البحث

عبارات مقترحة:

القادر

كلمة (القادر) في اللغة اسم فاعل من القدرة، أو من التقدير، واسم...

النصير

كلمة (النصير) في اللغة (فعيل) بمعنى (فاعل) أي الناصر، ومعناه العون...

الطيب

كلمة الطيب في اللغة صيغة مبالغة من الطيب الذي هو عكس الخبث، واسم...

Исломий ақида сояси отидаги ҳаёт менга шундай ўргатди 06

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف علي بن عبد الخالق القرني ، Абу Абдуллоҳ Шоший
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات العقيدة - المنجيات - العبادات - فضل الدعاء
Ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: - Замоннинг ҳолати; - Тирик ўликлар; - Калтак билан тарбия ва ислоҳот ўртасидаги алоқа; - Дунёда ҳар бир нарсанинг интиҳоси бор; - Ақида сояси остидаги ҳаёт менга ўргатган сабоқлар; - Мўминлар қўлидаги энг катта қурол; - Тун намозини адо этишга ёрдам берадиган омиллар; - Аллоҳнинг мулки-салтанати тўғ-рисида мушоҳада қилиш зарурлиги

التفاصيل

﴾Исломий ақида сояси остидаги ҳаёт менга шундай ўргатди 06﴿ Замоннинг ҳолати Тирик ўликлар Калтак билан тарбия ва ислоҳот ўртасидаги алоқа Дунёда ҳар бир нарсанинг интиҳоси бор Инсоннинг бу дунёдаги ниҳояси Ақида сояси остидаги ҳаёт менга ўргатган сабоқлар Мўминлар қўлидаги энг катта қурол Тун намозини адо этишга ёрдам берадиган омиллар Аллоҳнинг мулки-салтанати тўғ-рисида мушоҳада қилиш зарурлиги  ﴾Исломий ақида сояси остидаги ҳаёт менга шундай ўргатди 06﴿ Замоннинг ҳолати"Ақида сояси остидаги ҳаёт менга шуни ўргатдики", замон ўзгарувчан, ҳаёт асло бир зайлда давом этмас экан: “(Токи ибрат бўлсин деб) ва Аллоҳ ҳақиқий иймон келтирган кишиларни билиши ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун бу кунлар-ни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз” [Оли Имрон, 140]. Бу дунё алдамчи дунё: агар у сенга кулиб боқса сени балчиққа ботиради, агар сарпо кийдирса касодга учратади, агар уни  қўлдан бой берсанг сени қўрқув ва изтиробга солади. Қанчадан-қанча подшоҳлар борки, донги дунёга таралиб, эндигина салтанати юксалган чоғда оламдан ўтдилар. Тирик ўликлар"Ақида сояси остидаги ҳаёт менга шуни ўргатдики", тирик ўликлар — яхшиликка буюр-майдиган ва ёмонликдан қайтармайдиган киши-лар экан:  “Бани Исроил орасидан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Ийсо ибн Марям тилида лаънатлангандирлар. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкор бўлганлари-дир. Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмиш-лари нақадар ёмон иш!” [Моида, 78-79]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Албатта яхшиликка буюра-сизлар, ёмонликдан қайтарасизлар ва эсипаст ва нодон кимсаларни (ёмон йўлларидан) тийиб, уларни ҳақ йўлига буриб қўясизлар. Акс ҳолда,  Аллоҳ таоло сизлар билан уларнинг қалбларини бир-бирига ўхшаш қилиб қўяди. Шундан сўнг ўша (эсипаст ва нодон) кимсаларни лаънатла-ганидек, сизларни ҳам лаънатлайди”. “Албатта яхшиликка буюрасизлар, ёмонликдан қайтарасизлар. Акс ҳолда, Аллоҳ таоло устингиздан бетавфиқ кимсаларни ҳукмрон қилиб қўяди. Ўшанда яхшиларингиз дуо қилаверади-ю, бироқ уларнинг дуоси ижобат қилинмайди”. “Албатта яхшиликка буюрасизлар, ёмонликдан қайтарасизлар. Акс ҳолда, Аллоҳ таоло устингиздан кичикларингизга раҳм-шафқат қилмайдиган, кексаларингизга иззат-икром кўрсатмайдиган кишиларни ҳукмрон қилиб қўяди”.Қанчадан-қанча дунёдан кўз юмган кишилар борки, улар қилган амаллари: одамлар-ни яхшиликка буюрганлиги, ёмонликдан қайтарганлиги, ўқиган илми-ю, бажарган амали билан ҳали ҳануз ҳаётлар! Буни акси ўлароқ, қанча ўлик тириклар борки, мункар, ножўя ишларни кўрсаларда пинагларини бузмайдилар, бу ҳолат уларни ташвишга солмайди!Тириклар бор ўликлигин ҳатто ўзи сезадиЎликлар бор, тилларда ёд, халқ ичида кезади Калтак билан тарбия ва ислоҳот ўртасидаги алоқа"Ақида сояси остидаги ҳаёт менга шуни ўргатдики", агар калтак меҳрибон қўли, босиқ тили ва меҳр-шафқатли қалби бўлган кишининг қўлига тушгудек бўлса, бундай калтак - тузатиш, тарбия ва ислоҳот воситасига айланар экан. Калтак уни ҳикмат ва майинлик билан ишлата-диган кишининг қўлига тушса фойдали қурол-восита экан. Агар калтак дори-дармон мисол муносиб ўринга қўйилса яхши манфаат келтиради. Биз муолажа учун лозим бўлган барча имкониятларни ишга солганимиз ва бу имкониятлар наф бермасагина калтакка муро-жаат қилишни хоҳлаймиз. Зотан, дори зоти аччиқ бўлиб, сассиқ ботқоқдан эса гўзал ва хушбўй нилуфар чиқади:Тийилсинлар дея нобоп ишларданҚаттиққўллик ишга солди тадбиркорҚатъиятли гоҳ қотирар дийдасинСуйганига танбеҳ қилсин, - дея- корҚолаверса, калтак — бу суяниш, қўй-эчки-ларга дарахт баргларини қоқиб бериш воситаси ва калтак билан бундан бошқа талай эҳтиёж-ларни ҳам қондириш мумкин. Яхшиликка элтувчи йўллар кўп бўлса-да, бироқ қанчадан-қанча яхшилик истаган кимсалар яхшилика йўл тополмайдилар!: “Барчангиз бошқарувчи ва барчангиз қўл остингиздагилардан жавобгар-сизлар”. Дунёда ҳар бир нарсанинг интиҳоси бор"Ақида сояси остидаги ҳаёт менга шуни ўргатдики", дунёдаги ҳар бир ишнинг интиҳоси, ҳар бир йиғин ва жамланишнинг тарқалиши ва ҳар қандай роҳат-фароғатнинг тугаши бор экан.Таназзулга қараб йўл олар,Гар мукаммал бўлса бир нарса.Кузатиб тур, топгуси завол,“Камолотга тўлди”, дейилса.Чақалоқ  дунёга келиб, хонадон аҳли қувончга тўлади. Унинг қулоқларига азон айтилади. Қарабсизки, орадан кўп ўтмай тобут ичида елкаларда кўтарилиб кетаётган бўлади. Гўёки у бу дунёга келиб ҳеч кулмаган, бошидан қувончли кунлар кечирмагандек. Гўё унинг ҳаётлик муддати қулоғига айтилган азон билан унинг тобути узра ўқилган жаноза намози оралиғидек. Во ажаб, нақадар қисқа бир ҳаёт!Кечалардан бирида ўз оиласи қуршовида тинч, хотиржам ва шод-хуррам ўтириб, кимлар-дир тўғрисидаги хабарларни айтиб турган инсон, қарабсизки, бошқа бир кечада якка ўзи мол-дунёсиз, на фарзанд, ва на ёру-дўстларсиз якка ўзи қабрда қолади. Унга фақат қилган амалларигина ҳамроҳлик қилади ва энди унинг ўзи ўтмиш ҳикоясига айланади.Беморни хасталигини даволайдиган табиб бир кун келиб унинг ўзи ҳам ўша хаста-ликка учрайди. Энди унинг табобати ҳам, дори-дармони ҳам унга кор қилмайди. Қарабсизки, бошқалар унинг қўлида дуч келган қисматга унинг ўзи ҳам дуч келади.Аллоҳга қасамки, сизу-биз бир парча музга ўхшаймиз. Муз парчаси аста-секин эриб боради, сўнгра эриб тамом бўлиб, худди йўқдек бўлиб кетади.Ўлим эшикка ўхшайди. Барча инсонлар бу эшикдан кирадилар. Ҳар қандай эшик ортида ҳовли бўлиб, ҳовлисиз эшикни тасаввур қилиб бўлмайди. Инсоннинг бу дунёдаги ниҳоясиЖон таслим қилиш азобини бошидан кечираётган кишига гувоҳ бўлганмисиз? Бу одамнинг ўлимдан кейинги ҳолатини тасаввур қилиб кўрганмисиз? Бир кун келиб сиз шу ҳолатга тушишингиз, у бошдан кечирган жон бериш машаққати ва азобини сиз ҳам татишин-гиз муқаррар эканлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрган-мисиз? Бу нарса сизни ана шу оғир лаҳзалар учун ҳозирлик кўриш, кўпроқ амал қилиш ва нафсингизни жиловлаб, охират учун кўпроқ саъй-ҳаракат қилишга ундаганми?Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ бир беморни зиёрат қилиш учун унинг олдига борди. Қараса бемор ҳаётининг сўнгги лаҳзаларини бошдан кечираётган экан. У беморнинг жон бериш азоби ва шиддатли қийинчиликларига гувоҳ бўлди. Ҳасан роҳимаҳуллоҳ уйига бениҳоят маъюс ва ғамгин бўлиб қайтди. Уйидан чиққан вақтдаги чеҳрадан ном-нишон қолмаган, чеҳраси сўлғин эди. Уйидагилар уни овқатга таклиф қилдилар. Ҳасан роҳимаҳуллоҳ уларга шундай деди: “Эй яқинларим, овқат ўзингизга буюрсин! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мен шундай ўлим ҳолатини кўрдимки, то ўлгунимча амал қилиб бу ҳолат учун ҳозирлик кўраман”.Бир тававвур қилиб кўринг-а, бошингизга жон бериш талвасаси тушган, ҳаётнинг сўнгги лаҳзаларни яшамоқдасиз. Қизингиз асира сингари: “Сиздан сўнг мен етимчага ким қарай-ди?”, — дея сизга йиғлаб-ёлвормоқда. Ўғлингиз эса бир сизга қарайди, бир бошига эрта тушган етимлик мусибати ҳақида ўйлаб: “Энди бизга ким қарайди, отажон?!” — дея фарёд қилади. Сиз бўлсангиз уларни кўриб-эшитиб турсангизда жавоб қайтара олмайсиз!Ҳаётингизда тупроққа қўйилишлиги учун елкалар узра кўтариб кетилаётган тобутни кўриб, унинг бўлажак ҳолати ҳақида фикрлаган-мисиз?! Унинг ҳоли нима кечади?!Имом Бухорий “Саҳиҳи”да Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Агар маййит тобутга солиниб, одамлар уни елкаларига олсалар, агар маййит солиҳ инсон бўлса: “Мени тезроқ манзилимга элтинглар, мени тезроқ манзилимга элтинглар”, — дейди. Борди-ю, ундай бўлмаса: “Вой шўрим қурисин, мени қаёққа олиб боряпсилар! Вой шўрим қурисин, мени қаёққа олиб боряпсилар!”, — дейди. Унинг бу овозини инсондан бошқа барча мавжудотлар эшитади. Агар инсон ҳам эшитганида ҳушдан кетиб йиқилган бўлур эди”.Ҳа, у шундай қичқирадики, агар бу қичқириқни одамлар эшитишганида ҳузур-ҳаловатни йўқотган бўлур эдилар. Бир ўзингиз-ни ўша тобутдаги маййит ўрнига қўйиб кўринг-а?! Агар биз тобутни кўтариб кетаётиб, сўнгра сиз (тобутдаги маййит): “Вой шўрим қурисин, мени қаёққа олиб боряпсилар!”, — дея қичқирганингизда ҳолимиз не кечган бўлур эди?! Аллоҳга қасамки, ҳушдан кетиб йиқилган ва қайтиб тобут кўтармаган бўлур эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйида-ги ҳадисда мана шундан қўрққан эдилар. У зот имом Муслим ривоят қилган ҳадисда шундай дейдилар: “Агар сизлар бир-бирингизни дафн қилмай қўйишингиздан қўрқмаганимда, мен эшитиб турган қабр азобини сизларга ҳам эшит-тиришини сўраб Аллоҳга дуо қилган бўлар эдим”.Эй одам боласи! Ҳар куни тўшакга бош қўйган пайтингизда бир ўзингизни маййит ювиладиган тахта устида деб тасаввур қилинг. Ғассол сизга бу тахта устида ғусл қилдириб, кафанлайди.  Оилангиз ва қўни-қўшнилар сиз билан умрбод видолашадилар. Суйган ёру-биродарларингиз йиғи-сиғи қилишади. Бироқ бу йиғи-сиғилар сизга наф келтирмайди. Сизга фақат қилган солиҳ амалларингизгина асқотади.Кунлардан бирида Язид Ар-Рақоший роҳимаҳуллоҳ ўлим тўшагида ётган обидлардан бирининг зиёратига боради. Хонадон аҳли обиднинг атрофида йиғлаб ўтиришар эди. Шунда обид отасига қараб: “Нега йиғлаяпсиз?”, — дея сўради. “Сендан ажралишимга ва сенинг қийналишингни кўриб йиғлаяпман”, — деди отаси. Бу сўздан онаси баттар йиғлади. “Эй меҳрибон ва шафқатли онажон, сиз нега йиғлаяпсиз?”, — деди обид онасига қараб. “Сени йўқотишимни ва соғинишимни ўйлаб йиғлаяп-ман, болажоним!”, — деб жавоб қилибди онаси. Бу гапдан сўнг хотини ва фарзандлари йиғлашибди. “Эй етимлар жамоаси, сиз нега йиғлаяпсиз?”, — дебди обид. “Сиздан кейинги етимликни ўйлаб йиғламоқдамиз”, — дейишиб-ди улар. Шунда тўсатдан ўлим талвасасида ётган обид фарёд солибди: “Барчангиз дунёйим учун йиғлаяпсизлар! Наҳот ичингизда охиратимни ўйлаб йиғлаётганлар бўлмаса?! Наҳот орангизда юзимни тупроқ қоплаши, фаришта Мункар ва Накир келиб мени савол-жавоб қилиши ва Парвардигор ҳузурида ҳисоб-китоб учун тури-шимни ўйлаб йиғлайдиганлар бўлмаса?!”. Шундан сўнг бу сўзларни айтган обид қаттиқ бир қичқирибди-ю, шаҳодат калимасини айтиб жон таслим қилибди.Эй мусулмон биродар, ҳеч қабрларга назар солдингизми?! Қабрга назар солган бирон банда йўқки, албатта унинг дили юмшайди. Бу он унинг тошбағирлик ва такаббурликдан энг йироқ лаҳзалари бўлади. Банда тафаккур ва мушоҳада билан тез-тез қабрларни зиёрат қилиб турар экан, албатта унинг дили юмшайди, кўзидан ёш оқади. Негаки, у қабрлар орасида аждодлари, ота-онаси, ёру-биродарлари, суюкли кишилари ётганини кўради. Яқин орада ўзининг улар билан бирга бўлишини эслайди. Қабрис-тонда ётган одамлар бир-бирларига ёнма-ён бўлсаларда, улар ўртасидаги ўзаро борди-келдилар узилгани ҳақида фикр юритади: “Улар билан ўзлари истайдиган нарса-нинг (яъни иймон келтириб, дўзах азобидан қутулиб қолишнинг) ўртаси тўсиб қўйилди” [Сабаъ, 54]. Икки қабр бир-бирига ёнма-ён жойлашса-да, қабрдаги ҳолат жиҳатидан улар орасидаги масофа осмон билан ер оралиғича бўлиши мумкин. Банда бу нарсалар тўғрисида мушоҳада қилар экан, албатта унинг қалби юмшайди. Қабр лабида туриб маййитнинг дафн қилинишига гувоҳ бўлар экан, банданинг кўнглидан шундай ўй кечади: “Бу маййитнинг қисматига нима ёзилган экан-а? Қабр роҳат-фароғатими, йўқса, қабр азоб-уқубати? Итоаткор бандами, ёхуд осий?”.  Бу қабр асҳобларининг аҳволи якка Аллоҳ таолонинг ўзига маълум. Унинг ўзи бандалар ўртасида ажрим қилувчи адолатли ҳакамдир. Шундай экан, лаззатларни йўқотувчи ўлимни ёд қилайлик, қабр ҳаёти ва чириган суяклар ҳақида фикр юритайлик. Ўшанда Аллоҳ-дан қўрқиб қалбларимиз титрайди ва сидқ ва хокисорлик ила Унга илтижо қиламиз!Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу шундай ҳикоя қилади: “Умар розияллоҳу анҳу билан кетаётган эдим. Мен унинг қўлидан тутиб олган эдим.  Бақеъ қабристонидан ўтаётгани-мизда, қўлини қўлимдан тортиб олди. Сўнгра у ердаги қабрлардан бирининг олдида ўтириб олиб узоқ йиғлади. Мен: “Сизга нима бўлди, эй мўминларнинг амири?!”, — дедим. Умар розиял-лоҳу анҳу деди: “Кошки Умарнинг онаси уни туғмасайди! Қанийди бир дарахт бўлиб дунёга келганимда! Эй ибн Авф, манави чуқурни унутдингми?!”. Аллоҳга қасамки, Умар розиял-лоҳу анҳунинг бу гапидан сўнг мен ҳам йиғладим”.Бу тор лаҳадларда Аллоҳнинг ўзи ёрдам-чи бўлсин! Бу оғир лаҳзаларда Унинг ўзи ёрдам-чи бўлсин!Имом Аҳмад “Муснад”ида Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўпланиб турган одамларни кўриб, тўпланиш сабаби тўғрисида улардан сўрайдилар. Шунда уларнинг қабр қазишаётганликлари айтилади. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-ламни қўрқув эгаллайди ва шошганча қабр олдига борадилар. Қабр олдида тиз чўкиб ўтирганча узоқ йиғлайдилар. Сўнгра одамларга ўгирилиб шундай дейдилар: “Эй биродарларим, мана шу нарса учун тайёрланинглар!  Эй биродарларим, мана шу нарса учун тайёр-ланинглар!”  Хўш, биз ўзимизни ана ўша тор лаҳадлар учун тайёрладикми?! Абу Зар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Албатта мен сизлар кўрмаган нарсаларни кўраман ва сизлар эшитмаган нарсаларни эшитаман. Осмон ғирчиллади ва у ғирчиллашликка ҳақлидир. Зеро, осмонда тўрт бармоқ миқдори бирор жой йўқки, албатта у ерда бир фаришта пешонасини саждага қўйиб турувчи, ёхуд рукуъ қилиб турувчидир. Аллоҳга қасамки, агар мен билган нарсани билга-нингизда оз кулган, кўп йиғлаган, тўшакларда аёллар билан айшу-ишрат қилишни тарк қилган ва Аллоҳга илтижо ва тавба-тазарру қилиб кўчаларга чиқиб кетган бўлар эдингиз”. Мунзирий ривоятида эса шундай қўшимча бор: “Бошингиз устидан тупроқ сочган бўлур эдингиз”.  Ҳа, Аллоҳга қасамки, агар биз ҳаққо-ний билганимизда борми, белларимиз синиб кетгунга қадар намоз ўқиган, овозларимиз бўғилиб қолгунга қадар фарёд қилган бўлар эдик. Зеро, масала чиндан ҳам оғир ва хатарли-дир. Ақида сояси остидаги ҳаёт менга ўргатган сабоқларҚуйида ақида сояси остидаги ҳаёт менга ўргатган айрим сабоқларни қисқача зикр қила-ман:Ҳаёт менга шуни ўргатдики, ким сиёҳдон-ларга хизмат қилиб илм таҳсил қилса, минбар-лар унинг хизматида бўлур экан.Қанчадан-қанча чироқлар борки, шамол уларни ўчирган, қанчадан-қанча тоат-ибодатлар борки, кеккайиш ва манманлик  уларнинг ажр-савобини кўкка совурган.Кимда ким Абу Бакр розиёллоҳу анҳу сингари амир истаса, у ҳолда унинг ўзи Холид ва Саъд розиёллоҳу анҳумо каби бўлсин.Бирон бир ишни: “кейинроқ қиламан”, -дея пайсалга солиш Иблис тузоғларидан бири-дир.Катта алангалар кичик олов учқунлари-дан бошланади.Албатта ҳақни ҳимоя қиладиган куч-қувват бўлиши зарур.Шукр қилиш неъматларнинг давомлили-гини таъминлайди.Йўл хатарларидан қўрққан киши кечаси йўлга чиқади ва кечаси йўлга чиққан киши манзилга эсон-омон етиб олади.Кўпинча  бир томчи қоннинг тўкилиши иззат-икром ва ғалаба келтиради.Ҳар қандай учқур от ҳам баъзан қоқилади, ҳар қандай кескир қилич ҳам гоҳида қайрилади ва ҳар қандай олов ҳам сўнади.Инсон борки унутувчидир.             “Албатта, яхши амаллар ёмонлик-гуноҳларни кетказур, Бу қулоқ тутувчилар учун эслатмадир” [Ҳуд: 114]. Мўминлар қўлидаги энг катта қуролВаниҳоят, ақида сояси остидаги ҳаёт менга шуни ўргатдики, мўминлар қўлидаги энг катта қурол — бу дуо экан.  Дуо — бу мўминлар эътибордан четда қолдирган энг катта қуролдир. Аллоҳнинг изни ила бу қуролни ишлатган бирон бир кимса ҳалок бўмагай. Бу қурол еру-осмон Парвардигори бўлмиш Аллоҳга дуо ва илтижо қилишдан иборатдир: “Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди” [Ғофир: 60],  “Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар. Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйлар-нинг (дуо қилувчиларнинг) дуосини ижобат қиламан” [Бақара: 186].Ибни Касир роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Солиҳ банда Бақий ибн Махлад тоат-ибодатли обид бандалардан бири эди. Кунлардан бирида унинг ҳузурига солиҳа аёллардан бири келиб: “Эй Бақий, душманлар Андалус диёрида ўғлимни асирга олдилар. Мени Аллоҳдан кейин бу ўғлимдан ўзга қаровчим йўқ. Аллоҳга дуо қилинг, ўғлимни асирликдан озод қилиб бағримга қайтарсин”, — деди. Бақий ўрнидан туриб таҳорат олди ва Унга дуо қилган бандасининг қўлини бўм-бўш қайтаришдан ҳаё қиладиган Карим ва Ҳай зот бўлмиш Аллоҳга дуо қилиб қўл кўтарди. Аллоҳдан бу аёлнинг ўғлини асирликдан озод қилишини, онаизори билан қайтадан дийдор кўришни насиб қилишини сўради. Бир неча кун ўтар ўтмас аёлнинг ўғли Андалус диёридан уйига қайтиб келди. Онаси ундан нима юз берганлиги, душман қўлидан қандай озод бўлганлиги ҳақида сўради. Ўғли деди: “Фалон куни фалон соатда (бу соат айнан Бақий дуо қилган вақтга тўғри келар эди) бирдан қўлимдаги кишанлар ечилиб кетди. Соқчилар кишанларни қайтадан қўлимга солган эдилар яна тушиб кетди. Шунда улар кишанларни яна қайтадан бир-бирига уладилар. Бироқ кишан яна узилиб тушди. Шунда улар бундан қўрқув ва даҳшатга тушдилар ва мени озод қилиб юбордилар. Шунда мен бу ишлар солиҳ бир банданинг солиҳ дуоси шарофати эканига ишонч ҳосил қилдим”. “(Сизлар Аллоҳга шерик қилаётган олиҳаларга ибодат қилиш яхшироқми) Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган ва (унинг) мушкулини осон қила-диган... Зотга ибодат қилиш яхшироқ-ми?!” [Намл: 62]  Дуо — ибодатдир.Машҳур тобеинлардан бири Сила ибн Ашям жангда қатнашар экан оти ҳалок бўлди. Уловсиз қолган Сила ён-атрофга аланглагач шундай деди: “Эй Аллоҳ, бировга ишимни тушгулик қилма. Мен Сендан ўзгадан бирон нарса сўрашга ҳаё қиламан!”. Аллоҳ унинг хурсандчилик ва ташвишли ҳолатларда содиқ эканини билгач, унга отини қайтадан тирилтириб берди. Сила отини миниб уйига етиб олди. Хизматкорига қарата: “Эгарни ечиб ол, от бизга омонат”, — деди. Хизматкор эгарни  устидан олиши билан, от ўлик ҳолида ерга йиқилди.  Бунинг ажабланарли жойи йўқ, ким Аллоҳга таваккал қилса, Унга илтижо қилса дуосини ижобат қилиб, уни ҳифзу-ҳимоясида асрайди. Гарчи осмонлар ва ер аҳли унга қарши макр-ҳийла қилсалар ҳам Аллоҳ унга бу муаммолардан чиқиш йўли ва ечим ато этади.Яна бир бор айтаман, агар дунё қоронғилашиб ер юзи сизга торайса, ёрдамчи топиш мушкул бўлиб, фисқу-фасод авжига минса, ботил қўллаб-қувватланиб, ҳақ таҳқирланса, бахил сахийни устидан кулиб, дудуқ нотиқни камситса, зулмат қуёшни маломатлаб, ер ўзини кўкдан устун қўйса, дарё ўзанидаги тошлар қор қоплаган тоғ чўққисидан ўзини юксак деб билса, қўрқоқ кимсалар белига камар боғлаб довюракликни даъво қилса, омонатдор кишилар қолиб, тентак ва эсипаст кишилар қадри кўтарилса, хоин кимсалар ўзини вафодор қилиб кўрсатса, бир чақага арзимайдиган эътиборсиз кишилар оммавий масалаларда гапирадиган бўлса ва маймунлар шерга айланиб, қўй-эчкилар қўлдан чиқиб кетсалар қўлингизни “Менга дуо қилинглар, сизлар учун (дуоларингизни) истижобат қила-ман”  [Ғофир: 60], деган зотга кўтариб дуо қилинг.Эй Аллоҳ, биз мана шундай  муборак соатларда Ўзингнинг “Исму Аъзам”инг билан бизларга дўзахдан паноҳ беришингни, бизларга Ўзингни ёд қилувчи тил, Сендан қўрқувчи қалб, ёш оқизувчи кўз ва то Сенга йўлиқадиган кунга қадар унинг ҳаловатини ҳис қиладиган иймон насиб қилишингни сўраймиз. Зеро, “Исму Аъзам”инг шундай исмки, унинг билан Сендан сўраган кишига тилагини бажо қилурсан, унинг билан Сендан раҳм-шафқат сўрганни раҳм қилурсан ва унинг билан мушкулини енгил-латишни сўраганларга мушкулини енгиллатур-сан.Эй Раббимиз! Бизнинг ҳолимиз Сенга махфий эмас, ҳузурингда хокисор туришимиз Ўзингга аён. Мусулмонлар Сенинг бандаларинг, бандаларинг фарзандлари, Сен нозил қилган китоб ҳофизлари ва Расулингга эргашган кишилар Сенинг раҳматингни умид қилиб, азобингдан қўрқиб турибдилар.Эй Аллоҳ, бизлардан лутфу-карамингни дариғ тутма, бизларга раҳм қил. Эй Раббимиз, ичимиздаги эсипаст ва аҳмоқ кимсалар қил-миши туфайли бизларни жазолама!Эй ҳифзу-ҳимоясига бош уриб келган-ларга Ёрдам берувчи зот! Эй дуо қилувчиларга Яқин зот! Эй паноҳ сўраганларга Паноҳ берувчи зот! Бизларга дўзахдан — хорлик ва ҳалокат диёридан паноҳ бер!Эй Аллоҳ, агар бандаларингни бирон фитнага дучор қилишни истасанг, у ҳолда бизларни зиммамиздаги вазифамизни тўла-тўкис адо қилган ва фитнага учмаган ҳолда жонларимизни ол!Буюк арш соҳиби Буюк Аллоҳдан биз-ларни мусулмон ҳолимизда вафот эттириши, бизларни солиҳ бандалари сафига қўшиши ва бизларни Ўзининг розилиги ва жаннатини қўлга киритган тақводор бандаларидан қилишлигини сўраймиз. Тун намозини адо этишга ёрдам берадиган омилларСавол: Шайх ҳазратлари! Мен сизни Аллоҳ йўлида яхши кўраман. Уламоларнинг айтишича, тун намозини адо этиш динда собитқадамликка элтувчи энг катта омиллардан бири экан. Мен тун намозини адо этиш учун кўп ҳаракат қилдим, бироқ доимий равишда бу ибодатни бажара олмадим. Тун намозини адо этишга ёрдам берадиган омиллар нима эканлигини айтиб берсангиз. Аллоҳ сизга яхши ажр-мукофотлар ато этсин!Жавоб: Азизлар, Аллоҳга қасамки, тун намози лаззат, ҳузур-ҳаловат, саодат, неъмат ва хурсандчиликдан иборатдир. Буни ёлғиз тун қоронғусида оёқларини сафга тортиб Парварди-горининг раҳматини умид қилиб, азоб-уқуба-тидан қўрқиб, Ундан жаннатини сўраб ва дўзахидан паноҳ сўраб намоз ўқиган кимсалар-гина биладилар. Бу намозни адо этадиган кимсалар тақводорлардир: “Албатта тақводор зотлар (у Кунда) Парвардигор ўзларига ато этган ажр-мукофотларни қабул қилган ҳолларида жаннатлар ва булоқлар узра бўлурлар. Зеро улар бундан илгари (яъни ҳаёти дунёдалик чоғларида) чиройли амаллар қилувчи эдилар. Улар кечадан озгина (фурсатгина) ухлашар эди. Саҳарларда улар (қилган саҳву-хатолари учун Парвардигордан) мағфират сўрар эдилар” [Зориёт: 15-18]. Шунингдек, бу намоз аҳли қуйидаги оятларда айтилган кимсалардир: “Бизнинг оятларимизга фақат қачон у (оятлар) зикр қилинса, сажда қилган ҳол-ларида йиқиладиган ва кибр-ҳаво қилмаган ҳолларида ҳамду сано айтиш билан Парвар-дигорларини поклайдиган зотларгина иймон келтирурлар. Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни тунларини ибодат билан ўтказишиб, оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар. Бас уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни охират неъматларини) бирон жон билмас” [Сажда: 16-17].Уламоларнинг  “тун намозини адо этиш динда собитқадамликка элтувчи энг катта омиллардан биридир”, деган сўзлари ҳақ. Мен қуйида тун намозини адо этишга ёрдам берувчи айрим сабабларни зикр қилиб ўтаман. Аллоҳ таолодан бу сабабларни савол сўраган биродарга ҳам, сўзловчига ҳам фойдали қилишини сўраб қоламан:Биринчи: Шуни билиш лозимки, Аллоҳ таолонинг инъоми ёғиладиган вақтлар бор. Банда бу вақтларга рўбару бўлар экан дунё ва охиратида бахт-саодатли бўлади.Аллоҳнинг мана шундай инъоми ёғиладиган вақтлардан бири кечанинг охирги учдан бир қисмидир. Бу нарса ёлғиз тун намозини адо этган кимсагагина насиб қилажакдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло кечанинг охирги учдан бир қисмида Ўзининг улуғворлигига муносиб равишда дунё осмонига тушади ва шундай дейди: “Бирон бир дуо қилгувчи борми, дуосини ижобат қилсам? Бирон бир истиғфор сўрагувчи борми, уни мағфират қилсам? Бирон бир тавба қилгувчи борми, тавбасини қабул қилсам?”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Албатта кечада шундай бир соат борки, бу соатда бирон бир мусулмон банда туриб Аллоҳдан дунё ва охират яхшиликларидан сўраса, албатта Аллоҳ унга сўраганини беради. Бу соат ҳар кечада мавжуддир”. Бу Аллоҳнинг фазли-инъоми.Имом Табароний ҳасан ровийлар силсиласи ила ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Дарҳақиқат, жаннатда шундай хоналар мавжудки, унинг ташқи томони ички томонидан, ички томони эса ташқи томонидан кўриниб туради”. Саҳобалар: “(Бу хоналар) ким учун (ҳозирланган), эй Расулуллоҳ?”, — дедилар. Ҳадис охирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар уйқуда эканлигида  тунни намоз ўқиб ўтказган кишилар учун”, — дедилар.Иккинчи: Азизлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Баро розиёллоҳу анҳуга таълим берганларидек,  ухлашдан олдин худди намозга таҳорат олгандек таҳорат олмоғимиз лозим.Учинчи: Ухлашдан олдин Оятул Курсийни ўқиш лозим.Ана ўшанда бизга шайтон яқинлашмайди ва то тонг отгунга қадар боши-миз узра Аллоҳ таоло тарафидан сақловчи бўлади. Бундан ташқари Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиш керак. Кимда ким тунда бу икки оятни ўқиса, албатта бу икки оят унга кифоя қилади. Шунингдек, ухлашдан олдин 33 марта тасбеҳ, 33 марта ҳамд ва 34 марта такбир айтиш ҳам суннатдир. То сизга уйқу ғолиб келгунига қадар Аллоҳни зикр қилиб ётинг. Зеро, сиз жойингизга ёнбошлар экансиз, бир шайтон ва бир фаришта сиз томонга ошиқади. Шайтон: “Кунингни ёмонлик билан тугат”, — деса, фаришта: “Кунингни яхшилик билан тугат”, — дейди.  Агар то ухлаб қолгунингизга қадар Аллоҳни ёд қилсангиз, фаришта сизни қўриб тунни ўтказади ва шайтонни жойингиздан ҳайдаб юборади.Қолаверса, мен сизга жойга ётган чоғингизда ўнг томонга ёнбошлаб, ўнг қўлингизни ўнг ёноғингиз остига қўйиб қуйидаги дуони айтишингизни тавсия қиламан: “Эй Раббим, Сенинг номинг ила ёнбошладим ва Сенинг номингла жойимдан тураман. Агар менинг жонимни олсанг, унга раҳм қил. Агар жонимни қўйиб юборсанг, уни солиҳ банда-ларингни сақлаган нарсанг билан ҳифзу-ҳимоянгда асрагин”.“Эй Аллоҳ, дарҳақиқат, мен жонимни Сенга таслим қилдим, юзимни Сенга қаратдим, ишимни Сенга ҳавола қилдим ва орқамни Сенга суядим. Сени(нг ажр-савобингни) умид қилиб ва (азоб-уқубатингдан) қўрқиб (шундай қилдим).   Сенинг азоб-уқубатингдан қочиб қутулиш учун Ўзингдан бошқа мурожаат қилинадиган бирон зот ҳам ва бирон бошпана ҳам йўқдир. Сен нозил қилган китоб — (Қуръон)га ва Сен элчи қилиб юборган Пайғамбарга иймон келтирдим”.Бундан ташқари ўзингиз билган бошқа зикрларни айтишингиз мумкин.Шунингдек, кундузи қайлула қилиш (яъни туш пайтида пешиндан олдин бир оз мизғиб олиш)га ҳам эътибор бериш лозим. Зеро, “Ал-силсила Ал-саҳиҳа” асарида зикр қилин-ганидек,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-лам: “Қайлула қилингиз, зеро шайтонлар қайлула қилмайдилар”, — деганлар.Қолаверса, кундузи ўзингизни ҳаддан ташқари чарчатманг. Чунки, кундузи қаттиқ чарчаган киши кечаси намоз ўқий олмайди.  Бу борада эътибор беришимиз лозим бўлган ишлардан бири — кечаси таом ейишни камайтиришдир. Негаки, кўп еган кўп ухлайди. Ривоят қилишларича,Яҳёибн Закариё алайҳимассалом шайтонга шундай деган экан: “Ҳаётим давомида мени ҳеч тузоғингга тушира олдингми?”. Бунга жавобан шайтон шундай деган экан: “Ҳа, бир марта: бир гал сенга таом олиб келинди. Мен сенга таомни мазали қилиб кўрсатавердим, кўрсатавердим, сен ҳам уни иштаҳа билан еявердинг ва охир-оқибат тўйиб овқат единг. Шундан сўнг ўша кеча тун намозига тура олмадинг”. Шунда Яҳё алайҳиссалом: “Қасамки, бундан кейин тўйиб овқат емаганим бўлсин!”, — деган экан. Шайтон ҳам: “Қасамки, сендан кейин бирон бир одамга насиҳат қилмаганим бўлсин!”, — деган экан.Ваниҳоят, мудом истиғфор айтиб юриши-миз лозимдир. Кимда ким кўп истиғфор айтса Аллоҳ унинг ишларини осон қилади, айтган истиғфори ҳар қандай ғам-ғуссаларини тарқа-тиб юборади ва ҳар қандай мушкулини енгил-латади.Аллоҳни кўп ёд қилишимиз, бекор ва беҳуда сўзлардан тийилишимиз лозим. Шунинг-дек, фойдасиз машғулотлардан ўзимизни тиймоғимиз, Аллоҳнинг китобига назар солиш билан кўзларимизни фойдалантиришимиз ва дунё ва охират яхшиликларига бизни муваффақ қилишини сўраб Аллоҳга дуо қилишимиз лозим-дир.Аллоҳ таолодан бизларни Парвардигор-ларига умид ва қўрқинч билан дуо қилган ҳолда, тунда тўшакларини тарк қилувчи бандаларидан қилишини сўраб қоламиз. Аллоҳнинг мулки-салтанати тўғ-рисида мушоҳада қилиш зарурлигиСавол: Муҳтарам шайх ҳазратлари, дарҳа-қиқат, ҳаётда ибрат, сабоқ ва тажрибалар бор. Мана шундай ҳаётда яшаб, бироқ, ҳеч кимга таъсир ўтказмасдан, бировдан таъсирланмас-дан, ҳаётга қандай кирган бўлса шундайича чиққан кишилар ҳақида қандай фикр билдирасиз?Жавоб: Азиз биродарлар, шубҳасиз, Аллоҳ таоло биз бандаларини Ўзининг мулки-салтана-ти тўғрисида мушоҳада юритишга чақира-ди: “Осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб турувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир” [Оли Имрон: 190], “(Эй Муҳаммад, Макка мушрикларига) айтинг: «Осмонлар ва Ердаги нарсаларни (яъни, ҳамма нарсанинг ягона яратувчиси бор эканлигига далолат қилувчи белгиларни) куза-тинглар. (Чунки) иймон келтирмайдиган қавм учун (ҳеч қандай) оят-мўъжизалар ва қўрқитувлар фойда бермас” [Юнус: 101]. Аллоҳ таоло бизни мушоҳада юритишга чақиради. Ҳаётини фақат еб-ичиш, айшу-ишрат учун яшаган, нима учун дунёга келгани хусусида бош қотирмайдиган, яратилишидан ҳикмат нима экани, Аллоҳ уни нимага буюргани тўғрисида фикр юритмайдиган инсон аслида инсон терисини ёпинган ҳайвондир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ёки сиз уларнинг кўпларига (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ё англай оладилар деб ўйлайсизми?! (Ундоқ эмас, зеро) улар ҳеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озган-роқ кимсалардир!” [Фурқон: 44].Бошқа бир оятда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Биз жин ва инсдан кўпларини жаҳаннам учун яратганимиз муҳаққақдир. Уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, қулоқлари бору эшитмайдилар. Улар чорвалар каби-дирлар, йўқ, улар (беақл, бефаҳмликда) чорва-лардан ҳам баттардирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир” [Аъроф: 179].Аллоҳ таолодан барчамизни Ўзининг мулки-салтанати тўғрисида фикр ва мушоҳада юритадиган, Қуръонни тафаккур қиладиган ва бу нарса уларни янада Парвардигорларига яқинлаштирадиган, Унинг сари етаклайдиган бандаларидан қилишлигини сўраб қоламиз.

المرفقات

2

Исломий ақида сояси отидаги ҳаёт менга шундай ўргатди 06
Исломий ақида сояси отидаги ҳаёт менга шундай ўргатди 06