البحث

عبارات مقترحة:

العزيز

كلمة (عزيز) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فعيل) وهو من العزّة،...

الرحمن

هذا تعريف باسم الله (الرحمن)، وفيه معناه في اللغة والاصطلاح،...

الله

أسماء الله الحسنى وصفاته أصل الإيمان، وهي نوع من أنواع التوحيد...

Мўғил татар қиссаси 03-қисм

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Абу Абдуллоҳ Шоший ، Шамсуддин Дарғомий
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات التاريخ وتقويم البلدان - البلدان والممالك
Ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: Қозоғистон ва Бухорога мўғуллар ҳужуми; Бухорони қирғин қилиниши; Мўғул ҳодисасига Ибнул Асир –раҳимаҳуллоҳ–нинг муқаддимаси; Самарқандни босиб олиниши; Муҳаммад ибн Хоразмшоҳни мўғул изқуварларидан қочиши;

التفاصيل

Мўғул татар қиссаси 3- қисм Ўтган дарсимизда: Қозоғистон ва Бухорога мўғуллар ҳужуми Бухорони қирғин қилиниши Мўғул ҳодисасига Ибнул Асир муқаддимаси Самарқандни босиб олиниши Муҳаммад ибн Хоразмшоҳни қочиши Валлоҳу таъала аълам...  Мўғул татар қиссаси 3- қисмБисмиллаҳир роҳманир роҳимБарча мақтовлар Оллоҳга хосдир. Унга ҳамду сано ва истиғфорлар айтамиз, Ундан ёрдам сўраймиз, нафсларимиз ҳамда ёмон амалларимиздан паноҳ тилаймиз. Оллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен шериксиз, ягона Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бераман. Ўтган дарсимизда:–        Мўғулларнинг келиб чиқиши;–        Мўғулларнинг ўзига хос белгилари;–        Кофирлар Ислом зиддига бирлашиши табиий ҳол;–        Мўғулларнинг Хоразм давлатига ҳужуми;–        Мусулмонларнинг мўғуллар қаршисида мағлуб бўлиши сабаблари;–        Мўғулларнинг Хоразм давлатига ҳужум қилиш сабаблари, шунингдек, мўғул давлатининг пайдо бўлиши, ислом уммати ўртасида юзага келган тақоқлик, бўлиниш, дунёга ҳирс қўйиш ва мол-давлат жамғаришга берилиб кетиши ҳақида суҳбатлашган эдик. Қозоғистон ва Бухорога мўғуллар ҳужуми Бухорони қирғин қилинишиЧингизхон қўшинини янгиттан шайлади, жиҳозлади. Қозоғистонни бирон-бир айтарлик қаршиликсиз босиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг ер майдони тахминан уч милион км2 тенг бўлиб, Миср давлатининг ер майдонидан уч баробар каттадир. Буюк олим, муҳаддис, "Саҳиҳул Бухорий" китобининг муаллифи имом Бухорий –раҳимаҳуллоҳ–нинг юрти Бухоро шаҳрига ҳижрий 616 йилнинг охирлари/мелодий 1220 йилнинг бошларида етиб келди ва уни уч кун давомида қамал қилди. Хоразмшоҳ шаҳарнинг ҳимояси учун 20 минг аскар тайин қилган эди[1]. Уч кун давом этган қамал ва жангда Хоразмшоҳ жангчилари кучсизлик қила бошлади[2], атрофдан ёрдам сўраш имконсиз эди. Маълумингизки, Бухоро шаҳри Хоразмшоҳ давлатига қарашли жой эди, лекин Хоразмшоҳ ўғли Муҳаммад ўша вақтда Бухородан анча узоқда, ўзи истиқомат қилаётган ва давлатининг пойтахти бўлган Урганчда(Гурганч) эди. Сўнгра мўғуллар Бухоро халқидан таслим бўлишни талаб қилди ва таслим бўлишса, омонлик беришини ваъда қилди. Бухоро халқи нима қилишга ҳайрон бўлиб қолишди ва иккита фикр юзага келди, биринчи фикр эгалари айтишдики: Мўғулларга қарши жанг қилиб, шаҳримизни мудофаа қиламиз. Иккинчи фикр эгалари эса: қатлдан сақланамиз, омонлик оламиз ва мўғулларга шаҳар дарвозасини очиб берамиз, дейишди. Бу бечоралар, мўғулларнинг бирон мўмин хусусида аҳд ва бурчга риоя қилмасликларни қаердан билсинлар. Хуллас, шаҳар халқи икки қисмга бўлинди: Биринчи қисм: Жанг қилишни ёқлаб чиққан ва шаҳар қалъасини мудофаасига ўтган мужоҳидлар жамоаси эди, уларга шаҳарнинг фақиҳ ва олимлари қўшилди. Иккинчи қисм эса: Таслим бўлиш, шаҳар дарвозасини очиб беришни ёқлаганлар ва мўғуллар омонлигига суянганлар жамоаси бўлиб, буларга шаҳар аҳолисининг аксари қўшилди. Оқибатта ҳижрий 616 йилнинг охирлари зулҳижжа ойининг 4-куни/мелодий 1220 йилнинг бошларида, шаҳар дарвозаси мўғуллар учун очиб берилди[3].Чингизхон буюк шаҳарга кирди ва дастлаб унинг аҳлига ваъда қилганидек, омонлик берди, буни катта қалъани қўрғон қилган мужоҳидларни яксон қилгунча, уларни ишонтириш учун қилган эди. Чингизхон қалъани қуршаб олди ва уни осонлик билан ишғол қилиш мақсадида, шаҳар халқига қалъа атрофида хандақни шох-шабба, тупроқ ва бошқалар билан тўлдиришларига амр қилди, ҳатто бу кофирлар минбарлару, қуръоннинг тахтакачларини ҳам чуқурларга улоқтиришди. Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун[4]. Шаҳар аҳли иккиланмай унга итоат қилди! Ҳозирги кунимизда ҳам, қанча-қанча мусулмон армияни ўз душманлари билан биргаликда биродарлари мусулмонларга қарши жанг қилаётганини кўрамиз!Мужоҳидлар беркинган қалъа дарвозалари ўн кун (12 кун[5]) қамал қилингандан сўнг, очилди. Чингизхон –лаънатуллоҳи  алайҳи– қалъага кириб, битта ҳам мужоҳидни қолдирмай барчасини қатл қилди[6]. Шу ерда Чингизхон хиёнатни бошлади, шаҳар халқидан хазиналар, мол-дунё, олтин ва кумушларнинг жойларини ўрганди ва унинг ҳаммасини ўзиники қилди, сўнгра аскарларини халқнинг устига солди, мўғул қўшинлари халққа ақл бовар қилмайдиган даражадаги ишларни қилди. Ибн Касир –раҳимаҳуллоҳ– "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" китобида, мўғулларнинг Бухорода қилган ишларини тасвирлаб, шундай дейди: "Шаҳар аҳлидан Оллоҳнинг ўзигагина аён бўлган даражадаги халқни ўлдиришди. Гўдаклар ва аёлларни асир қилишди, аёлларни оила аъзолари кўз ўнгида зўрлашди, қизни отасининг, хотинни эрининг кўз ўнгида номусини топташди. Хотини йўқ мусулмонлар ўлгунича жанг қилди, қолганларини асир қилиб, ҳар турли азоблар билан қийноқларга солишди, шаҳар эркак, аёл ва гўдакларнинг йиғи-сиғисига тўлиб кетди. Сўнгра мўғуллар Бухоро кўчалари, масжид ва мадрасаларга ўт қўйишди, шаҳар батамом ёниб кул бўлди, томлари йиқилиб ҳуввиллаб қолди"[7]. Иқтибос тугади, ва лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ..... Имом Бухорий ва Муслим ўзларининг саҳиҳларида, мўминлар онаси Зайнаб бинти Жаҳш разияллоҳу анҳодан ривоят қилади, Зайнаб бинти Жаҳш разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ –саллоллоҳу алайҳи ва саллам–дан: "Ё Расулуллоҳ, ичимизда солиҳ кишилар бўлгани ҳолда ҳам ҳалок бўламизми?!" - деб сўрадилар. "Ҳа, агар нопоклик (чиркинликлар) кўпайса!" – деб жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам[8].Хобас, яъни нопоклик, чиркинлик бу шаҳарда жуда кўпайган эди. Мусулмонлар динлари, ерлари ва номусларини ҳимоя қилиш учун, қўлларига қилич олмасликлари нопокликдир. Кофирларнинг аҳдларига ишониб қолишлари нопокликдир. Душманларига қарши ислом байроғини кўтариб жанг қилмоқчи бўлганларни таслим қилиб беришлари нопокликдир. Тафриқаланиб, ўзаро жанг қилишлари нопокликдир. Оллоҳнинг китоби ва Расулининг суннати билан ҳукм қилмасликлари нопокликдир, буларнинг барчаси хабис нарсалардир. Агар "хабас", яъни чиркинликлар кўпаядиган бўлса, ҳалокат ва қирғин юз бериши шарт бўлади. Расулу ҳаким саллоллоҳу алайҳи васаллам нақадар рост сўзладилар. Мана шундай, Бухоро шаҳри ҳижрий 616 йил охирлари/мелодий 1220 йилнинг бошларида ҳалокатга учради[9].Бу, қиссанинг дастлабки саҳифалари, тўфоннинг, бўроннинг бошланишидир. Қиссанинг давоми бундан-да даҳшатлироқ, бундан-да қаттиқроқ ва қўрқинчлироқ давом этади ва унда мусулмонлар Расулуллоҳ –саллоллоҳу алайҳи ва саллам– этиб жўнатилгандан то бугунги кунимизгача бўлган тарихда, мисли кўрилмаган зулм, қатағон ва даҳшатли йилларни бошидан кечиради. Бу ҳодисалар, ислом уммати ўртасида юзага келган тарқоқлик, бўлиниш ва дунёга ҳирс қўйиш, мол-давлат жамғаришга берилиб кетиш сабабидан вужудга келган қаттиқ заифлик ҳолати натижаси эди. Бунинг оқибатида мўғуллар Хоразм давлатининг шарқий қисми Бухоро шаҳрини батамом йўқ қилди, эркаклар ўлдирилди, аёллар зўрланди, таҳқирланди, болалар асир қилинди, шаҳар ва масжидлар ёндирилди. Буларнинг барчаси ҳижрий 616 сананинг охирлари/мелодий 1220 сананинг бошларида содир бўлган эди. Бу ҳодисалар, бундан кейин рўй берадиган даҳшатли ва аламли ҳодисаларнинг дебочасидир.Мўғуллар буюк Хоразм давлатини ва унинг аҳлини йўқ қилади, улар бунга мусулмонлар ўртасидаги бўлиниш, уларнинг кучсизланиши ва бир-бирларига нисбатан қалбларида гина-кудуратнинг тўлиб-тошганлиги сабаб эришадилар, бу эса, Оллоҳ таолонинг жорий бўлувчи қонунидир. Мусулмонлар мағлубиятга гирифтор бўлади ва улардан подшолик тахти олиб қўйилади. Мўғул ҳодисасига Ибнул Асир муқаддимасиҲижрий 616 йил, Қозоғистон диёри ва Бухоро шаҳри ер билан яксон қилиниши билан тамомланди, ҳижрий 617 йил/мелодий 1220 сана даҳшатли ҳодисалар билан бошланди. Бу йилда ислом уммати Расулуллоҳ –саллоллоҳу алайҳи ва саллам– пайғамбар этиб юборилгандан то хозирги кунимизгача содир бўлган воқеаларнинг ғоят ёмони ва аянчлисини бошидан кечирди. Бу йилда мўғуллар анча кучайди, ислом диёрларида мисли кўрилмаган вайронагарчиликлар, қулоқ эшитмаган, кўз кўрмаган ва хаёлга келмаган қирғин-баротлар, мункар ишларни амалга оширдилар. Бу воқеаларга ислом тарихшуноси аллома Ибнул Асир –раҳимаҳуллоҳ–нинг "ал-Камил фит-тарих" китобида келтирган сўзларини муқаддима қилишни хуш кўрдик. У кишининг сўзи, бу ўринда бошқа тарихчиларнинг сўзларидан кўра ўринлироқдир, чунки у киши –раҳимаҳуллоҳ– ўша воқеалар содир бўлган замонда яшаган ва бу ҳодисаларни ўз кўзлари билан кўриб, ўз қулоқлари билан эшитган эди. Юз марта эшитгандан бир марта кўрган яхши, дейдилар. Ибнул Асир –раҳимаҳуллоҳ– мусулмонлар диёридаги мўғуллар қиссаси шарҳига қуйидагича муқаддима қилади: "Узоқ йиллар бу ҳодиса ҳақда сўзлашга юрагим бетламади, бир оёғимни олдинга боссам, иккинчисини олиб қочардим. Ким ҳам ислом ва мусулмонларнинг ҳалокати эълонини ёза оларди? "[10] "Ким ҳам ислом ва мусулмонларнинг қирғини эълонини бита оларди? Қайси инсонга ўшал воқеаларни гапириш енгил бўларди? Эх қани, онам мени туғмаганида эди, кошки бундан илгари ўлсам-у, бутунлай унутилиб кетсам эди! Мен ёзишга ботина олмай турганимда, дўстларимдан бир гуруҳи бу воқеаларни ёзишимга ундашди, сўнгра фикрладим, буни ёзишни тарк қилмоғимнинг фойдаси йўқ экан. Яъни қиссанинг ёзилишию ёзилмаслиги, ўлимни ёки қиёматни олдин ҳам, кейин ҳам қила олмас экан. Шундай экан, бундан сўнг мусулмонлар ундан фойдаланишлари учун ёзилмасинми?"[11] Сўнгра қиссага муқаддима қилиб, айтади: "Ушбу амал буюк бир ҳодиса ва улкан мусибат тарзида тарих хотираларига битилди, бу мусибат бутун халоиққа, айниқса мусулмонларга мисл кўрилмаган бир фожиа эди. Бир киши Оллоҳ субҳанаҳу ва таоло Одам алайҳиссаломни яратгандан хозирги кунгача, олам бунингдек азоб-уқубат чекмаган, деса рост сўзлабди, чунки тарихлар бунга тенг келадиган ва унга яқин бўлган ҳодисаларни бошидан кечирмади. Ўтмишда содир бўлган ҳодисаларнинг энг катталаридан: Бобилнинг машҳур подшоси Бухтунасро (Бухтунассар) бани исроилни қирғин қилгани ва байтул Мақдисни вайрон қилгани  деб, айтишади. Байтул Мақдиснинг хонавайрон қилингани, анави лаънати мўғуллар ислом диёрларидаги бир неча байтул Мақдисга баробар бўлган шаҳарларни вайрон қилгани олдида нима бўлибди? Шунингдек, бани исроилдан қатл қилинганлар, мусулмонлардан қатл қилинганларга қараганда ҳеч нарса эмас. Мусулмонларнинг битта шаҳарида қатл қилинганлар сони, ўша воқеадаги бани исроилдан ўлдирилганлардан кўпроқ эди. Халқлар олам яратилгандан буён бу ҳодисанинг мислича нарсани кўрмаган бўлса керак"[12], субҳаноллоҳ!!!"Халқлар олам яратилгандан буён бу ҳодисанинг каби ҳодисани кўрмаган ва дунё тугагунича ҳам кўрмаса керак. Фақат Яъжуж ва Маъжужларнинг чиқиши бундан мустасно. Дажжол ҳам ўзига итоат қилганларни тек қўйиб, хилоф қилганларни ўлдиради, мўғуллар эса, биронтани қолдирмай ўлдиради"[13], субҳаноллоҳ!!! Ибнул Асир –раҳимаҳуллоҳ–нинг назарида мўғуллар фитнаси, ваҳшийликлари ва қувватлари Дажжолнинг фитнасидан-да қаттиқроқ бўлди, лекин Дажжолнинг фитнаси қаттиқроқ ва аччиқроқдир. Аммо бошидан кечирган даҳшат, фожианинг қаттиқлиги, уни бу сўзларни айтвориш даражасига олиб келди. Ибнул Асир сўзида давом этади: "Мўғуллар аёлларни, эркакларни ва гўдакларни ўлдирди, ҳатто ҳомиладорлар қорнини ёриб, оналар қорнидаги ҳомилаларни-да ўлдиришди, иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил алиййил аъзийм"[14]. Бу, Ибнул Асир –раҳимаҳуллоҳ–нинг узундан-узоқ қилиб ёзган, дарду-аламга, ғаму-ғуссага ботирадиган ва ўйга толдирадиган муқаддимаси эди. Ислом оламига етган бу мусибат барча ўлчовларда, ўтмиш, ҳозир ва келажакдаги ўлчовларда ҳам катта фожиа бўлиб қолди. Асрлар оша мусулмонларга тушаётган мусибатларнинг кўплигидан, бу мусибат секин-аста кичиклашиб бормоқда.... Самарқандни босиб олинишиМўғуллар буюк Бухоро шаҳрини хонавайрон, унинг халқини қирғин қилиб, масжид ва мадрасаларини ёқиб, сўнгра қўшни жойлашган Самарқанд шаҳрига йўл олишди. Йўлга чиқаркан, Бухоро шаҳридан асир қилиб олган мусулмонларнинг катта жамоасини ўзлари билан олишган эди. Ибнул Асир айтадики: "Энг хунук, энг разил суратда асирларни олиб кетишар, йўлда хушидан кетган ва йўл юришдан ожизлик қилганларни ўлдиришар эди"[15]. Шундай экан, нима учун Бухородан Самарқандгача бу асирларни ўзлари билан олиб кетишар эди? Асирларни Бухородан Самарқандгача олиб кетилишида, бир қанча мақсад кўзланган бўлиб, бу мўғулларнинг одатларидан эди. Улар ҳар бир жангдан кейин, асирларни ўзлари билан олиб кетар ва бунинг бир неча сабаблари бор эди: Биринчидан: Ҳар ўнта асирдан биттасига мўғул байроғини кўтартириб қўйишарди, ҳатто узоқдан кўрганлар буларнинг барчаси мўғул қўшини деб ўйлашлари ва жангчиларнинг саноғи ададсиз, қўрқинчли бўлиб кўриниши, дилларни қўрқув чулғаб, уларга қарши чиқиш амри-маҳол экан, деб урушсиз таслим бўлиш учун эди[16].Иккинчидан: Асирларни ўзлари билан бирга ўз душманига қарши жанг қилишга мажбур этардилар, бирга жанг қилишдан бўйин товлаганни ва куч билан қаршилик қилганни ўлдиришар эди. Мусулмон асирлар мусулмон биродарларига қарши мўғуллар сафида мажбуран жанг қилишар эди. Учинчидан: Асирлар қалқон вазифасини бажариб берарди, уларни сафнинг олдига қўйишар, ўзлари уларнинг ортига беркинишарди. Агар мусулмонлар мўғулларга ўқ отадиган бўлса, мусулмон асирларга тегарди. Тўртинчидан: Асирларни бостириб келган шаҳар дарвозаси олдида қатл қилишарди, бу билан душманининг қалбига қўрқув солиш ва мўғулларга қарши чиқишнинг оқибати, мана шундай бўлишини эълон қилар эдилар.Бешинчидан: Жангларда душманлар қўлига тушиб қолган мўғул асирларига бу асирларни алмаштирар эдилар. Бундай ҳолат нодир бўлган, чунки мўғуллар жуда оз енгилган.  Самарқанд ислом жуда тараққий этган ва ўша пайтлар энг бой бўлган буюк мусулмон шаҳарларидан бири эди. Самарқандда кўплаб қўрғонли қалъалар бор бўлиб, шаҳар атрофи баланд деворлар билан ўралган эди. Шунинг учун, Хоразм давлатининг бошлиғи Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ шаҳар аҳлининг ҳимоясига 50 минг Хоразм аскарларини қолдирган эди[17]. Самарқанд шаҳрида юз мингларча аҳоли истиқомат қиларди. Чингизхон Самарқанд шаҳрига етиб келди ва шаҳарни ҳар томонини қамал қилди, аммо шаҳар ҳимояси учун Хоразм қўшинлари қўзғалмайди. Қалбларини қўрқув чулғаб олган, шармандаларча ҳаёти-дунё илинжида бўлган эдилар, яъни дунё ҳаётини афзал кўрган эдилар. Шаҳар аҳли бир жойга жамландилар ва кучсиз қўшиннинг мўғулларга қарши жангга чиқиш оқибати мағлуб бўлиш ва мағлубиятдан кейин нималар содир бўлиши ҳақида баҳс қилишди. Омма инсонлар ичида қалбларида ҳамиййати, ғурури бор етмиш минг самарқандликлар, мўғулларга қарши жангга чиқишга қарор қилишди, фақиҳлар ва уламолар ҳам уларга келиб қўшилди. Улар душманга қарши отлиқ-уловсиз, аскарлик қалқонлари ва совутларсиз пиёда ҳолатда жангга чиқишди. Лекин ҳали ҳам уйқудан уйғонмаган масъулиятсиз, совуққон армия қилиши керак бўлган вожибни, булар қоим қилишди. Самарқанд аҳлини жангга чиқиб келаётганини кўрган мўғуллар, хатарли хийла ишлатишди, шаҳар атрофини ўраб турган деворлардан пастга чекинишди, бу билан мусулмон мужоҳидларни шаҳардан узоқлаштиришни мақсад қилдилар. Бирин-кетин Самарқанддан узоқлашиб борар ва ортларига пистирмалар қўйиб кетардилар. Мўғуллар режаси натижа берган, жанг сирларидан бехабар мусулмонлар, уларни таъқиб қилиб, шаҳардан анча узоқ жойга бориб қолишган эди. Шунда мўғуллар уларни ҳар томондан ўраб, қуршаб олишди ва Самарқанднинг фақиҳлари, олимлари ва мужоҳидларидан иборат энг афзал рижолларини даҳшатли суратда қирғин-барот қила бошлади, шаҳардан чиққан 70 минг кишидан биттаси ҳам қолмай барчаси шаҳид бўлди[18]. Самарқанд бир лаҳзада энг афзал рижолларидан айрилди, субҳаналлоҳ.  Ҳижрий 3-йил шаввол ойида юз берган "уҳуд жанги"да шаҳид бўлган 70 саҳоба, шунингдек, шу йилнинг сафар ойида "биъру маъуна"да шаҳид бўлган 70 саҳобанинг фожиаси, мусулмонлар учун улкан мусибат бўлган эди. Расулуллоҳ –саллоллоҳу алайҳи ва саллам– бу саҳобаларнинг қотилларини бир ой мобайнида дуои баъд қилган эдилар. Бу ерда эса, бир неча лаҳзалар ичида 70 минг мусулмон ўлдирилди, улар Самарқанд халқининг энг афзаллари эди. Бироқ, бу 70 минг кишини мўғуллар қўлида ўлдирилиши табиий ҳол эди, чунки мусулмонлар молларини жангга тайёргарлик учун сарфламади, фарзандларининг аскарий тарбиясига эътибор бермади, давлатини ўраб турган катта куч, мўғуллар кучи борлиги хаёлларига ҳам келмади. Мўғул давлати 14 йилдан буён оёққа туриб, секин-аста ҳудуди кенгайиб, уларнинг давлатларига ҳам яқинлашиб келгани аниқ эди, шундай экан, бу кун учун тайёргарлик қаерда қолди? Мўғуллар мусулмон мужоҳидларни қириб ташлагандан сўнг, Самарқандга қайтди ва уни қамал қилди. Хоразмнинг мунтазам армияси паст, шарманда бир қарорга келдилар, шаҳар дарвозасини мўғулларга очиб бериш эвазига, улардан омонлик сўради. Ваҳолангки, улар мўғуллар аҳду-паймонга риоя қилмасликларини, иттифоқчилик қилмасликларини яхши билишарди, "Бухоро ҳодисаси" юз берганига ҳам кўп бўлмаган эди. Лекин улар энг тубан ҳаётга рози бўлдилар. Мўғуллар омонлик беришга аҳдлашди ва келишувни бузишга ва унга хилоф қилишга азму-қарор қилди. Оддий халқ ва омма инсонлар армияга қарши чиқа олмасдилар, чунки Хоразм армияси ўз халқига шер каби, душманига эса, қўрққанда бошини ерга тиқиб оладиган туяқуш каби эдилар. Хуллас, мўғулларга шаҳар дарвозаларини очиб беришди ва таслим бўлган ҳолатда чиқишди. Мўғуллар уларга: қуролларингни, мол-давлатларингни ва от-уловларингни бизга топширасизлар, эвазига омонлик берамиз, деди. Қаттиқ камситилган, хорланган ҳолатда айтганларини қилишди. Вақтики, мўғуллар уларнинг қуролларини, от-уловларини олиб бўлганида, ўзларидан кутилган ишни қилдилар, қиличлар ялонғочланди, ҳавога кўтарилди, бир неча лаҳзада Хоразмнинг мунтазам армиясини охригача, битта қолдирмай қириб ташлади[19]. Хоразмнинг мунтазам армияси ўзларига хорликни сотиб олган ва бу учун эваз беришган эдилар. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ.Сўнгра мўғуллар кўҳна Самарқандга киришди ва илгари Бухорода қилган ишларини такрорлади. Саноқсиз даражада эркак, аёл ва болаларни ўлдиришди, юртнинг мол-мулкини талон-тарож қилишди, аёллар ҳурматини тўкишди ва мисли кўрилмаган хунук азобларни беришди, катта сондаги аёллар ва болаларни асир, қул қилишди. Қулликка ярамайдиган заифларини ва кексаларини ўлдиришди, катта масжидларга ўт қўйишди, шаҳарни буткул хонавайрон ҳолатда тарк қилишди. Бу ҳодиса ҳижрий 617/мелодий 1220 сананинг муҳаррам ойида содир бўлди[20]. Ўша вақтда мусулмонлар наҳот бу ҳодисаларни эшитиб, жим қараб турдилар? Мусулмонларнинг ҳурмати, обрўси топталаётганини билатуриб, нимага мўғулларга қарши жамланишмади? Мақосиду шаръиялар: дин, нафс, обрў ва молга тажовуз бўлаётганини кўратуриб, мусулмонлар қандай яна тарқоқ ҳолда юрдилар? Мусулмон ҳокимлар кичик бир жойга, ана айтайлик бир давлатга ҳокимлик қиларди, ўша ҳокимга-да бу ҳодисанинг хабари келганди, лекин чегараланган мамлакатим тинч, омон, уруш бўлмаяптими, демак омондамиз деган эътиқодда эди. Бу нисбий омонлик билан ўзларини-ўзлари овунтирар, билмаган ҳолда ўзларини-ўзлари алдар эдилар. Агарчи, уруш уларнинг юртларидан анча узоқ масофаларда бўлаётган бўлсада, тез кунларда ўзларининг бошига ҳам бу мусибатлар келишини бу ҳокимлар ўйламасдилар. Бугунги кунимиздаги мусулмон ҳокимлар ҳам худди шундай қилишяпти. Фаллуджадаги ёки Фаластиндаги мусулмонларга ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш учун қанча мусулмон армия ҳаракатга келди? Бу айни ҳикоя ва айни маҳсулотдир. Самарқанд ва Бухорода бўлган воқеалар қолган мусулмон давлатларидаги қонли ва аламли кунларнинг кириш қисмидир, унда на яқиндаги ва на узоқдагилар омон қолади. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ. Муҳаммад ибн Хоразмшоҳни қочишиМўғуллар ҳамласидан Хоразмшоҳ давлатининг кўп қисмлари, шаҳар ва қалълари босиб олинди, улардан Ўтрор, Хўжанд, Бамён, Бухоро ва бошқалар бор эди. Бу ҳодисалар Бухородан Самарқандга етиб олган Хоразм давлатининг бошлиғи Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ- га қаттиқ таъсир қилган эди. Самарқандда катта мажлис қилди, мажлисга вазирлари, катта қўмандон аскарларини жамлади. Мажлисда мўғулларга қарши нима чора кўриш мумкинлиги масаласи кўрилди, мажлисда иккита фикр ўртага ташланди. Биринчи фикр: Мавроуннаҳр ерларини мўғуллардан ҳимоя қилиб бўлмаслиги ва бутун эътиборни Жайҳун дарёсини ғарбий томони ҳимоясига қаратиш таклифи бўлса; Иккинчи фикр: Жанубга Ғазнага чекиниш таклифи бўлди.Хоразмшоҳ иккинчи фикрни қўллаб, Ғазнага йўл олди. У йўлда кетаётиб, Балх шаҳрига етиб келганида, вазирининг ўғли Рукниддин етиб келди ва унга Ироққа қараб юришини, у ерда мол-мулк, одам ва мўғуллардан сақлайдиган ҳақиқий қолқонни топиши мумкинлигини маслаҳат берди. Хоразмшоҳ бу маслаҳатни қабул қилиб, Хуросоннинг Нишопур шаҳрига йўл олди, лекин у ерда кўп қололмади, чунки 20 минг мўғул изқуварлари Жайҳун дарёсини кесиб ўтиб, Нишопурга яқинлашиб қолганини эшитиши билан, у жойни тарк қилади[21].Бу воқеани доктор Сиржоний шундай тасвирлайди, лаънати Чингизхон Самарқанддек гўзал, кўҳна шарҳарни илгари кўрмаганлиги сабаб, унга маҳлиё бўлди ва Самарқандни ўзига қароргоҳ қилди. Сўнгра хаёлига келган илк фикр, Хоразм давлати бошлиғини йўқ қилиш бўлди, чунки давлат бошлиғи ўлдирилса, унга қарши қўшин тўплай оладиган кимса қолмасдан, ўлкани ҳотиржам, осонгина эгаллай оларди. Шу мақсадда, 20 минг отлиқ изқуварларини Хоразм давлати бошлиғи Хоразмшоҳни тутиб келиш учун жўнатди. Ва уларга: Хоразмшоҳни қаердан бўлса ҳам, агарчи осмонга чиқиб кетган бўлса ҳам топасизлар, деди[22]. Шундай муҳим ва катта бир вазифага 20 минггина қўшинни жўнатиши, Хоразмшоҳ ва ислом умматининг устидан очиқчасига кулганлигига, мазаҳ қилганлигига ишора эди. Чунки милионларча мусулмонларнинг ичига кирмоқчи бўлган бу арзимаган сондаги 20 минг мўғул армияси, мусулмонлар сонига нисбатан ҳеч қанча эмасди. 20 минг мўғул суворийлари тўғри пойтахт Урганч(Гурганч) шаҳрига йўл олишди. Хоразмшоҳ Жайҳун дарёси, ҳозирги кундаги Амударёнинг ғарбий соҳилида эди, мўғуллар дарёнинг шарқий соҳили томондан келишди, дарё бу икки гуруҳни иккига ажратиб турарди. Мусулмонлар ўзлари билан мўғуллар орасини дарё ажратиб турганлигига ва мўғулларнинг кемалари йўқлигига ишониб, ўзини дадил тутарди. Мўғуллар ёғочдан бочкалар тайёрлашди, ўзлари сув ўтказмайдиган қилиб, сигир териларини устларига кийишди, сўнгра бочкаларга қурол-аслаҳаларини, керак-яроқларини ва бошқа нарсаларини солишди. Сўнгра отларни сувга туширдилар, думларига бочкаларни боғладилар,  –маълумингизки, отлар сувда яхши сузиш қобилиятига эга– отлар сузиб кетар, орқасига боғланган, ичига қуроллар ва бошқа нарсалар солинган бочкаларни олиб ўтар эди. Шу тариқа мўғуллар улкан дарёни кесиб ўтдилар[23]. Муҳаммад ибн Хоразмшоҳ ҳамроҳлари бўлмиш Хоразм армиясининг кўзи қаерда эди? Мўғул аскарлари Урганч(Гурганч) шаҳридаги мусулмонларни эсанкиратиб қўйди. Мусулмонларнинг адади жуда кўп бўлиши билан бирга, қалблари мўғуллардан қўрқувга тўла эди. Ўзлари билан мўғуллар орасини катта дарё ажратиб турганлигига бўлган ишончларигина ўзларини йўқотмасдан туришини таъминларди. Лекин тонг отганда мўғулларни қаршиларида кўрдилар, мўғуллар етиб келибди, деб улар билан жанг қилишдими? Аксинча, қочишдан бошқа чора топмадилар! Бу ҳодисани Ибнул Асир шундай баён қилади: Хоразмшоҳ ўғли Муҳаммад хос кишиларига ҳам қиё боқмай, қариндошларини, яхши кўрганларини ва оиласини тўплада-да, ҳозирги кундаги Эронда жойлашган Нишопурга қараб йўл олди. У давлатдан, бу давлатга кўчиб юрди, мунтазам армия эса, ҳар томонга тарқалиб кетди[24]. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ.Мўғул изқуварларининг вазифаси маълум ва аниқ, Муҳаммад ибн Хоразмшоҳни ушлаб келиш эди. Шунинг учун, Урганчга(Гурганч) кирмадилар, Нишопурга қараб йўналдилар, 20 мингдан кўп бўлмаган ҳолларида ислом ерларининг тобора ичкарисига кириб борардилар. Чингизхоннинг ўзи эса, Самарқандда ўтирар эди. Бу 20 минг мўғул қўшинни ислом диёрларининг тўрисига кириб келганларида, уларни ўртага олиб қириб ташласа бўларди, аммо мусулмонларнинг қалбларига мўғуллардан бўлган қўрқув ўрнашиб бўлган эди. Кўриб турганимиздек, давлатдан давлатга, шаҳардан шаҳарга қочиб юрган бошлиқлари Муҳаммад ибн Хоразмшоҳга эргашган ҳолатда, қочиш йўлини танладилар. Бу қутурган мўғул изқуварлари олдиларидан чиққан шаҳарлар аҳолисини ўлдирмади, талон-тарож қилмади ва уларга қайрилиб қарамадилар, чунки мақсадлари аниқ эди, вақтларини ўлдириш, ғаниматлар жамлашга сарф қилмадилар, фақат мусулмонлар бошлиғини ушлашни қасд қилдилар. Бошқа томондан, инсонлар ҳам мўғулларнинг ғазабини келтириб, ўзларига бало орттириб олмасликлари учун уларга қаршилик қилмади ва барча инсонлар уларга йўл очиб бердилар. Мана шу тариқа жуда осонлик билан, қисқа вақт ичида буюк Нишопур шаҳрига яқин келдилар. Мўғуллар ортидан қувиб келаётгани сабаб, Муҳаммад ибн Хоразмшоҳ атрофига на ансорларни ва на армияни тўплай олди. Мўғуллар яқинлашиб қолганини эшитиши биланоқ, шаҳарни тарк қилди ва ҳозирда Эронда жойлашган Мозандарон шаҳрига йўл олди. Мўғуллар уни шаҳардан чиқиб кетганини эшитганида, улар ҳам унинг изидан Мозандаронга қараб юрдилар. У эса, Мозандарондан чиқиб, Ҳамазон шаҳрига отланди, бу шаҳар ҳам Эронда жойлашган, мўғуллар ҳам унинг пайида... У яна шармандаларча қочиб, яна Мозандаронга қайтди. Ундан сўнг, Хазр денгизи, ҳозирги кундаги Каспий денгизи соҳилида жойлашган Табаристон шаҳрига юзланди[25]. Доктор Муҳаммад Саллабий ёзишича, соҳилда қишлоқларнинг биридаги масжидда мусулмонларга имомлик қилиб юрди. Агар Оллоҳ таоло мўғуллардан омонлик бериб, подшолигимни қайтариб берса, адолатни қоим қиламан, деб назр қилди[26]. Баногоҳ, яшириниб юрган жойи мўғулларга маълум бўлиб қолади ва унинг маконига ҳужум қилади. Шунда у ердан қочиб, денгиз соҳилида кемага минади ва қочиб кетади, мўғуллар етиб келганида Хоразмшоҳ соҳилдан анча узоқлашиб қолган эди, улар кема топмайди, орқасидан камондан ўқ узишади, ўқ ҳам тегмайди. Ўқлар тегмаганини кўриб, жаҳл устида бир-бирларини ғиж-ғижлади, кеманинг ортидан баъзилари ўзини денгизга отди ва денгизга ғарқ бўлди. Мусулмонларнинг буюк бошлиғи Муҳаммад ибн Хоразмшоҳнинг қочоқлиги ниҳоясига етган, мўғуллардан "ғоят зўр" қутилган эди. Хоразмшоҳ шармандаларча қочиб Обискун (баъзи манбаларда Ашура) оролида жойлашган Амина қалъасига холдан тойган ва касал ҳолда етиб олади[27]. Ушбу қалъада, қаттиқ фақирлик ва оғир ҳаёт кечиришга рози бўлади. Бепоён давлатнинг подшоси, ҳисобсиз мол-мулкнинг соҳиби эди, лекин ўлимдан қочиб, буларга рози бўлган эди. Ўлимдан ҳеч ким қочиб қутила олмайди. Доктор Муҳаммад Саллабий фикрига кўра, Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ кўп ўтмасдан зотилжам касали оқибатида, ҳижрий 617 йил зулҳижжа ойининг  22-куни/мелодий 1221 сана феврал ойининг 24-куни шу оролда, ўша қалъа ичида ёлғиз, бадарға қилинган, қочоқ ва фақир ҳолатда оламдан кўз юмади[28]. Ҳатто кафанлик ҳам тополмасдан, ётган тўшагига кафанлайдилар. Субҳаноллоҳ!        "Қаерда бўлсангиз, ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам ўлим сизларни топиб олур"[29]"Ҳар бир жамоат учун ажал бордир. Бас, қачон уларга ажаллари келса, уни бирон соат кетга ҳам, илгарига ҳам сура олмайдилар"[30]Мусулмон шоҳни номаълум оролда хор бўлиб ўлгани афзалми ёки қадди рост, мағрур, қадами собит ва қалби хотиржам ҳолатда жанг майдонида ўлгани афзалми? Ортига қиё боқмай қочқин ҳолатда ўлган яхшими ёки шаҳид ҳолатда кетган яхшими? Инсон ўлим вақтини белгилай олмайди, лекин ўлим йўлини танлай олади. Шижоъат умрни ҳеч қачон қисқартирмаганидек, жангдан қочиш ва қўрқоқлик ҳам умрни узайтирмайди. Оллоҳнинг йўлида жангда юрган киши, тўшагида ўлса ҳам, Оллоҳнинг йўлида ўлган ҳисобланади. Имом Муслим саҳиҳларида, Саҳл ибн Ҳунайф разияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ –саллоллоҳу алайҳи ва саллам– шундай дедилар: "Ким Оллоҳдан сидқидил- дан шаҳидликни сўраса, гарчи тўшагида ўлса ҳам, Оллоҳ уни шаҳидлар мартабасига етказади"[31].   Валлоҳу таъала аълам...Оллоҳ субҳанаҳу ва таолодан унинг ер юзида жорий қилган қонунларини билдиришини, манфаатли бўлган илмни таълим беришини, таълим бергани билан фойдалантиришини ва тарихни бизларга ибрат қилишини сўраймиз, албатта у Оллоҳнинг қўлида ва у бунга қодир зотдир.Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.[1] Ибнул Асир "ал-Камил фит-тарих" (12/365, 366), Муҳаммад Солиҳ Муҳиддин "Уудатур-руҳ лил-хилафатил Аббасия" (195-бет), Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (112, 114-бет), [2] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/80)[3] Ибнул Асир "ал-Камил фит-тарих" (12/366), Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (115-бет)[4] Ибнул Асир "ал-Камил фит-тарих" (12/366)[5] Ибнул Асир "ал-Камил фит-тарих" (12/366)[6] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/80), Ибнул Асир "ал-Камил фит-тарих" (12/366)[7] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/80), Ибнул Асир "ал-Камил фит-тарих" (12/366)[8] Бухорий (3346) ва Муслим (2880) ривоятлари[9] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/91)[10] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/359)[11] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/359)[12] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/359)[13] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/360)[14] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/360)[15] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/367)[16] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/367)[17] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/365, 367),  Муҳаммад Солиҳ Муҳиддин "Уудатур-руҳ лил-хилафатил Аббасия" (201-бет), Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/91), Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (112, 117-бет)[18] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/367-368)[19] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/368-369) [20] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/369), Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/91), Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (119-бет)[21] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/370-371),  Муҳаммад Солиҳ Муҳиддин "Уудатур-руҳ лил-хилафатил Аббасия" (205-бет), Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/91), Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (120-бет)[22] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/371),  Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/91)[23] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/370), Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/92)[24] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/370), Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/93)[25] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/371), Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/93)[26] Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (121), Насавий "Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаёт тарзи" (106)[27] Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (121), Насавий "Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаёт тарзи" (106)[28] Ибнул Асир "ал-Камил фит-Тарих" (12/371), Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (121),  Насавий "Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаёт тарзи" (107-108)[29] Нисо: 78[30] Аъроф: 34[31] Муслим ривояти (3/1517) (1909)