البحث

عبارات مقترحة:

المهيمن

كلمة (المهيمن) في اللغة اسم فاعل، واختلف في الفعل الذي اشتقَّ...

العظيم

كلمة (عظيم) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فعيل) وتعني اتصاف الشيء...

القهار

كلمة (القهّار) في اللغة صيغة مبالغة من القهر، ومعناه الإجبار،...

Мўғил татар қиссаси 19-қисм

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Абу Абдуллоҳ Шоший ، Шамсуддин Дарғомий
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات التاريخ وتقويم البلدان - البلدان والممالك
Ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: – Қисқача Қутуз раҳимаҳуллоҳ ҳақида; – Нуруддин Али ҳокимлиги даврида Мисрдаги аҳвол; – Карак амирининг Мисрга ҳужуми; – Сайфуддин Қутузнинг Мисрга волий бўлиши; – Сайфуддин Қутуз даврида Мисрнинг аҳволи; – Қутуз раҳимаҳуллоҳнинг саъй-ҳаракати;

التفاصيل

Мўғул татар қиссаси 19- қисм Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Мўғул-татар қиссаси Ўтган суҳбатимизда: Қисқача Қутуз раҳимаҳуллоҳ ҳақида Карак амирининг Мисрга ҳужуми Сайфуддин Қутузнинг волий бўлиши Сайфуддин Қутуз даврида Мисрнинг аҳволи Ички сиёсатнинг ҳолати Ташқи сиёсат Иқтисодий ҳолат Қутуз раҳимаҳуллоҳнинг сай-ҳаракати Ички вазиятнинг барқарорлашиши Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.  Мўғул татар қиссаси 19- қисм Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Мўғул-татар қиссасиБарча мақтовлар Оллоҳга хосдир. Унга ҳамду сано ва истиғфорлар айтамиз, Ундан ёрдам сўраймиз, нафсларимиз ҳамда ёмон амалларимиздан паноҳ тилаймиз. Оллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен шериксиз, ягона Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бераман. Ўтган суҳбатимизда:–        Мамлуклар ҳукмронлиги;–        Шажаратуд-Дурнинг тахтга ўтириши;–        Шажаратуд-Дурнинг турмушга чиқиши;–        Мамалик муъиззиянинг шаклланиши;–        Фарисуддин Ўқтойнинг ўлдирилиши;–        Мамлуклар сардорларининг Шомга қочиши;–        Подшоҳ Муъиз ўлдирилиши қиссаси ва қотилининг оқибати;–        Нуруддин Алининг ҳукмронлиги каби мавзуларни зикр қилган эдик. Қисқача Қутуз раҳимаҳуллоҳ ҳақидаЎтган дарсимизда Мамлуклар, уларнинг келиб чиқиши ва тарбия босқичлари ҳақида, шунингдек, подшоҳ Солиҳ Нажмуддин Айюб раҳимаҳуллоҳнинг ўлими, сўнгра унинг ўрнига ўғли Туроншоҳнинг волий бўлиши ва унинг қатл қилиниши, кейин Шажаратуд-Дурнинг ҳокима бўлиши ва у тахтдан тушиб, ўрнини Иззуддин Ойбек Туркмонийга топшириши ва унинг етти йил Миср бошқарув курсисида ўтирганидан сўнг, Шажаратуд-Дур томонидан қатл қилиниши ва унинг ўрнига 15 ёшли ўғли Нуруддин Али тахтга ўтириши ҳақида суҳбатлашган эдик.  15 ёшли Нуруддин Алининг Мисрга волий бўлишида ўша даврнинг энг кучли рижоли, Миср армиясининг бош қўмондони Сайфуддин Қутуз раҳимаҳуллоҳ бош-қош бўлган эди. Ислом тарихи қаҳрамонларидан бири бўлган Сайфуддин Қутуз ким эди? У кишининг асл исми Маҳмуд ибн Мамдуд бўлиб, мусулмон подшоҳлар оиласидан эди[1]. Субҳаналлоҳ! Бу дунё бунчалар тор бўлмаса! Сайфуддин Қутуз раҳимаҳуллоҳ мўғулларни икки марта ер тишлатган, Яъжуж ва Маъжужларга қурилган тўсиқ каби, умматга қалқон бўлган Жалолуддин Мангубердининг опасининг ўғли эди. Яъни Жалолуддиннинг жияни эди. Жалолуддин Мангуберди икки марта мўғуллар устидан ғалаба қозонгандан кейин, Ҳинд дарёси ёнида аччиқ мағлубиятга учраган ва Ҳиндистонга қочиб кетган эди. Сўнгра Форс ерларига қайтиб, кўп мусулмонларнинг жонига зомин бўлган ва охир-оқибат курд миллатига мансуб деҳқон томонидан аянчли ва фожиали суратда қатл қилинган эди.Мўғуллар Жалолуддиннинг қариндошларини кўпини ўлдирган, қолганини асир олган эди. Сайфуддин Қутуз эса, уни мўғуллар тирик қолдириб, қул бозорларида сотганлар жумласидан эди. Муҳмуд ибн Мамдудга Қутуз лақабини мўғуллар қўйган эди. Мўғул тилида "Қутуз" сўзи "қопағон ит", деган маънога далолат қилади[2]. Қутузда ёшлигиданоқ қатъийлик, қувват ва жасорат аломатлари равшан бўлгани учун мўғуллар унга бу лақабни қўйишган эди. Сўнгра уни Дамашқ қул бозорида сотиб юборишган, кейинчалик уни Айюбийлардан бири сотиб олиб, Мисрга олиб кетган эди. Ундан бунга сотилиб, охири подшоҳ Муъиз Иззуддин Ойбекка етиб келган эди. Сўнгра гувоҳ бўлиб турганимиздек, Қутуз унинг армиясига бош қўмондон бўлди.      Қутуз раҳимаҳуллоҳнинг қиссасини ўрганар эканмиз, тарих ҳар доим қайталаниб туришини яққол гувоҳи бўламиз. Оламлар Раббиси Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг ажойиб ва гўзал тадбирини мулоҳаза қилинг. Фиравн Бану Исроилнинг ўғил фарзандларини мулкининг заволидан қўрқиб қирди. Аммо Оллоҳ таоло айнан ўша фарзандни Фиравннинг ўзи ўз уйида ўғил қилиб, тарбиялаб улғайтиришини хоҳлади. Сўнгра у сабабли мулки завол бўлди. Мўғуллар ҳам мусулмонларни ёшу-қари қиличдан ўтказаркан уларнинг фарзандларидан бирини қул қилди ва Дамашқда ўзларига қайтариб сотди. У бошқасига сотилди, сўнгра бошқасига, ҳатто бутунлай бошқа ўлкага бориб қолди. У етти ухлаб тушига бир кирмаган диёрда эди. Мўғиллар ўз мулкининг завол қилувчи душманини ўзларидан узоқ бир ерга, Оллоҳнинг қадарини бажаришга сақлаб қўйган эди. Ўша дамлар кичкина қул бола бўлган бир ночор, йиллар ўтиб шу юртнинг волийсига айланди ва мўғиллар давлатига якун ясади. Бугунги кунимизда яна айнан ўша Мисрда, Фиравн, ундан кейин Қутуз яшаб улғайган ерда, Оллоҳнинг яна бир мўжизасини тарих бизнинг кўз олдимизда ўз сатрларига ёзди. Бир неча йил олдин Миср подшоҳига асир бўлган Муҳаммад Мурсий, бугунги кунимизда ўз асири Муборакга унинг тахтига ўтириб боқмоқда. Оллоҳ Роббимиз нақадар буюк:"Улар макрларини қилдилар. Биз ҳам улар сезмаган ҳолларида (уларни ҳалок қилиш билан) бир «макр» қилдик"[3]       Қутуз раҳимаҳуллоҳ барча Мамлуклар сингари кучли диний тарбияда улғайди. Ёшлигиданоқ аскарий билимлар ва жанг услублари, бошқарув шакли ва идора қилиш йўлларини ўрганди. У киши динга муҳаббатли, динни қадрловчи, жасур ва мағрур бўлиб етишди. Қутуз раҳимаҳуллоҳ ўта сабр-бардошли эди. Буларга қўшимча, у подшоҳ хонадонида туғилган ва гўдаклигида амирларга хос ҳаёт кечирган эди. Бу эса, унга ўзига бўлган ишончни қайтарган эди. Бошқариш, ҳукм юргизиш ва идора қилиш ишлари унга бегона эмасди. Устига-устак, унинг оиласи мўғуллар оёғи остида ҳалок бўлган ҳамда ёшлигида мўғулларнинг қилмишларини ўз кўзлари билан кўрган эди. Бу эса мўғуллар фожиасини яхшироқ тушунишига катта туртки бўлганида шубҳа йўқдир. Юз марта эшитгандан бир марта кўрган бошқа, дейдилар. Бу омилларнинг барчаси тўпланиб, Қутуз раҳимаҳуллоҳни қийинчиликларни енга оладиган, душманларидан –ҳар қанча кўп ва кучли бўлса ҳам– умуман қўрқмайдиган мардлик тимсоли бўлишига олиб келди. Исломий тарбия Қутуз раҳимаҳуллоҳ ҳаётида катта ижобий таассурот қолдирган эди.       Нуруддин Али ҳокимлиги даврида Мисрдаги аҳволПодшоҳ Муъиз ўлимидан сўнг, унинг ўрнини 15 ёшли ўғли Нуруддин Али эгаллади. Сўнгра ёш султоннинг ўрнига Сайфуддин Қутуз раҳимаҳуллоҳ волий бўлди, чунки Сайфуддин Қутуз подшоҳ Муъиз даврида Муъиззия мамлукларининг армия қўмондони эди. Миср ҳокимиятига аёл киши бошлиқ бўлганида Мисрда ва Ислом оламида қаттиқ норозилик ва қўзғолонлар юз берди. Энди Миср тахтига ёш бола ўтиргани учун яна айни норозилик ва қўзғолонлар юз бера бошлади. Бу норозилик намойишларини баъзи Баҳрий мамлуклар келтириб чиқарди. Ҳолбуки, Баҳрий мамлукларнинг бошлиқлари ва аксарияти подшоҳ Муъиз даврида Шомга қочиб кетган эди. Бу қўзғолонларни чиқараётганлар уларнинг Мисрда қолганлари томонидан амалга оширилди. Уларга Баҳрий мамлуклардан бўлган Санжар Ҳалабий исмли шахс бошчилик қилди.     Санжар Ҳалабий Иззуддин Ойбекнинг ўлимидан сўнг, ўзининг султонликка лойиқ эканлигини даъво қилди ва ҳукуматни ағдаришга ҳаракат қилди. Қутуз раҳимаҳуллоҳ уни ушлаб, ҳибс қилишга мажбур бўлди[4]. У билан бирга бошқа қўзғолончилар ҳам ҳибсга олинди. Баҳрий мамлукларнинг қолганлари Шомга қочиб қолишди. Улар у ерда бошлиқларига қўшилди ва Айюбий амирларни Мисрга уруш очишга тезладилар. Баъзи амирлар уларга ижобат қилди. Жумладан, Карак амири Муғисуддин Умар уларнинг фикрларини қабул қилди. Карак ҳозирги кунда Урдун[5]да жойлашган шаҳардир. Карак амирининг Мисрга ҳужумиМуғисуддин Умар ўта заиф, кучсиз айни пайтда ўта тамагир амир эди. У лашкарини олиб Мисрга қараб юрди ва 655 ҳ.с. зулқаъда ойида / 1257 м.с. ноябр[6]да Миср чегарасига етиб келди. Қутуз раҳимаҳуллоҳ уни Мисрга киришидан тўсди ва уни тор-мор қилди. Шундай қилиб, Муғисуддин мағлуб ҳолатда юртига қайтди, бироқ Мисрга қайта ҳужум қилиш фикридан қайтмади. 656 ҳ.с. рабиъул-охир ойи / 1258 м.с. апрелда яна Мисрга ҳужум уюштирди. Бу сафар ҳам хунук мағлубиятга учради[7].     Шу ўринда эътиборга лойиқ нозик бир нуқта бор. У ҳам бўлса Муғисуддин Умар Айюбий Мисрга иккинчи бор ҳужуми, яъни 656 ҳ.с. рабиъул-охир ойи / 1258 м.с. апрел ойи Боғдод маҳв этилганидан икки ой ўтар-ўтмас юз берганлигидир. Маълумингизки, Боғдод 656 ҳ.с. сафар ойида ишғол қилинган эди. Муғисуддин Умар Айюбий кучини тўплаб мўғулларга қарши сафарбар қилиш ўрнига, бор кучини мусулмонларга уруш очишга йўналтирди! Бу ҳақиқатан, ҳам иймоний, ҳам маънавий, ҳам сиёсий тубанликдир. Муғисуддин Умар Айюбий бу хатарли маразга гирифтор бўлган шахс эди. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ.     Ўтган дарсларимизда баён қилганимиздек, Ҳулагу Шомга ҳужум қилишга тайёргарликни бошлади, унинг ўғли Ашмут 656 ҳ.с. ражаб ойида / 1258 м.с. июлда Майяфариқин[8] шаҳри қамалига киришди. Ҳулагу 657 ҳ.с. / 1259 м.с. Форсдан Шомга Ироқнинг шимолидан йўлга отланди. Нусайбин, ар-Роҳа[9] ва ал-Бира[10] шаҳарларини эгаллади. Ҳозирда бу шаҳарлар Туркиянинг жанубида жойлашган. У Ҳалабга яқинлашиб қолди. Ҳулагунинг Шомни ишғол қилгандан кейинги қадами Миср эканлиги кундай равшан эди. Сайфуддин Қутузнинг волий бўлишиҚутуз раҳимаҳуллоҳ Мисрни амалий суратда бошқарсада, Миср тахтида ёш султон Нуруддин Али ўтирар эди. Бу эса ҳокимиятнинг ҳайбатини пастлатар ва одамларнинг ҳукуматга ишончини йўқотар эди. Шунингдек, тахтда ёш болани кўрган душманларнинг тамаълари ортар эди. Баҳайбат мўғулларнинг қўрқинчли хатари соя солиб турган бир пайтда, Мисрда ички муаммолар, намойишлар ва қўзғолонлар авжига чиққан ҳамда Шомдаги Айюбий амирлар Мисрга кўз олайтириб турар эди. Шунда Қутуз раҳимаҳуллоҳ минтақадаги энг муҳим давлат бўлган Миср тахтида ёш султон Нуруддин Алининг қолишида манфаат кўрмагач, жиддий қарор қабул қилди. Бу қарор ёш султон Нуруддин Алини тахтдан олиб, ўзи тахтга ўтириши эди. Қарор жуда ҳам ажабланарли эмас. Қутуз давлатни амалий суратда бошқарар, буни нафақат халқ, ҳатто Нуруддин Алийнинг ўзи ҳам яхши биларди. Кучсиз 15 ёшли султоннинг ортида дунё ва унинг жўғрофий ҳолатини ўзгаришига ҳамда тарих саҳифаларида катта бурилиш юз беришига сабабчи бўлган арслон Сайфуддин Қутуз турар эди. Қутуз раҳимаҳуллоҳ бу жиддий қарорни 657 ҳ.с. 24 зулқаъда куни / 1259 м.с. 19 ноябр куни ижро қилди[11]. Ўша куни Муъиззий ва Баҳрий мамлукларнинг амирлари амир Сайфудин Баҳодир ва амир Аламуддин Санжар Ғотмийлар бошчилигида Аббосия минтақасига овга кетишди. Шу фурсатдан фойдаланиб, Қутуз раҳимаҳуллоҳ султон Нуруддин Алини, унинг укаси Қоқон ва онасини ҳибс қилди. Ва ўша куннинг ўзида Жабал қалъасида подшоҳнинг тахтига ўтириб, ўзини Миср подшоси деб эълон қилди, ҳозир бўлганларнинг барчаси бунга рози бўлишди ва унга малик (подшоҳ) Музаффар деб лақаб қўйишди. У Миср тахтига ўтирган учинчи турк миллатига мансуб султон эди[12].Султон Нуруддин Али ибн Иззуддин Ойбек 2 йил 8 ойу 3 кун Мисрга волий бўлган эди[13].     Ҳулагу Ҳалабга келишидан бир неча кун олдин, Қутуз раҳимаҳуллоҳ Миср тахтига кўтарилибоқ мўғулларни қаршилаш учун тайёргарликни бошлаб юборди. Миср диёрида муҳим ҳодисалар юз берди. Ўша замонда янги бурилиш содир бўлди, янги байроқ кўтарилди. Қўшин катта ҳозирлик кўрди. Келинг, бу ҳодисаларга яқиндан назар солайлик. Оллоҳ таоло бугунги ҳодисаларни ҳам, ўшандай нусратларга боғласин. Сайфуддин Қутуз даврида Мисрнинг аҳволиМўғуллар Шомга ҳужумни бошлаб, Миср диёрига яқинлашиб қолган кезда, Миср жуда таҳликали ҳолатда эди. Қутуз раҳимаҳуллоҳ давлатни барқарор ва тинч ҳолатда эмас, аксинча тамоман бетартиб ва беқарор ҳолатда қабул қилган эди. Ички сиёсатнинг ҳолатиМисрнинг ички сиёсати тахт учун кураш натижасида қаттиқ танглашган ва бесаранжом бир ҳолатда эди. Бу ҳолат охирги ўн йил ичида жуда авжига чиқди. Подшоҳ Муъиз Иззуддин Ойбек даврида етти йил мобайнида вазият нисбатан барқарорлашди. Аммо унинг, сўнгра Шажаратуд-Дурнинг ўлдирилиши ва 15 ёшли Нуруддин Алининг тахтга ўтириши, вазиятни яна кескинлашишига олиб келди. Сўнгра Қутуз раҳимаҳуллоҳ Нуруддин Алини тахтдан олиб, ўзи тахтга кўтарилди. Қутуз раҳимаҳуллоҳ айни дамда бошқарув курсисида ўтирган бўлсада, тахтга иштиёқмандлар ҳам етарли эди. Қутузга шахсий адовати бўлганлар кўп бўлишида ҳам шубҳа йўқ эди. Бу ҳасадчи, тамаъгир, тахт ишқибозлари қулай фурсатда, энг камида Қутуз раҳимаҳуллоҳни тахтдан олишга ҳаракат қилишлари табиий холдир. Йўқса, мамлуклар одатига кўра уни қатл қилишлари ҳам эҳтимолдан холи эмасди.      Шажаратуд-Дурни қўллаган Баҳрий Солиҳий мамлуклар билан ўша пайтлар Сайфуддин Қутузни қувватлаган Муъиззия мамлуклари ўртасидаги фитна давом этаётган эди. Маълумингизки, Баҳрий мамлукларнинг аксарияти Шомга қочиб кетишган ва у ерда бошқа амирликлар билан бирлашган эди. Мисрда қолганлари доимий назоратда ва таъқиб остида эдилар. Мамлуклар орасидаги бундай бўлиниш, Мисрнинг аскарий қувватини заифлаштирди. Зеро, Баҳрий мамлуклар Миср армиясининг тақрибан асосий қисмини ташкил қиларди.      Ташқи сиёсатЮртда ички вазият ва армиянинг ҳолати бундай хатарли кўринишда бўлса, ташқи сиёсий ҳолат ҳам ундан қолишмас эди. Мисрнинг атрофдаги давлатлар билан алоқаси бутунлай узилиб бўлган, Шом амирликлари билан дипломатик алоқалари барбодгина эмас, улар ўртасида кучли адоват ҳосил бўлган эди. Мисрнинг шимолий Африка, Ливия ва Судан билан ҳам айтарлик, суянса бўладиган алоқаси йўқ эди. Миср худди ваҳший мўғуллар ямламай ютиши мумкин бўлган, подадан ажралиб қолган якка қўзи мисоли эди.       Иқтисодий ҳолатМисрдаги иқтисодий аҳвол, сиёсий ва ижтимоий ҳолатга яраша эди. Мамлакатда мунтазам салиб юришлари, Шом амирликлари билан урушлар ҳамда ички низо ва қўзғолонлар оқибатида юртда иқтисодий бўҳрон ҳукм сурарди. Халқ ички ва ташқи фитналар билан овора, бу эса иқтисодни энг сўнгги даражага қадар ёмонлаштирди. Бошқа жиҳатдан, Мисрдаги ички низолар ва подшоҳларнинг бирин-кетин қатл қилинишини четдан кузатиб турган ғарб салибчилари, қасос ва интиқом олишга ҳаракат қилишлари шубҳасиз эди. Чунончи, улар бундан 10 йил олдин "Мансура" ва "Фарискур" жангларида хунук мағлубиятга учраган эди. Шунингдек, Фаластинда ўн йиллар давомида илдиз отган салиб амирликлари Мисрга жуда яқин эди. Мисрнинг бундай қийинчилик кунларида улар ҳам уруш очишни фикр қилиши турган гап эди. Буларнинг барчаси бир томон, шарқдан ёпирилиб ҳамла қилиб келаётган мўғул бўрони иккинчи томондан Мисрни ларзага соларди.     Қутуз раҳимаҳуллоҳнинг сай-ҳаракатиҚутуз раҳимаҳуллоҳ жуда муҳим ва оғир меросни қабул қилган эди. Бу вазиятда у киши нима ишлар қилди? Йиртқич мўғул ҳужумини қандай қаршилади? Бу мавзу, "мўғул-татар қиссаси", деб номланган ушбу дарсларимиз орасидаги энг муҳим дарс ҳисобланади. Бу дарс умматнинг қайта бунёд бўлиши, қайта оёққа туриши ҳақида баҳс юритади. Қутуз раҳимаҳуллоҳ бизга сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, ҳатто ахлоқий қийин вазиятда ислоҳни қаердан бошлашимизни таълим беради. У киши юртни ислоҳ қилди, Миср қисқа бир замонда ер куррасидаги энг кучли давлатга айланди. Қутуз раҳимаҳуллоҳнинг қилган ишларига назар солинса, ҳайратда қолмасликнинг иложи йўқ!  Ички вазиятнинг барқарорлашишиҚутуз раҳимаҳуллоҳ биринчи ўринда Мисрда ички вазиятни барқарорлаштиришга киришди. Бунинг учун у ўзи ўтирган тахт  ишқибозлари ишини бартараф қилиш керак эди. Уларнинг тамаъларини ҳийла йўли билан эмас, доҳиёна гўзал хулқ билан бартараф қилди. Қутуз раҳимаҳуллоҳни юксак даражага кўтарган нарса ҳам балки унинг гўзал хулқи эди. У Мисрдаги амиру аъёнлар, кибор уламолар ва халқ орасида етакчиларни Жабал қалъасига жамлади. Улар халқнинг турли табақалари орасида ҳаракат қилар, шу билан бирга халққа ўз таъсирларини ўтказа олар эди. Бир қатор амирлар Қутузнинг султон Нуруддин Алини тахтдан олиб, ҳибс қилганини инкор қилишди. Қутуз уларга юзланиб очиқ-ойдин мақсадини баён қилиб: "Мен Миср тахтига ўтиришни эмас, балки мўғуллардан миллатимизни озод қилишнигина қасд қилдим. Бу эса, подшоҳсиз амалга ошмайди!"[14] - деди.Қутуз раҳимҳуллоҳ мантиқан ҳам асосли эди. Тахтда 15 ёшли бола билан, унинг орқасида туриб, ер юзидаги энг кучли давлат, мўғул давлатига қарши урушишни кимса ақлига сиғдира олмасди. Ёш боланинг подшоҳлиги, мўғуллар назарида Миср давлатининг ҳайбатини йўқотарди. Қутуз раҳимаҳуллоҳнинг Миср тахтига кўтарилишидаги биринчи ва асосий мақсади, мўғулларга қарши урушиш ва Оллоҳ йўлида жиҳод қилиш эди.   Қутуз раҳимаҳуллоҳ сўзида давом этди: "Агар жангга чиқиб, бу душманни енгсак, иш ўзларингга ҳавола, истаган одамни бошлиқ қилинглар!"[15] Буни эшитган мажлис аҳли тинчланди ва барчаси бунга рози бўлди. Мусулмонларнинг жиҳод байроғи остида жамланишиҚутуз раҳимаҳуллоҳ тахтга ўтиришининг сабаби бўлган ушбу доҳиёна тадбирини ошкор қилди. Бу билан у бостириб келаётган мўғуллар хатарини умматга кўрсата олди. Уммат бошидан кечираётган қийинчилик, мусибат ва бўҳронлар катталашиши мумкин эди. Одамлар қўрққан нарса ҳам шу эди. Ва мана шу қўрқув сабаб уларнинг бирлашиши осонлашди. Қутуз раҳимаҳуллоҳ одамлардаги қўрқувдан мўғулларга қарши курашда фойдаланди ва уларни битта байроқ остида, жиҳод байроғи остида бирлаштирди. Қутуз раҳимаҳуллоҳ Мисрга волий бўлган куни жиҳод байроғи остида бирлашиш ихтиёрий эканини, бу иш муайян бир қабила ёки фақат Мамлукларнинг ўзигагина чекланмаганини очиқчасига эълон қилди. Ғарблик шарқшунос таҳлилчилар ёки ўзларининг таҳлилларида ғарб мадрасаларига таянувчи баъзи мусулмон таҳлилчилар айтаётган сўзларга биз қўшилмаймиз. Улар: Қутуз бу каломни мусулмонларнинг жиҳодга бўлган муҳаббатидан фойдаланиб, мухолифчиларни бостириш ҳамда тахтда мустаҳкам ўрнашиш учун эълон қилди, дейишади. Қутуз раҳимаҳуллоҳ айтган бу сўзлардан ҳеч қачон ёмон гумонда бўлмаймиз. Мўминлар хусусида яхши гумонда бўлиш, шариат матлабидир. "Сўзлар ва қилмишлар, ҳар доим шахснинг сийрати ва ҳаётига қараб баҳоланади". Ҳақиқатни ўз ичига олган бу жумла, жуда катта аҳамиятга эга. Киши битта гапни гапиради, ундан муайян бир маъно тушунилади. Айни гапни бошқа бир киши сўзлайди, ундан бутунлай бошқа бир маъно англанади. Қутуз раҳимаҳуллоҳ сўзлаган жиҳод калимасидан муайян бир маънони фараз қилсак, бундан олдин шу калимани айнан ўзини сўзлаган Носир Юсуф Айюбийнинг сўзидан мутлақо бошқа маънони фаҳмлай олмаймиз. Бу икки ўрин орасида жуда катта фарқ бор. Ҳар иккиси ҳам Оллоҳ йўлида жиҳод қилишини айтди. Бироқ, ҳозир биз бу калимага Қутуз раҳимаҳуллоҳнинг сийрати асосида баҳо беришни истаймиз. Унинг Мисрга волий бўлганидан кейинги ҳаёти, Айн-Жалутгача бўлган саъй-ҳаракатлари ва "Айн-Жалут" маъракасидаги ҳамда ундан кейинги ҳаёт тарзига асосланиб, унинг жиҳодга даъватини таҳлил қилмоқчимиз. У кишининг асосий ғояси Оллоҳ йўлида жиҳод қилиш, мўғулларга қарши савашиш ва диннинг носири бўлиш эди. Булар, юқоридаги босқичларнинг барчасида унинг подшоҳликка бўлган рағбатидан устун бўлганини гувоҳи бўламиз. Оллоҳ азза ва жалла унинг қўли билан умматга нусратини берганига – иншааллоҳ келажак дарсларимизда – шоҳид бўламиз. Одатда Оллоҳ таоло мунофиқ ва бузғунчи кимсалар қўли билан умматга нусрат бермайди. "Зеро, Оллоҳ бузғунчи кимсаларнинг ишини ўнгламайди"[16]   Мусулмонлар тарихида қалбидаги нияти, нафс-ҳавоси билан аралашиб кетган кишиларнинг номи қолмаган. Қутуз раҳимаҳуллоҳ ҳақида фақат яхши гумон қиламиз. Оллоҳ таолонинг олдида бирор кимсани оқламоқчи эмасмиз. Ислом умматининг уламолари у кишининг адолати, фазли ва тақвосига бир овоздан гувоҳлик беради. У киши ҳақида кўп сўзлар айтишган, уларнинг баъзиларини –Оллоҳнинг изни билан– ҳали зикр қиламиз. Шундай экан, ғарблик шарқшунос ва таҳлилчиларнинг "Қутуз мулк ва салтанатни қасд қилган", деган ўринсиз сўзларига парво қилмаймиз. Ҳозирда баъзи мусулмон таҳлилчиларнинг бу борадаги айтган фикрлари эса ҳақиқатни ўзгартира олмайди. Умматимиз тарихида бундай ва бундан устун қаҳрамонлар, Умар, Холид, Салоҳиддин ва Нуриддин Зинкийлар сийрати порлоқ юлдузлар каби нур сочиб зийнат бўлиб туради. Шундай экан бу уммат Қутузлардан холи бўлиб қолмайди. Ҳоради, толади, баъзан адашади, лекин Оллоҳнинг изни билан ўз йўлини топади. Оллоҳдан ҳар биримизни Расулуллоҳ байроқларини тик кўтариб Умар, Холид ва Абу Убайда каби ҳақ томонга шахдам қадам босадиган бандалари сафида қилишини сўраб қоламиз. Дарҳақиқат, Қутуз раҳимаҳуллоҳ умматнинг олдинги сафидан жой олган, уммат шодасида маржон бўлиб кўзга ташланган қаҳрамондир. Умматимиз Оллоҳнинг изни ила яхшилик узра давом этади.  Сайфуддин Қутуз раҳимаҳуллоҳнинг бошқарув маҳоратиҚутуз раҳимаҳуллоҳ олий хулқи билан улуғ мақсад йўлида қўмондон ва уламоларни жамлаш баробарида мамлакат бошқарувини четда қолдирмади. У нафақат ҳуснихулқ, ҳатто идора қилиш, бошқарув ва сиёсат борасида ҳам пешқадам ва қатъиятли эди. У Шажаратуд-Дурга садоқати билан танилган вазир Тожуддин Абдулваҳҳоб ибн бинт Ал-Аъаззни мансабидан четлатди ва унинг ўрнига қудрат ва имкониятларга эга бўлган ҳамда ўзига нисбатан садоқатли Зайнуддин Яқуб ибн Абдуррофиъни вазир қилди[17]. Айни вақтда Миср армиясига Фарисуддин Ўқтой ас-Соғийр Солиҳийни сардор этиб тайинлади[18]. Бу сардор  Баҳрий мамлукларнинг қўмондони Фарисуддин Ўқтой эмас. Чунончи, у 652 ҳ.с. яъни бундан 6 сана олдин подшоҳ Муъиз томонидан қатл қилинган эди. Қутуз раҳимаҳуллоҳ Баҳрий ва Муъиззий мамлуклар ўртасидаги жиддий ихтилофлар бўлишига қарамай, Баҳрий мамлуклардан бўлган саркардани аскарий қобилият, сардорлик, садоқат ва бошқа лаёқатини кўргач уни ўз армиясига қўмондон этиб тайинлаган эди. Бу тасарруфда Қутуз раҳимаҳуллоҳнинг омонатга вафодорлиги ҳамда сиёсий донолигига гувоҳ бўламиз. Шом ва Туркияга қочиб кетган Баҳрий мамлукларнинг ўзларидан бири Миср армиясига қўмондон бўлиши катта ийжобий ўзгариш бўлиб, уларнинг қалблари Муъиззий мамлукларга нисбатан юмшаши ва шу тариқа ўртадаги низолар бартараф бўлиши каби муҳим мақсадни Қутуз каби доҳийлар кўра олади. Шу сабаб Мисрда вазият барқарорлашибгина қолмай, Қутуз раҳимаҳуллоҳ Баҳрий мамлукларнинг етук аскарий малакаларидан баҳраманд бўлиши ҳамда улар билан ҳамкорлик қилишга йўл ҳам очилган эди.Қутуз раҳимаҳуллоҳ агар одамлар жиҳодни четга суриб қўйсалар, ўзлари билан ўзлари овора бўлиб қолишларини яхши биларди. У тахтга ўтириб, ўзига вазир ва армиясига қўмондон тайин қилганидан сўнг, вазири Зайнуддин ва армия сардори Фарисуддин Ўқтойларга қўшин ҳозирлашлари, сафларни тартиблаб, тайёргарликни бошлашларига амр қилди. Барча инсонлар улуғ мақсад – Оллоҳ йўлидаги жиҳодга бел боғлашди.Қутуз раҳимаҳуллоҳнинг сиёсатидаги биринчи қадами – мамлакатнинг ички вазиятини барқарорлаштириш экани шу тарзда барчамизга маълум бўлди. У одамларни уммат хизматига жалб қилди, султоннинг ҳақиқий вазифаси – подшоҳ бўлиш, дунё жамғариш ва тахтни фарзандларига мерос қолдириш эмас, балки шариатни қоим қилиш, юртнинг ҳимояси, халқ манфаатини кўзлаш, одамларнинг ҳуқуқларини риоя қилиш эканлигини очиқ-ойдин кўрсатди. Шу сабаб, Мисрда ички аҳвол барқарор бир ҳолатга келди ҳамда сафлар бирлашди.Бу сўзларни айтарканман, ўзимга ва сизларга Оллоҳ таолодан мағфират тилаб қоламан.  Валлоҳу таъала аълам....  Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.[1] Сиржоний "Қиссатут-татар" (238 - бет).[2] Сиржоний "Қиссатут-татар" (239 - бет).[3] Намл: 50[4] Саллабий "ал-Мўғул" (322 - бет).[5] Рус. Иордания.[6] Сиржоний "Қиссатут-татар" (241 - бет). Саллабий  "ал-Мўғул" (323 - бет).[7] Сиржоний "Қиссатут-татар" (241 - бет). Саллабий  656 ҳ.с. рабиъл-аввал ойида юз берган, деб хабар беради. "ал-Мўғул" (323 - бет).[8] Турк. Meyafarkin. Ҳозирги кундаги номи Силвандир.[9] Ҳозирги кунда Туркиянинг Şanlıurfa шаҳридир.[10] турк. Birecik.[11] Саллабий "ал-Мўғул" (325 - бет).[12] Мақризий "ас-Сулук" (1/507 - бет), Саллабий "ал-Мўғул" (325 - бет).[13] Мақризий "ас-Сулук" (1/507 - бет).[14] Мақризий "ас-Сулук" (1/507, 508 - бет).[15] Мақризий "ас-Сулук" (1/508 - бет).[16] Юнус: 81[17] Мақризий "ас-Сулук" (1/507 - бет).[18] Саллабий "ал-Мўғул" (326 - бет).