البحث

عبارات مقترحة:

الرزاق

كلمة (الرزاق) في اللغة صيغة مبالغة من الرزق على وزن (فعّال)، تدل...

المنان

المنّان في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فعّال) من المَنّ وهو على...

القدير

كلمة (القدير) في اللغة صيغة مبالغة من القدرة، أو من التقدير،...

Таҳорат китоби: Ҳожатхонага кириш ва истинжо қилиш боби

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Оли Бассом ، Иброҳим Асарий
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات دواوين السنة
Ушбу мақола шайх Абдуллоҳ Оли Бассом раҳимаҳуллоҳнинг "Тайсирул Аллом шарҳу умдатил аҳком" китобидан таржима қилинган бўлиб, унда таҳорат китобининг ҳожатхонага кириш ва истинжо қилиш боби ҳақида сўз юритилади.

التفاصيل

Таҳорат китоби: Ҳожатхонага кириш ва истинжо қилиш боби   Ҳожатхонага кириш ва истинжо қилиш боби Ўн биринчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Ўн иккинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Ўн учинчи ҳадис Шарҳ: Уламолар ихтилофи: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Ўн тўртинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Ўн бешинчи ҳадис Шарҳ: Уламолар ихтилофи: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Ўн олтинчи ҳадис Шарҳ: Уламолар ихтилофи: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Фойда:  Таҳорат китоби: Ҳожатхонага кириш ва истинжо қилиш бобиМуҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший    Ҳожатхонага кириш ва истинжо қилиш бобиБу бобда ҳожатхонага кириш ва ундан чиқиш ҳамда у ерда ўтириш одоблари, шунингдек, ҳожатдан сўнг истинжо қилиш усули ва нажосатдан сақланиш лозимлиги зикр қилинади. Ушбу боб таҳорат китобининг бобларидан бири саналади. Ўн биринчи ҳадисАнас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай дейди: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кирсалар: “Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубуси вал хабоис”, дер эдилар [Бухорий: 142, 6322 ва Муслим: 375].Дуо мазмуни: “Эй Аллоҳ, Сендан шайтонларнинг эркагу урғочисидан паноҳ беришингни сўрайман”.Ҳадисдаги “хубус” сўзи “хабис” сўзининг кўплик тури бўлиб, эркак шайтон деган маънони билдиради. “Хабоис” сўзи эса “хабиса” сўзининг кўплик тури бўлиб, урғочи шайтон деганидир.Мазкур дуода Пайғамбаримиз Аллоҳ таолодан эркагу урғочи шайтонлардан паноҳ беришини сўрадилар. Шарҳ:Ҳадисдаги “ҳожатхонага кирсалар” деган сўздан “ҳожатхонага киришни истасалар” деган маъно назарда тутилган. Зеро, муфассир уламолар Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятдаги: “(Эй мўмин бандам), ҳар қачон Қуръон ўқисанг,” [Наҳл: 98] деган сўзини “Қўръон ўқишни истасанг” дея тафсир қилишган.Мазкур изоҳни Имом Бухорий “Ал-адабул муфрад” китобида келтирган ривоят ҳам қўллаб-қувватлайди. Унда Анас розияллоҳу анҳу: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага киришни истасалар…”, деган. Бинобарин, ҳожатхонага киришдан аввал мазкур дуони айтиш мустаҳаб саналади. Аммо ҳожатни ўташ учун саҳро ёки яланглик каби очиқ жойга борилса, у ҳолда ҳожат ўташдан олдин айтиш мустаҳаб бўлади.Юқорида муаллиф зикр қилганидек, ҳадисдаги “хубус” сўзи эркак шайтон деган маънони англатади. Бироқ бир қанча уламолар ҳадисдаги “хубус” сўзи “хубс” деб ўқилади дейишган. “Хубс” сўзи араб тилида ёмонлик деган маънони билдиради. Шунга биноан ҳадиснинг маъноси қуйидагича бўлади: “Эй Аллоҳ, Сендан барча ёмонликлардан паноҳ беришингни сўрайман”. Албатта, ҳадисни ушбу иккинчи изоҳга кўра тушунсак, умумийроқ маънони ифода этади. Негаки, бу ердаги ёмонлик сўзи аввалги изоҳда айтилган эркагу урғочи шайтонларни ҳам ўз ичига олади. Шунинг учун мазкур дуони иккинчи кўринишга кўра ўқиган афзал.Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга хизмат қилишдек шарафга эришган зот Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу бизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳожат ўташдаги одоблари ҳақида хабар бермоқда. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳга кўп дуо-илтижо қилувчи зот эдилар. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳнинг зикри ва Ундан паноҳ сўрашни асло тарк қилмас эдилар. У зот алайҳиссалом агар ҳожатхонага кирмоқчи бўлсалар Аллоҳ таолодан уни турли ёмонликлар, жумладан, нажосатдан сақлаши ҳамда шайтонлардан паноҳ беришини илтижо қилиб сўрар эдилар. Зеро, шайтонлар ҳар доим мусулмон кишининг дин ва ибодатини бузишга ҳаракат қилишади.Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам маъсум бўлиши, яъни Аллоҳ таоло у зотни турли ёмонлик ва зарарлардан ҳимоя қилганига қарамасдан ёвузликдан паноҳ сўраган эканлар, демак, бизлар душманимиз шайтондан янада кўпроқ огоҳ бўлишимиз ва унинг динимизга путур етказишидан эҳтиёт бўлишимиз лозим. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Ҳожатхонага мазкур дуони ўқиб кириш мустаҳаб. Зеро, у намозни бузишга ҳаракат қилувчи шайтондан ҳимоя қилади.2 – Шайтонлар банданинг намозини бузиш учун уни нажосатлар билан булғашга ҳаракат қилишади. Шу сабабдан банда уларнинг ёмонлигидан сақланиш учун Аллоҳдан паноҳ сўраши лозим.3 – Нажосатлардан четланиш ва ундан сақланишга олиб борувчи сабабларга риоя қилиш вожиб. Зеро, саҳиҳ ҳадисларда сийдикдан сақланмаслик қабр азобига сабаб бўлиши айтилган. Ўн иккинчи ҳадисعَنْ أَبِي أَيُّوبَ الأَنْصَارِيِّ — رضي الله عنه — قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ — صلى الله عليه وسلم — : ((إذَا أَتَيْتُمْ الْغَائِطَ , فَلا تَسْتَقْبِلُوا الْقِبْلَةَ بِغَائِطٍ وَلا بَوْلٍ , وَلا تَسْتَدْبِرُوهَا , وَلَكِنْ شَرِّقُوا أَوْ غَرِّبُوا)) .قَالَ أَبُو أَيُّوبَ: «فَقَدِمْنَا الشَّامَ , فَوَجَدْنَا مَرَاحِيضَ قَدْ بُنِيَتْ نَحْوَ الْكَعْبَةِ , فَنَنْحَرِفُ عَنْهَا , وَنَسْتَغْفِرُ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ» (رواه البخاري: 394 ومسلم: 264).Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Агар ҳожатга чиқсангизлар қибла томонга юзланиб ёки орқа ўгириб на катта ва на кичик ҳожат ўтаманглар. Балки кун чиқар ёки кун ботар томонга қараб ҳожат ўтанглар”. Абу Айюб айтади: “Биз Шом диёрига келганимизда у ердаги ҳожатхоналар Каъба томонга қаратиб қўрилган экан. (Борди-ю ҳожатда билмай қибла томонга қараб ўтириб қолсак, дарҳол Қибладан) бошқа томонга бурилиб, Аллоҳ азза ва жалладан истиғфор сўрар эдик” [Бухорий: 394 ва Муслим: 264]. Шарҳ:Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур ҳадисда бизларни ҳожат ўташ одобларидан бири: қиблага, яъни Каъба томонга юзланиб ёки орқа ўгириб ҳожат ўтамасликка йўлламоқдалар. Каъба намозда юзланадиган қибла ҳамда муқаддас ва ҳурмат-эҳтиромга лойиқ жой бўлгани боис қибладан бошқа кун чиқар ва кун ботар томонга қараб ҳожат ўташга буюрдилар.Маълумки, қибла — Каъба Мадина шаҳрига нисбатан шимолда жойлашган. Шу сабаб ҳожат ўташ асносида қиблага юзланиб ёки орқа ўгириб қолмаслик учун шарқ ёки ғарб томонга қараб ҳожат ўташ лозим. Аммо қибла бирон минтақанинг кун чиқар ёки кун ботар томонида бўлса, у ҳолда жануб ёки шимол томонга қараб ҳожат ўталади.Саҳобалар (Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқ ва панд-насиҳатларига энг тез амал қилувчи инсонлар эдилар. Шу боис Абу Айюб розияллоҳу анҳу саҳобалар Макка фатҳидан сўнг Шом диёрларига келиб, у ердаги ҳожат-хоналар Каъба томонга қаратиб қурилганини кўрганлари ва у ерда ҳожат ўтасалар қибладан бошқа томонга қараб юзланишлари ҳақида хабар бермоқда. Бироқ гоҳида билмай қибла томонга қараб ўтириб қолар, эсига тушган заҳоти қибладан бошқа томонга бурилиб, билмай қилганлари учун Аллоҳдан истиғфор сўрар эдилар. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Қибла томонга қараб ёки орқа ўгириб ҳожат ўташдан қайтарилган.2 – Ким билмай қибла томонга юзланиб ёки орқа ўгириб ҳожат ўтаётган бўлса, сўнг эсига тушиб қолса дарҳол бошқа томонга юзланиб олиши керак.3 – Аслида шариатимиздаги барча буйруқ ва қайтариқлар бутун умматга қаратилган бўлади. Бироқ гоҳида баъзи ҳукмлар муайян инсонларга тегишли бўлади. Ҳадисдаги “Балки кунчиқар ёки кунботар томонга қараб ҳожат ўтанглар”, деган буйруқ ҳам шулар жумласидан. Негаки, Мадина ва унинг атрофидаги минтақа аҳолиси кунчиқар ёки кунботар томонга қарасалар қиблага юзланган ҳам, орқа ўгирган ҳам бўлмайди. Шунинг учун кунчиқар ёки кунботар томонга юзланиб ҳожат ўташга буюрилмоқда.4 – Қиблага юзланиб ёки орқа ўгириб ҳожат ўташдан қайтаришдан кўзланган ҳикмат Каъбани улуғлаш ва эҳтиром қилишдир. Ҳадисда келишича, Пайғамбаримиз: “Биронтангиз ҳожатга чиқса, Аллоҳ азза ва жалланинг қибласини эҳтиром қилсин, қибла томонга қараб ҳожат ўтамасин”, деганлар.5 – Саҳобалар ҳожат ўтар эканлар билмай қибла томонга юзланиб қолсалар тиллари билан эмас, балки қалбларида истиғфор айтар эдилар. Чунки аврат очиқ ҳолда ёки ҳожат ўташ асносида Аллоҳни тил билан зикр қилиш жоиз эмас. Ўн учинчи ҳадисعَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رضي الله عنهما قَالَ: ((رَقِيْتُ يَوْماً عَلَى بَيْتِ حَفْصَةَ فَرَأَيْتُ النَّبِيَّ — صلى الله عليه وسلم — يَقْضِي حَاجَتَهُ مُسْتَقْبِلَ الشَّامَ , مُسْتَدْبِرَ الْكَعْبَةَ)) (البخاري: 148 ومسلم: 266).وَفِي رِوَايَةٍ (( مُسْتَقْبِلاً بَيْتَ الْمَقْدِسِ )) . Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У айтади: “Мен бир куни Ҳафсанинг уйининг томига чиқдим ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни Шом томонга юзланиб, Каъба томонга орқасини ўгириб ҳожат ўтаётганларини кўрдим” [Бухорий: 148 ва Муслим: 266].Баъзи ривоятда: “…Байтул Мақдис томонга юзланиб…”, дейилган. Шарҳ:Ибн Умар розияллоҳу анҳумо бир куни опаси ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотини Ҳафса розиял-лоҳу анҳо уйининг томига чиқса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шом томонга қараб, қибла томонга орқа ўгириб ҳожат ўтаёнганларини кўрганини зикр қилмоқда. Уламолар ихтилофи:Ҳожат ўташ асносида қибла томонга қараб ёки орқа ўгириб ўтириш борасида уламолар ихтилоф қилишган.1) Абу Айюб Ансорий, Мужоҳид, Нахаий ва Суфён Саврийлар (Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин) қибла томонга қараб ёки орқа ўгириб — хоҳ очиқ жойда, хоҳ ўралган бинода бўлсин — ҳожат ўташ ҳаром дейишган. Бу фикрни Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Муҳалло” китобида қўллаб-қувватлаб, бундан бошқа фикрларнинг тўғри эмас эканини айтган. Шунингдек, шайхулислом Ибн Таймия ва Ибн Қаййимлар ҳам ушбу фикрни ёқлаган. Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Зодул маод” ва “Таҳзибус сунан” китобларида бошқа фикр эгаларига раддия билдириб, мазкур фикрни қўллаб-қувватлаган. Ушбу фикр эгалари қибла томонга қараб ёки орқа ўгириб ҳожат чиқаришдан мутлақ қайтарган ҳадисларни далил қилишган. Ўтган Абу Айюб Ансорийнинг ҳадиси ҳам шулар жумласидан.2) Урва ибн Зубайр, Рабиа Ар-раъй ва Довуд Зоҳирийлар (Аллоҳ уларнинг барчасини раҳматига олсин) қибла томонга қараб ёки орқа ўгириб — хоҳ очиқ жойда, хоҳ ўралган бинода бўлсин — ҳожат ўташ жоиз, деган фикрни билдиришган. Улар ўз фикрларини қўллаш мақсадида бир қанча ҳадисларни, жумладан юқоридаги Ибн Умарнинг ҳадисини далил қилиб келтиришган.3) Имом Молик, Шофеий, Аҳмад ва Исҳоқ ибн Роҳавайҳ роҳимаҳумуллоҳ бу масалада мутлақ жоиз ҳам ёки аксинча, мутлақ ҳаром ҳам демай, балки ҳолатга қараб ҳукм ҳам турлича бўлади, деган фикрни билдиришган. Саҳро ёки яланглик каби очиқ жойларда қибла томонга қараб ёки орқа ўгириб ҳожат ўташ ҳаром. Аммо атрофи ўралган биноларда эса жоиз, дейишган. Бу фикр Ибн Умар ва Шаъбийлардан ҳам ривоят қилинган бўлиб, бу борадаги тўғри фикр ҳам шудир.Дарҳақиқат, бу фикр орқали мазкур бобда келган барча ҳадисларни мувофиқлаштириш мумкин. Зеро, қиблага юзланиб ёки орқа ўгириб ҳожат ўташ мутлақ ҳаром дейиш, Ибн Умарнинг ҳадиси каби бу ишни жоизлигига далолат қиладиган саҳиҳ ҳадислар мазмунига зиддир. Шунингдек, бунинг акси ўлароқ, мутлақ жоиз дейиш ҳам Абу Айюбнинг ҳадиси каби бу ишдан қайтарувчи саҳиҳ ҳадисларга зид бўлади. Аммо мазкур учинчи фикрга кўра далиллар ўртасидаги зиддият йўқолиб, уларнинг ҳар бирига ўз ўрнида амал қилиш имкони пайдо бўлади.Албатта, имкон қадар сиртидан бир-бирига зид бўлиб кўринган далиллар ўртасини мувофиқлаштириш вожибдир. Бу масалада далил ва мантиқ жиҳатидан учинчи рожиҳ фикрдан қолишмайдиган тўртинчи фикр ҳам мавжуд бўлиб, унга кўра қибла томонга қараб ёки орқа ўгириб — хоҳ очиқ жойда, хоҳ ўралган бинода бўлсин — ҳожат ўташ макруҳ саналади.Санъоний роҳимаҳуллоҳ айтади: “Дарҳақиқат, бу борада келган ҳадислар ўртасини мувофиқлаштириш учун Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳадисида келган қайтариқ бу ишнинг макруҳ эканини ифода этади дейиш лозим. Бундай дейиш асл қоидага хилоф бўлсада[1], бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу қайтариққа хилоф иш тутиши унинг жоиз эканига далолат қилади. Бинобарин, бу бобда келган ҳадисларни мазкур тарзда изоҳлаш тўғрироқ. Ушбу фикрни бир гуруҳ уламолар ёқлаган бўлиб, унга кўра бу бобда келган ҳадислар ўртасидаги қарама-қаршилик барҳам топади”.Шайх Оли Бассом айтади: “Хулоса қилиб айтсак, қиблага юзланиб ёки орқа ўгириб ҳожат ўташдан қайтариб келган ҳадисларга амал қилган ҳолда ҳатто, бинолар ичида ҳам қиблага юзланиб ёки орқа ўгириб ҳожат ўтамаган афзал. Қолаверса, уламоларнинг бу борадаги ихтилофи анча кучли бўлиб, уларнинг ихтилоф доирасидан чиқиш учун ҳам шундай қилиш мақсадга мувофиқдир”. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Бинонинг ичида Каъбага орқа ўгириб ҳожат ўташ жоиз.2 – Байтул Мақдис томонга юзланиб ҳожат ўташ макруҳ деган баъзи уламоларга хилоф ўлароқ, унга юзланиб ҳожат ўташ жоиз. Ўн тўртинчи ҳадисعَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ — رضي الله عنه — أَنَّهُ قَالَ: «كَانَ رَسُولُ اللَّهِ — صلى الله عليه وسلم — يَدْخُلُ الْخَلاءَ فَأَحْمِلُ أَنَا وَغُلامٌ نَحْوِي إدَاوَةً مِنْ مَاءٍ وَعَنَزَةً فَيَسْتَنْجِي بِالْمَاءِ» (رواه البخاري: 152 و مسلم: 271) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай дейди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кирадиган бўлсалар, мен ва мен қатори яна бир хизматкор бола кичик мешда сув ва найзани кўтариб борар эдик. У зот сув билан истинжо қилар эдилар” [Бухорий: 152 ва Муслим: 271]. Шарҳ:Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматчиси Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу хабар беришича, у ўзи тенги яна бир бола билан Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳожатхонага борганларида бир идишда сув ва найзани кўтариб борар эдилар. У зот идишдаги сув билан истинжо қилар ва келтирилган найзадан тўсиқ сифатида фойдаланар эдилар. Яъни, одамлар кўзи тушмаслиги учун найзани ерга санчиб, устига бирон нарса ташлаб қўярдилар. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Фақат сув билан истинжо қилиш жоиз бўлиб, бу фақат қоғоз ва кесак каби сувдан бошқа нарсалар билан истинжо қилишдан яхшироқ. Бир вақтнинг ўзида ҳам қоғоз, ҳам сув билан истинжо қилиш бундан ҳам афзалроқ. Дарҳақиқат, комил поклик ҳосил бўлиши учун нажосат ўрнини аввал қоғоз билан артиб, сўнг ортидан сув билан ювиш мақсадга мувофиқдир. Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Кўпчилик салаф ва улардан кейинги уламоларнинг фикрича, шунингдек, турли мусулмон шаҳарлардаги аҳли фатво имомлар ижмо қилишича, ҳожатдан сўнг нажосат ўрнини кесак (ёхуд қоғоз), сўнг сув билан тозалаш афзал. Ҳожатдан кейинги нажосат асоратини озайтириш ва қўлга имкон қадар оз нажосат тегиши учун нажосат ўрнини аввал кесак (ёхуд қоғоз) билан артиб, сўнг сув билан ювиш мақсадга мувофиқдир. Бироқ истинжо қилишда сув ёки кесак (қоғоз)нинг бирига чекланиш ҳам жоиз. Бу ўринда иккисидан бирининг бор ёки йўқлигининг аҳамияти йўқ. Шунга қарамай, ким кесак ёки сувдан бири билан истинжо қилмоқчи бўлса, сув билан истинжо қилгани афзал”.2 – Мусулмон одам ҳожат ўташдан олдин нажосат асоратини кетказиш учун сув ёки кесак каби покловчи нарсаларни тайёрлаб олиши лозим. Акс ҳолда, ҳожатдан сўнг сув ёки қоғоз олиш учун ўрнидан туришга мажбур бўлади. Бу бадани ёки кийимининг нажосат бўлишига олиб боради.3 – Инсонлар кўзидан йироқ жойда ҳожат ўташ. Албатта, бировнинг авратига қараш ҳаромдир. Шу боис ким саҳро ёки яланглик каби очиқ ерларда ҳожат ўтамоқчи бўлса, у ҳолда бирон пана жойга ўтиб ёки бирон тўсиқ қўйиб ҳожат ўташи лозим.4 – Ёш болаларнинг катталарга хизмат қилиши ва улар хизматидан фойдаланиш жоиз. Ўн бешинчи ҳадисعَنْ أَبِي قَتَادَةَ الْحَارِثِ بْنِ رِبْعِيٍّ الأَنْصَارِيِّ — رضي الله عنه -: أَنَّ النَّبِيَّ — صلى الله عليه وسلم — قَالَ: «لا يُمْسِكَنَّ أَحَدُكُمْ ذَكَرَهُ بِيَمِينِهِ وَهُوَ يَبُولُ وَلا يَتَمَسَّحْ مِنْ الْخَلاءِ بِيَمِينِهِ وَلا يَتَنَفَّسْ فِي الإِنَاءِ» .Абу Қатода Ҳорис ибн Рибъий Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Агар биронтангиз сийса, олатини ўнг қўли билан ушламасин ва ўнг қўли билан истинжо қилмасин. Шунингдек, (сув ичаётганда) идиш ичига нафас чиқармасин” [Бухорий: 154 ва Муслим: 267]. Шарҳ:Ушбу ҳадиси шарифдаги уч жумлада инсонни нажосатлардан четлаштирадиган, зарар ва касалликлардан сақлайдиган бебаҳо уч насиҳат ва фойда зикр қилинган.Бу насиҳат ва фойдаларнинг биринчи ва иккинчиси: бавл қилаётган пайтда олатни ўнг қўл билан ушламаслик, олд ва орқа авратдаги нажосат асоратини ўнг қўл билан тозаламаслик. Чунки ўнг қўл ейиш-ичиш каби яхши ишлар учун яратилган. Албатта, ўнг қўл билан нажосатларни ушлаш уни ифлосланишига олиб боради. Бу эса ўнг қўл билан еб-ичиш, қўл бериб сўрашиш каби яхши ишларни бажаришдан жирканишга, шунингдек, баъзи ҳолатларда турли касалликлар юқишига сабаб бўлади.Учинчиси: сув ичиладиган идишга нафас чиқаришдан қайтарилди. Зеро, идиш ичига нафас чиқаришнинг зарар-лари кўп. Жумладан, бундай қилиш ўзидан кейинги инсоннинг нафас чиқарилган идишдаги сувни ичишдан жирканишига сабаб бўлади. Шунингдек, идиш ичига нафас чиқарган одамда бирон касаллик бўлса, унинг оғиз-бурнидан юқумли бактериялар сувга тушиб, бошқаларга ҳам юқиши мумкин. Гоҳида эса идиш ичига нафас чиқариш туфайли бурундан айрим зарарли нарсалар сувга тушиб, идишга нафас чиқарган одамнинг ўзига зарар етиши мумкин. Албатта, шариатимиз яхши ва фойдали ишларга буюриб, зарарли ва фасод ишлардан қайтаради. Уламолар ихтилофи:Ҳадисдаги қайтариқдан мазкур ишларнинг ҳаромлиги назарда тутилганми ёки макруҳлигими? Бу борада уламолар ихтилоф қилишган.Зоҳирий мазҳаби уламолари ҳадиснинг зоҳирига биноан мазкур ишларнинг барчаси ҳаром дейишган. Жумҳур уламолар эса, ҳадисдаги қайтариқ тарбиявий қайтариқ бўлиб, бу ишнинг макруҳ эканига далолат қилади, дейишган. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Сийиш асносида олатни ўнг қўл билан ушламаслик.2 – Ўнг қўл билан истинжо қилмаслик.3 – Идиш ичига нафас чиқармаслик.4 – Нопок нарсаларни ушлашдан четланиш. Борди-ю нопок нарсани ушлашга мажбур бўлиб қолинса, чап қўл билан ушлаш керак.5 – Ўнг қўл чап қўлга нисбатан афзал саналади.6 – Барча ишларда озодаликка эътибор қаратиш лозим. Хоссатан, еб-ичишда тозаликка алоҳида эътибор қаратиш керак. Негаки, бунга беэтиборлик ортидан соғлиққа зиён етади.7 – Шариатимизнинг барча фойдали ишларга буюргани ва барча зарарли нарсалардан қайтаргани унинг нақадар буюк шариат эканини кўрсатади. Ўн олтинчи ҳадисعَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنهما قَالَ: مَرَّ النَّبِيُّ — صلى الله عليه وسلم — بِقَبْرَيْنِ فَقَالَ: «إنَّهُمَا لَيُعَذَّبَانِ وَمَا يُعَذَّبَانِ فِي كَبِيرٍ أَمَّا أَحَدُهُمَا: فَكَانَ لا يَسْتَتِرُ مِنْ الْبَوْلِ وَأَمَّا الآخَرُ: فَكَانَ يَمْشِي بِالنَّمِيمَةِ فَأَخَذَ جَرِيدَةً رَطْبَةً فَشَقَّهَا نِصْفَيْنِ فَغَرَزَ فِي كُلِّ قَبْرٍ وَاحِدَةً» فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ لِمَ فَعَلْتَ هَذَا ؟ قَالَ: «لَعَلَّهُ يُخَفَّفُ عَنْهُمَا مَا لَمْ يَيْبَسَا».Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қабр олдидан ўтар эканлар: “Шубҳасиз, бу икки (қабр эга)си азобланмоқда. Улар (сақланиш) қийин бўлган амал туфайли азобланишаётгани йўқ. Уларнинг бири пешобдан сақланмас, бошқа бири эса чақимчилик қилиб юрар эди”, дедилар. Сўнгра ҳўл хурмо новдасини олиб, иккига бўлдилар ва ҳар қабрга биттадан суқиб қўйдилар. Шунда саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули, нима учун бундай қилдингиз?”, дейишди. У зот: “Шояд бу икки новда қуригунича улардан азоб енгиллатиб турилса”, деб жавоб бердилар [Бухорий: 216 ва Муслим: 292].Абу Масъуд айтади: “Пайғамбаримиз новдани қабрнинг бош томонига суқиб қўйганлари саҳиҳ санад билан собит бўлган”. Шарҳ:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳоблари билан бирга икки қабр ёнидан ўтганларида Аллоҳ таоло у зотга ушбу икки қабр эгалари азобланаётганини аён қилди. Пайғамбаримиз умматини огоҳлантириш мақсадида саҳобаларга бу ҳақда хабар бердилар. Дарҳақиқат, бу икки қабр эгаси аслида Аллоҳ муваффақ қилган кишига тарк қилиш ва четланиш осон бўлган гуноҳ сабабли азоблана-ётган эди.Уларнинг бири ҳожат ўтаганда пешобидан сақланмас ва шу сабабли бадани ва кийимларига нажосат тегар эди. Иккинчиси эса чақимчилик қилувчи, одамлар, айниқса, яқин қариндош ва дўстлар ўртасида буғзу адоват пайдо қиладиган сўзларни ташувчи шайтон сифат инсон эди. Бунинг сўзини унга, унинг сўзини бунга етказиб, шу билан улар ўртасида уруш-жанжал пайдо қиларди. Албатта, ислом дини одамлар ўртасида меҳр-муҳаббат уйғотиш ҳамда талашиб-тортишиш ва уруш-жанжалларга чек қўйиш учун келган. Меҳрибон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрда ётган бу икки кишига раҳми келганидан ҳўл хурмо новдасини олиб, уни иккига бўлдилар ва ҳар қабрга биттадан суқиб қўйдилар. Шунда саҳобалар ҳайрон бўлиб, бу ҳақда Расулуллоҳдан сўрадилар. У зот уларга жавобан: “Шояд, бу икки новда қуригунича улардан азоб енгиллатиб турилса”, дедилар. Уламолар ихтилофи:Уламолар қабрга новда суқиб қўйиш жоиз ёки йўқлиги борасида ихтилоф қилишган. Баъзи уламолар қабр устига новда суқиш жоиз, дейишган. Уларнинг фикрига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мазкур амаллари умумий кўрсатма бўлиб, бу амалдан кўзланган ҳикмат ҳам тушунарлидир. Яъни қабрга суқилган ҳўл новда то қуригунича Аллоҳга тасбеҳ айтади. Шояд, унинг айтган тасбеҳи туфайли қабр эгасига бирон енгиллик етса.Баъзи уламолар қабр устига новда суқиш жоиз эмас, деган фикрни билдиришган. Уларнинг фикрича, агар бу амални жоиз десак, ибодат қабилидан бўлади. Ҳолбуки, уни ибодат дейиш учун далил керак. Шариатимизда эса буни тасдиқлайдиган бирон далил йўқ. Мазкур ҳадис бўлса, ўша ҳодисагагина хос бўлиб, ундан кўзланган ҳикмат ҳам номаълумдир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу икки қабрдан бошқа бирон қабрга новда суқмаганлар. Шунингдек, Бурайда ибн Ҳасийб розияллоҳу анҳудан бошқа бирон саҳоба бу амални қилмаган. Бурайда розияллоҳу анҳу вафот этганидан сўнг қабри утсига икки новда қўйишни васият қилган. Қолаверса, новдаларнинг тасбеҳ айтиши фақат ҳўлларига хос эмас. Аллоҳ таоло ҳўл ёки қуруқ бўлишидан қатъий назар борлиқдаги барча нарсалар Унга тасбеҳ айтиши ҳақида хабар бериб шундай марҳамат қилади: “Мавжуд бўлган барча нарса тасбеҳ — ҳамду сано айтиш билан У зотни поклар. Лекин сизлар (эй инсонлар), уларнинг тасбеҳ айтишларини — поклашларини англамассиз-лар” [Исро: 44]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу амалларидан кўзланган ҳикмат ҳўл новданинг тасбеҳ айтиши ва шу сабабли қабр эгасига бирон енгиллик етиши, деб фараз қилганимизда ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу амални у зотга ўша қабрдагилар азобланаётгани аён қилингани боис қилганлар. Қози Иёз роҳимаҳуллоҳ айтади: “Пайғамбаримиз қабрга новда суқиш ҳикматини “Шубҳасиз, бу икки (қабр эга)си азобланмоқда”, деган ғайбий сабаб ила изоҳладилар. Бинобарин, бунга бошқа ҳолатларни қиёс қилиб бўлмайди. Зеро, қабрда ётган одамда у зот айтган сабаб бор-йўқлиги (яъни, унинг азобланаётгани) бизларга қоронғу”. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Қабр азобининг ҳақиқат экани. Бу борада кўп ҳадислар келган ва бу аксар уламоларнинг фикридир.2 – Нажосатлардан сақланмаслик азобга дучор бўлишга сабаб бўлади. Шу боис нажосатлардан покланиш фарздир. Ушбу ҳадис гуноҳлар ичида пешобдан сақланмасликнинг қабр азобига алоҳида таъсири борлигига далолат қилади. Буни Ибн Хузайма ва Ҳоким ривоят қилган қуйидаги ҳадис ҳам қўллаб-қувватлайди: “Қабр азобининг аксари пешоб (дан сақланмаслик)дан бўлади”. Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ: “Ҳадис санади саҳиҳ”, деган.3 – Одамлар орасида чақимчилик қилиш ҳаром ва у қабр азобига йўлиқиш сабабларидан биридир.4 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга ўта меҳрибон ва улардан ёмонликларни аритишга ҳарис бўлганлар.5 – Гуноҳ ва хато-камчиликларни яшириш. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабр эгаларининг исмларини айтиб ўтирмадилар.6 – “Улар (сақланиш) қийин бўлган амал туфайли азобланишаётгани йўқ”, яъни уларнинг қабр азобига йўлиқишлари тарк қилиш қийин бўлган амал сабабли эмас эди. Негаки, чақимчиликни ташлаш ва пешобдан сақланиш қийин ишлардан эмас. Бироқ бу иккисининг ортидан катта зарарлар келиб чиққани боис азоби қаттиқ бўлди. Фойда:Киши жисмоний ёки молиявий ибодатининг савобини майитга бағишласа, унинг савоби майитга етиб бориш-бормаслиги борасида уламолар ихтилоф қилишган. Имом Аҳмад шундай деган: “Бу борада келган далилларга кўра, майитга барча яхши амаллар (савоби) етиб туради”. Ибн Таймиядан бу борада икки хил фикр нақл қилинган. Бир ўринда, “тириклар майитларга бағишлаган яхши амаллар савоби уларга етиб туришига уламолар иттифоқ қилган”, деган бўлса, бошқа бир ўринда, “бирон савобли амал қилиб, унинг савобини оламдан ўтган мусулмонларга бағишлаш салаф-солиҳларимиз одатларидан эмас эди. Албатта, салаф-солиҳларнинг йўлига эргашиш афзалдир”, дейди. Ибн Таймия зикр қилишича, майит дунёдаги аҳли-оиласи ва ёру дўстлари ҳолатидан хабардор бўлиши, уларнинг хурсандчилик хабарларидан хурсанд бўлиши ва ёмон хабарларидан маҳзун бўлиши борасида жуда кўп хабарлар келган.Манба: Ихлос веб саҳифаси[1] Албатта, шариат томонидан келган қайтариқ аслида ҳаромликни тақазо қилади.

المرفقات

2

Ҳожатхонага кириш ва истинжо қилиш боби
Ҳожатхонага кириш ва истинжо қилиш боби