البحث

عبارات مقترحة:

الخلاق

كلمةُ (خَلَّاقٍ) في اللغة هي صيغةُ مبالغة من (الخَلْقِ)، وهو...

الرءوف

كلمةُ (الرَّؤُوف) في اللغة صيغةُ مبالغة من (الرأفةِ)، وهي أرَقُّ...

الرحمن

هذا تعريف باسم الله (الرحمن)، وفيه معناه في اللغة والاصطلاح،...

Динлар бирлиги

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Абу Абдуллоҳ
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات العقيدة
Ушбу мақола ҳозирги фитналар кўпайган даврда дин душманлари тарқатаётган бузуқ фикрлардан бирининг - динлар бирлиги моҳиятини очиб берган.

التفاصيل

Ислом нури   Бисмиллахир рохманир рохим   Алхамдулиллахи роббил аламийн, вассолату вассаламу ала хотамил анбияи вал мурсалин, Мухаммадин ва ала алихи ва асхабихи ва ман табиахум биихсанин ила йавмиддин. Аммо баъд:                   Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!   Ушбу макола хозирги фитналар кўпайган даврда дин думанлари таркатаётган бузук фикрлардан бирининг мохиятини очиб берган. Уни ўзбек тилига ўгиришни ўзимнинг диний бурчим деб билдим. Шояд Аллох Таоло уни манфаатли килса… . Менинг тавфиким Аллохнинг Ўзидадир. Унинг Ўзига таваккул килдим,    У улуг арш сохибидир. Ва соллаллоху васаллама ала хойри холкихи Мухаммад ва ала алихи ва асхабихи ажмаъин. Вассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух. Абу Абдуллох Бисмиллахир   рохманир   рохим.                              Динларни   бирлаштириш    Алхамдулиллах, вассолату вассаламу ала ман ла набийя баъдах, ва ала алихи ва сохбихи ва ман табиахум биихсанин ила йавмиддин. Аммо баъд:    Илмий бахслар ва  фатволар бўйича доимий кенгаш ”Динларни бирлаштириш“ ислом дини, яхудлар дини ва насронийлар динини бирлаштириш хамда бунинг кўриниши сифатида институтлар, аэропорт ва умумий иш жойларида бир доирада масжид, черков ва синагогалар куриш, Куръони Карим, Инжил ва Тавротни бир гилофда чоп этиш хакида килинаётган  даъватлар  хамда шу максадда дунё бўйлаб ташкил этилаётган конференция, кенгаш ва йигилишлар тўгрисида ўзига келган хамда ахборот воситаларида таркатилаётган фикр ва маколаларни кўриб чикди.    Ушбу нарсаларни ўрганиб чикиб,  лажна куйидагиларни карор килади:    Биринчи: Исломдаги  диндан ўз-ўзидан маълум ва мусулмонлар ижмоъ килишган эътикод асосларидан бири шуки, ер юзида ислом динидан бошка хак дин йўк, ислом динларнинг охиргиси хамда ўзидан аввалги барча динлар ва шариатларни мансух килган, ер юзида исломдан бошка амал килса бўладиган дин колмаган. Аллох Таоло айтади: ) (وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الإِسْلامِ دِيناً فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ) (آل عمران:85)   ”Ким исломдан бошка динни истаса, ундан хеч качон кабул килинмайди ва у одам охиратда зиён кўрувчилардан бўлади” ﴾Оли Имрон: 85﴿.﴾1﴿. Ислом Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам пайгамбар килиб жўнатилганларидан кейину киши олиб келган ягона диндир.   Иккинчи: Исломдаги эътикод асосларидан яна бири  Аллох Таолонинг китоби Куръони Карим оламларнинг Парвардигори томонидан туширилган китобларнинг энг охиргиси, у ўзидан аввалги барча китоблар  Таврот, Инжил ва бошка Китобларни мансух килган хамда уларга хукм килувчидир. Куръондан бошка  у билан Аллохга итоат килинадиган бирон китоб колмаган. Аллох Таоло айтади: (وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ مُصَدِّقاً لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ الْكِتَابِ وَمُهَيْمِناً عَلَيْهِ فَاحْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ وَلا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ عَمَّا جَاءَكَ مِنَ الْحَقِّ (المائدة:48)  ”Биз сизга Китобни хак билан ўзидан аввалги китобларни тасдиклагувчи ва уларга хукм килувчи килиб туширдик. Бас, сиз уларнинг ораларида Аллох туширган нарса билан хукм килинг, ўзингизга келган хакни кўйиб уларнинг хаволарига эргашиб кетманг”.  ﴾Моида: 48﴿.   Учинчи: Таврот ва Инжил Куръони Карим билан мансух килинган хамда улар кўшимча кўшиш ва олиб ташлашлар сабабли бузиш ва ўзгартиришга дучор бўлган деб иймон келтириш вожиб. Бу хакдаги оятлардан: )فَبِمَا نَقْضِهِمْ مِيثَاقَهُمْ لَعَنَّاهُمْ وَجَعَلْنَا قُلُوبَهُمْ قَاسِيَةً يُحَرِّفُونَ الْكَلِمَ عَنْ مَوَاضِعِهِ وَنَسُوا حَظّاً مِمَّا ذُكِّرُوا بِهِ وَلا تَزَالُ تَطَّلِعُ عَلَى خَائِنَةٍ مِنْهُمْ إِلَّا قَلِيلاً مِنْهُمْ) (المائدة:13) ”Ахдларини бузганликлари сабабли биз уларни лаънатладик ва калбларини каттик килиб ташладикки, улар сўзларни ўз ўринларидан ўзгартирадилар ва ўзларига эслатилган нарсаларнинг баъзиларини эсдан чикардилар. Сиз улардан доим бир хиёнатни кўриб турасиз. Бундан уларнинг озгиналаригина мустаснодир”. ﴾Моида:13﴿. ( فَوَيْلٌ لِلَّذِينَ يَكْتُبُونَ الْكِتَابَ بِأَيْدِيهِمْ ثُمَّ يَقُولُونَ هَذَا مِنْ عِنْدِ اللَّهِ لِيَشْتَرُوا بِهِ ثَمَناً قَلِيلاً فَوَيْلٌ لَهُمْ مِمَّا كَتَبَتْ أَيْدِيهِمْ وَوَيْلٌ لَهُمْ مِمَّا يَكْسِبُونَ ) (البقرة:79) ”Озгина пул кўлга киритиш учун, китобни ўз кўллари билан ёзиб олиб кейин уни бу  Аллохнинг  хузуридан дейдиган кимсаларга вайл бўлсин. Уларга кўллари ёзган нарсалардан хам, касб килиб топаётган нарсаларидан хам вайл бўлсин” . ﴾Бакара:79﴿. ( وَإِنَّ مِنْهُمْ لَفَرِيقاً يَلْوُونَ أَلْسِنَتَهُمْ بِالْكِتَابِ لِتَحْسَبُوهُ مِنَ الْكِتَابِ وَمَا هُوَ مِنَ الْكِتَابِ وَيَقُولُونَ هُوَ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ وَمَا هُوَ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ وَيَقُولُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ وَهُمْ يَعْلَمُونَ ) (آل عمران:78)  ” Уларнинг орасида сизлар Китоб ﴾Таврот﴿ дан деб ўйлашингиз учун  китобни тиллари билан﴾ ўкиб нотўгри маънога﴿ бурадиганлари бор. Лекин у китобдан эмас. Ва, бу  Аллохнинг хузуридан, дейишади, лекин у Аллохнинг хузуридан эмас. Ва Аллохга билиб туриб ёлгон тўкишади” ﴾Оли Имрон:78﴿.   Шунинг учун бу китобларнинг ичида тўгри бўлганлари мансух, бошкалари эса       бузилган ва ботилдир. Набий соллаллоху алайхи васалламдан собит бўлганки, у киши Умар ибн Хаттобнинг кўлларида Тавротдан бир парча бўлган когозни кўрганларида газабланиб шундай деганлар:   ”Сен хали шубхадамисан , эй Хаттобнинг ўгли?! Мен буни  оппок тиник килиб олиб келмадимми? Агар биродарим Мусо тирик бўлганида унга менга эргашишдан бошка нарса колмас эди”. Ахмад, Доримий ва бошкалар ривоят килишган.   Тўртинчи: Исломда эътикод асосларидан яна бири пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам барча набий ва расулларнинг охиргисидирлар. Аллох Таоло айтади: ( مَا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَا أَحَدٍ مِنْ رِجَالِكُمْ وَلَكِنْ رَسُولَ اللَّهِ وَخَاتَمَ النَّبِيِّينَ ) (الأحزاب:40) ”Мухаммад сизларнинг эр кишиларингизнинг бирортасини отаси бўлмади, балки Аллохнинг расули ва набийларнинг охиргиси бўлди”. ﴾ Ахзоб:40﴿. Бас, Мухаммад соллаллоху алайхи васалламдан кейин эргашишлик вожиб бўладиган бошка биронта пайгамбар колмади. Агар Аллохнинг бирон бир набий ёки расули тирик бўлганида расулуллох соллаллоху алайхи васалламга эргашишдан бошка нарса мумкин бўлмас эди хамда факат мана шу эргашишлигигина ﴾ яъни, факат Мухаммад соллаллоху алайхи васалламга эргашишлик﴿ мумкин бўлар эди. Чунки,  Аллох Таоло айтадики: ( وَإِذْ أَخَذَ اللَّهُ مِيثَاقَ النَّبِيِّينَ لَمَا آتَيْتُكُمْ مِنْ كِتَابٍ وَحِكْمَةٍ ثُمَّ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مُصَدِّقٌ لِمَا مَعَكُمْ لَتُؤْمِنُنَّ بِهِ وَلَتَنْصُرُنَّهُ قَالَ أَأَقْرَرْتُمْ وَأَخَذْتُمْ عَلَى ذَلِكُمْ إِصْرِي قَالُوا أَقْرَرْنَا قَالَ فَاشْهَدُوا وَأَنَا مَعَكُمْ مِنَ الشَّاهِدِينَ ) (آل عمران:81)   ” Аллох набийларнинг ахдини олди—Мен сизларга Китоб ва Хикмат берсаму кейин сизлардаги нарсаларни тасдиклагувчи бир расул келса, албатта унга иймон келтирасизлар ва ёрдам берасизлар. Кейин Аллох уларга:” Икрор бўлдингларми, бунга менинг ахдимни олдингларми?”— деди. Улар:”Ха, икрор бўлдик”— дейишди. Аллох:” Гувох бўлинглар, Мен хам сизлар билан бирга гувохман”— деди” ( Оли Имрон: 81).   Аллохнинг пайгамбари Ийсо алайхиссалом охири замонда тушганларида Мухаммад соллаллоху алайхи васалламга тобеъ бўладилар ва у кишининг шариати билан хукм киладилар. Аллох Таоло яна айтади: ( الَّذِينَ يَتَّبِعُونَ الرَّسُولَ النَّبِيَّ الْأُمِّيَّ الَّذِي يَجِدُونَهُ مَكْتُوباً عِنْدَهُمْ فِي التَّوْرَاةِ ) (لأعراف:157)   ” Улар шундай ﴾китоб эгаларики﴿, ўз хузурларида Таврот ва Инжилда ёзиб кў- йилган холда топадиган— уммий расул ва набийга эргашадилар”.﴾ Аъроф:157﴿.   Шунингдек, исломдаги эътикод асосларининг яна бири, Мухаммад соллаллоху алайхи васалламнинг пайгамбарликлари барча одамлар учун умумийдир. Аллох Таоло айтади: ( وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا كَافَّةً لِلنَّاسِ بَشِيراً وَنَذِيراً وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لا يَعْلَمُونَ ) (سـبأ:28) ” Биз сизни  барча одамларга ﴾жаннат хакида﴿ хушхабар берувчи ва ﴾дўзахдан﴿ огохлантирувчи килибгина пайгамбар килдик. Лекин одамларнинг кўпчилиги билмайдилар”. ﴾ Сабаъ: 28﴿. ( قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْ جَمِيعا ً) (لأعراف:158) ” Эй одамлар, мен сизларнинг барчаларингизга Аллохнинг элчисиман”— деб айтинг”. ﴾ Аъроф:158﴿.   Бешинчи: Ислом асосларидан яна бири— Исломга кирмаган яхуд, насоро ва улардан бошкаларни кофир деб эътикод килиш ва шу ном билан номлаш, уларни Аллох, расули ва мўъминларнинг душмани хамда дўзах ахлидан деб эътикод килиш вожиб. Чунки Аллох Таоло айтади: ( لَمْ يَكُنِ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ مُنْفَكِّينَ حَتَّى تَأْتِيَهُمُ الْبَيِّنَةُ ) (البينة:1) ”Ахли китоб ва мушриклардан бўлган кофирлар ўзларига очик-ойдин хужжат келмагунича ажралишмаган  эдилар” ﴾ Баййина:1﴿. Аллох жалла ва ало яна ай- тади: ( إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا أُولَئِكَ هُمْ شَرُّ الْبَرِيَّةِ) (البينة:6)   ”Ахли китоб ва мушриклардан бўлган кофирлар жаханнам ўтидадирлар. У ерда абадий коладилар. Улар одамларнинг энг ёмонларидирлар” ﴾ Баййина:6﴿. Яна бошка оятлар хам бор. Сахихи муслимда собит бўлганки, набий соллаллоху алайхи васаллам шундай деганлар: ”Жоним кўлида бўлган зотга касамки, мени бу умматдан бирон киши— яхудийми ёки насронийми эшитсаю кейин мен олиб келган нарсага иймон келтирмасдан ўлса, шак-шубхасиз дўзах ахлидан бўлади”.   Шунга кўра: Кимики яхуд ва насороларни кофир демаса, унинг ўзи кофирдир. Шаръий коида айтадики: ”Ким кофирни кофир демаса, унинг ўзи кофирдир”.   Олтинчи: Ушбу эътикодий асослар ва шаръий хакикатлар олдида ”Динларни бирлаштириш”, уларнинг орасини якинлаштириш ва бир колибга солишга бўлган даъват хабис ва маккор даъватдир. Бундан максад— хакни ботил билан аралаштириб ташлаш, исломни парчалаш ва унинг устунларини йикитиш, ислом  ахлини умумий муртадликка етаклашдир. Бу Аллох субхонахунинг ушбу сўзида ўз тасдигини топган: ) وَلا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّى يَرُدُّوكُمْ عَنْ دِينِكُمْ إِنِ) (البقرة:217) ”Улар сизлар билан, агар кодир бўлсалар, динларингиздан кайтармагунича урушаверадилар” ﴾ Бакара:217﴿. Яна бир оят: )وَدُّوا لَوْ تَكْفُرُونَ كَمَا كَفَرُوا فَتَكُونُونَ سَوَاءً)(النساء:89)   ”Улар сизларнинг  ўзларига ўхшаб кофир бўлиб улар билан баб-баробар бўлишликларингизни хохлайдилар” ﴾Нисо:89﴿.   Еттинчи: Бу ифлос даъватнинг максадларидан яна бири— Ислом  билан куфр, хак билан ботил ва маъруф билан мункар орасидаги фаркларни олиб ташлаш  хамда мусулмонлар ва кофирлар ўртасидаги нафрат тўсигини синдиришдир. Валоъ ﴾Аллох йўлида яхши кўриш﴿ ва бароъ ﴾Аллох йўлида ёмон кўриш﴿ни, ер юзида Аллохнинг калимасини олий килиш учун курашишни ва жиходни йўк килишдир. Аллдох Таоло эса бундай дейди: )قَاتِلُوا الَّذِينَ لا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَلا بِالْيَوْمِ الْآخِرِ وَلا يُحَرِّمُونَ مَا حَرَّمَ اللَّهُ وَرَسُولُهُ وَلا يَدِينُونَ دِينَ الْحَقِّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حَتَّى يُعْطُوا الْجِزْيَةَ عَنْ يَدٍ وَهُمْ صَاغِرُونَ) (التوبة:29)  ”Аллохга ва охират кунига иймон келтирмайдиган, Аллох ва расули харом килган нарсани харом санамайдиган ва хак динни динни кабул  килмайдиган — китоб берилган (яхуд ва насоролар)га карши то улар хор бўлган холларида  бўйинсуниб жизъя бермагунларича урушинглар” ﴾ Тавба:29﴿. Яна Аллох Таоло айтади: ) وَقَاتِلُوا الْمُشْرِكِينَ كَافَّةً كَمَا يُقَاتِلُونَكُمْ كَافَّةً وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ) (التوبة:36)  ”Сизларнинг хаммаларингизга карши уруш килаётганидек мушрикларнинг хам- маларига уруш килинглар ва билингларки, Аллох такво килгувчи кишилар билан биргадир” ﴾ Тавба:36﴿.   Саккизинчи: ”Динларни бирлаштиришга”га даъват агар мусулмон одамдан содир бўлса, бу очик-равшан исломдан кайтиш­— муртадлик деб хисобланади. Чунки бу даъват эътикод асосларига бутунлай карама карши: Аллох азза ва жаллага кофир бўлишликка рози бўлади, Куръоннинг тўгри ва ўзидан аввалги барча китобларни мансух килганини, Исломнинг ўзидан аввалги барча шариат ва динларни йўк килганини бекорга чикоради. Шунга биноан, бу даъват шаръан рад килинган ва Исломдаги Куръон, Суннат ва Ижмоъдан иборат барча шариат хужжатлари билан катъан харом килинган.   Тўккизинчи ва хамда юкорида ўтганларга асосан: 1— Аллохни раббим, Исломни диним ва Мухаммад соллаллоху алайхи васалламни набий ва расулим деб иймон келтирадиган мусулмонга бу фикрни кабул килиш ёки унинг кенгаш ва йигилишларида иштирок этиш у ёкда турсин, бу нарсага бошкаларни чакириш, шижоатлантириш ва уни мусулмонлар орасида ёйиш жоиз эмас. 2— Мусулмон кишига Таврот ва Инжилни алохида чоп этиш мумкин эмас. Кандай килиб килиб Куръони Карим билан бир гилофда чоп этиб бўлади?! Ким бу ишни килса, ёки шунга чакирса узок залолатда бўлади. Чунки бу, Хак— Куръони Карим билан бузилган ёки мансух бўлган Таврот ва Инжил орасини бирлаштиришдир.  3— Шунингдек, мусулмон кишига масжид, каниса ва синагогани бир жойда куришга бўлган даъватни кабул килиш жоиз эмас.Чунки бу—Исломдан бошка Аллохга ибодат килинадиган дин бор деб эътироф этиш, Исломни барча динлар устидан зохир бўлганлигини инкор этиш, динларни, учта, ер юзидаги одамлар улардан хохлаганини кабул килса бўлади, уларнинг хаммаси баробар, Ислом ўзидан аввалги динларни мансух килмаган дейишга бўлган  даъватдир. Шубхасиз, буни тан олиш, шундай эътикод килиш ёки шунга рози бўлиш куфр ва залолат.Сабаби бу очикдан-очик Куръони Карим, Суннати Мутаххара ва мусулмонлар ижмоъларига карши чикиш хамда яхуд ва насороларнинг ўзгартиришлари Аллох хузуридан деб эътироф этишдир ﴾Аллох бундан олий﴿. Шунингдек канисаларни ”Аллохнинг уйи”, уларнинг ахли уларнинг ичида Аллохга сахих, кабул килинадиган ибодат килади дейиш жоиз эмас. Чунки бу исломдан бошка ибодат билан ибодат килишдир. Аллох Таоло айтади: )وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الأِسْلامِ دِيناً فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ) (آل عمران:85)  ”Ким Исломдан бошка динни истаса ундан хеч качон кабул килинмайди ва у охиратда зиён кўрган кимсалардан бўлади” ﴾Оли Имрон:85﴿. Тўгрироги, улар Аллохга кофир бўлинадиган уйлар. Аллохдан куфр ва унинг ахлидан панох беришини сўраймиз. Шайхул ислом Ибн Таймийя ”Мажмуъул фатово”да ﴾22/161﴿ шундай деганлар:”Черков ва ибодатхоналар Аллохнинг уйлари эмас, Аллохнинг уйлари масжидлардир. Балки у уйлар Аллохга кофир бўлинадиган уйлар, агарчи Аллох уларда зикр килинса хам. Уйлар ахлларининг даражасида бўлади. У уйларнинг ахллари кофирлар, шунинг учун улар кофирларнинг ибодат уйларидир.   Ўнинчи: Билиниши лозим нарсалардан бири шуки, кофирларнинг хаммасини, хусусан ахли китобларни исломга даъват килиш мусулмонлар устида Китобу Суннатдаги далиллар билан вожиб. Лекин бу нарса факат тушунтириш ва чиройли йўл билан мунозара килиш оркали хамда ислом буйрукларидан биронтасидан воз кечиб турмаган холатда бўлади. Бундан максад эса уларнинг исломга каноат хосил килиб, унга киришларига эришиш ёки уларнинг зарарига хужжатни барпо килиш. Тоинки халок бўлганлар хужжатни кўриб халок бўлиши ва тирик- саломат колганлар хужжатни кўриб саломат колишлари учун. Аллох Таолоайтади: ( قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْا إِلَى كَلِمَةٍ سَوَاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ أَلَّا نَعْبُدَ إِلَّا اللَّهَ وَلا نُشْرِكَ بِهِ شَيْئاً وَلا يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضاً أَرْبَاباً مِنْ دُونِ اللَّهِ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَقُولُوا اشْهَدُوا بِأَنَّا مُسْلِمُونَ ) (آل عمران:64)   ” Айтинг ( эй Мухаммад алайхиссалом), эй ахли китоблар, биз билан сизнинг орангизда баробар бўлган калимага келинглар: Аллохнинг Ўзигагина ибодат килайлик, Унга бирон нарсани шерик килмайлик ва бир-биримизни Аллохни кўйиб худо килиб олмайлик. Агар улар юз ўгириб кетсалар, бизлар мусулмон эканлигимизга гувох бўлиб кўйинглар, деб айтинглар” ﴾ Оли Имрон:64﴿.   Аммо улар хохлаган жойларидан воз кечиш, уларнинг максадларини рўёбга чикариш ва Ислом хамда Иймон асосларини синдириш учун улар билан мунозара килиш ва учрашувлар ўтказиш эса Аллох, расули ва мўъминлар бош тортадиган ботилдир. Аллохнинг Ўзи улар сифатлаётган нарсалардан ёрдам сўралинадиган зотдир. Аллох Таоло айтади: ( وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنْزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ َ) (المائدة:49) ” Уларнинг Аллох туширган нарсаларнинг баъзисидан сизни буриб юборишла- ридан огох бўлинг” ﴾ Моида:49﴿   Лажна бу нарсаларни карор килиб, уларни одамларга баён килар экан мусулмонларни умумий равишда ва ахли илмни хусусий равишда Аллох Таолодан такво килиш ва Уни кўз ўнгиларида тутишга, исломни химоя килиш ва мусулмонлар акидасини залолатдан, куфр ва унинг ахлидан саклашликка чакиради. Уларни бу залолат ва куфрий ”Динларни бирлаштириш” даъватининг тўрига тушиб колишдан огохлантиради. Аллохдан хар бир мусулмонни бу залолатни исломий ўлкаларга олиб келиш ва таркатишдан панох беришини сўраймиз. Аллох субхонахудан гўзал исмлари ва олий сифатлари билан барчаларимизни адаштирувчи фитналардан саклашини ва бизларни хидоят топган хидоят даъватчилари килишини, Раббимиз тарафидан бўлган хидоят ва нур билан Исломнинг то Унга У биздан рози бўлган холатда йўликкунимизча химоячилари килишини сўраймиз. Барча ишларга муваффак килиш Аллохни Ўзини кўлидадир. Ва соллаллохувасаллама ала набиййина Мухаммад ва ала алихи ва сохбихи ажмаъийн.   ____________________________   1﴿ Куръон оятларини макола таржимони ўгирган.            alharamain.org сайтидан( 1422 хижрий жумодус соний. 24 сон)