البحث

عبارات مقترحة:

الشهيد

كلمة (شهيد) في اللغة صفة على وزن فعيل، وهى بمعنى (فاعل) أي: شاهد،...

الكبير

كلمة (كبير) في اللغة صفة مشبهة باسم الفاعل، وهي من الكِبَر الذي...

Намозга маҳкам бўлинг!

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Яҳё ибн Иброҳим Ал-Яҳё ، Шамсуддин Ҳакимзода
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات الصلاة - فضائل العبادات
Айрим мусулмонлар намознинг ҳукмини билмаганликлариданми ёки эътиборсизлик қилибми, намозга бепарво қарайдилар. Масалан, айримлар ўз вақтидан кечиктириб юборсалар, баъзилар жамоатни ҳеч бир узрсиз тарк қиладилар. Ҳатто, намозни умуман ўқимаган “мусулмонлар” ҳам бор.

التفاصيل

Намоз – бу расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг охирги васиятларидир. Зеро, у зот вафот этаётган лаҳзаларида “намозга маҳкам бўлинглар, намозга маҳкам бўлинглар!” деб васият қилган эдилар.     Айрим мусулмонлар намознинг ҳукмини билмаганликлариданми ёки эътиборсизлик қилибми, намозга бепарво қарайдилар. Масалан, айримлар ўз вақтидан кечиктириб юборсалар, баъзилар жамоатни ҳеч бир узрсиз тарк қиладилар. Ҳатто, намозни умуман ўқимаган “мусулмонлар” ҳам бор!     Намозга бепарволик ниҳоят даражада хатарлидир! Чунки, намоз Исломни кўтариб турувчи устун ва куфр билан исломни ажратиб тургувчи девордир. Шунинг учун ҳам баъзи уламолар намозни тарк қилган киши кофир бўлади дейдилар. Аллоҳ таоло айтади: { فَإِن تَابُواْ وَأَقَامُواْ الصَّلاَةَ وَآتَوُاْ الزَّكَاةَ فَإِخْوَانُكُمْ فِي الدِّينِ } “Агар улар тавба қилиб, намоз ўқишса ва закотни (ҳақдор кишиларга) беришса, у ҳолда улар сизларнинг диндаги биродарларингиздир.” (Тавба – 11)     Бу оятдан намоз ўқимаганлар бизнинг диндаги биродарларимиз эмас деган маъно чиқади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам: “Биз билан уларнинг (кофирларнинг) орасидаги аҳд – бу намоздир. Ким уни тарк қилса, кофир бўлади” деганлар. Абдуллоҳ ибн Шақийқ айтади: “пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари намоздан бошқа бирор амални тарк этишни куфр деб билмасдилар” Ҳурматли ҳожи биродарим! Намозни тарк қилишнинг оқибати жуда ёмондир! Агар намоз ўқимаган одамнинг кофир эканлиги далилланиб қолгудай бўлса, тубандагича хуник натижаларга олиб келади:     1. Кофир отанинг ҳукми мусулмон фарзандлар ва мусулмон аёлига ўтмай қолади.     2. Кофир одам қариндошларидан мерос ололмайди ва ундан ҳам мерос олинмайди.     3. Кофир одам Маккага ҳам кира олмайди. Чунки, Аллоҳ таоло айтган: { إِنَّمَا الْمُشْرِكُونَ نَجَسٌ فَلاَ يَقْرَبُواْ الْمَسْجِدَ الْحَرَامَ بَعْدَ عَامِهِمْ هَـذَ } “Дарҳақиқат, мушриклар–нажасдурлар! Бас, энди мана шу йилларидан сўнг Масжидул Ҳаромга яқинлашмасинлар” (Тавба -28)     4. Кофирларнинг қўлида сўйилган жонлиқ гўштини еб бўлмайди.     5. Ўлса жаноза ҳам ўқилмайди ва ортидан дуо–ю фотиҳа қилинмайди.     6. Агарда аёли намозхон муслима бўлса, талоқ тушиб қолади.     7. Мусулмонлар мозорига кўмилмайди!     Ҳурматли ҳожи биродарим! Намозга маҳкам бўлинг ва уни ўз вақтида, жамоат билан ўқишга одат қилинг. Агарда бир хатар ёки касаллик каби узр бўлмаса, намозни ҳар доим жамоат билан ўқинг. Аллоҳ таоло айтди: { وَارْكَعُواْ مَعَ الرَّاكِعِينَ } “Рукуъ қилганлар билан бирга рукуъ қилинг!” (Бакара – 43) Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло жамоат намозини ҳатто, душман билан юзма–юз турган уруш майдонларида ҳам фарз қилгандир: { وَإِذَا كُنتَ فِيهِمْ فَأَقَمْتَ لَهُمُ الصَّلاَةَ فَلْتَقُمْ طَآئِفَةٌ مِّنْهُمْ مَّعَكَ وَلْيَأْخُذُواْ أَسْلِحَتَهُمْ فَإِذَا سَجَدُواْ فَلْيَكُونُواْ مِن وَرَآئِكُمْ وَلْتَأْتِ طَآئِفَةٌ أُخْرَى لَمْ يُصَلُّواْ فَلْيُصَلُّواْ مَعَكَ وَلْيَأْخُذُواْ حِذْرَهُمْ وَأَسْلِحَتَهُمْ }  “(Эй, Муҳаммад) Агар сиз уларнинг орасида (жанг майдонида) уларга намоз ўқиб бермоқчи бўлсангиз, уларнинг бир тоифаси сиз билан бирга (намозда) туришсин ва қурол–аслаҳаларини ҳам олишсин. Бас, қачон сажда қилишгач, (яъни, намознинг бир ракъатини ўқиб бўлишгач) орқа тарфларингизга боришиб (сизларга қўриқчи бўлишиб) турсинлар ва ҳали намоз ўқимаган бошқа тоифа келиб, сиз билан намоз ўқишсин. Улар ҳам эҳтиёт чораларини кўриб, аслаҳаларини олиб олсинлар” (Нисо–102)     Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган бир ҳадисда расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай деганлар: “Мен намозга буюришни ва бир кишини одамларга имом қилиб қўйишни хуш кўрдим. Ундан кейин ўтин кўтарган бир неча одамлар билан бориб, намозга келмаганларнинг уйларини ёқиб юборгим келди!”     Яна Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Масьуддан мана бундай ривоят келтиради: “Менинг пайқашимча, бизнинг орамизда аниқ мунофиқлар билан беморлардан бошқа бирор киши жамоат намозидан қолмас эди. Агар касал одам икки одамга йўланиб юра олса, у ҳам келиб, жамоатга қўшилар эди” (Муслим:654)     Тубандаги ҳадис ҳам Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинган. У айтади: “Кимга эртага (қиёматда) Аллоҳ таолога мусулмон ҳолатда йўлиқиш ёқимли бўлса, азон чақирилган вақтда мана бу беш вақт намозни (жамоат билан) ўқишни тарк қилмасин! Аллоҳ таоло пайғамбарингизга Тўғри Йўлларни (суннатларни) шариат қилиб берди. Беш вақт намоз (ни жамоат билан ўқиш) ўша суннатлардандир. Агарда сизлар мана бу кеч қолган одам каби, намозни уйда ўқисангизлар, у ҳолда пайғамбарингизнинг суннатини тарк қилган бўласиз! Агар пайғамбарнинг суннатини тарк қилсангиз, у ҳолда адашасизлар! Қайси бир одам яхшилаб таҳорат олиб, масжидлардан бир масжидга жўнаса, унинг ҳар бир қадамига Аллоҳ таоло бирдан савоб ёзиб, мартабасини ҳам бир даражага кўтариб, бирдан гуноҳини ўчиради. Менинг пайқашимча, бизнинг орамизда аниқ мунофиқлар жамоат намозига бормас эди...”     Саҳиҳу Бухорийда яна Абдуллоҳ ибн Масьуддан мана бундай ривоят келади: “Бир кўр киши пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб, “эй, Алоҳнинг элчиси! Мени масжидга етаклаб боргувчим йўқ. Уйимда намоз ўқишга рухсат берасизми?” деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эса “азонни эшитасизми?” дедилар. У киши “ҳа” деб жавоб берди. “у ҳолда – дедилар расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам – чақирувчига жавоб беринг (жамоатга боринг)” Муҳтарам биродар! Мана шу ҳадис хусусида бир оз тааммул қилинг. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларига энг меҳрибон пайғамбар бўлишига қарамасдан, мана шу сўқир кишига ҳам уйида намоз ўқишга рухсат бермадилар...     Жамоат намозининг нақадар зарурлигига бундан ортиқча далилнинг кераги бўлмас... Муҳтарам биродарим! Демак, сизнинг вожибингиз: Аллоҳ ва пайғамбарининг буйруқларига амал қилиб, қайтарган нарсаларидан қайтиб, мунофиқ, кофирларга ўхшаб қолишдан эҳтиётланиб мана шу масалаларга кўнгил буришликдир...тушинганингизни дарҳол адо этиб, оилангизга, қўшниларингизга ва барча таниш–билишларингизга насиҳат қилишдир!     Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло барчамизни Ўзи учун севикли бўлган нарсаларга муваффақ қилсин!     Нафсимизнинг ва амалларимизнинг ёмонлигида Ўзи асрасин!     Зеро, У Саховатли, Улуғ Зотдир!