البحث

عبارات مقترحة:

القدير

كلمة (القدير) في اللغة صيغة مبالغة من القدرة، أو من التقدير،...

الوكيل

كلمة (الوكيل) في اللغة صفة مشبهة على وزن (فعيل) بمعنى (مفعول) أي:...

الشكور

كلمة (شكور) في اللغة صيغة مبالغة من الشُّكر، وهو الثناء، ويأتي...

ОСМОНДАГИ НОМИ ҲАМ СИДДИҚ

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Шамсуддин Ҳакимзода
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات فضائل الصحابة - فضائل الخلفاء الراشدين
Онам "тўлғоқ тутган кечада ёнимда ҳеч ким йўқ эди, қандайдир бир овоз қулоғимга чалинарди, "Эй Аллоҳнинг бандаси осмонда Сиддиқ аталмиш фарзанд муборак бўлсин..." деган овозни эшитардиму бир зотни кўрмасдим" дедилар

التفاصيل

Кунларнинг бирида муҳожир ва ансорлар росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида йиғилдилар. Шунда Абу-Бакр: "қасамки, эй росулуллоҳ умримда бирор марта ҳам бутга сажда қилмадим" дедилар. Бу гапдан Умар розиёллоҳу анҳу аччиқланиб, "жоҳилиятда қанча йиллар яшадингизу бутга сажда қилмадим дейсиз-а?!"- деди. Шунда Абу-Бакр ўсмирлигимда отам Абу-Қуҳофа қўлимдан етаклаб бутлар турган бир хонага олиб кириб, "мана бу сенинг буюк олиҳаларинг уларга сажда қил" деб мени ёлғиз қолдирди. Бутларга яқинлашдимда "қорним оч мени тўйдирчи" дедим жавоб бўлмади, "чанқаганман чанқоғимни қондирчи" десам садо чиқмади, "устим юпун кийинтирчи" дедим индамади, бир тош олдимда "буни сенга отаман агар илоҳ бўлсанг ўзингни ҳимоя қилчи" десам бунга ҳам жавоб қилмади. Тошни унга улоқтирган эдим ерга юзтубан йиқилди. Шунда отам келиб "бу нимаси ўғлим" деди. "Кўриб турганингиздек" дедим. Мени онамни олдиларига олиб бориб, қилмишимдан хабар бердилар. Шунда онам "болани ўз ҳолига қўйинг, Аллоҳ менга осмондан нидо қилган бола шуда" дедилар. Буни эшитиб мен "онажон Аллоҳ сизга нима деб нидо қилган" деб сўрадим. Онам "тўлғоқ тутган кечада ёнимда ҳеч ким йўқ эди, қандайдир бир овоз қулоғимга чалинарди, "Эй Аллоҳнинг бандаси осмонда Сиддиқ аталмиш фарзанд муборак бўлсин..." деган овозни эшитардиму бир зотни кўрмасдим" дедилар.