البحث

عبارات مقترحة:

الباسط

كلمة (الباسط) في اللغة اسم فاعل من البسط، وهو النشر والمدّ، وهو...

الرحيم

كلمة (الرحيم) في اللغة صيغة مبالغة من الرحمة على وزن (فعيل) وهي...

Таҳорат китоби: ҳайз боби

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Оли Бассом ، Иброҳим Асарий
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات دواوين السنة
Ушбу мақола шайх Абдуллоҳ Оли Бассом раҳимаҳуллоҳнинг "Тайсирул Аллом шарҳу умдатил аҳком" китобидан таржима қилинган бўлиб, унда таҳорат китобининг ҳайз боби ҳақида сўз юритилади.

التفاصيل

Таҳорат китоби: ҳайз боби Ҳайз боби Ўттиз тўққизинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Қирқинчи ҳадис Шарҳ: Уламолар ихтилофи: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Қирқ биринчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Қирқ иккинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Қирқ учинчи ҳадис Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдалар:  Таҳорат китоби: ҳайз боби Ҳайз бобиҲайз Аллоҳ таоло раҳмати ва ҳикмати ила ҳомилага озуқа бўлсин деб аёлнинг бачадонида яратган қондир. Аёл киши туққач, ўша қон сутга айланиб, гўдакка озуқа бўлади. Агар ҳомиладор ёки эмизикли бўлмаса, бу қоннинг ортиқчаси маълум вақтларда чиқиб кетади. Шунинг учун ҳомиладор ёки эмизикли аёл ҳайз кўриши кам учрайди. Шариатда ибодат ва бошқа ишларга доир айрим ҳукмлар ушбу қоннинг чиқишига боғлиқ қилинган. Ўттиз тўққизинчи ҳадисعَنْ عَائِشَةَ رضي الله عنها ((أَنَّ فَاطِمَةَ بِنْتَ أَبِي حُبَيْشٍ: سَأَلَتِ النَّبِيَّ — صلى الله عليه وسلم — فَقَالَتْ: إنِّي أُسْتَحَاضُ فَلا أَطْهُرُ أَفَأَدَعُ الصَّلاةَ؟ قَالَ: لا إنَّ ذَلِكَ عِرْقٌ وَلَكِنْ دَعِي الصَّلاةَ قَدْرَ الأَيَّامِ الَّتِي كُنْتِ تَحِيضِينَ فِيهَا ثُمَّ اغْتَسِلِي وَصَلِّي)) .وَفِي رِوَايَةٍ ((وَلَيْسَتْ بِالْحَيْضَةِ فَإِذَا أَقْبَلَتْ الْحَيْضَةُ: فَاتْرُكِي الصَّلاةَ فِيهَا فَإِذَا ذَهَبَ قَدْرُهَا فَاغْسِلِي عَنْك الدَّمَ وَصَلِّي)) .Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Фотима бинт Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Мен истеҳоза бўламан, ҳеч тоза бўлмайман. Намозни ташлайми?”, деб сўради. У зот шундай жавоб бердилар: “Йўқ, бу (қон) томир (узилиши сабабидан келади). Ҳайз кўрадиган кунларинг миқдорича намозни қўйгин-да, сўнг ғусл қилиб, (қолган кунлари) намоз ўқийвер” [Бухорий: 325 ва Муслим: 333].Бир ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу ҳайз эмас. Агар ҳайзинг келса намозни ташла, ҳайз кунларинг миқдори ўтса, ўзингдан қонни ювиб ташлаб, намоз ўқийвер”, деганлар [Бухорий: 306]. Шарҳ:“…бу томир”, яъни сендаги чиқаётган қон ҳайз эмас, балки томир узилиши туфайлидир. Бир ривоятда бу маъно очиқ зикр қилинган. Бу томир араб тилида “Озил” деб номланиб, бачадоннинг оғзи яқинида бўлади. Ҳайз эса бачадоннинг тубидан чиқадиган қондир.Фотима бинт Абу Ҳубайш розияллоҳу анҳо ўзидан истеҳоза қони келиши ва у ҳеч тўхтамаслиги ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга хабар бериб: “шу сабабли намозни тарк қиламанми?”, деб сўрайди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, намозни тарк қилма, чунки намозни тарк қилишингга сабаб бўладигани ҳайз қонидир. Сендаги келаётган бу қон ҳайз эмас, балки томир ёрилиши оқибатида келаётган қондир. Агар айтганингдек, қон одатдаги ҳайз кунларинг-у бошқа кунларда ҳам тўхтамасдан келаётган бўлса, одатда ҳайз кўрадиган кунларинг намоз ўқима. Агар одатда ҳайз кўрадиган кунларинг ўтса, гарчи истеҳоза қони келиб турса ҳам ғусл қил ва ўзингдан қонни ювиб ташлаб, сўнг намоз ўқи” деган мазмунда жавоб бердилар. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Истеҳоза билан ҳайз қони ўртасида фарқ бор. Истеҳоза қони узлуксиз келадиган қон бўлса, ҳайз қони маълум вақтларда келадиган қон.2 – Истеҳоза қони намоз ва бошқа ибодатларни бажаришга монелик қилмайди.3 – Ҳайз қони намозни адо қилишга монелик қилади. Ўша кунларнинг қазоси ўталмайди. Ибн Дақиқул Ийд роҳимаҳуллоҳ аёл киши ҳайз кўрган кунларидаги намози-нинг қазосини ўтамаслигига хавориждан бошқа барча салаф ва халаф уламолар ижмоъ қилишганини зикр қилган.4 – Истеҳоза кўрган аёл одатий ҳайз кунлари муддатини аниқ билса, ўша кунларни ҳисоблаб, у тугаганидан сўнг ғусл қилади ва ҳайз ҳолатида ман қилинган ибодатларни бажараверади.5 – Қон нажосат бўлиб, уни ювиб ташлаш фарз.6 – Истеҳоза бўлган аёл ҳар намоз вақти кирганида ғусл қилиши фарз эмас.7 – Ибн Дақиқул Ийд роҳимаҳуллоҳ: “… ўзингдан қонни ювиб ташлаб, намоз ўқийвер”, деган ривоят баъзи тушун-мовчиликни келтириб чиқаради. Чунки унда ғусл қилиш зикр қилинмаган. Маълумки, истеҳоза кўрган аёл ҳайз кунлари тугаганидан сўнг ғусл қилиши фарз бўлади”, дейди. Бунга тўғри жавоб шуки, бу ривоятда ғусл қилиш лозимлиги зикр қилинмаган бўлса-да, бошқа саҳиҳ ривоятларда: “ғусл қилгин”[1], деган қўшимча борлиги учун шу маънони ўз ичига олади. Қирқинчи ҳадисعَنْ عَائِشَةَ رضي الله عنها ((أَنَّ أُمَّ حَبِيبَةَ اُسْتُحِيضَتْ سَبْعَ سِنِينَ فَسَأَلَتْ رَسُولَ اللَّهِ — صلى الله عليه وسلم — عَنْ ذَلِكَ فَأَمَرَهَا أَنْ تَغْتَسِلَ قَالَتْ: فَكَانَتْ تَغْتَسِلُ لِكُلِّ صَلاةٍ)) .Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо етти йил истеҳоза бўлди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраганда, ғусл қилишга буюрдилар. У ҳар намозга ғусл қилар эди” [Бухорий: 327 ва Муслим: 334. Мазкур ҳадис Бухорий ривояти]. Шарҳ:Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо етти йил истеҳоза кўради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қай тарзда покланиш ҳақида сўрайди ва у зот ғусл қилишга буюра-дилар. Шундан сўнг Умму Ҳабиба ҳар намозга ғусл қила бошлайди. Уламолар ихтилофи:Уламолар истеҳоза кўрган аёл ҳар намозга ғусл қилиш-қилмаслиги борасида ихтилоф қилишган. Айрим уламолар бу борада баъзи “Сунан” китобларида келган ҳадисларга таяниб, ҳар намозга ғусл қилиши фарз, деган фикрни билдиришган.Аксар салаф уламолар, жумладан, Али, Ибн Аббос ва Ойша ҳамда кейинги уламолардан имом Абу Ҳанифа, имом Молик ва имом Аҳмад роҳимаҳумуллоҳнинг фикрларига кўра, истеҳоза кўрган аёл ҳар намозга ғусл қилиши фарз эмас. Улар ўз фикрларига “ал-бароатул аслийя”, яъни “аслида инсон зиммаси ҳар қандай мажбуриятлардан холи” деган қоидани далил қилишган. Унга кўра, инсон зиммаси аслида ғусл фарз бўлишидан холи эканидир, яъни ғусл фарз бўлиши учун далил лозим. Истеҳоза кўрган аёл ҳар намозга ғусл қилишга буюрилгани ҳақида келган ҳадисларга эса қуйидагича жавоб беришган: “Бу ҳукмга далолат қиладиган бирон саҳиҳ ҳадис келмаган. Умму Ҳабибанинг ҳар намозга ғусл қилгани эса унинг шахсий тушунчасидир. Ваҳоланки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ҳар намозга ғусл қилишга буюрмаганлар. Балки саҳиҳ собит ҳадисларда айтилганидек, фақатгина ғусл қилишга буюр-ганлар”. Ибн Дақиқул Ийд зикр қилишича, на “Саҳиҳайн” (Бухорий ва Муслим)да ва на уларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Ҳабибани ҳар намозга ғусл қилишга буюрганлари келмаган. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:Истеҳоза бўлган аёл одатда ҳайз кўрадиган кунлари битганидан сўнг ғусл қилиши фарз. Қирқ биринчи ҳадисعَنْ عَائِشَةَ رضي الله عنها قَالَتْ: ((كُنْتُ أَغْتَسِلُ أَنَا وَرَسُولُ اللَّهِ — صلى الله عليه وسلم — مِنْ إنَاءٍ وَاحِدٍ كِلانا جُنُبٌ)) .((وَكَانَ يَأْمُرُنِي فَأَتَّزِرُ , فَيُبَاشِرُنِي وَأَنَا حَائِضٌ)) .((وَكَانَ يُخْرِجُ رَأْسَهُ إلَيَّ , وَهُوَ مُعْتَكِفٌ , فَأَغْسِلُهُ وَأَنَا حَائِضٌ)) Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан иккимиз ҳам жунуб ҳолимизда бир идишдан чўмилардик” [Бухорий: 299 ва Муслим: 321].“Ҳайзлик ҳолатимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам лозим кийиб олишимга буюрар, сўнг мени қучар эдилар” [Бухорий: 300 ва Муслим: 293].“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эътикофдалик чоғларида (масжиддан) бошларини менга чиқарар ва ҳайз ҳолимда у зотнинг бошларини ювиб қўяр эдим” [Бухорий: 301 ва Муслим: 297]. Шарҳ:Мазкур ҳадис уч масалани ўз ичига олган:Биринчиси: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва аёллари жанобатдан покланишда бир идишдан чўмилар эдилар. Зеро, жунуб одам дастлаб қўлини ювган бўлса, уни идишга ботириши сувнинг поклигига таъсир қилмайди.Иккинчиси: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайз ҳолатидаги аёлнинг лозими устидан тегиниш жоизлигини билдириш мақсадида шундай қилдилар. Негаки, яҳудлар ҳайз кўрган аёл билан бирга овқатланмас ва ётмас эдилар.Учинчиси: Аёл киши ҳайз ҳолатида масжидга кирмай-ди. Чунки ҳайз қони тушиб, масжидни ифлос қилиш эҳтимоли бор. Шу сабабдан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда туриб, Ойша розияллоҳу анҳонинг уйига бошларини тутар, у эса бошларини ювиб қўяр эди. У зотнинг бу амаллари ҳайз кўрган аёлга тегинишнинг зиёни йўқ эканига далолат қилади. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Эр-хотин жанобатдан покланишда бир идишдан ювиниши жоиз.2 – Ҳайз кўрган аёлнинг жинсий аъзосидан бошқа ерига тегиниш жоиз. Аёлнинг бадани пок бўлиб, у ҳайз туфайли нажосат бўлиб қолмайди.3 – Ҳайз кўрган аёл эри билан қучоқлашган пайтда лозим кийиб олиши мустаҳаб.4 – Ҳаром амалга қўл уришга тўсқинлик қиладиган чора-тадбирларни олиш лозим.5 – Ҳайз ҳолатидаги аёл масжидга кириши тақиқланади.6 – Ҳайз кўрган аёл ҳўл ёки қуруқ нарсаларни ушлаши жоиз. Шу жумладан, бировнинг бошини ювиши ва сочла-рини тараб қўйиши мумкин.7 – Эътикофда ўтирган киши масжиддан бошини чиқар-са, масжиддан чиққан саналмайди. Бунга бошқа аъзоларни ҳам таққослаш мумкин. Фақат бутун бадани масжиддан чиқмаслиги шарт. Қирқ иккинчи ҳадисعَنْ عَائِشَةَ رضي الله عنها قَالَتْ: ((كَانَ رَسُولُ اللَّهِ — صلى الله عليه وسلم — يَتَّكِئُ فِي حِجْرِي فَيَقْرَأُ الْقُرْآنَ وَأَنَا حَائِضٌ)) Ойша розияллоҳу анҳо айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайз ҳолатимда менинг бағримга суянган (бир ривоятда: бошларини қўйган) ҳолларида Қуръон ўқир эдилар” [Бухорий: 297 ва Муслим: 301]. Шарҳ:Ойша розияллоҳу анҳо ҳайз бўла туриб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг бағрига бошларини қўйганларича Қуръон ўқишларини зикр қилмоқда. Бу ҳайз кўрган аёлнинг бадани пок бўлиб, ҳайз сабабли нажосатга айланиб қолмаслигига далолат қилади. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Ҳайз пайтидаги аёлнинг бадани ва кийими пок санланади. Бинобарин, унинг бағрида Қуръон ўқиш жоиз.2 – Аёл ҳайз ҳолатида Қуръон ўқиши ҳаром. Ибн Дақилул Ийд роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ойша розияллоҳу анҳо “ҳайз ҳолатимда”, деган қайдни “бу ҳолатда аёл киши-нинг бағрида Қуръон ўқиш жоизмас”, деган тушунчани даф қилиш учун зикр қилган. Бундан аёл киши ҳайз ҳолатида Қуръон ўқиши жоизмаслиги тушунилади”. Қирқ учинчи ҳадисعَنْ مُعَاذَةَ قَالَتْ: ((سَأَلْتُ عَائِشَةَ رضي الله عنها فَقَلتُ: مَا بَالُ الْحَائِضِ تَقْضِي الصَّوْمَ وَلا تَقْضِي الصَّلاةَ فَقَالَتْ: أَحَرُورِيَّةٌ أَنْتِ؟ فَقُلْتُ: لَسْتُ بِحَرُورِيَّةٍ وَلَكِنِّي أَسْأَلُ. فَقَالَتْ: كَانَ يُصِيبُنَا ذَلِكَ فَنُؤَمَّرُ بِقَضَاءِ الصَّوْمِ وَلا نُؤَمَّرُ بِقَضَاءِ الصَّلاةِ)) .Муоза айтади: “Мен Ойша розияллоҳу анҳодан: “Нега ҳайз кўрган аёл рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди?”, деб сўрадим. У: “Нима, сен ҳарурий-ларданмисан?!”, деди. Мен: “Ҳарурийлардан эмасман, шунчаки сўраяпман”, дедим. Шунда Ойша: “Биз аёллар (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам давларида) ҳайз кўрар, рўзанинг қазосини тутишга буюрилар, бироқ намознинг қазосини ўқишга буюрилмас эдик”, деди” [Бухорий: 321 ва Муслим: 335]. Шарҳ:“Ҳарурийларданмисан?!”, ҳарурий деб Кўфа яқинида жойлашган Ҳаруро шаҳрида яшайдиган одамларга айтила-ди. Али ибн Абу Толибга қарши чиққан дастлабки хавориж фирқаси ўша ердан чиққани боис улар ҳарурийлар деб номланишган.Муоза Ойша розияллоҳу анҳодан: “Нима сабабдан шариатда ҳайз кўрган аёл рўза тутмаган кунларининг қазосини тутишга буюрилган-у, намозларнинг қазосини ўқишга буюрилмаган, ҳолбуки, иккиси ҳам фарз ибодат бўлса, ҳатто намоз рўзадан буюкроқ ва устунроқ саналса”, деган мазмунда савол сўрайди. Дарҳақиқат, хаворижлар ҳайз кўрган аёл рўзанинг ҳам, намознинг ҳам қазосини ўтайди, иккиси ўртасида фарқ йўқ, деб ишонишарди. Зеро, хаворижларнинг мазҳаби қаттиққўллик ва қийинлаштириш устига қурилган эди. Ойша розияллоҳу анҳо Муозага: “Нима, сен ҳарурийларданмисан, уларнинг эътиқодида-мисан, улар каби динни қаттиқ оляпсанми?!”, деб эътироз билдиради. Муоза ўзини оқлаб: “Ҳарурийлардан эмасман, балки билиш ва амал қилиш мақсадида сўраяпман”, дейди. Шунда Ойша розияллоҳу анҳо айтади: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ҳайз кўрсак, намоз ва рўзани ташлар эдик. У зот бизларни рўзанинг қазосини тутишга буюрар, бироқ намознинг қазосини ўқишга буюрмас эдилар. Агар намознинг қазосини ўқиш фарз бўлганда, у зот албатта бунга буюрган бўлар, индамай қўймас эдилар”.Гўё Ойша розияллоҳу анҳо бу сўзлари билан шариат буйруқларига бўйсуниш ва ҳад-ҳудудларига риоя қилиш ҳикмат ва тўғрилик эканини айтмоқчи бўлдилар. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:1 – Ҳайз кўрган аёл рўзанинг қасосини тутади, бироқ намознинг қазосини ўқимайди. Чунки намоз ҳар куни беш маҳал такрорланадиган мунтазам ибодат. Унинг қазосини ўқиш эса машшақат туғдиради.2 – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирон амалга эътироз билдирмасликлари ҳам у зотнинг суннатларидан ҳисобланади.3 – Ўжарлик билан талашиб-тортишиш мақсадида сўра-ган ҳар қандай одамга танбеҳ бериш лозим.4 – Ўрганиш ва амал қилиш ниятида сўраган одамга илм ўргатиш.5 – Ҳайз кўрган аёл намознинг қазосини ундаги машақ-қат туфайли ўтамаслиги айтиб ўтилди. Бу эса исломдаги “қийинчилик енгилликни жалб қилади”, деган умумий қоидани қўллаб-қувватлайдиган далиллардан биридир.Манба: Ихлос веб саҳифаси[1] Ибн Можа: 627 ва Аҳмад: 26603 ривояти.