البحث

عبارات مقترحة:

الودود

كلمة (الودود) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فَعول) من الودّ وهو...

الشافي

كلمة (الشافي) في اللغة اسم فاعل من الشفاء، وهو البرء من السقم،...

الوارث

كلمة (الوراث) في اللغة اسم فاعل من الفعل (وَرِثَ يَرِثُ)، وهو من...

Қуръон соясида

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Юсуф Аҳмад
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات مباحث قرآنية متنوعة
Мен гафлатда эдим, Куръон мени бу гафлатдан уйготди… Албатта, бу Куръон энг тўгри йўлга хидоят этур ва эзгу ишларни киладиган муъминларга катта мукофот (борлиги) хакида хушхабар берур

التفاصيل

Куръон сояси остида Бу киз шундай хикоя килади: Мен ўрта мактаб толибасиман. Бирлашган Араб Амирликлари давлатида яшайман ва бу мамлакат мен учун нихоятда азиздир. Чунки Аллох таоло шу юртда мени хидоят йулига ихтиёр этди. Бу кадрдон юртга келгунимча мен учун хурматли устоз * телевизор хазратлари * га жуда хам богланиб колган эдим. Ундан бир лахза хам ажралмас эдим… Бирорта хам болалар кўрсатувларини, концертларни, сериалларни колдирмай кўрардим. Лекин бирон бир маърифий ёки диний кўрсатув бошланиб колса, сакраб турардим-да ўчириб кўярдим. Опам мендан: -Нима учун ўчирдинг? –деб сўраса, мактабдан берилган уй вазифаларини кўплигини бахона килардим. У менга: -Ие, вазифаларни энди эслаб колдингми!! Хали концертлар, сериаллар, мазмунсиз кўрсатувларни берилиб томоша килаётганингда каерда эдинг ? -деб савол килса индамай ўгирилиб кетардим. Опам тамоман аксим эди…Онам унга намозни ўргатганларидан бери хеч тарк килмасдан адо этади. Мен эса намозларимга бепарво эдим. Хафтада бир ёки ики марта адо этардим холос. Опам имкон кадар телевизордан четланарди. Уни яхши хулкли, солиха дугоналари бўлиб, унга хайрли ишларда ёрдам беришарди. Бизнинг бир холамиз бўлиб, унинг фарзанди тугилмай нобуд бўлди. Холам жуда каттик рухий изтиробга тушиб анча вактгача деярли фалаж бўлиб етдилар. Опам билан кўришгандан кейингина холам ўзларига келдилар ва юпандилар. Чунки оппок либослар кийган гўзал хулкли опам уни зиёрат килди, тасалли берди ва уни хотиржамлантира олди. У доимо менга Аллохни эслатар, насихат киларди. Лекин мен факатгина юз ўгирар ва мутакаббирлик килардим. Кундан кунга мени телевизор олдидаги ўтириш соатларим ортиб борарди. Телевизор тобора мени беъмани сериаллару, олди-кочди филмлари, турли хаёсиз концертлари билан ўзига ром этарди. Буларни менинг маънавиятимга хатарли эканини Аллох мени хидоят этгандан кейингина тушуниб етдим. Хамд ва шукр Аллохга бўлсин. Лекин мен бу ишларга муккамдан кетган бўлсамда, калбим билан буларни барини харом эканини чукур хис этардим. Албатта хидоят йўли, у йулга тушмок истаганга жуда хам ойдин, равшандир. Нафсим мени кўп маломат килган, виждоним кўп марта кийнаган. Лекин шунга карамай мен маъсиятларга чўмган, фароизларга сусткашлик килганча хаёт кечирардим. Хаттоки ором оладиган дамларимда ёки уйкуга хозирлик кўриб ётганимда, калбим маломатига кулок тутмаслик, виждон кийналишини кўтармаслик учун ўзимни бирон китоб ёки журнал титкилаш билан чалгитардим. Менинг хаётим беш йил давомида то Аллох мени хидоятга танлаган ўша кунгача шу алфозда давом этди. Йил ўртасида ўкишдан таътилга чикдик. Опам бир исломий уюшма кошида очилган Куръони каримни ёдлатиш гурухига катнашишга карор килди. Мени хам ўзи билан боришга таклиф этди, онам хам унинг фикрига кўшилдилар. Лекин мен рад этдим…Овозимни борича : -Боришни хохламайман!!! деб кичкирдим. Мендаги бундай катъий азму-карор бехуда кечаётган хаётимни ажралмас бир кисмига айланиб бўлган телевизор деб аталган жихоз билан биргаликда колиш учун эди…Менга нима бор тахфийзи Куръон курсларида… Банданинг калбида асло бўлмас жам, Куръон мухаббатию кўшик севгиси Отам ишдан келдилар. Содир бўлган иш юзасидан шикоят килдим. Отам:- Боришга уни мажбурламанглар. Уни ўз холига куйинглар -дедилар Отам учун мен эрка, суюкли киз эдим. Чунки мен кенжа фарзанд бўлиб, катта опам ва мендан анча ёш кичик укамдан бошка ака-опаларим йўк эди. Отам мени намозларини ўз вактида адо этади деб ўйларди. Иш тамоман ўзгача эканини билмасди. Тўгри, агар отам мендан намоз ўкидингми? деб сўраса *ха* деб ёлгон айтолмасдим. Опам мени ёлгончилик дардидан халос этишга кодир эди. Мен отам уйда бўлганларида намозларни ўкирдим. Агар ишга кетсалар намозларни тарк килардим. Отам эса ишда уч- тўрт кунлаб колардилар… Кунлардан бир кун отам менга мулойимлик билан, хеч бўлмаса бир марта опамга хамрох бўлиб дарсга боришимни илтимос килдилар. Бу хол мени жуда таажжубга солди. Ва бу биринчи ва охирги шундай манзара эди.. Мен рози бўлдим. Чунки отамни жуда яхши кўраман ва уларга рад килолмайман. Мен Куръон равзасига йул олдим… Ва бу ерда… Иймон нури ила нурафшон бўлган тавозеъли юзларни кўрдим…Кўз ешидан кизарган, харомга карашдан тийилган кўзларни кўрдим…Калбимни тўлдириб турган ички кечинмаларимни васф этишдан ожизман…Саодат ва кўркув хисси… Надомат ва тавба хисси…Шу ерда мен Аллохга жуда якинлигимни хис килдим. Кўзимдан шашкатор бўлиб Аллохни розилигини истамасдан зое килган, ўтказган вактларимга бўлган афсус, надомат ёшлари куйиларди….Телевизор олдида ўтган дамларим … Бехуда, гийбату миш-мишлар билан тўлиб тошган, бекорчи дугоналарим билан кечган сухбатлар, узундан узок утиришлар… Канчалаб бунга ухшаш Рахмонни малоикалари хозир бўлган, ахлига иймон, рахмат ва сакийнат нозил этилган мажлислардан гофил колдима… Аллох таоло менга бир муддат Куръон соясида яшашни насиб этди…Унинг неъмати остида мен хаётимда хеч качон тотмаганим лаззатни тотдим…Куръон соясида яшаш калбга хотиржамлик, ором беради. Катъий, аник карорга келиб тўхтадимки, Аллохга кайтишдан ўзга бу оламга салохият, башарият учун рохат, инсон учун хотиржамлик, олийлик, баракот, поклик йук экан…Аникки, Куръон сояси остида яшаш неъмат... Умрни баракали киладиган, поклайдиган тотиб кўрган одамгина биладиган неъмат… Ха… Аллох мени хидоят килди…Унга осийлик килганимга карамай…Унинг розилигидан нафсимни розилигини устун кўйиб юрган бўлишимга карамай… Субханаллох !!! Мен гафлатда эдим, Куръон мени бу гафлатдан уйготди… Албатта, бу Куръон энг тўгри йўлга хидоят этур ва эзгу ишларни киладиган муъминларга катта мукофот (борлиги) хакида хушхабар берур (Исро-9). Бугун ўзимга ўзим савол бераман: Агар хидоят килиб кўймаганда, Роббимга кай ахволда йўликардим…Хакикатан, мен ўзим олдимда, ундан хам кўра Роббим олдида жуда хижолатдаман. Шоир кандай хам тўгри айтганки: Ажабо, илохга кандок осий бўлур Ёки инкор этур кандок нодонки, Хар бир шайда аломат оят Далолатдур унинг Ёлгизлигига. Сенга тавба киламан Роббим, магфират сўрайман! Албатта Сен тавбаларни кабул этувчи Рахмли зотсан! Суюкли дугонам! Куръон ёдлаш гурухлари сизга мунтазирдир. Хечам тараддудланмай тезрок кўшилиб олинг… Аллох сизни ўз хифзи –химоясида асрасин!. Дугонангизмактаб толибаси. Бирлашган Араб Амирликлари. Юсуф Ахмад таржимаси Москва шахри