البحث

عبارات مقترحة:

الخلاق

كلمةُ (خَلَّاقٍ) في اللغة هي صيغةُ مبالغة من (الخَلْقِ)، وهو...

القريب

كلمة (قريب) في اللغة صفة مشبهة على وزن (فاعل) من القرب، وهو خلاف...

الرزاق

كلمة (الرزاق) في اللغة صيغة مبالغة من الرزق على وزن (فعّال)، تدل...

Исм ва сифатлар тавҳиди

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف صالح بن فوزان الفوزان ، Исмоил Муҳаммад Ёқуб
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات التوحيد
Тавҳид ақидаси китобининг ушбу бўлими Оллоҳнинг исм ва сифатларнинг собитлигига Китоб, Суннат ва ақлдан далиллар; Аҳлус-сунна вал-жамоанинг Аллоҳ-нинг исм ва сифатлари борасидаги манҳажи; Исм ва сифатларни ё улардан бирор-тасини инкор қилган кимсага раддия ҳақидадир.

التفاصيل

Исм ва сифатлар тавҳиди Биринчи: Исм ва сифатларнинг собитлигига Китоб, Суннат ва ақлдан далиллар А) Китоб ва Суннатдан далиллар Б) Ақлий далиллар Иккинчи: Аҳлус-сунна вал-жамоанинг Аллоҳнинг исм ва сифатлари борасидаги манҳажи Учинчи: Исм ва сифатларни ё улардан бирортасини инкор қилган кимсага раддия  Исм ва сифатлар тавҳидиИсм ва сифатлар тавҳиди қуйидаги бўлим-лардан иборат:Биринчи: Исм ва сифатларнинг собитлигига Китоб, Суннат ва ақлдан далиллар;Иккинчи: Аҳлус-сунна вал-жамоанинг Аллоҳ-нинг исм ва сифатлари борасидаги манҳажи;Учинчи: Исм ва сифатларни ё улардан бирор-тасини инкор қилган кимсага раддия. Биринчи: Исм ва сифатларнинг собитлигига Китоб, Суннат ва ақлдан далиллар А) Китоб ва Суннатдан далилларЮқорида тавҳид уч қисмга — рубубият тавҳиди, улуҳият тавҳиди ва исму сифатлар тавҳидига тақсимланишини айтиб ўтдик ва аввалги икки турдаги тавҳидга бир қанча да-лиллар келтирдик. Энди тавҳиднинг учинчи тури бўлмиш исм ва сифатлар тавҳидига да-лилларни зикр қиламиз.Даставвал Китоб ва Суннат далилларига мурожаат қиламиз. Қуръонда Аллоҳ таоло шун-дай дейди:«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинг-лар). Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган мушрик) кимса-ларни тарк қилинглар. Улар яқинда қилиб ўтган амалларига яраша жазоланурлар» (Аъроф: 180).Ушбу оятда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг исмлари борлигини хабар бериб, улар-ни гўзал исмлар деб атади ва улар билан дуо қилишга, “Ё Аллоҳ”, “Ё Раҳмон”, “Ё Раҳийм”, “Ё Ҳай”, “Ё Қайюм”, “Ё Роббал оламийн” деб нидо қилишга буюрди. Унинг исмларида — уларни рад қилиш ё нотўғри таъвил қилиш ё бошқа қилиш билан — ҳақдан оғиб кетадиган кимса-ларга ушбу ёмон қилмишларининг жазосини албатта бериши билан таҳдид қилди.Аллоҳ таоло яна айтади: «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, фақат Угина бордир. Унинг учун энг гўзал исмлар бордир» (Тоҳа: 8).«У — Аллоҳ шундай зотдирки, Ундан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқдир. (У) ғайб ва шаҳодатни (яъни яширин ва ошкора нарсалар-ни) билувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир. У — Аллоҳ шундай зотдирки, Ундан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқдир. У (ёлғиз) подшоҳ-дир, (барча айб-нуқсондан) покдир, саломат-дир, (Ўзи хоҳлаган бандаларини дунё бало-офатлари ва охират азобидан) омон қилувчи-дир, (бандаларнинг амалларини) кўриб-куза-тиб турувчидир, қудрат соҳибидир, бўйсунди-рувчидир, (танҳо) кибр эгасидир. Аллоҳ улар-нинг (мушрикларнинг) ширкларидан покдир. У — Аллоҳ яратувчидир, (йўқдан) бор қилувчи-дир, (барча нарсага) сурат-шакл берувчидир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва Ердаги бор нарса Унга тасбеҳ айтур. У қудрат ва ҳикмат соҳибидир» (Ҳашр: 22-24).Ушбу оятлар Аллоҳнинг исмлари собит (бор) эканига далил бўлади.Энди Аллоҳнинг исмлари собитлигига Сун-натдан бўлган далилларга келсак, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айта-дилар: «Албатта, Аллоҳнинг тўқсон тўққиз – бир кам юз – исми борки, ким уларни санаса, жаннатга киради» (Муттафақун алайҳ). Аллоҳнинг исмлари бу саноққа чекланган эмас. Бунга далил шуки, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо-ларида шундай деганлар: «Сеники бўлган ҳар бир исм билан Сендан сўрайманки, Сен у билан Ўзингни номлаган эдинг ё уни китобингда нозил қилган эдинг ё уни халқларингдан биронтасига билдирган эдинг ё уни Ўз ҳузу-рингдаги ғайб илмида қолдирган эдинг. Шу исмларнинг ҳаммаси билан сўрайманки, Қуръ-онни қалбимнинг баҳори қилгин...» (Аҳмад “Муснад”да ривоят қилган, Ибн Ҳиббон саҳиҳ санаган). Демак, Аллоҳнинг исмлари шу тўқсон тўққизга чекланган эмас экан. Юқоридаги ҳадисдан мурод шуки – валлоҳу аълам – ким ушбу тўқсон тўққиз исмни ўрганса, уларни ёд олса ва улар билан дуо ва ибодат қилса, жаннатга киради ва бу ушбу исмлар учун хосиятдир.Аллоҳнинг исмларидан ҳар бир исм Унинг сифатларидан бир сифатни ўз ичига олган. Масалан, Алим (билгувчи) илм ва билим сифа-тига далолат қилади, Ҳаким (ҳикматли) ҳикмат сифатига далолат қилади, Самиъ (эшитувчи) ва Басир (кўрувчи) эшитиш ва кўриш сифатига далолат қилади, ва ҳоказо ҳар бир исм Аллоҳ-нинг сифатларидан бир сифатга далолат қила-ди. Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Пайғамбар), айтинг: У — Аллоҳ Бирдир. Аллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзла-нувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўра-лади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У туғмаган ва туғилмагандир (яъни Аллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир). Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир» (Ихлос сураси).Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Ансорлардан бирлари Қубо масжидида уларга имом бўлиб намоз ўқиб берарди. У ҳар сафар намозда бирон сурани қироат қилса, аввал “Қул ҳуваллоҳу аҳад” сураси билан бошлар, кейин бошқа сурани ўқирди ва ҳар бир ракаатда шундай қиларди. Асҳоблари унга бу ҳақда гапириб: «Сен ҳар сафар шу сура билан бошлайсан, кейин шу ўзи кифоя қилмайди, дейсан-да, яна бошқа сурани ўқийсан. Ё шунинг ўзинигина ўқи ё эса уни қўйиб, бошқасини ўқи», дейишди. У: «Йўқ, мен бу сурани қўй-майман. Агар менинг имом бўлишимни иста-санглар, шундай ўқиб бераман. Агар хоҳла-масанглар, имомликни тарк қиламан», деди. Уни ичларидаги энг афзал киши деб кўрган-ларидан бошқанинг имом бўлишини истама-дилар. Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар ҳузурига келганларида у зотга бунинг хабарини бердилар. У зот: «Эй фалончи, нега асҳобларинг айтган нарсани қилмайсан? Ҳар ракаатга шу сурани албатта ўқишга сени нима мажбур қилди?», деб сўрадилар. У:  «Мен бу сурани яхши кўраман», деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уни яхши кўришинг сени жаннатга киритади», дедилар (Имом Бухорий “Саҳиҳ”ида ривоят қилган).Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилина-ди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишини бир сарийяга (қўшинга) бош қилиб юбордилар. У асҳобларига намозда имом бўлар ва қироатини “Қул ҳуваллоҳу аҳад” билан тамомлар эди. Қайтиб келганларидан сўнг бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиб беришди. У зот: «Ундан сўранг-лар-чи, нега шундай қиларкин», дедилар. Ун-дан бу ҳақда сўрашганида: «Чунки, у Раҳмон-нинг сифати, мен у билан қироат қилишни яхши кўраман», деб жавоб берди. Пайғамбар сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унга айтиб қўйинг-лар, Аллоҳ таоло уни яхши кўради», дедилар (Имом Бухорий “Саҳиҳ”ида ривоят қилган). Яъни, бу сура Раҳмон таолонинг сифатларини ўз ичига олгандир.Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг юзи бор эканини хабар берган: «Буюклик ва карам соҳиби бўлган Роббингизнинг юзигина боқий мангу қолур» (Ар-раҳмон: 27).У Ўзининг қўли борлигини хабар берган: «Ўз қўлларим билан яратган нарсага...» (Сод: 75).«Йўқ! У зотнинг қўллари очиқдир» (Моида: 64).Яна Аллоҳ таоло рози бўлиш, яхши кўриш, ёмон кўриш, ғазаб қилиш ва бошқа сифатларга эгаки, бу ҳақда Унинг ўзи хабар берган ёки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уни шу сифатлар билан сифатлаганлар. Б) Ақлий далилларАллоҳнинг исм ва сифатлари борлигига ақлий далиллар ҳам мавжуд. Жумладан:1)    Борлиқдаги турли-туман ва ҳар хил кўринишдаги буюк мавжудотлар ўз вазифаларини қатъий тартиб-низом би-лан адо этиши, ўзига белгиланган чизиқ-дан заррача оғмасдан йўлида юриши Аллоҳнинг буюклиги, қудрати, илми, ҳикмати, иродаси ва истак-хоҳишига далолат қилади.2)    Инъом-эҳсони, зарарларни аритиши, ба-лоларни кўтариши, буларнинг бари раҳ-мати, карами ва саховатига далил бўла-ди.3)    Осийларга бало ва азоб тушириши Унинг ғазаби ва ёмон кўришига далолат қила-ди.4)    Тоат-ибодатли бандаларни икром қили-ши, уларни собитқадам қилиши Унинг улардан розилиги ва муҳаббатига дало-лат қилади. Иккинчи: Аҳлус-сунна вал-жамоанинг Аллоҳнинг исм ва сифатлари борасидаги манҳажиСалафи солиҳ ва уларга эргашганлардан иборат аҳлус-сунна вал-жамоанинг манҳажи — Аллоҳнинг исм ва сифатларини Китоб ва Суннатда қандай келган бўлса, шундай исбот қилиш (бор деб эътиқод қилиш)дир. Уларнинг манҳажи қуйидаги тамойилларга қурилади:1)    Улар Аллоҳнинг исм ва сифатларини Китоб ва Суннатда келганидек, зоҳирича ва лафзлари далолат қилган маънолари бўйича исбот қиладилар, уларни зоҳири-дан бошқага таъвил қилмайдилар, лафз-лари ва маъно-мазмунларини ўз ўрни-дан ўзгартирмайдилар.2)    Аллоҳнинг исм ва сифатларини махлу-қотларнинг сифатларига ўхшатишни рад қиладилар. Аллоҳ таоло айтганидек: «Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитувчи ва кўрувчидир» (Шуро: 11).3)    Аллоҳнинг исм ва сифатлари исботида Китоб ва Суннатда келган хабарлардан уёғига ўтмайдилар, бу хусусда Аллоҳ ва Расули нимани исбот қилган (яъни бор деган) бўлса, ўшани исбот қиладилар, Аллоҳ ва Расули нимани нафий қилган (яъни йўқ деган) бўлса, ўшани нафий қиладилар, Аллоҳ ва Расули нимадан сукут қилган бўлса, ундан сукут қила-дилар.4)    Исм ва сифатлар ҳақидаги нассларни (яъни оят ва ҳадисдан далилларни) маъ-носи тушунарли ва тафсири аниқ бўлган муҳкам (яъни аниқ бир маъноли) деб эътиқод қиладилар, уларни муташобиҳ (яъни бирдан ортиқ маънога эҳтимоли бор) деб билмайдилар, уларнинг манҳа-жини билмайдиган айрим замондош қаламкаш ва ёзувчилар уларга туҳмат ўлароқ нисбат беришгани каби улар исм ва сифатларнинг маъноларини тафвиз (яъни уларнинг маъносини Аллоҳнинг ўзига топшириш) ҳам қилмайдилар. 5)    Сифатларнинг маъносини эмас, балки уларнинг кайфиятини (шакли-шамоили қандайлигини) Аллоҳга тафвиз қилади-лар ва бу ҳақда баҳс юритмайдилар. Учинчи: Исм ва сифатларни ё улардан бирортасини инкор қилган кимсага раддияУч турли кишилар исм ва сифатларни инкор қилишади.1)    Жаҳмийлар. Улар Жаҳм ибн Сафвоннинг издошлари бўлиб, исм ва сифатларни барчасини инкор қилишади.2)    Муътазилийлар. Улар Ҳасан Басрий ра-ҳимаҳуллоҳнинг дарс ҳалқасидан ажра-либ чиқиб кетган Восил ибн Атонинг издошларидир. Улар исмларни маъно-дан холи бўлган қуруқ лафзлар сифатида исбот қиладилар, сифатларни эса уму-ман инкор қиладилар.3)    Ашъарийлар, мотуридийлар ва уларнинг издошлари. Улар исмларни исбот қила-дилар, сифатларнинг баъзисини исбот қилиб, баъзисини нафий қиладилар. Улар бу борада ўз мазҳабларини бир шубҳа устига, яъни ўз даъволари бўйича, Аллоҳни махлуқотларга ўхшатишдан қочишга қурганлар. Чунки, махлуқотлар ҳам бу исмларнинг баъзилари билан исмланадилар ва шу сифатлар билан сифатланадилар. Бас, исм ва сифатнинг лафзи ва маъносидаги шерикликдан уларнинг ҳақиқатида (моҳиятида) ҳам шериклик лозим келади, дейишади. Бундан эса, уларнинг назарида, махлуқ-ни Холиққа ўхшатиш лозим келади. Бу билан улар қуйидаги икки ишдан бирини лозим тутишларига тўғри келади:Ø Ё исм ва сифатлар ҳақидаги нассларни зоҳиридан бошқа маънога таъвил қилиш, юзни ўзга, қўлни неъматга (ёки қудратга) таъвил қилиш каби.Ø Ё эса уларнинг маъноси зоҳиридан бошқача (яъни, мажозий маънода) деган эътиқод билан, улардан нима мурод эканини фақат Аллоҳнинг ўзи билади, деб нассларнинг маъносини Аллоҳга тафвиз қилиш (топшириш).Исм ва сифатларни даставвал инкор қилган-лар айрим араб мушриклари бўлди. Аллоҳ таоло улар ҳақида қуйидаги оятни нозил қилди: «(Эй Пайғамбар) шундай қилиб, Биз сизни (кўпдан-кўп) авлодлардан кейин келган бир авлодга — улар Раҳмонни инкор қилиб турган ҳолларида — Биз сизга ваҳий қилган нарса-ларни тиловат қилиб беришингиз учун пай-ғамбар қилиб юбордик» (Раъд: 30).Бу оят нозил бўлиш сабаби, Қурайш қаби-ласи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг Раҳмонни зикр этаётганларини эшитиб, буни инкор қилдилар. Шунда Аллоҳ таоло: «Улар Раҳмонни инкор қилиб турган ҳол-ларида» оятини нозил қилди. Ибн Жарир бу воқеа Ҳудайбия сулҳида бўлганини айтади. Ўшанда Қурайш билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўрта-ларида сулҳ тузилаётган пайтда котиб «Раҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳнинг исми билан» деб ёзганида, Қурайш: «Биз Раҳмон деганни бил-маймиз», деди.Ибн Жарир яна Ибн Аббосдан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саждаларида «Ё Раҳмон, ё Раҳим» деб дуо қилардилар. Шунда мушриклар, бу ўзи битта илоҳга сиғинишини даъво қилади, бироқ иккитага дуо қилади, дейишди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло: «(Эй Пайғамбар), айтинг: Аллоҳга дуо қилинглар ёки Раҳмонга дуо қилинглар. Қандай дуо қилсангиз-да (жоиздир). Зеро, У зотнинг гўзал исмлари бордир» (Исро: 110) оятини нозил қилди.Аллоҳ таоло «Фурқон» сурасида айтади: «Қачон (мушрикларга): «Раҳмонга сажда қи-линглар», дейилса, улар: «Нима у Раҳмон? Сен буюрган нарсага сажда қилаверамиз-ми?», дейишар» (Фурқон: 60).Ўша мушриклар кейинги жаҳмий, муътази-лий, ашъарийларнинг ҳамда Аллоҳнинг У Ўзи учун исбот қилган ёки пайғамбари У учун исбот қилган исму сифатларини инкор қилган барча кимсаларнинг салафлари эди. Нақадар ёмон салафлар ва нақадар ёмон издошлар бўлди улар!Уларга бир неча томонлама раддия бериш мумкин;Биринчидан: Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзига исм ва сифатларни исбот қилди (яъни бор деди), Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Аллоҳ таоло учун исм ва сифатларни исбот қилдилар. Энди ўша исм ва сифатларни ё улардан баъзисини Аллоҳдан нафий қилиш (яъни борлигини инкор ва рад қилиш) Аллоҳ ва Расули исбот қилган нарсани рад қилиш бўлади. Бу эса Аллоҳ ва Расулига қарши чиқиш бўлади.Иккинчидан: Ушбу сифатларнинг махлуқот-ларда ҳам мавжудлигидан ёки баъзи махлуқот-лар мазкур исмлардан баъзиси билан номла-нишидан Аллоҳ ва халқлари ўртасида ўхшаш-лик лозим келмайди. Чунки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг исм ва сифатлари Ўзига хос, махлуқотларнинг исм ва сифатлари эса ўзла-рига хосдир. Аллоҳ таолонинг зоти ўзга мах-луқотларнинг зотига ўхшамагани каби, Унинг исм ва сифатлари ҳам махлуқотларнинг исм ва сифатларига ўхшамайди. Бир исмда ва унинг маъносида умумий тарзда шерик бўлиш унинг ҳақиқатида ҳам шерик бўлишни тақозо эт-майди. Масалан, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзини Алим (билувчи, доно) ва Ҳалим деб номлаган, баъзи бандаларини ҳам алим ва ҳалим деб номлаган: «(Малоикалар Иброҳимга) бир доно (алим) ўғил хушхабарини бердилар» (Аз-зарият: 28), «Бас Биз унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик» (Ас-соффат: 101). Барча алим бирдек эмас, барча ҳалим ҳам бир хилда эмас. Аллоҳ таоло Ўзини Самиъ (эшитувчи) ва Басир (кўрувчи) деб номлади: «Ал­батта, Аллоҳ эшитувчи, кўрувчи бўлган зотдир» (Нисо: 58). Айрим бандаларини ҳам самиъ ва басир деб атади: «Биз уни эшитувчи, кўрувчи қилиб қўй-дик» (Инсон: 2). Бир эшитувчи бошқа эшитув-чидек, бир кўргувчи бошқа кўргувчидек эмас, ахир.Аллоҳ таоло Ўзини Рауф ва Раҳим (меҳри-бон ва раҳмли) деб номлади: «Дарҳақиҳат, Аллоҳ одамларга меҳрибон ва раҳмлидир» (Ҳаж: 65). Баъзи бандаларини ҳам рауф ва раҳим деб атади: «(Эй инсонлар), ахир сизлар-га ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи, сиз-ларнинг (тўғри йўл — ҳақ динга келишингизга) ҳарис — ташна бўлган ва барча мўминларга меҳрибон ва раҳмли бўлган бир пайғамбар келди-ку!» (Тавба: 128). Рауф билан рауфнинг, раҳим билан раҳимнинг фарқи бор!Шунингдек, У Ўзини айрим сифатлар билан сифатлади, бандаларини ҳам айни шу сифатлар билан сифатлади. Мисол учун, У Ўзини илм билан сифатлади: «Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар» (Бақара: 255).Бандаларини ҳам илм билан сифатлади: «Сизларга жуда оз илм берилгандир» (Исро: 85), «Ҳар бир илм соҳибининг устида (ундан устунроқ) билимдон бордир» (Юсуф: 76), «Илм-маъфират ато этилган кишилар деди-лар» (Қасас: 80).У Ўзини куч-қудрат билан сифатлади: «Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир» (Ҳаж: 40), «Зеро Аллоҳнинг Ўзигина (барча халойиқ-қа) ризқу рўз берувчи, куч-қувват соҳиби ва қудратлидир» (Аз-зарият: 58).Бандаларини ҳам куч-қувват билан сифатла-ди: «Аллоҳ шундай зотдирки, сизларни ночор нарсадан (яъни бир томчи сувдан) яратди, сўнгра (сизлар учун) ночорликдан кейин куч-қувват (пайдо) қилди, сўнгра куч-қувватдан кейин яна ночорлик ва қариликни пайдо қилди» (Рум: 54). Маълумки, Аллоҳнинг исм ва сифатлари фақат Унинг Ўзига хос ва Ўзига мосдир. Махлуқотларнинг исмлари эса уларнинг ўзла-рига хос ва мосдир. Бир исмда ва унинг маъносида шерикликдан унинг ҳақиқатида ҳам шериклик лозим келмайди. Буни иккита бир хил исм ё сифат эгаси бўлган шахснинг ҳар томонлама бир хил эмаслигидан ҳам билса бўлади.Учинчидан: Комиллик сифатларига эга бўл-маган зот илоҳ бўлишга ярамайди. Шунинг учун ҳам Иброҳим алайҳиссалом отасига: «Эй ота, нега сиз эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сизга бирон фойда етказа олмайдиган бутга ибодат қиласиз?» деган (Марям: 42). Аллоҳ таоло бузоққа сиғинганларга раддия бериб: «У (бузоқ) ўзларига сўзламаслигини ва ҳидоят ҳам қила олмаслигини билмадилар-ми?!» деди (Аъроф: 148).Тўртинчидан:  Сифатларнинг исботи (бор бўлиши) комилликка, нафийси (йўқ бўлиши) эса нуқсонга далолат қилади. Ҳеч қандай сифатга эга бўлмаган нарса ё йўқ, ё эса ўта ноқис бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бундай бўлишдан покдир.Бешинчидан: Сифатларни зоҳиридан бош-қача маънога таъвил қилишга бирон далил йўқ ва бу ботил ишдир. Уларнинг маъносини тафвиз қилиш (Аллоҳнинг ўзига топшириш)дан Аллоҳ таоло бизга Қуръонда маъносини англаб бўлмас сўзлар билан хитоб қилгани келиб чиқади. Ҳолбуки, Аллоҳ бизга Қуръонни тадаб-бур (тафаккур) қилишга буюрган, У қандай қилиб маъноси англанмас нарсани тадаббур қилишга буюради?!Демак, маълум бўлдики, Аллоҳнинг исм ва сифатларини Унинг Ўзига лойиқ бўлган тарзда исбот қилиш ва уларни махлуқотларнинг сифатларига ўхшатишни рад қилиш зарур бўлади. Аллоҳ таоло айтгандек: «Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитувчи ва кўрувчидир» (Шуро: 11). У Ўзини бирон нар-сага ўхшашини рад қилди ва Ўзига эшитиш ва кўриш сифатини исбот қилди. Бу эса сифат-ларни исбот қилишдан ташбеҳ лозим келмас-лигига ҳамда ўхшашлик бўлмаган ҳолда сифат-ларни исбот қилиш вожиблигига далил бўлади. Бу аҳлус-сунна вал-жамоанинг исм ва сифатлардаги нафий ва исбот борасидаги сўзларининг умумий маъносидир.