البحث

عبارات مقترحة:

المتين

كلمة (المتين) في اللغة صفة مشبهة باسم الفاعل على وزن (فعيل) وهو...

اللطيف

كلمة (اللطيف) في اللغة صفة مشبهة مشتقة من اللُّطف، وهو الرفق،...

الواسع

كلمة (الواسع) في اللغة اسم فاعل من الفعل (وَسِعَ يَسَع) والمصدر...

Росулуллоҳ -саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг- ҳаждаги аҳволлари

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Файсал ибн Али Ал Баъданий ، Шамсуддин Ҳакимзода
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات
Кўпчилик мусулмонлар ҳаж ибодати аҳкомларини билишлик билан гина кифояланиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаждаги аҳволлари ва шахсий намуналарини билмайди. Ушбу китоб Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж ибодати асносидаги иймоний ва тааббудий ҳамда инсонларга ва оилаларига бўлган ўзаро муомалалари қандай бўлганлиги ҳақида сўз юритади.

التفاصيل

Росулуллоҳ -саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг- ҳаждаги аҳволлари Бош сўз Ҳаж ибодати вақтида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Роббиси билан бўлган аҳволлари. Тавҳидга аҳамият бериш ва уни ижро қилиш Аллоҳнинг шиорларини улуғлаш Мушриклардан тамомий узилганликни ва уларга хилофликни изҳор қилишлари Тавозеъ ва хотиржамликлари Савоб ишни кўп ва  ўз қўллари билан қилишлари Амалларда мўътадилликни ихтиёр қилганлари Зоҳидликлари Фатволари. Ваъзлари ва огоҳлантиришлари. Ҳаққа тобеъ бўлишга ва бир манбаъдан “сув ичишга” тарбиялаганлари. Умматни бирлаштирганлари ва уларни фитналар билан тарқоқлик сабабларидан огоҳлантирганлари. Музаффар етакчилик ва гўзал муомала. Учинчи фасл: Ҳажда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилалари билан бўлган аҳволлари. Ҳаж вақтида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оила лари билан бўлган аҳволлари Уларга ибодат ҳукмларини таълим берганлари. Ҳаж сафарига чиқмасдан олдин оила аъзоларини ҳажга тайёрлашликлари. Аҳли байтининг зиммаларидаги вожибни адо қилишларига ҳарисликлари. Аҳлу оилаларини фитнадан ҳимоя қилишлари. Аҳли байтларига меҳрибонликлари ва улардан машаққатни енгиллатишлари. Аҳли байтларини риоя қилишлари ва овутишлари. Аҳли байтларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари. Хотима:  Росулуллоҳ -саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг- ҳаждаги аҳволлариБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бош сўзОламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду – санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳлу байтига ҳамда барча саҳобаларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин! Ундан сўнг: Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло бандаларини Пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга гина эргашишликга буюриб:)وَمَآ آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُواْ(“Пайғамбар сизларга нимани берса – дарҳол олинглар ва нимадан қайтарса – дарҳол қайтинглар” (Хашр: 7) деди ва улар учун Ўз Пайғамбарини гўзал намуна қилди: )لَّقدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو                                        اللَّهَ وَالْيَوْمَ الآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيراً( “Дарҳақиқат, сизлар – Аллоҳни ва охират кунини умид қилганлар ҳамда Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Аллоҳнинг Пайғамбарида гўзал намуналар бордир”     (Аҳзоб: 21) Шунингдек, Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло Пайғамбарга эргашишлик – бу Аллоҳни севишликнинг белгиси эканлигини ҳамда  Пайғамбарга итоат қилишлик – бу Аллоҳнинг Ўзига итоат қилишлик эканлигини аниқ билдирди:قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ ٱللَّهَ فَٱتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ ٱللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ     ذُنُوبَكُمْ“(Айтинг эй, Муҳаммад): агар сизлар Аллоҳни севсангиз менга эргашинглар. (Ўшанда гина) Аллоҳ сизларни севар ва гуноҳларингизни мағфират қилар”                                        (Оли Имрон: 31)مَّنْ يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ أَطَاعَ اللَّهَ وَمَن تَوَلَّى فَمَآ أَرْسَلْنَاكَ عَلَيْهِمْ حَفِيظاً    “Ким Пайғамбарга итоат қилса, демак у Аллоҳга итоат қилибди. Ва ким юз ўгирса, (билинг – ки, эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Биз сизни уларга қўриқчи қилиб юбормадик”                                                   (Нисо: 80)Яна Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло Ўз Пайғамбарига эргашган ва унинг фармонларини бажарган одамлар учун улуғ савоблар бўлишини таъйин қилди:وَمَن يُطِعِ اللَّهَ وَالرَّسُولَ فَأُوْلَـئِكَ مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللَّهُ عَلَيْهِم مِّنَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَآءِ وَالصَّالِحِينَ وَحَسُنَ أُولَـئِكَ رَفِيقاً“Кимда – ким Аллоҳга ва Пайғамбарга итоат қилса, бас ўшалар гина (охиратда) Пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ бандалардан иборат Аллоҳ неъматлантирган зотлар билан бирга бўлар. Улар энг яхши ҳамроҳдирлар! (Нисо: 69) Ҳаж ибодати Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик ва ўрнак олишлик кўзга яққол ташланиб турадиган Ислом ибодатларидан биридир. Бугунги кунда бир тоифа уламолар ва талаби илмлар ҳаж аҳкомлари ҳақидаги ҳадисларга, ҳаждаги ҳожиларнинг умумий хатоларига ҳамда ибодатларнинг саҳиҳ ёки ботил бўлиш сабабларини баён қилишга аҳамият бердилар. Бу ҳаракатлар муҳим нуқсонларни бартараф қилишда маълум ютуқларга эришди ва одамлар орасида бу улуғ ибодат ҳақида илм ҳосил бўлишига олиб келди. Лекин, бу ерда аҳамият беришга муҳтож бўлган яна бир муҳим тараф бордир. У ҳам бўлса, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаждаги аҳволлари ва шахсий намуналаридир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаждаги аҳволлари ва шахсий намуналарини билишликнинг аҳамияти тубандаги сабаблар орқали маълум бўлса ажаб эмас:v  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаждаги аҳволлари ва шахсий намуналарини дарс қилишлик, тушунишлик ва ҳаётда татбиқ қилишликнинг зимнида ҳаж ибодатининг ҳукми ҳамда мақсадларини риоя қилиш ва ҳаждаги бандалик мақомотларини ижро қилиш бордир.v Кўпчилик мусулмонлар ҳаж ибодати аҳкомларини билишлик билан гина кифояланиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаждаги аҳволлари ва шахсий намуналарини билмаганликлари.v Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаждаги аҳволлари ва шахсий намуналари зимнидаги маънолар ва мақсадларнинг ҳатто, ҳадис илми билан шуғулланган муайян талаби илмлар тарафидан ҳам татбиқ қилинмаслиги.v  Ҳаж ибодатининг ўзига хос табиатга эгаэканлиги. Чунки, у мавсумда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам турли тоифадаги одамлар билан муомала қилганлар, ўзларига бу сувратда йўлиқишга тайёр бўлмаган қавмлар билан учрашардилар. Гоҳо улардан баъзилари билан бўлган учрашувлари ўзгаларидан тамомила бошқача тарзда кечарди. Шунинг учун ҳар бир учрашувларида ҳар қайси қавмларга ўзига хос муомала намуналарини кўрсатардилар.v  Ҳаж сафарида барча аёллари ва оиласи -даги бошқа заифалар жамъ бўлишарди ки, бу ҳолда у зотдан илгари содир бўлмаган муомала намуналарининг содир бўлиш имкони туғиларди. Шунинг учун бу дарслик Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаждаги аҳволлари ва шахсий намуналари ҳақида ёрқин сувратларни ва тўлақонли тавсифларни беришга ҳаракат қилароқ майдонга келди. Шояд, бу китобда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг наҳжига эргашувни ҳоҳловчиларга зиёда ёрдамлар бўлса! Аммо, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж ибодатларини сифатлаган ҳадислар жуда кўп келганлиги сабабли, ибодатнинг сифатига муфассал тўхталганимиз йўқ. Аксинча, бошқа жониблардаги умумий ишоратлар ва намуналарни изҳор қилиш билан гина кифояландик. Чунки, бу жуда улкан мавзу бўлиб, уни қисқача бир дарслик ичига сиғдиришнинг имкони йўқдир.Мавзуларни ўзаро яқинлаштириш ва ифодадаги парокандаликдан қочиш умидида китобни тубандагича уч фаслга бўлдик:·        Биринчи фасл:     Ҳаж ибодати вақтида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Роббиси билан бўлган аҳволлари.·        Иккинчи фасл:     Ҳаж ибодати вақтида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматлари билан бўлган аҳволлари.·        Учинчи фасл:     Ҳаж ибодати вақтида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилалари билан бўлган аҳволлари.Мен Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолодан – Ўзининг гўзал исмлари ва олий сифатларини ўртага қўйиб – мана шу китобни ҳаж ва умра ибодатига келувчиларга фойдали,  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишни ҳоҳловчиларга ёрдамчи қилишлигини ҳамда Ўз раҳмати ила қабул айлашини сўраб қоламан! Зеро, У – Эшитгувчи ва дуоларни ижобат қилгувчидир!Фурсатдан фойдаланиб, китобимизни мана шу сувратда чиқишлигига ҳисса қўшган инсонларга ташаккурларимни изҳор этаман! Уларга мендан холис дуолар ва чексиз миннатдорчиликлар бўлгай!Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло Ўзининг бандаси ва элчиси Муҳаммадни, унинг оила аъзоларини ҳамда саҳобаларини Ўз раҳматига олгай!Биринчи фасл:Ҳаж ибодати вақтида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Роббиси билан бўлган аҳволлари. Ҳаж ибодати вақтида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Роббиси билан бўлган аҳволлари. Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло билан мустаҳкам алоқа – бу тақводор зотларнинг бойлиги, обидларнинг жамғармасидир. Ҳаж ибодати эса, Аллоҳ билан банданинг ўртасидаги алоқани мустаҳкамлайдиган убудийят (қулчилик) мадрасаси ҳамда тақво хазинасидаир. Ҳаж ибодати сабабли инсон нафси Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолога нисбатан убудийят, тавозеъ ва инкисор (синиқлик) мақомларию манзилларида жилваланишга ўрганади. Бу ибодат пайтида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам турли ҳолатларни бошидан кечирдилар. Зеро, энг кўп ибодат қилгани ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло билан мудом боғланишда бўлиб тургани ҳолда, гоҳ ҳожиларга таълим бериб, бошқарардилар, гоҳо аёлларига аҳамият берардилар ва оиласига хушмуомалада бўлиб, сабр қилардилар. Лекин, буларнинг ҳеч бири у билан Роббиси ўртасидаги алоқанинг давомийлигига монеълик қилмас эди ва Ҳожасининг ҳузурида тўла инкисор мақомида туришликдан чалғитмас эди. Агар биз ҳаж маҳалидаги Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Роббисига бўйинсуниш мақомларини санай берсак сўз жуда ҳам узун бўлиб кетади. Шунинг учун баъзи бир муҳим мақомларга гина тўхталиб ўтмоқчимиз: Тавҳидга аҳамият бериш ва уни ижро қилишРасулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж амалида тавҳидга бош масала қатори аҳамият бериб, ижро қилган. Зеро, Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло:وَأَتِمُّواْ الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ للَّهِ “Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун холис адо қилинглар” дея ҳаж ибодатларини пухта ва ихлос билан бажаришга буюрган эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаждаги амаллари устида фикр юритган одам у амалларда ба айни тавҳид жилоланганлигини билиб олади.  Жумладан:a)    Талбия. Талбия Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолонинг шериксиз ва ёлғизлигини (тавҳидни) амалда ифодалаган ҳаж шиорларидан биридир.    Танбеҳ:“Шиор”, “шаоъир”, “машоъир” деб ҳаж мобайнида адо қилинажак тавоф, саъй, қурбонлик, соч олдириш каби ибодатларга айтилади. Бундан буён бу атамаларни ўз ҳолича(таржимасиз) ёзилади. Тарж.Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у айтади – ки:   “(Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ) овозини баланд кўтариб қуйидагича тавҳидни изҳор қилдилар:     Лаббайка, Аллаҳумма, лаббайк! Лаббайка лаа шарийка лака лаббайк! Иннал ҳамда, ван неъмата, Лака вал мулк! Лаа шарийка лак! Яъни: “Лаббай, эй, Аллоҳим! Сен шериксиз ягонасан, лаббай! Ҳамду  сано Сенгадир, неъмат ва мулк Сенингдир! Сенинг шеригинг йўқдир!”  (Муслим: 1217) Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Бу калималарга ҳеч нарсани зиёда қилмадилар” дейди.   (Бухорий: 5914) Аммо, Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда эса у: “(Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзининг талбиясида ”Лаббайка илаҳул ҳаққи лаббайк!” (яъни: эй, ҳақиқий илоҳ, лаббай!) жумласини қўшгандир” деган. (Ибн Можжа: 2920)b)    Холис амалга аҳамиятлари ва риё–сумъадан (хўжакўрсинга қилинган амалдан) сақлашлигини  Роббисидан сўраганликлари.   Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: “Эй, Аллоҳим! Менга риё ва сумъасиз ҳажни насиб айлагайсан!” (Ибн Можжа: 2890) c)     Тавофдан кейинги икки ракъатлик намозда икки ихлос сурасини ўқиганликлари. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у айтади: “ўша икки ракъатликда икки ихлос сурасини: “қул ҳуваллоҳу аҳад” билан “қул йа аййуҳал кафирунни” ўқидилар” (Термизий: 869)d)    Сафо ва Марвада тавҳид маъносида дуо қилганлари. Яна Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у дейдики: “ (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саъй амалини)  Сафодан бошлаб, унинг тепасига кўтарилдилар. Токи, Байтуллоҳга кўзлари тушгач, қиблага юзланиб, такбир айтдилар ва Аллоҳнинг ягоналигини изҳор қилиб: “лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу, ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин Қодийр. Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу...” деб уч марта такрорладилар... Қачон Марвага етиб борганда, у ерда ҳам Сафода қилганлари каби (дуо) қилдилар...” (Муслим: 1218)e)     Арафотда ҳам тавҳид билан дуо қилганлари. Ҳадисда ривоят қилинадики: “Дуонинг энг яхшиси Арафот кунининг дуосидир. Мен ва мендан илгариги Пайғамбарлар айтган(дуо)ларнинг энг яхшиси “лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу, ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин Қодийр” дуосидир” (Термизий: 3585) Амр ибн Шуайб отасидан, отаси эса бобосидан эшитган ҳадисда у дейдики: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Арафот кунидаги энг кўп (такрорлаган) дуоси “лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу, ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, би ядиҳил хайру ва ҳува ъала кулли шайъин Қодийр” дуосидир.”                                          (Аҳмад: 6961)Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги замонимиздаги ҳожиларнинг аҳволига назар солган одам уларнинг амалларида алвон – алвон бидъатлар ва хурофотларнинг, ҳатттоки, ёмонлиги инсонлар аро ёйилиб бораётган ширк амалларининг гувоҳи бўлади. Шунинг учун даъватчилар ва илм аҳллари елкасида инсонларга дин асосларини ўргатишлик, Пайғамбарлар олиб келган тавҳид ҳақиқатини баён қилишлик ва уларни ширкнинг ҳар иккала туридан ва бошқа залолатлардан огоҳлантириш каби жуда катта масъулиятлар бордир. Даъват масаласида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатган йўллари аввало тавҳидни бошқа арконлардан муқаддам қўйиб тушинтиришдан иборатдир. Шунинг учун Муъоз ибн Жабални Яманга юбораётганда унга: “уларни (аввало) “Ягона Аллоҳдан бошқа маъбуд йўқ, Муҳаммад унинг элчиси” деб гувоҳлик беришга даъват қил. Агар шунга итоат этсалар унда уларга Аллоҳ бир кеча  кундузда беш вақт намозни фарз қилганлигини ўргат. Бунга ҳам итоат қилсалар, у ҳолда уларга Аллоҳ таъоло мол – мулкларида муъайян садақани фарз қилганлигини, бу садақа бойларидан олиниб камбағалларига берилажагини билдир.” (Бухорий: 1395)Эй, ҳожи биродарим! Агар сиз тавҳидни аввало ўзингизда рўёбга чиқариб, бир вақтнинг ўзида ҳам тавҳидни ижро қилувчи ҳам тавҳидга даъват қилувчи бўлсангиз на қадар соз бўларди! Аллоҳнинг шиорларини улуғлаш Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло бандаларини (ҳаж ибодати вақтидаги) Ўзининг шиорларини улуғлаб, ҳурмат қилишга буюрди ва бу нарсани тақвонинг рукни, убудийятнинг шарти ҳамда савобга етишнинг йўли деб эълон қилди:(ذٰلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ ٱللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى ٱلْقُلُوبِ)    “...Кимда ким Аллоҳ (таоло) нинг шиорларини улуғласа–бу қалбларнинг тақвосидандир”     (Ҳаж: 32)(ذٰلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ حُرُمَاتِ ٱللَّهِ فَهُوَ خَيْرٌ لَّهُ عِندَ رَبِّه) “...Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни риоя қилса – бу Роббисининг олдида ўзи учун яхшидир.”    (Ҳаж: 30) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг фармонларини етказувчи бўлган ҳолда дедилар: “Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан четлан! Ўшанда сен инсонлар орасидаги энг ибодатгўйи бўласан” (Термизий: 2305) Агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло Ўзининг шиорларини ҳурмат қилишликни вожиб қилган бўлса, бунинг муқобилида у шиорларни енгил санашликдан, ҳаромларни риоя қилмасликдан, ҳадларга яқинлашишликдан ва тажовуз қилишликдан огоҳлантриб, Байтул Ҳарам хусусида бундай деди:(وَمَن يُرِدْ فِيهِ بِإِلْحَادٍ بِظُلْمٍ نُّذِقْهُ مِنْ عَذَابٍ أَلِيمٍ)    “Кимда – ким у ерда зулм ила бузғунчиликни ихтиёр этса, Биз унга аламли азобни тоттиражакмиз!”                                                    (Ҳаж: 25) Ҳадларни риоя қилиш ҳақида яна Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло деди:(تِلْكَ حُدُودُ ٱللَّهِ فَلاَ تَعْتَدُوهَا وَمَن يَتَعَدَّ حُدُودَ ٱللَّهِ فَأُوْلَـٰئِكَ هُمُ ٱلظَّالِمُونَ)“Булар  Аллоҳнинг чегараларидир. Бас улардан тажовуз қилманг! Кимда – ким Аллоҳнинг чегараларидан тажовуз қилса, ана ўшалар гина золимлардир!”                                           (Бақара: 229)(وَمَن يَعْصِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُ يُدْخِلْهُ نَاراً خَالِداً فِيهَا وَلَهُ عَذَابٌ مُّهِينٌ) “Кимда – ким Аллоҳга ва расулига осий бўлиб, Унинг ҳадларидан тажовуз қилса, абадий қоладиган дўзахга солажак ва унга хорлик азоби бўлажак!”                                               (Нисо: 14) Мустафо Пайғамбарлар ва Аллоҳни яхши таниган одамлар бу оятларни яхши тушунишган. Буларнинг бошида Аллоҳ шиорларини ва ҳаромларини энг кўп риоя қилган ва ҳадларга тажовуз қилишдан энг кўп сақланган, Пайғамбарларнинг имоми ҳамда  барча халқларнинг саййиди Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам тургандир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж шиорларини улуғлашлиги ва ҳаромларни риоя қилишлиги турли суратларда кўзга ташланган бўлиб, уларнинг орасидан кўзга энг яққол ташланганлари тубандагилар:v       Эҳром учун ғусл қилганлари ва сочларини талбид қилганлари ва ғуслдан сўнг энг ширин атирлар билан хушбўйланганликлари.Талбид – бу сочга, ёйилиб, тўзиб кетмаслиги учун ёпишқоқ нарса суртиб, қотириб қўймоқ. Тарж.Зайд ибн Собитдан ривоят қилинган ҳадисда у Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эҳром учун кийимларини ечганларини ва ғусл қилганликларини айтади. (Термизий: 830)Яна бир ҳадисда Умар розияллоҳу анҳу:“Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сочларини талбид қилган ҳолда талбия айтганларини кўрдим” дейди.                                             (Бухорий: 1540)Оиша онамиз эса: “мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни эҳромга киришларидан илгари энг ширин атирлар билан хушбўйлантириб қўярдим” деб ҳадис ривоят қилганлар.                (Муслим: 1189)      v            Зул Ҳулайфадан ҳадй учун будун(қурбонликга сўйиладиган туялар ва моллар) ҳайдап кетишлари.Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло айтди:)وَٱلْبُدْنَ جَعَلْنَاهَا لَكُمْ مِّن شَعَائِرِ ٱللَّهِ( “Будунларни сизлар учун Аллоҳнинг шиорларидан қилдик” (Ҳаж: 36) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи қурбонликларга ўзларининг муборак қўллари билан белги қўярдилар ёки мунчоқ осардилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешинни Зул Ҳулайфада ўқидилар. Кейин (қурбонликга атаган) туясини келтиришни буюрдилар ва туянинг ўнг ўркачининг устидан бир оз қон оқизиб (белги) қўйдилар. Кейин икки ковушни мунчоқ қилиб тақиб қўйдилар” (Муслим: 1243) Ибнул Касир айтади: “ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу белгини ва мунчоқни ўзларининг муборак қўллари билан қилдилар. Бошқа қурбонликларга белги қўйиш ва мунчоқ тақишни бошқаларга топширдилар” (Ибнул Касир. “Пайғамбарнинг сийратлари” китобидан)Шунингдек, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қурбонлик туяси бор кишини қурбонлик туяга минишдан қайтариб: “Агар жуда муҳтож бўлсанг гина, то минишга улов топгунга қадар яхшилаб (қийнамай) мингин” дедилар. (Жобир розияллоҳу анҳу ривояти. Муслим: 1324)v     Талбияни эҳромга кирганидан бошлаб,то наҳр (қурбонлик сўядиган) куни Ақоба жамаротига тош отгунга қадар айтишлари.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у айтади: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам то жамаротул Ақобага тош отгунга қадар талбия айтдилар” (Ибн Можжа: 3040) Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар: “Муҳаммадни ҳақ билан юборган Зот номига қасам ичиб айтаманки, мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Минодан Арафотга чиқдим.Орасига (бошқа) таҳлил ва такбирларни аралаштирганини ҳисобга олмаганда, то жамаротул Ақобага тош отгунларича талбияни тўхтатмадилар”                             (Ҳоким. “Мустадрак”)Шунингдек Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам талбияни саҳобалари эшитарлик даражада баланд овоз билан айтардилар. Бунга далил Ибн Умар розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинган мана бу ҳадисдир: “мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам нинг талбид қилган (сочини махсус суюқлик билан қотирган) ҳолда “Лаббайка, Аллаҳумма, лаббайк! Лаббайка лаа шарийка лака лаббайк! Иннал ҳамда, ван неъмата, Лака вал мулк! Лаа шарийка лак!” деганларини эшитдим”     (Бухорий: 5915)Ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай деганлар: “менга Жибрийл келиб, талбияни эълон қилиб (баланд овозда) айтишимни буюрди”                                            (Аҳмад: 2950)v                  Маккага киришдан илгари ўзларидан сафар ғуборлари ва тартибсизликларини кетказиш учун ғуслқилишлари ва масжидга кирган заҳоти тавофни бошлаганликлари. Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккага қадам қўйишдан илгари Зу Таво (деган жой) да тўхтаб, тонг оттирардилар ва ғусл қилардилар. Кейин эрта билан Маккага кириб борардилар” (Муслим: 1259)       v           Ўзларига лозим кўрганда Ҳажаруласвадни қучоқлаганликлари, ўпганлари, унга пешонасини теккизганлари, унинг олдида йиғлаганлари ва Рукнул Ямонийни силаганлари.      Сувайд ибн Ғафала айтади: “мен Умар ибн Ҳаттобнинг ҳажарул асвадни лозим тутиб, ўпганини ва Расулуллоҳнинг махфий йиғлаганини кўрганман”    (Муслим: 1271)                                                                         Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: “Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу (ҳажарул асвад қўйилган) рукнга энгашиб “мен биламанки, сен бир тошсан. Агар менинг ҳабибим (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) сени ўпганини ва силаганини кўрмаганимда зинҳор ўпмас ва силамас эдим” деди.” (Аҳмад. “Муснад”: 131)Жобир розияллоҳу анҳу айтди: “(Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳажарул Асваддан бошладилар. Уни силадилар. Кўзларидан ёш оқар эди” (Байҳақий. “Сунанул Кубро”)                                v      Мақому Иброҳимнинг орқасида намозўқиганликлари, саъй амалини Сафодан бошлаганликлари ва Сафо–Марвада зикр –у дуолар қилиб турганликлари. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда мана бундай дейилади: “кейин мақому Иброҳимга ўтдилар ва “ваттахизув мин мақооми Иброҳийма мусоллан” оятини ўқидилар. Мақому Иброҳим ўзлари билан Байтнинг орасида қолди. Яна бир ривоятда Мақому Иброҳим орқасида икки ракаат намоз ўқиганликлари ривоят қилинади. (“Жомиъу Термизий: 856) Кейин эшикдан Сафога кўтарилдилар. Унга яқинлашгач, “иннас Сафо вал Марвата мин шаъаириллоҳ”ни ўқиб, “Аллоҳ бошлаган жойдан бошлайман” дедилар (Чунки, Аллоҳнинг ояти “Иннас Сафо...” деб Сафодан бошланган эди. Таржимон изоҳи) ва Сафодан бошлаб, унга кўтарилдилар. Токи, Байтуллоҳни кўрганларида қиблага юзланиб тавҳид, такбир калималарини айтдилар. Ундан кейин “лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу, ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин Қодийр. Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу анжаза ваъдаҳу ва насоро абдаҳу ва ҳазамал аҳзааба ваҳдаҳу”ни уч марта ўқидилар. Бунинг орасида дуо ҳам қилдилар. Ундан кейин Марвага тушиб кетдилар. Марвада ҳам Сафодаги каби (дуоларни) қилдилар.                                        (Муслим: 1218)                                                                                       v          Машъарил ҳаромда Роббисини зикрқилиб, Унга ёлбориб узоқ вақт турганликлари.  Зеро, Алллоҳ субҳанаҳу ва таъоло айтган эди:)لَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ أَن تَبْتَغُواْ فَضْلاً مِّن رَّبِّكُمْ فَإِذَآ أَفَضْتُم مِّنْ عَرَفَاتٍ فَٱذْكُرُواْ ٱللَّهَ عِندَ ٱلْمَشْعَرِ ٱلْحَرَامِ وَٱذْكُرُوهُ كَمَا هَدَاكُمْ وَإِن كُنْتُمْ مِّن قَبْلِهِ لَمِنَ ٱلضَّآلِّينَ( “(Ҳаж мавсумида касб қилиш билан) Роббингизнинг фазлини умид қилишингизда сизлар учун ҳеч зиён йўқдир. Бас, қачон Арафотдан тушсангиз, Машъарул Ҳаром олдида (Муздалифада) Аллоҳни зикр қилинглар. У (Аллоҳ) сизларни адашганларингиздан кейин ҳидоят қилгани каби, сизлар ҳам Уни зикр қилинглар”  (Бақара: 197) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Роббисига илтижосини сифатлаб Жобир розияллоҳу анҳу мана бундай ҳадис ривоят қилган: “уларга субҳи содиқ билингач, азон ва иқомат билан бомдод намозини ўқидилар. Кейин Қасвога (туяларига) миниб Машъарул Ҳаромга жўнадилар. (У ерда) қиблага юзланиб, Аллоҳга дуо қилиб, таҳлил, такбир, тавҳид калималарини айтган ҳолда тонг жуда ҳам оқариб қолгунга қадар тура бердилар. Ундан кейин кун чиқишидан илгари (Минога) жўнадилар” (Муслим: 1218)v   Наҳр (қурбонлик сўйиладиган) кунида,аввалги таҳаллулдан кейин Байтуллоҳни зиёрат қилишлик учун хушбўйланишлари.Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда айтадиларки: “мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни Байтуллоҳни зиёрат қилишларидан илгари Минода хушбўйлантирдим” (Саҳиҳи Ибн Хузайма: 2934. Саҳиҳи Ибн Ҳиббон: 3881)v          Ибодат замонларини ва ўринлариниулуғлашликлари.Зеро, айтган эдиларки: ü “Бир – бирларингизга қонларингиз ва молларингиз мана шу кунларингиз, ойларингиз ва мана шу шаҳрингизнинг (Макканинг) ҳаромлиги каби ҳаромдир”                                               (Муслим: 1218)ü “Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолонинг наздида энг улуғ кун – бу наҳр кунидир. Ундан кейин одамлар Минога қарорлашадиган кундир” (Яъни, қурбонлик сўйиладиган –  қурбон ҳайит куни ва унинг эртаси. Таржимон изоҳи)                                             (Абу Довуд: 1765)ü “Арафот, наҳр ва ташриқ кунлари бизнинг – аҳли исломнинг байрамидир. Бу кунлар емоқ ва ичмоқ кунларидир”                                                (Термизий: 773)Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж ибодати замонларининг ва ўринларининг ҳурматини сақлаган ҳолда ҳаж қилишга ҳожиларни тарғиб қилиб мана бундай дедилар: ü “Мабрур (мақбул) ҳаж учун жаннатдан ўзга мукофот йўқдир”                                                                                              (Бухорий: 1773. Муслим: 1349)ü “Кимда  ким аёлига шаҳвоний муноса -батда бўлмаган, фосиқлик қилмаган ҳолда мана бу уйни ҳаж қилган бўлса, (уйига) онасидан туғилгандек (бегуноҳ) қайтибди.”         (Бухорий: 1819)  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу иршодлари Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолонинг тубандаги фармонларига ҳамоҳангдир:) ٱلْحَجُّ أَشْهُرٌ مَّعْلُومَاتٌ فَمَن فَرَضَ فِيهِنَّ ٱلْحَجَّ فَلاَ رَفَثَ وَلاَ فُسُوقَ وَلاَ جِدَالَ فِي ٱلْحَجِّ وَمَا تَفْعَلُواْ مِنْ خَيْرٍ يَعْلَمْهُ ٱللَّهُ وَتَزَوَّدُواْ فَإِنَّ خَيْرَ ٱلزَّادِ ٱلتَّقْوَىٰ وَٱتَّقُونِ يٰأُوْلِي ٱلأَلْبَابِ( “Ҳаж – бу маълум ойлардир. Ким у(ой)ларда эҳром боғласа, ҳажда шаҳвоний қилиқлар қилмасин, гуноҳлардан ва жанжалллардан олис бўлсин! Нимаики яхшилик қилсангиз Аллоҳ билиб турар. (Ҳажга) сафар озиғини тайёрланглар. Энг яхши тайёргарлик – бу тақводир! Ва Мендан тақво қилинглар, эй ақл соҳиблари!”                                              (Бақара: 197)  Бугун эса... Бугунги ҳожиларнинг кўпчилиги Аллоҳнинг ҳадларига ва ҳаромларига мутлақо риоя қилмайдилар! Ҳаж амалларига ва ўринларига парво қилмайдилар! Бу Аллоҳни менсимасликдир! Чунончи, Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтган эдилар: “улар Аллоҳни менсимайдилар! Аллоҳнинг буйруғига парво қилмаганлар Унга гуноҳкор бўладилар. Аллоҳ ман қилган нарсаларни назарига илмаганлар ҳаромларга риоя қилмайдилар. Аллоҳнинг ҳаққига енгил қараганлар уни зоеъ қиладилар. Аллоҳнинг зикрини муҳим деб билмаганлар унга аҳамият бермайди ва қалблари ундан (зикрдан) ғофил бўлади. Ундай одамлар учун Аллоҳ ризосидан ўзининг нафс-ҳавоси афзалдир, Аллоҳга итоат қилишдан кўра махлуққа итоат қилиш муҳимдир. Унинг қалбида, илмида, амалида ва молида Аллоҳ учун муқаддамлик йўқ. Муқаддамликни бошқа нарсага раво кўради. Чунки, у нарса унга Аллоҳдан кўра муҳимдир!” (“Ал жавобул кофий” китоби) Шунинг учун, эй ҳожи биродарим, Аллоҳнинг шиорларини, ҳадларини улуғлашликда, ибодатларингиз билан Аллоҳнинг ҳузурида туришликда фақат Расулуллоҳга эргашинг ва халқ – халойиққа ҳақни ва сабрни васият қилинг.  Мушриклардан тамомий узилганликни ва уларга хилофликни изҳор қилишлари Ислом ва ширк ҳеч қачон бир жойда жамланмайдиган нарсалардир. Бири бор жойда иккинчиси йўқ бўлиши муқаррар. Гўё бири кеча–ю бири кундуз, бири ўт– у бир сув. Шунинг учун Макка фатҳидан кейин мусулмонларнинг биринчи иши бутпарастлик осорларини ва ширк кўринишларини  батамом йўқотишлик бўлди. Бу масалада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тезкорлик табиатини намоён қилдилар. Қачон–ки, Масжидул Ҳарам(саҳни)га кирганларида, қўлидаги таёқ билан Каъба теварагидаги бутларни бирма–бир нуқиб, тубандаги оятларни ўқидилар:)وَقُلْ جَآءَ ٱلْحَقُّ وَزَهَقَ ٱلْبَاطِلُ إِنَّ ٱلْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقا( “Айтинг: Ҳақ келди ва ботил йўқолди” (Исро: 81))قُلْ جَآءَ ٱلْحَقُّ وَمَا يُبْدِىءُ ٱلْبَاطِلُ وَمَا يُعِيدُ(     “Айтинг: Ҳақ келди, ботил эса йўқол-гай ва асари ҳам қолмагай!” (Сабаъ: 49)Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам то ичидан барча бутларни чиқариб ташланмагунча Каъбага киришдан бош тортдилар. Ибн Аббос айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (Маккага) келганларида ичида олиҳалар бўлган Каъбага киришга унамадилар. Кейин фармон бердилар ва барча олиҳалар (бутлар) чиқариб ташланди”                                        (Бухорий: 1601)    Шундан кейин Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло:)يٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ آمَنُوۤاْ إِنَّمَا ٱلْمُشْرِكُونَ نَجَسٌ فَلاَ يَقْرَبُواْ ٱلْمَسْجِدَ  ٱلْحَرَامَ بَعْدَ عَامِهِمْ هَـٰذَا( “Эй, иймон келтирганлар! Дарҳақиқат, мушриклар нажасдур! Бас, мана шу йилдан кейин Масжидул Ҳаромга яқинлашмасинлар!” (Тавба: 28)деган оятни нозил қилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дарҳол роббисининг фармонини ижро қилишга киришдилар ва дўсти Абу Бакр розияллоҳу анҳуга мана шу(тўққизинчи ҳижрий) йилда одамларга эълон қилишликни буюриб: “Шу йилдан кейин мушриклар ҳаж қилмасин!” дедилар. (Бухорий: 329. Муслим: 1347. Насоий: 2958) Шунингдек, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзининг ҳаж ибодатида мушрикларнинг ибодатига мухолафат қилишга ва бобомиз Иброҳимнинг суннатидан юришга ҳарис бўлдилар. Иш шу даражага бориб етдики, одамларга “бизнинг йўлимиз уларнинг йўлига тамомила хилофдир” деб ошкора билдирдилар. Арафотдаги хутбасида ҳам мушрикларнинг амалларидан воз кечганлигини билдириб: “огоҳ бўлинглар ки, менинг қадамим босган ерда жоҳилият ишлари бекордир! Жоҳилиятнинг қони ҳам бекордир! Бизнинг қонимиздан мен бекор қилган аввалги қон Ибн Робийъа ибн Ҳориснинг қонидир. Унинг сут онаси Бану Саъд (қабиласи) дан эди. Кейин уни Ҳузайл ўлдирган. Жоҳилиятнинг судхўрлиги ҳам бекордир! Биздаги судхўрликдан мен энг аввал бекор қилганим Аббос ибн Абдул Мутталибнинг судҳўрлигидир. Бас, у ҳам бекордир, барчаси!”  (Муслим: 1218)    Бу нарса (мушриклардан тамомий узилганликни ва уларга хилофликни изҳор қилишлари) миллий дин (миллати Иброҳимга ишора. Тарж.) бирлигини изҳор қилишида ҳам ўз ифодасини топгандир. Одамлар Арафотда турганларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга Ибн Мирбаъни ўзидан элчи юбордилар. Ибн Мирбаъ эса уларга мана бундай деди: “ўзингизнинг (исломий) ибодатингиз узра бўлинглар. Сизлар Иброҳимнинг (тавҳид) мероси устидаги одамлардирсиз!” (Ибн Можжа: 3011)                                                                       Бу нарса яна, ибодатни адо қилишда уларнинг шонли тарихи ва муваҳҳидлардан иборат муаззам салафлари борлигини одамларга баён қилганлигида зоҳир бўлади. Чунки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кўп ўринларда уларга Пайғамбарларнинг қандай ҳаж қилганлигини эслатардилар. Масалан, бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Азрақ водийсидан ўтиб қолганларида “бу қайси водий?” деб сўрадилар. “бу Азрақ водийси” деди саҳобалар. “мен гўёки – дедилар  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам – мана бу тепаликдан Мусо алайҳиссаломнинг овозини баралла қўйган ҳолда талбия айтиб тушаётганлигини кўраяпман” Кейин Ҳаршо тепалигига етиб келдилар ва “бу қайси тепалик?” деб сўрадилар. “Ҳаршо тепалиги” дейишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “мен гўёки Юнус ибн Матто алайҳиссаломни кўраяпман. У қизил, саркаш туянинг устида, эгнида жундан тўқилган жуббаси бор. Туясининг нўхтаси ингичка ва мустаҳкам. У ҳам талбия айтмоқда” дедилар. (Муслим: 166)  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам яна айтдиларки: “жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, (Исо) ибн Марям албатта ё ҳажга ё умрага ёки ҳар иккаласи учун Фажжу Равҳодан талбия айтган ҳолда келади”                                              (Муслим: 1252)  (Фажжу Равҳо Макка ва Мадина орасидаги бир жойнинг номи)   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жуда кўп ибодат ва амалларда мушрикларга қасддан хилоф қилганлар. Улардан баъзилари тубандагилар:·       Талбия. Чунки, мушриклар талбияга ширк калималарини аралаштириб: “илла шарийкан ҳува лак, тамликуҳу ва мо малак” деб талбия айтардилар. (Маъноси: “Сенинг бир гина шеригинг бордир, Сен унга ва у молик бўлган нарсага  моликсан”) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эса талбия мазмунидаги бу ширк калимасини чиқариб юбордилар ва ибодатда Аллоҳни ёлғизладилар.                                            (Муслим: 1185)·       Мушрикларга хилоф равишда Арафотда одамлар билан бирга туришлари. Чунки, Қурайш мушриклари одамлардан имтиёзланиб, Муздалифада турардилар ва “биз тавофу ифозага фақат ҳарам ичкарисидан кирамиз” дейишар эди.                                                (Муслим: 1185) (Изоҳ: Арафот ҳарамнинг ташқарисида, Муздалифа ичкарисида жойлашган)·       Мушрикларга хилоф равишда Арафотдан Муздалифага кун ботгандан кейин тушишлари ва Муздалифадан Минога кун чиқишидан олдин жўнашлари.Чунки, мушриклар Арафотдан кун ботмасдан тушишар, Муздалифадан эса кун чиққандан кейин чиқишар эди. Мисвар ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Арафотда хутба қилдилар. Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан кейин мана бундай дедилар: “Аммо баъд. Ширк ва санам аҳллари бу ердан кун ботаётган лаҳзада – кун тоғнинг бошида одамларнинг бошидаги салласи каби бўлиб қолганда чиқиб кетишарди. Бизнинг йўлимиз уларникидан тамоман бошқача бўлажак! Улар Машъарул Ҳаромдан (Муздалифадан) кун тоғнинг бошига одамларнинг бошидаги салласи каби чиқиб қолганда жўнаб кетишар эди. Бизнинг йўлимиз уларникига хилоф равишда бўлажак!”               (Байҳақий. “Сунанул Кубро”) Яна шу каби ҳадис Амр ибн Маймундан қуйидагича ривоят қилингандир: “биз Умар ибн Хаттоб билан бирга ҳаж қилиб қолдик. Вақтики, Муздалифадан кетишни ҳоҳлаган эдик, айтдилар: “мушриклар то кун чиқмагунча кетмас эдилар ва:  Ёриша қол, эй Сабийр тоғи,Шунда бўлар тарк этмоқ чоғидер эдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эса уларга хилоф қилдилар ва кун чиқмасдан олдин Муздалифани тарк этдилар” (Бухорий)·       Ҳаж тугаши билан Оиша онамизни умра қилдирганликлари          Бу амаллари ҳам мушрикларга хилоф эди. Чунки, мушриклар наздида ҳаж тугагандан кейин то Сафар ойи кирмагунча умра қилиш ҳаром саналарди. Ибн Аббос айтади: “Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ширк аҳлининг ишини тўхтатиб қўйиш учун гина Зулҳижжа ойида Оиша онамизни умра қилдирганлар. Чунки, Қурайш ва уларнинг динидагилар (умра вақти келганлигини изҳор қилиб):           “Туялар тулаб бўлганда,            (Илиги кучга тўлганда...)            Бел яраси тузалиб,            Излари ҳам ўнгганда...           Сафар ойи кўриниб,           Кўк тоқига қўнганда..,           Умра ҳалол бўлади           Ким ҳоҳласа ўшанда” дейишар эди ва то Зулҳижжа ҳамда Муҳаррам ойлари тугамасдан туриб умра қилишни ҳаром деб ҳисоблашарди”                        (“Сунану Абу Довуд”: 1987)·                       Мушриклар ширкни ва исломгадушманчиликни изҳор қилган ўринларда ислом шиорларини изҳор қилишлик билан мушрикларни хор қилар эдилар. Бу нарса Минодаги мана бу хутбаларида яққол зоҳир бўлгандир:  “Биз эртага (Маккага) Бану Кинона ёнбағирлигидан тушамиз. Зеро, мана шу жойда улар куфр узра аҳдлашган эдилар”  Яъни, Қурайш ва Кинона қабилалари ўзаро аҳдлашиб, Бану Ҳошим ва Бану Абдул Мутталиб қабилаларини шу ерга сургун қилиб, то ўз қўлларига Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламни солиб бермагунларича улар билан қудалашишни ва олди–сотти қилишни тақиқлаган эдилар. (Бухорий: 1590)    Ибнул Қаййим айтади: “бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатлари эди. Доимо куфр шиорларининг ўрнига тавҳид шиорларини қўярдилар. Шунинг учун Лот ва Уззо (деган бутлар) турган мавзеъга Тоиф масжидини бино қилдилар”    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг шахсий феълларида гина мушрикларга мухолафат қилиш билан чекланмадилар, балки, саҳобаларини ҳам шу нарсага буюрдилар. Жумладан: §                  Мушрикларга хилофан Қурайш қабиласидан бўлмаган одамларга ҳам эҳром боғлашни амр этдилар. Чунки, Қурайш қабиласи Байтуллоҳга улардан олдин етиб борган одамлар фақат қурайшлик одамнинг эҳроми билан тавоф қила олади, агар бунинг иложи бўлмаса, Каъбани яланғоч ҳолда тавоф қилади деган бидъатни чиқарган эдилар.                    (Ибнул Ҳажар. “Фатҳул Борий”)     Ўшанда –  ҳижранинг тўққизинчи йилида одамларга (омматан) ҳаж қилишни эълон қилишга буюрганларида “Байтуллоҳни яланғоч одам тавоф қилмасин!” дея фармон бердилар. Мушрикларга хилоф фармонларидан яна бири қкрбонлик олиб келмаган саҳобаларини таматтуъга (ҳаж ойларида ҳаж билан бирга умра қилишга) буюришлигидир. Мушриклар эса, ҳаж ойларида умра қилишни энг бузуқ амал деб ҳисоблар эдилар. (Бухорий: 7230) §      Ансорийларни Сафо – Марва  орасидасаъй қилишга буюриб: “саъй қилинглар! Аллоҳ сизларга саъйни фарз қилгандир” дедилар. (Ибн Ҳузайма: 2864)     Бу эса жоҳилият даврида санамларига ибодат қилган вақтда Сафо – Марва орасида саъй қилишни ҳаром деб ҳисоблаган мушрикларга хилофдир. Оиша онамиз ҳам буни Урва ибн Зубайрга баён қилгандилар. Чунки, Урва Оиша онамизга “мен Сафо – Марва орасида саъй қилмасам бўлаверади деб ўйлайман” деган эди, Оиша разияллоҳу анҳо “нега?!” дедилар. Урва эса, “чунки, Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло “албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг шиорларидандир” деди холос (бу оятда саъй қилинглар деган буйруқ йўқ) Шунда Оиша разияллоҳу анҳо айтдилар: “агар (оят маъноси) сен айтгандек бўлса Сафо – Марвада саъй қилмаса ҳам ҳечқиси йўқ бўларди. Аммо, бу оят жоҳилият даврларида Манот (бути) га талбия айтган ансорийлар ҳақида нозил бўлгандир. Улар Сафо – Марвада саъй қилишни ўзларига ҳалол деб билмасдилар. Вақтики, Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ҳажга келганларида у зотга буни айтиб берган эдилар, ўшанда Аллоҳ Субҳонаҳу ва таъоло мана шу оятни нозил қилди. Умримга қасамки, Аллоҳ таъоло Сафо – Марвада саъй қилмаган ҳеч бир одамнинг ҳажини тўлиқ қилмайди!”                                              (Бухорий: 1643)Шунинг учун Ибнул Қаййим айтадиларки: “шариат – хусусан ибодатларда – мушрикларга хилофлик қасдида қарор топгандир” Демак, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатган мана шу йўлларга эргашиб, мушриклар динидан бўлган бирор нарсага тушиб қолишдан ўзини авайлаб, ҳаётида уларга хилоф қилиб яшаган одамга жаннатдан хушхабарлар бўлсин! Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Ким бир қавмга ўзини ўхшатса, бас у ўшалардандир!” (Абу Довуд: 4031)  “Ким бир қавмни севса, қиёматда ўшалар билан бирга тирилтирилажак!”             (Ҳоким. “Мустадрак” китобидан)2.     Тавба – тазарруъ, муножот ва дуоларининг кўплигиИсломда дуонинг ўрни ва даражаси жуда ҳам баланддир. “Чунки, дуо Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолога ғоят муҳтожликни, хокисорликни ва Унинг олдида фақирликни ифодалайди” (Ибн Ҳажар. “Фатҳул Борий”) Шунинг учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дуони ҳақиқий ибодат дея ҳисоблаб: “дуо – бу ибодатдир!” деганлар. Бунинг маъноси дуо ибодатнинг рукни, асоси демакдир. Чунки, дуо Аллоҳга иқбол қилишга ва Ундан бошқасидан юз ўгиришга далолат қилади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолога дуодан улуғроқ нарса йўқдир” деганлар. (Ибн Ҳиббон: 870) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж вақтида Роббисига жуда кўп дуо қилардилар: тавофда, Сафо – Марвада, Арафотда... Айниқса Арафотда туясига миниб олиб, қўлларини худди таом сўраган мискиннинг қўлидек кўкрак баробарига кўтариб узун – узун дуо қилардилар.  Хуллас, қарорлашган ўринларида заволдан кейин то кун ботгунга қадар дуода бўлардилар.  Муздалифада ҳам тавба – тазарруъ, муножот ва дуони кўп қилардилар. Бомдод намозини аввалги вақтида ўқиб бўлгач, тонг жуда ҳам оқариб, кун чиқишига оз гина вақт қолгунга қадар дуо қилардилар.                                       (Муслим: 1218) Ташриқ кунларида эса, аввалги икки жамаротга тош отиб бўлганларидан кейин, икки қўлларини кўтарган ҳолда қиблага юзланиб узун – узун дуолар қилардилар. Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ бу дуонинг миқдори ҳақида: “Бақара сураси миқдорича” деганлар.  (“Зодул – маъод”) Бу айтилганлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эҳтиёж сўраган дуолари ҳақидадир. Аммо, зикр ва ҳамду – сано дуолари эса, Мадинадан чиқиб, то қайтиб келгунларига қадар оғизларидан тушмаган: пиёда юрсалар ҳам, отлиқ бўлсалар ҳам ҳамд, тасбеҳ, таҳлил, такбир ва талбияларни айтиб юрганлар.    Шу нарсага аҳамият бериш керакки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж ибодати вақтида қилган дуо, муножот ва тазарруъларининг нақл қилинганларидан нақл қилинмаганлари кўпдир. Чунки, дуо аслида банда билан Робби ўртасидаги сирдан иборат бўлади. Ҳар бир одам Роббисидан ўзи муҳтож бўлган нарсани сўрайди. Агар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи дуоларни жаҳран қилган бўлсалар умматим ўргансин, таълим олсин деб қилганлар. Бунга далил Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган мана бу ҳадисдир: “...ундан кейин (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам):)وَاتَّخِذُواْ مِن مَّقَامِ إِبْرَاهِيمَ مُصَلًّى(“Мақому Иброҳимни намоз ўқийдиган жой қилиб олинглар” деган оятни баланд овоз билан ўқидилар. Агар шу нарсани (умматга таълим бериш учун баъзи зикрларни жаҳран айтганликларини) истисно қилинса, ҳажнинг мақсади ва ғояси тамомий зикрдан иборатдир. Бунга Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолонинг тубандаги оятлари ишора қилади:)فَإِذَا قَضَيْتُمْ مَّنَاسِكَكُمْ فَاذْكُرُواْ اللَّهَ كَذِكْرِكُمْ آبَآءَكُمْ أَوْ أَشَدَّ ذِكْراً فَمِنَ النَّاسِ مَن يَقُولُ رَبَّنَآ آتِنَا فِي الدُّنْيَا وَمَا لَهُ فِي الآخِرَةِ مِنْ خَلاَقٍ 200   وِمِنْهُمْ مَّن يَقُولُ رَبَّنَآ آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّار201 أُولَـئِكَ لَهُمْ نَصِيبٌ مِّمَّا كَسَبُواْ وَاللَّهُ سَرِيعُ الْحِسَابِ    202   وَاذْكُرُواْ اللَّهَ فِي أَيَّامٍ مَّعْدُودَاتٍ...( “Қачонки, ибодатларингизни адо қилиб бўлганингизда Аллоҳни оталарингизни эслагандек ёки ундан ҳам кўпроқ эслангиз (зикр қилингиз). Одамлардан баъзилари “эй, Роббимиз! Бизга дунёда (ги неъматлардан) бер!” дейдилар. Унга охиратдан насиб йўқдир. Улардан (яна) баъзилари эса “эй, Роббимиз! Бизга дунёда ҳам охиратда ҳам яхшилик ато қил ва бизни дўзах азобидан қутқар!” дейдилар. Ана шуларга қилган амалларидан савоб бордир. Аллоҳ тез ҳисоб қилгувчидир. Ва Аллоҳни саноқли кунларда (уч ташриқ кунларида кўп – кўп) зикр қилинглар...”                                  (Бақара: 199 – 203))لِّيَشْهَدُواْ مَنَافِعَ لَهُمْ وَيَذْكُرُواْ اسْمَ اللَّهِ فِي أَيَّامٍ مَّعْلُومَاتٍ( “Ўзларига (диний ва дунёвий) манфа -ъатлар етиши учун ва маълум кунларда Аллоҳнинг исмини зикр қилишлари учун...”   (Ҳаж: 28)    Ҳа. Ҳозиргина айтиб ўтилганидек, ҳаж амаллари ва шиорлари Аллоҳни зикр қилишлик учун тузилгандир. Оиша онамиз айтадилар: “байтни тавоф қилишлик, Сафо – Марва орасида саъй қилишлик ва тош отишлик Аллоҳ зикрини қоим қилиш учун шариат қилинди” (Термизий: 902) Шунингдек, Нубайша ал Ҳузалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “ташриқ кунлари емоқ, ичмоқ ва Аллоҳни зикр қилмоқ кунларидир” (Муслим: 1141) Демак, ҳаж вақтида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган дуолар (кўп фойдаларни ўз ичига) жамлаган дуолардир. Масалан, икки рукн ўртасида ўқиган “Роббана аатина фид дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа азаабан наар” дуоси каби. (Дуонинг маъноси: “эй, Роббимиз! Бизга дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳасанотларни ато қилгайсан ва бизни дўзах азобидан сақлагайсан!”)                                    (Абу Довуд: 1892) Шунинг учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишга муваффақ бўлган инсон, ҳаж ибодатида тазарруъни, муножотни ва Алллоҳга фақирлиг–у муҳтожликни кўпайтиради, Ҳожаси ҳузурида бош эгиб, синиқ қалб билан туради ва вақтини фойдасиз нарсалар билан ўтказмасдан, номатлуб амаллар билан ўзига машаққат ошириб олмасдан доимо зикр ва жомеъ дуоларни ўзига лозим тутади. 3.     Аллоҳ учун ғазабланганликлари ва Унинг ҳадлари олдида тўхтаганликлари.     Банданинг Аллоҳ учун ғазабланишлиги ва Аллоҳнинг чегаралари олдида тўхташлиги энг олий тақводорлик, рост иймоннинг далили ва тўлиқ бандаликнинг аломатидир.     Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада одамларнинг энг тақводори, Аллоҳ учун энг кўп ғазабланувчиси ва Аллоҳ ҳудудларини энг кўп риоя қилувчиси эдилар. Бу хислатлари ҳаж мавсуми давомида бир неча ўринларда кўринди. Ҳозир улардан бир нечасини келтирамиз:·           Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва сал -ламнинг Зул Ҳулайфа (мийқоти) да намоз ўқиш ва ўзларига қўшилишни ҳоҳлаганларни кутиш учун бир кун тўлиқ турганликлари. Зеро, бу ишлари Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолонинг фармонларига бўйин сунганлари учун эди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: “мен саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг (Зул Ҳулайфадаги) Ақиқ Водийсида мана бундай деганларини эшитдим: “менга шу кечада роббимдан ваҳий келиб “мана шу муборак водийда намоз ўқинг ва “ҳаж ичидаги умра учун” деб ният қилинг” дея хабар берди”                                               (Бухорий: 1534)    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинайи мунавварадан Шанба куни, пешин намозини тўрт ракъат қилиб (тўлиқ) ўқигандан кейин чиққан эдилар. Зул Ҳулайфадан эса, Якшанба куни, у ерда пешин намозини икки ракъатлик (қаср) қилиб ўқиганларидан кейин ўтиб кетдилар.    (Ибнул Касир. “Сийратун–набавийя”: 4/215, 218)    Ибнул Касир айтади: “кўриниб турибдики, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ақиқ водийсида намоз ўқишга буюрганликлари – бу пешин намозини ўқишга буюришларидир. Чунки, (Ақиқ водийсида туриш ҳақидаги илоҳий) буйруқ кечаси келган ва уни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига бомдод намозидан кейин эълон қилган эдилар. Демак, пешин намозини ўқишгина қолаяпти, бас ўша ерда (пешин) намоз (ини) ўқишга буюрдилар” (Ибнул Касир. “Сийратун–набавийя”: 4/222)    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана шу ерда туришлари ва келадиган ўн минглаб одамларни кутишларидаги машаққатда Аллоҳнинг ҳадларини нақадар риоя қилишлирга ёрқин мисол бор.·           Саҳобаларининг раъйига зид равишда(Аллоҳнинг ҳаддини риоя қилиб) эҳромданчиқмаганликлари. Чунки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари билан бирга ҳадйлар (қурбонликга сўйиладиган туялар) ни ҳайдаб келган эдилар. Саҳобаларда эса ҳадйлар йўқ эди. Шунинг учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (тарвия кунига беш кун қолганда) кимнинг ҳадйси йўқ бўлса, эҳромидан чиқиб, ҳажини умрага айлантирсин (эҳромдан чиқиб, барча нарсаларни ҳалол қилсинлар, ҳатто аёлларни ҳам) деб буюрдилар. Қавм эса, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг (аёллар ҳақидаги сўзларини) қатъий буйруқ эмас деб ўйладилар. Шунинг учун баъзилари эҳромдан чиқишни мутлақо ҳоҳламай “(агар ҳозир аёлларимизга қўшилсак,) Арафотга закарларимиздан ҳаром сув томчилатиб борамизми!?” дея эътироз билдирдилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолога ва Аллоҳнинг расулига лаббай деб жавоб бермаганлари учун улардан ғазабландилар ва шу ҳолда Оиша онамизнинг олдиларига кирдилар. Оиша онамиз “ё, Расулуллоҳ! Сизни ким ғазаблантирди, Аллоҳ уни дўзахга солсин!” деб сўраганларида:     “Кўрмайсанми, мен одамларни бир ишга буюрсам, уни бажаришга тарадудланаяптилар! “Агар мен кейинги қилган ишларимни қайта бошдан қилар бўлсам, ҳадйларни ҳайдаб келмас, ҳатто сотиб олмас эдим ва кейин улар эҳромдан чиққанлари каби эҳромдан чиқар эдим” (Муслим: 1211) дедилар да, чиқиб, саҳобалар орасида мана бундай дедилар: “биласизларки, мен сизларнинг орангизда энг тақводорларингиз, энг ростгўйларингиз ва энг кўп яхшилик қилгувчиларингизман. Агарда менинг ҳадйларим бўлмаса эди, мен ҳам сизлар каби эҳромдан чиқардим. Бас, эҳромдан чиқаверинглар” (Бухорий: 7327) дедилар.    Кейин одамлар бўйинсундилар ва итоат қилиб, эҳромдан чиқдилар.·                     Мадинага қайтиш куни келганда,завжалари Софийя розияллоҳу анҳо ҳайз кўриб қолдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қурбонлик куниёқ тавофул ифозани адо қилиб бўлганини билмаган ҳолда, (ҳали ҳам тавофи ифоза қилмасдан) одамларнинг йўлдан қолишига сабаб бўлаяпти, наҳотки, у сабабли шунча одамлар йўлдан ушланадилар деб ўйладилар ва ҳар қанча ноқулай бўлса ҳам, одамлар орасида “менимча у сизларни кечиктираяпти холос!” дедилар.                                                 (Бухорий: 1772)    Бас, эй, Аллоҳнинг бандаси, инсоният афзали – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашинг ва Аллоҳнинг ҳадлари риоя қилинмаган ҳолда Аллоҳ учун ғазабланинг! Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло чеклаган ҳеч бир ҳаромдан ҳатламанг ва ҳеч бир ҳалолни қолдирманг. Бунга хилоф иш тутишдан эҳтиёт бўлинг. Акс ҳолда ҳалок бўласиз ва фитнага йўлиқасиз. Аллоҳ таъоло айтгандир:}فَلْيَحْذَرِ ٱلَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَن تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ {    “Унинг (Аллоҳнинг) амрига хилоф қилган одамлар, уларга фитна ва аламли азоб етиб қолишидан эҳтиёт бўлсинлар!”                                                         (Нур: 63)      Агар сиз нажот ҳоҳласангиз, бутун ҳаётингиз давомида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларига амал қилиб яшанг:    “Мен сизларни нимадан қайтарсам–ундан эҳтиёт бўлинглар, нимага буюрсам–уни дарҳол, тоқатларингиз етганича бажаринглар! Чунки, сизлардан олдинги қавмларни кўп саволлари ва Пайғамбарларига хилоф амаллари ҳалок қилгандир!” (Бухорий: 7288)     Шунингдек орифин биллоҳлардан бирининг мана бу гапи доимо ёдингизда бўлсин:     “Агар сен Аллоҳнинг “эй, иймон келтирганлар!” деган хитобини эшитсанг, дарҳол унга қулоқ сол. Чунки, у хитоб сени энг яхши нарсага буюрган ва энг ёмон нарсадан қайтарган бўлади” (Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг сўзларидан)    Мана шу наҳжадан бошқа йўналишга бурилиб кетманг, акс ҳолда бахтсиз ва саъодатдан маҳрум бўласиз! Тавозеъ ва хотиржамликлариҚалбнинг уйғоқ бўлиши ва хотиржамлиги инсоннинг барча аъзоларининг хотиржамлиги билан боғлиқдир. Чунки, “одамнинг суврати сийратининг даракчисидир”             (Ибнул Ҳажар. “Фатҳул Борий”)Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж ибодатларида суврат хотиржамлиги ҳам, сийрат хотиржамлиги ҳам жамланганлиги сабабли доимо қалби уйғоқ, ибодатидан чалғимаган, Роббиси ҳузурида тавозеъли, ҳокисор ҳолда бўлиб, кўз ёшларини сел қилиб йиғлардилар. Тазарруъ ва дуолар билан, гоҳо қўлларини кўтарган ҳолда узоқ–узоқ туриб қолардилар. (Бухорий) Бунга жуда кўп далиллар бор бўлиб, мисол тариқасида тубандаги ривоятларни айтсак бўлади:·            Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг тавофини сифатлаган ва Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда мана бундай дейилади: “тавофни Ҳажарул Асваддан бошладилар ва уни силадилар. Кўз ёшлари сел бўлиб оқарди. Кейин уч маротаба тез–тез айландилар.   Тўртинчисидан бошлаб то охиригача хотиржам юриш билан айландилар. Айланиб бўлгач, ҳажарул асвадни ўпдилар ва устига икки қўлини қўйиб, ҳар иккаласи билан юзларини силадилар”                     (Байҳақий. “Сунанул Кубро”)·                       Солим эса Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажларини тубандагича сифатлайди: “аввалги жамрани отдиларда, олдинга ўтиб енгил тин олдилар. Кейин қиблага қараб, қўлларини кўтариб дуо қилган ҳолда кўп турдилар. Кейин ўрта жамаротга тош отдилар ва водийга чап елкаларини солиб, қиблага қараб, қўлларини дуога кўтарган ҳолда узоқ турдилар. Кейин водийнинг ўртасидаги “Ақоба” жамаротига тош отдилар. Аммо, унинг олдида (дуога) турмадилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳам мана шундай қилганлар ва “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай қилганлигини қўрдим” деган эдилар”                                  (Бухорий: 1751, 1753)     Шунингдек, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун вужуди билан хотиржам бўлган ҳолда, виқор билан оҳиста ва енгил юриб, ибодатларини хотиржамликда адо этардилар. Жобир розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (Арафотдан) хотиржам ҳолатда тушдилар” (Насоий: 3024)     Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у киши айтадилар: “(Арафотдан) тушганларида то Муздалифага етиб келгунларича одатларига мувофиқ, оҳиста келдилар” (Аҳмад: 1816)    Абдуллоҳ ибн Аббоснинг айтганларига қараганда, у киши Арафот куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга жўнаган эканлар. Баногоҳ орқа тарафларидан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туяларини “чуҳ –чуҳлаб”, нуқиб келганларини ва қамчилари билан уларга (шошилаётган одамларга) ишора қилиб: “эй, одамлар! Хотиржамликни сақланглар! Тез, шошилиб юриш яхши эмас!” деганларини эшитибдилар. (Бухорий: 1671)    Демак, эй ҳожи биродар!    Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана шу нажотли йўлини ушлангда, ҳаж ибодатида виқор ва хотиржамлик ридосини кийинг.    Сўзингизда ва амалингизда маъно бўлиши учун ибодатларингизни хотиржам қалб билан адо этинг. Бу нарса сизда ҳикматни пайдо қилади ва сиз билан ботилнинг орасига тўсиқ бўлади. Ҳаж ибодатингиз билан нафсингизни роҳатлантиринг. Ибодатни тезроқ тугатишдан бошқа ғами бўлмаган жоҳилларга ўхшаб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Улар гўё ҳол тиллари билан “эй, Роббимиз! Бизларни ҳаж билан эмас, ҳаждан (тезроқ фориғ қилиб) роҳатлантир” дейишаётгандек! Савоб ишни кўп ва  ўз қўллари билан қилишлариАллоҳ субҳанаҳу ва таъоло бандаларини тақвога ва яхши ишларда мусобақа қилишга қизиқтириб мана бундай дегандир:)وَتَزَوَّدُواْ فَإِنَّ خَيْرَ ٱلزَّادِ ٱلتَّقْوَىٰ وَٱتَّقُونِ يٰأُوْلِي ٱلأَلْبَابِ(   “(Ҳажга) сафар озиғини тайёрланглар. Энг яхши озиқ – бу тақводир! Ва Мендан тақво қилинглар, эй ақл соҳиблари!” (Бақара: 197))وَسَارِعُوۤاْ إِلَىٰ مَغْفِرَةٍ مِّن رَّبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا ٱلسَّمَاوَاتُ وَٱلأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ(  “Тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган ва кенглиги осмонлар у ер (каби) бўлган жаннатга ҳамда Роббингиздан бўлажак мағфиратга шошилинглар!”    (Оли Имрон: 133) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаждаги ҳидоятлари ҳам мана шу оятларга мувофиқ ҳолда бўлган. Тубанда ана шу ҳидоятлардан баъзи лавҳаларни келтирамиз:v   Ибодатдаги мустаҳабларни қилишга ҳарисликлари.     Жумладан: эҳром учун ғусл қилиш, эҳромга кириш олдидан ёки чиққандан кейин хушбўйланиш, қурбонликларга белги қўйиш ва мунчоқ тақиш, талбияни то жамратул Ақобага қадар кўп ва жаҳран айтиш, Байтуллоҳга кирганда дарҳол тавофни бошлаш, аввалги уч тавофда рамал қилиш (йўртиб, тез – тез юриш), икки рукнни (Рукнул Ямоний ва Ҳажарул асвадни) силаш, Мақоми Иброҳим ортида тавофнинг икки ракъатлик намозини ўқиш, Сафо ва Марвада дуо қилиш, Водийнинг ўртасида (ҳозирги икки яшил белгининг орасида) тез югуриш, икки рукнни силаганда ва тош отганда зикр қилиш ва бундан бошқа мустаҳаблар.v   Оиласида заифалар кўп бўлгани сабабли бундан эрта чиқиб кетишлиги мумкин бўлса ҳам Муздалифадан чиқишни тонг жуда оқариб, кун чиқишига бир оз гина вақт қолгунга қадар кечиктиришлари.                                                (Бухорий: 1680)v   Олти кишига қўшилиб бир туя ёки мол ёхуд бир қўй сўйиш билан кифояланса бўлгани ҳолда қурбонлик учун юз нафар жонлиқ ҳайдаб борганликлари. (Бухорий: 1688) ва ҳоказо. Демак, барча ибодатларни шахсан ўзлари адо қилганлар ва бошқа бировни ўзларидан вакил қилмаганлар. Магар  ўта зарурат туғилиб қолгандагина ишларини бошқа бировга топширганлар. Масалан, қурбонликларини сўйишда олтмиш уч донасини ўз муборак қўллари билан сўйиб, қолганини сўйишни Али розияллоҳу анҳуга топширганлар. (Ибн Можжа: 3074)Гоҳида Алий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳга шерик бўлиб қурбонлик сотиб олардилар. Бу ҳолда Расулуллоҳдан вакил бўлиб эмас, ўзлари учун сўярдилар.                                      (Бухорий: 2506) Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи вақтларда қурбонликларга белги қўйишни, Намирада ўзларига чодир тикишни, Муздалифадан тош теришни, уловларини парвариш қилиб, эгар – жабдуқ уришни ва шу каби бошқа ишларни саҳобаларига буюрар эдилар. Лекин бу нарса юқорида биз чиқарган умумий хулосани йўққа чиқармайди. Чунки бу ишлар ё асил ибодатлар жумласига кирмас ёки у зотнинг юмушларидан эмас эди. Хулласи калом, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажларида яхши тааммул қилган одам у зот ибодатларини комил суратда ва фазилатли ҳолда адо қилишга тиришганлигининг гувоҳи бўлади. Аммо, бир қараган одамга фазилатли эмасдек кўринган туянинг устида тавоф, саъй қилиш ва ҳажарул асвадни ҳассалари билан силаш каби амалларига келсак, бу нарсалар ўша пайтда пиёда адо қилганга нисбатан фойдалироқ бўлган. Бу ишлари билан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар тиқилинч бўлган вақтларда уларга кўриниб туришга ва одамлар унга савол берса, жавоб қилишга рағбат қилганлар. Бас шундай экан, эй ҳожи биродарим, ҳаж мавсумида савобли, Аллоҳга қурбат ҳосил қиладиган ишларни кўпайтиришга азимат қилинг. Чунки, сиз дунё кунларининг энг афзалида турибсиз. Бу кунлар Аллоҳдан тақво қилароқ зикр, муножот ва яхшиликлар қилинадиган кунлардир. Зеро Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолога сизнинг тақвоингизгина етар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло сизнинг сувратингизга ва молингизга эмас, амалингизга ва қалбингизга қарар. Бас, енг шимариб олийҳиммат бўлинг! Бепарволик ва дангасаликдан ҳазар қилинг! Бу кунлар ўтар аммо қайтмас. Эсингизда бўлсинки, бу кунлар амал кунидир, ҳисоб куни эмас. Эртага эса ҳисоб куни келар, амал куни эмас. Кимда –ким бу кунларда амал қилса, бас у нажот топар! Кимда–ким бу кунларни зоеъ қилса, бас ҳалок бўлар! У (охиратдаги) кунларда “амали этагидан тортган одамни насаби олға жилдирмас”                                       (Муслим: 2699)  Амалларда мўътадилликни ихтиёр қилганлари Ишларнинг энг афзали – ўртачаси, энг ёмони бир тарафига босим ясаб қилинганидир. Бизнинг ҳаққоний шариатимиз ўртача амалга буюради. Зеро, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки:    “Ўртача йўл тутинглар! (уч маротаба) Ким динда зўракилик қилса енгилиб қолгай”    (Аҳмад: 19786)    “Ўрта йўлни танланг – (мақсадга) етгайсиз!”       (Бухорий: 6364)    Ҳаж амалларида ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари ифрот–тафритни ёмон кўриш ва мўтадилликни зуҳур қилишдан иборат эди. (Ифрот – бир нарсада зўракилик қилиш, чекдан чиқиш. Тафрит – бунинг акси. Таржимон изоҳи.) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаждаги мўътадилликларидан биз учун энг муҳими Роббиси билан бўлган тубандаги икки аҳволлари бўлса ажаб эмас:  Биринчиси: бир тарафдан Роббисига мустаҳкам боғланишликдан келиб чиқадиган ўз нафсларига аҳамият қилишлик билан, иккинчи тарафдан умматига таълим бериш, етакчилик қилиш, аёлларига риоя қилиш ва оиласига ғамхўрлик қилиш орасидаги мувозанатни мўътадил ҳолда сақлаганлари. (Бухорий: 305, 1556) Иккинчиси: руҳлари ва жасадларининг ҳақлари орасидаги мувозанатни мўътадил ҳолда сақлаганликлари. Чунки, ҳаждек маҳобатли, иймоний бир  муҳитда кўп одамлар руҳоний тарафга босим ясаб (ифрот қилиб), жасадга ўз ҳуқуқини беришда тафрийтга йўл қўядилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эса жасадларининг ҳаққига ҳам ғоят аҳамият бериб, тарвия (Зулҳижжанинг саккизинчи) куни, Арафотга яқинроқ бўлиш мақсадида Минога чиққанлар ва тунда ухлаганлар, (Абу Довуд: 1911) Арафот куни кечаси Муздалифада ухлаганлар, (Муслим: 1218) Арафот куни рўза тутмаганлар (Бухорий: 1658) ва олдиндан тикиб, ҳозирлаб қўйилган жун чодир соясида дам олганлар, (Муслим: 1218) Муздалифа туни икки (шом ва ҳуфтон) намоздан олдин ҳам, кейин ҳам нафл намоз ўқимаганлар ва субҳга қадар ухлаганлар. (Бухорий: 1673. Ибнул Қаййим: “Зодул маъод 2\247) Ибодатгоҳлар орасида улов миниб қатнаганлар, (Бухорий: 1666) баъзан тавоф, саъй, жамарот каби баъзи ибодатлар асносида ҳам улов минганлар (Бухорий: 1607) ва ўзларига хизматчи ҳам олганлар (Муслим: 1313) ва ҳоказо...     Хуллас, дуо–ю муножотлар ва шу каби бошқа улуғ ибодатларни фикрини бир жойга йиғиб, хотиржамликда адо этиш учун жасадини парвариш қилганлар ва қувватлантирганлар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жасад ва руҳ орасидаги мўътадилликни сақлаганликларига Уммул Ҳусайн разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган мана бу ҳадис ҳам яққол мисол бўла олади. У киши айтадилар: “мен ҳажжатул вадоъ ҳажини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга адо қилдим. Ўшанда у зотнинг туялари устида жамаротларга тош отиб қайтганларини кўрдим. Билол ва Усома ҳам у киши билан бирга бўлиб, бири туяларини етаклаб, иккинчиси тўни билан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошларини қуёшдан тўсиб борардилар. Кейин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кўп сўзларни айтдилар. Кейин мен мана бундай деганларини эшитдим: “агар сизларга бурни кесилган, қора қул амир этиб тайинланса ва у сизларни Аллоҳнинг китоби билан етакласа унга қулоқ солинглар ва итоат қилинглар”...                                        (Муслим: 1298) Уммул Ҳусайн разияллоҳу анҳонинг бу ҳадисларида яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тош отганлари, уловга минганлари, сояда дам олганлари, виқор билан оҳиста юрганлари, саҳобаларининг ва хизматчиларининг хизматидан фойдаланганлари, одамларга таълим берганлари ва ваъз–иршод қилганлари каби турли ишлар баён қилинади.    Агар сиз, эй, азиз биродар, динда комиллик истасангиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу иршодига амал қилинг: “Дин енгилдир. Динда ким шиддат қилса – енгилар. Бас, тўғриланглар, яқинлаштиринглар, севинч хабарларини беринглар ва эрта–ю кеч ҳамда туннинг бир бўлагида (дуо қилиб) Аллоҳдан ёрдам сўранглар”   (Бухорий: 39) Бу йўлдан зинҳор четланманг. Акс ҳолда ҳалок бўласиз! Зеро Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “ким менинг суннатимдан юз ўгирса мендан эмас!” деб огоҳлантирганлар. Аллоҳнинг динида аста – секин, мулойимлик ва мўътадиллик билан илгариланг. Шиддат қиламан деб Аллоҳнинг ибодатидан нафсингизни бездириб қўйманг. Зеро: “Карвондан ўзганнинг йўли таъхир бўлар Теваси ҳам қийналиб, яғир бўлар”                   (Байҳақий: “Шуабул иймон”) Зоҳидликлари Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қалблари доимо Аллоҳ рози бўладиган ишларга боғлиқ ва охират учун фойдасиз нарсалардан фориғ ҳолда бўларди. Ҳар қанча имкониятлари кенг бўлганига қарамасдан дунёга берилмас (зоҳидлик қилар) эдилар. Қўлларига бирор нарса тушиб қолса ўзлари ва оилалалари учун ҳеч нарса олиб қолмасдан ўша ҳолича Аллоҳнинг бандаларига эҳсон қилиб юборар эдилар. У зотнинг зоҳидликларини сифатлаган одамлар “дунёдаги энг зоҳид одам” дейишар эди. (Аҳмад: 17773) Хуллас, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зоҳидликларини санаб адоғига етиш мумкин эмас. Шундай бўлса ҳам бу ерда баъзи бир лавҳаларни келтириб ўтамиз:v Дуолари. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Роббисига дуо қилиб: “эй, Аллоҳим! Муҳаммад авлодини “қувт” билан ризқлантиргил!” дедилар.                                         (Бухорий: 6460) (“Қувт” –  қорин тўйдирмайдиган, аммо ўзак уйғотадиган оз гина таом. Таржимон изоҳи)        Яна бир ривоятда: “эй, Аллоҳим! Муҳаммад   авлодини   “кафоф”   биланризқлантиргил!” деганлар.                                     (Муслим: 1055) (“Кафоф” эҳтиёжга яраша оз гина овқат. Тарж. из.)v   Очликдан букилиб қолганлари.   Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ейишга бир дона қаттиқ хурмо ҳам топа олмасдан кун бўйи очликдан эгилиб юрганлигини кўрганман”                                            (Муслим: 2978)v Оиласи билан бирга уч кун қаторасига буғдой унига тўймай қолганлари. Оиша онамиздан айтадилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (охират) сафарига ўтиб кетгунларича уч кун қаторасига буғдой унини тўйиб емадилар” (Муслим: 2970)Яна бир ривоятда “Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилалари уч кун қаторасига буғдой унини тўйиб емадилар” дейилади. (Бухорий: 5438)                                        Қалбларининг фақат охиратга боғлиқ эканлиги Арафотдаги “лаббай, эй Аллоҳим! Яхшилик–бу охират яхшилигидир” деган сўзларида янада яққолроқ намоён бўлади. Бу сўзлари яна бир ривоятда “лаббай, Сенга (Аллоҳим!) ҳаёт – бу охират ҳаётидир” шаклида келади.     v Туясининг эгар – жабдуғининг эскилиги. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажга минган туяларига эски эгар урилган ва баҳоси тўрт дирҳамга арзиган ё арзимаган духоба жабдуқ ёпилган эди. (Ибн Можжа: 2890) Ибнул Қаййим айтадилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажлари эгар узра бўларди. Тахтиравонда ҳам, ҳавдаж (туянинг устига ўрнатиладиган кажава) да ҳам бўлмас эди. (“Зодул маъод”)                                       Ибн Умар розияллоҳу анҳу бир неча йиллардан кейин, ёнларидан эгарлари ошланган теридан, нўхталари жундан ўрилган туяларни минган яманлик йўловчилар ўтиб қолганда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳолатларини эслаб: “кимда – ким ҳажжатул вадоъга келган Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларига ўхшаган йўловчиларни кўргиси келса мана буларга қарасин” деган эди. (Абу Довуд: 4144)    v  Юк ортгани махсус туяси бўлмай, юкларини минган туяларига ортиб юрганлари. Сумома розияллоҳу анҳу айтадилар: “Анас розияллоҳу анҳу қўлида бор одам бўлсада бир туяда ҳаж қилди. У айтдики, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бир туя минган бўлиб, у юк юкланган туялари эди” (Бухорий: 1517)                                     v Туяларига саҳобаларини –Аллоҳ улардан   рози бўлсин–мингаштирганлари.    Арафотдан Муздалифага жўнаганларида туяларига Усома ибн Зайдни, Муздалифадан Минога жўнаганларида эса Фазл ибн Аббосни мингаштириб олган эдилар. (Бухорий: 1544)v  Одамлардан имтиёзланмай, ҳамма қатори юрганлари. “Саҳиҳул Бухорийда” келган бир ҳадисда айтиладики: “сиқоятчиларга келиб сув сўрадилар. Шунда Аббос: “эй, Фазл! югур, онангга бориб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга сув келтириб бер!” дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эса (сиқоятчига қараб) “сувдан қуй” дедилар. (Аббос) айтди: “ё, Расулуллоҳ! Бу сувга одамлар қўлларини солиб юборишган!” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам яна “сувдан қуй” дедилар ва ўша сувдан ичдилар”    (1236 – ҳадис)v  Юз дона туяни қурбонлик қилганлари.   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қалблари дунёга боғланмагани сабабли юз дона туя қурбонлик қилганлар.v  Кўп садақа қилганлари ва одамларни таомлантирганлари.    Тарвия куни ўзларининг муборак қўллари билан етти туяни наҳр қилиб, гўштини, терисини ва жабдуқларини мискинларга тарқатиб беришни Али розияллоҳу анҳуга буюрдилар. (Бухорий: 1551 ва Муслим: 1317) (“Наҳр” катта жониворларни тик турган ҳолида сўйиш. Таржимон)v  Садақаларни одамларга ўз қўллари   билан тақсимлаганлари.  Қурбонлик сўйиладиган куни бир тўда қўй ни тақсимлашга киришдилар. Шунда олдиларига икки киши келиб, ундан (беришлигини) сўради. Уларга назарларини кўтариб қараб, икки бақувват йигитни кўрдилар ва: “ҳоҳласангиз бераман. Лекин, бунда бойларнинг ва касби – кори бор бақувват одамларнинг насибаси йўқ” дедилар” (Абу Довуд: 1633)v  Таомларининг камтароналиги.   Ҳажжатул вадоъда қурбонликларини сўйган вақтларида Савбон розияллоҳу анҳуга қараб: “мана бу гўштни тозалаб бер” дедилар. Савбон айтади: “гўштни тозалаб бердим. То Мадинага етгунларича ана шу гўштдан еб кетдилар”                                          (Муслим: 1975)Биродарим! Агар қалбингиз басийратли бўлса, дунё ва унинг зийнатларидан тақво қилинг! Дунёга фарзанд ва қул бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлинг! Чунки, у ўткинчи ва хорлик уйидир. У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек “уйсизнинг уйи, молсизнинг молидир. Уни ақлсиз одамлар гина жамлайдир”                          (Аҳмад. “Муснад”: 24464)    Агар бу дунё ризо ҳовлиси бўлганида, уни Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло уни Ўз авлиёларига, халқи орасидаги соф одамларга раво кўрган бўлар эди. Дунё фитнасидан эҳтиёт бўлинг. Албатта у ботил нарадир! Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж мавсуми асносида Роббиси билан бўлган аҳволларининг нурафшон саҳифаларидан баъзилари мана шулардан иборат. Сиз у саҳифаларда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Яратувчиси ва Ҳожасига, вазифалари кўп, масъулиятлари оғир бўлишига қарамай қандай ҳокисорлик изҳор қилганлигини ва қандай бўйин сунганлигини кўрдингиз. Сиз ҳам ҳозир ҳаж мавсуми олдида, Роббингиз ҳузурида турибсиз.  Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “ҳар бир одам боласи хато қилгувчи, хато қилгувчиларнинг энг яхшиси тавба қилгувчи” деган эдилар.                                  (Ибн Можжа: 4251)Ўшанинг сингари, агар сиз Аллоҳнинг фармонларига енгил қарасангиз, итоатига бепарво бўлсангиз, ҳадларига тажовуз қилсангиз сўзсиз хатога гирифтор бўласиз! Магар, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига иқтидо қилиб, яхшилар сафида бўлсангиз, Аллоҳга қулчилигингизни чиройли сувратда изҳор қилишга тиришсангиз ва Унга гуноҳкор бўлишдан қочиб, ризосига интилсангиз, у ҳолда Аллоҳга тақарруб (яқинлик) ҳосил қилиб, муҳаббатига сазовор бўласиз ҳамда доимий ҳифзу – ҳимояси остига кирасиз. Зеро, У Буюк Зот Ўзининг муқаддас сўзларида (ҳадиси қудсийда) мана бундай дегандир: “Бандам Менга Мен фарз қилган ибодатлардан кўра севимлироқ нарса билан яқинлик ҳосил қила олмайди. Агар бандам Менга нафл ибодатлар билан тақарруб (яқинлик) қила берса, Мен уни севиб қолгайман. Агар Мен уни севиб қолсам, унинг ҳушёр қулоғи, кўрар кўзи, шиддат қилар қўли ва юрар оёғи бўлгайман! Агар Мендан бир нарса сўраса – бергайман ва агар Мендан паноҳ истаса Ўз паноҳимга олгайман!”                                   (Бухорий: 6502)Иккинчи фасл:Ҳажда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммати билан бўлган аҳволлари.Ҳажда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммати билан бўлган аҳволлари.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаждаги ишлари: бир вақтнинг ўзида ҳам одамларга таълим беришликлари ва уларни бошқаришликлари ажойибдир. Сиз у зотнинг умматлари билан бўлган аҳволлари ва муомалаларида ҳеч бир зиддиятли нарсани кўрмайсиз. Зеро, бу аҳволлар у зотнинг нечоғлик улуғликлари ва олий мартабали эканликларига далолат қилади. Ҳозир биз сиз билан биргаликда улардан баъзилари билан танишамиз:1.   Умматига таълим беришликлари. Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло расули Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни енгил таълим берувчи муаллим қилиб жўнатмишдир. (Муслим: 1478) Зероки, у зот таълим – тарбия соҳасида ғоят баланд кўрсаткичларга эришгандир. Сифатловчилардан бири: “мен у кишидан олдин ҳам, кейин ҳам ундан моҳирроқ муаллимни кўрмадим” дея таърифлайди. (Муслим: 537) У зотнинг ҳаж мавсумида уммати билан қилган муомалаларини таъаммул қилиб қараган одам айнан ўша таърифланган муаллим эканлигини тан олади. Масалан, кунлардан бирида ҳаж сафарини ирода қилганликларини эълон қилдилар ва ўзига йўлдош бўлишни ҳоҳловчилар (келиб қўшилиши )га енгил бўлсин учун, уларни кутиб Мадина ташқарисидаги “Зул Ҳулайфа” деган жойда тўлиқ бир кун турдилар. (Бухорий: 1551) Мадинага кўп одамлар йиғилиб, Зул Ҳулайфага гўёки оқиб кела бошладилар. Улардан ҳар бири у киши билан бирга бўлишни ва бир (фойдали нарса) олишни ҳоҳлар эди. (Абу Довуд: 1905) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам одамларни бошқариб турдилар. Ҳеч ким у зотдан тўсилмади ва (Муслим: 1274)  атрофларидан ҳеч кимни ҳайдалмади. Шунингдек, “пўш – пўш, йўл бўшат” каби сўзлар ҳам бўлмади. (Ибн Можжа: 3035)  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга ҳақиқатни етказишликга ва уларга ҳужжат барпо қилишга ҳарис бўлганлари сабабли уларни таълимга чақирар, ҳимматларини қайрар ва турли услубдаги хитоблар билан ўзининг сўзлари – ю феълларига диққат қилишларини талаб қилар эди. Шунингдек, “эҳтимол мана шу ҳажим охиргисидир” деган ҳаёлда одамларга “ибодатларингизни мендан олинглар (ўрганинглар)” дер, хутба қилаётган пайтда одамларни тинчлантириб турадиган кишиларни таъйин қилар эди. Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у киши ҳажжатул вадоъда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзига қараб: “одамларни тинчлантиринг” деганлигини ва “(эй, одамлар!) мендан кейин бир бирларини ўлдирадиган кофирларга айланиб кетманлар!” деб хутба қилганлигини баён қилади. (Бухорий: 121) Яна бир ҳадисда Арафот кунидаги хутбалари пайтида Билол розияллоҳу анҳуни одамларни тинчлантириб туришга буюрганликлари ривоят қилинади.                                      (Ибн Можжа: 3024) Шунингдек, одамлардан эшитган нарсаларига гувоҳ бўлганликларини тасдиқлашни талаб қилардилар. Бир неча бор уларга таълим берганларидан кейин “огоҳ бўлинг, етказдимми?” деб хитоб қилганлари ва одамлар ҳам бунга жавобан “гувоҳлик берамизки, сиз (ҳақиқатни) етказдингиз, (амонатни) адо этдингиз ва насиҳат қилдингиз” деб шоҳидлик берар эдилар. (Муслим: 1218)Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам таблиғ қилаётганда ва таълим бераётганда сўзларини орқадаги одамларга баланд овозда етказиб турувчи кишини тайинлардилар. Шунинг учун Арафотда (ги хутбаларида) Рабийъа ибни Умайяни шу вазифага тайинлаганлар. (Ибнул Касийр: 4/342) Минода эса, Али розияллоҳу анҳуни сўз такрорловчи қилдилар. Одамлар турган, ўтирган ҳолатда эдилар. (Абу Довуд: 1956) Худди мана шу мақсадда Арафотда ва Минода турган ҳожиларга элчиларни юборганлар.    (Термизий: 883) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи вақтларда таълимлари орасига ҳазил мутойибаларни ҳам аралаштирар эдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: “биз – Бану Абдул Мутталибнинг болачалари эшакларга минган ҳолда Муздалифадан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келдик. У зот эса бизнинг сонларимизга шапатилаб: “эй, ўғилчаларим, қуёш чиқмагунча тош отманглар, хўпми?!” дедилар.                                       (Ибн Можжа: 3025)Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таълимлари катталарга ва соғлом одамларга гина чекланмасдан, касал ва заиф одамларга ҳам аҳамият берардилар. Масалан, Зубоъа разияллоҳу анҳо: “эй, Аллоҳнинг элчиси! Мен ҳаж қилмоқчиман. Аммо, касалман (нима қилай?)” деб савол берганларида “ҳаж қилавер, бироқ, (эҳромга кираётган вақтда)“маҳиллий – ҳайсу ҳабастаний” (эхромдан чиқадиган жойим – ушлаб қолган ўрнингдир) деб (Аллоҳга) шарт қил” деб таълим бердилар. (Муслим: 1207) Завжалари Умму Салама разияллоҳу анҳо ҳам касалликларидан шикоят қилганда “уловга минган ҳолда одамларнинг орқасидан тавоф қила бер” деб иршод қилганлар. (Бухорий: 464)   Шунингдек, аёлларга ва заиф одамларга Муздалифадан кечасида чиқиб кетишни буюрдилар. (Бухорий: 1679)                                          Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таълимлари гўдак болаларга ҳам шомил эди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг гўдак чоғида олган таълими бунга мисол бўла олади. “Ақоба” жамаротига тош отиладиган куннинг тонгида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам туянинг устида турган ҳолда Ибн Аббосга “кел менга тош териб бер” дедилар. Ибн Аббос айтади: “мен майда тошлардан териб, ҳовучларига солдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эса тошларни ҳовучлаган ҳолда (менга) “мана шулардай бўлиши керак” дедилар. (Насоий: 3059) Бир оз юқорида кўриб ўтганимиз Бану Абдул Мутталибнинг болачаларига: “эй, ўғилчаларим, қуёш чиқмагунча тош отманглар, хўпми?!” (Абу Довуд: 1940) деган сўзлари ҳам мана шулар жумласидандир. Одамларга таълим беришлари шунчаки уларга билдириб қўйишлик учун эмас балки, амал қилишлари учун бўларди. Шунинг учун баъзи ибодатларнинг машруъ бўлишлик ҳикматини баён қилганлар. Жумладан, ҳажнинг баъзи амаллари ҳақида: “Байтуллоҳни тавоф қилиш, Сафо Марва орасида саъй қилиш ва тош отиш Аллоҳ зикрини барпо қилиш учун машруъ қилингандир” деганлар. (Абу Довуд: 1888) Айниқса, баъзи бир амалларнинг мартабаси ҳамда фазилатларини эслатишга зўр аҳамият бериб, мана бундай деганлар: “Дуоларнинг энг афзали Арафот куни дуосидир. Мен ва мендан илгариги барча Пайғамбарлар айтган дуоларнинг энг афзали “ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу, ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку, ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр” (деган дуо) дир” (Термизий: 3585)    “Ҳажарул асвадни ва  Рукнул Ямонийни силаш гуноҳларни тамоман ўчиради”                                      (Ибн Ҳузайма: 2729) “Кимда – ким байтни тавоф қилиб, икки ракъат намоз ўқиса, гўёки бир қулни озод қилгандек (савобга эга) бўлар”                                    (Ибн Можжа: 2956)    ...Сўралдилар: “қандай ҳаж афзалдир?” Дедилар: “талбияни янгратмоқ ва қурбонлик қонин оқизмоқ” (Термизий: 827)                           ...Ҳаж амалларининг фазилати ҳақида сўраган ансорийга жавобан айтдилар: “Аммо, Байтул Ҳаромга интилиб, уйингдан чиқишлигинг (ҳақида айтсам) туянгнинг ҳар бир қадами эвазига Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло бирдан савоб ёзиб, бирдан гуноҳингни ўчирар. Энди Арафотда туришлигинг (ҳақида айтсам), Аллоҳ таборака ва таъоло дунё осмонига тушиб, фаришталарга улар (ҳожилар) билан ғуруланади ва: “бу бандаларим Менинг азобимдан қўрқиб, раҳматимдан умид қилиб, чанг – ғуборларга беланган ва сочлари тўзиган ҳолда узоқ йўллардан келдилар. Ваҳоланки, Мени кўрмаганлар, агар Мени кўрсалар қандай(бўларди!)” дейди. Агарда сенинг Олиж (саҳросининг) қумлари каби ёки дунё кунлари каби ёки осмон (дан тушган ёмғир) қатралари каби гуноҳинг бўлса ҳам Аллоҳ сендан уларни ювиб юборади. Энди сенинг тош отишингга келсак, бу (нинг савоби) сен учун сақлаб қўйилгандир. Аммо соч олдиришинг эса, бошингдан тўкилган ҳар тола соч учун бир савоб бордир. Кейин агар Байтуллоҳни тавоф қилгудек бўлсанг гуноҳларинг (гирдоби) дан онанг эндигина туққандек (пок бўлиб) чиқасан”            (Абдур Раззоқ. “Мусаннаф”: 8830)Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни ибодатларни тўлиқ қилишга тарғиб қилар ва адо этган амалларининг самарасидан башорат беришлик билан хушнуд қилардилар. Билол розияллоҳу анҳу айтади: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам Муздалифа кунининг тонг маҳалида дедилар: “Аллоҳ сизларнинг бу (каби катта) жамоатингизга қараб фазл қилади ва яхшиларингиз сабабли ёмонларингизга ҳам беради. Яхшиларин-гизга эса сўраган нарсасини ато қилади. Қани энди Аллоҳ номи билан йўлга тушинглар”    (Ибн Можжа: 3024) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айниқса тубандаги таълимларга катта аҳамият берганлар:·        Ибодат ҳукмларининг баёни.Бунинг остига назарий билим билан амалий татбиқни жамладилар. Зеро, “тарвия кунидан бир кун олдин одамларга хутба қилиб, ҳаж ибодатларидан хабар бердилар” (Ҳоким. “Мустадрак”: 1/232) Кейин ҳар бир ибодат олдида унинг ҳукмини айтиб бердилар. (Муслим: 1218)·    Ислом арконларининг ва улуғ ибодат -ларнинг мартабасини баён қилиш.    Ҳаж мавсумидаги хутбаларидан бирида дедилар: “Роббингиздан тақво қилинг, беш вақт намозингизни ўқинг, (Рамазон) ойингизнинг рўзасини тутинг, молларингиздан закот беринг, бошлиқларингизга итоат қилинг ва (шунда) Роббингизнинг жаннатига кирарсиз!" (Термизий: 616)· Одамларни ширкдан ва барча шариатлар  ҳаромлигига иттифоқ қилган нарсалардан огоҳлантириш.У нарсалар: қон тўкиш, мол ўғирлаш ва обрў тўкишдир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Албатта сизларнинг ўзаро қон тўкишларингиз, молларингизни ўғирлашларингиз ва обрўларингизни тўкишларингиз мана шу кунингизнинг, мана шу ойингизнинг ва мана шу (Макка) шаҳрингизнинг ҳаромлиги каби ҳаромдир” (Бухорий: 67)Яна дедилар: “Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилманг, Аллоҳ ҳаром қилган жонни, ҳаққингиз бўлмай туриб ўлдирманг, ўғирлик қилманг ва зино қилманг”                                   (Аҳмад: 18989)·        Баъзи бир машруъ ҳукмларни баёнқилиш.     Масалан, Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эҳромдаги одам ўлиб қолса, уни ювиш ва кафанлашнинг кайфиятини баён қилганлар: “бир вақтда Арафотда турган бир одам баногоҳ эгаридан ағанаб тушиб, туянинг тагида қолди. Шунда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “сидр аралаштирилган сув билан ювинглар, икки эҳроми билан кафанланглар, аммо хушбўйламанглар ва бошини ҳам ўрамангалар. Чунки, у қиёматда талбия айтган ҳолда тирилажак” дедилар. (Бухорий: 1267)Бугун эса... Уммат қалбига жаҳолот ўрнашиб, кўп умматдошларнинг ақлини ўраб олди! Дин илмлари мисли кўрилмаган даражада унутилди!Исломийлик белгилари ва ислом қоидалари ғойиб бўлди! Жуда кўпчилик мусулмонларнинг исломга мансублиги мусулмоннинг зурёди эканлиги, боболарининг исломий ўтмиши ва гоҳ – гоҳида жунбушга келадиган “исломий ҳиссиётидан” нарига ўтмай қолди. Улар исломга онгли равишда ва уни ўз ҳаётига татбиқ қилиш билан мансуб бўлиш лозимлигини унутдилар. Тўғрироғи, унуттирдилар! Бу ботил аҳлининг, залолат арбобларининг иши эди. Улар мусулмонларнинг диний саводсизлигидан ва ҳассос туйғуларидан фойдаланиб, ўз ботилларини омма орасига жуда жозибали шаклда ёядилар. Анқов одамлар эса, зулматни нур деб, мункарни маъруф деб ўйлашади. Ботил мана шу тариқа ёйилиб, ҳақиқат мана шу тариқа ғурбатга чекинмоқда!  Бугунги кунларда муқаддас диёрга дунёнинг ҳар қайси тарафидан миллионлаб мусулмонлар ўз халқининг элчилари сингари келишмоқда ва бу оқим йилдан – йилга кўпаймоқда. Демак, бу фурсатдан фойдаланиб, илм аҳллари уларга дин асосларини, аҳкомларини таълим беришлари, исломга ҳақиқий мансубликни ва бу билан фахрланишликни ўргатишликлари, қалбларига амал ва даъват муҳаббатини солишликлари лозимдир. Ҳа. Бу Байтуллоҳни ҳаж қилиш учун борган ва таблиғ, таълимга қодир бўлган ҳар бир толиби илмга вожибдир! Биз бу фурсатни умматимизни жаҳолот асоратидан, зулмат қўйнидан чиқариб олишлик учун оқилона фойдаланишимиз зарурдир! Фатволари. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж мавсумидаги муҳим аҳволларидан ва амалларидан бири одамлар орасида уларга ноаниқ бўлган ҳукмларни баён қилиб, саволларига жавоб (фатво) бериб  юришлиги эди. У зотнинг ҳаждаги фатволари жуда кўп бўлиб, энг машҳурлари тубандагилардир:ü           Хасъамийя қабиласидан бўлган бираёл: “ё, Расулуллоҳ! Менинг отам қариб қолдилар, лекин бўйнидаги ҳаж фарзини адо қилмадилар. Ҳозир эса туяда юра олмайдилар (нима қилай?)” деб (фатво) сўраганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “унинг номидан ҳаж (бадал) қил” дедилар. (Муслим: 1335)ü                    Ҳаж амалларининг (тартибини  билмасдан ё унутиб) аввал ёки кейин  бажариб олиб, бу ҳақда сўраган ҳар бир одамга “адо қилавер, ҳечқиси йўқ” деб жавоб берардилар. (Бухорий: 83)    Мулоҳаза қилиш лозим нарса шуки, фатво беришликда муаллимлик табиатининг турли қирраларини намоён қилардилар. Улардан баъзилари тубандагилардир:§  Одамлар саволларига жавоб берганда уларга бутун вужуди билан яққол кўринишлари.Жобир розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажжатул вадоъда одамларга кўриниш ва саволларига жавоб бериш учун байтни туялари устида тавоф қилдилар, ҳажарул асвадни таёқлари билан “силадилар”. Одамлар у зотни ўраб олган эди”                                     (Муслим: 1273) Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса у киши: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажжатул вадоъ чоғида Минода одамларнинг саволларига жавоб берган ҳолда (уларга бутун бўйлари билан кўриниб) турдилар”       (Бухорий: 1736) Ибн Аббос айтади: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар учун ўринларидан туриб, уларга фатво бера бошладилар”      (Бухорий: 6228)§  Фатволарида сўраган одамларга енгиллик бўлишига мойилликлари.     Масалан:–    Оиша онамиз айтадилар: “Расулуллоҳсаллаллоҳу алайҳи ва саллам Зубоъа бинт Зубайр бин Абдул Мутталиб (деган аёл) нинг олдига кирганларида у: “эй, Аллоҳнинг элчиси! Мен ҳаж қилмоқчиман. Аммо, касалман (нима қилай?)” деб савол берди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “ҳаж қилавер, бироқ, (эҳромга кираётган вақтда) “маҳиллий – ҳайсу ҳабастаний” (эҳромдан чиқадиган ўрним –ушлаб қолган жойингдир  ) деб (Аллоҳга) шарт қил” деб таълим бердилар. (Муслим: 1207)–                       Жобир розияллоҳу анҳу ривоятқилган узун ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:    “Агар мен кейинги қилган ишларимни қайта бошдан қилар бўлсам, ҳадйларни ҳайдаб келмас эдим ва уни (ҳажни) умрага айлантирар эдим. Бас, сизлардан кимнинг ҳадйси (қурбонликга олиб келган жонлиғи) йўқ бўлса, эҳромдан чиқсин ва ҳажини умрага айлантирсин.” Шунда Суроқа ибн Молик ўрнидан турди ва “бу (ҳукмингиз) фақат шу йил учунми?” деб сўради.    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бармоқларини бир бирига чирмаштирдиларда, “ҳажга умра кирди. Йўқ. Балки, абадул–абад шундай бўлади” дедилар.–       Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунингайтишича: “у Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламни қурбонлик сўйиладиган куни (одамларга) хутба қилаётганлигини кўрибдилар. Шунда бир киши ўрнидан туриб: “менимча фалон амал унисидан аввал қилинади” деса, бошқаси туриб олиб: “менимча, буниси аввал қилинади, мен қурбонликдан илгари соч олдирдим, тош отишдан илгари қурбонлик қилдим” деб, шу каби сўзларни айта бошлабдилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “адо қилавер, ҳечқиси йўқ” дебдилар. Ўша куни қайси амал (нинг аввал ё кейин қилиниши) ҳақида сўралсалар, “адо қилавер, ҳечқиси йўқ” деб жавоб бераверган эканлар”  (Бухорий: 1736)–                Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:  “Аббос ибн Абдул Мутталиб сиқоят (ҳожиларни сув билан таъминлаш) иши билан машғул бўлганлари сабабли, Мино тунларида Маккада тунаб қолиш учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан изн сўраган эди, изн бердилар”                                       (Бухорий: 1634)–           Адий розияллоҳу анҳу ривоят қилибайтадики: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам туя қайтарувчи чўпонлар учун (Минодан бошыа ерда) тунашга ва қурбонлик куни тош отишга, кейин эртасига икки куннинг тошини қўшиб отишга рухсат бердилар. Кейин улар икки куннинг бирида (икки кунлик) тошни отишди” (Термизий: 955)  §  Фатво сўраган одамга ўта қониқарли жавоб беришлари.Бир одам: “эй, Аллоҳнинг элчиси! Менинг отам қариб қолган вақтларида исломга кирдилар. (Ҳаж қилайин деса) туяда юра олмайдилар. Уларнинг номидан ҳаж (бадал) қилсам бўладими?” деб сўраганда, “нима дейсан, агар отангнинг (бировдан) қарзи бўлса ва уни сен тўласанг, қутилармиди?” дедилар. Ҳалиги одам. “ҳа” деб жавоб бергач, “унда отанг номидан ҳаж қил” дедилар.                  (Аҳмад: 1812)§  Савол берганларга, одамларнинг тўс–тўполонларига сабр, тоқатлари, раҳмдилликлари ва ҳалимликлари Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам таълимининг бу бобдаги лавҳалари ҳам кўп. Жумладан:–       Жобир разияллоҳу анҳунинг қуйидагиҳадиси: “...Ундан кейин (чўкиб ётган) Қасво (лақабли туялари) га миндилар. Туялари у зотни саҳро узра кўтариб кетди. Мен эса, кўзим етган жойгача (теваракни кузатдим:) олди тарафларида (сон–саноқсиз) пиёдалар ва улов минганлар... ўнг ва чап тарафларида ҳам, орқаларида ҳам шунча”                                             (Муслим: 1218)                             –       Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:     “(Тавофда) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам(тевараги)га одамлар уймаланиб олишиб: “ана Муҳаммад, ана Муҳаммад!” дейишар эди. Ваҳоланки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳеч ким (одамлардан) тўсмас эди. Одамлар кўпайиб кетгач, (туяларига) миндилар. Ваҳоланки, юрган, енгил югурган афзал эди.” (Муслим: 1264)    Ибн Аббос розияллоҳу анҳу бошқа ривоятда айтадики: “Сафо билан Марва (ораси) га туяда бориб келдилар. Лекин, бу суннат амал эмас. Одамлар Расулуллоҳдан тўсилмас ва ҳайдалмас эди. Бас, туяда саъй қилдилар. Сабаби, одамлар қўллари етмаса ҳам у зотнинг сўзларини эшитиши ва ҳолатларини ўз кўзлари билан кўриши лозим эди” (Аҳмад: 2842)§  Ҳаж хусусида фатво берганлари.     Бундай фатволари жуда кўп бўлиб, машҳурлари тубандагилар бўлса ажаб эмас:–       Асмо бинт Умайс разияллоҳу анҳо кўзёрган вақтда –  у аёл Зул Ҳулайфада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга (ҳажга бориш учун чиққанлардан) эди – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга одам юбориб, “мен нима қилай?” деб сўраттирди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “ғусл қилиб, (нифос қонининг “йўлига”) бирон–бир латтани қўйгин да, ундан кейин эҳромга кир” деб фатво бердилар.  (Муслим: 1217)                                   –       Саҳобаларини таҳаллулга (эҳромдан чиқиб, эҳром пайтида ҳаром бўлган нарсаларни ўзларии учун ҳалол қилишга) буюрганларида улар “нималарни ҳалол қилайлик?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “барчасини” деб фатво бердилар. (Бухорий: 3832)   –  Авс Тоий розияллоҳу анҳу фатво сўраб, дедилар: “ё, Расулуллоҳ! Мен Той тоғлари оша келаяпман. Туямни ҳам чарчатдим, ўзимни ҳам чарчатдим. Аллоҳга қасамки, (ўта чарчаганим сабабли) ҳар бир қум барханлари устида турдим. Мен ҳажга ета олдимми?” Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “ким бизнинг мана шу (Муздалифадаги) намозимизга шоҳид бўлса, бу ердан чиқиб кетгунимизча биз билан турса ва шундан олдин кундузи ёки кечқурун Арафотда турган бўлса, бас у ҳаж ва унинг амалларини ўтаган бўлади”                                           (Термизий: 891)§  Ҳаж вақтида ҳаждан бошқа масалалархусусида жуда оз фатво берганлар.     Жумладан: Жобир розияллоҳу анҳу ривоят  қилади: “Суроқа ибн Молик розияллоҳу анҳу айтди: “ё, Расулуллоҳ! Бизга динимизни биз ҳозир яратилганимиздек баён қилиб беринг. Бугунги амалимиз қалам ёзиб, сиёҳи қуриб қолган тақдиримиз ичида бўладими ёки келажакда бошқача бўладими?...” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “йўқ, балки сиёҳи қуриб бўлган тақдир ичида бўлади” У (Жобир) “нима учун амал қиламиз?” деганда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “амал қилаверинглар. Бас ҳар бир одамга (ўзи учун тақдир қилинган нарсаси) енгил қилингандир” дедилар.  (Аҳмад: 14116)–           Абу Қатода розияллоҳу анҳу ўзи овла-ган ёввойи эшак гўштидан эҳромдаги саҳобалар еганлигининг қиссасини тубандагича ривоят қиладилар:   “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажга чиққанларида биз ҳам бирга чиқдик. Уларнинг ўзлари ҳам “биз эҳромдаги ҳолда (овланган) гўштдан еганмиз” деганлар. Кейин гўштдан ортганини кўтариб олдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига борганларида “ё, Расулуллоҳ, биз эҳромда эдик. Абу Қатода эҳромда эмас эди. Баногоҳ, бир ёввойи эшак (зебра) ни кўриб қолдик. Абу Қатода ҳамла қилиб, улар орасидан бир урғочисини сўйиб олди. Биз ҳам тўхтаб, унинг гўштидан едик. Биз эҳромдаги ҳолда овланган ҳайвон гўштидан еб олдик! Ортганини кўтариб ҳам олдик! Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “сизлардан биронтангиз овлашга буюрдими ёки ўлжага ишора қилдими?” деб сўрадилар. “йўқ” дейишди. “ундай бўлса қолганини ҳам ея беринглар” дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам.” (Муслим: 1196)§  Савол берувчиларга мавридига қарабтурли услубда жавоб берганлари.     Гоҳо савол берувчининг ўзига гина чеклаб жавоб берсалар, гоҳида омма эшитадиган ҳолда жар солдириб жавоб берардилар. Биринчи услубга мисол тариқасида Хасъамийя қабиласидан бўлган қизнинг “ё, Расулуллоҳ! Аллоҳ фарз қилган ҳаж ибодати менинг отамга қариган чоғида етди. Аммо у эгарда ўтира олмайди. Мен унинг номидан ҳаж қилсам бўладими?” деган саволига “ҳа” деб жавоб берганларини келтирсак бўлар.     Иккинчи услубга мисол, Абдур Раҳмон ибн Яъмарнинг мана бу ҳадисидир:   “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафотда турганларида Нажд аҳлидан бир жамоат одамлар келиб, савол сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир жарчига “ҳаж – бу Арафотдир!” дея жар солишликни буюрдилар”  (Бухорий: 1513)§  Баъзи вақтларда фатволарига тарғиб ваташвиқни аралаштирар эдилар.     Масалан, бир аёл ўғилчасини кўтариб “шунга ҳам ҳаж равоми?” деганида, “ҳа, бу учун сенга савоб ёзилажак!” деб жавоб бердилар. (Муслим: 1336)§  Фатво ўринларининг кўплиги.  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга гоҳ, Мадинада, гоҳ Зул Ҳулайфада эҳромга кириш олдидан, гоҳ Байтуллоҳда, гоҳ Арафотда, гоҳ Муздалифада, гоҳ Минода, гоҳо бошқа ибодатгоҳлар орасида кўчиб юрганда ва Мадинага қайтиб келаётганларида фатво беравердилар.  Бизнинг ҳозирги вақтимизда мана шу (ҳаж масаласи) хусусида илм аҳлларига катта имконият берилганига қарамай, фатво сўровчилар оммаси кимдан фатво сўрашни билмай дуч келган жойда адашиб юрибдилар ва чала муллалардан сўраб, кўп хатоларга йўл қўймоқдалар. Бу мушкулотни тартибга келтириш учун одамларга етакчиликни илм аҳллари ўз қўлларига олиб, уларнинг йўлларида туриб ёки қўнган маконларига бориб, турли тилларда тушунтириш ишларини олиб боришлари, саволларига жавоб беришлари зарур. Бу нарса бир тарафдан нодонликнинг кўтарилишига сабаб бўлса, иккинчи тарафдан чала муллаларнинг зўраки фатволаридан уларни халос қилар эди. Шунингдек, одамларга тубандаги икки муҳим нарсани яхшилаб тушунтириш лозим: Биринчиси, улар ўзлари фатво сўраган одамнинг илм аҳли эканлигини аниқлаб олсинлар. Иккинчиси, илмсиз одамдан фатво сўрашнинг хуник оқибатга олиб келишлиги. Чунки, биринчидан, чала муллаллардан фатво сўраш билан зиммадаги масъулият соқит бўлмайди, иккинчидан, илмсиз фатво бериш Аллоҳ ва расулига туҳмат қилиш ва уларни ёлғончига чиқариш билан баробардир. Аллоҳ таъоло айтади:)قُلْ إِنَّمَا حَرَّمَ رَبِّيَ ٱلْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ وَٱلإِثْمَ وَٱلْبَغْيَ بِغَيْرِ ٱلْحَقِّ وَأَن تُشْرِكُواْ بِٱللَّهِ مَا لَمْ يُنَزِّلْ بِهِ سُلْطَاناً وَأَن تَقُولُواْ عَلَى ٱللَّهِ مَا لاَ تَعْلَمُونَ(   “(Эй, Муҳаммад, уларга): “албатта, роббим бузуқликлар (катта гуноҳлар) нинг ошкораларини ва яширин бўлганларини, маъсиятни, (одамларга) зулмла тажовуз қилишни, Ўзи (нинг шериги эканлигига) ҳеч қандай далил туширмаган нарсаларни Аллоҳга шерик қилишни ва Аллоҳга билмаган нарсаларини гапиришни ҳаром қилгандир” деб айтинг” (Аъроф: 33)    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Менга ёлғон тўқишлик бошқа бировга ёлғон тўқишлик каби эмас. Кимда ким менга қасддан бир ёлғон тўқиса, ўзига жаҳаннамдан жой ҳозирлай берсин!” (Бухорий: 1291) Ваъзлари ва огоҳлантиришлари.Ваъз ва огоҳлантириш диннинг устунларидан ва солиҳ инсонларнинг вазифаларидандир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло буни увлул ъазм (қасди мустаҳкам) бўлган Пайғамбарларига буюрмишдир. Зеро, Мусо алайҳис саломга хитобан:(أَنْ أَخْرِجْ قَوْمَكَ مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ وَذَكِّرْهُمْ بِأَيَّامِ اللَّهِ) “(Эй, Мусо) қавмингизни зулматдан нурга чиқаринг ва уларга Аллоҳнинг (неъмат берган) кунларини эслатинг”                                         (Иброҳим: 5) Шунингдек, Пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам:(فَذَكِّرْ إِنَّمَآ أَنتَ مُذَكِّرٌ)“Бас, (уларни) огоҳлантиринг, сиз огоҳлантирувчисиз”  деган эди.                                              (Ғошия: 21)                                                                                      Чунки, ваъз ва огоҳлантириш–бу банда қалбига хитоб қилиш, туйғуларини уйғотиш йўли ва ғафлат–у адашишдан чиқишига ёрдамчидир. Ваъз ва огоҳлантириш сабабли қаблар юмшайди, нурланади ҳамда уни ўраб турган занглар, пардалар зойил бўлади. Натижада ваъз эшитган қалб роббисини улуғлашга, буйруқларин адо қилишга ва наҳийларидан қайтишга ҳозир – у нозир бўлиб қолади. Шунинг учун ҳар бир одам ваъз ва огоҳлантиришга муҳтождир. Бироқ, у Аллоҳдан қўрққан, тақво қилган одамларга гина фойда беради. Зеро, Алллоҳ субҳонаҳу ва таъоло айтганки: ( فَذَكِّرْ إِن نَّفَعَتِ ٱلذِّكْرَى  9  سَيَذَّكَّرُ مَن يَخْشَىٰ 10)    “Бас, агар фойда берса, огоҳлантиринг. (Аллоҳдан) қўрққан одамлар гина огоҳ бўлурлар”     (Аъло: 9 –10)(وَذَكِّرْ فَإِنَّ ٱلذِّكْرَىٰ تَنفَعُ ٱلْمُؤْمِنِينَ)“Ва огоҳлантиринг! Огоҳлантириш иймонлиларга гина фойда берар!”                                                   (Зориёт: 55) Шунинг учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ваъз ва огоҳлантиришга катта аҳамият берганлар ва умматини доим яхшилик сари йўллаб, унга рағбатлантириб, ёмонликдан қайтариб, огоҳлантириб турганлар. У зот ваъз ва огоҳлантиришни вақти ва мавридида ҳамда муносиб ҳиқмат билан қўллаганлар. Ваъз айтганларида саҳобаларнинг юраклари эриб, кўз ёшлари сел-сел бўларди. Зеро ваъзларидан бирида айтганларки: “менинг ва Аллоҳ мени у билан юборган нарсанинг (диннинг) мисоли, бир киши ва бир қавмга ўхшайди. Киши қавмга келади да “эй, қавм! Мен (сизларни ғорат қилишни ҳоҳлаган) лашкарни ўз кўзим билан кўрдим! Мен сизлар учун яланғоч[1] огоҳлантирувчиман! Ўзингизни қутқариб қолинг!” дейди. Шунда у қавмдан бир тоифаси итоат қиладилар ва эҳтиётини кўриб, кечаси билан бошқа жойга кўчиб кетиб, нажот топадилар. Бошқа бир тоифа одамлар эса, огоҳлантирувчига ишонмайдилар ва бамайлихотир ухлаб қоладилар. Тонг маҳалида уларнинг устига душман лашкари бостириб келади ва қириб ташлайди. Мана шу мен олиб келган  ҳақиқатга  ишонган  ва ишонмаган одамларнинг мисолидир”                                         (Бухорий: 7283) Ҳаж мавсуми давомида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам халқнинг воизи ва огоҳлантирувчиси бўлдилар. У ваъз ва огоҳлантиришга яхшилаб назар ташлаган ва тааммул қилган одамга тубандаги ҳикматлар ошкор бўлади:ü Кўп ва ҳар турли жойда ваъз қилишлари.    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам гоҳ Арафотда, гоҳ бошқа ибодатгоҳлар орасида қатнаб юрганда, қурбонлик ва ташриқ кунлари Минода, Мадинага қайтганларида йўл мобайнида муносиб ваъзлар билан қалбларни эритган эдилар. Чунки, ҳаж ибодати вақтида, дарҳақиқат, қалблар жунбушга келган ҳамда ваъз–у насиҳатларни қабул қилишга тайёр ҳолда бўлади. ü Фурсатдан фойдаланишлари ҳамда ўз ўрнида ваъз айтишлари.Зеро, қурбонлик куни одамларга мана бундай хутба қилдилар: “Биласизларми, бугун қандай кун?” Саҳобалар: “Аллоҳ ва расули билгувчироқ” деб жавоб беришди. Кейин сукут қилганча туриб қолдилар. (Саҳобалар айтди:) “биз бошқа исм билан айтармикинлар деб ўйлаб қолдик”. Шунда “бугун қурбонлик куни эмасми?” дедилар. “ҳа” дедик. “Бу қайси ой?” дедилар. “Аллоҳ ва расули билгувчироқ” дедик. Кейин яна сукут қилганча туриб қолдилар. Биз Кейин “Зулҳижжа эмасми?” дедилар. “Ҳа” дедик. Биз яна бошқа исм билан айтармикинлар деб ўйлаб қолдик. Кейин “бу қайси шаҳар?” дедилар. Биз “Аллоҳ ва расули билгувчироқ” дедик. Кейин яна сукут қилганча туриб қолдилар. Биз бошқа исм билан айтармикинлар деб ўйлаб қолдик. Кейин “бу (унда гуноҳ ишлар қилиниши) ҳаром шаҳар эмасми?” дедилар. “Ҳа” дедик. Кейин мана бундай дедилар: “то роббингизга йўлиқадиган кунга қадар сизларнинг қонларингиз ва молларингиз бир– бирингизга мана шу кунларингиз, мана шу ойларингиз ва мана шу шаҳарларингиз каби ҳаромдир!”                                           (Бухорий: 1741)  Қурбонлик кунидаги (қурбонлик сўйиш, соч олдириш, тош отиш каби) амалларниниг қайсинисини олдин, қайсинисини кейин қилишлик ҳақида савол қилинганида эса мана бундай дедилар:    “Гуноҳи йўқ, гуноҳи йўқ. Аммо, ўзининг мусулмон биродарига зулм қилароқ уни ғийбат қилса, у одам гуноҳ қилди ва ҳалок бўлди!” (Абу Довуд: 2015)ü Бир гина огоҳлантиришни бир неча жойда такрорлашлари.Жумладан, юқорида ўтган, мусулмонларнинг ўзаро мол, жон ва обрўларининг ҳаромлиги ҳақидаги ҳадисни Арафотда, қурбонлик кунида, ташриқ кунларининг ўртасида такрорлаганлар. Гоҳида эса, бир жойнинг ўзида бир гина нарсани, Ибн Аббосдан ривоят қилинган тубандаги ҳадисдаги каби такрор–такрор айтардилар:     “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қурбонлик куни одамларга хитоб қилиб: “биласизларми, бугун қандай кун?” дедилар. Улар “(гуноҳлар) ҳаром (қилинган) кун” дейишди. Кейин “бу қайси шаҳар?” дедилар. Улар “(гуноҳлар) ҳаром (қилинган) шаҳар” дейишди. Кейин “бу қайси ой?” дедилар. “(Гуноҳлар) ҳаром (қилинган) ой” дейишди. Кейин, “сизларнинг қонларингиз ва молларингиз бир–бирингизга мана шу кунларингиз, мана шу шаҳарларингиз ва мана шу ойларингиз каби ҳаромдир!” деб бир неча марта такрорладилар.” (Бухорий: 1739)ü Огоҳлантирган сўзлари ва амалларининг орасида зиддият бўлмаслиги.     Чунки, у зот ваъзларида айтган нарсаларини энг аввал ўзлари адо этардилар. Қилмаган нарсасини ҳеч қачон гапирмас эдилар. Бир нарсага буюрса, аввало ўзлари қилишга шошардилар ва бир нарсадан қайтарса, энг аввало ўзлари қайтардилар. Хуллас, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг тақводори, энг ростгўйи ва энг Аллоҳни покловчироғи эдилар.ü Ваъзларининг очиқ– равшан,  лўндалигива ҳар хил жимжимадор сўзларни ишлатмасликлари.    Шунинг учун агар у зотнинг ваъзларини кузатиладиган бўлса, ўз хутбаларида кўпчилик тушунмайдиган нодир сўзларни ва нотаниш услубларни ишлатмаганлигини кўрамиз.ü            Бандалар нажотининг, дин ва дунёсалоҳиятининг бош сабабчиси бўлган муҳим масалаларни ва умумий қоидаларни таъкидлаганлари ҳолда,  аҳамиятсиз ва шу билан биргаликда ишни мушкуллаштирадиган нарсаларни тарк қилар эдилар.ü              Баъзан ўзлари ваъз айтиш биланчекланмай, одамларни тайинлаб, айтган ваъзларини жар солдирар эдилар. Бишр ибн Суҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда ташриқ куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишини одамларга юбориб, “жаннатга иймонли жон (эгаси) гина кира олади” дея жар солдиргани айтилади.                                  (Ибн Хузайма: 2960) ü       Ваъзларида фақат (охиратни эслатиб)қўрқитиш билан гина чекланмасдан, ажр–у савоб ҳақидаги башоратларни (севинчли хабарларни) ҳам кўп айтардилар.    Тубандаги икки ҳадис ана шулар жумласидандир: “Кимда – ким аёли билан шаҳвона муомалалар қилмасдан ва фосиқлик қилмасдан ҳажни адо этса, онасидан энди гина туғилгандек (бегуноҳ) қайтади”                                            (Бухорий: 1521)  “Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло сизларнинг мана шу жамоатларингизга фазл–у карам қилиб, яхшиларнинг шарофати билан ёмонларингизга (савоб) ато этди ва яхшиларингизнинг тилаган тилагини берди. Қани энди “бисмиллаҳ” деб йўлга тушинглар” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу сўзларини Муздалифа куни эрталаб айтган эдилар.  (Ибн Можжа: 3024)ü        Ваъз ва иршодларида сўз билан чек -ланмасдан, айтган нарсаларини ўзлари амалда кўрсатиб берардилар. Бундай ҳолатлардан бири Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолонинг ғазаби фил асҳобларига нозил бўлган водийдан туяларини чоптириб ўтганларида кўринган. Бу водий “муҳассир водийси” деб аталарди. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтиладики: “кейин (Арафотдан) туша бошладилар. Қачон муҳассир водийсига етиб келганларида, то водийдан ўтгунларига қадар туяларини қичаб, чоптириб ўтдилар да, кейин тўхтадилар”                                        (Термизий: 885) Бу водийнинг шундай аталишига сабаб, (Абраҳа ҳайдаган) фил шу ерга келганда ҳориб, хор бўлиб, юролмай қолган ва Каъбага етолмаган эди. Ибнул Қаййим айтадики: “бу – Аллоҳ душманларига азоб нозил бўлган ўринлардан ўтаётгандаги Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатлари эди”                     (“Зодул маъод”: 2/255, 256)    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ваъзлари аксар вақтларда тубандаги энг муҳим мавзуларнинг теварагида бўларди:v  Дунёдан зоҳидлик.  Имом Аҳмаднинг “Муснад” китобларида 6173 – рақам билан хат қилинган ҳадисда айтилишича Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафотда, қуёш ботишидан бир оз илгари одамларга мана бундай хутба қилдилар:  “Эй, одамлар! Сизларнинг дунё (ҳаёт) ларингизнинг қолгани, ўтганига нисбатан, мана шу кунларингиздан қолганича қолди холос” v  Тақвога буюриш ва одамни жаннатга олиб кирувчи ишларга далолат қилиш.    Имом Термизийнинг “Ал – Жомеъ” китобларидаги 616 – ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Роббингиздан қўрқингиз, беш вақт намозларингизни ўқингиз, (Рамазон) ойларингизнинг рўзасини тутингиз, молларингизнинг закотини берингиз ва Аллоҳга итоат қилингиз. Шунда Роббингизнинг жаннатига дохил бўлгайсиз” деганлари зикр қилинади.v   Биров бировнинг жиноятини кўтар -масликлари ва Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолонинг  олдида ҳар ким ўз ишига гина масъул эканлигини баён қилиш. Ибн Можжанинг “Сунан” китобларида 2669 – рақамли ҳадисда айтиладики: “Огоҳ бўлинглар, ҳар бир жон ўз жиноятига ўзи жавоб берар. (Балоғатга етган) фарзандининг жинояти учун ота жавобгар эмас, отанинг жинояти учун фарзанд жавобгар бўлмас”v   Ҳуснул – хулққа, хайрли ишларга,ҳаж ибодатлари пайтида гуноҳларни тарк қилишга ва фойдали нарсалар билан шуғулланишга тарғиб қилиш.   Бу мавзуга тубандаги ҳадислари мисол бўла олади:  “Кимда – ким аёли билан шаҳвона муомалалар қилмасдан ва фосиқлик қилмасдан ҳажни адо этса, онасидан энди гина туғилгандек (бегуноҳ) қайтади”                                         (Бухорий: 1819)  “(Ҳаж мавсумида) от чоптириб, туяларни лўккиллатиб юриш яхши эмас”                                            (Бухорий: 1671) Сўралдилар: “ҳаждаги яхшилик нимадир?” Дедилар: “таомлантириш ва ширин сўз” (Ҳоким. “Мустадрак”: 1/658)v   Динда ғулув қилишдан кайтариш.Ибн Можжанинг “Сунан” китобларида 3029 – рақамли ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бундай деганлари баён қилинади:    “Динда ғулув қилишдан (чекдан чиқишдан) эҳтиёт бўлинглар! Албатта, сизлардан илгариги умматларни динда ғулув кетиш ҳалок қилгандир”v    Ота онага яхшилик қилишга ва қарин-дошчилик робиталарини улашга тавсия. Табаронийнинг “Муъжамул Кабир” китобларида 484 – рақам остида зикр қилинган ва исноди саҳиҳ бўлган ҳадисда баён қилинишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажжатул вадоъда Минодаги хутбаларида: “(Аввало) онангизни, отангизни, опа– сингилларингизни, ака – укаларингизни ва ундан кейин қариндошларингизни даражама даража лозим тутинг” деганлар.v   Заифларга, аёлларга, қулларга васийликқилиш ва уларга яхшилик қилишга буюриш. Бу мавзудаги ҳадислари кўп бўлиб, тубанда баъзиларини зикр қилиш билан кифояланамиз: “Аёллар ҳақида Аллоҳдан тақво қилинглар! Сизлар уларни Аллоҳнинг амонати сифатида олдинглар ва улар билан қўшилишни Аллоҳнинг калимаси билан ҳалол қилдинглар”                                       (Муслим: 1218)  “Огоҳ бўлинг ва аёлларга яхшиликни васият қилинг. Чунки, улар сизнинг олдингизда асиралар кабидир”                                      (Термизий: 3087)   “Қулларингизга, қулларингизга, қулларингизга (яхшилик қилинг!) Уларга ўзингиз еган таомдан едиринг, ўзингиз кийган кийимдан кийдиринг. Агар гуноҳ қилсалар ва кечиришни ҳоҳламасангиз, Аллоҳнинг қулларини сотиб юборингиз, аммо, азобламангиз”     (Аҳмад: 16409)v        Бошқаларга зиён етказишдан эҳтиётбўлишга ҳамда Аллоҳга итоат қилиб, гуноҳлардан қочишга тарғиб қилиш. Дедилар: “яхшилаб эшитинг, мен сизга (ҳақиқий) мўмин ҳақида хабар бераман: одамлар ўз молларини ва жонларини ишонган киши (ҳақиқий мўминдир!) Мусулмон эса, одамлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган кишидир. Мужоҳид эса, Аллоҳга итоат қилишда нафсига қарши курашган кишидир. Муҳожир эса, катта–ю кичик гуноҳлардан ҳижрат қилган (қочган) кишидир!” (Ибн Можжа: 3936)v        Ўзидан эшитилган ваъз иршодларни бошқаларга етказишга ва (етказаётган вақтда) ёлғон қўшмасликга тарғиблари. Зеро, айтдиларки:  “Менинг сўзимни эшитиб, бошқаларга таблиғ қилган одамни Аллоҳ хушсурат қилсин! Неча–неча фиқҳни (илмни) ни кўтарганлар бор, аммо, ўзлари фақиҳ (яхши тушунган) эмас. Ва неча–неча одамлар борки, уларўзларидан  фақиҳроқларга илмни етказадилар”                                  (Ибн Можжа: 3056) “Мени кўрдингизлар, сўзимни ҳам эшитдингизлар. Яқин орада (мен оламдан ўтгач) сизларга мен ҳақимда саволлар берилади. Ўшанда ким менга ёлғон тўқиса, ўзига дўзахдан жой ҳозирлай берсин!”   (Аҳмад: 23044)v       Одамларни Аллоҳга тавба тазар -руъ, дуо қилишга ва Ундан мағфират– у раҳмат сўрашликга тезлашлари.  Бу мавзуга мисол, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларидир: “Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло бандани дўзахдан Арафот кунида озод қилганчалик кўп озод қилган ҳеч бир кун йўқдир! Зеро, (у кунда Аллоҳ дунё осмонига қадар) яқин келади ва улар (Арафотдагилар) билан фаришталарга ифтихор қилиб “улар нимани тиласа (Мен бераман)” дейди. (Муслим: 1348)                  Во ажаб! Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам кимсан Абу Бакр ва Умардек, жаннатга кириши башорат қилинган ўн саҳобадек, Бадр ғазотида, Байъатуш шажара аҳдномасида иштирок қилганлардек ва бошқа улуғ саҳобалардек – барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин!  – инсонларга қалбни эритиб, виждонни титратиб, кўзлардан ёш оқизиб юборадиган мана шундай қайноқ ваъзларни айтишга ҳарис бўлсалар... Улар умматнинг энг қалби тозаси, энг теран илмлиси, энг ростгўйи, энг тўғри йўл тутганлари ва энг аҳволи гўзаллари бўлгани ҳолда-я!!! Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло уларни Ўз Пайғамбарига саҳоба бўлишдек, Ўз динини қоим қилишдек буюк масъулиятларга танлаб олгани ҳолда бу ваъзларни уларга элчилар–у жарчилар орқали юбориб турсалар!!!Бугунги ҳаж кунларида бу ваъзларга бизнинг муҳтожлигимиз қанча экан – а?!Ваҳоланки, бизнинг орамизда ғофиллар – у, носийлар, жоҳиллар – у осийлар бор! Ваҳоланки, бизнинг орамизда шаҳватлар қайнамоқда! Шубҳалар вужудларни титратиб, ўйнамоқда!!! Шубҳа йўқки, иш жуда муҳим, масъулият жуда оғирдир! Балки, бунга муҳтожлик емоғ – у ичмоққа бўлган эҳтиёждан ҳам зарурдир! Бас ваъз – у иршодга, танбеҳ – у огоҳлантиришга қодир бўлган барча одамларни кириб келаётган мана шу буюк мавсумга сафарбар этиш лозим! Шояд шунда ғофил нафслар уйғониб, мудроқ қалблар тўлғониб, синиб кибрсиймолар, қувватланиб иймонлар, Аллоҳга қайтса инсонлар! Ва шу билан ҳидоятга йўл очсалар, умматга нур сочсалар... Ҳаққа тобеъ бўлишга ва бир манбаъдан “сув ичишга” тарбиялаганлари. Ислом – бу якка, ягона Аллоҳга ҳокисор ҳолда бўйинсуниш ва Аллоҳнинг расули олиб келган нарсага тобеъ бўлиш демакдир. Исломда ҳеч бир одамнинг қадами то ваҳий ҳукмларига эътироз билдирмасдан ҳам зоҳиран, ҳам ботинан таслим бўлмагунча собит бўлмайди. Зеро, Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло мана бундай дегандир:{فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّلاَ يَجِدُواْ فِيۤ أَنْفُسِهِمْ حَرَجاً مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسْلِيماً} “Йўқ, роббингизга қасам! Улар то сизни ўз ораларидаги жанжалларга ҳакам қилмагунча ва сиз чиқарган ҳукмдан юракларида норозилик бўлмаган ҳолда, тамомий бўйин сунмагунларича иймонли бўла олмайдилар!” (Нисо: 65)                                                                                                    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам тубандаги ҳадисларида худди мана шу маънони такрорлаганлар: “Сизлардан ҳеч бирингиз токи, унинг ҳаво–ҳоҳиши мен олиб келган (оят ва ҳадисдан иборат ваҳийлар) га тобеъ бўлмагунча иймонли бўлолмайди!”             (Багавий. “Шарҳус сунна”: 104) Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ эса: “Барча мусулмонлар орасида келишилган (ижмоъ қилинган) иттифоққа кўра кимга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир суннати маълум бўлса, бошқа бир одамнинг сўзи учун у суннатни тарк қилишлиги ҳалол эмасдир!” деганлар.     (“Мадорижус соликийн: 2\335) Ҳаж ибодати ҳам Аллоҳ ва расулига бўйинсунишликнинг бир белгисидир. Ҳаж хусусида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини якдиллик билан ўзига гина бўйинсунишга тарбиялаган ва уларнинг қалбларига ўзига гина иқтидо қилиш заруриятини сингдирган эдилар. Бу ҳолни сифатлаб, Жобир розияллоҳу анҳу мана бундай дейди: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг орамизда турар, у зотга Қуръон нозил бўлар, Қуръон тафсирини у зот гина билар ва биз у нима амал қилса шуни қилар эдик” (Муслим: 1218)Бу буюк тарбия ўз самарасини бермасдан қўймади. У самаралардан баъзи бирлари таърифига тўхталиб ўтамиз:§  Умар ал Форуқ розияллоҳу анҳу ҳажаруласвад ёнига келганларида уни ўпдилар ва унга хитобан: “мен биламанки, сен бир тошсан! Ҳеч кимга зиён ё фойда еткиза олмайсан! Агар мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сени ўпганларини кўрмаганимда зинҳор ўпмас эдим!” дедилар. (Бухорий: 1597) Форуқ розияллоҳу анҳунинг яна мана бу сўзлари ҳам машҳурдир: “бугун нега елкаларни очиб рамал қиламиз? Ваҳоланки, Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло исломни мустаҳкамлаб, куфр ва унинг аҳлини йўқотиб берди ку! Аммо, шундай бўлса ҳам биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вақтларида қилган амалларимизни ташламаймиз! (Абу Довуд: 1887)Изоҳ: Исломнинг аввалги даврида расулулллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан “умратул қазо” умрасини адо этгани келганларида Макка мушриклари Каъба теварагидаги тоғларга чиқиб олиб,: “мусулмонларни Ясриб (Мадина) иссиғи уриб, ҳолсизлантириб қўйган. Улар ясрибда жуда қийналишган шекилли” дейишиб, уларга масхара кўзи билан кузатиб туришган. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг бардам, бақувват эканликларини ва шиддатларини намойиш қилиш мақсадида, ўнг елкаларни яланғочлаб, аввалги уч шавт (айланиш) ни полвоннамо югуриш билан айланишга, аммо, Рукнул Ямоний билан Ҳажарул Асвад орасида енгил юришга буюрганлар§  Усмон  розияллоҳу анҳунинг  халифаликдаврида Али розияллоҳу анҳу ҳаж билан бирга умра қилишни ҳоҳладилар ва “лаббайка ҳажжан ва умратан, маъан” дедилар. Шунда Усмон розияллоҳу анҳу бундан қайтардилар. Иккалаларининг орасида масъала ихтилофи келиб чиқди. Усмон розияллоҳу анҳу “мен (мусулмонларнинг амири) қайтарсам ҳам қилаверасанми?” дедилар. Шунда Али розияллоҳу анҳу: “мен ҳеч кимнинг сўзи учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини тарк қилмайман!” деб жавоб бердилар.                                              (Бухорий: 1563)§  Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳарсафар тавоф маҳали Ҳажарул Асвадни силамоқчи бўлсалар: “эй, Аллоҳим! Ўзингга иймон келтириб, китобингни тасдиқ қилиб, Пайғамбарингнинг суннатига тобеъ бўлдим!” дер эдилар. У зот Ҳажарул Асвадни ўпишни ва Рукнул Ямонийни силашни ҳатто энг оғир дамларда ҳам тарк қилмас эдилар. Мужоҳид айтади: “мен бир марта у зотни тиқилинчга ўзларини уриб, бурунларини қонатиб олганларини кўрганман”. Кунлардан бирида у кишидан бир одам икки рукнни ўпиш ва силаш ҳақида сўраган эди: “Расулуллоҳнинг ўпганларини ва силаганларини кўрганман” деб жавоб бердилар. Ҳалиги одам яна: “сиз нима дейсиз, агар тиқилинч бўлса – чи? Сиз нима дейсиз, агар етолмай қолсангизчи?” деб сўрайверган эди, “э, “сиз нима дейсизинг” бошингда қолсин! Мен Расулуллоҳнинг шундай қилганлигини кўрганман дедим – ку!” дедилар. Яна бир куни бир одам у кишидан ҳажга қўшиб умра қилиш ҳақида сўраганларида “бу – ҳалолдир” деб жавоб бердилар. Ҳалиги одам яна: “аммо, сенинг отанг бундан қайтарган эди!” деганида, айтдилар: “ўзинг айт–чи, отам қайтарган нарсани Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган бўлсалар – чи? Унда нима қилишим керак? Отамнинг буйруғи татбиқ қилинадими ёки Расулуллоҳнинг буйруғими?” “албатта, Расулуллоҳнинг буйруғи татбиқ қилинади да!” деди ҳалиги одам. Шунда Ибн Умар: “балли, бу амални Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганлар” деди.                                             (Термизий: 824)Бир куни шундай ҳолат яна такрорланиб, бир одам савол қилиб қолди: “Ибн Аббос “Арафотга келмагунча Байтуллоҳни тавоф қилинмайди” деган – ку?” бунга жавобан Ибн Умар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж қилганларида Арафотга боришдан илгари Байтни тавоф қилганлар. Агар ростгўй бўлсанг, айтчи, Расулуллоҳнинг сўзларини оласанми ёки Ибн Аббоснинг сўзиними?” деди.                                                (Муслим: 1233)§     Ўзининг илмда беқиёслиги сабабли Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафидан “умматнинг қашқаси” деган лақаб олган Ибн Аббос розияллоҳу анҳу тавоф вақтида Муовия розияллоҳу анҳунинг тўрттала рукнни ҳам силаганин кўриб “нимага мана бу (Рукнул Ямоний ва Ҳажарул Асваддан бошқа) икки рукнни силадингиз? Ахир Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни силамаганлар – ку?!” деди. Муовия бўлса (ўз фикри билан) “Байтуллоҳнинг ҳеч нарсаси тарк қилинмайди” деб жавоб берди. Шунда Ибн Аббос унга Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолонинг: { لَّقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ ٱللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَة}“Албатта, сизлар учун Аллоҳнинг элчисида чиройли намуналар бор” деган оятини ўқиб берган эди, Муовия розияллоҳу анҳу: “тўғри сўзладинг” деди.                                             (Аҳмад: 1877) Шунингдек, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ҳаж вақтида умра қилишга ҳам ижозат берганларида кимдир биров тарафидан “буни Абу Бакр ҳам, Умар ҳам қилмаган эди!” деган таъна айтилди. Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сизларни азобласа керак деб ўйлайман! Мен сизларга Пайғамбардан ҳадис айтсам, сизлар менга Абу Бакр ва Умарни пеш қилаяпсизлар!” деди.                                               (Аҳмад: 2277) Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж вақтида саҳобаларини ваҳийга гина тобеъ бўлишга тарбиялаганлари ҳақидаги лавҳалар жуда ҳам кўп бўлиб, баъзилари тубандагилардир:v  Ҳожилардан “мендан намуна олинглар”деб талаб қилишлари ва уларга эҳтимол мана шу ҳажи охиргиси бўлишлигини эслатиб, намуна олиб қолишга ундаганлари. Зеро, бир неча бор “ибодатларингизни мендан гина олинглар! Билмадим, балки мен бундан кейин бошқа ҳаж қилмасдирман” деб такрорлаган эдилар.     (Муслим: 1297)v      Арафотдаги хутбаларида одамларниҚуръонни маҳкам ушлашга чақирганлари. Чунки, умматни адашишдан сақлашнинг бундан бўлак чораси йўқ эди. Шунинг учун айтдиларки: “Мен сизларга бир нарса ташлаб кетаяпманки, уни маҳкам ушласангиз ҳеч қачон адашмассиз. У – Аллоҳнинг китобидир!” (Муслим: 1218)v        Ҳавойи нафсга эргашиб, диндабидъат чиқаришдан умматларини огоҳлантирганлари. Арафотда туяларининг устида турганлари ҳолда мана бундай деганлар: “Огоҳ бўлинглар, мен Ҳавз (Кавсар) га сизларнинг энг аввал боргувчингизман. Мен сизлар билан бошқа умматлардан кўплик қиламан. Менинг юзимни ерга қаратманглар! Огоҳ бўлинглар, мен баъзи одамларни (шафоатим билан) қутқарувчи бўлсам, баъзиларни мендан қутқарилади. (Яъни, қутқаришга рухсат берилмайди)  Шунда мен: “эй, роббим! Улар менинг жамоатларим – ку?!” дейман. Роббим эса: “улар сендан кейин нима (бидъатларни) пайдо қилишганини билмайсан” дейди.  (Ибн Можжа: 3057)v    Саҳобаларини ҳаж ибодатларига амалий ҳолда тайёрлаганлари ва уларни ибодатларда ғулув қилишдан огоҳлантирганлари. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ақоба кунининг тонгида, туяларининг устида турган ҳолда менга: “тош териб бер, менга” дедилар. Мен у зотга майда тошлардан етти дона териб берган эдим, уларни кафтлари орасида чангини қоқдиларда: “худди мана шундайларидан отинглар” дедилар. (Чунки, “шайтонга қаттиқроқ тегади” деб катта тошлардан отишлик ибодатда ғулув қилишдир) Кейин одамларга қараб: “эй, одамлар! Динда ғулув қилишдан эҳтиёт бўлинг! Албатта, сизлардан илгариги умматларни динда ғулув қилиш ҳалок қилгандир!” дедилар.v         Ўзидан эшитган таълимларниёдда сақлаб қолиши ва бошқаларга етказиши учун севикли невараси (асранди фарзандлари Зайд ибн Ҳорисанинг ўғли) Усомани ва амакиси Аббоснинг ўғли Фазлни мингаштириб юранликлари.Шунинг учун одамлар Арафот ва Муздалифанинг оралиғида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уловларига мингашиб кетаётган Усомани кўрганларида “Расулуллоҳнинг нима қилганларини бизга соҳибимиз (Усома) айтиб беради” дейишарди. Шунингдек, Муздалифа ва Минонинг орасида  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уловларига мингашиб кетаётган Фазлни кўрганларида ҳам, ““Расулуллоҳнинг нима қилганларини бизга соҳибимиз (Фазл) айтиб беради” дейишарди.  (Аҳмад: 21861)    Менинг фикру ожизимча, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, саҳобаларини ягона манбаъдан “сув ичишга” ва фақат ваҳийгагина тобеъ бўлишга тарбиялаганликларининг энг яққол намунаси ўзлари билан ҳадй (қурбонлик жониворлар) ни ҳайдаб келмаган саҳобаларни эҳромдан чиқишликга буюрган вақтларидаги собитликларидир.     Ўшанда баъзи саҳобалар “Арафотга закарларимиздан “ҳаром сув” томчилаган ҳолда борамиз (шекилли)” деб, эҳромдан чиқишни истамаган эдилар. (Аммо, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам собит турдилар ва асҳобларини буйруқни бажаришга қаноатлантирдилар)     Бу воқеъанинг тафсилоти қуйидагича: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзи билан ҳадй (қурбонлик) олиб келмаган саҳобаларига (Арафотга чиқишга беш кун қолганда) эҳромдан чиқишни буюрдилар. Ҳатто, аёлларга қўшилишни ҳам мубоҳ қилдилар. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадиларки, “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозини ўқиб бўлгач “ким умра қилишни ҳоҳласа (ҳаж эҳромидан чиқиб) умра қилсин” дедилар”                                               (Муслим: 1240)    Жобир разияллоҳу анҳу айтади:  “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларига ҳажларини умрага айлантиришга, байтни тавоф қилишга, соч олдиришга ва эҳромдан тамомила чиқишга изн бердилар. Аммо, ҳадй олиб келганлар бундан мустасно эди.    “...Буни (аёллари билан бўлишни) азимат билан (қатъий) айтмагандилар. Бироқ, у нарсаларни ҳалол қилиб бердилар”                                               (Бухорий: 7367)    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж вақтида умрага рухсат бермайдиган мушрикларнинг одатидан таъсирланиб гапирган одамнинг ҳалиги гапини эшитгач, саҳобаларидан эҳромдан чиқишлари лозим эканлигини талаб қилдилар. Зеро ҳукмлар фақат бир манбаъдан – ўзларидан олиниши шарт эди. Охири, саҳобалар тушуниб, бош эгдилар ва итоат қилдилар. Аммо, бугунги кундаги ҳожиларнинг аҳволига қараган одам улар орасида ҳаж ибодатларига нисбатан жуда хуник сувратда бидъатлар ва залолатлар ёйилаётганининг гувоҳи бўлади. Мана шу нуқсонни бартараф қилишнинг ягона йўли якдиллик билан Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга тобеъ бўлиш, амалларни фақат у кишидан гина олиш ва олимлар – у даъватчилар ўз фаъолиятларида умматни фақат шу йўсинда тарбиялашдан иборатдир.  Ҳаж мавсуми эса бу мақсадни амалга ошириш учун энг қулай фурсатдир. Муҳтарам, ҳожи биродарим! Агар сиз нажотга етишни ҳоҳласангиз, унда саҳобалар юрган йўлдан юринг ва аввало ўзингиздан бошлаб Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга тобеъ бўлишни йўлга қўйинг. Амалингизнинг мақбул ва тоза бўлишлигиниг асоси, дўзахдан нажот топиб, жаннатга киришингизнинг шарти мана шудир. Бунга ҳадислардан жуда кўп далиллар бор бўлиб, баъзилари тубандагилардир:    “Кимда ким бизнинг буйруғимизга лойиқ келмаган амални қилса, бас у амали (қабул бўлмас ва) ўзига қайтарилар” (Муслим: 1718)    “Бўйин товлаганлардан бошқа барча умматим жаннатга киражак” деганларида, (саҳобалар) “ё, Расулуллоҳ! Бўйин товлаганлар кимлардир?” деб сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “ким менга итоат қилса – жаннатга кирар, ким менга итоат қилмаса бўйин товлаганлар ўшалардир!” дедилар”.                                      (Бухорий: 7280)    Умматни бирлаштирганлари ва уларни фитналар билан тарқоқлик сабабларидан огоҳлантирганлари. Исломнинг улуғ мақсадларидан бири мусулмон умматини бирлаштириш, қалбларини иттифоқ қилиш, сафларини жипслаштириш ва тарқоқликдан қайтаришдан иборатдир. Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбарининг суннати бу маънодаги оят – ҳадислар билан тўлиб тошгандир. Зеро, Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло айтади:}وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعاً وَلاَ تَفَرَّقُواْ    {“Аллоҳнинг арқонини жамъ бўлиб, маҳкам ушланглар ва тарқоқ бўлманглар!” (Оли Имрон: 103){وَإِنَّ هَـذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَاْ رَبُّكُمْ فَاتَّقُونِ}“Сизларнинг мана шу умматингиз (ажралмас) ягона умматдир. Мен эса сизларнинг Роббингиздирман, бас Мендан тақво қилинглар!”                                        (Муъминун: 52)وَلاَ تَكُونُواْ مِنَ ٱلْمُشْرِكِينَ مِنَ ٱلَّذِينَ فَرَّقُواْ دِينَهُمْ وَكَانُواْ       شِيَعاً          “Ва динларини ажратиб, (ўз ҳолича) шиъа (фирқа) бўлиб олганлардан –  мушриклардан бўлманг!”  (Рум: 31, 32)    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам :“Мўминлар ўзаро ёнма–ён солинган ва бир бирларини тираб тура диган уйлар кабидир” дедилар ва бармоқларинибир–бирига кириштирдилар”                                         (Бухорий: 2446)    Яна бир ҳадисларида:   “Аллоҳнинг қўли (ёрдами) жамоат устидадир” деганлар. (Термизий: 2166)    Ҳаж мавсуми умматни бирлаштириш ва уларни фитна, тафриқа сабабларидан огоҳлантириш учун қулай фурсат бўлгани сабабли Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу фурсатдан фойдаланиб, умматни иттифоққа тарбиялашга катта аҳамият қаратганлар. Бу аҳамиятлари бир неча  шаклларда ва кўринишда намоён бўлиб, тубанда улардан баъзи лавҳаларни кўриб ўтамиз:v        Уммат орасида тенглик барпоқилиб, имтиёзни тақвога боғлаганлари.    Бу хусусда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай деганлар:“Барчаларингизнинг роббингиз, отангиз  бирдир. Огоҳ бўлингки, ҳеч бир арабнинг ҳеч бир ажам устидан ёки ҳеч бир ажамнинг ҳеч бир араб устидан, ҳеч бир қора танлининг қизил танли устидан ёки ҳеч бир қизил танлининг қора танли устидан афзаллиги йўқдир. Афзаллик фақат тақво биландир!” (Аҳмад: 23536)v        Аллоҳнинг китоби билан ҳукмқилаётган амирларга итоат қилиш, жамоатни лозим тутиш ва имомларга насиҳат қилишга буюрганлари.Айтдиларки:    “Агар сизларга бир бурни кесилган, қора қул амир қилинса ва сизларни Аллоҳнинг китоби билан етакласа, унга қулоқ солинглар ва итоат қилинглар!”                                          (Муслим: 1298)                                     v          Умматни Шайтон васвсасига  алданиб, бир - бирига душман бўлиб қолишдан огоҳлантиришлари. Дедиларки: “Албатта, Шайтон Араб ярим оролида намозхонлар ўзига ибодат қилишидан умидини узди. Аммо, у улар (Араб Жазираси халқи) орасини гижгижлашда давомийдир”                                        (Муслим: 2812)v       Динга бидъат қўшишликдан қайтарганлари.  Зеро, айтган эдиларки: “...Огоҳ бўлинглар, мен баъзи бир одамларни (шафоатим билан) қутқарувчи бўлсам, баъзиларни мендан қутқарилади. (Яъни, қутқаришга рухсат берилмайди)  Шунда мен: “эй, роббим! Улар менинг жамоатларим – ку?!” дейман. Роббим эса: “улар сендан кейин нима (бидъатларни) пайдо қилишганини билмайсан” дейди.  (Ибн Можжа: 3057)v       Мусулмонларнинг ўзаро душман-лашиб, ораларида фитна, тафриқа, ғийбат ва ўз аро зулм чиқиб кетишидан ва бошка ҳаром ишлардан эҳтиёт бўлишга чақирганлари. Айтган эдиларки:  “Мендан кейин бир бирларини бўйнига ур(иб ўлдир)адиган кофирларга айланиб кетмангиз!”  (Бухорий: 121) “Сизларнинг қонларингиз, молларингиз ва обрўларингиз бир бирларингизга  мана шу кунларингизнинг, мана шу ойларингизнинг ва мана шу шаҳарларингизнинг ҳаромлиги каби ҳаромдир!”   (Бухорий: 67) “(Тинч тотув яшамоқ учун) менга қулоқ солинг: ҳей, бир бирингизга зулм қилманг, ҳей, бир бирингизга зулм қилманг, ҳей, бир бирингизга зулм қилманг! Бир мусулмоннинг моли иккинчиси учун ўзи рози бўлиб берганда гина ҳалол бўлади!”                                         (Аҳмад: 20695) “Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло ҳар бир ҳақ эгасига ўз ҳаққини бергандир. (Шунинг учун) мерос эгасига ўз меросини васият қилиш йўқдир” (Чунки, кимга қанча мерос тегишини Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло Қуръону Каримда белгилагандир) Наҳр (қурбонлик) куни “қайси амални аввал қилсак тўғри бўлади?” деб ўзаро талашган одамларга “қайси бирини қилсангиз ҳам гуноҳ йўқ” деб айтганларидан кейин дедиларки: “...Илло, золим ҳолда бир мусулмоннинг обрўсини тўккан одам... ана шу одам гуноҳ қилувчидир ва ҳалок бўлгувчидир!”      (Абу Довуд: 20150v       Умматни Дажжолдан огоҳлантир -ганлари. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадиларки: “Аллоҳ юборган ҳар бир Пайғамбар борки, умматини (Дажжолдан) огоҳлантиргандир.    ...У сизларнинг орангизда чиқади. У ҳақда сизларга махфий бўлган нарса (уни кўрганингизда) махфий бўлмай қолади. Роббингиз сизларга махфий (номаълум) эмасдир: роббингиз ғилай эмасдир. Унинг (Дажжолнинг) эса ўнг кўзи узумдек (шишган ва ғилай) бўлади. (Бухорий: 44030)Бугун – чи?! Фирқаларга бўлиниш уммат жасадини пораламоқда! Фитна ханжари эса кўксини яраламоқда! Мана бу илмоний (динни ҳаётдан ажратган) гуруҳлар ва уларнинг тарқоқ тақсимчалари эса мағлубият байроғини “дадил” кўтариб, ожизлигини эълон қилмоқда! Уммат олдида ўз динини рўйи рост ушлашдан бошқа бирлашув йўли қолмади. Зеро, ўтмишда бир карра уммат сафларини мана шу нарса гина бирлаштира олган эди. Ҳаж мавсуми эса бирлашувнинг, жипслашувнинг бошланғич нуқтаси бўлиш имкониятини яратиб турибди. Чунки, бу вақтда миллионлар қалби, ўлкаларининг, тилларининг, ирқларининг ва иқтисодий, ижтимоий тафовутларининг хилма – хиллигига қарамасдан бир калима (ла илаҳа иллаллоҳ) атрофига бирлашгандир! Эй, ҳожи биродарим! Шу тобда сиз, агар билсангиз, умматни бирлаштириш остонасида турибсиз. Шу тобда барча жоҳилият маразларидан холий бўлароқ, уммат бирдамлигига амал қилиш сизнинг имкониятингизда бордир! Бу нарса энг аввало Аллоҳга муҳаббатли бўлишга интилишингиз билан амалга ошади. Чунки, сиз Аллоҳ севган кишини севасиз, Аллоҳ ёмон кўрган одамни ёмон кўрасиз. Кейин мана шу шаклдаги муҳаббатни ҳожилар орасида ёясиз. Худди мана шундай муҳаббатли бўлишга уларни чақирасиз. Ундан кейин бутун ҳаётингиз давомида мана шу муҳаббатни сақлаб қола олсангиз, унда сиз ўз – ўзидан мўминларга ёрдам берувчи, ўзингизга севган нарсани уларга ҳам севувчи, бошқаларнинг ҳақига тажовуз қилмайдиган кишига айланасиз ва тўғри йўлга тушиб, уммат бирдамлиги йўлида аввалги қадамни ташлаган бўласиз.      Музаффар етакчилик ва гўзал муомала.Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло ўзининг охирги Пайғамбарини гўзал ахлоқ ва жамики музайяана одоблар билан безамишдир. Худди мана шу сабабли Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларига музаффар етакчи бўлишга ва намунали муомала қилишга муваффақ бўлдилар. Натижада қалблар у зот томон талпинадиган бўлиб қолди. Ҳаж сафарига чиқишни мақсад қилганларида минг минглаб одамлар у зотга ҳамроҳ бўлиб, риояси ва байроғи остида юриш иштиёқида оқиб кела бошлади. Ўшанда у киши билан неча минг одам сафар қилганлигини Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло дан бошқа ҳеч ким аниқ билмайди. Баъзи сийратларда юз мингдан зиёд одам эканлиги тахмин қилинган.  (Ибн Абдул Ваҳҳоб. “Мухтасарус сийра”: 572) Барча одамлар у киши билан бирга юришни, у киши амал қилгандек амал қилишни ҳоҳларди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу сафар мобайнида уларда жуда катта таассурот қолдирдилар ва гўзал тавжиҳотлар билан башарият тарихида мисли кўрилмаган етакчилик намунасини кўрсатдилар.Бу ерда оз гина сатрлар билан бу улуғ етакчиликни ва гўзал муомалани атрофлича ёритишнинг имкони бўлмагани туфайли, баъзи бир лавҳаларгагина мўъжаз ишоратлар қиламиз. Шояд бу ишоратлар у буюк зот қолдирган ажойиб осорларга намуна бўлиб, изларидан эргашишлик имконини берса:Шахсий намауналари.Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло қилмаган хайрли ишини гапирадиган одамларни айблаб, мана бундай деган эди:{أَتَأْمُرُونَ ٱلنَّاسَ بِٱلْبِرِّ وَتَنْسَوْنَ أَنْفُسَكُمْ وَأَنْتُمْ تَتْلُونَ ٱلْكِتَابَ أَفَلاَ تَعْقِلُونَ}    “Сизлар (муқаддас) китобни тиловат қилган ҳолда, одамларни яхшиликга буюриб, ўзингизни унутасизми?! Ақлларингизни ишлатмайсизми?!”                                           (Бақара: 44){ يٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ آمَنُواْ لِمَ تَقُولُونَ مَا لاَ تَفْعَلُونَ كَبُرَ مَقْتاً عِندَ       ٱللَّهِ أَن تَقُولُواْ مَا لاَ تَفْعَلُونَ}       “Эй, иймон келтиргин бандалар! Нима учун қилмаган ишларинигизни гапирасизлар? Сизларнинг қилмаган ишларингизни гапиришлигингиз Аллоҳнинг олдида энг катта гуноҳдир!”                                                    (Софф: 2,3)    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръон хулқи билан хулқланганлари сабабли, (Муслим: 746) мана шу оятларга имтисол қилароқ, умматини нимага буюрсалар у нарсани  энг аввало ўзлари бажарардилар ва нимадан қайтарсалар, энг аввало у нарсани ўзлари тарк қилардилар.     Айниқса, ҳаж мавсуми давомида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана шу беқиёс хулқларининг турли қирралари, турли хил кўринишда намоён бўлди. Улардан энг ёрқинлари тубандагилар бўлса ажаб эмас:1.             Хутбатул вадоъдаги мана бу сўзлари:    “Огоҳ бўлингларким, менинг мана шу қадамим остида жоҳилиятнинг барча одатлари бекордир: жоҳилиятнинг барча қонлари бекордир! Бизнинг қондан мен бекор қилган аввалги қон Ибн Робийъа ибн Ҳориснинг қони эди. Унинг сут онаси Бану Саъд (қабиласи) дан эди. Кейин уни Ҳузайл ўлдирган. Жоҳилиятнинг судхўрлиги ҳам бекордир! Биздаги судхўрликдан мен энг аввал бекор қилганим Аббос ибн Абдул Мутталибнинг судҳўрлигидир. Бас, у ҳам бекордир, барчаси! (Муслим: 1218)2.                Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини яхши ҳаж қилишга, Аллоҳга тўлиқ итоатга, таслимга ва ҳокисорликга буюрган вақтларида Аллоҳ ҳузурида уларнинг энг хокисор аҳволдагиси ўзлари бўлардилар. (Бухорий: 1751) 3.                Агарда саҳобаларини зоҳидликга буюрсалар, уларнинг энг зоҳидроғи ўзлари бўлардилар. Зеро, ҳаж қилганда туяларининг эгари эски, жабдуғи эса тўрт дирҳамлик ҳам эмас эди. (Ибн Можжа: 289)4.                 Одамларни заҳма (тиқилинч) га сабаб бўлишдан кайтариб, ибодатни хотиржам ҳолда адо қилишга буюрган вақтларида, ўзлари бошлаб бериб, Арафот, Муздалифа ва Минодан тушишда ўта салобат ва виқор билан тушган эдилар. (Термизий 886)5.                Одамларга соч олдиришнинг машруълигини изҳор қилиб, соч олганларга дуо қилганларида ҳам энг аввало ўзлари соч олдирган эдилар.   (Бухорий: 1729)                                           6.                Саҳобаларини динда ғулув қилишдан қайтариб, майда тошларни отишга буюрганларида ҳам энг аввало ўзлари ўшандай тошларни отган эдилар. Шу нарсага аҳамият бериш керакки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу шахсий намуналари шунчаки тасодифий нарса бўлмай, теран онглилик ва маълум мақсад билан қилинар эди. Бунга далил тариқасида (Замзам қудуғидан сув тортиб) сиқоят (ҳожиларни суғориш) билан машғул бўлганларга хитобан: “агар одамлар сизларга машаққат қилиб қўймаганида мен ҳам сизлар билан бирга (сув) тортар эдим” деганларини айтсак бўлади. (Муслим: 1218)Агар даъватчиларимиз ва бошқа ислоҳотчи одамларимиз барча ҳолатларида, хусусан ҳаж вақтларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана шу хулқларидан намуна олиб, ҳар бир хайрли ишларни аввало ўзлари бошлаб бериб, мункар ишлардан ҳам аввало ўзлари бош тортиб, одамларга худди Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдек намуна бўлсалар жуда гўзал иш бўларди.   Маъруф (яхши) ишга буюриб, мункар (гуноҳ) ишдан қайтарганлари.    Яхшиликга буюриб, ёмонликдан қайтаришлик (Ал амру бил маъруф ван наҳю анил мункар) диннинг таянчи, яхши ҳаёт гарови ва Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло Ўз Пайғамбарларини у сабабли юборган  муҳим нарсадир. Ҳар бир банда мана шу нарса сабабли дунё – охиратда нажот топар, азиз бўлар ва йўлида имкониятлар яралар. Аммо, бу ишни ташлаб қўйишлик билан шариат фалаж бўлар, дин – диёнат емирилар, жаҳолот ёйилар ва чор тарафни жаҳолот пардаси ёпар. (Имом Ғаззолий. “Иҳёу улумид дин”: 2/306)    Шунинг учун ҳар бир қодир одамга–агару фойдаси бўлмайди деб ўйласа ҳам–бу вазифани қиёмига етказиб адо қилиши муқаррардир. Чунки, мусулмон сифатида унинг вазифаси қабул қилиш ё қилмаслик эмас, балки бажаришдир.     Аллоҳ таъоло айтади:{مَّا عَلَى ٱلرَّسُولِ إِلاَّ ٱلْبَلاَغ} “Пайғамбарнинг зиммасидаги вазифаси етказишликдан гина иборатдир” (Моида: 99){وَأْمُرْ بِٱلْعُرْف} “Ва (эй, Муҳаммад, уларни) маъруф (ишлар) га буюринг”  (Аъроф: 199) Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни сифатлаб дейдики:مَكْتُوباً عِندَهُمْ فِي ٱلتَّوْرَاةِ وَٱلإِنْجِيلِ يَأْمُرُهُم بِٱلْمَعْرُوفِ وَيَنْهَاهُمْ عَنِ ٱلْمُنْكَرِ “...Уларнинг (аҳли китобларнинг) олдиларидаги Таврот ва Инжилда битилган, уларни маъруфга буюрар ва мункардан қайтарар...” (Аъроф: 157)Хуллас, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёт саҳифаларига тааммул билан назар солган одам у зот бутун умрини амр – маъруф, наҳий мункар билан ўтказганлигининг гувоҳи бўлади. Айниқса ҳаж мавсумида у зотнинг ҳоллари бу буюк вазифадан заррача ҳам айри бўлмади. Зеро, ҳожиларни ибодатларни қойим қилишга ундар, дунёларини ислоҳ қилиб, охиратда нажот берадиган нарсаларга иршод қилар ва бунга зид нарсалардан тинмай огоҳлантирар эдилар. Тубанда у зотнинг ҳаж амалларига алоқадор амр – маъруф, наҳий мункарларидан лавҳалар келтирамиз:·        Ўзи учун ҳаж қилмай туриб, бошқа одамга ҳаж қилмоқчи бўлган кишини қайтарганлари. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилади: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг “Шибрима номидан лаббайка!” деганини эшитгач “Шубрима ким?” деб сўрадилар. “менинг оғам ёки яқин танишим” деб жавоб берди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “ўзинг учун ҳаж қилганмисан?” дедилар. “йўқ” деб жавоб берди ҳалиги одам. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “аввал ўзинг учун ҳаж қилгин, ундан кейин (кейинги мавсумда) Шубрима учун қиласан” дедилар.   (Абу Довуд: 1811)·                   Қурбонлик олиб бормаган саҳобаларининг эҳромдан чиқишни кечиктирганларини кўриб, ғазабланган ҳолда бундан қайтарганлари ва “таҳаллул қилинглар!” (эҳромдан чиқинглар!) деб буюрганлари. Саҳобалари (ўзларига оғир бўлганига қарамай) итоат қилдилар ва эҳромдан чиқдилар.                      (Бухорий: 7367. Муслим: 1216)·                Каъбани тавоф қилаётганларида қўлини бир кишига ип билан боғлаб олган кишининг ёнидан ўтаётиб қўллари билан ипни узиб юбодилар ва “қўлинг билан етаклаб юр” дедилар. (Бухорий: 1620)                                      ·                Аёлларга қараган Фазл ибн Аббоснинг кўзини қўллари билан тўсиб, мункарни амалий равишда қайтарганлари.    Жобир розияллоҳу анҳу айтади: “Фазл ибн Аббос Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга мингашиб борарди. У оқ юзли, мафтункор ҳуснли, сочи ажиб гўзал йигит эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жўнаганларида ёнларидан аёллар ўтиб қолди. Фазл уларга қарай бошлаган эди Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг юзига қўлларини қўйиб, тўсдилар. Фазл эса бу томонга ўгирилиб қарай бошлади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам қўлларини бу томондан айлантириб келиб, Фазлнинг юзини бошқа томонга буриб қўйдилар.                                              (Муслим: 1218)  Аббос розияллоҳу анҳу айтади: “Фазл Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга мингашиб бораётган эди, Хасъамийялик бир аёл (савол сўрагани) келган эди, Фазл аёлга, аёл ҳам Фазлга қарай бошлади. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Фазлнинг юзини бошқа тарафга буриб қўйдилар”      (Бухорий: 1855) Ҳозирги кунда ҳожиларимиз орасида динни тушунмаслик туфайли кўп мункарлар ёйилган. Албата улар бу мункаротларни атайлаб, ёмон ниятда қилмайдилар. Шунинг учун уларга ислом ҳукмларини ҳикмат ва донишмандлик билан ўргатиш, маъруфга тарғиб қилиб, мункардан қайтариш жуда ҳам долзарб вазифадир. Аммо бу соҳада уламоларимиз ва даъватчиларимиз нечоғли жиддий ҳаракат қилсаларда, шоеъ мункаротларга, маъруф амалларнинг ғариблигига нисбатан етарли даражада эмасдир. Шунинг учун бу соҳада мункар ишни кўрган ҳар бир ҳожи инкор қилиши зарур. Чунки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Сизлардан кимингиз бир мункар амални кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин! Агар бунга қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, у ҳолда қалби билан ўзгартирсин, аммо, бу иймоннинг энг заифидир”.    (Бухорий: 2172) Демак, эй, Аллоҳ сақлагур, Аллоҳнинг ҳаромлари риоя қилинмаганига ғазабнок бўладиганлардан ва амр – маъруф, наҳий мункар фаризасини содиқлик билан адо қилишга ҳаракат қилувчилардан бўлинг! Чунки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимда – ким исломда бир яхши суннат (ни тирилтира) бошласа, у амалнинг ва у амални қилган ҳар бир одамнинг савоби, уларнинг савобидан ҳеч нарса камимаган ҳолда унга ҳам етиб турар. Аммо, кимда – ким исломда бир ёмон суннат (йўл) бошласа, у амалнинг ва у амални қилган ҳар бир одамнинг гуноҳи, уларнинг гуноҳидан ҳеч нарса камимаган ҳолда унга ҳам етиб турар”. (Муслим: 1017)        Одамларга тавозеъликлари.  Тавозеъ – бу хулқларнинг саййиди ва шарафлилик ўлжасидир. Тавозеъ сабабли Аллоҳ таъоло бандасига баланд мартабаларни ато этар.  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтиладики: “Кимда ким Аллоҳ учун тавозеълик қилса, Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло унинг мартабасини кўтарар”. (Муслим. 2588) Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло ҳам Ўз Пайғамбари Муҳамад саллаллоҳу алайҳи ва салламга:{وَٱخْفِضْ جَنَاحَكَ لِمَنِ ٱتَّبَعَكَ مِنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ} “(Эй, Муҳаммад!) Ўзингизга тобеъ бўлган мўминларга тавозеълик қилинг” деб буюрди. (Шуъаро: 215)Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам роббисининг бу фармонига дарҳол амал қилиб, инсоният тарихида мисли кўрилмаган тавозеълик намунасини кўрсатдилар. Зеро, ўз хизматларини ўзлари қилардилар: ковушини ва кийимларини ямар эдилар, теваларини соғардилар, юкларини кўтарардилар. Ҳаттоки, уй – рўзғор ишларига ҳам қарашар эдилар. Болалар билан саломлашар ва эркалатар эдилар. Саҳобаларидан ҳеч бир нарсада имтиёзланмас эдилар. Қора танлига ҳам, қизил танлига ҳам бирдек муомала қилиб, чақириқларига жавоб берер эдилар.                         (Бухорий: 676, 6072, 6247) Деган эдиларки: “мен қул егани каби едим, қул ўтиргани каби ўтирдим”                (Бағавий. “Шархус сунна”: 3683) Ҳатто, бирор жория келиб, “менинг фалон эҳтиёжимни ҳал қилиб беринг” дея қўлларидан етаклай бошласа, индамасдан эргашиб бориб, айтган масаласини ҳал қилиб берар эдилар. (Бухорий: 6072)Шу билан биргаликда, ўз шахсиятлари ҳақида ғулув кетишга ва Аллоҳ ато қилган мартабадан юқори кўтаришга ҳеч кимга изн бермас ва : “насоролар Исо ибн Марямни ҳаволатиб мақтагани (ва натижада худо қилиб олгани) каби мени ҳаволатманглар! Мен Аллоҳнинг қулиман. Шунинг учун мени “Аллоҳнинг қули ва Пайғамбари” денглар” дея танбеҳ берар эдилар.                                           (Бухорий: 3445)     Айниқса, ҳаж мавсуми давомида одамларга етакчилик қилиш асносида тавозеъликларининг ажиб намунадлари зоҳир бўлган эди. Ҳозир баъзи бир қирраларига тўхталиб ўтамиз:a.                 Ҳажга минган теваларининг эгари  эски ва жабдуғи аранг тўрт дирҳамлик бўлгани. (Ибн Можжа: 2890)b.                Одамлардан имтиёзланишни ҳоҳламаганликлари. Бунга мисол тариқасида одамлар қўл солиб сув ичаётган мешкобдан сув ичишни ҳоҳлаганларида саҳобалардан бирининг “ё, Расулуллоҳ! Унга одамлар қўл солганлар, ахир!” деб, Ибн Аббосга алоҳида, хос сув келтиришни буюргани ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буни ман қилароқ, амакилари Аббосга қараб: “менга хос сувнинг кераги йўқ! Одамлар ичган сувдан беринглар!” деган сўзларини айтсак кифоя қилар. (Аҳмад. “Муснад”: 1814)c.       Асли қуллардан бўлган Усома ибн Зайдни Арафотда уловларига мингаштириб юрганлари.d.      Оддий тоифадаги бир аёлнинг саволларига жавоб берган ҳолда туриб қолганлари. (Бухорий: 6072)e.       Ҳар бир одамнинг у кишига ҳеч бир тўсқинликсиз мурожаат қила олиши ва эҳтиёжини осон гина ҳал қила олиши.    Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдида акобирлар–у хос хожиблар, пўш –  пўшлаб турувчи ясовуллар – у мулозимлар бўлмаган.                                                 (Муслим: 1273)f.        Ишоратларига маҳтал минглаб саҳобалари бўлганига қарамай, қурбонликга олиб борган тевалардан олтмиш уч донасини ўз қўллари билан сўйганликлари. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу каби тавозеъликлари билан одамларнинг қалбларини забт қилиб, чексиз муҳаббатларига, ишончларига сазовор бўлдилар. Ҳозирги ҳаж мавсумида талабалар ва даъватчилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу каби тавозеъликларидан намуна олишга нақадар муҳтожлар! Ана шунда гина улар одамларга юмшоқлик ва тавозеълик намуналарини изҳор қила оладилар. Тавозеъ хусусан дунёнинг ҳар тарафидан келадиган, заиф, муҳтож ҳожиларга нисбатан жуда муҳимдир. Ўшалар олдида хокисор бўлиш ҳақиқий тавозеъдир. Бу борада Ибнул Муборак айтганларки: “тавозеънинг ҳақиқийси дунёси ўзингдан кам одам олдида ўзингни ҳокисор тутишлигингдир. Токи, сен унга ўз бойлигинг билан ундан афзал эмаслигингни изҳор қила олгин”  (Ғаззолий. “Эҳйоу улумуд дин”: 3/342) Одамларга раҳмдилликлари. Ислом – раҳмдиллик динидир. Бинобарин, Ислом шариати ҳам катта–ю кичик ишларида мушфиқлик, меҳрибонлик асосига қурилгандир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оламларга раҳмат қилиб юборилишининг сабаби ҳам айнан мана шунинг учундир. Аллоҳ таъоло деди: {وَمَآ أَرْسَلْنَاكَ إِلاَّ رَحْمَةً لِّلْعَالَمِينَ}    “(Эй, Муҳаммад!) Биз сизни оламларга раҳмат қилиб юбордик” (Анбиё: 107){... بِٱلْمُؤْمِنِينَ رَءُوفٌ رَّحِيم}“...Иймонлиларга раҳмдил, мушфиқ”                                              (Тавба: 128) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳам бу ҳақда тубандагича хабарларни айтганлар:  “Мен раҳмат қилиб юборилганман”                                           (Муслим: 2599)“Мен – Муҳаммаддирман... тавба ва раҳмат Пайғамбаридирман!”                                            (Муслим: 2355) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг раҳмдилликлари оммага шомил, чекланмаган, шафқатлари буюк эди. Умайма разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда у саҳобий аёл айтадиларки: “мен аёллар жамоаси орасида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат қилдим. Ўшанда бизга у зот: “тоқат ва бардошингиз чегарасида байъат қиласизлар” деган эдилар, мен “Аллоҳ ва расули бизга ўзимиздан ҳам меҳрибонроқ экан” дедим.”                                       (Термизий: 1597) Яна бошқа ривоятларда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавсифида мана бундай сўзлар айтилган:    “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам раҳмдил эдилар” (Бухорий: 628)   “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам каби оиласига мушфиқ одамни учратмадим”    (Муслим: 2316)    Бу нарсалар бир тарафдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одамлар тарафидан чексиз ҳурматланишга ва итоатига талпинишларига сабаб бўлса, иккинчи тарафдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга уларни бошқаришни ва тарбиялашни енгиллаштирар эди.    Агар биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажларига назар ташласак, одамларни етаклаш борасидаги ранг – баранг раҳмдилликларига шоҳид бўламиз.     Тубанда ўшандай раҳмдилликларидан намуналар келтирамиз:·        Қурбонлик қилишга жонлиқ олиб келмаган саҳобаларига эҳромдан комил чиқишликни лозим кўрганлари.                                              (Муслим: 1213)·        Арафотда пешин ва аср намозларини жамъ тақдим қилиб (пешин вақтида) ўқиганликлари ва Муздалифада шом билан хуфтонни жам таъхир қилиб (хуфтон вақтида) ўқиганликлари.                                               (Бухорий: 136)     Агар бундай қилмасалар бир кечанинг ўзида икки жойга кўчиб – қўниш ва жойлашиш ҳожилар учун жуда катта машаққат туғдирган бўларди. ·        Заиф ҳожиларга Муздалифадан тунда: ой ботган ҳамон чиқиб кетишга рухсат берганлари.     Албатта, бу ҳолда бошқа ҳожилар эрталаб тушиб, тиқилинч бошлангунга қадар улар қурбонлик (нахр) кунининг амалларини бемалол бажариб, эҳромдан чиқишга улгуриб қолишарди.                                         (Бухорий: 1567)·        Наҳр кунидаги қурбонлик, соч олдириш, тош отиш каби амаларни қилишликда одамларга енгиллик яратиб, “мен фалон амални олдин (ё кейин) қилиб қўйибман” деганларга “қилавер, ҳеч зарари йўқ” деганлари. (Бухорий: 83)·        Ҳожиларнинг сиқояти (сув беришлик) билан машғул бўлиб қолган Аббос розияллоҳу анҳунинг Мино кунларида Маккада ётиб қолишига изн берганликлари ҳамда чўпон – чўлиқларга икки кунлик жамаротни бир кунда отишга рухсат берганлари.                                             (Бухорий: 1745)·        Ҳаж амалига жисмонан қодир бўлмаган одамлар ўрнига бошқа кишининг ҳаж (бадал) қилишига рухсат берганлари.                                                (Муслим: 1335)·        Одамларга меҳрибонлик ва қулайликни риоя қилиб баъзан афзал амални тарк қилганлари. Жумладан, тавоф ва саъй амалини туя устида ижро қилдилар. Ваҳоланки, пиёда қилиш афзал эди. Шунингдек, Ҳажарул Асвадни қўл билан силашни тарк қилиб, таёқ билан “силадилар” ва ҳоказо... (Муслим: 2217)·      Касал бўлган саҳобаларини кўргани боришлари ва уларни енгилликларга иршод қилганлари...   Муҳтарам ҳожи биродар! Агар сиз ҳам мана шу ҳаж мавсумида Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолонинг раҳматига сазовор бўлай десангиз, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг наҳжидан бориб ва тубандаги ҳадисларига амал қилиб заифларга раҳмдил бўлинг. Чунки: “Раҳмдилларга Раҳмон раҳм қилгай!”                                          (Термизий: 1924)“Раҳм қилмаганларга раҳм қилинмас”                                        (Бухорий: 5997) “Одамларга раҳм қилмаганга Аллоҳ ҳам раҳм қилмайди” (Бухорий: 7376)   “Аллоҳ бандалари орасидаги раҳмдилларга раҳм қилажак!”                                            (Бухорий: 1583)   Агар сиз дўзахдан нажотни ҳоҳласангиз тошбағирликдан йироқ бўлинг! Чунки:   “Тошбағир кимсадан раҳмат суғуриб олинар!”   (Термизий: 1923)Одамларга эҳсонлари.    Инсон нафси ҳаёт неъматлари ва лаззатларидан юз ўгирганда бу хислат билан одамларга яхшилик қилишда ҳеч қандай торлик ва хорликни ҳис қилмайди ва ўзи билан бошқа одамлар орасидаги адоватни муҳаббатга айлантиради. Аллоҳ таъоло деди:       ٱدْفَعْ بِٱلَّتِي هِيَ أَحْسَنُ فَإِذَا ٱلَّذِي بَيْنَكَ وَبَيْنَهُ عَدَاوَةٌ كَأَنَّهُ وَلِيٌّ حَمِيمٌ    “(Одамларни) яхши (хулқдан иборат) нарсалар билан қайтаринг. Баногоҳ, сиз билан унинг орасида адоват бўлган одам самимий дўст каби бўлиб қолар”                                           (Фуссилат: 34)   Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётини тааммул қилиб кўрган одам у зот ғоят зоҳидлик ва камоли эҳсонни ўзларида жамлаганликларига гувоҳ бўлади.    Чунки, икки ой муттасил уйларида қозон қайнамай, ўчоғида ўт ёқилмай, емак – ичмаги сув билан хурмодан гина иборат бўлиб қолганда ҳам одамларнинг энг саховатлиси бўйича қолганлар.                                         (Бухорий: 2567) Балки, фақирликдан заррача қўрқмасдан саховатпешалик қилаверардилар.  Айтардиларки: “агарда менинг Уҳуд тоғи миқдорича олтиним бўлса ҳам (эҳсон қилишим сабабли) уч кун мобайнида ҳеч нарса қолмаслиги мени ҳурсанд қилар эди. Магар бирор нарса ортиб қолгудек бўлса, уни қарзга (бериш учун) тайёрлаб қўярдим”  Ҳа. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қалблари Аллоҳга шу қадар боғланган, ўзлари охират учун шу қадар ажралиб чиққан эдилар. Дунёдан зоҳидликлари олий мақомга етгани сабабли уни пашшанинг қанотича ҳам кўрмас эдилар.    Ҳаж мавсумидаги одамларга етакчилик асносида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эҳсонлари сон – саноқсиз эди. Сиз қайси соҳани қараманг, унда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буюк эҳсонларидан намуналар кўра оласиз. Тубанда улардан баъзи бирларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:v      Ҳаж сафарига қасд қилганларида Зул Ҳулайфада бир кун тўла туриб, ўзига қўшилишни ният қилган бироқ, кечиккан одамларни кутганлари. (Бухорий: 1551)v   Ҳаж мавсумида садақа, эҳсонларни кўпайтирганлари. Масалан, қурбонликга сўйган юз нафар туяларининг гўшти ва терисини мискинларга тақсимлаб берганлар. (Муслим: 1317)     Бундан бошқа жойларда ҳам кўп эҳсонлар қилганлар.  (Муслим: 1679)v  Одамларнинг рағбатларига, матлабларига хушмуомалалик ва одоб билан жавоб берганлари. (Бухорий: 1518)v   Арафот, Муздалифа ва Мино орасида қатнаган пайтларида Усома ибн Зайд билан Фазл ибн Аббосни галма – гал мингаштириб юранликлари.                                            (Бухорий: 1544)v   Хутбалари асносида заиф одамларни риоя қилиб, уларга таълим берганлари ва амалларда енгилликга иршод қилганлари.                                            (Бухорий: 4853)v   Умматларининг нажот топиши ва дуолари қабул бўлишига муштоқликлари. Зеро, Арафот ва Муздалифадаги дуоларида Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолодан мана шу нарсани сўраб зорлаганлар. Агар бир киши “ё, Расулуллоҳ, менга дуо қилинг” деб сўраса, дуони барча умматларига ом қилиб: “Аллоҳ сизларни мағфират қилсин!” дер эдилар. (Аҳмад: 15972)v   Очиқ, ёрқин баён қилишга тиришганликлари ва одамлар яхши англаб олиши учун баёнларини такрорлаб – такрорлаб айтганликлари. (Термизий: 616)v      Саҳобаларини – Аллоҳ улардан рози бўлсин – фитна ва туҳмат ўринларидан авайлаганликлари.     Масалан, Хасъамийялик аёлга қараган Фазлнинг юзини текари ўгириб қўйганлари. Фазлнинг отаси Аббос розияллоҳу анҳу  бунинг сабабини сўраганларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “қарасам, ёш йигит ва ёш қиз, иккиси ҳам Шайтондан омон қолгудек эмас” деб жавоб берганлар. (Термизий: 885) Шунингдек, кунлардан бирида Хайф масжиди яқинида икки киши чодирларида намоз ўқидилар. Кейин масжидга келдилар. Ваҳоланки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар билан намоз ўқиётган эдилар. Ҳалиги икковлон жамоатга қўшилмасдан четроқда туриб қолишди. Шунда (намоздан кейин) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қараб: “иккинчи бундай қилманглар! Агар турган ерингизда намоз ўқиган бўлсангиз ва кейин масжидга келсангиз, жамоатга қўшилаверинг. Бу сизлар учун нафл бўлади” дедилар.                                              (Термизий: 219)    Муҳтарам биродар! Агар сиз ҳам Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолонинг ризосига мушарраф бўлишни истасангиз ва фазл–у марҳаматига ноил бўлишни ҳоҳласангиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқи билан хулқланинг, амалингизни ислоҳ қилинг ва ҳаж мавсуми давомида заифлар билан муҳтожларга илмингиз, молингиз, мартабангиз ва қувватингиз билан саховат қилинг! Аллоҳ таъоло деди:         { وَأَحْسِنُوۤاْ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلْمُحْسِنِينَ}“Эҳсон қилинглар, албатта, эҳсон қил-гувчиларни Аллоҳ севар”    (Бақара: 195){هَلْ جَزَآءُ ٱلإِحْسَانِ إِلاَّ ٱلإِحْسَانُ}    “Эҳсон (яхшилик) нинг мукофоти фақат яхшиликдир”   (Ар – Роҳман: 60)    Агарда сиз ҳажингиз мабрур (мақбул) бўлиши, гуноҳингиз мағфират қилиниши ва жаннатга дохл бўлиш ҳақида ўйласангиз мискинларни таомлантиринг, ҳуснул хулқни ўзингизга лозим тутинг. Чунки: “мабрур ҳаж учун жаннатдан ўзга мукофот йўқдир” (Бухорий: 1773)    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан “ҳажнинг яхшилиги нимада?” деб сўралганида “мискинларни таомлантириш ва ширин сўзда” деб жавоб берганлар.                     (Ҳоким. “Мустадрак”: 1/658)Одамларга нисбатан сабрлиликлари.    Сабр – бу тақводорларнинг зоди роҳиласи, даъватчиларнинг тайёргарлиги, имкониятлар эшиги ва яхшилик хазиналаридан бир хазинадир. Барча зафарлар сабр орқали ҳосил қилинар, илғорликга ҳам у сабабли етилар. Сабрсиз одам етакчиликга ярамас. Чунки, сабр ғазаб вақтида нафсни тияр, жўшқинлик вақтда жиловлар. Сабр муҳаббатга сабаб бўлар, азиматни кучайтирар ва фикрни пиширар. Ҳадиси шарифда айтиладики: “ким сабр қилса Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло унинг сабрини оширар. Кишининг бировга берган нарсалари ичида сабрдан яхшироқ ва кенгроқ нарса йўқдир” (Муслим: 1053) Сабрни одамлар ичидаги зийраклари, донолари ва улуғлари тушуниб етганлар. Мана, Умарул Форуқ розияллоҳу анҳуни олайлик. Деганларки: “биз энг афзал ҳаёт лаҳзаларимизни сабрдан топдик”                                 (“Саҳиҳул Бухорий”) Али розияллоҳу анҳуга қулоқ солайлик. Айтдиларки: “сабр – бу қоқилмайдиган, мункимайдиган туядир” (Ибнул Қаййим. “Мадорижус соликийн”: 2/158) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сабрлари доимо Аллоҳ учун ва Аллоҳ ёрдами ила бўларди ва бу соҳада нафсларини тоқатга бўйсундириб, маъсиятдан тизгинлаб ҳамда Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолонинг қазойи – қадарига чидаб олий мақомларга кўтарилдилар. Жиҳоднинг бир тури каби бўлган ҳаж амали мобайнида ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шахсиятларида бир вақтнинг ўзида сабрнинг уч тури зоҳир бўлган эди. Жумладан:–       Одамларнинг инжиқликларига ва ҳар     хил муомалаларига.–       Ўз вазифаларининг машаққатларига. –       Ҳаждаги турли воқеъаларга.    Аммо, одамларга сабрлилиги ҳақида айтсак, сафар давомида ҳеч қандай малолланиш ва беҳуда ғазабни ошкор қилмадилар. Бу эса ақлларни ҳайратга соладиган ишдир.   Аммо, вазифалари ҳам жуда машаққатли эди. Авваламбор у зот Аллоҳга қуллик вазифасини комил даражада, ўта хокисор равишда адо этдилар. Шу билан биргаликда одамларнинг аҳволларидан, бирдамликларидан масъул эдилар ва буни теран ҳис қилароқ, уларга аъло даражада етакчилик қилдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу билан гина кифояланмасдан одамларга муаллимлик, мураббийлик вазифасини ҳам адо этиб, бу улкан издиҳомни барча яхшиликларга бошладилар. У зотнинг қалб тўрида ҳар доим ўз вазифасини комил даражада адо этиб, ўзига юкланган рисолат амонатини умматига етказиш қайғуси турар эди. Шунинг учун умматига ҳар лаҳзада намуна бўлдилар. Ҳар бир одам у кишига кўз тикиб, нима амал қилаётганлигини, нима сўз айтаётганлигини кузатиб турарди ва у зотнинг наҳжига юришга тиришар эди. Албатта, ёши олтмишдан ўтиб қолган, боз устига тўққиз завжаси ва оиласидаги бошқа заифалари ҳам бирга бўлган вақтда юз минг чамасидаги одамга сабр қилиш енгил эмас эди.   Аммо, ҳаждаги турли воқеъаларга келсак, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга юз мингдан ошиқ киши ҳаж сафарига отланган эди. Бунинг маъноси, юз минг хил кўриниш ва юз минг хил табиат билан муроса қилиш демакдир. Боз устига у одамларнинг тушунчалари, ёшлари, ўлкалари, моддий – маънавий ва ижтимоий аҳволлари ҳамда шевалари бир хил эмас эди. Яна бунга қўшимча улар орасида заифлар, касаллар, гўдаклар ва аёлларнинг борлигини ҳисобга олинса, уларга лутф ва риоя қилиш учун не қадар буюк сабрга ва не даражада юксак етакчилик маҳоратига муҳтож бўлиниши равшан бўлади.    Демак, эй ҳожи биродар, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сингари сабрли бўлишга тиришинг. Зеро, иймон –  бу “сабр ва саховатдир” (“Муснад”: 19435)                          Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло ҳам сабрлилар билан биргадир. Сабрли одамга роббиси ҳузурида ҳисобсиз ажрлар берилажак! Бас, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сабрлари ҳар доим йўлингизда маёқ бўлсин! Худди у зот сингари итоатда бўлишга, маъсиятлардан ўзни авайлашга тиришинг. Машаққатларни кўтара билинг. Енгилтаклик, жирракилик ва ғазабдан эҳтиёт бўлинг. Одамлар орасида юрар экансиз улардан етган азиятларга сабр қилинг. “Сунани Ибн Можжада” 4032 рақамли ҳадисда айтилишича “одамларга аралашиб, уларнинг азиятларига сабр қилган мўмин одамларга аралашмйдиган ва уларнинг азиятларига йўлиқмайдиган мўминдан кўпроқ ажр–у савобга эга бўлади”. Демак, сизга азият еткизган биродарингизги пешонангизни тириштиришингиз абасдир. Бу нарса сабрга хилоф равишдаги амал ҳисобланади.   Одамларга меҳрибонликлари.   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меҳрибонликлари ва бандаларни меҳрибонликга даъват қилганлари ҳақида собит баёнлар жуда ҳам кўпдир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳам бу ҳақда мана бундай ҳадисларни айтганлар:“Аллоҳ ҳар бир ишда меҳрибонликни севади” (Бухорий: 6024).“Қайси ишда меҳрибонлик бўлса, уни безар. Қайси ишда меҳрибонлик йўқ бўлса, у иш айбли бўлар” (Муслим: 2594)“Кимда меҳрибонлик йўқдир, демак у барча яхшиликлардан маҳрумдир”                                        (Муслим: 2592)  Меҳрибонлик ҳикматнинг боши, амалнинг зийнати, фиқҳнинг белгиси, ҳуснул хулқнинг натижасидир. Кимда меҳрибонлик бўлса, унда демак, нафсини ҳаво – ю ғазабдан тия билиш қудрати ҳам бордир. Меҳрибонлик одамларнинг муҳаббатига сабаб бўлар, мушфиқликни чорлар, одамларга яқинликни, ўзаро ҳамкорликни ҳосил қилар, адоват ва гинани зойил қилар ва узилишлиг – у кўнгилхираликларни узоқлаштирар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам меҳрибонлик ва мулояматни касб қилароқ одамларнинг энг латофатлиси, энг кечиргувчиси эдилар. Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мулойимлигини сифатлаб бундай деган эди:فَبِمَا رَحْمَةٍ مِّنَ ٱللَّهِ لِنتَ لَهُمْ وَلَوْ كُنْتَ فَظّاً غَلِيظَ ٱلْقَلْبِ لاَنْفَضُّواْ مِنْ حَوْلِكَ فَٱعْفُ عَنْهُمْ وَٱسْتَغْفِرْ لَهُمْ وَشَاوِرْهُمْ فِي ٱلأَمْر                  “Бас, Аллоҳ тарафидан берилган раҳмат сабабли уларга мулоямат қилдингиз. Агарда қўпол ва тошбағир бўлганингизда улар атрофингиздан тирқираб кетар эдилар. Бас, энди уларни афв этинг, улар учун истиғфор айтинг ва иш (ларингиз) да улар билан маслаҳатлашинг.”  (Оли Имрон: 159)  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мулояматига шоҳид бўлган гувоҳлар у зотни тубандагича сифатлаганлар:   “...Жуда мулойим эдилар”                                          (Бухорий: 628)    “...Қалблари юмшоқ эди”                                          (Муслим: 674)    “...Бизларга меҳрибон эдилар”                                         (Бухорий: 2339)    Ҳаж мавсумидаги одамларга етакчиликлари давомида у зотдан жуда ажойиб меҳрибонликлар содир бўлган. Тубанда улардан баъзиларининг тафсилоти:v      Одамларни талбия айтишга мажбурламаганликлари. Балки, одамлар талбия сўзларига баъзи сўзларни зиёда қилсалар ёки камитсалар ҳам индамадилар.                                                (Муслим: 1218) Арафотдан тушаётганда ҳам шундай бўлди.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кўпроқ талбиялар айтар, одамлар эса ўз ҳоҳишларича талбия, таҳлил ҳамда такбирларни айтишар, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни  инкор қилмас эдилар. (Бухорий: 1659, 1686, 1687)v      Ҳаж йўлида ва ибодатгоҳлар орасида қатнаганда сояда дам олганлари ва уловда юрганлари. Агарда бундай қилмасалар, ибодатни у кишидан ўрганган одамлар пиёда юриб кўп машаққат тортар эдилар. (Бухорий: 1666)v      Тавоф, саъй каби ибодатларда улов минганликлари. Агар минмасалар, саҳобалари у кишини одамларнинг сиқувидан ҳимоя қиламан, йўл очаман деб кимдир бировларни туртиб, четга суриб ранжитишлари мумкин эди. (Муслим: 1274)v      Ҳаж мавсуми давомида одамлар орасида, уларга яққол кўриниб юрганлари. Бу эса савол сўрашни ва ўзларидан намуна олишни ҳоҳлаган умматларига енгилликни ҳоҳлаганлари сабабли эди. v      Одамларга тоқатлари баробарида амал қилишга буюриб, ҳоҳ ибодатда бўлсин, ҳоҳ бошқа ишларда бўлсин уларга енгиллик қилганлари. (Абу Довуд: 1905)v         Ибодатларни адо қилиш ва ибодатгоҳлар орасида қатнаш асносида виқор ва сакинатлик бўлишлари. Агарда шошилиб борсалар бу нарса кейинчалик одамларга анча машаққатни яратиб қўйиши табиий эди.v      Арафотдаги хутбаларини қисқа қилганлари.v      Тавофи қудумни қилганларидан кейин то Арафотдан қайтиб келмагунларича тавоф қилмаганликлари (Бухорий: 1545) ва ташриқ кунларида Минодан чиқмай ибодат қилганлари. Фақат видолашиш вақти келгандагина тавофул видо учун Ҳарамга келганлари. Ваҳоланки, тавофнинг фазилати жуда улуғ эди. Шундай бўлса ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларига енгиллик бўлиши учун уларга лутф айлаб шундай қилдилар. (Ибн Ҳазм: “Ҳажжатул вадоъ”: 124. Ибнул Қаййим:“Зодул Маъод”: 2/310, 311. Ибн Касир: “Сийратун набавийя”: 4/404)v      Ҳар доим умматларига енгилликни ихтиёр қилганлари. Масалан, ўзлари билан қурбонлик олиб бормаган саҳобаларига – улардан Аллоҳ рози бўлсин – эҳромдан чиқишга рухсат берганлари, Арафот билан Муздалифада намозларни қаср ва жамлаб ўқишни ихтиёр қилганлари ҳамда Минодаги намозларини қаср қилиб ўқиганлари. (Бухорий: 1656. Муслим: 1218)v      Минода турган саҳобаларига – улардан Аллоҳ рози бўлсин – турган жойларида қурбонлик сўйишга ижозат берганлари. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтиладики: “мана шу ерда сўйдим. Минонинг ҳар жойи манҳар (қурбонлик сўйиладиган жой) дир. Турган ерингизда сўяверингиз” (Муслим: 1218) Шунингдек, тиқилинчда қийналишмасин деб аёлларга кун чиқишидан олдин тош отишга рухсат бердилар. (Бухорий: 1679)v      Ҳажни битирган одамларни тезроқ қайтишга буюрганликлари. Бу эса уларга ва уларнинг уйда қолган оилаларига мушфиқлик аломати эди. Чунки, сафар – бу азобнинг бир бўлагидир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига айтар эдиларки: “кимда – ким ҳажни адо қилган бўлса, оиласига қайтишга шошилсин. Бунинг баробарига у катта савобга эга бўлади”                        (Ҳоким. “Мустадрак”: 1/650)v      Саҳобаларини – улардан Аллоҳ рози бўлсин – ўз жонларини аяшга буюрганликлари. Ҳориб – чарчаб, қурбонлик туяни ҳайдаб кетаётган кишига дедиларки: “уни миниб ол”. Ҳалиги одам “ахир бу қурбонлик – ку?!” деди. Яна “миниб ол!” дедилар. У одам яна “ахир бу қурбонлик – ку?!” деди. Шунда, иккинчисида ё учинчисида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “эй, ҳолингга вой бўлгур, миниб ол деяпман!” дедилар”.                                            (Бухорий: 1689)     Яна бир сафар айтдиларки: “ҳадй (туя) ларни то бошқа улов топгунга қадар яхшилик билан (урмай, сўкмай) минаверинглар” (Ибн Ҳиббон: 4010)   Жамаротга тош отилаётган чоғда эса одамларга мана бундай деб хитоб қилдилар: “ҳой, одамлар! Бир – бирингизни ўлдириб қўйманглар! Бир – бирингизга азият етказманглар! Агар тош отсанглар, майда тош отинглар!”...Умар розияллоҳу анҳуга дедиларки: “Эй, Умар! Сиз бақувват одамсиз. Ҳажарул Асвад ёнида тиқилинчга кирманг. Заифларга озор бериб қўясиз. Фақат холиликни топсангиз гина силанг. Илло, таҳлил ва такбир айтиб, (қўлингизни) ўпиб қўйинг” (Аҳмад: 190) v       Одамларнинг аҳволларини ва кўнгилларини риоя қилишлари. Масалан, юз туяни қурбонлик учун ҳайдаб келганларида у зотдан намуна олишни ҳоҳлаган баъзи саҳобалари бундай қила олмасликларидан маҳзун бўлдилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам агар бу нарса сизларга машаққат пайдо қилишини билганимда бундай қилмас эдим деган маънода сўзлаганлар. (Ибн Касир. “Сийратун набавийя”: 4/333)     Шунингдек, Саъб ибн Жассома розияллоҳу анҳу у кишига ёввойи эшак (зебра) нинг сон гўштини ҳадя қилганида “мен эҳромдаман. Агар эҳромда бўлмаганимда ҳадянгизни рад қилмас эдим” деб, узрнамо рад қилганлар.  Яна шунга ўхшаш воқеъа Абу Қатода ва унинг асҳоблари билан рўй берган эди. Яъни, улар эҳромдалик вақтда Абу Қатода бир ёввойи эшакни овлайди. Чунки, у эҳромда эмас эди. Аммо шериклари у гўштдан ейишга шубҳаланиб қоладилар ва Расулуллоҳга масалани кўндаланг қиладилар. Шунда расулулллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “сизлардан ҳеч бирингиз буйруқ ёки ўлжага ишорат берганмиди?” деб сўрайди. Улар “йўқ” дейишгач, расулулоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “қолган гўштини ҳам еяверинглар” деб рухсат берадилар. Яна бир ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан “ўлжанинг гўштидан бирон нарса қолдими?” деб сўрайдилар. “ҳа, оёғи қолган эди” дейишгач, уни оладилар ва тановул қиладилар. (Муслим: 1196) Ҳозирги асримизда эса, кўп ҳожиларимиз ҳаж аҳкомларини билмайдилар. Чунки, уларнинг кўпчилиги ажам халқлари, аёллар, қарилар ва бошқа заиф одамлар. Яъни барчаси меҳрибонликга муҳтож одамлар. Уларга меҳр билан йўл кўрсатиш, таълим бериш, насиҳат қилиш лозим бўлади. Ҳеч иккиланмасдан уларга аралашиш, бирга яшаш ва керак бўлса хизматларида бўлиш лозимдир. Агар сиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак оламан десангиз уларга эҳсон ва мулоямат қилинг, ғазабингизга молик бўлинг, пешонангизни тириштирманг ва қўполлик қилманг. Чунки, бу Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламдан мерос мулояматга зид нарсадир. Имом Термизийнинг “Жомеъларида” 2013 – рақам билан келган ҳадисда айтиладики: “кимгаки мулойимликдан улуш берилган бўлса, демак, яхшиликдан бир улуш бериибди. Кимки мулойимликдан улуш олмаган бўлса, демак у бир улуш яхшиликдан маҳрум бўлибди” Ҳаж вақтида одамларга етакчиликчиликларидаги бошқа аҳволлари.    Бу ерда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж вақтидаги муваффақиятли етакчиликларига катта таъсир қилган, одамлар билан бўлган муомаласига ҳусн бағишлаган ва уларнинг қабулиятларига сабаб бўлган бир неча ишлари борки, ҳозир улардан бир нечасига тўхталиб ўтмасак бўлмайди:v         Одамларни интизомга солишлари.   Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам Минода одамларни тартиблаб, интизомга солдилар ва улардан ҳар бирларини ўзларига муносиб жойларга туширдилар. Абдур Раҳмон ибн Муъоз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бўлган бир кишидан ривоят қилган ҳадисда айтадики: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Минода одамларга хутба қилдилар ва уларни ўз манзилларига тушириб, “муҳожирлар мана бу ерга тушсин” деб, қибладан ўнг тарафга ишора қилдилар. Кейин “ансорлар мана бу ерга тушсин” дедилар ва қибладан чап тарафга ишора қилдилар. Кейин (дедилар:) “бошқалар уларнинг атрофларига тушсинлар”                                     (Абу Довуд: 1951) Бошқа бир ривоятда мана бундай дейилади: “кейин муҳожирларни масжиднинг олди тарафига, ансорийларни эса, масжиднинг орқа тарафига тушишга буюрдилар. Улар масжиднинг олди ва орқа тарафига тушдилар. Улардан кейин бошқа одамлар тушдилар” (Абу Довуд: 1957) Ҳозирги бизнинг замонимизда эса, ибодатлардаги ва ибодатгоҳлар орасида кўчиб юриш асносидаги жуда кўп мушкулотлар баъзи тоифаларнинг ўз шахсий манфаъатларини бошқаларидан юқори қўйиб, мунтазам қонунларга риоя қилмай қулай жойларни эгаллаб олишга интилишларидан келиб чиқади. Эй ҳожи биродар! Сиз бу масалада интизомли бўлинг ва бошқа одамларга ўрнак бўлишга ҳаракат қилинг. Бошқа биродарларингизнинг манфаъатини ўз манфаъатингиздан юқори қўйишга тиришинг. v      Одамларга хизмат қилишга қизиқтиришлари.    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж вақтида одамларга хизмат қилганларни шижоатлантирар ва уларга баъзи бир имтиёзларни берар эдилар. Масалан, амакилари Аббос розияллоҳу анҳуга Мино тунларида ҳам Маккада тунашга ижозат берганлар. Чунки, Аббос розияллоҳу анҳу сиқоят (одамларга сув улашиш) иши билан билан банд эди.                                         (Бухорий: 1734) Шунингдек, сув тарқатувчиларнинг олдига келганларида уларга  қараб: “амал қилаверинглар. Сизлар солиҳ амал қилаяпсизлар” дея шижоатлантирган эдилар. Ҳозирги вақтларда ҳам Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолонинг фазли билан ҳожиларга хизмат қилишда кучларини ва молларини, илмларини ва вақтларини аямаган аҳлу фазллар чиқаяпти. Бунга муваффақ қилган Аллоҳга шукр қилишимиз лозим. Бироқ, баъзи бир биродарларимиз бу хизматларнинг қадрини билмай, уларга табассум ила ташаккур изҳор қилиш ўрнига кўнгилни хира қиладиган сўзларни айтишади.  Ҳожи биродарим! Сиз уларга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “ким одамларга шукр қилишни билмаса, Аллоҳга ҳам шукр қилмайди” деган сўзларини мисол келтирсангиз ва нариги эҳсон қилганларни эса, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга ўхшаб хайрия ишларини давом эттиришга шижоатлантирсангиз ажиб иш бўларди ва бу далдангиз уларнинг қувватларига қувват ғайратларига ғайрат қўшган бўларди. v      Одамларнинг ҳуқуқларини риоя қилишлари.    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқаларнинг ҳуқуқларини сақлашга ва уларни ҳар турли зарарлардан эҳтиёт қилишга ҳарис эдилар. Тубандаги воқеъалар ана шундай хислатларини ёритган ҳаёт лавҳаларидан баъзиларидир:–                       Минода Оиша онамиз салқинлаб ўтирадиган чодир тикишни таклиф қилганларида, маъқуллик бермасдан “Мино ким аввал келса, ўшанинг туя чўктирадиган жойидир” дедилар.                                            (Термизий: 881)–                       Одамларга замзам сувини тарқатиб юрадиган сиқоятчиларга ёрдам беришга кўнгиллари чопса ҳам, агар уларнинг ёнига тушгудек бўлса, одамлар у зот атрофига тўпланишиб, сув тарқатувчиларга машаққат бўлиб қолишини андиша қилдилар ва уларга “агар сизларга машаққат бўлмаса эди албатта тушар эдим ва арқонни елкамга олар эдим” дедилар. (Бухорий: 1636)    Бугун эса...жуда кўп ҳожиларнинг хусусан, заифларнинг ҳуқуқлари баъзи масъуллар, ҳожибошилар, Аллоҳдан уялмаган ҳожилар ва бошқа дунё бандалари ва золим одамлар тарафидан шу муборак ерларда ҳам оёқ ости қилинмоқда.    Ҳожи биродарим! Сиз ана шундай одамларга ўхшаб қолишдан эҳтиёт бўлинг! Агар қодир бўлсангиз уларга насиҳат ва иршод қилишга шошилинг!v        Ҳақиқатга журъатлиликлари.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга нечоғли мушфиқ – меҳрибон, ўта ҳаёли бўлишларига қарамасдан ҳақиқатни баён ва ижро қилишда ҳатто, баъзи одамларнинг ҳоҳишларига хилоф бўлса ҳам  журъатли эдилар. Бунга шоҳид бўладиган ҳаёт лавҳалари жуда кўп бўлиб, баъзилари мана булардир:·                   Фазл ибн Аббосни халойиқ олдида хасъамийялик аёлга қарашдан манъ қилганлари. Фазл такрор такрор қарар, одамлар кўп эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Фазлнинг бўйнидан ушлаб, юзини бу томонга буриб қўйдилар. Шунда амакилари Аббос бунинг сабабини сўраб, “ё, Расулуллоҳ! Нега амакингиз ўғлининг бошини бурдингиз?!” деганларида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “қарасам, ёш йигит ва ёш қиз... Шайтон эса уларни омон қўядиган эмас” деб жавоб бердилар. (Термизий: 885)·                      Завжалари Софийя ҳайз кўрганда, у ҳали наҳр кунининг тавофини қилмаган бўлса керак деб ўйлаб, (қайтиб кетаётганларга) “у сизларни кечиктиради деб ўйлайман” дедилар.  (Бухорий: 1772)·                   Ҳали бақувват, ишга яроқли бир одам садақа сўраб келганида садақа бермаганлари. ·                    Кўпчилик саҳобалари қурбонлик ҳайдаб келмаганлари сабабли, уларни эҳромдан чиқишига рухсат берган эдилар. Улар Расулуллоҳ ҳам биз каби бўлса деб рағбат қилиб қолдилар. Аммо, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг раъйига қарамай, эҳромларида қолдилар ва уларга қараб “агар менинг қурбонликларим бўлмаганида, сизлар каби таҳаллул қилар (эҳромдан чиқар) эдим” дедилар.     Ҳожи биродарим! Сиз ҳақиқатни таълим бераётганда, маъруфга буюриб, мункардан қайтараётганда ва баён, насиҳат, тавжиҳ қилаётганда ҳақ гапни айтишдан ҳаргиз тараддудланманг! Зеро, тараддудланиш ожизлик, Аллоҳдан уялмаслик белгисидир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло ҳеч қачон ҳақиқатни айтишдан ҳаё қилган эмас. Бас, сиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олинг. У зот “чимилдиқдаги келинлардан ҳам ҳаёлироқ” (Бухорий: 3562) бўлишларига қарамасдан, Аллоҳнинг ҳалоллари ҳаром, ҳаромлари ҳалол қилинганда қаттиқ ғазабланардилар ва ҳаттоки интиқом олардилар. Оиша онамиз айтадиларки: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч бир аёлларига ёки ҳеч бир ходимларига қўл кўтармаганлар. Магар, Аллоҳ йўлида жиҳод қилгандагина (Аллоҳнинг душманларига қўл кўтарганлар) Ўзларига етган озор учун ҳам озор етказувчидан ҳеч интиқом олмадилар. Магар, Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан биронтаси риоя қилинмай қолса, у ҳолда, улуғ ва буюк Аллоҳ учун интиқом олардилар” (Бухорий: 3560) Хато қилувчиларни          койимасликлари    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бағри тош ва қўпол эмас эдилар. Ҳатто хато  иш қилган саҳобаларига ҳам – агар билмасдан қилган бўлса – мулойимлик билан таълим берар эдилар. Хато қилувчини сўкмасдан, жеркимасдан, камоли эҳтимом билан тўғрилаб қўярдилар. Бунга мисоллар жуда кўп бўлиб, баъзи бир лавҳалари тубандагилардир:·                   Саҳобаларидан бири “Арафотга закарларимиздан ҳаром сув томчилаган ҳолда борамиз (шекилли)” деганида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу гапни ким айтди деб текширмадилар аксинча, ўша жамоатни юпатиб, уларга фойдалироқ ишларга иршод қилдилар ва “биласизларки, мен сизларнинг энг тақводорингиз, энг содиқроғингиз ва энг яхшиларингизман. Агар менинг ҳадйларим бўлмаса эди, сизларга ўхшаб эҳромдан чиққан бўлардим. Бас сизлар эҳромдан чиқаверинглар. Агар кейинги ишларимни бошқадан бошлаганимда, ҳадйларни олиб келмаган бўлардим”                                         (Бухорий: 8367)·                   Хасъамийялик қизга ҳадеб қарайверган Фазл ибн Аббосга аёллар олдида қўполлик қилмай, бошини астагина буриб қўйганлари. Ваҳоланки, Фазл Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам наҳй қилганларига қарамасдан қайта – қайта қарайверган эди. (Бухорий: 1513)·                    Чодирларида намоз ўқиб бўлгач, масжидга келганларида одамларнинг жамоат билан намоз ўқиётганларини кўриб, уларга қўшилиш ўрнига бир четда қараб турган икки кишини тавбих қилмай, аксинча, иқтидо қилсалар ўзларига яхши бўлишини ва бу намозлари нафл қаторига ҳисобланишини мулойимлик билан билдиганликлари.·                    Касб қилишга қудратли икки бақувват одам садақа сўраб келганида уларга қаттиқ гапирмай, бунинг ўрнига юмшоқлик билан тушунтириб, у икковлонни ўз ихтиёрлари билан садақа олишдан бош тортадиган қилганликлар.                                         (Абу Довуд: 1633)    Бу хусусиятлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғоят даражада ҳалимликларидан ва донишмандликларидан дарак берар эди. Ҳозирги толиби илмлар ва даъватчилар Пайғамбарона ҳалимликдан на қадар олислар!!! Уларнинг насиҳатлари – таҳқир, баёнлари – тавбих, таълимлари сўкишдан иборат бўлиб қолган! Бундай ҳолда хато қилувчи ундан баттар ўжарланади, залолатига ундан баттар чўкади! Аксинча, бирон амал қилишдан ва улардан бирон масала сўрашдан юраклари зада бўлиб, аҳли илмдан узоқроқ юришга ҳаракат қилади. Уларни кўришни ҳам, улар билан суҳбатлашишни ҳам ҳоҳламайди. Улар учун – агар хатога кирганини сезса ҳам –  ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамай, ҳоҳлаганини қилиб юришлик маъқул кўринади. Эй, илм аҳллари! Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло кимга илм ато қилган бўлса, бас, Аллоҳдан тақво қилсин ва уни одамларга худди Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам каби мулоямат билан баён қилсин!        Такаллуф (зўраки муомала) дан                        олисликлари.    Ҳаж вақтида одамларга етакчилик қилишдаги Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга муваффақият олиб келган омиллардан энг кўзга ташлангани  – бу оддийликлари, табиийликлари, чигаллик, такаллуфдан олисликлари ва ҳар бир нарсада очиқликлари... бир сўз билан айтганда, такаллуфсизликлари бўлса ажаб эмас. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж вақтида одамларга етакчилик қилишдаги ҳолатларини тааммул қилган одамга маълум бўладики, одамларнинг ғояси аниқ–равшан белгиланган, етакчилик ҳадлари аниқ кўрсатилган, ибодатлар маълум, йўналишлар таништирилган ва борадиган жойлар ажойиб тарзда аниқланган эди. Бундай олий даражадаги ташкилотчилик Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг етакчилиги остидаги одамларни ҳар бир ишда онгли, басиратли қилиб қўйган эди. Улардан ҳар бири энди нима қилишларини ва нимани қилмасликни яхши билиб турар эди.    Эй, ҳожи биродар! Агар сизни Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло ҳаж ишларидан бир ишга масъул қилиб қўйса, очиқ  – ошкораликни лозим тутинг, такаллуфдан ва ишларни чигаллаштиришдан олис бўлинг!  Одамларга илиқ муомалалари.    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам юмшоқ табиатли, латофатли, ёруғ юзли, юраклари очиқ одам эдилар. Ҳеч ким у зотдан кўра сертабассумроқ кишини кўрмаган эди. Агар бир сўз сўзламоқчи бўлсалар асҳобларига мутойиба қилиб табассум билан сўзлар эдилар ва уларнинг қалбини ҳам чароғон қилардилар. (Термизий. “Мухтасаруш шамойил”)  Ҳаж мавсуми давомида ҳам одамларга лутфан ҳазил – мутойиба билан илиқ муомала қилганлари ривоят қилинади. Шундай ривоятлардан бири Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга тааллуқлидир. У дейдики:  “биз – Бану Абдул Мутталиб (қабиласи) нинг бир гуруҳ болачалари Муздалифада эшакларимизни миниб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келдик. У зот эса бизнинг сонларимизга шапатилаб, “эй, ўғилчаларим, кун чиқмагунча тош отманглар, хўпми” дедилар”                                   (Ибн Можжа: 3025)    Демак, эй биродарим,  ҳаж ибодатингиз вақтида одамлар билан илиқ муомалада бўлинг. Доимо юзингиз ёруғ, сўзингиз ширин, феълингиз мулойим бўлишига тиришинг. Шунда одамлар сизга иқбол қиладилар, уларнинг муҳаббатига сазовор бўласиз ва бу муомалангиз учун Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло сизга улуғ савобларни ато қилажак!Виқорлиликлари ва гўзал ҳайъатлари. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам – ҳар доимгидек – ҳаж вақтларида ҳам гўзал ҳайъатли, чиройли келбатли, кўринишларига аҳамият берган ҳолда юрардилар. Ҳеч ким у кишидан гўзалроқ одамни кўрмас эди. Чунончи, сочларини тарар, талбид қилар (махсус суюқлик билан қотирар) (Бухорий: 4397) эҳромдан ташқари ва эҳромга кираётган вақтда энг хушбўй атирлар билан хушбўйланар (Муслим: 1189), эҳромга кираётганда (Термизий: 830) ва Маккага киришдан олдин ғусл қилар эдилар. (Муслим: 1259)    Шу билан  биргаликда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам виқор, салобатлилик каби хислатлардан ҳам олис кетмас, нолойиқ сўз ва амаллардан ўзларини тийиб юрардилар. Бу эса одамларнинг муҳаббатини қозонишга, эътиборларини жалб қилишга сабаб бўларди. Худди мана шу сабабли, одамлар у зотни севар, қадрлар ва улуғлардилар. +орис ибн Амр ас Саҳмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган мана бу ҳадис бунга энг ёрқин далиллардан биридир. у айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Минода ё Арафотда эканликларида олдиларига бордим. У кишини одамлар ўраб олган экан. ...кейин бадавийлар келишар ва у зотни кўргач “бу муборак юз” дейишар эди” (Абу Довуд: 1742)    Демак, эй биродар, сиз ҳам кўриниш – ҳайъатингизга эътибор беринг, доимо виқорли, камсуқум бўлиб, ҳашаматни ёдингиздан чиқармай юринг. Ҳадеб кулаверманг, ҳазил – мутойибангиз ҳам меъёридан ошиб кетмасин. Бу нарсалар одамларниг қабулиятига сазовор бўлишингизга ва улар сизни намуна тутишларига сабаб бўлади.   Ҳаж ибодати мобайнида, одамларга етакчилик қилиш асносида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дан содир бўлган камолот намуналаридан баъзи бирлари мана шулардан иборатдир. Худди мана шу сифатлари у зотни одамлар қалбини забт этиб, муҳаббатларини қозонишга ва ишончларига сазовор бўлишга муваффақ қилгандир. Шундан кейин одамлар ўз ихтиёрлари билан у кишига итоат қилишга шошилдилар, бир – бирлари билан мусобақа қилишиб, тамомий ихлос ва рағбат билан амр–у фармонларини бажардилар, қайтарган нарсаларидан қайтдилар.    Динда имомлик – етакчилик қилишни ҳоҳлаган одамлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана шу хислатларига, ҳолатларига қарасинлар! Шу нарсани тушунмоқ керакки, Пайғамбарларнинг ахлоқидан намуна олмаганлар ва хусусан Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқий меросига эргашмаганлар ҳеч қачон одамларнинг қабулиятига сазовор бўла олмайдилар! Учинчи фасл: Ҳажда  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилалари билан бўлган аҳволлари. Ҳаж вақтида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оила лари билан бўлган аҳволлари    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қариндош – уруғларини, хусусан оила аъзоларини энг кўп риоя қиладиган, уларга энг кўп меҳрибонлик кўрсатадиган ва энг кўп яхшилик қиладиган одам эдилар. У зот билан бирга муошарат қилган замондошларининг сифатлашларга биноан у зот “одамларнинг энг кўп яхшилик қилувчиси ва қариндошчиликни энг кўп уловчиси” эдилар. (Муслим: 1072) Табиийки, энг кўп эҳтимомлари оила аъзоларига ва яқин қариндошларига қаратилар эди. Зеро, уларни яхшиликга даъват қилар, ҳидоятга кириб, дўзах ўтидан омон қолишларига ҳарис бўлар эдилар. Масалан, Маккадаги Сафо тоғига чиқиб олиб уларни ширк балосидан огоҳлантириб: “Эй, Муҳаммаднинг қизи Фотима! Эй, Абдул Мутталибнинг қизи Софийя! Эй, Бану Абдул Мутталиб (авлодлари)! Менинг молимдан ҳоҳлаганингизни сўранг аммо, Аллоҳ ҳузурида сизларга ҳеч қандай фойда еткизишга молик эмасман!” деган эдилар. (Бухорий: 3884)    Ҳаж мавсуми давомида ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оиласига эҳтимомлари, қариндошларига яхшиликлари бир неча суратларда ва ҳолатларда яққол кўринди. Бу хусусдаги тафсилотлар кўпайиб кетишидан олдин шу нарсани айтиб қўйиш керакки,  у зотнинг оилалари бошқа одамларга қилган меҳрибонликларда шерик бўлишдан ташқари ўзларига хос бўлган эҳтимомга ҳам мушарраф бўлганлар. Бунга мисол тариқасида Оиша онамизнинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга “мен эшитдимки, саҳобаларингизга айтганингизни айтибсиз у – аммо, уларни умрадан манъ қилиб қўйибсиз” деган сўзлирини келтирса бўлади. Бу ортиқча эҳтимом у зотнинг оилалари ҳар доим у киши билан бирга бўлганликлари сабаблидир. Зотан, жуда кўп ҳаж аҳкомлари оилалари тарафидан ривоят қилинганлиги аниқ. Шунинг учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам оилаларига ва яқин қариндошларига ўзгача аҳамият қилардилар. Тубанда ўшандай лавҳалардан бир нечасини келтирамиз: Уларга ибодат ҳукмларини таълим берганлари.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳлу байтларига, ибодатлари саҳиҳ бўлиши учун ҳаж аҳкомларини таълим беришликга катта аҳамият берардилар. Жумладан:–       Умму Салама айтадиларки: “мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “эй, Муҳаммад оиласи! Ҳаж (ойлари) да умрага эҳром боғланглар!” деганларини эшитдим” (Аҳмад: 26590)–        Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша онамиз Байтуллоҳни тавоф қилишдан илгари ҳайз кўрган вақтларида айтганларки: “ҳожилар нима қилса – шуни қилавер, фақат тавоф қилма” (Муслим: 1211)–        Муздалифа кечасида Абдул Мутталиб кабиласининг болачаларига дедиларки: “то қуёш чиқмагунча тош отманглар, хўпми?” (Термизий: 893)    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам оилаларига ибодатларни бевосита ўргатиш билангина чекланиб қолмасдан, улар билан суҳбатлашар ва саволларига жавоб берар эдилар. Масалан, Ҳафса онамиздан ривоят қилинган ҳадисда айтиладики: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажжатул вадоъ чоғида завжаларини эҳромдан чиқишга буюрдилар. Шунда у (Ҳафса онамиз) “ўзингиз – чи?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: “мен сочимни талбид қилдим (қотирдим) ва ҳадй (туяларим) га мунчоқ осдим. Энди то қурбонлик қилмагунимча эҳромдан чиқмайман” дедилар. (Бухорий: 4397)  Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у киши айтади: “Аббос “ё, Расулуллоҳ! Нега амакингизни ўғлининг бошини буриб қўйдингиз?” деб сўраганида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “қарасам, ёш йигит ва ёш қиз. Шайтон эса уларга омонлик бермайдиган” деб жавоб бердилар. (Термизий: 885)    Бизнинг ҳозирги давримизда эса, одамларга тушунтирувчи муаллимларнинг жуда камлиги сабабли, ҳаж давомидаги ибодат мақсадларига  ва аҳкомларига нисбатан нодонлик омма орасида теран томир отмоқда. Ҳа. Минг афсуслар бўлсинки, ўз халқлари, ўз оилалари орасида ҳаж ибодатларини ва аҳкомларини ҳаж амаллари бошланмасдан илгари тушунтирганлар ва ҳожи бўлмишларнинг саволларига жавоб бериб, мушкулларини осон қилганлар  жуда камдир.    Бас, сиз эй биродарим, мана шу кам аммо, фазилатли гуруҳ жумласидан бўлишга тиришинг. Буларнинг бу таълимий амаллари уларни роббилари олдида баланд мартабаларга кўтаргай ва яхши одамлар сафига қўшгай! Чунончи, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “сизларнинг энг яхшиларингиз ўз оиласига яхшилик қилгувчиларингиздир. Мен эса сизларнинг орангизда ўз оиламга эн кўп яхшилик қилувчиларингиздирман”                                     (Термизий: 3895)   Хуллас, ишларни тўғри амалга оширинг. Зотан, сиз ўз аҳлингиздан масъулдирсиз. Сиз гўёки уларга чўпон кабисиз. Ваҳоланки, Расулуллоҳ саллаллоҳуалайҳи ва саллам айтганларидек: “сизларнинг ҳар бирингиз чўпон кабисиз ва ўз “қўйларингиздан” масъулдирсиз. Бас киши ўз оиласига чўпондир ва улардан масъулдир” (Бухорий: 2553)     Сиз учун бу соҳада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шахсиятларида катта намуна борлигини унутманг. У зот одамларни огоҳланириш ва уларга таълим беришдан илгари ўз аҳлини огоҳлантириб, ўз аҳлига таълим бергандир.     Чунки, Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло:{وَأَنذِرْ عَشِيرَتَكَ ٱلأَقْرَبِينَ}“Энг яқин қариндошларингизни огоҳлантиринг!”дея фармон берган эди. (Шуъаро: 214) Ҳаж сафарига чиқмасдан олдин оила аъзоларини ҳажга тайёрлашликлари.    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж сафарига чиқишдан олдин аҳли оилаларини ҳаж ташвишлари билан машғул қилардилар. Жумладан Оиша онамизнинг мана бу гаплари бунинг тасдиғи кабидир: “мен Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадй (туя) лари учун, у киши эҳромга киришларидан олдин мунчоқ йигириб берар эдим” (Бухорий: 1704)    Сиз ҳам муҳтарам биродар, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилароқ, ўзингизни ва аҳли байтингизни ҳаж ибодатларига одиндан тайёрланг. Ва ҳаж ибодатини мақсад қилиб, аҳкомларини ўрганиб ва ўргатиб, фазилатларини, савобларини, одобларини билиб ва билдириб, машаққатларини тасаввур қилиб, матлабларига тайёргарлик кўриб ўзингизнинг ва уларнинг қалбларини сафар қилишдан илгари муборак манзилларга боғланг ва сафар қилишдан илгари мусофирга нима лозим бўлса барчасини қилинг. Албатта, бу ҳажнинг тўғри ва яхши адо бўлиши учун фойдалидир. Аҳли байтининг зиммаларидаги вожибни адо қилишларига ҳарисликлари.  Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло Ўз байтига ҳажқилишни ҳар бир қодир одамга  фарз қилиб:{ وَللَّهِ عَلَى ٱلنَّاسِ حِجُّ ٱلْبَيْتِ مَنِ ٱسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلاً}    “Одамлар зиммасига Аллоҳ учун Байтуллоҳга ҳаж қилишлик, йўлига қодир бўлганлар учун (фарз қилинди)” дегандир. (Оли Имрон: 97)   Демак, қодир одамлар устидаги ҳаж қилиш вазифаси ҳажга бориш билангина адо бўлади.   Энди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларига яхшилаб назар ташлаган одам у зотнинг ўз аҳли оиласини устидаги зиммаларидан фориғ қилишга жиддий аҳамият қилганларининг гувоҳи бўлади.  Бунга далолат қилган воқеъалар жуда кўп бўлиб, тубанда баъзи бирларини мисол келтирамиз:·           Ҳаж сафарига ўзлари билан барча – тўққизта завжаларини олиб чиққанлари.                                           (Абу Довуд: 1722)·           Завжаларидан бошқа баъзи бир оила аъзоларини (кичкина болаларни) ҳам олиб чиққанлари.                                         (Бухорий: 1678)·           Аҳли байтларидан касал бўлганларини ҳам ҳаж ибодатини тезроқ адо қилишга тарғиб қилганлари.     Масалан, касал ҳолда ётган амакиларининг қизи Зубоъа бинти Зубайрнинг олдига кириб: “эй, аммажон! Сизни ҳаждан нима ушлаб турибди?!” деганлари. Шунда у “мен касалман. Бирор жойда қолиб (етолмай) қоламанми деб қўрқаман” деганларида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “эҳром боғлайверинг. Фақат “эҳромдан чиқадиган ўрним – ушланиб қолган жойим” деб шарт қилинг” дедилар” (Бухорий: 5089)    Бугун эса, қанчадан – қанча кекса, аммо ҳаж йўлига қодир аёллар ва эркаклар Аллоҳнинг фарзини адо қилмаяптилар! Биродарим! Агар сизни Аллоҳ муваффақ қилса, уларга яхшилик қилиб, ҳажга олиб боришга тиришинг. Албатта, баъзи бир фалокатлар тўсқин бўлиши мумкин. Аммо, дунёда ҳеч бир одам биргина ҳолатда собит қолмайди. Шунинг учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам имкони борича ҳаж ибодатини адо қилишга шошилтирганлар ва деганларки: “кимда – ким ҳаж қилишни ҳоҳласа шошилсин! Соғлом касал бўлар, бор нарса йўқолар ва (ҳажга) монеълик чиқар”   (Ибн Можжа: 2883) Бошқа бир ривоятда эса “ҳажга шошилинглар! Сизлардан бирингиз (эртага) нимага йўлиқишини билмайди” деганлар. (Муслим: 1336)    Сиз эса, биродарим, қариндошингизни ёки аҳли оилангизни ҳажга олиб келиш билан катта савобга эга бўлгайсиз. Чунки, ўзининг чақалоғини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам га кўрсатиб “мана шунга ҳам ҳаж бўлаверадими?” деган аёлга у зот “ҳа. Сенга эса савоб бўлади” деб жавоб берганлар. Балки сизга кўпроқ савоб бўлади. Чунки, сиз каттагина аҳли оилангизни олиб келаяпсиз.Аҳлу оилаларини яхшиликга шижоатлантирганлари.    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳлу оилалалрини – барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин – итоатга ва хайрот ишларга шижоатлантирар эдилар. Масалан, бир куни Замзам қудуғидан (арқон билан) сув тортиб, ҳожиларни суғораётган амакиваччалари ёнидан ўтиб қолдилар ва уларга: “ҳа, тортинглар, эй Бану Абдул Мутталиб! Агар одамлар (кўпайиб,) сизларнинг суғоришларингизга ғолиб келиб қолмаса, мен ҳам сизлар билан бирга тортар эдим” деб хитоб қилдилар. (Муслим: 1218) Яна бир ривоятда эса “ишлайверинглар! Сизлар солиҳ иш устидасизлар! Агар одамлар сиқоятингизни олиб қўйишидан қўрқмасам эди, мен ҳам (олдингизга) тушиб, арқонни мана бу ерга (елкаларига ишора қилиб) қўяр эдим!” деганлар.                                        (Бухорий: 1636) Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли байтларига ишларини енгиллатиб берардилар. Масалан, ҳожиларни суғориш амали билан машғул бўлган амакилари Аббосга ташриқ тунларида ҳам Маккада тунашга рухсат берганлар. (Бухорий: 1745) Ҳаж бу – эҳсон эшиги ва яхши амаллар мавсумидир. Чунки, у кунларда мискинлар ва заифлар кўп бўлади. Агар сиз савобларингиз бир неча баробар кўп бўлишини ҳоҳласангиз, бошқа одамнинг амали (га сабабчи бўлиш) сабабли мезонингиз оғир келишини ҳоҳласангиз ва ҳожиларга эҳсон қилиб, аҳлу байтингизни Аллоҳга яқин қилувчи ишларга тарбияламоқчи бўлсангиз, унда уларни яхши амалларга бошланг, кўрсатинг, енгил қилиб беринг ва муҳтожларга эҳсон қилишга уларни шижоатлантиринг. Зеро, бу соҳада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай иршодлар қилганлар:     “Кимда – ким бир яхши амалга бошласа, у кишига эргашганларнинг савобича савоб бўлади. Аммо, бу билан эргашганларнинг савоби ҳам озайиб қолмайди” (Муслим: 2673)    “Кимда – ким бир яхшиликга далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилган одамнинг савоби каби савоб бўлар”                                        (Муслим: 1893)    “Албатта, яхшиликга далолат қилувчи уни амалга оширган кабидир”                                         (Термизий: 2670)    Аммо, аҳли байтингизни ҳаргиз залолатга тарғиб, гуноҳларга тавсия қилманг ҳамда уларга мункар ишларни енгил қилиб берманг! Бундан сизни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳлантирганлар ва деганларки: “кимда – ким бир залолатга бошласа, унга эргашганларнинг гуноҳи каби гуноҳ бўлар. Бу билан эргашганларнинг гуноҳи камайиб қолмас”   (Муслим: 2674)    Аҳлу байтларидан ёрдам сўрашлари.    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи ишларида аҳли байтларидан ёрдам сўрардилар. Бунга мисоллар жуда кўп. Баъзилари тубандагилардир:·        Мадинайи мунавварада эканликларида, эҳромга кириш олдидан Оиша онамизга жун йигириб, ҳадйлари учун мунчоқ тўқиб бериш вазифасини юкладилар.·        Ибн Аббос айтади: “Ақоба тонгида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам туяларининг устида турганлари ҳолда менга “майда тошлардан териб бер” дедилар. Мен етти дона майда тош териб бердим” (Ибн Можжа: 3029)·    Алий розияллоҳу анҳуга қолган қурбонликларини сўйишни топширдилар ва ундан кейин ўзининг қурбонлигини сўйишга, ундан кейин эса, қурбонликларнинг гўшти, териси ва эгар-жабдуқларини одамларга садақа қилишни буюрдилар.·    Амакилари Аббос розияллоҳу анҳудан сув сўраганлари. Улар (Бану Абдул Мутталиб қабиласи) Замзам қудуғидан сув тортаётганда олдиларига Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам келдилар ва амакилари Аббосга “сувдан беринг” дедилар ва сув ичдилар. (Бухорий: 1635) яна бир ривоятда Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: мен “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга Замзам сувидан ичирдим. У зот сувни тик турган ҳолларида ичдилар” (Бухорий: 1637)·    Эҳромга кираётган вақтларида ва эҳромдан чиққанларидан кейин Оиша онамиз “зарира” деган ҳинд атири билан баданларини ва бошларини хушбўйлантириб қўярдилар. Зеро бу атир Оиша онамиз топган энг хушбўй атир эди. Оиша онамиз қўлларини ёйган ҳолда айтар эдиларки: “мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни эҳромга кирганларида ва эҳромдан чиқиб, тавоф қилмоқчи бўлганларида мана шу қўлларим билан хушбўйлантириб қўярдим” (Бухорий: 1754)Эй, яқинига аҳамият қилмай, ёрдамчини олисдан излаган инсон! Яқинларидан ёрдам сўраш – бу Пайғамбарларнинг суннатидаир. Мана Мусо алайҳиссаломга қаранг. Роббисига нима деб ёлбораяптилар:)وَٱجْعَل لِّي وَزِيراً مِّنْ أَهْلِي * هَارُونَ أَخِي * ٱشْدُدْ بِهِ أَزْرِي * وَأَشْرِكْهُ فِيۤ أَمْرِي * كَيْ نُسَبِّحَكَ كَثِيراً * وَنَذْكُرَكَ كَثِيراً * إِنَّكَ كُنتَ بِنَا بَصِيراً * قَالَ قَدْ أُوتِيتَ سُؤْلَكَ يٰمُوسَىٰ( “(Эй, роббим!) менга ўз аҳлимдан – оғам Ҳорунни вазир қилиб бер! Сенга (биргаликда) кўп тасбеҳлар айтиб, Сени кўп зикр қилишимиз учун у билан менинг белимни қувватлантир! Уни менга шерик қил! Албатта, Ўзинг бизни кўриб тургувчисан!” (Тоҳа: 29-34)    Мана Лут алайҳиссалом. У ўзидан қавмининг азиятларини даф қилишга ожиз қолиб, ҳимоя қиладиган бир қариндоши бўлишини орзу қилди ва дедики:{قَالَ لَوْ أَنَّ لِي بِكُمْ قُوَّةً أَوْ آوِيۤ إِلَىٰ رُكْنٍ شَدِيدٍ} “Оҳ, қани эди сизларга менинг қувватим етсайди ёки бир мустаҳкам таянчга (қариндош – уруғларга) таянсайдим...”    (Ҳуд: 80)                                        Бу нарса (қариндошчилик асосида ўзаро ёрдамлашиш) инсон табиатига мувофиқ ва бу билан ишлар тез амалга ошади, мақсадларга тез етилади. Аммо, қариндошчиликга аҳамият бермаслик ва ҳар бир яхшиликда улар билан ўзаро ёрдамлашиш баракасидан маҳрум бўлиш сабабли манфаатлар зоеъ бўлади ва бу номақул шга чақирувчининг ўзи ҳам кўп яхшиликдан маҳрум бўлади. Аҳлу оилаларини фитнадан ҳимоя қилишлари.    Фитна – бу қалбларни бузувчи, ақлларни адаштирувчи нарсадир. Айниқса, эркак ва аёллар кўп миқдорда тўпланадиган мажмуаларда фитна, хусусан, аёллар фитнаси ҳосил бўлишига қулай шарт тузилади. Шунинг учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж вақтида ўзларининг аҳлу аёлларидан хавотир олардилар ва уларни фитнадан ҳимоя қилишга ҳарис бўлардилар. Бундай ҳолатлар у зотнинг ҳаётида жуда кўп бўлган. Тубанда баъзи лавҳаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз:·                            Хасъамийялик қизга қараётган Фазл ибн Аббоснинг бошини буриб қўйишлари. Чунки ҳар иккаласининг қалбини Шайтон фитналантириб қўйишидан хавотирга тушган эдилар. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтадиларки: “...кейин Аббос “ё, Расулуллоҳ! Нега амакингиз ўғлининг бошини буриб қўйдингиз?” деганида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “қарасам, бир ёш йигит ва бир ёш қиз. Бас иккисига ҳам шайтон омонлик бергудек эмас...” деб жавоб бердилар. (Термизий: 885)·                            Аёллари у зотнинг ҳузурида ва эҳромда бўлганларига қарамасдан, агар бегона эркаклар ўтиб қолсалар, юзларига чимматларини ташлаб олардилар. Бас, қачон эркаклар ўтиб кетгач, қайтадан очиб олардилар.·                   Эркаклар билан бирга тавоф қилишларига қарамасдан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳлу байтидаги аёлларни эркаклар билан аралашиб юришдан ман қилардилар. Масалан, Умму Салама разияллоҳу анҳо касалликларидан шикоят қилганларида, “туянгизга минган ҳолда одамларнинг орқасидан тавоф қилинг” деб тавжиҳ қилганлар. Яна бир ривоятда эса, “қачон, бомдод намозига қомат айтилганда одамлар намоз ўқийдилар сиз эса, туянгизга мининг да, тавоф қилаверинг” деганлар. (Бухорий: 1626) Ибн Журайж ҳам худди шу маънодаги ҳадисни тубандагича ривоят қилади: “Ибн Ҳишом аёлларни эркаклар билан бирга тавоф қилишини манъ қилганда, Атоъ менга хабар бериб айтдики: “қандай манъ қилади?! Ахир Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари ҳам эркаклар билан бирга тавоф қилганлар – ку?!”. Ўшанда мен ундан “ҳижоб (фарз бўлиши) дан олдинми, кейинми?” деб сўрадим. У “ҳа. Умримга қасамки, ҳижобдан кейин кўрган эдим” деди. Мен яна “қандоқ қилиб эркакларга аралашиб қолсин?!” деб сўрадим. У “йўқ, аралашмаганлар. Оиша разияллоҳу анҳо эса, одамлардан холироқ жойда тавоф қилдилар ва уларга ҳеч аралашмадилар. Шунда бир аёл “эй, мўминларнинг онаси, келинг (Ҳажарул Асвадни) силаймиз” деганида, Оиша онамиз “тўхтат, гапингни!” деб, унамадилар. Улар (Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам завжалари) кечаси чиқиб, одамлар билан (аммо, сиқилиб аралашмасдан) тавоф қилардилар. Аммо, Каъба (нинг ичи) га кирсалар, то одамлар чиқарилиб юборилмагунча кутиб турардилар. Мен Оиша (разияллоҳу анҳо) га Сабийр водийсида яшаб турганларида Убайд ибн Умайр билан келдим ва (Убайддан) “ҳижоблари қандай экан?” деб сўрадим. У “атрофи ўралган туркий чодирнинг ичида эканлар, Биз билан унинг (Оишанинг) орасида ундан бошқа нарса йўқ эди. Эгниларида эса қизил кўйлак бор эди ” деб жавоб берди. (Бухорий: 1618) Яна бир ривоятда “эгниларида қирмизи кўйлакни кўрдим. Мен унда ёш бола эдим” дейилади. (Абдурраззоқ: 9018)·                   Яна бир сафар Оиша онамиз Байтуллоҳни етти карра тавоф қилиб, Ҳажарул Асвадни икки ёки уч марта силаган жориясини “эй, Аллоҳ ёрлақамагур, эй, Аллоҳ ёрлақамагур! Эркаклар билан суришдингми?! Такбир айтиб ўтиб кетавермасмидинг!” деб мазаммат қилганлар. (Байҳақий. “Сунанул кубро”: 5/81) Зеро у киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжалари бўлгани ва доимо бирга бўлганлари сабабли, фақат Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган нарсани буюрар ва фақат у зот қайтарган нарсадангина қайтарар эдилар.·                    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам завжаларига тавоф маҳалидаги рамал (аввалги уч шавтни енгил югуриб айланиш) ни ва Сафо Марва орасидаги Батнул Масийлда югуришни шаръан буюрмадилар. Оиша онамиз айтганларки: “эй, аёллар! Сизлар Байтуллоҳда рамал қилманглар! Биздан намуну олинглар” Яна бир ривоятда эса: “сизлар учун бизда намуна йўқми?! Сизлар Байтуллоҳда рамал ҳам қилмайсизлар, Сафо Марвада ҳам югурмайсизлар” деганлар.         (Ибн Абу Шайба. “Мусаннаф”: 12951)·                   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари билан бирга ҳаж қилиб, Мадинага қайтиб борган завжаларини уйдан чиқмай ўтиришликга буюрдилар. Зотан, ҳажжатул вадоъда уларга айтдиларки: “мана шундан кейин уйда ўтирасизлар” (Абу Довуд: 1721)Ҳаж пайтидаги тиқилинчларда баъзи бир иймони заиф одамлар мункар ишлардан ўзларини тўхтатмайдилар. Демак, ҳар бир тақводор эркак ўз аҳли аёлларига аҳамият бериб, уларни муҳофаза қилиши, Аллоҳдан уялмаган каслардан ҳимоялаши ва бу муборак жойларда уларнинг қадр – қимматини баланд кўтариб юриши зарурдир. Зарурияти шу даражадаки, агар уларни муҳофаза қилиш асносида баъзи мустаҳаб ибодатлар тарк бўлиб қолса ҳам, буни муқаддам қилиш лозим. Чунки, зарарни тўсиш манфаат олиб келувчи нарсадан муқаддамдир. Оталар, акалар, эрлар ва бошқа волийлар бу нарсани тамомий эҳтимом билан адо этсинлар! Зеро, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки: “Аллоҳ қайси бир одамнинг қўл остига бир раийятни берган бўлса ва одам ўз раийятига хиёнат қилган (ҳимоя қилмаган) ҳолда ўлса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилгай!” (Муслим: 142) Аҳлу байтларини мункардан қайтарганликлари.    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли байтларини гуноҳ–у маъсиятлардан поклашга, ҳар хил мункаротлардан сақлашга ҳарис эдилар. Қачон улардан биронтаси мункар амалга қадам қўйгудек бўлса, дарҳол қатарар эдилар. Тубанда ана шундай ҳаёт лавҳаларидан баъзиларини келтирамиз:·        Хусъамийялик аёлга қараган амакиваччалари Фазл ибн Аббоснинг бошини муборк қўллари билан буриб қўйганлари. (Бухорий: 1513)·        Яна ўша Фазлнинг ўтиб кетаётган аёлларга қараганини инкор қилганлари.                                                (Муслим: 1218)·        Мункардан қайтишда ўз аҳли байтларини намуна ва мисол қилароқ, ўзларидан бошлаганликлари.      Масалан, Арафотда, одамлар орасида хитоб қилганларидаги мана бу гаплари:  “Огоҳ бўлингларки, жоҳилият ишларининг ҳаммаси менинг қадамим остидадир! Жоҳилиятнинг қони ҳам бекордир! Бизнинг (Бану Абду Манофнинг) қонидан мен бекор қилган аввалги қон Ибн Робийъа ибн Ҳориснинг қони эди. Унинг сут онаси Бану Саъд (қабиласи) дан эди. Кейин уни Ҳузайл ўлдирган. Жоҳилиятнинг судхўрлиги ҳам бекордир! Биздаги судхўрликдан мен энг аввал бекор қилганим Аббос ибн Абдул Мутталибнинг судҳўрлигидир. Бас, у ҳам бекордир, барчаси!”      Ҳозирги вақтда – чи? Ҳаж мавсуми давомида баъзи бир тоифалар орасида жуда кўп ишлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатмаларига хилоф равишда, ҳатто, ҳажни бузадиган, комиллигига зиён еткизадиган даражада содир этилмоқда! Бўлаётган мункар ишларнинг эса сон – саноғи йўқ! Айниқса, очиқ юришлар, эркаклар билан қўпол равишда аралашишлар каби аёллар тарафидан содир қилинаётган мункар ишлар жуда ҳам кўп учрайдиган бўлди!    Бас, ўз зиммасидаги амонатни вожиб бўлганидек адо этиб, аҳлу аёлини мана шу каби мункардан ҳимоя қилган ва уларни барча маъруфга буюриб, барча мункарлардан қайтарган бандага Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло раҳм қилган бўлсин! Аҳли байтларига меҳрибонликлари ва улардан машаққатни енгиллатишлари.    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж давомида аҳлу оилаларига жуда меҳрибон, заиф ва заифаларига мушфиқ бўлиб, ҳар доим улар учун машаққатларни енгиллатиб берардилар. Бунга мисоллар жуда ҳам кўп бўлиб, баъзилари мана булардир:·        Завжаларига енгилликни ихтиёр қилганлари ва шунга буюрганлари. Бунинг далили Ҳафса онамиздан ривоят қилинган мана бу ҳадисдир: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажжатул вадоъ йилида аёлларига эҳромдан чиқишни буюрдилар” (Бухорий: 4398)·        Касал ҳолда ётган Зубоъа бинти Зубайрнинг олдига кирганларида, унга меҳр билан “ҳаж қилаверинг, фақат “эй, Аллоҳим! Менинг эҳромдан чиқадиган ўрним мени ушлаб қолган жойингдир” деб шарт қилинг” деганлари. (Бухорий: 5089)·        Муздалифадан чиқишда аҳли байтининг орасидаги заифларини одамлардан олдин чиқариб юборганлари. Бу ҳақда Фазл ибн Аббос мана бундай деганлар: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам Бану Ҳошимнинг орасидаги заифларга Муздалифадан кечаси чиқиб кетишни амр қилдилар” (Насоий: 3034)·        Оиша онамизнинг мана бу сўзлари:    “Биз Муздалифага тушганда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан Савда (онамиз) одамлар талотўп бўлишидан олдин чиқиб кетишга изн сўради. Чунки, у секин юрадиган аёл эди. Бас, изн бердилар. Кейин одамларнинг талотўпидан илгари чиқиб кетди. Биз эса, то тонггача турдик. Кейин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга чиқиб кетдик” (Бухорий: 1681)    Ибн Шавволнинг айтишича, у Умму Ҳабиба разияллоҳу анҳонинг олдиларига кирганида, унга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларини Муздалифадан тонг отмасдан илгари чиқариб юборганини айтибдилар. (Муслим: 1292)·        Завжалари Умму Салама разияллоҳу анҳо касаллигидан шикоят қилганларида, унга қараб: “уловга минган ҳолингизда, одамларнинг орқасидан тавоф қилаверинг” деганлари.·        Амакилари Аббос ибн Абдул Мутталибга, одамларни суғориш билан машғул бўлганлари сабабли, Мино (ташриқ) тунларида ҳам Маккада тунашга изн берганлари. (Бухорий: 1634)Агар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ҳаж қилган одамларнинг сони ҳозирги даврдаги ҳожилар сонига нисбатан жуда оз бўлгани билан, улар бу умматнинг энг тақводорлари, энг меҳрибонлари ва энг виқорлилари эдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўз аҳлу аёлларига ана шундай меҳр кўрсатдилар ва ғоят даражада енгиллик яратиб бердилар.    Ҳозирги замонда эса, қарилар, аёллар ва болалардан иборат аҳолининг меҳр – шафқатга муҳтожлиги янада баландроқдир. Чунки, уларнинг сони қанчалик кўп бўлса, жаҳолот ҳам шунчалик шоеъдир. Байтуллоҳни ҳаж қилаётган одамларнинг жуда кўпларининг Аллоҳдан тақволари заифдир, бошқаларга меҳрлари йўқ даражададир! Эй, биродарим! Сиз аҳлингиз борасида Аллоҳдан тақво қилинг ва уларга шариат аҳкомларидан четлашмаган ҳолда енгиллик яратиб беришга тиришинг. Албатта, бу нарса сиз учун хайрли ва кўпдан – кўп савоблидир. Аҳлу аёлларига сабрлиликлари.    Ҳаж ибодатлари мобайнида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўз аҳли байтига сабр қилганларини исботлаш учун кўп уринишнинг, теран фикрлар билан тадқиқ қилишнинг ҳожати йўқдир. Дарҳақиқат, ҳазратлари уларга бир вақтнинг ўзида ҳам муаллим ҳам ҳолатларини бошқарувчи қоид эдилар. У зотнинг аҳли байтлари орасида завжалари Савда разияллоҳу анҳо сингари оғиркарвон ва кексалари (Бухорий: 1681), Зубоъа, Умму Салама сингари беморлари бор эди. (Бухорий: 464) Шу билан биргаликда қизлари Фотима ва бошқа барча завжаларидан иборат аёллар жамоаси, Бану Абдул Мутталиб ва Бану Ҳошимнинг майда – чуйда болачалари ҳам бор эди. (Муслим: 1218.   “Зодул маъод”: 2/106.   Аҳмад: 3513)    Ҳа. Сабрда ва аҳлига тоқатли бўлишда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бемисл эдилар. Зеро, аҳлларига муаллимлик, меҳрибонлик, ҳам эҳсон – у инфоқ қилардилар. Шунингдек, уларни риоя қилар, юпатар, ширинсуханлик ва лутф қилар, ҳуқуқларини сақлар, яхшиликларга шижоатлантирар, ҳолатларини ажойиб тарзда тадбир қилар... хуллас барча ишларни қойилмақом қилиб ижро қилар эдилар. Бинобарин, мана шунча ташвишли ишларни бирон марта ҳам пешоналарини тириштирмасдан, тишларини ғижирлатмасдан, ҳеч кимга миннат қилмасдан ва озор еткизмасдан очиқ чеҳра–ю бағрикенглик билан қилардилар.    Ё, Аллоҳ! Буюк нафсдан ва башарий улуғликдан содир бўлган бу муҳаммадий шамойил, бу қуръоний ахлоқ на қадар гўзалдир!    Аҳлу оилага сабр қилиш машаққатли вазифа ва буюк амалдир. Бунга буюк инсонларгина тоқат қила олади, бунинг юкини ҳақиқий эркакларгина кўтара олади. Чунки, кун сайин аралашишлик ва мудом бир жойда яшашлик натижасида кўпинча ўртадан ҳайбат ва салобат кўтарилади. Бундай ҳолда ишлар ўз меъёрида кетиши учун киши яна бир неча баробар кўпроқ сабр –тоқатга муҳтож бўлади. Айниқса, мана бу машаққатли ва одамлар кўпайган ҳаж мавсумида.    Шундай қилиб, кимда – ким охиратдан умид қилиб, ажр – у савоб истаса, оиласига, болаларига ва қариндошларига нисбатан сабрни лозим тутсин ва тубандаги оятда айтилгани каби сабрли бошлиқлардан бўлсин:{وَجَعَلْنَا مِنْهُمْ أَئِمَّةً يَهْدُونَ بِأَمْرِنَا لَمَّا صَبَرُواْ وَكَانُواْ بِآيَاتِنَا يُوقِنُونَ}    “Биз уларнинг орасидан сабр қилган вақтларида Ўз амримизга (динимизга) ҳидоят қиладиган имом етакчиларни чиқардик. Ва улар Бизнинг оятларимизга аниқ ишонадилар”                                             (Сажда: 24)    Шунингдек, сабр – бу Аллоҳга севикли бўлишнинг ҳамда Аллоҳнинг ёрдами остида бўлишнинг йўлидир. Аллоҳ таъоло айтади:{وَٱللَّهُ يُحِبُّ ٱلصَّابِرِينَ}“Аллоҳ сабрлиларни севар!”(Оли Имрон: 146){إِنَّ ٱللَّهَ مَعَ ٱلصَّابِرِينَ}“Аллоҳ сабрлилар билан биргадир!”(Бақара: 1530) Аҳли байтларини риоя қилишлари ва овутишлари.    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли байтининг кўнгилларини риоя қилар, агар уларнинг ҳоҳиши Аллоҳнинг ҳоҳишига зид бўлмаса, ҳоҳлаган нарсаларини бажаришга тиришар, борди – ю, ишлар улар ҳоҳлагандан бошқача бўлиб қолса, кўнгилларини кўтариб овутар эдилар. Бундай ҳолатларнинг энг кўзга ташланганроғи ҳаж мавсумида Оиша онамиз билан мана бундай бўлган эди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам онамизнинг олдиларига кирсалар, йиғлаб турган эканлар. Чунки, ҳайз кўрганлари сабабли умра қила олмай қолган эдилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша онамизни юпатиб, кўнгилларини кўтариб: “зиёни йўқ. Ахир сен Одам (алайҳиссалом) нинг қизларидан бирисан–ку. (Одамдан тарқаган аёл зотда бу нарса табиий–ку) Аллоҳ уларга берган нарсани (ҳайзни) сенга ҳам берган. Бас, ҳажингни давом эттиравер. Аллоҳ сенга уни (умрани) ҳам насиб қилса ажаб эмас” дедилар. (Бухорий: 1788) Ўшанда, Оиша онамиз “ё, Расулуллоҳ! Менинг соҳибаларим ҳаж ва умра қилиб қайтсалар, мен фақат ҳаж билан қайтаманми?!” деб ғамгин бўлганларида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (Оишанинг бир туғишгани) Абдурраҳмон ибн Абу Бакрга буюрдилар ва у (синглисини) Танъимга (мийқотга) олиб боргач, талбия айтиб, умра учун эҳром боғладилар”                                          (Бухорий: 1561)Во ажаб! Шу кунлардаги ҳаж мавсумида ўз оиласига Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам каби муомала қилган бирон – бир одам бормикин?!  Ҳозирги одамлар бу масалада ярмиси ҳаддан ташқари (ифрот) даражада бўлса, қолган ярмиси мутлақо бепарво (тафрит) даражасидадирлар. Ифрот даражадагилари аҳли оиласининг ҳоҳишини Аллоҳнинг ҳоҳишидан ҳам муқаддам қўйиб, уларнинг ҳоҳиши учун Аллоҳнинг ҳадларини бузадилар, ҳаромларини риоя қилмайдилар. Тафрит даражадагилари эса, оиласи билан мутлақо бадхулқ муомала қиладилар. Оиласидагилар бир нарсани талаб қилса, берган жавоби юзини бужмайтириш ва пешонасини тириштиришдангина иборат бўлади. Уларнинг луғатида (тил бойлигида) “туҳфа”, “маслаҳат”, “юпатиш”, “кўнглини кўтариш” каби сўзлар бўлмайди. Оиласидагилари билан мулоқоти қўполлик билан буюриш–у, айтганини қистаб, тезроқ бажартиришдангина иборат бўлади. Улар “кутиб туринг”, “узрли сабаб билан айтганингиз бўлмай қолди” деган сўзларни тушунишни ҳам ҳоҳламайдилар. Ваҳоланки, Аллоҳнинг дини ўрта диндир. У одамларни аҳлига риоя қилишга чорлайди ва Аллоҳнинг ҳудудлари, ҳаромлари ва ҳалоллари риоя қилиниши шарти билангина оиладагиларнинг ҳоҳишларини адо қилишга, кўнгилларини кўтаришга буюради. Сиз эй, биродар, мана шу ўрта йўлни лозим тутинг. Саодатингиз ва нажотингизнинг гарови – ана шудир!Аҳли байтига лутф ва марҳаматлари.    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж маҳалида оилалари билан ниҳоят даражада гўзал муошаратли, ширин суханли, лутфли ва марҳаматли бўлганлар. Ҳатто, аҳли байтининг болачалари билан ҳазил – мутойиба қилганлар.    Жобир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажга, Оиша онамизнинг эса умрага талбия айтган ҳолатларини сифатлаб, мана бундай деганлар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам юмшоқ одам эдилар. Оиша бирон нарсани ҳоҳласа, дарҳол мувофақат билдирардилар” (Муслим: 1213)                       Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг лутфларига жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. Баъзилари мана булардир:·        Амакилари Зубайрнинг қизи Зубоъага “эй, аммажон! Сизни ҳаж қилишдан нима манъ қилди?!” деган сўзлари.·        Ҳайз кўргани сабабли умра қила олмай йиғлаб ўтирган Оиша онамизнинг олдига кириб: “ие? Бу, сени нима йиғлатди?!” деганлари.·        Ибн Аббос айтади: “биз – Бану Абдул Мутталибнинг болачалари Муздалифада, эшакларимизга миниб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келдик. У зот бизнинг сонларимизга шапатилаб “эй, ўғилчаларим! То қуёш чиқмагунча тош отманглар, хўпми?” дедилар.                                     (Ибн Можжа: 3025)    Ҳажда аҳлу оиласи билан мана шундай Пайғамбарона хулқ билан муомала қилмаган қавмлардан Аллоҳ субҳонаҳу ва таъологагина шикоят қиламиз. Улардан жуда кўпчиликлари мавсум давомида қўполлик, дағаллик, таҳқир, масхара, миннат ва арз–у шикоятдан бошқа муомалани билмайдилар! Ҳатто, баъзи ҳолларда бир–бирларини сўкишгача бориб етадилар.    Эй, биродар! Сиз уларнинг ёнида бўлишдан ва изидан юришдан эҳтиёт бўлинг. Чунки бу нарса гина–ю адоватни, ўзаро нафратланишни ва қалбларнинг тарқоқлигини келтириб чиқарадиган,  мақбул ҳажнинг табиатига тамоман хилоф келган ва сиз билан Аллоҳнинг мағфирати орасига тўсиқ бўладиган нарсадир.Аҳлу байтларига эҳсон – яхшиликлари. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳлу байтига қилган эҳсонлари жуда кўп ва хилма – хил эди. Яхшилаб фикр қилган одам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилалари билан ҳар бир муомаласи эҳсон эканлигини билади ва ҳаётларининг қайси жабҳасига қарамасин, албатта бир эҳсон намунасини, уларга қилган фазлу карамини ва аниқ жўмардликларини кўради. Буларни санаб ўтирса, саҳифа етмас. Шунинг учун баъзи бирларинигина мисол тариқасида келтирамиз:·                   Аҳли байтларининг ўзлари билан бирга ибодатни адо қилишларига ҳарис бўлганлари. Агар қайсидир бир қариндошлари қандайдир сабаб билан ҳаж сафарига чиқишни ният қилмаган бўлса, тезроқ чиқишга қаноатлантирар ва кўндирар эдилар. Аммаларининг қизи Зубоъа разияллоҳу анҳо билан бўлган воқеъа бунга яққол мисол бўлади. Чунончи, Зубоъанинг олдига бориб “ҳажга боришни ирода қилдинизми?” деб сўраганларида у “Аллоҳга қасамки, ўзимда беморликни ҳис қилаяпман” деб жавоб берганлар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки: “ҳаж қилаверинг. Фақат “эй, Аллоҳим! Менинг эҳромдан чиқадиган жойим – Ўзинг ушлаб қолган жойингдир” деб шарт қилиб қўйинг” (Бухорий: 5089)·                   Ўзлари билан барча завжаларини олиб чиққанлари. Бу нарсанинг адолатдан ҳам юқори нарса эканлигини ҳар бир тафаккур соҳиби билиб олади. Зеро, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қуръа ташлаб, улардан бир гинасини ёки бир нечагинасини олиб чиқсалар ҳам адолат қилган бўлардилар.·        Амакилари Аббоснинг ўғли Фазлни Минодан Муздалифага мингаштириб келганликлари.·        Завжаларига билдирмасдан уларнинг номидан улар талаб ыилмаган бщлсаларда қурбонлик мол сўйганлари.                                                 (Бухорий: 1709)Бу нарсалар инсоний камолот қирраларидан бир қиррадир. У зотнинг ўзлари ҳам айтган эдиларки: “сизларнинг орангизда энг яхшиларингиз – аҳли байтига яхшилик қилганларингиздир. Мен аҳли байтимга яхшилик қилишда сизларнинг энг яхшингиздирман” (Термизий: 3895)     Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эҳсонларидан энг авлоси аҳли байтларини Аллоҳ розилигига яқин қиладиган ишларга ташвиқ қилганларидаир. Зеро, Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло аҳли байтларни даъват қилишга ўзига хос фармон бериб:{وَأَنذِرْ عَشِيرَتَكَ الأَقْرَبِينَ}“Ва яқин қариндошларингизни огоҳлантиринг” дегандир.    (Шуаро: 214) Дарҳақиқат, яқин қариндошлар сизнинг диний ва дунёвий эҳсонингизга энг ҳақдор кишилардир. Бас, сиз агар кўп ажр – у савобларга эга бўлишни ҳоҳласангиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан мерос мана шу йўлга эргашинг. Аллоҳ насиб қилса бунинг баракасини яқин орада ё кейинроқ албатта кўргайсиз. Аҳли байтларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли байтларининг ҳуқуқларини камоли ҳарислик билан ҳимоя қилар, бошқалар тарафидан тажовуз қилинишига ҳеч –  ҳеч йўл қўймас эдилар. Бунга яққол мисол бўладиган ҳадислардан бири Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган мана бу ҳадисдир: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам байтуллоҳни тавоф қилдилар, Ҳажарул Асвадни ҳассалари билан “силадилар”, ундан кейин сиқоят (Замзам) га келдилар. Амакиваччалари сув тортишаётган эдилар. Уларга “менга ҳам сув узатиб юборинглар” дедилар. Челак кўтариб берилда ва сув ичдилар. Кейин айтдиларки: “агарда одамлар ибодатга айлантириб олишмаса ва сизлардан сиқоятни олиб қўйишмаса, мен ҳам сизлар билан бирга (сув) тортар эдим”                                          (Бухорий: 1636) Ҳожи биродарим! Агар оилангиздаги аёлларнинг ҳаж вақтида сиз қўрқадиган (рукнларни силаш каби) ҳуқуқлари бўлса, уларга насиҳат қилингки, бу ҳақларидан бош тортсинлар ва (тиқилинч эркаклар орасида) адо этишга уринмасинлар. Мана шу сиз учун савоблироқдир. Магар ҳақларини қаттиқ талаб қилсалар, уларни зиёндан муҳофаза қилган ҳолда, тажовузлардан ҳимоя қилган ҳолда ҳақларини адо этишига ёрдамлашинг.   Мана шулар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж вақтида аҳли байти билан бўлган аҳволларининг баъзи бир лавҳаларидир. Агар билган бўлсангиз оилангиз сизнинг энг катта бойлигингиздир. Бас, сиз ҳаж маҳалидаги улар билан бўладиган аҳволларингизни ўзингиз ҳозиргина билган Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳволларига мувофиқлаштиришга масъулдирсиз. Ана шундан кейин сизга ҳаждаги тўғри ҳаракат йўналишлари аён бўлади. Сизнинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан намуна олишга тиришишлигингиз аҳли байтингиз олдидаги вожибингизга янгича назар билан қарашга мажбур қилади. Натижада сиз уларнинг дунёсига ва яхши ҳаёт кечиришига аҳамият берганингиз каби, энг яхши муомалалар билан уларнинг охиратларига ва роббисининг азобидан нажот берадиган нарсаларга ҳам аҳамият бера бошлайсиз, таълимларини, ахлоқларини ўнглайсиз, уларга ибодатларини энг гўзал ҳолатда адо этишларига ёрдам берасиз. Чунки, сизнинг устингиздаги уларнинг ҳаққи буюк, уларнинг олдидаги сизнинг вожибингиз ундан ҳам буюкроқдир. Бас, ғайрат камарини боғлангда, роббингиз ҳузурида бош эгиб, мақсадларингиз йўлида ёрдам беришлигини ва хатоларингизни тўғрилашлигини сўраб, илтижо қилинг! Хотима:   Мен авваламбор Улуғ неъмат берувчига чексиз шукроналар айтгандан кейин, менга – мана шу сатрларнинг ёзилишига ёрдам берган ва фикр билдирган барча инсонларга такрор – такрор ташаккурларимни изҳор қиламан. Бу китобда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаждаги аҳволларини баён қилишдан нарига ўтилмади. Шуни ҳам таъкидлашим лозимки, оз фурсат ичида, бир оз шошилинчроқ ёзилди. Бас, саховатли ва меҳрибон роббимдан бу амални қабул ва фойдали  қилишлигини умид қилиб қоламан. Зора, Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло йўлида, сафар қилганларнинг ҳажлари мабрур, гуноҳлари мағфират қилинган бўлишига бир оз бўлсада ёрдам бера олса! Ваҳоланки, мавзу мен каби бир илм аҳли иҳота қила олишлигидан аллақанча каттароқ ва кенгроқдир. Демак, яна қўшимча баҳсларга, чуқур фикр юритишларга ва дақиқ тадқиқотларга эҳтиёж бор.    Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолодан бу мавзуни янада мукаммалроқ ёритадиган илм аҳлларини чиқаришлигини сўрайман! Албатта, У барча нарсага қодир ва дуоларни қабул қилгувчидир!   Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло саййидимиз Муҳаммадни, аҳли байтларини, саҳобаларини ва то қиёмат унинг йўлидан юрган барча инсонларни Ўз раҳматига мушарраф қилсин! [1] Зарбулмасал. Қабилалар аро уруш вақтларида қоровултепаларда турган бир соқчи душман келаётганлигидан хабар бериш учун кийимини ечиб, ҳилпиратиб қавмини огоҳ қилган.

المرفقات

2

Росулуллоҳ -саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг- ҳаждаги аҳволлари
Росулуллоҳ -саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг- ҳаждаги аҳволлари