البحث

عبارات مقترحة:

الحيي

كلمة (الحيي ّ) في اللغة صفة على وزن (فعيل) وهو من الاستحياء الذي...

المصور

كلمة (المصور) في اللغة اسم فاعل من الفعل صوَّر ومضارعه يُصَوِّر،...

الأحد

كلمة (الأحد) في اللغة لها معنيانِ؛ أحدهما: أولُ العَدَد،...

Ислом арконларининг тўртинчи рукни - Рўза ва аҳкомлари -

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Бир гуруҳ олимлар ، Абу Жаъфар Ал-Бухорий
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات الإسلام - أحكام الصيام
Исломнинг беш рукни ҳақидаги мухтасар китобнинг ушбу бўлимида тўртинчи рукн: рўза ва аҳкомлари шарҳ қилинади.

التفاصيل

Ислом арконларининг тўртинчи рукни - Рўза ва аҳкомлари – Рўзанинг фазилати Рамазон ойида рўза тутишнинг ҳукми Рамазон ойининг фазилати 1 — Тунги ибодат 2 — Умра қилиш 1 — Шаъбон ойининг ўттизинчи кечасида ҳи-лолни кўриш 2 — Шаъбон ойини ўттиз кун қилиш Рўзанинг шартлари Рўза тутмаслик рухсат берилган ва қазо тутиш-лари керак бўлган кимсалар 1 — Тузалиши умид қилинмаган бемор 2 — Мусофир Рўза тутмасликка рухсат берилган, бироқ, фақатгина фидя беришлари вожиб бўлган одамлар Рўзанинг рукнлари 1 — Имсок-тийилиш 2 — Ният 3 — Вақт Рўзанинг суннатлари 1 — Саҳарлик қилиш 2 — Тонг отишидан қўрқмаса саҳарликни туннинг охирги лаҳзаларига қадар кечиктириш 3 — Ифторни, қуёш ботгани аниқ бўлса, барвақт қилиш 4 — Оғизни рутаб (янги пишган хурмо) ёки тамр (қуритилган хурмо) ёхуд сув билан очиш 5 — Рўза асносида, жумладан, рўзани очиш чоғида дуо қилиш Рўзанинг макруҳлари 1 — Таҳорат асносида оғиз ва бурунга сув олишда муболаға қилмоқ 2 — Бўса олиш 3 — Хотинга шаҳват туйғулари билан узоқ тикилиш ва жинсий алоқа ҳақида фикр юритиш 4 — Таом ва ичимлик таъмини узрсиз кўриш 5 — Сақич чайнаш. Унинг айрим бўлаклари томоқдан ўтиб кетиш хавфи бўлгани боис, макруҳ-дир. Рўзани бекор қиладиган нарсалар 1 — Қасддан ейиш ва ичиш. 2 — Қуёш ботганини гумон қилгани боис еган ёки ичган ёхуд жинсий алоқа қилган, кейин эса унга қуёш ботмагани, яъни кундузи давом этаётгани аниқ бўлган одам. 3 — Рўзадор эканини унутгани боис оғзига ёки бурнига муболағали тарзда сув олган ва томоғидан ўтиб кетган одам. Шунингдек, озиқларни ошқозон-га етказиш, жумладан, танани озиқлантирувчи уколлар олган одам. 4 — Озиқлантирмайдиган озиқларнинг, маса-лан, кўп миқдордаги тузнинг табиий йўл — томоқдан ўтиши. 5 — Рўзадор уйғоқлик пайтида манийни каф-таки (мастурбация) ёки қучоқлаш ёхуд ўпиш ёда узоқ термилиб нигоҳ ташлаш ва бошқа сабаблар туфайли ўз ихтиёри билан чиқариши. 6 — Қасддан қусиш. 7 — Рўза ниятини бузиш ёки ундан воз кечиш. 8 — Ислом динидан чиқса — муртад бўлса. Мажбурланмаган вазиятда қасддан жинсий алоқа қилиш Рўзанинг мубоҳлари 1 — Сувга тушиш, шўнғиш, ҳарорат кучайгани маҳал сув билан салқинланиш. 2 — Юқорида айтиб ўтилган Оиша разияллоҳу анҳонинг ҳадисига кўра, рўзадорнинг рамазон ойида жунуб бўлиб тонг оттириши. 3 — Тонг отгунича — субҳи содиққача тун бўйи ейиш, ичиш ва жинсий алоқа қилиш. 4 — Ҳайз ва нифос (туғруқ) қони кечаси тўхтаган хотин-қизларнинг ғуслларини тонгга қадар кечиктиришлари ва рўзадор бўлиб тонг оттиришиб, сўнгра намоз учун пок бўлишлари (чўмилишлари). 5 — Куннинг боши ва охирида мисвок қилиш. 6 — Мубоҳ мақсадларда, гарчи рўзани очишга мажбур қилсада, сафарга отланиш. 7 — Меъдасига бирон нарса кетмайдиган дара-жада дори-дармон ишлатиш. 8 — Меъдага бирон қисми ўтиб кетмайдиган даражада овқатларни чайнаш ва таъмини тотиб кўриш. 9 — Атир ва тутатқиларни ишлатиш ҳамда хушбўй нарсаларни ҳидлаш. 1 — Шаввол ойининг олти куни 2 — Душанба ва пайшанба кунлари 3 — Ҳар ойда уч кун 4 — Зулҳижжа ойининг биринчи тўққиз куни 5 — Муҳаррам ойи рўзаси 6 — Ошуро куни Рўза тутиш ҳаром бўлган кунлар 1 — Икки: Рўза ва Қурбон ҳайити кунлари 2 — Ташриқнинг уч куни 3 — Ҳайз ва нифос қонлари келган кунлар 4 — Рафиқанинг, олдида бўлган эридан рухсат олмай рўза тутган куни Рўза тутиш макруҳ бўлган кунлар 1 — Арафотда турган ҳожининг Арафа куни рўза тутиши 2 — Жума кунигина рўза тутиш 3 — Шанба кунигина рўза тутиш 4 — Тинмай рўза тутиш 5 — Икки кунлик рўзани қасддан ифтор қилмай бир-бирига боғлаб тутиш 6 — Шак куни  Ислом арконларининг тўртинчи рукни - Рўза ва аҳкомлари –ТЎРТИНЧИ РУКН: РЎЗА«Рўза»нинг таърифи«Рўза»нинг луғавий маъноси «тийилиш» ёки «ти-йиш»дир.Шаръий маъноси эса: «Аллоҳ таолога яқин бўлиш ниятида тонг бошланишидан то қуёш ботгунигача ейиш, ичиш, жинсий алоқа ва рўзани очадиган бошқа нарсалардан тийилиш»дир. Рўзанинг фазилатиРўзанинг фазилатига қуйидаги ҳадислар далолат қилади:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:1 — «Ким Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини жаҳаннамдан етмиш йил(лик масофа) узоқ қилади» (Муттафақун алайҳ);2 — «Жаннатда Райён деган дарвоза бор. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киради, улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. Рўзадорлар кирсалар беркитилади ва ундан бошқа бирон кимса кира олмайди» (Муттафақун алайҳ);3 — «Рўза, бировингизнинг урушдаги қалқони каби жаҳаннамдан қалқондир» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Насоий ва бошқалар ривояти). Рамазон ойида рўза тутишнинг ҳукмиРамазон ойи рўзасини тутиш Қуръон, Суннат ва уламолар ижмоси билан фарздир.Қуръони Каримдаги далил Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир:﴿ شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ ﴾«(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят ҳамда ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган. Бас, сизлардан ким бу ойга етиб борса, рўза тутсин» (Бақара: 185).Суннатдан далил эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларидир: «Ислом дини беш нарса устига қурилган: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир», дея шаҳодат келтириш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, Уй (Каъба)ни ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш» (Муттафаун алайҳ).Ижмоъ эса, бутун уммат рамазон ойи рўзасинини тутиш фарз экани ҳамда у Ислом динидан экани маълум бўлган рукнлардан бири бўлиб, уни инкор этган одам муртад бўлишига қарор қилган.Рамазон ойи рўзасини тутишнинг фарз экани ҳиж-ратнинг иккинчи йили шаъбон ойидан икки кун ўтиб, душанба куни фарз қилинган. Рамазон ойининг фазилатиРамазон ойининг бошқа ойларда бўлмаган муаззам фазилатлари бўлиб, уларни қуйидаги ҳадислар тасдиқ-лайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айт-дилар:1 — «Беш вақт намоз, жума (намози) жума (намози)гача, рамазон рамазонгача гуноҳи кабира-лардан эҳтиёт бўлинган бўлса, ораларидаги (кичик гуноҳ)лар учун каффоратдир» (Имом Муслим ривоя-ти); 2 — «Рамазон (рўзаси)ни иймон ва савоб умидида тутган одамнинг аввалги гуноҳлари мағфират қили-нади» (Муттафақун алайҳ).Рамазон ойида қилинадиган солиҳ амаллар-нинг фазилатиСолиҳ амаллар савоби, баъзи сабабларга кўра ҳаддан зиёд бўлади. Шу сабаблардан бири, муаззам рамазон ойи каби вақтнинг шарафи ва фазилатидир. Қуйида рамазон ойида савоби мўл бўладиган солиҳ амаллар намунаси билан танишасиз: 1 — Тунги ибодатРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким рамазон ойи тунларини ибодат билан ўтказса, Аллоҳ унинг аввалги гуноҳларини мағфират қилади» (Муттафақун алайҳ). 2 — Умра қилишРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Рамазондаги умра ҳажга тенгдир» (Имом Бухорий ривояти. Ҳофиз Самуяҳ раҳимаҳуллоҳнинг ривоятида эса: «Рамазондаги умра мен билан бирга ҳаж қилиш кабидир» ҳадиси келган. Бу ҳадис ҳам саҳиҳдир).Булардан бошқа солиҳ амаллар ҳам кўпдир.Рамазон ойининг кириши нима билан тасдиқ-ланади? Рамазон ойининг кириши икки нарса билан тасдиқ-ланади: 1 — Шаъбон ойининг ўттизинчи кечасида ҳи-лолни кўриш Агар (рамазон ойи) ҳилол(и) кўринса, рўза тутиш фарз бўлади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Агар (рамазон ойи) ҳилол(и)ни кўрсангизлар рўза тутинглар! (Рамазон ойидан кейинги шаввол ойининг) ҳилол(и)ни кўрсангизлар рўзангизни очинглар!» деганлар (Муттафақун алайҳ). Рамазон ҳилолини адолатли битта одамнинг кўриши етарлидир. Шаввол ойининг ҳилолини эса, иккита адолатли одамнинг кўриши шартдир. 2 — Шаъбон ойини ўттиз кун қилишАгар шаъбон ойи ўттиз кун бўлса, ўттиз биринчи кун рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади. Юқоридаги ҳадиснинг давомида Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам: «Агар сизларга (ҳаво) булутли бўлса, саноқни ўттиз қилиб тугалланглар», деганлар. Рўзанинг шартлариРўзани тутиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги қавлларига кўра, балоғат ёшига етган ва оқил мусулмонга фарз бўлади: «Қалам уч кишидан кўтарилган: уйқудаги одамдан уйғонгунича, гўдакдан балоғат ёшига етгунича ва жиннидан ақли бошига келгунича» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва бошқа-лар ривояти).Мусулмоннинг бемор эмас соғлом, мусофир эмас ўз турар-жойида муқим, ўта қаттиқ қийинчиликсиз рўза тутишга қодир бўлиши, жумладан, муслима аёлнинг ҳайз ва нифос-туғруқ қонларидан пок бўлиши керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёл кишининг диндорлигининг нуқсони ҳақида: «Ахир аёл ҳайз кўрса, намоз ўқимайди ва рўза тутмайдими?!» деганлар (Имом Бухорий ривояти). Рўза тутмаслик рухсат берилган ва қазо тутиш-лари керак бўлган кимсалар 1 — Тузалиши умид қилинмаган беморБундай беморга рўза тутмаслик рухсати берилиб, тузалгач тутмаган рўза кунларининг қазосини тутиб беради. Агар бемор рўза тутишга қийналмаса, рўзасини тутади. Аллоҳ таоло айтди:﴿ أَيَّامًا مَعْدُودَاتٍ فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ ﴾«Энди сизлардан бирор киши ҳаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғи-ни бошқа кунларда тутади» (Бақара: 184). 2 — МусофирМусулмон киши намоз қаср қилинадиган масофага сафар қилса, унинг рўза тутмаслиги мубоҳдир. У, ўз юртига қайтган пайтида тутмаган кунларининг қазоси-ни тутиб беради.(Саҳоба ва тобеинлар жумҳури намозларни қаср қилиб ўқиш масофаси тўрт бард эканига қарор қилишган. Бу — Имом Молик, Имом Шофиий, Имом Аҳмад ва асҳобларининг, Лайс ибн Саъд, Авзоъий, ҳадисшунос фуқаҳолар ва бошқаларнинг қавлидир. 4 бурд = 16 фарсах = 48 милдир. 1 мил эса 1748 метрдир. Бунинг ҳақиқий ўлчовини Аллоҳнинг ўзи билади. Бундан бошқа уламоларнинг ҳам намозни қаср қилиб ўқиш ҳақида айтишган қавллари бор бўлиб, кенгроқ маълумотга эга бўлмоқчи бўлганлар уларга ҳам мурожаат қилишсин. Мўътадил кўриш эса, пиёда ёки учоқ ва бошқа нақлия воситаларида бўлсин, бир кечаю бир кундузлик йўлдир).Агар рўза тутиш сафарда оғирлик қилмаса, мусофирнинг рўза тутиши яхшироқдир. Агар оғирлик қилса, рўза тутмай қўя қолади. Чунки, Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу шундай деган: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга рамазон ойида ғазот қилар эдик. Ичимиздан баъзилари рўзадор, баъзилари эса рўза тутмаган эди. Рўзадор рўза тутмаганни, рўза тутмаган эса рўзадорни айбламас эди. Улар бировнинг ўзида рўза тутишга қувват топиб рўза тутиши яхши, қувват топа олмаган кишининг эса рўзаси тутмай қўявериши яхши, деб ўйлашар эди» (Имом Муслим ривояти).Ҳомиладор ва эмизикли аёлнинг ҳукми Ҳомиладор ва эмизикли аёл ўзининг ёки ўзи ва фарзандининг ҳаётига рўза тутиш оқибатида хатар келишидан қўрқса, рўза тутмаслиги мумкин. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ мусофир одамдан рўза ва намозининг ярмини, ҳомиладор ва эмизикли аёлдан эса рўзани кечди», — дедилар (Ҳасан ҳадис. Имом Аҳмад ва «Сунан» муаллифлари ривоят қилдилар). Узр тугагач ҳомиладор ва эмизикли аёллар уч ҳолатда (ҳомиладорлик, эмизиклик ва сафар) ҳолатида тутмаган рўзаларининг қазосини тутиб берадилар. Икки ҳолатда эса рўзанинг қазосини тутиш билан бирга фидя ҳам беради. Яъни, ҳомиладор аёл ҳомиласининг ҳаётига зарар келишидан қўрқса, фидя беради. Фидя эса тутмаган ҳар куни бадалига бир мудд (тақрибан 510 грамм) буғдойдир. Бундай пайтда фидя бериш эҳтиётли ва рўзани мукаммаллаштирувчидир. Ҳомиладор ва эмизикли аёл, фақатгина, фарзандларининг ҳаётига хавф қилиб рўза тутмасаларгина фидя беришлари вожиб бўлади. Чунки Абдуллоҳ ибн Аббос ва Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумлар шунга фатво берганлар. Имом Шофеий ва Имом Аҳмад раҳимаҳу-маллоҳлар ҳам шу фатвони олганлар. Бироқ, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳомиладор ва эмизикли аёл фарзанди ҳаётига келиши мумкин бўлган хатар туфайли рўза тутмаган бўлса, уларнинг фақатгина қазо рўза тутишларига фатво берганлар. Аллоҳу аълам. Рўза тутмасликка рухсат берилган, бироқ, фақатгина фидя беришлари вожиб бўлган одамларЎта кексайиб қолган чол ва кампир, тузалиш эҳтимоли бўлмаган бемор ва улар ҳукмида бўлиб, рўза тутишлари йилнинг ҳар фаслида машаққатли бўлган кимсаларга рўза тутмасликлари, тутмаган ҳар кунлари учун бир мискинга бир муд (510 грамм) таом беришлари ва қазосини тутмасликларига рухсат берилади. Чунки Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо «ўта кексайиб қолган чолнинг (рўза тутмаган) ҳар куни учун битта мискиннинг қорнини тўйдириши ва қазоларини тутмаслигига рухсат берган» (Байҳақий бу ривоятни саҳиҳ деди. Дору Қутний ва Ҳоким ривояти).  Рўзанинг рукнлари 1 — Имсок-тийилишИмсок — ейиш, ичиш, жинсий алоқа ва рўзани очувчи барча нарсалардан тийилишдир. 2 — НиятНият — Аллоҳ таолога яқин бўлиш ва Аллоҳ таолонинг амрларига итоат қилиб рўза тутиш учун дилда қасд қилишдир. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Амаллар ниятлар биландир» деган ҳадисларидир (Муттафақун алайҳ).Агар рўза фарз бўлса, ният тонгдан илгари — тунда бўлиши керак. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким тунда рўзага қасд қилмаган бўлса, унинг рўзаси йўқдир» ҳадисидир (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти).Агар рўза нафл ва томоқдан бирон нарса ўтмаган бўлса, тонг отганидан, кун бошланганидан кейин ҳам ният қилса жоиздир. Бунинг далили Оиша разияллоҳу анҳонинг ушбу қавлидир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунларнинг бирида ҳузуримга кирдилар ва: «Сизларда бирон нарса борми?» — дедилар ва биз: Йўқ, деганимизда: «Ундай бўлса мен рўзадорман», — дедилар» (Имом Муслим ривояти).  3 — ВақтРўзанинг вақти, Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавлига кўра, рамазон ойи тонгидан то қуёшнинг ботиши-гачадир: ﴿ وَكُلُوا وَاشْرَبُوا حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَكُمُ الْخَيْطُ الْأَبْيَضُ مِنَ الْخَيْطِ الْأَسْوَدِ مِنَ الْفَجْرِ ﴾«Ва то тонгдан оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача еб-ичаверинглар» (Бақара: 187). Рўзанинг суннатлари 1 — Саҳарлик қилишСаҳарлик — кечанинг охирги пайти — саҳар пайти-да рўза тутиш ниятида еб, ичишдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Саҳарлик қилинглар! Чунки саҳарликда барака бордир!» деганлар (Муттафа-қун алайҳ). 2 — Тонг отишидан қўрқмаса саҳарликни туннинг охирги лаҳзаларига қадар кечиктириш Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматим ифторликни эртароқ ва саҳарликни кечроқ қилгунича яхшилик узра бўлади», деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ривояти). 3 — Ифторни, қуёш ботгани аниқ бўлса, барвақт қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ифторликни барвақт қилар эканлар, одамлар яхшилик узра бўладилар» (Муттафақун алайҳ).  4 — Оғизни рутаб (янги пишган хурмо) ёки тамр (қуритилган хурмо) ёхуд сув билан очишБу — Анас ибн Молик разияллоҳу анҳунинг қуйидаги қавлидаги афзаллигига қараб қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқишдан илгари рутаб билан, рутаб бўлмаса (оддий) хурмолар билан, у ҳам бўлмаса сув ичиб рўзаларини очар эдилар» (Ҳасан ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривояти). 5 — Рўза асносида, жумладан, рўзани очиш чоғида дуо қилишЧунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Учта дуо ижобатдир: рўзадорнинг, мазлумнинг ва мусофирнинг дуолари», деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Байҳақий «Шуъабул иймаан» китобида ва бошқалар ривоят қилишган).Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўзадор-нинг, оғзини очаётган лаҳзаларида рад қилинмайдиган дуоси бордир», деганлар. Абдуллоҳ оғзини очар экан: «Аллоҳим, барча нарсани сиғдирган раҳматинг билан Сендан мени мағфират қилишингни тилайман», дер эди (Ибн Можа ривояти. Бусирий «аз-Завааид» китобида: Бу ҳадиснинг санади саҳиҳдир, — деган). Рўзанинг макруҳлариРўзадорнинг, гарчи рўзасини бузмасада, рўзаси-нинг бузилишига олиб борадиган ишларни қилиши макруҳдир. Улар: 1 — Таҳорат асносида оғиз ва бурунга сув олишда муболаға қилмоқЧунки, сув одамнинг ичига қочиб, рўзасининг бузилиш хавфи бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Рўзадор бўлмаган пайтингда бурунга сувни кўпроқ торт!» — деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий, Насоий ва бошқалар ривояти). 2 — Бўса олишЎз шаҳватини тутиб қолишга кучи етмаган одам-ларнинг ўпиши макруҳдир. Шунингдек, рафиқани қучоқлаш ва ушлаш ҳам макруҳдир. 3 — Хотинга шаҳват туйғулари билан узоқ тикилиш ва жинсий алоқа ҳақида фикр юритиш 4 — Таом ва ичимлик таъмини узрсиз кўриш 5 — Сақич чайнаш. Унинг айрим бўлаклари томоқдан ўтиб кетиш хавфи бўлгани боис, макруҳ-дир. Рўзани бекор қиладиган нарсаларАйрим нарсалар рўзани бузгач унинг қазосинигина тутишни, айрим нарсалар эса рўзани бузганидан кейин унинг қазосини тутишни ҳамда каффорат беришни фарз қилади.А) Рўзани бузиб, қазосини тутишни фарз қила-диган нарсалар: 1 — Қасддан ейиш ва ичиш.Агар рўзадор унутиб ёки мажбурланиб еб, ичса, рўзасининг қазосини тутмайди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўзадор кимса (рўзадор-лигини) унутган ҳолда еса ёки ичса, рўзасини тугалласин. Зеро уни Аллоҳ таоло едириб, ичирган-дир», — деганлар (Муттафақун алайҳ).  2 — Қуёш ботганини гумон қилгани боис еган ёки ичган ёхуд жинсий алоқа қилган, кейин эса унга қуёш ботмагани, яъни кундузи давом этаётгани аниқ бўлган одам. 3 — Рўзадор эканини унутгани боис оғзига ёки бурнига муболағали тарзда сув олган ва томоғидан ўтиб кетган одам. Шунингдек, озиқларни ошқозон-га етказиш, жумладан, танани озиқлантирувчи уколлар олган одам. 4 — Озиқлантирмайдиган озиқларнинг, маса-лан, кўп миқдордаги тузнинг табиий йўл — томоқдан ўтиши. 5 — Рўзадор уйғоқлик пайтида манийни каф-таки (мастурбация) ёки қучоқлаш ёхуд ўпиш ёда узоқ термилиб нигоҳ ташлаш ва бошқа сабаблар туфайли ўз ихтиёри билан чиқариши.Рўзадор эҳтилом бўлиб маний чиқса, рўзаси бузилмайди. Чунки, маний эҳтилом пайтида рўзадорнинг ихтиёрисиз чиқади. 6 — Қасддан қусиш.Қасддан қусиш — меъдадаги таом ёки ичимлик-ларни оғиз йўли билан мажбурлаб чиқаришдир. Агар рўзадорнинг кўнгли қаттиқ айниб ўз ихтиёрисиз қусса, рўзаси бузилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кўнгил айниши ғолиб кел(иб қус)ган рўзадорга қазо йўқдир. Ўз (ихтиёри) билан қусган одам (рўзасининг) қазосини тутсин!» — деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий, Насоий ва бошқалар ривояти). 7 — Рўза ниятини бузиш ёки ундан воз кечиш.Ким рўзадор бўлган пайтида рўзасини очишни ният қилса, гарчи бирон нарса тановул қилмаса ҳам, рўзаси очилади. 8 — Ислом динидан чиқса — муртад бўлса.Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир: ﴿ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُكَ ﴾«Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қил-ган амалинг беҳуда кетур» (Зумар: 65).Б) Рўзани бузадиган ва қазо тутишни ҳам, каф-форат беришни ҳам фарз қиладиган амаллар Мажбурланмаган вазиятда қасддан жинсий алоқа қилишБунинг далили Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисдир: «Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиб: Ё Расулуллоҳ, ҳалок бўлдим!, — деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сени нима ҳалок қилди?», — деб сўраганида: Рамазон (ойи кундузи)да хотиним билан жинсий алоқа қилиб қўйдим, — деди одам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Битта қулни озод қилиш учун пул топа оласанми?» — дедилар. Одам: Йўқ, — деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олтмишта мискинни тўйдирадиган нарса топа оласанми?» — деб сўрадилар. Одам: Йўқ, — деб жавоб берди ва ўтирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга (15 соъ вазндаги) бир идишда хурмо олиб келинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳалиги одамга: «Буни олиб, садақа қил!» — дедилар. Одам: Буни ўзимиздан ҳам фақирроқ одамга садақа қилайми? Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, бу икки тепалик орасида (яъни, Мадинада) бунга биздан кўра муҳтожроқ бўлган одам йўқдир!, — деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулдилар. Кулганларида озиқ тишлари ҳам кўриниб кетди ва: «Бор ва буни оилангга едир!» — дедилар» (Муттафақун алайҳ).Каффорат битта мўмин қулни озод қилишдир. Агар рўзадор бунга қодир бўлмаса, кетма-кет икки ой рўза тутишдир. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, олтмишта мискиннинг қорнини ўз оиласидаги шахсларга едирган нарсаларининг ўртача миқдори билан тўйдиришдир. Каффорат айтиб ўтилган тартибда амалга оширилади. Бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга кучи етмасагина ўтиш мумкин. Тўйдириш каффорати рўзадорнинг қодир бўлишига қараб, ҳар бир мискинни бир мудд буғдой ёки арпа ёхуд хурмо билан тўйдиришдир. Каффоратлар мухолафатнинг турига қараб фарқли бўлиши мумкин. Масалан, биров хотини билан қасддан бир куни жинсий алоқа қилган ҳамда каффоратини бермаган ва яна бошқа куни жинсий алоқа қилган бўлса, иккита каффорат беради. Аслида эса битта каффорат билан кифояланиши мақсадга яқиндир.  Рўзанинг мубоҳлариРўзадорнинг қуйидаги ишларни қилиши мубоҳ (рухсатли)дир: 1 — Сувга тушиш, шўнғиш, ҳарорат кучайгани маҳал сув билан салқинланиш.Бунинг далили Оиша разияллоҳу анҳонинг ушбу қавлидир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзадорлик пайтларида жунуб бўлиб тонг оттирар, сўнгра ғусл қилар эдилар» (Муттафақун алайҳ). 2 — Юқорида айтиб ўтилган Оиша разияллоҳу анҳонинг ҳадисига кўра, рўзадорнинг рамазон ойида жунуб бўлиб тонг оттириши. 3 — Тонг отгунича — субҳи содиққача тун бўйи ейиш, ичиш ва жинсий алоқа қилиш.Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларидир: «Билол тунда азон айтади, шундай экан, Ибн Умми Мактум азон айтгунича еб, ичаверинглар!» (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва бошқалар ривояти). 4 — Ҳайз ва нифос (туғруқ) қони кечаси тўхтаган хотин-қизларнинг ғуслларини тонгга қадар кечиктиришлари ва рўзадор бўлиб тонг оттиришиб, сўнгра намоз учун пок бўлишлари (чўмилишлари). 5 — Куннинг боши ва охирида мисвок қилиш.Бу, жумҳур имомлар ва уларнинг сафдошларининг қавлидир. Чунки, улар мисвок ишлатишнинг бирон вақтга махсус бўлмай, ҳар замон мустаҳаб эканига таяндилар. Завол пайтидан кейин мисвок ишлатишнинг рўзадор учун макруҳ эканини очиқлаган ҳадис ривоят қилинган бўлсада, уламолар унинг заиф эканига ҳукм қилганлар. 6 — Мубоҳ мақсадларда, гарчи рўзани очишга мажбур қилсада, сафарга отланиш. 7 — Меъдасига бирон нарса кетмайдиган дара-жада дори-дармон ишлатиш.Жумладан, озиқлантирувчи моҳияти бўлмаган уколларни олиш. 8 — Меъдага бирон қисми ўтиб кетмайдиган даражада овқатларни чайнаш ва таъмини тотиб кўриш. 9 — Атир ва тутатқиларни ишлатиш ҳамда хушбўй нарсаларни ҳидлаш.Нафл рўзаларРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги кунларда рўза тутишга рағбатлантирдилар: 1 — Шаввол ойининг олти куниБунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларидир: «Рамазон рўзасини тутиб, кетидан шавволнинг олти кунини улаб юборган одамнинг рўзаси умр бўйи тутилган рўза кабидир» (Имом Муслим ривояти). 2 — Душанба ва пайшанба кунлариАбу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўпинча душанба ва пайшанба кунлари рўзадор бўлар эдилар. Ундан бу ҳақда сўралганида: «Амаллар ҳар душанба ва пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади ва Аллоҳ гуноҳларни ошкора қилган одамлардан бошқа мўмин ва мўми-наларни мағират қилиб, гуноҳларни ошкора қилган одамларнинг амалларига: Уларни кечиктиринглар (ҳо-зир кўрсатманглар) дейилади», — дедилар» (Саҳиҳ ҳа-дис. Имом Аҳмад ривояти). 3 — Ҳар ойда уч кунБунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларидир: «Ҳар ойда уч кун рўза тутиш — умр бўйи рўза тутиш, демакдир. Улар ойдин кечаларнинг кунлари — ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлардир» (Ҳасан ҳадис. Насоий ва бошқа-лар ривояти). 4 — Зулҳижжа ойининг биринчи тўққиз куниБунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларидир: «Солиҳ амаллар қилинган кунларнинг ҳеч бири шу кунлар (зулҳижжа ойининг биринчи ўн куни) янглиғ суюклироқ эмас». Саҳобалар: Ҳатто Аллоҳ йўлида қилинган жиҳод ҳам-ми?, — деб савол берганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳатто Аллоҳ йўлида қилинган жиҳод ҳам. Фақат, ўз жони ва моли билан жиҳодга чиқиб, улардан биронтаси билан қайтмаган одам(нинг ғазоти булардан кўра Аллоҳга суюклироқдир)», — деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ривояти).Бу ўн куннинг ҳаж қилмаётган одам учун таъкид-лангани эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг қуйидаги ҳадисларига кўра, Арафа, яъни, зулҳижжа ойининг тўққизинчи кунидир: «Арафа куни-да тутилган рўза олдинги ва кейинги икки йиллик гуноҳларга каффорат бўлади» (Имом Муслим ривояти).  5 — Муҳаррам ойи рўзасиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Рамазондан кейинги энг фазилатли рўза қайси?, — деб савол берилганида: «Сизлар муҳаррам дея атаган Аллоҳнинг ойи(даги рўза)», — деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти). 6 — Ошуро куниОшуро — муҳаррам ойининг ўнинчи кунидир. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушуб қавлидир: «Ошуро кунидаги рўза ўтган бир йил(лик гуноҳлар) каффоратидир» (Имом Муслим ривояти).Яҳудийларга хилоф ўлароқ ўнинчи кундаги рўзага тўққизинчи кундаги рўзани қўшиб тутиш, мустаҳаб ҳисобланади. Чунки ошуро кунини яҳудий ва насро-нийлар эъзозлашини айтилган пайтда Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам: «Келгуси йили, иншааллоҳ, тўққизинчи куни (ҳам) рўза тутамиз», — дедилар. Бироқ, келгуси йил(нинг ошуро куни) келмай Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оламдан ўтдилар (Имом Муслим ривояти). Рўза тутиш ҳаром бўлган кунлар 1 — Икки: Рўза ва Қурбон ҳайити кунлариБунинг далили Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг ушбу қавлидир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу икки кун — рўзангизни очадиган (Рамазон ҳайити) ва қурбонликларингизни ейдиган (Қурбон ҳайити) кунларда рўза тутишингизни таъқиқ-ладилар» (Имом Муслим ривояти). 2 — Ташриқнинг уч куниТашриқ кунлари — зулҳижжа ойининг ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи кунларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Ҳузофа разияллоҳу анҳуни Минода: «Бу кунларда рўза тутмангиз! Бу кунлар ейиш, ичиш ва Аллоҳни зикр қилиш кунларидир», дейиши учун жўнатди (Саҳиҳ ҳадис ва унинг асоси Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонидадир. Имом Аҳмад ва бошқалар ривояти).Бу таъқиқлар, сўядиган қурбонлик топа олмаган ҳамда таматтуъ ва қорин ҳажи учун эҳром боғлаган ҳожиларга нисбатан мутаснодир. 3 — Ҳайз ва нифос қонлари келган кунларЧунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хотин-қизлар ҳақида: «Ҳайз кўрса намоз ўқимайди ва рўз тутмайдими? Мана шу, унинг диндорлигининг нуқсонидир!» — дедилар (Имом Бухорий ривояти). Ҳайз ва нифос қони кўраётган аёл тутган рўзанинг фосид эканига уламолар ижмоъ қилишган.   4 — Рафиқанинг, олдида бўлган эридан рухсат олмай рўза тутган куниЧунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эри ёнида бўлган хотин рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни эрининг рухсатисиз тутмасин!» — деганлар (Муттафақун алайҳ. Бу ердаги таъқиқ ҳаромни ифода-лайди. Бу — уламолар жумҳурининг қавли бўлиб, Имом Нававий ва Ибн Ҳажар раҳимаҳумаллоҳлар бу қавлни қувватлаганлар). Рўза тутиш макруҳ бўлган кунлар 1 — Арафотда турган ҳожининг Арафа куни рўза тутишиЧунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Арафа, Қурбон ҳайити ва Ташриқ кунлари биз мусулмонларнинг байрам (кунлар)идир. Бу кунлар ейиш ва ичиш кунларидир», деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти. Уламолар: Арафа куни Арафотда турган ҳожилар учун, ўша ерда тўпланганлари боис, Ҳайит куни бўлсада, бошқа ерларда бўлган мусулмонлар учун ҳайит эмасдир. Чунки улар, Қурбон ҳайити куни тўпланадилар ва бу улар учун байрам кунидир). 2 — Жума кунигина рўза тутишРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жума кунидан олдин бир кун ёки кейин бир кун рўза тутингиз! Акси тақдирда жума кунигина рўза тутман-гиз» (Муттафақун алайҳ). 3 — Шанба кунигина рўза тутишЧунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шанба куни сизларга фарз қилинган рўзадан бошқа рўза тутмангиз. Бировингиз узумнинг пўстлоғи ва дарахтнинг новдасидан бошқа нарсани топа олмаса, уни чайнасин!» — дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти). 4 — Тинмай рўза тутишБундан мақсад, йил бўйи ора бермай рўза тутиш-дир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Абадий рўза тутган одам, рўза тутмабди!» (Муттафақун алайҳ);«Абадий рўза тутган одам рўза ҳам тутмабди, ифтор ҳам қилмабди!» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Насоий ва бошқалар ривояти). 5 — Икки кунлик рўзани қасддан ифтор қилмай бир-бирига боғлаб тутишБундай рўзани «висол» деб аталади. Чунки Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўзани улаб тутишдан сақланингиз!» (Муттафақун алайҳ) ва: «Рўзани улаб тутманглар! Қайси бирингиз уламоқчи бўлса, саҳаргача уласин!» — деганлар (Имом Бухорий ривояти). 6 — Шак куниШак куни — шаъбон ойининг ўттизинчи кунидир. Аммор ибн Ёсир разияллоҳу анҳу бу ҳақда: «Шак қилинган кун*да рўза тутган одам, Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи ва салламга осий бўлибди», — деган (* Ибн Рушд раҳимаҳуллоҳ «Бидаятул-мужтаҳид» китобида шундай деган: Уламолар жумҳури шак кунини рамазон ойининг бир куни дея рўза тутишни таъқиқладилар) (Термизий раҳимаҳуллоҳ айтди: Бу — ҳасан саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни илова ўлароқ келтирди). МУНДАРИЖАТЎРТИНЧИ РУКН: РЎЗА.. 1«Рўза»нинг таърифи. 1Рўзанинг фазилати. 1Рамазон ойида рўза тутишнинг ҳукми. 1Рамазон ойининг фазилати. 2Рамазон ойида қилинадиган солиҳ амалларнинг фазилати  3Рамазон ойининг кириши нима билан тасдиқланади?  4Рўзанинг шартлари. 4Рўза тутмаслик рухсат берилган ва қазо тутишлари керак бўлган кимсалар  5Ҳомиладор ва эмизикли аёлнинг ҳукми. 6Рўза тутмасликка рухсат берилган, бироқ, фақатгина фидя беришлари вожиб бўлган одамлар  7Рўзанинг рукнлари. 9Рўзанинг суннатлари. 11Рўзанинг макруҳлари. 13Рўзани бекор қиладиган нарсалар. 14А) Рўзани бузиб, қазосини тутишни фарз қиладиган нарсалар: 14Б) Рўзани бузадиган ва қазо тутишни ҳам, каф-форат беришни ҳам фарз қиладиган амаллар  16Рўзанинг мубоҳлари. 18Нафл рўзалар.. 20Рўза тутиш ҳаром бўлган кунлар. 23Рўза тутиш макруҳ бўлган кунлар. 25МУНДАРИЖА.. 27

المرفقات

2

Ислом арконларининг тўртинчи рукни - Рўза ва аҳкомлари -
Ислом арконларининг тўртинчи рукни - Рўза ва аҳкомлари -