البحث

عبارات مقترحة:

الرب

كلمة (الرب) في اللغة تعود إلى معنى التربية وهي الإنشاء...

الوارث

كلمة (الوراث) في اللغة اسم فاعل من الفعل (وَرِثَ يَرِثُ)، وهو من...

المحسن

كلمة (المحسن) في اللغة اسم فاعل من الإحسان، وهو إما بمعنى إحسان...

Ислом арконларининг бешинчи рукни - Ҳаж ва аҳкомлари -

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Бир гуруҳ олимлар ، Абу Жаъфар Ал-Бухорий
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات الإسلام - صفة الحج
Исломнинг беш рукни ҳақидаги мухтасар китобнинг ушбу бўлимида бешинчи рукн: ҳаж ва аҳкомлари шарҳ қилинади.

التفاصيل

Ислом арконларининг бешинчи рукни - Ҳаж ва аҳкомлари - Ҳажнинг рукнлари 1 — Мийқотда эҳром боғлаш 2 — Кийим киймаслик 1 — Эҳром учун ғусл қилиш 3 — Тирноқ, мўйлаб, қўлтиқ ости ва аврат тукларини олиш 4 — Фарз ва нафл намоз ўқигандан сўнгра эҳром ниятини қилиш. 5 — Ниятдан сўнгра талбия айтиш 1 — Соч ва тананинг бошқа жойларидаги тук-ларни олиш 2 — Қўл ва оёқ тирноқларини олиш. 3 — Бошни, бошга бевосита ёпишиб турадиган нарса билан ўраш. 4 — Тикилган нарсани кийиш. 5 — Эҳром ниятини қилинганидан сўнгра кийим, тана ва бошқа нарсаларга атир суриш (ёки дезодорант ёки деодорант сепиш). 6 — Овни ўлдириш 7 — Жинсий алоқа даракчилари бўлмиш ўпиш ва бошқа ҳаракатлар 1 — Қудум (илк келиш) тавофи 2 — Ифоза тавофи 3 — Вадоъ-Видолашув тавофи 4 — Нафл тавоф 1 — Ният. 2 — Катта ва кичик ҳадаслар ҳамда нажосатдан пок бўлиш. 3 — Юқоридаги ва қуйидаги ҳадисга биноан авратнинг ёпиқ бўлиши. 5 — Каъба тавоф қилаётган одамнинг чап томо-нида бўлиши. 6 — Тавофнинг узоқ бўлсада масжиднинг ичида бўлиши. 7 — Тавофнинг Каъбанинг ташқарисида бўли-ши. 8 — Айланишларни пайдар-пай қилиш. 1 — Тавофни бошлар экан Ҳажар Асвад рўпарасида туриш, имкони бўлса уни ўпиш, имкони бўлмаса ўпгандан кейин, қўл ёки асо билан силаш ёки Ҳажарул Асвад томонни (қўл билан) кўрсатиш. 2 — Тавофнинг бошидан охиригача изтибоъли бўлиш. 3 — Рамл. 4 — Рукнул Ямонийни ҳар тавофда силаш, ўпмаслик. 5 — Эҳромдаги одам рукнул Ямоний билан Ҳажарул Асвад оралиғида: «Роббимиз, бизга Дунёда ҳам, Охиратда ҳам яхшиликлар ато эт ва жаҳаннамдан паноҳ бер!» — дейди. 6 — Мултазамда дуо қилиш. 7 — Эҳромдаги одамнинг еттинчи тавофни тугатгач Иброҳим мақомига бориб: 8 — (Иброҳим мақомида) ўқилган икки ракаат-дан сўнгра Замзам сувидан қониб ичиш. 9 — Агар имкони бўлса, саъй қилинадиган майдонга ўтишдан илгари, Ҳажарул Асвадни силаш учун орқага қайтиш. 1 — Ният. 2 — Саъйнинг соғлом тавофдан сўнгра бўлиши. 3 — Саъйни Сафо тепалигидан бошлаб, Марва тепалигида тугатиш. 4 — Бориб-келишнинг етти марта бўлиши. 5 — Саъйнинг саъй учун ажратилган майдонда бўлиши. Ҳажнинг фарзлари Умранинг рукнлари Эҳтиёж ҳис этилган муҳим фойдалар Тўртинчи: ҳожи ҳайит куни нималар қилади? Бешинчи: ҳожи ташриқ кунлари нима қилади? 1 — Мазкур кунлар кечаси Минода тунаш 2 — Ташриқ кунлари уч жамарот тошларини отиш Видолашув тавофи Умра қилиш ҳақида лўнда тушунча 1 — Эҳромга кириш 2 — Тавоф 3 — Саъй 4 — Сочларни қирдириб ёки қисқартириб олиш Ҳаж қилиш ҳақида лўнда тушунча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак масжид-ларини зиёрат қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган ҳаж  Ислом арконларининг бешинчи рукни - Ҳаж ва аҳкомлари -БешИНЧИ РУКН: ҲажТаърифи:«Ҳ» ҳарфи фатҳали (Ҳаж) ёки касрали (Ҳиж, дея) ўқилади.«Ҳаж»нинг луғавий маъноси: «қасд қилиш» демак-дир. Бу сўз бир иш учун ва уни кетма-кет қилиш учун истеъмол қилинади.«Ҳаж»нинг шаръий маъноси: «Азиз Қуръон ва пок-домон суннат баён қилган махсус амалларни адо этиш учун Аллоҳнинг Ҳаром (ҳурматланган) уйини қасд қилиш» демакдир. Бу амаллар қуйида зикр қилинади.Ҳажнинг ҳукмиҲаж — ҳаж қилиш йўлига қодир бўлган барча мусулмон эркагу аёлга фарздир. Унинг фарзлиги Қуръон, суннат ва уламолар ижмоъси билан собит бўлган.Қуръони Каримда Аллоҳ таоло шундай деди:﴿ وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا وَمَنْ كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَمِينَ ﴾«Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимда-ким кофир бўлса (яъни Каъбани зиё-рат қилиш фарз эканини инкор қилса), бас, албатта Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган зотдир» (Оли Имрон: 97).Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ислом беш нарса асосига асосланган: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ва Муҳаммад Аллоҳ-нинг элчисидир», дея гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, Уй (Каъба)ни ҳаж қилиш ва рамазон рўзасини тутиш» (Муттафақун алайҳ).Мусулмонлар ҳажнинг фарз экани ҳамда унинг Ислом рукнларидан бири, диннинг бир парчаси экани ва унинг фарзлигини инкор этган одам муртад бўли-шига  ижмоъ қилганлар.Уламолар ҳажнинг умр давомида бир марта фарз, ундан ортиқчаси эса нафл эканига ижмоъ қилганлар. Фақат, биров ҳаж қилишни назр қилса, ўша назрини амалга ошириши ҳам фарздир.Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга хутба қилар эканлар: «Ҳой одамлар, Аллоҳ сизларга ҳаж қилишни фарз қилди, бас, ҳаж қилингиз!» — дедилар. Бир одам: Ҳар йилими?, — деб савол берганида жим қолдилар. Ҳалиги одам саволини уч марта такрорлади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар: «Ҳа» десам эди фарз бўлар ва сизлар (уни адо этишга) қодир бўлмас эдинглар!» — дедилар. Сўнгра: «Мени, сизлар-ни қўйган ҳолатимдан ортиқчасига зўрламанглар! Сизлардан олдин яшаб ўтган кимсаларни саволларни кўп беришлари ва пайғамбарларига хилоф қилишлари ҳалок қилди. Мен сизларни бирон нарсага буюрсам, уни қодир бўлганингизча қилингиз! Агар сизларга таъқиқласам, ундан воз кечингиз!» — дедилар (Имом Муслим ривояти).Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтди: «Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилар экан: «Ҳой одамлар, ҳаж қилиш сизларга фарз қилинди», — дедилар. Ақраъ ибн Ҳобис ўрнидан турди ва: Ҳар йилими, ё Расулуллоҳ?, — деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар: (Ҳа), десам фарз бўларди. Фарз бўлса сизлар қодир бўлмас эдингиз. Ҳаж (умр давомида) бир марта (фарздир). Ким ортиқча қилса, нафлдир», — деб жавоб бердилар» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ва бошқалар ривояти). Ҳажнинг фазилатлариАллоҳ таоло ҳаж ибодатини адо этишга рағбат-лантириб, у учун тайинланган буюк ажру савобларни баён қилдилар. Булар қуйидаги ҳадисларда ўз аксини топгандир:1 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳаж қилган ва (ҳаж асносида) жимо ва гуноҳ қилмаган одам, гуноҳларидан онасидан туғилган кунидагидек фориғ бўлади» (Муттафақун алайҳ).2 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умра умрагача ораларида бўлган (гуноҳ-ларга) каффоратдир. Гуноҳга йўл қўйилмай қилинган ҳажнинг мукофоти — жаннатдир» (Муттафақун алайҳ).3 — Амалларнинг энг афзали қайсидир? — дея берилган саволга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга иймон келтириш», — дея жавоб бер-дилар. — Сўнгра-чи? — дейилганида: «Сўнгра, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш», — деб жавоб бердилар. — Сўнгра-чи?, — дейилганида: «Сўнгра, гуноҳга йўл қўйилмай қилинган ҳаж!» — деб жавоб бердилар (Мут-тафақун алайҳ).4 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳаж ва умрани давомий қилингиз. Чунки улар босқон темир, кумуш ва олтиннинг кирларини кетказганидек фақирлик ва гуноҳларни кетказади. Гуноҳга йўл қўйилмай қилинган-мабрур ҳажнинг мукофоти — жаннатдир!» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Термизий ва Насоий ривояти). Бундан бошқа ҳадислар ҳам талайгина.Ҳажнинг фарз бўлиш шартлариҲажнинг фарз бўлиши учун қуйидаги шартлар мавжуддир:1 — Мусулмонлик.2 — Балоғат ёшига етиш.3 — Оқил бўлиш.4 — Ҳур (озод) бўлиш.Буларнинг далиллари намоз ва рўза ҳақидаги мавзуларда айтиб ўтилди.5 — Қодир бўлиш. Аллоҳ таоло айтди: ﴿ وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا ﴾«Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир» (Оли Имрон: 97). Ҳажнинг рукнлариҲажнинг рукнлари тўртта бўлиб, улар: эҳром боғлаш, Арафот тоғида туриш, тавоф ва саъй қилиш. Бу рукнлардан биронтаси қилинмаса, ҳаж бекор бўлади.Биринчи рукн: эҳром боғлашЭҳром — ҳаж ва умра ибодатларини қилишга кири-шиш ниятидир. Ниятни кийимларни ечиш ва талбия айтишга боғлаб қилинади. Эҳром уч мақсад: таматтуъ, қирон ва ифрод ҳажлари учун боғланади.«Таматтуъ»нинг маъноси: мусулмон ҳаж қилиш рухсат берилган ойларда фақат умра учунгина эҳром боғлайди. У, Маккага етиб келгач умра учун тавоф ва саъй қилади, сочларини қирдиради ёки қисқартиради. Тарвия (зулҳижжанинг саккизинчи) куни эса фақат ҳаж учун эҳром боғлайди-да, ҳажнинг бутун ибодатларини адо этади. Таматтуъ ҳажини қилаётган мусулмон Мас-жидул Ҳаромда яшамаётган бўлса, қурбонлик қилади.«Қирон»нинг маъноси: мусулмоннинг мийқотдан ёки умрага эҳром боғлаган бўлса тавоф қилишга киришмасидан илгари умра ва ҳаж учун эҳром боғлашидир. Бу одам умрага боғлаган эҳромидан чиқмай, ўша умрасининг тавофига киришишдан илгари ҳаж қилишга ният қилади ва Ҳайит куни тошларни отиб, сочларини қирдирмагунича эҳромидан чиқмайди. Қирон ҳажига ният қилган одам ҳам таматтуъ ҳажига ният қилган одам каби қурбонлик сўяди.«Ифрод»нинг маъноси: мусулмон фақатгина ҳаж қилиш учун эҳромга киради ва ҳайит куни тошларни отиб, сочларини қирдирмагунича эҳромидан чиқмайди. Ифрод ҳажини қилаётган одам қурбонлик сўймайди.Эҳромнинг фарзлари, суннатлари ва таъқиқлариА) Эҳромнинг фарзлари:Эҳромнинг фарзлари — бирини тарк қилса, тарк қилган одамнинг қон чиқариши ёки қон чиқаришга кучи етмаса, ўн кун рўза тутиши зарур бўлган амал-лардир. Улар қуйидагилардир: 1 — Мийқотда эҳром боғлашРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж ва умра ниятини қилган одамнинг Маккага эҳром боғлаб-гина ўтиши керак бўлган жойларни белгилаб қўйган-лар. У жойлар:— ЗулҳулайфаБу жой ҳозирги кунда Абру Алий деб аталади. Бу, мадиналиклар ва Мадинадан қуруқлик ва ҳаво йўлла-ридан кесиб ўтадиган одамларнинг мийқотидир.— ЖуҳфаЖуҳфа — соҳил йўлидаги қадимги қишлоқ бўлиб, унинг осорлари ҳозирги кунда қолмаган. Одамлар бугунги кунда унинг ўрнига Робиғдан эҳром боғлай-дилар. Бу — мисрлик, шомлик ва улар тарафидан қуруқлик, денгиз ва ҳаво йўллари билан Маккага келаётганларнинг мийқотидир.— ЯламламЯламлам — ҳозирги кунда Саъдийя деб аталган тоғдир. У, яманликлар ва улар томонидан келаётган мусулмонларнинг мийқотидир.— Қорнул-манозилҚорнул-манозил (ҳозирги кунда) Сайл деб аталади. У — наждликлар ва улар томондан қуруқлик ва ҳаво йўллари орқали Маккага келаётганларнинг мийқоти-дир.— Зотул-ирқЗотул-ирқ — ироқликлар ва улар томондан қуруқ-лик ва ҳаво йўллари орқали келаётганларнинг мийқоти-дир.— Мийқот билан Макка чегаралари оралиғидаги минтақаларда истиқомат қилаётган одам ўз хонадо-нидан ҳаж ёки умра учун эҳром боғлайди. Макка шаҳрининг чегаралари ичида истиқомат қилаётган одам эса, умра қилиш учун Ҳилл (Ҳарам чегаралари)га чиқиб, ўша ерда эҳром боғлайди. Ҳаж учун эса, Маккадан эҳром боғлайверади.Бунинг далили Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо нақл қилган ушбу ҳадисдир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мадиналиклар учун Зулҳулайфани, шомликлар учун Жуҳфани, наждликлар учун Қорнул-манозилни, яманликлар учун Яламламни мийқот ўлароқ белгиладилар. Улар ўша минтақалар ва уларни ҳаж ва умра ниятида босиб ўтаётган бошқалар учундир. Мийқотдан кейинги (минтақаларда яшаётган) кимса ўз хонадонидан эҳром боғлайди. Бинобарин, маккаликлар Маккадан эҳром боғлайдилар» (Муттафа-қун алайҳ).Диққат: юқорида қаламга олинган мийқотлар макон маъносида бўлиб, ҳаж қилиш учун бундан бошқа вақт мийқотлари ҳам бордир.Вақт мийқотлари — Аллоҳ таоло қуйидаги оятида зикр қилган ойлардир:﴿ الْحَجُّ أَشْهُرٌ مَعْلُومَاتٌ ﴾«Ҳаж (мавсуми) маълум ойлардир» (Бақара: 197). Бу ойлар — шаввол, зулқаъда ойлари ва зулҳижжа ойининг (биринчи даҳаси) ўн кунидир. Биров ҳаж учун бу ойлардан олдин эҳром боғласа, эҳроми жоиз эмас-дир. Ҳолбуки, зулҳижжа ойининг ўнинчи кечасининг тонгги отишидан илгари эҳром боғлаб Арафотда турган кимсанинг ҳажи раводир. 2 — Кийим киймасликЭҳром боғлаган одам либос, кўйлак ва узун авра тўнларни киймайди, салла ўрамайди, бошини бирон нарса билан ўрамайди, қўнжли пойафзал, пайпоқ, заъфарон ва равс (атир) сурилган кийимларни кий-майди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Эҳромдаги одам кўйлак киймайди, салла ўрамайди, иштон, авра тўн, заъфарон ва атир сурилган кийимларни, қўнжли пойафзални киймайди. Ковуш топа олмаса маҳсининг тўпиқ тарафини кесиб, ошиқдан паст қилиб кийсин!» (Муттафақун алайҳ). Эҳромга кирган аёл эса юзидаги ниқоби ёки чимматини чиқаради, қўлқопларини ечади. Ўзига яқин жойдан номаҳрам эркаклар ўтаётганида юзини рўмоли билан тўсишининг ва рўмолнинг унинг юзига тегиши-нинг зарари йўқдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Эҳромдаги аёл) ниқоб тақмайди ва қўлқопларни киймайди», деганлар (Имом Бухорий ривояти). Б) Эҳромнинг суннатлари 1 — Эҳром учун ғусл қилишҲайз ва нифос қони келаётган аёллар ҳам ғусл қилаверадилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нифос ва ҳайз қони келаётган аёллар ғусл қиладилар ва Каъба тавофидан бошқа барча ҳаж ибодатларини(нг барчасини) қилаверадилар. Поклан-гачгина тавоф қиладилар», — деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Термизий ва Насоий ривояти). (Хаттобий раҳимаҳуллоҳ: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳайз ва нифос қони келаётган аёлларни ғусл қилишга буюрган эканлар, пок одамларнинг ғусл қилишлари авлороқдир» деган).2 — Тоза изор (лунги) ва ридони кийиш (ридо: елкага ташланадиган газмол)Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ва асҳоблари сочларини тараб, ёғ суриб, изор ва ридо-ларини боғлаганларидан сўнг Мадинадан йўлга чиқди-лар» (Имом Бухорий ривояти). 3 — Тирноқ, мўйлаб, қўлтиқ ости ва аврат тукларини олишЧунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар. Зеро эҳром муддати кўпинча узайиб кетади ва эҳромдаги одам бундай муддат ичида қийналиб кетади ва эҳромлик пайтида уларни олиш таъқиқланади. 4 — Фарз ва нафл намоз ўқигандан сўнгра эҳром ниятини қилиш. 5 — Ниятдан сўнгра талбия айтишТалбия қуйидагичадир: ((لَبَّيْكَ اللَّهُمَّ لَبَّيْكَ، لَبَّيْكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ، إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ، لاَ شَرِيكَ لَكَ))(Аллоҳим, амрингга мунтазирман! Амрингга мун-тазирман! Сенинг шеригинг йўқдир. Амрингга мунта-зирман! Дарҳақиқат, ҳамдлар, неъматлар ва эгадорлик Сенингдир! Сенинг шеригинг йўқдир!).Эркаклар талбияларни товушларини кўтариб айта-дилар. Аёллар эса ёнидаги одам эшитадиган даражада паст товушда айтадилар. Талбияни кўп ва такрор айтиш, дуолар қилиш, унинг ортидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш муста-ҳабдир.В) Эҳром таъқиқлариЭҳром таъқиқлари — ҳаж ёки умра учун эҳром боғлаган одамга ман қилинган амаллардир. Улар: 1 — Соч ва тананинг бошқа жойларидаги тук-ларни олиш 2 — Қўл ва оёқ тирноқларини олиш. 3 — Бошни, бошга бевосита ёпишиб турадиган нарса билан ўраш. 4 — Тикилган нарсани кийиш.Бундан мақсад, тананинг бирор аъзоси бичимида (енг, ёқа, пойча каби) тикилган ёки жубба, тўн ва бошқа нарсалар. 5 — Эҳром ниятини қилинганидан сўнгра кийим, тана ва бошқа нарсаларга атир суриш (ёки дезодорант ёки деодорант сепиш).Ушбу беш нарсадан биронтасини қилган одам фидя бериши керак. Фидя — уч кун рўза тутиш ёки ўнта мискиннинг қорнини тўйдиришдир. Ҳар бир мискинга бир мудд буғдой берилади. Ёхуд Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавлига кўра қўй сўяди:﴿ فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضًا أَوْ بِهِ أَذًى مِنْ رَأْسِهِ فَفِدْيَةٌ مِنْ صِيَامٍ أَوْ صَدَقَةٍ أَوْ نُسُكٍ ﴾«Энди агар сизлардан (ҳожилардан) кимдир касал ёки бошида бирон дарди бўлса (шу узр билан эҳромда турган ҳолида сочини қирдирса), у ҳолда (уч кун) рўза тутиш ёки (ўнта мискинга) садақа бериш ёхуд (бир қўй) сўйиш билан эваз тўласин!» (Бақара: 197).  6 — Овни ўлдиришБу ерда ов қилинаётган ҳайвоннинг гўшти ҳалол бўлган ҳайвон эканини унутмаслик керак. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир:﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَقْتُلُوا الصَّيْدَ وَأَنْتُمْ حُرُمٌ ﴾«Эй мўминлар, эҳромда бўлган чоғингизда бирон овни ўлдирманг!» (Моида: 95). Овни қасддан ўлдирган одамнинг жаримаси, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятида баён қилинганидек, ўша ов катталигидаги чорва молларидан бирини сўйишдир: ﴿ وَمَنْ قَتَلَهُ مِنْكُمْ مُتَعَمِّدًا فَجَزَاءٌ مِثْلُ مَا قَتَلَ مِنَ النَّعَمِ ﴾«Сизларнинг орангиздан ким қасддан бирон овни ўлдирса, (унинг зим­масида) чорва молларидан ўлдирган ови баробарида жазо бордир ...» (Моида: 95). Ёки, ўша сўйиладиган жонлиқ қийматини овқат қилиб мискинларга бўлиб бериш ёхуд ҳар мискинга бериладиган таом бадалига бир кундан рўза тутиш. Бу жарималар ўлдирилган овдек катталикда бирон чорва моли мавжуд бўлганида берилади. Чорва моли мавжуд бўлмаса, унинг қийматини чиқаради ва уни мискин-ларга таом сифатида бўлиб беради. Унинг ҳам имкони бўлмаса, ҳар бир мискин бадалига бир кундан рўза тутади. 7 — Жинсий алоқа даракчилари бўлмиш ўпиш ва бошқа ҳаракатларБунинг далили ушбу оятдир:﴿ الْحَجُّ أَشْهُرٌ مَعْلُومَاتٌ فَمَنْ فَرَضَ فِيهِنَّ الْحَجَّ فَلَا رَفَثَ وَلَا فُسُوقَ وَلَا جِدَالَ فِي الْحَجِّ ﴾«Ҳаж (мавсуми) маълум ойлардир. (Яъни Шав-вол, Зулқаъда ва Зулҳижжа ойининг ўн куни). Бас, ким шу ойларда ўзига ҳажни фарз қилса (ҳаж қилишни ният қилса), ҳаж давомида (жуфтига) яқинлашмайди, гуноҳ ишлар, жанжал-сурон қилмайди» (Моида: 95).Жинсий алоқа эса ҳажни бекор қилади. Бироқ, ҳожи ўз ҳажини охиригача бекаму-кўст адо этади. Шундай бўлсада, унинг битта туя сўйиши ва келгуси йили ҳажининг қазосини қилиши фарз бўлади. Ҳолбуки, Умар ибн Хаттоб, Алий ибн Абу Толиб ва Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳумлардан ҳаж учун эҳром боғлаган ва хотини билан жинсий алоқа қилган одам ҳақида сўралганида: «Иккиси ҳам ибодатларида давом этаве-радилар ва келгуси йили ҳаж қиладилар ва ҳажларида қурбонлик сўядилар», — деб жавоб бердилар (Имом Молик «Муваттоъ»да ривоят қилди).Иккинчи рукн: тавофТавоф — Каъба атрофида етти марта айланишдир.Тавоф турлари: 1 — Қудум (илк келиш) тавофи 2 — Ифоза тавофиБу тавоф ҳаж рукнларидан бири бўлиб, уни қилма-ган одамнинг ҳажи бекор бўлади. 3 — Вадоъ-Видолашув тавофиБу, ҳожи (ёки умрачи) Маккадан чиқар экан қиладиган охирги ибодат бўлиб, ҳажнинг вожиб-ларидан биридир. Ким Видолашув тавофини қилмаса қон чиқариши (қурбонлик сўйиши) керак. 4 — Нафл тавофТавофнинг шартлари, суннатлари ва одоблари бўлиб, қуйида уларни қаламга оламиз.Тавофнинг шартлари 1 — Ният.Ният — қалбнинг Аллоҳ таолога итоат ва розилик умидида тавоф қилишга азм қилишидир. 2 — Катта ва кичик ҳадаслар ҳамда нажосатдан пок бўлиш.Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Уй (Каъба)ни тавоф қилиш — намоздир. Бироқ, Аллоҳ таоло тавофда гапиришга рухсат берди» (Саҳиҳ ҳадис. Термизий, Ҳоким ва бошқалар ривояти). 3 — Юқоридаги ва қуйидаги ҳадисга биноан авратнинг ёпиқ бўлиши.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу йилдан сўнгра мушрик ҳаж қилмайди ва Уй (Каъба)ни яланғоч одам тавоф қилмайди», — дедилар (Муттафа-қун алайҳ).4 — Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳунинг қавлига биноан, тавофнинг Ҳажарул Асваддан бошланиб, унга келиб тугайдиган етти айланишдан иборат бўлиши:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккага келгач Ҳажарул Асвад олдига бориб, уни ўпдилар ва (Ҳажарул Асвадни) ўнг тарафларига олиб, (елкаларни ҳаракатлантириб) уч марта оддий юришдан кўра ши-тоб, тўрт марта эса (оддий) юриб тавоф қилдилар» (Имом Муслим ривояти). 5 — Каъба тавоф қилаётган одамнинг чап томо-нида бўлиши. 6 — Тавофнинг узоқ бўлсада масжиднинг ичида бўлиши. 7 — Тавофнинг Каъбанинг ташқарисида бўли-ши.Тавофини Ҳижри Исмоил ичидан қилса, тавофи тавоф ҳисобланмайди. Чунки, Ҳижри Исмоил ва Шозирвон (Каъбапўшнинг ҳалқалари қўйиладиган ва Каъбанинг пойдеворига ёпишган бино), Каъбадан ҳисобланади. 8 — Айланишларни пайдар-пай қилиш.Бирон узр сабабли айланишлар орасини узилса, зарари йўқдир.Тавофнинг суннатлари 1 — Тавофни бошлар экан Ҳажар Асвад рўпарасида туриш, имкони бўлса уни ўпиш, имкони бўлмаса ўпгандан кейин, қўл ёки асо билан силаш ёки Ҳажарул Асвад томонни (қўл билан) кўрсатиш.Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар. 2 — Тавофнинг бошидан охиригача изтибоъли бўлиш.Изтибоъ — (эҳром) ридо(си)нинг ўртасини ўнг қўл-тиқ остига, икки учини эса чап елканинг устига қўйиш-дир. Тавоф тугаганидан кейин ридонинг учларини тавофдан аввалги ҳолатига қўйилади. 3 — Рамл.Рамл — қодир бўлган эркакларнинг биринчи уч айланишда майда қадамлар билан шитоб юришла-ридир. Қолган тўрт айланишда рамл йўқдир, одатда-гидек юрилади. Рамл эркакларга хос бўлиб, хотин-қизлар майда қадамлар билан шитоб юрмайдилар.Изтибоъ ва рамл — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари билан собитдир.  4 — Рукнул Ямонийни ҳар тавофда силаш, ўпмаслик.Агар силаш имкони бўлмаса, эҳромдаги одам тирбандликка сабаб бўлмаслиги керак. Агар силаш имкони бўлмаса, унга қўл билан ишора қилиш машруъ эмасдир. 5 — Эҳромдаги одам рукнул Ямоний билан Ҳажарул Асвад оралиғида:(( رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً، وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً، وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ )) «Роббимиз, бизга Дунёда ҳам, Охиратда ҳам яхшиликлар ато эт ва жаҳаннамдан паноҳ бер!» — дейди. 6 — Мултазамда дуо қилиш.Мултазам — Каъбанинг эшиги билан Ҳажарул Асвад оралиғидаги жойдир. Бу ҳам Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг қилган ишлари ичида собит бўлгандир. 7 — Эҳромдаги одамнинг еттинчи тавофни тугатгач Иброҳим мақомига бориб:﴿ وَاتَّخِذُوا مِنْ مَقَامِ إِبْرَاهِيمَ مُصَلًّى ﴾«... ва Иброҳимнинг (Каъбатуллоҳни бино қилаёт-ган вақтида) турган ўрнини намозгоҳ қилиб олинг» (Бақара: 125) оятини ўқийди ва мақомни ўзи билан Каъба ўртасига олиб, мақомнинг орқасида икки ракаат намоз ўқийди. Биринчи ракаатда Фотиҳа сурасидан сўнгра «Қул яа айюҳал каафирувн», иккинчи ракаатда эса «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сураларини зам қилиб ўқийди. 8 — (Иброҳим мақомида) ўқилган икки ракаат-дан сўнгра Замзам сувидан қониб ичиш. 9 — Агар имкони бўлса, саъй қилинадиган майдонга ўтишдан илгари, Ҳажарул Асвадни силаш учун орқага қайтиш.Тавофнинг одоблари1 — Тавоф хушуъ, ўта диққатлик, Аллоҳнинг азаматини ҳис этиш ва Аллоҳ ҳузуридаги неъматларга рағбат билан бўлиши керак. 2 — Тавоф асносида эҳтиёж бўлсагина гапириш, бўлмаса жим бўлиш. Гапирганда ҳам, фойдали нарсаларни гапириш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уй (Каъба)ни тавоф қилиш — намоздир. Фақат, Аллоҳ унда гапиришга рухсат берди. Ким гапирса яхшиликни гапирсин!» (Саҳиҳ ҳадис. Термизий, Ҳоким ва бошқалар ривояти) ва «Тавоф — намоздир. Тавоф асносида камроқ гапиринглар!» деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Табароний ривояти).3 — Тавоф асносида зикр ва дуони кўп қилиш.4 — Мусулмонларга тил ва ҳаракат билан озор бермаслик.Учинчи рукн: саъйСаъй, ҳаж ва умранинг рукнларидан бири бўлиб, Сафо ва Марва тепаликлари орасида ибодат ниятида бориб-келиш, демакдир. Бунинг далили Аллоҳ таоло-нинг:﴿  إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ ﴾«Албатта Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маро-симлардандир» ояти (Бақара: 158) ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларидир: «Саъй қилинглар! Чунки, Аллоҳ таоло сизларга саъйни фарз қилди» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ва бошқалар ривояти).Саъйнинг шартлари 1 — Ният.Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Амаллар ният биландир» деган қавллари-дир. Мусулмон қилаётган саъйи билан Аллоҳга итоат ва Аллоҳнинг амрларига бўйинсунишни ният қилади. 2 — Саъйнинг соғлом тавофдан сўнгра бўлиши.Саъй тавофдан илгари қилинмайди. 3 — Саъйни Сафо тепалигидан бошлаб, Марва тепалигида тугатиш. 4 — Бориб-келишнинг етти марта бўлиши. 5 — Саъйнинг саъй учун ажратилган майдонда бўлиши.Саъйнинг суннатлари1 — Бирон узр бўлмас экан, саъйнинг тавофнинг орқасидангина қилиш.2 — Сафо ва Марва тепаликларига чиқиш, таҳлил, такбир айтиш ва ўзи хоҳлаган истакларини дуо ўлароқ тилга олиш.3 — Эркакларнинг яшил белги (яшил чироқлар) қўйилган оралиқда имкони борича югуришлари, у белгилар ташқарисида оддий юришлари. Хотин-қизлар икки яшил чироқлар оралиғида югурмайдилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Сафо ва Марва тепаликларига чиққанларида: ((لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ، أَنْجَزَ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَ هَزَمَ الْأَحْزَابَ وَحْدَهُ ))«Ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Эгадорлик ва ҳамд Унингдир. Ҳолбуки, У барча нарсага қодирдир. Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. У ваъдасига вафо қилди, қулига ёрдам берди, душманларни Ўзи мағлуб қилди», дея уч мартадан такрорлаганлари ва орада дуо қилганлари осорларда нақл қилинган (Имом Муслим ривояти).Саъй одоблари1 — Саъй қилиш учун Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларини ўқиб, Сафо дарвозасидан чиқиш:﴿  إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ فَمَنْ حَجَّ الْبَيْتَ أَوِ اعْتَمَرَ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِ أَنْ يَطَّوَّفَ بِهِمَا وَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْرًا فَإِنَّ اللَّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ ﴾«Албатта Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маросимлардандир. Бас, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир. Ва ким ўз ихтиёрила яхшиликии ният қилса, бас, албатта Аллоҳ шукр қилгувчи (тақдирловчи) ва билгувчидир» (Бақара: 158).2 — Саъй қилаётган одамнинг таҳоратли бўлиши.3 — Саъйни, ўзини қийнамаган ҳолатда юриб қи-лиш.4 — Зикр ва дуони кўп қилиш.5 — Мусулмонларга нисбатан мулойим бўлиш, уларга хатти-ҳаракат ва тил билан озор беришдан сақланиш.6 — Саъй қилаётган одамнинг (Аллоҳнинг) қалби-ни ҳидоят қилиб, поклаши ва бутун ишларини ислоҳ қилишини ўйлаб, ҳокисорлиги, Аллоҳ таолога муҳтож-лигини юракдан ҳис қилиши.Тўртинчи рукн: Арафот тоғида туришБунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ҳаж — Арафот (тоғида туриш)дир» деган ҳадисларидир (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Насоий ва бошқалар ривояти). Арафот тоғида туришдан мақсад, ўша жойда зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни пешин вақтидан то Ҳайит куни — зулҳижжа ойининг ўнинчи кунининг тонггига (субҳи)га қадар бўлган замон оралиғида бир лаҳза ёки ундан кўра кўпроқ туришдир. Ҳайит тонгги отгунича Арафотда турмаган одамнинг ҳажи ҳаж эмасдир. Ҳажнинг фарзлариҲажнинг фарзлари еттитадир:1 — Мийқотдан эҳром боғлаш.2 — Қуёш ботгунича Арафотда туриш.3 — Ҳайит кунига ўтар кечаси Муздалифада тунаш.4 — Ташриқ кечалари Минода тунаш.5 — Жамарот тошларини отиш.6 — Сочларни қирдириб ёки қисқартириб олиш.7 — Вадоъ (Видолашув) тавофи.Диққат! Умранинг рукнлариУмранинг иккита рукни бор:1 — Ҳиллдан эҳром боғлаш.2 — Сочни қисқартириб ёки қирдириб олдириш.Юқорида қаламга олинган ҳаж ва умра рукнла-ридан биронтасини қилмаган одамнинг ҳажи ва умраси тугалланмаган бўлади. Булардан биронтасини ҳаж ёки умрада тарк қилган одамнинг Макка шаҳрида фидя-жонлиқ сўйиши ва уни Ҳарам ичида яшаётган мискинларга улашиб бериши, вожибдир. Ўзи эса сўйилган жонлиғининг гўштидан истеъмол қилмайди. Эҳтиёж ҳис этилган муҳим фойдаларБиринчи: ҳожи тарвия куни нималар қилади?Тарвия — зулҳижжа ойининг саккизинчи куни таматтуъ ниятида умрасини тугатиб эҳромдан чиққан одам, чошгоҳ пайти ҳаж учун эҳром боғлайди. Эҳромга кирар экан умра учун эҳромга кириш пайтида қилган ишларни қилади: тозаланади, ғусл қилади, атир суради, изорни боғлаб, ридони устига ташлаб: «Лаббайкал-лоҳумма, ҳажжан!» (Аллоҳим, ҳаж қилиш учун амринг-га мунтазирман!) деб ҳаж қилиш учун ният қилади. [Таматтуъ ҳажига ният қилган одам умра қилар экан: «Лаббайкаллоҳумма, умратан» (Аллоҳим, умра қилиш учун амрингга мунтазирман!) ёки «Лаббайкал-лоҳумма, умратан мутаматтиъан илал-умраҳ» (Алло-ҳим, ҳаж қилгунча умра қилиш билан фойдаланиш учун амрингга мунтазирман), — дейди]. Ҳожи эҳромга кирар экан ўзи кутмаган касаллик ёки хавф юзага келишидан хавотир олиб Аллоҳ таолога шарт қўйиб: «Агар ҳажимни давом эттиришимга бирон тўсқинлик пайдо бўлса, пайдо бўлган жой эҳромдан чиқиш жойимдир», — дейди.(Ҳожи агар эҳромга кираётган пайтида шарт қилган ва касаллик каби ҳажини давом эттиришга бирон тўсиқ пайдо бўлса, у, ўша жойда эҳромдан чиқиши мумкин. Бироқ, шарт қилмаган ва эҳромдан чиқишга мажбур бўлиб қолса, жонлиқ сўйиши ва келгуси йилда ҳаж қилиши вожиб бўлади).Сўнгра, талбия айтишга киришади. (Умрада талбия айтиш тавофни бошлагунча, ҳажда эса эҳром боғлаган пайтидан то ҳайит куни жамаротда тош отишни бошлаган пайтгача давом этади).Таматтуъ ҳажига ният қилган одам ўзи қўнган жойдан, маккаликлар эса Маккадан ҳаж эҳромига кирадилар. Айтиб ўтганларимизнинг барчаси, таматтуъ ҳажига ният қилган одамларга тааллуқлидир. Чунки, қирон ва ифрод ҳажларига ният қилганлар, бу пайтгача мийқотда боғлаган эҳромлари ичида бўладилар.2 — Барча ҳожилар Минога қараб йўл оладилар. Минода пешин билан аср, шом билан хуфтон намозларини жамламай, қаср қилиб ўқийдилар ва ўша зулҳижжа ойининг тўққизинчи кечаси Минода тунай-дилар. У куни тунай олмаса зарари йўқдир. Иккинчи: ҳожи арафа куни нималар қилади?1 — Зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни — Арафа куни қуёш кўтарилгач ҳожилар Минодан Арафот тоғи сари сокин, вақор ва талбия билан йўлга тушадилар. Арафот тоғига етиб боргач, унинг чегаралари ичида эканликларига ишонч ҳосил қилишлари керак. Амин бўлгач, Арафот тоғидан тушиш қулай бўладиган ерга жойлашадилар.2 — Ҳожи қуёш заволдан ўтиши билан, имкони бўлса имом билан, пешин ва аср намозларини қисқар-тириб — қаср қилиб пешин вақтида битта азон ва иккита иқомат (такбир) билан жамлаб ўқийди.  3 — Ҳожи намозни ўқиб бўлгач хушуъ ва қалб ҳушёрлиги билан қиблага юзланиб зикр ва дуо қилишга берилиб, дуо асносида қўлларини кўтариб ёлборади. Ҳожилар қуёш ботгунича зокирлик, талбия айтиш ва дуо қилишда давом этадилар. Қуёш ботгач зикр, истиғфор ва талбия айтиб сокинлик ва вақор билан Муздалифага қайтадилар.4 — Арафа куни Арафот тоғида турган ҳожининг унинг чегараларидан қуёш ботмай туриб чиқиб кетиши, жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафот тоғида қуёш ботгунича турдилар ва: «Мендан маносик — ҳаж ибодатларингизни олинглар (ўрганинглар)!» — дедилар (Имом Муслим ривояти).5 — Қуёш ботганидан сўнгра Арафот тоғига етиб борган ҳожининг, у ерда озгина туриши, ҳатто ундан ўтиб бориши ҳам етарлидир. Зеро Арафот тоғида туришнинг вақти ҳайит кунининг тонгги (субҳи)га қадар давом этади. Ҳайит кунининг тонгги отгунича Арафот тоғида турмаган одамнинг ҳажи ҳаж бўлмайди. Бундай одам агар эҳром боғлар экан: «Менга бирон монеъ чиқса эҳромдан чиқадиган жойим ўша ердир» деб шарт қўйган бўлса, эҳромидан чиқади ва бирон жарима тўламайди. Агар шарт қўймаган ва Арафотда тура олмаган бўлса, умра қилиб эҳромдан чиқади: Каъбага бориб тавоф ва саъй қилиб, сочларини қирдиради. Агар ўзи билан қурбонлигини олиб келган бўлса, уни сўяди. Келгуси йили эса тугата олмаган ҳажини тугаллайди ва қурбонлик сўяди. Қурбонлик топа олмаса ҳажи асносида уч кун, уйига — она юртига қайтгач эса етти кун рўза тутиб беради. Учинчи: ҳожи муздалифада нималар қилади?1 — Ҳожилар Муздалифага етиб келгач битта азон ва иккита иқомат (такбир) билан, хуфтон намозини қаср — икки ракаат қилиб, шом ва хуфтон намозларини жамлаб ўқийдилар ва қўниб, Муздалифада кечани ўтказадилар.2 — Кечанинг ярмида хотин-қизлар ва болалар каби заифалар, кексалар ва уларнинг ҳукмида бўлганлар ҳамда уларга хизмат кўрсатаётган кучли ҳамроҳ-ларнинг Муздалифадан Минога тушишлари жоиздир. Минога етиб келгач узрли ҳожилар Ақаба тошларини отишлари ҳам мумкин. Бироқ, узрли одамларга ҳамроҳлик қилаётган кучли одамлар Ақаба тошларини қуёш кўтарилганидан кейингина отадилар.3 — Ҳамроҳлигида заиф инсонлар бўлмаган ҳожи-лар Муздалифада тонгга қадар қолиб, ўша ерда бомдод намозини кирган илк вақтларида ўқиб, имконлари бўлса Машъарул Ҳаром (Мино)га бориб, қуёш чиққу-нига қадар зикр ҳамда Аллоҳ таолога дуо ва тазарруъ билан банд бўладилар.4 — Ҳожилар қуёш чиқишидан илгари Мино сари йўлга отланадилар.5 — Муздалифадан кечанинг ярмига қадар айри-лиш жоиз эмас. Кечанинг ярмидан илгари Муздалифа-дан айрилган ва Муздалифага қайтиб бормаган одам гуноҳкор бўлиб, жаримаси жонлиқ сўйишдир. Чунки Муздалифада тунаш ҳажнинг фарзларидан ҳисобланиб, энг оз кечалаш кечанинг ярмигачадир.6 — Муздалифага кечанинг ярмида етиб бориш ёки ундан йўл-йўлакай ўтишнинг ўзи, “оз туриш”га кифоя қилади.7 — Арафот тоғида турган ва Муздалифага ҳайит куни субҳи маҳалида етиб борган ҳамда бомдод намо-зини вақтида ўқиган одамнинг ҳажи, раводир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Бизнинг бу (Муздалифадаги бомдод) намо-зимизда иштирок этган ва биз билан бирга Музда-лифада турган ва ундан тушган, бундан аввал Арафотда кундуз ва кеча турган одамнинг ҳажи комил бўлгандир ва эҳромидан чиқар экан сочларини қирдириб ёки қисқартириб олдириши (ҳаж ибодатларини тугатгач қўлтиқ ости ва аврат тукларини қириши) жоиздир» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти). Тўртинчи: ҳожи ҳайит куни нималар қилади?Ҳайит — зулҳижжа ойининг ўнинчи кунидир.1 — Ҳожилар Муздалифадан Минога тушар экан-лар Муздалифада ёки йўлда Катта жамаротда отиш учун еттита тош терадилар. Тошлар нўхатдан бир оз катта бўлиши керак. Минога етиб келгач Макка шаҳри-га яқин бўлган охирги Ақабанинг етти тошини кетма-кет отар экан қўлларини кўтариб: «Аллоҳу акбар!» дейди. Тошларнинг (ҳавз ичига қурилган) устунга теги-ши зарур эмас. Аксинча, тошлар тўпланаётган ҳовуз ичига тушиши етарлидир. Агар отилган тош устунга тегиб сапчиб ҳовуз ичига тушмаса, унинг ўрнига бошқа тошни отиш керак. Отилган тош устунга тегмай ҳовуз ичига тушса, жоиздир.2 — Ақаба тошларини отиш вақти ҳайит кунига ўтар кечанинг ярмидан, ҳайит кунги қуёшнинг боти-шига қадар давом этади.3 — Ақаба тошларини отган таматтуъ ва қирон ҳажига ният қилган ҳожилар, қурбонлигини сўяверади-лар.4 — Сўйиш вақти ҳайит куни қуёш чиққанидан то зулҳижжа ойининг ўн учинчи кунининг қуёши ботгу-нича, яъни ҳайитдан кейинги уч кунгача давом этади. Бу кунлар давомида қурбонликларни кундуз ва кечалари сўйиш жоиз бўлсада, кундузлари сўйиш афзалдир. Қурбонликларни Мино ва Маккада сўйиш афзал бўлсада, Маккада сўйишнинг фойдаси ва манфаати кўпроқ бўлса Макккада, акси тақдирда эса Минода сўйиш афзалдир. Ҳожининг ўз қурбонлиги-нинг гўштларидан истеъмол қилиши, ҳадя бериши ва садақа қилиши мустаҳабдир.5 — Ҳожи қурбонликни сўйгач сочларининг ҳам-масини ё қирдириб олдиради ёки ёппасига қисқар-тиради. Қирдириб олдириши афзалдир. Хотин-қизлар эса қисқартирадилар. Яъни, соч ўримларининг ҳар биридан бармоқнинг бир бўғими миқдорича қияди ёки ўрилмаган бўлса сочларини тўплаб, уларнинг учлари-дан бармоқ бўғими қадар қияди (кесади).6 — Ҳожи ҳайит куни Ақаба тошларини отган, сочларини қирдирган ёки қисқартирган бўлса, эҳроми-ни ечса бўлаверади. Энди унга, эҳромга кирганида ҳаром бўлган атир суриш, кийим кийиш, соч, тирноқ ва бошқа нарсаларни олиш каби қатор нарсалар ҳалол бўлиб, фақатгина рафиқаси билан жинсий алоқа қилишигина ҳаром бўлади. Чунки таматтуъ ва бошқа ҳаж турига ният қилган ва Қудум тавофи билан саъй қилмаган ҳожининг, хотини билан жинсий алоқа қили-ши, Ифоза тавофи ва Сафо ила Марва оралиғида саъй қилиши билангина ҳалол бўлади.  7 — Тошларни отган, қурбонликларни сўйган, со-чини қирдириб ёки қисқартириб олдирган ҳожи ўша куни, агар имкони бўлса ифоза тавофини қилиш учун Маккага йўл олади. Ифоза тавофидан сўнгра Қудум тавофи билан саъй қилмаган ҳамда таматтуъ ва бошқа ҳаж турига ният қилган одам, саъй қилади. Ифоза тавофи ва саъйни ҳайит куни қилиш афзалдир. Ҳайит кунидан кечикса ҳам, зарари йўқдир. 8 — Ифоза тавофининг вақти зулҳижжа ойининг ўнинчи кунидан бошланиб, охирининг чегараси йўқ-дир. Энг афзали эса, уни ташриқ кунларидан кечиктир-масликдир.Ҳайит кунги амаллар ҳақида огоҳлантириш1 — Ҳожи ҳайит кунидаги амалларни қуйидаги тартибда қилади:а)  ақаба тошларини отиш;б) қурбонлик сўйиши фарз бўлса, қурбонлик сў-йиш;в) сочларни қирдириш ёки (ёппасига) қисқарти-риш;г) саъй қилмаган ҳожининг ифоза тавофи ва саъй қилиши;Ҳайит кунидаги амалларни шу тартибда қилиш машруъ ва афзалдир. Бироқ, бу амалларнинг бирини иккинчисидан илгари қилса, жоиздир. Чунки, Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит куни олдин ёки кейин қилинган амаллар ҳақида сўралганларида: «Қилаверинг, зарари йўқ!» — деб жавоб берганлар (Муттафақун алайҳ).2 — Эҳромдан биринчи чиқиш. Бу билан эҳромдаги одамга эҳромга кирганида ҳаром қилинган рафиқаси билан жинсий алоқа қилишдан бошқа барча нарса ҳалол бўлади. Бу эҳромдан чиқиш уч нарса: Ақаба тошларини отиш, сочларни қирдириш ёки ёппасига қисқартириш ва ифоза тавофидан иккитасини қилиш билан амалга оширилади. Саъй қилиш эса, саъйини қилмаган одам учундир. Агар учинчиси — ифоза таво-фини қилса, эҳромдан иккинчи марта чиқади ва унга барча нарса ҳатто рафиқа билан жинсий алоқа қилиш ҳам ҳалол бўлади.3 — Ҳаж қурбонлигига оддий қурбонликларга яра-ган жонлиқлар яроқлидир. Яъни, қурбонлик муайян ёшга кириши шартдир: қўйнинг ёши олти ой, эчкининг ёши ўн икки ойдан, туя беш ёшдан, қорамол икки ёшдан кичик бўлмаслиги, касаллик, қарилик, ғилайлик, кўрлик, чўлоқлик ва танасининг ҳар жойидаги чиноқ-лик каби айбу нуқсонсиз бўлиши шарт.4 — Таматтуъ ва Қирон ҳажига ният қилган битта одам учун битта қўй ёки туя ва қорамолларнинг еттидан бир улуши билан қурбонлик қилиш раводир.5 — Жонлиқ сўйиши фарз бўлсада сўймаган одамнинг ҳаж кунлари уч кун, юрти — хонадонига қайтган пайтида эса етти кун рўза тутиши фарздир. Уч кунлик рўзани, Оиша ва Абдуллоҳ ибн Умар разиял-лоҳу анҳумолар ривоят қилган қуйидаги ҳадисга кўра, Ташриқ — зулҳижжа ойининг ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи кунлари тутилса ҳам жоиздир: «Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ташриқ кунлари ҳаж қурбонлиги топа олмаган аёлларга рўза тутишга рухсат бердилар» (Имом Бухорий ривояти).Ушбу рўзани умра эҳромига кирганидан сўнгра тутса ҳам бўлади. Бироқ, арафа ва ҳайит кунлари тутмайди. Чунки «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ҳайит кунлари ва арафа куни Арафотда рўза тутишни таъқиқладилар» (Бунинг далиллари юқо-рида «Рўза тутиш ҳаром ва макруҳ бўлган кунлар» сарлавҳаси остида қаламга олинди). Бешинчи: ҳожи ташриқ кунлари нима қилади?Юқорида айтиб ўтилганидек, Ташриқ кунлари — зулҳижжа ойининг ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи кунларидир. У кунлари иккита ибодат қили-нади. Улар: 1 — Мазкур кунлар кечаси Минода тунашТашриқ кечалари Минода тунаш ҳажнинг вожиб-ларидан биридир. Минода узрсиз тунамаган одам, (бу гуноҳи учун) жонлиқ сўяди. Тунаш вожиблигининг миқдори эса, кечанинг бошланиши ёки охирининг кўп қисмида Минода туришдир. Агар ҳожи кечанинг бошланиш қисмида Маккага тушиб кетган ва кечанинг ярмидан кейин қайтиб келган ёхуд кечанинг ярмидан кейин Минодан айрилган бўлса, зиммасидаги вожибни бажаргани учун унга бирон жарима йўқдир. 2 — Ташриқ кунлари уч жамарот тошларини отишТошларни қуёш заволдан ўтгач отилади:=Ҳожи Маккадан энг узоқ ва Хийф масжиди ёнидаги кичик жамарот тошларини кетма-кет еттита отади. Ҳар тош отишида такбир келтиради. Сўнгра, бир оз олдинга чиқиб, қодир бўлганича ўзи суйган дунё ва охират манфаатлари учун дуо қилади.=Сўнгра, ўрта жамарот тошларини кетма-кет етти-та отади ва ҳар отишида такбир айтади. Тошларни отиб бўлгач чап томонга чиқиб, қиблага юзланиб, ўзи суйган тилаклар билан дуо қилади.  =Сўнгра, катта жамарот — Ақаба тошларини кетма-кет еттита отиб, ҳар отишида такбир айтади. Тошларни отиб бўлгач дуо қилмай орқасига қайтади. Жамарот тошларини отишдаги тартиб вожибдир: биринчи кичик, кейин ўрта, сўнгра эса ақаба жамароти тошлари отилади. =Ташриқ кунлари беш вақт намознинг тўрт рака-атликлари қаср қилиниб, жамланмасдан ўз вақтида ўқилади. 3 — Зулҳижжа ойининг ўн иккинчи кунида тош-ларнинг барчасини отиб бўлган ҳожи, агар хоҳласа, Минодан (Маккага) тушиши, хоҳласа ўн учинчи кунга ўтар кечаси ҳам Минода тунаши ва ўн учинчи куни қуёшнинг заволидан сўнгра уччала Жамаротларда тошларни отиши мумкин. Зулҳижжа ойининг ўн учинчи кунига ўтар кечаси ҳам Минода қолиш, эрта айрилишдан кўра афзалдир. Бироқ, ҳожи бу икки ишдан бирини қилишда эркиндир. Ўн учинчи кунда эса, Минодан қуёш ботадиган пайтга қадар айрилиш вожибдир. Видолашув тавофиҲаж амалларини бажариб Маккаи Мукаррамадан айрилмоқчи бўлган ҳожининг (Каъба билан) видола-шиш учун етти марта тавоф қилиши вожибдир. У, тавофдан сўнгра саъй қилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировингиз охирги иши Уй (Каъба) бўлмай йўлга отланмасин!» — деганлар (Имом Муслим ривояти).Видолашув тавофи ҳоиза ва туғруқ қони кўраётган жувонлардан соқит бўлиб, улар сафарга отланавера-дилар. Агар қонлари Макка бинолари жойлашган ерлардан чиқмай туриб тўхтаб қолса, уларнинг ҳам Видолашув тавофини қилишлари вожиб бўлади. Умра қилиш ҳақида лўнда тушунча 1 — Эҳромга киришМийқотда кийимларни ечиб, эҳром боғланади. Эҳром боғлаш асносида мустаҳаб бўлган амаллар юқорида зикр қилинди. Умрачи эҳром боғлагач, умра ибодатини қилиш учун ният қилади ва: «Лаббайкал-лоҳумма, умратан!» (Аллоҳим, умра ибодатини қилиш учун амрингга мунтазирман!), деб товушини баралла кўтариб талбияни бошлаб юборади: «Лаббайкаллоҳум-ма лаббайк! Лаббайка лаа шарика лака лаббайк! ...» (Аллоҳим, амрингга мунтазирман, мунтазирман! Амрингга мунтазирман ва Сенинг шеригинг йўқдир! ...). 2 — ТавофУмрачи Маккага етиб келгач Ҳарам сари йўл олади ва Каъбаи Шарифа атрофида Ҳажарул асваддан бошлаб, Ҳажарул асвадда тугатиш учун етти марта тавоф қилади. Тавофни тугатгач, Иброҳим алайҳис-салом мақоми ортида  икки ракаат намоз ўқийди. 3 — СаъйУмрачи тавофдан сўнгра Сайъ майдонига ўтиб, Сафо тепалигига чиқади ва қўлларини кўтариб қиблага юзланган ҳолатида: ﴿ إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ ﴾«Албатта Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маро-симлардандир» (Бақара: 158), биз Аллоҳ (оятда) бош-лаган жойдан бошлаймиз», — дейди. Сўнгра:((لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ، أَنْجَزَ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَهَزَمَ الْأَحْزَابَ وَحْدَهُ ))«Ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Эгадорлик ва ҳамд Унингдир. Ҳолбуки, У, барча нарсага қодирдир. Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. У ваъдасига вафо қилди, қулига ёрдам берди, душманларни Ўзи мағлуб қилди», дея уч марта так-рорлаб, орада дуо қилади (Имом Муслим ривояти). Буни Марва тепалигида ҳам айнан такрорлайди. Сафо ва Марва тепаликлари орасида оддий юриш билан юрилсада, фақатгина, икки яшил чироқлар оралиғида (шошилгандек) тезроқ юрилади. Саъйнинг саноғи еттита бўлиб, кетиш ҳам, қайтиш ҳам биттадан ҳисобланади.  4 — Сочларни қирдириб ёки қисқартириб олишСочни ёппасига қирдирилади ёки ёппасига қис-қартирилади. Бу билан умрачи умрасини тугаллайди ва эҳромидан бутунлай чиқади.  Ҳаж қилиш ҳақида лўнда тушунча 1 — Ҳожи зулҳижжа ойининг саккизинчи кунида Макка шаҳрида ҳаж қилиш ниятида эҳром боғлар экан: «Лаббайкаллоҳумма, биҳажжатин» (Аллоҳим, ҳаж қилиш учун амрингга мунтазирман!) — дейди ва Минога қараб йўл олади. Минода тунаб, пешин, аср, шом, хуфтон ва бомдод намозларини ўз вақтида, тўрт ракаатли намозларни қаср қилиб ўқийди.2 — Ҳожи, зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни қуёш балққанидан сўнгра Арафот тоғига йўл олади. Пешин ва аср намозларини Арафот чегаралари ичида битта азон ва иккита такбир билан қаср ва жам қилиб ўқийди.3 — Арафотдан қуёш ботганидан сўнгра сокинлик билан Муздалифа сари йўл олади. Шом намозини хуфтон намози билан жамлаб, битта азон ва иккита такбир билан ўқийди. Хуфтон намозини қаср қилиб, икки ракаат ўқийди. Ҳожи Муздалифада тунайди ва ўша жойда бомдод намозини ҳам ўқийди. Машъарул Ҳаромда Аллоҳ таолони зикр қилади. Узри бўлган одамларнинг кечанинг ярмида Муздалифадан (Минога) кетишлари жоиздир.4 — Ҳожи ҳайит куни Муздалифадан қуёш балққанидан сўнгра Минога йўл олиб, катта жамарот-да еттита тошни кетма-кет отади. Ҳар отишида такбир айтади. 5 — Ҳожи қурбонлигини ҳайит куни Маккада ёки Минода ҳайит кунидан кейинги уч кун давомида сўйиши, ундан ейиши, бировларга улашиши ва садақа қилиши жоиздир. Агар қурбонлик олишга пули бўл-маса ҳаж қилар экан уч кун, ҳаждан ўлкасига қайтганидан сўнгра эса етти кун рўза тутади.6 — Ҳожи сочларини ё қириб, ёки қисқартириб олади ва бу билан эҳромдан биринчи марта чиқади. Энди унга эҳром ўрагач таъқиқланган нарсалар ҳалол бўлсада, фақатгина, рафиқаси билан жинсий алоқа қила олмайди. 7 — Ҳожи Ифоза тавофини қилиш учун Маккага йўл олади. Таматтуъ ва бошқа ҳажни ният қилган ва Қудум тавофи билан бирга саъй қилмаган бўлса, Ифоза тавофини қилиб бўлгач саъй қилади. У бу билан эҳромдан бутунлай чиқади ва унга рафиқаси билан жинсий алоқа қилиши ҳам ҳалол бўлади.8 — Сўнгра, ҳожи Минога қайтади ва у ерда кун-дузлари уч жамарот — кичик, ўрта ва катта жамарот-ларда тошларни отиб, Ташриқ кечалари Минода ётиб қолади.   9 — Ҳожи Макка шаҳридан чиқмоқчи бўлса, Ви-долашув тавофини қилиб, саъй қилмайди ва ўша онда (ўлкаси ёки Мадина шаҳрига) сафарга чиқиши мумкин.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак масжид-ларини зиёрат қилишРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларини зиёрат қилиш суннати муаккада бўлиб, ҳадисларда унинг зиёрати учун муайян вақт белгилан-маган. Ушбу зиёратнинг ҳажга алоқаси йўқ бўлиб, у, ҳажнинг тўлдирувчиси ёки маносик-ибодатларидан бири эмас. Шунинг учун ҳаж қилган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларини зиёрат қилмаган одамларнинг ҳажи комил ва соғлом-дир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларини зиёрат қилиш одоблари бўлиб, уларни шундай хулосалаш мумкин:1 — Зиёратчи Масжидга ўнг оёғини босиб кирар экан:  ((بِسْمِ اللَّهِ، وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى رَسُولِ اللَّهِ، اللَّهُمَّ اغْفِرْلِي ذُنُوبِي، وَافْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ))«Аллоҳнинг номи билан (кираяпман). Расулуллоҳ-га салавоту саломлар ёғилсин! Аллоҳим, мен учун раҳмат дарвозаларингни оч!» — дейди.2 — Сўнгра, икки ракаат Таҳиийятул масжид намозини ўқийди. Уни Равзаи шарифада ўқиши афзал-дир. Равзаи шарифа — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбарлари билан ҳужралари оралиғида жойлашган.3 — Сўнгра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига юзланиб, вақор ва одоб билан туриб шундай дейди:   ((السَّلاَمُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ. السَّلاَمُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ. السَّلاَمُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَةَ خَلْقِ اللَّهِ. السَّلاَمُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِىُّ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ. اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، وأَشْهَدُ أَنَّكَ عَبْدُ اللَّهِ وَرَسُولُهُ، وَأَنَّكَ بَلَّغْتَ الرِّسَالَةَ، وَأَدَّيْتَ الْأَمَانَةَ، وَنَصَحْتَ الْأُمَّةَ، وَجَاهَدْتَ فِي اللَّهِ حَقَّ جِهَادِهِ. فَجَزَاكَ اللَّهُ عَنْ أُمَّتِكَ أَفْضَلَ مَا جَزَى نَبِيًّ عَنْ أُمَّتِهِ))«Ассалому алайкум, эй Расулуллоҳ! Ассалому алайкум, эй Набийюллоҳ! Ассалому алайкум, эй Аллоҳ халқларининг сараси! Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракаси устингизга ёғилсин, эй Пайғамбар! Аллоҳим, Муҳаммад ва унинг оиласига Иброҳим ва унинг оиласига ёғдирганинг каби салавотларни ёғдир! Аллоҳим, Муҳаммд ва унинг оиласига Иброҳим ва унинг оиласига ёғдирганинг каби баракотларни ёғдир! Дарҳақиқат, Сен ҳамду улуғликка лойиқ Зотсан! (Ё Расулуллоҳ), мен сизнинг пайғомни етказганин-гиз, омонатни адо этганингиз, Умматга насиҳат қилга-нингиз ва Аллоҳ йўлида лойиқ бўлганидек жиҳод қилганингизга гувоҳлик бераман. Аллоҳ сизни умма-тингиз номидан ўз уммати номидан мукофотлаган пайғамбарлардан ҳам яхшироқ мукофотласин!».4 — Сўнгра, ўнг томонга бир оз юриб, Абу Бакр разияллоҳу анҳуга салом бериб, унинг учун Аллоҳдан розилик тилайди ва шундай дейди:   ((السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ يَا أَبَا بَكْرٍ صَفِيَّ رَسُولِ اللَّهِ، وَصَاحِبَهُ فِي الْغَارِ، جَزَاكَ اللَّهُ عَنْ أُمَّةِ رَسُولِ اللَّهِ خَيْرًا))«Ассалому алайкум, эй Расулуллоҳнинг сара дўсти ва ғордаги ҳамроҳи бўлган Абу Бакр! Аллоҳ таоло сизни Расулуллоҳнинг уммати номидан яхши нарсалар билан мукофотласин!».Сўнгра, ўнг томонга бир оз юриб, Умар разияллоҳу анҳуга салом бериб, унинг учун Аллоҳдан розилик тилаб:   ((السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ يَا عُمَر الْفَارُوق، وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ. جَزَاكَ اللَّهُ عَنْ أُمَّةِ رَسُولِ اللَّهِ خَيْرًا))«Эй Умар Форуқ, ассалому алайкум ва раҳматул-лоҳи ва баракотуҳ. Аллоҳ таоло сизни Расулуллоҳнинг уммати номидан яхши нарсалар билан мукофотласин!» — дейдида, йўлига давом этади.5 — Агар Аллоҳ таолога дуо қилмоқчи бўлса қабрдан узоқлашиб, қиблага юзланиб, Аллоҳ таолога хоҳлаган нарсасини дуо қилиши ва Аллоҳнинг лутфи-дан хоҳлаганича тилаши мумкин. Шу билан зиёрат тугайди.6 — Зиёратчининг Қубо масжидида намоз ўқиши, Бақийъ қабристони ва Уҳуд шаҳидларини зиёрат қили-ши мустаҳабдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган ҳажЖобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтди:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Мади-нада) тўққиз йил истиқомат қилган бўлсаларда, ҳаж қилмаган эдилар. Ўнинчи йилда Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж қилишлари одамларга эълон қилинди. Мадинага тумонат одам йиғилди. Уларнинг ҳар бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ҳаж қилиб, унинг каби амал қилишни хоҳларди. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан йўлга отланиб, Зулҳулайфага етиб келдик. (Ўша ерда) Асмо Умайс қизи Муҳаммад ибн Абу Бакрни туғди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима қилиши кераклиги ҳақида сўраб одам юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Ғусл қилинг, қондан сақланиш учун чов орасидан энлик латтани ўтказиб, уни белдан бошқа латта билан боғлаб, эҳром боғлайверинг!» — дея жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда намоз ўқигач, майдонда Қусво (деб аталган туялари)га минганларида, пиёда ва уловларига минган тумонат одамга кўзим тушди. Унинг ўнг, чап ва орқа томонла-рида ҳам тумонат одам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг ўртамизда турар, унга ваҳий нозил бўлар, у эса ваҳийнинг баёнларини жуда яхши билар, биз у нима қилса ўшандай амал қилишга ҳаракат қилар эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид ифодаси билан:((لَبَّيْكَ اللَّهُمَّ لَبَّيْكَ، لَبَّيْكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ، إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ، لاَ شَرِيكَ لَكَ))«Аллоҳим, амрингга мунтазирман! Амрингга мун-тазирман! Сенинг шеригинг йўқдир. Амрингга мунта-зирман! Дарҳақиқат, ҳамдлар, неъматлар ва эгадорлик Сенингдир! Сенинг шеригинг йўқдир!» дея талбия айта бошладилар. Одамлар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қараб талбия айта бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса уларнинг бу ишларига эътироз билдирмай, талбия айтишда давом этдилар».Жобир разияллоҳу анҳу айтди: «Биз ҳажга ният қилган ва умра қилиш кераклигини билмас эдик. Каъ-бага етиб келгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рукнни силаб, уч тавофни шитоб ва тўрт та-вофни оддий юриб қилдилар ва Иброҳим мақомига ўтиб:﴿ وَاتَّخِذُوا مِنْ مَقَامِ إِبْرَاهِيمَ مُصَلًّى ﴾«... ва Иброҳимнинг (Каъбатуллоҳни бино қилаёт-ган вақтида) турган ўрнини намозгоҳ қилиб олинг» (Бақара: 125) оятини ўқиб, Мақомни ўзлари билан Каъба ўртасига олдилар».(Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилаётган ровий Жаъфар ибн Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ) айтди:  Отамнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида шундай деганларини биламан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Мақомнинг орқасидаги) намозда «Қул ҳуваллоҳу аҳад» ва «Қул йаа айюҳал каафирувн» сураларини ўқиб, Рукнга қайтдилар ва уни силадилар». Жобир разияллоҳу анҳу айтди: «Сўнгра, Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эшикдан Сафо (тепалиги)га чиқдилар. Сафога яқинлашгач:﴿  إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ ﴾«Албатта Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маро-симлардандир» ояти (Бақара: 158) оятини ўқиб: «Мен Аллоҳ (оятда) бошлаган жойдан бошлайман!» — деб, (саъйни бошлар эканлар) Сафо тепалигига чиқиб Каъбани кўрдилар ва қиблага юзланиб, Аллоҳни яктолаб, такбир айтар экан:((لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ، أَنْجَزَ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَهَزَمَ الْأَحْزَابَ وَحْدَهُ ))«Ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Эгадорлик ва ҳамд Унингдир. Ҳолбуки, У, барча нарсага қодирдир. Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. У ваъдасига вафо қилди, қулига ёрдам берди, душман-ларни Ўзи мағлуб қилди» дея уч мартадан такрорлаб, улар орасида дуо қилдилар.Сўнгра, Марвага (қараб) туша бошладилар. Водий-нинг ўртасига етиб келгач югура бошладилар ва тепаликка кўтарила бошлагач ўртамиёна юра бошла-дилар. Марва (тепалиги)га етиб келгач Сафода қил-ганларини такрорладилар. Охирги саъйларини Марва тепалигида тугатиб: «Агар охирида кўрганим шу ҳукм-ни бошида билганимда, қурбонлик ҳайвонларни олиб келмаган ва (тавофу саъйим ила) умра қилиб, эҳромдан чиққан бўлардим. Кимнинг ёнида қурбонлиги бўлмаса эҳромдан чиқсин ва бу (ибодатларини) умра қилсин!» — дедилар. Суроқа ибн Молик ибн Жаъшам: «Ё Расулуллоҳ, бу шу йилимиз учунми ёки абадий шундай бўладими?» — деб савол берганида Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам бармоқларининг бирини иккин-чисига киришитириб икки марта: «Умра, ҳаж ичига киргандир!» дедилар-да, сўнгра: «Йўқ, бу абадул-абад» жумласини қўшиб қўйдилар.Алий (разияллоҳу анҳу) Ямандан Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва салламнинг туяларини олиб келди ва Фотима (разияллоҳу анҳо)нинг эҳромдан чиқиб, бўял-ган кийимлар кийгани ҳамда сурма қўйганини кўргач аччиқланди. Шунда Фотима разияллоҳу анҳо: «Дадам менга шундай қилишни буюрдилар», — деди. Алий Ироқда турган пайтида шундай деди: Мен Фотима қилган ишдан аччиқланиб Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига фатво сўраб бордим ва Фотима қилган ишдан норози эканимни баён қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(У) тўғри айтибди. (У) тўғри айтибди. Сиз ҳажга эҳром боғлар экан нима деган эдингиз?» — дедилар. Мен: «Аллоҳим, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима ниятда эҳром боғлаган бўлсалар, мен ҳам ўша ниятда эҳром боғладим, — деганман» — дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен билан бирга қурбонликларим бор, сиз эҳромдан чиқ-манг!» — дедилар. Алий разияллоҳу анҳу Ямандан олиб келиб, Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказган туя-ларнинг сони юзта эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва қурбонликлари бирга бўлган одамлардан бошқа барча (умрачилар) эҳромдан чиқдилар ва Тарвия куни Мино сари йўлга отланиб, ҳаж учун (янги) эҳром боғладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (уловларига) миндилар ва бизга пешин, аср, шом, хуфтон ва бомдод намозларини имом бўлиб ўқидилар. Қуёш чиққунича бир оз турдилар ва Намирада (кигизга ўхшаш) жун(ли матоҳ)дан чодир қуришга амр қилди-лар. (Намира — Арафот тоғининг ёнидаги жой бўлиб, Арафотнинг бир қисми эмасдир). Сўнгра юра бошла-дилар. Қурайш қабиласи: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайш жоҳилият замонида турга-нидек Машъарул Ҳаромда туради, деб ўйлар эди. (Бунинг сабаби, қурайшликлар жоҳилият замонидаги ҳаж асносида Арафот тоғида эмас, Машъарул Ҳаромда турар эдилар. Машъарул Ҳаром эса Муздалифадаги Қазаҳ тоғи эди. Баъзи олимлар: Машъарул Ҳаром — Муздалифанинг барча жойидир, деганлар. Бошқа араблар эса Муздалифадан ўтиб, Арафот тоғида турар эдилар. Шу боис, қурайшликлар ўз одатларига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Музда-лифадан ўтмаслигини тушунишар эди. Бироқ, Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муздалифадан Арафотга ўтиб кетдилар. Чунки, Аллоҳ таоло Уни қуйидаги оятида шунга буюрган эди:﴿  ثُمَّ أَفِيضُوا مِنْ حَيْثُ أَفَاضَ النَّاسُ ﴾«Сўнгра, одамлар тушиб келган жойдан тушинглар!» (Бақара: 199). Яъни, бошқа араблар тушган жойдан тушинглар! Қурайшликларнинг Музда-лифада туришларининг сабаби, Муздалифа Ҳарам чегаралари ичида эди. Қурайшликлар эса ўзларини «Ҳарам аҳли» ўлароқ ҳисоблар ва: Биз Ҳарам аҳлимиз ва Ҳарамнинг чегараларидан ташқарига чиқмаймиз, — дейишар эди).Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Музда-лифада турмай, Арафотга) ўтиб кетдилар. Намирада чодирнинг қурилганини кўргач, унга қўндилар. Қуёш (заволдан) оғгач Қусво (туялари)ни эгарлашга буюр-дилар ва (унга миниб) Батнул Водийга келиб, одам-ларга хутба қилдилар. (Батнул Водий — Арана сойи бўлиб, айрим қавлларга кўра Арафотнинг бир қисми эмасдир). Ва шундай дедилар: «(Бировингизнинг) қонини (тўкиш) ва молу мулкларини (талон тарож қилиш) шу шаҳарингиздаги, шу ойингиздаги шу кунингизнинг ҳаромлиги каби сизларга ҳаромдир. Гапларимни яхшилаб эшитинглар, жоҳилият ишларининг барчаси оёқларим остидадир (бекордир). Жоҳилият (даврида тўкилган) қонлар оёқларим остидадир. Илк ўлароқ оёқларим остига олган қонимиз — Саъд уруғида сут эмган ва Ҳузайл (қабиласи) тарафидан ўлдирилган Ибн Рабиа ибн Ҳориснинг қонидир. (Оёқларим) остига олган илк рибо — бизнинг рибомиз — Аббос ибн Абдулмутталибнинг рибосидир. Унинг барчси бекор-дир.Хотин-қизлар ҳуқуқида Аллоҳ таолодан қўрқингиз! Чунки уларни Аллоҳнинг омонати билан олдингиз ва таносил аъзоларини ўзингизга Аллоҳнинг сўзи билан ҳалол қилдингиз! Улар зиммасидаги сизларнинг ҳақ-қингиз, уларнинг сизларнинг тўшагингизни сиз ёқтир-маган одамларга бостирмасликларидир. Агар бостир-салар уларни қон чиқмайдиган даражада уринглар! Қоринларини ўртача тўйдириш ва ўртача кийинтириш эса, уларнинг сизларнинг зиммангиздаги ҳуқуқлари-дир. Мен сизларга бир нарсани ташлаб кетмоқдаманки, уни ушлагандан сўнг ҳеч адшмайсизлар. (У) — Аллоҳ-нинг китобидир! Сизлардан мен ҳақимда сўралади. (Ўшанда) нима деб жавоб қайтарасизлар?». Одамлар: Сизнинг (пай-ғомни) етказганингиз, (омонатни) адо этганингиз ва (Умматга) насиҳат қилганингизга гувоҳлик берамиз!, дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатгич бармоқларини осмонга кўтариб, одамларга нўқигандек: «Аллоҳим, гувоҳ бўл! Аллоҳим, гувоҳ бўл! Аллоҳим, гувоҳ бўл!» дея уч марта такрорладилар. Сўнгра азон ва иқомат (такбир) айтиб пешин, сўнгра иқомат (такбир) айтиб аср намозларини ўқидилар. Улар орасида бошқа намоз ўқимадилар. Сўнгра (уловларига) миниб Мақифга келгач Қусво туяларининг қорнини (Раҳмат тоғининг ёнбағирларига тўшалган) қоя тошларга қаратиб, ўзлари эса пиёдалар тўпланган жой олдида туриб, қиблага юзландилар. (Раҳмат тоғи — Арафотнинг қоқ ўртасида жойлашган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам каби Мав-қифда туриш мустаҳабдир). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуёш-нинг доираси ботиб, (уфқдаги) сариқлик кетгунича (Арафотда) турдилар. Сўнгра орқаларига Усомани миндириб, тизгинни қаттиқ тортиб (Арафотдан) туша бошладилар. Қаттиқ тортганларидан туянинг боши узангига тегай дер эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнг қўлларини кўтариб: «Ҳой одамлар, шошилманглар! Шошилманглар!» — дер, бирон тепаликка келиб қолса-лар, туялари чиқишга қийналмаслиги учун, тизгинни бўшатар эдилар. Муздалифага етиб келгач битта азон ва икки такбир билан шом ва хуфтон намозларини ўқидилар ва икки намоз орасида биронта ҳам тасбиҳ айтмадилар. Сўнгра тонг отгунича ёнбошладилар. Бомдод намозини субҳи (содиқ) кўрингач битта азон ва битта такбир билан ўқиб, Қусволарига миниб, Машъарул Ҳаромга келиб, қиблага юзланиб Аллоҳга дуо қилдилар, Аллоҳни улуғладилар, яктоладилар ва таҳлил айтдилар. (Уфқ) ўта сарғайгунича турдилар ва қуёш чиқишидан илгари йўлга тушдилар. Орқаларига Фазл ибн Аббос разияллоҳу анҳумони миндириб олдилар. Фазлнинг сочлари чиройли, оппоқ ва юзлари порлаб турарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келар экан олдиларидан жувонлар югуриб ўтдилар. Фазл уларга қарай бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари билан Фазлнинг юзини тўсди. Бироқ Фазл юзини ўгирар, бошқа томонга боқар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг юзни тўсса, (энди) бошқа томондан қарар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Меҳсар водийсига етиб келгач уловларини тезлатиб, катта Жамрадан чиққан йўлдан юра бошладилар ва дарахт олдидаги Жамрага етиб келиб, еттита тош отдилар. Ҳар отишда такбир айтдилар. Водийнинг ўртасидан отдилар ва Манҳар (қушхона — ҳайвонлар сўйила-диган) тарафга ўтиб, ўз қўллари билан олтмиш учта ҳайвон бўғизладилар. Қолганларини эса Алийга бер-дилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Алийни қурбонликларга шерик қилдилар. Сўнгра ҳар туядан бир парча гўшт олиб, уни қозонга солиб пиши-ришга буюрдилар. Алий ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пиширилган гўштдан еб, унинг шўр-васидан ичдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уловларига миниб Каъбани тавоф қилиш учун тушиб кетдилар. Маккада пешин намозини ўқидилар ва замзам сувини (қудуқдан) чиқараётган Абдулмутталиб қабиласига бориб: «Мутталиб ўғлонлари, (замзамдан) чиқаринглар! Одамлар сизларнинг суғоришингизни тортиб олишмаса эди, мен сизлар билан бирга сувни чиқарар эдим!» — дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар узатган замзам сувини ичдилар» (Имом Муслим ривояти).