البحث

عبارات مقترحة:

الباطن

هو اسمٌ من أسماء الله الحسنى، يدل على صفة (الباطنيَّةِ)؛ أي إنه...

الحق

كلمة (الحَقِّ) في اللغة تعني: الشيءَ الموجود حقيقةً.و(الحَقُّ)...

الطيب

كلمة الطيب في اللغة صيغة مبالغة من الطيب الذي هو عكس الخبث، واسم...

Уни ўзингиз учун ёмонлик деб билманг

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف محمد حسان ، Абу Абдуллоҳ Шоший
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات السيرة النبوية
Китобнинг ушбу бўлими қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: – Борлиқдаги ҳар бир ишнинг қадар билан амалга ошиши; – Ифк-улкан бўҳтон воқеасидан олинган дарслар; – Оиша разияллоҳу анҳонинг фазилатлари; – Уҳуд куни ва Ҳудайбия сулҳи ҳодисаларидан олинган дарслар; – Тарихлар оша юз берган ҳодисалар ва рўй берган қийинчиликлардан олинган дарслар; – Нусрат, синов ва қийинчиликлар билан биргадир; – Оқибат муттақийнларникидир;

التفاصيل

Уни ўзингиз учун ёмонлик деб билманг Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Оллоҳ йўлидаги дўстларим! Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Фитналар ва синовлар Шеър мазмуни: Оллоҳ таоло айтади: Оллоҳ таоло яҳудлар ҳақида айтади:  Уни ўзингиз учун ёмонлик деб билманг Бисмиллаҳир роҳманир роҳимБарча ҳамду санолар Оллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Оллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Оллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси, халқлари ичидан танлаб олган элчиси ва дўстидирлар, у зот омонатни адо этганлар, рисолатни етказганлар, умматга холис насиҳат қилганлар, Оллоҳ таоло у зот сабабли зулматларни ёритган, у зот Оллоҳ йўлида то ўлим келгунича ҳақиқий жиҳод қилганлар, деб гувоҳлик бераман.Эй Оллоҳ, Ўзинг у зотни энг яхши мукофотлар билан мукофотлагин.Эй Оллоҳ, Ўзинг у зотга, аҳли ва асҳобига, то қиёмат у зотни севган ва йўлларига йўлланиб, суннатларини тутган ҳар бир кишига кўпдан-кўп саловоту саломлар йўллагин.Аммо баъд... Фозил дўстлар, азиз биродарлар, барчангизга Оллоҳнинг саломи бўлсин, қадамларингизга ҳасанот, даврамизга хуш келибсиз. Оллоҳ таоло юзларингизни ёруғ қилсин, қалбларингизни очсин, дилларингизни покласин. Барчамизни Оллоҳ таборака ва таоло Ўзининг муборак уйида Ўз тоати устида жамлагани каби Ўзининг жаннати ва каромат ҳовлисида ҳам жамласин ва даъватчилар саййиди бўлган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга қилсин. Зотан, У бунинг эгаси ва бунга қодирдир. Оллоҳ йўлидаги дўстларим!«Уни ўзингиз учун ёмонлик деб билманг». Бугунги суҳбатимиз ана шундай номланган. Жароҳатидан қон оқиб турган ушбу оғриқли мавзумизни, одатимизга кўра, бир неча моддаларга бўлиб оламиз:Биринчи: Борлиқдаги ҳар бир иш қадар, илм ва ҳикмат билан амалга ошгай.Иккинчи: Тарих бўйлаб саёҳат.Учинчи: Оқибат тақво эгалариникидир.Диққат билан қулоқ солишларингизни умид қиламан. Оллоҳ таолодан барчамизни сўзга қулоқ солиб, унинг яхшисига эргашадиган кишилардан қилишини сўрайман. «Зеро, ўшалар Оллоҳ ҳидоят қилган кишилардир ва ўшалар ақл эгаларидир»[1].Биринчи: Борлиқдаги ҳар бир иш қадар, илм ва ҳикмат билан амалга ошгайСевикли дўстларим! Елкаларимизни эзиб турган ва ҳеч бир мусулмонга махфий бўлмаган воқеликнинг алам-аччиқлари орасидан баъзи мусулмон оға-ини ва опа-сингилларнинг қалбларига ўрнашган ноумидлик ҳислари вужудларидан сизиб чиқиб, ҳасрат бўронига айланаётганини, бу бўрон уларнинг тилларидан отилган умидсизлик сўзларини чор-атрофга учириб олиб кетаётганини, айримлар ушбу зулматли бўронлар таъсирида Оллоҳнинг қудрати, илми ва ҳикмати ҳақида шубҳага бораётганини кўрмоқдамиз. Мусулмон киши, гарчи тили билан айтолмаса ҳам, дили ҳасратдан вайрон бўлаёзган, кўпинча, тили билан айтишга хижолати ва ҳаёси йўл қўймаса ҳам, ҳолати тили баралла ҳайқираётган, «Қуддусдаги бегуноҳ гўдаклар чинқириғини Оллоҳ эшитмаяптимикин?! Ақсодаги мазлумларнинг ҳолидан Оллоҳ бехабармикин?! Уларнинг дардли оҳларини, аламли инграшларини Оллоҳ эшитмаяптимикин?! Чеченистонда (Сурияда ва бошқа мусулмон ўлкаларида) тўкилаётган қонларни, тилка-пора бўлаётган жасадларни Оллоҳ кўрмаяптимикин?! Мазлумларнинг фарёдларини эшитмаяптими- кин, азобга гирифтор бўлаётган бечораларнинг аҳволидан бехабармикин?! Оллоҳнинг: «Ҳолбуки, куч-қудрат Оллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир»[2], деган сўзлари қаерда қолди?! «Оллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай»[3], деган сўзлари қаерда қолди?! «Оллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди»[4], деган сўзлари қаерда қолди?! Яна сиз, Оллоҳ кўриб, эшитиб турибди, деб айтасизми?!», деб айтаётган бўлади.Мен айтаманки: Ҳа, Оллоҳ эшитиб ва кўриб турибди, борлиқдаги ҳеч бир нарса Унинг қадари, илми ва ҳикматидан ташқари бўлмайди! Оллоҳнинг қадари ортида сизу биз билмаган ҳикматлар мавжуд. Еру осмондаги ҳеч бир иш Оллоҳнинг илмидан четда эмас, Оллоҳ бандасининг шошилишига қараб шошилмайди, борлиқдаги ҳар бир воқеа-ю, ҳодиса ортида Оллоҳ таборака ва таолонинг ҳикмати яширин, ҳар бир бало-ю, имтиҳон ортида Оллоҳнинг ҳикмати бор, буни билган билади, билмаган билмайди.Ақлли инсон бир сўз айтаркан, ортида албатта бирон ҳикмати бўлади, бирон иш қиларкан, уни ҳам албатта бир ҳикмат билан қилади. Шундоқ экан, ҳикматни оддий инсон зотидан бўлган ҳакимларга нисбат берамиз-у, қандай қилиб инсон зотини яратган Зотга нисбат беришни унутамиз?! Оллоҳ таоло айтади: «Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур. У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шохидан узилиб) тушмас, магар У билур. Ер тубларидаги ҳар бир дон, бор ҳўлу қуруқ нарса, албатта, Очиқ Китобда (яъни Лавҳул Маҳфузда) мавжуддир»[5].Оллоҳ таоло айтади: «Оллоҳ сизларни (аввал) тупроқдан, сўнгра нутфадан яратиб, кейин сизларни жуфт-жуфт (яъни эркак-аёл) қилиб қўйди. Ҳар бир аёлнинг ҳомиладор бўлиши ҳам, кўзи ёриши ҳам шак-шубҳасиз Унинг билиши – огоҳлиги билан бўлур. Ҳар бир умр кўрувчининг умри узун қилинмас ва (ё) умридан камайтирилмас, магар (буларнинг барчаси) Китобда (яъни Лавҳул-Маҳфузда битилган бўлур). Албатта бу Оллоҳга осондир»[6].Оллоҳ таоло айтади: «Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик»[7].Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқ бўлган Оллоҳга қасамки, Оллоҳ яратган бу коинотда ҳеч бир иш Унинг илми, қудрати ва ҳикматидан ташқарида бўлмайди. Оллоҳ субҳанаҳу ва таоло бўлиб ўтган, бўлиб турган ва энди бўлажак ҳар бир нарсани албатта билади! Оллоҳ жалла ва ало Ҳакимдир, Ўзи яратган борлиқда содир бўладиган биронта ҳам иш Унинг ҳикматидан ғойиб эмас, лекин жуда кўпчилик одамлар буни билмайдилар.Шунинг учун ҳам мен суҳбатимиз номини «Уни ўзингиз учун ёмонлик деб билманг, балки бу сиз учун яхшиликдир», деб танладим.Бинобарин, ҳар бир меҳнат ва синов-имтиҳон остида Оллоҳнинг Ўзига маълум бўлган яхшиликлар бордир, лекин кўпчилик буни билмайди. Оллоҳ таоло айтади: «Сизларга ёқмаса-да, жанг қилишингиз фарз қилинди. (Зотан) сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сиз учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Оллоҳ билур, сизлар билмассиз»[8]. Ҳа, Оллоҳнинг сўзини тасдиқлайсизми: «Оллоҳ билур, сизлар билмассиз»! Ҳеч нарса Оллоҳнинг илмидан четда эмас. Оллоҳга қасамки, ҳеч биримиз заиф-бечораларга уларни яратган Зотдан кўра раҳмлироқ эмасмиз, хорланаётган ва азобга дучор бўлаётган кишиларга Оллоҳдан кўра меҳрибонроқ эмасмиз. Лекин, бу ишлар остида Оллоҳнинг ҳикматлари борки, уларни ёлғиз Унинг Ўзи билади. Оллоҳ таоло айтади: «Сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сиз учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Оллоҳ билур, сизлар билмассиз»[9]. Оллоҳ таоло халқларни Ўзининг ҳикмати ва адли билан яратди ва борлиқда ўзгармас ва алмашмас раббоний қонуниятни ўрнатиб қўйди, бу қонуният ҳеч қачон халқлардан бирортасининг зарарига бошқасининг тарафини олмайди. Бало-офатлар билан синаш ва халқларни бир-бири билан даф қилиб туриш ҳам Оллоҳнинг мазкур ўзгармас қонунияти жумласидандир. Оллоҳ таоло айтади: «Бас, Оллоҳнинг изни билан уларни енгдилар. Ва (Толутнинг аскарларидан бўлган) Довуд Жолутни ўлдирди. Ва Оллоҳ унга (Довудга) подшоҳлик, пайғамбарлик ва Ўзи хоҳлаган нарсаларидан таълим берди. Агар Оллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан даф қилиб турмас экан, шубҳасиз, ер фасодга дучор бўлади. Лекин Оллоҳ барча оламлар устида фазлу карам соҳибидир»[10]. Оллоҳ таоло айтади: «Агар Оллоҳ хоҳласа улардан (жанг-жадалсиз ҳам) ғолиб бўлур (яъни уларни йўқ қилиб юборур) эди, лекин У зот сизларнинг айримларингизни айримларингиз билан имтиҳон қилиш учун (сизларни жангга буюрди)»[11].Асли молбоқар бўлган америкаликлар Оллоҳни ожиз қилишга қодир, деб ўйлайсизми?! Маймун ва тўнғизларнинг оғалари бўлмиш яҳудлар Қодир ва Малик зотни ожиз қолдира оладими?! Йўқ, асло!! Гап шундаки, бу ерда Оллоҳнинг ўз халқлари ичида ўрнатиб қўйган ўзгармас қонунияти – бандаларни бир-бирлари билан даф қилиш ва бир-бирлари билан имтиҳонга солиш қонунияти ишламоқда. «(Эй инсонлар, У) сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ-яхшироқ амал қилувчи эканли- гингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир. У қудратли ва мағфиратлидир»[12].Эй мўмину муваҳҳидлар! Оллоҳ таолонинг мана бу сўзларини ўқимаганмисиз, ахир:«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Парвардигорингиз (бошқа) юртларда ўхшаши яратилмаган, баланд устун(ли қаср)лар эгаси бўлган Ирам (шаҳридаги) Од (қабиласи)ни қандай (ҳалокатга дучор) қилганини кўрмадингизми? (Қуро) водийсида харсанг тошларни кес(иб ўзларига уйлар солиб ол)ган кимсалар бўлмиш Самуд (қабиласини қандай ҳалокатга дучор қилганини-чи)? Қозиқлар (яъни Ерга қозиқдек қоқилган баланд эҳромлар ва қасрлар) эгаси бўлган Фиръавнни (қандай ҳалокатга дучор қилганини-чи)? Улар юртларида ҳадларидан ошиб, у жойларда бузғунчиликни кўпайтириб юборган эдилар. Бас, Парвардигорингиз уларнинг устига турли азоб-офатни ёғдирди! Шак-шубҳасиз Парвардигорингиз (барча нарсани) кузатиб турувчидир»[13].«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми? У зот уларнинг (Каъбатуллоҳни вайрон қилиш учун қўллаган барча) ҳийла-найрангларини барбод қилмадими? У зот уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган тўп-тўп қушларни юбориб, уларни (қурт-қумурсқалар томонидан) чайнаб ташланган сомон каби (илма-тешик) қилиб юборди!»[14].Лекин, Роббимиз жалла ва алонинг нусрати (ёрдами) қачон ўртага чиқади? Қачонки, бандалар Оллоҳнинг динига ёрдам берганида! «Албатта Оллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Оллоҳ кучли, қудратлидир»[15].Қачон холис иймон аҳли вужудга келса, шундагина мўминларга нусрат бериш ҳақида ваъда берган Зот уларни ғолиб қилади! «Иймон келтирган зотларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган»[16]. «Ҳолбуки куч-қудрат Оллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир»[17]. «Оллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди»[18].Ғалаба, иззат-шараф, ер юзида ҳукмрон қилинишга бўлган ваъда мўминлар учундир. Қачонки, мазкур ваъда қилинган нарсалар берилмаётган экан, билингки, мазкур ваъдага лойиқ бўлган холис мўмин пойдевор ҳали мавжуд эмас экан. Гарчи, нусрат берилувчи тоифага мансуб айрим шахслар мавжуд бўлса-да – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч бир замон ва макон бундай кишилардан холи бўлмаслигини ваъда берганлар – уммат ўзининг бор куч-тоқатини сарф қилиши ва қўлидан келган ҳамма ишни қилиши, шундан сўнг умматнинг қалби сабабларга боғланиб қолмаслиги, балки ўша сабабларни сабаб қилиб қўювчи Зотга боғланиши лозим бўлади. Ўша Зотнинг ўзигина ҳамма нарсага қодирдир.Шеър (мазмуни):Қани зўравонлар, золимлар қани?!Куч-қудрат соҳиби ҳокимлар қани?!Фиръавнлар қаерда, Ҳомонлар қани?!Жаҳонни титратган ҳоқонлар қани?!Барчаси қуриди, битди, йўқолди,Фақат ёмонлик-ла хотирда қолди.Қани, ким қоларкан мангу, ким ўлмас?!Шоҳлар ҳам ўлимдан қочиб қутулмас!Инсу жин, шоҳ-гадо, золиму мазлум, Ўлимнинг шарбатин тотишга маҳкум.Фақат Оллоҳгина ҳар ишга қодир Зотдир. Мана, жаҳоннинг энг қудратли мамлакатлари деб билинган давлатларни ҳам довуллар, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари, зилзилалар ва бошқа бало-офатлар қай ҳолга солиб қўяётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Қуёш ғойиб бўлмайдиган мамлакат деб танилган Британия қироллиги яқиндагина сув тошқинидан қаттиқ азият чекди. Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, тошқинлар сабабли Британия ташқи оламдан бутунлай узилиб қолаёзди. Кучли ёнғинлар Америка (ва Австралия)нинг минглаб гектар ўрмон ва экинзорларига мислсиз талафот етказди, ўт ўчиришга сафарбар этилган учоқлар ҳам оловни даф қилишга қодир бўлмай қолди. Кучли зилзилалар саноқли сонияларда бутун бошли шаҳарларни остин-устун қилиб юборгани кўрилмоқда. Оллоҳ ҳар нарсага қодир, еру осмондаги ҳеч бир жонзот У зотни ожиз қолдиришга ҳаргиз қодир эмас. Оллоҳ тузиб қўйган бу қонуниятлар ўзгармас ва алмашмас қонуниятлар бўлиб, ҳеч қачон ҳеч бир халқнинг қаршисига бошқа бир халқнинг тарафини олмайди.Айрим одамлар бу синов ва имтиҳонларни ёмонлик деб ўйлашади. Лекин, ҳар бир нарсани илм ва ҳикмат билан тақдир қилувчи зот бўлган Оллоҳ таоло ушбу синов ва имтиҳонларда собир ва содиқ мўминлар учун, агар билсалар, кўп яхшиликлар бор эканини яхши билади. Оллоҳ таоло айтади: «Оллоҳ билур, сизлар билмассиз»[19].Содир бўлаётган ҳар бир воқеа-ҳодисада Оллоҳ таолонинг «Уни сизлар ўзларингиз учун ёмонлик деб ўйламанглар, балки у сизлар учун яхшиликдир»[20], деган сўзлари исботи кўриниши учун мен сизларга шонли тарихимиздан баъзи ибратли воқеаларни келтирмоқчиман. Энг аввал ушбу суҳбатимизга ном ўлароқ танлаганим «Нур» сурасидаги қуйидаги ояти карималарни диққатингизга ҳавола этаман: «Шак-шубҳасиз бу бўҳтонни (вужудга) келтирган кимсалар ўзларингиздан бўлган бир тўдадир. Уни сизлар ўзларингиз учун ёмонлик деб ўйламанглар, балки у сизлар учун яхшиликдир. Улардан (яъни бўҳтончилардан) ҳар бир киши учун ўзи касб қилган гуноҳ(га яраша жазо) бордир. Уларнинг орасидаги (гуноҳнинг) каттасини кўтарган кимса учун улуғ азоб бордир»[21]. Уни ўзингиз учун ёмонлик деб ўйламанглар, балки у Сизлар учун яхшиликдир... Дилни вайрон, юракни тилка-пора қилиб юборадиган шундай даҳшатли ҳодисада, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга қаратилган, у зотнинг обрў-номуслари ва шон-шарафлари нишонга олинган улкан бўҳтон воқеасида?!! Бўлиб ҳам ким хусусида денг, Муҳаммад Мустафога энг суюкли бўлган, у зот чин дилдан севган ва севгиларини очиқ эълон қилган завжаи мутоҳҳаралари бўлмиш Оишаи Сиддиқа шаънларида қилинган эди, бу бўҳтон!! Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Сизга энг суюмли инсон ким?» деб сўралганда «Оиша», деб жавоб бердилар. «Эркаклардан-чи?», дейилганда «Унинг отаси», деб жавоб бердилар. «Ундан кейин-чи?», деб сўралганда «Умар ибн Хаттоб», дегандилар[22]. Ҳа, У зоти шарифга покиза ва тоҳира жуфти ҳалоллари Оиша ҳақларида заҳарли бўҳтон ўқлари отилган эди! Ҳаммангизга маълум ва машҳур ушбу воқеани, келинг, мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг ўзларидан эшитайлик:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарга чиқишни истасалар, аёллари ўртасида қуръа ташлардилар ва қуръа кимга тушса, ўша аёлларини ўзлари билан бирга олардилар. Бир ғазотларида қуръа ташлаганларида қуръа менга тушиб, у зот билан бирга чиқдим. Бу воқеа ҳижоб ояти тушганидан кейин бўлганди. Мени ҳавдажимда (туяга ўрнатиладиган, аёллар учун махсус тахтиравонда) кўтариб юришар ва ҳавдаж билан бирга туширишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ғазотларидан фориғ бўлганларидан сўнг қайтдилар. Мадинага яқинлашган (ва дам олишга тушган) эдик, тунда йўлга отланишга эълон бўлди. Йўлга отланишга чақиришган пайт мен туриб, қўшиндан четроққа чиқдим. Ҳожатимни ўтагач, карвонга қайтдим. Кўкрагимни ушлаб кўриб, маржоним тушиб қолганни билдим. Орқага қайтиб, маржонимни қидириш билан овора бўлиб, анча ушланиб қолдим. Менинг ҳавдажимни юклаб-туширишга бириктирилган кишилар келиб, мени ҳавдаж ичида деб ўйлаб, ҳавдажимни мен миниб юрадиган туяга ортиб қўйибдилар. Ўша вақтда жуда кам таом ейишгани учун аёллар енгил, этсиз, ориқ бўларди. Шунинг учун одамлар ҳавдажни кўтариб ортишганда унинг енгиллигини сезишмаган. Қолаверса, мен ҳали кичик ёшли қиз эдим. Улар туяни ўрнидан қўзғатиб, кетиб қолишибди. Мен маржонимни топганимда қўшин йўлга чиқиб кетган, қайтиб келсам, у ерда ҳеч ким йўқ экан. Мен ўзимнинг жойимга келиб ўтирдим ва одамлар менинг йўқлигимни билиб, қидириб келиб қолишса керак, деб ўйладим. Ўтирган жойимда кўзим илиниб, ухлаб қолибман. Сафвон ибн Муаттал ас-Саламий аз-Заквоний қўшиннинг ортидан келарди. У кечаси йўлга тушиб, тонг пайти мен турган жойга етиб келибди. Ухлаб ётган кишининг қорасини кўриб, менинг олдимга келиб, мени танибди. Ҳижоб (фарз бўлиши)дан олдин у мени кўрган эди. У мени таниб истиржо айтди (яъни, «Инна-а лиллаҳи ва инна-а илайҳи рожиуун» деди). Мен унинг истиржосидан уйғониб кетдим. Юзимни жилбобим (ҳижобим) билан ёпдим. Оллоҳга қасамки, у менга бирор сўз айтмади, истиржосидан бошқа бирор сўзни ундан эшитмадим. У туясини чўктирди. Туя чўккач, мен унга миндим. У туяни етаклаб йўлга тушди ва қўшинга кун қиздира бошлаган пайт, лашкар дам олишга тўхтаган пайтларида етиб келдик. Шундан сўнг менинг шаънимда одамлар бўлмағур гапларни гапиришибди. Бўхтоннинг каттасини бошлаган Абдуллаҳ ибн Убай ибн Салул эди...»Ушбу узун ҳадисни Бухорий, Муслим ва бошқалар ривоят қилганлар.Баъзи ривоятларда келишича, Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул Сафвон ибн Муаттал розияллоҳу анҳуни Уммулмўминин Оиша розияллоҳу анҳо минган туяни етаклаб келаётганини кўриб: «Ким бу?», деб сўради.Улар: «Оиша (розияллоҳу анҳо)», дейишди.Шунда мунофиқлар бошлиғи: «Оллоҳга қасамки, бу ундан, у эса бундан саломат қолмаган!», деди.Кейин: «Пайғамбарларингнинг аёли эрталабгача бир эркак билан кечани ўтказди, кейин у уни олиб келмоқда», деди.Нақадар жирканч сўзлар!! «Оллоҳга қасамки, бу ундан, у эса бундан саломат қолмаган»... Ё Оллоҳ!! Сиддиқнинг қизлари Сиддиқа зино билан айблансалар!! Бу гаплар, табиийки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қулоқларига ҳам етиб борди.Биродарим, сиз ўзингизни шу ўринга бир қўйиб кўринг-а! Ўз жуфти ҳалолингиз ҳақида шундай сўзни эшитсангиз, қандай аҳволга тушасиз?! Муҳаммад Мустафодек зот ўзлари чин дилдан муҳаббат қўйган, Ислом гулшанида очилган покиза чечак, умри бино бўлиб бир кун ҳам ширкда яшамаган, Қуръонни янги нозил бўлган пайтида эшитиш бахтига муяссар бўлган Оиша шаънларида туҳматга дучор бўлиб турган эдилар! Тоҳир қизи тоҳира, сиддиқ қизи сиддиқа эдилар у зот! Сиддиқ розияллоҳу анҳу хонадонида туғилиб ўсган, гўдаклик чоғидан Сиддиқнинг оғизларидан Қуръон эшитган, Сиддиқнинг намоз ўқишларини кўриб улғайган, кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хонадонларига кўчиб ўтиб, соф ислом тарбиясини олган покиза зот эдилар! Бутун дунёга поклик ва шарафдан дарс берган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ана шундай покиза зот хусусида ўз шаън-шарафлари ва покликларига нисбатан қилинган мудҳиш бўҳтонга дучор бўлгандилар. Умматнинг сиддиқи бўлмиш Абу Бакр бу туҳматдан ларзага келиб, йиғлар ва: «Жоҳилият даврида ҳам дуч келмаганимиз бундай бўҳтонга энди Исломда дучор бўламизми?!», дердилар. Оишанинг оналари, ул муштипар она юракларини кемираётган дард-аламдан ва жигарларини тилка-пора қилиб ташлаётган ғамдан ўзига келолмас эди. Бу ҳақда Оллоҳдан бирон ваҳий-хабар келиши узоқлашиб кетгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оишадан ажралиш ҳақида маслаҳат сўраб, Али ибн Аби Толиб ва Усома ибн Зайдга мурожаат қилдилар, Оишанинг жориясини чақириб, у ҳақдаги фикрини сўрадилар..Ё Оллоҳ! Бу ҳолатлардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қалбларини нечоғли ғам-алам ўраб олганини тасввур қилиш мумкин.Шундан сўнг, Оиша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг изнлари билан ота-онаси хонадонига кетдилар. Оиша розияллоҳу анҳо ҳикоялари давомида айтадилар:... Шу куни ҳам менинг кўз ёшим тинмади, кўзимга уйқу қўнмади. Эртаси куни ҳам кўз ёшим тинмади, кўзимга уйқу қўнмади, ҳатто йиғи жигаримни тилка-пора қилиб юборса керак, деб ўйладим. Ота-онам менинг олдимга ўтиришган, мен эса йиғлаётган эдим, бир ансорий аёл киришга изн сўради. Мен унга изн бердим. У ҳам келиб, мен билан бирга йиғлаб ўтирди. Шу ҳолда эканмиз, тўсатдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кириб келиб, салом бердилар ва ўтирдилар. Мен ҳақимда гап-сўзлар тарқалганидан бери олдимда ҳеч ўтирмаган эдилар.Бир ойдан бери мен ҳақимда у кишига бирор нарса ваҳий қилинмаган эди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтирганларидан сўнг шаҳодат калималарини айтдилар, сўнг шундай дедилар:«Аммо баъд, эй Оиша, менга сен ҳақингда шундай-шундай гаплар етди. Агар сен бу гаплардан пок бўлсанг, Оллоҳ тез орада сенинг поклигингни кўрсатади. Агар гуноҳга қўл урган бўлсанг, Оллоҳга истиғфор айт, тавба қил. Чунки, банда гуноҳини эътироф этиб, тавба қилса, Оллоҳ унинг тавбасини қабул қилади», дедилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларини тугатгач, кўз ёшларим таққа тўхтади ва бир томчи ҳам ёш оққанини сезмадим. Сўнг отамга: «Менинг ўрнимга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига жавоб беринг», дедим. Отам: «Оллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима дейишни билмайман», деди. Кейин онамга: «Менинг ўрнимга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга жавоб беринг», дедим. Онам ҳам: «Оллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима дейишни билмаяпман», деди. Шунда мен дедим: «Мен кичик ёшли қизман. Қуръондан кўп нарса ўқиёлмайман. Оллоҳга қасамки, билишимча, сизлар бу гап-сўзни эшитганингиздан сўнг, у дилингизга ўрнашиб, ҳатто сизлар унинг ростлигига ишониб ҳам қолибсизлар. Агар мен ҳозир сизларга: «Мен бундан покман» десам ҳам – поклигимга эса Оллоҳнинг Ўзи шоҳид – сизлар менга ишонмайсизлар, агар гуноҳни эътироф этсам – Оллоҳ Ўзи менинг бу гуноҳдан поклигимни яхши билиб турибди – сизлар бунга ишонасизлар. Қасамки, мен сизлар билан ўртамиздаги ҳолатга Юсуфнинг отаси айтган қуйидаги сўзлардан бошқа ўхшаш тополмайман: «Энди (менинг ишим) чиройли сабр қилмоқдир. Сизлар сўзлаётган бу нарса устида мадад сўраладиган зот ёлғиз Оллоҳдир»[23].Шундан сўнг тескари ўгирилиб, ётиб олдим. Оллоҳга қасамки, мен шу пайтда ўзимнинг поклигимни ва Оллоҳ мени албатта поклашини билиб турардим. Лекин, Оллоҳга қасамки, Оллоҳ мен ҳақимда тиловат қилинадиган оят нозил қилишини ҳеч ўйламаган эдим. Ўзимни Оллоҳ таоло Қуръонда менинг ишим ҳақида сўзлашидан ҳақирроқ деб кўрардим. Лекин, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир туш кўриб, шу тушларида Оллоҳ таоло мени оқласа керак, деб ўйлардим. Оллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳали ўринларидан қўзғалмасларидан, уйдагилардан бирортаси чиқмасидан туриб Оллоҳ таоло ўз пайғамбарига оят нозил қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий келгандаги оғриқли ҳолат содир бўлди. Ҳатто, нозил қилинаётган Сўзнинг оғирлигидан у зотдан совуқ кунда тер маржондек оқа бошлади. Ваҳий тушиш ҳолати кўтарилгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юзларида табассум порлаб, энг аввал айтган сўзлари: «Хушхабар, эй Оиша, дарҳақиқат, Оллоҳ Ўзи сени оқлади!», дейиш бўлди. Шунда онам менга: «Тур, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига бор!», деди. Мен: «Йўқ, Оллоҳга қасамки, у киши учун турмайман, фақат Оллоҳга ҳамд айтаман, У менинг поклигимни эълон қилиб, оят нозил қилди», дедим. Оллоҳ таоло қуйидаги оятларни нозил қилди:«Шак-шубҳасиз бу бўҳтонни (вужудга) келтирган кимсалар ўзларингиздан бўлган бир тўдадир. Уни сизлар ўзларингиз учун ёмонлик деб ўйламанглар, балки у сизлар учун яхшиликдир Улардан (яъни бўҳтончилардан) ҳар бир киши учун ўзи касб қилган гуноҳ(га яраша жазо) бордир. Уларнинг орасидаги (гуноҳнинг) каттасини кўтарган кимса учун улуғ азоб бордир». Уни сизлар ўзларингиз учун ёмонлик деб ўйламанглар, балки у сизлар учун яхшиликдир... Бу воқеада нима яхшилик бўлиши мумкин? Бундай синов-имтиҳонлар остида, бу каби улкан фитна ортида сизу бизга қандай яхшилик яширинган бўлиши мумкин? Ҳар бир кишининг кўнглига бу каби саволлар келиши табиий.Фараз қилинг, бу имтиҳон ортида ҳеч қандай яхшилик бўлмасдан, фақат Оллоҳ таоло умматга Ўзининг пайғамбари ғайбни билмайдиган оддий инсон фарзанди эканини билдириб қўйишни истаган бўлганда ҳам, шунинг ўзи ҳам кифоя қиларди. Чунки, агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғайбни билганларида эди, бу қадар ғамгин бўлмас ва аламли кечинмалар у зотнинг юрак-бағрини бу қадар тилкаламаган, бир ой шунча қийналиб юрмаган бўлардилар.Кейин, мусулмонлар сафига мунофиқлар суқилиб кириб олган эди. Мунофиқлар жуда катта ёмонлик ва улкан хатар эди. Чунки, мусулмон киши ўзининг кофир душманини яхши билади ва унга йўлиқишга тайёргарлик кўриб туради. Аммо, сафга мунофиқлар кириб олган ва мусулмонларнинг суҳбатларида иштирок этиб, уларга бир хил гап гапириб, кофиру мушрик дўстлари ҳузурига борганда бошқача гап гапириб, сафларга парокандалик туширишни истаб юрган бўлса, иш анча оғир бўлади. Оллоҳ таоло айтганидек: «Улар на уёқлик, на буёқлик бўлмай икки орада сарсон ҳолда қолганлар. Кимники Оллоҳ йўлдан оздирса сиз унга бирон йўл топиб бера олмайсиз»[24]. Мўминлар уларнинг ёмонлигини ва хатарини фақат мана шундай фитна ва имтиҳонлар орқали билиб олишлари мумкин эди.Мана шу улкан фитна воситасида мунофиқлар ярқ этиб кўриниб, мўминлар уларни яхши таниб олдилар. Зеро, фитналар кимнинг кимлигини очиб беради, одамнинг ичидаги нарсасини ташқарига чиқариб қўяди. Инсон тинч ва осуда ҳаёт кечириб турган пайтида унинг дили тубига чўкиб ётган сир-асрорлари кўпинча ташқарига чиқмайди, ўзининг айбу камчиликларини ўзи ҳам унча билмайди. Бошига бирон мусибат тушганда, бирон балога дучор бўлганда унинг кимлиги билиниб қолади. Чин мўмин синов-имтиҳонлар ва бало-ю фитналар ичида ҳам ўз динида сабот билан тура олади. Аммо, Оллоҳга чин дилдан эмас, балки тил учида ибодат қилиб юрган кимсалар мана шундай синов ва фитналар даврида йўлдан четланиб кетиб, дунё-ю охиратда зиёнкорга айланишади. Оллоҳ таоло айтади: «Одамлар орасида Оллоҳга бир четда (яъни сидқидилдан эмас, балки тил учида) ибодат қиладиган кимсалар ҳам бордир. Агар унга (диндор бўлгани шарофатидан) яхшилик етса, ўша сабабли хотиржам бўлур, агар бирон фитна-бахтсизлик етса (диндан) юз ўгириб кетур. У дунёю охиратда зиён кўрур. Бу эса очиқ-аниқ зиёндир»[25].Оллоҳ таоло айтади: «Ёки (эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотлар ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, ҳатто пайғамбар ва иймонли кишилар: «Ахир қачон Оллоҳнинг ёрдами келади?» дейишган эди. (Шунда) уларга бундай жавоб бўлган эди: «Огоҳ бўлингизким, Оллоҳнинг ёрдами яқиндир»[26].Оллоҳ таоло айтади: «(Эй мўминлар), ёки Оллоҳ сизларнинг ичингиздан ким ҳақ йўлда курашган-у, ким сабр-тоқат қилганини мутлақо билмай туриб жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми?!»[27].Оллоҳ таоло айтади: «Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?! Ҳолбуки, Биз улардан аввалги (иймон келтирган барча) кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку!! Бас (шу имтиҳон воситасида) албатта Оллоҳ («Иймон келтирдик» деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур»[28].Мана шу бало-имтиҳондан сўнг, Оишанинг Оллоҳ ва Расули наздидаги обрў-эътибори яна-да юксалди. Ўзлари айтганларидек: «Оллоҳга қасамки, Оллоҳ мен ҳақимда тиловат қилинадиган оят нозил қилишини ҳеч ўйламаган эдим. Ўзимни Оллоҳ таоло Қуръонда менинг ишим ҳақида сўзлашидан ҳақирроқ деб кўрардим. Лекин, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир туш кўриб, шу тушларида Оллоҳ таоло мени оқласа керак, деб ўйлардим». Тасаввур қилинг, Оллоҳ таоло Ўз Қуръонида бир киши ҳақида то қиёмат кунигача тиловат қилиб туриладиган оят нозил қилса, у учун бундан кўра каттароқ шараф ва ҳурмат-эҳтиром бўлиши мумкинми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу воқеадан кейин Оишани яна ҳам қадрлайдиган бўлдилар. Нега ҳам шундай бўлмасин?! Ахир, у зотни етти қават осмон устидан Парвардигорнинг Ўзи поклигини эълон қилди-ку! Оишанинг ўзлари ҳам бундан фахрланар, фахрланишга ҳақли ҳам эдилар, «Мени Оллоҳ етти қат осмон устидан поклади», дердилар. Оллоҳ таоло унга бундай олий шарафни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан кечирган ҳаётининг охирги лаҳзаларида ҳам мушарраф этди. Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Оллоҳнинг менга ато этган энг катта неъматларидан бири, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менинг уйимда, менинг навбатимда, менинг бағримда вафот этдилар, Оллоҳ таоло бу дунё кунларининг сўнггиси ва охират кунларининг бошланишида менинг тупугимни у зотнинг тупукларига жамлади»[29]. Бисмиллаҳир роҳманир роҳимКейин Уҳуд воқеаси содир бўлди. Унда бир гуруҳ мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларига хилоф қилишлари ортидан бутун мусулмон лашкари бошига оғир мусибат етди. Мушрикларнинг қўллари баланд келиб, мусулмонлар сафлари тирқираб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак юзлари ёрилди, тишлари синди, баданлари қонга беланди. Ва ҳатто, лашкар ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаҳид бўлганлари ҳақида хабар тарқаб, айрим саҳобалар қўлларидаги қуролларини ташлаб, ўтириб қолишди. Анас ибн Назр исмли саҳоба ўшандай кишиларга хитоб қилиб: «Ундай бўлса, туринглар, сизлар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этган иш устида вафот этинглар!» деганлари «Саҳиҳайн»да ривоят қилинган.Ана шундай оғир синов ва имтиҳон ортидан бутун мусулмон умматига улкан дарс бўлиб, Оллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари нозил бўлди:«Куфрга қарши курашда (сустлашмангиз) ва (Уҳуд жангидаги мағлубият сабабли) ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлувчидирсизлар. Агар (бугун — Уҳудда) сизларга жароҳат етган бўлса, (Бадр жангида) у қавмга ҳам худди шундай жароҳат етган. (Токи ибрат бўлсин деб) ва Оллоҳ ҳақиқий иймон келтирган кишиларни билиши ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун бу кунларни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз. Оллоҳ золим кимсаларни севмайди. Ва токи Оллоҳ иймон кел­тирган зотларни (гуноҳларидан) поклаш ва кофирларни ҳалок қилиш учун (бу кунларни одамлар орасида айлантириб туради). (Эй мўминлар), ёки Оллоҳ сизларнинг ичингиздан ким ҳақ йўлда курашган-у, ким сабр-тоқат қилганини мутлақо билмай туриб жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми?! Ўлимга рўбарў бўлишингиздан илгари уни орзу қилар эдингиз. Мана энди (яъни Уҳудда) уни кўзингиз билан кўриб турибсиз. Муҳаммад фақат бир пайғамбар, холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўтгандир. Агар у (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафот қилса ёки ўлдирилса, кетингизга (куфрга) қайтиб кетасизми?! Кимда-ким кетига қайтиб кетса, Оллоҳга бирон зиён етказа олмас, (балки фақат ўзига зарар қилади, холос). Оллоҳ эса (йўлларидан қайтмай) шукр қилувчи бандаларини муносиб мукофотлайди»[30].Ушбу имтиҳон воситасида Оллоҳ таоло умматга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам оддий бир инсон эканларини, у киши ҳам бир кун бошқалар каби вафот этишларини ва бу ҳаётда абадий қолиш учун келмаганларини, балки, одамларни Оллоҳнинг мустаҳкам арқонига боғлаш вазифасини адо этгач, Раббилари ҳузурига қайтишларини билдириб қўйди. Мусулмонлар бу имтиҳон воситасида яна даъват то қиёмат боқий, даъватчи эса, гарчи пайғамбар бўлса ҳам, умрбоқий эмаслигини, даъват аҳли ҳам қатл этилишлари, вафот этишлари мумкинлигини, даъват эса асрлар ва авлодлар оша давом этажагини, агар даъват даъватчининг ўлими билан тўхтаб қолганида, Ислом даъвати бутунлай сўниб қолган бўлишини англаб етдилар.Уни ўзингиз учун ёмонлик деб билманг...Шундан сўнг, Ислом тарихида Ҳудайбийя сулҳи деб ном олган ҳодиса содир бўлди. Ушбу сулҳ бандлари зоҳирда асосан мушриклар манфаатини ифодалагани учун кўпгина мусулмонлар қаттиқ изтиробга тушдилар. Ҳатто, Умар розияллоҳу анҳу аламларига чидаёлмасдан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб:Ё Расулуллоҳ, биз ҳақ устида, улар эса ботилда эмасмилар?! – дедилар. Шундай, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Биздан ўлганлар жаннатда, улардан ўлганлар дўзахда эмасми?! Ҳа, шундай, – дедилар яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Ундай бўлса нега динимиз тўғрисида уларга ён бермоқдамиз ва Оллоҳ улар билан бизнинг ўртамизда ажрим қилмасидан туриб орқага қайтмоқдамиз?! – дедилар Умар. Эй Ибн Хаттоб, мен Оллоҳнинг элчисиман, У зотга итоатсизлик қилмайман ва У мени ҳаргиз ташлаб қўймайди, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Ахир сиз албатта Байтуллоҳга борамиз, уни тавоф қиламиз, демаганмидингиз?! – деди Умар. Ҳа, шундай деганман. Бироқ, бу йил борамиз, деб айтганманми?! – дедилар. Йўқ, – деди. Сиз, албатта Байтуллоҳга борасиз ва уни тавоф қиласиз! – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Шундан сўнг, Умар ғазаблари босилмаган ҳолда Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдиларга бориб, у кишига ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтган гапларини айтдилар. Абу Бакр ҳам унга худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарганларидек жавоб қайтардилар. Сўнг: «Сиз тоабад у зотнинг этакларини маҳкам ушлайверинг. Оллоҳга қасамки, у зот ҳақ устидалар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Байтуллоҳни тавоф қилиш ваъдасини берибдиларми, сиз уни албатта тавоф қиласиз», дедилар. Саҳобалар ушбу сафардан кўнгиллари хижил бўлиб, томирларидаги қонлари совумаган ҳолда қайтишди. Оллоҳ таоло эса ушбу сулҳни фатҳ (ғалаба) деб атади:«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), токи Оллоҳ сизнинг гуноҳингиздан илгари ўтган ва кейин кел(ади)ган нарсалар (барча гуноҳларингиз)ни мағфират қилиши учун ва сизга Ўз неъматини комил қилиб бериб, сизни Тўғри йўлга ҳидоят қилиши учун ҳамда Оллоҳ сизга қудратли Ёрдам бериши учун дарҳақиқат Биз сизга очиқ-равшан фатҳ — ғалаба ато этдик»[31].«Қасамки, Оллоҳ Ўз пайғамбарига (у киши кўрган) тушни ҳаққи-рост қилди: албатта сизлар (эй мўминлар), иншаоллоҳ, Масжид-ал-Ҳаромга тинч-омон, бошларингизни (сочларингизни) қирдирган ва (ёки) қисқартирган ҳолларингизда хавф-хатарсиз кирурсизлар. Бас (Оллоҳ) сизлар билмаган нарсани билиб, ундан (Макка фатҳидан) олдин яқин бир ғалабани (муяссар) қилди»[32].Дарҳақиқат, Ҳудайбийя сулҳи Ислом ва мусулмонлар учун улкан ғалаба бўлган эди. Ушбу сулҳ туфайли эришилган тинчлик йилларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва мусулмонларга ислом даъватини ёйиш ва етказиш учун жуда катта имкониятлар эшиги очилди, у зот дунё ҳукмдорлари ва подшоҳларига Исломга даъват мазмунидаги мактублар йўлладилар. Ушбу давр оралиғида мусулмонларнинг куч-қудратлари ортиб, катта кучга айландилар. Шундан сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оллоҳ таоло ваъда қилганидек, Маккага ғолиб ва музаффар ҳолда кириб келдилар. Оллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қачон Оллоҳнинг ёрдами ва ғалаба келса ва одамлар тўп-тўп бўлишиб Оллоҳнинг дини (Ислом)га кираётганларини кўрсангиз, дарҳол Парварди- горингизга ҳамд айтиш билан (У зотни ҳар қандай «шерик»лардан) покланг ва У зотдан мағфират сўранг! Зеро У тавбаларни қабул қилувчи бўлган зотдир»[33].Севикли дўстларим! Бу каби воқеа-ҳодисалар Ислом тарихида кўплаб содир бўлган, одамлар бир қарашда ўзлари учун ёмонлик деб билган ишлари вақт ўтиб, улар учун яхшилик бўлган экани маълум бўлган. Парвардигорим нақадар рост сўзлаганки: «Уни сизлар ўзларингиз учун ёмонлик деб ўйламанглар, балки у сизлар учун яхшиликдир»[34].Халифа Маъмун, сўнгра Восиқ ва Муътасим даврида кенг тарқалган Қуръонни махлуқ дейиш фитнасида аҳли сунна имоми Аҳмад ибн Ҳанбал бошларига кўп имтиҳонлар келди, зиндонбанд қилиндилар, кўп озорларга дучор бўлдилар. Мутаваккилнинг халифалиги даврига келиб, ушбу фитна булути ариб, Аҳмад ибн Ҳанбалга ҳам ёруғ кунлар келди, ҳатто халифанинг онаси Қуръон ҳимояси йўлида шунчалар озорларга дучор бўлган шундай улуғ зотни ўз кўзи билан кўришни истади. Ўттиз ойга яқин давом этган азоб-уқубатларга сабот билан туриб бердилар, бир оғиз "Қуръон махлуқ" деган сўзни айтишга кўнмаганлари учун калтакландилар, дарра урилиб турган ҳолда ҳам, Қуръон махлуқлигига биргина оят ва ё биргина ҳадис келтиринглар, майли, шунда мен бу сўзни айтай, дердилар. Шунча балоларга сабр қилишлари ортидан аҳли сунна имоми ва балоларга сабр қилиш тимсолига айландилар.Жарҳ ва таъдил имоми Ибн Мадийний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Оллоҳ таоло динни ридда (муртадлик) кунларида Абу Бакр билан, меҳна (синов-имтиҳон) кунларида эса Аҳмад ибн Ҳанбал билан азиз қилди».Кейинроқ, бир кун келиб, Ислом олами мўғул-татарларнинг ваҳшиёна ҳужумларига дучор бўлди.Мўғул-татарлар мусулмонларга қақшатқич зарба бериб, Бағдод кўчалари жасад уюмлари билан тўлиб-тошган, кўчаларда қонлар муболағасиз анҳор бўлиб оққан, ўликлар кўплигидан жасадлар сасиб кетган, Бағдод масжидларидан биронта ҳам масжидда қирқ кунгача жамоат намози ўқилмаган, масжидлар тақа-тақ беркитилган эди. Мусулмон киши ўлдирилишдан қўрқиб, масжидга ҳам чиқишга юраги бетламай қолганди. Мўғул аскари кўчада бир мусулмонни узоқдан кўриб қолса, ҳой мусулмон, ўрнингдан қимирлама, мен ҳозир бориб сени қатл қиламан, дер, шунда мусулмон то мўғул келиб, уни ўлдирмагунича турган ўрнида қотиб, қимирламай тураверарди! Ҳа, бало шу қадар оғир даражага етганди.Шунга қарамай, Оллоҳ таоло мўғулларни хунук суратда тор-мор этувчи кишиларни чиқарди, Ўзи ҳолатни ўзгартириб, аҳволларни тузатди.Кейин, аёвсиз ва даҳшатли салиб уришлари бошланди. Салибчилар мусулмонларни мағлуб этиб, Ал-масжидул-Ақсонинг деворларига салибларни (хочларни) қаторлаштириб ташладилар. Тўқсон бир йил мобайнида ушбу муборак масжидда намоз ўқиш тақиқланиб келинди. Шунча хорликдан сўнг, Оллоҳ таоло Салоҳуддин Айюбий бошчилигидаги покиза инсонларни чиқарди ва улар салибчиларни қақшатқич мағлубиятга учратиб, Қуддуси Шарифни қайтариб олдилар. Ўша куни Салоҳуддин салибчиларга Исломнинг олийжаноблиги ва бағрикенглигини, Исломнинг улуғворлигини кўрсатиб қўйди.Халифалик йиқилганидан сўнг, уммат бошига келган синовлар, бу сафар, дарҳақиқат, узоқ чўзилди. Зеро, уммат аввал ўтган барча синовлар даврида ўзини ғалабага етакловчи омилларни ўз қўлида сақлаган, Оллоҳга ишонч, дини билан азизланиш, фидокорлик, жиҳод байроғини кўтариш сифатлари уни тарк этмаган эди. Аммо, кейинги даврларда уммат раббоний манҳаждан узоқлашди, шариатдан юз ўгирди, душманлар уммат устидан очиқчасига кулди, жиҳод тушунчасини уммат орасидан буткул кўтариб ташлади, шу билан уммат хорликка гирифтор бўлди. Ким олдида денг?! Оллоҳ тарафидан хорлик битилган халқлар олдида хорлик бўйинбоғини бўйнига илди. Оллоҳ уларни хорлар оёғи остида хорлаб қўйган кишилардан кўра хорроқ кимса бўладими?!Ҳа, дарҳақиқат, бу тирик қалб эгалари бўлган, ҳеч нарса қилиш қўлларидан келмай, ичлари ёнаётган кишилар учун жуда ҳам улкан фитна ва оғир синов бўлди. Араб йўлбошчилари тожу тахт билан овора бўлиб қолган, жиҳод масаласини уммат ичидан йўқотилган, уммат дуч келаётган масалалардан бирортасини ҳам ислом бўёғи билан бўялмасликка зўр бериб уриниб келинаётган замонда Қуддус иккинчи бор қўлдан бой берилди. Оллоҳ умматни хор қилди ва уммат сел кўпиклари мисол кўпикка айланиб қолди. Бир ва ягона уммат тарқоқ, сочилиб кетган, бир-бири билан урушиб, бир-бирининг гўштини ейдиган майда давлатларга парчаланиб кетди. Босқинчи мустамлакачи ушбу бўлиниб кетган давлатлар орасига чегара симлари деб аталмиш тиканли симлар тортиб чиқди, вақти вақти билан ушбу симларнинг икки тарафидаги тарихан оға-ини бўлиб келган мусулмон давлатлари ўртасида уруш оловларини ёқиб келмоқда.Қуддус қўлдан кетди, ундан олдин Андалус қўлдан бой берилганди, Кашмир қўлдан кетди, Чеченистонда, Боснияда, Тожикистонда, Либерияда, Туркистонда, Филиппинда, Суданда, Афғонистонда ва яна қанчадан-қанча мусулмон ўлкаларида уруш олови ёқилди. Оллоҳ таолодан барча мусулмон ўлкаларига тинчлик ва омонлик неъматини қайтаришини сўрайман. Фитналар ва синовларУшбу синов ва фитналар жуда кўп мусулмонларнинг қалбига қаттиқ таъсир ўтказди, қалбларни умидсизлик ва маъюслик туйғулари эгаллаб олди. Лекин, мен ҳар бир меҳнат-машаққат ва синов-имтиҳон пайтида айтаманки, буни сизлар ўзингиз учун ёмонлик деб билманг. Қонлар ва жасадлар орасида юрган ҳолатимда ҳам айтаманки, буни сизлар ўзингиз учун ёмонлик деб билманг. Гарчи биз бу фитналар остида яшириниб ётган ҳикматларни англаб етмаётган бўлсак-да, уларнинг ҳеч бири Оллоҳнинг Ўзига аён бўлган ҳикматлардан холи эмасдир.Ҳа, эй биродарим, Босния урушидан кейин, илк бор Боснияликлар Исломни танимоқдалар. Илгари босниялик қиз-жувон бемалол сербиялик кофир эркакка турмушга чиқаверар, ислом ва куфр тушунчаси ҳаётдан узоқлашиб кетган эди. Босниялик мусулмонлар билан сербиялик ғайридинлар ўртасида аралаш ҳаёт кечириш тарзи мавжуд эди. Бўлиб ўтган ушбу уруш ўз ҳол тили билан: Агар ғарб Болқон минтақасидаги бу урушнинг ҳақиқий хатарини англаб етганида эди, Европанинг юраги бўлмиш бу минтақада асло уруш оловини ёқмаган бўларди, деб бонг урмоқда.Ҳар бир меҳнат-машаққат ортида яхшилик борлигини, ҳар бир бало остида кўплаб яхшиликлар яширинганини кўрасиз, Оллоҳ билади, сизлар билмассиз. Бугун ер юзининг энг ифлос халқи бўлмиш яҳудлар томонидан Фаластиннинг заиф-ночор, бироқ пок ва муборак халқига, ёшу қари, гўдаклару аёлларига қарши эълон қилинган бешафқат уруш ичида ҳам, шунчалар оғир синовлар орасида ҳам кўп яхшиликлар борлиги кўринмоқда. Зотан, бутун дунё динсиз ва ёлғончи Ғарбнинг ҳақиқий башарасини таниб олмоқда. Ғарб тузуми узоқ даврдан бери ўз юзини унинг ортига яшириб келган ниқоб йиртилиб, ҳатто ғарбни ўзига илоҳдек кўриб келган илмонийлар (дунёвийлик тарафдорлари) ҳам ундан ихлослари қайтди, ғарб сиёсатчиларини ўз ортида яшириб келган ўргимчак тўрлари сидирилиб тушиб, Америка ва Европа Иттифоқининг ҳақиқий юзи кўриниб қолди. Чин мусулмонлар бугунга келиб, куфрнинг барчаси бир ягона миллат эканини, динсиз Ғарб ҳеч қачон тавҳид аҳлига ёрдам қўлини чўзмаслигини жуда яхши билиб қолдилар. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти- нинг, Хавфсизлик Кенгашининг ва бошқа халқаро иттифоқ, ҳайъат ва тузилмаларнинг ҳақиқати ошкор бўлиб қолди. Халқлар миясига Ғарб икки хил андоза билан ўлчамаслиги ҳақидаги фикр ўрнашиб кетганди. Бугунга келиб бу тушунча ҳам ўз маъносини йўқотди. Оммавий ахборот воситалари ҳозирда Ғарбнинг дарҳақиқат, фақат битта ўлчов билан – Ислом ва мусулмонларга чексиз адоват ва нафрат андозаси билан иш олиб бораётгани ҳақидаги мақолалар билан тўлиб тошди. Куфр ягона миллатдир, жаҳонда юз бераётган сўнгги воқеа-ҳодисалар бу сўзнинг нақадар ҳақлигини исботлаб турибди. Қани халқаро низомлар?! Қани глобал тинчлик ва хавфсизлик?!Қани оғиз кўпиртирилган оламшумул тузум? Бугунга келиб топдими ё у тўзим?! Нечун энди этмаётир ғинг, жар солмаётир карнайлари унинг?Қани халқаро тинчлик, ҳам глобал хавфсизлик? Тинчлик сўзи ёлғон экан, кўзлар тиниб қолғон экан!!Эй Хавфсизлик кенгаши! Йўқ, йўқ, хато қилдим, эй унинг соясида тинчлик бузилган ва битимлар узилган Хавфли Кенгаш!Бизнинг бошимизга солинаётган кўргуликлар сени нечун безовта этмас? Нечун бизнинг мусибатларимизга боқасан бепарво, роҳат билан?!Не ҳам ишинг бор сенинг қонлар оқаётган бизнинг жароҳат билан?!Ҳа, сенингча, туғён қилган Сербия кечирилар, бироқ,Сўзсиз жазога тортилишга маҳкумдир Ироқ!!Фаластиндаги гўдакларимиз ширин орзулар билан уйқуга кетиб, бомбалар оташ-алангаси ичида уйғонмоқдалар!Қани Ғарб?! Машаққатли синовлар ёлғончи Ғарбнинг ҳақиқий башарасини бутун оламга очиб берди. Аслида, мўмин-мусулмонлар аввал бошданоқ дўстлик ва душманлик тушунчаси ҳақидаги ақийдаларидан келиб чиқиб, Парвардигор- ларининг мана бу сўзларини яхши билардилар:«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар»[35].Чин мўминларнинг Парвардигори оламнинг мана бу сўзларига аниқ ишончлари бор эди:«Аҳли китобларнинг кўпчилиги сизларни, иймонли бўлганингиздан кейин (яъни ҳозир), уларнинг ўзларига ҳам ҳақиқат очиқ равшан бўлганидан кейин ҳасад қилганлари сабабли куфрга қайтаришни истайди»[36].Чин мўминлар Парвардигори оламнинг мана бу сўзларини яхши билардилар: «Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Оллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас»[37].Чин мўминлар Исломдаги дўстлик ва душманлик тушунчасини яхши тушунган, Раббиларининг мана бу сўзларини билар эдилар:«Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким динидан қайтса, Оллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Оллоҳ уларни яхши кўрур, улар Оллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга ҳокисор, кофирларга эса қаттиққўл, бирон маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай Оллоҳ йўлида курашадиган кишилардир. Бу Оллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, Ўзи хоҳлаган кишиларга берур. Оллоҳ фазлу карами кенг, билувчидир. Сизларнинг дўстингиз фақат Оллоҳ, унинг пайғамбари ва таъзим-тавозеъ қилган ҳолларида намозни тўкис адо этадиган, закотни (ҳақдорларга) ато этадиган мўминлардир. Кимки Оллоҳни, Унинг пайғамбарини ва мўминларни дўст тутса (нажот топгай), зеро фақат Оллоҳнинг гуруҳигина ғолиб бўлувчидир. Эй мўминлар, сизлардан илгари китоб берилганлар ичидан динингизни ҳазил-масхара қилиб олган кимсаларни ва кофирларни дўст қилиб олмангиз! Агар мўмин бўлсангизлар, Оллоҳдан қўрқингиз!»[38].Чин мўмин мусулмон киши ўз Рабби ва пайғамбарининг сўзларини тасдиқ этиши учун албатта бу каби воқеа-ҳодисаларга эҳтиёжи йўқ, мўмин киши усиз ҳам уларни шак-шубҳасиз тасдиқ қилади. Парвардигор улар васфида айтганидек: «Ҳақиқий мўминлар фақат Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра (ҳеч қандай) шак-шубҳа қилмаган ва молу жонлари билан Оллоҳ йўлида курашган зотлардир. Ана ўшаларгина (ўз иймонларида) содиқ бўлган зотлардир»[39].Ҳатто, Иймон қалбларига мустаҳкам ўрнашмаган айрим кишиларга ҳам ҳозирда Ғарбнинг фақат битта ягона ўлчов – Ислом ва мусулмонларга адоват ва нафрат ўлчови асосида иш олиб бориши ва куфрнинг барчаси бир ягона миллат экани маълум бўлиб улгурди. Шу пайтгача улар фақат "Ғарб, ғарб!" дейишар, Американи тинчлик раҳнамоси деб ишонишар, Фаластин муаммосига ечим топиш ва фаластинликларни Исроил тажовузидан ҳимоя қилиш учун Европа Иттифоқи аралашуви зарур, деб бот-бот такрорлаб келишарди. Лекин, бугунга келиб, ўшандай кишилар ҳам Ғарб на Фаластин муаммосида, ва на бошқа глобал муаммоларда ҳеч қачон мусулмонларга ён босмай келганини, эртага ҳам, ундан кейин ҳам, то қиёматгача уларга асло ёрдам бермаслигини тушуниб етдилар.Мусулмон оламидаги ва ер юзидаги ҳар бир мусулмон киши ғарбнинг моҳиятини билиб олиши лозим, у бугун ҳаммага очиқ-ошкора кўриниб қолди. Мана, ҳозирда ҳар бирингиз Фаластин ерида бўлиб турган зўравонликларни ҳатто, ғарб оммавий ахборот воситаларининг ўзидан ҳам кўриб ва эшитиб турибсиз. Шеър мазмуни:Ғарб, ғарб, дедилар. Мен дедим: саноат, саёҳат ва алдамчи кўринишлар. Лекин, иймондан холи, на заифни риоя қилар, на маюснинг кўнглига боқар. Ғарб дунё майллари олдида мағлуб бўлган мафкуралар қабристонидир.Ғарб адолат истаб кўтарилган қўлга пичоқ ўқталувчи адолат кушандасидир.Ғарб тинчлик ҳақидаги мавҳум тушунчаси билан бизни алдовчи тинчлик душманидир.Ғарбнинг қўлида ханжар ва ўқотар қурол бўлса-ю, нега энди бизнинг халқимиз қўлига зайтундан бошқа нарса олмаслиги керак?!Куфр ва Ислом иккиси қандай қилиб бирлашсин, эй оқил инсон?!Мен ғарбнинг технологиясини маломат қилмайман,Балки, мусулмон кишининг унга мафтун бўлишини маломат қиламан.Ғарбга бўйин эгиб, мағлуб бўлиб бораётган умматимга ачинаман.Эй Хавф (!) Мажлиси, токай уруш жиноятчилари қўлида гаров бўласан?!Токай бизнинг ҳуқуқларимиз топталишига рози бўласан?!Ва биздан фақат талаб қилишни биласан, лекин бермайсан?!Сен катта давлатлар қўлидаги қўғирчоққа айландинг!Эй олам жисмида кўринмас вабодек дардга айланган Мажлис!Эй Хавфсизлик Кенгаши, сенга минг бор ташаккур! Сен Ғарб мафкурасининг узоқ йиллик ниқобини очиб қўйдинг!Ташаккур сенга, ғофил элимизни уйқудан уйғотиб қўйдинг!Ва заифлар кўнглидаги шубҳаларни ишончга айлантирдинг!Эй Хавфсизлик Кенгаши, қараб тур, Исломимиз сенга ҳақиқат мезонини кўрсатиб беражак! Зотан, мен сенинг жар ёқасига бориб қолганингни кўрмоқдаман!Ишонмасанг, Фиръавнни қандай ғарқ бўлгани ва Қорунни қандай ер ютганини сўраб кўр!Ҳа, бу синовлар ғарб оламининг моҳиятини, ҳам араб давлатлари раҳбарлари моҳиятини очиб берди. Умматнинг аксарият қисмида ҳимматлар ўлиб қолгани ва туйғулар музлаб қолганини кўрсатиб қўйди. Умид аввало, Оллоҳдан, кейин эса мардлар оламига ҳақиқий фидокорлик қандай бўлишини ўргатиб қўйган покиза ёш авлоддан эканини кўрсатиб берди. Синовлар мардлик, жасорат ва саховат моҳиятини кўрсатиб қўйди. Ҳақиқий уламоларни, чин мўминларни кўрсатиб берди. Синовлар Фаластин муаммосини битим ва келишувлар билан ҳал қилиб бўлмаслигини, бу муаммо фақат Оллоҳ йўлида жиҳод байроғини баланд кўтариш билангина ечилишини кўрсатиб қўйди.Оллоҳ азза ва жалладан Фаластиндаги биродарларимиз ғалабаси билан, жиноятчи яҳудлар ва уларга кўмакчи бўлаётган хоинлар мағлубияти билан дилларимизни шод этишини сўрайман. Зотан, У бунинг эгаси ва бунга қодирдир.Ушбу сўзларни айтарканман, ўзим учун ва сизлар учун Оллоҳ таолога истиғфорлар айтаман.Севикли дўстларим! Оқибат тақво эгалариникидир. Ҳа, бу Оллоҳ таолонинг ваъдасидир.  Оллоҳ таоло айтади: «Мусо қавмига деди: «Оллоҳдан мадад тилаб, сабр-тоқат қилингиз! Бу Ер шак-шубҳасиз Оллоҳникидир. Уни Ўзи хоҳлаган бандаларига мерос қилиб берур. Оқибат-натижа эса тақводорларники (Оллоҳдан қўрққанларники) бўлур»[40].«Ҳар қачон ўша пайғамбарларимиз ноумид бўлиб: «Бизлар ёлғончи қилиндик — пайғамбар эканлигимизга ишонмадилар», деб ўйлай бошлаганларида, уларга Бизнинг мададимиз — ғалабамиз келиб, Биз хоҳлаган кишиларга нажот берилар эди. (Аммо) жиноятчи бўлган қавмдан бизнинг азобимиз қайтарилмас!»[41].«Дарҳақиқат Биз (Лавҳул-маҳфузда) зикр қилгандан сўнг Забурда: «Албатта ерга менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар», деб ёзиб қўйгандирмиз»[42].Бу мазмунда яна кўплаб бошқа оятлар ҳам келган.Жароҳатли диларга малҳам бўлувчи мана бу оятларни мен билан бирга тафаккур қилинг-а:«Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Оллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофир бўлган кимсалар Оллоҳ нопокни покдан (кофирни мўминдан) ажратиши ва нопок кимсаларнинг ҳаммаларини устма-уст тахлаб, жаҳаннамга солиши учун тўпланурлар. Ана ўшалар зиён кўрувчилардир»[43]. Оллоҳ таоло яҳудлар ҳақида айтади: «Улар сизларга озор беришдан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Агар сизлар билан урушсалар, кетларига қараб қочадилар. Сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) ёрдам берилмайди»[44].Умидлар куртак ёзиб, Фаластиндаги ёшларимиз муаммонинг ечимига ҳеч қачон музокаралар столи атрофида эришиб бўлмаслигини, бу иш фақат Оллоҳ йўлидаги жиҳод байроғини баланд кўтариш билан ҳал бўлишини англаб етмоқдалар. Қалблар ерга мансуб сабабларнинг ҳаммасидан алоқани тамоман узиб, фақат еру осмонлар Парвардигорига маҳкам боғлансагина, яхшилик нишоналари кўринади, иншаоллоҳ. Оллоҳ субҳонаҳу ва таолодан уларга Ўз ҳузуридан мадад туширишини сўрайман.Биродарларингиз ҳаққига хайрли дуодан ғофил бўлмаслигингизни сўрайман. «Бандаларим сиздан (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар»[45], деб айтган Оллоҳ азза ва жалладан бизнинг дуоларимизни ижобат қилишини, заифлигимизга раҳм қилишини ва узрларимизни қабул қилишини сўрайман.[1] Зумар: 18.[2] Мунофиқун: 8.[3] Нисо: 141.[4] Нур: 55.[5] Анъом: 59.[6] Фотир: 11.[7] Қамар: 49.[8] Бақара: 216.[9] Бақара: 216.[10] Бақара: 251.[11] Муҳаммад: 4.[12] Мулк: 2.[13] Вал-фажр: 6-14.[14] Фил: 1-5.[15] Ҳаж: 40.[16] Рум: 47.[17] Мунофиқун: 8.[18] Нур: 55.[19] Бақара: 232.[20] Нур: 11.[21] Нур: 11.[22] Бухорий: №3662, Муслим: 8/2384.[23] Юсуф: 18.[24] Нисо: 143.[25] Ҳаж: 11.[26] Бақара: 214.[27] Оли Имрон: 142.[28] Анкабут: 2, 3.[29] Бухорий: №3100.[30] Оли Имрон: 139-144.[31] Фатҳ: 1-3.[32] Фатҳ: 27.[33] Наср: 1-3.[34] Нур: 11.[35] Бақара: 120.[36] Бақара: 109.[37] Моида: 51.[38] Моида: 54-57.[39] Ҳужурот: 15.[40] Аъроф: 128.[41] Юсуф: 110.[42] Анбиё: 105.[43] Анфол: 36, 37.[44] Оли Имрон: 111.[45] Бақара: 186.

المرفقات

2

Уни ўзингиз учун ёмонлик деб билманг
Уни ўзингиз учун ёмонлик деб билманг