البحث

عبارات مقترحة:

الإله

(الإله) اسمٌ من أسماء الله تعالى؛ يعني استحقاقَه جل وعلا...

العلي

كلمة العليّ في اللغة هي صفة مشبهة من العلوّ، والصفة المشبهة تدل...

الظاهر

هو اسمُ فاعل من (الظهور)، وهو اسمٌ ذاتي من أسماء الربِّ تبارك...

Филмларнинг кишига ва жамиятга бўлган таъсири

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات النكاح - المجتمع المسلم - الإعلام والصحافة
Мақола бадий, детектив... аталмиш ҳар хил бефоида балки зарари бўлган филмларнинг жамиятга ҳамда кишининг ўзига бўлган салбий тасирлари тўғрисида сўзлайди.

التفاصيل

Мусулмон хаётига кинофильмларнинг таъсири Фильм томоша килиш мусулмоннинг калбини тебратади, калкитади Фильмлар томоша килиш туфайли мусулмон динига бўлган гаюрлигини йўкотади Мусулмон одам кинофиьлмлар кўраётганида гайридинларнинг акидаларидан таъсирланади 5. Фильмлар инсон калбидаги гализаларини тебратиб, кўзгатиб, чикариб юборади 6. Фильмларни томоша килиш инсоннинг соглигини йўкотади 7. Фильмлар оркали наркотиклар таргиб килинади, ташвик килинади ва таркатилади 8. Фильмлар оила аъзолари, кариндош-уруглар орасидан силаи рахмни кесиб, кўтариб йўк килиб юборади 9. Фильмлар кўп моддий зарар келтиради Кўшимча Хулоса Намозда инсон хаёл суриши ёки ичида гаплашганида намози кабул бўладими ёки кабул бўлмайдими Касаллик юкадими Савоб етиб бориш масаласи  Мусулмон хаётига кинофильмларнинг таъсириМуъминларни кўзларини харомга карашдан кайтарган Аллохга хамду санолар, "Кўзнинг зиноси караш" деб айтган пайгамбаримизга, унинг ахли байти, сахобалари ва ул зотга Киёматгача яхшилик билан эргашганларга салоту саломлар бўлсин.Бу мавзу машхур даъват олимларидан бири томонидан дарс килиб ўтилган. Устоз дарсни бошлашларидан олдин, толибларидан бири кискача мукаддима килган сўнгра дарс бошланган. Мазкур мукаддимадан бир бўлагини шу ўринда келтириб ўтамиз:В. И. Ленин партия мажлисларидан бирида коммунистларга караб: «Коммунистлар ичида коммунизмга энг кўп хизмат киладиган ким?», деб савол беради. Шунда атрофидагилар баъзи бир фаол коммунистларни тилга олишганларида, Лениннинг ўзи саволига жавоб бериб: «Коммунизм учун энг кўп хизмат киладиган бу кинематографдир, чунки у мингта тартибли коммунистни коммунизмга киладиган хизматини ёлгиз ўзи килади», деб айтган. Унинг сўзидан киночининг жамиятга бўлган таъсири канчалик эканлиги англашилмокда. Ленин кино хакида ўз замонасининг кинематографиясига караб айтган. У замондаги кинолар бугунги киноларга солиштирилса анча «такводор» кинолар бўлиб колади. Ўша замонда, ўша жамиятда кинонинг жамиятга таъсири хакида шундай сўзлар айтилган бўлса, бугунги кинонинг жамиятга таъсири хакида нима деса бўлади.Устоз дарсни бошлаб айтадиларки: «Кадим-кадим замонлардан бери Одам алайхиссалом ва Иблис лаъанахуллох ўрталарида кураш, бир-бирларига бўлган карама-каршилик давом этиб келмокда. Ер юзида мусулмон бор экан Шайтон ва унинг инсу-жиндан бўлган лашкарлари ўртасида кураш давом этаверади. Кофирлар мусулмонларни диндан чикариш, динларини йўкотиш учун, динларини колок, хозирги замонга тўгри келмайдиган дин ёки огир, амал килиб бўлмайдиган дин килиб кўрсатиш учун ва бундан бошка гаразлар йўлида мусулмонларга карши турли-турли хийлалар килишади. Кофирларнинг макр-хийлаларининг энг катталаридан бири кинофильмлардир. Кинофиьлмлар таъсири билан бутун жамиятни ўзгартириб юбориш мумкин. Бугунги кунда телевизор ва видеомагнитофонга эга бўлиш муаммо эмас. Йигирма, йигирма беш йил олдин кино кўрмокчи бўлган одам кечкурунни кутар, кўчага чикиб кинохона кассаси олдида навбатда турар, агар машхуррок кино бўлса ур-тўполон билан чиптани ўз нархига ёки кимматрокка сотиб олар сўнгра кино томошасига кирар эди. Аммо бугунги кунда хохлаган пайтда, исталган кинони кўриш чой ичишдан кўра енгилрок бўлиб колди. Бугунги кунда телеканалларнинг хисобига хам етиб бўлмаяпти. Телевизор каршисига чиройли ўрнашиб ўтираётган одам, мен бир иймонимни кувватлантириб олайин деган нияти йўклиги хам махфий эмас. Ундай бўлса нима учун ўтирдингиз?, деб сўрашни хожати бўлмаса керак, чунки бу маълум нарса?!Бугунги кунда "АКШ, Буюк Британия, Франция, Хиндистон ва Русия кинофиьлмлари иймонни кувватлантиради", деган фикрни, — алхамдулиллах — хеч ким кўтармайди. Бугунги кунда кинофиьлмлар мусулмонлар хонадонларининг ичкари-ичкариларга кириб кетдики хатто энг ичкари ётокхоналаригача кузатиб, ухлатиб кўядиган килиб кириб келди. Шундай экан кинофиьлмлардан кайтариш у ёкда турсин у хакда гап очишдан ожиз коласиз. Биз бугунги дарсимизда кинофиьлмларнинг мусулмонга зарарлари хакида сўз юритамиз, кейин фильмларнинг мусулмонга фойдаси канчаю зарари канчалигини ўзингиз хулоса килиб оласиз. Фильм томоша килиш мусулмоннинг калбини тебратади, калкитадиБиз: «Эй калбларни тебратгувчи Зот калбимни динингда мустахкам кил, саботли килгин», яъни  иймонимиз калкиб турмасин, безовта бўлмасин, бизда якийн бўлсин («якийн» бу худди ховузда сув карор топгандек иймон калбимизда карор топсин), деб Аллохдан сўрашга буюрилганмиз. Кинофильмлар мусулмоннинг калбини тебратиб юборади. Кандай килиб тебратмасин?! Холбуки, фильмлар энг дабдабали уйларда, энг гўзал маишат воситалари ёрдамида, энг чиройли одамлар иштирокида суратга олинади. Улар фильмда катнашаётганларида ўзларини роса айш-ишратда яшаётганнамо килиб кўрсатишади, нопок озик-овкатларга, эхтиросларга берилиб хаёт кечиришади. Кинофиьлмлар шундай килиб кўрсатилади. Буни кўраётган мусулмон хаётда шунча ноз-неъматлар бор экан, нахотки шунча нарсадан махрум бўлиб яшасам деган хаёл унинг миясига уради. Бу хаёл унинг миясини тарк этмайди ва акли колиб нафси билан фикр юрита бошлайди. «Шунча ноз-неъматлардан мени тўсаётган нарса нима?». У унинг дини ва акидаси. Шайтон кулай фурсатдан фойдаланиб унга дини ва эътикодини ёмонлай бошлайди, хамма бало шунда, сени шунча нарсадан тўсаётган будир, одамларни кара мазза килиб юришибди, деб унинг калбини васваса кила бошлайди. Шундан кейин унда иккиланиш пайдо бўла бошлайди, дини, эътикоди тебранади, калкиб безовта бўлади. Дин тебрангандан кейин у ўз саботини йўкотади. Натижада ибодатларни дангасалик билан адо  киладиган, килганда хам кино кахрамонларининг гап сўзлари, хатти-харакатлари хакида хаёл суриб намозларини ўкийдиган бўлади ва бориб-бориб — Аллох асрасин — намозни тарк килиши хам мумкин.  Фильмлар томоша килиш туфайли мусулмон динига бўлган гаюрлигини йўкотадиФильм томоша килаётган мусулмондан динига бўлган гайюрлиги кўтарилади, унинг ўрнига эса ўша кўраётган фильмидаги ахлок ва одатлар кириб келади. Кино кўраётган одам актёрлардан нафратланай, бир уларнинг башарасини кўриб уларга бўлган газабимни янгилаб олай, деб экран каршисида ўтирмайди, балки у рохатланиб, хатто бутун вужуди кўз ва кулок бўлиб ўтиради. Аслида соф мусулмон: «Энг Хак Дин, энг олий хулк ва энг олий хаёт тарзи, энг олий дунёкараш менда», деб катъий эътикод килади. Агар бутун халойик бир томонда колса-ю, унинг ёлгиз ўзи бир томонда колса хам у хакдир, чунки у МУСУЛМОН унинг Йўли Жаннат Йўли, энг тўгри хаёт тарзи уникидир. Бошкалар  йўлларининг охири Дўзах, хаёт тарзлари  ботил, залолатдир.Аллох таоло айтади: «Албатта Оллоҳ наздида мақбул бўлган дин фақат Ислом динидир» Оли Имрон: 19.Айни суранинг 85-89- оятларида бундай дейди: «Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Оллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир. 86. Иймон келтириб, пайғамбарнинг ҳақ пайғамбар эканлигига гувоҳ бўлишганидан кейин ва уларга далил-оятлар келганидан кейин кофир бўлган кимсаларни Оллоҳ қандай ҳидоят қилсин?! Оллоҳ зулм қилгувчи қавмни ҳидоят қилмайди. 87-88. Уларнинг жазоси — устларига тушажак Оллоҳнинг, фаришталарнинг ва бар­ча одамларнинг лаънатидир. Улар азоблари енгиллатилмаган ҳолда дўзахда абадий қолгувчилардир ва уларга (бу азоб бирон лаҳза) кечиктирилмайди.»Фиьлмларни томоша килаётган одамдаги динига бўлган гаюрлигининг кўтарилишига сабаб бу кино кахрамонлари кофир ва бадбахт инсонлардир. Бу кинолар куфр оламидан кириб келган, у ерларда арок, зино харом, деб хисобланмайди. Демак, мазкур фильмлар оркали кириб келаётган фалсафа, дунё караш, турмуш тарзи мусулмонникининг гирт акси. Арокхўрлик базмлари, ярим ялангоч ойимлар билан ўйинга тушиш, бўса олишлар, охирги фильмлардаги "Тунги клублар"дан лавхаларга термилиб ўтирган мусулмоннинг диний гайрати кандай хам йўколмасин?! Диний гайрати бор одам Аллох харом килган бирон иш содир бўлаётганини кўрса, Аллох учун газаб килиб, дархол бу мункар ишни тўхтатишга харакат килади. Кино томоша килиб ўтирган мусулмонда гайрат колмаганлигидан бировни кайтариш у ёкда турсин, ўзи кайтаришга мустахик бўлиб ўтирибди. Аллох хар бир мусулмоннниг калбига диний гайюрлик-жонкуярликни берсин!  Мусулмон одам кинофиьлмлар кўраётганида гайридинларнинг акидаларидан таъсирланадиКинофилмларнинг аксарияти у ёки бу йўл билан уни ишлаб чикарувчиларнинг динига таргиб килади ёки ўз акидасини томошабинларга сингдиришга харакат килади. Масалан, кино кахрамонлари бирор ишга киришаётганида, ёрдамга мухтож бўлиб колганларида ўзларининг ботил олихаларига сигинадилар, ибодат рамзи бўлган харакатларни киладилар. Улар кинофильмлар оркали Яратувчи, хаётнинг бошланиши, гайб олами; фаришталар, жинлар, Жаннат ва Дўзах хакидаги ўз акидаларини тасвирлаб, томошабинларга сингдиришади. Натижада мусулмон киши фаришталарни хаёлига келтирса, кайсидир фильмда кўрган нуроний, (аёл шаклидаги) махлукотни тасаввур килса, Жаннат ва дўзах хакида фикр юритганда дунёнинг энг гўзал манзараларини ёки кайнаб турган катта дош козонни кўз ўнггига келтиради. Холбуки, Жаннат ва Дўзах у тасаввур килган нарсалардан минг чандон фаркли. Хаётнинг бошланишини эса Дарвин нарзарияси бўйича тушунади. Мусулмон киши кандай килиб Одам алайхиссалом ва Момо Хаввони ўз фарзандлари билан ибтидоий жамоа тузумида яшаган деб тасаввур килади. Одам алайхиссалом пайгамбар бўлган, Аллох унга барча нарсаларнинг номларини ўргатган, Ўзи томонидан уларга кийимни туширган, нимани емок халол нимани емок харомлигини баён килган. Буларнинг барчаларига далил Куръонда бор, бахсимиз чўзилиб кетмаслиги учун уларни зикр килмаймиз.   Булардан ташкари мусулмон киши кинофильмлар томоша килиш сабабли кўплаб моддий, маънавий ва диний зарарланади. Ахлоки бузилади, ўрнакни салаф солих колиб киноактёрлардан олади. Биз зарарга одамлар тушунчаси билан эмас Ислом тушанчаси билан караймиз. Зарар Киёмат куни савобни камайтирадиган, ундан махрум киладиган ёки жазога мустахик киладиган хар бир харакат ва амал. Абу Масъуд розияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Киёмат кунида одам фарзандининг оёклари тўрт нарсадан сўралмай туриб турган жойидан кимирламайди: Умридан; уни кандай ўтказди, йигитлигидан; унда нима амаллар килди, бойликларидан; уни каердан топиб, каерларга сарф этди ва (илмидан): унга кандай амал килди»» (Имом Термизий ривояти: хасан  хадис).Мазкур хадисга кинофильмлар томоша килувчи мусулмонни солиб карайлик; кино унинг хаётидан соатлаб вакт олади, кайси окил кино кўриш учун сарфлаган умрига, экран каршисида ёшилик кунларини хазон килганига, кино учун сарфлаган жарак-жарак пулларига Аллох менга ажр беради деб айтади?!Кинонинг маънавий зарарларидан; томошабин кино кахрамонларига юриш-туришда, кийинишда, таомланишда, гап-сўзларда таклид килади. Бу алфоздаги мусулмонни кўрган киши унинг мусулмонлигида шубха килади. Сериялларни томоша килиш оркали, билхусус, Мексика сериялларидан ака кандай килиб уканинг хотини билан ўйнашишни, ота кандай килиб ўглининг жуфти халолини ўзига маъшука килиб олишни, хотин эри йўк пайтларда кимлар билан, кандай килиб дон олишишни хуллас, турмушда кандай хиёнатлар бўлса барини ўта намунали суратда таълим олади. Бу нарсалар мусулмоннинг дини ва ахлокига кўшиб охиратини хам барбод килади. Кинофильм кахрамонига кўшилиб хурсандчилигига хурсанд, хафачилигига кайгуриб, унга кўшилиб кулиб, унга кўшилиб йиглашини гапирмасак хам бўлади. Бу холатлар мусулмон килиши керак бўлган Аллох учун дўстлашиш ва Аллох учун ёвлашиш ўрнига ана шу кофирларни яхши кўриш ва уларнинг душманларини ёмон кўришни жойлаштириб кўяди. Кўз калбнинг туйнуги дейилган. Инсоннинг калби ок когозга ўхшайди, хар бир килинган гунох сабабли унга бир кора нукта тушади. Нукталар тушаверади-тушаверади охир окибат калб каро калбга айланади. Ана энди у яхшиликка буюрмайдиган ва ёмонликдан кайтармайдиган бўлиб колади. У Аллох Азза ва Жалла Мутаффифийн сурасида хабар берган дил эгасидир: «Улар жазо (Қиёмат) Кунини ёлғон дейдиган кимсалардир! 12. У (Кун)ни фақат барча гуноҳга ботган тажовузкоргина ёлғон дер! 13. Қачон (ундай кимсага) Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, у: «(Бу) аввалгилардан (қолган) афсоналар», дер. 14. Йўқ, (ундоқ эмас)! Балки уларнинг дилларини ўзлари касб қилгувчи бўлган гуноҳлари қоплаб олгандир!»Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам аъзоларнинг зиносини зикр этарканлар: "Кўзнинг зиноси (харомга) караш" дедилар. Мусулмон эркак ва аёл Аллох таоло томонидан кўзини харомдан саклашга буюрилган: "(Эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Албатта Оллоҳ улар қилаётган ҳунарлардан хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда (зарурат сабабли) кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни, устларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкларкларини рўмоллари билан тўссинлар!" (30, 31 оятлар).Эй, мусулмон биродар, шунча гаплардан кейин яна кинога кайтасизми ёки ўзингизни бир хисоб-китоб килиб, сизни яратган, кўрадиган икки кўзни сизга неъмат килиб берган, тинч-тотувликда яшатиб кўйган Роббингиздан хаё килиб бу ишингизни ташлайсизми. Агар ташласангиз сизга Жаннат бўлсин! Ташламасангиз Одил Парвардигордан килмишингизга яраша жазо олишга хам тайёрланинг, У бандаларига зулм килмайдиган Одил Зотдир!Биз бу сухбатимизга Қоф сурасидан баъзи оятларнинг маъноларини келтириш билан якун ясаймиз. (танбех: Оятларда зикри келган "Кофир" калимаси мутлак кофирга хам, мусулмонман дея туриб Аллохнинг буйрукларидан юз ўгириб, унинг нематларига нонкўр бўлганларга хам далолат килади).«16. Аниқки, инсонни Биз яратганмиз, (демак), унинг нафси васваса қиладиган (яъни кўнглидан ўтган барча) нарсаларни ҳам билурмиз. — Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз. 17. Зотан ўнг ва чап (томон)да ўтирган икки қабул қилгувчи (ёзиб тургувчи фаришта инсоннинг айтган ва қилган барча яхши-ёмон сўз-амалларини) қабул қилиб-ёзиб турурлар. 18. У бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур). 19. Мана ўлим мастлиги (яъни жон чиқар пайти) ҳаққи-рост (етиб) келди. (Эй инсон), бу (ўлим) сен қочгувчи бўлган нарсадир. 20. (Қайта тирилишга даъват қилгувчи) Сур ҳам чалинди.— Бу (кофирларга азоб) ваъда қилинган Кундир! — 21.— Ва ҳар бир жон ўзи билан бирга (уни маҳшаргоҳга) ҳайдагувчи (бир фаришта) ва (унинг қилиб ўтган амалларига) гувоҳлик бергувчи (бир фаришта) бўлган ҳолда келди. 22. (Эй инсон), аниқки, сен бу (оғир Кун)дан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сендан пардангни (яъни мана бу Қиёмат Куни ҳақидаги шак-шубҳаларингни) очиб юбордик. Энди бу Кун сенинг кўзинг жуда ўткирдир. 23. Унинг (Осийнинг) яқини-ҳамроҳи (бўлган, унинг қилиб ўтган гуноҳларини ёзиб-гувоҳлик бергувчи фаришта) деди: «Мана бу (номаи аъмол) менинг ҳузуримда ҳозиру нозир бўлган нарсадир». 24-25. (Шундан кейин дўзах ходимларидан икки фариштага айтилур): «Барча (Ҳаққа қаршилик қилгувчи) қайсар, яхшиликни манъ қилгувчи, зўравон ва (Оллоҳнинг динига шак келтиргувчи) кофир-кўрнамакни жаҳаннамга ташланглар! 26. (Қай) бир кимса Оллоҳ билан бирга бошқа бир «илоҳ» қилиб олса (яъни ёлғиз Оллоҳга бирон нарса ё кимсани шерик қилиб олса), бас, уни қаттиқ азобга ташланг­лар!» 27. Унинг яқини (бўлган шайтон): «Парвардигоро, уни мен туғёнга солганим йўқ, лекин унинг ўзи (ҳақ йўлдан) йироқ-залолатда бўлди», деди. 28. (Оллоҳ кофир ва унинг шайтонига) айтди: «Менинг даргоҳимда талашиб-тортишманглар, аниқки, Мен илгари сизларга (кофир ва осий бўлганлар охиратда азобга гирифтор бўлишлари тўғрисида) ваъда қилганман. 29. Менинг даргоҳимда (ваъда қилинган) сўз ўзгартирилмас ва Мен бандаларга зулм қилгувчи ҳам эмасдирман». 30. У Кунда Биз жаҳаннамга «тўлиб битдингми?» дермиз, у эса «Яна қўшимча борми?» дер.И з о ҳ . Юқоридаги оятларда ҳаёти дунёдан куфру исён билан ўтган кимсаларнинг Қиёмат Кунида кечадиган аҳвол-кўргуликлари батафсил баён этилгач, энди тақво эгалари учун тайёрлаб қуйилган жаннат манзаралари тасвирланади.31. Жаннат тақводор зотларга йироқ бўлмаган (бир маконга) келтирилди (ва уларга дейилди): 32-33. «Мана шу (неъматлар) сизларга — ҳар бир (Оллоҳга) қайтгувчи, (ўз аҳдини) сақлагувчи (риоя қилгувчи), ғайбдаги Раҳмондан қўрққан ва тавба-тазарруъ қилган дил билан келган кишиларга ваъда қилинаётган нарсалардир. 34. Унга (жаннатга) тинч-омон кирингиз! Бу (кун) мангу (қоладиган) Кундир». 35. Улар учун у жойда хоҳлаган нарсалари бордир. Ва яна Бизнинг даргоҳимиздаги қўшимча (иззат-икром)лар ҳам бордир.»Нашрга Ислом Нури тахририяти тайёрлади 5. Фильмлар инсон калбидаги гализаларини тебратиб, кўзгатиб, чикариб юборадиХар бир инсон ичида  шахват йигиндилари йигилиб турган бир тўда бўлади, худди арилар инига ўхшаган. Мана шу нарсани ичида яшириб, камайтириб, билдирмасдан юрадиган нарса унинг дини, одоби бўлади. Дини туфайли ўшандай шахватпараст бўлиб кетишдан сакланиб туради. Фильмларда ялангоч жасадларга караганда, шахвоний харакатларга караганида, шахватга тегадиган севги изхорларини эшитганида унинг ичидаги шахват гализалари кайнайди, фильмлар ундаги шахват гализаларини отиб чикариб юборади, худди ариларнинг инини бузиб юборгандек. Кейин у кўзгалиб, ёрилиб чиккан шахват яна шундайлигича телевизор ўчирилганидан кейин яна ўрнига тушиб колмас экан балки у тўядиган, коникадиган восита керак бўлади шундагина бу одам тинчиши мумкин бўлмасам асаб-асаблари билан ўша нарсага машгул бўлиб туради. Агар у мусулмоннинг оиласи бўлса майли аммо ёш йигит ёки кизлар бўлсачи? У кейин нима килади? У бузук йўлларни кидиришни бошлайди. Шунинг учун хам баъзан зино килмокчи бўлиб, шахвати кўзгалган одамга карасангиз унинг йўлида нимадир чикиб колса ўлдиради ёки нима килса килади чунки у хозир мажнун токи ўша иши битмагунича. Кейин бу одамлар ўша воситани кидиради, кимдир Аллох асрасин зинога боради, кимдир гиёхвандликдан ўша нарсани кондиришни кидиради. Чунки ўша нарсадан кутилиш керак бўлмасам у тинчимайди. Шунинг учун фильмлар инсонга бузук тарбия бериб, мужрим, зинокор килиб етиштиради. Бу фильмлар кўришни бешинчи зарари. 6. Фильмларни томоша килиш инсоннинг соглигини йўкотадиФильмларни кўраётганда узок тикилиб, хар хил рангларга тикилиб караб туриш инсоннинг кўзига кандай зарар бўлмасин. Яна фильмлар томоша килаётганда узок вакт бир хил берилиб ўтиради, худди кинонинг ичида катнашаётгандек бир хил кимирламасдан ўтиради. Бу эса ўз навбатида соглигига зарар, кон юришлари бўладими ва х.з.. Энг огири асабларни бузиб юборади чунки кино асабларни ўзига боглаб юборади. Натижада кино кўраётган одам яхши кўрган кахрамонини душмани чикканида  асабийлашиб кетади, телевизорни ичига кириб уни уриб юборгиси, ёрдам бергиси келади. ¨ки яхши кўрган кахрамонини бошига мусибат тушганида йиглаб беради. Лекин Аллох учун йиглай олмайди шунинг учун хам илм ахли: «Йиглаш ўн хил бўлади, тўккизтаси Шайтон учун биттаси Рахмон учун», деб айтишади. Фильм кўраётган одам унга шунчалик богланадики кахрамони хурсанд бўлса карсак чалади, йигласа йиглайди ва х.з., яъни асаблари ўша билан богланиб кетади. Энди биродарлар кечирасизларку, кўполрок бўлса хам айтамиз агар мабодо шу фильм тугашига ўн минут колса ва бу кинофильмнинг охири нимадур бўлиб тугаши керак ё фильм кахромони фойдасига ёки зарарига аник эмас шунда  хожатхонага бориш зарур бўлиб колса кино кўраётган одам бормайди, тушунмай коламан дейди. Унга кимнингдир тушинтириб бериши кифоя килмайди, кани энди видео бўлса-ю уни ўчирса лекин баъзилар уни хам ўчирмайди, сабр килади балки хушуъ-хузуъ билан «ибодат» килаётган бўлади, бошка нима хам дейсиз. Яна бугунги кунда бу фильмлар ичида «фильмларнинг вабоси-ужас» фильмлари бор. Бу кандай бир мусибат, ким ундан хаёт ўрганади ё ибрат олади ё тарих ўрганади ё ривожланади ё нима бўлади? У инсонни бузиб, халокатга олиб боришдан бошка нарса эмас шунинг учун шундай фильмларни тўхтамасдан, кечаси кўраётган одам кечкурун хожатхонага бориб келишга хам кўркади. Бу албатта, инсон соглигига зарар ва инсонни узок вакт ухлатмасдан ўзига махлиё килиб олиб ўтиради. Фильмга берилган одам ўн иккидан олдин ухлашга хеч кимни кўзи етмаса керак, валлоху аълам. Телевизор билан хайрлашиб кейин ухлайди. Натижада кейин нима бўлади? Тахажжуд тўгрисида гап бўлиши мумкин эмас балки бечора, мазлума хотини келиб, зўрга титраб уйготади, хотини уйготаётганида хотинига бакиришдан кунни бошлайди ёки хотини уйготиб эри урушишидан кўркиб кочиб кетади. Бу жахл билан уйгонган эрнинг куни хушмуомала, хуштабиатли бўлади дейсизми, йўк унинг куни жахл, газаб билан  ўтади ва х.з.. Байрам кечаси телевизордаги хар хил чалгитувчи кўрсатувлврни кўрган одамлар тонг оттирганларида кўзларига бир назар солинглар, агар мабодо кулса шам жахл билан кулаётган бўлади ёки хозир сизни ямламай ютиб юборадигандек бўлиб туришини кўриш мумкин. Аллох кечани биз учун ором оладиган, дам оладиган килиб яратган. Кечаси инсоннинг барча аъзолари дам олади, эртасига эрталаб кувват йигиб соглом табиат билан хизматига, ибодатига туриши керак эди лекин у ўша нарсалардан махрум бўлади. 7. Фильмлар оркали наркотиклар таргиб килинади, ташвик килинади ва таркатиладиБиз наркотик моддаларнинг нима эканлигини каердан билдик агар кинолар бўлмаганида ёки кимдир олиб келиб кўрсатдими? Йўк, биз буни кинолардан ўргандик. Наркотиклар кандай таргиб килинади? Миср ахолисининг 60% нашавандлари нашани харом эмас, хатто макрух хам эмас деб эътикод килишар экан. Сабаби нима дейилса? Араб давлатларини ичида олган кинофильмлари кўп бўлган давлат Миср хисобланар экан. Шунинг учун киркта араб давлати бўлса киноси кўплигидан хаммаси Миср шевасини билади, деб айтишади. Экспертлар, тадкикотчи олимларнинг берган маълумотларига караганда наркотик моддаларини таркатувчи восита фильмлар бўлади, деб хулоса килишган. Масслан, бир фильм кўрсатилади ва у фильмда наркотик моддага карши гўё бирон бир куч, полиция, хавфсизлик хизматларти, фидоийлар курашаётган бўлишади лекин булар токи битта наркоманни ушлагунча у фильмни бошидан охиригача наркотикни кандай ясаш, кандай топиш, у кандай истеъмол килиш, ундан кандай рохатларни келиши ва бошкалари хуллас хаммаси ўргатилиб бўлинади ва охирида халиги наркоман ё кўлга тушади ёки наркотик такикланади. Лекин бу охирги гап бор йўги сахнадаги пардани ёпади холос ва бундан бошка нарса эмас. Демак наркотикка карши курашаман деган одам биринчи фильмларга карши кураши керак экан. 8. Фильмлар оила аъзолари, кариндош-уруглар орасидан силаи рахмни кесиб, кўтариб йўк килиб юборадиФильмлар оркали ота-онани кандай ташлаб кетишлик ўргатилади, ота-она билан кандай муносабатда бўлиш керклигини ўргатади, яъни бузук нарсларни ўргатади. Фильмлар оркали соппа сог фарзандлари бор бўлган хотинин ташлаб зино килиб юришни ўргатади. Бадбахт сериаллар оркали эри йўклигида ххотин кандай ишлар килиши кераклигини, кандай зино килиш керак, кандай шахват сўзлар билан гапирса одамни махлиё килиб зино кила олади ва бундан бошка кўп кўп ифлос, жирканч нарсаларни ўргатади. Натижада оилалар бузилиб, пароканда бўлиб кетади, силаирахм инсонлар ўртасидан кўтарилади. 9. Фильмлар кўп моддий зарар келтирадиМасалан, ўн, ўн беш йил олдинги замон билан хозирги замонни олсак туппа тузук телевизори бор бўлган одамлар, хозир янги пультли телевизор чикибди, деб хамма сотиб олган. Хозир биз муслмонлар тўгрисида гаплашаяпмиз, бошкаларни кўйиб турайлик. Олдин оилаларда битта телевизор бўлар эди, хозир хар битта уйланганни ётокхонасида телевизор бўлмаса замондан колиб кетган куёв хисобланади. Антеналар сотиб олинади ва кабелний телевидениеларга уланиб хар ойда тўланиб турилади, канча-канча харажатлар килинади. Бугунги кунда телевизорлар янгиланиб келинаётган бир пайтда уни фитна босади, яъни алиштиришим керак экан бу энди модадан колиб кетибди, деганга ўхшаш. Бу фильмларни моддий зарар келтиришидир. КўшимчаКўп фильмлар кўришни таъсирларидан яна бири, кўп фильмлар кўрувчи одам ўзини кофирларга ўхшатиш деган иллат унда пайдо бўлади. Натижада уларга ўхшаб сочини олади, уларга ўхшаб сўзлашади, уларга ўхшаб харакат килади хатто баъзи бир араб диёрларида агар узун ок кўйлакларни кийса фариштадек юрадиган кўйлакларни, соколларни йўкотиб Поп Марли, Майкл Жексон ёки шунга ўхшаганларга ўхшаб харакат килиб юрадиганлар бўлар экан. Кизик бир томони шуки, шундай бир балога мубтало бўлганлар, менга фалонча прическани килиб беринг, аёллар, эркаклар боришади. Ва баъзи бир мусулмон одамларни диндан чалгитувчи кўрсатувларни кўриб, бир гап гапираётганида, фалончи аскиячи айтгандики, деб ўшани гапини далил килиб келтириб гапини зийнатламокчи бўлади. Вахоланки, мусулмон: «Роббим айтган, Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтганлар», деб айтиши керак эди. ХулосаХар бир мусулмон бу тўгрисида:Ø     Жиддий фикр юритиши керак;Ø     Нималар килаётганлиги, соатлаб ўтаётган вактлари нима билан ўтганлиги хакида фикр юритиши керак;Ø     Бу мавзуни мусулмон ахлига таркатиш керак;Ø     Бу мавзудан гафлатда колиб кетмаслик керак;Ø     Кофирларнинг макридан гафлатда колиб кетмаслик керак!!! Аллох таъоло хаммамизни гунохларимизни кечириб Сиротол мустакимга соботли килиб мана шу фильм ва шунга ўхшаш нолойик нарсалардан тийилишда сабрли килишини Аллохдан сўраймиз. Амиин. Намозда инсон хаёл суриши ёки ичида гаплашганида намози кабул бўладими ёки кабул бўлмайдимиМаълумки Аллох Таоло бу умматни ичидан ўтаётан нарсаларини кечириб юборган, агар уни тилига олиб чикиб гапириб юбормаса ёки ўшанга амал килмаса. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам: «Аллох умматимдан шуни кечирди», дедилар. Агар мана шу хадис бўлмаганида балки хаёл сурилган намозлар ботил бўлар эди. Шу хадис бўлганига Аллохга хамд бўлсинки ва шу хадисга таяниб намозлари ботил, деб айтмаймиз. хаёл суришларнинг ўзи икки кисмга бўлинади: бир хил хаёл бор инсон ичида сўзлашиши бор, бу ихтиёрий бўлади, ўз ихтиёри билан хам намоз ўкиётган бўлади хам шуни хам бажариб олайин, деб масалан дунёвий, тижорий ишларини бу эса намознинг савобини кетказади. Бу одам намоз ўкиган бўлади, фарз зиммасидан сокит бўлган бўлади, азобга тортилмайди аммо савоб, мукофот унга берилмайди. Лекин бу ерда бир нарса борки Умар ибн Ал-Хаттоб розияллоху анху: «Мен намоз ўкиётганимда лашкарларни тартиблаштираман, режалаштираман, жихозлайман», деб айтганлар. Бунга нима деб айтса бўлади? Бу нафл ибодатлар бўлади. Нафл ибодатда Умар ибн Хаттоб бу ишни килишларининг сабаби, нафл ибодатнинг савоби битта ўзларига аммо лашкарни жихозлаш ва шунга ўхшаган тайёргарликлар хакида хаёл юритиш, режалаштириш эса умматнинг манфаати. У манфаат бу манфаатдан каттарок бўлгани учун намоз ўкиётганимда шу ишни яхши киламан, деганларига у кишини хеч ким маломат килмайди. Аммо сиз намоз ўкиётганингизда сизга хужум бўлади, васвасалар бўлади масалан, сиз хаёл сурмасликка, ичингизда гаплашмасликка уринасиз аммо сизга хужум бўлади ва сиз бу хужумни кайтаришлик учун таржимасини билган оятларингизни ўкийсиз ёки узун сураларни ўкийсиз лекин хужум бўлиб туради мана шу холатда намоздаги савоб кетмайди чунки сиз унга карши курашдингиз.Илм ахли инсонни намозда чалгишини уч кисмга бўлишади:1.                      Сиз намозда турганингизда намоздан ташкаридаги дунёвий нарсаларни эсингизга солишингиз билан Шайтон сизни чалгитади масалан, фарзандингизни, фарзандингизнинг гап сўзларини, тижоратингизни, олди-сотдингизни, муомалаларингизни эслатиб сизни намозда чалгитади. Бу  Х А Т А Р, бунга карши курашиш керак!!!2.                      Сиз намозда турганингизда намоздан ташкаридаги диний масалаларни сизга келтиришлик билан сизни намоздан чалгитади масалан, намоз ўкиётганингизда бошка бир оят хакида фикр юритиш ёки фалон бир нарсага амал килиш ёки рўза тутиш, сахарлик килиш, ифторлик килиш ва хозир намоз тугаганидан кейин мен Куръон ўкийман, у киламан бу киламан, деб намоз тугаб бўлади ва балки Куръон хам ўкимайди, бу хам ютказган бўлади.3.                      Сиз намоз ўкиётганингизда намозни ичидаги сиздан ўтиб кетган, сиз тиловат килган оятларга хаёлингиз кетиб колади бу Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам, салафлар килган иш. Масалан, «Фотиха» сурасини ўкийсиз, Малики явмиддин, деб оятни у ёгига ўтиб кета олмайсиз, хаёлингиз Киёмат кунига кетди, сиз хозир Аллохнинг олдида турибсиз, хозир У билан муомала бўлади, Сирот кўприги, Тарозуда амалларнинг тортилиши ва бошкалар, сиз эса Малики явмиддин, Малики явмиддин, Малики явмиддин, деб кайта-кайта ўкийверасиз. Ибн Аббос розияллоху анхумо: «ўлим, жон топшириш. . .лиги келди, сен бундан кочадиган нарса эди», деган оятни тунда бошлаган эдилар ва йиглаб такрорлайверганларидан тонг отган эди. Шу оятни ўкийдилар йиглайдилар, ўкийдилар йиглайдилар, хаёллари ўлимга, ўлимдан кейин нима бўлади хуллас хаёл мана шу нарсаларга кетади. Бундай хаёл билан намоз ўкиш яхши намоз ўкиш, бунга тадаббур, фикр юритиб, чукур маъноларига ахамият бериб ўкиш, дейилади. Валлоху аълам. Касаллик юкадимиКасаллик юкиш ёки юкмаслик тўгрисида иккита хадис келади. Кўринишидан хадислар бир-бирига карама карши. Биринчи хадис шуки: «Вабо таркалган шахарга кирманглар ва унда бўлсанглар ундан чикманглар», дейилган. Бу хадисга карасангиз касаллик юкиши тушунилади. Иккинчи хадиснинг маъноси шуки: «Шумланиш ва касалнинг юкиши йўкдир», деган сахих хадис. Росулуллох соллалоху алайхи ва саллам, касал юкмайди деганлар. Бу икки хадисни кандай жамласак бўлади?Аслида касал юкмайди, лекин Росулуллох соллалоху алайхи ва саллам, инсон ўзига касални юктиришга сабабчиси бўлмасин деб, эхтиётга чакирдилар. Сабабларни олиш бизнинг шариатимизга мухолиф эмас (масалан грипп касали ёки юкимли касаллик билан касал бўлган одамдан ўзимизни эхтиёт килишимиз). Лекин касаллик бир одамга юккан бўлса унинг касал бўлишини Аллох такдирига ёзилгани учун унга юкди. Шунинг учун грипп касали билан касалланган одамнинг олдида иккита одам ўтирадида биттаси касал бўлиб биттаси сог бўлиб кетаверади. Бу икки одамнинг иммунитетлари хам бир хил, сог-саломатиги хам бир хил одам ўтирди дейлик, шунда Аллох касал бўлганини такдирлаган, сог кетганини касал билан такдирламаган. Демак касаллик юкиши инсонни такдирида бўлса юкади бўлмаса юкмайди. Каердандир касалликни келиши бу бир сабаб, Аллох бир нарсани сабаб килиб кўяди. Валлоху аълам.Бунга мисол, бир одам айтсаки, менинг ризким тугаганми ёки тугамаганми, деб хеч нарса олмасдан чўлга кетса, бундай одамни жохил дейилади. Бу инсон Аллохни имтихон килмокчи бўлган бўлади. Шаратда бир коида бор: «Аллох имтихон килади аммо имтихон килинмайди». Савоб етиб бориш масаласи«Солих амалга далолат килса ўша килган одамнинг ажрича савоб олади унинг ажри камаймаган холда», дедилар Росулуллох соллалоху алайхи ва саллам. Бу дегани масалан сиз ўнта шогирд тарбияладингиз, булар сиздан хамма илмингизни олишди ва шундай килиб улар оркали сизни илмингиз таркалиб кетди. Шу илм Киёмат кунигача нечта одамга етса сизга шунча савоб келаверади. Энди Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламгачи, уларга бехисоб савоб етиб бораверади, иншааллох.Мавзу Ислом Нури веб саҳифасида нашр қилинган

المرفقات

2

Филмларнинг кишига ва жамиятга бўлган таъсири
Филмларнинг кишига ва жамиятга бўлган таъсири