البحث

عبارات مقترحة:

الرحمن

هذا تعريف باسم الله (الرحمن)، وفيه معناه في اللغة والاصطلاح،...

الجبار

الجَبْرُ في اللغة عكسُ الكسرِ، وهو التسويةُ، والإجبار القهر،...

الحافظ

الحفظُ في اللغة هو مراعاةُ الشيء، والاعتناءُ به، و(الحافظ) اسمٌ...

Бақара сурасининг тафсири 3 : ( 142-187 - оятлар )

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Бир гуруҳ олимлар ، Исмоил Муҳаммад Ёқуб
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات تفسير القرآن
Бақара сурасининг 142-187 - оятлари тафсири "Қуръоннинг енгил тафсири" китобидан таржима қилинган бўлиб, оятлар маънолари лўнда ва енгил тафсир қилингандир.

التفاصيل

Бақара сурасининг тафсири (142-187 - оятлар)  Бақара сурасининг тафсири (142-187 - оятлар)«ат-Тафсир ал-Муяссар» китобидан иқтибос[ الأوزبكي — Ўзбекча — Uzbek]Бир гуруҳ сара уламолар тайёрлаган—™Таржимон: Исмоил Муҳаммад ЯъқубМуҳаррир: Абу Абдуллоҳ ШошийИккинчи жузъسَيَقُولُ السُّفَهَاءُ مِنْ النَّاسِ مَا وَلاَّهُمْ عَنْ قِبْلَتِهِمْ الَّتِي كَانُوا عَلَيْهَا قُلْ لِلَّهِ الْمَشْرِقُ وَالْمَغْرِبُ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ (142)142. Яҳудийлар ва улар каби бошқа жоҳил ва эси паст кимсалар эътироз билдириб, масхараомуз: «Бу мусулмон-ларни Исломнинг илк давридан тортиб у тарафга қараб намоз ўқиб келган қиблаларидан — Байтул Мақдисдан — нима буриб юборди?!», дейишади. Эй Пайғамбар, сиз уларга айтингки, машриқ ҳам, мағриб ҳам, улар ўртасидаги барча нарсалар ҳам Аллоҳнинг мулкидир, ҳеч бир жиҳат ва томон Унинг мулкидан ташқарида эмас, У ўзи истаган бандаларини ҳидоят йўлига йўллайди.Ушбу оятда ишнинг асоси Аллоҳнинг амрларига бўйсу-нишда экани, У бизни қайси тарафга бурса, шу тарафга бурилганлигимиз билдирилди.وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطاً لِتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيداً وَمَا جَعَلْنَا الْقِبْلَةَ الَّتِي كُنتَ عَلَيْهَا إِلاَّ لِنَعْلَمَ مَنْ يَتَّبِعُ الرَّسُولَ مِمَّنْ يَنقَلِبُ عَلَى عَقِبَيْهِ وَإِنْ كَانَتْ لَكَبِيرَةً إِلاَّ عَلَى الَّذِينَ هَدَى اللَّهُ وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُضِيعَ إِيمَانَكُمْ إِنَّ اللَّهَ بِالنَّاسِ لَرَءُوفٌ رَحِيمٌ (143)143. Эй мусулмонлар, биз сизларни дин борасида тўғри йўлга йўллаб қўйганимиз каби, яна сизларни охиратда бош-қа умматлар устидан — пайғамбарлари уларга Роббилари-нинг рисолатини етказганлари хусусида — гувоҳ бўлишин-гиз ва шунингдек, Пайғамбар охиратда сизларнинг устин-гиздан — Роббининг рисолатини етказгани хусусида — гувоҳ бўлиши учун, энг яхши ва адолатли уммат қилдик. Эй Пайғамбар, сиз аввалда у тарафга қибла ўлароқ юзланган ва кейин Биз сизни ундан буриб, Маккадаги Каъба томонга юзлантирган Байтул Мақдисни сизга қибла қилиб беришимиз сабаби — Биз Ўзимиз азалда — савоб ва жазо тааллуқ топадиган билиш билан — билган нарса зоҳир бўлиши учунгина эдики, шу билан Биз сизга эргашиб, итоат қиладиган, сиз қаёққа юзлансангиз, сиз билан бирга ўша томонни ўзларига қибла тутадиган кишилар билан иймони заиф ва шубҳа-ю нифоқ сабабли динидан муртад бўлиб кетадиган кимсалар ўртасини ажратгаймиз. Албатта, бу ҳолат, яъни мусулмон кишининг намозида Байтул Мақдисга юзланишдан Каъбага юзланиш-га кўчиши жуда оғир ҳолат бўлиб, у фақат Аллоҳ ҳидоят қилган ва иймон-у тақво бериб қўйган кишиларга қийин бўлмайди. Аллоҳ таоло Ўзига бўлган иймонларингизни ва Унинг элчисига эргашишларингизни ҳаргиз зое қилмайди ва собиқ қиблага қараб ўқиган намозларингизни бекор қилмайди. Албатта, У субҳанаҳу ва таоло одамларга меҳри-бон ва раҳмлидир.قَدْ نَرَى تَقَلُّبَ وَجْهِكَ فِي السَّمَاءِ فَلَنُوَلِّيَنَّكَ قِبْلَةً تَرْضَاهَا فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَحَيْثُ مَا كُنتُمْ فَوَلُّوا وُجُوهَكُمْ شَطْرَهُ وَإِنَّ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ لَيَعْلَمُونَ أَنَّهُ الْحَقُّ مِنْ رَبِّهِمْ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا يَعْمَلُونَ (144)144. Эй Пайғамбар, қибла хусусида ваҳий нозил бўли-шини кутиб, баъзан юзингизни само сари юзланаётганини кўрмоқдамиз. Биз сизни албатта, Байтул Мақдисдан ўзин-гиз суядиган ва рози бўладиган қибла сари бургаймиз, у Маккадаги Масжидул Ҳаром томондир. Бас, сиз юзингизни ўша томонга буринг! Эй мусулмонлар, қаерда бўлсангиз ҳам, намоз ўқимоқчи бўлганингизда Масжидул Ҳаром томонга юзланингиз! Аллоҳ таоло тарафидан китоб илми берилган яҳудий ва насронийлар сизнинг Каъба томонга буриб қўйилишингизни ўз китобларида собит бўлган ҳақ эканини аниқ билишади. Аллоҳ таоло ўша эътироз билди-раётган ва шак-шубҳа уруғларини қадаётган кимсаларнинг қилмишларидан ғофил эмас ва У албатта уларга қилмиш-ларига яраша жазо бергай.وَلَئِنْ أَتَيْتَ الَّذِينَ أُوتُوا الكِتَابَ بِكُلِّ آيَةٍ مَا تَبِعُوا قِبْلَتَكَ وَمَا أَنْتَ بِتَابِعٍ قِبْلَتَهُمْ وَمَا بَعْضُهُمْ بِتَابِعٍ قِبْلَةَ بَعْضٍ وَلَئِنْ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءَهُمْ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَكَ مِنْ الْعِلْمِ إِنَّكَ إِذاً لَمِنْ الظَّالِمِينَ (145)145. Эй Пайғамбар, Таврот ва Инжил берилган кимса-ларга намозда Каъбага юзланишингиз Аллоҳ томонидан келган ҳақ (ҳукм) эканига ҳар қанча далил-ҳужжат келтир-сангиз ҳам, улар қайсарлик ва кибр билан асло сизнинг қиблангизга юзланишмайди. Сиз ҳам қайтиб уларнинг қибласига юзланувчи эмассиз, баъзилари баъзиларининг қибласига ҳам юзланувчи эмасдир. Энди сиз ўзингизнинг ҳақ устида эканингиз, уларнинг эса ботилда эканлари хусусида сизга билим келганидан кейин қибла ва бошқа нарсалар ҳақида уларнинг хоҳишларига эргашсангиз, у ҳолда сиз шубҳасиз, ўзига зулм қилувчилардан бўлиб қола-сиз.Бу эса бутун умматга бўлган хитобдир, Ислом шариати-га мухолиф бўлганларнинг хоҳиш-истакларига эргашувчи кишиларга таҳдид ва ваъид (азоб хабари)дир.الَّذِينَ آتَيْنَاهُمْ الْكِتَابَ يَعْرِفُونَهُ كَمَا يَعْرِفُونَ أَبْنَاءَهُمْ وَإِنَّ فَرِيقاً مِنْهُمْ لَيَكْتُمُونَ الْحَقَّ وَهُمْ يَعْلَمُونَ (146)146. Биз Таврот ва Инжил берган яҳудий руҳонийлари ва насоро уламолари Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўзларининг китобларида зикр этилган сифатлари билан, худди ўз фарзандларини танигандек танийдилар. Албатта, улардан бир гуруҳи у зотнинг рост пайғамбарлигини ва сифатларининг собитли-гини билиб туриб, ҳақни яширади.الْحَقُّ مِنْ رَبِّكَ فَلا تَكُونَنَّ مِنْ الْمُمْتَرِينَ (147)147. Эй Пайғамбар, сизга нозил қилинган (ушбу ҳукм) Роббингиз томонидан келган ҳақдир, сиз асло бу ҳақда шубҳа қилувчилардан бўлманг.Бу сўзлар гарчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитобан айтилган бўлсада, аслида бутун умматга тегишли сўзлардир.وَلِكُلٍّ وِجْهَةٌ هُوَ مُوَلِّيهَا فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ أَيْنَ مَا تَكُونُوا يَأْتِ بِكُمْ اللَّهُ جَمِيعاً إِنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (148)148. Ҳар бир умматнинг ўз қибласи борки, улардан ҳар бири ўз намозида ўша тарафга юзлангай. Эй мўминлар, Аллоҳ таоло Ислом динида сизларга машруъ қилган солиҳ амалларни ким ўзарга қилишга шошилингиз! Қаерда бўлсангиз ҳам, барчангизни Аллоҳ таоло қиёмат куни ҳисоб учун жамлайди. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага қодир-дир.وَمِنْ حَيْثُ خَرَجْتَ فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَإِنَّهُ لَلْحَقُّ مِنْ رَبِّكَ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ (149)149. Эй Пайғамбар, қаердан сафар қилиб чиққан бўлсангиз ҳам, намоз ўқимоқчи бўлганингизда юзингизни Масжидул Ҳаром тарафга буринг! Албатта, у тарафга юзланишингиз Роббингиздан собит бўлган ҳақ (ҳукм)дир. Аллоҳ сизлар қилаётган ишлардан ғофил эмас, У сизларни амалларингизга яраша мукофотлайди.وَمِنْ حَيْثُ خَرَجْتَ فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَحَيْثُ مَا كُنتُمْ فَوَلُّوا وُجُوهَكُمْ شَطْرَهُ لِئَلاَّ يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَيْكُمْ حُجَّةٌ إِلاَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْهُمْ فَلا تَخْشَوْهُمْ وَاخْشَوْنِي وَلأُتِمَّ نِعْمَتِي عَلَيْكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ (150)150. Эй Пайғамбар, қай ўриндан чиққан бўлсангиз ҳам намоз ўқиганда Масжидул Ҳаром тарафга юзланинг! Эй мусулмонлар, Ер юзининг қайси жойида бўлсангиз ҳам (намозда) юзингизни Масжидул Ҳаром сари буринглар! Унга юзланишларингиздан сўнг сизларга мухолиф кимса-лар учун мужодала ва тортишувда сизларнинг зарарингизга ҳужжат бўлмаслиги учун (шундай қилинглар). Илло, улар ичида саркаш ва золим кимсалар борки, улар жанжал-тортишувларида давом этишади. Сизлар улардан қўрқманг-лар, буйруқларимни қилиш ва қайтариқларимдан тийилиш билан фақат Мендан қўрқинглар! Сизларга бўлган неъматимни сизларга энг мукаммал шариатни ихтиёр этиш билан комил қилишим учун ва тўғри йўлга ҳидоятланиш-ларингиз учун (шундай қилинглар).كَمَا أَرْسَلْنَا فِيكُمْ رَسُولاً مِنْكُمْ يَتْلُو عَلَيْكُمْ آيَاتِنَا وَيُزَكِّيكُمْ وَيُعَلِّمُكُمْ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَيُعَلِّمُكُمْ مَا لَمْ تَكُونُوا تَعْلَمُونَ (151)151. Сизларга Каъбани қибла қилиш билан инъом этганимиздек, ораларингизда ўзларингиздан бўлган, сиз-ларга ҳақни ботилдан ажратиб берувчи оятларимизни ўқиб берадиган, сизларни ширк ва бузуқ ахлоқлар кирлигидан поклайдиган, сизларга Китоб, Суннат ва шариат аҳком-ларини ўргатадиган, ўтган пайғамбарларнинг хабарларидан ва ўтмиш халқларнинг ҳикояларидан сизлар билмайдиган нарсаларни билдирадиган бир пайғамбарни юбордик.فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلا تَكْفُرُونِ (152)152. Мени зикр қилинглар, Мен ҳам сизларни зикр қиламан.Аллоҳ таоло мўминларни Ўзини зикр этишга — ёдга олишга буюрди ва бунинг учун энг афзал мукофотни ваъда қилди, бу мукофот — Ўзини зикр қилганларни Олий Даргоҳда, фаришталар ҳузурида мақташидир.Ва сўзу амалда Менга шукр қилинглар ва сизларга берган неъматларимни инкор қилманглар.يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلاةِ إِنَّ اللَّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ (153)153. Эй мўминлар, барча ишларингизда мусибатларга сабр қилиш ва гуноҳларни тарк қилиш билан, тоат-ибодат-ларда сабр-тоқатли бўлиш билан, қалб хотиржамлигига сабаб бўлувчи ва фаҳшу мункардан қайтарувчи намоз билан Аллоҳдан мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ Ўз ёрдами, тавфиқи ва тўғриликка йўллаши билан собирлар билан биргадир.Оятда Аллоҳнинг мўминлар билан, юқорида зикри ўтган ишларни тақозо этувчи хос биргалигининг исботи бор. Аммо, Унинг барча нарсани билиб, хабардор бўлиб туришини тақозо этувчи умумий равишдаги биргалиги барча халқларга омдир.وَلا تَقُولُوا لِمَنْ يُقْتَلُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَمْوَاتٌ بَلْ أَحْيَاءٌ وَلَكِنْ لا تَشْعُرُونَ (154)154. Эй мўминлар, Аллоҳ йўлида мужоҳид бўлиб ўлди-рилган кишилар ҳақида «Улар ўликлар», деб айтманглар. Йўқ, улар қабрларида ўзларига хос бўлган, қандайлигини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган ҳаёт билан ҳаёт-дирлар, лекин сизлар буни сезмайсизлар.Бу оятда қабрдаги неъматларга далил бордир.وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِنْ الْخَوْفِ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِنْ الأَمْوَالِ وَالأَنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرْ الصَّابِرِينَ (155)155. Албатта, Биз сизларни бирмунча хавф-хатар ва очлик билан, молларнинг — топиш қийинлашиши ёки қўлдан кетиши сабабли — камайиши, жонларнинг — ўлиш ёки Аллоҳ йўлида шаҳид бўлиш билан — камайиши, мевалар ва дон-дунларнинг — камҳосиллик ёки бузилиш орқали — камайиши билан имтиҳон қиламиз. Эй Пайғам-бар, шу каби синов-имтиҳонларга сабр қилувчи кишиларга дунё ва охиратда уларни хурсанд қилувчи яхши оқибатлар билан хушхабар беринг.الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ (156)156. У собир зотларнинг белгилари шундайки, агар уларга бирор мусибат етса: «Албатта биз Аллоҳнинг қуллари ва бандаларимиз, Унинг тадбири ва тасарруфи остидамиз, У бизга Ўзи истаган ишини қилади, албатта биз ўлиш билан, сўнгра ҳисоб-китоб ва жазо-мукофот учун қайта тирилиш билан Унинг ҳузурига қайтувчимиз», дейдилар.أُوْلَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُهْتَدُونَ (157)157. У собир зотлар учун Роббилари тарафидан мақтов ва раҳмат бордир ва ўшалар тўғриликка йўлланган кишилардир.إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ فَمَنْ حَجَّ الْبَيْتَ أَوْ اعْتَمَرَ فَلا جُنَاحَ عَلَيْهِ أَنْ يَطَّوَّفَ بِهِمَا وَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْراً فَإِنَّ اللَّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ (158)158. Албатта Сафо ва Марва — Каъбанинг кунчиқиш томонидаги икки кичик тоғ — Аллоҳнинг динининг зоҳир белгиларидан бўлиб, Аллоҳ бандаларига шу икки тоғ ўртасида саъй қилиш (етти марта бориб-келиш)ни ибодат ўлароқ машруъ қилди. Энди ким ҳаж ё умра қилиш мақсадида Каъбага келса, бу икки тоғ ўртасида саъй қилишида у учун ҳеч қандай гуноҳ йўқдир, аксинча, бундай қилиш унга вожибдир. Ким тоат-ибодатларни ўз истак-ихтиёри билан, Аллоҳга ихлос билан адо этса, албатта, Аллоҳ таоло озгина амалга улкан ажру савоблар берувчи Шокирдир, бандаларининг амалларини яхши билувчи Зотдир, улардан ҳеч бирини зое қилмайди, ҳеч бир кишининг заррача ҳам ҳаққини кеткизмайди.إِنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنزَلْنَا مِنْ الْبَيِّنَاتِ وَالْهُدَى مِنْ بَعْدِ مَا بَيَّنَّاهُ لِلنَّاسِ فِي الْكِتَابِ أُوْلَئِكَ يَلْعَنُهُمْ اللَّهُ وَيَلْعَنُهُمْ اللاَّعِنُونَ (159)159. Албатта, Биз туширган, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлигига ва у олиб келган диннинг ҳақлигига далил бўлувчи очиқ-равшан оят-аломатларни Биз Таврот ва Инжилда одамларга кўрсатиб қўйганимиздан сўнг яширадиган кимсалар — улар яҳуд руҳонийлари ва насоро олимлари ва улардан бошқа Аллоҳ нозил қилган нарсаларни яширадиган кимсалардир — ана ўшаларни Аллоҳ Ўз раҳматидан қувади ва барча халқлар уларга лаънат ўқийдилар.إِلاَّ الَّذِينَ تَابُوا وَأَصْلَحُوا وَبَيَّنُوا فَأُوْلَئِكَ أَتُوبُ عَلَيْهِمْ وَأَنَا التَّوَّابُ الرَّحِيمُ (160)160. Фақат Аллоҳга тавба қилиб, гуноҳларидан қайтган, ўзлари бузган нарсани тузатган ва ўзлари яшириб келган нарсаларни баён қилган кишилар — ана ўшаларнинг тавбаларини қабул қиламан ва уларни мағфиратим билан мукофотлайман. Мен тавба қилган бандаларимнинг тавба-ларини қабул қилувчи ва уларга раҳмли Зотдирман, зеро уларни тавбага муваффақ қилдим ва тавбани улардан қабул қилдим.إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَمَاتُوا وَهُمْ كُفَّارٌ أُوْلَئِكَ عَلَيْهِمْ لَعْنَةُ اللَّهِ وَالْمَلائِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ (161)161. Албатта, кофир бўлиб, ҳақни яширган ва то ўлгунча шу ҳолда давом этиб, кофир ҳолда ўлган кимсалар — ана ўшаларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонлар-нинг лаънати бўлгай.خَالِدِينَ فِيهَا لا يُخَفَّفُ عَنْهُمْ الْعَذَابُ وَلا هُمْ يُنظَرُونَ (162)162. Улар лаънат ва дўзахда мангу қолгайлар, улардан азоб енгиллатилмас ва уларга узр баён қилишларига қараб муҳлат берилмас.وَإِلَهُكُمْ إِلَهٌ وَاحِدٌ لا إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الرَّحْمَنُ الرَّحِيمُ (163)163. Эй одамлар, сизларнинг илоҳингиз Ўз зотида, исми ва сифатларида, феълларида ва халқларнинг Унга қулчилик қилишларида ягона бўлган Ёлғиз Илоҳдир, Ундан ўзга ҳақ маъбуд йўқдир, У ўз зотида ва феълларида барча махлу-қотга раҳм қилиш сифати билан сифатланган Раҳмон ва мўминларни хос раҳмат қилувчи Раҳиймдир.إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَالْفُلْكِ الَّتِي تَجْرِي فِي الْبَحْرِ بِمَا يَنفَعُ النَّاسَ وَمَا أَنزَلَ اللَّهُ مِنْ السَّمَاءِ مِنْ مَاءٍ فَأَحْيَا بِهِ الأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا وَبَثَّ فِيهَا مِنْ كُلِّ دَابَّةٍ وَتَصْرِيفِ الرِّيَاحِ وَالسَّحَابِ الْمُسَخَّرِ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ لآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَعْقِلُونَ (164)164. Албатта, осмонларни юксаклик ва кенгликлари билан, Ерни тоғлари, текисликлари ва денгизлари билан яратилишида, кеча ва кундузнинг узайиб-қисқариши, қоронғулик ва ёруғлик билан ўзгариб туришида ва бири иккинчиси ортидан кетма-кет келишида, одамларга фойдали бўлган нарсаларни ўз устига ортиб денгизларда юрувчи кемаларда, Аллоҳ осмондан ёғдирган ва у билан Ерга ҳаёт бахш этиб, уни тап-тақир ўлик ҳолидан ям-яшил гўзал ҳолга келтирган сувда, Аллоҳ таоло Ер юзида тарқат-ган ҳар турли ҳаракатланувчи жонзотларда, У сизларга неъмат қилиб, шамолларни эстириб ва йўналтириб қўйи-шида, осмон ва Ер ўртасида бўйсундириб қўйилган булут-ларда — мана шу айтилган далолатларнинг барчасида далил-ҳужжатларни англайдиган ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ягоналиги ва ибодатга сазовор Ягона Зот эканига бўлган далилларни тушунадиган кишилар учун Аллоҳнинг ягоналиги ва неъматларининг буюклигига оят-аломатлар бордир.وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَتَّخِذُ مِنْ دُونِ اللَّهِ أَندَاداً يُحِبُّونَهُمْ كَحُبِّ اللَّهِ وَالَّذِينَ آمَنُوا أَشَدُّ حُبّاً لِلَّهِ وَلَوْ يَرَى الَّذِينَ ظَلَمُوا إِذْ يَرَوْنَ الْعَذَابَ أَنَّ الْقُوَّةَ لِلَّهِ جَمِيعاً وَأَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعَذَابِ (165)165. Шунча қатъий далил-ҳужжатлар бўлгани ҳолда, одамлардан бир гуруҳи Аллоҳдан ўзгаларни илоҳ, бут-санам ва дўст тутиб, уларни Аллоҳга тенг кўришади ва уларга Аллоҳдан ўзга ҳеч кимга лойиқ бўлмайдиган муҳаббат, таъзим ва итоатни кўргизишади. Мўминларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббати эса ўша кофир кимсаларнинг Аллоҳга ва ўз олиҳаларига бўлган муҳаббатидан кучлироқ-дир. Чунки, мўминлар бор муҳаббатларини холис Аллоҳ учун қилдилар, анавилар эса муҳаббатда ўзгаларни Аллоҳга шерик қилишди. Агар бу дунёда ширк келтириш билан ўз жонларига зулм қилган кимсалар охират азобини кўрган пайтларида Аллоҳ барча куч-қудратнинг ягона эгаси эканини ва Аллоҳни ўта азоби қаттиқ Зот эканини билганларида эди, асло Аллоҳдан ўзгаларни илоҳ тутмаган ва Ундан ўзгаларга сиғинмаган бўлар эдилар.إِذْ تَبَرَّأَ الَّذِينَ اتُّبِعُوا مِنْ الَّذِينَ اتَّبَعُوا وَرَأَوْا الْعَذَابَ وَتَقَطَّعَتْ بِهِمْ الأَسْبَابُ (166)166. Охират азобини кўрган пайтларида (дунёда) эргашилган бошлиқлар ширкда ўзларига эргашган кимса-лардан безор бўлишади ва улар ўртасини дунёда боғлаб турган қариндошлик, тобеълик, диндошлик каби барча алоқалар узилади.وَقَالَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا لَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَتَبَرَّأَ مِنْهُمْ كَمَا تَبَرَّءُوا مِنَّا كَذَلِكَ يُرِيهِمْ اللَّهُ أَعْمَالَهُمْ حَسَرَاتٍ عَلَيْهِمْ وَمَا هُمْ بِخَارِجِينَ مِنْ النَّارِ (167)167. (Дунёда) уларга эргашиб юрган кишилар: «Оҳ, кошки биз учун дунёга қайтиш ва бу бошлиқлардан худди улар бугун биздан безорлик эълон қилишаётганидек безорлик эълон қилиш имкони бўлса эди», дейишади. Аллоҳ таоло қиёмат куни уларга Ўзининг қаттиқ азобини кўрсатгани каби, ботил амалларини ҳам ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар абадул-абад дўзахдан чиқмаслар.يَا أَيُّهَا النَّاسُ كُلُوا مِمَّا فِي الأَرْضِ حَلالاً طَيِّباً وَلا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُبِينٌ (168)168. Эй одамлар, Аллоҳнинг сизлар учун ерда ҳалол қилиб қўйган ризқидан енглар, у нопок бўлмаган тоза ва зарари бўлмаган фойдали (ризқ)дир. Сизлар ҳалол ва ҳаром қилишда, бидъат ва маъсиятларда шайтоннинг йўлларига эргашманглар. Зотан, у сизларга адовати очиқ-ойдин бўл-ган душмандир.  إِنَّمَا يَأْمُرُكُمْ بِالسُّوءِ وَالْفَحْشَاءِ وَأَنْ تَقُولُوا عَلَى اللَّهِ مَا لا تَعْلَمُونَ (169)169. Шайтон сизларни фақат ўзингизга ёмонлиги тегадиган қабиҳ ва жирканч гуноҳларга, ҳалолни ҳаром қилиш ва шу каби ишларни илмсиз равишда Аллоҳ номидан гапиришга буюради.وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ اتَّبِعُوا مَا أَنزَلَ اللَّهُ قَالُوا بَلْ نَتَّبِعُ مَا أَلْفَيْنَا عَلَيْهِ آبَاءَنَا أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لا يَعْقِلُونَ شَيْئاً وَلا يَهْتَدُونَ (170)170. Мўминлар залолат аҳлига насиҳат қилиб: «Аллоҳ нозил қилган Қуръон ва ҳидоятга эргашинглар» дейишса, улар ўз мушрик ота-боболарига кўр-кўрона эргашишда давом этишиб: «Йўқ, биз сизларнинг динингизга эргаш-маймиз, балки ота-боболаримизни нимада топган бўлсак, шунга эргашамиз», дейишади. Ота-боболари гарчи Аллоҳ шаънида ҳеч нарсани англамаган ва ҳидоятга эргашмаган бўлсалар ҳам, уларга эргашаверадиларми?!وَمَثَلُ الَّذِينَ كَفَرُوا كَمَثَلِ الَّذِي يَنْعِقُ بِمَا لا يَسْمَعُ إِلاَّ دُعَاءً وَنِدَاءً صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ فَهُمْ لا يَعْقِلُونَ (171)171. Кофирларнинг ва уларни иймон ва ҳидоятга чорловчиларнинг сифати (белгиси) худди чорва ҳайвон-ларига қичқириб, ҳайдайдиган чўпон сифатдурки, ҳайвон-лар унинг сўзларининг маъносини тушунмайди, фақат овоз ва чақириқнигина эшитади. Ўша кофирлар қулоқларини ҳақни эшитишдан тўсиб олган кар, тилларини ҳақни айтишдан тийган соқов, кўзлари ҳақнинг очиқ-равшан далилларини кўрмайдиган кўрдирлар, улар ақлларини ўзларига фойдали нарсага ишлатмайдилар.يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ وَاشْكُرُوا لِلَّهِ إِنْ كُنتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ (172)172. Эй мўминлар, Биз сизларга ризқ қилиб берган ҳалол ва лаззатли таомлардан истеъмол қилинглар, покиза нарсаларни ҳаром ва нопок нарсаларни ҳалол қилиб оладиган кофирлардек бўлманглар, агар чиндан ҳам Аллоҳнинг амрларига бўйсунувчи, эшитиб, итоат этувчи ва ёлғиз Унинг Ўзигагина ибодат қилувчи бўлсангиз, Аллоҳ-нинг сизларга ато этган улкан неъматларига дилларингиз, тилларингиз ва бадан аъзоларингиз билан шукроналик адо этинглар. إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمْ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللَّهِ فَمَنْ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلا عَادٍ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ (173) 173. Аллоҳ сизларга шаръий йўл билан сўйилмаган ўлимтик, оқизилган қон, тўнғиз гўшти ва Аллоҳдан ўзгасига атаб сўйилган ҳайвонлар каби ўзингиз учун зарарли бўлган нарсаларнигина ҳаром қилди. Аллоҳ сизларга Ўз фазли марҳамати билан мазкур ҳаром нарса-ларни мажбурлик ҳолида ейишга рухсат берди. Кимни шу ҳаром нарсалардан бирортасини ейишга зарурат мажбур қилса, заруратдан ортиқчасини ейиш билан зулм қилмаган ҳолда ва рухсат берилган ҳад-ҳудуддан ўтмаган ҳолда еса, у учун гуноҳ йўқдир. Албатта, Аллоҳ бандаларини кечи-рувчи, уларга меҳрибон Зотдир.إِنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنزَلَ اللَّهُ مِنْ الْكِتَابِ وَيَشْتَرُونَ بِهِ ثَمَناً قَلِيلاً أُوْلَئِكَ مَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ إِلاَّ النَّارَ وَلا يُكَلِّمُهُمْ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلا يُزَكِّيهِمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ (174)174. Албатта, Аллоҳ Ўз китобларида нозил қилган, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг белгилари ва бошқа шу каби ҳақиқатларни яширадиган ва бунинг эвазига арзимас дунё матосидан бирон нарсани қўлга киритишга интиладиган кимсалар — ана ўшалар қоринларига ловул-лаб турган дўзах ўтинигина емоқдалар. Аллоҳ ғазаб қилиб, қиёмат куни уларга сўзламайди, уларни гуноҳ ва куфр-ларидан покламайди, уларга аламли азоб бордир.أُوْلَئِكَ الَّذِينَ اشْتَرَوْا الضَّلالَةَ بِالْهُدَى وَالْعَذَابَ بِالْمَغْفِرَةِ فَمَا أَصْبَرَهُمْ عَلَى النَّارِ (175)175. Мана шу сифатлар эгаси бўлган у кимсалар ҳидоят ўрнига залолатни, Аллоҳнинг мағфирати ўрнига Унинг азобини алмаштириб олдилар. Дўзах аҳлининг ишларини қилганлари сабабли энди дўзах ўтига мунча ҳам сабр-тоқатли бўлмасалар-а!!Аллоҳ таоло уларнинг бундай ишларга журъат қилиш-ларидан ажабланиб: «Эй одамлар, уларнинг журъатларидан ва дўзахга гирифтор бўлиб, унинг аланга-оташига қандай сабр-тоқат қилишларидан ажабланинглар», демоқда. Бу эса уларни хорлаш ва қадрларини пасайтириш учун айтилган сўздир.ذَلِكَ بِأَنَّ اللَّهَ نَزَّلَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُوا فِي الْكِتَابِ لَفِي شِقَاقٍ بَعِيدٍ (176)176. Улар сазовор бўлган бу азоб Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбарларига нозил қилган, очиқ-равшан ҳақни ўз ичига олган китобларига кофир бўлишгани сабаблидир. Китобда ихтилоф қилган ва баъзисига иймон келтириб, баъзисини инкор қилган кимсалар тўғрилик ва ҳақдан жуда ҳам узоқда ва чуқур талашиб-тортишувдадир.لَيْسَ الْبِرَّ أَنْ تُوَلُّوا وُجُوهَكُمْ قِبَلَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ وَلَكِنَّ الْبِرَّ مَنْ آمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَالْمَلائِكَةِ وَالْكِتَابِ وَالنَّبِيِّينَ وَآتَى الْمَالَ عَلَى حُبِّهِ ذَوِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَالسَّائِلِينَ وَفِي الرِّقَابِ وَأَقَامَ الصَّلاةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَالْمُوفُونَ بِعَهْدِهِمْ إِذَا عَاهَدُوا وَالصَّابِرِينَ فِي الْبَأْسَاءِ وَالضَّرَّاءِ وَحِينَ الْبَأْسِ أُوْلَئِكَ الَّذِينَ صَدَقُوا وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُتَّقُونَ (177)177. Аллоҳ таоло наздида яхшилик — агар у Аллоҳнинг амри ва шариатидан келиб чиққан бўлмаса — намозда шарқ ё ғарб томонга юзланишда эмас, балки барча яхшилик Аллоҳга иймон келтирган ва Уни Ягона ва шериксиз маъбуд деб тасдиқлаган, қайта тирилиш ва Жазо кунига, барча фаришталарга, Аллоҳ томонидан туширилган барча китобларга, барча пайғамбарларга ҳеч бирини фарқламасдан иймон келтирган ва молни — ўзи қаттиқ яхши кўргани ҳолда — қариндошларга, балоғат ёшига етмасдан оталаридан ажралиб қолган муҳтож етимларга, муҳтожлик қийнаган фақир-мискинларга, аҳли-оиласи ва мол-мулкидан узоқда юрган муҳтож мусофирларга, кучли эҳтиёж важидан сўранишга мажбур бўлган сўровчиларга берган ҳамда қул ва асирларни озод қилишга сарфлаган, намозни тўкис адо этган, фарз закотни берган, аҳдларига вафо қиладиган, фақирлик ва касаллик ҳолларида ва оғир жанг пайтларида сабр қилган кишиларнинг иймонидир. Мазкур сифатлар билан сифатланувчи кишилар иймон-ларида содиқ бўлган кишилардир ва ўшалар Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, Унинг маъсиятларидан тийилувчи киши-лардир.يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمْ الْقِصَاصُ فِي الْقَتْلَى الْحُرُّ بِالْحُرِّ وَالْعَبْدُ بِالْعَبْدِ وَالأُنثَى بِالأُنثَى فَمَنْ عُفِيَ لَهُ مِنْ أَخِيهِ شَيْءٌ فَاتِّبَاعٌ بِالْمَعْرُوفِ وَأَدَاءٌ إِلَيْهِ بِإِحْسَانٍ ذَلِكَ تَخْفِيفٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَرَحْمَةٌ فَمَنْ اعْتَدَى بَعْدَ ذَلِكَ فَلَهُ عَذَابٌ أَلِيمٌ (178)178. Эй Аллоҳга иймон келтириб, Унинг элчисини тасдиқлаган ва Унинг шариатига амал қилган кишилар, Аллоҳ сизларга қасддан бировни ўлдирган кишини ўлдириш орқали қасос олишни фарз қилди ва бунда тенгликни шарт қилди. Яъни, озод муқобилига озодни, қул муқобилига қулни, аёл муқобилига аёлни қатл этилади. Мақтулнинг валийси (яъни, ўлдирилган кишининг эгалари) олижаноблик қилиб, қотилни афв қилиш ва хун пули олиш билан кифояланишни истаса, ҳар икки тараф чиройли хулқни лозим тутсин, валий хун пулини қўполлик ва қаттиқликсиз талаб қилсин, қотил эса яхшилик билан — кечиктирмай ва камайтирмай берсин. Хун пули олиб туриб афв қилиш Роббингиз томонидан сизларга ато этилган енгиллик ва меҳрибонликдир, чунки бунда қулайлик ва фойдаланиш бор. Энди ким қотилдан хун пули олиб, афв қилгандан кейин ҳам уни ўлдирса, у учун бу дунёда ундан қасос олиб ўлдирилиш билан ёки охиратда дўзах азоби билан қаттиқ азоб бордир.وَلَكُمْ فِي الْقِصَاصِ حَيَاةٌ يَا أُوْلِي الأَلْبَابِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (179)179. Сизлар учун қасосни машруъ ва ижро қилишда хотиржам ҳаёт кечириш бордир эй соғлом ақл эгалари! Шояд доимо Аллоҳга итоат этиб, Ундан тақво қилсан-гизлар.كُتِبَ عَلَيْكُمْ إِذَا حَضَرَ أَحَدَكُمْ الْمَوْتُ إِنْ تَرَكَ خَيْراً الْوَصِيَّةُ لِلْوَالِدَيْنِ وَالأَقْرَبِينَ بِالْمَعْرُوفِ حَقّاً عَلَى الْمُتَّقِينَ (180)180. Сизлардан бирингизга ўлим аломатлари ҳозир бўлиб, унинг дастлабки белгилари кўриниб қолганида — агар ортидан мол қолдириб кетаётган бўлса — Аллоҳ унга молининг бир қисмини ота-она ва қариндошларига адолат-ли равишда — яъни, камбағалини қолдириб, бойига васият қилмаган ҳолда ёки молининг учдан биридан ортиғини васият қилмаган ҳолда — васият қилишини фарз қилди. Ва бу Аллоҳдан қўрқувчи тақво аҳли амал қиладиган собит-ўзгармас ҳақдир.Бу ҳукм Аллоҳ таоло ҳар бир ворисга ўз ҳаққини аниқ белгилаб берган мерос оятлари нозил бўлишидан илгари бўлган эди.فَمَنْ بَدَّلَهُ بَعْدَمَا سَمِعَهُ فَإِنَّمَا إِثْمُهُ عَلَى الَّذِينَ يُبَدِّلُونَهُ إِنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيمٌ (181)181. Кимда-ким вафот этган кишининг васиятини унинг вафотидан олдин ўзидан эшитиб туриб, кейин уни ўзгар-тирса, гуноҳи ўша ўзгартирган кишилар зиммасигадир. Албатта, Аллоҳ сизларнинг васиятларингиз ва гап-сўзла-рингизни эшитувчи ва дилларингиздаги ҳақ ва адолатга ёки жабр-зулмга бўлган мойилликни яхши билувчи ва шунга яраша жазо-мукофот берувчи Зотдир. فَمَنْ خَافَ مِنْ مُوصٍ جَنَفاً أَوْ إِثْماً فَأَصْلَحَ بَيْنَهُمْ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ (182)182. Ким васият қилувчи киши томонидан васиятида қасддан ёки билмаган ҳолда ҳақдан четланиш содир бўлга-нини билса ва васият қилувчига адолатли бўлишни насиҳат қилса, ёки бунинг имкони бўлмаса ва кейин ҳақдор тарафлар ўртасида ислоҳ қилиб, васиятни шариатга мувофиқ томонга ўзгартирса, у учун бу ишида гуноҳ йўқдир. Албатта, Аллоҳ бандаларини кечирувчи ва уларга раҳмли Зотдир. يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمْ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (183)183. Эй Аллоҳ ва Расулини тасдиқ қилган ва Аллоҳнинг шариатига амал қилган кишилар, тақволи бўлишингиз ва ягона Аллоҳга ибодат ва итоат қилиш билан ўзингизни гуноҳлардан тўсишингиз учун Аллоҳ сизлардан аввал ўтган умматларга фарз қилгани каби сизларга ҳам рўза тутишни фарз қилди. أَيَّاماً مَعْدُودَاتٍ فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضاً أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ فَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْراً فَهُوَ خَيْرٌ لَهُ وَأَنْ تَصُومُوا خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنتُمْ تَعْلَمُونَ (184)184. Аллоҳ сизларга саноқли кунлар, яъни Рамазон ойи рўзасини фарз қилди. Энди сизлардан ким рўза тутиш оғирлик қиладиган касал бўлса ёки мусофир бўлса, рўза тутмаслиги мумкин ва тутмаган кунлари ўрнига худди ўшанча кун бошқа вақт рўза тутиб бериши унинг зиммасига вожиб бўлади. Қийналиб рўза тутадиган ва рўзанинг оғирлигини кўтаролмайдиганлар — масалан, кексалар ва тузалишидан умид бўлмаган касаллар — рўза тутмаган ҳар куни учун фидя (тўлов) сифатида бир мискинга таом беришлари лозим. Ким ихтиёрий равишда фидя миқдорини ошириб берса, ўзи учун яхшидир. Агар рўзанинг Аллоҳ ҳузуридаги фазли нақадар улуғлигини билсангиз, оғирликни кўтариб бўлса-да рўза тутишла-рингиз фидя бергандан кўра ўзингиз учун яхшироқдир. شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنْ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمْ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ وَمَنْ كَانَ مَرِيضاً أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمْ الْيُسْرَ وَلا يُرِيدُ بِكُمْ الْعُسْرَ وَلِتُكْمِلُوا الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ (185)185. (У кунлар) Рамазон ойидирки, ушбу ойнинг Қадр кечасида Аллоҳ таоло Қуръонни одамларни ҳаққа йўллаши учун нозил қилишни бошлади, унда (Қуръонда) Аллоҳнинг ҳидоятига ва ҳақ билан ботил ўртасини ажратишга очиқ-равшан далиллар бор. Энди сизлардан қай бирингиз ушбу ойга соғлом ва муқим ҳолда ҳозир бўлса, унинг кундуз-ларида рўза тутсин. Бемор ва мусофир кишиларга рўза тутмасликка рухсат берилади, бироқ, кейинроқ ўшанча кунлар миқдорича қазосини тутиб берадилар. Аллоҳ ўз қонун-қоидаларида сизларга енгиллик ва қулайликни истайди, У сизларга қийинчилик ва машаққат бўлишини истамайди. Бу рўза тутиладиган кунлар саноғини тўлдири-шингиз ва рўзани ийд ал-фитр (рамазон ҳайти) кунида Аллоҳга такбирлар айтиб тугатишингиз ва сизларни ҳидоятлаб қўйгани учун Уни улуғлашингиз учун ҳамда сизларга инъом этган ҳидоят, тавфиқ ва енгилликлар учун Унга шукроналик бажо келтиришингиз учундир.وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِي فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ (186)186. Эй Пайғамбар, бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, сиз уларга айтингки, Мен уларга яқинман, дуо қилувчи Менга дуо қилса, уни ижобат қиламан. Бас, улар Менинг буйруқ ва қайтариқларимга итоат қилсинлар, Менга иймон келтирсинлар, шоядки дин ва дунёларида ўзлари учун фойдали бўлган ишларга йўллансалар.Ушбу оятда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларига Ўзининг улуғлигига лойиқ бўлган яқинлик билан яқин экани хабарини бермоқда.أُحِلَّ لَكُمْ لَيْلَةَ الصِّيَامِ الرَّفَثُ إِلَى نِسَائِكُمْ هُنَّ لِبَاسٌ لَكُمْ وَأَنْتُمْ لِبَاسٌ لَهُنَّ عَلِمَ اللَّهُ أَنَّكُمْ كُنتُمْ تَخْتَانُونَ أَنفُسَكُمْ فَتَابَ عَلَيْكُمْ وَعَفَا عَنْكُمْ فَالآنَ بَاشِرُوهُنَّ وَابْتَغُوا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَكُمْ وَكُلُوا وَاشْرَبُوا حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَكُمْ الْخَيْطُ الأَبْيَضُ مِنْ الْخَيْطِ الأَسْوَدِ مِنْ الْفَجْرِ ثُمَّ أَتِمُّوا الصِّيَامَ إِلَى اللَّيْلِ وَلا تُبَاشِرُوهُنَّ وَأَنْتُمْ عَاكِفُونَ فِي الْمَسَاجِدِ تِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ فَلا تَقْرَبُوهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ آيَاتِهِ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ (187)187. Аллоҳ сизларга Рамазон кечаларида аёлларингизга қўшилишни ҳалол қилди, улар сизлар учун сатр (ёпқич) ва ҳифзу ҳимоя, сизлар улар учун сатр ва ҳифзу ҳимоясизлар. Аллоҳ билдики, сизлар Аллоҳнинг Рамазон кечаларида хуфтон намозидан кейин аёлларингизга қўшилишни ҳаром қилган ҳукмига хилоф қилиб, ўзларингизга хиёнат қилмоқдасиз, — бу ҳукм Исломнинг аввалида эди, — бас, У тавбаларингизни қабул қилди ва сизларга бу хусусда кенглик-енгиллик берди, энди сизлар аёлларингиз билан қўшилаверинг ва Аллоҳ сизларга тақдир қилган фарзанд-зурриётни талаб қилаверинг, субҳи содиқ кўриниб, тун қоронғулигидан тонг ёруғлиги ажралгунига қадар еб-ичаверинг, кейин то кун ботиб, оқшом бўлгунига қадар рўзани бузувчи нарсалардан тийилиш билан рўзангизни комил қилинг. Масжидларда эътикофда бўлган пайтин-гизда аёлларингиз билан қўшилмангиз ва қўшилишга олиб борувчи ишлардан тийилингиз, чунки, бундай ишлар эътикофни бузади (эътикоф — Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида маълум муддат масжидда ўтиришдир). Аллоҳ сизларга машруъ қилган ушбу ҳукмлар Унинг ҳалол ва ҳаром ўртасини ажратиб берувчи ҳад-ҳудудларидир, сизлар ҳаромга тушиб қолмаслик учун бу чегараларга яқинлашмангиз! Аллоҳ одамларга Ундан қўрқишлари ва тақво қилишлари учун Ўз оят ва ҳукмларини мана шундай очиқ-равшан баён қилади.

المرفقات

2

Бақара сурасининг тафсири ( 142-187 - оятлар )
Бақара сурасининг тафсири ( 142-187 - оятлар )