البحث

عبارات مقترحة:

السلام

كلمة (السلام) في اللغة مصدر من الفعل (سَلِمَ يَسْلَمُ) وهي...

المؤمن

كلمة (المؤمن) في اللغة اسم فاعل من الفعل (آمَنَ) الذي بمعنى...

النصير

كلمة (النصير) في اللغة (فعيل) بمعنى (فاعل) أي الناصر، ومعناه العون...

Зулҳижжа ойининг ўн кунлиги

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Абу Закарийё Ал-Маданий
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات فضل عشر ذي الحجة
Буюк аҳамиятга эга бўлган зулҳижжанинг ўн кунлиги ҳақида нимани биласиз.

التفاصيل

Ислом Нури   Маколалар   Амал мавсумлари     Барча оламлар роббиси бўлган Аллохга хамдлар ва пайгамбарларнинг сўнггиси бўлмиш пайгамбаримизга, унинг оиласи, асхоблари ва унга киёмат кунига кадар суйиб эргашганларга Аллохнинг салавот ва саломлари бўлсин.     Ассалому алайкум азиз мусулмон биродарлар, Еру кўкни ва кечаю кундузни яртган Зот баъзи кунларни бошкаларидан афзал  ва уларда килинган амаллар ажрини зиёда килиб кўйди. Аллох таъоло бу кунларни ўзининг мўмин бандалари учун амал мавсумлари килиб кўйди. Улар бу мавсумларни интиклик ила кутишади. Кечагина рамазон ойи билан видолашган эдик, мана энди  зул хижжа ойи хам эшик кокмокда. Ўзингизга маълум зул-хижжа ойи улуг ва Аллох харом килган ойлардан. Бу ойда мусулмонлар хаж амалини адо этишади. Албатта хар йили хаж амалини килиш хар  бир мусулмонга насиб этмайди. Аллох хажга борганларни мабрур хаж килишларига, колганларни эса шу ойнинг аввалги ўн кунида солих амаллар килишларига  муваффак килсин. Шу фурсатдан фойдаланиб бу кунларда килинадиган амалларни сиз азизларга эслатиб ўтмокчимиз:   1- Рўза. Кодир бўлсангиз бу кунларнинг барчасида рўза тутинг, ёки кодир бўлганингизча тутинг. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бу кунларда килинган солих амал хакида шундай дедилар:  Бирор кун йўкки унда килинган амаллар Аллох таъолога ушбу кунлардаги килинган амаллардан кўра севимлирок бўлса -яъни зул-хижжанинг аввалги ўн куни- сахобалар сўрадилар: Эй Расулуллох Аллох йўлидаги жиход хамми? - Аллох йўлидаги жиход хам, магар бир киши жонию моли билан чикса сўнгра ундан бирор нарса билан кайтмаса (яъни шахид бўлиб кетса). Ибн можа ва имом Ахмад ривоятлари. Аллох таъоло хадис кудусийда дейди:  Рўза мен учундир, унинг ажрини менинг ўзим бераман . 2- Хусусан арафа кунида рўза тутиш. Бошка кунларда иложи килолмаган бўлсангиз хам бу куннинг рўзасини ўтказиб юборманг. Чунки, Аллох таъоло бу куннинг рўзасини бир йиллик гунох (сагира)ларга каффорот килади. Хабибул мустафо арафа кунининг рўзаси хакида сўралганларида шундай деб мархамат килдилар:  ўтган йил ва (ундан) колган (шу ойнинг кунлар)ига каффорот бўлади . Муслим ривояти. 3- Такбир. Бу кунларда такбир айтиш шаръий амалдир. Аллох таъоло деди:  ...сизларни хидоятлаб кўйгани сабабли Аллохга такбир айтишинглар учун. Мухсинларга хушхабар беринг  (Хаж: 37). Бухорий ибн Умар ва Абу Хурайрадан ривоят килганларидек: Иккилари Зул-хижжанинг аввалги ўн кунлигида бозорга чикиб такбир айтардилар одамлар хам уларнинг такбирлари билан такбир айтардилар. Такбирни бироз овозни чикариб айтишлик дуруст. Аммо жамоат билан жўр бўлиб айтишлик яхши эмас.     Бу кунлардаги такбир мутлак (чексиз) ва мукайяд (чекли)дир. Мутлак такбир биринчи кундан бошланади, мусулмон киши хохлаган вактида уйда, бозорда ёки масжидда бўлсин такбир айтаверади. Мукайяд такбир арафа кунининг фажр намозидан кейин бошланиб хайитдан кейинги тўртинчи куннинг аср намозигача давом этади. Уни фарз намозлардан сўнгра айтилади. Такбир мана бундай айтилади "Аллоху акбар, Аллоху акбар, Ла ила-а-ха иллаллоху валлоху акбар, Аллоху акбар ва лиллахилхамд"4- Аллох йўлида факир ва мискинларга хайру эхсонлар килиш. 5-Аллохнинг зикри билан машгул бўлиш. Тасбех (субханаллох), тахлил (Ла илаха иллаллох) ва такбир (Аллоху акбар) айтиш. Зикрларнинг афзали бўлмиш куръонни тиловат килиш. 6- Курбонликка курби етган кишининг курбонлик килиши. Танбех: Курбонлик килмокчи бўлган одам Зул-хижжанинг биринчи куни кириши билан соч-соколига  тегмайди ва тирнокларини олмайди.(имом Муслим ва бошкалар ривоят килганлар)7- Дуо. Мухтарам биродарим сиз хамиша дуода бўлинг чунки дуо ибодатнинг аслидир. Ўзингизни, ота-онангизни, ахлингизни, фарзандларингизни ер юзидаги барча мусулмонларни хусусан уларнинг мазлумларини дуойингизда зикр килинг ва Аллохдан нусрат беришини сўранг шоядки дуойингиз ижобат соатига тўгри келиб колса.     Охирги дуойимиз барча оламлар парвардигори Аллохга хамдлар бўлсин, Аллох пайгамбаримиз Мухаммад -саллалоху алайхи ва салламга салот ва саломлар йўлласин. Вассаламу алайкум ва рохматуллохи ва баракотухИслом нури тахририяти