البحث

عبارات مقترحة:

القاهر

كلمة (القاهر) في اللغة اسم فاعل من القهر، ومعناه الإجبار،...

الملك

كلمة (المَلِك) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فَعِل) وهي مشتقة من...

الحيي

كلمة (الحيي ّ) في اللغة صفة على وزن (فعيل) وهو من الاستحياء الذي...

Қуръон - саодатга элтувчи китоб

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات الرقائق والمواعظ
Шубхасиз, бу Куръон энг тўгри йўлга бошлайди ва солих амаллар килувчи мўминларга улар учун улкан ажр борлиги хакида башорат беради. Охиратга иймон келтирмаганларга эса аччик азоб тайёрлаб кўйганлигимизни билдириб огохлантиради.

التفاصيل

Биринчи сухбат:  إِنَّ هَـذَا الْقُرْآنَ يِهْدِي لِلَّتِي هِيَ أَقْوَمُ وَيُبَشِّرُ الْمُؤْمِنِينَ الَّذِينَ يَعْمَلُونَ الصَّالِحَاتِ أَنَّ لَهُمْ أَجْراً كَبِيراً * وأَنَّ الَّذِينَ لاَ يُؤْمِنُونَ بِالآخِرَةِ أَعْتَدْنَا لَهُمْ عَذَاباً أَلِيما       ً. "Шубхасиз, бу Куръон энг тўгри йўлга бошлайди ва солих амаллар килувчи мўминларга улар учун улкан ажр борлиги хакида башорат беради. Охиратга иймон келтирмаганларга эса аччик азоб тайёрлаб кўйганлигимизни билдириб огохлантиради".  (Исро сураси, 9, 10-оятлар). Энг тўгри йўл - Куръон кўрсатган йўл. Аллох таоло юкоридаги оятда Ўзининг мукаддас каломи - Куръони карим инсонларни энг тўгри ва мукаммал йўлга бошлайдиган ягона хак китоб эканини эълон килмокда. Куръон - Аллохнинг Ер ахли учун осмондан нозил килган хакикат китоби. У рост билан ёлгоннинг, хак билан ботилнинг ўртасини ажратиб берувчи энг одил ва мукаддас мезондир. Куръон - оламлар эгасининг сўзи. Шундай экан, олам ахлининг сўзлари, ишлари ва хаёт йўллари олам эгасининг сўзига, йўлига карама-карши бўлмаслиги лозим. Акс холда хар кандай доно фикр, зохиран тўгри бўлиб кўринган хар кандай аклли сўз, ўз даврида олкишларга сазовор бўлган хар кандай улкан иш охир-окибат хато бўлиб чикади. Қаранг, ер юзида Қуръон нозил бўлгандан бери ўтган 1400 йил давомида канчадан-канча сўзлар айтилган, аклли-аклли фикрлар билдирилган, ажойиб китоблар ёзилган. Турли оким ва йўллар пайдо бўлган. Аммо уларнинг хаммаси хам умри бокий бўлавермаган. Муваффакият козонолмаган.     Куръон эса Аллохнинг Ўз зоти билан бирга азалий мавжуд ва абадий бокий каломдир. У хали-хануз суйиб тиловат килинмокда. Унинг кўрсатмалари юз миллионлаб мўминларнинг хаёт тарзига айланган. Шу билан бир каторда кайси бир сўз ёки асар Куръон маъноларига мувофик тарзда айтилган, ёзилган бўлса, у хам ханузгача ўз кадрини йўкотмасдан яшаб келмокда. Кайси бир йўл Куръон талабларига жавоб ўларок вужудга келган бўлса, у хали хам давом этиб келаётир. Куръон таълимотларига тескари келадиган йўллар хар канча куч билан ривожлантирилмасин, барибир кутилган натижага олиб бормайди.     Юкоридаги икки оятни тафсир килиб муфассирлар имоми Табарий ёзадилар: "Аллох таоло айтади: Биз Ўз пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васалламга туширган бу Куръон унга эргашганларни энг тўгри йўлга хидоят килади... Бу йўл Аллох Ўз анбиёлари оркали юборган Ислом динидир".     Аллох хаммамизни Куръонга амал килишга буюради. وَهَـذَا كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ مُبَارَكٌ فَاتَّبِعُوهُ وَاتَّقُواْ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ "Бу биз туширган Куръон баракотли китобдир. Бас унга эргашинглар ва такволи бўлинглар - шоядки рахм килинсангизлар". (Анъом сураси, 155-оят). Аллох таоло инсонларни Куръонга итоат этишга буюрар экан, Куръон оркали якка Ўзига сигинишга, факат эзгу ишлар билан машгул бўлишга чакиради. Зарарли йўллардан, гунох ишлардан кайтаради. Шунда уларнинг хаётлари баракали, дунё ва Охиратлари обод бўлишини ваъда килади. Демак, Куръонни хар бир мусулмон кўлидан келганича ўкиб-ўрганиши ва унга амал килиши лозим. Хаётда одам боласи учун чинакам манфаат келтирадиган хак йўл Ислом дини бўлиб, бу йўлни Куръон очик-ойдин кўрсатиб туради. Бинобарин, аклли инсонлар буни ганимат биладилар. Шу йўлга чин иймон-ишонч билан кадам кўядилар, Куръони каримга итоат килиб, солих амаллар билан яшайдилар. Ана шундай инсонлар хакикий бахтли одамлар бўладилар. Агар улар айрим сохаларда зохирдан бошкалардан оркада колаётгандек бўлиб кўринсалар хам, атрофдагилардан кўра огиррок хаёт кечираётган бўлсалар хам, бу холат вактинчаликдир. Хакикатда уларнинг калблари иймон нури билан мунаввар, хаётлари солих амаллар билан мазмунли, ўзлари Раббилари ато килган хаётдан рози инсонлардирлар. Улар Куръон кўрсатмалари соясида бу дунё кийинчиликларини енгишга харакат киладилар, ер юзида эзгулик, адолат, хакикат ва нихоят Аллохнинг хак калимаси устун бўлиши йўлида мехнат киладилар. Ўзларидаги камчиликлар ва жамиятдаги нуксонлар сабабини Куръони каримга тўлик амал кила олмаётганларида деб биладилар ва буни тузатишга интиладилар. Уларга бу дунёда хам, Охиратда хам ажр-мукофот бор. Куръонга амал килиб, Аллох ваъда килаётган мукофотга сазовор бўлиш бизнинг ушбу хаётдан кўзлаган максадимиздир. Аллох ваъда килаётган мукофот Унинг тавфики, ёрдами, розилиги ва жаннатидир. Қуръондан узоклашиш бахтсизликка етаклайди.     Аллох хабар берадики, Куръонни тарк этиб, ундан бошка таълимотларни ўзига дастур килиб оладиган одамлар бу дунёда хам, Охиратда хам машаккатга коладилар:  .... وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيامَةِ أَعْمَى "Кимки менинг зикримдан юз ўгирса, унга бу дунёда танг хаёт берилади, Киёмат куни эса уни кўр холатда тирилтирамиз. У: эй Раббим, мени нима учун кўр килиб тирилтирдинг, ахир мен кўзи очик одам эдим-ку, дейди. Аллох: Шундай! Сенга оятларимиз келган эди, аммо сен уларни унутдинг, шунга ўхшаб сен хам бугун "унутилурсан", дейди. Хаддан ошган ва Раббисининг оятларига иймон келтирмаган инсонларни хам ана шундай жазолаймиз. Албатта Охират азоби каттикрок ва узокрокдир". (Тохо сураси, 124, 125, 126, 127-оятлар). Куртубийнинг ёзишларича, "менинг зикримдан юз ўгирган" деган иборада назарда тутилган кимсалар "Аллохнинг динини тарк этган, Унинг китобини тиловат килишдан, унга амал килишдан узок бўлган кишилардир". Ибн Касир бу оятни мана бундай тафсир киладилар: "Аллох айтади: Кимки менинг амримга зид йўл тутса, Пайгамбаримга нозил килган китобга тескари иш килса, ўзини Аллохнинг буйрукларини билмаганга, тушунмаганга солса, унга бу дунёда тор ва танг хаёт берилади. У одамда осойишталик бўлмайди. Калбида хотиржамлик, ёруглик топилмайди. Залолатга кетгани туфайли унинг дили тор бўлади. У агар зохирий хаётда неъматлар ичида яшаётган бўлса хам, хохлаганини кийиб, хохлаганини еса хам, кўнглига ёккан уй-жойларда яшаётган бўлса хам унинг калби чинакам иймон ва хидоятга етиша олмайди. У безовталик, хайронлик, шубха ичида яшайди. Хамиша ишончсизлик ва иккиланиш орасида сарсон бўлади. Танг хаёт дегани мана шудир". Яна Раббимиз бизларни бу китоб кўрсатган йўлдан бошка йўлни тутган кимсалардан узок бўлишга буюрган: فَأَعْرِضْ عَن مَّن تَوَلَّى عَن ذِكْرِنَا وَلَمْ يُرِدْ إِلاَّ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا "Бизнинг зикримиздан воз кечган ва бу дунё хаётидан бошка нарсани максад килмаган кимсадан юз ўгиринг". (Нажм сураси, 30-оят). Бу ердаги "зикр"дан мурод Куръон ва иймондир. (Куртубий тафсири). Қуръонда хамма нарсага жавоб бор. وَلَقَدْ ضَرَبْنَا لِلنَّاسِ فِي هَـذَا الْقُرْآنِ مِن كُل مَثَلٍ لَّعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ "Биз бу Куръонда одамлар учун хамма сохадан мисоллар келтирдикки, шояд улар эслатма олсалар". (Зумар сураси, 27-оят). Инсонлар хаётда кайси нарсаларга, кандай илмларга мухтож бўладилар, келажакда нималарга уларнинг эхтиёжлари тушади? Ибрат, тажриба ва сабок бўлиши учун ўтмишдаги кавмлар вокеаларидан кайсиларини билишлари керак? Буларнинг барчаси Аллохга аввалдан маълум ва улар Куръонда баён килинган. Инсонлар учун фойдали илмларнинг барчасига бу китобда ишора этиб ўтилган. Куръон тилга енгил, дилга якиндир. Аллох иймонли бандаларини Ўз каломини кироат килишга, маъноларини ўкиб-ўрганишга чакирган ва бунинг йўлини осон хам килиб кўйган: وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ "Биз Куръонни эслатма олиш учун жуда осон килиб кўйганмиз, кани, ўкиб, фойдаланадиган борми?!" (Камар сураси, 22-оят). Аллох айтадики: "Биз ушбу Куръони каримнинг лафзларини ёд олиш ва ўкишга осон, маъноларини тушунишга енгил килиб кўйдик. Чунки бу китоб лафз жихатидан сўзларнинг энг чиройлиси, маъно жихатидан энг хакконийси, мазмун жихатидан энг тушунарлисидир. Кимки бу китобга юзланар экан, Аллох у инсоннинг талаб-максудини нихоятда енгил килиб кўяди". (Саъдий тафсири). Дархакикат, Куръон араб тилида туширилган бўлса-да, уни асл холида тиловат килиш, ёд олиш, маъноларини ўз тилларига таржима килиб, ўкиб-ўрганиш дунёнинг барча халклари учун Аллох томонидан осонлаштириб кўйилган. Бунинг исботи ва мисолини жуда кўплаб келтириш мумкин. Бундан ташкари тарихда хам, хозирда хам Куръондан бошка биронта мукаддас китоб тўлалигича ёд олинган эмас. Куръони каримни нафакат араблар, балки араб бўлмаган халклар ичидан хам тўлик ёд биладиган кориларни эса хамма замонларда хам жуда кўплаб топилади. Азиз дўстим! Куръонга яна хам якинрок бўлинг, уни кўпрок тиловат килинг, маъноларини ўрганинг, оила аъзоларингизга ўргатинг. Дин ва дунё ишларингизда унга амал килинг. Бунинг самарасини сиз ўз хаётингизда, фарзандларингизнинг бахт-саодатида албатта кўрасиз. Куръоннинг фазилат ва фойдаларини санаб адогига етказиш асло мумкин эмас. Хар бир мусулмон ўзининг иймон, такво ва ихлос билан килган харакат ва мехнатига яраша бу китобдан бехисоб манфаатларни хосил килиши мумкин