البحث

عبارات مقترحة:

الوتر

كلمة (الوِتر) في اللغة صفة مشبهة باسم الفاعل، ومعناها الفرد،...

الشاكر

كلمة (شاكر) في اللغة اسم فاعل من الشُّكر، وهو الثناء، ويأتي...

القدوس

كلمة (قُدُّوس) في اللغة صيغة مبالغة من القداسة، ومعناها في...

Бедин билан суҳбат

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Абу Абдуллоҳ Шоший ، Шамсуддин Дарғомий
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات الإلحاد - المذاهب الفكرية المعاصرة
Мавзу (Ким маймун) номли китоб таржимаси бўлиб, китобча ислом эътиқодида инсоннинг келиб чиқиши борасидаги саҳиҳ тушунчани қувватлайди. Китоб кичик бўлишига қарамай, исломда инсоний ҳаётнинг пайдо бўлиши ҳақида билишни истаганлар учун кўпгина аҳамиятли ва зарур масалаларга ойдинлик киритади ва барча талаба ўғил-қизлар эътиборига ҳавола қилинади

التفاصيل

Бедин билан суҳбат Бедин профессор ва мусулмон талаба  Бедин билан суҳбат Бедин профессор ва мусулмон талабаБу мавзу "Who is the Monkey" яъни "Ким маймун" номли китобнинг арабча нусхасидан эркин таржимадир. Китобча ислом эътиқодида инсоннинг келиб чиқиши борасидаги саҳиҳ тушунчани дастаклайди. Китоб кичик бўлишига қарамай, исломда инсоний ҳаётнинг пайдо бўлиши ҳақида билишни истаганлар учун кўпгина аҳамиятли ва зарур масалаларга ойдинлик киритада ва барча талаба ўғил-қизлар эътиборига ҳавола қилинади. Бу воқеа ўқув даргоҳларидан бирида содир бўлган."Келинглар, Оллоҳга тааллуқли муаммони илмий жиҳатдан изоҳлаб берай", – дея даҳрий фалсафа профессори аудиторияда бир фурсат жим қолди. Сўнгра фикрини жамлаб, янги талабалардан бирини тургизиб, савол қилди: Қани ўғлим, мусулмонмисан?–        Ҳа, мусулмонман, устоз.–        Демак, сен мусулмонсан?!–        Алҳамдулиллаҳ мусулмонман.–        Оллоҳ пок, яхшими?–        Шубҳасиз! Оллоҳ пок!–        Оллоҳ бениҳоя қувватли ҳамда ҳамма нарсага қодирми?–        Худди шундай! Профессор маккорона мийиғида табассум қилиб, бир лаҳза фикрлаб олди ва саволида давом этди.–        Айтайлик, бир жойда бемор киши бор ва уни даволаш қўлингдан келади. Унга ёрдам берган ва даволашга ҳаракат қилган бўлармидинг?–        Ҳа, ҳаракат қилган бўлардим, устоз.–        Унда сен пок экансан.–        Ундай демоқчи эмасдим...  –        Нима учун ундай дея олмайсан? Қўлингдан келади экан, ночор ва бемор инсонга ёрдам бердинг-ку. Одатда аксариятимиз қўлидан келган ишни қилади, бироқ Оллоҳ эса ундай қилмайди.–        ... жавоб йўқ–        Оллоҳ ундай қилмайди, шундай эмасми? Акам мусулмон эди. Саратон (рак) касалига чалинди, шифо топиш учун Оллоҳга ялинди, ёлворди, дуо қилиб, намоз ўқиди. Аммо шу касал оқибатида ўлди. Шудай экан, Оллоҳ қандай пок бўлсин? Хўш, бунга жавоб бера оласанми?–        ... сукут–        Йўўқ, бунга жавоб беролмайсаан. Ёки янглишдимми? Профессор столидаги стакандан бир қултум сув ичиб, талабага бироз дам берди. Фалсафага шошмасдан, аста-секин кириб бориш керак-да.      –        Хўш йигитча, унда саволимни қайтараман: Оллоҳ покми?–        Ҳа, пок.–        Шайтончи, у ҳам покми?–        Йўқ асло.–        Унда шайтон қаердан келиб қолган?–        Талаба иккиланиб, "Оллоҳ яратган", – деди.–        Ҳа бу ҳақиқат. Шайтонни Оллоҳ яратган, шундай эмасми?Профессор қўлини сочига тароқ қилиб, аудиториядагиларни ром қилганидан мамнуният табассуми ила "Муҳтарам хонимлар ва жаноблар! Ўйлайманки, энди фалсафа курсимизни кўнгилдагидек ўтказамиз", – деди. Сўнгра мусулмон талабага юзланиб, қани айтчи оламда ёмонлик борми? – деди.–        Ҳа устоз, бор.–        Ёмонлик ҳамма жойда бор, шундайми? Оллоҳ ҳамма нарсани яратган зот эмасми?–        Ҳа, шундай.–        Унда ёмонликни ким яратган?–        ...... жим.–        Касалик ҳамма ерда мавжуд, шундайми? Разолат, гина-кудурат, жиканч нарсалар, қўрқинчли ва даҳшатли нарсалар-чи, улар оламда мавжудми?–        Талаба қийналган ҳолатда "ҳа", – деди.–        Унда уларни ким яратган?–        .....жавоб йўқ.Профессор тўсатдан талабанинг юзига "Ким яратган? Жавоб бер, марҳамат қилиб!" – дея қичқирди.Профессор бечора мусулмон болани енгиш ва уни мот қилиш мақсадида тўхтади. Кейин маюс, синиқ овозда "Барча ёмонликни Оллоҳ яратган. Шундайми болакай?" – деди.  –        ....яна жим.Талаба профессорга жавоб бермоқчи бўлди, лекин уддалай олмади. Бирдан профессор жим бўлдида, аудитория олдида ўзига ишонган қоплон мисоли у ёқдан бу ёққа юра бошлади. Аудиториядагилар унга ром...Профессор юриб, саволини такрорларди: "Айтчи менга! Ҳамма замонда барча ёмонликларни яратган Оллоҳ қандай пок бўлиши мумкин?" Профессор қўлларини ҳавода ҳаракатлантириб, худди бор ёлғон ва макр бу оламда жамлангандек.–        Барча нафрат, жабр, алам, ҳамма азоблар, барча ноҳақ ўлганлар, бутун қабоҳат ва аламлар ўша пок илоҳ томонидан яратилган ва оламга ёйилган, шундаймасми болакай?–        .... жим.–        Уларни ҳамма жойда кўрмайсанми, а? Профессор бир муддат "шундаймасми?" саволини бериб туриб қолди. Сўнгра талаба томонга эгилиб, "наҳотки, Оллоҳ пок?" дея пичирлади.–        ...  яна жавоб йўқ.–        Унда Оллоҳга иймон келтирасанми?            Касални яширсанг, истимаси ошкор қилади, деганлардай талабанинг титроқ овози қаттиқ ҳаяжонини ошкор қилган эди. У синиқ, титроқ овозда "Ҳа жаноб, Унга иймон келтираман", – деди.            Кекса профессор маюс бир ҳолда бошини чайқади ва деди: "Илм-фан айтадики, сизда атроф борлиқни билишингиз учун беш сезги аъзоингиз бор.... Хўш, сен Оллоҳни бирор марта кўрганмисан?"–        Йўқ, кўрмаганман.–        Хўш, хўш. Бўлмасам айтгинчи, Раббингни эшитгандирсан?–        Йўқ, эшитмаганман.–        Ҳеч бўлмаса, Раббингни ушлаган ёки таъмини тотган, ақалли ҳис қилгандирсан? Раббингни идрок қила оладиган бирорта сезгинг борми ўзи?–        .....–        Марҳамат, жавоб бер!–        Йўқ, эй устоз! Ҳеч ундоқ бўлмаган, лекин ундан қўрқаман.–        Қўрқасанми, ҳечам ундай бўлмагана?–        Ҳа, устоз бўлмаган.–        Шунга қарамай, Унга иймон келтираверасанми?–        Ҳа, иймон келтираман.–        Бу иймон сўзидан бошқа нарса эмас, дея профессор доноларча болага қараб табассум қилди. Илмий, тажрибага асосланган текширув хулосасига кўра айтиш мумкинки, Худо мавжуд эмас. Нима учун бундай дедим, биласанми? Айтгинчи, ҳозир Худо қаерда?–        ...бола жим.Марҳамат, ўтир! Бечора талаба очиқ мағлубиятдан маюс бир ҳолатда ўрнига ўтирди. Бироқ Оллоҳ таолонинг мадади ва нусрати жуда яқиндир.     Бошида дўппи, соқолли, усти-бошидан бир қараган киши унинг мусулмонлигини билиб олса бўладиган бошқа талаба қўлини кўтарди. Қўлини кўтараркан "Устоз, мен аудиторияга мурожат қилсам бўладими?" – деди.Профессор унга қараб, табассум қилди ва шундай деди: "Э, э...  фаол мусулмон йигит, ҳаа, кўринишингдан маълум. Яхши, кел, келақол ўғлон! Майли, буларга ҳикматли, яхши гаплардан айтиб бер". Мусулмон бола профессорнинг пичингига эътибор қилмади ва талабаларнинг диққатини жалб қилиш мақсадида аудиторияга бошдан оёқ разм солдида профессорга юзланди. "Эй устоз, бир нечта муҳим ва қизиқарли масалаларни муҳокама қилдингиз. Рухсатингиз билан устоз, бу масалаларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида жавоб берсам. Бу мавзу мантиқий ва илмий жиҳатдан ечилиши лозим, ҳиссиёт билан эмас". Биринчи масалага келсак, сизнинг таълимотингизча Оллоҳ мавжуд эмас. Унга кўра борлиқ "Катта портлаш" натижасидир. Эволюцион ривожланиш босқичи натижасида инсон вужудга келган, адашмасам бу сизнинг тушунчангиз, шундай эмасми устоз?–        Тўғри топдинг болам, бу ўз-ўзидан маълум ва ортиқча гап-сўзга ўрин ҳам йўқ. Илмий далиллар ва тажриба бунга кифоя қилади. Тўхта, сен нимага шама қиляпсан ўзи?–        Шошилмасак яхши бўларди. Келинг, мунозарага киришдан олдин мантиқ, ақл ва саҳиҳ илмий ҳужжатларни кўриб чиқайлик. Атеизмни осонгина "дин" деб тарқатаётган сохта илм даъвогарларининг сўзларини "мазҳаб" ёки "таълимот", "назария", деб ном берганимга урғу бермоқчиман. Саволим қуйидагича, муҳтарам профессор: "Оламда милион милион портловчи моддалар, снаряд ва бомбалар бор. Қачондир бу нарсаларнинг бирортасини ўз-ўзидан автоматик портлаганини эшитганмисиз? Ичида портловчи моддалар тўла бўлишига қарамай, портлаши учун портлатувчи жиҳоз кераклигини тан оласизми? Билсангиз, бунинг учун иккита нарса бўлиши лозим. Биринчидан: қути ёки мослама ичида керакли потрловчи –порох ёки бошқаси бўлсин– модда бўлиши; Иккинчидан: ёғоч даста ё қурол тепкиси ёки электр машъаласи керак. Масалан: бир шахсда милтиқ ўқи бор. Бу ўқ ўзидан-ўзи отилиб, ёнида ўтирган одамни ўлдирибди. Бу каби кулгули уйдирмани билимдон киши қабул қилиши мумкинми?"–        Йўқ, мутлақо мумкин эмас. Бу билан нима демоқчисан?–        Сиз ҳозир бир кичкина ўқнинг ташқи таъсирсиз отилишини инкор қилаяпсиз. Энди бизни ишонтирмоқчи бўлган "Катта портлаш" жараёнини тушунтириб берингчи. Қандай қилиб, бу каби катта ва кучли портлаш ташқи ҳеч бир таъсирсиз ўз-ўзидан юзага келган? Ҳар қандай илмий мулоҳаза ё тажриба, ё исбот йўли билан тасдиқланиши керак-ку.–        Профессор гапираман деб оғзини очди-ю, бироқ оғзидан "лом-мим" чиқмади.–        Бундан кўринадики, бирор нарсанинг ўз-ўзидан вужудга келиши илмий жиҳатдан амри маҳол нарса экан. Мисол учун мана бу ёғоч столни олайлик, у ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлмаган. Унинг вужудга келиши учун кимдир ёки нимадир керак. Ҳатто шу жонсиз тахта ҳам ўзича пайдо бўлмаган. У ерга қадалган бир уруғ суғорилиб, парвариш қилиниши натижасида вужудга келди. Уруғни ўзини олсак, у ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлмаган. Эй устоз, модданинг асли қандай пайдо бўлганини айтиб бероласизми? Бу моддани сохтакор даҳрийлар "Катта портлаш" жараёнида сиррий равишда юзага келган илк ҳаёт манбаи деб даъво қилишади. Нима сабабдан ўша даҳрийларингиз лабараторияларда айни ҳаёт манбаини ярата олмайдилар? Эй устоз, сиз жуда яхши биласизки, ҳар қандай илмий ҳужжат ёки далил қабул қилиниши учун ё тажриба, ё исбот йўли билан тасдиқланган бўлиши лозим.–        Ээ, болагинам. Инсон бу ҳаёт манбаини қайта ярата олишини фикр қилиши ғирт аҳмоқликдир, чунки "Катта портлаш"ни вужудга келтирган ҳароратни суний йўл билан ҳосил қилиш мумкин эмас. Агар бу ҳароратни олишга эришилганда эди, айни ҳаёт манбаини ҳам яратиш мумкин бўларди.–        Эй устоз, сиз бизга борлиқни вужудга келтирувчини айтмадингиз. Ва сиз буни айтолмайсиз ҳам. Ўша "Катта портлаш"ни юзага келтирувчи, тепкини босувчи, электрни қўшувчи, гугутрни ёқувчи кимлигини айтолмайсиз! Бизга гапириб берган бунчалар катта ва кучли қувват қаердан келди? Қани устоз, қани сўйланг, биз ҳам билиб олайлик. Ҳа устоз, сохтакор даҳрийлар айтаётган "Катта портлаш" жараёнига ишонишимиз учун кучли иймон керак бўлади. Сиз бизни ҳақиқий илмий қонун-қоидалардан бехабар қолишимизни ва кўр-кўрона бу олди-қочди асоссиз таълимотга лаққа тушишимизни кутганмидингиз?–        Профессор жим.–        Агар қарши бўлмасангиз анави сохтакор даҳрийлар жар солаётган эволюцион назарияга ўтсам. Сиз жуда яхши биласизки, шу онга қадар инсоният билан маймунлар орасини бевосита боғловчи қазилма қолдиқлар топилмаган. Ҳар доим битта бўғин (звено) камлик қилиб келади ва уни "нуқсонли ҳалқа" деб атайдилар...–        Ҳа шундай, бироқ бундан бошқа қувватловчи далиллар ҳам бор!–        Гапингизни бўлганим учун узр. Сиз бевосита боғлиқлик йўқлигини тан оласиз. Ва яна маймундан одамга айланиш босқичларини исботловчи бирорта қазилма қолдиқлари йўқлигини ҳам тан олмасдан иложингиз йўқ. Шунингдек, ишончим комил, Пилтдаун сохтакорлигидан ҳам хабарингиз бор.–        Пилтдаун?... Пилтдаун?...–        Ҳозир сизга хотирлатаман, эй устоз. Баъзи қазилма ишларида Англияда Пилтдаун деган жойни топишган. Қазилма натижалари сохтакор таълимотчилар ва атеизм тарафдорлари анчадан бери қидирган эволюцион босқичдаги "нуқсонли ҳалқа" ни тўлдирган. Улар бутун оламни ўзларининг сафсаталарига ишонтирди, ҳатто скептиклар (ҳамма нарсага шубҳа билан қаровчилар) ҳам бунга қаноат ҳосил қилгандилар. "Нуқсонли ҳалқа"даги камчилик тўлдирилгандай эди гўё. Фақат бундан 40 йилдан кейингина ашёвий далилларни илмий кенгашдаги бир даҳрий ўзгартириб, тўғрилаб қўйгани маълум бўлди. Бундай катта уйдурма ва ёлғон билан даҳрий таълимотчиларингиз атеизмни ҳақ-ростлигини ҳамда одамни маймундан пайдо бўлганини исботлашга урундилар. Бу мавзуга янада ойдинлик киритишни истасангиз, жанубий Африкалик профессор Тобиаснинг мақолаларига мурожаат қилишингиз мумкин. Унда далилларни сохталаштирилгани батафсил баён қилинган.–        Профессорнинг ранги сарғайиб кетсада бирор эътироз билдиролмади.–        Эй устоз, гап сохтакорлик ва қалбакилаштириш борасида кетаркан бизга "плагиат", яъни "кўчирмачилик ва адабий ўғирлик" ҳақида шарҳлаб бероласизми?–        "Плагиат" бу бошқанинг илмий ишини ўзлаштириб олиш ва уни ўзиники қилиб кўрсатишдир.–        Тўппа-тўғри, раҳмат устоз. Агар холис ва омонатдорлик билан бироз излансангиз, ғарблик миллатлар мусулмонлар тасниф қилган беҳисоб илмий китобларини ўғирлаб кетгани, сўнгра ундаги маълумотларни ўзлаштириб, гўё ўзлари кашф қилгандай ўзларига нисбатлаб, оламга эълон қилганини топасиз. Бу малумотлар ҳисобига ғарбда илмий-технологик ривожланиш юзага келди. Бу борадаги гапларимга ишонқирамаяпсиз, чоғи... Бунинг учун интернетга бор-йўғи Al-Humera, Muzzammil Manzil, Dodhpur, Aligarh, India "Илмий тадқиқот маркази", деб ёзсангиз кифоя, бу мавзуга алоқадор барча масалаларга ойдинлик киритиб оласиз. –        Шу лаҳзадан эътиборан аудиторияда мусулмон боланинг обрўси кўтарилди, улар у айтган сарлавҳани дарҳол ёзиб олишди.–        Келинглар, атеист сохтакорлар дунёга овоза қилган эволюцион назарияга қайтайлик. Уларнинг бутун даъволари "табий танланиш" назариясидир. Бу дегани ташқи муҳит ўзгаришига нисбатан организмда морфологик ва физиолигик мослашиш, адаптациялар юзага келиши ва бу мослашишлар кейинги авлодларга берилишидир. Келажак авлодлар эса, шу мослашишлар ҳисобига тирик қоладилар. Ташқи муҳит ўзгаришларига мослаша олмаган авлодлар йўқолиб кетади. Бунга анъанавий мисол келтирадилар: динозаврларнинг нафас ололмаган ёки нозик ҳаракатларни қилолмагани оқибатида йўқ бўлишга юз тутгани, бироқ айни дамда кичик ҳайвонлар яшаб қолгани. Шунингдек, ривожланиш босқичларида маймундаги дум, тирноқ, тумшуқ каби фойдаси бўлмаган аъзолар бошқа жинсдаги аъзоларга айланган, думлар йўқолган, туклар тўкилган, қўллар шаклланган. Ва ниҳоят охир-оқибат "инсон" вужудга келган. Сиз буни тасдиқлайсиз, шундайми устоз?–        Бечора профессор бошини ирғитиб "ҳа" ёки ўнгга-чапга қилиб "йўқ" дейишини билмай қолди. Зеро, у навбатдаги баҳс қайси масалада бўлишини билмас эди-да! –        Қани, қани устоз! Атеист таълимотчиларингиз фикрлаш ва идрок қилишдан маҳрум бўлган омма инсонлар онгига сингдиришга ҳаракат қилган эволюцион назариянинг негизи-ку, бу! Келинг, анави сохта таълимот билан ҳақиқий илмни солиштирайлик. Айтингчи устоз, бирорта олим лабаратория назорати остида унинг ташқи муҳитини ўзгартириб, янги тур мавжудодни кашф қилганми? Ёдингизда бўлсин, моддий назариялар илм ёки тажриба йўли билан исботланмаса қабул қилинмайди.–        Профессор оғзига талқон солгандек жим.–        Таъкидлаб айтаманки, бундай ҳодиса кузатилмади. Албатта, бунга ҳаракат қилинди. Хўп майли, бироз яқинроқ келайлик. Бизга маълумки, яҳудийлар ўғилларини туғилишлари биланоқ хатна қиладилар. Улар Иброҳим алайҳис-салом давридан буён давомий хатна қилиб келишади. Қони қуюлмасликка моил ёки қони қуюлмайдиган (гемофилия, тромбоцитопения, Верльгоф касалликлари кабиларга чалинган) болалар хатнадан кейин қон тухтамагани оқибатида нобут бўлиб кетарди. Яъни бошқача қилиб айтсак, касаллик кейинги авлодга ўтмасдан шу авлод билан қабрга кетаяпти. Бунга қўшиласизми, устоз?–        Бу менинг фойдамга бўлди, деб ўйлаган профессор бу сафар бошини дадил ирғитиб, "ҳа" жавобини берди.–        Яхши, ундай бўлса бизга айтингчи устоз, нима учун яҳудийлар минг йиллар давомида хатна қилишда давом этиб келади-ю, бироқ ўғиллари ўша қопловчи терисиз, яъни хатна қилинган ҳолатда туғилиш ўрнига хатнасиз туғилади. Даҳрийларингиз айтаётган "Табий танланиш" назариясига мувофиқ бу ўринда анча-мунча катта ўзгаришлар юзага келиши керак эди. Шундай эмасми, устоз?–        Бечора профессор келажакка шунчаки, маъносиз боқарди. У нима қилаётганини ҳам эсидан чиқарди гўё! –        Устоз, фарзандларингиз борми?–        Бу савол профессорга роҳат бағишлади, у мавзу ўзгарганидан бироз енгил тортди. Ва илгариги ўзига бўлган ишончни қайсидир маънода тиклади. Ҳа, бор, икки ўғил ва бир қиз. У болаларини ёдига олганда юзига табассум ҳам югурди.–        Устоз, болаларингизни гўдаклик чоғида эмизганмисиз?–        Бу ғароиб савол профессорни эсанкиратиб қўйди. Қандай ҳам аҳмоқона савол! Албатта, хотиним эмизган, мен эмас.–        Устоз, даҳрийларингиз бирор марта эркак кишининг эмизганини гапирганми?–        Яна аҳмоқона савол! Чақалоқларни фақат оналаргина эмизиши кундай равшан-ку....–        Мен ҳам бунга шубҳа қилмайман, устоз. Кўйлагингизни ечиб кўрсатмасангиз ҳам биламизки сизда барча эркакларда бўлгани каби икки дона кўкрак сўрғичлари бор. Нимага улар кўкракнинг бошқа жойларига ўхшаб текисланиб кетмаган, ваҳолангки бирор вазифаси ва фойдаси йўқ-ку?! Эволюцион назарияга кўра эркаклардаги кўкрак сўрғичлари минг йиллар давомида –милион йил бўлмаса агар– йўқолиб кетиши керак эди, шундайми устоз? "Мусулмон талаба профессорга вазмин ҳолатда, бақирмасдан гапирар эди". Сохта ва уйдурма таълимотларни бир чеккага қўйиб, тўғри илмий далил ва ҳужжатларга таянган ҳолда "эволюцион назария"ни ғирт уйдурма эканига ишончингиз комил, шундайми?–        Бечора профессорнинг юзи банг-баранг тусларга кирар, бироқ ноиложликдан титрашдан бошқа иш қўлидан келмасди.–        Мусулмон бола аудиторияга юзланди ва лабида бироз табассум билан деди: "Истасак бу мавзуга янада чуқурроқ киришимиз мумкин эди. Кимда-ким ўзини маймумлардан келиб чиққан деб билса, у маймундир". Мусулмон боланинг сўз ўйинини аудитория бир муддат англамай турди, кейин бирдан "ХО", "ХО" лаб кулиб юборишди. Аудиториядаги қаҳ-қаҳ отиб кулишлар босилгандан сўнг, мусулмон бола профессорга юзланиб, сўзини давом эттирди: "Бу эволюцион назариянинг нуқсонли тешиклари шунчалар кўпки, ҳатто ғалвир мисоли илма-тешикдир. Аммо вақт оз. Бироздан кейин масжидга жамоат намозига чиқишим керак. Бу назарияга тааллуқли афсоналарни айтишга замонимиз етмайди, шунинг учун сал олдин сиз кўтарган ахлоқ масаласини кўриб чиқсак". Лекин бундан ҳам олдин сиз ишора қилган мусулмон акангизнинг ракдан ўлими масаласига тўхталсак. Агар унинг ўлимига ғазаб қилган бўлсангиз, унда сиз ҳақиқий эси паст экансиз, зеро, бутун башарият –ким бўлишидан қатъий назар барчаси эртами, кечми– барибир ўлади. Бу ҳақиқатга бутун олам сўзсиз таслим бўлади. Бунга Оллоҳга иймон келтирган бўлиш шарт қилинмайди. Ҳеч ким ўлим ҳақиқатини инкор қилолмайди. Бошқа тарафдан эса, ўлимга касалликни –хоҳ рак, хоҳ бошқаси бўлсин– ёки табий офатни ҳужжат қилишингиз аҳмоқликдир. Эътирозингизнинг сабаби эса, сизнингча "дарду-аламни енгиллаштириш ва унга тўсқинлик қилиш "яхшилик", дарду-аламнинг юзага келиши эса, "ёмон ва тошбағирлик" деган тушунчангизнинг янглишлигидадир. Агар шундай деб билсангиз, унда ҳайвонлар устида даҳшатли тажрибаларни олиб борувчи тиббиёт мутахасис олимларидан кўра тошбағир ва ваҳшийроқ одамлар йўқ дейишдан бошқа чорангиз йўқ. Маълумингизки, сон мингларча ҳайвонлар турли шаклда азобга гирифтор бўлишади. Битта илмий ҳақиқат рўёбга чиқиши ёки бекор бўлгунича милион марта ўлим талвасасига мубтало қилинади. Бу тажрибаларни қилаётган ўша олимлар энг қаҳри қаттиқ инсонлар шундайми? Фикримга қўшиласиз, а, устоз? –        Профессорнинг аҳволи жуда ёмон, мусулмон талаба унинг олдидан ўтаркан ичиб, сал ўзига келиб олиши учун унга стаканда озроқ сув тутказди.–        Устоз, сизга бошқа савол билан мурожаат қилсам бўладими? Талабалар юқори курсга ўтишлари учун имтиҳон топширишлари кераклигини биласиз, а?–        Профессор бош ирғаб "ҳа" жавобини берди.–        Талаба кўпгина қийинчиликларни бошдан кечириши керак, масалан: университет ёки коллежда ўқиши учун ота-она, қариндош уруғдан, уйидан узоқда яшашга мажбур; яна анча-мунча уйида бўлган қулайликлардан маҳрум; оғир иш елкасида, дам олмасдан, ҳатто уйқусидан кечиб имтиҳонга тайёргарлик кўриши керак. Имтиҳонга келганда қийин саволларга бор имконияти, асаби ва ақлини сарф қилиб жавоб бериши лозим. Имтиҳонда саволларга оғзаки жавоб бериши ҳам керак. У ҳам етмагандай бу машаққатли имтиҳонларга киришдан олдин таълим муассасасига имтиҳон учун пул тўлаши керак. Сиз буни ёмонлик ва тошбағирлик жумласига киритасизми? Ёки талаба бошидан кечирадиган ақлий ҳам жисмоний азоб-уқубатларни "яхши" жумласидан эътибор қиласизми?–        Мен бунга бошқа тарафдан қарайман ва юқоридаги фикрга қўшилмайман. Сабаби университет ва профессор бу нарсаларнинг барчасини талабанинг фойдаси учун, унинг малакали мутахасис бўлиб етишиши учунгина қилади. Маълум қийинчиликларни бошларидан кечиришларига қарамай, имтиҳонларни топшираётган талабалар бунга эътироз билдирмайдилар, магар ақли етмаганларигина буни инкор қилиши мумкин.–        Мусулмон талаба маюс бошини чайқади.–        Ҳа устоз, жуда қизиқ бўлдику, ўзингиз жорий қилган синов ва имтиҳонларни зарур деб биласиз-у, Оллоҳ таолонинг бандаларига имтиҳон қилиб қўйган нарсасидаги айни ҳикматни тушунишдан ожизлик қиласиз! Мисол қилиб акангизни олайлик, агар у касаллик синовини кўтарган ва унга сабр қилиб, иймонда ўлган бўлса, ҳали бу дунёда тортган аламлари учун жаннатда бир неча баробар ортиқ яхшилик билан мукофотланади. Ҳали у жаннатдаги даражаларни кўриб, дунёда берилган аламларини бир неча юз баробар ортиқ қилиб берилиши ва даражаларини янада юксак бўлишини орзу қилиб қолади. Бу даражалар эса, башарнинг кўзи кўриб, қулоғи эшитмаган ва хаёлига ҳам келмаган мукофотлардир. Оллоҳ таоло томонидан келган синовларни инкор қилувчининг ҳолига ачинаман. Бандаларга синов қилиб берилган имтиҳон ва машаққатларни ёмонлик ва тошбағирлик деб билган киши калтафаҳм ва ғирт жоҳилдан бошқаси эмас.–        Жаннат! Ҳа.... сен жаннатни кўрганмисан? Уни ушлаган, ҳидлаган, тотган ёки товушини эшитганмисан? Тажриба, исбот қоида ва протоколларига кўра сен айтаётган жаннат мавжуд эмас!–        Буни бироз туриб гаплашамиз, иншааллоҳ. Келинг, қолган жойдан давом эттирайлик! Баланд ҳарорат бор, а?–        Профессор анча ўзига келиб қолди ва ўзини дадил тута бошлади. Ҳа, бор.–        Совуқчи, у ҳам борми?–        Ҳа, бор.–        Йўўқ, устоз эътиборингиз учун совуқ йўқ!–        Профессор ғалати бўлди.–        Мусулмон талаба шарҳлашга киришди: айтайлик, сиз кўп иссиқлик, катта иссиқлик, супер иссиқлик ва мега иссиқлик, ҳатто оқариш даражасигача иссиқликни  ҳосил қила оласиз. Аксинча, кам иссиқлик ёки ҳеч қандай ҳарорат бўлмаган температурани олишга қодирсиз. Қаршимизда иссиқ ҳарорат бўлмаса уни "совуқ" дея олмаймиз ахир. 0˚ дан - 458˚ гача паст ҳароратни ҳосил қилиш мумкин, бироқ ундан паст ҳароратни олиш имконсиз. Демак, совуқ мавжуд эмас, агар мавжуд бўлганда эди, - 458˚ дан паст ҳароратни ололган бўлардик. Бундан кўринадики устоз, "совуқ" ҳароратсизлик ҳолатида ишлатадиган калимамиздан бошқа нарса эмас экан. Биз совуқни ўлчай олмаймиз, аммо иссиқликни иссиқлик энергияси бўлгани учун ҳарорат бирликларида ўлчай оламиз. Совуқ иссиқнинг тескариси (антагонисти) эмас, шунчаки ҳароратсизликдир. –        Жим-житлик... тўғоноғич аудиториянинг қаердадир. Мусулмон талаба сўзида давом этаяпти: айтингчи устоз, қоронғулик мавжудми?–        Аҳмоқона савол. Агар қоронғулик бўлмаса, кеча кеча бўлмайди-ку! Бу билан нима демоқчисан?–        Бундан кўринадики, қоронғулик бор деб биласиз, шундайми?–        Ҳа, албатта.–        Бу сафар ҳам адашдингиз, устоз. Зулмат материя, моҳият эмас, балки у материянинг йўқлиги, яъни нурнинг йўқ бўлган ҳолатидир. Киши кучсиз, одатий, кучли ва яшин ёруғлигидаги нурни ҳосил қилиши мумкин. Инсоннинг қаршисида нур йўқ бўлса, унда олдида ҳеч нарса йўқ бўлади. Буни эса, "зулмат", "қоронғулик" деб атаймиз, шундаймасми? Бу фақат шу ўринларда ишлатадиган сўзлар халос, аслини олганда "зулмат" йўқ нарсадир. Агар у мавжуд бўлганида эди, ёруғликка ўхшаб унинг янада кучлироқ даражаларини олиш имкони бўларди. Шунингдек, бир идишда қоронғуроқ ҳолатини ҳосил қилса бўларди. Лекин бу имконсиз. Ёки сиз мен учун бир бонкага қоронғулик тўлдириб бера оласизми, устоз?–        Нимани қасд қилганингни бошида айтсанг бўлмасмиди, йигитча?–        Ҳа, устоз. Бу масалаларни шарҳлашимдан мақсад, сизнинг фалсафангизни бошиданоқ нуқсонли ва қосир экани ҳамда шунга кўра сизнинг хулосаларингиз ҳам хато эканини исботлаб бериш эди. Ва сиз олим эмас, сохта олимсиз!–        Профессор заҳарҳандалик билан "Нима!? Нима!? Нуқсонли!? Сохта олим!? Эээ, энди оширвординг, буни айтишга қандай ҳаддинг сиғди?!"–        Мусулмон талаба совуққон, вазмин ҳолатда болага гапираётгандай меҳриболик билан "Рухсатингиз билан нимани қасд қилганимни тушунтириб берайми?"–        Талабалар бесабрлик билан бош ирғашди, профессорнинг "қани, қани тушунтирчи", дейишдан бошқа чораси қолмади. Вазиятни қўлга олиш учун қўлларини беихтиёр "қани бошла" дегандай ҳаракатлантирди ва бирдан мулойим бўлиб қолди. Аудитория жим ва бетоқат кутмоқда... –        Мусулмон талаба гапни бошлади: "Сиз иккиюзламалик принципига мувофиқ иш юритасиз. Масалан: ҳаёт ва ўлим мавжуд, бу иккиси икки турли моҳиятдир. Сизнинг таълимотингизча "эзгулик илоҳи" ва "ёвузлик илоҳи" бор. Ва сиз Худони ўлчаш мумкин бўлган чегараланган субъект ва объект деб тасаввур қиласиз. Илм бу таълимотни ҳеч қачон тушунтириб беролмайди. Яна у электр ва магнитни тушуниш у ёқда турсин, "бирор марта кўрмаган бўлса ҳам" уларни тан олади ва ишлатади. Шунингдек, бу таълимот ўлимни ҳаётнинг тескариси (антагонисти) деб тасаввур қилади, ваҳолангки, ўлим бу ҳаётнинг йўқлигидир".–        Йигит талабаларнинг биридан олган газетани очиб, бу юртимизда бор бўлган бугунги кунимиздаги энг жирканч нарсалардан биридир. "Ахлоқсизлик" деган нарса мавжудми, устоз?–        Шубҳасиз, мавжуд.–        Яна адашдингиз, устоз. Ахлоқсизлик бу шунчаки ахлоқнинг йўқлигидир. Унда адолатсизлик нима? Йўўқ, устоз. Адолатсизлик адолатнинг йўқлигидир. Бундан келиб чиқсак, ёмонлик мавжудми? Талаба бир фурсат жим турдида, сўнгра ёмонлик яхшиликнинг йўқлиги эмасми? – деди.–        Профессорнинг юзи даҳшатли тусга кирди. Жаҳли қаттиқ чиққанидан тили калимага айланмай қолди. –        Мусулмон талаба сўзини давом эттирди: "Бу дунёда ёмонлик бор экан –ва барчамиз бунга иқрормиз–, демак, Оллоҳ таоло ёмонлик воситасида баъзи нарсаларни амалга оширади. Оллоҳ амалга оширадиган бу ишлар нималар? Яхшилик ёки ёмонликни ихтиёр қилсак, оқибатини ҳали кўражагимизни Ислом бизга айтади".–        Профессор бошини кўтариб, фалсафий билим нуқтаи назардан келиб чиқиб айтаманки, буни ихтиёр билан алоқаси йўқ. Воқеи тажриба жиҳатдан олганда эса, Оллоҳ ҳақидаги ва динга алоқадор бирор нарсани тан олмайман, чунки менимча Худо мавжуд эмас.–        Оллоҳнинг ахлоқий қонунларининг йўқлиги, эҳтимол кўп ҳодисаларни янада очиқроқ тушунишга сабаб бўлар, деб ўйлайман дея жавоб қайтарди мусулмон талаба. Газеталар бу ёмонликлар ҳақида хабар бериб, ҳафтасига милиард долларлаб фойда кўради. Сиз эса, дунёдаги бор ёмонликни –ўзингиз инкор қиладиган– Оллоҳ таолонинг зиммасига юклаб қўясиз. Фикрларингиз очиқ зиддиятли бўлишига қарамай, келинг, ёмонликнинг тарқатувчи ким Оллоҳга иймон келтирган мусулмонларми ёки иймонсизларми? Шу борада баҳс қилайлик.Мусулмон киши ўлгандан кейин қайта тирилиб, бу дунёда қилган амалларига яраша жазо ёки мукофотга йўлиқиши, ҳар бир яхшилик эвазига яхшилик ва ҳар турли ёмонлик эвазига жазо олиши борасида мустаҳкам ақида соҳибидир. Ҳар бир муслим ва муслима эрта Қиёмат куни биров учун эмас, фақат ўзининг амаллари учун жавоб беражагига, жаннат мўминлар учун мукофот, жаҳаннам эса, кофирлар ва ғойри мусулмонлар учун иқомат ва яшаш жойи, шунингдек, осий мусулмонлар ҳам гуноҳларига яраша жазо олишига иймон келтирадилар.Бу милионлаб мусулмонларни ёмонликдан тўсган ақидадир, устоз. Зеро, биз ҳаром ишларни қилсак, азобга гирифтор бўлишимизни яхши биламиз. Бу ақида ва тушунчаларсиз жарима, жазо, қасос каби дунёвий амалларни бажармас эдик. Бошқа томонда эса, бу дунёқараш ва ақидага ишонмайдиган атеизм даъватчилари бор. Уларнинг таълимотида Қиёмат куни мавжуд эмас, инсонлар қилган амаллари учун ҳисоб қилинмайди, амалларга яраша мукофот, жазо ёки қасос йўқ. Уларнинг даъватлари ва рисолалари одамларга очиқ айтади: "Агар биз билан бирга бўлсангиз, ҳаммаси "ОK" жойида бўлади, нима бўлишидан қатъий назар кўнглингиз хотиржам бўлаверсин, у ёғини бизга қўйиб беринг!" Бунга эътиборан, уларнинг назарида гуноҳ, хато деган нарса йўқ. –Биз гуноҳни Оллоҳ таолонинг шариъатига мувофиқ бўлмаган ишларни қилишга айтамиз–. Уларчи? Ҳар бир "ҳур" киши хоҳлаган ишини қилишда мутлоқ эркиндир, бирор иш йўқки уни "гуноҳ" десак, дейдилар.Келинглар, буни бошқачароқ қилиб изоҳлай: атеистлар Оллоҳ мавжуд эмас, модомики Оллоҳ йўқ экан, демак, у нима яхши ва нима ёмонлигини ҳам белгилай олмайди, деб даъво қилишади. Бунга кўра гуноҳ деган тушунча ҳам йўққа чиқади, чунки гуноҳ бу Оллоҳнинг буйруқларини қилмаслик ёки қайтарганидан қайтмаслик эди. Шундай экан, инсон нафс-ҳавосига кўра қонунларни ўзи ишлаб чиқиб, унга ўзи "код" қўйишга ҳақли деб биладилар. Бу қонунлардан келиб чиқиб, эркак эркакка, аёл киши аёл кишига турмушга чиқаверади... Оқибатда эса, "СПИД" ва бошқа касалликлар тарқалади... "ОK" ҳаммаси жойида! Агар тарафлар балоғатга етган ва ўзаро рози бўлса, зино ва бузуқликнинг зарари йўқ! Зинокор даҳрийнинг ўзи бўлса ҳам, тарафлар рози бўлган бўлса, бунинг зарари йўқ! Чунки гуноҳ диний қонун нормаларидан ташқарига чиқишдир. Улар эса динсиздир. Бироз олдин бизга Оллоҳни ва дин нормаларининг бирортасини тан олмаслигингизни очиқ ва равшан таъкидлаб ўтдингиз, шундай эмасми устоз? "Аёлларнинг ҳуқуқи" дея оналар қорнидаги болалар хотиржам ўлдирилаверади ва бошқа-бошқа кўплаб разил, манфур ишлар қилинаверади. Сохта илм даъвогарлари мулҳидлар ўйлаб топган қонун-қоидаларга назар солинса, бунга ўхшаган мисолларнинг ниҳояси йўқ.  Ярамас беобрўликларининг энг юқори чўққиси, инсонларнинг фойдаси учун жорий қилган қонун-қоидалари учун Оллоҳни маломат қилишларидир. Келинг, буларга илмий ёндошайлик, устоз. Оллоҳга иймон келтирган художўйлар ва атеизм тарафдорларини олайлик. Сиз уларга ҳакамлик қилинг, ёмонликни тарқатувчилар кимлар? Бу масалага ўзимни киритишни истамайман, лекин биламанки, ҳар қандай кузатувчи ҳакам озгина мулоҳаза қилса, илоҳий қонунларга амал қилган художўй инсонларнинг яхшилик тарқатувчи эканига ҳамда ўзларича ахлоқ нормаларини тузиб олган атеистларнинг бутун оламга фақат ёмонликни тарқатувчилар эканига гувоҳ бўлади.Мусулмон талаба аудиториядагилар бу муҳим масалани яхшироқ фаҳмлаб олишлари учун бироз тўхтади. Зеро, уларга бу нарсаларни илгари ҳеч ким гапирмаган эди-да. Улар оммавий тарғибот воситалари орқали сингдирилиб келган анави бузуқ таълимотлар билан улғайган эдилар. Мен ҳайратдаман, устоз. Аммо ахлоқий нормалар тўғрисидаги илмий бўлмаган фикрингизга эса, қойил қолмадим. Инсон маймундан келиб чиққан, бироқ ўзини маймундай тутмайди, деган фикрингизга ҳайрон қолдим. Ўзиз фаришталарга ишонмайсизда, бироқ инсон бирор-бир илоҳий қонун-қоидага таянмасдан мукаммал тарзда ҳаёт кечириши мумкин, дейишингиз мени ажаблантиради. Мени ажаблантирмаган бирдан бир нарса, бу сингари фикрларнинг барчасини атеистик эътиқодга мансуб шахслардан содир бўлганидир.–        Аудиторияда беихтиёр олқишлар ва гулдурос қарсаклар.–        Эволюцион назария устида мулоҳаза юритдик, сиз қачондир бу назарияни ўз кўзларингиз билан кузатганмисиз?–        Профессор тишларини ғичирлатганича мусулмон талаба томонга ўткир нигоҳини қадади.–        Ҳеч ким амалда эволюцион назарияни кузатмаган ва унинг давомий характерга эга эканлигини бирор киши исботлаб беролмайди ҳам. Бирор диний, ақидавий таълим олдида қийматга эга бўлмаган бу назарияни таълим беришга киришасизми? Ваҳолангки, бу назария сохта, уйдурма бўлса ва унинг ҳимоячилари жоҳил даҳрийлар бўлса ҳам!–        Профессорнинг юзи кўкимтир-қора тусга кирди. "Бу қандай бетамизлик", деб жаҳл устида шу сўзни такрорлар, чуқур-чуқур хўрсинар ва у ёқдан бу ёққа бориб келарди. Ва ниҳоят сал ўзини қўлга олди ва "фалсафий мунозара ҳаққи ҳурмати сурбетлигингни кечираман, йигитча!" Энди бас қиларсан? – деди.–        Тўғри ишларни қилиш учун Оллоҳ таолонинг ахлоқий қонунларини тан олмайсизми энди, устоз?–        Мен иймон келтирган нарса у ҳам бўлса илмдир.–        Эй устоз, мени кечирасизу, сиз иймон келтираётган нарса илм эмас, балки ёлғон илмдир. Ҳатто сизнинг сохта билимингиз ҳам айбу-нуқсонлидир!–        "Сохта билим" ва "нуқсонли".... Профессор худди ҳозир кучли гапни айтворадигандек эди. Аудитория тамоман ҳаяжонда, ғала-ғовур турди... Мусулмон талаба эса, хотиржам ва вазмин, юзида енгил табассумни пайқаса бўлади.–        Ғала-ғовур босилгандан сўнг, мусулмон талаба гапини давом эттирди: қулоқ тутинг устоз, саҳиҳ илм қонун ва лойиҳаларни ярата олиши керак. Борлиқни яратувчи зот коинотдаги энг улкан нарсадан тортиб, энг кичик нарсагача дақиқ тартиб, низом билан яратди. Сохта илм атеизм эса, бу масалага қалбакилаштириш, ҳийла, найранг, ёлғон-яшиқ ва бошқалар билан қарши туриб келади. Ўша сохта илм номаълум қувватни, ўзлари ихтиро қилиб олган илоҳларини, яъни эволюцион босқичнинг аввалида юз берган "Катта портлаш"га сабаб бўлган кучни эътироф қилади. Бу воқеъликка мутлоқо тескаридир. Бу таълимотнинг даъвогарлари бўлмиш даҳрийлар анави сафсаталарини қалбакилаштириш, ёлғон, ҳийла ва найранглар билан оқламоқчи ва қувватламоқчи бўлишади. Бунинг барчаси олдиларидаги кўп ақл талаб қилмайдиган ёрқин ҳақиқатни кўролмаганларидандир. Бу ҳақиқат Оллоҳдан ўзга илоҳнинг йўқлигидир. Бу ҳақиқат бутун борлиқни яратувчи зот узоқ замонлардан буён диққат билан ўзгармасдан ишлашига комил низомни ўрнатганидир. Бироз олдин ишора қилган нуқтага қайтайлик, сал кейинроқ тўхталамиз дегандим. Ҳозир ҳамма ўзича ҳал қилиши мумкин бўлган бир саволни бераман: аудиторияда ҳавони кўрган ёки кислород малекуласи ёки атомини ёки профессорнинг миясини кўроладиган бирортаси борми?–        Ҳамма қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди. –        Профессорнинг миясини эшитган ёки ҳидлаган ёки таъмини тотган бирор киши борми? Ҳамма жим... Мусулмон талаба маюс бошини чайқаб, э аттанг, профессорнинг миясини бирорта сезги турлари билан ҳис қилган одам йўқ экан. Профессормиз ўзи ўргатган, овоза қилган сохта илм тажриба ва исбот протоколларига кўра айтаманки устознинг мияси йўқ экан!–        Профессор стуллардан бирига қандай ўтирганини ҳам билмай қолди. Аудиторияда яна гулдурос қарсаклар. Талаба профессорга стаканда сув берди. Бир муддат вақтдан кейин профессор ўзига келди ва талабага ўткир нигоҳ билан деди: сенинг ҳақоратларинг барибир Худонинг борлигини исботлолмайди. Талаба жавоб қилди: мен ҳайратдаман, енгилганингизни тан оласиз деб ўйлагандим, аммо янглишган эканман. Сиз фикри қотиб қолган жиззаки одам экансиз. Талаба озгина дам олиб, яна профессорга савол билан юзланди:–        Ота-боболарингиз, ота ва онангиз борми, устоз?–        Яна бошладингми аҳмоқона саволларни? Ҳамманинг ота-онаси борлиги кундай равшан-ку!–        Сабр қилинг устоз, отангиз айнан сизники ва онангиз сизни туққанига ишончингиз комилми?–        Вой галварс, эй! Албатта, отам ҳам, онам ҳам ҳақиқий ота-онамда.–        Мусулмон талаба бироз тўхтади ва бу сафар узоқроқ дам олди. Ўйчан гоҳ талабаларга, гоҳ профессорга боқарди. Кейин яна профессорга қараб, чуқур хўрсиниб қўйди ва вазмин оҳангда: буни исботлаб берингчи, устоз! – деди.–        Вазият жуда кескин... Профессор ўзини тутолмай қолди. Юзи қизариб, "қандай ҳаддинг сиғди?" дея қичқирди. Бақирган сари бақирарди, "ҳақоратларингдан тўйдим!", "дарҳол аудиториямдан чиқиб кет!", "ҳали қараб тур, Ректорга арз қиламан!"–        Талабалар бу ҳолатни кўриб музлаб қолдилар гўё. Профессор инфаркт ёки инсульт бўлиб қолмасинда ишқилиб... Профессор ўзини қўлга ололадимикан? Мусулмон талаба жойига ўтирди, икки кўзи аудиторияда ва икки қўлини кўтариб, бўлди.. бўлди.. ҳаммаси жойида дерди. Сўнгра назарини меҳрибонларча профессорга бурди. Бутун куч унинг кўзларидан чиқарди гўё... Профессор унинг кўзларига узоқ қараб туролмади ва кўзини қуйи солди. Жаҳли секин босила бошлади, бошини чангалаган ҳолатда креслосига ўтириб қолди.–        Бир неча дақиқа ўтгандан кейин мусулмон талаба меҳрибонлик билан мулойим овозда "муҳтарам устоз, ота-онангизни сизники эмаслигига шама қилмагандим. Ваҳолангки, бу ердагилар на сиз, на мен ва на аудиториядаги бирортаси ота-онаси улар ёки улар эмаслигини исботлай олмайди. Мен шуни гапирмоқчи бўлгандим халос".–        Сув қуйгандай жимлик.–        Сабаби, биринчидан, уруғланиш содир бўлганда ота-онамизнинг алоқаларига гувоҳ бўлмаганмиз. Иккинчидан, манийдаги қайси сперма ҳужайраси бачадондаги тухум ҳужайрани уруғлантирганини ҳам билмаймиз. Учинчидан, туғилганимизда ҳали ақлимиз тўлиқ шаклланмаган бўлган, яъни ҳатто онамизни ҳам танимаганмиз. Шунинг учун кимдир боласига мен сенинг отангман деса ёки мен сенинг онангман деса, болалар унинг сўзини иккиланмасдан қабул қилади, шундай эмасми, устоз?–        Профессор бошини кўтариб, мусулмон талабага қаради. Унинг юзидан баъзи нарсалар ақлига етиб бораётганини кўрса бўларди. Унинг ғазаби босилган эди. У вазмин такрорларди: "биз ота-оналаримизнинг сўзларини оламиз"... "биз ота-оналаримизнинг сўзларини оламиз"...–        Ҳа, устоз, ота-оналаримизнинг сўзларини олишимиз шарт. Худди шунингдек, бундан бошқа кўп нарсаларни ҳам бошқаларнинг гапига қараб олишимиз шарт. Масалан, ҳаво, кислород, малекула, атом ва бошқа милионларча нарсаларни бошқаларнинг сўзидан қабул қилишимиз керак бўлади. Шундай қилиб, гап ғайбий олам (метафизика) борасида борар экан, ҳақиқий илмий жиҳатдан биламизки, бу дунёда Оллоҳни элчиларидан кўра омонатдорроқ ва ишончлироқ шахслар йўқ. Биз мусулмонлар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг комил хулқ эгаси бўлганини таъкидлаш учун ҳаётимизни гаровга қўя оламиз. Чунончи, у киши ҳеч қачон ёлғон сўзламаган, шунчалар омонатдорликлари сабаб ҳатто душманлари у кишига "Амин" лақабини беришган эди. Агар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам Оллоҳ бор десалар, у кишининг гапига иймон келтириш, тасдиқлаш вожиб бўлади. Ота-онамизнинг сўзларини қабул қилишда бироз ҳозирлик кўрганимиз тақдирда ҳам, пайғамбаримизнинг сўзларини эшитиш биланоқ қабул қилишимиз лозим. Шунингдек, жаннат, дўзаҳ, фаришталарнинг мавжудлиги, қиёмат кунининг келиши, дунёда қилган амалларимизга ҳисоб беражагимиз ва бошқаларни тасдиқлашимиз вожиб бўлади. Бу нуқтага қўшимча, Оллоҳнинг мавжудлигига далолат қилувчи бир қанча нарсалар бор. Жумладан, қуръондаги оятлар, улар ваҳий билан нозил қилинган, ҳозир турли тилларга таржима маънолари бор, истаганлар ўқишга киришишлари мумкин. Унда шак қилганлар учун ҳал қилишлари лозим бўлган жиддий масалалар ўртага қўйилган, мана 14 асрдан ошибдики, бу масалалар ғолибдир, яъни шаккок инсонлар уни уддалай олмадилар ва уддалай олмайдилар ҳам. Кимда-ким Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсага иймон келтиришда тараддудланиб, тўхтаб қолса, уламоларнинг саҳиҳ сўзларига биноан бу очиқ нифоқдир. Зеро, бу олимларнинг ҳузуридаги шариъат қонун-қоидалари ўзгармайди ва ўзгартирилмайди, ҳатто ота-оналаримизнинг сўзлариданда ишончлироқдир. Сўнгра мусулмон талаба аудиторияга юзланди ва гапига якун ясади:     Ҳар бир киши учун ислом борасидаги маълумотларни билиши ва ўрганиши вожибдир. Илм оламан, ўрганаман десак, қуръон олдимизда ва саноқсиз исломий китоблар мавжуд. Зиммамдаги фарз бўлган нарса, Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ҳамда исломгина ҳақ дин эканини хабар беришдир, чунончи Оллоҳ таоло айтадики: "Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Оллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Оллоҳ эшитгувчи, билгувчидир". (Бақара сураси, 256 - оят).     Буни хабарини бергандан сўнг, зиммамдаги кейинги вожиб сизларни исломий биродарлик ва исломга даъват қилишимдир, Оллоҳ таоло айтадики: "Оллоҳ мўминларнинг дўстидир. Уларни қоронғу зулматлардан ёруғлик-нурга чиқаради. Кофирларнинг дўстлари эса шайтонлардир. Улар кофирларни ёруғлик-нурдан қоронғу-зулматларга чиқарадилар". (Бақара сураси, 257 - оят). Булар қуръони каримнинг оятлари, Азиз ва Қовий Оллоҳнинг каломидир, уни сизларга ҳавола қиламан, шояд ҳидоятга келсангиз....Мусулмон талаба соатида қаради ва "Муҳтарам устоз ва талабалар, бу масалаларни сизларга шарҳлаб беришимга ижозат берганингиз учун раҳмат. Рухсатингиз билан мен масжидга намозга кетсам... вассаламу алаа маниттабаъл ҳудаа".                                                                                                                                            والسلام عليكم ورحمة الله وبركاته