البحث

عبارات مقترحة:

النصير

كلمة (النصير) في اللغة (فعيل) بمعنى (فاعل) أي الناصر، ومعناه العون...

الأعلى

كلمة (الأعلى) اسمُ تفضيل من العُلُوِّ، وهو الارتفاع، وهو اسمٌ من...

العالم

كلمة (عالم) في اللغة اسم فاعل من الفعل (عَلِمَ يَعلَمُ) والعلم...

Мусулмон киши тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга эргашиши шартми?

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Муҳаммад Султон Маъсумий Хужандий ، Исмоил Муҳаммад Ёқуб
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات المذاهب السنية الأخرى
Ушбу мўъжаз китобда Ислом динининг моҳияти нима? Мазҳаб нима дегани? Ислом динига мушарраф бўлган ҳар бир киши тўрт мазҳабдан бирини маҳкам тутиши, яъни ё моликий ё ҳанафий ё шофеий ё ҳанбалий ё бошқа бир мазҳабда бўлиши шартми? каби саволларга батафсил жавоб берилган.

التفاصيل

Мусулмон киши тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга эргашиши шартми? Муаллиф ҳақида Туғилиши, насл-насаби: Илм таҳсили, ушбу мақсадда қилган сафарлари, устозлари: Синов ва имтиҳонларга дучор бўлиши ва уларга сабр қилиши: Ёзган асарлари: Тақдим Ҳукмни олишда Китоб ва Суннатга мурожаат қилишнинг фарзлиги Узрлар жами уч турли бўлиши мумкин: Муаллиф муқаддимаси Иймон ва Ислом ҳақиқати баёни Тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга тақлид қилиш фарз ҳам, мандуб-суннат ҳам эмас! Ислом динининг асоси фақат Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларига амал қилишдир Кейин келганлар ўзгартирдилар, алмаштирди-лар, фақат бир мазҳабга тақлид қилишни шарт санаб, бўлиниб кетдилар Инсон вафот этгач, қабрида мазҳаб ёки тариқатдан сўраладими?! Муайян бир мазҳабни лозим тутиш шартлиги ҳақидаги гапнинг асли сиёсатларга бориб тақалади Деҳлавий «Ал-инсоф» рисоласида мазҳабнинг бидъат эканини исботлагани Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-дан бошқа бировга таассуб қилса, у адашган ва жоҳилдир! Камол ибн Ҳумомнинг муайян мазҳабни лозим тутиш шарт эмаслиги ҳақидаги таҳқиқи Эргашиладиган ва иқтидо қилинадиган имом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар Имом Абу Ҳанифанинг мазҳаби — Китоб ва Суннатга амал қилишдир Мужтаҳид ҳам хато қилади, бироқ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хатодан маъсум-дирлар Жуда муҳим эслатма Бу умматнинг охири унинг аввали тузалган нарса билангина тузалади Фахр ар-Розийнинг уламолар Аллоҳнинг дини ва шариатини ўзгартиришгани ҳақидаги ҳикояси Имом Аъзам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар, бошқа ҳеч ким эмас Аллоҳ таоло бизни Тўғри Йўлни тутишга буюрган Ғазабга дучор бўлганларнинг сифатларидан бири — улар ҳақни ўз мазҳаблари аҳлидан бошқадан қабул қилмайдилар Ҳақиқат шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни айнан бир мазҳабни лозим тутишга мажбур қилмаганлар 2011 йил 4-июл  Мусулмон киши тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга эргашиши шартми?[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]Аллома Муҳаммад Султон ал-Маъсумий ал-ХўжандийТақдим, тахриж, таҳқиқ ва изоҳлар муаллифи: Салим ибн Ийд ал-Ҳилолий—™Таржимон: Исмоил Муҳаммад ЯъқубМуҳаррир: Абу Абдуллоҳ ШошийМанба: Ислом нури веб саҳифасиЯпония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси/Мусулмон киши тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга эргашиши шартми?Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимиз-нинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштир-ган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бераман.«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳ-дан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта, Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган Зотдир» (Нисо: 1).«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).Аммо баъд..Мазҳабларга эргашувчилар ўртасидаги тортишув ва ихтилофлардан бохабар одам «мазҳабчилик таассуби фитнаси» мусулмонларнинг қолоқликка юз тутишлари омилларидан бири эканига шубҳа қилмай-ди. Чунки, айни шу омил уларнинг ақлларини ишлатмайдиган қилиб қўйди, натижада улар биров-ларнинг ақллари билан фикрлашга одатландилар. Ҳолбуки, имомларнинг илк даврдаги шогирдлари раҳимаҳумуллоҳ уларнинг сўзларига кейинги даврдаги кўр-кўрона тақлид қилувчилар қилганидек таассуб қилмасдилар, бу (кейинги даврдаги)ларнинг ўртасига шайтон адовату нафрат уруғларини экди, ўрталарида жангу жадал оловини ёқди, натижада улар мужтаҳид имомларнинг сўзларидан юз ўгириб, мазҳабларнинг номидан бошқа нарсасини қолдирмаган мутааххир-ларнинг ифтирозий (фаразий, ҳаётда бўлмайдиган) гапларига маҳкам ёпишдилар.Ушбу ҳақиқатни асрлар оша жуда кўп уламолар тушуниб етдилар, бу ҳақда ёздилар, очиқ-ойдин тушунтириб, баён қилдилар. Маъсумий раҳимаҳуллоҳ-нинг «Япония мусулмонларига Султоннинг ҳадяси» номли ушбу рисоласи ҳажми кичик бўлишига қарамай, бу мавзуда ёзилган китоблар ичида энг фойдалиси бўлса ажаб эмас. Зеро, рисола ўзининг лафзларининг енгиллиги ва ҳужжатларининг кучли-лиги ва мавзуни тўлақонли ёритиб бериши билан ажралиб туради. Мен ушбу рисолани «мазҳабчилик таассуби фитнаси жон томирига берилган зарба», деб атаган бўлардим.Ушбу рисола бир неча бор нашр этилган — бу ҳақда қуйироқда муаллиф таржимаи ҳолида айтиб ўтаман — бироқ, улар таҳқиқ қилинмаган, шарҳлан-маган ва ҳадислари тахриж қилинмаган бўлиб, ушбу камчиликлари тўлдирилган янги бир нашрга эҳтиёж бор эди.Рисолани нашрга ҳозирлар эканман, унга қуйида-гиларни зиёда қилдим:1) Унга тақдим (сўзбоши) ёзиб, унда «мусулмон киши тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга эргашишга мажбурми?» деган саволга жавоб беришга уриндим, ушбу саволнинг ислом жамияти ичида пайдо бўлиши ва мусулмонларнинг онгига сингдирилиши омиллари ҳақида сўз юритдим.2) Тахриж қилдим, яъни муаллиф истишҳод (ўз сўзларини далиллаш) учун келтирган Қуръон оятлари-нинг сура ва рақамларини, ҳадиси шарифларнинг манбаларини келтирдим.3) Таҳқиқ қилдим, яъни уламоларнинг сўзларидан келтирилган нақллар хусусида имкон қадар аслиятга мурожаат қилиб, бироз бошқачароқ бўлиб қолган жойлар бўлса, уларни асл манбадагисига алиштирдим. Қўшимча тушунтириш ва тафсилотга эҳтиёж кўрганим ўринларда мўъжаз изоҳлар бериб ўтдим, бироз чўзилиб кетгандек кўринган жойларини салгина қисқартирдим.Агар тўғриликка эришган бўлсам, «(Бунга) ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами билангина муваффақ бўлурман. Ўзига суяндим ва Ўзига илтижо қилурман» (Ҳуд: 88). Агар хато ва нуқсонларга йўл қўйган бўлсам, «Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс — агар Парвардигоримнинг Ўзи раҳм қилмаса — албатта барча ёмонликларга буюрувчидир» (Юсуф: 53).Аллоҳ таборака ва таолодан ушбу амалимиз билан мусулмонларни фойдалантиришини, Ўз даргоҳида ҳусни қабул айлашини, қиёмат куни ҳасанотларимиз мезонида қилишини сўрайман.Абу Усома Салим ибн Ийд ал-Ҳилолий ас-Салафий.27 муҳаррам 1403 ҳижрий. Муаллиф ҳақидаЗамонаси ва яшаган муҳити:Кўр-кўрона тақлиднинг одамлар орасида кенг ёйилиши кейинги асрлардаги мазҳабчилик кўриниш-ларининг энг катта кўринишига айланди, ҳатто исломий ўлкалардан биронта ҳам ўлка ундан холи бўлмади. Мовароуннаҳр ҳам мазҳабчилик таассуби батамом истило этган диёрлардан бўлиб, таассуб бу диёр аҳлларининг ақлини чирмаб олган, бунинг натижасида уларнинг эътиқоди қуйидагича кўриниш олганди:— Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мазҳабига тақлид қилган кишигина мусулмон саналади;— Моликийлар, шофеийлар, ҳанбалийлар ва аҳли ҳадислар хато ва залолат устида;— Ҳанафий мазҳабидаги киши шофеия аёлга никоҳланиши дуруст эмас, чунки шофеийлар истисно туфайли (яъни, «Ин ша Аллоҳ мўминман (агар Аллоҳ хоҳласа мўминман)» деб иймонда истиснони жоиз санаганлари учун) кофир ҳисобланишади;— Сўфий тариқат шайхларидан биронтасига байъат (қўл бериш) шарт, улар ичида энг тўғриси нақшбандийлик тариқати ҳисобланади;— Аҳли сунна фақат мотурийдий ва ашъарий-лардир, улардан бошқалар ҳаммаси бидъатчилардир.Муҳаммад Султон ал-Маъсумий ана шундай сўфиёна муҳит ичида ўсиб улғайди. Туғилиши, насл-насаби:Исми шарифи Абу Абдилкарим Муҳаммад Султон ибн Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ўрин ибн Муҳаммад Мир Саййид ибн Абдурраҳим ибн Абдуллоҳ ибн Абдуллатиф ибн Муҳаммад Маъсум ал-Маъсумий ал-Хўжандий бўлиб, бобокалонига нисбатан Маъсумий номи билан машҳур бўлган.Киндик қони тўкилган ватани Мовароуннаҳрнинг Фарғона ўлкасидаги, Сайҳун дарёсига (Сирдарёга) яқин Хўжанд шаҳридир.1297 ҳижрийда (1880 милодий.) ўзига тўқ, фозил, олим ва адиблар хонадонида дунёга келди, ота-онаси қўлларида хат-саводи чиқди. Илм таҳсили, ушбу мақсадда қилган сафарлари, устозлари:Маъсумий дастлаб ўз диёри аҳли тили бўлмиш форс тилида битилган китоб ва рисолаларни ўқиб чиқади, сўнгра араб тилининг сарф, наҳв, балоғат қоидаларини ўрганишга киришади ва «Муъзий», «Занжоний», «Авомил», «Кофия» каби китобларни мутолаа қилади. Сўнгра илм таҳсилига чуқурроқ киришиб, мантиқ ва фалсафага оид китобларни, чунончи «Мусалламул-улум»ни Қози Муборак шарҳи билан, «Ҳикматул-айн»ни шарҳи билан, Ибн Сино-нинг «Ишорот»ини, ақоидга оид «Насафия», «Азу-дия», «Таҳовия», «Жавҳаратут-тавҳид», «Санусия» ва бошқа китобларни устозлари Муҳаммад Аваз ал-Хўжандий ва Абдурраззоқ ал-Марғилоний ал-Бухорий қўлларида ўқийди.Йигирма уч ёшида унда мутолаа малакаси ҳосил бўлди ва муқаллидларнинг хатолари, ўзаро зиддият-лари ва имомларга мухолифликлари ҳақида одамлар ичида ошкора гапира бошлади. Мазҳабчилик таассуби гирдобига шўнғиб кетган муқаллидлар ота-бобола-рининг йўлига ҳамият қилиб, ғазабдан бурунлари қизариб, унга маломат тошларини ота бошладилар. Ўртада талашиб-тортишувлар кучайиб кетгач, Маъсумий Ҳижоз сафарини қасд қилади ва 1323 ҳижрий шаввол ойида (1905 й.) Аллоҳга таваккул қилиб, йўлга чиқади. Бухородан поездга ўтириб, Красновод шаҳрига етиб келади. Ундан кемага ўтириб, Каспий орқали Боку шаҳрига ўтади. Ундан Тифлисга, сўнг Новороссийскка, сўнг Ялтага, сўнг Севастополга, сўнг Одессага, сўнг Истанбулга келади ва шу ердаги Юлдуз жомеъ масжидида жумъа намозига ҳозир бўлади. Султон Абдулҳамид раҳимаҳуллоҳ қабулида бўлади, Усмонийлар халифалиги пойтахтида ҳақиқат талаб мўминнинг қалбини қон йиғлатадиган ҳолат-ларга шоҳид бўлади.Маъсумий раҳимаҳуллоҳ ёзади: «... Сўнгра мен китоб бозорини ва айрим босмахоналарни айланиб чиқдим. Шу аснода Тафтазонийнинг «Ал-ақоидун-насафия шарҳи» қўлимга тушиб қолди, кўп ўқиганим-дан у менга ёд бўлиб кетган эди. Китобни варақлар эканман, «Имомат ҳақидаги боб» ундан олиб ташлан-ганига гувоҳ бўлдим. Сабабини суриштирсам, айтиш-дики, унда имомлар Қурайшдан бўлади, бошқалардан бўлиши жоиз эмас, деган масала бор экан. Султон Абдулҳамиднинг пири Абул-Ҳуда ушбу масаладан воқиф бўлгач, айни шу масала арабларни туркларга қарши қўзғотади, шунинг учун уни китобдан олиб ташлаш лозим, деб султонга уқтирибди. Шундан сўнг султон Абдулҳамид «Имомат боби»ни китобдан олиб ташлашга амр берибди ва китобни ушбу бобни олиб ташлаб, босиб чиқарибдилар. Бу гапни эшитганимдан кейин туркларга жаноза нидоси билан нидо қилдим (яъни, булар ҳам тугабди, деб улардан қўлимни силта-дим) ва бир ҳасратимга ўн ҳасрат қўшилди»[1].Шундан сўнг, Маъсумий пароходга миниб, Измир, Искандария, Сувайшдан ўтиб боради ва 1323 ҳижрий, зул-ҳижжа ойининг саккизинчи кунида (1906 й.) Маккаи Мукаррамага етиб келади. Ҳаж амалларини адо этади ва Ҳижоз уламоларидан баъзиларини зиёрат қилади. Бу ерда шайх Шуъайб ибн Абдурраҳмон ал-Мағрибий ал-Моликийда «Саҳиҳайн», «Ал-муваттоъ», «Мишкотул-масобийҳ» китобларини ўқийди, шайх-нинг санади ва ижозасини олади. Шунингдек, шайх Солиҳ Камол ал-Ҳанафий, шайх Муҳаммад Мурод ар-Рамзий ал-Қозоний, шайх Муҳаммад Саид Бобсил аш-Шофеий, шайх Аҳмад ал-Ҳазровий ва бошқалар билан мулоқот олиб боради. Уларнинг кўплари сўфий шайхлар бўлиб, Маъсумий улардан таъсирланади ва шайх Муҳаммад Маъсум ибн Абдуррашид ал-Мужаддидий ан-Нақшбандийга байъат (қўл) беради. Шайх унга сўфиёна сулук йўл-йўриқларини таълим беради, Исми Муфрадни (яъни, Аллоҳ таолонинг исмини) кўп такрор қилишга ва зикр пайтида шайхнинг сиймосини кўз олдига келтириб олишга буюради, сўнг муридларга сулук таълимини беришга ижозат беради. Бироқ, Маъсумийнинг қалби бундай ишларга таскин топмайди. Аллоҳдан мадад сўраб, мўътабар тафсир китобларини, шунингдек ҳадис девонларини ва уларнинг шарҳларини ўқиб ўрганади.Маъсумий Байтуллоҳда тўрт мазҳаб учун алоҳида мақом (меҳроб) қилинганлик бидъатига шоҳид бўлади, ҳанафийнинг шофеий имомга иқтидо қилмасдан, сафлар орасида ўз имомини кутиб ўтиришини ва аксинча, бошқа мазҳаблар аҳли ҳам шундай қилишини ўз кўзи билан кўради.Ал-Баладул-Аминда, яъни Маккаи Мукаррамада уч йил истиқомат қилганидан сўнг Мадинаи Мунавварага, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидлари зиёратига боради, у ерда Мадина уламолари билан учрашади, шайх Абдуллоҳ ал-Қаддумий ал-Ҳанбалийда «Муснад»нинг бир неча жузъини ва «Кашфул-хафоъ»нинг аввалги қисмларини ўқийди, шайх Аҳмад ал-Барзанжийда «Саҳиҳул Бухорий»ни ўқийди ва улар унга ижозат санадларини ёзиб берадилар.Шундан сўнг, Шом диёрига боришга азм қилади. Туяга миниб, Хайбарга, сўнг Алога, сўнг Солиҳнинг Мадоинига боради. Кейин поездга ўтириб, Табукка, ундан Маъонга, ундан Диръга ва ниҳоят Шом Дамашқига етиб келади. У ерда Шомнинг забардаст уламолари билан, жумладан шайх муҳаддис Бадруд-дин Юсуф ал-Муаммар, шайх Абдулҳаким ал-Қандаҳорий, шайх Абул-Хайр ибн Обидийн кабилар билан мулоқот олиб боради ва барчаларининг ижозатларига эришади.Дамашқда у мавлавия тариқати шайхларининг зикр мажлисларида бажарадиган рақс, айланиш, сурнай ва чилдирма чалиш каби ишларини инкор қилади (мункар-нотўғри санайди), Батоиҳий Рифоий-ларнинг шайтоний зикрлари ва иблисона ҳаракат-ларини инкор қилади. Кейин Байрутга жўнайди. У ерда Абдурраҳмон ибн Дарвеш ал-Ҳут ва шайх Юсуф ан-Набҳонийлар билан учрашади. Сўнг ал-Масжидул-Ақсони зиёрат қилиб, у ерда бир неча кун туради. Сўнгра Порт Саид ва Исмоилия йўли орқали Мисрга сафар қилади. Қоҳирага келиб, ал-Жомиъул-Азҳарда равоқи сулаймонийда истиқомат қилади. Шайх Муҳаммад Бухайт ал-Мутийъий ва шайх Муҳаммад Рашид Ризо билан кўришади, «Ал-манор» мажалла-сида ўз мақолалари билан иштирок этади, мажалла-нинг барча сонларини ва шайх Муҳаммад Абдуҳнинг китобларини, шунингдек, шайхулислом Ибн Таймия ва унинг шогирди Ибн Қаййим ал-Жавзийяларнинг босмадан чиққан китобларини сотиб олади. Унинг сотиб олган китоблари сони рисолалар ва мажалла-лардан ташқари мингтага етган эди.Шундан сўнг, ватанга қайтиш тараддудига туша-ди. Аввал Юнонистонга, сўнг Истанбулга, сўнг Одессага келади. Поездга ўтириб, Харков, Москва, Пенза, Самара, Оренбург ва Тошкентдан ўтиб, Хўжандга, ўз уйига, ота-онаси ва яқинлари бағрига етиб келади.Юртга қайтиб келгач, шайх Маъсумий отаси ташкил қилган мадрасада дарс бериш билан машғул бўлади, Ибн Таймия, Ибн Қаййим ал-Жавзия ва Ибн Абдилбар раҳимаҳумуллоҳ китобларини мутолаа қилишга боши билан шўнғийди ва улар орқали ҳақни топади. 1328 ҳижрийда шаръий маҳкамага муфтий ва раис этиб тайинланади. Маъсумий ҳаётининг мана шу босқичи ҳар бир масаланинг асоси ва далилини имкон қадар чуқур ўрганиш ва текшириш даври бўлиб қолди. У китобларни китобларга солиштирар, ҳар бир масалани Китоб ва Суннат тарозисига солиб ўлчарди. Ўқиш ва изланишлар орқали салафлар манҳажининг энг соғлом манҳаж эканини англаб етади ва уни маҳкам ушлайди. Қадимги ва янги муқаллидлардан кўпларига раддиялар битади. Унинг саъй-ҳаракатлари таъсирида Мовароуннаҳр диёрида янгиланиш ҳосил бўлди, салафлар фикри ёйилди. Аллоҳни қўйиб, сиғиниб кетилган мозорлар, қадамжо ва сағаналардан кўплари бузиб ташланди. Синов ва имтиҳонларга дучор бўлиши ва уларга сабр қилиши:Маъсумий раҳимаҳуллоҳ Аллоҳга бўлган даъвати-да шу йўсин давом этаркан, шу орада 1917 йилги болшевиклар инқилоби юз берди. Кўпчилик оддий халқ болшевикларнинг озодлик ва тенглик ҳақидаги чўпчакларига алданиб, ушбу инқилобни қучоқ очиб кутиб олдилар, «Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадун Расулуллоҳ» деб ёзилган, остига эса «ҳуррият, адолат ва тенглик» сўзлари битилган байроқларни баланд кўтардилар, исломий шўро (парламент) ва маҳкамалар таъсис қилдилар ва Маъсумийни ўзлари устидан раис қилиб сайладилар. У оқсоқоллар ва делегатларнинг мажлисларида иштирок этиш учун Москвага ҳам борди. Бироқ, бир неча ой ичида вазият ўзгариб, Ленин ва Сталин бошчилигидаги қизил саратон тиш қайраб, чор атрофга фасод ёйишга киришди, уламо-ларни қирғин қилдилар, минг-минглаб инсонларни Сибирга сургун қилдилар, жуда кўпчилик аҳли илмлар ҳалок қилинди, айримларигина Аллоҳнинг фазли билан ўлимдан қутулиб қолдилар. Маъсумий ҳам 1342 ҳижрий (1924 й.) Хўжандда ҳибсга олинади, сўнгра Аллоҳнинг фазли билан қутулиб чиқади. Кейин 1344 ҳижрий (1926 й.) иккинчи марта қамалади, бу сафар ҳам Аллоҳнинг инояти билан қамоқдан қутулиб, Хўжанддан Марғилонга кетади. Марғилон аҳли уни илиқ қарши олиб, қозилик мансабига тайин қиладилар. Бироқ, болшавойлар уни қаттиқ назорат қилишгани боис ҳақ билан ҳукм қилиш имкони қолмаганидан сўнг қозиликдан бўшаб кетади. Бироқ, олдинда уни яна синов ва имтиҳонлар кутиб турарди. Тошкентда кўпчилик жамоат кўзи олдида худосиз атеистлар билан мунозара ўтказиб, уларнинг шармандасини чиқаради. Шунинг учун Марғилонга қайтганидан сўнг ғазабга тўлган атеистлар унинг уйига бостириб кириб, барча мол-мулкини мусодара қиладилар. Унинг ўзини учинчи марта қамоққа ташлаб, бу сафар отувга ҳукм қиладилар. Бироқ, Аллоҳ таоло бу сафар ҳам уларнинг макридан нажот бериб, Маъсумий 1928 йили Хитойга қочиб ўтишга муваффақ бўлади. У ерда бир неча йил тургач, 1353 ҳижрийда (1934 й.) зул-қаъда ойида Хитойдан Маккаи Мукаррамани қасд қилиб, йўлга чиқди ва 1353 ҳижрий зул-ҳижжа ойида Маккага етиб келиб, шу ерни ватан тутди ва Маккаи Мукаррамадаги «Дорул-ҳадис»да мударрислик қила бошлади. У кўп йиллар мобайнида ҳаж ойларида Масжидул Ҳаромда турк тилида дарс ўтар, туркий тилда сўзлашувчи ҳожилар унинг дарсларида иштирок этишарди. Шайх Маъсумий 1380 ҳижрийда (1960 й.) вафот этди, Аллоҳ раҳматига олган ва Ўз фазлу карами билан жаннат-ларидан жой берган бўлсин. Ёзган асарлари:Маъсумий раҳимаҳуллоҳнинг туркий ва араб тилларида битган бир қанча рисолалари бор. Жумладан:1) «Ҳадийятус-султон ила қурроил-Қуръан»;2) «Фий адабит-тилава ва ахзил-ужрати алайҳи»;3) «Иршадул-умматил-исламийя фит-таҳзийри мин мадарисин-насронийя»;4) «Аз-заҳабул-асийл фил-ҳавзил-мудаввари ват-товийл»;5) «Ал-лаъалил-аалия фир-риҳлатил-ҳижазийя»;6) «Ад-дуррул-масувну фий асаанийди уламааир-рубъил-маскуун»7) «Ад-дурарус-самийна фий ҳукмис-солати фий сиябил-базила»;8) «Табйийнул-умуур фий ахзил-кафароти ваз-золаматил-хирожа вал-мукууса вал-ушуур»;9) «Ас-сайфус-соримул-ҳатуф фий тахтиъати муса бикийюв»;10) «Санадул-ижаза литолибил-ифада»;11) «Туҳфатул-аброр фий фазоили саййидил-истиғфар»;12) «Ал-ҳадийятул-маъсумийя фий низомит-тижара»;13) «Ал-мустадрак анил-асаанийдил-мустаҳлак»;14) «Рафъул-илтибас фий амрил-хазири ва иляс»;15) «Туҳфатус-султон фий тарбиятиш-шуббан»;16) «Жалаъул-буус фий инқилаби биладир-руус»;17) «Ал-қовлус-садийд фий тафсийри суратил-ҳадийд»;18) «Ҳукмуллоҳил-ваҳидис-сомад фий ҳукмит-толиби минал-маййитил-мадад»;19) «Ал-бурҳанус-саатиъ фий табарруъил-матбуъи минат-таабиъ»;20) «Танбеҳун-нубалаи минал-уқолаъи ила қовли Ҳамид ал-Фақий аннал-малаиката ғойру уқолаъи»;21) «Ал-мушаҳадатул-маъсумийя инда қобри хойрил-барийя»;22) «Тамйизул-маҳзузийн анил-маҳрумийн фий тафсийри аятил-хитобатил-илаҳийя»;23) «Авзоҳул-бурҳан фий тафсийри уммил-қуръан»;24) «Ҳадийятус-султон ила муслимий биладил-ябан».«Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси» деб номланган ушбу китоб таҳририни муал-лиф 1358 ҳижрий муҳаррам ойининг ўн бешинчисида ниҳоясига етказган бўлиб, биринчи марта 1368 ҳижрийда (1949) Мисрдаги «Ал-бобул-ҳалабий» мат-баасида чоп этилган. Шу йили шайх Албоний Маккаи Мукаррамага ҳаж фаризасини адо этгани бориб, аллома Маъсумийнинг зиёратида бўлади ва Маъсумий раҳимаҳуллоҳ унга ушбу китобдан бир нусха ҳадя қилади[2].Ушбу «Ҳадийятус-султон» китоби то 1970 йилгача шайх Албонийнинг кутубхонасида туради. Шу йили Дамашқда Китоб ва Суннатга чақирувчи салафийлар ва мазҳабий тақлидчилар ўртасидаги хилоф ўта кескин тус олиб, тақлид тарафдорлари умуман салафия даъватига ва хусусан шайх Албонийга қарши иккита китоб чоп қилиб, тарқатишади.Улардан бири шайх Муҳаммад Ҳомид раҳимаҳул-лоҳнинг «Лузум иттибаъил-аимма ҳасман лил-фавзод-динийя» (Диний анархияга барҳам бериш учун имомларга эргашиш лозимлиги) деб номланган китоби бўлиб, муаллифи унда шайх Албоний «Сифату солатин-набий» (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларининг сифати) китоби муқаддимасида келтирган тўртала имомнинг сўзларидан парчалар нақл қилиб, уларни Китоб ва Суннатга қайтишга ва бу икки асосни салаф солиҳлар тушунгандек тушунишга чақирувчиларга раддия билдиришда ўз сўзларининг асосига айлантиради.Иккинчи китоб, Аҳмад ал-Баёнуний мушрифлиги (раҳбарлиги) остида чоп қилинган «Ижтиҳод ва мужтаҳидлар» китоби эди. Шундан сўнг, устоз Муҳаммад Ийд Аббосий мазкур иккала китобга раддия сифатида ушбу «Ҳадийятус-султон» китобини қайта чоп қилдиради.Устоз Муҳаммад Ийд Аббосий Аллома Маъсумий-нинг ушбу рисоласи мавзусини ўқувчи онгига яқинлаштириш мақсадида унинг сарлавҳаси остига «Мусулмон киши тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга эргашишга мажбурми?» деган қўшимча сарлавҳа қўяди.Лекин, мазҳабпарастлардан бири бу китобда келтирилган гапларга чидай олмай, тилига келганини айта бошлади ва ўзининг «Ал-ламазҳабийя ахтору бидъатин туҳаддидуш-шариъатал-исламийя» (Мазҳаб-сизлик ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир) деб номланган рисоласини чиқарди. Муҳаммад Ийд Аббосий унга раддия сифатида «Бидъатут-таассубил-мазҳабий» (Мазҳабчилик таассу-би бидъати) китобини ёзди.Аллома Маъсумий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу «Ҳадийятус-султон» (Япония мусулмонларига Сул-тоннинг ҳадяси) китоби 1398 ҳижрий (1978), 1401 ҳижрий (1981) йилларда қайта чоп қилинди.Учинчи нашри тугаб кетгач, ношир уни яна қайта чоп қилишга азм қилиб, мендан уни таҳқиқ қилишни сўради ва мен қўлимдан келганича уни таҳқиқ қилдим.Мухолифлардан умид шуки, бизга нисбатан кўнгилларини кенгроқ қилсинлар. Чунки, фикрлардаги ихтилоф дўстона муносабатларга путур етказмаса яхши бўлади. Ва менга холис насиҳат қилишга уринсинлар. Чунки, насиҳат холис ниятли ва кўнгли тоза одамнинг тутумидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинганки: «Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсасидир, қаерда топса ҳам унга ҳақлироқдир». Аллоҳ Ўзи мададкор бўлсин. Тақдим Ҳукмни олишда Китоб ва Суннатга мурожаат қилишнинг фарзлигиДаставвал одамлар ўн аср мобайнида Одам алайҳиссалом миллатида битта уммат бўлган эди[3]. Кейинчалик шайтон уларни динларидан оздирди, уларга Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ҳаром қилиб берди ва улар ихтилофларга берилдилар. Шундан сўнг, Аллоҳ таоло инсонларга бирин-кетин пайғамбар-лар юборди. Улар инсонларни ягона Аллоҳга ибодат қилишга ва ихтилоф ўринларида фақат Унинг сўзини олишга буюрдилар.Бу гапимизнинг асли-асоси қуйидаги ояти кари-мада баён қилинган: «Одамлар бир миллат эдилар. Сўнг (ораларида келишмовчиликлар пайдо бўл-гач), Аллоҳ (мўминларга) хушхабар элтувчи ва (кофирларни жаҳаннам азобидан) қўрқитувчи пайғамбарларини юборди. Ва уларга қўшиб одам-лар орасида чиққан тортишувларга ҳакам бўлсин, деб ҳақ китобни нозил қилди» (Бақара: 213).Аввалги пайғамбарлардан анча замонлар ўтиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга тўғри йўлни баён қилиб бериш ва уларни келишолмай қолган ўринларида Аллоҳнинг изни билан ҳаққа йўллаш учун пайғамбар бўлиб келдилар.Аллоҳ таоло айтади: «Биз сизга иймон келтирган қавм учун ҳидоят ва раҳмат бўлган бу Китоб — Қуръонни фақат уларга ўзлари ихтилоф этаётган нарсаларни баён қилиб беришингиз учунгина нозил қилдик» (Наҳл: 64).Бу оятда Қуръоннинг нозил қилиниши сабаби баён қилиб берилди, Пайғамбарнинг вазифаси фақат етказиш экани белгилаб берилди, шунинг учун Аллоҳ таоло томонидан нозил бўлувчи оятлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўзларига нозил қилинган нарсаларга эргашишга буюрарди.Аллоҳ таоло айтди: «Эй Пайғамбар, Аллоҳдан қўрқинг ва кофир, мунофиқ кимсаларга бўйсун-манг! Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир. Ва (фақат) сизга Парвардигорингиз томонидан ваҳий қилинадиган оятларга эргашинг! Албатта, Аллоҳ сизлар қилаётган амаллардан огоҳ бўлган Зотдир» (Аҳзоб: 1-2).Аллоҳ таоло айтди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Пар­вардигорингиздан сизга ваҳий қилинган нарсаларга эргашинг! Ҳеч қандай барҳақ илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзи ҳақдир. Мушриклардан юз ўгиринг!» (Анъом: 106).Аллоҳ таоло айтди: «Сўнгра (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сизни (дин) ишидан бир ша­риат (аниқ-равшан йўл) устида (барқарор) қилдик. Бас, сиз (фақат мана шу йўлга) эргашинг ва билмайдиган кимсаларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!» (Жосия: 18).Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Парвар-дигор таолонинг буйруғига ижобат қилдилар. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ҳақда шундай гувоҳлик беради: «Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир» (Ван-нажм: 3-4).Аллоҳ таоло бандаси ва элчисига амр этган буйруқлардан бири у зот ўзларига Парвардигор томонидан ваҳий қилинаётган нарсаларни инсонларга етказишлари ва баён қилиб беришлари эди.Аллоҳ таоло айтади: «Эй пайғамбар, сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарсани етказинг! Агар (бу фармонга амал) қилма-сангиз, Унинг элчилигини (бандаларига) етказма-ган бўлурсиз, Аллоҳ Сизни одамлардан (зараридан) сақлагай. Албатта Аллоҳ кофир қавмни ҳидоят қилмас» (Моида: 67).Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Парвар-дигорларининг рисолатларини тўла-тўкис, заррача камайтирмасдан етказдилар. Бунга Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳам, мўминлар ҳам шоҳидлик бердилар.Аллоҳ таоло айтди: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3).Уммул муъминийн Оиша розияллоҳу анҳо Масруққа айтганлар: «Ким сенга Муҳаммад соллалло-ҳу алайҳи ва саллам ўзларига нозил қилинган нарсалардан бирортасини яшириб айтмаганлар, деб айтса, ёлғон айтибди» (Бухорий (8/275, 606), Муслим (3/8) ривоят қилганлар).Ҳажжатул-вадоъда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳозир бўлган барча мусулмонлардан: «Сизлар мен ҳақимда сўраласизлар, шунда нима дейсизлар?», деб сўраганларида: «Гувоҳлик берамиз-ки, Сиз Парвардигорингизнинг рисолатини етказдин-гиз, омонатни адо этдингиз, умматга холис насиҳат қилдингиз, ўз зиммангиздаги вазифани бажардингиз», дедилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсаткич бармоқларини осмонга кўтариб, сўнг уни одамларга қаратиб: «Аллоҳим, Ўзинг гувоҳ бўл, Аллоҳим, Ўзинг гувоҳ бўл», дедилар[4].Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига ваҳийга эргашиш ва уни одамларга етказиш ва баён қилиб беришни, улар ўртасида пайдо бўлган келишмовчиликларда у билан ҳукм қилишни буюрди. Сабаби, У Ўзи яратган халқлар учун қандай қонун-қоида ва шариатлар яроқли бўлишини Ўзи яхши билади. Зотан, ҳар бир санъаткор ўзи вужудга келтирган санъат асарини ўзи яхши билади. Инсонларни Аллоҳ яратган, уларнинг ҳолатлари нима билан тузалишини ва қандай қилса тўғриликда давом этишини Буюк Яратувчи ўзи билади. Аллоҳ таоло айтади: «(Ахир) яратган зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор Зотдир» (Мулк: 14). Агар гап-сўзлар ва иш-амаллар устидан ҳукм чиқариш ваколати инсонга бериб қўйилганида шахслар ва замонларнинг фарқли бўлишига қараб ҳукмлар ҳам ўзгариб кетарди. Зеро, ўзгармас бир ҳукм билан ҳукм қилиш инсон имкониятидан ташқари ишдир. Демак, шундай экан, Аллоҳ таоло бандаларини Ўзига ва Пайғамбарига итоат қилишга буюрди, оят ва ҳадисга мухолиф бўлишдан қайтарди, ҳидоятни Ўз Китоби ва Пайғамбарининг Суннатида кафолатлади.Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ ва Унинг пайғам-бари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди» (Аҳзоб: 36).Аллоҳ таоло айтади: «Кимки пайғамбарга итоат этса, демак, Аллоҳга итоат этибди» (Нисо: 80).Аллоҳ таоло айтади: «(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» (Нур: 63).Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг: «Аллоҳга бўйсу-нингиз ва пайғамбарга бўйсунингиз! Энди агар юз ўгирсангизлар бас, (пайғамбар) зиммасида ўзига юкланган нарса (яъни, одамларга Аллоҳнинг динини етказиш) бордир, сизларнинг зиммангизда эса ўзларингизга юкланган нарса (пайғамбарга бўйсуниш) бордир. Агар унга бўйсунсангиз, ҳидоят топурсизлар. Пайғамбар зиммасида (сизларни зўрлаб динга киргизиш эмас, балки) фақат (сизлар-га Ҳақ динни) етказиш бордир» (Нур: 54).Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган-лар: «Ким менга итоат этса, жаннатга киради. Ким менга итоат этмаса, бош тортган бўлади» (Бухорий (13/249) ривояти).Яна айтганлар: «Мен сизларга маҳкам ушласангиз ҳаргиз адашмайдиган нарсани — Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатини қолдирдим» (Ҳоким (1/93), Байҳақий «Ас-сунанул-кубро»да (10/114) ва «Далои-лун-нубувва»да 5/449) келтирганлар, исноди саҳиҳ).Юқорида ўтганлардан маълум бўладики, агар тўғри йўлни истасак, ҳукмни Китоб ва Суннатдан сўрашимиз фарз бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло келишмовчилик ва ихтилоф пайтида Аллоҳ ва Расулига қайтишга, ҳал қилувчи сўнгги сўз Китоб ва Суннатники бўлишига амр этган.Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва Пайғамбарга ҳамда ўзларин-гиздан бўлган (яъни, мусулмон) ҳокимларга бўйсу-нингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир» (Нисо: 59).Ушбу оят далолатига кўра, хусуматлар ва ҳукми билинмаган ишлар Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамба-рининг Суннатига қайтарилиши лозим, мусулмонлар ўзаро ихтилоф қилган ишларида шу икки манбага мурожаат қилишлари керак. Мана шугина иймон ва итоат белгисидир. Низо ўринларида Китоб ва Суннатдан ҳукм сўрамаган ва бу икки манбага мурожаат қилмаган киши Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлмайди. Иймон доирасининг марказий нуқтаси саналадиган мазкур улкан ишдаги энг катта далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти бўлса керак: «Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича — бўйсунмагунла-рича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» (Нисо: 65).Унинг залворидан ерлар титраб, тоғлар қулай-диган, мўминнинг вужудига қалтироқ кириб, юраклар бўғизларга етадиган бу оғир қасам билан ҳокимлар-нинг ҳокими бўлган Зот Ўз нафсига қасамёд қилиб айтадики, ҳеч бир киши то барча ишларида Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳакам қилмагу-нича мўмин бўла олмайди, у зот нимага ҳукм қилса-лар, унга зоҳирда ҳам, ботинда ҳам бўйсуниш фарз бўлади. Чунки, у ҳақдир. Ҳақдан сўнг залолатдан бошқа нима ҳам бўларди?![5] Бу Аллоҳ ва Расулининг сўзига на бирон бир қонунни, на урфни, на қабила оқсоқоли фикрини, на кишиларнинг далилсиз сўзларини, на ақлий қиёсни, на шахсий тажрибани муқаддам қўядган, балки Аллоҳ жалла ва жалолуҳу ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чақириқларига ҳеч қандай тараддудсиз ва сустлик қилмасдан, дарҳол ижобат қиладиган, зоҳирда ҳам, ботинда ҳам таслим бўладиган тўла ва мутлақ ҳокимиятдир. Ундан бошқаси тақлид асосига ва кишиларнинг фикрларига суянадиган қинғир ҳокимиятлардир.Саҳобалар розияллоҳу анҳум ақлли зотлар бўлганлари ҳолда ўз етакчиликларини ва ақллари тизгинини осмондан унга ваҳий келадиган ва Қуръон нозил бўладиган Содиқу Масдуқ зотга топшириб қўйган эдилар. У зот ўзларига нозил бўлаётган оятлар тафсирини Аллоҳ истаганидек билардилар. У зот нимайки қилсалар, улар ҳам шуни қилишарди. Шунинг учун Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар.Улардан кейин тобеинлар ҳам мана шу тўғри манҳажда юрдилар ва шу йўлни тутдилар.Иш уч аср мана шу йўсинда давом этди. Дунёларидан озгина нарсага қаноат қиладиган уламолар вужудга келди. Улар илмга фақат уни зиммаларидаги вожиб деб кўрганларидан машғул бўлишган, қалблари султонлар ҳузуридаги обрў-эътибор умидидан холи бўлган, нафслари ўз нафсларига муҳаббат қўйишдан пок бўлган, бахт-саодатларини фақат Парвардигорларининг ибодати ва итоатида деб кўрган эдилар. Атрофларида шогирдлари улардан илм ва ҳикмат ўрганишар, уларнинг диллари ва ақлларини шаффоф руҳоният қамраб олганди. Агар бир масаланинг ҳукмини Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатларида ёки улардан бирида топсалар, уни маҳкам ушлардилар. Агар бу икки манбадан тополмасалар, умматнинг ижмоъига муро-жаат қилардилар. Зеро, уммат залолат устида жамлан-майди. Агар ундан ҳам тополмасалар, ўша масалани Қуръон ё Суннатдаги бошқа шундай бир масалага қиёс қилардилар, истинбот (ҳукм чиқариш) йўли билан шаръий ҳукмга эришиш йўлида бор куч-ҳаракатларини сарфлардилар.Баъзилари тўғриликка эришсалар, баъзилари хато ҳам қилардилар. Бироқ, бунда улар маъзур ва маъжур (ажрга эга) бўлардилар. Бунинг бир неча сабаблари бор бўлиб, Имом Шофеий уларни қуйидаги балоғатли ибора билан мўъжазгина қилиб ифодалаган эди: «Аммо, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган (яъни, саҳиҳ) бир ҳадисга мухолиф бўлишимиз, — умид қиламанки, бу билан бизни айбламайдилар иншооллоҳ — бунга ҳеч ким ҳақли эмасдир. Лекин, баъзан киши суннатни билмайди (яъни, ҳадисдан бехабар бўлади) ва суннатга хилоф қилиш қасди бўлмаган ҳолда унга хилоф сўз айтади. Баъзан киши ғофил бўлиб, таъвилда хатога йўл қўяди..» (Ар-рисала: 219-с).Шайхулислом Ибн Таймия буюк имомларнинг суннатга хилоф қилишларига бир неча узрлар баён қилиб, жумладан шундай дейди:«Маълумки, уммат тан олган забардаст уламо-лардан ҳеч бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларидан хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин, бирортасига мухолиф сўз айтишга қасд қилмаган. Барчалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш фарз эканига, ҳар қандай одамнинг сўзини қабул қилиш ҳам, тарк қилиш ҳам мумкинлигига ва фақат у зотнинг сўзлари бундан мустасно эканига қатъий иттифоқ қилганлар. Лекин улардан бирортаси саҳиҳ ҳадис мавжуд бўла туриб, унинг зиддига бир сўз айтган бўлса, ўша ҳадисни тарк қилганлигида у учун узр бўлмоғи зарур бўлади. Узрлар жами уч турли бўлиши мумкин:Биринчи: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисни айтмаганлар, деб эътиқод қилиши;Иккинчи: Бу сўз билан ўша масалани ирода қилмаганлар, деб эътиқод қилиши;Учинчи: (Ҳадиснинг) ҳукми мансух, деб эътиқод қилиши.Бу уч турли узрларнинг ҳар бири ортида бир неча сабаблар бор...». Сўнгра уларнинг сабабларини ва бунга мисолларни зикр қилади.[6] Бироқ, имомнинг узри унинг шогирдларига — уларга ҳақ очилганидан ёки баён қилинганидан сўнг — узр бўлиб қолмайди. Тўрт имомнинг айни шу маънони таъкидлайдиган, ўзларига тақлид қилинишга нисбатан уларнинг мавқифларини (позицияларини) баён қилиб берадиган ва ўзларини бундан пок эканларини эълон қиладиган сўзлари ворид бўлган. Бу эса уларнинг илму тақволарининг камолига далолат қилади. Зеро, улар бу сўзлари билан Суннатнинг ҳаммасини тўла эгалламаган эканларига ишора қилганлар. Шогирдлари уларнинг турли иборалар билан айтилган бир неча сўзларини ривоят қилган-ларки, ҳаммаси битта маънога, яъни саҳиҳлиги собит бўлган ҳадисни маҳкам ушлаш ва кишиларнинг унга мухолиф фикрларини тарк қилиш фарзлигига далолат қилади. Жумладан, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ шогирди Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга шундай насиҳат қилади: «Вой бўлсин сенга эй Яъқуб (Абу Юсуф), мендан эшитган ҳар бир сўзни ёзаверма. Чунки мен бугун бир фикрни ихтиёр этсам, (мумкинки) эртага уни тарк қиламан. Эртага бир фикрни ихтиёр этсам, (мумкинки) индинга уни тарк қиламан».[7] Бошқа имомлардан ҳам шу маънодаги сўзлар нақл қилинган ва барчалари «Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, шу менинг мазҳабимдир», деган фикрда иттифоқ қилган-лар.[8]Алома Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ айтади: «Уларнинг ўзлари ҳам тақлид қилинган фуқаҳолар тақлидни ботил санаган ва ўз асҳобларини уларга тақлид қилишдан қайтарган эканларига иқрор эдилар. Бу борада имомлар ичида энг қаттиқ тургани Шофеий раҳимаҳуллоҳ эди. У саҳиҳ асарларга эргашишни ва ҳужжат вожиб қилган нарсаларни олиш лозимлигини таъкидлар, тақлиддан буткул поклигини эълон қиларди. Аллоҳ бу ишини манфаатли қилган ва ажрини улуғ қилган бўлсин, жуда кўп яхшиликларга сабаб бўлди».[9]Шу сабабдан ҳам илгари имомларнинг тобеълари бўлмиш уламолар ўз имомларининг барча сўзларини ҳам олишавермаган, балки улардан айримларини суннатга мухолиф келгани сабабли тарк қилишган эди. Ҳатто, Имом Муҳаммад ибн Ҳасан ва Имом Абу Юсуф раҳимаҳумаллоҳ устозлари Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга мазҳабнинг тахминан учдан бирида хилоф қилганлар.[10]Кейинги давр уламоларидан ҳам баъзилари шу йўлни тутишган, мазҳабга мансубликлари уларни мазҳаб бошлиғининг фикрига мухолиф далилни билишган вақтда ўз мазҳабларига хилоф қилишдан тўсмаган эди. Мисол учун, Имом Нававий туя гўшти таҳоратни синдириши борасида шофеия мазҳабига мухолиф бўлганди.[11]Модомики, салафи солиҳлар тақлид, қарамлик ва ақлни ишлатмасликни Ислом рад ва инкор қиладиган иш деб, мусулмон киши уни зарурат бўлмаган пайтда ушлаши муносиб эмас, деб санаган эканлар, қандай қилиб ислом уммати ҳаётида асл-асос бўлиб келган ижтиҳод фавқулодда (иккиламчи) ишга айланиб қолди?![12] Дилларни ўзгартириб, бошларни айлантириб қўй-ган бундай улкан фикрий тўнтаришга олиб келган бир талай сабаблар борки, улар ичида диний омил йўқлигида шак-шубҳа йўқдир.Бу омиллар айланиб келиб, асосан сиёсатларга тақалади. Чунки, ижтиҳод уламоларнинг исломий қоидалар доираси ичида эркин фикрлашлари чўққи-сини ўзида мужассам этгани учун кўп ҳокимлар ижтиҳоддан қўрқишар, ижтиҳод уларнинг ҳокимиятни ўз истакларича бошқаришларига халақит берарди. Мисол учун, Имом Моликнинг мажбурланган киши-дан талоқ содир бўлмаслиги ҳақидаги фатвоси Банул Аббос халифаларининг оромларига анча путур етказган, чунки улар одамларнинг уларга берган байъатларига ишонч ҳосил қилиш мақсадида ана шу талоқни (яъни, агар байаътимда содиқ бўлмасам хотиним талоқ бўлсин деган гапни айтишга мажбур-лашни) ўйлаб топган эдилар. Ҳокимлар одамларни муайян мазҳабларда юришга мажбур қилмоқчи ҳам бўлганлар, бироқ бу ишлари аввал-бошдаёқ Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган уламоларнинг инкорига дуч келган.Халифа Мансур одамларни мажбуран Имом Молик мазҳабида юришга буйруқ бермоқчи бўлганида Имом Моликнинг ўзи биринчи бўлиб бунга қарши чиққан ва: «Эй амирал-муъминийн, бундай қилманг. Чунки, одамларга сўзлар етиб келган, ҳадисларни эшитганлар, ривоятлар нақл қилганлар, ҳар бир қавм илгари ўзига етиб келган нарсани ушлаб, ўшанга амал қилиб келган. Энди уларни эътиқодларидан қайтариш қийин, одамларни ўз ҳолига қўйинг, ҳар бир диёр аҳли ўзи танлаган нарсасида қолаверсин», деган эди.[13] Мазкур забардаст уламолар ўтиб кетганларидан кейин ҳокимларнинг рағбатларига ижобат қилувчи қавмлар (яъни, илм аҳллари) пайдо бўлди. Уларнинг ҳимматлари суст, азму қарорлари заиф бўлиб, илгариги пешқадам зотларнинг (илмлари) дастурхони-даги увоқлар билан ҳаёт кечиришни хуш кўрдилар ва (илмда) ожизликлари туфайли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммати ҳижрий тўртинчи юз йилликдан кейин унумсиз бўлиб қолганини айта бошладилар.Бу эса ижтиҳоддан қўрқув фикрини ривожланти-раётган сиёсатчиларнинг ижтиҳод эшигини ёпиш рағбатига айни мос тушадиган гап бўлди.Ибн Халдун айтади: «Уни (яъни, ижтиҳодни) унга нолойиқ бўлган ва раъйлари мўътабар бўлмаган кишиларга топшириб қўйилиши хавфи бўлгани боис (илмда) ожизликларини эълон қилиб, одамларни ўшаларга (яъни, илгариги пешқадамларга) тақлид қилишга чорладилар, тақлидларида ундан бунга ўтишдан ман қилдилар ва фақат ҳар бир муқаллид ўзи эргашган мазҳабигагина амал қилиши лозимлигини уқтирдилар...»[14] Ижтиҳодни ман қиладиган кишиларнинг далил халталарини титкилаб кўриб, унда ижтиҳод эшигини ёпишган биринчи кундан тортиб то бугунгача на Китобу Суннатдан, на асар ва на мўътабар ижмоъдан бирон шаръий далиллари борлигини топмадик. Бор-йўқ далиллари шуки, уммат на илм, на тақво жиҳатидан ижтиҳодга лаёқати бўлмаган мужтаҳидлик даъвосидаги кишиларга эргашиб кетиб, адашиш ва чалкашликларга тушиб қолмаслиги ва бунинг натижа-сида динбузарлик қилиб, дин аҳкомларини ўйин қилиб олмаслиги ва диний тартибсизликни (анархияни) пайдо қилиб қўймаслиги учунгина уламолари ижтиҳод эшигини ёпган эканлар.Шайх Муҳаммад Ҳомид айтади: «Лекин, ижтиҳод-га лаёқати бўлмаган киши мужтаҳидлик даъво қилмаслиги ва биздан олдинги умматларда содир бўлганидек кенг кўламдаги диний анархияга тушиб қолмаслигимиз учун, ана шунинг учун тақводор уламолар бу умматга унинг адашиш ва чалкашликка тушиб қолишидан шафқат қилиб бу эшикни ёпишни рай қилганлар».[15]Бу сўзда тўғриликдан улуш йўқдир. Чунки, бу гапда заррача эътибор бўлганида, Аллоҳ албатта унга бизни йўллаган бўларди. Чунки, У башарият учун дину дунёларида нима салоҳиятли бўлишини ҳам, нима улар учун зарарли бўлишини ҳам яхши билади. Шунинг учун уларнинг ҳаётларидаги катта-ю кичик ишларни қўймасдан, ҳаммаси учун буйруқ ё қайтариқ-лар содир этган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни қўймасдан ҳаммасини етказиб кетган-лар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган-лар: «Аллоҳ сизларга буюрган ишлардан бирортасини ҳам қўймасдан, мен уни сизларга буюрдим. Аллоҳ сизларни қайтарган ишлардан бирортасини қўймасдан, мен ундан сизларни қайтардим».[16]Аллоҳ таоло катта бир хатарни, улкан бир ёмон-ликни ва асрлар мобайнида ислом умматини қоплаб оладиган ва ҳамма ёқда диний анархияни пайдо қиладиган, мусулмонларни тирқиратиб, бўлиб ташлай-диган қора кунлар келишини била туриб, ундан огоҳлантирмаган бўлиши ақлга тўғри келадими?! Ёки У — субҳанаҳу — бандаларини улар бошига таҳдид соладиган нарсадан хабардор этишни унутганмикин?! Асло ундай бўлиши мумкин эмас!! Аллоҳ таоло айтади: «Парвардигорингиз унутувчи эмасдир» (Марям: 64).Битта нарсани билишингиз кифоя қиладики, Аллоҳ таоло қиёмат олдидан мусулмонларнинг бир авлоди йўлиқадиган жуда катта бир хатарни, яъни Дажжол чиқишини билиб, Ўзининг сўнгги пайғамбари воситасида ҳамма мусулмонларни огоҳлантирган. Шунингдек, ўтган пайғамбарлар ҳам умматларини ёлғончи ғилайдан (яъни, Дажжолдан) огоҳлантирган.Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ҳамма пайғамбарлар умматларини каззоб ғилайдан огоҳлантирганлар. Огоҳ бўлингларки, у ғилайдир, сизларнинг Парвардигорингиз ғилай эмас, унинг (яъни, Дажжолнинг) икки кўзи ўртасига «кофир» (ك ف ر ) деб ёзилган бўлади».[17]Фарқи шуки, фақат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматларини ўтган умматлар билмаган тафсилотлардан хабардор этганлар ва айтганларки: «Мен сизларга Дажжол ҳақида бирон-бир Пайғамбар ўз қавмига айтмаган бир гапни айтиб берайми? У ғилайдир, у билан бирга жаннат ва дўзахга ўхшаш нарса келади. Унинг жаннат деб айтаётгани дўзах бўлади».[18]Мусулмонларнинг бир авлоди йўлиқадиган бу бало ҳақидаги ҳадислар мутавотирлик даражасига етган бўлса-ю[19], нима учун барча мусулмонларни қоплаб оладиган шундай катта диний анархия ҳақида Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам Суннатларида бирор хабар топмаяпмиз?! Бу нарса Аллоҳнинг дини ҳақида билиб-билмай гапириш, Аллоҳ номидан ёлғон тўқиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан кизб эмасми, ахир?!Асрлар мобайнида ижтиҳод эшиги очиқ қолиши ортидан бутун уммат бошига келадиган бу фитна масиҳи дажжол фитнасидан ҳам каттароқ дейдиган бўлсак, бу гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу ҳадислари билан рад қилинадики: «Одам (алайҳиссалом) яратилганидан тортиб то қиёматгача Дажжолдан кўра (фитнаси) каттароқ халқ (махлуқ) йўқдир»[20].Биз кейинги даврлар муқаллидлари ўзлари бош-лари билан шўнғиб кетган мазҳабчилик таассуби фитнасини ҳимоя қилиш мақсадида ўйлаб топишган бу улкан фитна ҳақида бирон саҳиҳ хабар ё асарга дуч келармикинмиз, деб Суннат девонларини варақлаб чиқдик, бироқ ҳеч нарса топмадик. Аксинча, ижтиҳод эшигини ёпишдан келиб чиққан мазҳабчилик таассубидан огоҳлантиришни топдик.Амр ибн Қайс ас-Сакуний айтади: «Отам билан бирга Муовия ҳузурига бораётган элчилар ичида йўлга чиқдим. Бир кишининг одамларга ҳадис сўзлаётганини эшитдим. У шундай дерди: «Ёмонлар юқори кўтари-лиши, яхшилар пастлатилиши, амални йиғиштириб қўйилиши ва гапнинг ғолиб бўлиши, қавм ичида «маснот» (المَثْناة) ўқилиши ва улар ичида буни ўзгартирадиган ва инкор қиладиган кишининг бўлмас-лиги қиёмат аломатларидандир».«Маснот» нима?», деб сўралди.«Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидан бошқа ёзилган нарсалар», деди[21].Мен бу ҳадисни бир қавмга сўзлаб бердим, улар ичида Исмоил ибн Убайдуллоҳ ҳам бор эди. У: «Мен ҳам ўша сиз бўлган мажлисда бор эдим. У кишининг кимлигини биласизми?», деди. «Йўқ», дедим. «У Абдуллоҳ ибн Амр», деди.Ҳа, муқаллидлар ичида «маснот»ни ўқилди, гўёки у Аллоҳ таоло тарафидан нозил қилинган китобдек, ичларида унинг бир ҳарфини ҳам ўзгартирадиган одам бўлмади. Улар динни бўлиб ташладилар, дин аҳлини гуруҳларга айлантирдилар, ҳар бир гуруҳ ўзининг матбуъи (эргашган кишиси) ёнини олади ва фақат унга чорлайди, унга мухолиф бўлганларни қоралайди ва уларнинг сўзларига амал қилишни лозим кўрмайди, ҳатто улар гўё бутунлай бошқа миллатдек, уларга қарши раддиялар беришга, уларнинг сўзларини ўз эътиқодлари ва мазҳабларига мувофиқлаштиришга зўр бериб уринадилар. Таассуб уларда шу даражага етганки, ҳатто улардан бирлари — ўзи исломий университетлардан бирида устоз — шундай дейди: «Мен «Зодул-маъод» китобини шундай ҳанафийлаш-тирдимки — яъни, унга шу даражада ҳанафийлик либоси кийдирдимки — агар Ибн Қаййим уни кўрса, албатта ҳанафий бўлиб кетарди».«Уларнинг китоблари, бизнинг китобларимиз, уларнинг имомлари, бизнинг имомларимиз, уларнинг мазҳаби, бизнинг мазҳабимиз», деган сўзларни қўл-лайдилар.Қуръонни маҳжур (тарк қилинган нарса) қилдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннат-лари унутилди, мабодо бор бўлса ҳам, фақат табаррукланиш учун қолди. Аллоҳ таолонинг қуйида-ги сўзлари гўё уларда мужассам бўлди: «Сўнг (одамлар) ишларини (яъни, динларини) бўлаклар-га бўлиб юбордилар. Ҳар бир гуруҳ ўз олдилари-даги нарса (дин) билан хурсанддирлар» (Муъминун: 53).Яъни, ҳар бир фирқа китоблар тасниф қилиб, ўшаларни ушладилар, ўшаларга амал қилдилар ва бошқа китобларни тарк қилиб, фақат ўша китобларга чақирдилар.Мазҳабчилик таассубини эзиб янчиб ташлайдиган энг катта далил Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги марфуъ ҳукмидаги ҳадис бўлса ажаб эмас.У киши айтдилар: «Унинг ичида катталар қариб, ёшлар улғаядиган, одамлар уни суннат деб ушлаб, ундан бирон нарса тарк қилинса суннат тарк қилинди, дейдиган фитналар сизларни ўраб олганида, қандай қиларкансизлар?!».«Бу қачон бўлади»?», деб сўрадилар.«Олимларингиз кетса, (илмсиз қуруқ) қорила-рингиз кўпайса, фақиҳларингиз камайса, амирларин-гиз кўпайса, омонатдорларингиз камайса, охират амали билан дунё талаб қилинса, диндан бошқа нарса учун фақиҳ бўлинса», дедилар[22].Имом Ибн Қаййим ал-Жавзия мазҳабчиликдаги кишиларнинг фикрларига таассуб қилиш фитнасини чиройли қилиб тушунтиради. У энг яхши асрлар аҳлларини, уларнинг тўғрилик йўлига эргашганларини баён қилгач, шундай дейди: «Сўнг улардан кейин ўринларига келган авлодлар динларини парчаладилар ва гуруҳ-гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир гуруҳ ўз олдидаги нарсалар билан хурсанд бўлди, мазҳабларга таассуб қилишни диёнатлари ва асосий сармоялари қилиб олдилар, бошқа бирлари эса тақлиднинг ўзи билангина қаноатланиб: «Албатта бизлар ота-боболаримизни бир миллат — дин устида топган-миз ва албатта бизлар уларнинг изларидан бориб ҳидоят топгувчидирмиз» (Зухруф: 22), дедилар, ҳар икки гуруҳ ҳақдан четда бўлиб қолди, ҳақ тили уларга қарата: «Сизларнинг хомхаёлларингиз ҳам, аҳли китобнинг хомхаёллари ҳам ҳақ эмас» (Нисо: 123) деб хитоб қиларди.Шофеий раҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Мусулмонлар ижмоъ-иттифоқ қилганларки, кимгаки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари очиқ-равшан маълум бўлса, у киши уни қўйиб, бошқа бировнинг гапини олиши мумкин эмас».Абу Умар ва бошқа уламолар айтганлар: «Одамлар муқаллиднинг илм аҳлидан саналмаслигига ва илм ҳақни далили билан билиш эканига ижмоъ қилган-лар».Иш Абу Умар раҳимаҳуллоҳ айтганидекдир. Зеро, одамлар илм далилдан ҳосил бўлувчи маърифат экани ҳақида ихтилоф қилмайдилар. Аммо, далилсиз бўлга-нида у тақлидга айланади.Мазкур икки ижмоъ ҳавосига таассуб қилувчи ва кўр-кўрона тақлид қилувчини уламолар жамоатидан чиқаришни ва улардан пайғамбарларнинг меросидан бўлган улушларга ҳақдорлик соқит бўлишини ўз ичига олган. Зеро, уламолар пайғамбарларнинг ворисла-ридир, пайғамбарлар эса олтин ва кумуш мерос қолдирмаганлар, балки илмни мерос қўйганлар, ким уни олса тўла улушни олган бўлади. Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсани ўзи эргашган кишининг қавлига қайтаришга жон жаҳди билан уринадиган, соатлаб умрини таассуб ва ҳавога зое қиладиган ва зое қилаётганини ўзи сезмайдиган киши қандай қилиб Пайғамбар вориси бўла олади?! Аллоҳга қасамки, бу кенг ёйилган ва кўзларни кўр қилиб, дилларни тош қотириб қўйган, гўдаклар унда улғайган, катталар унда кексайган, шу туфайли Қуръон тарк қилинган жуда катта фитнадир. Бу нарса Аллоҳнинг Китобда битиб қўйилган қазо ва қадари билан бўлди. Ушбу бало кенгайиб, у сабабли ҳолат оғирлашиб шу даражага етдики, кўпчилик одамлар ундан бошқасини билмайдиган, фақат уни илм деб санайдиган бўлиб қолди, ҳақни ўз ўрнидан талаб қилувчи улар наздида фитнага дучор бўлган кишига ва ҳақни афзал кўрувчи зиёнкорга айланди. Ўзларига мухолиф бўлганлар йўлига тузоқ қўядиган, улар учун ёмонлик тилайдиган, уларга жаҳолат, зулм ва саркашлик ўқини отадиган, биродарларига: «Дарҳақи-қат мен у сизларнинг динингизни ўзгартириб юборишидан ёки Ер юзида бузғунчилик авж олдиришидан қўрқмоқдаман» (Ғофир: 26) дейдиган бўлиб қолдилар.Ўз қадр-қимматини биладиган кишига уларга илтифот қилмаслик ва улар олдидаги нарсага рози бўлмаслик муносиб бўлади. Агар унга суннати набавийя илми воқеъ бўлса, ўшанга енг шимариши лозим. Ҳали ғиз этиб қиёмат қойим бўлиб, қабрдагилар ер юзига, қалбдагилар ташқарига чиқари-либ, барча халойиқнинг қадами Аллоҳ ҳузурида бир текис туради ва ҳар бир банда ўзи тақдим қилган амалларни кўради, ҳақ ва ботил эгалари ўртасида ажралиш ҳосил бўлади, Парвардигорларининг Китобидан ва Пайғамбарларининг Суннатидан юз ўгирган кишилар ўзларининг козиб эканларини билишади»[23].Бизнинг юқоридаги гапларимиз уларнинг «ижти-ҳод эшигини фитнани тўсиб қолиш ва диний анархиянинг олдини олиш мақсадида ёпдилар», деган сўзларини тўғри деб фараз қилган ҳолатдаги гаплар эди. Дарҳақиқат, уларнинг сўзлари аксинча бўлганда саҳиҳроқ ва тўғриликка яқинроқ бўлиши маълум бўлди. Биз бунга Китобу Суннатдан далиллар олиб келдик. Энди бунга ақлий жиҳатдан бир изоҳни қўшимча қилиб, айтамизки: «Ижтиҳод эшигини ёпиш ҳақидаги даъволарингиз мужтаҳидлик даъво қилувчи-ларни ижтиҳод майдонидан тўса олади, деб ўйлайсизми?! Бир оғиз сўзларингиз уларни хоҳиш-ҳаволаридан тийиб қўя оладими?! Ижтиҳодни даъво қилувчи даъвогарлар Ғолиб ва Қудратли, азоби қаттиқ Зот бўлмиш Аллоҳ таолонинг амрига хилоф қилишди. Сизларнинг на қудратингиз, на қувватингиз бор. Нима, улар сизлардан Аллоҳдан кўра ҳам қаттиқроқ қўрқишадими?! Шак-шубҳасиз, улар сизларнинг буйруғингизга ҳам, маслаҳатларингизга ҳам парво қилишмайди, чунки улар Аллоҳдан қўрқишмайди, Ундан тақво қилишмайди. Шундай экан, сизларнинг сўзларингиздан фойда йўқ. Бу билан на бировни тўса оласиз, на ғаразли кимсаларни йўлидан қайтара оласиз. Балки, аксинча, улар бидъатлардан тозалай-диган ва суннатларни тирилтирадиган ҳақиқий мужтаҳидлардан майдон холи қолганини кўришгач, шавкатлари яна ҳам ортади, зўрликлари яна ҳам кучаяди, истаган ишларини қилаверишади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган-лар: «Албатта Аллоҳ илмни бандалари (қалби)дан суғуриб олиш билан олиб қўймайди, балки илмни олимларни олиш билан олиб қўяди. Ҳатто бирон-бир олимни қолдирмагач, одамлар жоҳил кимсаларни ўзларига бош қилиб олишади, улардан (фатво) сўрал-ганда илмсизлик билан фатво бериб, (ўзлари ҳам) адашиб, (бошқаларни ҳам) адаштиришади»[24].Илмнинг ёруғ уфқида ҳақ нури порлаб турса, ботил ўчиб йўқ бўлиб кетади, исломнинг кучли қуроллари мужтаҳидлар қўлида турганида даъвогар-ларнинг тиллари соқов бўлиб қолади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзлари айни шу шаръий ҳақиқатни ўз ичига олгандир: «Бу илмни ҳар бир халаф-авлоддан энг адолатли кишилари ўз зиммаларига олади, ундан ғулувга кетувчиларнинг ўзгартиришларини, бекорга чиқарувчиларнинг тўқи-маларини ва жоҳилларнинг таъвилларини рад қила-дилар».[25]Ижтиҳод эшигини ёпувчилар узоққа бормай, бир неча жиҳатдан таноқузга (ўз гапларига ўзлари қарама-қарши бўлишга) тушиб қолишдан қутулолмайдилар:1) Ўзлари тақлидни фарз санаб, ижтиҳодни ман қилишгани ҳолда қазо (қозиликка доир) китобларда муфтий ва қози бўлиш шартлари ичига мужтаҳид, Китоб ва Суннат далилларини билувчи бўлишни киритишади.Ибн Ҳамдон ал-Ҳанбалий айтади: «Унинг сифати ва шартлари жумласига мусулмон, адолат соҳиби, мукаллаф, фақиҳ, мужтаҳид, теран фикрли, зеҳни, фикри, тасарруфи ва шунга тааллуқли нарсалари соғлом бўлиши киради».[26]Кейин кўрасизки, қозилик ва муфтийлик курсиси-да савлат тўкиб ўтиришади, барча саъй-ҳаракатлари ҳаёти дунёдаёқ йўқ бўлиб кетиб, яна ўзларини чиройли — яхши амал қилаётган кишилар, деб ҳисоблашади.2) Агар бир олимни яхши кўрсалар, унга болохонадор лақаб ва унвонларни ёпиштирадилар, бошига ижтиҳод тожини кийдирадилар, бунга мисол қилиб шайх Муҳаммад Ҳомиднинг Ҳасанул Банно раҳимаҳуллоҳ ҳақида айтган сўзларини келтириш мумкин[27]. Ваҳоланки, унинг ўзи бошқа бир ўринда шундай дейди: «Бизнинг замонимизда мутлақ ижти-ҳодни фақат ақли ноқис, илми кам, дини заиф кишигина даъво қилиши мумкин»[28].3) Агар улар билан бошқа мазҳаблар уламолари ўртасида тортишув бўлиб қолса ёки бир олим мазҳабдаги бир хатони тузатишга уринса, улардан бировини кўрасизки, рақибига қарши кучли ва кескир ҳужжатлашув қиличини суғуради, олдига барча нақлий ва ақлий далилларни териб қўяди, мазҳабини ҳимоя қилиш мақсадида ҳужжат ва далиллар келтираркан, алломаи замон ва ўз асрининг танҳо олими бўлиб кўринади. Мана шунинг ўзи гарчи ўзи сезмаса ҳам, у тарафидан бўлган ижтиҳоддир. Баъзи-лари буни сезади ҳам, бироқ билиб туриб ўзини билмасликка олади. Шайх Албоний ва бир муқаллид ўртасида бўлиб ўтган қуйидаги баҳс-мунозара воқеаси муқаллидлар тарафидан ҳам аниқ ижтиҳод содир бўлишига далил бўладиган ҳикоялардан саналади: «... Бу воқеа менга Сурия шимолидаги муфтийлардан бири билан орамизда кечган бир баҳсни ёдимга солади.Мен ундан сўрадим: Учоқда (самолётда) ўқилган намоз саҳиҳ-дуруст бўладими?У: Ҳа, деб жавоб берди.Мен: Сиз буни тақлид деб биласизми, ижтиҳод дебми?У: Нима демоқчисиз?Мен: Фатводаги усул (асл-асос)ларингиздан маъ-лумки, ижтиҳод билан фатво бериш жоиз эмас, балки имом томонидан бўлган бир нас (сўз)га суянибгина фатво бериш мумкин. Хўш, тоирада ўқилган намознинг дуруст бўлишига насс (имомнинг сўзи) борми?У: Йўқ.Мен: Ундай бўлса, қандай қилиб ўз усулларин-гизга хилоф қилиб, нассиз фатво бердингизлар?У: Қиёс билан.Мен: Нимага қиёс қилиб?У: Кемада ўқилган намозга қиёсан.Мен: Яхши. Лекин, сиз бу билан аслга ҳам, фаръга ҳам хилоф қилдингиз. Аслга хилофликни юқорида айтилди. Аммо, фаръга хилофлик шуки, Рофиий ўзининг шарҳида «Намозхон агар шифтга ҳам илинмаган ва ерга ҳам ўрнамаган ҳалинчакда намоз ўқиса, намози ботилдир», дейди.У: Менинг бундан хабарим йўқ.Мен: Ундай бўлса, Рофиийга мурожаат қилинг, ҳар бир илм соҳибининг устида ундан устунроқ билимдон борлигини билиб оласиз. Агар сиз ўзин-гизни қиёс ва ижтиҳод аҳлидан деб эътироф этсангиз ва бу нарсани гарчи мазҳаб доирасида бўлса ҳам ўзингизга жоиз деб билсангиз, натижа тоирада ўқилган намознинг ботиллиги бўлиб чиқади. Чунки, бу ҳолатда Рофиий ўз даврида хаёлий ва фаразий деб зикр қилган масала рўёбга чиққан бўлади. Аммо, биз тоирадаги намоз саҳиҳ ва бунда шак йўқ деб биламиз. Гарчи кемадаги намознинг саҳиҳлигига сабаб — кеманинг ўзи билан ер оралиғида сувга маҳкамланиб туриши бўлса ҳам, тоира ҳам ўзи билан ер оралиғида ҳавога маҳкамланиб турибди[29]. Ишнинг аввалида мустақил ҳолда баҳс қилган пайтингизда сизларга маълум бўлган нарса шу эди. Аммо, сизлар мана бу мазҳабий фаръни билганингиздан сўнг у сизларни баҳс орқали ўзингиз етиб келган хулосадан тўсди!»[30] Муқаллидлар ўзлари сезмаган ҳолда тушиб қоладиган бу тойилишлар уларнинг асосларини вайрон қилиб, шубҳаларини бекорга чиқаради. Уларга ўхшаганларга айтилади: «Муқаллид бировнинг сўзини унинг далилини билмаган ҳолда оладиган кишидир. Аммо, агар далилни билса, у бу масалада муқаллид бўлмайди. Сизлар эй муқаллидлар жамоаси, қандай қилиб ўз усулингизга қарши иш қиласиз ва далил-ҳужжатлар барпо қиласиз?! Агар ўзингиз айтаётга-нингиздек муқаллид бўлсаларингиз, далил ва ҳуж-жатлар барпо қилиш сизларнинг ишингиз эмас. Агар бу ҳужжатларни келтириш билан мужтаҳидлик қилган бўлсангиз, мужтаҳидлар сафига ёки далилни ушловчилар қаторига ўтган бўласиз. Ҳар икки тақдирда ҳам ўзингизга қарши ҳужжат барпо бўлди».[31]Ижтиҳод эшигини ёпувчилар мусулмонларга аслида лозим бўлмаган тақлидни лозим қилиш билангина кифояланмадилар, балки бу ноҳақ сўзла-рига яна бошқа бир ноҳақ сўзни ҳам қўшдилар. Яъни, уларга кўра, имомлардан биргина имомнинг мазҳабига чекланиш ва ундан чиқмаслик керак экан. Бу даъво ўз бағрига шундай ёмонликни жойладики, у бутун мусулмонларни ўраб олиб, уларнинг жамоатларини бўлиб ташлади, бирликларига путур етказди, шон-шавкатларини синдирди, халқларни уларга қарши бемалол ва ҳайиқмай қўл чўзадиган қилиб қўйди. Сиз бу ҳолатлардан баъзиларига шайх Маъсумий раҳима-ҳуллоҳ мазкур рисоласида тўла-тўкис раддиялар ва танбеҳлар берганига, уларни жуда тушунарли ва қониқарли қилиб баён қилганига гувоҳ бўласиз.Аллоҳ таоло бу рисолани бандаларига манфаатли қилсин ва уларни тўғриликка йўлласин. Муаллиф муқаддимасиЖаброил, Мийкоил, Исрофилнинг Робби бўлган эй Аллоҳ! Осмонлару Ерни яратган, ғойибу ҳозирдан бохабар Зот! Сен бандаларинг орасида улар ихтилоф қилган ишларда ҳукм қиласан. Ихтилоф қилинган ишларда Ўзинг бизни ҳаққа йўллагин. Албатта, Сен Ўзинг истаган кишини Тўғри Йўлга ҳидоят қиласан.Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ва у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.Бизни Ислом ва иймонга ҳидоят қилган, Ўзининг Китоби Қуръон маъноларини билишга ва Пайғамба-рининг — у зотга мунтазам саловоту саломлар бўлсин — ҳадисларини тушунишга муваффақ қилган, у зотнинг улуғ асҳоблари ва уларга яхшилик билан эргашган кишилар тутган йўлни тутишга муяссар қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.Аммо баъд... Барча нарсага қодир Хожасининг лутфу марҳаматига муҳтож банда — Абу Абдулкарим ва Абу Абдурраҳмон Муҳаммад Султон ибн Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ўрун ал-Маъсумий ал-Хўжандий ал-Маккий — Аллоҳ уни Ўзининг Китобига амал қилишга ва Пайғамбарининг суннатларини маҳкам ушлашга муваффақ қилсин ва унга ҳусни хотима насиб қилсин — айтади: Менга Узоқ Шарқдан, Япониянинг Токио ва Осака шаҳарлари мусулмон-ларидан қуйидаги мазмунда бир савол келди:Ислом динининг моҳияти нима? Мазҳаб нима дегани? Ислом динига мушарраф бўлган ҳар бир киши тўрт мазҳабдан бирини маҳкам тутиши, яъни ё моликий ё ҳанафий ё шофеий ё ҳанбалий ё бошқа бир мазҳабда бўлиши шартми? Бундай савол беришимиз боиси, бу ерда жуда катта ихтилоф ва қаттиқ тортишув юз берди. Бир гуруҳ япон зиёлилари Ислом динига кириш ва иймонга мушарраф бўлиш истагини билдириб, бу ҳақда Токиодаги мусулмонлар жамия-тига арз қилишганида ҳинд аҳлидан бўлган бир жамоа улар Имом Абу Ҳанифа мазҳабини ихтиёр этишлари лозимлигини, чунки у зот умматнинг шамчироғи[32] эканини айтишса, Индонезиянинг Ява аҳлидан бўлган бошқа бир жамоа уларни шофеий мазҳабини ихтиёр этишлари лозимлигини айтишди. Японлар уларнинг сўзларидан қаттиқ ажабланиб, қасд қилган ишларида иккиланиб қолишди ва мазҳаблар масаласи уларнинг Исломга киришлари йўлида тўғоноқ бўлди!Муҳтарам устоз! Сизнинг чуқур илмингиз иншооллоҳ, ушбу иллат ва дардга шифо сабабига айланишидан умидвормиз. Фазилатингиз денгизи файзидан умид этамизки, бизга ҳақиқатни баён қилиб берсангиз, токи дилларимиз хотиржам бўлса, кўнгил-ларимиз очилса ва бу дардга шифо ҳосил бўлса. Сизга Аллоҳ таолодан кўпдан-кўп ажрлар тилаймиз ва биз Русия муҳожирлари жамоаси номидан ташаккурлар айтамиз.Сизга ва барча ҳидоятга эргашган кишиларга саломлар бўлсин.1357 йил Муҳаррам ойи, Токио шаҳри.Муҳаммад Абдулҳай Қурбонъли ва Муҳсин Чапак ўғли. Иймон ва Ислом ҳақиқати баёниАллоҳ таоло дилимга солган қуйидаги сўзларни жавоб тариқасида таҳрир этдим, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил-алиййил-азийм. Аллоҳнинг Ўзидан тав-фиқ сўрайман, У Зот тўғриликка муваффақ этувчидир.Билингки, Ислом аҳлидан жуда кўплари, жоҳил-лари уёқда турсин, олимлари[33] ҳам, мусулмон киши албатта, тўрт имомга — Абу Ҳанифа, Молик, Шофеий, Аҳмад — уларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин — нисбат бериладиган мазҳаблардан бирини маҳкам ушлаши лозим, деб айтадилар. Бу хато фикр ва Исломни билмасликдир. «Саҳиҳайн»да келган маш-ҳур, саҳиҳ Жибрил ҳадисида келади:Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилина-ди: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни одамлар ичида ўтирган эдилар, ҳузурларига Жаброил келиб: «Иймон нима?» деб сўрадилар. «Аллоҳга, Унинг фаришталарига, У билан йўлиқишга, Унинг пайғамбарларига иймон келтиришинг ва қайта тирилишга иймон келтиришинг», дедилар. «Ислом нима?» деб сўрадилар. «Ислом — Аллоҳга ибодат қилишинг ва Унга ширк келтирмаслигинг, намозни барпо қилишинг, фарз қилинган закотни адо этишинг ва Рамазон рўзасини тутишинг», дедилар. «Эҳсон нима?» деб сўрадилар. «Аллоҳга гўё Уни кўриб тургандек ибодат қилишинг, гарчи сен Уни кўрмасанг-да, У сени кўриб турибди», дедилар...». (Бухорий (1/114, 8/513 Ал-фатҳ), Муслим (1/164 Нававий.).«Саҳиҳайн»да келган Абдуллоҳ ибн Умар розиял-лоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ислом беш (асос) устига қурилган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир деб гувоҳлик бериш, намозни барпо қилиш, закотни адо этиш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш» (Бухорий (1/49), Муслим (1/176-177).Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича, бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, мени жаннатга киришимга сабаб бўлади-ган бир ишга йўлланг», деди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ла илаҳа иллаллоҳ ва Муҳаммадун Расулуллоҳ деб гувоҳлик берасан, намозни барпо қиласан, закотни ўтайсан, Рамазон рўзасини тутасан», дедилар. Ҳалиги одам: «Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, бунга бирон нарсани зиёда ҳам қилмайман, бундан бирор нарсани камайтирмайман ҳам», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аъробий агар сўзида содиқ бўлса, нажот топди», дедилар (Бухорий (3/261), Муслим (1/174).Ҳадис шориҳлари айтишларича, унда ҳаж зикр қилинмади, чунки у пайтда ҳали фарз қилинмаган эди.Бухорий ва бошқалар ривоят қилишларича, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: «Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан масжидда ўтирган эдик, шу пайт туянинг устида бир киши кириб келди. Туясини масжидга чўктириб, сўнг уни боғлади, сўнг: «Қайси бирингиз Муҳаммадсиз?» деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари ичида суяниб ўтирган эдилар. Биз: «Суяниб ўтирган манови оқ юзли киши», дедик. Ҳалиги одам у зотга хитобан: «Ибн Абдулмутталиб?» деди. «Эшитяпман сени», дедилар. У Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Мен сени саволга тутаман ва қаттиқ сўрайман, мендан аччиқ-ланмайсан», деди. «Кўнглингга келганини сўра», дедилар. У деди: «Сенинг Парвардигоринг ва сендан олдингиларнинг Парвардигорига қасамёд қилиб сендан сўрайман, барча инсонларга сени Аллоҳ пайғамбар қилиб юбордими?» У зот: «Ҳа, Аллоҳ (гувоҳ)», дедилар. «Аллоҳга қасамёд қилиб сўрайман, бир кеча-кундузда беш марта намоз ўқишимизни Аллоҳ сенга буюрдими?» деди. «Ҳа, Аллоҳ (гувоҳ)», дедилар. «Аллоҳга қасамёд қилиб сўрайман, йилнинг бу ойида рўза тутишимизни сенга Аллоҳ буюрдими?» деди. «Ҳа, Аллоҳ (гувоҳ)», дедилар. «Аллоҳга қасамёд қилиб сўрайман, мана бу садақани бойларимиздан олиб, камбағалларимизга тарқатишга сени Аллоҳ буюрдими?» деди. «Ҳа, Аллоҳ (гувоҳ)», дедилар. Шунда ҳалиги одам: «Сен олиб келган (дин)га иймон келтирдим, мен ўз ортимдаги қавмимнинг элчисиман, мен Саъд ибн Бакр қабиласидан Зимом ибн Саълабаман», деди» (Бухорий (1/148) ривояти. Шунингдек, Насоий (4/24) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Доримий (1/165) Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).Аллоҳ таоло бандаларига амр этган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни уни баён қилиб бериш учун элчи қилиб юборган Ислом шудир[34]. Тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга тақлид қилиш фарз ҳам, мандуб-суннат ҳам эмас!Мазҳаблар илм аҳлларининг баъзи масалалардаги фикрлари, тушунчалари ва ижтиҳодларидир. Бу фикр-лар, ижтиҳодлар ва тушунчаларга эргашишни бирон кишига на Аллоҳ, на Расули фарз қилгандир! Зеро, улар ичида тўғрилари ҳам бор, хатолари ҳам. Холис (юз фоиз) тўғрилик эса фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган нарсалардир. Кўп ҳолларда имомлар бирон масала(да бир фикр)га борганларидан сўнг ҳақ ундан бошқасида экани маълум бўлиб қолса, ундан қайтганлар[35].Шунга кўра, ким Ислом динига киришни ва иймон шарафига мушарраф бўлишни истаса, унга фақат «Ла илаҳа иллаллоҳ ва Муҳаммадун Расулуллоҳ», деб гувоҳлик бериш, беш вақт намоз ўқиш, закот бериш, Рамазон рўзасини тутиш ва агар йўлига қодир бўлса, ҳаж қилиш лозим бўлади.Аммо, тўрт мазҳабдан бирига ё бошқа бирон мазҳабга эргашиш фарз ҳам, мандуб ҳам эмас, мусулмон киши улар ичидан айнан бирини маҳкам ушлаши фарз эмас. Аксинча, айнан бир мазҳабни унинг ҳамма масалаларида маҳкам тутган одам хато қилувчи ва кўр-кўрона тақлид қилувчи мутаассибдир. Ва у динларини бўлиб, гуруҳларга бўлиниб олган кимсалардан бўлади. Аллоҳ таоло динда гуруҳларга бўлиниб олишдан қайтарган. Аллоҳ таоло айтади:«Динларини бўлиб, ўзлари ҳам гуруҳларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирон нарсада (масъул) эмассиз» (Анъом: 159).«Мушриклардан бўлманглар! Улар (яъни, мушриклар) динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олгандирлар. Ҳар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар» (Рум: 31-32).Ислом дини битта диндир, унда фақат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари ва ҳидоятларидан бошқа эргашиш фарз бўлган на мазҳаблар ва на йўллар мавжуд! Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг: Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга — ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро) мен муш-риклардан эмасман» (Юсуф: 108). Бу мазҳабларда эса, уларга илмсиз равишда тақлид қилувчилар томонидан жанжал ва тортишувлар жуда кўпайган! Ваҳоланки, Аллоҳ таоло айтган: «... ва (ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур. Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир» (Анфол: 46). Аллоҳ жалла жалолуҳу бирлашишга ва Унинг Китобини маҳкам тутишга буюриб айтган: «Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғла-нингиз ва бўлинмангиз!» (Оли Имрон: 103). Ислом динининг асоси фақат Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларига амал қилишдирҲақ Ислом дини шудир, унинг асли ва асоси Китоб ва Суннатдир, бу иккиси мусулмонлар келиш-маган ҳар бир ишда мурожаат қилинадиган маржеъ-дир. Кимда-ким келишмовчиликни бу иккисидан бошқага қайтарса, у мўмин эмас! Аллоҳ таоло айтганидек: «Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқар-ган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича — бўйсунма-гунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» (Нисо: 65). Имомлардан бирорталари ҳам менга тутган йўлимда эргашинглар, демаганлар! Балки, биз олган ўриндан олинглар, деганлар! Қолаверса, бу мазҳаб-ларга кейинги асрлар тушунчаларидан кўплари қўшилиб кетган[36], улар ичида кўплаб ғалат ва ифтирозий (яъни, фаразан айтилган) масалалар[37] борки, уларни ўша нисбат берилаётган мазҳаблар имомлари кўрганларида эди, улардан ва уларни айтган кишилардан ўзларининг безор ва пок эканларини эълон қилган бўлардилар!!Илм ва дин билан маъруф бўлган салаф имом-ларидан ҳар бири Китоб ва Суннатнинг зоҳирини маҳкам тутганлар, шу иккисини маҳкам ушлашга ва уларга амал қилишга одамларни тарғиб қилганлар. Бу Имом Абу Ҳанифадан, шунингдек, Моликдан, Шофеийдан, Аҳмаддан, Суфён Саврийдан, Суфён ибн Уяйнадан, Ҳасан Басрийдан, Абу Юсуф Яъқуб Қозийдан, Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийдан, Абдурраҳмон Авзоийдан, Абдуллоҳ ибн Муборакдан, Имом Бухорийдан, Имом Муслимдан ва бошқалардан – раҳимаҳумуллоҳ – собит бўлгандир. Улардан ҳар бири динда бидъат чиқаришдан ва маъсумдан бошқасига тақлид қилишдан огоҳлантирганлар. Маъсум (гуноҳдан сақланган, пок) зот фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. У зотдан бошқа ҳар қандай киши, ким бўлишидан қатъий назар, маъсум эмасдир, унинг сўзидан Китобу Суннатга мувофиқ келгани олинади, уларга зид келгани қандай сўз бўлмасин, ташланади! Имом Молик раҳимаҳуллоҳ айтганларидекки, у киши: «Мана шу қабр соҳибидан бошқа ҳар қандай одамнинг сўзи олинади ҳам, ташланади ҳам», деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига ишора қилганлар[38]. Барча муҳаққиқлар, жумладан тўрт имом ҳам, мана шу йўлни тутганлар, улардан ҳар бири қотиб қолган тақлиддан огоҳлантирган! Чунки, Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида бир неча ўринда тош қотган муқаллидларни айблаган! Илгаригилар-у кейингилар ичидан кофир бўлган кишиларнинг аксарияти аҳбор (яҳудий уламолари) ва (насроний) роҳибларга, машойихлар ва ота-боболарга тақлид қилиш орқали-гина кофир бўлишган!!Имом Абу Ҳанифа, Молик, Шофеий, Аҳмад раҳимаҳумуллоҳ ва бошқалардан қуйидаги сўзлар собит бўлганки: «Қаердан олганимизни билмасдан туриб, бизнинг сўзимиз билан фатво бериш ё бизнинг сўзимизни ушлаш ҳеч кимга ҳалол бўлмайди»[39]. Улардан ҳар бирлари: «Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, шу менинг мазҳабимдир», деб очиқ айтиб қўйганлар[40]. Яна улар: «Агар мен бир сўзни айтсам, уни Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатларига рўбарў қилинг, агар уларга мувофиқ келса, қабул қилинг, агар зид келса, рад қилинг ва менинг сўзимни деворга уринг», деганлар[41]. Бу айтилганлар ўша улуғ имомларнинг сўзларидир, Аллоҳ таоло уларни дорус-саломга (жаннатга) дохил қилсин.Лекин, одамлар назарида мужтаҳид ва маъсум (гуноҳдан холи) саналиб қолинган кейинги даврлар-даги муқаллидлар ва дафтар қоралаган ёзувчилар қилмишига минг таассуфлар бўлсинки, улар мазкур тўрт имом ва уларнинг машҳур мазҳабларидан бирига тақлид қилишни (яъни, далилини билмасдан эргашиш-ни) одамларга фарз қилиб қўйдилар. Улардан бирини ўзига лозим тутгандан сўнг энди ундан бошқасининг сўзига амал қилишни ман қилдилар, гўёки уни итоат қилиниш лозим бўлган пайғамбардек қилиб қўйдилар! Кошки, улар ўша имомларнинг ўз оғизлари билан айтган сўзларини билишганида! Бироқ, афсус, улардан кўплари ўзлари эргашаётган имомнинг исмидан бошқа ҳеч нарсани билишмайди!! Мутааххирлардан (яъни, кейинги давр вакилларидан) баъзилари (ҳаётда учраши қийин бўлган) турли масалаларни ихтиро қилиб, йўналишларни ўйлаб топиб, уларни имомга нисбатладилар. Улардан кейин келганлар бу масала ва йўналишларни имомнинг сўзи ва мазҳаби деб ўйлай-диган бўлдилар. Ҳолбуки, улар имомнинг сўзларига зид эди ва имом унга нисбат берилган бу нарсалардан пок эди! Бунга мисол қилиб, кейинги даврлар ҳанафийларининг намоздаги ташаҳҳудда ишораи саббоба қилиш (яъни, кўрсаткич бармоқ билан ишора қилиш)ни ҳаром санаганларини, ёки Аллоҳнинг қўлидан мурод Унинг қудрати деб айтишларини, ёки Аллоҳ таоло Ўз зоти билан ҳамма маконда мавжуд, У арш устида барқарор эмас, деб айтишларини келтириш мумкин[42].Бу ва шунга ўхшаш ишлар билан мусулмон-ларнинг бирлигига путур етди, уларнинг жамоатлари ва жамиятлари бўлинди, ўрталаридаги жарлик кенгайиб, уфқлар нифоқ ва шиқоқ (ажралиш) билан тўлди. Баъзилари баъзиларини бидъатчига чиқарди-лар, ҳар бир жамоат арзимаган нарсада ўзига хилоф гап айтганни адашганга чиқарди, ҳатто бир-бирларини кофир санаб, бир-бирларининг бўйинларига қилич урдилар, ростгўй ва омонатли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган нарсага мисол бўлиб қолдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтгандилар: «Ҳали умматим етмиш уч фирқага бўлиниб кетади, ҳаммаси дўзахда бўлиб, фақат биттаси (нажот топади)». «Улар кимлар ё Расулуллоҳ?», деб сўралганда: «Мен ва асҳобларим тутган йўлни тутганлар», деб жавоб берганлар (Термизий 2641), Ҳоким (128-129), Ожуррий «Аш-шариъа»да (16) ва «Ал-арбаъийн»да (53-54-с) ва бошқалар ривояти). Кейин келганлар ўзгартирдилар, алмаштирди-лар, фақат бир мазҳабга тақлид қилишни шарт санаб, бўлиниб кетдиларБуюк Аллоҳга қасамки, мусулмонлар комил мусулмон бўлиб, исломларида содиқ бўлган даврларда нусратланган, ўлкаларни фатҳ қилган, дин байроғини баланд кўтарган эдилар, хулафои рошидийн ва уларга яхшилик билан эргашган кишилар каби. Лекин, мусул-монлар қачонки оламлар Парвардигорининг буйруқ-ларини ўзгартиришгач, Аллоҳ таоло ҳам улардан неъматни ўзгартириш, қўлларидан давлатни олиб қўйиш ва халифаликни кетказиш билан уларни жазолади. Бунга жуда кўп оятлар гувоҳ бўлади[43].Хос мазҳабларни лозим тутиш ва уларга гарчи ботил билан бўлса-да, таассуб қилиш улар ўзгартирган буйруқлар жумласига киради. Бу мазҳаблар дастлабки уч асрдан кейин пайдо бўлган бидъат ишлардан эканига шак-шубҳа йўқдир. Дин ва савоб деб эътиқод қилинган ҳар бир бидъат залолатдир! Салафи солиҳлар Китобу Суннатни ва бу иккисининг йўлланмаларини ҳамда уммат ижмоъ (иттифоқ) қилган нарсани маҳкам ушлар эдилар ва Аллоҳнинг раҳма-тига сазовор, Аллоҳ рози бўлган ва уларни ҳам рози қилган мусулмонлар бўлгандилар. Аллоҳ бизни ҳам улардан қилсин ва охиратда улар қаторида тургизсин. Лекин, мазҳаблар бидъати ёйилгач, бунинг ортидан бирликнинг парчаланиши ва мусулмонлар бир-бирларини залолатга нисбатлашлари келиб чиқди. Ҳатто, масалан, ҳанафийнинг шофеий имом ортида намоз ўқиши жоиз эмаслиги ҳақида фатво бердилар[44]. Гарчи тилларида тўртала мазҳаб аҳли ҳам аҳли сунна деб айтишса ҳам, амаллари сўзларининг ёлғон эканини исботлар, амаллари сўзларига зид эди. Масжидул Ҳаромдаги мана бу тўртта мақом (яъни, имом учун қилинган махсус ўрин, меҳроб) ана шу бидъатларга яққол мисол бўлади[45]. Шу билан мусулмонлар бир неча жамоатга бўлиндилар, ҳар бир мазҳаб кишиси намоз учун ўз мазҳабининг жамоатини кутиб тура-диган бўлди! Шу каби бидъатлар сабабли Иблис ўз мақсадларидан бирига, яъни мусулмонлар жамоатини бўлиш ва бирлигини парчалашга эришди. Бу каби ишлардан Аллоҳнинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Инсон вафот этгач, қабрида мазҳаб ёки тариқатдан сўраладими?!Эй оқил ва инсофли мусулмон биродар! Сиздан Улуғ Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, инсон вафот этгач, қабрида ёки ҳисоб кунида: «Нима учун фалон мазҳабда бўлмадинг?» деб, ёки «Нима учун фалон тариқатга кирмадинг?» деб сўраладими? Аллоҳга қасамки, сиз бу ҳақда асло сўралмайсиз. Балки, «Нега фалон мазҳабни лозим тутдинг?» деб, ёки «Нима учун фалон тариқатга кирдинг?» деб сўраласиз. Чунки, бу шубҳасиз, Аллоҳни қўйиб, руҳоний ва роҳибларни парвардигор деб билиш жумласига киради. Чунки, бу хос мазҳаблар ва машҳур тариқатлар диндаги бидъатдир, ҳар бир бидъат эса залолатдир.Эй инсон, сиз фақат Аллоҳ таоло сизга фарз қилган нарсадан — Аллоҳ ва Расулига иймон келти-риш ва шунинг тақозосига кўра амал қилишдан сўраласиз. Муайян бир мазҳабни маҳкам ушлаш ёки фалон тариқатда юриш унинг тақозосидан эмас! Зикр аҳли бўлган, Китобу Суннатни билган уламолар мавжуд бўлгани ҳолда билмаган нарсаларингиздан сўраш ва иштибоҳли бўлган нарсаларни Китобу Суннатга қайтариш унинг тақозосидир! Саййидимиз Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган Ислом дини шудир.Эй мусулмон, динингга қайт! Дининг Қуръон ва Суннатнинг зоҳирига ҳамда умматнинг салафлари ва солиҳ имомлар ижмоъ-иттифоқ қилган нарсаларга амал қилишдир, нажотинг шундадир, саодатинг шу биландир.Муваҳҳид (Аллоҳни ягона деб билувчи) мусулмон бўл, Аллоҳдан ўзгага ибодат қилма, Аллоҳдан ўзгадан умидвор бўлма, Аллоҳдан бошқасидан қўрқма, ўзинг-ни ҳар бир мусулмонга биродарга айлантир, ўзинг учун яхши кўрган нарсаларни улар учун ҳам раво кўр, Имом Термизий «Сунан»ида Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис сизга кифоя қилади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоздан сўнг бизларга юзланиб, ғоят таъсирли мавъиза қилдилар, бундан кўзлар ёшланиб, дилларга (Аллоҳдан) қўрқув тушди. Шунда бирови-миз: «Ё Расулуллоҳ, бу сўзларингиз гўё видолашув-чининг насиҳатига ўхшайди, бизларни нимага тавсия қиласиз?», деб сўради. «Сизларни Аллоҳдан тақво қилишга ва ҳабаш қул (амир қилинган) бўлса-да қулоқ солишга ва итоат қилишга васият қиламан. Чунки, мендан кейин яшаганларингиз тез орада кўп ихти-лофларни кўради. Бас, менинг суннатимни ҳамда ҳидоят ва тўғри йўл устидаги халифаларнинг суннат-ларини лозим тутинглар, уларни маҳкам ушланглар ва тишларингиз билан (яъни, қаттиқ) ёпишинглар. Динда янги пайдо қилинган ишлардан сақланинглар. Зеро, ҳар бир янги пайдо қилинган иш бидъат ва ҳар бир бидъат залолатдир», дедилар».(Ушбу ҳадисни Термизий (2676) ривоят қилиб, «ҳасан, саҳиҳ» деган, уни Абу Довуд (4607), Ибн Можа (43, 44), Доримий (1/44-45), Аҳмад (4/126), Ҳоким (1/95) ва бошқалар ҳам ривоят қилганлар).Модомики, иш шундай бўларкан, тош қотган тақлиддан қаттиқ ҳазар қилинг! Чунки, ҳеч шубҳасиз, ким барча масалаларда айнан биргина мазҳабга кўр-кўрона тақлид қилса, табиийки, кўплаб саҳиҳ ҳадис-ларга амал қилишни тарк қилади ва уларга хилоф қилади. Шубҳасиз, бу залолатдан бошқа нарса эмас-дир! Шунинг учун кўплаб ҳанафийлардан ва бошқа-лардан бўлган муҳаққиқ уламолар айнан бир мазҳабга тақлид қилиш лозим эмаслигини очиқ айтганлар. Камол ибн Ҳумом «Таҳрир»да, Ибн Обидийн аш-Шомий «Раддул-мухтор»да айтганлари каби, айнан бир мазҳабни лозим тутиш шартлиги ҳақидаги сўз заифдир. Муайян бир мазҳабни лозим тутиш шартлиги ҳақидаги гапнинг асли сиёсатларга бориб тақаладиБу заиф банда — ал-Маъсумий айтади: Муайян бир мазҳабни лозим тутиш шартлиги ҳақидаги гап остида тарихдан яхши хабари бўлган оқил кишига махфий бўлмаганидек, сиёсат тақозоси, даврий ўзгаришлар талаби ва нафсоний ғаразлар ётади. Қуйида биз бунинг изоҳини баён қиламиз. Вожиб — ҳақни билиш ва унга амал қилишдир!Билингки, унда юриш ва унга эргашиш фарз бўлган ҳақ мазҳаб саййидимиз Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мазҳаблари-йўлла-ридир. Ёлғиз у зот эргашилиш фарз бўлган имом аъзам — улуғ имомдирлар. У зотдан кейин (эргашиш лозим бўлган йўл) у зотнинг хулафои рошидинлари (яъни, тўғри йўл устидаги халифалари) мазҳабидир, Аллоҳ улардан рози бўлсин. Биз фақат Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа айнан бирон шахсга эргашишга буюрилмаганмиз. Аллоҳ таоло айт-ган: «Пайғамбар сизларга нимани олиб келган бўлса, уни олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар» (Ҳашр: 7). Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам: «Менинг суннатимни ҳамда ҳидоят ва тўғри йўл устидаги халифаларнинг суннат-ларини лозим тутинглар!», деганлар. На имом Абу Ҳанифа, на Молик, на бошқа имомлар: «Менинг сўзимни олинглар» ё «Менинг мазҳабимни ушланг-лар», деб айтганлар, балки на Абу Бакр ва на Умар розияллоҳу анҳу бундай деганлар. Аксинча, улар бундан қайтарганлар. Асл шундай бўлган бўлса, бу мазҳаблар қаердан келиб чиқди? Нима учун улар кенг тарқалди ва мусулмонлар зиммасига фарз қилинди? Ўзингиз ўйлаб кўринг, улар энг яхши асрлардан сўнг ёйилди ва зўравон амирлар, жоҳил ҳукмдорлар ва адаштирувчи уламолар томонидан фарз қилинди! Деҳлавий «Ал-инсоф» рисоласида мазҳабнинг бидъат эканини исботлаганиВалийюллоҳ Деҳлавий «Ал-инсоф» рисоласида (68-саҳифа) айтади:«Билингки, одамлар ҳижратнинг биринчи ва иккинчи юз йиллигида айни бир мазҳабга тақлид қилишга иттифоқ қилган эмасдилар. Абу Толиб ал-Маккий «Қуутул-қулуб»да айтади: «Китоблар ва тўпламлар кейинчалик пайдо бўлган. Одамларнинг сўзларини айтиш, одамлардан бир кишининг мазҳаби бўйича фатво бериш, ҳамма нарсада фақат унинг сўзини ушлаш ва ҳикоя қилиш ва бир мазҳабда фақиҳ бўлиш биринчи ва иккинчи асрларда одамлар ичида бўлмаган эди».Икки асрдан сўнг улар ичида бир мунча тахриж пайдо бўлди. Лекин, текширишлардан маълум бўли-шича, тўртинчи юз йиллик аҳли фақат бир кишининг мазҳабига тақлид қилиш, унда фақиҳ бўлиш ва фақат унинг сўзларини ривоят қилишга иттифоқ қилмаган эдилар. Балки, одамлар икки даражадан — олимлар ва авом халқдан иборат эди. Авомнинг иши шундай эдики, улар мусулмонлар ўртасида ёки жумҳур мужтаҳидлар ўртасида ихтилоф бўлмаган ижмоъий (яъни, иттифоққа келинган) масалаларда фақат шариат соҳибигагина тақлид қилардилар. Улар таҳорат ва ғуслнинг сифатини, намоз, закот ва шу кабиларнинг ҳукмларини оталаридан ёки ўз диёрларининг олимларидан ўрганишар ва шунга амал қилиб кетишаверарди. Агар бирон камёб ҳодиса содир бўлиб қолса, унинг фатвосини тўғри келган муфтийдан сўраб олишар, унинг мазҳабига қарамас эдилар. Ибн Ҳумом «Таҳрир»нинг охирида айтганидек: «Улар бир бор бир кишидан, бошқа сафар бошқа кишидан фатво сўрайве-рардилар, битта муфтийни ўзларига лозим тутмасди-лар».(Валийюллоҳ Деҳлавий) раҳимаҳуллоҳ юқоридаги сўзини ўзининг «Ҳужжатуллоҳил-болиға» деб номлан-ган қимматли асарида (1/153) ҳам айтади ва Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳнинг сўзларини нақл қилади: «(Кўр-кўрона) тақлид ҳаромдир, бирон киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа бировнинг сўзини ҳужжатсиз олиши дуруст бўлмайди. Чунки, Аллоҳ таоло айтади:«(Эй инсонлар), сизларга Парвардигорингиздан нозил қилинган нарсага (Китобга) эргашингиз, ундан ўзга «дўстларга» эргашмангиз!» (Аъроф: 3).«Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар-га бўйсунинггиз», дейилса, улар: «Йўқ, биз отала-римизни қандай йўлда топган бўлсак, ўшанга эргашамиз», дейишади» (Бақара: 170).Аллоҳ таоло тақлид қилмаганларни мақтаб, айта-ди:«Менинг бандаларимга — сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига (яъни, нажотга элтувчи рост Сўзга) эргашадиган зотларга хушхабар беринг! Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Ва ана ўшаларгина ақл эгаларидир» (Зумар: 18).Аллоҳ таоло айтади: «Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!» (Нисо: 59).Аллоҳ таоло тортишув пайтида Қуръон ва Суннатдан бошқа бирон кишининг сўзига қайтишга рухсат бермади. Бу билан у талашиб-тортишилган вақтда бировнинг сўзини маржеъ қилиб ушлашни ҳаром қилди, чунки у Қуръон ва Суннатдан бошқа сўздир.Аввалидан охиригача барча саҳобаларнинг, авва-лидан охиригача барча тобеинларнинг ва уларга яхшилик билан эргашган салафи солиҳийннинг бир инсон улар орасидан ёки улардан олдингилар орасидан айнан бир шахснинг сўзини қасд қилиши ва унинг барча сўзларини олишидан ман қилишга ижмоълари бор эди. Ким Абу Ҳанифанинг ҳамма сўзларини, ёки Моликнинг ҳамма сўзларини, ёки Шофеийнинг ҳамма сўзларини, ёки Аҳмаднинг ҳамма сўзларини ёки бошқа бировнинг ҳамма сўзларини олса ва Китобу Суннатда келган нарсага эътимод қилмаса, бутун умматнинг ижмоъ-иттифоқига хилоф иш қилган бўлади ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга эргашган бўлади. Бундай манзилатда бўлиб қолишдан Аллоҳдан паноҳ тилаймиз. Шунинг учун ўша фуқаҳоларнинг ҳаммалари ўзларига ё бошқаларга тақлид қилишдан қайтарганлар, уларга тақлид қилган-лар уларга хилоф қилдилар...» (иқтибос тугади).Имом Изз ибн Абдуссалом «Қоваидул-аҳкам фий масолиҳил-анам» китобида (2/134-136) ва шайх Солиҳ Фуллоний «Ийқозу ҳимами улил-абсор» китобида (77-78-саҳифалар) шу маънода айтиб ўтганлар.Кенг ёйилган ушбу бидъат мазҳабларга тақлид қилувчилар ва уларга таассуб қилувчилар ҳолидан таажжубки, улар ўз мазҳабларига нисбат берилган сўзга гарчи далилдан узоқ бўлса ҳам эргашадилар ва бу сўз соҳибини гўё пайғамбардек эътиқод қиладилар. Бу эса ҳақдан тойиш ва тўғриликдан узоқлашишдир! Биз ўша муқаллидларнинг ўз имомлари ҳақида бундай зотдан хато содир бўлиши мумкин эмас ва унинг айтган ҳамма сўзлари мутлақо тўғри деб эътиқод қилишларини, гарчи далил унинг сўзига хилоф бўлса-да, дилида унга тақлидни асло тарк қилмасликка азму-қарор қилганини ўз кўзимиз билан кўрдик. Бу эса имом Термизий ва бошқалар Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисга мувофиқ-ки, у киши айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Улар Аллоҳни қўйиб ўзла-рининг донишмандларини ва роҳибларини... Пар-вардигор деб билдилар» (Тавба: 31) оятини ўқиган-ларини эшитиб: «Ё Расулуллоҳ, улар уларга ибодат қилмасдилар», дедим. Шунда у зот: «Улар агар уларга бир нарсани ҳалол қилиб беришса, ўшани ҳалол санашар, агар уларга бир нарсани ҳаром қилишса, ўшани ҳаром санашар эди, шу уларга ибодат қилишларидир», дедилар» (Ҳасан ҳадис, Термизий (5/278), Ибн Жарир Табарий «Жомиъул-баён»да (10/81), Байҳақий «Ас-сунанул-кубро»да (10/116), Иб Ҳазм «Ал-иҳкам фий усулил-аҳкам»да (6/132) ривоят қилганлар). Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-дан бошқа бировга таассуб қилса, у адашган ва жоҳилдир!Эй мусулмонлар! Агар бир кишининг мазҳабига эргашсак ва бизга гуноҳдан пок, маъсум зот бўлган, Аллоҳ таоло итоат қилишимизга буюрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари етса, шунда биз у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини тарк қилиб, ҳалиги кишининг сўзига ва мазҳабига эргашсак, биздан кўра ҳам золимроқ одам бўладими?! Қиёмат куни Парвардигоримиз олдида нима узр айтамиз?! Кимда-ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа бир муайян шахсга таассуб қилса ва унинг сўзини мутлақо тўғри деб, бошқа имомлар сўзини қўйиб, фақат унинг сўзига эргашиш фарз деб кўрса, у адашган ва жоҳил одам бўлади! Ва ҳатто, кофир бўлиб, тавба қилдирилиши лозим бўлади! Агар тавба қилишдан бош тортса, ўлдирилади! Чунки, у ўша имомлардан айнан бирига эргашиш одамлар учун фарздир, деб эътиқод қилиши билан уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам манзилатларига чиқариб қўйган бўлади, бу эса куфрдир. Нари борса, омий (илмсиз) одам имомлардан бирларига, Зайдми, Амрми, тайин қилмасдан тақлид қилиши мумкин ёки лозим, деб айтиш мумкин бўлади. Аммо, ким имомларга муҳаббат қўювчи, уларни дўст тутувчи ва суннатга мувофиқлиги маълум бўлган сўзларида уларга тақлид қилувчи бўлса, жуда яхши иш қилган бўлади. Аммо, кимда-ким бошқа имомларни тарк қилиб, имомлардан айнан бирига таассуб қилса, у саҳобалардан фақат биргинасига таассуб қилган ва бошқаларини тарк қилган рофизий-шиа, носибий ва хорижийларга ўхшаб қолади. Булар эса Китоб, Суннат ва ижмоъ билан уларнинг ҳақдан тойиб кетган фирқалар экани собит бўлган бидъат ва нафс-ҳаво аҳлининг йўлларидир.Шайхулислом Аҳмад ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ «Фатово мисрийя»да айтади: «Агар бир киши, масалан, Абу Ҳанифага ё Моликка ё Шофеийга ё Аҳмадга — раҳимаҳумуллоҳ — эргашувчи бўлса ва айрим масалаларда бошқанинг мазҳаби кучлироқ эканини кўриб, ўшанга эргашса, бу борада яхши иш қилган бўлади ва бу иши унинг динига ҳам, адолатига ҳам ҳеч қандай айб-нуқсон етказмайди. Аксинча, бу киши ҳаққа лойиқроқ ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа муайян бир шахсга, масалан, Абу Ҳанифага таассуб қилган кишидан кўра Аллоҳу Расулига суюмлироқ бўлади. Ўша муайян бир шахснинг сўзини эргашилиш лозим бўлган ҳақ деб, бошқа имомларнинг сўзларини эса ташланиш лозим деб кўрган киши жоҳил, балки айрим ҳолларда кофир ҳам бўлади, бундай бўлишдан Аллоҳдан паноҳ тилаймиз».«Ал-иқноъ» ва унинг шарҳида айтилишича, бир мазҳаб билан мазҳабланишнинг лозимлиги ва ундан бошқасига ўтиш мумкин эмаслиги ҳақидаги сўз йўқлиги машҳурдир. Жумҳур бирон кишига муайян бир мазҳабни лозим тутишни фарз қилмаган, бирон кишига Аллоҳ ва Расулига хилоф қилган ўринда эргашилмайди. Аллоҳ таоло ҳар бир кишига фақат Ўзининг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилишнигина фарз қилган. Шайх Тақийюддин ибн Таймия «Ал-қазоу минал-инсоф» китобида айтишича, ким айнан бир имомга тақлид қилишни фарз қилса, уни тавба қилдирилади, бош тортса ўлдирилади. Чунки, бу фарз қилиш Аллоҳга Унинг рубубият хусусиятларидан бўлган қонун чиқа-риш ишида ширк келтириш бўлади. Камол ибн Ҳумомнинг муайян мазҳабни лозим тутиш шарт эмаслиги ҳақидаги таҳқиқиКамол ибн Ҳумом ҳанафий фиқҳи усули ҳақидаги «Ат-таҳрир ват-тақрир» китобида[46] айтади: Саҳиҳ сўз шуки, муайян бир мазҳабни лозим тутиш шарт эмас. Чунки, Аллоҳ ва Расули фарз қилган нарсадан бошқа фарз йўқдир, Аллоҳ ва Расули уммат ичидан бир кишининг мазҳаби билан мазҳабланиш ва динда фақат у қилган ва тарк қилган ишларда унга тақлид қилишни, бошқаларнинг ишини эса тарк қилишни ҳеч кимга фарз қилмаган. Афзал асрлар муайян бир мазҳаб билан мазҳабланиш лозимлиги ҳақидаги сўзларсиз ўтиб кетди. Қолаверса, аксарият муқаллидлар ўз имомининг йўлини умуман билмагани ҳолда мен ҳанафийман, ё мен шофеийман, дейди, ваҳоланки қуруқ гап билан ундай бўлиб қолмайди. Мисол учун, бир киши мен фақиҳман, ё мен китоб ёзувчиман дегани билан ўз имомининг сийратидан умуман узоқда бўлгани ҳолда қуруқ сўз билан ундай бўлиб қолмайди. Шундай экан, қандай қилиб қуруқ даъво ва маъносиз сўз билан нисбатланиш тўғри бўлсин?! Ўзингиз ўйлаб кўринг.Ал-Фулланий «Ийқозу ҳимами улил-абсор»да (41-саҳифа) айтишича, муқаллид (кўр-кўрона тақлид қилувчи) билан муттабиъ (эргашувчи) ўртасидаги фарқ шуки, муқаллид Аллоҳ ва Расулининг ҳукмидан сўрамайди, фақат имомининг мазҳаби ва фикридан сўрайди. Мабодо, имомининг мазҳаби Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатларига зид экани унга маълум бўлган тақдирда ҳам, барибир бу иккисига қайтмайди. Муттабиъ эса фақат Аллоҳ ва Расулининг ҳукми ҳақида сўрайди, бошқа бировнинг фикри ва мазҳаби ҳақида сўрамайди. Агар унга бошқа бир масала кўндаланг бўлса, уни албатта ўша (ўзининг мазҳабидаги) биринчи олимдан сўрашни ўзига лозим деб билмайди, балки бошқа олимдан ҳам сўрайверади. Дин ишларида фақат ўша биринчи олимнинг фикригагина амал қилиб, бошқанинг фикрини умуман эшитмасликни ўзига лозим деб билмайди. Кейинги даврлар аҳлида бўлган тақлид билан салафи солиҳлар амал қилган иттибоъ (эргашиш) ўртасидаги фарқ шудир.Тақлиднинг шаръий истилоҳдаги маъноси далил-ҳужжати бўлмаган бир сўзга қайтишдир. Бу эса шариатда ман қилингандир. Иттибоъ эса далил-ҳужжат собит бўлган ишга қайтишдир. Тақлид Аллоҳнинг динида дуруст эмас, иттибоъ эса лозим. Агар оми одамга бир муфтийнинг сўзини унда хато эҳтимоли бўлиши билан бирга олиш мумкин ва ҳатто баъзан вожиб бўларкан, қандай қилиб Пайғамбар ҳадисларини олиш унга мумкин бўлмасин?! Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ-лиги аниқ бўлган суннатларига амал қилиш то унга фалончи ва фалончилар амал қилмагунча жоиз бўлмас экан, бу дегани ўша фалончиларнинг сўзи у ҳадисга амал қилишнинг шарти қилиб олинган бўлади, бу эса ботилларнинг ботилидир[47]. Шунинг учун Аллоҳ таоло бошқа одамларни қўйиб, Ўзининг пайғамбари билан ҳужжатни барпо қилди. Ҳадисга амал қилган кишидан ёки ҳадисни тушуниб етганидан сўнг у билан фатво берган одамдан хато эҳтимоли фараз қилинмайди. Бу эса бир нав лаёқати бор бўлган киши учундир. Аммо, агар лаёқати бўлмаса, унга Аллоҳ таолонинг: «Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз», (Наҳл: 43, Анбиё: 7) деган буйруғи фарз бўлади.Агар фатво сўровчи кишининг унга ёзиб берилган муфтийнинг сўзига ёки шайхининг ва имомининг сўзига суяниши жоиз бўлса, энди бир кишининг унга сиқа (ишончли) кишилар ёзиб берган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига суяниши жоиз бўлиши албатта лойиқроқдир. У ўша ҳадисни тушунмаган тақдирда ҳам худди муфтийнинг фатво-сини тушунмаган киши унинг маъносини биладиган одамдан сўрагани каби ҳадис маъносини ҳам биладиган одамдан сўраши керак бўлади. Ахир айтганлар-ку: «Хабар (яъни, ҳадис) ҳужжат бўлишда қиёс ва ижтиҳоддан юқори ўринда туради, ҳадисга амал қилиш ривоятга амал қилишдан лойиқроқ», деб!Аллома Ибн Нужайм «Ал-баҳрур-роиқ»да айтади: «Очиқ нассга (яъни, маъноси тушунарли оят ва ҳадис-га) амал қилиш қиёсга амал қилишдан лойиқроқдир ва ҳадиснинг зоҳирига амал қилиш вожибдир».Хулоса шуки, тўғри тушунча соҳибига зоҳир бўлган диний манфаатга кўра, ҳадисга амал қилиш — барчанинг наздида мазҳаб шудир! Мана, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ фатво берардилар ва айтар-дилар: «Бу биз илмда қодир бўлган нарсадир, ким бундан кўра возиҳроқ (аниқ-равшанроқ) нарсани топса, ўша тўғриликка лойиқроқдир!». Шаъроний «Танбеҳул-муғтарибийн»да шундай нақл қилган.Алий-юл-Қорий ал-Ҳанафий айтади: «Бу умматдан ҳеч бир кишига ҳанафий ё моликий ё шофеий ё ҳанбалий бўлиши вожиб бўлмайди, балки оддий одамлардан бирови агар олим бўлмаса, зикр аҳлидан (яъни, олимлардан) биронтасидан сўраши вожиб бўлади. Тўртала имом ҳам зикр аҳлидандирлар. Шунинг учун айтилганки, ким олимга эргашса, Аллоҳга саломат йўлиқади. Ҳар бир мукаллаф (яъни, оқил ва болиғ, шариатга амал қилиши лозим бўлган) киши пайғамбарлар саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишга маъмур (буюрил-ган)дир». Эргашиладиган ва иқтидо қилинадиган имом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдирларАллома Абдулҳақ Деҳлавий «Сирот Мустақийм» шарҳида айтади: «Эргашиладиган ва иқтидо қилина-диган ҳақиқий имом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар, у зотдан ўзгасига мутобаат қилиш маъқул эмасдир. Салафи солиҳийннинг йўли шудир, Аллоҳ таоло бизларни ҳам улар сафида қилсин».Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Мусулмон-лар ижмоъ қилганларки, кимга Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари аниқ маълум бўлса, бирон кишининг сўзини деб ўша суннатни тарк қилиши унга ҳалол бўлмайди»[48].Шубҳасиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг изларидан эргашадиган, у зотнинг буйруқ-лари ва амаллари бўйича амал қиладиган, агар (у зотнинг буйруқ ва амаллари) бир неча хил бўлса, баъзан бунисига, баъзан унисига амал қиладиган, шунингдек, у зотдан сўнг тўғри йўлдаги халифалар ва ҳидоят устидаги саҳобаларга эргашадиган кишилар ҳақ аҳлидирлар. Аллоҳ таоло айтганки: «Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфи-рат қилади» (Оли Имрон: 31), «Пайғамбар сизларга нимани олиб келган бўлса, уни олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар» (Ҳашр: 7) ва бошқа оятлар.Мазҳабларга эргашиш сабабли бўлиниш ва ихтилофлар юзага келдиАгар баъзи ишларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир неча хил ривоятлар келган бўлса ва қайси бири аввал, қайси бири кейин айтил-гани маълум бўлмаса, тарихи ҳам аниқ бўлмаса, сиз уларнинг ҳаммасига, баъзан унисига, баъзан бунисига амал қилишингиз лозим бўлади. Шу билан сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсани олган ва у зотга эргашган бўласиз. Аммо, агар улардан фақат биттасини ихтиёр қилиб, бошқасини инкор қилсангиз, жуда оғир ишга қўл урган бўласиз! Агар насс (яъни, маъноси тушунарли оят ва ҳадис) қаршисида малоллансангиз, ўзингиз сезмаган ҳолда ҳақдан чиқиб кетган бўлишингиз хавфи бордир. Ахир мусулмон банда учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган нарсани инкор қилиш қандай муносиб бўлади?! У зот ўз ҳавойи-хоҳишлари билан сўзламайдилар, у зот айтаётган сўзлар фақат Аллоҳ томонидан туширилаётган бир ваҳийдир!.Одамлар (ҳадисларнинг) баъзисини олиб, баъзи-сини тарк қилишга мубтало бўлгач, ўртани бўлиб ташловчи мазҳаблар пайдо бўлди, одамлар ичида «бизда бундай», «сизда ундай», «бизнинг китобимиз», «сизнинг китобингиз», «бизнинг мазҳабимиз», «сиз-нинг мазҳабингиз», «бизнинг имомимиз», «сизнинг имомингиз» деган гаплар тарқалди, бунинг натижаси ўлароқ ўзаро нафрат, адоват, бир-биридан юз ўгириш, бир-бирига ҳасад қилиш, бир-бирига катталик қилиш келиб чиқди. Охир-оқибат мусулмонларнинг ишлари орқага кетди, жамоатлари парчаланди, ифранжлар (ғарбликлар) ва зўравонларга емишга айландилар. Ахир мусулмонларнинг аҳли сунна имомларидан ҳар бири бизнинг имомимиз эмасми?! Аллоҳ улардан рози бўлсин ва охиратда бизларни уларнинг жамоасида тургизсин. Мутассиблар ҳолига минг таассуфлар!! Парвардигор, бизни ҳам, уларни ҳам Тўғри Йўлга ҳидоят қилгайсан.Агар масалани яхшилаб таҳқиқ қилсангиз, бу мазҳаблар аслида, Ислом душманлари тарафидан мусулмонлар бирлигини парчалаб ташлаш ва жамоатини бўлиб юбориш учун кенг тарқатилган, ривожлантирилган, чиройли кўрсатилган экани ёки жоҳиллар кўп ишларда қилишгани каби, уларни ҳам яҳуд ва насороларга тақлидан ва уларга ўхшаш учун вужудга келтиришган экани маълум бўлади. Ҳар бир аср ва ҳар бир даврда мутаассиб жоҳиллар кўпчи-ликни ташкил қилишади, улар инсоф қилишни, ҳақ билан ботилни ажратишни билишмайди!Аллома Ибн Абдилбар ва Ибн Таймия раҳима-ҳумаллоҳ айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари турганда, агар у зотдан келган хабар саҳиҳ бўлса, бошқа ҳеч қандай сўзга ўрин йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ушлашга ва амал қилишга лойиқроқдир. Бу ҳар бир мусулмонга тегишли ишдир, тақлид фирқаси қилганидек, раъй ва мазҳабни нассга муқаддам қилиш йўқдир. «Эҳтимол, бу мужтаҳид аслида бу нассдан хабадор бўлган, лекин ўзига зоҳир бўлган бирон иллат сабабли ёки бошқа далил борлигини билгани учун уни тарк қилган бўлиши мумкин», деганга ўхшаш мутаассиб фуқаҳолар фирқа-си айтган ва жоҳил муқаллидлар бунда уларга эргашган сўзлар каби ақлий эҳтимоллар, нафсоний хаёллар ва шайтоний таассубчилик билан Китоб ва Суннат нассларига қарши чиқилмайди.Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар: «Суннат — Аллоҳ ва Расули суннат (яъни, йўл) қилиб берган нарсадир, хато эҳтимоли бўлган раъйларни уммат учун суннат қилиб қўйманглар!». Аллоҳ таоло Умардан рози бўлсин, ана шундай бўлишини худди билгандек, Аллоҳ кўнгилларига солиб, умматни бун-дан огоҳлантириб қўйибдилар. Ҳозирги даврларга келиб, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг суннатларига зид ва Аллоҳнинг Китобига тўғри келмайдиган фикрларни суннат қилиб олишганини ва дин деб эътиқод қилишганини, тортишувлар пайтида ўша фикрларни маржеъ (асос) сифатида қабул қилишларини ва буни мазҳаб деб номлашганини кўриб турибмиз. Улуғ Аллоҳга қасамки, бу Ислом аҳлига етган жуда катта мусибат ва балодир, ҳамият ва асабиятдир!! «Албатта биз Аллоҳнинг (бандалари-миз) ва албатта биз У Зотга қайтувчилармиз» (Бақара: 156).Имом Абдурраҳмон ал-Авзоъий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Гарчи ҳамма одамлар сени рад қилсалар ҳам, салафларнинг изларини лозим тут. Гарчи сенга сўзни ҳар қанча зийнатли қилишса ҳам, одамларнинг раъйларидан узоқ бўл!». Билол ибн Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинишича, унинг отаси Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Расулуллоҳ соллалло-ҳу алайҳи ва саллам: «Аёлларни масжидлардан бўлган улушларидан ман қилманглар!», деганлар», деб айтга-нида у (яъни, Билол): «Аммо, мен ўз аҳлимни ман қиламан, ким истаса, аҳлининг йўлини очиб қўявер-син», деди. Шунда (Абдуллоҳ ибн Умар) унга ғазаб билан қараб: «Сенга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, Сенга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, Сенга Аллоҳнинг лаънати бўлсин! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни масжидлардан ман қилмасликка буюрганла-рини эшитганман, деб турсам-у, сен бундай дейсан», деб, йиғлаб, ғазаб билан туриб кетдилар[49], Аллоҳ барча саҳобалардан рози бўлсин. Имом Абу Ҳанифанинг мазҳаби — Китоб ва Суннатга амал қилишдир«Ал-ҳидая фий ровзотил-уламаиз-зиндавайсия» соҳибидан нақл қилинишича, Абу Ҳанифа раҳимаҳул-лоҳга: «Агар сиз бир сўзни айтсангиз, Аллоҳнинг Китобида унинг зидди келган бўлса», дейилганда: «Унда менинг сўзимни ташлаб, Аллоҳнинг Китобини олинглар», дедилар. «Агар сизнинг сўзингизга Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари зид келса-чи», дейилганда: «Менинг сўзимни ташлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадис-ларини олинглар», дедилар. «Агар саҳобалар розиял-лоҳу анҳум сўзлари зид келса-чи», дейилганда: «Менинг сўзимни тарк қилиб, саҳобалар розияллоҳу анҳум сўзларини олинглар», дедилар.«Ал-имтиноъ» китобида айтилади: Байҳақий «Сунан»да ривоят қилишича, Имом Шофеий раҳима-ҳуллоҳ: «Агар мен бир сўзни айтсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан менинг сўзимнинг хилофи келган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ҳадислари (қабул қилинишга) лойиқроқдир, менга тақлид қилманглар!», деганлар. Имомул-ҳарамайн ҳам буни Имом Шофеий раҳима-ҳуллоҳдан очиқ нақл қилган, бунда ҳеч хилоф йўқдир.«Ал-кофий»да айтилишича, агар мужтаҳид муф-тий бир нарсага фатво берса-ю, унинг хилофига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадис-лари собит бўлган бўлса, ҳадисга амал қилиш вожиб бўлади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ҳадислари муфтийнинг сўзидан қуйи даражада бўлмайди. Модомики, муфтийнинг сўзи шаръий далил бўлишга яроқли бўларкан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари (далил бўлишга) албатта лойиқроқ ва муносиброқдир!!Аллома Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ «Иъламул-муваққиъийн»да (1/77) айтади: «Абу Ҳанифа раҳима-ҳуллоҳнинг асҳоблари заиф ҳадис қиёс ва раъйдан муқаддам туришига ижмоъ қилганлар. У кишининг мазҳаби шунга бино қилинган».Кимда-ким ҳадисга амал қилишим вожиб эмас ёки жоиз эмас деб айтса, биз уни Аллоҳнинг ҳужжатини қуруқ ваҳм ва гумон билан рад қилишни истайдиган одам деб ҳисоблаймиз. Мусулмоннинг сифати ундай бўлмайди. Ким тушуна олмасликни ҳужжат қилса, у мусулмон эмас. Ахир қандай қилиб тушунмаслик мумкин бўлсин?! Чунки, Аллоҳ таоло Ўзининг Китобини унга амал қилиниши ва унинг маъноларини англаниши учун нозил қилган, кейин Пайғамбарига уни умумий одамларга баён қилиб беришни амр этган: «Сизга эса одамларга нозил қилган нарсаларни (яъни, шариат аҳкомларини) баён қилиб беришин-гиз учун ва шояд тафаккур қилсалар, деб бу эслатмани — Қуръонни нозил қилдик» (Наҳл: 44). Қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одамлар учун баён ва изоҳ бўлган сўзлари кўпчиликка ёки ҳеч кимга тушуниб бўлмас сўз бўлиши мумкин?! Уларнинг даъвосича, дунёда юзлаб йилардан бери биронта ҳам мужтаҳид йўқ экан! Мумкинки, бу каби сўзлар ўз раъйининг Китобу Суннатга зид экани ҳақидаги ҳақиқат одамларга очилиб қолишини истамаган айрим кишилар томонидан содир бўлган бўлса. Бунинг учун улар Китобу Суннатни улардан ҳукм олиш даражасида тушунишни фақат мужтаҳидларга хос эканини даъво қилдилар, сўнг дунёда мужтаҳидлар қолмаганини (ва демакки, Китобу Суннатни тушунувчилар ҳозирда қолмаганини) айтдилар ва бу сўзларни одамлар орасида кенг тарқалишига эришдилар. Ишнинг ҳақиқатини Аллоҳ таоло Ўзи яхши билувчироқдир.Эҳтимолки, айримлар бундан ман қилишларига сабаб, баъзи кишиларнинг Китоб ва Суннатнинг зоҳирига мувофиқ келувчи бир мазҳабни (ўз мазҳаби фикридан) устун кўриб, ўшани ушлаб олмаслиги учун бўлса керак. Айримлар эса одамлар (бир мазҳаб фикрини иккинчисидан) устун кўришга йўл топмас-ликлари ва устун кўриш ҳақида ўйламасликлари учун бунга қўшимча яна бир мазҳабдан иккинчи мазҳабга ўтишнинг жоиз эмаслигини ва талфиқ[50] қилмаслик кераклигини ва шу кабиларни ҳам айтишди. Аҳли донишларга маълумки, бу каби сўзларнинг Аллоҳнинг динида ўрни ҳам, асари ҳам йўқ. Аксинча, улардан кўплари ақлга ҳам, нақлга ҳам зид. Шунга қарамай, кўпгина аҳли илмларни кўрасизки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тоатларидан бурилишади, — ҳолбуки у зотга итоат қилиш фарзу вожибдир — у зотнинг ишончли кишилар ишончли кишилардан саҳиҳ ва собит санадлар билан ривоят қилган сўзларига қиё боқишмайди ва мазҳаб китобларида мазкур мазҳаб эгаларидан ҳеч қандай иснодсиз ривоят қилинган сўзларга рағбат қилишади. Агар бирон кишини имомнинг сўзини оят ва ҳадис билан таржиҳ қилишга (яъни, кучсиз санашга) мойиллигини кўришса, уни адашган ва бидъатчига чиқаришади. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиуун.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган ҳадисга амал қилиш ҳар бир мусулмон кишига лозимдир. Агар унга (ҳадисга) хилоф иш қилса, унинг оқибати қўрқинчли бўлади. Нега ҳам шундай бўлмасин, ахир Аллоҳ таоло айтиб қўйибди: «(Пай-ғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимса-лар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсин-лар!» (Нур: 63). Агар эътимодли бир ҳадис зоҳир бўлса, кўр-кўрона тақлидда қотиб олиш мусулмон кишининг шаънига тўғри келмайди. Бундай қилган кишига Аллоҳ таолонинг мана бу сўзлари жуда мос келади: «Қасамки, агар Сиз китоб берилган кимса-ларга бор мўъжизаларни келтирсангиз ҳам улар қиблангизга боқмайдилар» (Бақара: 145).Демак, мусулмон киши ҳадисни олиши, фалончи-нинг ёки пистончининг мазҳабида бўлиши уни бундан ман қилмаслиги лозим. Аллоҳ таоло айтади: «Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва Охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайта-рингиз!» (Нисо: 59). Талашиб қолинган пайтда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларини олиш ўша нарсани у зотга қайтариш жумласидан бўлади. Дарҳақиқат, имомлар ўртасида келишмов-чилик ҳосил бўлди, демак энди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини олиш фарз бўлди. Мужтаҳид ҳам хато қилади, бироқ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хатодан маъсум-дирларҚизиғи, улар мужтаҳид ҳам баъзан хато қилиши, баъзан тўғрилик устида бўлиши мумкинлигини, фақат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хатодан маъсум-пок эканларини билишади, бу уларнинг умумий эътиқодлари жумласига киради. Бироқ, шун-дан кейин ҳам, кўриб турганингиздек, барибир мужтаҳиднинг сўзига маҳкам ёпишиб олишади ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзла-рини тарк қилишади. Кошкийди фақат мужтаҳиднинг сўзини маҳкам ушлаган бўлишса, балки улар баъзи жоҳил кимсаларнинг китобга битиб кетган гапларини ҳам маҳкам ушлаб олишади. Мовароуннаҳр ҳанафий-лари ичидаги жоҳил одамларнинг «Хулосатул Кайдоний»да айтилган ташаҳҳудда ишораи саббоба (кўрсаткич бармоқ билан ишора қилиш)нинг ҳаромлиги ҳақидаги гапни мўътабар санаб, маҳкам ушлаб олишгани ва бундай қилишдан қаттиқ қайтаришлари[51] бунга мисол бўлади. Ваҳоланки, ишораи саббоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган, барча саҳобалардан ва ҳамма мужтаҳид имомлардан, хусусан Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳимаҳумуллоҳдан нақл қилинган суннатдир. Муҳамад ибн Ҳасан аш-Шайбонийнинг «Муватто»сида, Таҳовийнинг «Шарҳу маъанил-осор» китобида, «Фатҳул-қодийр», «Ал-иная», «Умдатул-қорий» ва бошқа ҳанафий мазҳабида мўътабар саналувчи китобларда унинг суннатлиги очиқ баён қилинган.Айрим одамларни кўрамизки, ўзлари тоат-ибодатга жуда маҳкам, бироқ ҳадисга амал қилишга ўта бепарволик ва аҳамиятсизлик билан қарашади. Ўз мазҳабларининг китобларида битилган гапларнигина эътиборли санаб, ҳадисни гўёки мардуд бир иш деб гумон қилишади. Бу эса ҳақиқатни билмасликдан келиб чиқади.Шайх Муҳаммад Ҳаёт ас-Синдий айтади: «Ҳар бир мусулмон киши Қуръон ва ҳадис маъноларини билишга, уларни тушуниб-англашга, улардан ҳукмлар чиқаришга ҳаракат қилиши лозим. Бундай қилишга қодир бўлмаса, уламоларга тақлид қилиши, бироқ муайян бир мазҳабни лозим тутмаслиги керак. Чунки, бундай қилиш уни пайғамбар деб қабул қилишга ўхшаб қолади[52]. Ҳар бир мазҳабдан эҳтиётлироқ бўлган нарсани олиши муносиб бўлади, зарурат пайтларда рухсатларни ушлаши жоиз бўлади, аммо зарурат бўлмаганда уларни тарк қилган яхши. Аммо, бизнинг замона аҳллари пайдо қилганидек, махсус мазҳабларни маҳкам ушлаш, бир мазҳабдан иккинчи-сига ўтишни мумкин эмас ва ножоиз деб санаш жоҳиллик, бидъат ва ўта қаттиққўлликдир. Биз кўрдикки, улар мансух бўлмаган саҳиҳ ҳадисларни тарк қилишади ва ҳеч қандай санадсиз ўз мазҳаб-ларига қаттиқ ёпишиб олишади».Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким бир нарсани ҳаром ё ҳалол санашда муайян бир шахсга тақлид қилса ва аслида ўшанинг зиддига саҳиҳ ҳадис собит бўлган бўлса, тақлид у кишини суннатга амал қилишдан ман қилса, у Аллоҳни қўйиб, ўша ўзи тақлид қилган кишисини Аллоҳ ҳаром қилган нарсани унга ҳалол қилиб берадиган ва Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилиб берадиган Парвардигор қилиб олган бўлади. Иннаа лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъуун».Бундан ҳам қизиғи, уларга агар айрим саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг саҳиҳ хабарга хилоф иш қилишгани хабари етса, уларнинг бу ишини таъвил қилиш йўли топилмаса, ўша саҳобага ҳадис етиб келмаган бўлишини жоиз санашади ва бу нарсани оғир санашмайди. Шу тўғри, ўзи аслида. Аммо, агар уларга ўзлари тақлид қиладиган имомнинг сўзига хилоф келувчи бир ҳадис етса, уни бир амаллаб таъвил қилишга зўр бериб уринишади, кўпинча сўзларни ўз маъносидан бутунлай бошқа маънога ўзгартириб юборишади. Эътиборли таъвиллари бўлмаган ҳолда уларга: «Эҳтимол сизлар тақлид қилаётган имомга ўша ҳадис етиб келмагандир», дейилса, бу гапни айтган одамнинг бошига қиёматни қўптиришади, уни қаттиқ ҳақоратлашгача боришади, бу нарса уларга жуда оғир ботади. Қаранг у бечораларнинг ҳолига, саҳобалар розияллоҳу анҳумга ҳадис етиб келмаган бўлишини жоиз санашади-ю, мазҳаб эгаларига ҳадис етиб келмаган бўлишини умуман жоиз деб билиш-майди!. Ҳолбуки, бу икки гуруҳ ўртасидаги фарқ осмон билан ерчадир. Уларни ҳадис китобларини ўқишларини, мутолаа қилиб, дарс қилишларини кўрасиз. Бироқ, бу ўқишлари уларга амал қилиш учун эмас, бор-йўғи табарруклик жиҳатидан бўлади. Агар уларнинг мазҳабларига зид келувчи бир ҳадис келса, уни таъвил қилишда ўта муболаға қилишади. Агар таъвил қилиш қўлларидан келмаса, «Биз тақлид қилган имомлар ҳадисни биздан кўра яхшироқ билганлар», дейишади. Наҳотки, бу гаплари билан ўзларига қарши Аллоҳнинг ҳужжатини барпо қилишаётганини билишмаса?! Агар мазҳабларига мувофиқ келувчи ҳадис ўтса, ёйилиб кетишади. Аммо, мазҳабларига хилоф келувчи ҳадис ўтиб қолса, сиқилишиб, эшитгилари ҳам келмайди. Аллоҳ таоло айтиб қўйган: «Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчилик-ларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича – бўйсунма-гунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» (Нисо: 65).Санад ибн Инон раҳимаҳуллоҳ Имом Моликнинг «Мудаввана»сига ёзган шарҳида айтади: «Билингки, рашид (оқил) киши тақлиднинг ўзига чекланиб қолишга рози бўлмайди, бундай қилиш фақатгина бефаҳм жоҳил ёки қайсар нодон кимсага ярашади. Биз бундай қилишни ҳеч кимга ҳаром деб айтмаймиз, балки далилни ва кишиларнинг сўзларини билишни вожиб қиламиз. Оми киши олимга тақлид қилиши вожиб. Тақлид бошқанинг сўзини қабул қилиш ва ҳужжату далилсиз унга суянишдир. Бу билан асло билим ҳосил бўлмайди. Муайян бир кишининг мазҳаби билан мазҳабланиш кейин пайдо бўлган бидъатдир. Чунки, биз қатъан биламизки, саҳобалар розияллоҳу анҳум асрларида бу нарса бўлмаган, балки улар Аллоҳнинг Китобига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларига ҳамда далил бўлмаган пайт ўзаро мунозаралар орқали келиб чиқадиган фикрларга мурожаат қилишарди. Уларга эргашган кишилар ҳам шундай, агар (далил) топилмаса ижтиҳод қилишган. Кейин учинчи аср келди, унда Абу Ҳанифа, Молик, кейин Шофеий ва Аҳмад раҳимаҳумуллоҳ бор эди. Улар ҳам ўтганлар-нинг манҳажида (йўлида) бўлдилар. Уларнинг асрида ўртада дарс қилиб ўрганиладиган муайян бир кишининг мазҳаби бўлмади. Уларнинг издошлари ҳам шунга яқин бўлдилар. Моликнинг ва унга тенгдош олимлардан қанчасининг сўзларига асҳоблари хилоф қилишган ҳолатлар бўлди. Тақлид аҳлининг сўзига таажжубки, улар қандай қилиб бу нарсани (яъни, тақлидни) илгаридан бўлиб келган иш деб айтишади, ваҳоланки бу нарса бор-йўғи ҳижрий икки юзинчи йилдан кейин ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мақтаган асрлар ўтиб кетганидан кейин чиқди-ку!».Мен (Маъсумий.) айтаман: Санад раҳимаҳуллоҳ-нинг муайян шахсга тақлид қилишни ва унинг фикрини — гарчи Китоб ва Суннат далилига хилоф келса ҳам — дин ва мазҳаб деб ушлаб олишни айблаб айтган сўзлари жуда тўғри. Бунинг Иблис лаин шу билан мусулмонлар жамоатини бўлиб ташлашни ва улар ўртасига адовату нафрат солиб қўйишни истаган айбли бидъат ва ёмон сифат эканида шак-шубҳа йўқдир. Улардан ҳар бир кишини кўрасизки, ўзи тақлид қиладиган мужтаҳид имомини шу даражада улуғлайдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бирорталари ҳам бу қадар улуғланиш мақомига етолган эмаслар. Агар ўз мазҳабига мувофиқ келадиган ҳадис топиб олса, хурсанд бўлиб, унга бўйсунади ва таслим бўлади. Мабодо, унинг имомидан бошқанинг мазҳабини қўллаб-қувватлайдиган, мансухлик ва муоризликдан (яъни, унга қарши бошқа бир ҳадис бўлишидан) саломат бўлган саҳиҳ бир ҳадис топилгудек бўлса, у учун узоқ эҳтимоллар эшигини очади, ўз имомининг мазҳаби саҳобалар, тобеинлар ва очиқ далилга зид бўлгани ҳолда, уни таржиҳ қилиш (устун қилиш) йўлини қидиради. Агар ҳадис китобларидан бирор китобни шарҳласа, унинг раъйига хилоф келган ҳар бир ҳадисни ўзгартириб юборади. Агар буларнинг ҳаммасидан ожиз бўлса, ҳеч қандай далилсиз мансухликни ё хусуматни ё унга амал қилмасликни даъво қилиб чиқади.Тош қотган муқаллидлар мана шу нарсани дин ва мазҳаб деб ушлайдилар ва унга қарши мингта далил олиб келсангиз ҳам қулоқ солмайдилар, балки ундан худди шердан қочган ёввойи эшаклардек қочадилар. Икки ҳарами шарифга мужовир (қўшни) бўлиб яшаб турган жуда кўп бухорийлар, шунингдек ҳиндлар ва турклар айни шу қабилдаги кишилар бўлиб, қўлларидан тасбеҳ тушмайди, бошларига катта-катта салла кийиб олишган, мунтазам равишда «Далоилул-хайрот», хатми хўжа, ва ҳатто «Қасидаи бурда» ва шунга ўхшаш нарсаларни ўқишиб, бундан савоб умид қилишади[53], намоздаги ташаҳҳудда ишораи саббоба қилишмайди. Мен бир неча марта уларга: «Нима учун ишораи саббоба қилмайсизлар? Ахир бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, у зот-нинг улуғ саҳобалари ва мужтаҳид имомлардан собит бўлган суннат-ку! У шайтоннинг бошига темир гурзи билан ургандан ҳам қаттиқ бўлади-ку!», дедим[54].Шунда улар ичидан пешқадамроқ бирови: «Биз ҳанафий мазҳабидамиз, бизнинг мазҳабимизда ишораи саббоба қилиш жоиз эмас, балки ҳаром», деб жавоб берди.Мен унга Имом Муҳаммаднинг «Муватто»сида, Таҳовийнинг «Шарҳ маъонил-осор»ида ва Ибн Ҳумомнинг «Фатҳул-қодийр» китобида уни суннат деб айтилганини айтсам, у: «Бу мутақаддимларнинг (яъни аввалги даврлар аҳлининг) гапи, мутааххирлар (яъни кейинги даврлар аҳли) уни ман қилган ва тарк қилган, шу билан у мансух бўлган, «Солотул-масъудий» ва «Ал-хулоса ал-кайдоний»да шундай дейилган», деб жавоб берди.Жоҳиллар бу каби ҳақни рад қиладиган дажжолни етишган солиҳ кишилардан деб санашади. Тўғри, у етишган, бироқ ҳаққа эмас, шайтонга етишган. Иннаа лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъуун.Абулқосим ал-Қушайрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Биз — ҳақ толибларининг зиммамиздаги вожиб, хато содир бўлиши мумкин бўлмаган зотга эргашиш устида туриш ва хато содир бўлиши мумкин бўлган шахсларга тақлид қилишдан тўхташ, имомлардан нақл қилинган ҳар бир гапни Китобу Суннатга кўндаланг қилиш ва уларга тўғри келганини қабул қилиш, уларга зид келганини тарк қилишдир. Бизда шариат соҳиби соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш лозимлигига далил бор, аммо фуқаҳолар ва суфийларнинг сўз ва ишларини фақат Китоб ва Суннатга кўндаланг қилгачгина далил ҳосил бўлади. Далиллардан юз ўгирадиган ва кўр-кўрона тақлидда тош қотиб туриб оладиган кимса нақадар зиёнкор бўлди! Шаръий далиллар, фиқҳий қарашлар ва суфий русумлар унинг бу ишини мазаммат қилади ва рад қилади, (ҳақни) қасд қилган, эҳтиёт йўлини тутган ва шубҳалар пайтида тўхталган кишини мақтайди. Ким имомлар-дан бирига тақлид қилса ва ўша имомнинг раъйи Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларига ёки ижмоъга ёки саҳиҳ қиёсга зид бўлса, у одам шунда ҳам тақлидда маҳкам тураверса, у ўзининг ўша имомга эргашиш даъвосида ёлғончидир, унга тақлид қилишида ҳам ёлғончидир. Балки, у ўзининг ҳавосига ва асабияти (таассубчи-лиги)га эргашувчидир. Имомларнинг ҳаммалари ундан покдирлар. Унинг имомларга нисбатан тутган ўрни худди аҳли китоб руҳонийларининг ўз пайғамбар-ларига нисбатан тутган ўринларига ўхшаб қолади. Чунки, имомлардан ҳар бирлари ўз асҳобларини шаръий усул (асос)ларга мухолиф бўлишдан огоҳлан-тирганлар».Тўрт имомнинг ҳаммаси ундан пок, у уларнинг ҳеч биридан эмасдир. У бидъатчидир, нафс-ҳавосига эргашган, ўзи адашган ва бошқаларни ҳам адаштирув-чидир. Мусулмон киши бунда шак қилмайди. Ҳақ саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам-дан бошқа бирон кишининг раъйига асло чекланган эмасдир. Ҳақ фақатгина у зот олиб келган рисолатга чеклангандир. Инсофли киши ўйлаб кўрса, муайян бир имомнинг мазҳабига унинг далилларига қарамасдан кўр-кўрона тақлид қилиш жуда катта жаҳолат ва балои азим экани, балки бу нафс-ҳаво ва таассубчиликдан бошқа нарса эмаслиги маълум бўлади. Барча мужтаҳид имомлар бундай қилишга қарши бўлганлар. Зеро, далилсиз тақлид қилишни айблаш ва ботил санаш уларнинг ҳар биридан нақл қилинган. Ким далилга эргашса, ўзининг имомига ҳам, бошқа имомларга ҳам эргашган бўлади, Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатларига ҳам эргашган бўлади, бу иши билан имомининг мазҳабидан чиққан ҳам бўлмайди. Киши қачонки далилга қарши кўр-кўрона тақлидда маҳкам туриб олса, ўз имомининг ҳам, бошқа имомларнинг ҳам мазҳабидан чиққан бўлади. Чунки, фаразан имомига муориздан (яъни, унга қарши бўлган бошқа ҳадисдан) саломат ҳадис етган бўлганида, у албатта ўз раъйини тарк қилган ва ҳадисга эргашган бўларди. Бу ҳолатда кўр-кўрона тақлидда маҳкам турувчи киши Аллоҳга ҳам, Пайғамбарига ҳам осий бўлган ҳамда ўзининг ҳавосига эргашган, имомларнинг ҳаммасидан хориж бўлиб, шайтоннинг ҳизбига (гуруҳига) айланган бўлади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва қалбини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни Аллоҳ (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким ҳидоят қила олур?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?!» (Жосия: 23), қалбидан иймон нури кўтарилган бўлади, Аллоҳ таоло ҳидоятдан кейин залолатга тушишдан барчамизни Ўзи асрасин.Рабиъ ибн Сулаймон ал-Жийзий айтади: «Бир киши Шофеий раҳимаҳуллоҳдан бир масалани сўраган эди, у: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай-шундай деганлар», деб жавоб берди. Ҳалиги киши: «Эй Абу Абдиллаҳ, сиз ҳам шундай дейсизми?», деди. Шунда Имом Шофеий титраб, ранглари ўзгариб: «Ҳой, қуриб кетгур! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир нарсани ривоят қилсам-у, ўзим (бу ҳақда) бошқа гапни гапирсам, мени қайси ер кўтаради-ю, қайси осмон соялайди?! Ҳа, бошим ва кўзимга (суртиб айтаман бу сўзни!)», деб жавоб берди ва бу гапни бир неча бор такрорлади».Ҳумайдий ривоятида: Шофеий раҳимаҳуллоҳ унга: «Нима, сен менинг белимда зуннор (насронийлар белбоғи) кўрдингми ё менинг черковдан чиқиб келганимни кўрдингми?! «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар» десам, «Сиз ҳам шу фикрни айтасизми?» дейсан-а?! Мен Набий соллал-лоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилиб туриб, ўзим ундан бошқа гапни айтаманми?!», деди[55].Билингки, жуда кўпчилик одамлар зиёнкордирлар, озчиликкина зиёндан холидир. Ким ўзининг фойда-зиёнини кўришни истаса, ўзини Китобу Суннатга кўндаланг қилиб кўрсин. Агар уларга мувофиқ бўлса, фойда қилувчи бўлади, уларга мухолиф бўлса, зиёнкор бўлади. Аллоҳ таоло зиёнкорларнинг зиёни ва фойда қилувчиларнинг фойдаси ҳақида хабар берган. У аср вақтига қасам ичиб, инсон аниқ зиёнда, фақат тўртта сифатни ўзида жамлаган киши бундан мустасно эканини айтади. Агар бир кишининг ҳавода учиб юрганини ё сув устида юриб кетаётганини ё ғайбдан хабар бераётганини, лекин узрсиз ҳаром ишларни қилиш билан шариатга хилоф қилишини ва рухсатсиз фарзларни тарк қилиб юрганини кўрсангиз, билингки, у Аллоҳ у билан жоҳилларни фитналаш (имтиҳонга солиш) учун чиқариб қўйган шайтондир. Бундай бўлиши узоқ эмас. Зеро, шайтон одам фарзандининг қон томирларида юради, Дажжол залолат аҳлини фитнага солиш учун тирилтиради ва ўлдиради, осмондан ёмғир ёғдиради.Шаъроний «Ал-мезон»да айтади: «Абу Довуд деди: «Мен Аҳмаддан: «Авзоийга эргашайми, Молик-ками?», деб сўрасам, у: «Динингда улардан ҳеч бирига тақлид қилма, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ва у зотнинг асҳобларидан нима келган бўлса, шуни ушла! Ундан сўнг тобеинлар хусусида киши ихтиёрлидир», деди.Аҳмад раҳимаҳуллоҳ деди: «Менга тақлид қилма, Моликка ҳам, Абу Ҳанифага ҳам, Шофеийга ҳам, Авзоийга ҳам, Саврийга ҳам (раҳимаҳумуллоҳ) тақлид қилма, балки улар олган ўриндан ол! Динида биров-ларга тақлид қилиши кишининг фиқҳи камлигидан-дир»[56].Ибн Жавзий «Талбису иблис» китобида айтади: «Тақлидда ақлдан фойдаланишни бекор қилиш бордир. Чунки, у фақат ўйлаш ва фикр юритиш учун яратилган. Қўлига ёруғлик берадиган шам тутқазиб қўйилган киши шамни ўчириб қўйиб, зулматда юриши жуда хунук ишдир»[57]. Жуда муҳим эслатмаБилингки, мужтаҳиднинг ижтиҳоди ва раъйи ҳеч қачон Аллоҳнинг ҳукми бўлолмайди. Агар у айни Аллоҳнинг ҳукм бўлсайди, Абу Юсуф, Муҳаммад ва бошқалар Абу Ҳанифанинг ижтиҳод ва раъйларига мухолиф бўлишлари асло мумкин бўлмасди. Шунинг учун ҳам Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ айтганки: «Бу менинг раъйим, ким ундан яхшироқ фикрни олиб келса, мен уни қабул қиламан». Бошқа имомлар раҳимаҳумуллоҳ ҳам айтишардики: «Биз ўз раъйи-мизни ижтиҳод қилдик, истаган киши қабул қилади, истаган киши қабул қилмайди».Маъсумий айтади: Одамлар ичидан айни бир кишига — бошқасига эмас — тақлид қилувчи киши-дан сўраймизки: «Сизнинг соҳибингизни қай бир сифати бошқалардан кўра тақлид қилинишга лойиқроқ қилди?»Агар у: «Чунки, у ўз асрининг энг илмли кишиси, унинг фазли аввалгилардан кўра зиёда бўлган», деб айтса, унга айтилади: «Ўзингизга берган гувоҳлигин-гизга кўра, сиз аҳли илм эмас экансиз, унинг ўз замонасининг энг илмли кишиси эканини қаердан биласиз?! Бу нарсани (унинг энг илмли киши эканини) фақат мазҳабларни ва уларнинг далилларини билган, улардан қай бири кучли, қай бири кучсиз эканини ажрата оладиган кишигина биладику?! Агар сиз фақат энг илмли кишигагина тақлид қилувчи бўлсангиз, Абу Бакр, Умар, Усмон, Алий, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳум мусумонлар ижмоъ-иттифоқига кўра, сизнинг соҳибингиздан илмлироқ эмасмилар?!».Муқаллидга айтилади: «Сизлар тақлид қилаётган ва сўзларини шориънинг (яъни, шариат соҳибининг) далиллари ўрнида кўраётган ва ҳатто ундан кўра ҳам эргашишга лойиқроқ деб билаётган фалончи-фалончи-лар мавжуд бўлишларидан илгари одамлар қандай бўлишган? Улар ҳидоятда бўлишганми ё залолатда-ми?!»Уларнинг ҳидоятда бўлган эканларини эътироф этишдан бошқа чораси қолмайди.Унга айтиладики: «Улар қилиб келган иш Қуръон, Суннат ва саҳобаларнинг асарларига эргашиш, Аллоҳ таолонинг, Пайғамбарининг сўзларини ва саҳобалар-нинг асарлари-сўзларини уларга хилоф бўлган сўзлар-дан устун қўйиш ҳамда фалончи-фалончиларнинг сўзлари ва раъйларидан эмас, балки улардан ҳукм олиш эмасмиди ахир?!».Ҳидоят шу бўладиган бўлса, энди ҳақдан кейин залолатдан бошқа нима қолади?!Сир эмаски, кўр-кўрона тақлид қилувчиларнинг ҳар бир тоифаси барча саҳобаларни, барча тобеин-ларни, умматнинг аввалдан охиригача барча уламола-рини — фақат ўзлари тақлид қилган кишилар бундан мустасно — сўзлари ҳисобга олинмайдиган, фатвосига қаралмайдиган бир ўринга тушириб қўйганлар. Уларнинг сўзлари ва фатволарига — агар ўз матбуъ-ларининг (яъни, ўзлари эргашган кишиларнинг) сўзларига хилоф бўлса — фақат уларга қарши рад жавоби айтиш учунгина қарайдилар. Ҳатто, агар матбуъларининг сўзи Аллоҳ ва Расули томонидан келган далилга хилоф келса, ўша далилни таъвил қилишга, уни ўз маъносидан буриб юборишга интили-шади, ўз матбуъларининг сўзини устун қилиш учун уни (яъни, Қуръон ва ҳадис далилини) даф қилишга қўлларидан келган ҳар қандай чорани қўллаб, зўр бериб уринишади. Уларнинг бидъатидан ва динни вайрон қилувчи таассубларидан Аллоҳга шикоят қиламиз. Агар Аллоҳ таоло бу динни ҳимоя қиладиган ва унинг ҳақиқатларини эълон қиладиган кишиларни чиқариб туришга Ўзи кафил бўлмаганида эди, иймоннинг тахти ва рукни аллақачон емирилиб битган бўларди. Ўз матбуъининг сўзини деб саҳобалар, тобеинлар ва мусулмон уламоларининг сўзларига заррача илтифот қилмайдиган, уларнинг ҳақ-ҳуқуқла-рини камситадиган кимсалардан кўра беодоброқ ва ёмонроқ аҳволдаги одам бўладими?!Муқаллидлар фирқаси Аллоҳ ва Расулининг амрларига, саҳобаларнинг йўли ва имомларнинг равишига мухолиф бўлдилар, аҳли илмларнинг йўлига зид йўлни тутдилар. Бу халафлар (яъни, кейин келганлар) салафларнинг (яъни, илгари ўтганларнинг) йўлини чаппасига айлантирдилар, Аллоҳнинг Китоби, Расулининг Суннати ҳамда у зотнинг халифалари ва барча асҳоблари сўзларини сохталаштирдилар, уларни ўзлари тақлид қилаётган кишиларнинг сўзларига солиштириб, шунга тўғри келса қабул қилдилар ва бўйсундилар, ўз матбуъларининг сўзига тўғри келма-ган жойини «хасм (яъни, рақиб томон) шундай-шундай далил келтиради», деб ўтиб кетадиган ва қабул қилмайдиган, фузалолари (уламолари) уларни рад қилиш учун қўларидан келганича уринадиган бўлдилар, динни бўлган ва дин аҳлини фирқаларга ажратганлар шулар бўлди, ҳар бир фирқа ўзининг матбуъининг ёнини олади ва унга чақиради, унга мухолиф бўлганларни айблайди ва сўзларига амал қилишни раво кўрмайди, гўё улар бутунлай бошқа дин аҳли унинг назарида, ваҳоланкибарча мусулмонлар ўз ўрталарида баробар бўлган бир калимага бўйсуниш-лари лозим эди, яъни фақат улуғ пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлари ва Аллоҳни қўйиб, бир-бирларини парвардигор қилиб олмасликлари зарур эди.Билингки, уламоларнинг сўзлари ва қиёсларини ушлаш худди таяммум мақомидаги бир иш бўлиб, фақат сув бўлмаган ҳолдагина таяммум қилинади. Қаерда Китоб ва Суннат далили ҳамда саҳобаларнинг сўзлари мавжуд экан, уларни олиш вожиб бўлади, уларни қўйиб, уламоларнинг сўзларига қаралмайди. Лекин, кейинги даврлардаги тақлид аҳли олдиларида сув бўла туриб, таяммум қилишга ўтишди[58]. Муқал-лидлардан таажжубки, улар имомларга муқаллид бўлган кейинги давр кишиларидан фалончи-фалончи-ларнинг сўзини ушлаб, унга амал қилишади, бироқ Имом Бухорий, Абдуллоҳ ибн Муборак, Авзоий, Суфён Саврий кабиларнинг, ёки Саид ибн Мусаййиб, Ҳасан Басрий, Абу Ҳанифа, Молик раҳимаҳумуллоҳ ва уларга тенгдош зотларнинг сўзларини ва фатво-ларини тарк қилишади. Балки, ўзлари тақлид қилган кишига тобеъ бўлган айрим мутааххирларнинг сўзларини Абу Бакр, Умар, Усмон, Алий, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳум фатволаридан муқаддам қўйишади. Ўшандай буюк зотларнинг сўзлари ва фатволарини мана буларнинг сўзлари ва фатволарига тенг кўрган кишилар эртага Аллоҳ ҳузурида қандай узр айтишар-кин?! Энди у зотларнинг сўзларидан булар-нинг сўзларини устун қўядиганлар, ҳукм ва фатвода фақат уларнинг сўзини олиб, саҳобаларнинг сўзларини олишни ман қиладиган кимсаларнинг аҳволига нима дейиш мумкин?! Бу умматнинг охири унинг аввали тузалган нарса билангина тузаладиИмом Молик раҳимаҳуллоҳ айтганидек, бу уммат-нинг охири фақат унинг аввали тузалган нарса билангина тузалади.Шубҳасиз, умматнинг аввали ва энг яхшилари Китобу Суннатни ва салафи солиҳлар ижмоъ-иттифоқ қилган нарсаларни маҳкам ушлаган эдилар. Мусул-монлар Аллоҳ таоло шариат қилган нарсаларни қўйиб, Аллоҳга тенг кўрган кишиларини рози қиладиган нарсалар томонга бурилиб кетишгач, энди улар Аллоҳ таоло мўминларга ваъда қилган нусратдан маҳрум бўлишларида ажаб йўқдир. Чунки, улар Аллоҳ таоло мўминларни сифатлаган сифатлар мажмуъидан чиқиб кетдилар. Биринчи ва иккинчи асрларда бундай кўр-кўрона тақлид ва бугун бўлиб турган бу ишлардан ҳеч бири бўлмаган эди. Агар бирор оқил киши ё тараққий этган халқ Исломга кирмоқчи бўлса, нимани ушла-шини, асл ва фаръларда (яъни, фиқҳнинг асос ва тармоқларида) қайси мазҳаб ва китобларга суянишини билмай, боши қотиб қолган бўлур эди, уни мана шу энг тўғри дин эканига, мазҳабларнинг ҳаммаси ўзаро ихтилофларга қарамай аслида битта нарса эканига ишонтиришимиз жуда қийин бўлур эди, ушбу рисоламиз ёзилишига сабаб бўлган япон зиёлилари воқеаси бунга далил бўлади. Агар биз мусулмонлар Қуръон ва ҳадислар белгилаб берган ҳад-ҳудудларда турсак, ҳеч қандай қийинчилик ва оғирлик йўқ бўлган олийжаноб тўғри йўл нималигини, эгрилик ва қарама-қаршилик йўқ бўлган холис дин нималигини жуда осон тушуниб олган бўлур эдик.Агар фуқаҳоларнинг сўзларига, ўзаро ихтилоф-ларига ва бу ихтилофнинг иллат-сабабларига назар солсак, ҳайратдан оғзимиз очилади. Ҳатто, баъзилари айтадики: «Бу далил жуда кучли, бироқ унга амал қилинмайди ва у билан фатво берилмайди». Нега?! Чунки, фалончи шундай деган. Жуда кўплаган инсонлар ичидаги — ҳатто кўпларининг тарихини ҳам билмаймиз — оддий бир инсоннинг сўзи саҳиҳ суннатни тарк қилиш учун кифоя қилади. Ана шундай қилиб, бугун биз яшаб турган ҳолат билан бу диннинг асли ва манбаи ўртасида чуқур жарлик ҳосил бўлди. Ваҳоланки, ҳеч бир кишига ўзининг ақида ва ибодатларида Аллоҳ ва Расулидан ўзгасини маржеъ (асл-асос) сифатида қабул қилиши жоиз бўлмайди. Шунингдек, биз ҳукм ёлғиз Аллоҳники, динни ундан ўзгадан олинмайди, деб эътиқод қилишимиз фарздир. Шу билан Аллоҳ таоло Ўз Китобида амр этганидек, динни Унинг ўзига холис қилган ҳақиқий муваҳҳид бўламиз. Ким бундан ташқарига чиқса, Аллоҳга шериклар қилган ҳалок бўлувчилар сафига қўшилади.Аллоҳ таоло айтади: «У Кунда пешволар эрга-шувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни (кўз-лари билан) кўрадилар. (У Кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади. Эргашув-чилар: «Қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак», дейдилар. Шундай қилиб, Аллоҳ таоло уларнинг қилган амалларини ўзла-рига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар жаҳаннамдан чиқувчи бўлмайдилар» (Бақара: 166-167).Билингки, бу оят муқаллидлар динда одамларнинг сўз ва раъйларига ёпишиб, тош қотишгани боис улар учун жуда қаттиқ зарбадир, улар тақлид қилган кишилар хоҳ тирик, хоҳ ўтиб кетган бўлсин, тақлидлари хоҳ ақида ва ибодатда бўлсин, хоҳ ҳалол-ҳаромда бўлсин, фарқсиз. Чунки, буларнинг ҳаммаси фақат Аллоҳ ва Расулидангина олинади, бунда бирон киши учун раъй ва сўз бўлиши мумкин эмас. Адаштирувчи имомлар бу гап остига дохилдир. Аммо, ҳидоят устидаги имомларнинг ҳар бири Аллоҳдан бошқага ибодат қилишдан, динда Аллоҳдан бошқага ва Аллоҳнинг ваҳийсидан бошқага суянишдан қайтар-ганлар.Баъзи муфассирлар бу каби оятларни кофирларга хос дейишади. Тўғри, улар айтгандек, бу оятлар кофирларга хос. Бироқ, бу дегани мусулмонлар билан Қуръон ўртаси ажралиб қолган дегани эмас, бундай деб тушуниш хато бўлади. У ҳолда Қуръондаги ҳар бир ваъид (азоб хабари) оятини фақат мушрикларга, яҳуд ва насороларга буриб юборилиб, ундан қасд қилинган эътибордан четланиб қолинган бўларди[59]. Шунинг учун ҳам мусулмонларни Қуръондан панд-асиҳат олмаётганини ва «ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси фақат тилда айтиб қўйилса, унинг ҳақ-ҳуқуқларини адо этилмаса ҳам охиратдаги нажот учун кифоя деб гумон қилаётганини кўрилмоқда. Ваҳоланки, жуда кўп мунофиқ ва мушриклар ҳам бу калимани айтадилар. Аллоҳ таоло ширкнинг турларини, кофирларнинг сифатлари ва аҳволларини фақатгина Қуръонга иймон келтирган кишилар учун ибрат бўлсин ва улар ҳам ўшалар тушган ҳолатга тушиб, ҳалок бўлувчилар қаторига кириб қолмасин, деб баён қилган.Лекин, тақлидбошилар у (яъни, Қуръон оятлари) билан ҳидоятга ҳозир кишилар ўтиб кетишди, уларда фалон-фалон фанларни билиш каби бошқалар учун муяссар бўлмайдиган сифатлар мавжуд бўлгани учун энди ундайлар топилиши мумкин эмас, деган даъво билан мусулмонлар билан Парвардигорлари Китоби ўртасини тўсиб қўйдилар. Ваҳоланки, саҳобалар ва тобеинлардан иборат салаф солиҳлар, шу жумладан тўрт имом розияллоҳу анҳум бирон киши динда бировнинг сўзини то унинг далилини билмагунича ушлаши мумкин эмаслигига иттифоқ қилган эдилар. Кейин муқаллид уламолар келиб, муфтийнинг сўзини омий учун далил ўрнида қилиб қўйдилар, сўнг улар ортидан тақлидга ғарқ бўлган ўринбосарлар келиб, барча одамларни Китобу Суннатдан ҳар қандай ҳукм олишдан ман қилдилар, уларни тушуниш ва уларга амал қилишга уринувчиларни адашган санадилар. Бу эса ўта зиёнкорлик ва динга нисбатан қаттиқ душманлик бўлди. Одамлар бунда уларга эргашдилар, улар одамлар учун Аллоҳнинг шерикларига айланди-лар, Аллоҳ таоло хабар берганидек, эртага қиёматда баъзилари баъзиларидан безорлик эълон қиладилар.Камина ожиз банда мазкур оят ҳақида бир рисола битиб, уни «Ал-Бурҳон ас-сотиъ фи табарруъил-матбуъи анит-тобиоъи» «Эргашилувчининг эргашув-чидан безор бўлиши ҳақида ёрқин ҳужжат», деб атадим, бу рисола Аллоҳнинг мадади ила Мисрда босилиб чиқди. Эй ҳақ толиби, Аллоҳ мени ҳам, сизни ҳам тўғри йўлга йўлласин, сизга ўша рисолани ўқишни тавсия қиламан. Фахр ар-Розийнинг уламолар Аллоҳнинг дини ва шариатини ўзгартиришгани ҳақидаги ҳикоясиМен сизга ҳозир биз айтаётган (динни) ўзгар-тириш, алмаштириш ва издан чиқишга ўхшаган ишлар ўтган асрларда ҳам содир бўлганини айтиб бераман.Фахруддин ар-Розий раҳимаҳуллоҳ (вафоти 606-ҳижрий.) «Мин мафаатийҳил-ғойб» номли тафсирида (4/431): «Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг дониш-мандларини ва роҳибларини... Парвардигор деб билдилар» (Тавба: 31) ояти тафсирида, шунингдек, Муҳйис-сунна ал-Бағавий «Маъалимут-танзийл»да (4/38-39) айтади: «Мен муқаллидлардан бир жамоа-сида ўзим шоҳид бўлган нарса шуки, уларга баъзи масалаларда Аллоҳ таолонинг Китобидан кўпгина оятларни ўқиб бердим, уларнинг мазҳаби ушбу оятларга хилоф эди. Улар бу оятларни қабул қилмадилар, уларга илтифот ҳам қилмадилар ва менга ажаблангандек қараб туравердилар. Яъни, бу оятларнинг зоҳирига қандай амал қилиш мумкин, ваҳоланки бизнинг салафларимиздан бунинг хилофи нақл қилинган-ку, деган маъно бор эди уларнинг қарашларида. Дурустроқ назар ташласангиз, бу касаллик дунё аҳлининг жуда кўпчилигига чуқур сингиб кетганини кўрасиз».На ақида, на ибодат ва на ҳалол-ҳаром борасида илмсизлик билан, Аллоҳнинг Китобидан қатъий далилсиз ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мутавотир суратда амал қилиб, эргаши-ладиган суннатларидан ва далолати очиқ саҳиҳ ҳадисларидан бир ҳужжатсиз равишда, балки насслар-га (яъни, Қуръону ҳадиснинг очиқ далилларига) ва шу билан бирга ўз имомларининг (фиқҳдаги) усулларига хилоф ўлароқ, ўз анъанавий мазҳабларининг шайх-ларига кўр-кўрона тақлид қилувчилар ибрат кўзини очсинлар. Бу замонда Имом Розий зикр қилган кишилардан кўра ҳам ёмонроқ муқаллидлар топилади, огоҳ бўлинг. Шайх Саййид Муҳаммад Рашид Ризо «Манор» тафсирида (10/367) бунга ишора қилиб ўтган.Камина банда «Авзоҳул-бурҳан фий тафсийри уммил-қуръан» номли уммул-қуръонга битган тафси-римда шу ҳақда тўла-тўкис баён қилдим. Маккатул-Мукаррамадаги «Уммул-қуро» матбаасида 1357-ҳижрийда босилиб чиққан, унга мурожаат қилишингиз мумкин. Имом Аъзам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар, бошқа ҳеч ким эмасАллома Муртазо аз-Зубайдий «Иҳё»га ёзган шарҳида айтади: «Билингки, тақлид қилинишга сазо-вор зот фақат шариат соҳиби саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар».Яна айтади: «Саҳобалар розияллоҳу анҳумга улар қилаётган ишлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганликларига далолат қилиши жиҳати-дангина тақлид қилинарди. Биз фақат у зотгагина эргашишга буюрилганмиз, бошқасига эмас. Шунинг учун Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганлар: «Ҳар қандай кишининг илмидан олинади ҳам, тарк қилинади ҳам, фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан мустаснодирлар». (Ироқий айтишича, буни Табароний «Ал-кабийр»да ривоят қилган, исноди ҳасан)».Мазҳабий тақлид оғир дардга ва балои азимга айланди ва бу бало оламни тутди. Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатидан экани саҳиҳ-рост бўлган сўзни ўзларининг китобларидаги гаплардан ва машойихларининг сўзларидан юқори кўрадиган киши-ларни жуда кам топасиз. Лекин, биз, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, ҳозирда одамларни Аллоҳнинг тавҳидига чорлайдиган, Аллоҳ йўлида ҳақиқий жиҳод қиладиган, тақлидчи, хурофотчи ва дажжолларга қарши кураша-диган холис, муваҳҳид жамоани кўриб турибмиз. Бу мақсад йўлида жамиятлар ташкил этилиб, улар тавҳидни ёйиш ва тарқатишга ҳамкорлик қилишмоқда. Улар Ҳижоз, Миср, Судан, Ироқ ва бошқа жойларда фаолият кўрсатмоқдалар. Эй Парвардигор, Ўзинг уларнинг муваффақиятларини зиёда этгайсан, Сенинг динингга ёрдам берарканлар, Сен ҳам уларга нусрат ато этгайсан, ё роббал оламийн.Саййид Сиддиқ Ҳасан «Фатҳул-баян фий мақосидил-қуръан» номли тафсирида (4/117) «Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини... Парвардигор деб билдилар» (Тавба: 31) ояти тафсирида айтади: «Ушбу оятда тирик қалб эгасини Аллоҳнинг динида тақлид қилишдан ва ўтганларнинг гапларини Аллоҳнинг Китоби ва покиза суннатда бор бўлган нарсалардан юқори қўйишдан зажр қилиш (қайтариш) бордир. Дарҳақиқат, мазҳаб-лининг ўзи унинг сўзига эргашадиган ва суннатини ушлайдиган уламоларга итоат қилиши, насларда (яъни, оят ва ҳадис далилларида) келган, Аллоҳнинг далил-ҳужжатлари барпо бўлган, Унинг китоблари ва пайғамбарлари айтган нарсаларга хилоф қилиб бўлса ҳам ўша уламоларнинг сўзини маҳкам ушлаши худди яҳуд ва насоролар Аллоҳни қўйиб, ўз донишманд ва роҳибларини парвардигор деб билишларининг айни ўзидир. Зеро, улар ҳам уларга ибодат қилмаганлар, балки итоат қилганлар, улар ҳаром қилган нарсани ҳаром деб, ҳалол қилган нарсани ҳалол деб билганлар. Бу умматдаги муқаллидларнинг иши ҳам айни шундан бошқа эмас, бу худди тухумнинг тухумга, хурмонинг хурмога, сувнинг сувга ўхшашидек ўхшаш нарсадир.Эй Аллоҳнинг бандалари ва эй Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматлари, сизларга нима бўлдики, Китоб ва Суннатни бир четга суриб қўйиб, ўзингизга ўхшаган оддий инсонларнинг сўзларига суяндингиз, уларнинг ҳақиқий далил-ҳужжатга суянмаган раъйларига амал қилдингиз, ваҳоланки Китоб ва Суннат наслари (очиқ далиллари) бунга хилоф ва зид нарсаларга баланд овозларда чақирмоқда. Сизлар бу овозларга кар қулоқлар, қулф-ланган қалблар, касал тушунчалар ва ўтмас зеҳнлар билан ёндошдингиз, ҳолатингиз тили айтмоқдаки:Ғузайя нима бўлса, мен ҳам айни ўшаман,У тузалса тузалиб, адашса адашаман.Аллақачон дунёдан ўтиб кетган салафларингиз битган китобларни қўйинг, уларни сизларнинг ҳам, уларнинг ҳам яратувчингиз, сизларнинг ҳам, уларнинг ҳам барҳақ маъбудингиз бўлган Аллоҳнинг Китобига алиштиринг! Ўз имомингиз деб билган кишиларнинг сўзларини ва раъйларини сизларнинг ҳам, уларнинг ҳам имомингиз, сизларнинг ҳам, уларнинг ҳам намунангиз бўлган Биринчи Имом Муҳаммад соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига алиштиринг!Эй адашганни ҳидоят қилувчи, йўл йўқотганни йўлга солувчи Парвардигоримиз! Ўзинг бизни ҳаққа ҳидоят қилгин, тўғриликка йўллагин, бизга ҳидоят йўлини очиб қўйгин» (иқтибос тугади).Далолати қатъий бўлган муҳкам оятларда собит бўлганки, бу диннинг эгаси Аллоҳ таолодир, Пайғам-бар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса Унинг тарафидан етказувчидирлар: «Сизнинг зиммангизда фақат (Биз сизга нозил қилган ваҳийни) етказиш бор, холос» (Шуро: 48), «Пайғамбар зиммасида фақат етказиш бор, холос» (Моида: 99), «Сизнинг зиммангиздаги нарса фақатгина етказишдир» (Оли Имрон: 20, Раъд: 40).Аллоҳнинг Китобидаги насс билан ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўша нассдан мурод-ни баён қилиб беришлари билан собит бўладиган ДИН РУКНЛАРИ учтадир:Биринчи: Ақидалар.Иккинчи: Мутлақ ибодатлар, шунингдек, замону маконга ёки сифат ва ададга чекланган ибодатлар.Учинчи: Диний жиҳатдан ҳаром қилиш.Ундан бошқа шариат ҳукмлари эса нас бўлмаган ўринда ижтиҳод билан собит бўлади, унинг мадори (фаолият доираси) фойдаларни барпо қилиш ва зарарларни даф қилишдир. Тафаккур қилинг ва ғофиллардан бўлиб қолманг. Дарҳақиқат, бу хусусда Китоб ва Суннат наслари, салаф солиҳнинг иш ва сўзлари кўпдир.Ислом имомларининг мазкур сўзларини биз мусулмонларни Қуръонни англашга, Қуръон билан ва уни баён қилиб келган ҳадислар билан ҳидоятланишга даъват қилиш учун зикр қилганимиз ҳужжат ва далилларни қувватлаш мақсадида келтирдик. Токи, мусулмонлар бу иккисидаги ибодатлар ва зикрлар билан кифояланиб, бошқа нарсаларга ғулув кетмасин-лар, таассуб қилмасинлар ва ўзларини беҳуда қийнамасинлар, улардан ортган вақтларини Исломни мудофаа қилиш, азиз қилиш, унинг аҳлидан озорни, ўзгаларга қуллик қилишни ва зулмни даф қилиш каби фарзи кифояларга бағишласинлар, саҳиҳ-соғлом илм-фан ва тартиб-интизомга бино қилинган машруъ йўллар билан умматни кучлантириш ва бойитишга ва ўша бойликларни Аллоҳ йўлида сарфлашга ҳаракат қилсинлар. Мана шу ишлар билан машғул бўлиш ҳар хил бидъат вирду зикрларга берилишдан афзалдир. Аллоҳ таоло бизни Тўғри Йўлни тутишга буюрганБу дунёда Аллоҳ таоло бизни Унинг Ўзи пайғамбарларига юборган ва шу билан китобларини нозил қилган, Ўзининг жаннати ва каромат ҳовлисига етказувчи сироти мустақийм деб хабар берган Тўғри Йўлга йўлланишимизга буюрган. Банда Аллоҳ таоло бу дунёда бандалари учун ўрнатган мана шу тўғри йўлда қанчалик собит турса, унинг қадами жаҳаннам устига ўрталиган сирот (кўприк)да ҳам шунчалик собит бўлади. Бинобарин, Аллоҳ таоло айтди: «Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргаш-мангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди» (Анъом: 153).Тўғри йўл талаб қилувчи киши жуда кўп одамлар ундан бурилиб кетган ишни талаб қилувчи бўлгани ва у йўлда юрувчи киши кўпинча ёлғизланиб қолгани боис Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу йўлдаги ҳамроҳлар ким бўлишини эслатиб қўйди. Улар Аллоҳ таолонинг инъомига сазовор бўлган пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ зотлар эканини билдирди. Токи, шу билан ҳидоят изловчидан ва тўғри йўлда юришни истаган кишидан ўзининг замондош-лари ва атрофидаги одамлардан ёлғизланиб ва ғарибланиб қолганлик ҳисси кетсин, ўзининг бу йўлдаги рафиқлари Аллоҳнинг инъомига сазовор зотлар эканини билиб, кўнгли таскин топсин, бу йўлдан бурилиб кетганларнинг қилмишларига парво қилмасин. Зеро, улар адади кўп бўлгани билан қадри паст одамлардир. Салафлардан бири айтганидек: «Ҳақиқат йўлини лозим тут, бу йўлни тутганларнинг озлиги сени умидсизликка туширмасин. Ботил йўлдан сақлан, ҳалокат йўлини тутганларнинг кўплигига алданиб қолма». Қачон ёлғизликни ҳис қилсанг, илгари ўтганларга қара ва улар сафига қўшилишга интил, бошқалардан кўзингни юм. Зеро, улар сендан Аллоҳнинг азобидан бирон нарсани беҳожат қила олишмайди. Йўл узра бораркансан, уларнинг чақириқ-ларига парво қилма. Чунки, агар уларга ўгирилиб қарасанг, албатта сени ушлаб қолишади. Шунинг учун ҳам қунут дуосида келганки: «Эй Аллоҳим, мени Ўзинг ҳидоят қилган кишилар қаторида ҳидоят қилгин». (Саҳиҳ, Абу Довуд (№1425), Термизий (№464), Насоий (№3/248) ва бошқалар ривояти).Банда ғазабга дучор бўлган ва адашган кимса-ларнинг йўлларидан сақланиши лозим. Ғазабга дучор бўлганлар илми ва қасди бузуқ, ҳақни билиб туриб, ундан бурилиб кетганлардир, адашганлар эса илмлари бузилиб, ҳақни билмаган кимсалардир[60].Ҳақ эса Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг асҳоблари розияллоҳу анҳум тутган йўлдир, кишиларнинг раъйлари, сўзлари ва истилоҳлари эмас. У зотнинг нубувват зиёсидан тарал-ган ҳар қандай илм, амал, ҳақиқат, ҳол ва мақом Тўғри Йўлдир, ундан ташқарида бўлган ҳар қандай нарса ғазабга дучор бўлганлар, адашганлар ва жаҳаннам аҳлининг йўлидир[61].Шубҳасиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари розияллоҳу анҳум одамлар ичида динни ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган нарсаларнинг маъноларини бошқа ҳар қандай кишидан кўра яхшироқ билувчи кишилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳақни билмаган бўлишлари ва уни бошқалар, яъни рофизийлар ва бидъат аҳли билган бўлиши амри маҳолдир. Агар иккала гуруҳнинг асар-ларига назар ташласак, ҳақ аҳлининг йўли очиқ ва равшан эканини кўрамиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари куфр ўлкаларини фатҳ қилиб, уларни ислом диёрига айлантирдилар, қалбларни Қуръон, илм ва ҳидоят билан фатҳ этдилар, уларнинг асарларидан Тўғри Йўлда эканлари маълум бўлади. Аммо, рофизийлар, бидъатчилар ва муайян мазҳабларга нисбатланувчилар ҳамма замон ва макон-ларда бунинг акси эканини кўрамиз.1360-ҳижрий (1941 милодий.) Рамазон ойининг ўнинчиси, Жумъа куни Тоифда, Абдуллоҳ ибн Аббос масжидида Аллоҳ таолонинг Китобини тиловат қилиб ўтирарканман, Қуръон оятларидан Фиръавн алайҳил-лаъна одамларни гуруҳларга бўлган, турли йўл ва мазҳабларга бўлган кимса экани зоҳир бўлди, мазҳаб ва мазҳабчилик бидъати, одамларни ҳар хил йўлларга бўлиш залолати Фиръавннинг суннати ва ифлос сиёсатидан экани маълум бўлди. Бугун бунинг намунасини Европадаги шайтоний ҳукуматлар сиёса-тида яққол кўриб турибмиз. Аллоҳ таоло айтади:«Дарҳақиқат Фиръавн ерда туғёнга тушиб, унинг аҳолисини бўлак-бўлак қилди. У улардан бир тоифани (яъни, Бани Исроил қавмини) хорлаб ўғилларини сўяр, аёлларини тирик қолдирар. Албатта у бузғунчи кимсалардан бўлди» (Қасас: 4).«Мушриклардан бўлманглар! Улар динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олгандирлар. Ҳар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддир-лар» (Рум: 31-32).Билингки, барча пайғамбарларга — алайҳимус-солату вас-салом — иймон келтириш, улар ўртасини ажратмаслик, улар келтирган нарсаларни қабул қилиш, улар олиб келган ҳаққа эргашиш, уларни ҳурмат-эҳтиром қилиш ҳидоятланган кишиларнинг сифатидир. Иш шундай бўларкан, энди пайғамбар-ларнинг ворислари бўлмиш саҳобалар, тобеинлар, тўрт имом каби мужтаҳид уламолар ва ҳадис аҳли имомларини ҳурмат қилиш вожиб бўлади. Мазҳаб-лардаги тош қотган муқаллидлар қилганидек, баъзи имомлар сўзинигина қабул қилиб, бошқалариникини тарк қилиш, айримларигагина муҳаббат қўйиб, бошқаларини ёмон кўриш на ҳидоятланганлар йўли-дан ва на тақводор зотлар белгисидандир. Мазҳаблар-га нисбатланувчи кишилар ўртасидаги адоват мана шундан бошланди, ҳатто улар ўз мазҳабидан бўлмаган киши орқасида намоз ҳам ўқимайдиган даражага етишди. Таассуб уларнинг кўзларини ва дилларини кўр қилиб қўйди.Залолат аҳлидан бўлган айрим кишилар мазҳабни асл-асос қилиб, Қуръонни унга (яъни мазҳабга) мослаб таъвил қилинадиган нарса қилиб қўйдилар. Ваҳолан-ки, Қуръон асл-асос бўлмоғи, диндаги барча мазҳаблар ва раъйлар унга мосланмоғи зарур эди, унга мувофиқ келгани мақбул саналиб, унга мухолиф бўлгани мардуд бўлмоғи шарт эди. Ғазабга дучор бўлганларнинг сифатларидан бири — улар ҳақни ўз мазҳаблари аҳлидан бошқадан қабул қилмайдиларБилингки, ғазабга дучор бўлганларнинг сифатла-ридан бири — улар ҳақни фақат ўзлари мансуб бўлган тоифа аҳлидангина қабул қилишади ва бу билан улар ўз эътиқодларига кўра ўзларига лозим бўлган нарсага эргашишмайди.Илмда ё динда мутафаққиҳ ё мутасав-вифлардан муайян бир тоифасига нисбатланган кўп кишиларнинг ҳолати шундайки, улар динда фақатгина ўз тоифалари келтирган раъй ва ривоятни қабул қиладилар, ваҳоланки Ислом дини Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламдан бошқа бирон кишининг шахсини тайин қилмасдан, ривоят ва раъй жиҳатидан мутлақ ҳақ бўлган нарсага эргашишга буюради. Чунки, ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси бўлиб, уни қаерда топса ҳам олаверади.Мазҳабни тутган одамнинг қалбида шахсни улуғлаш бўлади, ота-боболари ва ўз диёри аҳлига тақлидан унинг сўзига ўйлаб ҳам ўтирмай эргашади. Мана шу нарса айни залолатдир. Чунки, гапирувчига эмас, айтилган сўзга қараш керак бўлади. Алий розияллоҳу анҳу айтганидек: «Ҳақиқат кишилар билан билинмайди, сен ҳақни билгин, унинг аҳлини билиб оласан». Барча яхшилик Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва саллам буюрган ва у зотнинг саҳобалари, шунингдек салаф солиҳлар қилган ишлардир. Барча ёмонлик ва барча залолат эса мутааххирлар (кейинги даврлар аҳли) дин ишларида пайдо қилган ишлардир. Шубҳасиз, мазҳаб ҳам диндаги бидъатлардан, уни амирлар ва султонлар ўз сиёсатлари тақозосидан келиб чиқиб ё ўз ҳавои-хоҳишларига эргашиб ё шон-шуҳратларини сақлаб қолиш ё ўз машойихларига таассуб қилиб пайдо қилганлар, тарихдан хабардор одамга бу нарса яхши маълум.Валийюллоҳ Деҳлавий «Ат-тафҳиймат-ул-ила-ҳийя» китобида (1/206) айтади: «Оммани кўрасизки, хусусан бугунги кунда, ҳар бир ўлкада мутақаддимлар (илгари ўтганлар)нинг мазҳабига ўзларини боғлаган-лар, инсон ўзи тақлид қилган кишисининг мазҳабидан чиқишини — агарчи биргина масалада бўлса ҳам — худди диндан чиқишдек деб кўрадилар, уни бамисоли пайғамбар деб, унга итоат қилишни ўзига фарздек билади. Аввалги имомлар ва тўртинчи юз йилликдан аввалги энг яхши асрлар аҳли бирон мазҳабга боғланган эмасдилар». Абу Толиб «Қуутул-қулуб» китобида айтади: «Китоблар ва тўпламлар янги пайдо қилингандир, одамларнинг гапларини гапириш, бирги-на одамнинг мазҳаби бўйича фатво бериш, унинг сўзини ушлаш, ҳар бир ишда ундан ривоят қилиш ва унинг мазҳабида илм ўқиш аввалда бўлмаган эди».Балки, омма (авом халқ) у даврларда таҳорат, ғусл, намоз, закот, рўза, ҳаж, никоҳ, байъ ва шу каби ишларнинг сифатларини ҳар вақт ўз оталаридан ва ўз диёрларидаги муаллимлардан ўқиб ўрганардилар, бошларига бирон иш тушса, хоҳ Мадина аҳлидан, хоҳ Кўфа аҳлидан бўлган муфтийларга боришар ва улар берган фатволарга амал қилишар эди. Хос (яъни, илмли) кишилар ичидан соҳиби ҳадис бўлганлари эса, ўзларига ҳадислар ва асарлар жиҳатидан возиҳ-равшан бўлган масалаларда фақат шариат соҳибигагина тақлид қилишарди, ўзларига возиҳ-равшан бўлмаган масалаларда то ҳадис топилгунича қавллар ва раъйларга эргашар эдилар. Улар ичидан тахриж соҳиби (яъни, ҳадисларнинг ривоят йўлларини аниқлаш илмига эга) бўлганлари эса фуқаҳоларнинг далилларини тахриж қилар эдилар, далиллари бўлмаган ўринларда эса уларнинг қоидаларини тахриж қилардилар. Омма халқ мазҳабларга ўзини боғлаган бир замонда Ибн Арабий каби айрим кушуфот соҳиблари битта мазҳабга боғланишни лозим кўрмасдилар. Ибн Арабий «Ал-футуҳотул-маккийя» ва бошқа асарларида айтади: «Банда агар фақат битта мазҳабни маҳкам ушлаб, ундан бошқасини раво деб кўрмасдан, қавмнинг мақомларида юрса, албатта бу мазҳаб уни имоми ўз сўзларини олган манбага олиб бориши аниқдир, ўша ерда у барча имомларнинг сўзларини битта денгиздан олинган эканини кўради. Шундан сўнг мазҳабига боғланиши ундан заруратан узилади ва ўзи бундан олдин эътимод қилиб юрган фикрга хилоф ўлароқ барча мазҳабларни тенг деб ҳукм қилиб қолади. Айримлари ё оммани ўзидан қочирмаслик учун ё эса айрим мазҳаблар баъзи жиҳатлардан — масалан тушида аён бўлган ва шу каби жиҳатлардан — устунроқ бўлгани учун мазҳабга боғланишда давом этади.Баъзи буюк уламолар хоҳ ўзи амал қилишида бўлсин, хоҳ бошқаларга фатво беришида бўлсин, бир мазҳабга боғланмас эдилар, масалан Абу Муҳаммад ал-Жувайний «Ал-муҳийт» деган китоб тасниф қилган ва унда битта мазҳабда юришни ўзига лозим тутмаган» (иқтибос тугади).Ушбу масала қавмни қўрқитди ва қўзғотиб юборди, фитналар ва таассублар пайдо бўлди. Ҳақиқат шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни айнан бир мазҳабни лозим тутишга мажбур қилмаганларҲақиқат шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни имомлардан айнан бирининг мазҳабини лозим тутишга буюрмаганлар, балки у зот барчани ўзларига эргашишга буюрганлар. Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг собит бўлган суннатларига хилоф қилса, унинг хилофи мардуд (рад қилинган)дир, Исломга мансуб бўлган бирон киши: «Мен ҳадисга амал қилмайман, фақат имомимнинг сўзига амал қиламан» деб айтиши мумкин эмас, бу уни муртадликка олиб боради, Аллоҳ сақласин.Мусулмон киши собит (яъни, саҳиҳлиги аниқ) бўлган ҳадисни тааммул қилиши, уни кўзига суртиши ва унга тишлари билан маҳкам ёпишиши, бутун вужуди ва жону дили билан қабул қилиши, унга хилоф бўлган сўзга қулоқ солмаслиги лозим. Бу жуда жиддий бир ишдир, сиз шуни мазҳаб сифатида ушланг ва ундан асло чиқманг. Бу жиддийликдан чиқишга мисол қилиб таҳоратда (яланғоч) оёқларга масҳ тортиш, мутъа никоҳини ҳалол санаш, маст қилувчи ичимликни оз миқдорда ичишни ҳалол санаш, хонаки эшаклар гўштини ҳалол санаш, пешин намозининг охирги вақти инсоннинг сояси ўзининг аслий соясидан кейин икки баробар бўлиши деган сўзни келтириш мумкин[62].Кейин эй мусулмон, агар илмда ҳимматингиз юқорилаган ва тақвода азмингиз кучайган бўлса, Китобу Суннатдаги очиқ-равшан оят-ҳадисларни ва кўплаб салаф уламоларининг феълларини англашга иштиёқ кўрсатинг, ҳар хал ҳадислар ўртасини жам-ланг, муҳаддисларнинг китобларида ривоят қилинган саҳиҳ ва ҳасан хабарлар борасида изланинг, қувват-лироқ, қиёсга лойиқроқ ва эҳтиётлироқ бўлганини олинг.Ушбу услубни ҳосил қилиш жуда енгил бўлиб, «Муватто», «Саҳиҳайн», «Сунан Аби Довуд», «Жомиъут-Термизий», «Насоий»ларни ўқиб, ўрганиш-дан ортиқ нарсани талаб қилмайди. Ушбу китоблар маъруф ва машҳур бўлиб, уларни тезгина таҳсил қилиш мумкин. Сиз шуларни яхши билинг, агар ўзингиз билолмаган бўлсангиз ва баъзи биродар-ларингиз сиздан олдин буларни билган бўлсалар ва сизга ўзингиз тушунадиган тилда тушунтирган бўлсалар, энди сизда узр қолмайди. Валлоҳу таоло аълам.Валийюллоҳ Деҳлавий «Ат-тафҳиймот»да (1/276) айтади: «Ўзларини фақиҳ деб номлайдиган, тақлидда тош қотган кишиларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ санад билан ривоят қилинган ҳадисларидан бирор ҳадис етадики, у ҳадисни мутақаддим фуқаҳолардан жуда кўпчиликлари қабул қилган бўлади. Ушбу ҳадисни олмаган кишига тақлид қилишлари ҳалиги муқаллидларни уни қабул қилиш-дан тўсади. Улар фикри бузуқлик ва залолатдаги кимсалардир, ҳақ эса очиқ-равшан ишдир.Аллоҳ номи билан Аллоҳга гувоҳлик бериб айтаманки, Аллоҳ таборака ва таоло одамларга то қиёмат Ўзининг шариатига амал қилишни топшириб туриб, кейин уни (шариатни) уларга тушунарсиз, жумбоқ ҳолда, улар унинг ичида ҳақ билан ботилни ажрата олмайдиган ҳолда қолдириб қўйишдан олийроқ ва адолатлироқ Зотдир. Аксинча, Аллоҳ табо-рака ва таоло фақат қайсар ва итоатсиз кимсаларгина ҳалок бўлиши учун ҳақни очиқ ва равшан қилиб қўйди, одамларнинг гапларидан ажралиб турадиган муҳкам Китобни туширди, уни ҳар турли ўзгарти-ришлардан Ўзи асради, уни икки киши у ҳақда ихтилофга бормайдиган мутавотир қилиб қўйди, Ўзининг Расулини ҳукмлар ва ҳикматлар билан сўзлатди, уларнинг бир қисмини лафзда ё маънода мустафийз (сероб, мўл-кўл) қилди.Лафзда мустафийз деганда мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан уч ва ундан ортиқ саҳоба ривоят қилган ҳадисни назарда тутмоқдаман. Уларниг ростгўйлик ва тақводорликдаги ҳоллари маълум, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари уларни энг яхши аср аҳли деб гувоҳлик берганлар, одамларни уларни улуғлашга чорлаганлар, уларни сўкиш ва ҳақоратлашдан қайтарганлар. Муста-фийз ҳадислар шу жиҳатдан олганда мутавотир ёки мутавотирга яқин бўлди. Улар фиқҳ, сийрат боблари-дан ҳар бир бобда мавжуд ва бисёрдир.Маънода мустафийз деганда шуни назарда тутдимки, мусулмонлар мазҳаблари ҳар хил ва ҳолатлари турлича бўлишига қарамай, уларнинг бошларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳақ шариатни баён қилиб бериш зиммаларига юклатилган бошлиқлари бор эди, улар ичида аҳли суннатлари ҳам, ундан бошқалари ҳам бор эди. Ўрталарида иттифоқ қилган масалалари ҳам, бир-бирига жуда яқин ихтилоф қилган масалалар ҳам бўлдики, зийрак одам бу каби ишлар ҳамма замонда ҳам ва ҳар бир нақл қилинадиган нарсаларда ҳам бўлишини осонгина илғаб олади. Ёки мусул-монлар ичида ихтилоф содир бўлган пайтларда ҳам савод аъзам (мутлақ кўпчилик) бир ишни маҳкам ушлаб, бунда хилоф қилганларнинг ишини инкор қилиб турди. Натижада, мухолифнинг ихтилофи ҳал қилувчи масалаларда эътиборсиз бўлиб қолаверди. Мухолиф эса доимо қўрқиб яшириниб юрди, бирон йиғинда улар билан жамланиб қолса, секингина жуфтакни ростлаб қоларди ёки қонини ва молини сақлаб қолиш учун жумҳур айтган гапни тил учида бўлса ҳам айтарди. Агар улар ва бу бирон далилга мурожаат қилишадиган бўласалар бу гапиришидан аввал мусулмонларнинг қулоғига етмаган бидъий йўллар билан қутулиб кетарди....Шундан сўнг адолат эгаларининг нақли билан ривоят қилинган саҳиҳ ё ҳасан ҳадислар бўлиб, гарчи авом халқ билмаса ҳам, ушбу илм эгалари уларнинг ростлигига гувоҳлик беришган. Сиз ўша ҳадисларни ўрганишингиз ва уларга эргашишингиз лозим бўла-ди...Аллоҳни гувоҳ қилиб, Аллоҳ учун айтаманки, Аллоҳдан бошқа ҳоким йўқдир, ҳукм фақат Аллоҳникидир, Аллоҳ таоло вожиб (фарз), мандуб (суннат), мубоҳ, макруҳ, ҳаромлар ҳукмини Ўз арши устида чиқариб қўйган, сўнгра одамлар ичидан Ўзининг рисолатига танлаб олган Пайғамбарлар тилида уларга Ўзининг шариатини нозил қилди. Кимда-ким аниқ билимга эга бўлмасдан туриб, бу нарса фарз ё ҳаром деса, Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган бўлади. «Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиш учун (яъни, Аллоҳ буюрмаган ҳукмларни Аллоҳники дейиш учун)тилларингизга келган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар! Чунки Аллоҳ шаъ­нига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар» (Наҳл: 116)....«Ат-тафҳиймот» мусаннифи сўзида давом этиб, айтади: Аллоҳни гувоҳ қилиб, Аллоҳ учун айтаманки, уммат ичидан тўғрилик ҳам, хато ҳам содир қилиши мумкин бўлган бир киши тўғрисида «Аллоҳ таоло менга шу кишига эргашишни фарз қилган, шу киши менга нимани фарз қилса, шу нарса менинг зиммамга фарз бўлади» деб эътиқод қилган киши Аллоҳга кофир бўлади. Ваҳоланки, ҳақ шариат бу одамдан анча аввал собит бўлган, уни уламолар англаганлар, ровийлар етказганлар, фуқаҳолар у билан ҳукм қилганлар. Одамлар уламоларга эргашишга фақат уларни Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан шариатни етказувчилардир ва улар биз билмаган нарсаларни биладилар ва биз машғул бўлмаган илм билан машғул бўлганлар деган эътибор билан иттифоқ қилганлар. Шунинг учун уламоларга тақлид қилган-лар. Агар бир ҳадис саҳиҳ бўлса, муҳаддислар унинг саҳиҳлигига гувоҳлик берган бўлсалар ва кўпчилик унга амал қилиб, иш зоҳир бўлган бўлса, шундан кейин ҳам биров ўзи эргашган кишиси айтмагани учун унга амал қилмаса, у жуда қаттиқ адашган бўлади.Аллоҳни гувоҳ қилиб, Аллоҳ учун айтаманки, шариат икки даражага бўлинади:Биринчи даража: Фарзларнинг ўзинигина ушлаш ва қатъий ҳаром қилинган ишлардан тийилиш ҳамда исломий амалларни адо этиш. Ушбу даража одамларнинг барча-барча тоифаларига — подшоҳла-рига ҳам, амирларига ҳам, мужоҳидларига ҳам, деҳқонларига ҳам, ҳунармандларига ҳам, тожирларига ҳам, қулларига ҳам, озод кишиларига ҳам мажбурий-дир. Бу даража ҳеч оғирлиги бўлмаган жуда енгил ва осон-қулайдир.Иккинчи даража: Бу даражани ушлаган киши муҳсин (яъни, ҳақиқий ихлосли) обид бўлади. Ушбу даражанинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-дан ва умматнинг илк пешқадам зотларидан маъсур бўлган (ривоят қилинган) суннатлари, одоблари ва парҳезлари мавжуд.Икки даража ўртасида жуда катта фарқ бор, бу фарқларга эътиборсиз қараш зиёнкорлик ва жаҳолат-дир. Уламолар ўртасидаги ихтилофларнинг аксарияти шу икки даража ўртасидаги фарқларга яхши эътибор бермасликдан келиб чиқди....Ҳар бир мубоҳ қилган ва қайтарган ишларда Аллоҳ таолонинг сирлари бор, ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир. Биринчи даражада амри маъруф ва наҳий мункар қаттиқлик ва юмшоқлик билан бўлиши лозим бўлади. Биринчи даражада эҳтиёт ва парҳезкорлик юзасидан деган нарса бўлмайди. Унда фақат ҳаромлиги аниқ бўлган нарсалардан сақланиш бўлади. Саҳобаларнинг амаллари мана шу жиҳатдан фарқли бўлган. Улар орасида жангчилар, ҳунарманд-лар, савдогарлар бор эди, тирикчилик юзасидан сафар-ларда бўлишар ва шариатнинг асли-асослари билан-гина кифояланишарди. Саҳобалар ичида зоҳидлари ва ибодатга берилганлари ҳам бор эди, улар иккинчи даражани маҳкам ушлаб, шариат одобларига комил риоя қилишарди.. Тирикчилик ишлари билан машғул бўлган кишиларни, хусусан қул-чўрилар, деҳқонлар ва ҳунурмандларни биринчи даражадан ортиғига бую-риш муносиб эмас эди. Акс ҳолда шариат уларга оғирлик қилиб қолар, охир-оқибат иш улар шариатни тарк қилишларига етиши мумкин эди. Бунда иш «Ичларингизда бездирувчиар бор» ҳадисига[63] дахлдор эди. Қуръонда ҳам, ҳадисларда ҳам ана шу омманинг аҳволига хос кишилардан кўра кўпроқ риоя қили-нарди. У авом кишилар ўз илмларини суфийлар ва мутакаллимлар (илми калом, мантиқ аҳли) илмига аралаштиришлари муносиб эмасди, балки уларга Китобу Суннатнинг зоҳири билан кифояланиш лозим эди. Шундан келиб чиқиб, мен ҳам ҳар бир гуруҳ аҳлига хитоб қилиб, сўнгида умумий одамларга хитоб қиламан.Ўзлари нолойиқ бўлганлари ҳолда оталарининг шакли-шамойилига кириб олган шайхзодаларга (машойихларнинг ўғиларига) айтаман: Эй одамлар, сизларга нима бўлдики, гуруҳларга бўлиниб олдингиз ва ҳар бир раъй эгаси ўз раъйига эргашиб кетиб, Аллоҳ таоло одамларга раҳмат ва ҳидоят қилиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилларида нозил қилган йўлни тарк қилдингиз, сизлардан ҳар бир киши ўзини имом даъво қилиб, одамларни ўзига чақирди, ўзи ҳодий ва маҳдий (ҳидоят қилувчи ва ҳидоят устида) деб гумон қилди, ваҳоланки у адашган ва адаштирувчи эди?! Биз одамлардан байъат оладиган ва шу билан арзимас дунё матосини сотиб оладиган, илм ўқиб, шу билан дунё топишга уринадиган кишиларга рози эмасмиз. Чунки, улар ўзларини ҳидоят аҳлига ўхшатиш орқали дунё топадилар... Улар йўлтўсарлардир, каззоб ва ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам фитналовчи адашганлардир. Сизлар ўзига чақираётганларга эмас, фақат Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатига чақирадиган кишиларга эрга-шинг. Биз шунингдек, мажлис ва йиғинларда сўфиёна шиорлар кенг ёйилишига ҳам рози эмасмиз. Аллоҳ таолонинг мана бу сўзларидан ибрат олсаларингиз бўлмайдими: «Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр» (Анъом: 153).Толиби илмларга айтаманки: Эй ўзини олим санаган сафиҳ (ақлсиз)лар! Сизлар юнонларнинг илмларини, сарфу наҳв ва мантиқ илмини ўқиб олиб, шуни илм деб гумон қилдингиз. Ҳолбуки, илм Аллоҳнинг Китобидаги муҳкам (аниқ-равшан) оятлар бўлиб, уларни тафсирлари ва нозил бўлиш сабаблари билан ўрганмоқдир. Шунингдек, илм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай намоз ўқиганлар, қандай таҳорат қилганлар, ҳожатга қандай борганлар, қандай рўза тутганлар, қандай ҳаж қилганлар, қандай жиҳод қилганлар, гапиришлари ва тилларини сақлашлари қандай эди, ахлоқлари қандай эди, мана шуларни ўрганмоқдир. Сизлар у зотнинг йўлларига эргашингиз, у зотнинг суннатларига — суннат ва ҳидоят деган эътибор билан, ўзингизга фарз ё вожиб деб эмас — амал қилингиз. Шунингдек, таҳоратнинг рукнларини, намознинг рукнларини, закотнинг нисобларини, вожибнинг миқдорини, меросдаги улушлар миқдорини билиш ҳам илмдир. Аммо, сийрат (тарих) китоблари ва саҳоба ва тобеинлар ҳаётларидан ҳикоя қилувчи, охиратга рағбат уйғотадиган китобларни ўқиш қўшимча фазлдир. Аммо, сизлар машғул бўлган ва унда ўта муболаға қилган нарсалар охират илмлари эмас, балки дунё (топиш) илмларидан саналади. Сизлар ўзингиз-дан олдин ўтган фуқаҳоларнинг фаръий (иккиламчи даражадаги) масалаларига шўнғиб кетдингиз. Ахир, ҳукм Аллоҳ ва Расули ҳукм қилган нарсалар эканини билмайсизми?! Сизлардан кўпчилигингизга Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан бирор ҳадис етса, унга амал қилмайди ва бу ишини «Мен фалончининг мазҳабига амал қиламан, ҳадисга эмас» деб изоҳлайди, кейин айтадики, ҳадисни тушуниш ва у билан ҳукм қилиш мукаммал ва ўта етук уламолар иши саналади, бизнинг имомларимизга ушбу ҳадис махфий қолган бўлиши мумкин эмас, улар уни ё мансухлик ё маржуҳлик (заифлик) каби бирор сабаб туфайлигина тарк қилган бўладилар.Билингизки, бу нарса диндан эмасдир. Агар Пайғамбарингизга иймон келтирган бўлсангиз, у зотнинг сўзу ишларига — мазҳабга тўғри келса ҳам, хилоф келса ҳам — эргашингиз. Аввал бошдан Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатлари билан машғул бўлиш энг тўғри ишдир. Агар бу иккисини ўқиб-ўрганиш сизларга енгил бўлса, жуда яхши. Агар тушунишга қийналсангиз, аввалги уламоларнинг тўғрироқ, сариҳроқ ва суннатга мувофиқроқ деб кўрганингиз фикрларидан ёрдамланинг..» (иқтибос тугади).«Ат-тафҳиймот»да (2/161-162) яна шундай сўзлар келади: «Ким имомлардан бирига муқаллид бўлса ва унга бир масалада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан унинг имоми сўзига зид келувчи бир ҳадис етса, бу нақлнинг саҳиҳ экани гумонида ғолиб бўлса, энди унга бошқа бировнинг сўзини деб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини тарк қилишга узр қолмайди. Бу мусулмонларнинг шаънидан саналмайди, агар шундай қилса, у кишига мунофиқлик хавфи бордир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган-лар: «Сизлар ҳали ўзингиздан аввал ўтганларнинг йўлларига қаричма-қарич, газма-газ эргашиб кетасиз-лар, ҳатто агар доб (доб ва уясининг суратини кўриш учун шу ерга босинг) инига киришса, сизлар ҳам улар ортидан кирасизлар». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, яҳуд ва насоролар (йўлига)ми?» деб сўраганларида: «Ким бўларди бошқа?!», деб жавоб берганлар[64].Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рост айтган эканлар, иймони заиф мусулмонлардан кўпла-рини кўрдикки, худди яҳуд ва насороларга ўхшаб, Аллоҳни қўйиб, солиҳ кишиларни ўзларига парвар-дигор қилиб олдилар, уларнинг қабрларини масжид-лар қилдилар.Айрим кишиларни кўрдикки, худди илгаригилар: «Бизга дўзах ўти саноқли кунлардан бошқа ҳаргиз етмас» деб айтишганидек, сўзларни ўз ўринларидан ўзгартириб, «Солиҳлар Аллоҳники, толиҳлар (ёмон-лар) меники» дейишади.Агар ҳақни сўрасангиз, ҳамма тоифаларга таҳриф (ўзгартириш) етган.Масалан, сўфийлар, хусусан тавҳид масаласида Китобу Суннатга мувофиқ деб билинмайдиган сўзлар-ни изҳор қилишди ва шариат улар учун эътиборсиз нарсага айланаёзди. Фуқаҳоларнинг фиқҳида ушр ичидаги ушр, қудуқлар масаласи ва шу каби қанча ишлар борки, қаердан олганликларини билиб бўл-майди..» (иқтибос тугади).Аллома Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ «Иъламул-муваққиъийн»да (4/261) айтади: «Омий одам маълум мазҳаблардан бирини маҳкам тутиши лозимми, йўқ-ми? Бу ҳақда икки хил фикр бор:Биринчиси: Бундай қилиш лозим эмас, мана шу фикр узил-кесил тўғри фикрдир. Чунки, Аллоҳ таоло ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам нимани фарз қилган бўлсалар, шугина фарз бўлади. Аллоҳ ҳам, Расули ҳам бирон кишига биронта мазҳабни маҳкам тутишни ва динида фақат унга тақлид қилишни фарз қилмаган. Афзал асрлар аҳли бундай нисбатланишдан пок эканлари маълум. Балки, омий одам агар бирон кишининг мазҳабини маҳкам тутган тақдирда ҳам, унинг мазҳаби саҳиҳ бўлмайди. Зотан, омийнинг мазҳаби йўқдир. Чунки, мазҳаб дегани у ҳақда бир нави фикр ва қараши бўлган, мазҳаблар ҳақида бир мунча билимга эга бўлган ёки ўша мазҳабнинг фарълари (тармоқлари) ҳақидаги бирон китоб ўқиган, мазҳаб имомининг фатволари ва сўзларидан хабардор кишида бўлади. Аммо, булардан ҳеч бирига лаёқати бўлмаган бир киши, мен шофеийман ё ҳанбалийман ё бошқаман, дегани билан ўзи айтганидек бўлиб қолмайди. Бу худди бир киши, мен фақиҳман ё котибман ё наҳвшуносман, дегани билан ўшандай бўлиб қолмаганига ўхшайди.Бунинг изоҳи шуки, ўзини шофеий ё моликий ё ҳанафий деб айтувчи одам бу билан ўша имомга эргашишини, унинг йўлини тутишини даъво қилаётган бўлади. Бу эса қачонки, у илм, маърифат ва далил олишда унинг йўлини тутган бўлсагина дуруст-тўғри бўлади. Аммо, имомнинг сийрати, илми ва йўлини умуман билмаган одам қандай қилиб қуруқ сўз билан унга нисбатланиши дуруст бўлсин?! Омий одамнинг мазҳаби саҳиҳ бўлиши тасаввур қилинмайди. Мабодо тасаввур қилинганда ҳам, на унга, на бошқа одамга айни бир кишининг мазҳабини маҳкам тутиши, яъни унинг барча сўзларини қабул қилиши, ундан бошқаларнинг ҳамма сўзларини тарк қилиши лозим келмайди.Умматда пайдо бўлган бу қабиҳ бидъатни Ислом имомларидан биронталари айтган эмаслар. Улар одамларга буни лозим қилишдан пок ва юқори даражада, Аллоҳ ва Расулини яхши билган зотлар эди. Уламолардан бирон олимнинг мазҳабини тутишим лозим дейдиган, ёки тўрт мазҳабдан бирини лозим тутишим шарт деб айтадиган кишининг сўзи бундан кўра ҳам ҳақдан узоқроқдир.Воажаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларининг мазҳаблари (йўллари), тобеинларнинг, уларга тобеъ бўлганларнинг ва бошқа ислом имом-ларининг мазҳаблари қуриб, йўқ бўлиб кетганмиш-да, барча имомлар ва фуқаҳолар ичидан фақат шу тўрт имомнинг мазҳаби қолган эмиш! Имомлардан биронтаси шу гапни айтганми ё шунга чақирганми ё гапларидан биронта лафзи шунга далолат қилганми?! Аллоҳ таоло ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга, тобеинларга ва уларнинг тобела-рига фарз қилган иш улардан кейин то қиёматгача келувчи барча инсонларга фарз бўлгандир. Фарз гарчи унинг кайфияти ё миқдори замон, макон, ҳолат, қудрат, заифликка қараб турлича бўлса-да, унинг асли ўзгариб ҳам, бошқача бўлиб ҳам қолмайди.Омий учун мазҳаб бўлишини саҳиҳ санаганлар айтганларки, у ўзи нисбатланган мазҳабни ҳақ деб эътиқод қилди, энди биз унинг эътиқоди тақозосига вафо қилишимиз лозим. Уларнинг бу гапларини тўғри дейдиган бўлсак, бундан у нисбатланган мазҳабдан бошқа мазҳаб аҳлидан фатво сўрашни, унинг имомига тенгдош ё ундан устунроқ кишининг мазҳабини маҳкам тутишини ҳаром санаш лозим келади. Балки, бундан яна, агар ўз имомининг сўзи билан бир ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ё у зотнинг тўрт халифаларининг сўзларини кўрса, улар-нинг сўзларини тарк қилиб, ўзи нисбатланган имом-нинг сўзини олиши ҳам лозим келади.Шунга кўра, у тўртала мазҳабга эргашганлардан бўлсин ё бошқалардан бўлсин, ўзи истаган кишидан фатво сўраши мумкин, уммат ижмоъсига кўра, на унга ва на муфтийга тўрт имомдан бирига чекланиш вожиб деб кўрилади. Бу худди олим кишига фақат ўз диёри аҳлининг ё бошқа бирон диёр аҳлининг ривоят қилган ҳадисига чекланиши вожиб бўлмагани, балки агар ҳадис саҳиҳ бўлса, уни ривоят қилувчиси хоҳ ҳижозлик, хоҳ ироқлик, хоҳ шомлик, хоҳ мисрлик, хоҳ яманлик бўлсин, унга амал қилиш вожиб бўлгани кабидир» (иқтибос тугади).Шу ўринда мен оқил кишига ибрат бўлиши учун, ушбу мазҳабларнинг баъзи ўлкаларда кенг тарқалиши сабабларидан ўзим воқиф бўлган бир сабабига тўхталиб ўтмоқчиман.Тарихга мурожаат қилайлик.Аҳмад ал-Муқрий ал-Мағрибий «Нафҳут-тийб мин ғуснил-андалусир-ротийб» китобида (3/158) ёзади: «Мағриб (Марокаш) аҳлининг Имом Молик раҳима-ҳуллоҳ мазҳабини ушлаши сабабига келсак, аслида Мағриб ва Андалус аҳли аввалда, илк фатҳ этилган даврдан бошлаб Авзоъийнинг ва Шом аҳлининг мазҳабида эди. Андалуснинг умавийлар томонидан учинчи волийси Ҳакам ибн Ҳишом ибн Абдурраҳмон давлатида Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ ва Мадина аҳли раъйи бўйича фатво бериладиган бўлди. Бу Ҳакамнинг фикри ва ихтиёрига кўра, у кўзлаган бир сиёсий манфаат туфайли бўлди. Буни тақозо этган сабаб тўғрисида ихтилоф бор. Кўпчилик фикрига кўра, бунинг сабаби Андалус уламоларининг Мадинага сафар қилишлари бўлди. Улар Андалусга қайтиб келишгач, Имом Моликнинг фазли, чуқур илми ва юқори манзилатини васфлаб беришгач, уни яхши кўриб, мазҳабини ихтиёр қилганлар.Бошқалар фикрига кўра, Имом Молик раҳима-ҳуллоҳ андалусликлардан Андалус подшоҳининг сийрати ҳақида сўраганида улар унинг сийрати ва хулқ-атвори ҳақида сўзлаб берадилар. Ўша даврдаги аббосий халифалар сийратидан кўнгли тўлмаган Имом Моликка Андалус ҳокимининг сийрати маъқул бўлиб, «Аллоҳ таолодан Ҳарамимизни сизнинг подшоҳингиз билан зийнатлашини сўраймиз», деб дуо қилган экан. Бу гап Андалус ҳукмдорига етиб келгач, у Моликнинг илми ва динининг салобатини яхши билганидан одамларни унинг мазҳабига ўтказади ва Авзоъийнинг мазҳабини тарк қилишга буюради, валлоҳу аълам.Кейин Мағриб ҳукмдорлари ҳукм ва амал фақат Ибн Қосим ихтиёр қилган раъй устида бўлишига иттифоқ қилдилар. Хулоса шуки, мазҳаблар ҳукмдор-ларнинг ва улар сиёсатларининг ўйингоҳига айланди».Маъсумий айтади: Агар мазҳабларнинг пайдо бўлиши сабаблари ва йўлларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Муқаддимату тарихи Ибн Халдун»ни мутолаа қилинг, у буни жуда чиройли баён қилиб берган, Аллоҳ уни хайрли мукофотлар билан мукофот-ласин. Унда айтилишича, мазҳабларнинг пайдо бўлиши ва ёйилишига асосан зўравон сиёсатлар ва ғаразли ажамларнинг мулкни истило қилишлари сабаб бўлган.Ибн Қаййим «Иғосутал-лаҳфон мин масоидиш-шайтон» китобида (1/125) айтади: «Унинг (шайтон-нинг) фириб найрангларидан бири — уларга бир хил кўриниш, бир хил кийим-бош, бир хил юриш-туриш, битта шайх, битта тариқат ва муайян бир мазҳабни лозим тутишга буюришидир. Уларга ушбуларни лозим тутишни фарз қилиб қўйганидан улар худди фарзларни лозим тутгандек лозим тутишади, ундан ташқарига чиқишмайди, чиқмоқчи бўлганларни айб-лаб, мазаммат қилишади.Муайян мазҳабларга тақлид қилувчи аксарият кишилар, шунингдек хурофий сўфиёна тариқат эга-лари, яъни нақшбандийлар, қодирийлар, саҳравардий-лар, шозилийлар, тийжонийлар ва бошқалар бунга мисол бўладики, уларнинг таассуб ва тақлидларидан ғоят ҳазир бўлиш лозим. Улар русумларга эътибор қаратиб, шариат ва ҳақиқатдан бурилиб қолишди. Бидъат расм-русумлар билан машғул бўлиб, на фиқҳ аҳли билан, на ҳақиқат аҳли билан бирга бўлишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари ва сийратлари ҳақида фикр юритиб кўрган одам у зотнинг йўллари уларнинг йўларига тамомила зид эканини кўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари Парвардигорлари буюрган нарса-дан бошқасига боғланмаслик ва шундан бошқасини ўзига лозим тутмаслик эди. Шундай экан, у зотнинг йўллари билан уларнинг йўллари ўртасида жуда катта жарлик бордир».Маъсумий айтади: Агар Исломга зид бўлган ва мусулмонларни бўлиб ташловчи турли мазҳабларнинг қандай пайдо бўлганидан бохабар бўлишни истасан-гиз, «Иғосутал-лаҳфон мин масоидиш-шайтон» кито-бини, хусусан унинг охирги қисмини ўқишингизни тавсия қиламан. Унда Ибн Сино, Нусайр ат-Тусий-ларнинг чалғитувчи фикрлари, убайдийлар, фотимий-лар[65] ва бошқаларнинг фитналари баён қилиб берил-ган.Қисқаси, Ислом душманлари Ислом аҳлини турли мазҳаб ва тариқатларга бўлиб ташлаш орқали Ислом-ни ўзгартириб юборишга эришдилар.Абу Шома номи билан танилган Имом Шиҳобуддин Абдурраҳмон (вафоти 665ҳ) «Ал-муаммал лир-родди илал-амрил-аввал» китобида (1/10) айтади: «Одамлар Қуръон илмларидан фақат сураларини ёд олиш ва баъзи қироатларни нақл қилиш билан қаноатландилар ва унинг тафсири, маънолари, ундан ҳукмлар чиқариш илмидан ғофил бўлдилар. Ҳадис илмидан айрим китобларни ўзларидан ҳам жоҳилроқ бўлган шайхларидан эшитишга чеклан-дилар. Айримлари эса одамларнинг фикр ва зеҳнлари чиқиндилари билан ҳамда мазҳаби аҳлидан нақл қилиш билан қаноатландилар. Орифлардан биридан: «Мазҳаб маъноси нима?», деб сўралганда «Унинг маъноси ўзгартирилган дин демакдир», деб жавоб берган.Аллоҳ таоло айтади: «Мушриклардан бўлманг-лар! Улар (яъни, мушриклар) динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олгандирлар. Ҳар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар» (Рум: 31-32). Шу ҳолида у ўзини энг катта олим деб санайди, ваҳоланки у Аллоҳ наздида ҳам, дин уламолари наздида ҳам энг жоҳил кимса саналади...».Мазкур китобдан (1/15) яна бир парча: «Тўртта мазҳаб машҳур бўлди ва бошқалари тарк қилинди, уларга (яъни, мазҳабларга) эргашганларнинг ҳиммат-лари қосир бўлди, айримларигина бундан мустасно, пайғамбарлардан бошқасига тақлид қилиш ҳаром бўлиб келгани ҳолда улар тақлидга берилдилар, ҳатто имомларининг сўзлари улар наздида икки асл-асос (яъни, Қуръон ва Суннат) ўрнида бўлиб қолди. Бу Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти маъносидирки: «Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини... Парвардигор деб билдилар» (Тавба: 31)».Ушбу сўзлар муаллифи Абу Абдилкарим ва Абу Абдирраҳмон Муҳаммад Султон ал-Маъсумий айтади: Мен мазҳабларга тақлид қилиш ҳақида Узоқ Шарқдан, Япониядан келган саволга жавоб тариқасида тўпла-ганим сўзларга шу ерда нуқта қўйдим ва шу миқдор билан кифояландим. Чунки, томчи денгизга далолат қилади. Аллоҳ азза ва жалладан бу сўзларни барча ўлкалардаги бандаларига манфаатли қилишини, улар-ни холис Ўзининг ризоси учун қилинган амаллар жумласидан қилишини ва Ўзининг жаннатларига эришиш сабаби қилишини сўрайман.Ушбу сўзларни Маккаи Мукаррама шаҳрида, Масжиди Ҳаром яқинидаги Бухорийлар маҳалла-сидаги хонадонимда битдим.Бир минг уч юз эллик саккизинчи ҳижрий, Муҳаррам ойининг ўн бешинчи куни.«Қудрат эгаси бўлмиш Парвардигорингиз улар-нинг сифатларидан (яъни, ҳар қандай айбу нуқсондан) покдир. (Барча) пайғамбарларга Аллоҳ томонидан салом бўлгай! Ҳамду сано барча олам-ларнинг Парвардигори — Аллоҳ учундир!» (Вас-соффат: 180-182). 2011 йил 4-июл[1] Муҳаммад Султон ал-Маъсумий: «Ҳукмуллоҳил-ваҳидис-сомад фий ҳукмит-толиби минал-маййитил-мадад» (54-55-саҳифалар). Мен (Ҳилолий.) айтаман: Мана шу ҳодиса ҳам мазҳабларнинг ёйилиши ё ўртадан кўтарилишига сиёсатнинг роли катта эканига шоҳид бўлади.[2] Муҳаммад Носируддин Албоний: «Таҳзийрус-сажид мин иттихозил-қубури масажид» (94-с).[3] Қаранг: Ибн Касир: «Тафсийрул-қуръанил-азийм (1/250), Ибн Қаййим ал-Жавзия: «Иғосатул-лаҳфан» (2/203-205).[4] Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажлари ҳақида Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилган узун ҳадисдан парча. Шайх Албоний «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажлари» китобида ушбу ҳадиснинг ривоят йўлларини батафсил айтиб ўтган. Қаранг: 73-саҳифа.[5] Қаранг: Ибн Касир: «Тафсийрул-қуръанил-азийм», «Нисо» сураси 59- ва 65- оятлари тафсири.[6] «Рафъул-малам анил-аимматил-аълам» (9-10-саҳифалар).[7] Албоний: «Сифату солатин-набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам» (25-с).[8] Имомлар саҳиҳ ҳадисни ўз наздларида саҳиҳ бўлса ҳам, ўзларидан бошқа ушбу соҳа кишилари наздида саҳиҳ бўлса ҳам қабул қилганлар. Аллома Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ айтганидек: «Яъни, ўз наздида саҳиҳ бўлса ҳам, бошқа имомлар наздида саҳиҳ бўлса ҳам..». Шаъроний «Ал-мезон»да (1/57) келтирган.Мен (Ҳилолий) айтаман: Бунга ҳужжат ўлароқ бир неча ривоятлар нақл қилинган. Жумладан, Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳга шундай деган: «Эй Абу Абдуллоҳ, сизлар саҳиҳ ҳадисларни биздан кўра яхшироқ биласиз. Агар саҳиҳ ҳадис бўлса, менга билдиринг, токи мен унга амал қилай, майли кўфалик бўлсин, басралик бўлсин ё шомлик бўлсин..».Исноди саҳиҳ, Абу Нуъайм «Ҳилятул-авлия»да (9/170), Ибнул Жавзий «Манақибул-имам Аҳмад»да (499-с), Хатиб Бағдодий «Масъалатул-иҳтижаж биш-шафиий»да (70-с) ва бошқалар ривоят қилганлар.[9] «Ал-иҳкам фий усулил-аҳкам» (6/118).[10] «Ҳошия Ибн Обидийн» (1/62).[11] «Ал-мажмуъ» (2/58-60), Шарҳ Муслим» (4/48-49).[12] Айримлар имомларнинг тақлидни айблаб айтган сўзларини улар қасд қилган маънодан буриб юбориш ва бошқача талқин қилишга уринганлар ва «бу сўзларни улар ўз даражасига етишган ва мутлақ ижтиҳод мартабасига етган кишиларга нисбатан айтганлар», деганлар. Мен айтаманки, бундай таъвил қилиш бир неча сабабларга кўра нотўғридир: а) Мутлақ мужтаҳид Китоб ва Суннатга қайтиши учун ўзига ўхшаган бошқа бир мужтаҳиднинг сўзига асло муҳтож эмас, демак бу сўз муқаллид ва муттабиъ (эргашувчи) ҳақида айтилган экани маълум бўлади. б) Имомларнинг бу сўзлари уммат ичида бўлган, имомлар сўзларини асл-асос қилиб олиб, Китоб ва Суннатдан юз ўгиришлари хавфи бўлган гуруҳларга қаратилганди, мужтаҳиддан бундай хавф қилинмайди. в) Имомларнинг сўзлари шогирдларига қарата айтилган. Табиийки, шогирдлар ўз устозларининг дарс ҳалқаларида иштирок этиш учун келиб турар эканлар, мутлақ ижтиҳод даражасига эришган эмасдилар. г) Имомлар раҳимаҳумуллоҳнинг бу маънодаги сўзлари кўп ва машҳур бўлгани ҳолда, уларда мазкур қайд-чекловлардан биронтаси кўрилмайди. Шунинг учун то чекловчи бирор далил келмагунича уларнинг сўзлари умумийлигича қолади. д) Агар имомларнинг сўзлари таъвилини фақат мужтаҳид-ларгина биладиган бўлсалар ва муқаллидлар даъволарича, ҳижрий тўртинчи асрдан кейин мужтаҳид чиқмаган бўлса, у ҳолда муқаллидлар мужтаҳид бўлмаган ҳолларида қандай қилиб имомларининг сўзларини бундай таъвил қилишга журъат этадилар?![13] Ибн Абдилбар: «Ал-интиқоъ фий фазлис-саласатил-аимматил-фуқаҳо» (41-с).[14] «Муқаддима Ибн Халдун» (448-с).[15] Муҳаммад Ҳомид: «Лузум иттибаъ мазаҳибил-аимма ҳасман лил-фавзод-динийя» (10-с).[16] Саҳиҳун лиғойриҳи, Шофеий «Сунан»ида (1/14), «Ар-рисала»да (87-с) келтирган. Шайх Албоний «Ас-саҳиҳа»да (4/416-417) саҳиҳ санаган.[17] Бухорий (13/91 – Ал-фатҳ), Муслим (18/59-Нававий).[18] Бухорий (13/90 – Ал-фатҳ), Муслим (18/62-Нававий).[19] Аҳли илмлардан бир жамоаси шундай деганлар. Жумладан, Саховий «Фатҳул-муғийс»да (3/44), Ибн Касир «Тафсирул-қуръанил-азийм»да (1/591-595), Каттоний «Назмул-мутано-сир»да (147-с), Албоний «Ал-ҳадийсу ҳужжатун бинафсиҳ»да (64-с), «Вужубул-ахзи биҳадийсил-оҳод»да (34-с) келтирган-лар.[20] Муслим (18/86-Нававий). Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бундан мурод — фитнаси каттароқ ва шон-шавкати буюкроқлигидир».[21] Саҳиҳ, Ҳоким (4/554-555), Ибн Асокир «Тарих Димашқ»да (13/593). Ибн Аби Шайба «Ал-мусаннаф»да (15/165), Байҳақий «Шуъабул-иймон»да (5199) келтирганлар. Ҳоким саҳиҳ санаган, Заҳабий унга мувофиқ бўлган.Шайх Албоний «Ал-ҳадису ҳужжатун бинафсиҳ»да (80-с) айтади: «Бу ҳадис гарчи мавқуф бўлса ҳам, унга марфуъ ҳукми берилади. Чунки, бу қуруқ раъй билангина сўзлан-майдиган ғайбий ишлардандир, хусусан баъзи ровийлар уни марфуъ деганлар». Албоний «Ас-саҳиҳа»да (6/774-776) айтади: «Бу Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо ҳадисидан бўлиб, Амр ибн Қайс ал-Киндий ундан ривоят қилган ва ундан бошқа кўпчилик ривоят қилган, баъзилар марфуъ, баъзилар мавқуф дейишган, бу марфуъ ҳукмидадир, чунки у қуруқ раъй билан айтилмайди». Кейин айтади: «Фойда: Бу ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам нубувватлари аломатларидан бири бўлиб, унда айтилган ишларнинг ҳаммаси, хусусан «маснот»га тааллуқли бўлгани рўёбга чиқди. Маснотдан мурод, ровий тафсир қилганидек, Аллоҳнинг Китобидан ва шунингдек, унга тааллуқли бўлган набавий ҳадислар ва салафий асарлардан бошқа битиклардир. Маснотдан мурод гўё муқаллидларга фарз қилинган мазҳабий китоблар бўлиб, бугунги кунда жумҳур мазҳабпарастларда гувоҳ бўлиб турилганидек, бу китоблар замонлар ўтиши билан уларни Аллоҳнинг Китобидан ва Расулининг Суннатидан буриб юборди. Афсуслар бўлсинки, улар ичида докторлар ва шариат факультетлари битирувчилари ҳам бор. Уларнинг барчаси мазҳабларни дин деб ушлаганлар ва уларни одамларга, ҳатто олимларга ҳам фарз қиладилар. Уларнинг катталаридан бири Абул Ҳасан ал-Кархий ал-Ҳанафийнинг машҳур бир гапи борки: «Асҳобларимиз фикрига мухолиф бўлган ҳар қандай оят ё таъвил қилинади ё эса мансухдир. Худди шунингдек, ҳар бир ҳадис ҳам ё таъвил қилинади, ё эса мансух дейилади». Улар мазҳабларни асл-асос қилиб олиб, Қуръони Каримни унга тобеъ қилдилар. Ҳеч шак-шубҳасиз, «маснот» мана шудир».[22] Саҳиҳ, Доримий (1/64), Ҳоким (4/514), Ибн Абдилбар «Жомиъ баянил-илм»да (1/188), Ибн Ҳазм «Ал-иҳкам фий усулил-аҳкам»да (6/175) ва бошқалар келтирганлар).[23] Иъламул-муваққиъийн ан роббил-аламийн (1/7-8).[24] Бухорий (100), Муслим (2673) Абдулоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар.[25] Ҳасанун лиғойриҳи, Ибн Аби Ҳотим «Муқаддиматул-журҳ ват-таъдийл (1/1/18), Ибн Қутайба «Уюнул-ахбар»да (2/119), Ибн Ҳиббон «Ас-сиқот»да (4/10), Байҳақий «Ас-сунанул-кубро»да (10/209) Ибн Абдилбар «Тамҳид»да (1/59) ва бошқалар ривоят қилганлар.[26] «Сифатул-фатва вал-муфтий вал-мустафтий» (13-с).[27] Менинг «Муаллафаат Саид Ҳавва: дироса ва тақвийм» китобимга қаранг (120,124-саҳифалар).[28] «Лузум иттибаъ мазаҳибил-аимма» (13-с).[29] Қиёснинг рукнлари учта: мақийс-қиёс қилинувчи (тоира), мақийс алайҳ-унга қиёс қилинаётган нарса (кема) ва иллат. У (яъни, иллат-сабаб) мақийс билан мақийс алайҳ ўртасида баробар бўлди ва шу билан қиёс дуруст бўлди.[30] «Силсилатул-аҳадийсис-саҳийҳа» (1/128-129).[31] Аҳмад ибн Ҳажар Оли ибн Алий: «Танзийҳус-суннати вал-қуръан ъан ан якуунаа мин усулиз-золали вал-куфрон» (126-с).[32] Мавзуъ — тўқима ҳадислар тўқиб чиқаришда мазҳабий мутаассибликнинг ҳам катта роли бор. Мисол учун, ҳанафий мазҳабига таассуб қилувчилар томонидан Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит раҳимаҳуллоҳ ҳақларида бир неча ҳадислар тўқилган. Жумладан: «Мендан кейин Нуъмон ибн Собит исмли бир киши келади, Абу Ҳанифа деб куняланган бўлади, Аллоҳнинг дини ва менинг суннатим унинг қўлида тирилади». Қаранг: Ибн Арроқ: «Танзиҳуш-шариъа» (2/30), Хатиб Бағдодий: «Тарих Бағдод» (2/279). Маъмун ибн Аҳмад ал-Ҳаравийга айтилди: «Шофеийга ва унга эргашган хуросонликларга нима дейсиз?!». У деди: «Бизга Аҳмад ибн Абдуллоҳ айтиб берди, унга Абдуллоҳ ибн Маъдон Анас розияллоҳу анҳудан марфуъан ривоят қилиб айтган экан: «Умматим ичида бир киши бўлади, унинг исми Муҳаммад ибн Идрис бўлади, ўзи умматимга иблисдан ҳам зарарлироқ бўлади. Умматим ичида Абу Ҳанифа деб аталувчи киши бўлади, у умматимнинг шамчироғидир». Қаранг: Ибн Ҳажар: «Лисанул-мийзан» (5/7-8), Суютий: «Тадрийбур-ровий» (1/277-278), Ибн Арроқ: «Танзиҳуш-шариъа» (2/30), Хатиб Бағдодий: «Тарих Бағдод» (5/309). Лекин, у Абу Абдуллоҳ ал-Ҳокимдан ривоят қилиб: «Ушбу ҳадисни тўқиш билан Муҳаммад ибн Саид ал-Баврақий айбланган», деди. Ушбу тўқима ҳадис Қуръоннинг очиқ оятига хилофдир. Зеро, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг Улуғ Китобида сифатлагани каби, бу умматнинг шамчироғи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар: «Эй пайғамбар, дарҳа-қиқат Биз сизни (қиёмат кунида барча умматлар устида) гувоҳлик берувчи, (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантирувчи ҳамда Аллоҳнинг изни-иродаси билан У зотга (яъни, Унинг динига) даъват қилувчи ва (Ҳақ йўлини кўрсатувчи) нурли чироқ қилиб юборгандирмиз» (Аҳзоб: 45-46). Қаранг, муқаллидлар (кўр-кўрона тақлид қилувчилар) маъсум (гуноҳдан сақланган, пок зот) соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларини қандай қилиб ўз имомларига қўллашади! Шунинг учун ҳам мазҳабга боғланмаслик асл-асосдир. Боиси, шу билан маъсум соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш билан маъсум бўлмаган кишига эргашиш ўртаси фарқланади. Чунки, айнан бир мазҳабга тақлид қиладиган киши воқеликда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш билан ундан хато ҳам, тўғрилик ҳам содир бўлиши мумкин бўлган бир фақиҳга эргашиш ўртасини тенглаштиради.[33] Мусанниф раҳимаҳуллоҳ илм (олимлик) сифатини муқал-лидларга ҳам ишлатиши бироз баҳсталаб масаладир. Чунки, илм — далил орқали ҳосил бўлувчи билимдир. Аммо, далилсиз бўлса, уни тақлид дейилади. Ибн Қаййим ал-Жавзия раҳимаҳуллоҳ «Нуния»сида айтганидек: «Илм ҳидоятни далили билан билишдир, у билан тақлид баробар эмасдир». Имом Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофеий раҳимаҳуллоҳ «Ар-рисола»да (39-с) айтади: «Ҳеч ким ҳеч қачон бирон нарса тўғрисида илмсиз равишда «бу ҳалол» ёки «бу ҳаром» деб айтишга ҳақли эмасдир. Илм эса Китоб ёки Суннат ёки ижмоъ ёки қиёсдаги хабардир». Аллома Фуллоний раҳимаҳуллоҳ «Ийқоз ҳумум улил-абсор»да (25-с) айтади: «Мен айтаманки, ушбу ҳадислар ва осорлар очиқ далил бўладики, илм деган ном фақат Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Суннатларида, шунингдек ижмоъда келган ёки нас (бир маънодан бошқасига далолат қилмайдиган сўз) топил-маганда (қиёсни ҳам шариат асосларидан деб) раъй қилувчилар наздида бу асл-асосларга қиёс қилинган нарсаларга ишлатилади. Тақлид ва таассуб аҳли айтганидек эмаски, улар илмни фақат мазҳабий китобларда битилган раъйларга — улар пайғамбар ҳадисларида келган насларга қарши келган ҳолда ҳам — чекладилар». Демак, илмнинг фазли зикр этилган оят ва ҳадислар унинг ҳақида тўғри келадиган ҳақиқий олим — ўз куч-ҳаракатини ҳидоят далилларидан ҳукмларни чиқариб олиш учун сарфлайдиган мужтаҳиддир. Аммо, муқаллид олим эмасдир. Асрлар мобайнида аҳл илмлар иттифоқ қилиб келган фикр шудир. Аллома аш-Шотибий раҳимаҳуллоҳ «Ал-мувофақот»ида (4/293) айтганидек: «Муқаллид олим эмасдир». Шунингдек, Суютий раҳимаҳуллоҳ ҳам айтади: «Муқаллидни олим деб аталмайди». Бу гапни ундан Абул Ҳасан ас-Синдий ал-Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ «Сунан Ибн Можа»га ёзган «Ҳошия»сида (1/70) нақл қилган. Шавконий раҳимаҳуллоҳ «Иршодул-фуҳул»да (267-с) айтади: «Зеро, тақлид жаҳолатдир, илм эмасдир». Ҳанафийлар китобларида жоҳилни қозилик мансабига қўйиш жоиз эмаслиги айтилган. Ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ «Фатҳул-қодийр»да (5/456) жоҳилдан мурод муқаллид эканини айтади. Шунингдек, Иброҳим ибн ал-Вазир раҳимаҳуллоҳ «Ар-равзул-босим»да (1/36) айтади: «Шак-шубҳа йўқки, муқаллид муфтийни олим деб аталмайди». Таҳовий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Фақат жоҳил (илмсиз) ё мутаассиб одамгина тақлид қилади». Бу гапни ундан Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ «Расмул-муфтий»да (1/32) ва Ибн Ҳажар Асқалоний «Лисанул-мийзан»да унинг таржимаи ҳолини баён қила туриб, нақл қилган. Ибн Абдилбар раҳимаҳуллоҳ «Жомиъ баянил-илми ва фазлиҳи»да (2/119) бунга ижмоъ борлигини нақл қилган: «Уламолар аниқ бўлмаган ва ишонч ҳосил қилинмаган нарса илм эмаслигига ижмоъ қилганлар... тақлиднинг фосидлиги ҳақида дунё уламолари ўртасида хилоф йўқдир». Ибн Қаййим ал-Жавзия раҳимаҳуллоҳ «Иъламул-муваққиъийн»да (1/7) бу фикрга қўшилган. Уламоларнинг бу каби сўзларига далил Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда айтган сўзларидирки: «Албатта Аллоҳ илмни бандалари (қалби)дан суғуриб олиш билан олиб қўймайди, балки илмни олимларни олиш билан олиб қўяди. Ҳатто бирон бир олимни қолдирмагач, одамлар жоҳил кимсаларни ўзларига бош қилиб олишади, улардан (фатво) сўралганда илмсизлик билан фатво бериб, (ўзлари ҳам) адашиб, (бошқаларни ҳам) адаштиришади». Бу айтилганлар олим деган юксак номга лойиқ зотлар асрлар мобайнида жуда кам бўлганига очиқ ҳужжат бўлади. Шоирнинг ушбу сўзлари уларга тўғри келади: «Саналганда жуда оз эдилар, энди оздан ҳам озайиб кетдилар».[34] Бу ҳадислардан мақсад Ислом унга киришни истаган кишилар учун жуда осон-қулай эканини, у учун икки шаҳодат калимасини тили билан айтиб, қалби билан иқрор қилиши ва қолган беш рукнларига амал қилиши кифоя эканини баён қилишдир. Аммо, кўпдан-кўп фаръий нарсалар, мазҳабда бўлиш ё бемазҳаблик исломга кириш учун шарт эмасдир. Ислом умматидан бир тоифаси бу ишларга ўзларини ажратиши, уларда фиқҳ-илмга эга бўлиши ва одамларга уларнинг ишларида кўндаланг бўладиган масалаларда фатво бериб туришлари кифоя қилади.[35] Мусанниф толиби илмлар ҳузурида маъруф бўлган ишларни, яъни мазҳаблардаги ишлар фақат раъй билан айтилганини, улар насс бўлмаган ижтиҳодий ишлар бўлиб, уларга эргашиш фарз эмаслигини, балки агар унинг саҳиҳ экани гумонига ғолиб келса, эргашиш мумкинлигини уқтирмоқда.[36] Мазҳабчилик муқаллидларни нафақат кишиларнинг (яъни, имомларнинг) сўз ва фикрларини Қуръон оятлари ва саҳиҳ суннатдан муқаддам қўйишга олиб келди, балки уларга имомларнинг ўзлари — раҳимаҳумуллоҳ — айтган сўзларни ҳам унуттирди ва улар мутааххир (кейинги даврдаги)ларнинг сўзлари билан чекланишга ва уларни текшириб ўтирмасдан имомларнинг мазҳаби деб қабул қилишга одатландилар. Бу эса фақатгина таассубнинг ўта кучлилигидан келиб чиқди. Маълумки, имомлар ўз мазҳабларини китобларда битганлар ва уларга ўзлари ижтиҳодлари билан саҳиҳ деб санаган нарсаларни киритганлар. Масалан, Имом Молик раҳима-ҳуллоҳ ўз мазҳабини «Ал-муватто»га, Имом Шофеий ўз мазҳабини «Ал-ум» ва «Ар-рисала»га жойлаганлар. Шундай экан, ўша имомлардан бировининг мазҳабини билишни истасак, унинг ўз китобига мурожаат қилишимиз мумкин, уни бошқа жойлардан талаб қилишимиз муносиб эмас.Ушбу фикрни ойдинлаштириш мақсадида айтаман: Кўпинча Имом Молик, Имом Шофеий ва Имом Абу Ҳанифага улар фатво бермаган сўз ва ишларни нисбат берилади. Моликийлар намозда қўлни тушириб туришади, бомдод намозида қунут ўқишади. Ҳолбуки, Имом Молик раҳимаҳуллоҳ «Ал-муватто»да (1/158) «Намозда қўлларни бир-бирига қўйиб туриш ҳақидаги боб»да бир неча асар (ривоят)лар келтирган. Жумладан, Абдулкарим ибн Абул-Мухориқ ал-Басрий айтди: «Агар ҳаё қилмасанг, истаган ишингни қил», деган сўз нубувват сўзларидандир, намозда қўлларни бирини иккинчиси устига қўйиб туриш, ифторни (яъни, рўзадор оғиз очишини) тезлатиши ва саҳарликни кечиктириши (суннатдир)».Кейинги даврдаги моликийлар Имом Молик намозда қўлла-рини тушириб турганлар, деб ҳужжат қилишади. Бу эса ўзлари тақлид қиладиган мазҳабларини билмасликдир. «Ал-интифоъ»да (44-с) айтилганидек, Мадина волийси Жаъфар ибн Сулаймон Имом Моликни қамчи билан савалатган, натижада имомнинг қўли чиқиб қолган ва яра бўлиб кетган ва намозда уларни бир-бири устига қўя олмай қолган. Имом Молик «Ал-муватто»ни мана шу ҳодисадан икки йил ўтиб ёзганини билишингиз кифоя қилса керак.Қолаверса, Имом Молик (1/159) «Бомдод намозидаги қунут ҳақидаги боб»да айтади: «Ибн Умар розияллоҳу анҳумо намозда ҳеч қандай қунут ўқимасди».Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтиш суннат экани ҳақидаги гапни Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳга жоҳиллик билан нисбат берадилар. Ваҳоланки, у «Ал-ум»да (1/117) намозда салавот айтиш фарз деб айтади: «Аллоҳ азза ва жалла Ўз Расулига саловот айтишни фарз қилиб: «Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуо-ю салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!», (Аҳзоб: 56) деди. У зотга саловот айтишнинг намоздан кўра фарзроқ бўлган ўрни йўқдир. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан намозда Аллоҳнинг Расулига саловот айтишнинг фарзлигини васф қилувчи далолатларни топдик, валлоҳу таоло аълам».Кейинги давр ҳанафийларининг китобларида, жумладан, «Хулосатул-кайдоний»да айтилишича, аҳли ҳадислар каби ишораи саббоба (кўрсаткич бармоқ билан ишора қилиш) намоздаги ҳаром қилинган ишлардан саналади.«Солатул-Масъудий»да айтилишича, кўрсаткич бармоқ билан ишора қилиш мутақаддимлар (яъни, аввалги даврдагилар) наздида суннат бўлган, шия ва рофизалар ҳам қилгани учун мутааххир (кейинги даврдаги) аҳли сунналар уни тарк қилдилар, шу билан у мансух бўлди.Ҳолбуки, биз ҳанафийларнинг энг катталаридан бўлган Ибн Ҳумомнинг «Фатҳул-қодийр» китобида шундай сўзларни топамиз: «Ишора қилиш суннатдир, ким унинг суннат эмаслигини айтса, у одам ривоят ва дироят (билим)га хилоф қилган бўлади. Имом Абу Ҳанифанинг шогирди Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбоний ҳам уни суннат деб айтгани «Ал-муватто»да нақл қилинган.Ушбу мисоллар мазҳабий мутаассиблик мусулмонларни энг яхши аср аҳллари сийратидан буриб юборганига очиқ далил бўлмайдими?![37] Яъни, ҳаётда содир бўлмаган масалалар, уларни раъйларга тааллуқли масалалар ёки уғлуталар ҳам дейилади. Салаф солиҳлар бундай масалаларга чуқур киришиш ва машғул бўлишдан қайтарганлар. Қаранг: Ибн Абдилбар: «Жомиъ баянил-илми ва фазлиҳ» (2/139-144).[38] Ушбу ҳикмат булоғидан суғорилган покиза ва балоғатли сўзларни биринчи бўлиб умматнинг илм денгизи бўлган Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганлар, Тақийюддин ас-Субкий «Ал-фатово»да келтириб, уларнинг гўзаллигидан ҳайратга тушганини айтади.[39] Имом Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит раҳимаҳуллоҳ сўзларидан бўлиб, бу сўзлар у кишидан бир неча ривоятлар билан собит бўлган. Қаранг: Ибн Абдилбар: «Ал-интиқоъ» (145-с), Ибн Қаййим ал-Жавзия: «Иъламул-муваққиъийн» (2/309).[40] Икки имом — Абу Ҳанифа ва Шофеий раҳимаҳумаллоҳ буни сариҳ (очиқ) айтганлар. Қаранг: Ибн Обидийннинг рисолалари тўплами: «Расмул-муфтий» (1/4), Ал-Фаллоний: «Ийқозу ҳимами улил-абсор» (62 ва 107-саҳифалар).[41] Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ сўзларидан. Қаранг: Нававий: «Ал-мажмуъ» (1/63), Ибн Қаййим ал-Жавзия: «Иъламул-муваққиъийн» (2/361).[42] Мусулмон биродар, Аллоҳ сизни Ўз тоати билан бахтиёр ва Ўз изни билан ҳаққа муваффақ қилсин ҳамда сизни ҳақ аҳлидан қилсин, билингки, кейинги даврлар ҳанафийлари ҳақида мусанниф зикр қилган масалалардаги ҳақиқат қуйидагичадир:Биринчи: намозда ташаҳҳудда кўрсаткич бармоқ билан ишора қилиш (ишораи саббоба).Мусанниф кейинги давр ҳанафийларининг ишораи саббобани инкор қилишларини ушбу рисоланинг бир неча ўрнида зикр қилган. Мен юқорида бунинг бир тарафини айтиб ўтдим ва уларнинг ўз мазҳабларидан бўлган муҳаққиқ (чуқур тадқиқ қилувчи, текширувчи) олимларга хилоф қилишларини баён қилиб ўтдим. Энди бу ерда ўша айтганларимга қўшимча ўлароқ, аллома Таҳовийнинг «Шарҳ маъонил-осор» китобида (1/259) айтган фикрларини келтираман. У ишораи саббоба ҳақидаги ҳадисни зикр қиларкан: «Воилнинг: «Сўнгра дуо қилган ҳолларида бармоқларини букдилар» деган сўзларида бу ишнинг намознинг охирида бўлганига далил бордир», дейди.Шайх Абул Ҳасан ас-Синдий «Сунан ан-Насоий»га ёзган ҳошиясида (2/236) айтади: «Юқорида ишораи саббоба ҳадиси ўтди, уни жумҳур уламоларимиз ва бошқалар олганлар, машойихларимиз ичидан уни инкор қилганларнинг инкорига эътибор йўқдир».Ишорадаги суннат ташаҳҳуднинг ҳаммасида кўрсаткич бармоқни қимирлатишдир. Аҳмад (4/138), Абу Довуд (727), Насоий (2/236), Доримий (1/314-315), Ибн Жоруд (208), Ибн Хузайма (714) саҳиҳ иснод билан Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис бунга далил бўлади. Унга кўра: «... Сўнг (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бармоқ-ларини йиғиб, ҳалқа қилдилар, сўнг (кўрсаткич) бармоқ-ларини кўтардилар, мен дуо қилган ҳолларида уни қимирлатаётганларини кўрдим. Кейинроқ совуқ бир пайтда бордим, одамларни кўрдимки, устларида кийимлари бўлиб, совуқ бўлганидан қўллари кийимларининг остидан қимирлаб турарди».Энди Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисга келсак, унда айтилишича: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо қилганларида «кўрсаткич бармоқлари билан ишора қилардилар, уни қимирлатмасдилар». Абу Довуд (№989) келтирган бу ҳадис исноди жиҳатидан собит эмасдир. Чунки, унинг иснодида Муҳаммад ибн Ажлон бор, у ҳақда Ҳофиз Ибн Ҳажар: «Ҳифзи ўртача», деган. У кабиларнинг ҳадиси ўзидан кўра ишончлироқ кишининг ҳадисига мухолиф келганида ҳужжат қилинмайди, чунки шоз бўлади. Шунинг учун ҳам Имом Муслим уни фақат мутобаъатда келтирган.Мабодо, бу ҳадис собит (яъни, саҳиҳ ё ҳасан) бўлганда ҳам, у нофий (рад қилувчи)дир, Воил ибн Ҳужрнинг ҳадиси эса мусбит (исбот қилувчи)дир. Мусбитни нофийдан муқаддам қилинади. Чунки мусбитда (исбот қилувчида) зиёдароқ билим бор бўлади. Билимли киши билимсиз кишига қарши ҳужжат бўлади.Абдуллоҳ ибн Абу Зайд ал-Қайрувоний ал-Моликийнинг «Ар-рисала» китобида (27-с), шунингдек, «Ал-фиқҳу алал-мазаҳибил-арбаъа» (№98) китобида келганидек, Имом Молик раҳимаҳуллоҳ ҳам мана шуни суннат деган.Имом Аҳмаддан «Киши намозда бармоғи билан ишора қиладими?», деб сўралганида у: «Ҳа, қаттиқ», деб жавоб берган («Масоил имом Аҳмад»да (1/80) Ибн Ҳониъ ривояти билан келтирилган).Иккинчи: Улув-олийликни (яъни, Аллоҳ таолонинг арш узра юксалганини) рад қилиш.Шояд, ҳанафийларда машҳур бўлган, Абу Ҳанифага мансуб «Ал-фиқҳул-акбар» китобида (Миср босмаси, 19-саҳифа) келган қуйидаги сўзлар анави муқаллидларнинг ботилини йўққа чиқарувчи энг катта ҳужжат бўлса ажаб эмас: «Абу Ҳанифадан «Парвардигорим осмондами, ердами, билмайман» деб айтадиган киши ҳақида сўралди. У: «Кофир бўлибди. Чунки, Аллоҳ таоло: «У зот Ўз аршига юксалган Раҳмондир» (Тоҳа: 5) деб айтади, Унинг арши осмонлари устидадир», деб жавоб берди. «У одам: «Мен Аллоҳ арши узра юксалган» дейман, бироқ арши осмондами, ердами, билмайман», дейди», дейилганда: «Агар унинг осмонда эканини инкор қилса, кофир бўлади», деди».Имом Таҳовий ал-Ҳанафий «Ал-ақийдатут-таҳовия»да очиқ-равшан айтганидек: «Аллоҳ таоло Аршдан ҳам, ундан қуйи нарсалардан ҳам беҳожатдир, У ҳамма нарсани (илми ва қудрати билан ўраб) иҳота қилган ва (ҳамма нарсадан) юқоридадир». «Ал-ақийдатут-таҳовия»ни шарҳлаган Ибн Абил-Из ал-Ҳанафий ҳам шу фикрни билдирган. У (Ал-мактабул-исламий босмаси, 323-саҳифада) ўша кейинги даврлар аҳли бўлган муқаллидлар ҳақида гапириб туриб: «Абу Ҳанифа мазҳабига нисбатланиб туриб, буни инкор қилган кишиларга илтифот қилинмайди. Дарҳақиқат, муътазила ва бошқа баъзи тоифалар ҳам унга нисбатлангани ҳолда жуда кўп эътиқодларида унга мухолифдирлар».Юқорида айтиб ўтилган ва бошқа бир қанча сўзлар Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ва унинг пешқадам асҳоблари, шунингдек кейинги даврдаги муҳаққиқ олимлар жория ҳақидаги ҳадис каби саҳиҳ ҳадисларда исботланганидек ва «(Эй Макка кофирлари), ё сизлар (кофирлигингизда оёқ тираб тураверсангизлар) осмондаги Зот сизларни Ер юттириб юборишидан, бас, баногоҳ (Ер) титроққа тушиб, сизларни босиб қолишидан хотиржаммисизлар (қўрқмайсизларми)?!» (Мулк: 16) каби оятларда айтилганидек, Аллоҳ таолонинг Ўз халқидан олийликда ва осмонда эканига иймон келтиришда салафлар билан бирга эканини исботлайди.[43] Масалан: «Бунга (яъни, уларнинг азобга гирифтор бўлишларига) сабаб — Аллоҳ бир қавмга инъом қилган неъматини то улар ўзларини ўзгартирмагунларича ўзгарти-рувчи эмаслиги ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи эканлигидир» (Анфол: 53) каби оятлар.[44] Ҳато, иш шу даражага етдики, айримлар ҳанафийнинг шофеийя аёлга уйланиши жоиз эмаслиги ҳақида фатво бердилар. Чунки, шофеийлар (иймонда) истисно қилишлари (яъни, «мен Аллоҳ хоҳласа мўминман» деб айтишлари) сабабли кофир бўлади, дейишди. Шамсуддин Муҳаммад ал-Қаҳшоийнинг «Мухтасар ал-виқоя»га ёзган «Жомиъур-румуз» номли шарҳида шундай келган. «Муфтий ас-сақалайн» номли бошқа бирлари эса шофеияга уйланишни китобия (яҳудий ва насроний аёл)га уйланишга қиёслаб, жоиз деб фатво беради.Мен (Ал-Ҳилалий) айтаман: «Бу қиёс тақозосига кўра, худди китобий эркак муслима аёлга уйланиши жоиз бўлмагани каби, шофеий киши ҳам ҳанафия аёлга уйланиши жоиз эмаслиги келиб чиқади».[45] Ибн Обидийн «Раддул-мухтор»нинг намоз китобида зикр қилишича, бу тўртта мақом (меҳроб) 500-ҳижрийдан кейин, мансабларни яхши кўриш авжига чиққан ва ихлосли кишилар бундан юз ўгирган даврларда пайдо бўлди. Ёмон уламолар буни султонларга чиройли қилиб кўрсатдилар.Мен айтаман: Мана бу сўзларни айтган Абдуллоҳ ибн Муборакни Аллоҳ раҳматига олсин:«Динни бузди султонларҲам аҳбору руҳбонлар».Шайх Аҳмад Шокир раҳимаҳуллоҳ «Сунан ат-Термизий»га ёзган изоҳида (1/432) айтади: «Эшитишимизча, бу мункар иш Ҳарами Маккийда бўлган экан, тўртта мазҳаб аҳлига тўртта имом намоз ўқиб берар экан. Лекин, биз буни кўрмадик. Чунки, биз малик Абдулазиз ибн Абдурраҳмон оли Сауд даврида ҳажга бордик. Эшитдикки, у мазкур бидъатни бекор қилган ва Ҳарамдаги ҳамма одамларни битта имом ортига жамлаган экан. Аллоҳ таолодан Ўз фазли ва мадади билан мусулмон уламоларини барча ўлкалардаги барча масжидларда бу бидъатни бекор қилишга муваффақ этишини сўраймиз, Зотан У дуоларни эшитувчи Зотдир».[46] Маъсумий раҳимаҳуллоҳ бу ўринда бироз хатоликка йўл қўйган кўринади. Аслида, «Ат-тақрир ват-таҳбир» деб номланган китоб Ибн Амир ал-Ҳож қаламига мансуб бўлиб, у Ибн Ҳумомнинг «Ат-таҳрир» китоби шарҳидир.[47] Маъсумий раҳимаҳуллоҳ бу сўзлари билан Бухорий, Муслим, Молик, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисга ишора қилади. Унда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамларга нима бўлганки, Аллоҳнинг Китобида бўлмаган шартларни шарт қилишади?! Аллоҳнинг Китобида бўлмаган ҳар қандай шарт — юзта шарт бўлса ҳам — ботилдир, Аллоҳ-нинг Китоби ҳақлироқ, Аллоҳнинг шарти мустаҳкамроқ», деганлар.[48] Қаранг: Ибн Қаййим ал-Жавзия: «Иъламул-муваққиъийн» (1/7).[49] Ҳоким «Маърифату улумил-ҳадис»да (182-с), Табароний ривоят қилганлар.[50] Талфиқнинг икки кўриниши мавжуд:1) Мусулмон киши мазҳаблардаги рухсатларгагина эргашиши, ўзига ёққан ва ҳавои нафсига мувофиқ келган, ўз манфаат-ларини рўёбга чиқариб берувчи сўзларни олиши. Бу билиттифоқ жоиз бўлмаган ишдир.2) Лаёқати бўлган мусулмон киши қайси мазҳабнинг далили кучлироқ бўлса, ўшани олиши. Бу ҳолатни аҳли илмлар «иттибоъ» (эргашиш) деб номлайдилар ва бу қодир бўлган ҳар бир кишига вожиб ишдир. Маъсумий раҳимаҳуллоҳ иккинчисига ишора қилаётган экани сўз оқимидан билиниб турибди.[51] 90- йилларда жамоат намозида ташаҳҳудда ўтирилганда ишораи саббоба қилган одамларнинг кўрсаткич бармоқ-ларидан маҳкам чанггаллаб,йўқол ваҳҳобий! деб масжиддан судраб олиб чиқиб ташланганига гувоҳ бўлинган. Бу жоҳил ўзининг ҳам бошқанинг ҳам намозини шу суннатга амал қилгани учун бузган. Гоҳилар "Омиин" деганларида ёнидаги жоҳилдан оғзига тарсаки егани ҳам бор ҳақиқат. ИНТдан[52] Маъсумий айтади: Балки, бу иш уни пайғамбар деб эмас, Парвардигор деббилишнинг айни ўзидир. Чунки, «Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳиб-ларини... Парвардигор деб билдилар» (Тавба: 31) ояти тафсирида Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан собит бўлган ҳадис шунга далолат қилади.[53] Бу рисолаларни ўқишда ажр бўлмайди, аксинча агар шу билан Аллоҳга қурбатни қасд қилинса гуноҳ ҳам бўлади. Улар бидъат, залолат ва ширк билан лиммо-лимдир. Мен улардан фақат айрим жиҳатларини мухтасар равишда айтиб ўтаман, шояд Раббим шуларни ибрат қилса:Биринчи: «Далоилул-хайрот» (яхшиликларга йўлловчи сўз-лар)нинг номини залолатлар, мункар ишлар ва хурофотларга йўлловчи деб аташ тўғрироқ бўлади. Чунки, муаллифи унинг муқаддимасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб: «ҳузурларидан мадад тилаб» дейди, бу эса улуҳиятдаги ширкдир. Зеро, мадад ва ёрдамни фақат Аллоҳ таолодан тиланади. Аллоҳ таоло айтади: «Ўшанда Парвар-дигорингиздан мадад тилаганингизда, У сизларга ижобат қилиб: «Мен сизларга кетма-кет келадиган минглаб фаришта-лар билан мадад берурман», деди» (Анфол: 9). Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларига бир иш тушса ё ғам-ташвишда қолсалар, Аллоҳга илтижо қилиб, қаттиқ дуо қилардилар. Имом Термизий ва бошқалар ривоят қилган ҳасан ҳадисда айтилганидек, у зот: «Эй абадий барҳаёт ва қайюм зот, Сенинг раҳматингдан мадад сўрайман», дердилар. Шунингдек, «Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендан-гина ёрдам сўраймиз» (Фотиҳа: 5) ояти ҳам мададни фақат Аллоҳдан сўралишига далил бўлади.Шундан сўнг у ҳадислар тўқиб, уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатлайди. Жумладан: «Ким бу салавотни бир марта ўқиса, Аллоҳ унга мақбул ҳажнинг савобини ва Исмоил алайҳиссалом авлодидан бўлган бир қулни озод қилиш савобини битади, Аллоҳ таоло: «Эй фаришталарим, бу бандам ҳабибим Муҳаммадга кўп салавот айтди. Азизлигим ва буюклигимга қасамки, унга ҳар бир ҳарфи муқобилида жаннатдан бир қаср ато этаман, қиёмат куни у ҳузуримга Муҳаммад байроғи остида, юзи тўлин ойдек бўлиб, кафтини ҳабибим Муҳаммаднинг кафтига қўйган ҳолда келади. Бу салавотни ҳар жумъа куни айтган киши учун шунча фазл бордир, Аллоҳ улуғ фазл эгасидир», дейди».Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мутавотир ҳадисда келган, «Ким қасддан менинг номимдан ёлғонласа, дўзахдан жойини ҳозирлайверсин!» деган ҳадислари унинг гуноҳига кифоя қилади.Сўнг у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч кимга лойиқ бўлмайдиган исмлар ва сифатлар билан атайдики, уларнинг аксарияти Аллоҳнинг гўзал исмлари ва олий сифатлари эди, «Нажот берувчи», «Тирилтирувчи», «Ғавс» (мададкор), «Мусибатларни аритув-чи», «Қудратли», «Жаббор», «Шифо ато этувчи», «Дуо қилинувчи», «Ижобат қилувчи», «Кафолатига олувчи» каби. Исломда маълумки, ким булардан бирортасини Аллоҳдан бошқага ишлатса, ҳалокат жари ёқасига келиб қолган бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар). Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган мушрик) кимсаларни тарк қилинглар. Улар яқинда қилиб ўтган амалларига яраша жазоланурлар» (Аъроф: 180).Кейин у Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Ўз нуридан яратган деган эътиқодни ўзида мужассам этган сўфиёна афсонани олдинга суриб, шундай дейди: «Эй Аллоҳим, Унинг нурига нурни зиёда қилгинки, Ўзинг уни ўшандан (яъни Ўз нурингдан) яратган эдинг». Бу Аллоҳ таолонинг мана бу қавлига рад бўладики: «(Эй Муҳаммад, Уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман» (Каҳф: 110).Яна айтади: «Эй Аллоҳим, унинг нуридан чечаклар униб чиққан зотга салавотлар йўллагин». Ҳолбуки, чечакларни ҳамма нарсанинг яратувчиси бўлган Зот ундириб чиқаргандир: «Албатта, Аллоҳ дон ва уруғларни ёриб-ундирувчидир» (Анъом: 95).Охирида у «энг катта санам» бўлган ваҳдатул-вужуднинг қоронғи зулматларига ғарқ бўлади ва ўзининг бидъат дуосида Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломдан тортиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламгача барча пайғамбарларни у билан юборган тавҳидни «балчиқ» деб атайди: «Мени аҳадият денгизларига отгин, тавҳид балчиқларидан чиқариб, ваҳдат денгизига ғарқ қилгин...».Иккинчи: «Бурдатул-Бувсирий» рисоласи ҳар қанча танқидга арзийдиган рисола бўлиб, ўз саҳифалари ичига иймондан бошқа ҳамма нарсани жамлаган. Унинг муаллифи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан қасамёд қилиб айтади: «Эй Роббим, Мустафо ҳаққи, бизни мақсадларимизга етказгин ва ўтган гуноҳларимизни мағфират этгин». Бу гап очиқ ширкдир. Чунки, Термизий (1535), Аҳмад (2/34, 69, 86) ривоят қилган, Ҳоким иснодини саҳиҳ санаган (4/97) ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Ким Аллоҳдан бошқа билан қасам ичса, кофир бўлибди ёки мушрик бўлибди».У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни улуҳият сифатлари билан сифатлайди ва устларига рубубият либосини ташлайди: «Дунё ва ундаги барча нарсалар сизнинг саховатингиздан, лавҳу қалам илми сизнинг илмингиздандир».Яна айтади: «Унинг чорловига дарахтлар ҳам сажда қилган ҳолда, қадамларсиз пойлар устида етиб келади». Ваҳоланки, дарахтлар фақат Аллоҳга сажда қилади: «Ўт-ўлан ҳам, дов-дарахт ҳам (ёлғиз Аллоҳга) сажда қилур» (Ар-раҳмон: 6).Сўнгра гуноҳи кабираларни бемалол қилаверишга тарғиб қилади:«Эй нафсим, улкан гуноҳлардан умидсизликка тушма, албатта катта гуноҳлар ғуфрон (яъни, Аллоҳнинг мағфирати) олдида жуда кичик хатоларга айланиб қолади».Бу гап Қуръони каримнинг қуйидаги очиқ оятини ёлғонга чиқаришдир: «Улар (яъни жаннатга сазовор бўлганлар) кичик хатолардан бошқа катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан йироқ бўладиган зотлардир» (Ван-нажм: 32).Бу гаплар қасида муаллифининг Қуръон илмидан бехабар эканига далолат қилади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръонда таъкидлашича, кабира гуноҳлардан узоқлашган кишининг сағира гуноҳлари каффорат қилинади: «Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил — жаннатга киритурмиз» (Нисо: 31).У мужримлар (осийлар) билан мусулмонларни тенглаш-тиради: «Шоядки, Раббим раҳматини тақсим қилаётганида у гуноҳлар миқдорига қараб келади».Ваҳоланки, Аллоҳ таоло айтган: «Ахир Биз мусулмонларни жиноятчи-кофир кимсаларга баробар қилурмизми?! (Эй мушриклар), сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқармоқ-дасизлар? Балки сизлар учун (осмондан туширилган) бирон китоб бўлиб, унда сизлар ўзларингиз учун (Охиратда) шак-шубҳасиз танлаган-хоҳлаган нарсаларингиз бор эканлигини ўқиб-ўрганаётгандирсизлар?! Балки сизлар учун Бизнинг зиммамизда: «Шак-шубҳасиз ўзларингиз ҳукм-қарор қилган бор нарса сизларники бўлур», деган то Қиёмат Кунигача етувчи қасамлар (яъни, Биз томондан берилган аҳд-паймонлар) бордир?! (Эй Муҳаммад), улардан сўранг-чи, қайсилари бунга (яъни, ўзларининг пуч даъволарининг ҳақ эканлигига) кафил бўла олар эканлар?!» (Қалам: 35-40).[54] Маъсумий бу сўзлари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Албатта, у — яъни саббоба — шайтонга темирдан ҳам қаттиқроқдир» деган ҳадисларига ишора қилади. Ҳадисни Аҳмад (4/15), Баззор (Мажмаъуз-заваид»да (2/140) айтилганидек) ривоят қилган, шайх Албоний «Сифату солатин-набий» китобида ҳасан санаган.[55] Абу Нуъайм «Ҳиля»да (9/106), Байҳақий «Манақибуш-Шафиий»да (1/474, 475), Ибн Асокир «Тариху Димашқ»да (15/10/2) саҳиҳ иснод билан келтирганлар.[56] Қаранг: Абу Довуд: «Имом Аҳмаднинг масалалари», 277-с.[57] Қаранг: Ибн Жавзий: «Талбису иблис», 8-с.[58] Маъсумий раҳимаҳуллоҳнинг бу сўзлари Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳнинг «Ар-рисала» китобидаги (599-600-саҳифа-лар) сўзлари маъносики, у киши айтганлар: «Чунки, хабар (ҳадис ё асар) мавжуд экан, қиёс дуруст бўлмайди, худди таяммум фақат сув имкони бўлмаган пайтда таҳорат ўрнига ўтгани ва сув бор пайтда таҳоратга ҳисоб қилинмагани каби..».[59] Чунки, лафзнинг умумини эътибор қилинади, сабабнинг хослигини эмас.[60] Улар яҳуд ва насоролардир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Яҳудлар ғазабга дучор бўлганлар, насоро-лар адашганлардир», деганлар (Термизий (5/204), Аҳмад (18/68) Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилган-лар, шайх Албоний «Саҳиҳул-жомиъис-сағийр»да (6/369) саҳиҳ санаган).Бунга шоҳид Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидаги яҳудлар ҳақидаги қуйидаги оят: «Бас, ғазаб устига ғазаб билан қайтдилар» (Бақара: 90) ва насоролар ҳақидаги қуйидаги оятдир: «Йўлдан озган ва кўпларни йўлдан оздирган ҳамда тўғри йўлдан чиқиб кетган қавм...» (Моида: 77). Бу мавзуда бошқа оятлар ҳам кўп.[61] Қаранг: Ибн Қаййим ал-Жавзийя: «Мадарижус-саликийн», Дорул-китобил-арабий (1/21-23).[62] Бу ишлар шиъаларнинг исломга зид бўлган фиқҳи усул ва фаръларида муқаррардир: Таҳоратда оёқларга масҳ тортиш масаласида қаранг: ал-Омилий: «Васаилуш-шийъа ва мустад-рокатуҳа» (1/369-383).Мутъа никоҳи жоизлиги масаласида қаранг: Оятуллоҳ Хумайний: «Таҳрирул-васийла» (2/291), Тусий: «Ан-ниҳая» (489-с).Пешиннинг охирги вақти масаласида қаранг: Муҳаммад Жавод ал-Омилий: «Мифтаҳуд-карома шарҳу қоваъидил-аллама» (1/13-25).[63] Бухорий (№702), Муслим (№466) Абу Масъуд ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.[64] Бухорий (Ал-фатҳ: 6/495), Муслим (16/219) Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.[65] Убайдийлар ва фотимийлар ўртасида фарқ йўқ, улар аслида ҳар иккаласи Абдуллоҳ ибн Маймун ал-Қаддоҳнинг набираларининг исми бўлиб, рофизийлик номи ортига яшириниш мақсадида ўзларини фотимийлар деб аташган, уларнинг ботинида динсизлик ва куфр яширин, давлатлари мажусий давлатидир, уларнинг аҳли байтга ҳеч қандай алоқалари йўқдир. Буни Боқиллоний, Ибн Ҳазм, Ибн Хилликон, Ибн Ҳажар, Суютий каби ишончли тарихчилар таъкидлаганлар. Суютий «Тарихул-хулафо»да (524-с) улар-нинг давлатини «хабис убайдийлар давлати» деб атайди. Уларнинг давлати олтинчи ҳижрийда инқирозга учраган, уларнинг Ал-Ҳоким Биамриллоҳга сиғинадиган қолдиқлари ҳануз сақланиб қолган, улар Шом диёридаги «дуруз»лардир.

المرفقات

2

Мусулмон киши тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга эргашиши шартми
Мусулмон киши тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга эргашиши шартми