البحث

عبارات مقترحة:

المحيط

كلمة (المحيط) في اللغة اسم فاعل من الفعل أحاطَ ومضارعه يُحيط،...

الحق

كلمة (الحَقِّ) في اللغة تعني: الشيءَ الموجود حقيقةً.و(الحَقُّ)...

القيوم

كلمةُ (القَيُّوم) في اللغة صيغةُ مبالغة من القِيام، على وزنِ...

Мўғил татар қиссаси 14-қисм

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Абу Абдуллоҳ Шоший ، Шамсуддин Дарғомий
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات التاريخ وتقويم البلدان - البلدان والممالك
Ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: – Баъзи мусулмон амирларнинг мўғулларга яқинлашуви; – Майяфариқин шаҳри қамали; – Носир Юсуф билан Ҳулагунинг алоқасини ўзгариб қолиши; – Ҳулагунинг мактуби;

التفاصيل

Мўғул татар қиссаси 14- қисм Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Мўғул-татар қиссаси Ўтган суҳбатимизда: Майяфариқин шаҳри қамали Ҳулагунинг мактуби Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.  Мўғул татар қиссаси 14- қисм Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Мўғул-татар қиссасиБарча мақтовлар Оллоҳга хосдир. Унга ҳамду сано ва истиғфорлар айтамиз, Ундан ёрдам сўраймиз, нафсларимиз ҳамда ёмон амалларимиздан паноҳ тилаймиз. Оллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен шериксиз, ягона Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бераман.  Ўтган суҳбатимизда:–        Халифанинг ўлими;–        Боғдод кутубхонасининг оқибати;–        Тарихда ислом кутубхоналарининг мунтазам талофат кўргани;–        Боғдодга ўт қўйилиши;–        Боғдод аҳлининг баъзиларини тирик қолдирилиши;–        Муаййиддин Алқамийнинг Боғдодга ҳоким қилиниши;–        Боғдод ағдарилишининг асорати каби мавзуларни зикр қилган эдик.Баъзи мусулмон амирларнинг мўғулларга яқинлашувиЎтган суҳбатимизда мўғуллар қўли билан Ироқ ва Боғдоднинг забт этилиши, буюк шаҳар милиондан ортиқ инсонларни йўқотиши, Боғдоддек буюк шаҳарнинг оёқости қилиниши ва ислом пойтахтидаги илм-фан, маданият ва тараққиёт манбаларини йўқ қилиниши каби буюк мусибатларни мусулмонлар бошларидан кечирганига гувоҳ бўлган эдик. Ироқнинг маҳв этилиши, мўғулларнинг ислом оламига босқинининг сўнгги бекати эмаслиги, балки уларнинг таъмалари ва қатлиомлари ислом ўлкаларининг янги ҳудудларига давоми этиши кундек равшан эди. Ҳулагу Боғдодни ер билан яксон қилгандан сўнг, Форсдаги Ҳамадонга отланди. Сўнгра Урмия кўли қирғоғида жойлашган Шоҳ қалъасига қараб юрди. Бу кўл Эроннинг шимоли-ғарбий томонида жойлашгандир. У бу қалъага Аббосийлар қасридан, мусулмонларнинг байтул молидан, тижоратчи ва мулкдорлардан талон-тарож қилиб тортиб олган катта бойликларни қўйди. Ҳулагу Боғдод атрофига мўғул посбонларини қўйиб, ўзи эса янги ҳужум ҳақида фикр қилди. Бу босқин Сурия ерларига бўлишида шак-шубҳа йўқ. У Сурия минтақасини ўрганишга киришди. Ҳулагу бу минтақанинг заиф ва қувватли нуқталарини ўрганишга бел боғлаган чоғда, баъзи мусулмон амирлар унга дўстлик изҳорини кучайтира бошладилар. Боғдоддаги милионлаб мусулмонларнинг тўкилган қонлари қотмасидан бу амирлар мўғул қўмондони қонхўр Ҳулагу билан дўстлик ва иттифоқлик алоқаларини янгидан тиклаш мақсадида расмий делегациялар юборишга киришдилар. Бироқ бу амирлар ўз ҳамкорликларида қадр-қиймат топмадилар. Ҳулагу билан улар ўртаси осмон билан ер мисоли эди. Шунга қарамай, улар арзимаган нарсага эришиш мақсадида "йўқдан кўра бор" қабилида иш тутдилар. Энг камида Ҳулагунинг ёмонлигидан сақланиб қолишарди. "Шубҳасиз ораларингизда (жангга чиқишдан) четда қоладиган, агар сизларга бирон мусибат етса, «Оллоҳ ёрлақаб улар билан бирга бўлмадим», (акс ҳолда ҳалок бўлур эдим) дейдиган кимсалар ҳам бор"[1]Улар Ироқ ва Боғдод ҳимоясида иштирок этмаганларига ич-ичларидан хурсанд бўлишар, ғолиб ким бўлишидан қатъий назар унга яқинлашишга шошилар эди. Ҳолбуки, бу амирлар ўз халқи олдида уларни уруш талофатларидан асраб қолган ҳокимлар қиёфасида кўриниш берар, аслида эса оташин оловга ҳозирланган ёғочлар мисоли эдилар, "Сўзлаганларида эса сўзларига (оҳангдор, фасоҳатли бўлгани учун берилиб) қулоқ солурсиз. (Лекин уларнинг диллари иймон ва яхшиликдан холи бўлгани учун) улар гўё (деворга) йўлаб қўйилган (чирик) ёғочларга ўхшайдилар"[2]Бу турдаги амирларнинг саъй-ҳаракатларини қўллагувчи, ишларига баракотлар тилагувчи ва халқни уларга эргашишга ва қилган амаллари қандай бўлса ҳам ундан рози бўлишларига тарғиб этувчи уламолари бўлгани ажабланарли эмас. Бу "олимлар" "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбияда мушриклар билан сулҳ тузганларида, нима учун биз мўғуллар билан сулҳ тузмайлик? Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада яҳудийлар билан аҳдлашган бўлсалар, нимага энди биз Боғдоддаги мўғуллар билан аҳдлашолмаймиз? Мўғуллар сулҳга мойил бўлиб турибди, зеро, Оллоҳ таоло шундай деган-ку:   "Агар улар сулҳга майл қилсалар, сиз ҳам унга мойил бўлинг ва Оллоҳга таваккул қилинг! Албатта, Унинг Ўзи эшитгувчи, билгувчидир"[3]Мўғуллар сулҳ тузишга рози бўлса, келишув ва ҳамкорликни истасалар-у, биз эса, Раббимиз азза ва жалланинг каломини эшитиб, билиб туриб, шариъатга хилоф қилишни хоҳлаймизми?" – каби мисолларни бу амирларга суннати набавия ва қуръондан келтириб берганида ҳам шубҳа йўқ. Оллоҳ таоло улар борасида шундай марҳамат қилади:"Улардан яна бир гуруҳи борки, сизлар Китобдан (Тавротдан) бўлмаган нарсани Китобдан деб ўйлашингиз учун Таврот китобини тилларини бураб (бузиб-ўзгартириб) ўқийдилар ва Оллоҳнинг ҳузуридан келмаган (ўзларининг сўзларини) «Оллоҳнинг ҳузуридан келган», дейдилар. Улар билиб туриб Оллоҳ ҳақида ёлғон сўзлайдилар"[4]"Саййидлари Ҳулагу"нинг ҳузурига у бизнинг ҳамкорлигимизни қабул этармикан? – деган саволларни ўзаро бир-бирларидан сўраган, ҳаяжон ва хавотирдан қалблари кўксларидан чиқиб кетгудек бўлиб, шошилганларича йўлга отланишди. Мосулнинг амири Бадруддин Луълуъ[5], Туркиянинг маркази ва ғарб томони – Анадол минтақасидан амир Кай Ковус II ва амир Рукнуддин Қилич Арслон IV, Ҳимс амири Ашроф Айюбий, Дамашқ ва Ҳалаб амири Салоҳиддин Айюбийнинг невараси Носир Юсуфлар Ҳулагунинг ҳузурига бўйин эгиб келишди. Бу амирлар шимолий Ироқ, Шом ва Туркия минтақаларининг катталари эди, бу эса Ҳулагунинг қаршисида ғов бўлиб турган муаммоларнинг ечими, шунингдек, ўша минтақаларнинг жангу-жадалсиз қўлга киритилиши эди.            Майяфариқин шаҳри қамалиҲеч кутилмаганда Ҳулагунинг қаршисида бир муаммо пайдо бўлди, бу муаммо Айюбий амирларидан бири унга бўйсунишдан бош тортгани етмагандай, охирги томчи қони қолгунича унга қарши жанг қилишга қарор қилгани эди. Ҳулагу уни бу минтақалардаги тинч-осудаликка раҳна солувчи шунчаки бир хунрез,      деб эътибор қилди.   Ўз муруввати, қадри ва динини ҳимоя қилиш учун оёққа турган мусулмон амир Комил Муҳаммад Айюбий[6] –раҳимаҳуллоҳ– эди. У ҳозирги Туркиянинг шарқи, Ван кўлининг ғарбида жойлашган Майяфариқин[7] минтақасининг амири эди. Комил Муҳаммад Айюбий –раҳимаҳуллоҳ–нинг қўшини Туркиянинг шарқи ва шимол тарафдан Дажла ва Фурот дарёлари орасидаги жойларни ўз ичига олган Жазира минтақасини назорат қилар эди[8]. Бир сўз билан айтганда, амир Комил Муҳаммад Туркиянинг шарқи, Ироқнинг шимоли-ғарби ва Суриянинг шимоли-шарқига ҳоким эди.    Мўғуллар Боғдод қўрғонлари қаршисида турган вақтда амир Комил Муҳаммад Дамашққа Носир Юсуфнинг олдига йўл олди. У Боғдодга ёрдам бериш фикрини олға сурди. Мўғулларга қарши жиҳод қилишни, керак бўлса шу йўлда шаҳид бўлишни таклиф қилди. Нусратга эришмаган тақдирда ҳам азиз ҳолатда шаҳид бўлишни ихтиёр қилди. Дамашқ амири Носир Юсуф эса, қарор қабул қилиш замонида қўрқоқлиги, маънан заифлиги, ҳайрати, тараддуди сабаб зарур қарорни қабул қилишдан ожизлик қилди. Комил Муҳаммад Боғдод ишғол қилинганини эшитгунича Дамашқда қолиб кетди. Сўнгра Майяфариқинга қайтди[9]. Хуллас, Комил Муҳаммад бир ўзи яккаланиб қолди. Ҳулагу Сурия ерларини босиб олишни истади, аммо у айни вақтда Комил Муҳаммад Айюбий –раҳимаҳуллоҳ–нинг қўл остида бўлган Жазира минтақасини босиб ўтмасдан ва шимолий Ироқдан юрмасдан бу мақсадига эриша олмасди. Шимолий Ироқнинг катта амирлари дини-ю, ватанига хоинлик қилиб, душманга бўйсуниб, Ҳулагунинг ишини қулайлаштирган бўлса-да, Майяфариқин амирлигини куч билан қайириб ўтиши лозим эди. Майяфариқин шаҳри жуда ҳам мустаҳкам қўрғонли шаҳар бўлиб, Қора тоғлар тизими орасида жойлашган ва уни ишғол қилиш анчагина машаққатли эди. Ҳулагу бирон талофат кўрмасдан осонлик билан йўлни давом эттириш пайида бўлди.     Ҳулагу мусулмон амирни жиҳод фикридан чалғитиш ниятида, унинг атрофидаги барча амирлар қатори шартларсиз таслим бўлишга чақириб элчи йўллади. У ўзи ёлғиз мўғулларга қарши турган, қолганлар барчаси шармандаларча таслим бўлган эдилар. Ҳулагу илоннинг ёғини ялаган, айёрликда тулкини чангида қолдирадиган маккор эди. У мўғулни эмас, қиссис ( яъни поп) Ёқубий исмли насроний арабни элчи қилиб юборди. Бу элчи амир Комил Муҳаммадга Ҳулагунинг мақсадини, унинг куч қуввати-ю, қанчалар ваҳшийлигини чиройли суратда, амирнинг она тили, араб тилида мукаммал баён қилиб бера олиши билан бирга, у насроний ҳам эди, бу эса мўғуллар насронийлар билан ҳам иттифоқчилик тузган деганини англатарди. Бу Комил Муҳаммад учун ўта хатарли бўлиб, муҳим стратегик аҳамият касб қилар эди. Чунки Майяфариқин амирлиги Туркиянинг шарқида жойлашган, шарқ ва шимоли-шарқдан мўғуллар билан иттифоқдош бўлган насроний Арманистон ва насроний Гурж мамлакати билан чегарадош эди.      Амир Комил Муҳаммад икки ўт орасида қолганди, агар элчини рад этса, худди кичик мусулмон оролчаси мисоли барча томондан улкан мунофиқ, мушрик ва насронийларнинг қуршовида қолиши турган гап эди. Яъни: 1.      Шарқдан насроний Арманистон; 2.      Шимоли-шарқдан насроний Грузия; 3.      Жануби-шарқдан мўғуллар иттифоқчиси мусулмон Мосул; 4.      Ғарбдан мўғулларга қуллуқ қилиб турган Салжуқий амирликлари амир Кай Ковус II ва амир Рукнуддин Қилич Арслон IV; 5.      Жануби-ғарбдан Ҳалаб амири Носир Юсуф қуршовида эди.      Амир Комил Муҳаммадда бирор қутулиш йўли мавжуд эмасди, у хоҳ мусулмон ўлкалардан, хоҳ насронийлар томондан бўлсин, устига-устак мўғул қўшини Майяфариқин минтақасини қамал қилишга тайёр эди. Хуллас, у ўта хатарли ва қалтис ўринда турар эди. Бироқ Комил Муҳаммад Айюбий –раҳимаҳуллоҳ– насроний элчи қиссис Ёқубийни қўлга олди ва қатл қилди. Амир Комил Муҳаммад "элчига ўлим йўқ", қабилидаги қоидага хилоф иш қилиши билан, мусулмонларнинг қалбларини ўзининг темир тирноғи билан тимдалаётган қасос ўтини оз бўлса-да тин олдириш учун Ҳулагуга очиқдан-очиқ уруш эълон қилган эди. Қиссис Ёқубийнинг ўлдирилиши Ҳулагунинг таслим бўл! – деган буйруғига равшан жавоб эди. Ҳулагу Шомга амир Комил Муҳаммад ишини битирмасдан киролмаслигига кўзи етиб, бу ишга бошини қотира бошлади.        У кўп ўйлаб ўтирмасдан катта қўшин ҳозирлади ва қўшиннинг бошига ўғли Ашмутни[10] қўмондон этиб, у билан бирга Илка нойон ва Сунтойларни қўшиб Майяфариқинга сафарбар қилди[11]. Ашмут катта мўғул лашкарини олиб, Мосулнинг амири Бадруддин Луълуъ ўз шаҳри дарвозаларини очиб бергандан сўнг, бевосита Майяфариқинга йўналди ва шаҳарни қуршаб олди. Сўнгра амир Комил Муҳаммадга элчи йўллади. Агар таслим бўлсанг, ўлимдан ҳамда юртингни вайрон қилинишидан сақлаб қоласан. Борди-ю, исён қилсанг, ўласан ва юртинг харобага айлантирилади, дея таҳдид қилди. Бироқ Комил Муҳаммад таслим бўлишга қаттиқ эътироз билдирди ва "Мен сизларнинг ширин сўзларингизга ҳаргиз алданмайман ҳамда мўғул қўшинидан зиғирча ҳам қўрқмайман. Модомики тирик эканман, сизлар билан жанг қиламан", – дея жавоб йўллади[12]. Бу вақтда икки мамлакат Арманистон ва Грузия қўшинлари шаҳарнинг шарқ томондан қамалга киришган эди. Бу шиддатли қуршовнинг бошланиши Боғдод вайрон қилинганидан 4 ойдан кейин, яъни 656 ҳ.с. ражаб ойида/ 1258  м.с. июл ойига тўғри келган эди. (13 - х)    Қаҳрамон шаҳар қаттиқ қаршилик қилиш билан жонбозлик кўрсатди. Амир Комил Муҳаммад халқини собитқадамлик ва Оллоҳ йўлидаги жиҳодга тарғиб қилган ҳолда нодир суратдаги шижоатни гўё қайта тирилтирди. Дарҳақиқат, у нобакорлар даврида лаёқатли, қўрқоқлар замонида ҳақиқий довюрак, калта ва бефаҳмлар яшаб турган онда ақлли ва фаросатли киши эди. Амир Комил Муҳаммад халқининг руҳиятини кўтариш учун хазиналарида бор тилла, кумуш ва қиммат баҳо нарсаларини уларга тарқатиб, шаҳар мудофаасига ишлатди. Бутун Майяфариқин аҳли бирлашиб, юртларини вайрон қиламиз деб турган тажовузкор мўғулларга қарши жиҳод тадоригини кўрдилар[13]. Майяфариқин шаҳри ҳар томондан аёвсиз қамалда турганда ёндош мусулмон амирликлари ёрдам қўлларини чўзишлари фарз эди, лекин ундай бўлмади. Уларга на қурол-аслаҳа, на озиқ-овқат ва на дори-дармон жўнатдилар. Майяфариқиндаги ака-ука, опа-сигил, ўғил-қиз, ота-оналари бўлмиш мусулмон биродарларини четга суриб, ўша пайтда ер юзида ўзини якка куч соҳиби, деб эътибор қилаётган мўғулларни эҳтиром қилишди......           Майяфариқиннинг ёрдамсиз қолишининг сабаблариМусулмон амирларнинг хоинликларига кўз юмсак, ислом ўлкалари Ҳалаб, Мосул, Туркия ва бошқалардаги омма муслмонларнинг қилмишларига беэътибор бўлиш қийин иш. Бу халқлар қаерда эди? Уларнинг орасида Майяфариқиндаги мусулмонлар билан қон-қариндош бўлгани қанча-ю, борди-келди қилувчилари қанча эди? Амирлар кўриб турганимиздек разил аҳлоқли бўлсалар, халққа нима бўлган эди? Исломий биродарликни ҳисобга олмаганда ҳам, соғлом фитратнинг ўзи душман қуршовида турган қариндошларига озиқ-овқат, қурол ва дориларни етказиб туришларини тақозо қиларди-ку! Нима учун бу минтақадаги ислом уммати жим турди? Ваҳолангки, улар нафақат дин ва ақийда, ҳатто қон ва насаб жиҳатдан оға-ини эдилар-ку!         Дарҳақиқат, халқлар лом, мим, демадилар, уларнинг сукутлари бир неча хатарли ишлардан дарак эди:Биринчи: Халқлар ҳам ҳокимларидан кўп фақр қилмас ҳамда –қандай сурат ва шаклда бўлмасин– дунё ҳаётига ўта муҳаббатли эдилар.Иккинчи: Бу минтақалар халқларини давомли суратда туб моҳиятдан бурувчи амалиётлар, ўзларининг чиройли тарзда "тинчлик" сиёсатини юргизаётганлигини уларнинг онгларига сингдирувчи амирлар, вазирлар ва олимлар бор эди. Бу ҳокимлар дини, обрўси, ватани ва халқини, балки бутун мусулмонлар шаънини ҳимоя қилишга бел боғлаган амир Комил Муҳаммадни таъна тошларига кўмиб ташлаган бўлсалар ажабмас. Улардан: ўзи Комил Муҳаммад халқини уруш гирдобига солиб, юртини вайрон қилинишига сабаб бўлганидан кўра ўрнини бўшатгани яхши эмасмиди? Комил Муҳаммад қурол-аслаҳаларини топширганида муаммо ҳал бўларди, лекин у ер куррасидаги ҳукмрон давлат – мўғулларга қарши чиқди-я! Бу хато Майяфариқин халқини тамоман қирилиб кетишидан бошқа нарсага олиб келмайди. Ҳулагу Майяфариқинга фақат Комил Муҳаммадни тахтдан олиш учун келаётгани ва унинг халқига адовати йўқлигини баён қилувчи мактуб йўллагани ҳам аниқ, деган сўзларни айтувчилари бўлганида шубҳа йўқ. Асл моҳиятдан узоқлаштирувчи амалиётлар халқнинг иштиёқини ўчириб, унинг муруъати ва ғурурини ўлдирган эди.    Учинчи: Халқдан гаплар, сўзлар, ҳужжату далилларга қаноат қилмаганларига қилич ва қамчи билан англатилар эди. Алҳол, бу минтақалар халқлари қаҳр ва зулм билан бошқариб турилар, ҳокимлар ва халқ бир-бирларини хуш кўрмас эди. Бундай шароитларни кўриб, Майяфариқин амирлигининг том маънода қаттиқ душман қуршовида қолганлигини фаҳмлай оламиз. Шунингдек, бу минтақанинг атрофидаги ислом амирликларидан бирорта мусулмон ҳоким ёки халқ ҳаракат қилмаганидан, Майяфариқин халқини тирик ўликлар сафига қўшиб қўйсак ҳам бўлаверади. Субҳаналлоҳ.     Майяфариқин қамалида Носир Юсуф Айюбийнинг тутган ўрниМосулнинг ва Салжуқийларнинг амирларини виждонсизлиги ва шармандалигини бироз тушундик ҳам дейлик, Ҳалаб ва Дамашқнинг амири Носир Юсуф[14] Айюбийникини тасаввур ҳам қилолмаймиз. Унинг Комил Муҳаммад билан дин, ақийда ва қўшнилик алоқаларидан ташқари, ўта муҳим стратегик боғлиқликлари ҳам бор эди. Майяфариқин амирлиги Ҳалабнинг шимоли-шарқида жойлашган бўлиб, агар у ағдарилса, мўғулларнинг навбатдаги қадами Ҳалаб бўлиши турган гап эди. Устига-устак, бу амирларнинг иккаласи ҳам Айюбийлардан бўлиб, қон-қариндошлик алоқалари ҳам бор эди. Буюк қаҳрамон Салоҳуддин Айюбий –раҳимаҳуллоҳ– оламдан ўтганига атиги 70 йил бўлган эди. У киши –раҳимаҳуллоҳ– 589 ҳ.с. да вафот этган эди. Унинг бу невараси Носир Юсуф қандай шармандаликка қўл уради экан? Унинг Майяфариқинга кўмаклашишдан ожизлик қилганини на шаръий ва на ақлий жиҳатдан оқлаб бўлади, субҳаналлоҳ,            "Яна сизлар (ҳали) билмайдиган нарсаларни ҳам яратур"[15]Амир Комил Муҳаммад –раҳимаҳуллоҳ– Носир Юсуф Айюбийдан мўғуллар ва унинг иттифоқчилари насронийлар қуршовида қолиб, аҳволи қийинлашиб бораётган Майяфариқин халқига озиқ-овқат, қурол-аслаҳа ва дори-дармон юборишини сўради. Бироқ Носир Юсуф иккиланмай, очиқчасига мадад қўлини чўзишдан бош торди. Алҳол, у бор-бутини сотиб, эвазига мўғуллар аҳдлар ва бурчларга риоя қилмаслигини билгани ҳолда, уларнинг дўстлигини сотиб олган эди. Мўғуллар аҳдларига вафо қилди ҳам, дейлик, агарчи бутун дунёнинг хазиналарига эга бўлиш эвазига мусулмонларни душманларга топшириш, энг катта хоинлик эмасми? Афсуски, шундай бўлди ҳам....      Носир Юсуф билан Ҳулагунинг алоқасини ўзгариб қолишиНосир Юсуф амир Комил Муҳаммадни ёрдамсиз қўйгани ва Майяфариқин қамалида иштирок этгани етмагандай, Боғдод ишғолида мўғулларга ёрдамга жўнатган ўғли Азизни Ҳулагунинг ҳузурига мактуб билан жўнатди[16]. Мактубда Мисрдаги Мамлуклар салтанатига ҳужум қилиши ва уни эгаллаши учун ундан мўғул армиясини ёрдамга жўнатишини илтимос қилган эди. Шундай даврда у Мисрга ҳужум қилишни Ҳулагудан сўраган эди! Субҳаналлоҳ. Дарвоқеъ, Носир Юсуф янги дўсти Ҳулагуга улкан совға-салом йўллашни ҳам унутмаган эди[17]. Лекин, субҳаналлоҳ,    "Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур"[18]Ҳулагуга Носир Юсуфнинг ўзи келмасдан ўғли Азизни жўнатиши ёқмади, ҳолбуки, унинг ҳузурига барча амирларнинг ўзлари келишар эди. Устига-устак, Носир Юсуфнинг кучайиб бораётгани ва Ҳулагудан ўз ерларини янада кенгайтиришида кўмакчи бўлишини талаб қилаётгани уни ажаблантирди. Чунки Ҳулагу мутлоқ ўзидан ўзгани қаршисида бўлишини истамас эди. Ҳулагу ўзим сенинг юртингга бораман, деди. Бундан қурқувга тушган Носир Юсуф хотин, бола-чақасини Карак шаҳри[19]га жўнатди[20]. Мўғуллар Фуротдан ўтибди деган хабарни эшитган Дамашқ халқининг аксарияти қаттиқ қўрқувдан қаҳратон қиш бўлишига қарамасдан, Мисрга қараб кўчишди. Уларнинг кўпчилиги йўл асносида ўлиб кетишди, қолганлари талон-тарож қилинди[21]...  Ҳулагунинг мактубиҲулагу ўша заҳоти ёзувчи югурдак мусулмон адибларини ҳузурига чорлади ва Носир Юсуфга жавоб ҳозирлади. У мактубда қуйидагиларни сўзлади: "Оллоҳ таоло азиз китобида Сабаъ маликаси ҳақида: "У айтди: «Аниқки подшоҳлар қачон бирон қишлоққа (бостириб) кирсалар уни вайрон этурлар, аҳолисининг обрў-эътиборлиларини эса ҳор-зор қилурлар. Уларнинг қилмиш-одатлари шудир"[22] – деб ҳикоя қилганидек, биз ҳам Боғдодни Оллоҳнинг қиличи ила ишғол этиб, суворийларини қатл қилдик, биноларини вайрон айлаб, халқини асир олдик. Унинг халифасини тутиб келиб, баъзи калималарни, яъни хазина ва сир-асрорлари ҳақида сўрасак, ёлғон сўзлади. Сўнгра уни надомат олди ва йўқ қилишимизга лойиқ бўлди. Дарҳақиқат, халифа нафис бойликларни жамлаган разил инсон эди, мол-мулк тўплаган-у, рижолларни эътибордан четда қолдирган эди. Унинг номи-ю, қадри баланд эди. Биз эса, Оллоҳдан тўкислик ва мукаммалликдан паноҳ сўраймиз! –Ҳулагу тақводорликнинг юқори манзилатида гўё!–. Бу мактубим қўлингга теккани он, одамларинг, мол-мулкинг ва суворийларинг билан ер куррасининг султони "Шоҳаншоҳ", "Рўйизамин" нинг тоатига шошил! Оллоҳ таоло улуғ китобида:            "Инсон учун фақат ўзи қилган ҳаракатигина бўлур (яъни ўзгаларнинг қилган яхши амалларидан унга бирон фойда етмас). Унинг қилган саъй-ҳаракати эса яқинда (Қиёмат кунида) кўринур. Сўнгра у (ўша саъй-ҳаракати учун) тўла-тўкис жазо-мукофот олур"[23] – деб айтганидек, унинг (яъни Шоҳаншоҳнинг) ёмонлигидан эҳтиёт бўл-да, яхшилигига эришгин! Шунингдек, бизнинг элчимизни ҳузурингда ушлаб турма,"Сўнгра яхшилик билан сақлаш ёки чиройли суратда ажрашиш (лозим)"[24]Бизга келган хабарларга қараганда, Шом ва бошқа жойлардаги тижоратчилар мўғулларнинг шаҳар дарвозалари қаршисида турганидан хабар топиб, мол-мулклари ва хотинларини олиб, уруш бўлаётган ерлардан узоққа Карвон саройга (мўғуллар ўз тилларида Мисрни шундай атарди)[25] кетганмиш.... Агар улар тоғларда бўлсалар, тоғларни супуриб ташлаймиз. Агар ерда бўлсалар, ерни ўпириб юборамиз. Гапнинг лўндаси, қочганлар учун нажот йўқ. Зеро, шундринг ва сувдек оддий нарсалар-да меникидир. Ҳайбатимиздан шерлар қўрқади, амир-у вазирлар чангалимиздадир"[26].   Бу мактубни ўқиб Носир Юсуфнинг юраги ёрилаёзди. У Ҳулагунинг мақсадини яхши англаган эди. Ҳулагу унинг мукаммал тарзда таслим бўлиши талабида эди. Унга халқи ва тижоратчилардан қочиб кетганларнинг пайига тушишини, Аббосийлар халифасининг оқибати нима бўлганлигини хабарини бериб, сен ҳам мол-мулкингни таслим қилмасдан, яшириб юрмагин! Борди-ю, шундай қилсанг, халифанинг куни бошингга тушмасин яна, дегани эди. Бундан сўнг, у учун нима чора қолган эди? Мол-мулк ва султонлик муҳаббати Носир Юсуфнинг қонида жўш урар, шу юздангина мўғул хонига қуллуқ қилиб, у билан дўстлашган эди. Энди эса Ҳулагу унга: Қани, зудлик билан ёнимга кел, дунёни фақат менгина тақсим қиламан. Агар келмасанг, Аббосийлар халифасининг кунини сенинг ҳам бошингга соламан, деяётган эди.....Бундан сўнг Носир Юсуф қандай қарорга келди? Унинг қарори нима эди? Амир Комил Муҳаммадни ва Майяфариқин халқини қандай кунлар кутиб турибди? Бу каби саволларга келажак дарсларимизда жавоб топамиз, иншааллоҳ.  Валлоҳу таъала аълам....  Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.[1] Нисо: 72[2] Мунофиқун: 4[3] Анфол: 61[4] Оли-Имрон: 78[5] Мақризий "ас-Сулук" (1/499 - бет)[6] Комил ибн Шиҳоб Ғозий ибн Одил. "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя".[7] Ҳозирги кунда Туркиянинг Диёрбакр минтақасидаги Силван шаҳридир.[8] Ғомидий "Жиҳадул-мамалик" докторлик рисоласи (75 - бет).[9] Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (332 - бет).[10] Юшумут.[11] Рошидуддин "Жомиъут-таварих" (2 - жилд, 1 - қисм, 319 - бет), Ғомидий "Жиҳадул-мамалик" докторлик рисоласи (75 - бет).[12] Рошидуддин "Жомиъут-таварих" (2 - жилд, 1 - қисм, 319 - бет), Ғомидий "Жиҳадул-мамалик" докторлик рисоласи (75 - бет).[13] Рошидуддин "Жомиъут-таварих" (2 - жилд, 1 - қисм, 320 - бет), Ибн Шаддод "ал-Иълоқ ал-Хотийро" (3 - жилд, 2 - қисм, 490 - бет), Ғомидий "Жиҳадул-мамалик" докторлик рисоласи (76 - бет).[14] Носир Салоҳиддин Юсуф ибнул Азиз Муҳаммад ибн Абу Зоҳир. "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя".[15] Наҳл: 8[16] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/386), Мақризий "ас-Сулук" (1/500 - бет).[17] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/386) Мақризий "ас-Сулук" (1/500 - бет).[18] Фотир: 43[19] Урдуннинг ғарб томонида жойлашган шаҳар.[20] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/386).[21] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/386).[22] Намл: 34[23] Нажм: 39, 41[24] Бақара: 229[25] Мақризий "ас-Сулук" (1/506 - бет).[26] Мақризий "ас-Сулук" (1/506 - бет), Суютий "Тарихул Хулафо" (473, 474 - бет).