар бордир. Унга кирган одам ҳар қандай хавф-хатардан омонда бўлур. Аллоҳ учун мана шу уйга ҳаж қилиш келишга қодир бўлган кишиларга вожибдир. Кимда-ким кофир бўлса, (билиб қўйсин) албатта Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган зотдир. Деб марҳамат қилади. (Оли Имрон 96-97 оятлар)  [1] Таржимон [2] Таржимон.  

المرفقات

2

Ҳажнинг маъноси ва Фазилати ҳақида
Ҳажнинг маъноси ва Фазилати ҳақида