البحث

عبارات مقترحة:

الشاكر

كلمة (شاكر) في اللغة اسم فاعل من الشُّكر، وهو الثناء، ويأتي...

العفو

كلمة (عفو) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فعول) وتعني الاتصاف بصفة...

الشكور

كلمة (شكور) في اللغة صيغة مبالغة من الشُّكر، وهو الثناء، ويأتي...

Росулуллоҳнинг вафотларидан сўнг

الأوزبكية - Ўзбек
المؤلف Абдуллоҳ Бухорий ، Шамсуддин Дарғомий
القسم دروس ومحاضرات
النوع صوتي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات السيرة النبوية - وفاة النبي صلى الله عليه وسلم
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларининг давоми: 1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан сўнг бир оз муддат асҳоби киромлар розияллоҳу анҳум тушкунликка тушиб қолишлари; 2. Абу бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу энг оғир мусибат лаҳзаларида ҳам собитқадам туришлари; 3. Саҳобий киромларнинг барчалари Абу бакрнинг буюк илм-ҳикмат ва сабот соҳиби бўлганликлари учун у кишига қулоқ тутиб туришлари; 4. Абу бакр розияллоҳу анҳу Пайғамбаримизнинг вафот қилишларини Қуръони карим билан исбот қилишлари; 5. Абу бакр илк хубталарида “Кимки Муҳаммадга ибодат қилиб юрган бўлса Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафот қилди, кимки Ягона Аллоҳга ибодат қилаётган бўлса Аллоҳ таоло шак-шубҳасиз ҳеч қачон вафот қилмайдиган Зот” деб саҳобаларга Тавҳид ақидасини эслатишлари; 6. Аҳли байт ва саҳобий киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ғусл қилдириб, кафанлаб, у зотга қабр ковлашлари; 7. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни дафн қилиш ҳақидаги баъзи ривоятлар; 8. Фотима онамиз розияллоҳу анҳа буюк Оталари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида шеър ёзиб таъзияларини изҳор этишлари; 9. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фазилатлари ҳақида ривоят қилинган баъзи ҳадиси шарифлар; 10. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақиқий умматлари бўлишимиз учун, у зотнинг ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қила олишимиз учун нималар қилишимиз кераклиги баёни.