البحث

عبارات مقترحة:

الحميد

(الحمد) في اللغة هو الثناء، والفرقُ بينه وبين (الشكر): أن (الحمد)...

القوي

كلمة (قوي) في اللغة صفة مشبهة على وزن (فعيل) من القرب، وهو خلاف...

السبوح

كلمة (سُبُّوح) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فُعُّول) من التسبيح،...

Аллоҳнинг оятларини сақлаш осон эмас

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات التفسير - تفسير القرآن
Мақолада илм аҳли бўлиш баъзилар ўйлаганидек фақат шон-шараф эмас. У жуда катта хатар ва оғир масъулиятдир. Шарафни ҳамма яхши кўради. Масъулиятга ҳамма ҳам дош бера олмаслиги баён қилинади.

التفاصيل

Ўнинчи сухбат: وَاتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَأَ الَّذِي آتَيْنَاهُ آيَاتِنَا فَانْسَلَخَ مِنْهَا فَأَتْبَعَهُ الشَّيْطَانُ فَكَانَ مِنَ الْغَاوِينَ * وَلَوْ شِئْنَا لَرَفَعْنَاهُ بِهَا وَلَـكِنَّهُ أَخْلَدَ إِلَى الأَرْضِ وَاتَّبَعَ هَوَاهُ فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ الْكَلْبِ إِن تَحْمِلْ عَلَيْهِ يَلْهَثْ أَوْ تَتْرُكْهُ يَلْهَث ذَّلِكَ مَثَلُ الْقَوْمِ الَّذِينَ كَذَّبُواْ بِآيَاتِنَا فَاقْصُصِ الْقَصَصَ لَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ Биз унга Ўз оятларимизни ато килганимиздан сўнг уларнинг ичидан сугурилиб чикиб, шайтонга кўшилиб кетган ва йўлдан озганлардан бўлиб колган кимсанинг хабарини кавмингизга тиловат килиб беринг. Агар биз хохлаганимизда уни ўша оятлар билан юксак даражага кўтарган бўлур эдик. Лекин унинг ўзи "ер"га интилди ва хавосига эргашиб кетди. Унинг мисоли итга ўхшайдики, ит хамла килсанг хам тилини чикариб хансирайди, ўз холига кўйсанг хам тилини чикариб хансирайверади. Бу Бизнинг оятларимизни ёлгонга чикарган кавмларнинг мисолидир. Бас, бу киссаларни сўйлаб беринг, шоядки фикр юргизсалар. (Аъроф сураси, 175-176-оятлар). Илм ахли бўлиш баъзилар ўйлаганидек факат шон-шараф эмас. У жуда катта хатар ва огир масъулиятдир. Шарафни хамма яхши кўради. Масъулиятга хамма хам дош бера олмайди. Бу оятлар маъноларини ўрганган одамлар тарихда бўлиб ўтган инсоний фожеаларнинг биридан хабардор бўладилар. Аллох мусулмонларга ибрат бўлсин учун бу каби ходисаларни Ўз каломида тез-тез зикр килиб келтиради. Ушбу вокеа Аллох Ўз мархамати билан оятлар, яъни Ўзининг хак ва ягона Зот эканига далолат килувчи аломатлар ато килган, илм ва хикматлар берган бир инсон хакида бўлиб, у одам ўзига берилган неъматларнинг кадрига етмасдан икки дунёсини бой бериб кўйган бахтсиз олим эди. Унинг аччик кисматини эшитган иймонли инсонларнинг калблари титраб, тиллари Аллохдан панох тилашга бошлайди. Ибрат кўзи билан карайдиганлар хаётнинг канчалар мураккаб эканини, яна бир марта хис киладилар. Ўзларининг окибатларини ўйлаб хушёр тортадилар. Хайхот, у бахтсиз уламо ким бўлган экан? Ривоятларда келишича, унинг оти Балъам (ёки Балъом) бин Боуро бўлиб, у Мусо алайхиссалом замонларида яшаб ўтган, у кишининг динларида бўлган ва Бани Исроил кавмининг обрўли олимларидан эди. Бирок у яшаётган Мадинатул-жабборийн (Золимлар шахри) хукмдори кофир ва ўта золим бўлиб, Мусо алайхиссаломнинг динлари ёйилишига каршилик килар, халкка зулм ўтказар эди... Келинг, яхшиси хикояни мўътабар муфассирларимиздан эшитамиз... Имом Багавий айтадилар: "Унинг вокеаси бундай бўлган эди. Ибн Аббос... ва бошкаларнинг зикр килишларича, Мусо айлайхиссалом золимларга карши урушиш учун Шом юртига карашли Бани Канъон деган ерга тўхтаган пайтларида Балъамнинг кавми (ташвишга тушиб) унинг олдига келишди. Чунки Балъам Исми Аъзамни билар эди. Унга айтишдики, "Мусо жуда кучли одам, унинг аскарлари жуда хам кўп. У бизни юртимиздан хайдаб чикариш, ўлдириш ва ўрнимизга Бани Исроилни жойлаштириш учун келди. Сен дуоси кабул бўладиган одамсан. Чикиб Аллохга дуо кил, токи У бизлардан Бани Исроилни кайтариб юборсин". Шунда Балъам деди: "Холингизга вой бўлсин , нималар деяпсиз?! Бу Аллохнинг Пайгамбари бўлса, у билан бирга мўминлар ва малоикалар турган бўлса, кандай килиб унга карши дуо киламан?! Холбуки мен Аллох билдирган канча нарсаларни биламан. Агар мен бу ишни килсам, дунёю Охиратим йўк бўлиб кетади". Аммо кавм унга кайта-кайта мурожаат килавердилар. Уни кистаб туриб олдилар. Шундан кейин у: "Аввал Раббимдан сўраб олайин-чи", - деди. У то ўзига нима буюрилиши тушида аён бўлмагунча дуо килмас эди. У Мусонинг кавмига карши дуо килиш хакида Аллохдан сўради. Тушида унга дуо килмаслик хакида айтилди. У кавмига : "Мен Раббимдан сўрадим, мен бу ишни килишдан кайтарилдим", деди. Шундан кейин кавм унга хадя келтирдилар. Балъам хадяни кабул килди. Кейин унга яна мурожаат килишди. У: "То Раббимдан сўрамагунимча бу ишни килмайман", деди. Аллохдан сўради. Унга хеч нарсага рухсат этилмади. У: "Мен сўрадим, менга хеч нарсага рухсат берилмади", деди. Шунда кавмлар: "Агар Раббинг уларга карши дуо килишингни ёмон кўрганда эди, сени биринчи марта кайтаргани каби яна кайтарар эди", - деб унга яна илтимос килишда давом этавердилар. Охири уни алдаб кўндирдилар. У алданди. Хўтигига миниб, Бани Исроил аскарлари кўринадиган токка караб жўнади..." Багавий вокеалар баёни давомида яна бир ривоятни келтирадилар: "Мукотил айтади: "Балко шахрининг подшоси Балъамга деди: "Мусонинг зарарига Аллохга дуо кил!" Балъам: "У менинг диним ахли-ку, унга карши дуо килмайман", - деди. Бу жавобдан сўнг подшо Балъамни осмокчи бўлиб, ёгочдан дор тайёрлатди. Буни кўргач, Балъам эшагига миниб, Мусога карши дуо килиш учун йўлга тушди". Ровийлар Ибн Аббос, Ибн Исхок ва бошкаларнинг айтишларича, Балъам йўлда давом этар экан, унинг эшаги бир неча марта ерга ётиб олади. У бўлса, эшагини уриб-тепиб, юргизишга харакат килаверади. Аслида жониворнинг юрмай тўхтаб олиши Аллох томонидан Балъамга берилган сўнгги огохлантириш эди. Бирок бу холат унга таъсир килмайди. Агар у акл ва иймон такозоси билан иш килганда-ку, ишнинг бошидаёк туши оркали бу йўлга киришдан кайтарилган пайтда ўзини кўлга олиб, Аллохнинг динида мустахкам турган бўлар эди. У эса Аллохнинг унга килган мархаматини, яъни хак томон кайсию, ботил томон кайси эканини билдириб кўйганининг кадрини билмади. Аллохнинг динига карши бўлган кавмнинг "хадя" деб аталган порасини кабул килди. Золимлардан бўлган кўркув, дунё хаёти ва матохига бўлган хирс уни очик-ойдин хакка карши боришга рози килиб кўйди. Буни кўриб Аллох хам уни ўз холига кўйиб берди. "У Мусонинг кавмига карши дуо килди, шундан сўнг Аллох унинг устидаги неъматларини сугуриб олди". (Табарий). Йўлдан озган Балъам тогнинг устига чикиб, Мусонинг кавмига карши дуо кила бошлади. Бирок Аллох унинг дуосини ўзининг ва кофир кавмнинг зарарига айлантириб кўйди. Балъамнинг тилини унинг измидан чикарди. У нима ёмон дуо килса, ўзининг золим кавмига дуо килиб юбораверадиган бўлиб колди. Нимаики яхши дуо ўкиса, Мусонинг кавмига ўкиб кўяверди. Буни эшитган кавм: "Эй Балъам, нима килаяпсан, нега бизнинг хаккимизга ёмон дуо килаяпсан?" - дейишди. Балъам: "Энди бундан бошка нарса менинг кўлимдан келмайди. Буни Аллох килаяпти", деди. Кейин бир махал унинг тили огзидан осилиб кўкрагигача тушди. Бирок Аллох бандани ўз холига ташлаб кўйса, у билиб туриб хам нафсининг измидан чика олмас экан, ўзини ўзи ўтга-чўкка урар экан. Балъам хам шунча оят-аломатларни кўриб-билиб туриб, нохак йўлда давом этаверди. Иш шунга бориб етдики, охири Балъам деди: "Менинг дунё ва Охиратим кетди, энди макр ва хийладан бошка нарса колмади. Сизларга хийлаларни ўргатаман..." Унинг Мусо алайхиссаломга карши кофир ва золим кавмга ўргатган хийлалари тилга олишга хам кўркинчли. Хакикатда Аллохнинг оятларини билишдек илмга эга бўлган одам, Саъдий иборалари билан айтсак, "чиройли ахлоклар ва солих амаллар билан сифатланган кишига айланади... Олий даражаларга кўтарилади. Юксак макомларга эришади. Бу шахс бўлса Аллохнинг китобини оркага улоктирди, Китоб буюрадиган ахлокни йигиштирди, уларни худди кийимни ечгандек ечиб юборди. Улардан сугурилиб чикиб, мустахкам калъани ташлаб, энг паст жарлик томонга караб кетгандан кейин шайтон уни эгаллаб олди ва гунох ишларга каттик гиж-гижлаб юборди, окибатда у адашганлардан бўлиб колди". "Агар биз хохлаганимизда уни ўша оятлар билан юксак даражага кўтарган бўлур эдик". Яъни, уни оятлар билан амал килишга муваффак килиб кўйган бўлардик, бунинг сабаби билан дунё ва Охиратда мартабаси юкори бўларди, душманларидан омонлик топарди. "Лекин унинг ўзи "ер"га интилди", яъни тубан шахват-истаклар ва дунёвий максадларга интилиб, хорликка олиб борадиган ишларни килди. "...хавосига эргашиб кетди". Хожасининг тоатини тарк этди... Унинг дунёга бўлган хирсининг каттиклиги ва калбининг шунга богланиб колганлигининг мисоли "итга ўхшайдики, ит хамла килсанг хам тилини чикариб хансирайди, ўз холига кўйсанг хам тилини чикариб хансирайверади". Ит хамиша хансираган холатда бўлади. Бу одам хам хамиша калби билан шу дунёга богланган, харис холда бўлади. Унинг мухтожлигини бу дунёнинг бирор нарсаси кондира олмайди. Бу оятларда илмга амал килишга таргиб бор. Илм ўзининг сохиби учун Аллохдан берилган бир мартаба ва шайтондан химоядир. Бу ерда яна илмга амал килмасликдан кўркитиш бор. Илмга амал килмаслик энг аянчли тубанликка олиб кетишидан, шайтонни унга хоким килиб кўйишидан огохлантириш бор. Хавога эргашиш ва шахват-орзуларга кўнгил кўйиш хорликка сабаб бўлади". (Саъдий). "Кутайбий айтадилар: "Хамма жонзот хансирайди. Улар факат чарчокдан ёки ташналикдан хансирайди. Аммо ит чарчаган пайтда хам, рохат пайтида хам, касаллик пайтида хам, соглик пайтида хам, сувга конган бўлса хам, ташна бўлса хам хансирайверади. Шунинг учун Аллох уни Ўз оятларини ёлгонга чикарган кимсага мисол килди. Ундай одам сен ваъз килсанг хам адашади, уни ўз холига кўйсанг хам адашади. У итга ўхшайди... Хаким Термизий "Наводирул-усул" китобида айтганлар: "У кимсани бошка йирткичлар орасидан итга ўхшатганининг сабаби шуки, итнинг калби ўлик бўлади. Унинг хансираши калбининг ўлик эканидандир. Бу мисол таъвил билан шугулланувчи кўпгина ахли илм назарида Куръон берилган ва унга амал килмайдиган хар кандай одам хакидадир. Яна айтишадики, итнинг табиати шунакаки, у ўзи кўркмайдиган одамни кўрса биринчи бўлиб ташланади. Кейин озгина арзимас нарса эвазига газаби кетиб, тинчланиб колади. Шу сабабли Аллох динда пора кабул килиб Раббисининг оятларидан махрум бўлган кимсани шунга мисол килди.. Бу оят фикр юритган одам учун хеч ким ўзининг илми ва амалига магрур бўлмаслиги кераклигига далолат килади. Чунки у ўзининг окибати нима билан тугашини билмайди". (Куртубий).