البحث

عبارات مقترحة:

الجواد

كلمة (الجواد) في اللغة صفة مشبهة على وزن (فَعال) وهو الكريم...

الغفار

كلمة (غفّار) في اللغة صيغة مبالغة من الفعل (غَفَرَ يغْفِرُ)،...

الرءوف

كلمةُ (الرَّؤُوف) في اللغة صيغةُ مبالغة من (الرأفةِ)، وهي أرَقُّ...

Қалблар имтиҳони

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات الرقائق والمواعظ
- Қалблар имтиҳони ва унинг маъноси ва нима учун қалблар имтиҳон қилинади - Қалбга таъсир қиладиган иллатлар, Соғлом қалб ҳолатлари ва васфларининг турлари, Қалблар имтиҳонининг ўрни, Қалб касалликлари, Мунофиқлик, Риёкорлик, Шак ва шубҳа касаллиги, Бадгумонлик Ҳасад ва ғайирлик, Димоғдорлик, манмансираш, бошқаларни таҳқирлаш ва мазах қилиш, Гина ва адоват,Ноумидлик - Дилнинг қотиши, Ноҳақлик тарафида бўлиш, Қалб касалликларининг давоси, - Ўз-ўзини муҳосаба қилиш, Бошқа воситалар, Қалб соғломлигининг белгилари, Қалб касаллиги ва бахтсизлиги белгилари, ХОТИМА

التفاصيل

Барча мақтовлар Аллоҳ таологагина хосдир. Биз Унга ҳамду санолар ва истиғфорлар айтиб, Ундан ёрдам ҳамда нафсимизнинг шумлиги ва ёмон амалларимиздан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кишини адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилгувчи йўқдир. Мен «Шериксиз ягона Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Унинг бандаси ва элчисидир» деб гувоҳлик бераман. (يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ) «Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102). (يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَاءً وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِي تَسَاءَلُونَ بِهِ وَالْأَرْحَامَ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلَيْكُمْ رَقِيباً) «Эй инсонлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1). (يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَقُولُوا قَوْلاً سَدِيداً يُصْلِحْ لَكُمْ أَعْمَالَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً) «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71). Қалблар қорайиб, иймон заифлашган, одамлар дунёга овора бўлиб, охиратни унутишган бир пайтда қалб, унга келадиган синовлар ва имтиҳонлар ҳақида сўз юритиш ўта аҳамиятлидир. Биз инсон қалби-юраги жарроҳлиги ҳақида талайгина янгиликлардан хабардормиз, юрак касалликларини даволаш ва ташхис қўйиш бўйича анча тараққиётга эришилганини, ҳатто хасталанган юрак ўрнига янги юрак кўчириб ўтказилаётганини эшитмоқдамиз, кўрмоқдамиз. Бироқ мен бу ерда қалбга азоб берувчи ҳиссий ва бошқа касалликлар ҳақида эмас, балки Аллоҳ сари юрар экан, қалбга кўндаланг бўладиган синов ва имтиҳонлар ҳақида, қалбнинг соғлом ёки носоғломлиги аломатлари, имтиҳон ва синов майдонлари ҳақида гапирмоқчиман. Мавзу давомида Аллоҳ ва Расулининг сўзларидан ҳужжатлар келтиришга катта эътибор бераман ин ша Аллоҳ. Аслида барча ишларимизни Қуръон ва Суннатдан олишимиз даркор. Бу билан қалб ҳақидаги гап енгил ва бепарво қараладиган мавзу эмаслигига эътибор қаратмоқчиман. Ҳеч ким қалбнинг қандай эканини уни яратган Холиқидан ва ваҳий юборилган зот - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўра яхшироқ билмайди: «(Ахир) яратган зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?!» (Мулк: 14); «Зеро У сирни ҳам, энг махфий нарсаларни ҳам билур» (Тоҳа: 7); «(Аллоҳ) кўзларнинг хиёнатини (яъни қараш ҳаром қилинган нарсага ўғринча кўз ташлашни) ҳам, диллар яширадиган нарсаларни ҳам билар» (Ғофир: 19); «Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган бир ваҳийдир» (Ван-нажм: 3, 4). Шуни ҳам таъкидлаб ўтмоқчиманки, айрим одамлар ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигагина маълум бўлган қалб амалларини билишни даъво қилмоқдалар ва таъқиқланган ишлар билан шуғулланиб, асоссиз нарсаларни валдирамоқдалар: «(Эй инсон,) ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил - буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган, ишонган ҳар бир нарсаси учун киши Қиёмат кунида жавоб беради)» (Исро: 36). Шундай экан, қалб сирларини ва ундаги нарсаларни қандай билишимиз мумкин: Маҳол ишга қўл уриш Гўё сувга ўт ёқиш... Нега қалб ҳақида? Қалб ҳақида гапириш ўзига хос аҳамият касб этиб, унинг бир неча сабаблари бор: Биринчи: Аллоҳ таоло қалбни тозалаш-поклашга буюрди. Ҳатто Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган рисолатнинг асосий мақсадларидан бири – одамларни поклаш эканини уқтирди ва ғоят муҳим бўлгани учун ҳам уларга буни Қуръон ва ҳикматни ўргатишдан муқаддам қўйди: «У (Аллоҳ) омийлар (яъни аҳли китоб бўлмаган илмсиз кишилар) орасига ўзларида бўлган, уларга (Қуръон) оятларини тиловат қиладиган, уларни (ширк ва жаҳолатдан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб - Қуръон ва ҳикмат - ҳадисни ўргатадиган бир пайғамбарни (яъни Муҳаммад алайҳис-саломни) юборган зотдир..» (Жумъа: 2). Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ: «...кийимларингизни покланг!» (Муддассир: 4) оятининг тафсирида шундай деди: «Аввалги-ю кейинги муфассирлар «кийимлар» дан мақсад «қалб»дир, деганлар». («Амрозул-қулуб», 52). Аллоҳ таоло яҳудий ва мунофиқлар ҳақида шундай дейди: «Улар Аллоҳ кўнгилларини поклашни истамаган кимсалардир. Улар учун дунёда расволик, охиратда эса улуғ азоб бордир» (Моида: 41). Бу – қалб ҳақида юритилаётган гапнинг муҳим ва яққол сабабидир. Иккинчи: Қалб инсон ҳаётида йўлловчи, ундовчи, режалаштирувчи, бошқа аъзолар эса ижрочилик вазифасини бажарадилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтганлар: «Қалб – подшоҳ, (бошқа) аъзолар – лашкардир. Подшоҳ яхши бўлса лашкарлар ҳам яхши бўлади, ёмон бўлса лашкарлар ҳам ёмон бўлади» (ат-Туҳфатул-ироқийя). Учинчи: Бу мавзуда сўз юритиш боисларидан бири – кўплаб одамларнинг ўз қалбларидан ғафлатда эканларидир. Масалан, айрим толиби илмлар баъзи масалаларни анча чуқур ўрганадилар: «Ташаҳҳудда бармоқни қимирлатиш суннатми?! Уни қандай ва қачон қимирлатиш керак?!» ва ҳоказо. Булар ҳақида изланиш муҳим ва фойдали, албатта. Бироқ ундан кўра ҳам муҳимроқ бўлган қалб амаллари, ҳолатлари ва касалликлари ҳақида баҳс юритишни унутиб қўядилар. Тўртинчи: Одамлар, хусусан талабалар ўртасидаги аслида шаръий асосларга асосланмаган муаммоларнинг асосий сабабларидан бири – қалбларга етган касалликлардир. Бу муаммолар эгаларининг қалб ҳолатларини ва унга ўрнашган ҳасад, хиёнат, манмансираш, кибр, таҳқирлаш ва бадгумонлик каби касалликлар борлигини кўрсатади. Бу иллатларни йўқотиш учун ушбу қалбларни даволаш керак. Акс ҳолда сабаблари ортидан касаллик ҳам кўриниш бераверади.    Жамият воқелигига, одамлар ўртасидаги келишмовчиликларга, ҳақ-ҳуқуқларга доир ва молиявий хусуматларга бир назар ташлашнинг ўзи сўзимизнинг нақадар тўғри эканини исботлаш учун кифоя. Бешинчи: Қалб соғломлиги ва холислиги – дунё ва охиратдаги бахт-саодат омилларидан биридир. Қалбнинг хиёнат, ҳасад, нафрат ва бошқа касалликлардан саломат бўлиши дунё ва охиратда хотиржамлик ва саодатга элтади: «У кунда на молу-давлат ва на бола-чақа фойда бермас. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)» (Шуаро: 88, 89). Кин ва иллатлардан холи, соғлом қалб берилган Абу Бакр розияллоҳу анҳу каби улуғ саҳобаларнинг ҳаётларига бир назар ташланг. Олтинчи: Имом Абдуллоҳ ибн Абу Жамра раҳимаҳуллоҳ айтади:  «Олимлар ичида одамларга амалларидаги ният-мақсадларни ўргатиш билангина машғул бўладиган кишилар бўлишини истардим. Чунки кўп одамларга етган ёмонлик мана шуни (яъни ниятни) зое қилиш сабабли етган.» (Шайх Салмон Авданинг «Ният ҳақида» дарси; «ал-Мадхал либнил-Ҳожж»: 1/3). Имом бу сўзлари билан одамларга ишлардаги мақсадларини ўргатиш ҳамда амалларни бузадиган иллатлардан огоҳлантириш заруратини таъкидламоқда. Зеро, биз ҳадис, фиқҳ, тафсир, наҳв, фароиз-мерос илми ва бошқа фанларда моҳир бўлган ва уни одамларга етказаётган олимларни кўрмоқдамиз. Бироқ, биз қалб мақомотлари, ҳолатлари, амаллари, иллатлари ва даволари ҳақида чуқур билим эгаларига ва уларни одамларга ўргатиб, уларнинг мақсад ва ниятларини тузатадиган олимларга ҳам муҳтожмиз. Еттинчи: Аллоҳ таоло дунё ва охиратда қалб учун берган мақомлар. Аллоҳ ва Расулининг сўзларидан олинган қуйидаги оят ва ҳадислар бунга далил бўлади: 1 – Аллоҳ таоло пайғамбари Иброҳим алайҳиссалом тилидан шундай деди: «Ва (барча жонзот) қайта тириладиган Кунда мени шарманда қилмагин. У кунда молу-давлат ҳам, бола-чақа ҳам фойда бермас. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)» (Шуъаро: 87-89). Қиёмат кунида соғлом қалб билан келганларгина нажот топадилар. 2 – Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилидан шундай деди: «Жаннат тақводор зотларга йироқ бўлмаган (бир маконга) келтирилди (ва уларга дейилди): «Мана шу (неъматлар) сизларга – ҳар бир (Аллоҳга) қайтувчи, (ўз аҳдини) сақловчи (риоя қилувчи), Раҳмондан ғойибона қўрққан ва тавба-тазарру қилган дил билан келган кишиларга ваъда қилинаётган нарсалардир» (Қоф: 31-33). Қани тавба-тазарру қилган дил, қани унинг сифатлари?! 3 – Имом Муслим «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисни келтирган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ сизларнинг суратларингиз ва жисмларингизга қарамайди, балки қалбларингиз ва амалларингизга қарайди», дедилар. (Имом Муслим: 4/ 1987). 4 – Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ушбу ҳадис ривоят қилинган: «Огоҳ бўлинглар, танада бир парча гўшт борки, у тузалса тананинг ҳаммаси тузалади, агар бузилса тананинг ҳаммаси бузилади. Билингларки, у – қалбдир!» («Фатҳул-Борий»: 1/ 126; Имом Муслим: 3/ 1219).  Ушбу ҳадис оқил инсонлар учун ваъз ва дашном бўлишга кифоядир. Саккизинчи: Қалбнинг иқрор ва тасдиқ каби сўзлари ҳамда қўрқув, умид, муҳаббат, таваккул ва хушуъ каби амаl Манба: www.islamnuri.com Категориялар: Нафс тарбияси, мавъизалар ва рақоиқ Саҳифа таржима қилинган тиллар (4) Ўзбек тили Араб тили - عربي Бангал тили - বাংলা Тайланд тили - ไทย Веб саҳифа масъулига коммент ёзинг Дўстингизга юборинг Веб саҳифа масъулига коммент ёзинг #lafeta_area {} .lafeta {} .lafeta img { width: 100%; background: #fff; padding: 10px; box-shadow: 5px 5px 8px #ccc; } function loadLafeta(area) { $.get("https://lafetat.islamhouse.com/api/lafetat/" + area.id + "/uz").done(function (res) { if (!res.data || !res.data.image) return; var $a = $("#" + area.html_id + " a").first(); $a.attr("href", res.data.link); $a.off("click"); $a.on("click", function (e) { e.preventDefault(); e.stopPropagation(); $.get("https://lafetat.islamhouse.com/api/lafetat/click/" + res.data .id, function () { window.location.href = res.data.link; }); }); $("#" + area.html_id + " img").first().attr('src', res.data.image); $("#lafeta_area").removeClass("hidden"); }); } window.addEventListener('load', function () { loadLafeta({ "id": 3, "html_id": "lafeta_1" }); loadLafeta({ "id": 4, "html_id": "lafeta_2" }); }, false);