البحث

عبارات مقترحة:

الشكور

كلمة (شكور) في اللغة صيغة مبالغة من الشُّكر، وهو الثناء، ويأتي...

الرءوف

كلمةُ (الرَّؤُوف) في اللغة صيغةُ مبالغة من (الرأفةِ)، وهي أرَقُّ...

الحي

كلمة (الحَيِّ) في اللغة صفةٌ مشبَّهة للموصوف بالحياة، وهي ضد...

Тавҳид ва унинг қисмлари

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Муҳаммад ибн Иброҳим Тувайжирий ، Шамсуддин Ҳакимзода
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات العقيدة - التوحيد
Ушбу рисола Муҳаммад бин Иброҳим бин Абдуллоҳ ат-Тувайжирийнинг Мухтасар Ал-Фиқҳ Ал-Исломий китобидан таржима қилинган.

التفاصيل

1 – Тавҳид.Тавҳид – бу ҳар бир банданинг «Аллоҳ таоло ягонадир ва Унга Ўз рубубиятида, улуҳиятида ва исм-сифатларида ҳеч қандай шерик йўқ, Аллоҳ таоло ҳар нарсанинг роббиси, подшоҳи, ҳар нарсанинг яратувчиси, коинотнинг ягона бошқарувчиси, бандалар ибодат қилишлари учун ягона ҳақдор зот – мащбуд ва Ундан ўзга мащбудларнинг барчаси ботил, У барча камол-мукаммаллик сифатлари билан сифатланган ва ҳар қандай нуқсонли сифатлардан пок ва Унга барча гўзал исмлар хосдир» деб аниқ ишонишлиги ва эщтироф қилишлигидир.2 - Тавҳиднинг қисмлари.● Тарихдаги барча пайғамбарлар унга чақирган ва барча китоблар у сабабли нозил бўлган тавҳид икки турлидир:Биринчиси: танишлик ва исбот қилишликдаги тавҳиди. Бу тавҳиднинг яна бир аталиши «рубубия ва исм-сифатлар тавҳиди» бўлиб, у Робби таоло зотининг ҳақиқатини исботлашлик ва Аллоҳни Ўз исм-сифатлари ва феълларида ягона деб билишликдир.Бу тавҳиднинг умумий маъноси эса, ҳар бир банда Аллоҳ таолони: − ягона, − мана шу коинотнинг якка-ю ёлғиз бошқарувчиси, − подшоҳи,− яратувчиси ва парвардигори, − Ўз зотида, исм-сифатларида, фелларида баркамол, − барча нарсаларни Билувчи, − барча нарсаларни иҳота қилувчи, − барча мулк Унинг қўл остида, − ҳар нарсага Қодир, − барча гўзал исмлар ва олий сифатлар соҳиби деб тан олиши ва аниқ билишидир. Аллоҳ таоло:(Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир.) деди[1]. Тавҳиднинг ккинчи тури эса, қасд ва талаб тавҳиди бўлиб, Аллоҳ таолони дуо, намоз, қўрқув, умид−илтижо ва шу каби ибодатларнинг барча турларида ёлғизлашни ифодалаган бу тавҳид “улуҳият ва ибодат тавҳиди" деб аталади. Бу тавҳиднинг умумий маъноси эса, ҳар бир банда Аллоҳ таолони:− барча халқлари устидан илоҳлик соҳиби, − фақат Ўзигина ибодатга лойиқ, − ибодатнинг ҳеч бир турини Ундан бошқага аташ ножоиз,кимда−ким дуо, намоз, қўрқув, умид, илтижо, қурбонлик ва бошқа шу каби ибодатларни Аллоҳдан бошқага атаса – у албатта кофир бўлади деб тан олишлик ва аниқ ишонишликдир. Аллоҳ таоло деганки:(Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Оллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилса, бас унинг ҳисоб-китоби Парвардигорининг ҳузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар.) [2] ● Улуҳият тавҳидини инкор қилишлик туфайли кўп одамлар кофир бўладилар. Чунки, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло инсониятга Ўз пайғамбарларини худди мана шу тавҳидни барпо қилиш учун юборгандир ва айнан мана шу тавҳид барпо бўлиши учун уларни Ўзига ибодат қилишга буюриб, ўзгага ибодат қилишдан қайтариб осмондан Қуръон нозил қилгандир. Аллоҳ таоло деди:(Сиздан олдин бирорта пайғамбар жўнатмадикки, албатта барчасига Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, фақат менгагина ибодат қилинглар деб ваҳй қилганмиз) Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Оллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз. [3]● Тавҳиднинг ҳақиқати ва ўзагиҲар қандай сабаб ва воситаларни йиғиштириб, барча яхши ва ёмон ишларни, барча фойда ва зиённи фақат ва фақат Аллоҳдан деб билишлик ҳамда фақат ва фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишлик.● Ҳақиқий тавҳиднинг самаралари.Тавҳид ҳақиқатини барпо қилишга муваффақ бўлган одам: – Аллоҳнинг Ўзига таваккул қилади, – халқларга шикоят қилишликдан қутулади, – халқларнинг маломатларига парво қилмайди, – Аллоҳнинг розилигини, муҳаббатини қозонади, – Унинг ҳукмига тўлиқ мусаллам бўлади. Инсон фарзанди рубубият тавҳидига ўз фитрати – яратилиши тақозоси ва коинотга назар ташлашлиги билан иқрор бўлади. Аммо, бу иқрорнинг ўзи Аллоҳга иймон келтириш ва охират азобидан қутулиш учун кифоя қилмайди. Чунки, Иблис ҳам бу тавҳидга иқрор бўлиб, Аллоҳни ёлғиз Робби, Яратувчи дея таниган эди. Шунингдек, бу тавҳидни араб мушриклари ҳам тан олароқ, Аллоҳни ёлғиз ўлдиргувчи, ёлғиз ҳаёт ато қилгувчи, ёлғиз ризқ бергувчи дея тан олишган эди. Шундай бўлса ҳам улар (Шайтон ва мушриклар) ибодат тавҳидини барпо қилмаганлари туфайли кофир бўйича қолдилар. Демак, кимда-ким фақат рубубият тавҳидига иқрор бўлиш билангина чекланса муваҳҳид ҳам мусулмон ҳам бўла олмайди. Хуллас, инсонлар токи, улуҳият тавҳидини барпо қилмагунларича (яъни Аллоҳнинг Ўзига ҳеч нарсани шерик қилмай ибодат қилмагунларича) ва “Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ" деб гувоҳлик бериб, Аллоҳни ягона маъбуд дея иқрор бўлмагунларича уларнинг қонлари ва жонлари ҳаргиз ҳаром деб ҳисобланмагай! · Рубубият тавҳиди билан улуҳийят тавҳиди ўзаро боғлиқдир.1) Рубубият тавҳиди улуҳият тавҳидини лозим тутадики, кимда-ким ёлғиз Аллоҳни Роббим, Яратувчим, Подшоҳим, ризқ берувчим деб тан олса, унга Аллоҳни ибодат учун ёлғиз ҳақдор зот деб таниб, Ундан бошқага ибодат қилмаслиги ва намоз, дуо, тилак, таваккул, назр сингари ибодатларни Ундан ўзгага бағишламаслиги лозим бўлади. Шунингдек, улуҳият тавҳиди ҳам рубубият тавҳидини лозим тутадики, кимда-ким Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига ибодат қилиб, Унга ибодатда ҳеч нарсани шерик қилмаса у киши албатта, Аллоҳ – менинг Роббим, Яратувчим ва Подшоҳим деб эътиқод қилиши лозим бўлади. 2) Баъзи ўринларда рубубият билан улуҳият тавҳиди бирга зикр қилинади ва маънода бир-бирига муҳтож бўлади. Натижада “Парвардигор", “Эга", “Бошқарувчи" деган маънолар ибодатга ҳақдор ягона илоҳ – маъбуд деган маънони билдиради. Аллоҳ таоло деди: (Эй Муҳаммад), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсон­ларнинг Илоҳидан (менга) Ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Оллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришин сўраб илтижо қилурман».[4]Бошқа бир ўринларда эса, иккала тавҳиднинг бири якка ҳолда зикр қилингани билан маънода қўшилган ҳолда келади. Бунга мисол Аллоҳ таолонинг мана бу сўзи:(Айтинг: «Оллоҳдан ўзгани Парвардигорим дейинми?! Ахир У барча нарсанинг Парвардигори-ку?! Ҳар бир жоннинг қилган гуноҳи фақат ўз зиёнига бўлур.) [5]· Тавҳиднинг фазилатлари.1) Аллоҳ таоло деди:(Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар.) [6] 2) Убода бин Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий саллоллоҳу алайҳи ав саллам дедилар:“Кимда-ким “ҳеч бир илоҳ йўқ, магар шериксиз Аллоҳнинг Ўзи бор ва Муҳаммад Унинг қули ҳамда элчиси, Исо ҳам Унинг қули ва элчиси ҳамда бокира Марямга ташлаган Руҳи. Жаннат ва Дўзах ҳақдир" деб гувоҳлик берса Аллоҳ уни амали баробарида Жаннатга дохил қилажак" [7] Тавҳид аҳлининг мукофоти.1- Аллоҳ таоло деди:(Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар бор. Қачон ўша боғларнинг бирор мевасидан баҳраманд бўлсалар, «Илгари татиб кўрган нарсамиз-ку», дейишади. Зеро уларга сурати бир-бирига ўхшаш мевалар берилади. Ва улар учун жаннатда покиза жуфтлар бордир. У зотлар жаннатда абадий қолажаклар.) [8] 2- Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қиладиларки: Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бир киши келиб, “ё, расулуллоҳ! (инсонга Жаннат ёки Дўзахни) нима вожиб қилади?" деб сўраганларида айтдиларки: “ким Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда ўлса Жаннатга киради ва ким Аллоҳга мушрик ҳолида ўлса Дўзахга киради" [9]· Тавҳид калимасининг буюклигиАбдуллоҳ бин Амр бин Ос розияллоҳу анҳумодан... росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳнинг пайғамбари Нуҳ (алайҳиссалом) га ўлим вақти келганида ўғлига мана бундай деди: “сенга васиятим: икки нарсага буюраман ва икки нарсадан қайтараман. Мен сени “ла илаҳа иллаллоҳ" калимаси(нинг маъносини ҳаётингда барпо қилиш)га буюраман. Чунки, агар етти қават осмонлар-у етти қават ерлар бир паллага, «ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси иккинчи паллага қўйиладиган бўлса, албаттта, “ла илаҳа иллаллоҳ" калимаси уларнинг барчасидан оғир келади. Агар етти қават осмонлар билан етти қават ерлар бир-бирига боғлиқ халқа бўлсалар уларни “ла илаҳа иллаллоҳ ва субҳаноллоҳи ва биҳамдиҳи" калимаси узиб юборажакдир! Бу калима ҳар бир нарсанинг дуосидир. Барча халқ у сабабли ризқлантирилади. Яна мен сени ширкдан ва кибрдан қайтараман..." [10] (Бухорий: “Ал-Адаб Ал-Муфрад"- 558. Аҳмад: -6583)· Тавҳид қачон мукаммал бўлади?Тавҳид ягона Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда ибодат қилиш ва тоғутларга ибодат қилишдан бош тортиш билан мукаммал бўлади. Аллоҳ таоло деди: (Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Оллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз) · Тоғутнинг маъноси.Инсонлар ҳаддан ошароқ ибодат қилган ҳар бир бутлар, коҳинлар, ёмон уламолар ва Аллоҳга итоат қилишдан бош тортиб, Аллоҳнинг бандаларини ўзларига сиғинтираётган амир-у умаролар тоғутдирлар.· Энг катта тоғутларТоғутлар жуда кўпдир, аммо уларнинг энг катта бошлиқлари бешта бўлиб, улар:1) Иблис. (Аллоҳ унинг ёмонлигидан сақласин!) 2) Одамларнинг ўзига ибодат қилишига рози бўлган шахс. 3) Одамларни ўзига ибодат қилишга чақирган шахс. 4) Ғайб илмини билишликни даъво қилган одам. 5) Аллоҳ нозил қилган Қуръон ҳукмларидан бошқа (вазъий) ҳукмлар билан бошқарган ҳокимлар. Аллоҳ таоло деди:(Оллоҳ мўминларнинг дўстидир. Уларни қоронғу зулматлардан ёруғлик — нурга чиқаради. Кофирларнинг дўстлари эса шайтонлардир. Улар кофирларни ёруғлик-нурдан қоронғу-зулматларга чиқарадилар. Ана ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар.)[11] [1] Шўро сураси /11. [2] Муъминун сураси 117. [3] Анбиё сураси 25. [4] Ан-Нос сураси 1-6. [5]. Анъом сураси 164. [6]. Анъом сураси 82.[ [7]. (Муттафақун алайҳ. Бухорий: 3435, Муслим: 28 ) [8]. Бақара 25. [9]. (Муслим: 93) [10]. (Бухорий: “Ал-Адаб Ал-Муфрад"- 558. Аҳмад: -6583) [11]. Бақара 257.

المرفقات

2

Тавҳид ва унинг қисмлари
Тавҳид ва унинг қисмлари