البحث

عبارات مقترحة:

الغفار

كلمة (غفّار) في اللغة صيغة مبالغة من الفعل (غَفَرَ يغْفِرُ)،...

المهيمن

كلمة (المهيمن) في اللغة اسم فاعل، واختلف في الفعل الذي اشتقَّ...

الشهيد

كلمة (شهيد) في اللغة صفة على وزن فعيل، وهى بمعنى (فاعل) أي: شاهد،...

Чархпалак

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات التاريخ وتقويم البلدان - قصص وعبر
Тарихий – ҳужжатли қисса

التفاصيل

(тарихий – ҳужжатли қисса)         I. Кўп қиссалар Чингизхондан бошланар     Бизнинг боболаримиз дунёни “чархпалак”, “давр”, “даврон” деб атаганлар. Маънолари маълум. Яъни, ҳар бир халқнинг тарихида чархпалакнинг теппасига кўтарилган вақтлари бўлгани каби, пастга тушган вақтлари ҳам бўлади.     Тарих чархпалаги ҳозирги даврда рус халқини баландга олиб чиққанлиги рост. Лекин, “биз ҳозирги илм-маърифатимиз учун рус халқидан қарздормиз” деб юрган кўп мусулмонлар рус халқи ўзининг миллат сифатида сақланиб қолишлигида Буюк Исломдан қарздор эканлигини билавермасалар керак.     Ҳа. Мийлодий ўн иккинчи ва ўн учинчи асрларда Русиянинг деярли барча ерларини ўз тасарруфида ушлаб турган турклашган Олтин Ўрда хонлари Беркехон ва Ўзбекхонлар Ислом динини қабул қилмаганларида рус халқи мўғуллар зулми остида яна кўп йиллар қолиб кетиши ёки миллат сифатида йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин эди. Фикримизни аниқроқ еткизиш учун баёнимизни Чингизхондан бошлай қолайлик.     ...Чингизхон (Буюкхон) лақаби билан машҳур бўлган мўғул хони Темучин ўз болалари ва неваралари билан дунё истилосига чиқиб, Буюк Хитой Деворидан то Қора Денгизга қадар ястанган ерларни босиб олгандан сўнг, умрининг охирида неча минг одамларнинг тер ва қони эвазига қурилган салтанатини болалари Жўчихон, Чиғатойхон, Ўқтойхон ва Тулуйхонларга бўлиштириб, умумий етакчиликни учинчи ўғли Ўқтойнинг қўлига берганлиги тарихдан маълум. Европа тарихчилари Угедейхан деб таниган Ўқтойхон 1236- йилда оғаси Жўчихоннинг иккинчи ўғли Ботухонни кучли лашкар билан Европа истилосига юборади. Ботухон лашкари орасида, табиийки, мўғуллар тасарруфига ўтган Еттисув, (ҳозирги шимолий Қирғизистон ва Қозоғистоннинг бир қисми) Фарғона, Хоразм ва Хўжанд хонликларининг туркий мусулмон аскарлари ҳам бор эди.     Хуллас, Ботухон 1237 - 1238 - йилларда шимолий - шарқий Русияга ҳужум бошлайди ва 1240 - йилга бориб Русиянинг шимолини бутунлай эгаллаб олади. 1241- 1242- йилларга келиб эса, Польша, Венгрия ва бошқа Европа ўлкаларига юриш қилиб, Адриатика денгизи соҳилларига етиб боради ва 1243 - йилда Дашти Қипчоқнинг деярли барча ерларини ўз тасарруфига олган Олтин Ўрда хонлигини тузади.     Дарвоқеъ, мен “Дашти Қипчоқ”, “қипчоқлар” деяпман-у, лекин бу атамаларни ҳозирги ўқувчиларнинг барчаси тушунавермаслигини ўйламабман. Шунинг учун, муҳтарам ўқувчилар, мен сиз азизлардан кечирим сўраб, бир оз чекиниш ясаб, мана шу атамаларнинг изоҳига тўхталиб ўтмоқчиман.   &        II. Қипчоқлар ва Дашти Қипчоқ Ўн биринчи асрдан бошлаб ғарбий томони Дунай, Фин кўрфази, Днепр дарёси ва Қора денгизнинг шимолий соҳилларидан то Иртиш, Обь дарёлари ва Балхаш кўлининг соҳилларига қадар, шимолдан эса, Шимолий Муз Океанидан бошлаб, то Новгород князлигига қадар, шарқий - жанубий томондан эса Хоразм ҳамда Сирдарёнинг қуйилишига қадар ястанган улкан ер майдони Дашти Қипчоқ деб атала бошлаган. Қипчоқлар ҳозирги ўзбек ва қозоқ миллатларининг шаклланишида катта рол ўйнаган энг йирик туркий (баъзи манбаъларда туркий-қирғиз) қабилаларидан биридир. Улар ҳозиргина биз санаб ўтган ерларда кўчман ҳаёт кечириб яшаган жуда ҳам жангари халқлардир. Ўн биринчи аср бошларида қипчоқлар Қора Денгиз ҳамда Азов Денгизи яқинидаги чўлларда, шунингдек, Шимолий Кавказ, Шимолий Дон, Днепр, Дунай, Волга, Иртиш дарёлари бўйларидаги даштларда жойлашиб, теваракдаги минтақаларни ўз тасарруфига қаратганларидан кейин бу ерлар Дашти Қипчоқ деб атала бошлаган. Қипчоқларни рус солномачилари “половецлар”, Европа тарихчилари эса “куманлар” деб аташган. Қипчоқ хонлиги 10 - аср охиридан то 12 - асрнинг биринчи ярмига қадар Киев Руси князликларига ва ҳатто Польша ва Венгрия князликларига юришлар қилиб, Европани титратиб турганлар. Алқисса, 1223 - йилда улар мўғуллардан енгилиб, шунинг билан қудратли Қипчоқ Хонлиги барҳам топади ва уларнинг бир қисми мўғулларнинг Олтин Ўрда хонлиги тасарруфига ўтадилар.   III. Русь князликларининг Олтин Ўрдага ўлпон тўлаши ёхуд Иван Халта қандай қилиб Иван Калитага айланди?     Дашти Қипчоқда тузилган Олтин Ўрда хонлиги қипчоқларнинг юришини давом эттириб, Ботухон Русь князликларини бирин кетин босиб ола бошлайди. Натижада кўп князликлар бевосита Олтин Ўрдага қўшиб олинди ёки унга катта ўлпонлар тўлаб туриш эвазигагина ўз мустақиллигини сақлаб қолди. Манбаъларда айтилишича, биргина Москва князи Иван Калитадан бошқа барча князлар Ботухонга ўлпон тўлаб туришган. Княз Иван эса, ўз “мустақиллигини” ва Олтин Ўрдага қарам эмас деган шуҳратни худди ўша Олтин Ўрдага яширинча халта - халта олтинлар юбориб туриш эвазига сотиб олган экан. Шунинг учун турклашган мўғуллар унга “Иван Халта” деган лақаб қўйган эканлар ва кейин бу лақаб руслаштирилиб Иван Калитага айланибди.         IV. Исломни қабул қилган мўғул ҳукмдори ва ислом адолати. Ботухон барча бутпараст мўғул хонлари каби золим эди ва шу сабабли рус халқига жуда қаттиқ зулм ўтказди. Шунинг учун унинг ҳукмронлик даври рус солномачилари тарафидан тарих варақларига “мўғуллар зулми” дея хат этилгандир.     1255 - йилда Ботухон вафот этиб, Олтин Ўрда тахтига унинг укаси Беркехон ўтиради. Орадан кўп ўтмай у Олтин Ўрдани мўғул империясидан мустақил, алохида хонлик деб эълон қилади. Хонликнинг пойтахтини ҳам Ботухон қурдирган Сарой Боту шаҳридан шахсан ўзи қурдирган Сарой Берке шаҳрига кўчиради ва давлат ишларини тубдан ислоҳ қилишга киришади. Ўша ерда яшаган халқларнинг, шу жумладан русларнинг тарихида ҳам биринчи бор статистик ҳисоб- китоб ишларини бошлаб, мамлакатдаги фуқароларнинг ва уй ҳайвонларининг ҳисобини олади. Хонларнинг одатига айланган талончилик ва зулмни тақа - тақ тўхтатади. Во ажаб! Беркехонга не бўлди? Нима уни зулмдан тўхтатди? Ожиз ва тарқоқ Русь князликлари устига юриш қилиб, шаҳар ва қалъаларини қамал қилиш билан қўрқитиб, жарақ - жарақ олтинлар ундиришдан уни қандай куч қайтарди? У кимдан қўрқди?     Ҳа. Беркехон Аллоҳдан қўрққан эди. Чунки у Ислом Динини қабул қилган эди. Исломда эса зулм ҳаромдир. Олтин Ўрданинг энг биринчи мусулмон хони Берке Исломни қабул қилганидан кейин номини Саид Баракатхон деб ўзгартирди, саройга ислом уламоларини йиғиб, улардан давлат ва фуқаролар ҳамда мамлакат бошқариш ҳақидаги исломий ҳукмларни ва исломий адолат асосларини ўрганди. Агарда у исломга кирмай ёввойи мўғул ҳолида қолганида ва аждодлари каби зулмни давом эттирганида рус халқи яна кўп қирғинларга учрар эди. Аммо, рус халқининг тарихий бахтига яраша у, яна бир мўғулий сулола - элхонийларнинг таъсирида исломни қабул қилди. Элхонийлар Чингизхонниг невараси ва ўзининг ваҳшийлиги билан донг таратган Ҳулокунинг авлодлари эди. Эрон, Ироқ тарафга юриш қилиб, ўша тарафда қолиб кетган Ҳулокунинг авлодлари у вафот қилганидан кейин ерли халқнинг динини қабул қилган эдилар.     ...Шу ерда таъкидлаб ўтишимиз жоизки, ўша вақтга қадар инсоният тарихининг барча даврида ғолиб халқнинг динини мағлуб халқ қабул қилиб келган эди. Аммо ислом... илоҳий ҳақиқатлиги ва ботиний бўйсунмаслик қудрати туфайли уни ғолиб халқ - мўғуллар мағлуб халқ - араблардан қабул қилдилар!     ...Элхонийлар Беркехонга тоға бўлганлари сабабли бир бирларининг аҳволларидан тез - тез хабар олиб турардилар. Беркехоннинг мусулмон бўлишига кучли таъсир қилган яна бир шахс ислом оламини ёввойи мўғуллар истилосидан сақлаб, уларни тор - мор қилган эрюрак Миср ҳукмдори Рукнуддин Бейбарс бўлса ажаб эмас. Асли келиб чиқиши Еттисувлик қирғиз туркларидан бўлган Бейбарс Аббосий халифаларга ҳарбий хизматга ёлланган мамлук эди. Тақдир тақозоси ҳамда ўзининг довюраклиги ва уддабурронлиги натижасида у Мисрдаги мамлуклар давлатининг султони даражасига етди. Рукнуддин Бейбарс ислом ҳукмларини маҳкам ушлаган, адолатли султон бўлганлиги сабабли жуда кўп подшоҳларга ўрнак бўлган. Унга ҳатто насоро подшоҳлари ҳам ҳавас билан қарашиб, ўзаро муносабатлар ўрнатишга интизор бўлишган. Кечаги ёвуз Берке, бугунги Саид Баракатхон ҳам Бейбарс каби адолатли бўлишга интилди. Мамлакатга ислом адолати билан ҳукм қилди. Шаҳарларга масжидлар қурдириб, ислом даъватини бошлади. Аммо, икки юз йил илгари насоро динини қабул қилган рус халқини исломни қабул қилишга мажбурламади. Ваҳоланки, руслар Олтин Ўрда хонлигининг фуқаролари эди. Саид Баракатхон 1266 - йилда вафот қилди.             V. Ўзбекхон ва унинг исломий сиёсати.     Рус халқига ислом адолати билан меҳрибонлик қилган яна бир мўғулий - мусулмон ҳукмдори 1313 - йилда Олтин Ўрда тахтига ўтирганЎзбекхондир. Ўзбекхон Сирдарёдан то Новгородга қадар чўзилган улкан империя ҳукмдори бўлишига қарамай, қўл остидаги рус, болгар, украин, белорус каби славян халқларига ва хазар, қипчоқ, қирғиз, қорачой, татар, нўғой, тува, ёқут ва бошқа туркий халқларига уларнинг диний тафовутига қарамасдан бир хил, адолатли сиёсат юргизган. Барча халқлар ўз динларида, ибодатларини эркин адо қилиб яшашган. Ҳозирги рус тарихчилари Олтин Ўрдани бошдан оёқ қора бўёқ билан кўрсатадилар. Аслида ҳақиқат бошқача. Биргина факт: Қозоғистондан чиқадиган ва 1993 - йилда босилган “Шўра” журналининг 3- сонида Ўзбекхон ҳақида маълумот билан бирга у чиқарган мана бу фармон босилган:     “...Кимда ким насороларнинг мол мулкини тортиб олган бўлса, ундан уч ҳисса ундириб, эгасига қайтарилсин! Маҳаллий аҳолига ҳеч ким қўпол муомала қилмасин! Насороларнинг диний хизматчилари ҳарбий хизматдан озод қилинсин!...” Шу ва шу каби адолатли сиёсати туфайли 1313-йилда Ўзбекхонга Рим папасидан миннатдорчилик мактуби келган. Хулласи калом, тарихий ҳақиқат шулки, Чингизхон, Ботухон ва бошқа мўғул хонларининг рус халқи бошига солган зулм ва қирғинлари Саид Баракатхон ва Ўзбекхонлар даврида тақа - тақ тўхтади. Нега? Албатта, ислом шарофати туфайли! Худди мана шу сабабли биз бугун ҳеч иккиланмасдан Буюк Россия Буюк Исломга миннатдордир деб айта оламиз.         VI. Миллат тарихи     Ўзбекхон... Нега унинг номи шундай? Унинг номи миллат номиданми ёки миллат номи унинг номиданми? Бу тарихчилар орасида мунозарали масала. Унинг даврига келиб мўғуллар Дашти Қипчоқда яшаган қипчоқ, қирғиз, туркман, татар, бошқирд, нўғой, қумиқ, жалойир, барлос, боёвут, қарлуқ, можор, манғит, найман, қўнғирот ва бошқа шу каби туркий улуслар билан аралашиб, батамом турклашиб кетган эдилар. Ўзбекхон бу халқлардан қайси бирининг вакили эканлиги ҳозирга қадар мубҳам бўлгани билан кўпгина тарихчилар ўзбек халқининг миллат сифатида келиб чиқиш ва шаклланиш тарихини Ўзбекхондан бошлайдилар.         VII. Чархпалакнинг устига қачон чиқамиз?     Бир вақтлар бутунлай Сибирия ва Олтой бизнинг боболарнинг: ўзбекларнинг қирғизларнинг, қозоқларнинг яъни қадимий қипчоқларнинг ери бўлган, у вақтларда биз барчамиз бир миллат ва бир давлат бўлганмиз десангиз ҳозирги авлодлар буни тасаввур ҳам қила олмайдилар. Улар Россияга сафар қилсалар худди бегона юртларга кетаётгандек мунғаядилар. Боражак ерлари боболарининг маскани эканлигини ҳаёлларига ҳам келтирмайдилар. Поездда бораётиб Красноярскь, Тюмень шаҳарларидан ўтадилар ва бу шаҳарларнинг номини ҳам бизнинг боболар Қизил Жар ва Туман деб қўйганлигини билмайдилар. Улар Ураль дарёсидан ўтадилар. Аммо бу дарёнинг номини ҳам бизнинг қайсидир асрда яшаган бобомиз Ўрол (чунки у дарё ўралиб - ўралиб, буралиб - буралиб оқади) деб номлаганини ақлларига сиғдира олмайдилар. Давр чархпалаги эса тинмай айланади. У бизни ҳам юқорига элтар эди агар табиийликга кўнсак. Йўқ. Буни ўзимиз ҳоҳламаймиз. Бизга шу ер ҳам бўлаверади деб, пастларда, тубанларда яшайверамиз. Биз шунга одатланиб қолганмиз.