البحث

عبارات مقترحة:

الملك

كلمة (المَلِك) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فَعِل) وهي مشتقة من...

الحميد

(الحمد) في اللغة هو الثناء، والفرقُ بينه وبين (الشكر): أن (الحمد)...

ҚОРИЛАР (шеър)

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Шамсуддин Дарғомий
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات آداب طلب العلم
Ушбу байтларда сиз азизлар қуръонни риё учун ёдлаб юрганларни қоралаб бундай қилмишни нақадар ёмонлигини баён қилади.

التفاصيل

Ким агар роҳат талабдур, ғафлат ичра ётмасун, Бўлмағур ишларга ақл-у, фикрини ишлатмасун, Нафсини асло текин томоқликға ўргатмасун, Кўнглиға ҳирс-у тамаъ осорини йўллатмасун, қорилар қуръон ўқуб, бас эмди пулға сотмасун, Бу қилиқ бирла ўзини ўт ичиға отмасун! * * * Ҳақ каломини тиловат, давлат эрмасму анга? Ўқубон топган савоби, роҳат эрмасму анга? Ёки мундоғ хосиятлар, ҳожат эрмасму анга? Рўзада қуръонпурушлик одат эрмасму анга? * * * Кўп киши қуръон ўқур, оқча олишға жуплашуб. Ёки дам солмоқ учун оғриқ кишига суфлашуб. Бу тижоратдин олурлар мол-у дунё тўплашуб, Орамиздан йўқ қилайлук, бу расмни кўплашуб. * * * Ҳақ таоло нозил этгандур, ўқуб, билмоқ учун, Билмаганларға анинг ҳукми айтилмоқ учун, Ундаги сўзларға лойиқ - -лаб амал қилмоқ учун, Келдиму ё, хатм айлаб, пулға сотилмоқ учун?! * * * Тангриға тоат қилишда, ким амал қилса риё, Ҳақ ризосидин бўлак, қалбида бўлса муддао, Ушбу қилган тоати ўз жониға бўлгай бало, Ул кишиға рўзи Маҳшар бўлғуси қаттиғ жазо! * * * Ҳақ деди Қуръон ийордим, ўқунгиз обдон уни, Бу жаҳон бойлиғин излаб, сотмангиз орзон уни! Энг улуғ неъмат - будур, билмайди кўп инсон буни. Икки дунёда муаззиз, қадрини билгон уни. * * * Кўп тубанлашдик мусул- -монлар тутиб қуръонни хор. Кетди биздан ҳама ерда шаън-у иззат, эътибор. Тутмайин Қуръон йўлин бўлдик балоларға дучор. Эмди ибрат бирла кўз очиб, бўлайлик ҳушёр! * * * Сурайи «Ёсин» тушуб- -дурму биза бемор учун? ҳам «Таборак» сураси, келганмуди мозор учун? Ўзга оятлар яна инганмуди туммор учун? Тангри биздан рози эрмас бадқилиқлар бор учун! * * * Хатмдин сўнг пул улашмоқ, мустафодин қолдиму?! Ёки бу иш чаҳор ёр-у босафодин қолдиму?! Ўйла-ки, ё солиҳ салаф - мусаффодин қолдиму? Бу тубанлик ёки ҳеч бир ақли расодин қолдиму?! * * * Ким риёлик қори бўлса, бор анга қаттиғ азоб! Бу сўзим ёлғон эмасдур, дедим аз рўйи Китоб. Ҳар киши оқил эрурса, қилсин риёдин ижтиноб, Токи, расво бўлмасун, Ҳақ қошида Рўзи ҳисоб. * * * Бу каломуллоҳ ҳамадин, олийдур эй, бе уёт! Паллага солганда ундан, енгил келган коинот. Қадрини билгай унинг, ким истаса роҳ-у нажот. Мақсадинг пул эрса, кандоғ – – дур тиловатлиғ салот?! * * * Ҳақ каломин сотқали, эмди уёл Аллоҳдин! Иззат-у давлатни сен, иста улуғ даргоҳдин. Ҳеч киши навмид эмас, ул марҳаматлиғ Зотдин, Ҳимматингни паст тутиб, бўлмағил гумроҳдин! * * * Ўқума эй, қори ҳаргиз, пул ва ё ифтор учун! Мақтаниб ужб-у риёдин, фазлингни изҳор учун. Мақсадинг шуҳрат эрса, қийналма кўп такрор учун, Яъни ҳозирланма ҳар масжидда бир бозор учун! * * * Ўйласак, холис эмасдур, ўқуғон қуръонимиз. Қайда бор Қуръонни ҳукми - - ға амал қилғонимиз? Пул билан обрў экан бизнинг бузуқ виждонимиз, Оқибат қандоқ бўлур кўнгилдаги иймонимиз?! * * * Қори бўлмоқдин ғараз Ҳақнинг сўзин сотмоқмудур?! Бир – бириға луқма ташлаб, тош каби отмоқмудур?! Касб-у шуҳрат қилғали ё, ўзни кўрсатмоқмудур?! Масжид-у Қуръон талошиб, фитна қўзғотмоқмудур?! * * * Қайси қори бўлса бу Қуръон қошида бе адаб, Бўлғуси хор ўлмоғиға, ул адабсизлик сабаб. Икки дунёда анга Тангри қилар қаҳр-у ғазаб, Доимо таъзим этар Қуръонни, ким роҳат талаб. * * * Оқибат хор бўлғуси Қуръонни хор этган киши. Эътибори қолмагай, бе эътибор этган киши. Ҳар амалда обрўйини ихтиёр этган киши. Эл-у юрт олдида ўзни бахтиёр этган киши. * * * Ҳар киши холис тиловат қилса Қуръонни мудом. Топқуси ул банда икки дунёда аъло мақом. Ҳомил-у ҳам омил-у Қуръон учун дўзах ҳаром. Ўз каломида буни айтган Худойи ло яном. * * * Холисона қорилар ота-аносин қўллагай. Рўзи Маҳшарда аларни жаннат ичра йўллағай. Оби Кавсардин нечанинг ҳалқумини ҳўлағай. Бу саодат қайда онга, ул-ки Қуръон пуллағай! * * * Фарҳатийдек қулларингға, эй Худованди Ажалл. Ҳиммат-у тавфиқ ато қил, айласин холис амал. Етмасин аъмолиға, ужб-у риёлардин халал. Ўртада қуръон талошиб, қилмасун ғавғо-жадал. * * * Қорилар қуръон уқуб, бас эмди пулға сотмасун! Бу қилиқ бирла ўзини, ўт ичиға отмасун! 30. 07. 1946 – йил. Ғулжа.