البحث

عبارات مقترحة:

الحكم

كلمة (الحَكَم) في اللغة صفة مشبهة على وزن (فَعَل) كـ (بَطَل) وهي من...

الآخر

(الآخِر) كلمة تدل على الترتيب، وهو اسمٌ من أسماء الله الحسنى،...

Бақара сурасининг тафсири 5 : ( 243-286 - оятлар )

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Бир гуруҳ олимлар ، Исмоил Муҳаммад Ёқуб
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات تفسير القرآن
Бақара сурасининг 243-286 - оятлари тафсири "Қуръоннинг енгил тафсири" китобидан таржима қилинган бўлиб, оятлар маънолари лўнда ва енгил тафсир қилингандир.

التفاصيل

Бақара сурасининг тафсири (243-286 - оятлар)  Бақара сурасининг тафсири (243-286 - оятлар)«ат-Тафсир ал-Муяссар» китобидан иқтибос[ الأوزبكي — Ўзбекча — Uzbek]Бир гуруҳ сара уламолар тайёрлаган—™Таржимон: Исмоил Муҳаммад ЯъқубМуҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шошийأَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ خَرَجُوا مِنْ دِيَارِهِمْ وَهُمْ أُلُوفٌ حَذَرَ الْمَوْتِ فَقَالَ لَهُمْ اللَّهُ مُوتُوا ثُمَّ أَحْيَاهُمْ إِنَّ اللَّهَ لَذُو فَضْلٍ عَلَى النَّاسِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لا يَشْكُرُونَ (243)243. Эй Пайғамбар, ўлатдан ё уруш туфайли қирилиб кетишдан қўрқиб, ўз ерлари ва уй-жойларидан қочиб чиқиб кетган мингларча кишининг ҳоли ҳикоясини билмадингиз-ми? Аллоҳ уларга: «Ўлинглар!», деди, Аллоҳнинг қадари-дан қочишларига уқубат ўлароқ барчаси ўша заҳоти ўлди. Кейин маълум бир муддат ўтганидан сўнг, белгиланган умрларини тўла яшашлари ва панд-насиҳат олиб, тавба қилишлари учун Аллоҳ таоло уларни тирилтирди. Албатта, Аллоҳ одамларга кўплаб неъматлар ато этувчи буюк фазлу карам Эгасидир. Лекин, аксар инсонлар Аллоҳнинг уларга қилган фазлу марҳаматларига шукр қилмайдилар.وَقَاتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيمٌ (244)244. Эй мусулмонлар, Аллоҳнинг динига ёрдам бериш учун кофирларга қарши урушинглар ва билингларки, албат-та Аллоҳ сўзларингизни эшитувчи, ният ва амалларингизни билувчи Зотдир.مَنْ ذَا الَّذِي يُقْرِضُ اللَّهَ قَرْضاً حَسَناً فَيُضَاعِفَهُ لَهُ أَضْعَافاً كَثِيرَةً وَاللَّهُ يَقْبِضُ وَيَبْسُطُ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ (245)245. Ажр истаб, Аллоҳ йўлида чиройли инфоқ-эҳсон қилувчи ким борки, Аллоҳ унга бир неча баробар қилиб, ҳисобсиз ажру-савоб ва гўзал мукофотлар қайтарса? Аллоҳ (ризқларни) тор ва кенг қилади. Сизлар қўрқмай инфоқ-эҳсон қилаверинглар, зотан Угина Раззоқдир, истаган бандаларининг ризқини торайтириб, истаганининг ризқини кенгайтиради. Бунда Унинг етук ҳикматлари бор. Ўлганин-гиздан сўнг ёлғиз Унга қайтариласиз ва Угина қилган амалларингизнинг жазо-ю мукофотини беради.أَلَمْ تَرَ إِلَى الْمَلإٍ مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنْ بَعْدِ مُوسَى إِذْ قَالُوا لِنَبِيٍّ لَهُمْ ابْعَثْ لَنَا مَلِكاً نُقَاتِلْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ قَالَ هَلْ عَسَيْتُمْ إِنْ كُتِبَ عَلَيْكُمْ الْقِتَالُ أَلاَّ تُقَاتِلُوا قَالُوا وَمَا لَنَا أَلاَّ نُقَاتِلَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَقَدْ أُخْرِجْنَا مِنْ دِيَارِنَا وَأَبْنَائِنَا فَلَمَّا كُتِبَ عَلَيْهِمْ الْقِتَالُ تَوَلَّوْا إِلاَّ قَلِيلاً مِنْهُمْ وَاللَّهُ عَلِيمٌ بِالظَّالِمِينَ (246) 246. Эй Пайғамбар, Мусо замонидан кейинги Бану Исроилдан бўлган зодагонлар ва аъёнларнинг ҳоли ҳикоя-сини билмадингизми? Ўшанда улар ўз пайғамбарларидан ўзларига бир подшоҳ тайин қилишни талаб қилиб, унинг бошчилигида Аллоҳ йўлида душманларига қарши жанг қилишларини айтишганида пайғамбар уларга: «Иш мен кутгандек бўлиб чиқса-чи, агар сизларга Аллоҳ йўлида жанг қилиш фарз қилинса, жанг қилмасаларингиз-чи?! Чунки, қўрқоқлик қилиб, жангдан қочиб кетишларингизга кўзим етиб турибди», деди. Улар пайғамбарнинг сўзини рад қилиб: «Бизни Аллоҳ йўлида жанг қилишдан тўсадиган қандай тўғоноқ бор экан, ҳолбуки душманларимиз бизни ўз диёрларимиздан қувиб чиқарган, қатл қилиб ва асирга олиб, бола-чақамиздан жудо қилган бўлса?!», дедилар. Аллоҳ уларга тайин қилган подшоҳ билан бирга жангга киришни фарз қилганида эса улар қўрқоқлик қилдилар ва Аллоҳнинг фазли билан собит турган озчиликдан ташқари ҳаммалари жангдан қочдилар. Аллоҳ аҳдларини бузувчи золимларни яхши билувчидир.وَقَالَ لَهُمْ نَبِيُّهُمْ إِنَّ اللَّهَ قَدْ بَعَثَ لَكُمْ طَالُوتَ مَلِكاً قَالُوا أَنَّى يَكُونُ لَهُ الْمُلْكُ عَلَيْنَا وَنَحْنُ أَحَقُّ بِالْمُلْكِ مِنْهُ وَلَمْ يُؤْتَ سَعَةً مِنْ الْمَالِ قَالَ إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَاهُ عَلَيْكُمْ وَزَادَهُ بَسْطَةً فِي الْعِلْمِ وَالْجِسْمِ وَاللَّهُ يُؤْتِي مُلْكَهُ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ (247)247. Пайғамбарлари уларга: «Аллоҳ талабларингизни ижобат қилиб, Толутни сизларга подшоҳ қилиб юборди, у сизлар истагандек, душманларингизга қарши сизларни жангга етаклайди», деди. Бану Исроил катталари: «Толут қандай бизга подшоҳ бўлсин, у бунга лойиқ эмас, чунки у на шоҳлар авлодидан ва на пайғамбарлик хонадонидан, бунинг устига унга кўп мол-мулк ҳам берилмаган. Подшоҳ-ликка биз ундан кўра лойиқроқмиз, чунки биз шоҳлар авлодидан ва пайғамбарлик хонадони вакилларимиз», дейишди. Пайғамбарлари деди: «Аллоҳ сизларга уни подшоҳ этиб танлади, У субҳанаҳу ва таоло бандаларининг ишларини билувчироқдир, У унга душманга қарши жиҳод қилиши учун зиёда илм ва жисмоний қувват ато этди. Аллоҳ мулклар эгасидир, Ўз мулкини истаган бандасига беради, Аллоҳ фазлу марҳамати кенг, ишларнинг моҳиятни яхши билувчи, ҳеч бир иш унга махфий бўлмаган Зотдир».وَقَالَ لَهُمْ نَبِيُّهُمْ إِنَّ آيَةَ مُلْكِهِ أَنْ يَأْتِيَكُمْ التَّابُوتُ فِيهِ سَكِينَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَبَقِيَّةٌ مِمَّا تَرَكَ آلُ مُوسَى وَآلُ هَارُونَ تَحْمِلُهُ الْمَلائِكَةُ إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَةً لَكُمْ إِنْ كُنتُمْ مُؤْمِنِينَ (248)248. Пайғамбарлари уларга деди: «Сизларга ичида Таврот бўлган, уни фаришталар кўтариб келадиган сандиқ-нинг келиши унинг подшоҳлиги аломатидир — бу сандиқ-ни душманлари улардан тортиб олган эди — унда Роббин-гиздан бўлган, ихлосли зотларнинг қалбларига сабот бахш этувчи хотиржамлик бордир, унда яна Мусо ва Ҳорун оиласидан қолган асо, лавҳ парчалари каби қолдиқлар бордир. Агар чиндан ҳам Аллоҳни ва пайғамбарларини тасдиқ қилувчи бўлсангиз, шубҳасиз, бу нарсада Толутнинг сизларга подшоҳ қилиб танланган эканига жуда катта далил-ҳужжат бордир».فَلَمَّا فَصَلَ طَالُوتُ بِالْجُنُودِ قَالَ إِنَّ اللَّهَ مُبْتَلِيكُمْ بِنَهَرٍ فَمَنْ شَرِبَ مِنْهُ فَلَيْسَ مِنِّي وَمَنْ لَمْ يَطْعَمْهُ فَإِنَّهُ مِنِّي إِلاَّ مَنْ اغْتَرَفَ غُرْفَةً بِيَدِهِ فَشَرِبُوا مِنْهُ إِلاَّ قَلِيلاً مِنْهُمْ فَلَمَّا جَاوَزَهُ هُوَ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ قَالُوا لا طَاقَةَ لَنَا الْيَوْمَ بِجَالُوتَ وَجُنُودِهِ قَالَ الَّذِينَ يَظُنُّونَ أَنَّهُمْ مُلاقُو اللَّهِ كَمْ مِنْ فِئَةٍ قَلِيلَةٍ غَلَبَتْ فِئَةً كَثِيرَةً بِإِذْنِ اللَّهِ وَاللَّهُ مَعَ الصَّابِرِينَ (249)249. Толут қўшинни имлоқларга қарши урушга олиб чиқар экан, уларга деди: «Мўминлар мунофиқлардан ажра-либ қолиши учун Аллоҳ йўлингиз устида келадиган бир дарё билан сизларнинг сабру чидамларингизни синаб кўрмоқчи. Ким шу дарё сувидан ичса, у мендан эмас ва мен билан бирга жиҳод қилишга ярамайди. Ким сувдан тотинмаса, у мендан. Чунки, у менинг амримга бўйсинувчи ва жиҳодга яроқлидир. Магар, чидолмасдан бир ҳовуч-ярим ҳовуч ичиб қўйган кишига маломат йўқдир». Дарё бўйига етиб келишгач, ҳаммалари сувга қараб интилишди ва тўйиб-тўйиб сув ичишди, фақат озчилик кишиларгина иссиқ ва ташналикка сабр қилиб, бир ҳовучгина сув билан кифояланишди. Итоатсиз кишилар шу ҳолда ажралиб, орқада қолиб кетишди. Толут иймон келтирган кишилар билан бирга дарёдан ўтиб — улар уч юз ўндан кўпроқ киши эди — душманга рўбарў келишгач, улар душман қўшини-нинг кўплигини ва куч-қудратини кўриб: «Бугун Жолут ва унинг қудратли қўшинига бизнинг кучимиз етмайди», дейишди. Аллоҳга рўбарў келишга аниқ ишонган кишилар биродарларига Аллоҳни ва Унинг куч-қудратини эслатиб: «Қанчадан-қанча иймонли ва сабрли бўлган камсонли жамоатлар Аллоҳнинг изни ва амри билан кўпсонли кофир ва золим гуруҳлар устидан ғолиб келган. Аллоҳ Ўз тавфи-қи, ёрдами ва чиройли ажру-савоблари билан собирлар билан биргадир», дедилар.وَلَمَّا بَرَزُوا لِجَالُوتَ وَجُنُودِهِ قَالُوا رَبَّنَا أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْراً وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ (250)250. Жолут ва унинг қўшини қаршисига чиқиб. хавф-хатар кўламини ўз кўзлари билан кўргач, Аллоҳга ёлвориб: «Эй Роббимиз, қалбларимизга чўнг сабру матонат ёғдир-гин, қадамларимизни саботли ва душманга йўлиққанда уруш даҳшатларидан қочмайдиган залворли қилгин, бизга кофирлар устидан Ўз мададинг ва қўллаб-қувватлашинг билан нусрат бергин», деб дуо-илтижолар қилдилар.فَهَزَمُوهُمْ بِإِذْنِ اللَّهِ وَقَتَلَ دَاوُودُ جَالُوتَ وَآتَاهُ اللَّهُ الْمُلْكَ وَالْحِكْمَةَ وَعَلَّمَهُ مِمَّا يَشَاءُ وَلَوْلا دَفْعُ اللَّهِ النَّاسَ بَعْضَهُمْ بِبَعْضٍ لَفَسَدَتْ الأَرْضُ وَلَكِنَّ اللَّهَ ذُو فَضْلٍ عَلَى الْعَالَمِينَ (251)251. Аллоҳнинг изни билан уларни мағлуб этдилар ва Довуд — алайҳиссалом — золимлар йўлбошчиси Жолутни ўлдирди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло Довудга подшоҳлик ва Бану Исроил қавмига пайғамбарликни ато этди, унга Ўзи истаган илмларни ўргатди. Аллоҳ иймон ва тоат-ибодат аҳли бўлган айрим инсонлар билан ширк ва маъсият аҳли бўлган бошқа айрим инсонларни даф қилиб турмаганида, куфрнинг ғалабаси, туғён ва маъсият аҳлининг кучайиши сабабли Ер юзи фасодга тўларди. Лекин, Аллоҳ барча махлуқотига фазлу карам соҳибидир.تِلْكَ آيَاتُ اللَّهِ نَتْلُوهَا عَلَيْكَ بِالْحَقِّ وَإِنَّكَ لَمِنْ الْمُرْسَلِينَ (252)252. Булар Аллоҳнинг оятлари, далил-ҳужжатларидир, Биз уларни сизга — эй Пайғамбар — ҳаққирост ҳикоя қилмоқдамиз. Ва албатта, сиз рост пайғамбарлардансиз.Учинчи жузъتِلْكَ الرُّسُلُ فَضَّلْنَا بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ مِنْهُمْ مَنْ كَلَّمَ اللَّهُ وَرَفَعَ بَعْضَهُمْ دَرَجَاتٍ وَآتَيْنَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ الْبَيِّنَاتِ وَأَيَّدْنَاهُ بِرُوحِ الْقُدُسِ وَلَوْ شَاءَ اللَّهُ مَا اقْتَتَلَ الَّذِينَ مِنْ بَعْدِهِمْ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَتْهُمْ الْبَيِّنَاتُ وَلَكِنْ اخْتَلَفُوا فَمِنْهُمْ مَنْ آمَنَ وَمِنْهُمْ مَنْ كَفَرَ وَلَوْ شَاءَ اللَّهُ مَا اقْتَتَلُوا وَلَكِنَّ اللَّهَ يَفْعَلُ مَا يُرِيدُ (253)253. Аллоҳ ўша улуғ пайғамбарларнинг баъзиларини баъзиларидан Ўзи миннат-марҳамат қилиб ато этган фазилатларига кўра афзал қилди. Улар ичида Аллоҳ бевосита сўзлаган, Мусо ва Муҳаммад — алайҳимас-салоту вас-салом — каби пайғам-барлар бор. (Бу оятда Аллоҳ азза ва жаллага калом (сўзлаш) сифатини Унинг улуғлигига лойиқ тарзда исбот қилиш бор).Улар ичида Аллоҳ олий даражаларга юксалтирган пайғамбарлар бор, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатлари бутун инсониятга умумийлиги, сўнгги пайғам-бар бўлишлари, умматлари бошқа умматлардан афзал қилиниши ва бошқа жиҳатлардан олий даражаларга юксал-ганлари каби.Аллоҳ таоло Ийсо ибн Марям алайҳиссаломга очиқ далил-ҳужжатлар — Аллоҳнинг изни билан туғма кўрнинг кўзини очиш, Аллоҳнинг изни билан баданида песлик (оқлик) бўлганларни тузатиш, Аллоҳнинг изни билан ўлик-ларга жон бахш этишдек мўъжизалар ато этди. Ва уни Жибрийл алайҳиссалом билан қувватлади.Агар Аллоҳ уришмасликларини истаса, ушбу пайғам-барлардан кейин келган кишилар ўзларига далил-ҳужжат-лар келганидан сўнг уришмаган бўлардилар. Лекин, улар ичида ихтилоф содир бўлди ва баъзилари иймонда собитқадам қолган бўлса, баъзилари куфрда маҳкам туришди. Улар ўртасида бир-бири билан уришишга олиб борувчи ихтилоф содир бўлганидан сўнг, агар Аллоҳ хоҳласа уришмаган бўлардилар. Лекин, Аллоҳ истаган кишисини иймону тоатга муваффақ қилади ва истаган кишисини ёрдамсиз ташлаб, Унга осий ва кофир бўладиган қилиб қўяди. У Ўзи истаган ва ихтиёр этган ишини қилади. يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَنفِقُوا مِمَّا رَزَقْنَاكُمْ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَ يَوْمٌ لا بَيْعٌ فِيهِ وَلا خُلَّةٌ وَلا شَفَاعَةٌ وَالْكَافِرُونَ هُمْ الظَّالِمُونَ (254)254. Эй Аллоҳга иймон келтирган, пайғамбарини тасдиқлаган ва Унинг шариатига амал қилган кишилар, унда на олди-сотди, на ўзингизни Аллоҳнинг азобидан қутқариш учун пул-мол, на сизларни қутқариб оладиган ошна-оғайничилик ва на сизлардан азобни енгиллатиш қўлидан келадиган шафоатчи бўладиган кун — Қиёмат куни келмасидан туриб, Аллоҳ сизларга берган молларнинг закотини чиқаринглар, садақа ва инфоқ-эҳсон қилинглар. Кофирларгина Аллоҳнинг ҳад-ҳудудларидан тажовуз қилувчи золимлардир.اللَّهُ لا إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلا نَوْمٌ لَهُ مَا فِي السَّمَوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلاَّ بِمَا شَاءَ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضَ وَلا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ (255)255. Аллоҳ — илоҳлик ва маъбудликка Ўзидан бошқа ҳеч ким лойиқ бўлмайдиган Зотдир. У комил ҳаёт маъно-ларининг барчасига Ўз улуғлигига лойиқ бўлганидек эга бўлган Ҳай — Тирикдир, Қайюм — барча нарса устида қоимдир (бутун борлиқни бошқариб турувчи ва барча махлуқотининг тадбирини қилиб турувчидир). Уни на мудроқ, на уйқу олгай. Осмонлару ердаги барча нарса Унинг мулкидир. Унинг ҳузурида ҳеч ким бировни Унинг изнисиз шафоат қилишга журъат қилмас. Унинг билими бутун борлиқни — ўтмиши, ҳозири ва келажагини қамраб олгандир, халқларнинг олдиндаги келажак ишларини ҳам, ортдаги ўтмиш ишларини ҳам билади. Ҳеч ким Унинг илмидан Ўзи билдирган ва бохабар қилганидан бошқа нарсани била олмас. Унинг Курсиси осмонлару ерни қамраб олгандир. Курси Парвардигор жалла жалолуҳунинг қадамлари ўрнидир, унинг қандайлигини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Осмонлару ерни муҳофаза қилиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога оғирлик қилмайди. У Ўзининг зоти ва сифатлари билан барча махлуқотидан олийдир, олийлиги улуғлик ва буюклик сифатларининг барчасини ўзида жамлаган.Бу оят Қуръондаги энг улуғ оят бўлиб, «Оятул Курсий» деб аталади.لا إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ قَدْ تَبَيَّنَ الرُّشْدُ مِنْ الغَيِّ فَمَنْ يَكْفُرْ بِالطَّاغُوتِ وَيُؤْمِنْ بِاللَّهِ فَقَدْ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَى لا انفِصَامَ لَهَا وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ (256)256. Ушбу дин ғоят комил ва оят-аломатлари аниқ-равшан бўлганидан жизя тўлаб туришни истаган киши-ларни унга мажбурлаб киритишга эҳтиёж йўқ, далил-ҳужжатлар ҳақ ботилдан, ҳидоят залолатдан ажралиб турадиган даражада аниқ-равшандир. Ким Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган нарсаларнинг барчасини инкор қилса ва Аллоҳга иймон келтирса, у энг афзал йўл устида собит-қадам ва барқарор бўлибди, диннинг ҳеч узилмас мустаҳ-кам тутқичини тутибди. Аллоҳ бандаларининг сўзларини эшитувчи, ният ва иш-ҳаракатларини билувчи ва шунга кўра жазо-мукофотлар берувчи Зотдир.اللَّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ آمَنُوا يُخْرِجُهُمْ مِنْ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ وَالَّذِينَ كَفَرُوا أَوْلِيَاؤُهُمْ الطَّاغُوتُ يُخْرِجُونَهُمْ مِنْ النُّورِ إِلَى الظُّلُمَاتِ أُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ (257)257. Аллоҳ Ўз нусрати, тавфиқи ва ҳифзи ҳимояси билан мўминларни дўст тутади. Уларни куфр зулматларидан иймон нурига чиқаради. Кофир бўлган кимсаларнинг ёрдамчилари ва дўстлари эса Аллоҳни қўйиб, сиғинишган бут ва тоғутларидир, (бу бутлари) уларни иймон нуридан куфр зулматларига чиқаради. Ана ўшалар дўзах эгаларидир — уни лозим тутувчилардир, улар дўзахда абадул-абад қоладилар ва ундан ҳеч қачон чиқарилмайдилар.أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِي حَاجَّ إِبْرَاهِيمَ فِي رَبِّهِ أَنْ آتَاهُ اللَّهُ الْمُلْكَ إِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّي الَّذِي يُحْيِي وَيُمِيتُ قَالَ أَنَا أُحْيِي وَأُمِيتُ قَالَ إِبْرَاهِيمُ فَإِنَّ اللَّهَ يَأْتِي بِالشَّمْسِ مِنْ الْمَشْرِقِ فَأْتِ بِهَا مِنْ الْمَغْرِبِ فَبُهِتَ الَّذِي كَفَرَ وَاللَّهُ لا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ (258)258. Эй Пайғамбар, Иброҳим — алайҳиссалом — билан Аллоҳ таолонинг тавҳиди ва рубубияти хусусида талашиб-тортишган кишининг ҳолидан кўра ҳам қизиқроқ ҳолни кўрганмисиз?! Чунки, у Аллоҳ унга подшоҳлик берганидан ховлиқиб, зўравонлик қилиб, Иброҳимдан: «Ким сенинг Роббинг?», деб сўради. Иброҳим алайҳиссалом: «Менинг Роббим халқларга ҳаёт бахш этадиган ва уларни ўлдира-диган Зотдир, тирилтириш ва ўлдириш фақат Унга хосдир», деди. Шунда у: «Мен ҳам тирилтираман ва ўлдираман» — яъни, истаган кишимни ўлдириб, истаганимни қолдираман — деди. Иброҳим унга: «Мен ибодат қиладиган Аллоҳ қуёшни машриқдан чиқаради. Хўш, сен мана шу илоҳий қонуниятни ўзгартириб, уни мағрибдан чиқара оласан-ми?!», деди. Шу билан бу кофир довдираб, гап тополмай қолди. Унинг ҳоли золим кимсалар ҳолидекки, Аллоҳ уларни тўғриликка йўлламайди.أَوْ كَالَّذِي مَرَّ عَلَى قَرْيَةٍ وَهِيَ خَاوِيَةٌ عَلَى عُرُوشِهَا قَالَ أَنَّى يُحْيِي هَذِهِ اللَّهُ بَعْدَ مَوْتِهَا فَأَمَاتَهُ اللَّهُ مِائَةَ عَامٍ ثُمَّ بَعَثَهُ قَالَ كَمْ لَبِثْتَ قَالَ لَبِثْتُ يَوْماً أَوْ بَعْضَ يَوْمٍ قَالَ بَلْ لَبِثْتَ مِائَةَ عَامٍ فَانظُرْ إِلَى طَعَامِكَ وَشَرَابِكَ لَمْ يَتَسَنَّهْ وَانظُرْ إِلَى حِمَارِكَ وَلِنَجْعَلَكَ آيَةً لِلنَّاسِ وَانظُرْ إِلَى الْعِظَامِ كَيْفَ نُنشِزُهَا ثُمَّ نَكْسُوهَا لَحْماً فَلَمَّا تَبَيَّنَ لَهُ قَالَ أَعْلَمُ أَنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (259)259. Ёки сиз — эй Пайғамбар — уйлари вайрон бўлиб, томлари йиқилиб, ҳувиллаб ётган бир қишлоқдан ўтиб кетатуриб: «Аллоҳ ҳалок бўлган бу қишлоқни қандай тирилтирар экан-а?!», деб айтган киши ҳақидаги масални билмадингизми? Шунда Аллоҳ уни юз йил муддатга ўлдирди ва кейин жонини қайтариб: «Қанча вақт ўлик ҳолда қолдинг?», деди. У: «Бир кун ё ярим кун қолдим», деди. Аллоҳ унинг юз йил ўлик ҳолда ётганини хабар бериб, сўнг (ўзи билан олган) емак-ичмагига назар ташлашга буюрди, шунча узоқ муддат ўтганига қарамай, Аллоҳ уларни қандай бузилмаган ҳолда сақлаганини кўргин, деди. Кейин, эшагингга қара, сочилган суякларга айланиб кетганидан сўнг Аллоҳ уни қандай тирилтирганига боқ, деди. Биз сени одамларга оят-аломат, яъни Аллоҳнинг ўликларни қайта тирилтиришига очиқ-равшан далил қилиш учун шундай қилдик, деди. Сўнг унга, суякларга боқ, Аллоҳ қандай уларни бир-бири устига жойлаб, бир-бирига улашини, сўнг улар устига гўшт қоплашини, кейин уларга жон бахш этишини кўргин, деди. Буларнинг ҳаммасини ўз кўзи билан кўриб, ишонч ҳосил қилгач, у Аллоҳнинг нақадар буюклигини ва барча ишга қодирлигини эътироф қилди ва одамлар учун далил-ҳужжатга айланди.وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ أَرِنِي كَيْفَ تُحْيِ الْمَوْتَى قَالَ أَوَلَمْ تُؤْمِنْ قَالَ بَلَى وَلَكِنْ لِيَطْمَئِنَّ قَلْبِي قَالَ فَخُذْ أَرْبَعَةً مِنْ الطَّيْرِ فَصُرْهُنَّ إِلَيْكَ ثُمَّ اجْعَلْ عَلَى كُلِّ جَبَلٍ مِنْهُنَّ جُزْءاً ثُمَّ ادْعُهُنَّ يَأْتِينَكَ سَعْياً وَاعْلَمْ أَنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ (260)260. Эй Пайғамбар, Иброҳим Роббидан ўликларни қандай қилиб тирилтиришини унга кўрсатишини сўрага-нини эсланг. Аллоҳ унга: «Сен бунга ишонмайсанми?!», деди. «Йўқ, ишонаман, лекин ишончимга ишонч қўшилиб, қалбим хотиржам бўлиши учун сўраяпман», деди. «Ундай бўлса, тўртта қушни олиб, бир жойга қўй, кейин уларни сўйиб, майдалаб (бир-бирига аралаштиргин-да), кейин ҳар бир тоққа бир бўлак-бир бўлакдан қўйиб чиқ, кейин уларни чақиргин, тезда ҳузурингга етиб келишади», деди. Иброҳим алайҳиссалом (юқорида айтилганидек қилгач) уларни чорлаган эди, ўша заҳоти майдаланган бўлаклардан ҳар бири ўз ўрнига қайтиб, тезлик билан унинг ҳузурига етиб келишди.Билгинки, Аллоҳ ҳеч ким бас келолмайдиган Қудратли ва ўз сўзлари, феъллари, шариати ва қадарида Ҳаким — доно Зотдир. مَثَلُ الَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ كَمَثَلِ حَبَّةٍ أَنْبَتَتْ سَبْعَ سَنَابِلَ فِي كُلِّ سُنْبُلَةٍ مِائَةُ حَبَّةٍ وَاللَّهُ يُضَاعِفُ لِمَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ (261) 261. Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиш мўминларга фойдаси тегадиган энг катта ишлардан. Молларини Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қиладиган мўминларнинг мисоли яхши (ҳосилдор) ерга қадалган бир дона донга ўхшайдики, ундан униб чиққан пояда еттита бошоқ ўсиб етилган ва ҳар бир бошоқда юзтадан дон бор.Аллоҳ инфоқ-эҳсон қилувчининг қалбидаги иймон ва ихлосига қараб, истаган кишисига ажру-савобларни бир неча баробар кўпайтириб беради. Аллоҳнинг фазли карами кенгдир, У субҳанаҳу ва таоло Ўз фазлига сазовор бўлувчи-ларни яхши билувчи, бандаларининг ниятларидан бохабар Зотдир.الَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ ثُمَّ لا يُتْبِعُونَ مَا أَنفَقُوا مَنّاً وَلا أَذًى لَهُمْ أَجْرُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْ وَلا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ (262)262. Молларини жиҳод ва бошқа яхши ишларга сарфлайдиган, сўнг инфоқ қилган яхшиликлари ортидан миннатни ва сўзи-ю амали билан бирор озорни эргаштир-майдиган кишиларга Роббилари ҳузурида улкан ажру савоблар бор, уларга ўзлари юзланажак охират ишларида ҳеч бир хавфу хатар йўқ, қўлларидан кетган дунё ишларига ғамгин ҳам бўлмайдилар. قَوْلٌ مَعْرُوفٌ وَمَغْفِرَةٌ خَيْرٌ مِنْ صَدَقَةٍ يَتْبَعُهَا أَذًى وَاللَّهُ غَنِيٌّ حَلِيمٌ (263)263. Яхши гап ва сўровчининг қаттиқ ёпишиб олиб тиланишини кечириш — кетидан садақа қилувчи томони-дан озор ва ёмонлик эргашадиган садақадан яхшидир. Аллоҳ бандаларнинг садақаларидан беҳожат ва уларга азобни тезлаштирмайдиган ҳалим Зотдир. يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تُبْطِلُوا صَدَقَاتِكُمْ بِالْمَنِّ وَالأَذَى كَالَّذِي يُنفِقُ مَالَهُ رِئَاءَ النَّاسِ وَلا يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ صَفْوَانٍ عَلَيْهِ تُرَابٌ فَأَصَابَهُ وَابِلٌ فَتَرَكَهُ صَلْداً لا يَقْدِرُونَ عَلَى شَيْءٍ مِمَّا كَسَبُوا وَاللَّهُ لا يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ (264)264. Эй Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган кишилар, молини одамлар кўриши ва унга мақтов айтиши учун берадиган, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиган кишига ўхшаб, қилган садақаларингиз савобини миннат ва озор билан йўққа чиқарманг. Бундай киши бамисоли устини чанг-тупроқ қоплаган силлиқ тош кабики, шаррос ёмғир қуйиб, устидаги тупроқни оқизиб кетиб, сип-силлиқ тошни қолдиради. У риёкорлар ҳам худди шундай, Аллоҳ ҳузурида амаллари йўққа чиқиб, қилган садақаларига савоб топмайдилар. Аллоҳ кофирлар-ни инфоқ-эҳсонда ҳам, бошқа ишларда ҳам тўғриликка муваффақ қилмагай.وَمَثَلُ الَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ ابْتِغَاءَ مَرْضَاةِ اللَّهِ وَتَثْبِيتاً مِنْ أَنْفُسِهِمْ كَمَثَلِ جَنَّةٍ بِرَبْوَةٍ أَصَابَهَا وَابِلٌ فَآتَتْ أُكُلَهَا ضِعْفَيْنِ فَإِنْ لَمْ يُصِبْهَا وَابِلٌ فَطَلٌّ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ (265)265. Молларини Аллоҳнинг розилигини истаб, Унинг ваъдасига мустаҳкам ишонч билан инфоқ қиладиган кишилар бамисоли баланд ва яхши ердаги катта боғ кабидирки, шаррос ёмғирлар қуйса ҳосили бир неча баробар кўпаяди, шаррос ёмғирлар қуймаса, яхши ҳосил бериши учун майдалаб ёққан ёмғир ҳам кифоя қилади. Шунга ўхшаш, ихлосли кишиларнинг садақалари Аллоҳ ҳузурида мақбул бўлиб, оз бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам бир неча баробар зиёда қилинади. Аллоҳ қалблардаги яширин ниятлардан хабардор, зоҳиру ботин ишларни кўрувчи Зотдир. У ҳар бир кишига ихлосига яраша ажру савоблар ато этади.أَيَوَدُّ أَحَدُكُمْ أَنْ تَكُونَ لَهُ جَنَّةٌ مِنْ نَخِيلٍ وَأَعْنَابٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الأَنْهَارُ لَهُ فِيهَا مِنْ كُلِّ الثَّمَرَاتِ وَأَصَابَهُ الْكِبَرُ وَلَهُ ذُرِّيَّةٌ ضُعَفَاءُ فَأَصَابَهَا إِعْصَارٌ فِيهِ نَارٌ فَاحْتَرَقَتْ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ الآيَاتِ لَعَلَّكُمْ تَتَفَكَّرُونَ (266)266. Сизлардан бирингиз ичида хурмозор ва узумзори бўлган, дарахтлари остидан анҳорлар оқиб ўтадиган, яна ҳар турли мевалари бўлган боғи бўлиб, ўзи кексайиб, боғ юмушларини қилишга ярамай қолган пайтида, боғ(дан келадиган ҳосил)га эҳтиёжли ёш-заиф болалари бўлгани ҳолда, ўт-алангали кучли бўрон уриб, боғи ёниб битишини истайдими?! Қилган инфоқ-эҳсонларида ихлосли бўлмаган кишилар ҳоли худди шундайдир, улар қиёмат кунида ҳеч қандай ажру савоби бўлмаган ҳолда келишади. Фикр юритишларингиз ва нафақаларни ихлос билан қилишларин-гиз учун Аллоҳ сизларга манфаатли бўлган нарсаларни мана шундай очиқ-равшан баён қилади.يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَنفِقُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّا أَخْرَجْنَا لَكُمْ مِنْ الأَرْضِ وَلا تَيَمَّمُوا الْخَبِيثَ مِنْهُ تُنفِقُونَ وَلَسْتُمْ بِآخِذِيهِ إِلاَّ أَنْ تُغْمِضُوا فِيهِ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ حَمِيدٌ (267)267. Эй Менга иймон келтирган ва пайғамбарларимга эргашган кишилар, касб қилиб (ишлаб) топганингиз ҳалол-пок нарсалардан ва Биз сизлар учун ердан чиқариб қўйган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилинглар! Камбағал-бечоралар-га бериш учун улардан нопок — паст навлиларини танла-манглар. Агар у (паст-нопок нарса)ни ўзингизга берилса, айбу-нуқсонидан кўз юмиб, истамайгина оласизлар-ку! Қандай қилиб ўзингизга рози бўлмаган нарсани Аллоҳ учун рози бўласизлар?! Билингларки, сизларга ризқ берган Аллоҳ садақаларингиздан беҳожат, ҳамду-санога лойиқ, барча ҳолатда мақталувчи Зотдир.الشَّيْطَانُ يَعِدُكُمْ الْفَقْرَ وَيَأْمُرُكُمْ بِالْفَحْشَاءِ وَاللَّهُ يَعِدُكُمْ مَغْفِرَةً مِنْهُ وَفَضْلاً وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ (268)268. Ушбу бахиллик ва садақа учун ёмон-паст нарсаларни танлаш сизларни камбағал бўлиб қолишдан қўрқитиб, бахилликка ундайдиган ва сизларни Аллоҳнинг маъсиятига ва Унинг амрларига хилоф қилишга буюради-ган шайтон тарафидандир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сизларга қилган инфоқ-эҳсонларингиз эвазига гуноҳларин-гизни кечиришни ва кенг-мўл ризқларни ваъда қилади. Аллоҳ фазли марҳамати кенг, ниятлару амалларни билувчи Зотдир.يُؤْتِي الْحِكْمَةَ مَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُؤْتَ الْحِكْمَةَ فَقَدْ أُوتِيَ خَيْراً كَثِيراً وَمَا يَذَّكَّرُ إِلاَّ أُوْلُوا الأَلْبَابِ (269)269. Ҳикматни — сўзда ҳам, амалда ҳам тўғриликка муваффақ бўлишни — Аллоҳ Ўзи истаган бандаларига беради. Аллоҳ кимга ҳикмат ато этган бўлса, у инсонга кўп яхшилик берилибди. Бу билан фақат ақллари Аллоҳнинг нури ва ҳидояти билан мунаввар бўлган ақл эгаларигина насиҳат ва фойда оладилар.وَمَا أَنفَقْتُمْ مِنْ نَفَقَةٍ أَوْ نَذَرْتُمْ مِنْ نَذْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ يَعْلَمُهُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنصَارٍ (270)270. Аллоҳнинг розилигини истаб нимаики инфоқ-эҳсон қилсангиз, озми-кўпми садақа қилсангиз ёки бирон нарсани беришни ё қилишни ўз зиммангизга назр қилган бўлсангиз, албатта Аллоҳ буни билади, У ниятларингиздан бохабар Зотдир ва албатта, сизларга бунинг учун ажру савоблар ато этади. Ким Аллоҳнинг ҳаққини тўсса, у золимдир. Золим-ларга Аллоҳнинг азобини тўсувчи ёрдамчилар бўлмас.إِنْ تُبْدُوا الصَّدَقَاتِ فَنِعِمَّا هِيَ وَإِنْ تُخْفُوهَا وَتُؤْتُوهَا الْفُقَرَاءَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ وَيُكَفِّرُ عَنْكُمْ مِنْ سَيِّئَاتِكُمْ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ (271)271. Аллоҳ йўлида қиладиган садақаларингизни ошкор қилсангиз, жуда яхши иш қилибсиз. Агар махфий қилсан-гиз ва фақир-мискинларга берсангиз, бу ўзингиз учун афзалроқ, чунки риёдан узоқроқдир ва ихлос билан қилинган садақада гуноҳларингиз ювилиши бордир. Барча сир-асрорларни билувчи зот бўлмиш Аллоҳга сизларнинг ҳеч бир ҳолингиз махфий эмасдир ва У ҳар бир кишини ўзига муносиб мукофотлар билан мукофотлагай.لَيْسَ عَلَيْكَ هُدَاهُمْ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ وَمَا تُنفِقُوا مِنْ خَيْرٍ فَلأَنفُسِكُمْ وَمَا تُنفِقُونَ إِلاَّ ابْتِغَاءَ وَجْهِ اللَّهِ وَمَا تُنفِقُوا مِنْ خَيْرٍ يُوَفَّ إِلَيْكُمْ وَأَنْتُمْ لا تُظْلَمُونَ (272)272. Эй Пайғамбар, сиз кофирларнинг ҳидоятга муваф-фақ бўлишларидан масъул эмассиз, балки Аллоҳ Ўзи истаган кишиларнинг қулфи дилларини Ўз динига очади ва унга муваффақ қилади. Неки бир яхшиликни — пул-молни — инфоқ қилсангиз, унинг фойдаси ўзингизга Аллоҳдан қайтади. Мўминлар фақат Аллоҳнинг розилигини истаб-гина инфоқ-эҳсон қиладилар. Неки бир молни Аллоҳ учун ихлос билан инфоқ-эҳсон қилсангиз, сизларга унинг ажру савоби тўла-тўкис, ҳеч камайтирилмаган ҳолда берилади.Бу оятда Аллоҳ таолога важҳ (юз) сифатининг У субҳанаҳу ва таолонинг Ўзига лойиқ бўлган тарзда исботи бордир.لِلفُقَرَاءِ الَّذِينَ أُحْصِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ لا يَسْتَطِيعُونَ ضَرْباً فِي الأَرْضِ يَحْسَبُهُمْ الْجَاهِلُ أَغْنِيَاءَ مِنْ التَّعَفُّفِ تَعْرِفُهُمْ بِسِيمَاهُمْ لا يَسْأَلُونَ النَّاسَ إِلْحَافاً وَمَا تُنفِقُوا مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ (273)273. Садақаларингизни Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш билан банд бўлиб, ризқ талабида (тижорат учун) сафар қилишга имкони бўлмаётган камбағал мусулмонларга беринглар. Сўранишдан ўзларини пок тутишлари сабабли билмаган кишилар уларни садақага муҳтож эмас деб гумон қилишади. Сиз уларни белгиларидан ва улардаги эҳтиёж-мандлик асарларидан таниб оласиз. Улар одамлардан умуман сўранмайдилар. Мажбур бўлиб сўраганда ҳам, тиланиб туриб олмайдилар. Аллоҳ йўлида неки бир пул-молни инфоқ қилсангиз, ундан ҳеч бири Аллоҳга махфий қолмайди, У қиёмат куни унинг тўла-тўкис мукофотини беради.الَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ بِاللَّيْلِ وَالنَّهَارِ سِرّاً وَعَلانِيَةً فَلَهُمْ أَجْرُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْ وَلا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ (274) 274. Аллоҳнинг розилигини истаб, молларини кечаю кундуз, махфию ошкор инфоқ қиладиган кишилар учун Роббилари ҳузурида ажрлар бордир, уларга ўзлари юзланажак охират ишларида ҳеч бир хавфу хатар йўқ, қўлларидан кетган дунё ишларига ғамгин ҳам бўлмайдилар.Бу доно илоҳий қонун-қоида Исломнинг инфоқ-эҳсон борасидаги йўли бўлиб, унда фақир-мискинларнинг иззат-ҳурматлари сақланиб қолгани ҳолда эҳтиёжларини қоплаш, бойларнинг молларини поклаш, зўрлик ва мажбурлашсиз, фақат Аллоҳ розилигини истаб, яхшилик ва тақво устида ўзаро ҳамкорликни вужудга келтириш бордир.الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا لا يَقُومُونَ إِلاَّ كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنْ الْمَسِّ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا إِنَّمَا الْبَيْعُ مِثْلُ الرِّبَا وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا فَمَنْ جَاءَهُ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّهِ فَانتَهَى فَلَهُ مَا سَلَفَ وَأَمْرُهُ إِلَى اللَّهِ وَمَنْ عَادَ فَأُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ (275)275. Судхўрлик қиладиган кишилар охиратда қабрлари-дан худди жин урган мажнун кимсалардек турадилар. Сабаби, улар: «Байъ (савдо-содиқ) ҳам худди рибо (судхўрлик) билан бир хил, ҳар иккаласи ҳам ҳалол, иккаласи ҳам молнинг кўпайишига олиб келади», дейишди. Аллоҳ уларнинг сўзларини инкор қилди ва байъни ҳалол, рибони эса ҳаром қилганини, чунки байъ ва олди-соттида шахс ва жамоатлар учун ўзаро манфаатлар, рибода эса молга ноҳақ эга бўлиш, зое қилиш ва ҳалокат борлигини баён қилди. Кимга Аллоҳнинг рибодан қайтарган қайтариғи етгач, ундан тийилса, рибонинг ҳаром қилингани ҳақидаги ҳукм етишидан олдинги қилгани унинг ўзига, бунда унга гуноҳ йўқ ва келгусида иши Аллоҳга ҳавола. Агар тавбасида давомий бўлса, Аллоҳ муҳсин (яхшилик қилувчи) кишиларнинг ажрларини зое қилмайди. Ким рибонинг ҳаромлигини билганидан кейин ҳам яна унга қайтса ва у билан шуғулланса, ундай кимса жазога ҳақли бўлибди ва унинг зиёнига ҳужжат барпо бўлибди. Шунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло: «Ана ўшалар абадул-абад дўзахни лозим тутадилар, ундан ҳеч қачон чиқарилмайдилар», деди.يَمْحَقُ اللَّهُ الرِّبَا وَيُرْبِي الصَّدَقَاتِ وَاللَّهُ لا يُحِبُّ كُلَّ كَفَّارٍ أَثِيمٍ (276)276. Аллоҳ судхўрликни (фойдасини) буткул кетказади, судхўрнинг молининг баракасини ўчиради ва ундан фойдалантирмайди. Садақаларни эса ундириб-ўстириб, кўпайтиради, садақа қилувчиларнинг ажру савобларини зиёда қилади ва молларига барака беради. Аллоҳ куфрида маҳкам турувчи, судхўрликни ҳалол сановчи, гуноҳу маъсиятга ва ҳаромга муккасидан кетувчи ҳеч бир кишини ёқтирмайди.إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَأَقَامُوا الصَّلاةَ وَآتَوْا الزَّكَاةَ لَهُمْ أَجْرُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْ وَلا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ (277)277. Аллоҳ ва Расулини тасдиқлаб, яхши амалларни қилган, намозни Аллоҳ ва Расули буюргандек адо этган ва молларининг закотини чиқарган кишилар учун хос ва улуғ ажру савоблар Роббилари ва ризқ берувчилари ҳузурида собитдир. Уларга ўзлари юзланажак охират ишларида ҳеч бир хавфу хатар йўқдир, қўлларидан кетган дунё ишларига ғамгин ҳам бўлмайдилар.يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَذَرُوا مَا بَقِيَ مِنْ الرِّبَا إِنْ كُنتُمْ مُؤْمِنِينَ (278)278. Эй Аллоҳга иймон келтирган ва Унинг пайғам-барига эргашган кишилар, Аллоҳдан қўрқинг ва агар сўзу амалда ҳақиқий мўмин бўлсангиз, судхўрлик (рибо) ҳаром бўлишидан илгари дастмоянгиз устида қолиб кетган рибо сарқитларини тарк қилинг ва уни талаб қилманг! فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا فَأْذَنُوا بِحَرْبٍ مِنْ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَإِنْ تُبْتُمْ فَلَكُمْ رُءُوسُ أَمْوَالِكُمْ لا تَظْلِمُونَ وَلا تُظْلَمُونَ (279)279. Агар Аллоҳ қайтарган нарсадан тийилмасангиз, Аллоҳ ва Расулидан бўлган урушга (кирганингизга) аниқ ишонаверинг! Агар Роббингиз томонга қайтсангиз ва судхўрликни тарк қилсангиз, қарзга берган сармоянгизнинг ўзини, қўшимча фоизсиз қайтариб олишингиз мумкин, сармояга қўшимча фоиз қўшиб олиш билан бировга зулм ҳам қилмайсиз, қарздорлар ҳам сармоянгизни камайтириб бериш билан сизларга зулм қилмайди.وَإِنْ كَانَ ذُو عُسْرَةٍ فَنَظِرَةٌ إِلَى مَيْسَرَةٍ وَأَنْ تَصَدَّقُوا خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنتُمْ تَعْلَمُونَ (280)280. Агар қарздор қарзни тўлашга қодир бўлмаса, то Аллоҳ унга мол ато этиб, қарзини тўлашга имконли бўлгунича кутинглар. Агар сармоянинг ҳаммасидан ёки бир қисмидан воз кечиб, қарзни кечиб юборсангиз, бу ўзингиз учун афзалдир, дунёю охиратда ўзингиз учун яхшидир, агар билсангиз!وَاتَّقُوا يَوْماً تُرْجَعُونَ فِيهِ إِلَى اللَّهِ ثُمَّ تُوَفَّى كُلُّ نَفْسٍ مَا كَسَبَتْ وَهُمْ لا يُظْلَمُونَ (281)281. Эй одамлар, Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқинг, у кун қиёмат куни бўлиб, унда Аллоҳга рўбарў қилинасиз, У сизларни ҳисоб-китобга тортади ва ҳеч кимга зулм қилинмаган ҳолда ҳар бир кишига ўзи қилган яхши ё ёмон амалига муносиб жазою мукофот беради.يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا تَدَايَنتُمْ بِدَيْنٍ إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى فَاكْتُبُوهُ وَلْيَكْتُبْ بَيْنَكُمْ كَاتِبٌ بِالْعَدْلِ وَلا يَأْبَ كَاتِبٌ أَنْ يَكْتُبَ كَمَا عَلَّمَهُ اللَّهُ فَلْيَكْتُبْ وَلْيُمْلِلْ الَّذِي عَلَيْهِ الْحَقُّ وَلْيَتَّقِ اللَّهَ رَبَّهُ وَلا يَبْخَسْ مِنْهُ شَيْئاً فَإِنْ كَانَ الَّذِي عَلَيْهِ الْحَقُّ سَفِيهاً أَوْ ضَعِيفاً أَوْ لا يَسْتَطِيعُ أَنْ يُمِلَّ هُوَ فَلْيُمْلِلْ وَلِيُّهُ بِالْعَدْلِ وَاسْتَشْهِدُوا شَهِيدَيْنِ مِنْ رِجَالِكُمْ فَإِنْ لَمْ يَكُونَا رَجُلَيْنِ فَرَجُلٌ وَامْرَأَتَانِ مِمَّنْ تَرْضَوْنَ مِنْ الشُّهَدَاءِ أَنْ تَضِلَّ إِحْدَاهُمَا فَتُذَكِّرَ إِحْدَاهُمَا الأُخْرَى وَلا يَأْبَ الشُّهَدَاءُ إِذَا مَا دُعُوا وَلا تَسْأَمُوا أَنْ تَكْتُبُوهُ صَغِيراً أَوْ كَبِيراً إِلَى أَجَلِهِ ذَلِكُمْ أَقْسَطُ عِنْدَ اللَّهِ وَأَقْوَمُ لِلشَّهَادَةِ وَأَدْنَى أَلاَّ تَرْتَابُوا إِلاَّ أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً حَاضِرَةً تُدِيرُونَهَا بَيْنَكُمْ فَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ أَلاَّ تَكْتُبُوهَا وَأَشْهِدُوا إِذَا تَبَايَعْتُمْ وَلا يُضَارَّ كَاتِبٌ وَلا شَهِيدٌ وَإِنْ تَفْعَلُوا فَإِنَّهُ فُسُوقٌ بِكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَيُعَلِّمُكُمْ اللَّهُ وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ (282)282. Эй Аллоҳга иймон келтирган ва Унинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган кишилар, маълум муддатга қарз олди-берди қилсангиз, ёзиб қўйингки, бу билан молни асраган ва низонинг олдини олган бўласиз. Ораларингизда бир омонатли ва адолатли киши котиблик қилсин ва Аллоҳ ёзишни билдириб қўйган киши котиблик қилишдан бош тортмасин. Қарздор ўз зиммасидаги қарзни айтиб ёздирсин, Робби ҳузуридаги жавобгарликдан қўрқсин ва қарзидан бирон нарсани камайтириб айтмасин! Агар қарздор ўта исрофгарлиги туфайли молни тасарруф қилиши тақиқлаб қўйилган киши бўлса, ёки гўдак ё мажнун бўлса, ёхуд соқовлик ё яхши гапира олмаслик туфайли айтиб ёздиришга қодир бўлмаса, унинг ишини бошқарувчи киши унинг ўрнига айтиб ёздирсин. Адолат аҳлидан бўлган иккита оқил ва болиғ мусулмон эр кишини гувоҳликка чақиринглар! Агар икки эр киши топилмаса, гувоҳлигига ўзингиз рози бўладиган бир эркак ва икки аёл кишини гувоҳ қилингки, икки аёлдан бири унутса, иккинчиси эслатиб қўяди. Гувоҳликка чорланган кишилар ижобат қилишдан бош тортмасинлар ва ўзлари у учун чорланган вазифани адо этсинлар! Озми, кўпми, маълум муддати келгунича ёзиб қўйишдан эринманглар! Шу нарса Аллоҳнинг шариати ва динида энг адолатли ишдир, гувоҳликни мукаммал адо этишга энг катта ёрдамчидир, қарзнинг тури, миқдори ва муҳлати борасидаги шак-шубҳани бартараф этишнинг энг яқин йўлидир. Энди агар масала молни олиб, пули ўша заҳоти бериладиган нақд олди-сотти масаласи бўлса, ёзишга ҳожат йўқ. Бироқ, низо ва келишмовчиликнинг олдини олиш учун бунда ҳам гувоҳ келтириш яхшидир. Гувоҳ гувоҳликни тўғри адо этиши ва котиб Аллоҳ буюрганидек ёзиши вожибдир. Ҳақдор ҳам, қарздор ҳам гувоҳ ва котибларга бирон-бир зарар етказиши жоиз эмас. Шунингдек, гувоҳлар ва котиблар ҳам уларнинг гувоҳлиги ва котиблигига муҳтож бўлган кишиларга зиён етказишлари жоиз бўлмайди. Агар ушбу қайтарилган ишни қилсангиз, бу Аллоҳнинг тоатидан чиқиш бўлиб, бунинг оқибати ўз зиёнингизга бўлади. Буюрган ва қайтарган ишларининг барчасида Аллоҳдан қўрқинглар! Аллоҳ сизларга дунёю охиратингизни ислоҳ қилувчи жамики нарсаларни таълим беради. Аллоҳ барча нарсани билувчи Зот, ҳеч бир ишингиз Унга махфий қолмайди, У қиёмат куни сизларга барча қилган ишларингиз жазою мукофотини беради.وَإِنْ كُنتُمْ عَلَى سَفَرٍ وَلَمْ تجِدُوا كَاتِباً فَرِهَانٌ مَقْبُوضَةٌ فَإِنْ أَمِنَ بَعْضُكُمْ بَعْضاً فَلْيُؤَدِّ الَّذِي اؤْتُمِنَ أَمَانَتَهُ وَلْيَتَّقِ اللَّهَ رَبَّهُ وَلا تَكْتُمُوا الشَّهَادَةَ وَمَنْ يَكْتُمْهَا فَإِنَّهُ آثِمٌ قَلْبُهُ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ عَلِيمٌ (283)283. Агар сафарда бўлсангиз ва сизларга котиблик қиладиган киши тополмасангиз, ҳақ эгасига то қарздор қарзни қайтаргунича қарз эвазига гаров бўлиб турадиган бирон нарсани беринг. Агар бир-бирингизга ишонсангиз, ёзиб қўйиш, гувоҳлар келтириш ва гаров қўйишни тарк қилишнинг зарари йўқ. Қарз эса қарздор зиммасида омонат бўлиб қолади, омонатни адо этиш, Роббидан тақво қилиб, ҳақдорнинг ҳаққига хиёнат қилмаслик унга вожибдир. Агар қарздор қарзидан тонса ва гувоҳ бўлган киши ҳозир бўлса, у гувоҳлигини эълон қилиши лозим. Ким гувоҳликни яширса, у хиёнаткор ва бузуқ қалб эгасидир. Аллоҳ махфий сирларнида билувчи Зотдир, У барча ишларингиздан хабардордир, қиёмат куни сизларни ўша билан ҳисоб-китоб қилади. لِلَّهِ مَا فِي السَّمَوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ وَإِنْ تُبْدُوا مَا فِي أَنفُسِكُمْ أَوْ تُخْفُوهُ يُحَاسِبْكُمْ بِهِ اللَّهُ فَيَغْفِرُ لِمَنْ يَشَاءُ وَيُعَذِّبُ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (284)284. Осмонлару ердаги ва улар ўртасидаги барча нарса Аллоҳнинг мулкидир, У уларнинг эгаси, бошқарувчиси, улардан хабардор, ҳеч бир нарса Унга махфий эмас. Дилингиздаги нарсани хоҳ ошкор қилинг, хоҳ яширинг, Аллоҳ албатта уни билади ва сизларни ўша нарса билан ҳисоб-китоб қилади, истаган кишисини афв қилиб, истаганини азоблайди. Аллоҳ барча нарсага қодир Зотдир.Кейин Аллоҳ таоло мусулмонларни икром қилиб, қалб кечинмалари ва кўнгилдан ўтган нарсаларни, модомики, сўз ё амалда кўринмаса, афв қилди. Бу Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида келган. آمَنَ الرَّسُولُ بِمَا أُنزِلَ إِلَيْهِ مِنْ رَبِّهِ وَالْمُؤْمِنُونَ كُلٌّ آمَنَ بِاللَّهِ وَمَلائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ لا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِنْ رُسُلِهِ وَقَالُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ (285)285. Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзига Роббидан ваҳий қилинган нарсалар-га иймон келтирди ва тасдиқлади. Мўминлар ҳам Қуръони Азимни тасдиқ этиб, унга амал қилдилар. Ҳар бир мўмин Аллоҳни улуғлик ва комиллик сифатларига эга Роб ва Маъбуд сифатида тасдиқлади, Аллоҳнинг улуғ фаришта-лари борлигига, У китоблар туширган эканига ва халқла-рига элчилар қилиб пайғамбарлар юборганига ишонди. Биз мўминлар у пайғамбарларнинг баъзиларига иймон келти-риб, баъзиларини инкор этиб қўймаймиз, балки ҳаммала-рига бирдек иймон келтирамиз. Пайғамбар ва мўминлар: «Эй Роббимиз, Сен ваҳий қилган нарсаларни эшитдик ва барчасига итоат қилдик, ўз фазли марҳаматинг билан гуноҳларимизни мағфират қилишингни умид қиламиз, Сен бизларни Ўзинг инъом этган нарсалар воситасида тарбият этдинг, оқибатимиз ва қайтишимиз ҳам Сенгадир», деди-лар. لا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْساً إِلاَّ وُسْعَهَا لَهَا مَا كَسَبَتْ وَعَلَيْهَا مَا اكْتَسَبَتْ رَبَّنَا لا تُؤَاخِذْنَا إِنْ نَسِينَا أَوْ أَخْطَأْنَا رَبَّنَا وَلا تَحْمِلْ عَلَيْنَا إِصْراً كَمَا حَمَلْتَهُ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِنَا رَبَّنَا وَلا تُحَمِّلْنَا مَا لا طَاقَةَ لَنَا بِهِ وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا أَنْتَ مَوْلانَا فَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ (286)286. Аллоҳнинг дини машаққатсиз, қулай-енгилдир. У бандаларидан кучлари етмайдиган ишларни талаб қилмай-ди. Ким яхшилик қилса, яхши мукофотга эришади, ким ёмонлик қилса, жазосини тортади. Эй Роббимиз, бизларга фарз қилганинг ишлардан бирортасини унутсак ёки Сен қайтарган ишлардан бирортасини қилиб қўйиб, хатога йўл қўйсак, бизларни азобламагин. Эй Роббимиз, бизлардан илгари ўтган осийларга уқубат ўлароқ юклаганинг оғир ишларни бизларга юкламагин. Эй Роббимиз, кучимиз етмайдиган мажбуриятларни ва бало-мусибатларни бизлар-га мажбурламагин. Гуноҳларимизни кечиргин, айбларимиз-ни яширгин, бизларга раҳм-шафқат қилгин. Сен ишлари-мизнинг Эгаси ва Бошқарувчисисан. Динингни инкор қилган, ягоналигингга шак келтирган, пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёлғончига чиқарган кимсалар устидан бизга нусрат ато этгин ва дунёю охиратда улар устига бизни ғолиб қилгин.