البحث

عبارات مقترحة:

الرب

كلمة (الرب) في اللغة تعود إلى معنى التربية وهي الإنشاء...

الكريم

كلمة (الكريم) في اللغة صفة مشبهة على وزن (فعيل)، وتعني: كثير...

الباسط

كلمة (الباسط) في اللغة اسم فاعل من البسط، وهو النشر والمدّ، وهو...

Фотиҳа ва Бақара сураларининг тафсири

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Бир гуруҳ олимлар ، Исмоил Муҳаммад Ёқуб
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات تفسير القرآن
Фотиҳа ва Бақара сураларининг тафсири "ат-Тафсир ал-Муяссар" — "Қулай Тафсир" китобидан таржима қилинган бўлиб, оятлар маънолари лўнда ва енгил тафсир қилингандир.

التفاصيل

Фотиҳа ва Бақара сураларининг тафсири Истиъоза Биринчи жузъ 2. «Бақара» сураси  Фотиҳа ва Бақара сураларининг тафсири«ат-Тафсир ал-Муяссар» китобидан иқтибос[ الأوزبكي — Ўзбекча — Uzbek]Бир гуруҳ сара уламолар тайёрлаган—™Таржимон: Исмоил Муҳаммад ЯъқубМуҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший Истиъоза الاستعاذة (أعوذ بالله من الشيطان الرجيم)Аллоҳ таоло ҳар бир Қуръон ўқимоқчи бўлган кишига шайтони лаиндан паноҳ тилашга буюриб: «Эй мўмин, қачон Қуръон ўқимоқчи бўлсанг, (Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм, деб) Аллоҳнинг раҳматидан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ тилагин!», деди (Наҳл: 98). Чунки, Қуръони Карим одамлар учун ҳидоят, қалб касалликлари учун шифодир, шайтон эса барча ёмонликлар ва залолатлар сабабчисидир. Шунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳар бир Қуръон ўқувчи кишини шайтони лаиндан, унинг васвасалари ва малайларидан Аллоҳдан паноҳ сўрашга буюрди. Уламолар «истиъоза»ни Қуръони Карим оятларидан эмаслигига иттифоқ қилганлар, шунинг учун у мусҳафларда ёзилмаган. أعُوذُ بِاللهЯгона Аллоҳнинг Ўзидан паноҳ сўрайман.من الشيطانМени Роббимнинг тоатидан ва Унинг китобини тиловат қилишдан тўсадиган ҳар бир туғёнкор инсу жинданالرجيمАллоҳнинг раҳматидан қувилган. Биринчи жузъ1- سورة الفاتحة1. «Фотиҳа» сурасиУшбу сура «Фотиҳа» (очувчи) деб номланди, чунки Қуръони Азийм у билан бошланади. Яна уни намозларнинг ҳар бир ракаатида ўқилгани учун «Масоний» (такрорланиб келувчи) деб ҳам номланади. Унинг бундан бошқа исмлари ҳам бор.بسم الله الرحمن الرحيم (1)1. Қуръон ўқишни Аллоҳнинг исми билан, Унинг Ўзидан ёрдам сўраган ҳолда бошлайман. «Аллоҳ» ибодатга сазовор бўлган ягона барҳақ маъбуд — Роб таборака ва таолонинг атоқли исми бўлиб, У Зотнинг исмлари ичида энг хосидир, бу исм билан Ундан ўзга ҳеч ким номланмайди.«Ар-Роҳман» — раҳмати-меҳрибонлиги бутун махлуқотга умумий бўлган кенг-мўл раҳмат соҳиби, «ар-Роҳийм» эса фақат мўминларни раҳмат қилувчи Зот демакдир. Бу иккиси У Зотнинг исмларидан бўлиб, Аллоҳ таолога Унинг улуғлигига лойиқ тарзда меҳрибонлик сифатини исботлашни (бор деб билишни) ўз ичига олади. الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ (2)2. Алҳамдулиллаҳ — Аллоҳга Унинг барча мукаммал сифатлари билан ҳамда ошкор ва махфий, диний ва дунёвий неъматлари билан мақтов айтишдир.Бу оят зимнида бандаларига Аллоҳга мақтов айтишга буйруқ бор. Зотан, У — субҳанаҳу ва таоло — халқларни яратувчи, уларнинг барча ишларини бошқариб турувчи, бутун махлуқотини Ўз неъматлари билан, Ўз дўстларини эса иймон ва солиҳ амаллар билан тарбия қилувчи Зотдир.الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ (3)3. «Ар-Роҳман» — раҳмати-меҳрибонлиги бутун махлуқотга етадиган бепоён раҳмат соҳиби, «ар-Роҳийм» эса мўминларни хос раҳмат қилувчи Зот деган маънода бўлиб, бу иккиси Аллоҳ таолонинг исмларидандир.مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ (4)4. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ёлғиз Ўзи қиёмат кунининг эгасидир. Қиёмат куни амалларга жазо ва мукофот бериладиган кундир. Мусулмон киши намозла-рининг ҳар бир ракаатида бу оятни ўқийдики, унда охират кунини эслатиш, у кунга солиҳ амаллар ҳамда ёмонлик ва гуноҳлардан тийилиш билан ҳозирлик кўришга ундов бордир.إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ (5)5. Биз ибодатни фақат Сенга хослаймиз ва барча ишларимизда фақат Сендан ёрдам сўраймиз. Зеро, барча ишлар Сенинг қўлингда, бошқа ҳеч ким улардан бир заррачасига ҳам эга эмас.Бу оятда банда дуо қилиш, мадад сўраш, қон чиқариш, тавоф қилиш каби ибодатлардан ҳеч бир турини Аллоҳдан ўзгасига буриб юбориши жоиз эмаслигига далил бор. Яна унда қалблар учун Аллоҳдан ўзгасига боғланиш иллатидан, шунингдек, риё, манманлик ва кибр дардларидан шифо бор. اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ (6)6. Бизларни Тўғри Йўлга йўлла, етакла ва муваффақ қил, ўлгунимизча ўша йўлда собитқадам қил. Аллоҳнинг розилиги ва жаннатига элтувчи бу ёруғ йўл Исломдир, унга пайғамбар ва расулларнинг сўнггиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлладилар, банданинг саодати фақат шу йўлда устувор туриш билан ҳосил бўлади.صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلا الضَّالِّينَ (7)7. Ўз инъом-эҳсонингга мушарраф этган пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳларнинг йўлига йўллагин, ана ўшалар ҳидоят ва тўғрилик эгаларидир. Бизларни ғазабга дучор бўлганлар — ҳақни била туриб, унга амал қилмаган яҳудлар ва уларга ўхшаганлар йўлига йўлланадиган кимсалардан қилмагин. Шунингдек, ҳақ йўлдан адашганлар — жоҳилликлари туфайли ҳидоят йўлидан адашиб кетган насронийлар ва уларга эргашганлар йўлига йўлланадиган кимсалардан қилмагин.Бу дуода мусулмон кишининг дилига жаҳолат, ҳақни инкор қилиш, тўғри йўлдан тойилиш касаллигидан шифо бор ва мутлақ энг буюк неъмат Ислом неъмати эканига далил бор. Бинобарин, ким ҳақни билувчироқ ва унга эргашувчироқ бўлса, ўша одам Тўғри Йўлга лойиқроқдир. Шубҳасиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари пайғамбарлардан сўнг ушбу йўлга энг лойиқроқ инсонлардир. Ояти карима уларнинг фазлига ва мақомла-рининг нақадар олий эканига далил бўлади, барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин.Намозда ушбу сурани ўқигандан сўнг «Омийн» дейиш мустаҳабдир, маъноси «Эй Аллоҳ, ижобат қилгин», демакдир. «Омийн» уламолар иттифоқига кўра, «Фотиҳа» сурасидан бир оят эмас, шунинг учун уни Мусҳафда ёзилмаслигига иттифоқ қилганлар.2- سورة البقرة 2. «Бақара» сурасиالم (1)1. Алиф, лам, мим. Бу ва бошқа баъзи сураларнинг аввалида келадиган шу каби ҳуруфи муқаттаъа — узиқ ҳарфларда Қуръоннинг мўъжиз — барчани ожиз қолдирувчи китоб эканига далил бор. Яъни, Қуръон араблар ишлатадиган айни шу каби ҳарфлардан ташкил топган бўлиб, бу билан мушрикларга, агар қўллардан келса, шунга ўхшаш оятлар олиб келишга чақириқ бўлди, улар эса бунга қодир бўлмадилар. Фасоҳату балоғатнинг чўққисида бўлган арабларнинг унга ўхшашини келтиришдан ожиз бўлишлари Қуръоннинг Аллоҳ томонидан келган ваҳий эканига далил бўлди. ذَلِكَ الْكِتَابُ لا رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِلْمُتَّقِينَ (2)2. Бу Қуръон Аллоҳ ҳузуридан эканига шак-шубҳа бўлмаган Улуғ Китобдир. Қуръон очиқ-равшан бўлгани туфайли бирон кимса у ҳақда шак-шубҳа қилиши дуруст эмасдир. Фойдали илм ва солиҳ амал билан тақво ҳосил қилувчилар — Аллоҳдан қўрқадиган ва Унинг ҳукмларига эргашадиган кишилар у билан фойдаланадилар. الَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالْغَيْبِ وَيُقِيمُونَ الصَّلاة وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ (3)3. Улар сезгилари ва ақллари идрок қилолмайдиган ғайбга ишонадилар. Зеро, ғайб фақат Аллоҳнинг пайғам-барларга қиладиган ваҳийси (хабари) билангина билинади. Малоикалар, жаннат, дўзах ва бундан бошқа Аллоҳ ёки пайғамбари хабар берган нарсаларни тасдиқлаш ғайбга иймон келтириш сирасига киради. Иймон — Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхши ва ёмонига иқрор бўлиш ҳамда шу иқрорни сўз билан ва қалб, тил ва аъзолар амали билан тасдиқлашдир.Улар ғайбга ишониш билан бир қаторда намозларни ўз вақтларида, Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳамад соллал-лоҳу алайҳи ва салламга машруъ қилган кўринишда тўғри адо қилишади, Биз уларга ато этган моллардан фарз ва нафл садақаларни чиқаришади.وَالَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ وَبِالآخرَةِ هُمْ يُوقِنُونَ (4)4. Эй Пайғамбар, улар сизга туширилган Қуръонни, сизга туширилган ҳикмат — Суннатни, шунингдек, сиздан олдинги пайғамбарларга туширилган Таврот ва Инжил каби илоҳий китобларнинг ҳаммасини тасдиқлайдиган, ўлгандан кейин қайта тирилиш диёри борлигини ва унда бўладиган ҳисоб-китоб ва жазо-мукофотларни тасдиқлай-диган, дилларида тасдиқлаган нарсани тиллари ва аъзола-рида изҳор қиладиган кишилардир.Охират кунига бўлган иймон хос зикр қилинди. Сабаби, охиратга бўлган иймон тоатларни қилишга ва ҳаромлардан сақланишга ҳамда нафсни сарҳисоб қилишга кучли боис бўлади. أُوْلَئِكَ عَلَى هُدًى مِنْ رَبِّهِمْ وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ (5)5. Мазкур сифатлар эгалари Роббилари тарафидан бўлган нур ёғдусида, ўзларини яратган ва ҳидоят қилган Зотнинг тавфиқи билан юрадилар. Улар ўзлари талаб қилган нарсага эришган ва ўзлари қочган нарсанинг ёмонлигидан нажот топган кишилардир.إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا سَوَاءٌ عَلَيْهِمْ ءأَنذَرْتَهُمْ أَمْ لَمْ تُنذِرْهُمْ لا يُؤْمِنُونَ (6)6. Роббингиздан сизга туширилган нарсани кибр ва туғён сабабли инкор қилган кимсалар ўз ботилларида маҳкам туришгани учун — хоҳ уларни Аллоҳнинг азобидан қўрқитинг, хоҳ қўрқитманг, баробар — улар асло иймон келтиришмайди. خَتَمَ اللَّهُ عَلَى قُلُوبِهِمْ وَعَلَى سَمْعِهِمْ وَعَلَى أَبْصَارِهِمْ غِشَاوَةٌ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ (7) 7. Уларга ҳақ равшан бўлганидан сўнг куфр ва саркашлик йўлини тутишгани сабабли Аллоҳ уларнинг дилларини ва қулоқларини муҳрлаб, кўзларига парда қоплаб қўйди, уларни ҳидоятга муваффақ қилмади, улар учун жаҳаннамда қаттиқ азоб бордир.وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَقُولُ آمَنَّا بِاللَّهِ وَبِالْيَوْمِ الآخِرِ وَمَا هُمْ بِمُؤْمِنِينَ (8)8. Одамлар ичида бир гуруҳи борки, мўминлар билан кофирлар орасида беқарорлик билан иккиланиб юришади. Улар тиллари билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, деб айтадиган, аммо ботинларида иймон келтирмаган ёлғончи мунофиқлардир. يُخَادِعُونَ اللَّهَ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَمَا يَخْدَعُونَ إِلاَّ أَنفُسَهُمْ وَمَا يَشْعُرُونَ (9)9. Жоҳилликлари сабабли улар тилда иймонни изҳор қилиш ва ичларида куфрни яшириш билан Аллоҳни ва мўминларни алдаяпмиз, деб ўйлашади, ваҳоланки, фақат ўзларини алдашади. Чунки, алдовлари охир-оқибат ўзла-рига зиён келтиради. Ўта жоҳилликларидан ва кўнгиллари бузуқлигидан буни ўзлари сезишмайди. فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ فَزَادَهُمْ اللَّهُ مَرَضاً وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ بِمَا كَانُوا يَكْذِبُونَ (10)10. Уларнинг дилларида шак-шубҳа ва фасод бор, улар азоб-уқубат келтирувчи гуноҳларга мубтало бўлишган. Аллоҳ уларнинг шак-шубҳаларини кучайтириб қўйди, ёлғончиликлари ва мунофиқликлари туфайли уларга алам-ли азоб бордир. وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ لا تُفْسِدُوا فِي الأَرْضِ قَالُوا إِنَّمَا نَحْنُ مُصْلِحُونَ (11)11. Уларга куфру маъсиятлар, мўминларнинг сирлари-ни ёйиш ва кофирларни дўст тутиш билан Ер юзида бузғун-чилик қилишдан тийилишга насиҳат қилинса, ёлғончилик билан, гапдонлик қилиб: «Фақат бизгина ислоҳчилармиз», дейишади.أَلا إِنَّهُمْ هُمْ الْمُفْسِدُونَ وَلَكِنْ لا يَشْعُرُونَ (12)12. Улар қилаётган ва ислоҳ деб даъво қилишаётган бу иш, аслида, айни фасоддир. Лекин, жоҳилликлари ва қай-сарликлари сабабли ўзлари буни сезмайдилар.وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ آمِنُوا كَمَا آمَنَ النَّاسُ قَالُوا أَنُؤْمِنُ كَمَا آمَنَ السُّفَهَاءُ أَلا إِنَّهُمْ هُمْ السُّفَهَاءُ وَلَكِنْ لا يَعْلَمُونَ (13)13. Мунофиқларга: «Сизлар ҳам саҳобалар иймон келтирганидек иймон келтиринглар — қалб, тил ва аъзолар билан тасдиқланглар», дейилса, улар тортишиб: «Биз ақли паст ва фикри саёз кимсалар тасдиқ қилганидек тасдиқлаб, ақлсизликда улар билан тенг бўламизми?!», дейишади. Шу боис Аллоҳ таоло уларга раддия бериб: «Огоҳ бўлингки, ақлсизлик фақат уларга хос, улар ўзларининг адашиш ва зиёнкорликда эканларини ҳам билишмайди», деди.وَإِذَا لَقُوا الَّذِينَ آمَنُوا قَالُوا آمَنَّا وَإِذَا خَلَوْا إِلَى شَيَاطِينِهِمْ قَالُوا إِنَّا مَعَكُمْ إِنَّمَا نَحْنُ مُسْتَهْزِئُونَ (14)14. Мунофиқлар мўминларга йўлиққанда: «Биз ҳам худди сизлар каби Исломни тасдиқладик», дейишади. Улар ҳузуридан кетиб, кофир ва туғёнкор пешволари ёнига боришганида, уларга ўзларининг куфр миллатида эканла-рини, уни тарк қилишмаганини, шунчаки, мўминларни мазахлаб, улар устидан кулиб юришганини таъкидлашади.اللَّهُ يَسْتَهْزِئُ بِهِمْ وَيَمُدُّهُمْ فِي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ (15)15. Аллоҳ уларни масхара қилади ва яна ҳам кўпроқ адашиб — улоқиб юришлари учун уларнинг муҳлатларини узайтиради ва уларга мўминларни мазах қилишларининг жазосини беради.أُوْلَئِكَ الَّذِينَ اشْتَرَوْا الضَّلالَةَ بِالْهُدَى فَمَا رَبِحَتْ تِجَارَتُهُمْ وَمَا كَانُوا مُهْتَدِينَ (16) 16. Ўша мунофиқлар жонларини ўзлари учун зиёнли бўлган савдога тикиб, иймонни ташлаб, куфрни олдилар. Ва бирон фойда топиш ўрнига, аксинча, ҳидоятни бой бердилар. Бу эса очиқ зиёндир.مَثَلُهُمْ كَمَثَلِ الَّذِي اسْتَوْقَدَ نَاراً فَلَمَّا أَضَاءَتْ مَا حَوْلَهُ ذَهَبَ اللَّهُ بِنُورِهِمْ وَتَرَكَهُمْ فِي ظُلُمَاتٍ لا يُبْصِرُونَ (17) 17. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатларига — ботинда эмас, зоҳирда — иймон келти-риб, кейин кофир бўлиб, ўзлари сезмаган ҳолда залолат зулматларида тентираб юрган, ундан чиқишни умид ҳам қилмайдиган ўша мунофиқларнинг ҳоли зулматли кечадаги бир жамоанинг ҳолига ўхшайдики, улардан бири исиниш ва ёритиш мақсадида катта гулхан ёқди. Гулхан ловуллаб, атрофни ёритиб турганда бирдан ўчиб қолиб, ҳаммаёқни зим-зиё қоронғулик қоплади ва гулхан эгалари қоронғуда ҳеч нарса кўролмай ва йўл тополмай қолдилар.صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ فَهُمْ لا يَرْجِعُونَ (18)18. Улар ҳақни онгли равишда эшитишдан кар, уни сўзлашдан соқов, ҳидоят нурини кўришдан кўрдирлар. Шунинг учун ўзлари тарк қилган ва залолатга алмаштириб юборган иймонга қайтолмайдилар.أَوْ كَصَيِّبٍ مِنْ السَّمَاءِ فِيهِ ظُلُمَاتٌ وَرَعْدٌ وَبَرْقٌ يَجْعَلُونَ أَصَابِعَهُمْ فِي آذَانِهِمْ مِنْ الصَّوَاعِقِ حَذَرَ الْمَوْتِ وَاللَّهُ مُحِيطٌ بِالْكَافِرِينَ (19) 19. Ёки мунофиқларнинг яна бир гуруҳи борки, баъзан уларга ҳақиқат зоҳир бўлади, баъзида эса у ҳақда шак-шубҳа қиладилар. Ўшаларнинг ҳоли дашти биёбонда бораётган пайтларида устларига кучли жала қуйиб юборган бир жамоанинг ҳолига ўхшайдики, атрофни қат-қат зулматлар қоплагани, момақалдироқ гумбурлаб, чақмоқ чақиши ва оловли яшинлар даҳшатидан ўзларини йўқотиб, ўлимдан қўрққанларидан бармоқларини қулоқларига тиқиб оладилар. Аллоҳ таоло кофирларни қамраб олувчидир, улар Ундан қочиб қутулолмайдилар ва Уни ожиз қолдирол-майдилар.يَكَادُ الْبَرْقُ يَخْطَفُ أَبْصَارَهُمْ كُلَّمَا أَضَاءَ لَهُمْ مَشَوْا فِيهِ وَإِذَا أَظْلَمَ عَلَيْهِمْ قَامُوا وَلَوْ شَاءَ اللَّهُ لَذَهَبَ بِسَمْعِهِمْ وَأَبْصَارِهِمْ إِنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (20)20. Чақмоқнинг кучли нури уларнинг кўзларини кўр қилай дейди. Шу ҳолда, улар чақмоқ чаққан пайт унинг ёруғида йўл юриб олишади, чақмоқ тиниб, атрофни зулмат қоплагач, йўл тополмай, жойларида туриб қолишади. Аллоҳ уларга муҳлат бериб қўймаганида эди, қулоқларини кар ва кўзларини кўр қилиб қўйган бўлар эди. У бунга ҳар вақт қодирдир, зеро У ҳамма нарсага қодир Зотдир.يَا أَيُّهَا النَّاسُ اعْبُدُوا رَبَّكُمْ الَّذِي خَلَقَكُمْ وَالَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (21)21. Эй инсонлар, сизларни Ўз неъматлари билан тарбият қилган Роббингизга ибодат қилинглар, Ундан қўрқинглар, Унинг динига қарши чиқманглар! Дарҳақиқат, У сизларни ҳам, сизлардан илгаригиларни ҳам Ўзи улардан рози бўлган ва улар ҳам Ундан рози бўлган тақводорлардан бўлишингиз учун яратган. الَّذِي جَعَلَ لَكُمْ الأَرْضَ فِرَاشاً وَالسَّمَاءَ بِنَاءً وَأَنْزَلَ مِنْ السَّمَاءِ مَاءً فَأَخْرَجَ بِهِ مِنْ الثَّمَرَاتِ رِزْقاً لَكُمْ فَلا تَجْعَلُوا لِلَّهِ أَندَاداً وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ (22)22. Роббингиз осон-қулай ҳаёт кечиришингиз учун сизларга ерни тўшама, осмонни эса мустаҳкам бино қилди, булутлардан ёмғир ёғдириб, у билан турли мевалар ва анвои хил набототларни сизларга ризқ қилиб чиқариб қўйди. Энди сизлар Аллоҳнинг яратиш ва ризқ беришда ягоналигини, ибодат қилинишга Унинг Ўзигина лойиқ-лигини билатуриб, ибодатда Унга шериклар қилманглар!وَإِنْ كُنتُمْ فِي رَيْبٍ مِمَّا نَزَّلْنَا عَلَى عَبْدِنَا فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِنْ مِثْلِهِ وَادْعُوا شُهَدَاءَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ (23)23. Агар сизлар — эй саркаш кофирлар — Биз бандамиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга туширган Қуръон ҳақида шак-шубҳада бўлсангиз ва унинг Аллоҳ ҳузуридан эмаслигини даъво қилсангиз, у ҳолда Қуръон сурасига ўхшаш биргина сура келтиринглар ва агар даъволарингиз рост бўлса, бу иш қўлидан келадиган барча кўмакчиларингизни ёрдамга чақиринглар!.فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا وَلَنْ تَفْعَلُوا فَاتَّقُوا النَّارَ الَّتِي وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ أُعِدَّتْ لِلْكَافِرِينَ (24) 24. Агар ҳозир бундай қилолмасангиз — кейин ҳам ҳаргиз қилолмайсизлар — у ҳолда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириш ва Аллоҳ таолога итоат қилиш билан дўзах ўтидан сақланинглар! Бу ўтнинг ўтинлари одамлар ва тошлар бўлиб, Аллоҳга ва пайғам-барларига кофир бўлганлар учун ҳозирлаб қўйилган.وَبَشِّرْ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ أَنَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الأَنْهَارُ كُلَّمَا رُزِقُوا مِنْهَا مِنْ ثَمَرَةٍ رِزْقاً قَالُوا هَذَا الَّذِي رُزِقْنَا مِنْ قَبْلُ وَأُتُوا بِهِ مُتَشَابِهاً وَلَهُمْ فِيهَا أَزْوَاجٌ مُطَهَّرَةٌ وَهُمْ فِيهَا خَالِدُونَ (25)25. Эй Пайғамбар, иймон ва солиҳ амаллар эгаларига уларнинг дилларини қувончга тўлдирувчи хушхабар берингки, охиратда улар учун ғоят гўзал боғлар бор, улар ичидаги баланд қасрлар ва серсоя дарахтлар остидан анҳорлар оқиб туради. Ҳар сафар Аллоҳ таоло уларни ўша боғларнинг меваларидан бирон лаззатли мева билан ризқлантирса, бу хил мева билан бундан олдин ҳам ризқланган эдик-ку, дейишади. Аммо, унинг мазасини тотиб кўришгач, ранг, шакл ва кўринишда аввалги мевага ўхшагани ҳолда, таъм ва лаззатда бутунлай бошқа, янги бир мева эканини билишади. Улар учун жаннатларда бавл ва ҳайз каби ҳиссий ҳамда ёлғон ва бадхулқлик каби маънавий нопокликлардан тамоман покиза жуфтлар бор. Улар жаннат неъматларига мангу ғарқ бўлиб яшайдилар, ўлмайдилар, ундан чиқарилмайдилар.إِنَّ اللَّهَ لا يَسْتَحْيِي أَنْ يَضْرِبَ مَثَلاً مَا بَعُوضَةً فَمَا فَوْقَهَا فَأَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا فَيَعْلَمُونَ أَنَّهُ الْحَقُّ مِنْ رَبِّهِمْ وَأَمَّا الَّذِينَ كَفَرُوا فَيَقُولُونَ مَاذَا أَرَادَ اللَّهُ بِهَذَا مَثَلاً يُضِلُّ بِهِ كَثِيراً وَيَهْدِي بِهِ كَثِيراً وَمَا يُضِلُّ بِهِ إِلاَّ الْفَاسِقِينَ (26)26. Аллоҳ таоло ҳақдан бирон нарсани, хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин, ҳатто Аллоҳдан бошқа ҳар қандай маъбуд-нинг ожизлигига масал қилиб келтиргани каби пашша ва чивиндек энг ҳақир нарсани-да зарбулмасал қилиб келтиришдан уялмайди. Мўминлар Аллоҳ Ўзининг катта-ю кичик махлуқотини зарбулмасал қилиши остидаги ҳикмат-ни биладилар. Аммо, кофирлар: «Аллоҳ бу ҳақир ҳашоротларни масал қилиш билан нима демоқчи ўзи?!», дейишади. Аллоҳ уларга жавоб берадики, бундан мурод имтиҳон ва мўминни кофирдан ажратишдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бу масал билан кўп кимсаларни — уни мазахлашгани учун — ҳақдан буриб қўяди, бошқа кўп кишиларни эса иймон ва ҳидоятга яна-да муваффақ қилади. Аллоҳ таоло бирон кимсага зулм қилмайди. Зеро, У фақат Ўз тоатидан чиққанларнигина ҳақдан буриб қўяди.الَّذِينَ يَنقُضُونَ عَهْدَ اللَّهِ مِنْ بَعْدِ مِيثَاقِهِ وَيَقْطَعُونَ مَا أَمَرَ اللَّهُ بِهِ أَنْ يُوصَلَ وَيُفْسِدُونَ فِي الأَرْضِ أُوْلَئِكَ هُمْ الْخَاسِرُونَ (27) 27. Пайғамбарлар юбориш ва китоблар тушириш билан уни қувватлаган тавҳид ва тоат борасида улардан олган Аллоҳнинг аҳдини бузадиган, қариндошлик алоқаларини узиш ва ерда фасод ёйиш каби Аллоҳнинг динига хилоф ишларни қиладиган кишилар — ўшалар дунё ва охиратда ҳақиқий зиёнкорлардир.كَيْفَ تَكْفُرُونَ بِاللَّهِ وَكُنتُمْ أَمْوَاتاً فَأَحْيَاكُمْ ثُمَّ يُمِيتُكُمْ ثُمَّ يُحْيِيكُمْ ثُمَّ إِلَيْهِ تُرْجَعُونَ (28) 28. Эй мушриклар, қандай қилиб Аллоҳнинг ягона ҳақ илоҳлигини инкор қиласиз ва ибодатда бошқаларни Унга шерик қиласиз, ваҳоланки, ўз вужудингизда бунга қатъий далил-ҳужжатлар бор?! Ахир сизлар жонсиз эдингиз, У сизларни пайдо қилди ва жон ато этди, кейин Ўзи сизларга белгилаб қўйган ҳаётни яшаб ўтганингиздан сўнг У сизларни вафот эттиради, сўнг қайта тирилиш кунида У сизларни яна ҳаётга қайтаради, сўнг ҳисоб-китоб қилиниш ва жазо-мукофот олиш учун Унинг ҳузурига қайтариласиз!هُوَ الَّذِي خَلَقَ لَكُمْ مَا فِي الأَرْضِ جَمِيعاً ثُمَّ اسْتَوَى إِلَى السَّمَاءِ فَسَوَّاهُنَّ سَبْعَ سَمَاوَاتٍ وَهُوَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ (29) 29. Ягона Аллоҳнинг Ўзигина Ердаги сизлар фойдаланадиган неъматларнинг барчасини сизлар учун яратди, сўнг осмонларни яратишга қасд қилиб, уларни етти осмон қилиб ростлади. У ҳамма нарсани билувчи Зотдир, Унинг — субҳанаҳу ва таоло — илми бутун махлуқотини қамраб олган.وَإِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلائِكَةِ إِنِّي جَاعِلٌ فِي الأَرْضِ خَلِيفَةً قَالُوا أَتَجْعَلُ فِيهَا مَنْ يُفْسِدُ فِيهَا وَيَسْفِكُ الدِّمَاءَ وَنَحْنُ نُسَبِّحُ بِحَمْدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَ قَالَ إِنِّي أَعْلَمُ مَا لا تَعْلَمُونَ (30) 30. Эй Пайғамбар, одамларга айтингки, Роббингиз фаришталарга: «Мен Ерда, уни обод қилишлари учун бир-бирига ўринбосар бўлиб ҳаётга келадиган қавмни (Одам ва унинг зурриётини қилмоқчиман», деганида улар: «Эй Роббимиз, уларни яратишинг остидаги ҳикматни бизларга билдиргил, ҳолбуки, Ерда бузғунчилик қилиш ва зулму тажовуз билан қон тўкиш уларнинг белгиларидан бўлса, биз эса Сенинг амрингга тўла бўйсинувчимиз, Сени Ўз мақтовинг ва буюклигингга лойиқ бўлганидек поклаймиз, барча комиллик ва улуғлик сифатлари билан Сени улуғлаймиз», дедилар. Аллоҳ уларга: «Уларни яратиш остидаги сизлар билмайдиган етук ҳикматларни Ўзим биламан», деди.وَعَلَّمَ آدَمَ الأَسْمَاءَ كُلَّهَا ثُمَّ عَرَضَهُمْ عَلَى الْمَلائِكَةِ فَقَالَ أَنْبِئُونِي بِأَسْمَاءِ هَؤُلاء إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ (31)31. Одам алайҳиссаломнинг фазлини кўрсатиб қўйиш учун Аллоҳ таоло унга барча нарсаларнинг номини билдир-ди, сўнг ўша ном эгаларини фаришталарга рўпара қилиб: «Ерда халифа қилинишга улардан (одамлардан) кўра биз ҳақлироқмиз, деган даъвонгизда ростгўй бўлсангиз, мана бу мавжудотларнинг номларини айтиб беринг-чи», деди.قَالُوا سُبْحَانَكَ لا عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنْتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ (32)32. Фаришталар: «Сени поклаймиз эй Роббимиз, бизда Ўзинг билдирганингдан бошқа илм йўқ. Албатта, ёлғиз Ўзинг барча махлуқотинг ҳолини яхши билувчи ва тадби-рингда ҳаким Зотсан», дедилар. قَالَ يَا آدَمُ أَنْبِئْهُمْ بِأَسْمَائِهِمْ فَلَمَّا أَنْبَأَهُمْ بِأَسْمَائِهِمْ قَالَ أَلَمْ أَقُلْ لَكُمْ إِنِّي أَعْلَمُ غَيْبَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَأَعْلَمُ مَا تُبْدُونَ وَمَا كُنتُمْ تَكْتُمُونَ (33)33. Аллоҳ деди: «Эй Одам, фаришталарга улар билмаган мана бу нарсаларнинг номларини айтиб бер». Одам уларга айтиб бергач, Аллоҳ фаришталарга деди: «Мен сизларга айтдим-ку, осмонлару ерда сизларга махфий бўлган барча нарсани биламан, сизлар ошкор қилган ва яширган нарсаларни ҳам биламан».وَإِذْ قُلْنَا لِلْمَلائِكَةِ اسْجُدُوا لآدَمَ فَسَجَدُوا إِلاَّ إِبْلِيسَ أَبَى وَاسْتَكْبَرَ وَكَانَ مِنْ الْكَافِرِينَ (34) 34. Эй Пайғамбар, сиз одамларга Аллоҳ Одамни иззат-икром қилганини айтиб беринг, ўшанда Аллоҳ фаришта-ларга: «Одамга эҳтиром кўрсатиб ва фазлини изҳор қилиб, сажда қилинглар!», деганида ҳаммалари итоат қилдилар, фақат Иблис кибр ва ҳасад туфайли саждадан бош тортиб, Аллоҳни инкор қилувчи ва Унинг амрига итоатсиз бўлди.وَقُلْنَا يَا آدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ وَكُلا مِنْهَا رَغَداً حَيْثُ شِئْتُمَا وَلا تَقْرَبَا هَذِهِ الشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنْ الظَّالِمِينَ (35)35. Аллоҳ деди: «Эй Одам, жуфтинг Ҳавво билан бирга жаннатни маскан тутинглар, унда истаган жойингизда, истаганингизча меваларидан еб ҳузурланинглар, фақат мана бу дарахтга яқинлашманглар, акс ҳолда гуноҳга ботиб, Аллоҳнинг амрига тажовуз қилувчилардан бўлиб қоласиз».فَأَزَلَّهُمَا الشَّيْطَانُ عَنْهَا فَأَخْرَجَهُمَا مِمَّا كَانَا فِيهِ وَقُلْنَا اهْبِطُوا بَعْضُكُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ وَلَكُمْ فِي الأَرْضِ مُسْتَقَرٌّ وَمَتَاعٌ إِلَى حِينٍ (36)36. Шайтон уларни гуноҳга туширди: уларга васваса қилиб, ўша дарахт мевасидан тоттирди ва икковларини жаннат ва унинг неъматларидан чиқарилишларига сабабчи бўлди. Аллоҳ уларга: «Бир-бирингизга — яъни, Одам ва Ҳавво шайтонга — душман бўлган ҳолда ерга тушинглар, сизлар учун ерда ўрнашиб яшаш ва ажалларингиз етгунича ундаги нарсалардан фойдаланиш имкони бор», деди.فَتَلَقَّى آدَمُ مِنْ رَبِّهِ كَلِمَاتٍ فَتَابَ عَلَيْهِ إِنَّهُ هُوَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ (37)37. Сўнг Одам Аллоҳ унга илҳом қилган тавба ва истиғфор калималарини қабул қилиб олди, улар Аллоҳ таолонинг: «Эй Роббимиз, биз ўз жонимизга зулм қилдик, агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва раҳм қилмасанг, аниқ зиёнкорлардан бўлиб қоламиз» (Аъроф: 23) деган сўзлари эди. Сўнг Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилди ва гуноҳини кечирди. Зотан, У тавба қилган бандаларининг тавбаларини чексиз қабул қилувчи, уларга меҳрибон Зотдир.قُلْنَا اهْبِطُوا مِنْهَا جَمِيعاً فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ مِنِّي هُدًى فَمَنْ تَبِعَ هُدَايَ فَلا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ (38)38. Аллоҳ уларга деди: «Барчангиз жаннатдан тушинг, сизларга ва ортингиздан келувчи зурриётингизга Менинг ҳузуримдан ҳаққа йўлловчи ҳидоят келгай. Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, улар учун ўзлари юзланажак охират ишларида ҳеч бир хавфу хатар бўлмас, улар қўлларидан кетган дунё ишларига ғамгин ҳам бўлмаслар».وَالَّذِينَ كَفَرُوا وَكَذَّبُوا بِآيَاتِنَا أُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ (39)39. Кофир бўлган ва Бизнинг тиловат қилинадиган оятларимизни ва тавҳидимизга далил бўлувчи оят-аломат-ларимизни ёлғон санаган кимсалар — ана ўшалар абадул-абад дўзахда қолгайлар ва ундан ҳеч қачон чиқарилма-гайлар.يَا بَنِي إِسْرَائِيلَ اذْكُرُوا نِعْمَتِي الَّتِي أَنْعَمْتُ عَلَيْكُمْ وَأَوْفُوا بِعَهْدِي أُوفِ بِعَهْدِكُمْ وَإِيَّايَ فَارْهَبُونِ (40)40. Эй Яъқуб авлоди (Бани Исроил), сизларга инъом этган кўпдан-кўп неъматларимни ёдга олинглар ва Менга шукр қилинглар! Менинг китобларимга ва барча пайғам-барларимга иймон келтиришингиз ва шариатимга амал қилишингиз ҳақидаги аҳдимга-амримга тўла амал қилинг-лар! Шундай қилсангиз, Мен ҳам сизларга ваъда қилганим — бу дунёдаги раҳмат ва охиратдаги нажотни тўла-тўкис ато этаман. Фақат Мендангина қўрқинглар! Аҳдни бузсанг-лар ва Менга кофир бўлсанглар, азобимдан огоҳ бўлинглар!وَآمِنُوا بِمَا أَنزَلْتُ مُصَدِّقاً لِمَا مَعَكُمْ وَلا تَكُونُوا أَوَّلَ كَافِرٍ بِهِ وَلا تَشْتَرُوا بِآيَاتِي ثَمَناً قَلِيلاً وَإِيَّايَ فَاتَّقُونِ (41)41. Эй Бани Исроил, пайғамбарим ва элчим Муҳаммад-га нозил қилганим, саҳиҳ (бузилмаган шаклдаги) Тавротдан ўзингиз билган нарсаларга мувофиқ ҳолдаги Қуръонга иймон келтиринглар, аҳли китоблар ичидан унга кофир бўладиган дастлабки гуруҳ бўлманглар! Менинг оятларим-ни қийматсиз ўткинчи дунё матоларига алмаштирманглар, фақат Менга тоат-ибодат қилинглар ва Менга осий бўлиш-ни бас қилинглар! وَلا تَلْبِسُوا الْحَقَّ بِالْبَاطِلِ وَتَكْتُمُوا الْحَقَّ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ (42)42. Мен сизларга баён қилган ҳақни ўзингиз тўқиб чиқарган ботилга аралаштирманглар, китобларингизда мавжуд бўлган, Аллоҳнинг пайғамбари ва элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг белгилари борасидаги очиқ ҳақиқатни беркитманглар, сизлар уни қўлларингизда бўлган китоблардаги битиклардан ўқиб, билиб турибсиз. وَأَقِيمُوا الصَّلاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَارْكَعُوا مَعَ الرَّاكِعِينَ (43)43. Намозни Аллоҳнинг пайғамбари ва элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатиб бергани-дек тўғри кўринишда адо этиш, фарз закотни машруъ кўринишда ўташ, унинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматидан рукуъ қилувчилар билан бирга бўлиш билан Ислом динига кирингиз!أَتَأْمُرُونَ النَّاسَ بِالْبِرِّ وَتَنسَوْنَ أَنفُسَكُمْ وَأَنْتُمْ تَتْلُونَ الْكِتَابَ أَفَلا تَعْقِلُونَ (44)44. Сизларнинг ҳолингиз ва олимларингиз ҳоли нақа-дар қабиҳки, одамларни яхшиликларга чорлаб, ўзингизни унутасиз, ўзингизни энг буюк яхшиликка — Исломга чорламайсиз! Ҳолбуки, сизлар Таврот ўқийсиз, унда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг белгилари ва у зотга иймон келтириш вожиблиги битилган! Ақлингизни тўғри ишлатсангиз бўлмайдими?! وَاسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلاةِ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلاَّ عَلَى الْخَاشِعِينَ (45) الَّذِينَ يَظُنُّونَ أَنَّهُمْ مُلاقُو رَبِّهِمْ وَأَنَّهُمْ إِلَيْهِ رَاجِعُونَ (46)45, 46. Барча ишларингизда сабрнинг ҳамма турлари билан, шунингдек намоз билан мадад сўранглар! Албатта, намоз ўқиш Аллоҳдан қўрқадиган, Унинг ҳузуридаги ажру-савобларни умид қиладиган, ўлгандан сўнг албатта Роббиларига йўлиқишларига ва қиёмат куни ҳисоб-китоб учун Унинг ҳузурига қайтишларига ишонадиган ўзларини ҳокисор тутувчи зотлардан бошқаларга оғирдир.يَا بَنِي إِسْرَائِيلَ اذْكُرُوا نِعْمَتِي الَّتِي أَنْعَمْتُ عَلَيْكُمْ وَأَنِّي فَضَّلْتُكُمْ عَلَى الْعَالَمِينَ (47)47. Эй Яъқуб авлоди, сизларга берган кўплаб неъмат-ларимни эсланглар ва уларнинг шукрини адо этинглар, ўз даврингизда кўплаб пайғамбарлар ва Тавроту Инжил каби китоблар билан сизларни бутун олам аҳлидан афзал қилганимни эсланглар!وَاتَّقُوا يَوْماً لا تَجْزِي نَفْسٌ عَنْ نَفْسٍ شَيْئاً وَلا يُقْبَلُ مِنْهَا شَفَاعَةٌ وَلا يُؤْخَذُ مِنْهَا عَدْلٌ وَلا هُمْ يُنصَرُونَ (48)48. Биров бировнинг бирон ҳожатига ярамайдиган, Аллоҳ кофирлар ҳақида ҳеч кимнинг шафоатини-восита-чилигини қабул қилмайдиган, улардан Ер юзининг бутун бойлиги миқдорича бўлса-да, бирон тўлов-бадални қабул қилмайдиган, уларга ёрдам бериш ва азобдан қутқариб олиш ҳеч кимнинг қўлидан келмайдиган кундан — Қиёмат кунидан қўрқинглар!وَإِذْ نَجَّيْنَاكُمْ مِنْ آلِ فِرْعَوْنَ يَسُومُونَكُمْ سُوءَ الْعَذَابِ يُذَبِّحُونَ أَبْنَاءَكُمْ وَيَسْتَحْيُونَ نِسَاءَكُمْ وَفِي ذَلِكُمْ بَلاءٌ مِنْ رَبِّكُمْ عَظِيمٌ (49)49. Сизларни Фиръавн ва унинг одамларидан қутқарган пайтимизда ато этган неъматимизни эсланглар. Ўшанда улар сизларга жуда қаттиқ азоблар тоттираётган, ўғилла-рингизни бирма-бир тиғдан ўтказиб, қизларингизни хорлик ва чўрилик учун тирик қолдираётган эди. Буларнинг барида сизлар учун Роббингиз тарафидан имтиҳон, сизларни ундан қутқаришида эса барча асрларда, барча авлодларингиз томонидан Аллоҳ таолога шукроналик бажо келтиришни вожиб қиладиган улкан неъмат бордир.وَإِذْ فَرَقْنَا بِكُمْ الْبَحْرَ فَأَنْجَيْنَاكُمْ وَأَغْرَقْنَا آلَ فِرْعَوْنَ وَأَنْتُمْ تَنظُرُونَ (50)50. Биз сизлар учун денгизни ўртасидан бўлиб, унда қуп-қуруқ йўллар қилган ва сизлар ундан ўтиб олган, сизларни Фиръавн ва унинг қўшинидан ҳамда сувга чўкиб ҳалок бўлишдан қутқарган пайтимиздаги неъматимизни эсга олинглар! Ўшанда Фиръавн ва унинг қўшини сизлар юриб ўтган йўлга кирганларида Биз уларни сизларнинг кўз олдингизда ҳалок қилдик.وَإِذْ وَاعَدْنَا مُوسَى أَرْبَعِينَ لَيْلَةً ثُمَّ اتَّخَذْتُمْ الْعِجْلَ مِنْ بَعْدِهِ وَأَنْتُمْ ظَالِمُونَ (51)51. Сизларга ҳидоят ва нур бўлиши учун Тавротни нозил қилишга Мусо билан қирқ кечага ваъдалашган пайтимиздаги неъматимизни эсланглар! Ўшанда сизлар Мусонинг шу озгина муддат ораларингизда йўқлигидан фойдаланиб, ўз қўлларингиз билан ясаган бузоқни Аллоҳнинг ўрнига ўзингизга маъбуд қилиб олдингиз — бу эса энг ёмон куфрдир — ва сизлар бузоқни олиҳа қилиб олиш билан (ўзингизга) зулм қилувчи бўлдингиз.ثُمَّ عَفَوْنَا عَنْكُمْ مِنْ بَعْدِ ذَلِكَ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ (52)52. Сўнг шояд фазлу неъматлари учун Аллоҳга шукр қиларсизлар ва куфру туғёнда давом этмассизлар деб, Мусо қайтиб келганидан кейин сизларнинг бу қабиҳ қилмишин-гизни кечирдик ва тавбаларингизни қабул қилдик.وَإِذْ آتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ وَالْفُرْقَانَ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ (53)53. Залолатдан ҳаққа йўлланишларингиз учун ҳақ билан ботил ўртасини ажратувчи Китобни — Тавротни — Мусога берган пайтимиздаги сизларга бўлган неъматимиз-ни эсланглар.وَإِذْ قَالَ مُوسَى لِقَوْمِهِ يَا قَوْمِ إِنَّكُمْ ظَلَمْتُمْ أَنفُسَكُمْ بِاتِّخَاذِكُمْ الْعِجْلَ فَتُوبُوا إِلَى بَارِئِكُمْ فَاقْتُلُوا أَنفُسَكُمْ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ عِنْدَ بَارِئِكُمْ فَتَابَ عَلَيْكُمْ إِنَّهُ هُوَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ (54)54. Мусо қавмига: «Сизлар бузоқни илоҳ қилиб олиш билан ўзингизга зулм қилдингиз, энди бир-бирингизни қатл қилиш билан Яратувчингизга тавба қилинглар, Яратувчин-гиз наздида шундай қилишингиз абадий дўзахда қолишин-гиздан кўра яхшироқдир», деган пайтидаги неъматимизни эсланглар! Ўшанда сизлар бу буйруққа бўйсундингиз, Аллоҳ марҳамат қилиб, тавбаларингизни қабул қилди. Зотан, У тавба қилган бандаларининг тавбаларини чексиз қабул қилувчи, уларга меҳрибон Зотдир.وَإِذْ قُلْتُمْ يَا مُوسَى لَنْ نُؤْمِنَ لَكَ حَتَّى نَرَى اللَّهَ جَهْرَةً فَأَخَذَتْكُمْ الصَّاعِقَةُ وَأَنْتُمْ تَنظُرُونَ (55)55. Эсланглар, сизлар: «Эй Мусо, то Аллоҳни ўз кўзимиз билан кўрмагунимизча сендан эшитаётганимиз сўзлар Аллоҳнинг каломи эканига асло ишонмаймиз», дедингиз. Шунда кўз ўнгингизда осмондан ўт (чақмоқ) тушиб, гуноҳларингиз ва Аллоҳга нисбатан одобсизларча журъа-тингиз сабабли сизларни ҳалок қилди.ثُمَّ بَعَثْنَاكُمْ مِنْ بَعْدِ مَوْتِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ (56)56. Яшин билан ҳалок бўлганингиздан сўнг сизларни Аллоҳнинг неъматига шукр қилишингиз учун қайта тирилтирдик. Бу ўлим улар учун жазо бўлди, сўнг Аллоҳ таоло уларни ажалларини тўла қилишлари — яъни, ўзларига белгилаб қўйилган умрларини охиригача яшашлари учун қайта тирилтирди.وَظَلَّلْنَا عَلَيْكُمْ الْغَمَامَ وَأَنزَلْنَا عَلَيْكُمْ الْمَنَّ وَالسَّلْوَى كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ وَمَا ظَلَمُونَا وَلَكِنْ كَانُوا أَنفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ (57)57. Ерда сарсон-саргардон бўлиб юрган пайтларингизда сизларга ато этган неъматимизни эсланглар, ўшанда булутни сизларга қуёш тиғидан сақловчи соябон қилдик, сизларга «манн» — таъми асалдек, елимсимон ширинлик ва «салва» — беданасимон қушларни тушириб бердик, сизларга: «Биз сизларга ризқ қилиб берган покиза егулик-лардан енглар ва динингизга хилоф иш қилманглар!», дедик, бироқ сизлар бу буйруғимизга амал қилмадингиз. Улар неъматларга ношукурчилик қилишлари билан бизга зулм қилишмади, балки ўзларига зулм қилишарди, чунки зулмнинг оқибати ўзларига қайтувчидир.وَإِذْ قُلْنَا ادْخُلُوا هَذِهِ الْقَرْيَةَ فَكُلُوا مِنْهَا حَيْثُ شِئْتُمْ رَغَداً وَادْخُلُوا الْبَابَ سُجَّداً وَقُولُوا حِطَّةٌ نَغْفِرْ لَكُمْ خَطَايَاكُمْ وَسَنَزِيدُ الْمُحْسِنِينَ (58)58. Сизларга: «Байтул Мақдис (Қуддус) шаҳрига киринглар, унинг пок егуликларидан истаган жойингизда истаганингизча тановул қилинглар, шаҳар дарвозасидан кираётган пайтингизда Аллоҳга эгилиб, ҳокисорлик билан: «Эй Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни ўчиргин», денглар, шунда дуоларингизни ижобат қиламиз ва сизларни афв қилиб, гуноҳларингизни яширамиз, Биз муҳсинларга амал-лари сабабли зиёда ажру савоблар ато этамиз», деган пайтимиздаги неъматимизни эсланглар.فَبَدَّلَ الَّذِينَ ظَلَمُوا قَوْلاً غَيْرَ الَّذِي قِيلَ لَهُمْ فَأَنزَلْنَا عَلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا رِجْزاً مِنْ السَّمَاءِ بِمَا كَانُوا يَفْسُقُونَ (59)59. Бани Исроил ичидаги адашган зулмкор кимсалар Аллоҳнинг сўзини (қасддан бошқа сўзга) алмаштиришди, сўзда ҳам, амалда ҳам тескари иш қилиб, шаҳарга кетларида сурилган ҳолда киришди, («ҳитто» — гуноҳ-ларимизни кечир, деган сўз ўрнига) «ҳабба фий шаъра» (арпа ичидаги бир дона буғдой) дейишди ва Аллоҳнинг динини мазах қилишди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло саркаш-ликлари ва Аллоҳнинг тоатидан чиққанлари сабабли улар устига осмондан азоб туширди.وَإِذْ اسْتَسْقَى مُوسَى لِقَوْمِهِ فَقُلْنَا اضْرِبْ بِعَصَاكَ الْحَجَرَ فَانفَجَرَتْ مِنْهُ اثْنَتَا عَشْرَةَ عَيْناً قَدْ عَلِمَ كُلُّ أُنَاسٍ مَشْرَبَهُمْ كُلُوا وَاشْرَبُوا مِنْ رِزْقِ اللَّهِ وَلا تَعْثَوْا فِي الأَرْضِ مُفْسِدِينَ (60)60. Саҳрода ташналик ҳолида эканингизда, Мусо Бизга илтижо қилиб, қавмига сув сўраган пайтида сизларга ато этган неъматимизни эсланглар. Биз унга: «Асоингни тошга ургин», дедик. У асосини тошга ургач, ундан қабилалар сонича — ўн иккита чашма отилиб чиқди. Талашиб-тортишмасликлари учун ҳар бир қабилага ўзига хосланган чашмани билдирилди. Биз уларга: «Аллоҳ берган ризқдан еб-ичинглар ва Ер юзида бузғунчилик қилиб юрманглар!», дедик.وَإِذْ قُلْتُمْ يَا مُوسَى لَنْ نَصْبِرَ عَلَى طَعَامٍ وَاحِدٍ فَادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُخْرِجْ لَنَا مِمَّا تُنْبِتُ الأَرْضُ مِنْ بَقْلِهَا وَقِثَّائِهَا وَفُومِهَا وَعَدَسِهَا وَبَصَلِهَا قَالَ أَتَسْتَبْدِلُونَ الَّذِي هُوَ أَدْنَى بِالَّذِي هُوَ خَيْرٌ اهْبِطُوا مِصْراً فَإِنَّ لَكُمْ مَا سَأَلْتُمْ وَضُرِبَتْ عَلَيْهِمْ الذِّلَّةُ وَالْمَسْكَنَةُ وَبَاءُوا بِغَضَبٍ مِنْ اللَّهِ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ كَانُوا يَكْفُرُونَ بِآيَاتِ اللَّهِ وَيَقْتُلُونَ النَّبِيِّينَ بِغَيْرِ الْحَقِّ ذَلِكَ بِمَا عَصَوْا وَكَانُوا يَعْتَدُونَ (61)61. Эсланглар, сизларга ширин ҳолва ва лаззатли қуш гўштини туширганимизда сизлар одатдагидек, яна неъматга ношукурлик қилдинглар, давомий бир хил емишдан зерикиб, малолланиб: «Эй Мусо, биз кунлаб ўзгармас бир хил таомга асло чидай олмаймиз, биз учун Роббингга дуо қил, У бизга ерда ўсадиган сабзавот ва кўкатлардан, бодринг ва саримсоқдан, ейиладиган дон-дунлардан, адас (ясмиқ) ва пиёзлардан чиқариб берсин», дединглар. Мусо бу талабларни ёқтирмасдан: «Аллоҳ сизларга ихтиёр этган фойдали ризқни тарк қилиб, шу қадри паст нарсаларни талаб қиласизларми?! Истаган шаҳарга тушинглар, нафсингиз тилаган нарсаларни дала ва бозорларда мўл-кўл топасизлар», деди. Тушиб боришгач, ҳар бир ўринда Аллоҳнинг улар учун танлагани ўрнига ўз хоҳиш-истакларини муқаддам қўйишлари ўзларига ҳам билинди. Шунинг учун ҳам доимий хорлик ва тубанлик сифати уларга ёпишди. Аллоҳнинг динидан юз ўгиришгани, Аллоҳнинг оятларини инкор қилишлари ва пайғамбарларни зулму тажовуз билан ўлдиришлари сабабли улар Аллоҳ-нинг ғазабига дучор бўлган ҳолда ортга қайтишди. Бу эса осийликлари ва Роббиларига нисбатан ҳаддиларидан ошишлари сабабли бўлди.إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَالَّذِينَ هَادُوا وَالنَّصَارَى وَالصَّابِئِينَ مَنْ آمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَعَمِلَ صَالِحاً فَلَهُمْ أَجْرُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْ وَلا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ (62)62. Аллоҳни ва Унинг пайғамбарларини тасдиқ қилувчи ва Унинг шариатига амал қилувчи ушбу умматдан бўлган мўминлар, шунингдек, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлишларидан илгари яшаган яҳудий, насроний ва собиълардан (бирон муайян динга эргашмаган, табиий фитрат устида қолган қавмлардан) иборат ўтмиш халқлар — ана ўшалар ҳаммаси агар Аллоҳни ҳамда қайта тирилиш ва жазо кунини чин дилдан тасдиқласалар, Аллоҳ рози бўладиган амалларни қилсалар, уларнинг ажру савоблари Роббилари ҳузурида собитдир. Уларга ўзлари юзланажак охират ишларида ҳеч бир хавфу хатар йўқдир, қўлларидан кетган дунё ишларига ғамгин ҳам бўлмайдилар. Аммо, бутун инсониятга энг сўнгги пайғамбар бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар-ликларидан кейин Аллоҳ таоло у зот олиб келган диндан — Исломдан бошқа бирон динни ҳеч кимдан қабул қилмайди.وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَاقَكُمْ وَرَفَعْنَا فَوْقَكُمْ الطُّورَ خُذُوا مَا آتَيْنَاكُمْ بِقُوَّةٍ وَاذْكُرُوا مَا فِيهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (63) 63. Эй Бани Исроил, Биз сизлардан Аллоҳга иймон келтириш ва ибодатда Уни ёлғизлашга қатъий аҳдни олган ва устингизда Тур тоғини кўтариб: «Биз сизларга берган китобни жиддийлик ва ва қунт билан олинглар ва уни ёдда тутинглар, акс ҳолда устингизга тоғни ёпиб қўямиз. Мендан тақво қилишингиз ва азобимдан қўрқишингиз учун Тавротни сўзу амалда асло унутманглар», деб айтганимиз-ни эсланглар.ثُمَّ تَوَلَّيْتُمْ مِنْ بَعْدِ ذَلِكَ فَلَوْلا فَضْلُ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَتُهُ لَكُنتُمْ مِنْ الْخَاسِرِينَ (64)64. Сўнг, тоғни устингизда кўтариб туриб аҳду-паймонингизни олганимиздан кейин ҳам, доимги одатин-гизга кўра, яна хилоф қилдингиз, яна осийлик қилдингиз. Агар сизларга Аллоҳ фазлу марҳамат кўргизиб, тавбала-рингизни қабул этмаганида ва гуноҳларингизни кечирма-ганида эди, дунё-ю охиратда зиёнкорлардан бўлиб қолар-дингиз.وَلَقَدْ عَلِمْتُمْ الَّذِينَ اعْتَدَوْا مِنْكُمْ فِي السَّبْتِ فَقُلْنَا لَهُمْ كُونُوا قِرَدَةً خَاسِئِينَ (65)65. Эй яҳудийлар, шанба кунини улуғлаш борасидаги аҳдларида Аллоҳга осий бўлган қишлоқ аҳлидан бўлган аждодларингиз бошига не бало тушганини билдингиз. Улар шанба куни балиқ овлаш қасдида ҳовузлар қазиб, тўр ташлаб қўйиб, тушган балиқларни якшанба куни овлаш орқали ҳаромга ҳийла қилишди. Шу қилмишлари сабабли Аллоҳ уларни хор ва бадбахт маймунларга айлантириб қўйди.فَجَعَلْنَاهَا نَكَالاً لِمَا بَيْنَ يَدَيْهَا وَمَا خَلْفَهَا وَمَوْعِظَةً لِلْمُتَّقِينَ (66) 66. Биз бу қишлоқ ва унинг аҳли бошига келган балони ўша даврдаги шаҳар-қишлоқлар аҳлига ва улардан кейин келиб, худди шундай гуноҳларни қилувчиларга ибрат қилдик. Шунингдек уни солиҳ кишиларга ўзларини ҳақ устида эканларини билиб, унда сабот билан туришлари учун эслатма қилиб қўйдик.وَإِذْ قَالَ مُوسَى لِقَوْمِهِ إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تَذْبَحُوا بَقَرَةً قَالُوا أَتَتَّخِذُنَا هُزُواً قَالَ أَعُوذُ بِاللَّهِ أَنْ أَكُونَ مِنْ الْجَاهِلِينَ (67)67. Эй Бани Исроил, аждодингизнинг саркашлик-ларини ва Мусо алайҳис-салоту вас-салом билан кўп талашиб-тортишишларини эсланглар. Мусо уларга: «Аллоҳ сизларга бир сигир сўйишни амр этмоқда», деганида улар кибру ҳаво билан: «Сен бизни камситиш ва масхарага нишон қилаяпсанми?!», дейишди. Шунда Мусо уларга: «Мазах қилувчи жоҳиллардан бўлиб қолишдан Аллоҳ паноҳ беришини сўрайман», деди.قَالُوا ادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّنْ لَنَا مَا هِيَ قَالَ إِنَّهُ يَقُولُ إِنَّهَا بَقَرَةٌ لا فَارِضٌ وَلا بِكْرٌ عَوَانٌ بَيْنَ ذَلِكَ فَافْعَلُوا مَا تُؤْمَرُونَ (68)68. Улар: «Роббингга дуо қилиб сўра, У бизга бу сигирнинг белгисини очиқ баён қилсин», дейишди. Мусо деди: «Аллоҳ айтмоқдаки, у сигирнинг белгиси — ўта қари ҳам, ўта ёш ғунажин ҳам бўлмаслиги, балки ўрта ёшли сигир бўлишидир. Бас, энди Роббингизнинг буйруғини адо этишга шошилинглар».قَالُوا ادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّنْ لَنَا مَا لَوْنُهَا قَالَ إِنَّهُ يَقُولُ إِنَّهَا بَقَرَةٌ صَفْرَاءُ فَاقِعٌ لَوْنُهَا تَسُرُّ النَّاظِرِينَ (69) 69. Улар яна баҳсга киришиб: «Роббингга дуо қилиб сўра, бизга унинг рангини баён қилсин», дейишди. Мусо деди: «Аллоҳ айтмоқдаки, у кўрганларнинг кўзини қувон-тирадиган тўқ сариқ рангли сигир бўлсин».قَالُوا ادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّنْ لَنَا مَا هِيَ إِنَّ الْبَقَرَ تَشَابَهَ عَلَيْنَا وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللَّهُ لَمُهْتَدُونَ (70)70. Бани Исроил Мусога яна: «Роббингга дуо қилиб сўра, бизга унинг юқорида айтилгандан бошқа белгиларини ҳам баён қилсин. Чунки, бундай сифатдаги сигирлар кўп, қай бирини танлаш бизга иштибоҳли бўлиб қолди. Биз иншооллоҳ, ўша буюрилган сигирни топиб сўямиз», дейишди.قَالَ إِنَّهُ يَقُولُ إِنَّهَا بَقَرَةٌ لا ذَلُولٌ تُثِيرُ الأَرْضَ وَلا تَسْقِي الْحَرْثَ مُسَلَّمَةٌ لا شِيَةَ فِيهَا قَالُوا الآنَ جِئْتَ بِالْحَقِّ فَذَبَحُوهَا وَمَا كَادُوا يَفْعَلُونَ (71)71. Мусо деди: «Аллоҳ айтмоқдаки, у хор бўлиб, ер ҳайдамайдиган, экин суғоришда ишлатилмайдиган, барча айбу нуқсондан холи, ўз рангидан бошқа бирон ранги-аломати бўлмаган сигирдир». Улар: «Мана энди у сигир-нинг белгиларини тўла-тўкис келтирдинг», дейишди ва узоқ пайсалга солишлардан кейин айтилган сигирни сўйишга мажбур бўлишди, саркашликлари сабаб бу ишни амалга оширолмай қолаёзди. Ортиқча саволларни кўпайти-ришгани учун Аллоҳ ҳам уларга ишларини қийинлаштириб қўйди. وَإِذْ قَتَلْتُمْ نَفْساً فَادَّارَأْتُمْ فِيهَا وَاللَّهُ مُخْرِجٌ مَا كُنتُمْ تَكْتُمُونَ (72)72. Эсланглар, сизлар бир жон (эгаси)ни ўлдириб қўйиб, у ҳақда жанжаллашиб қолган ва ҳар ким ўзидан қотиллик туҳматини даф қилган эди. Аллоҳ сизлар яшираётган нарсани юзага чиқарувчидир. فَقُلْنَا اضْرِبُوهُ بِبَعْضِهَا كَذَلِكَ يُحْيِ اللَّهُ الْمَوْتَى وَيُرِيكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ (73)73. Шунда Биз: «Мақтулни шу сўйилган сигирнинг бир бўлаги билан уринглар, шунда Аллоҳ уни тирилтиради ва қотили кимлигини ўзи айтиб беради», дедик. Улар шундай қилишгач, ўликка жон битиб, қотилини айтиб берди. Худди шунга ўхшаш, Аллоҳ қиёмат куни ўликларни тирилтиради ва ақлларингизни юргизиб, Унга осий бўлишдан тийили-шингиз учун сизларга — эй Бани Исроил — Ўзининг комил қудратига далил бўлувчи мўъжизаларини кўрсатади.ثُمَّ قَسَتْ قُلُوبُكُمْ مِنْ بَعْدِ ذَلِكَ فَهِيَ كَالْحِجَارَةِ أَوْ أَشَدُّ قَسْوَةً وَإِنَّ مِنْ الْحِجَارَةِ لَمَا يَتَفَجَّرُ مِنْهُ الأَنْهَارُ وَإِنَّ مِنْهَا لَمَا يَشَّقَّقُ فَيَخْرُجُ مِنْهُ الْمَاءُ وَإِنَّ مِنْهَا لَمَا يَهْبِطُ مِنْ خَشْيَةِ اللَّهِ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ (74)74. Лекин, сизларга бунинг фойдаси бўлмади. Чунки, шундоқ ғайриоддий мўъжизалардан кейин ҳам дилларингиз қаттиқлигича қолаверди, уларга яхшилик сизиб киролмади. Дилларингиз Биз сизларга кўрсатган оят-аломатларни кўриб ҳам юмшамади, охир-оқибат қотиб тошга айланди, балки тошдан-да қаттиқлашди. Зеро, айрим тошлар бўладики, сурилиб, кенгайиб, ораларидан сувлар оқиб, дарёларга айланиб кетади. Айрим тошлар ёрилиб, бўлиниб, ичидан чашма ва булоқлар отилиб чиқади. Айрим тошлар Аллоҳнинг ҳайбатидан қўрқиб тоғларнинг тепасидан думалаб тушади. Аллоҳ сизлар қилаётган ишлардан ғофил эмас.أَفَتَطْمَعُونَ أَنْ يُؤْمِنُوا لَكُمْ وَقَدْ كَانَ فَرِيقٌ مِنْهُمْ يَسْمَعُونَ كَلامَ اللَّهِ ثُمَّ يُحَرِّفُونَهُ مِنْ بَعْدِ مَا عَقَلُوهُ وَهُمْ يَعْلَمُونَ (75)75. Эй мусулмонлар, Бану Исроилнинг қилмишларини унутдингизми, динингизни яҳудлар тасдиқ этишидан умид-вор бўлдингизми?! Ваҳоланки, уларнинг олимлари Аллоҳ-нинг Тавротдаги каломини эшитишар, сўнгра унинг ҳақиқатини англаб етганларидан кейин маъносини бошқа томонга буриб, ёки лафзларини бошқача қилиб, ўзгартириб юборишар эди, оламлар Роббининг каломини қасддан ўзгартираётганларини билиб туриб, шундай қилишарди.وَإِذَا لَقُوا الَّذِينَ آمَنُوا قَالُوا آمَنَّا وَإِذَا خَلا بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ قَالُوا أَتُحَدِّثُونَهُمْ بِمَا فَتَحَ اللَّهُ عَلَيْكُمْ لِيُحَاجُّوكُمْ بِهِ عِنْدَ رَبِّكُمْ أَفَلا تَعْقِلُونَ (76)76. У яҳудийлар мўминларга йўлиққанларида тиллари-да: «Биз ҳам сизларнинг динингизга ва Тавротда хабари келган пайғамбарингизга иймон келтирдик», дейишади. Ўзлари ёлғиз қолганларида бир-бирларига танбеҳ бериб: «Муҳаммад ҳақида Тавротда Аллоҳ сизларга баён қилган нарсаларни мўминларга айтиб қўясизларми, ахир қиёмат куни Роббингиз ҳузурида буни улар сизларга қарши ҳужжат қилишади-ку! Ақлингизни ишлатмайсизми?!», дейишади.أَوَلا يَعْلَمُونَ أَنَّ اللَّهَ يَعْلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعْلِنُونَ (77)77. Шу қадар жиноятларни қилишадими, ахир Аллоҳ уларнинг яширинча қилаётган ишларини ҳам, ошкор қилаётган ишларини ҳам билувчи эканини билмайди-ларми?!وَمِنْهُمْ أُمِّيُّونَ لا يَعْلَمُونَ الْكِتَابَ إِلاَّ أَمَانِيَّ وَإِنْ هُمْ إِلاَّ يَظُنُّونَ (78)78. Яҳудлар орасида бир гуруҳи борки, ўқиш ва ёзишни билмайди, Тавротни ва унда баён қилинган Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг белгиларини билмайди, бу борада уларда фақат уйдирмалар ва бузуқ гумонлар бор, холос. فَوَيْلٌ لِلَّذِينَ يَكْتُبُونَ الْكِتَابَ بِأَيْدِيهِمْ ثُمَّ يَقُولُونَ هَذَا مِنْ عِنْدِ اللَّهِ لِيَشْتَرُوا بِهِ ثَمَناً قَلِيلاً فَوَيْلٌ لَهُمْ مِمَّا كَتَبَتْ أَيْدِيهِمْ وَوَيْلٌ لَهُمْ مِمَّا يَكْسِبُونَ (79)79. Китобни ўз қўллари билан ёзиб, кейин уни Аллоҳ пайғамбари Мусо алайҳиссаломга туширган китобга тамомила зид бўлгани ҳолда, эвазига дунё матосини қўлга киритиш учун: «Бу Аллоҳ ҳузуридан келган», деб айтади-ган баднафс яҳуд олимларига қаттиқ азоб ва ҳалокат бўлсин! Ана шу ботилни қўллари билан ёзганликлари сабабли уларга ҳалокатли азоб бўлсин, бунинг эвазига қўлга киритадиган пора ва шунга ўхшаш моллари сабабли уларга ҳалокатли азоб бўлсин!وَقَالُوا لَنْ تَمَسَّنَا النَّارُ إِلاَّ أَيَّاماً مَعْدُودَةً قُلْ أَاتَّخَذْتُمْ عِنْدَ اللَّهِ عَهْداً فَلَنْ يُخْلِفَ اللَّهُ عَهْدَهُ أَمْ تَقُولُونَ عَلَى اللَّهِ مَا لا تَعْلَمُونَ (80)80. Бану Исроил: «Охиратда бизга фақат саноқли кунларгина дўзах ўти етади», деди. Эй Пайғамбар, сиз уларнинг даъволарини пучга чиқариб, айтингки: «Бу ҳақда сизларда Аллоҳ берган аҳд бормики, Аллоҳ Ўз аҳдига асло хилоф қилмагай?! Йўқ, сизлар ўз ёлғон даъволарингиз билан Аллоҳ номидан билмаган нарсаларингизни айтмоқ-дасизлар».بَلَى مَنْ كَسَبَ سَيِّئَةً وَأَحَاطَتْ بِهِ خَطِيئَتُهُ فَأُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ (81)81. Бас, Аллоҳнинг ўзгармас ҳукми шуки, кимда-ким гуноҳлар қилса ва охир-оқибат гуноҳлари уни куфрга тортса, гуноҳлари ҳар тарафдан уни ўраб, эгаллаб олса — бу эса Аллоҳга ширк келтирган кимсаларда содир бўлади — ундай мушрик ва кофирлар мангу дўзахда қолувчи кимсалардир.وَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ أُوْلَئِكَ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ (82)82. Бунинг муқобилида Аллоҳнинг яна бир ўзгармас ҳукми шуки, Аллоҳни ва пайғамбарларини чин дилдан тасдиқлаган ва Аллоҳнинг пайғамбарларига ваҳий қилган шариатига мувофиқ амал қилган кишилар — ана ўшалар охиратда абадул-абад жаннатда бўлгайлар.وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَاقَ بَنِي إِسْرَائِيلَ لا تَعْبُدُونَ إِلاَّ اللَّهَ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً وَذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَقُولُوا لِلنَّاسِ حُسْناً وَأَقِيمُوا الصَّلاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ ثُمَّ تَوَلَّيْتُمْ إِلاَّ قَلِيلاً مِنْكُمْ وَأَنْتُمْ مُعْرِضُونَ (83) 83. Эсланг эй Бану Исроил, шериксиз, ягона Аллоҳнинг Ўзига ибодат қиласизлар, ота-она ва қариндошларга, етимларга (оталари вафот этган балоғатга етмаган болалар-га) ва мискинларга яхшилик қиласизлар, одамларга яхши гапларни гапирасизлар, намозни адо этасизлар ва закотни ўтайсизлар, деб сизлардан қатъий аҳд олган эдик, кейин сизлар юз ўгирдинглар ва аҳдни буздинглар — фақат оз сонли кишиларгина аҳдларида турди — ва сизлар юз ўгиришда давом этиб турибсизлар.وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَاقَكُمْ لا تَسْفِكُونَ دِمَاءَكُمْ وَلا تُخْرِجُونَ أَنفُسَكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ ثُمَّ أَقْرَرْتُمْ وَأَنْتُمْ تَشْهَدُونَ (84)84. Эсланг эй Бану Исроил, Тавротда сизлардан бир-бирингизнинг қонингизни тўкишни ва бир-бирингизни диёрларингиздан ҳайдаб чиқаришни ҳаром қилувчи қатъий аҳдни олган эдик, сизлар бунинг тўғрилигига гувоҳ бўлган ҳолда эътироф этган эдинглар.ثُمَّ أَنْتُمْ هَؤُلاء تَقْتُلُونَ أَنفُسَكُمْ وَتُخْرِجُونَ فَرِيقاً مِنْكُمْ مِنْ دِيَارِهِمْ تَظَاهَرُونَ عَلَيْهِمْ بِالإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَإِنْ يَأْتُوكُمْ أُسَارَى تُفَادُوهُمْ وَهُوَ مُحَرَّمٌ عَلَيْكُمْ إِخْرَاجُهُمْ أَفَتُؤْمِنُونَ بِبَعْضِ الْكِتَابِ وَتَكْفُرُونَ بِبَعْضٍ فَمَا جَزَاءُ مَنْ يَفْعَلُ ذَلِكَ مِنْكُمْ إِلاَّ خِزْيٌ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يُرَدُّونَ إِلَى أَشَدِّ الْعَذَابِ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ (85)85. Кейин сизларнинг ўзингиз — эй яҳудлар — бир-бирингизни ўлдирмоқдасиз, баъзиларингиз баъзиларингиз-ни диёрларидан ҳайдаб чиқармоқда, сизлардан ҳар бир гуруҳ ўз биродарларига қарши зулму тажовуз билан душманлар ёрдамида кучланмоқда. Агар улар душманлар қўлида асир бўлган ҳолда ҳузурингизга келишса, тўлов воситасида асирликдан қутқариб олишга ҳаракат қиласиз-лар, ҳолбуки, уларни диёрларидан ҳайдаб чиқаришингиз сизлар учун ҳаром қилинган эди. Таврот ҳукмларидан баъзиларига иймон келтириб, баъзиларини инкор қилиб, қилаётган бу ишларингиз нақадар қабиҳ! Ичларингиздан бундай ишни қиладиган кимсаларнинг жазоси дунёда хорлик ва расволикдир, охиратда эса Аллоҳ уларни оғир дўзах азобига дучор этади. Аллоҳ сизлар қилаётган ишлар-дан ғофил эмасдир.أُوْلَئِكَ الَّذِينَ اشْتَرَوْا الْحَيَاةَ الدُّنْيَا بِالآخِرَةِ فَلا يُخَفَّفُ عَنْهُمْ الْعَذَابُ وَلا هُمْ يُنصَرُونَ (86)86. Ана ўшалар охират ўрнига дунё ҳаётини ихтиёр қилган кишилардир, улардан азоб енгиллатилмас ва уларга Аллоҳнинг азобидан қутқариб олувчи бирон ёрдамчи бўлмас.وَلَقَدْ آتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ وَقَفَّيْنَا مِنْ بَعْدِهِ بِالرُّسُلِ وَآتَيْنَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ الْبَيِّنَاتِ وَأَيَّدْنَاهُ بِرُوحِ الْقُدُسِ أَفَكُلَّمَا جَاءَكُمْ رَسُولٌ بِمَا لا تَهْوَى أَنفُسُكُمْ اسْتَكْبَرْتُمْ فَفَرِيقاً كَذَّبْتُمْ وَفَرِيقاً تَقْتُلُونَ (87)87. Биз Мусога Тавротни бердик, унинг ортидан Бану Исроилдан бўлган пайғамбарларни бирин-кетин юбордик, Ийсо ибн Марямга очиқ мўъжизалар бердик ва уни Жибрийл алайҳиссалом билан қувватладик. Ҳар қачон сизларга пайғамбар Аллоҳ ҳузуридан нафсингизга ёқмайди-ган ваҳийни келтирса, такаббурлик қилиб, бировини ёлғончи санаб, бировини ўлдираверасизми?!وَقَالُوا قُلُوبُنَا غُلْفٌ بَلْ لَعَنَهُمْ اللَّهُ بِكُفْرِهِمْ فَقَلِيلاً مَا يُؤْمِنُونَ (88)88. Бану Исроил Аллоҳнинг пайғамбари ва элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Бизнинг дилимиз берк, унга сенинг сўзинг ўтмайди», дедилар. Аслида, ундай эмас, балки уларнинг диллари лаънатланган ва уларга муҳр уриб қўйилгандир. Улар куфру инкорлари сабабли Аллоҳнинг раҳматидан қувилганлар, энди улар жуда кам, ўзларига нафи тегмайдиган даражада иймон келтиришади.وَلَمَّا جَاءَهُمْ كِتَابٌ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ مُصَدِّقٌ لِمَا مَعَهُمْ وَكَانُوا مِنْ قَبْلُ يَسْتَفْتِحُونَ عَلَى الَّذِينَ كَفَرُوا فَلَمَّا جَاءَهُمْ مَا عَرَفُوا كَفَرُوا بِهِ فَلَعْنَةُ اللَّهِ عَلَى الْكَافِرِينَ (89)89. Уларга Аллоҳ ҳузуридан ўзларида бўлган Тавротни тасдиқловчи китоб — Қуръон келганида уни инкор қилди-лар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғам-барликларини инкор қилдилар. Ҳолбуки, илгари, у зот пайғамбар қилиб юборилмай туриб, араб мушрикларига қарши ундан ёрдам кутишар, «охирзамон пайғамбари чиқиш вақти яқин қолди, биз унга эргашиб, сизларни мағлуб қиламиз», дейишарди. Барча белгиларини ва ростлигини ўзлари яхши билган пайғамбар келганида эса уни инкор қилиб, ёлғончига чиқардилар. Бас, Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ва Аллоҳ у зотга ваҳий қилган Қуръонни инкор қилган кимсаларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин! بِئْسَمَا اشْتَرَوْا بِهِ أَنفُسَهُمْ أَنْ يَكْفُرُوا بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ بَغْياً أَنْ يُنَزِّلَ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ عَلَى مَنْ يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ فَبَاءُوا بِغَضَبٍ عَلَى غَضَبٍ وَلِلْكَافِرِينَ عَذَابٌ مُهِينٌ (90)90. Бану Исроил ўзлари учун нақадар ёмон нарсани ихтиёр этди — Аллоҳ пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ўз фазли билан Қуръон нозил қилганига ҳасад қилиб, иймонга куфрни алмаштириб олишди, аввал Тавротни ўзгартириб юборганлари сабабли Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлишгани ортидан, энди Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни инкор этишлари сабабли яна бир бор Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлишди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларини инкор қилувчи кимсалар-га хорловчи азоб бордир.وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ آمِنُوا بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ قَالُوا نُؤْمِنُ بِمَا أُنزِلَ عَلَيْنَا وَيَكْفُرُونَ بِمَا وَرَاءَهُ وَهُوَ الْحَقُّ مُصَدِّقاً لِمَا مَعَهُمْ قُلْ فَلِمَ تَقْتُلُونَ أَنْبِيَاءَ اللَّهِ مِنْ قَبْلُ إِنْ كُنتُمْ مُؤْمِنِينَ (91)91. Мусулмонлар яҳудийларга: «Аллоҳ туширган Қуръонга иймон келтиринглар», десалар, улар: «Биз ўз пайғамбарларимизга туширилган нарсаларга иймон келтирамиз», дейишади ва Аллоҳ кейин нозил қилган нарсани — ўзларида (Тавротда) бўлган нарсани тасдиқ этувчи ҳақ Қуръонни инкор қилишади. Агар улар ўз китобларига ростдан иймон келтиришганда эди, уларни тасдиқ этиб келган Қуръонга ҳам албатта иймон келтиришган бўларди. Эй Муҳаммад, сиз уларга айтинг: «Агар Аллоҳ сизларга туширган нарсага иймон келтирувчи бўлсангиз, нега у ҳолда илгари Аллоҳнинг пайғамбар-ларини ўлдирар эдинглар?!»وَلَقَدْ جَاءَكُمْ مُوسَى بِالْبَيِّنَاتِ ثُمَّ اتَّخَذْتُمْ الْعِجْلَ مِنْ بَعْدِهِ وَأَنْتُمْ ظَالِمُونَ (92)92. Аллоҳнинг пайғамбари Мусо сизларга ўзининг рост пайғамбарлигига далил бўлувчи тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа каби Қуръонда зикр қилинган очиқ-равшан мўъжиза-ларни олиб келди. Шундай бўлса ҳам, Мусо Робби билан ваъдалашган жойга кетганида сизлар Аллоҳ белгилаб берган ҳаддингиздан ошиб, бузоқни маъбуд қилиб олдин-гиз.وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَاقَكُمْ وَرَفَعْنَا فَوْقَكُمْ الطُّورَ خُذُوا مَا آتَيْنَاكُمْ بِقُوَّةٍ وَاسْمَعُوا قَالُوا سَمِعْنَا وَعَصَيْنَا وَأُشْرِبُوا فِي قُلُوبِهِمْ الْعِجْلَ بِكُفْرِهِمْ قُلْ بِئْسَمَا يَأْمُرُكُمْ بِهِ إِيمَانُكُمْ إِنْ كُنتُمْ مُؤْمِنِينَ (93)93. Эсланглар, сизлардан Мусо олиб келган Тавротни қабул қилиш ҳақида қатъий аҳд олгандик, сизлар аҳдни буздинглар. Биз Тур тоғини бошларингиз устида кўтариб туриб: «Биз сизларга берган нарсани жиддий ушланг, қулоқ солинг ва итоат қилинг, акс ҳолда ушбу тоғни устингизга ташлаб юборамиз», дедик, кейин сизлар: «Сўзингни эшитдик ва амрингга осий бўлдик», дедингиз. Чунки, куфрда давом этишингиз сабабли бузоққа ибодат дилларин-гизга ўрнашиб кетганди. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: «Аллоҳ сизларга туширган нарсага иймон келтирган бўлсангиз, сизнинг иймонингиз нақадар ёмон нарсага — куфр ва залолатга буюради!».قُلْ إِنْ كَانَتْ لَكُمْ الدَّارُ الآخِرَةُ عِنْدَ اللَّهِ خَالِصَةً مِنْ دُونِ النَّاسِ فَتَمَنَّوْا الْمَوْتَ إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ (94)94. Эй Пайғамбар, ўзларини Аллоҳнинг яқин дўстлари, Унинг болалари ва суюклилари, деб даъво қилишлари сабабли, жаннат фақат бизга хос, бошқа одамларга эмас, деб даъво қиладиган яҳудийларга айтинг: «Агар иш шундай бўлса, у ҳолда сизларданми, бошқаларданми, кимда-ким ёлғончи бўлса, унга ўлим тилаб, дуо қилинглар, даъвола-рингиз рост бўлса».وَلَنْ يَتَمَنَّوْهُ أَبَداً بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيهِمْ وَاللَّهُ عَلِيمٌ بِالظَّالِمِينَ (95)95. Улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ-рост пайғамбар эканларини, ўзларининг эса ёлғон даъво қилаётганларини билишгани боис, шунингдек, жан-натдан маҳрум бўлиш ва дўзахга тушишга олиб борувчи куфру исёнларга гирифтор бўлганлари сабабли, ҳаргиз ўлимни орзу қилиша олмайди. Аллоҳ таоло бандалари орасидаги золим кимсаларни яхши билувчидир, У уларга қилмишларига яраша жазо беради.وَلَتَجِدَنَّهُمْ أَحْرَصَ النَّاسِ عَلَى حَيَاةٍ وَمِنْ الَّذِينَ أَشْرَكُوا يَوَدُّ أَحَدُهُمْ لَوْ يُعَمَّرُ أَلْفَ سَنَةٍ وَمَا هُوَ بِمُزَحْزِحِهِ مِنْ الْعَذَابِ أَنْ يُعَمَّرَ وَاللَّهُ بَصِيرٌ بِمَا يَعْمَلُونَ (96)96. Эй Пайғамбар, сиз яҳудларнинг ҳаётга ғоят ҳарисликларини, ҳар қанча хор ва тубан ҳаёт бўлса-да, узунроқ умр кўришга қаттиқ рағбат қилишларини, узун умр кўришга бўлган рағбатлари мушрикларнинг рағбатидан ҳам ортиқ эканини кўрасиз, айрим яҳудийлар минг йил умр кўришни орзу қилади. Бироқ, шунча узоқ умр кўрганда ҳам, бу уни Аллоҳнинг азобидан узоқлаштира олмайди. Аллоҳ таолога уларнинг ҳеч бир иши махфий эмас, У уларни барча қилмишларига яраша, ўзлари лойиқ бўлган азоб билан албатта жазолайди.قُلْ مَنْ كَانَ عَدُوّاً لِجِبْرِيلَ فَإِنَّهُ نَزَّلَهُ عَلَى قَلْبِكَ بِإِذْنِ اللَّهِ مُصَدِّقاً لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ وَهُدًى وَبُشْرَى لِلْمُؤْمِنِينَ (97)97. Эй Пайғамбар, «Фаришталар ичидан Жаброил бизнинг душманимиз», деб айтган яҳудларга айтингки, ким Жаброилга душман бўлса, (билсинки) Жаброил Аллоҳнинг изни билан ўзидан олдинги китобларни тасдиқ этувчи, ҳаққа йўлловчи ва уни тасдиқ этувчиларга дунё-ю охиратда барча яхшиликлар хушхабарини берувчи бўлган Қуръонни сизнинг қалбингизга туширди.مَنْ كَانَ عَدُوّاً لِلَّهِ وَمَلائِكَتِهِ وَرُسُلِهِ وَجِبْرِيلَ وَمِيكَالَ فَإِنَّ اللَّهَ عَدُوٌّ لِلْكَافِرِينَ (98)98. Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, Унинг инсон ва фаришталардан бўлган элчиларига, хусусан, Жаброил ва Микоилга душман бўлса — чунки, яҳудийлар Жаброилни ўзларига душман, Микоилни дўст деб билишарди, Аллоҳ таоло уларга эълон қилдики, ким бу икки улуғ фариштадан бирларини душман тутса, иккинчисини ҳам душман тутган бўлади ва табиийки Аллоҳни ҳам душман тутган бўлади — зотан, Аллоҳ таоло Ўз элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алай-ҳи ва салламга нозил қилган нарсани инкор қилувчилар душманидир.وَلَقَدْ أَنزَلْنَا إِلَيْكَ آيَاتٍ بَيِّنَاتٍ وَمَا يَكْفُرُ بِهَا إِلاَّ الْفَاسِقُونَ (99)99. Эй Пайғамбар, Биз сизга Аллоҳнинг ҳақ пайғамбари эканингизга далил бўлувчи очиқ-равшан оятларни тушир-дик, бу оятларни фақат Аллоҳнинг динидан чиққан кимсаларгина инкор қилади.أَوَكُلَّمَا عَاهَدُوا عَهْداً نَبَذَهُ فَرِيقٌ مِنْهُمْ بَلْ أَكْثَرُهُمْ لا يُؤْمِنُونَ (100)100. Бану Исроилнинг ҳадеб аҳдларни бузавериши нақадар хунук ҳол! Ҳар сафар бирон аҳдга аҳдлашсалар, улардан бир гуруҳи ўша аҳдни албатта бузади. Кўрасизки, бугун бир нарсага аҳд қилишса, эртага уни бузишади. Аслида, уларнинг кўплари Аллоҳнинг пайғамбари ва элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган нарсани тасдиқ этишмайди.وَلَمَّا جَاءَهُمْ رَسُولٌ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ مُصَدِّقٌ لِمَا مَعَهُمْ نَبَذَ فَرِيقٌ مِنْ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ كِتَابَ اللَّهِ وَرَاءَ ظُهُورِهِمْ كَأَنَّهُمْ لا يَعْلَمُونَ (101)101. Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қўлларидаги Тавротга мувофиқ келувчи Қуръонни олиб келганида улардан бир гуруҳи Аллоҳнинг Китобини ортларига ташладилар, уларнинг ҳоли унинг (Қуръоннинг) ҳақиқатини билмайдиган жоҳил кимсалар ҳолидир.وَاتَّبَعُوا مَا تَتْلُو الشَّيَاطِينُ عَلَى مُلْكِ سُلَيْمَانَ وَمَا كَفَرَ سُلَيْمَانُ وَلَكِنَّ الشَّيَاطِينَ كَفَرُوا يُعَلِّمُونَ النَّاسَ السِّحْرَ وَمَا أُنزِلَ عَلَى الْمَلَكَيْنِ بِبَابِلَ هَارُوتَ وَمَارُوتَ وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنْ أَحَدٍ حَتَّى يَقُولا إِنَّمَا نَحْنُ فِتْنَةٌ فَلا تَكْفُرْ فَيَتَعَلَّمُونَ مِنْهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِهِ بَيْنَ الْمَرْءِ وَزَوْجِهِ وَمَا هُمْ بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلاَّ بِإِذْنِ اللَّهِ وَيَتَعَلَّمُونَ مَا يَضُرُّهُمْ وَلا يَنفَعُهُمْ وَلَقَدْ عَلِمُوا لَمَنْ اشْتَرَاهُ مَا لَهُ فِي الآخِرَةِ مِنْ خَلاقٍ وَلَبِئْسَ مَا شَرَوْا بِهِ أَنفُسَهُمْ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ (102)102. Яҳудийлар Сулаймон ибн Довуднинг подшоҳлиги даврида шайтонлар сеҳргарларга келиб сўзлаган нарсаларга эргашдилар. Сулаймон кофир эмасди, у сеҳр ўрганмаганди, балки шайтонлар одамларга динларини бузиш мақсадида сеҳр ўргатиб, кофир бўлишди. Шунингдек, яҳудийлар Ироқдаги Бобил ерида икки фаришта Ҳорут ва Морутга Аллоҳ томонидан бандаларга имтиҳон учун туширилган сеҳрга эргашдилар. Бу икки фаришта ҳеч бир кишига аввал насиҳат қилмай ва сеҳр ўрганиш оқибатидан огоҳлантир-май туриб, бирон нарса ўргатмас эдилар, «Сеҳрни ўрганиш ва шайтонларга итоат қилиш билан кофир бўлиб қолмагин», дер эдилар. Одамлар бу икки фариштадан эр-хотинни бир-бирига ёмон кўрсатиб, ўртасини ажратиб юборадиган нарсаларни ўрганишарди. Лекин, сеҳргарлар бирон кишига Аллоҳнинг изни ва қазосисиз бирон зарар етказишга қодир эмаслар, улар фақат ўзларига зарарли ва бефойда бўлган ёмонликларни ўрганишади. Шайтонлар уни (сеҳрни) яҳудийларга нақл қилишди ва сеҳр улар ичида кенг тарқалиб, ҳатто уни Аллоҳнинг китобидан-да юқори қўядиган бўлишди. Дарҳақиқат, яҳудийлар сеҳрни танлаган ва ҳақни тарк қилган кимсалар учун охиратда яхшиликдан бирон улуш бўлмаслигини билган эдилар. Ўз жонларини нақадар ёмон нарсага — иймон ва Пайғамбарга эргашиш ўрнига сеҳр ва куфрга сотдилар. Қанийди уларда эшитган насиҳатларига амал қилишга олиб борувчи билим бўлса!وَلَوْ أَنَّهُمْ آمَنُوا وَاتَّقَوْا لَمَثُوبَةٌ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ خَيْرٌ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ (103)103. Яҳудийлар агар иймон келтиришса ва Аллоҳдан қўрқишса эди, Аллоҳнинг савоби улар учун сеҳрдан ва у орқали топган нарсаларидан яхши эканига аниқ ишонч ҳосил қилишар эди. Агар иймон ва тақво сабабли ҳосил бўлувчи ажру савобларни аниқ билишса эди, албатта иймон келтиришган бўларди.يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تَقُولُوا رَاعِنَا وَقُولُوا انظُرْنَا وَاسْمَعُوا وَلِلْكَافِرِينَ عَذَابٌ أَلِيمٌ (104)104. Эй иймон келтирганлар, сизлар Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Бизнинг ҳолимизни риоя қилиб, оятларни шошилмай ўқиб беринг, биз яхши тушуниб олайлик, деган маънода «Роъинаа» деб айтманглар, — чунки, яҳудийлар лафзда айни шу сўзга ўхшаб кетадиган, бироқ анқовлик ва овсарлик маъносини англатувчи «руъувнат» калимасига тилларини буриб, бу билан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат-лашни мақсад қилишарди — балки, сизлар бу сўз ўрнига «Унзурнаа — бизга боқинг, ҳолимизга қаранг» деган сўзни айтинглар, бу сўз ҳам айни шу маънони ифода қилади. Сизлар ўзингизга тиловат қилинаётган Роббингизнинг китобига қулоқ тутинглар ва уни тушуниб олинглар. Инкор қилувчилар учун аламли азоб бордир.مَا يَوَدُّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَلا الْمُشْرِكِينَ أَنْ يُنَزَّلَ عَلَيْكُمْ مِنْ خَيْرٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَاللَّهُ يَخْتَصُّ بِرَحْمَتِهِ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ (105)105. Аҳли китоб ва мушриклардан бўлган кофирлар сизларга Роббингиз томонидан хоҳ Қуръон, хоҳ илм, хоҳ нусрат, хоҳ башорат бўлсин, озгина бўлса-да бир яхшилик туширилишини исташмайди. Аллоҳ Ўз раҳмати, нубуввати ва рисолатига бандалари ичидан Ўзи истаган кишини хослайди. Аллоҳ мўл-кўл фазлу марҳамат эгасидир.مَا نَنسَخْ مِنْ آيَةٍ أَوْ نُنسِهَا نَأْتِ بِخَيْرٍ مِنْهَا أَوْ مِثْلِهَا أَلَمْ تَعْلَمْ أَنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (106)106. Биз бирон оятни алмаштирсак ёки уни диллар ва зеҳнлардан ўчирсак, сизлар учун ундан кўра фойдали-роғини келтирамиз ёки таклиф-мажбурият ва ажр-савобда унга тенг бўлган бошқа бирини келтирамиз, ҳар бир ишнинг ҳикмати бор. Эй Пайғамбар, — сиз ва умматингиз — Аллоҳ ҳар ишга қодир эканини, Уни ҳеч ким ва ҳеч нарса ожиз қолдиролмаслигини билмадингизми?!أَلَمْ تَعْلَمْ أَنَّ اللَّهَ لَهُ مُلْكُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلا نَصِيرٍ (107)107. Эй Пайғамбар, — сиз ва умматингиз — Аллоҳ таоло осмонлару Ернинг тасарруфи Унинг қўлида бўлган ҳақиқий Молик (подшоҳ) эканини, истаган ишини қилувчи, истаганича ҳукм қилувчи, бандаларини истаган нарсасига буюрувчи ва истаган нарсасидан қайтарувчи эканини, бандаларга фақат итоат ва қабул вожиблигини билмадин-гизми?! Унга осий бўлганлар билсинки, ҳеч бир кимсага Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, Унинг азобидан ҳимоя қиладиган ёрдамчи ҳам йўқдир.أَمْ تُرِيدُونَ أَنْ تَسْأَلُوا رَسُولَكُمْ كَمَا سُئِلَ مُوسَى مِنْ قَبْلُ وَمَنْ يَتَبَدَّلْ الْكُفْرَ بِالإِيمَانِ فَقَدْ ضَلَّ سَوَاءَ السَّبِيلِ (108)108. Эй одамлар, ё сизлар ҳам қайсарлик ва такаббурлик билан пайғамбарингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан илгари Мусодан талаб қилинганидек нарсаларни талаб қилишни истайсизми?! Билингларки, ким куфрни танласа ва иймонни ташласа, у Аллоҳнинг тўғри йўлидан чиқиб, залолат ва жаҳолат йўлини тутган бўлади. وَدَّ كَثِيرٌ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ لَوْ يَرُدُّونَكُمْ مِنْ بَعْدِ إِيمَانِكُمْ كُفَّاراً حَسَداً مِنْ عِنْدِ أَنفُسِهِمْ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمْ الْحَقُّ فَاعْفُوا وَاصْفَحُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ إِنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (109)109. Аҳли китобларнинг кўплари сизларни иймонли бўлганингиздан кейин, Аллоҳнинг пайғамбари ва элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рост пайғам-бар эканлари уларнинг ўзларига ҳам равшан бўлганидан кейин, дилларини тўлдирган ҳасад туфайли, худди аввал-гидек, бутларга сиғинадиган кофирликка қайтаришни истайди. То Аллоҳнинг улар ҳақидаги, уларга қарши уруш қилиш тўғрисидаги ҳукми келгунига қадар, улардан содир бўлган ёмонлик ва хатоларни кечиринглар, жаҳолатларидан кўз юминглар, Аллоҳ уларни қилмишларига яраша жазолайди. Аллоҳ ҳар ишга қодирдир, Уни ҳеч ким ожиз қолдиролмайди.وَأَقِيمُوا الصَّلاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَمَا تُقَدِّمُوا لأَنفُسِكُمْ مِنْ خَيْرٍ تَجِدُوهُ عِنْدَ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ (110)110. Эй мўминлар, намозни тўкис адо этинглар, фарз қилинган закотни беринглар ва билингларки, ўзингиз учун тақдим қилаётган ҳар бир яхшиликнинг савобини охиратда Аллоҳ ҳузурида топасизлар. Аллоҳ таоло барча ишларин-гизни кўриб турувчидир, У сизларга амалларингизга яраша мукофотлар беради.وَقَالُوا لَنْ يَدْخُلَ الْجَنَّةَ إِلاَّ مَنْ كَانَ هُوداً أَوْ نَصَارَى تِلْكَ أَمَانِيُّهُمْ قُلْ هَاتُوا بُرْهَانَكُمْ إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ (111)111. Яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам жаннат фақат уларга хос эканини ва улардан бошқалар жаннатга кирмас-лигини даъво қилишди, бу уларнинг хом хаёлларидир. Эй Пайғамбар, сиз уларга: «Агар даъволарингиз рост бўлса, унинг тўғрилигига далил-ҳужжат келтиринглар!», деб айтинг.بَلَى مَنْ أَسْلَمَ وَجْهَهُ لِلَّهِ وَهُوَ مُحْسِنٌ فَلَهُ أَجْرُهُ عِنْدَ رَبِّهِ وَلا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ (112)112. Иш улар даъво қилганидек, жаннат фақат уларнинг тоифасига хос бўлиб, бошқалар унга кирмайди эмас. Балки, ким ягона ва шериксиз Аллоҳнинг Ўзига холис ибодат қилса, барча сўз ва ишларида Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашса, у албатта жаннатга киради. Ким шундай қилса, охиратда Робби ҳузурида унинг учун муносиб мукофот — жаннатга кириш бор. Уларга ўзлари юзланажак охират ишларида ҳеч бир хавфу хатар йўқдир, қўлларидан кетган дунё ишларига ғамгин ҳам бўлмайдилар.وَقَالَتْ الْيَهُودُ لَيْسَتْ النَّصَارَى عَلَى شَيْءٍ وَقَالَتْ النَّصَارَى لَيْسَتْ الْيَهُودُ عَلَى شَيْءٍ وَهُمْ يَتْلُونَ الْكِتَابَ كَذَلِكَ قَالَ الَّذِينَ لا يَعْلَمُونَ مِثْلَ قَوْلِهِمْ فَاللَّهُ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فِيمَا كَانُوا فِيهِ يَخْتَلِفُونَ (113)113. Яҳудийлар: «Насронийлар ҳақ динда эмас», дедилар, насронийлар ҳам: «Яҳудийлар ҳақ динда эмас», дедилар. Ваҳоланки, улар Таврот ва Инжилни ўқишади, уларда барча пайғамбарларга иймон келтириш вожиблиги айтилган. Шунингдек, араб мушриклари ва бошқа илмсиз кимсалар ҳам ўшаларнинг сўзларига ўхшаш сўзларни айтдилар. Яъни, ҳар бир диндор кишига: «Сен ҳақ динда эмассан», дейишди. Аллоҳ қиёмат куни уларнинг дин тўғрисида қилган ихтилофлари хусусида улар ўртасида Ўзи ажрим қилади ва ҳар бир кишига ўз амалига яраша мукофот ва жазо беради.وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنْ مَنَعَ مَسَاجِدَ اللَّهِ أَنْ يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ وَسَعَى فِي خَرَابِهَا أُوْلَئِكَ مَا كَانَ لَهُمْ أَنْ يَدْخُلُوهَا إِلاَّ خَائِفِينَ لَهُمْ فِي الدُّنْيَا خِزْيٌ وَلَهُمْ فِي الآخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٌ (114)114. Масжидларда намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш каби ишлар билан Аллоҳни зикр этишни ман қиладиган, уларни бузиб ташлаш ва ёпиб қўйиш билан ёки мўмин-ларни уларга киришларига тўсқинлик қилиш билан хароб қилишга уринаётганлардан кўра золимроқ кимсалар йўқдир. У золимлар масжидларга қўрққан ва жазодан хавф қилган ҳолдагина киришлари жоиз эди. Бунинг учун уларга дунёда хорлик ва шармандалик, охиратда эса қаттиқ азоб бордир.وَلِلَّهِ الْمَشْرِقُ وَالْمَغْرِبُ فَأَيْنَمَا تُوَلُّوا فَثَمَّ وَجْهُ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ وَاسِعٌ عَلِيمٌ (115)115. Машриқ ҳам, мағриб ҳам, улар оралиғи ҳам Аллоҳникидир, У бутун Ер юзининг эгасидир. Аллоҳнинг амрига биноан намозда қай тарафга юзлансангиз ҳам, фақат Унинг Юзини қасд қиласизлар, Унинг мулкидан ва тоатидан чиққан бўлмайсизлар. Шубҳасиз, Аллоҳ бандала-рига бисёр раҳмат соҳиби ва уларнинг барча ишларини билиб турувчи Зотдир.وَقَالُوا اتَّخَذَ اللَّهُ وَلَداً سُبْحَانَهُ بَلْ لَهُ مَا فِي السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ كُلٌّ لَهُ قَانِتُونَ (116)116. Яҳудий, насроний ва мушриклар: «Аллоҳ ўзига фарзанд тутган», дейишди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бундай ботил сўздан покдир, осмонлар-у Ердаги барча жонзот Унинг мулки ва қулидир, уларнинг барчаси Унга бўйсинувчи ва Унинг бошқаруви остидадир. بَدِيعُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَإِذَا قَضَى أَمْراً فَإِنَّمَا يَقُولُ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ (117)117. Аллоҳ таоло осмонлару Ерни ўхшаши йўқ қилиб яратган Зотдир. Агар бир ишни тақдир қилса ва бўлишини истаса, фақатгина: «Бўл!», дейди, у шу заҳоти бўлади.وَقَالَ الَّذِينَ لا يَعْلَمُونَ لَوْلا يُكَلِّمُنَا اللَّهُ أَوْ تَأْتِينَا آيَةٌ كَذَلِكَ قَالَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ مِثْلَ قَوْلِهِمْ تَشَابَهَتْ قُلُوبُهُمْ قَدْ بَيَّنَّا الآيَاتِ لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ (118)118. Аҳли китоб ва бошқалар ичидаги жоҳил кимсалар Аллоҳнинг Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга қайсарлик билан: «Аллоҳ биз билан бевосита гаплашиб, сиз Унинг пайғамбари эканингиз ҳақида хабар берсин ёки бизга Аллоҳ томонидан сизнинг рост пайғамбар эканингизга далил бўлувчи бирор мўъжиза келсин», дедилар. Ўтмишда ўтган ва келажак авлодларнинг диллари куфр ва залолатда бир-бирига ўхшагани туфайли бу каби сўзни ўтмишдаги умматлар ҳам кибр ва саркашлик ила ўз пайғамбарларига айтишган. Биз қатъий ишонувчи кишилар учун — Аллоҳга иймон келтирганлари ва Унинг шариатига эргашганлари сабабли — оятларни аниқ баён қилдик.إِنَّا أَرْسَلْنَاكَ بِالْحَقِّ بَشِيراً وَنَذِيراً وَلا تُسْأَلُ عَنْ أَصْحَابِ الْجَحِيمِ (119)119. Эй Пайғамбар, Биз сизни далиллар ва мўъжизалар билан қувватланган Ҳақ Дин билан юбордик, сиз мўминларга дунё ва охират яхшилигини хушхабар бериб, саркаш кимсаларни эса уларни кутиб турган Аллоҳнинг азоби билан қўрқитиб, бу динни одамларга етказинг. Сиз — етказганингиздан сўнг — сизни инкор қилувчиларнинг куфридан масъул бўлмайсиз, улар қиёмат куни абадий дўзахга тушадилар.وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ قُلْ إِنَّ هُدَى اللَّهِ هُوَ الْهُدَى وَلَئِنْ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءَهُمْ بَعْدَ الَّذِي جَاءَكَ مِنْ الْعِلْمِ مَا لَكَ مِنْ اللَّهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلا نَصِيرٍ (120)120. Эй Пайғамбар, яҳудий ва насронийлар то сиз ўз динингизни тарк қилиб, уларнинг динига эргашмас экансиз, сиздан ҳаргиз рози бўлмайдилар. Сиз уларга: «Фақат Ислом дини энг тўғри дин», деб айтинг. Агар сиз ўзингизга ваҳий келганидан кейин уларнинг хоҳишларига эргашгудек бўл-сангиз, Аллоҳ ҳузурида сизга на бир фойда етказувчи дўст ва на ёрдам берувчи ёрдамчи бўлгай.Бу сўзлар, гарчи, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитобан айтилган бўлса-да, аслида бутун умматга умумий сўзлардир.الَّذِينَ آتَيْنَاهُمْ الْكِتَابَ يَتْلُونَهُ حَقَّ تِلاوَتِهِ أُوْلَئِكَ يُؤْمِنُونَ بِهِ وَمَنْ يَكْفُرْ بِهِ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الْخَاسِرُونَ (121)121. Биз китоб берган кишилар, яъни яҳудий ва насронийлар уни тўғри (бузмасдан) ўқийдилар, унга ҳақиқий суратда эргашадилар ва унинг ичида келган, Аллоҳнинг пайғамбарларига ва шу жумладан, уларнинг сўнггиси бўлмиш Бизнинг пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириш лозимлиги ҳақидаги сўзларга иймон келтирадилар, унда келган сўзларни бузиб-ўзгартирмайдилар. Ана ўшалар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳамда у зотга туширилган нарсага иймон келтирадилар. Аммо, китобнинг баъзи жойини ўзгартириб, баъзисини яширган кимсалар — ана ўшалар Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳамда у зотга туширилган нарсага кофир бўлган кимсалардир. Ким унга кофир бўлса, ана ўшалар Аллоҳ ҳузурида энг катта зиён қилувчилардир. يَا بَنِي إِسْرَائِيلَ اذْكُرُوا نِعْمَتِي الَّتِي أَنْعَمْتُ عَلَيْكُمْ وَأَنِّي فَضَّلْتُكُمْ عَلَى الْعَالَمِينَ (122)122. Эй Яъқуб авлоди, сизларга берган кўплаб неъматларимни ва сизларни ичларингиздан кўп пайғамбар-лар чиқариш ва уларга китоблар тушириш билан ўз замонангиз аҳлига афзал қилганимни эсга олинглар!وَاتَّقُوا يَوْماً لا تَجْزِي نَفْسٌ عَنْ نَفْسٍ شَيْئاً وَلا يُقْبَلُ مِنْهَا عَدْلٌ وَلا تَنفَعُهَا شَفَاعَةٌ وَلا هُمْ يُنصَرُونَ (123)123. Ҳисоб куни даҳшатларидан қўрқингларки, у кунда бир жон бошқа жон учун бирон нарсани адо эта олмайди (биров бировга ҳеч нарса қилиб бера олмайди), Аллоҳ ҳеч бир кишидан уни азобдан қутқариб қоладиган бирон тўловни қабул қилмайди, воситачилик унга фойда бермай-ди, ҳеч ким унга ёрдам беролмайди.وَإِذْ ابْتَلَى إِبْرَاهِيمَ رَبُّهُ بِكَلِمَاتٍ فَأَتَمَّهُنَّ قَالَ إِنِّي جَاعِلُكَ لِلنَّاسِ إِمَاماً قَالَ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي قَالَ لا يَنَالُ عَهْدِي الظَّالِمِينَ (124)124. Эсланг эй Пайғамбар, Аллоҳ Иброҳимни унинг зиммасига мажбуриятлар юклаш билан имтиҳон қилганида Иброҳим ушбу вазифаларни тўла-тўкис адо этгач, Аллоҳ унга: «Мен сени одамларга имом-етакчи қилувчиман», деди. Иброҳим: «Эй Роббим, Ўз фазлинг билан менинг авлодимдан баъзиларини ҳам етакчилар қилгайсан», деди. Аллоҳ: «Диндаги етакчилик золимларга ҳосил бўлмагай», деб жавоб берди.وَإِذْ جَعَلْنَا الْبَيْتَ مَثَابَةً لِلنَّاسِ وَأَمْناً وَاتَّخِذُوا مِنْ مَقَامِ إِبْرَاهِيمَ مُصَلًّى وَعَهِدْنَا إِلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ أَنْ طَهِّرَا بَيْتِي لِلطَّائِفِينَ وَالْعَاكِفِينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ (125)125. Эсланг эй Пайғамбар, Каъбани одамлар учун интилиб келадиган жой — зиёратгоҳ қилдик, ҳаж ва умрага, тавоф ва намозга тўпланадиган ўрин қилдик, яна уни улар учун омонлик жойи қилдикки, у ерда ҳеч ким уларга тажовуз қилолмайди. Биз Иброҳимнинг турган ўрнини намозгоҳ қилиб олинглар, деб амр этдик. Иброҳим турган ўрин (Мақоми Иброҳим) у Каъбани қураётган пайт оёғини қўйиб турган тошдир.Биз Иброҳим ва ўғли Исмоилга: «Менинг Уйимни — унда Каъбани тавоф қилиш ё масжидда эътикоф қилиш ва намоз ўқиш билан ибодат қилувчилар учун — ҳар қандай нопоклик ва кирликдан покланг», деб ваҳий қилдик. وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ اجْعَلْ هَذَا بَلَداً آمِناً وَارْزُقْ أَهْلَهُ مِنْ الثَّمَرَاتِ مَنْ آمَنَ مِنْهُمْ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ قَالَ وَمَنْ كَفَرَ فَأُمَتِّعُهُ قَلِيلاً ثُمَّ أَضْطَرُّهُ إِلَى عَذَابِ النَّارِ وَبِئْسَ الْمَصِيرُ (126)126. Эсланг эй Пайғамбар, Иброҳим дуо қилиб: «Эй Роббим, Маккани хавф-хатардан тинч-омон шаҳар қилгин, унинг аҳлини ҳар турли мевалардан ризқлантиргин ва бу ризқларни улар ичидан Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирганларга хослагин», деганида Аллоҳ таоло: «Улар ичидан кофир бўлган кимсаларга ҳам дунёда ризқ бераман ва уларни озроқ фойдалантираман, сўнгра уларни мажбу-ран дўзах азобига гирифтор этаман. Бу нақадар аянчли оқибатдир!», деди.وَإِذْ يَرْفَعُ إِبْرَاهِيمُ الْقَوَاعِدَ مِنْ الْبَيْتِ وَإِسْمَاعِيلُ رَبَّنَا تَقَبَّلْ مِنَّا إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ (127)127. Эсланг эй Пайғамбар, Иброҳим ва Исмоил Каъба пойдеворларини кўтарар эканлар, Аллоҳга хушуъ билан дуо қилиб дедилар: Эй Роббимиз, солиҳ амалларимиз ва дуоларимизни биздан қабул қилгайсан. Албатта, Сен бандаларинг сўзларини эшитувчи ва уларнинг аҳволларини билувчи Зотсан. رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِنْ ذُرِّيَّتِنَا أُمَّةً مُسْلِمَةً لَكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَا إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ (128)128. Эй Роббимиз, иккаламизни ҳам, бизнинг зурриётимизни ҳам Исломда собитқадам, Сенинг ҳукмла-рингга бўйсунувчи қилгин, зурриётимиздан Ўзингга иймон билан бўйсунувчи умматни чиқаргин, Сенга қиладиган ибодатларимиз йўл-йўриқларини бизга кўрсатгин ва бизнинг гуноҳларимизни кечиргин. Албатта, Сен тавба-ларни қабул қилгувчи ва бандаларингга меҳрибон Зотсан.رَبَّنَا وَابْعَثْ فِيهِمْ رَسُولاً مِنْهُمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِكَ وَيُعَلِّمُهُمْ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَيُزَكِّيهِمْ إِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ (129)129. Эй Роббимиз, бу уммат ичидан Исмоил зурриёти-дан бўлган, уларга Сенинг оятларингни тиловат қилиб берадиган ва Қуръону Суннатни ўргатадиган, уларни ширк ва ёмон ахлоқдан тозалайдиган бир пайғамбарни юборгин. Албатта, Сен ҳеч ким бас келолмайдиган Қудратлисан ва ҳамма нарсани ўз ўрнига қўядиган Ҳикмат соҳибисан.وَمَنْ يَرْغَبُ عَنْ مِلَّةِ إِبْرَاهِيمَ إِلاَّ مَنْ سَفِهَ نَفْسَهُ وَلَقَدْ اصْطَفَيْنَاهُ فِي الدُّنْيَا وَإِنَّهُ فِي الآخِرَةِ لَمِنْ الصَّالِحِينَ (130)130. Иброҳимнинг динидан — Исломдан — фақат ақлсиз ва жоҳил кимсагина юз ўгиргай. Биз Иброҳимни дунёда пайғамбар ва элчи қилиб танладик ва охиратда у шубҳасиз, олий даражали солиҳ зотлар жумласидан бўлгай.إِذْ قَالَ لَهُ رَبُّهُ أَسْلِمْ قَالَ أَسْلَمْتُ لِرَبِّ الْعَالَمِينَ (131)131. Бу танланиш сабаби эса Робби унга: «Аллоҳга бўйинсуниб, ихлос билан ўзингни Унга топшир!», деб буюрганида дарҳол ижобат этиб, ҳеч қандай тараддудсиз Исломга шошилиши ва: «Ихлос ва тавҳид, муҳаббат ва инобат ила оламлар Роббига бўйсундим», дейиши бўлди.وَوَصَّى بِهَا إِبْرَاهِيمُ بَنِيهِ وَيَعْقُوبُ يَا بَنِيَّ إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَى لَكُمْ الدِّينَ فَلا تَمُوتُنَّ إِلاَّ وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ (132)132. Иброҳим ва Яъқуб фарзандларини Исломда собитқадам бўлишга чорлаб: «Болаларим, албатта, Аллоҳ сизларга шу динни танлади, — бу эса Муҳаммад соллал-лоҳу алайҳи ва саллам олиб келган Ислом динидир, — бас, сизлар умрбод ундан ажралманглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингизда дунёдан ўтинглар», дедилар.أَمْ كُنتُمْ شُهَدَاءَ إِذْ حَضَرَ يَعْقُوبَ الْمَوْتُ إِذْ قَالَ لِبَنِيهِ مَا تَعْبُدُونَ مِنْ بَعْدِي قَالُوا نَعْبُدُ إِلَهَكَ وَإِلَهَ آبَائِكَ إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَقَ إِلَهاً وَاحِداً وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ (133)133. Эй яҳудлар, Яъқубга ўлим соати келганида ҳозир бўлганмисизлар, ўшанда у болаларини йиғиб: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?», деб сўраганида улар: «Сенинг илоҳинг ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг илоҳи бўлмиш ягона илоҳга ибодат қиламиз ва Унга ихлос билан бўйсунамиз», деб жавоб беришди.تِلْكَ أُمَّةٌ قَدْ خَلَتْ لَهَا مَا كَسَبَتْ وَلَكُمْ مَا كَسَبْتُمْ وَلا تُسْأَلُونَ عَمَّا كَانُوا يَعْمَلُونَ (134)134. Улар ўтган аждодларингиздан бўлган умматдир. Уларга ўз амаллари, сизларга ўз амалларингиздир. Сизлар уларнинг амалларидан сўралмайсиз, улар сизларнинг амалларингиздан сўралмайдилар, ҳар ким ўз қилмишига жавоб беради, биров бировнинг гуноҳига жазо олмайди, ҳар бир кишига фақат иймони ва тақвосигина фойда беради.وَقَالُوا كُونُوا هُوداً أَوْ نَصَارَى تَهْتَدُوا قُلْ بَلْ مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفاً وَمَا كَانَ مِنْ الْمُشْرِكِينَ (135)135. Яҳудийлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларига: «Сизлар яҳудия динига киринглар, шундагина ҳидоят топасизлар», дейишди. Насронийлар ҳам шундай (яъни, насроний динига киринглар, шундагина ҳидоят топасизлар) дейишди. Эй Пайғамбар, сиз уларга айтинг: «Йўқ, балки ҳидоят — сизлар ҳам, биз ҳам барча ботил динлардан ҳақ дин сари бурилган ва Аллоҳга ширк келтирувчилардан бўлмаган Иброҳимнинг миллатига эргашмоғимиздир».قُولُوا آمَنَّا بِاللَّهِ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْنَا وَمَا أُنزِلَ إِلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَقَ وَيَعْقُوبَ وَالأَسْبَاطِ وَمَا أُوتِيَ مُوسَى وَعِيسَى وَمَا أُوتِيَ النَّبِيُّونَ مِنْ رَبِّهِمْ لا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِنْهُمْ وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ (136)136. Эй мўминлар, сизлар ўша яҳудий ва насронийларга айтинглар: «Биз ягона барҳақ маъбуд бўлган Аллоҳга иймон келтирдик, бизга туширилган — Аллоҳ ўз пайғам-бари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий қилган Қуръонга, Иброҳимга туширилган саҳифаларга, унинг икки ўғли Исмоил ва Исҳоққа, Яъқубга ва асботга — Бану Исроилнинг ўн икки уруғидан бўлган пайғамбарларга — туширилган нарсаларга, Мусога берилган Таврот ва Ийсога берилган Инжилга ҳамда барча пайғамбарларга Роббиларидан ваҳий қилинган нарсаларга иймон келтир-дик, биз иймон келтиришда улардан бирортасини ажрат-маймиз ва биз Аллоҳга тоат ва ибодат билан бўйсунув-чимиз».فَإِنْ آمَنُوا بِمِثْلِ مَا آمَنتُمْ بِهِ فَقَدْ اهْتَدَوا وَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنَّمَا هُمْ فِي شِقَاقٍ فَسَيَكْفِيكَهُمْ اللَّهُ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ (137)137. Агар яҳуд, насоро ва бошқа кофирлар Пайғамбар олиб келган нарсага сизлар иймон келтирганингиздек иймон келтирсалар, ҳаққа ҳидоятланибдилар. Агар юз ўгирсалар, албатта, улар қаттиқ хилофдадирлар. Эй Пайғамбар, Аллоҳ сизга уларнинг шарридан кифоя қилади ва улар устидан сизга нусрат (ғалаба) беради. У сизларни эшитувчи ва аҳволларингизни яхши билувчи Зотдир.صِبْغَةَ اللَّهِ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنْ اللَّهِ صِبْغَةً وَنَحْنُ لَهُ عَابِدُونَ (138)138. Аллоҳнинг фитратингизга (хилқатингизга) ўрнатиб қўйган динини маҳкам тутинглар. Зотан, Аллоҳнинг инсонларни унда яратган фитратидан гўзалроқ ҳеч нарса йўқдир. Бас, сизлар уни маҳкам тутинглар ва: «Биз Иброҳимнинг миллатига эргашишда Роббимизга бўйсинув-чи ва итоат қилувчимиз», денглар.قُلْ أَتُحَاجُّونَنَا فِي اللَّهِ وَهُوَ رَبُّنَا وَرَبُّكُمْ وَلَنَا أَعْمَالُنَا وَلَكُمْ أَعْمَالُكُمْ وَنَحْنُ لَهُ مُخْلِصُونَ (139) 139. Эй Пайғамбар, аҳли китобга айтинг: «Сизлар биз билан Аллоҳнинг тавҳиди ва Унга ихлос ҳақида тортиша-сизми?! Ҳолбуки, У сизнинг ҳам, бизнинг ҳам Роббимиз-дир, У қайсидир бир қавмга хос бўлмай, бутун оламнинг Роббидир. Бизга ўз амалларимиз, сизларга ўз амалларингиз-дир. Биз тоат-ибодатни Аллоҳга ихлос билан қилувчимиз, Унга бирон нарсани ширк келтирмаймиз ва Ундан ўзга ҳеч кимга ибодат қилмаймиз. أَمْ تَقُولُونَ إِنَّ إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَقَ وَيَعْقُوبَ وَالأَسْبَاطَ كَانُوا هُوداً أَوْ نَصَارَى قُلْ أَأَنْتُمْ أَعْلَمُ أَمْ اللَّهُ وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنْ كَتَمَ شَهَادَةً عِنْدَهُ مِنْ اللَّهِ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ (140)140. Балки, сизлар Аллоҳ хусусида тортишиб, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва асботлар — Яъқубнинг ўн икки фарзандидан тарқалган Бану Исроил қабилаларидан чиққан пайғамбарлар — яҳудий ё насроний динида бўлганлар, деб айтарсизлар?! Бу эса очиқ ёлғон. Зотан, улар Таврот ва Инжил нозил бўлишидан илгари яшаб ўтишган. Эй Пайғамбар, сиз уларга айтинг: Уларнинг динларини сизлар яхши биласизми, Аллоҳми?! Аллоҳ Қуръонда уларнинг ҳаниф (ботилдан юз ўгириб, ҳаққа мойил бўлган) мусулмонлар бўлганини хабар берган. Ўз ҳузурингиздаги Аллоҳ таоло томонидан собит бўлган гувоҳликни яширар-кансиз ва Аллоҳ номидан ёлғонлаб, унинг зиддини даъво қиларкансиз, сиздан кўра золимроқ кимса бўлмас. Аллоҳ қилаётган ишларингизнинг бирортасидан ҳам ғофил эмас, балки У барчасини ҳисоблаб турибди ва сизларга тегишли жазоларни беради.تِلْكَ أُمَّةٌ قَدْ خَلَتْ لَهَا مَا كَسَبَتْ وَلَكُمْ مَا كَسَبْتُمْ وَلا تُسْأَلُونَ عَمَّا كَانُوا يَعْمَلُونَ (141)141. Улар ўтган аждодларингиздан бўлган умматдир. Уларга ўз амаллари, сизларга ўз амалларингиздир. Сизлар уларнинг амалларидан сўралмайсиз, улар сизларнинг амал-ларингиздан сўралмайдилар.Оят ожиз махлуқларга боғланиб қолиш ва уларга нисбатланиш билан алданиб қолиш бефойда эканини, ибрат-эътибор фақат Аллоҳга иймон келтириш ва Унинг пайғамбарларига эргашишда эканини, ким улардан бирор-тасини инкор қилса, барча пайғамбарларни инкор қилган бўлишини таъкидламоқда.Иккинчи жузъسَيَقُولُ السُّفَهَاءُ مِنْ النَّاسِ مَا وَلاَّهُمْ عَنْ قِبْلَتِهِمْ الَّتِي كَانُوا عَلَيْهَا قُلْ لِلَّهِ الْمَشْرِقُ وَالْمَغْرِبُ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ (142)142. Яҳудийлар ва улар каби бошқа жоҳил ва эси паст кимсалар эътироз билдириб, масхараомуз: «Бу мусулмон-ларни Исломнинг илк давридан тортиб у тарафга қараб намоз ўқиб келган қиблаларидан — Байтул Мақдисдан — нима буриб юборди?!», дейишади. Эй Пайғамбар, сиз уларга айтингки, машриқ ҳам, мағриб ҳам, улар ўртасидаги барча нарсалар ҳам Аллоҳнинг мулкидир, ҳеч бир жиҳат ва томон Унинг мулкидан ташқарида эмас, У ўзи истаган бандаларини ҳидоят йўлига йўллайди.Ушбу оятда ишнинг асоси Аллоҳнинг амрларига бўйсу-нишда экани, У бизни қайси тарафга бурса, шу тарафга бурилганлигимиз билдирилди.وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطاً لِتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيداً وَمَا جَعَلْنَا الْقِبْلَةَ الَّتِي كُنتَ عَلَيْهَا إِلاَّ لِنَعْلَمَ مَنْ يَتَّبِعُ الرَّسُولَ مِمَّنْ يَنقَلِبُ عَلَى عَقِبَيْهِ وَإِنْ كَانَتْ لَكَبِيرَةً إِلاَّ عَلَى الَّذِينَ هَدَى اللَّهُ وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُضِيعَ إِيمَانَكُمْ إِنَّ اللَّهَ بِالنَّاسِ لَرَءُوفٌ رَحِيمٌ (143)143. Эй мусулмонлар, биз сизларни дин борасида тўғри йўлга йўллаб қўйганимиз каби, яна сизларни охиратда бош-қа умматлар устидан — пайғамбарлари уларга Роббилари-нинг рисолатини етказганлари хусусида — гувоҳ бўлишин-гиз ва шунингдек, Пайғамбар охиратда сизларнинг устин-гиздан — Роббининг рисолатини етказгани хусусида — гувоҳ бўлиши учун, энг яхши ва адолатли уммат қилдик. Эй Пайғамбар, сиз аввалда у тарафга қибла ўлароқ юзланган ва кейин Биз сизни ундан буриб, Маккадаги Каъба томонга юзлантирган Байтул Мақдисни сизга қибла қилиб беришимиз сабаби — Биз Ўзимиз азалда — савоб ва жазо тааллуқ топадиган билиш билан — билган нарса зоҳир бўлиши учунгина эдики, шу билан Биз сизга эргашиб, итоат қиладиган, сиз қаёққа юзлансангиз, сиз билан бирга ўша томонни ўзларига қибла тутадиган кишилар билан иймони заиф ва шубҳа-ю нифоқ сабабли динидан муртад бўлиб кетадиган кимсалар ўртасини ажратгаймиз. Албатта, бу ҳолат, яъни мусулмон кишининг намозида Байтул Мақдисга юзланишдан Каъбага юзланиш-га кўчиши жуда оғир ҳолат бўлиб, у фақат Аллоҳ ҳидоят қилган ва иймон-у тақво бериб қўйган кишиларга қийин бўлмайди. Аллоҳ таоло Ўзига бўлган иймонларингизни ва Унинг элчисига эргашишларингизни ҳаргиз зое қилмайди ва собиқ қиблага қараб ўқиган намозларингизни бекор қилмайди. Албатта, У субҳанаҳу ва таоло одамларга меҳри-бон ва раҳмлидир.قَدْ نَرَى تَقَلُّبَ وَجْهِكَ فِي السَّمَاءِ فَلَنُوَلِّيَنَّكَ قِبْلَةً تَرْضَاهَا فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَحَيْثُ مَا كُنتُمْ فَوَلُّوا وُجُوهَكُمْ شَطْرَهُ وَإِنَّ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ لَيَعْلَمُونَ أَنَّهُ الْحَقُّ مِنْ رَبِّهِمْ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا يَعْمَلُونَ (144)144. Эй Пайғамбар, қибла хусусида ваҳий нозил бўли-шини кутиб, баъзан юзингизни само сари юзланаётганини кўрмоқдамиз. Биз сизни албатта, Байтул Мақдисдан ўзин-гиз суядиган ва рози бўладиган қибла сари бургаймиз, у Маккадаги Масжидул Ҳаром томондир. Бас, сиз юзингизни ўша томонга буринг! Эй мусулмонлар, қаерда бўлсангиз ҳам, намоз ўқимоқчи бўлганингизда Масжидул Ҳаром томонга юзланингиз! Аллоҳ таоло тарафидан китоб илми берилган яҳудий ва насронийлар сизнинг Каъба томонга буриб қўйилишингизни ўз китобларида собит бўлган ҳақ эканини аниқ билишади. Аллоҳ таоло ўша эътироз билди-раётган ва шак-шубҳа уруғларини қадаётган кимсаларнинг қилмишларидан ғофил эмас ва У албатта уларга қилмиш-ларига яраша жазо бергай.وَلَئِنْ أَتَيْتَ الَّذِينَ أُوتُوا الكِتَابَ بِكُلِّ آيَةٍ مَا تَبِعُوا قِبْلَتَكَ وَمَا أَنْتَ بِتَابِعٍ قِبْلَتَهُمْ وَمَا بَعْضُهُمْ بِتَابِعٍ قِبْلَةَ بَعْضٍ وَلَئِنْ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءَهُمْ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَكَ مِنْ الْعِلْمِ إِنَّكَ إِذاً لَمِنْ الظَّالِمِينَ (145)145. Эй Пайғамбар, Таврот ва Инжил берилган кимса-ларга намозда Каъбага юзланишингиз Аллоҳ томонидан келган ҳақ (ҳукм) эканига ҳар қанча далил-ҳужжат келтир-сангиз ҳам, улар қайсарлик ва кибр билан асло сизнинг қиблангизга юзланишмайди. Сиз ҳам қайтиб уларнинг қибласига юзланувчи эмассиз, баъзилари баъзиларининг қибласига ҳам юзланувчи эмасдир. Энди сиз ўзингизнинг ҳақ устида эканингиз, уларнинг эса ботилда эканлари хусусида сизга билим келганидан кейин қибла ва бошқа нарсалар ҳақида уларнинг хоҳишларига эргашсангиз, у ҳолда сиз шубҳасиз, ўзига зулм қилувчилардан бўлиб қола-сиз.Бу эса бутун умматга бўлган хитобдир, Ислом шариати-га мухолиф бўлганларнинг хоҳиш-истакларига эргашувчи кишиларга таҳдид ва ваъид (азоб хабари)дир.الَّذِينَ آتَيْنَاهُمْ الْكِتَابَ يَعْرِفُونَهُ كَمَا يَعْرِفُونَ أَبْنَاءَهُمْ وَإِنَّ فَرِيقاً مِنْهُمْ لَيَكْتُمُونَ الْحَقَّ وَهُمْ يَعْلَمُونَ (146)146. Биз Таврот ва Инжил берган яҳудий руҳонийлари ва насоро уламолари Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўзларининг китобларида зикр этилган сифатлари билан, худди ўз фарзандларини танигандек танийдилар. Албатта, улардан бир гуруҳи у зотнинг рост пайғамбарлигини ва сифатларининг собитли-гини билиб туриб, ҳақни яширади.الْحَقُّ مِنْ رَبِّكَ فَلا تَكُونَنَّ مِنْ الْمُمْتَرِينَ (147)147. Эй Пайғамбар, сизга нозил қилинган (ушбу ҳукм) Роббингиз томонидан келган ҳақдир, сиз асло бу ҳақда шубҳа қилувчилардан бўлманг.Бу сўзлар гарчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитобан айтилган бўлсада, аслида бутун умматга тегишли сўзлардир.وَلِكُلٍّ وِجْهَةٌ هُوَ مُوَلِّيهَا فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ أَيْنَ مَا تَكُونُوا يَأْتِ بِكُمْ اللَّهُ جَمِيعاً إِنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (148)148. Ҳар бир умматнинг ўз қибласи борки, улардан ҳар бири ўз намозида ўша тарафга юзлангай. Эй мўминлар, Аллоҳ таоло Ислом динида сизларга машруъ қилган солиҳ амалларни ким ўзарга қилишга шошилингиз! Қаерда бўлсангиз ҳам, барчангизни Аллоҳ таоло қиёмат куни ҳисоб учун жамлайди. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага қодир-дир.وَمِنْ حَيْثُ خَرَجْتَ فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَإِنَّهُ لَلْحَقُّ مِنْ رَبِّكَ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ (149)149. Эй Пайғамбар, қаердан сафар қилиб чиққан бўлсангиз ҳам, намоз ўқимоқчи бўлганингизда юзингизни Масжидул Ҳаром тарафга буринг! Албатта, у тарафга юзланишингиз Роббингиздан собит бўлган ҳақ (ҳукм)дир. Аллоҳ сизлар қилаётган ишлардан ғофил эмас, У сизларни амалларингизга яраша мукофотлайди.وَمِنْ حَيْثُ خَرَجْتَ فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَحَيْثُ مَا كُنتُمْ فَوَلُّوا وُجُوهَكُمْ شَطْرَهُ لِئَلاَّ يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَيْكُمْ حُجَّةٌ إِلاَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْهُمْ فَلا تَخْشَوْهُمْ وَاخْشَوْنِي وَلأُتِمَّ نِعْمَتِي عَلَيْكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ (150)150. Эй Пайғамбар, қай ўриндан чиққан бўлсангиз ҳам намоз ўқиганда Масжидул Ҳаром тарафга юзланинг! Эй мусулмонлар, Ер юзининг қайси жойида бўлсангиз ҳам (намозда) юзингизни Масжидул Ҳаром сари буринглар! Унга юзланишларингиздан сўнг сизларга мухолиф кимса-лар учун мужодала ва тортишувда сизларнинг зарарингизга ҳужжат бўлмаслиги учун (шундай қилинглар). Илло, улар ичида саркаш ва золим кимсалар борки, улар жанжал-тортишувларида давом этишади. Сизлар улардан қўрқманг-лар, буйруқларимни қилиш ва қайтариқларимдан тийилиш билан фақат Мендан қўрқинглар! Сизларга бўлган неъматимни сизларга энг мукаммал шариатни ихтиёр этиш билан комил қилишим учун ва тўғри йўлга ҳидоятланиш-ларингиз учун (шундай қилинглар).كَمَا أَرْسَلْنَا فِيكُمْ رَسُولاً مِنْكُمْ يَتْلُو عَلَيْكُمْ آيَاتِنَا وَيُزَكِّيكُمْ وَيُعَلِّمُكُمْ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَيُعَلِّمُكُمْ مَا لَمْ تَكُونُوا تَعْلَمُونَ (151)151. Сизларга Каъбани қибла қилиш билан инъом этганимиздек, ораларингизда ўзларингиздан бўлган, сиз-ларга ҳақни ботилдан ажратиб берувчи оятларимизни ўқиб берадиган, сизларни ширк ва бузуқ ахлоқлар кирлигидан поклайдиган, сизларга Китоб, Суннат ва шариат аҳком-ларини ўргатадиган, ўтган пайғамбарларнинг хабарларидан ва ўтмиш халқларнинг ҳикояларидан сизлар билмайдиган нарсаларни билдирадиган бир пайғамбарни юбордик.فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلا تَكْفُرُونِ (152)152. Мени зикр қилинглар, Мен ҳам сизларни зикр қиламан.Аллоҳ таоло мўминларни Ўзини зикр этишга — ёдга олишга буюрди ва бунинг учун энг афзал мукофотни ваъда қилди, бу мукофот — Ўзини зикр қилганларни Олий Даргоҳда, фаришталар ҳузурида мақташидир.Ва сўзу амалда Менга шукр қилинглар ва сизларга берган неъматларимни инкор қилманглар.يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلاةِ إِنَّ اللَّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ (153)153. Эй мўминлар, барча ишларингизда мусибатларга сабр қилиш ва гуноҳларни тарк қилиш билан, тоат-ибодат-ларда сабр-тоқатли бўлиш билан, қалб хотиржамлигига сабаб бўлувчи ва фаҳшу мункардан қайтарувчи намоз билан Аллоҳдан мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ Ўз ёрдами, тавфиқи ва тўғриликка йўллаши билан собирлар билан биргадир.Оятда Аллоҳнинг мўминлар билан, юқорида зикри ўтган ишларни тақозо этувчи хос биргалигининг исботи бор. Аммо, Унинг барча нарсани билиб, хабардор бўлиб туришини тақозо этувчи умумий равишдаги биргалиги барча халқларга омдир.وَلا تَقُولُوا لِمَنْ يُقْتَلُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَمْوَاتٌ بَلْ أَحْيَاءٌ وَلَكِنْ لا تَشْعُرُونَ (154)154. Эй мўминлар, Аллоҳ йўлида мужоҳид бўлиб ўлди-рилган кишилар ҳақида «Улар ўликлар», деб айтманглар. Йўқ, улар қабрларида ўзларига хос бўлган, қандайлигини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган ҳаёт билан ҳаёт-дирлар, лекин сизлар буни сезмайсизлар.Бу оятда қабрдаги неъматларга далил бордир.وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِنْ الْخَوْفِ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِنْ الأَمْوَالِ وَالأَنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرْ الصَّابِرِينَ (155)155. Албатта, Биз сизларни бирмунча хавф-хатар ва очлик билан, молларнинг — топиш қийинлашиши ёки қўлдан кетиши сабабли — камайиши, жонларнинг — ўлиш ёки Аллоҳ йўлида шаҳид бўлиш билан — камайиши, мевалар ва дон-дунларнинг — камҳосиллик ёки бузилиш орқали — камайиши билан имтиҳон қиламиз. Эй Пайғам-бар, шу каби синов-имтиҳонларга сабр қилувчи кишиларга дунё ва охиратда уларни хурсанд қилувчи яхши оқибатлар билан хушхабар беринг.الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ (156)156. У собир зотларнинг белгилари шундайки, агар уларга бирор мусибат етса: «Албатта биз Аллоҳнинг қуллари ва бандаларимиз, Унинг тадбири ва тасарруфи остидамиз, У бизга Ўзи истаган ишини қилади, албатта биз ўлиш билан, сўнгра ҳисоб-китоб ва жазо-мукофот учун қайта тирилиш билан Унинг ҳузурига қайтувчимиз», дейдилар.أُوْلَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُهْتَدُونَ (157)157. У собир зотлар учун Роббилари тарафидан мақтов ва раҳмат бордир ва ўшалар тўғриликка йўлланган кишилардир.إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ فَمَنْ حَجَّ الْبَيْتَ أَوْ اعْتَمَرَ فَلا جُنَاحَ عَلَيْهِ أَنْ يَطَّوَّفَ بِهِمَا وَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْراً فَإِنَّ اللَّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ (158)158. Албатта Сафо ва Марва — Каъбанинг кунчиқиш томонидаги икки кичик тоғ — Аллоҳнинг динининг зоҳир белгиларидан бўлиб, Аллоҳ бандаларига шу икки тоғ ўртасида саъй қилиш (етти марта бориб-келиш)ни ибодат ўлароқ машруъ қилди. Энди ким ҳаж ё умра қилиш мақсадида Каъбага келса, бу икки тоғ ўртасида саъй қилишида у учун ҳеч қандай гуноҳ йўқдир, аксинча, бундай қилиш унга вожибдир. Ким тоат-ибодатларни ўз истак-ихтиёри билан, Аллоҳга ихлос билан адо этса, албатта, Аллоҳ таоло озгина амалга улкан ажру савоблар берувчи Шокирдир, бандаларининг амалларини яхши билувчи Зотдир, улардан ҳеч бирини зое қилмайди, ҳеч бир кишининг заррача ҳам ҳаққини кеткизмайди.إِنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنزَلْنَا مِنْ الْبَيِّنَاتِ وَالْهُدَى مِنْ بَعْدِ مَا بَيَّنَّاهُ لِلنَّاسِ فِي الْكِتَابِ أُوْلَئِكَ يَلْعَنُهُمْ اللَّهُ وَيَلْعَنُهُمْ اللاَّعِنُونَ (159)159. Албатта, Биз туширган, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлигига ва у олиб келган диннинг ҳақлигига далил бўлувчи очиқ-равшан оят-аломатларни Биз Таврот ва Инжилда одамларга кўрсатиб қўйганимиздан сўнг яширадиган кимсалар — улар яҳуд руҳонийлари ва насоро олимлари ва улардан бошқа Аллоҳ нозил қилган нарсаларни яширадиган кимсалардир — ана ўшаларни Аллоҳ Ўз раҳматидан қувади ва барча халқлар уларга лаънат ўқийдилар.إِلاَّ الَّذِينَ تَابُوا وَأَصْلَحُوا وَبَيَّنُوا فَأُوْلَئِكَ أَتُوبُ عَلَيْهِمْ وَأَنَا التَّوَّابُ الرَّحِيمُ (160)160. Фақат Аллоҳга тавба қилиб, гуноҳларидан қайтган, ўзлари бузган нарсани тузатган ва ўзлари яшириб келган нарсаларни баён қилган кишилар — ана ўшаларнинг тавбаларини қабул қиламан ва уларни мағфиратим билан мукофотлайман. Мен тавба қилган бандаларимнинг тавба-ларини қабул қилувчи ва уларга раҳмли Зотдирман, зеро уларни тавбага муваффақ қилдим ва тавбани улардан қабул қилдим.إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَمَاتُوا وَهُمْ كُفَّارٌ أُوْلَئِكَ عَلَيْهِمْ لَعْنَةُ اللَّهِ وَالْمَلائِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ (161)161. Албатта, кофир бўлиб, ҳақни яширган ва то ўлгунча шу ҳолда давом этиб, кофир ҳолда ўлган кимсалар — ана ўшаларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонлар-нинг лаънати бўлгай.خَالِدِينَ فِيهَا لا يُخَفَّفُ عَنْهُمْ الْعَذَابُ وَلا هُمْ يُنظَرُونَ (162)162. Улар лаънат ва дўзахда мангу қолгайлар, улардан азоб енгиллатилмас ва уларга узр баён қилишларига қараб муҳлат берилмас.وَإِلَهُكُمْ إِلَهٌ وَاحِدٌ لا إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الرَّحْمَنُ الرَّحِيمُ (163)163. Эй одамлар, сизларнинг илоҳингиз Ўз зотида, исми ва сифатларида, феълларида ва халқларнинг Унга қулчилик қилишларида ягона бўлган Ёлғиз Илоҳдир, Ундан ўзга ҳақ маъбуд йўқдир, У ўз зотида ва феълларида барча махлу-қотга раҳм қилиш сифати билан сифатланган Раҳмон ва мўминларни хос раҳмат қилувчи Раҳиймдир.إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَالْفُلْكِ الَّتِي تَجْرِي فِي الْبَحْرِ بِمَا يَنفَعُ النَّاسَ وَمَا أَنزَلَ اللَّهُ مِنْ السَّمَاءِ مِنْ مَاءٍ فَأَحْيَا بِهِ الأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا وَبَثَّ فِيهَا مِنْ كُلِّ دَابَّةٍ وَتَصْرِيفِ الرِّيَاحِ وَالسَّحَابِ الْمُسَخَّرِ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ لآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَعْقِلُونَ (164)164. Албатта, осмонларни юксаклик ва кенгликлари билан, Ерни тоғлари, текисликлари ва денгизлари билан яратилишида, кеча ва кундузнинг узайиб-қисқариши, қоронғулик ва ёруғлик билан ўзгариб туришида ва бири иккинчиси ортидан кетма-кет келишида, одамларга фойдали бўлган нарсаларни ўз устига ортиб денгизларда юрувчи кемаларда, Аллоҳ осмондан ёғдирган ва у билан Ерга ҳаёт бахш этиб, уни тап-тақир ўлик ҳолидан ям-яшил гўзал ҳолга келтирган сувда, Аллоҳ таоло Ер юзида тарқат-ган ҳар турли ҳаракатланувчи жонзотларда, У сизларга неъмат қилиб, шамолларни эстириб ва йўналтириб қўйи-шида, осмон ва Ер ўртасида бўйсундириб қўйилган булут-ларда — мана шу айтилган далолатларнинг барчасида далил-ҳужжатларни англайдиган ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ягоналиги ва ибодатга сазовор Ягона Зот эканига бўлган далилларни тушунадиган кишилар учун Аллоҳнинг ягоналиги ва неъматларининг буюклигига оят-аломатлар бордир.وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَتَّخِذُ مِنْ دُونِ اللَّهِ أَندَاداً يُحِبُّونَهُمْ كَحُبِّ اللَّهِ وَالَّذِينَ آمَنُوا أَشَدُّ حُبّاً لِلَّهِ وَلَوْ يَرَى الَّذِينَ ظَلَمُوا إِذْ يَرَوْنَ الْعَذَابَ أَنَّ الْقُوَّةَ لِلَّهِ جَمِيعاً وَأَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعَذَابِ (165)165. Шунча қатъий далил-ҳужжатлар бўлгани ҳолда, одамлардан бир гуруҳи Аллоҳдан ўзгаларни илоҳ, бут-санам ва дўст тутиб, уларни Аллоҳга тенг кўришади ва уларга Аллоҳдан ўзга ҳеч кимга лойиқ бўлмайдиган муҳаббат, таъзим ва итоатни кўргизишади. Мўминларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббати эса ўша кофир кимсаларнинг Аллоҳга ва ўз олиҳаларига бўлган муҳаббатидан кучлироқ-дир. Чунки, мўминлар бор муҳаббатларини холис Аллоҳ учун қилдилар, анавилар эса муҳаббатда ўзгаларни Аллоҳга шерик қилишди. Агар бу дунёда ширк келтириш билан ўз жонларига зулм қилган кимсалар охират азобини кўрган пайтларида Аллоҳ барча куч-қудратнинг ягона эгаси эканини ва Аллоҳни ўта азоби қаттиқ Зот эканини билганларида эди, асло Аллоҳдан ўзгаларни илоҳ тутмаган ва Ундан ўзгаларга сиғинмаган бўлар эдилар.إِذْ تَبَرَّأَ الَّذِينَ اتُّبِعُوا مِنْ الَّذِينَ اتَّبَعُوا وَرَأَوْا الْعَذَابَ وَتَقَطَّعَتْ بِهِمْ الأَسْبَابُ (166)166. Охират азобини кўрган пайтларида (дунёда) эргашилган бошлиқлар ширкда ўзларига эргашган кимса-лардан безор бўлишади ва улар ўртасини дунёда боғлаб турган қариндошлик, тобеълик, диндошлик каби барча алоқалар узилади.وَقَالَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا لَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَتَبَرَّأَ مِنْهُمْ كَمَا تَبَرَّءُوا مِنَّا كَذَلِكَ يُرِيهِمْ اللَّهُ أَعْمَالَهُمْ حَسَرَاتٍ عَلَيْهِمْ وَمَا هُمْ بِخَارِجِينَ مِنْ النَّارِ (167)167. (Дунёда) уларга эргашиб юрган кишилар: «Оҳ, кошки биз учун дунёга қайтиш ва бу бошлиқлардан худди улар бугун биздан безорлик эълон қилишаётганидек безорлик эълон қилиш имкони бўлса эди», дейишади. Аллоҳ таоло қиёмат куни уларга Ўзининг қаттиқ азобини кўрсатгани каби, ботил амалларини ҳам ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар абадул-абад дўзахдан чиқмаслар.يَا أَيُّهَا النَّاسُ كُلُوا مِمَّا فِي الأَرْضِ حَلالاً طَيِّباً وَلا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُبِينٌ (168)168. Эй одамлар, Аллоҳнинг сизлар учун ерда ҳалол қилиб қўйган ризқидан енглар, у нопок бўлмаган тоза ва зарари бўлмаган фойдали (ризқ)дир. Сизлар ҳалол ва ҳаром қилишда, бидъат ва маъсиятларда шайтоннинг йўлларига эргашманглар. Зотан, у сизларга адовати очиқ-ойдин бўл-ган душмандир.  إِنَّمَا يَأْمُرُكُمْ بِالسُّوءِ وَالْفَحْشَاءِ وَأَنْ تَقُولُوا عَلَى اللَّهِ مَا لا تَعْلَمُونَ (169)169. Шайтон сизларни фақат ўзингизга ёмонлиги тегадиган қабиҳ ва жирканч гуноҳларга, ҳалолни ҳаром қилиш ва шу каби ишларни илмсиз равишда Аллоҳ номидан гапиришга буюради.وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ اتَّبِعُوا مَا أَنزَلَ اللَّهُ قَالُوا بَلْ نَتَّبِعُ مَا أَلْفَيْنَا عَلَيْهِ آبَاءَنَا أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لا يَعْقِلُونَ شَيْئاً وَلا يَهْتَدُونَ (170)170. Мўминлар залолат аҳлига насиҳат қилиб: «Аллоҳ нозил қилган Қуръон ва ҳидоятга эргашинглар» дейишса, улар ўз мушрик ота-боболарига кўр-кўрона эргашишда давом этишиб: «Йўқ, биз сизларнинг динингизга эргаш-маймиз, балки ота-боболаримизни нимада топган бўлсак, шунга эргашамиз», дейишади. Ота-боболари гарчи Аллоҳ шаънида ҳеч нарсани англамаган ва ҳидоятга эргашмаган бўлсалар ҳам, уларга эргашаверадиларми?!وَمَثَلُ الَّذِينَ كَفَرُوا كَمَثَلِ الَّذِي يَنْعِقُ بِمَا لا يَسْمَعُ إِلاَّ دُعَاءً وَنِدَاءً صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ فَهُمْ لا يَعْقِلُونَ (171)171. Кофирларнинг ва уларни иймон ва ҳидоятга чорловчиларнинг сифати (белгиси) худди чорва ҳайвон-ларига қичқириб, ҳайдайдиган чўпон сифатдурки, ҳайвон-лар унинг сўзларининг маъносини тушунмайди, фақат овоз ва чақириқнигина эшитади. Ўша кофирлар қулоқларини ҳақни эшитишдан тўсиб олган кар, тилларини ҳақни айтишдан тийган соқов, кўзлари ҳақнинг очиқ-равшан далилларини кўрмайдиган кўрдирлар, улар ақлларини ўзларига фойдали нарсага ишлатмайдилар.يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ وَاشْكُرُوا لِلَّهِ إِنْ كُنتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ (172)172. Эй мўминлар, Биз сизларга ризқ қилиб берган ҳалол ва лаззатли таомлардан истеъмол қилинглар, покиза нарсаларни ҳаром ва нопок нарсаларни ҳалол қилиб оладиган кофирлардек бўлманглар, агар чиндан ҳам Аллоҳнинг амрларига бўйсунувчи, эшитиб, итоат этувчи ва ёлғиз Унинг Ўзигагина ибодат қилувчи бўлсангиз, Аллоҳ-нинг сизларга ато этган улкан неъматларига дилларингиз, тилларингиз ва бадан аъзоларингиз билан шукроналик адо этинглар. إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمْ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللَّهِ فَمَنْ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلا عَادٍ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ (173) 173. Аллоҳ сизларга шаръий йўл билан сўйилмаган ўлимтик, оқизилган қон, тўнғиз гўшти ва Аллоҳдан ўзгасига атаб сўйилган ҳайвонлар каби ўзингиз учун зарарли бўлган нарсаларнигина ҳаром қилди. Аллоҳ сизларга Ўз фазли марҳамати билан мазкур ҳаром нарса-ларни мажбурлик ҳолида ейишга рухсат берди. Кимни шу ҳаром нарсалардан бирортасини ейишга зарурат мажбур қилса, заруратдан ортиқчасини ейиш билан зулм қилмаган ҳолда ва рухсат берилган ҳад-ҳудуддан ўтмаган ҳолда еса, у учун гуноҳ йўқдир. Албатта, Аллоҳ бандаларини кечи-рувчи, уларга меҳрибон Зотдир.إِنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنزَلَ اللَّهُ مِنْ الْكِتَابِ وَيَشْتَرُونَ بِهِ ثَمَناً قَلِيلاً أُوْلَئِكَ مَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ إِلاَّ النَّارَ وَلا يُكَلِّمُهُمْ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلا يُزَكِّيهِمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ (174)174. Албатта, Аллоҳ Ўз китобларида нозил қилган, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг белгилари ва бошқа шу каби ҳақиқатларни яширадиган ва бунинг эвазига арзимас дунё матосидан бирон нарсани қўлга киритишга интиладиган кимсалар — ана ўшалар қоринларига ловул-лаб турган дўзах ўтинигина емоқдалар. Аллоҳ ғазаб қилиб, қиёмат куни уларга сўзламайди, уларни гуноҳ ва куфр-ларидан покламайди, уларга аламли азоб бордир.أُوْلَئِكَ الَّذِينَ اشْتَرَوْا الضَّلالَةَ بِالْهُدَى وَالْعَذَابَ بِالْمَغْفِرَةِ فَمَا أَصْبَرَهُمْ عَلَى النَّارِ (175)175. Мана шу сифатлар эгаси бўлган у кимсалар ҳидоят ўрнига залолатни, Аллоҳнинг мағфирати ўрнига Унинг азобини алмаштириб олдилар. Дўзах аҳлининг ишларини қилганлари сабабли энди дўзах ўтига мунча ҳам сабр-тоқатли бўлмасалар-а!!Аллоҳ таоло уларнинг бундай ишларга журъат қилиш-ларидан ажабланиб: «Эй одамлар, уларнинг журъатларидан ва дўзахга гирифтор бўлиб, унинг аланга-оташига қандай сабр-тоқат қилишларидан ажабланинглар», демоқда. Бу эса уларни хорлаш ва қадрларини пасайтириш учун айтилган сўздир.ذَلِكَ بِأَنَّ اللَّهَ نَزَّلَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُوا فِي الْكِتَابِ لَفِي شِقَاقٍ بَعِيدٍ (176)176. Улар сазовор бўлган бу азоб Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбарларига нозил қилган, очиқ-равшан ҳақни ўз ичига олган китобларига кофир бўлишгани сабаблидир. Китобда ихтилоф қилган ва баъзисига иймон келтириб, баъзисини инкор қилган кимсалар тўғрилик ва ҳақдан жуда ҳам узоқда ва чуқур талашиб-тортишувдадир.لَيْسَ الْبِرَّ أَنْ تُوَلُّوا وُجُوهَكُمْ قِبَلَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ وَلَكِنَّ الْبِرَّ مَنْ آمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَالْمَلائِكَةِ وَالْكِتَابِ وَالنَّبِيِّينَ وَآتَى الْمَالَ عَلَى حُبِّهِ ذَوِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَالسَّائِلِينَ وَفِي الرِّقَابِ وَأَقَامَ الصَّلاةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَالْمُوفُونَ بِعَهْدِهِمْ إِذَا عَاهَدُوا وَالصَّابِرِينَ فِي الْبَأْسَاءِ وَالضَّرَّاءِ وَحِينَ الْبَأْسِ أُوْلَئِكَ الَّذِينَ صَدَقُوا وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُتَّقُونَ (177)177. Аллоҳ таоло наздида яхшилик — агар у Аллоҳнинг амри ва шариатидан келиб чиққан бўлмаса — намозда шарқ ё ғарб томонга юзланишда эмас, балки барча яхшилик Аллоҳга иймон келтирган ва Уни Ягона ва шериксиз маъбуд деб тасдиқлаган, қайта тирилиш ва Жазо кунига, барча фаришталарга, Аллоҳ томонидан туширилган барча китобларга, барча пайғамбарларга ҳеч бирини фарқламасдан иймон келтирган ва молни — ўзи қаттиқ яхши кўргани ҳолда — қариндошларга, балоғат ёшига етмасдан оталаридан ажралиб қолган муҳтож етимларга, муҳтожлик қийнаган фақир-мискинларга, аҳли-оиласи ва мол-мулкидан узоқда юрган муҳтож мусофирларга, кучли эҳтиёж важидан сўранишга мажбур бўлган сўровчиларга берган ҳамда қул ва асирларни озод қилишга сарфлаган, намозни тўкис адо этган, фарз закотни берган, аҳдларига вафо қиладиган, фақирлик ва касаллик ҳолларида ва оғир жанг пайтларида сабр қилган кишиларнинг иймонидир. Мазкур сифатлар билан сифатланувчи кишилар иймон-ларида содиқ бўлган кишилардир ва ўшалар Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, Унинг маъсиятларидан тийилувчи киши-лардир.يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمْ الْقِصَاصُ فِي الْقَتْلَى الْحُرُّ بِالْحُرِّ وَالْعَبْدُ بِالْعَبْدِ وَالأُنثَى بِالأُنثَى فَمَنْ عُفِيَ لَهُ مِنْ أَخِيهِ شَيْءٌ فَاتِّبَاعٌ بِالْمَعْرُوفِ وَأَدَاءٌ إِلَيْهِ بِإِحْسَانٍ ذَلِكَ تَخْفِيفٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَرَحْمَةٌ فَمَنْ اعْتَدَى بَعْدَ ذَلِكَ فَلَهُ عَذَابٌ أَلِيمٌ (178)178. Эй Аллоҳга иймон келтириб, Унинг элчисини тасдиқлаган ва Унинг шариатига амал қилган кишилар, Аллоҳ сизларга қасддан бировни ўлдирган кишини ўлдириш орқали қасос олишни фарз қилди ва бунда тенгликни шарт қилди. Яъни, озод муқобилига озодни, қул муқобилига қулни, аёл муқобилига аёлни қатл этилади. Мақтулнинг валийси (яъни, ўлдирилган кишининг эгалари) олижаноблик қилиб, қотилни афв қилиш ва хун пули олиш билан кифояланишни истаса, ҳар икки тараф чиройли хулқни лозим тутсин, валий хун пулини қўполлик ва қаттиқликсиз талаб қилсин, қотил эса яхшилик билан — кечиктирмай ва камайтирмай берсин. Хун пули олиб туриб афв қилиш Роббингиз томонидан сизларга ато этилган енгиллик ва меҳрибонликдир, чунки бунда қулайлик ва фойдаланиш бор. Энди ким қотилдан хун пули олиб, афв қилгандан кейин ҳам уни ўлдирса, у учун бу дунёда ундан қасос олиб ўлдирилиш билан ёки охиратда дўзах азоби билан қаттиқ азоб бордир.وَلَكُمْ فِي الْقِصَاصِ حَيَاةٌ يَا أُوْلِي الأَلْبَابِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (179)179. Сизлар учун қасосни машруъ ва ижро қилишда хотиржам ҳаёт кечириш бордир эй соғлом ақл эгалари! Шояд доимо Аллоҳга итоат этиб, Ундан тақво қилсан-гизлар.كُتِبَ عَلَيْكُمْ إِذَا حَضَرَ أَحَدَكُمْ الْمَوْتُ إِنْ تَرَكَ خَيْراً الْوَصِيَّةُ لِلْوَالِدَيْنِ وَالأَقْرَبِينَ بِالْمَعْرُوفِ حَقّاً عَلَى الْمُتَّقِينَ (180)180. Сизлардан бирингизга ўлим аломатлари ҳозир бўлиб, унинг дастлабки белгилари кўриниб қолганида — агар ортидан мол қолдириб кетаётган бўлса — Аллоҳ унга молининг бир қисмини ота-она ва қариндошларига адолат-ли равишда — яъни, камбағалини қолдириб, бойига васият қилмаган ҳолда ёки молининг учдан биридан ортиғини васият қилмаган ҳолда — васият қилишини фарз қилди. Ва бу Аллоҳдан қўрқувчи тақво аҳли амал қиладиган собит-ўзгармас ҳақдир.Бу ҳукм Аллоҳ таоло ҳар бир ворисга ўз ҳаққини аниқ белгилаб берган мерос оятлари нозил бўлишидан илгари бўлган эди.فَمَنْ بَدَّلَهُ بَعْدَمَا سَمِعَهُ فَإِنَّمَا إِثْمُهُ عَلَى الَّذِينَ يُبَدِّلُونَهُ إِنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيمٌ (181)181. Кимда-ким вафот этган кишининг васиятини унинг вафотидан олдин ўзидан эшитиб туриб, кейин уни ўзгар-тирса, гуноҳи ўша ўзгартирган кишилар зиммасигадир. Албатта, Аллоҳ сизларнинг васиятларингиз ва гап-сўзла-рингизни эшитувчи ва дилларингиздаги ҳақ ва адолатга ёки жабр-зулмга бўлган мойилликни яхши билувчи ва шунга яраша жазо-мукофот берувчи Зотдир. فَمَنْ خَافَ مِنْ مُوصٍ جَنَفاً أَوْ إِثْماً فَأَصْلَحَ بَيْنَهُمْ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ (182)182. Ким васият қилувчи киши томонидан васиятида қасддан ёки билмаган ҳолда ҳақдан четланиш содир бўлга-нини билса ва васият қилувчига адолатли бўлишни насиҳат қилса, ёки бунинг имкони бўлмаса ва кейин ҳақдор тарафлар ўртасида ислоҳ қилиб, васиятни шариатга мувофиқ томонга ўзгартирса, у учун бу ишида гуноҳ йўқдир. Албатта, Аллоҳ бандаларини кечирувчи ва уларга раҳмли Зотдир. يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمْ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (183)183. Эй Аллоҳ ва Расулини тасдиқ қилган ва Аллоҳнинг шариатига амал қилган кишилар, тақволи бўлишингиз ва ягона Аллоҳга ибодат ва итоат қилиш билан ўзингизни гуноҳлардан тўсишингиз учун Аллоҳ сизлардан аввал ўтган умматларга фарз қилгани каби сизларга ҳам рўза тутишни фарз қилди. أَيَّاماً مَعْدُودَاتٍ فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضاً أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ فَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْراً فَهُوَ خَيْرٌ لَهُ وَأَنْ تَصُومُوا خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنتُمْ تَعْلَمُونَ (184)184. Аллоҳ сизларга саноқли кунлар, яъни Рамазон ойи рўзасини фарз қилди. Энди сизлардан ким рўза тутиш оғирлик қиладиган касал бўлса ёки мусофир бўлса, рўза тутмаслиги мумкин ва тутмаган кунлари ўрнига худди ўшанча кун бошқа вақт рўза тутиб бериши унинг зиммасига вожиб бўлади. Қийналиб рўза тутадиган ва рўзанинг оғирлигини кўтаролмайдиганлар — масалан, кексалар ва тузалишидан умид бўлмаган касаллар — рўза тутмаган ҳар куни учун фидя (тўлов) сифатида бир мискинга таом беришлари лозим. Ким ихтиёрий равишда фидя миқдорини ошириб берса, ўзи учун яхшидир. Агар рўзанинг Аллоҳ ҳузуридаги фазли нақадар улуғлигини билсангиз, оғирликни кўтариб бўлса-да рўза тутишла-рингиз фидя бергандан кўра ўзингиз учун яхшироқдир. شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنْ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمْ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ وَمَنْ كَانَ مَرِيضاً أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمْ الْيُسْرَ وَلا يُرِيدُ بِكُمْ الْعُسْرَ وَلِتُكْمِلُوا الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ (185)185. (У кунлар) Рамазон ойидирки, ушбу ойнинг Қадр кечасида Аллоҳ таоло Қуръонни одамларни ҳаққа йўллаши учун нозил қилишни бошлади, унда (Қуръонда) Аллоҳнинг ҳидоятига ва ҳақ билан ботил ўртасини ажратишга очиқ-равшан далиллар бор. Энди сизлардан қай бирингиз ушбу ойга соғлом ва муқим ҳолда ҳозир бўлса, унинг кундуз-ларида рўза тутсин. Бемор ва мусофир кишиларга рўза тутмасликка рухсат берилади, бироқ, кейинроқ ўшанча кунлар миқдорича қазосини тутиб берадилар. Аллоҳ ўз қонун-қоидаларида сизларга енгиллик ва қулайликни истайди, У сизларга қийинчилик ва машаққат бўлишини истамайди. Бу рўза тутиладиган кунлар саноғини тўлдири-шингиз ва рўзани ийд ал-фитр (рамазон ҳайти) кунида Аллоҳга такбирлар айтиб тугатишингиз ва сизларни ҳидоятлаб қўйгани учун Уни улуғлашингиз учун ҳамда сизларга инъом этган ҳидоят, тавфиқ ва енгилликлар учун Унга шукроналик бажо келтиришингиз учундир.وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِي فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ (186)186. Эй Пайғамбар, бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, сиз уларга айтингки, Мен уларга яқинман, дуо қилувчи Менга дуо қилса, уни ижобат қиламан. Бас, улар Менинг буйруқ ва қайтариқларимга итоат қилсинлар, Менга иймон келтирсинлар, шоядки дин ва дунёларида ўзлари учун фойдали бўлган ишларга йўллансалар.Ушбу оятда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларига Ўзининг улуғлигига лойиқ бўлган яқинлик билан яқин экани хабарини бермоқда.أُحِلَّ لَكُمْ لَيْلَةَ الصِّيَامِ الرَّفَثُ إِلَى نِسَائِكُمْ هُنَّ لِبَاسٌ لَكُمْ وَأَنْتُمْ لِبَاسٌ لَهُنَّ عَلِمَ اللَّهُ أَنَّكُمْ كُنتُمْ تَخْتَانُونَ أَنفُسَكُمْ فَتَابَ عَلَيْكُمْ وَعَفَا عَنْكُمْ فَالآنَ بَاشِرُوهُنَّ وَابْتَغُوا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَكُمْ وَكُلُوا وَاشْرَبُوا حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَكُمْ الْخَيْطُ الأَبْيَضُ مِنْ الْخَيْطِ الأَسْوَدِ مِنْ الْفَجْرِ ثُمَّ أَتِمُّوا الصِّيَامَ إِلَى اللَّيْلِ وَلا تُبَاشِرُوهُنَّ وَأَنْتُمْ عَاكِفُونَ فِي الْمَسَاجِدِ تِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ فَلا تَقْرَبُوهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ آيَاتِهِ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ (187)187. Аллоҳ сизларга Рамазон кечаларида аёлларингизга қўшилишни ҳалол қилди, улар сизлар учун сатр (ёпқич) ва ҳифзу ҳимоя, сизлар улар учун сатр ва ҳифзу ҳимоясизлар. Аллоҳ билдики, сизлар Аллоҳнинг Рамазон кечаларида хуфтон намозидан кейин аёлларингизга қўшилишни ҳаром қилган ҳукмига хилоф қилиб, ўзларингизга хиёнат қилмоқдасиз, — бу ҳукм Исломнинг аввалида эди, — бас, У тавбаларингизни қабул қилди ва сизларга бу хусусда кенглик-енгиллик берди, энди сизлар аёлларингиз билан қўшилаверинг ва Аллоҳ сизларга тақдир қилган фарзанд-зурриётни талаб қилаверинг, субҳи содиқ кўриниб, тун қоронғулигидан тонг ёруғлиги ажралгунига қадар еб-ичаверинг, кейин то кун ботиб, оқшом бўлгунига қадар рўзани бузувчи нарсалардан тийилиш билан рўзангизни комил қилинг. Масжидларда эътикофда бўлган пайтин-гизда аёлларингиз билан қўшилмангиз ва қўшилишга олиб борувчи ишлардан тийилингиз, чунки, бундай ишлар эътикофни бузади (эътикоф — Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида маълум муддат масжидда ўтиришдир). Аллоҳ сизларга машруъ қилган ушбу ҳукмлар Унинг ҳалол ва ҳаром ўртасини ажратиб берувчи ҳад-ҳудудларидир, сизлар ҳаромга тушиб қолмаслик учун бу чегараларга яқинлашмангиз! Аллоҳ одамларга Ундан қўрқишлари ва тақво қилишлари учун Ўз оят ва ҳукмларини мана шундай очиқ-равшан баён қилади.وَلا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُوا بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُوا فَرِيقاً مِنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالإِثْمِ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ (188)188. Бир-бирларингизнинг молларингизни ёлғон қасам, талончилик, ўғирлик, порахўрлик ва судхўрлик каби ботил йўллар билан емангиз, одамлардан бир тоифасининг молларини ботил йўл билан ейиш мақсадида хусумат-лашиб, ҳукм чиқарувчи (қози)ларга — бундай қилиш ҳаром эканини билиб туриб — ёлғон далил-ҳужжатлар тақдим қилмангиз!يَسْأَلُونَكَ عَنْ الأَهِلَّةِ قُلْ هِيَ مَوَاقِيتُ لِلنَّاسِ وَالْحَجِّ وَلَيْسَ الْبِرُّ بِأَنْ تَأْتُوا الْبُيُوتَ مِنْ ظُهُورِهَا وَلَكِنَّ الْبِرَّ مَنْ اتَّقَى وَأْتُوا الْبُيُوتَ مِنْ أَبْوَابِهَا وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ (189)189. Эй Пайғамбар, асҳобларингиз сиздан ҳилол (ой)лар ва уларнинг кўриниши ўзгариб бориши ҳақида сўрайдилар. Сиз уларга айтингки, Аллоҳ таоло ҳилолларни одамлар улар билан рўза, ҳаж каби маълум бир вақтга белгилаб қўйилган ибодатлар вақтларини ва бошқа муомалаларини билиб оладиган аломатлар-белгилар қилиб қўйди. Яхшилик сизлар жоҳилият даврида ва Исломнинг аввалги даврларида одатланиб қолган ишда, яъни ҳаж ё умрага иҳром боғлаган пайтларингизда — Аллоҳга ибодат деб ҳисоблаб — уйларга орқасидан кириб келишларингизда эмас. Балки, яхшилик Аллоҳдан тақво қилган ва маъсиятлардан сақланган киши-нинг амалидир. Ўзингиз истаган барча дунё ва охират яхшиликларига эришишларингиз учун ҳаж ё умрага иҳромли ҳолингизда ҳам уйларга эшикларидан киринглар ва барча ишларингизда Аллоҳ таолодан қўрқинглар! وَقَاتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَكُمْ وَلا تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَ لا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ (190)190. Эй мўминлар, сизларга қарши урушаётганлар билан Аллоҳнинг динига ёрдам бериш учун урушинглар ва (лекин) мусла (қулоқ-бурун каби бирон аъзони кесиш), ғулул (ўлжадан бирон нарсани яширинча олиш), ўлдириш ҳалол бўлмаганларни — масалан: аёллар, ёш болалар, қариялар ва шулар ҳукмида бўлганларни — ўлдириш каби динда қайтарилган ишларни қилманглар! Албатта, Аллоҳ Ўзининг чегараларига тажовуз қиладиган ҳамда Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган ишларни ҳалол санайдиган кимса-ларни ёқтирмайди.وَاقْتُلُوهُمْ حَيْثُ ثَقِفْتُمُوهُمْ وَأَخْرِجُوهُمْ مِنْ حَيْثُ أَخْرَجُوكُمْ وَالْفِتْنَةُ أَشَدُّ مِنْ الْقَتْلِ وَلا تُقَاتِلُوهُمْ عِنْدَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ حَتَّى يُقَاتِلُوكُمْ فِيهِ فَإِنْ قَاتَلُوكُمْ فَاقْتُلُوهُمْ كَذَلِكَ جَزَاءُ الْكَافِرِينَ (191)191. Сизларга қарши урушаётган мушрикларни қаерда топсангиз ўлдиринглар ва сизларни чиқаришиб юборган ўриндан — Маккадан уларни қувиб чиқаринглар. Фитна — яъни, ширк келтириш ва Исломдан тўсиш — уларни ўлдиришингиздан кўра ёмонроқдир. Масжиди Ҳаром ҳурматини сақлаб, сизлар то улар ўзлари бошламагунча Масжиди Ҳаром олдида уларга уруш бошламанглар, агар Масжиди Ҳаромда сизларга уруш бошласалар, сизлар ҳам уларни ўлдиринглар. Кофирларнинг жазоси ана шундай тийиб қўювчи жазо бўлади.فَإِنْ انتَهَوْا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ (192)192. Агар улар куфрдан ва Масжиди Ҳаромда сизларга қарши урушишдан тийилсалар ва иймонга келсалар, албатта, Аллоҳ бандаларини кечирувчи ва уларга меҳри-бондир.وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّى لا تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ لِلَّهِ فَإِنْ انتَهَوْا فَلا عُدْوَانَ إِلاَّ عَلَى الظَّالِمِينَ (193)193. Эй мўминлар, то мусулмонларни динларидан фит-налаш ва Аллоҳга ширк келтириш тугаб битмагунича, дин ёлғиз Аллоҳ учун холис бўладиган ва Ундан ўзгага ибодат қилинмайдиган ҳолат вужудга келмагунича тажовузкор мушриклар билан урушишда давом этинглар. Агар улар куфрдан ва урушишдан тийилсалар, сизлар ҳам улардан тийилинглар. Жазо фақат куфр ва душманликда давом этувчиларга бўлади.الشَّهْرُ الْحَرَامُ بِالشَّهْرِ الْحَرَامِ وَالْحُرُمَاتُ قِصَاصٌ فَمَنْ اعْتَدَى عَلَيْكُمْ فَاعْتَدُوا عَلَيْهِ بِمِثْلِ مَا اعْتَدَى عَلَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ (194)194. Эй мўминлар, сизларнинг уруш ҳаром қилинган ойда мушриклар билан урушишларингиз уларнинг уруш ҳаром қилинган ойда сизларга уруш қилишганига жазодир. Аллоҳ ҳаром (яъни, ҳурматли) қилган замон ва маконга тажовуз қилган кимсага айни ўзи қилганидек иш билан жазо берилади. Ким уруш ё бошқа бирор ёмонлик билан сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам унга айни ўша жиноятига ўхшаш иш билан жазо беринглар, бунда сизларга гуноҳ йўқдир. Чунки, улар ўзлари тажовузни бошлашди. Аллоҳдан қўрқинглар ва жазони айни шаклдан ошириб юборманглар. Билингларки, Аллоҳ таоло Ўзидан тақво қиладиган, Унинг фарзларини адо этиш ва ҳаром-ларидан тийилиш билан Унга итоат қиладиган кишилар билан биргадир.وَأَنفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ (195)195. Эй мўминлар, Аллоҳнинг динига ёрдам бериш ва Унинг йўлида жиҳод учун инфоқ қилишда (пул-мол сарфлашда) давом этинглар, Аллоҳ йўлидаги жиҳодни ва бу йўлда инфоқни тарк қилиш билан ўзингизни ҳалокатга ташламанглар, инфоқ ва тоатни гўзал суратда қилинглар, барча амалингизни холис Аллоҳ учун қилинглар. Албатта, Аллоҳ ихлосли ва гўзал амал қилувчи кишиларни яхши кўради. وَأَتِمُّوا الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ لِلَّهِ فَإِنْ أُحْصِرْتُمْ فَمَا اسْتَيْسَرَ مِنْ الْهَدْيِ وَلا تَحْلِقُوا رُءُوسَكُمْ حَتَّى يَبْلُغَ الْهَدْيُ مَحِلَّهُ فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضاً أَوْ بِهِ أَذًى مِنْ رَأْسِهِ فَفِدْيَةٌ مِنْ صِيَامٍ أَوْ صَدَقَةٍ أَوْ نُسُكٍ فَإِذَا أَمِنتُمْ فَمَنْ تَمَتَّعَ بِالْعُمْرَةِ إِلَى الْحَجِّ فَمَا اسْتَيْسَرَ مِنْ الْهَدْيِ فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ ثَلاثَةِ أَيَّامٍ فِي الْحَجِّ وَسَبْعَةٍ إِذَا رَجَعْتُمْ تِلْكَ عَشَرَةٌ كَامِلَةٌ ذَلِكَ لِمَنْ لَمْ يَكُنْ أَهْلُهُ حَاضِرِي الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ (196)196. Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун холис қилиб, комил суратда адо этинглар. Ҳаж ё умрага ният қилиб, иҳромга кирганингиздан кейин уни комил суратда адо этишингиз йўлида душман ёки касаллик каби бирор монеъ тўсқинлик қилса, сочларни қириш ёки қисқартириш билан иҳромдан чиқишларингиз учун, имконингизда бўлган туя, мол ёки қўйларни сўйиш билан Аллоҳга яқинлик ҳосил қилишингиз вожиб бўлади. Йўлингиз тўсилган ҳолда бўлганингизда — худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбияда ҳадя (яъни, ўзлари билан олиб келган қурбонлик)ларини бўғизлаб, сўнг сочларини олдирганларидек, йўли тўсилган киши ўша тўсилган ерида ҳадясини (яъни, Ҳарамда сўйиш учун олган жонлиғини) бўғизлаб, иҳромидан чиқмагунича — сочларингизни олдирманглар. Йўли тўсилмаган киши-лар ҳадяларини фақат Ҳарам ҳудудида бўғизлайдилар, сўйиш вақти ийд (қурбон ҳайити) куни бўлмиш Зул-ҳижжанинг ўнинчи куни ва кейинги ташриқ кунларидир. Энди сизлардан қай бир киши иҳромдалик ҳолида касал бўлса ёки бошида бирор озор мавжуд бўлиб, соч олдириш зарурати пайдо бўлса, сочини олдираверади ва эвазига фидя бериши лозим бўлади. Фидя уч кун рўза тутиш ёки олтита мискинга ҳар бирига ярим соъдан егулик бериш ёки Ҳарамдаги камбағалларга бир қўй сўйиб беришдир. Тинч-омон ва сиҳат-саломат бўлган ҳолларингизда қай бир киши ҳажгача умрадан фойдаланган бўлса, яъни, умра қилиб бўлганидан кейин (то ҳаж амаллари бошланадиган кунгача) иҳром сабабли ўзига ҳаром бўлган ишларни ўзига ҳалол қилган (иҳромдан чиққан) бўлса, муяссар бўлган бир ҳадя (жонлиқ)ни сўйиши лозим. Ким бўғизлаш учун ҳадя топа олмаса, ҳаж ойларида уч кун ва ҳаж амалларидан фориғ бўлиб, аҳли-оиласига қайтганидан кейин яна етти кун рўза тутиши лозим. Бу тўла ўн кун рўза тутиш зарур бўлган кунлардир. Ушбу ҳадя (сўйилажак жонлиқ) ва унинг ўрнига тутиладиган рўза аҳли-оиласи Ҳарам ерида яшовчи бўлмаган кишилар учундир. Аллоҳдан қўрқинглар ва Унинг буйруқ ва қайтариқларига риоя қилинглар. Билинг-ларки, Аллоҳ таоло Ўзининг амрига хилоф қиладиган ва қайтарган ишларини қиладиган кимсаларга азоби қаттиқ Зотдир.الْحَجُّ أَشْهُرٌ مَعْلُومَاتٌ فَمَنْ فَرَضَ فِيهِنَّ الْحَجَّ فَلا رَفَثَ وَلا فُسُوقَ وَلا جِدَالَ فِي الْحَجِّ وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ يَعْلَمْهُ اللَّهُ وَتَزَوَّدُوا فَإِنَّ خَيْرَ الزَّادِ التَّقْوَى وَاتَّقُونِي يَا أُوْلِي الأَلْبَابِ (197)197. Ҳаж вақти маълум ойлар бўлиб, улар Шаввол, Зул-қаъда, Зул-ҳижжанинг ўн кунидир. Мазкур ойларда ким иҳромга кириш билан ўзига ҳажни фарз қилган бўлса, энди унга жимоъ (жуфти билан қўшилиш) ва шунга олиб борувчи сўзу ишлар ҳаром бўлади, гуноҳ ишларни қилиш билан Аллоҳнинг тоатидан чиқиш ҳамда ҳаж мобайнида ғазаб ва нафратга олиб келадиган талашиб-тортишишлар ҳам унга ҳаром бўлади. Нимаики яхши амал қилсангизлар, Аллоҳ уни билади ва ҳар кишига амалига яраша жазо-мукофот беради. Ҳаж сафари учун ўзингизга емак-ичмакдан бўлган йўл озуқаси ва охират ҳовлиси учун солиҳ амаллардан бўлган йўл озуқасини олингиз. Шубҳасиз, энг яхши озуқа Аллоҳдан тақво қилишдир, Мендангина қўрқинглар эй соғлом ақл эгалари!لَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ أَنْ تَبْتَغُوا فَضْلاً مِنْ رَبِّكُمْ فَإِذَا أَفَضْتُمْ مِنْ عَرَفَاتٍ فَاذْكُرُوا اللَّهَ عِنْدَ الْمَشْعَرِ الْحَرَامِ وَاذْكُرُوهُ كَمَا هَدَاكُمْ وَإِنْ كُنتُمْ مِنْ قَبْلِهِ لَمِنْ الضَّالِّينَ (198)198. Ҳаж кунлари тижоратдан фойда топиб, Роббингиз-нинг ризқидан талаб қилишингизда сизлар учун гуноҳ йўқдир. Кун ботганидан сўнг Арафотдан — ҳожилар Зул-ҳижжанинг тўққизинчи куни вуқуф қиладиган (турадиган) ўриндан — қайтиб тушаётганингизда Машъари Ҳаромда — Муздалифада — тасбеҳ, талбия ва дуолар билан Аллоҳни зикр қилинглар, Аллоҳни Унинг Ўзи сизларни йўллаб қўйган саҳиҳ-тўғри кўринишда зикр қилинглар. У йўллаб қўйишидан олдин сизлар ҳақни билмайдиган, залолат ичида эдингиз. ثُمَّ أَفِيضُوا مِنْ حَيْثُ أَفَاضَ النَّاسُ وَاسْتَغْفِرُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ (199)199. Кейин сизлар Иброҳим алайҳиссалом қайтган жойдан — Арафотдан қайтиб тушинглар ва бу билан Арафотда вуқуф қилмайдиган (турмайдиган) жоҳилият аҳлига хилоф қилинглар. Ва Аллоҳдан гуноҳларингизни кечиришини сўранглар. Албатта, Аллоҳ истиғфор айтади-ган ва тавба қиладиган бандаларини кечирувчи, уларга раҳмли Зотдир.فَإِذَا قَضَيْتُمْ مَنَاسِكَكُمْ فَاذْكُرُوا اللَّهَ كَذِكْرِكُمْ آبَاءَكُمْ أَوْ أَشَدَّ ذِكْراً فَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَقُولُ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا وَمَا لَهُ فِي الآخِرَةِ مِنْ خَلاقٍ (200)200. Ибодатларингизни тамомига етказгач ва ҳаж амалларидан фориғ бўлгач, Аллоҳни худди ўз оталарин-гизни эсга олгандек ёки ундан ҳам зиёда эсга олинглар. Одамлардан бир гуруҳи борки, ғам-ташвиши фақат дунё бўлади, «Эй Роббимиз, бизга дунёда сиҳат-саломатлик, мол-дунё ва фарзандлар ато этгин», деб дуо қилади. Охиратга рағбат қилишмагани ва ҳимматларини фақат дунёга чеклашгани учун уларга охиратда ҳеч қандай улуш ва насиба йўқдир.وَمِنْهُمْ مَنْ يَقُولُ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ (201)201. Одамлардан мўмин бўлган бир гуруҳи ҳам борки, дуоларида: «Эй Роббимиз, бизга дунёда офият, ризқ-рўз, фойдали илм, солиҳ амал ва бошқа яхши нарсаларни ато этгин, охиратда эса жаннатни ато этгин ва дўзах азобидан бизни Ўзинг асрагин», дейишади. Бу дуо энг жомиъ (қисқа ва пурмаъно) дуолардан, шунинг учун, «Саҳиҳайн»да ривоят қилинганидек, у Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг кўп айтадиган дуолари эди.أُوْلَئِكَ لَهُمْ نَصِيبٌ مِمَّا كَسَبُوا وَاللَّهُ سَرِيعُ الْحِسَابِ (202)202. Ушбу дуо билан дуо қилувчи ўша кишилар учун қилган солиҳ амаллари сабабли улкан ажру савоблар бордир. Аллоҳ ҳисоби тез, бандаларининг амалларини ҳисоб қилувчи ва амалларига яраша жазо-мукофотлар берувчи Зотдир.وَاذْكُرُوا اللَّهَ فِي أَيَّامٍ مَعْدُودَاتٍ فَمَنْ تَعَجَّلَ فِي يَوْمَيْنِ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ وَمَنْ تَأَخَّرَ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ لِمَنْ اتَّقَى وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّكُمْ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ (203) 203. Саноқли кунларда Аллоҳни тасбеҳ ва такбирлар билан зикр қилинглар. Саноқли кунлар — Ташриқ кунлари бўлиб, Зул-ҳижжанинг ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи кунларидир. Энди ким тезроқ кетишни истаса ва тошларини отгач, Минодан ўн иккинчи куннинг қуёши ботмасидан туриб чиқиб кетса, унга гуноҳ йўқдир. Ким кетишни ортга суртса ва Минода тунаб, ўн учинчи куни ҳам тошларни отгандан кейин кетса, унга ҳам гуноҳ йўқдир. Бу (ҳукм) ҳаж ибодатида Аллоҳдан тақво қилган киши учундир. Кечиктириш афзалроқ, чунки бундай қилиш ибодатда озуқа олиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг феълларига эргашишдир. Эй мусулмонлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва барча ишларингизда Уни кўз олдингизда тутинглар. Билингларки, сизлар ўлганингиздан сўнг ҳисоб ва жазо учун фақат Унинг ҳузурида тўплана-сизлар.وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يُعْجِبُكَ قَوْلُهُ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيُشْهِدُ اللَّهَ عَلَى مَا فِي قَلْبِهِ وَهُوَ أَلَدُّ الْخِصَامِ (204)204. Эй Пайғамбар, мунофиқлардан бўлган айрим инсонларнинг охиратни эмас, балки дунёдан бирон нарсага эришишни кўзлаб, гапирган чиройли гаплари сизга қизиқ (маъқул) кўринади. У дилида Исломга муҳаббати борлиги-га Аллоҳни гувоҳ қилиб қасам ҳам ичади, бу ишида Аллоҳга нисбатан жуда катта журъат бор. Ҳолбуки, у Ислом ва мусулмонларга қаттиқ адоват ва хусуматдадир.وَإِذَا تَوَلَّى سَعَى فِي الأَرْضِ لِيُفْسِدَ فِيهَا وَيُهْلِكَ الْحَرْثَ وَالنَّسْلَ وَاللَّهُ لا يُحِبُّ الْفَسَادَ (205)205. Эй Пайғамбар, у сизнинг олдингиздан кетгач, ерда фасод тарқатиш, одамларнинг экинларига талафот етказиш ва чорваларини ҳалок қилиш учун елиб-югуради. Аллоҳ эса фасодни ёқтирмайди. وَإِذَا قِيلَ لَهُ اتَّقِ اللَّهَ أَخَذَتْهُ الْعِزَّةُ بِالإِثْمِ فَحَسْبُهُ جَهَنَّمُ وَلَبِئْسَ الْمِهَادُ (206)206. Агар у бузғунчи мунофиққа насиҳат қилиб: «Аллоҳ-дан қўрқ, Унинг азобидан ҳазир бўл ва ерда фасод тарқатишдан тийил», дейилса, насиҳатни қабул қилмайди, кибр ва жоҳилий ҳамият уни яна-да кўпроқ гуноҳларга етаклайди. Унга жаҳаннам азоби етарлидир, жаҳаннам нақадар ёмон жой!وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَشْرِي نَفْسَهُ ابْتِغَاءَ مَرْضَاةِ اللَّهِ وَاللَّهُ رَءُوفٌ بِالْعِبَادِ (207)207. Одамлар ичида айримлари борки, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ва Унинг тоатини лозим тутиш билан Аллоҳ розилигини истаб, ўз жонини сотади (беради). Аллоҳ бандаларига меҳрибондир. У мўмин бандаларини дунё ва охиратда кенг-мўл раҳмат билан раҳмат қилади ва уларни гўзал мукофотлар билан мукофотлайди.يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةً وَلا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُبِينٌ (208)208. Эй Аллоҳни Роб деб, Муҳаммадни пайғамбар ва расул деб, Исломни дин деб иймон келтирган кишилар, Исломга унинг барча қонун-қоидаларини қабул қилган ҳолда киринглар, унинг барча ҳукмларига тўла амал қилинглар, улардан бирортасини ҳам тарк қилманглар, шайтоннинг сизларни чорлаётган маъсият йўлларига эргашманглар. Шубҳасиз, у сизларга адовати очиқ-равшан душмандир, ундан эҳтиёт бўлинглар.فَإِنْ زَلَلْتُمْ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَتْكُمْ الْبَيِّنَاتُ فَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ (209) 209. Агар сизларга Қуръон ва Суннатдан бўлган очиқ далил-ҳужжатлар келганидан кейин ҳақ йўлдан бурилиб кетсангиз, билингларки, албатта Аллоҳ мулкида Ғолибдир, ҳеч нарса Ундан қочиб қутулолмайди. У Ўзининг буйруқ ва қайтариқларида Ҳаким — донодир, ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўяди.هَلْ يَنظُرُونَ إِلاَّ أَنْ يَأْتِيَهُمْ اللَّهُ فِي ظُلَلٍ مِنْ الْغَمَامِ وَالْمَلائِكَةُ وَقُضِيَ الأَمْرُ وَإِلَى اللَّهِ تُرْجَعُ الأُمُورُ (210)210. Ўша саркаш кофир кимсалар очиқ далил-ҳужжатлар қоим бўлганидан кейин, энди фақат қиёмат куни Аллоҳ таоло улар ўртасида адолатли ҳукм билан ажрим қилиши учун Ўзига лойиқ бир тарзда, сояли булутларда келишини ҳамда фаришталарнинг келишини кутишмоқда, холос. Ўшанда Аллоҳ таоло улар ҳақида Ўзининг ҳукмини чиқара-ди ва иш тамом бўлади. Барча ишлар ёлғиз Аллоҳнинг ўзига қайтарилгай.سَلْ بَنِي إِسْرَائِيلَ كَمْ آتَيْنَاهُمْ مِنْ آيَةٍ بَيِّنَةٍ وَمَنْ يُبَدِّلْ نِعْمَةَ اللَّهِ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَتْهُ فَإِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ (211)211. Эй Пайғамбар, сизга саркашлик кўрсатаётган ўша Бани Исроилдан сўранг, Биз уларга китоблари ичида уларни ҳаққа йўллайдиган қанчалаб очиқ оят-аломатларни бердик экан! Улар ўшаларнинг ҳаммасини инкор қилишди, улардан юз ўгиришди, уларни ўз ўринларидан ўзгартириш-ди. Ким Аллоҳнинг неъматини — динини — таниганидан сўнг ва унга қарши бу ҳақда ҳужжат қоим бўлганидан сўнг инкор қилса ва ўзгартирса, албатта Аллоҳ таоло у учун азоби ўта қаттиқ Зотдир.زُيِّنَ لِلَّذِينَ كَفَرُوا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا وَيَسْخَرُونَ مِنْ الَّذِينَ آمَنُوا وَالَّذِينَ اتَّقَوْا فَوْقَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَاللَّهُ يَرْزُقُ مَنْ يَشَاءُ بِغَيْرِ حِسَابٍ (212)212. Аллоҳнинг ягоналигини инкор қилган кимсаларга дунё ҳаёти ва унинг ҳою-ҳаваслари чиройли қилинди. Улар мўминларнинг устидан куладилар. Роббиларидан қўрқади-ган тақводор зотлар эса қиёмат куни барча кофирлардан устундирлар, Аллоҳ таоло уларни жаннатнинг олий дара-жаларига киритади, кофирларни эса дўзахнинг қаърига туширади. Аллоҳ Ўзи истаган кишиларга беҳисоб ризқ ато этади.كَانَ النَّاسُ أُمَّةً وَاحِدَةً فَبَعَثَ اللَّهُ النَّبِيِّينَ مُبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ وَأَنزَلَ مَعَهُمْ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِيَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ فِيمَا اخْتَلَفُوا فِيهِ وَمَا اخْتَلَفَ فِيهِ إِلاَّ الَّذِينَ أُوتُوهُ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَتْهُمْ الْبَيِّنَاتُ بَغْياً بَيْنَهُمْ فَهَدَى اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا لِمَا اخْتَلَفُوا فِيهِ مِنْ الْحَقِّ بِإِذْنِهِ وَاللَّهُ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ (213)213. Одамлар Аллоҳга иймон келтиришга иттифоқ қилган битта жамоат эди, кейин улар динларида ихтилоф қилишди. (Шундан сўнг) Аллоҳ таоло Ўзининг динига даъват қилувчи, Аллоҳга итоат қилганларга жаннат хабари-ни берувчи, Унга кофир ва осий бўлганларни дўзах билан огоҳлантирувчи пайғамбарларни юборди, ўша пайғамбар-ларга қўшиб, улар одамлар ўртасидаги келишмовчилик-ларда у билан ҳукм қилишлари учун ҳақни ўз ичига олган самовий китобларни туширди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ва у кишига туширилган Китоб хусусида фақат Таврот берилган ва унинг ичида бўлган далил-ҳужжатлар ва ҳукмларни билган кимсаларгина зулм ва ҳасад қилиб, талашиб-тортишдилар. Аллоҳ таоло Ўз фазли марҳамати билан мўминларни ҳақни ботилдан ажратишга ва ихтилоф қилган нарсаларида ҳақни билишга муваффақ қилди. Аллоҳ Ўзи истаган бандаларини тўғри йўлга муваффақ қилади.أَمْ حَسِبْتُمْ أَنْ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُمْ مَثَلُ الَّذِينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلِكُمْ مَسَّتْهُمْ الْبَأْسَاءُ وَالضَّرَّاءُ وَزُلْزِلُوا حَتَّى يَقُولَ الرَّسُولُ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ مَتَى نَصْرُ اللَّهِ أَلا إِنَّ نَصْرَ اللَّهِ قَرِيبٌ (214)214. Ёки сизлар — эй мўминлар — ўзингиздан илгари ўтган мўминларга етган, камбағаллик, касалликлар, хавф-хатар ва қаттиқ қўрқув каби ҳар турли бало-ю имтиҳонлар сизларга ҳам етмасдан туриб жаннатга кирамиз, деб гумон қиласизларми?! Улар ўзларига етган қаттиқ хавф-хатар-лардан ларзага тушиб, ҳатто пайғамбарлари ва у билан бирга иймон келтирган кишилар — Аллоҳнинг нусратига қаттиқ ошиқиб — «Аллоҳнинг ёрдами қачон келаркин?!», дейишган эди. Огоҳ бўлингларки, Аллоҳнинг ёрдами мўминларга яқиндир.يَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَ قُلْ مَا أَنفَقْتُمْ مِنْ خَيْرٍ فَلِلْوَالِدَيْنِ وَالأَقْرَبِينَ وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ (215)215. Эй Пайғамбар, асҳобларингиз Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида молларининг қайси туридан ва кимларга инфоқ-эҳсон қилиш ҳақида сиздан сўрашади. Сиз уларга айтинг: «Ҳалол ва покиза мол турларидан ўзингизга муяссар бўлган ҳар қандай яхши нарсани инфоқ-эҳсон қилаверинглар, инфоқ-эҳсонингизни ота-онага, қариндош-уруғларга, етим ва мискинларга, аҳли-оиласи ва мол-мулкидан узоқда бўлган муҳтож мусофирларга қилинглар. Нимаики бир яхшилик қилсангизлар, албатта Аллоҳ таоло уни яхши билувчидир.كُتِبَ عَلَيْكُمْ الْقِتَالُ وَهُوَ كُرْهٌ لَكُمْ وَعَسى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئاً وَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ وَعَسَى أَنْ تُحِبُّوا شَيْئاً وَهُوَ شَرٌّ لَكُمْ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنْتُمْ لا تَعْلَمُونَ (216)216. Эй мўминлар, Аллоҳ сизларга кофирлар билан жанг қилишни фарз қилди. Жанг қилиш эса машаққатли ва кўп хатарли бўлгани учун табиатларингизга ёқимсиздир. Бироқ, сизлар баъзан аслида ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмайсизлар, баъзида эса нақд роҳат ва лаззатни кўзлаб, аслида ўзингиз учун ёмон бўлган нарсани ёқтирасизлар. Сизлар учун нима яхшилигини Аллоҳ таоло билади, сизлар билмайсизлар. Шундай экан, Унинг йўлида жиҳод қилишга шошилинглар!يَسْأَلُونَكَ عَنْ الشَّهْرِ الْحَرَامِ قِتَالٍ فِيهِ قُلْ قِتَالٌ فِيهِ كَبِيرٌ وَصَدٌّ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ وَكُفْرٌ بِهِ وَالْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَإِخْرَاجُ أَهْلِهِ مِنْهُ أَكْبَرُ عِنْدَ اللَّهِ وَالْفِتْنَةُ أَكْبَرُ مِنْ الْقَتْلِ وَلا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّى يَرُدُّوكُمْ عَنْ دِينِكُمْ إِنْ اسْتَطَاعُوا وَمَنْ يَرْتَدِدْ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَيَمُتْ وَهُوَ كَافِرٌ فَأُوْلَئِكَ حَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ وَأُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ (217)217. Эй Пайғамбар, мушриклар сиздан Шаҳри Ҳаром (жанг қилиш ҳаром қилинган ойлар: Зул-қаъда, Зул-ҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойлари) ҳақида, бу ойда жанг қилиш ҳалолми, деб сўрашади. Сиз уларга айтингки, Шаҳри Ҳаромда жанг қилиш, бу ой ҳурматини ҳалол қилиш ва унда қон тўкиш Аллоҳ наздида катта гуноҳ. Бироқ, одамларни азоблаб, қўрқитиб Исломга киришдан тўсиш-ларинг, Аллоҳни, Унинг пайғамбарини ва динини инкор қилишларинг, мусулмонларни Масжиди Ҳаромга киришдан тўсишларинг, ушбу масжид аҳли бўлган пайғамбар ва мусулмонларни ундан ҳайдаб чиқаришларинг эса Аллоҳ наздида Шаҳри Ҳаромда жанг қилишдан кўра ҳам каттароқ гуноҳ ва оғирроқ жиноятдир. Сизлар ботиб кетган ширк Шаҳри Ҳаромда жанг қилишдан кўра каттароқ ва ёмонроқ ишдир. Анави кофирлар ўз жиноятларидан тийилмадилар, аксинча, бу ишларида давом этишмоқда. Улар қўлларидан келса, то сизларни Исломдан куфрга қайтармагунларича урушаверадилар. Эй мусулмонлар, сизлардан қай бир киши уларга итоат қилиб, динидан қайтиб, кофир ҳолида ўлса, унинг амаллари дунё-ю охиратда беҳуда кетгай ва жаҳаннамни абадий макон тутадиган, ундан ҳеч қачон чиқмайдиган кимсалардан бўлиб қолгай.إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَالَّذِينَ هَاجَرُوا وَجَاهَدُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ أُوْلَئِكَ يَرْجُونَ رَحْمَةَ اللَّهِ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ (218)218. Албатта, Аллоҳ ва Расулига иймон келтирган ва Унинг шариатига амал қилган кишилар, ўз диёрларидан ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилган кишилар, ана ўшалар Аллоҳнинг фазли-марҳамати ва савобларидан умидвор бўлгайлар. Аллоҳ мўмин бандаларининг гуноҳла-рини кечирувчи Ғафур ва уларга кенг-мўл раҳмати билан раҳм қилувчи Раҳим зотдир. يَسْأَلُونَكَ عَنْ الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ قُلْ فِيهِمَا إِثْمٌ كَبِيرٌ وَمَنَافِعُ لِلنَّاسِ وَإِثْمُهُمَا أَكْبَرُ مِنْ نَفْعِهِمَا وَيَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَ قُلْ الْعَفْوَ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ الآيَاتِ لَعَلَّكُمْ تَتَفَكَّرُونَ (219) فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ وَيَسْأَلُونَكَ عَنْ الْيَتَامَى قُلْ إِصْلاحٌ لَهُمْ خَيْرٌ وَإِنْ تُخَالِطُوهُمْ فَإِخْوَانُكُمْ وَاللَّهُ يَعْلَمُ الْمُفْسِدَ مِنْ الْمُصْلِحِ وَلَوْ شَاءَ اللَّهُ لأَعْنَتَكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ (220)219, 220. Эй Пайғамбар, мусулмонлар сиздан хамр (маст қилувчи ичимлик) ҳақида, уни истеъмол қилиш ёки олди-сотди қилиш ҳукми тўғрисида сўрайдилар (хамр — хоҳ ичкилик, хоҳ егулик кўринишида бўлсин, ақлни ўраб-чулғайдиган ҳар қандай моддадир). Улар сиздан қиморнинг ҳукми ҳақида ҳам сўрайдилар (қимор — икки тарафдан пул-мол тикилиб, ғолиб тараф ютиб оладиган ва иккинчи тараф маҳрум бўладиган муомала шаклидир). Сиз уларга айтингки, бу ҳар икки нарсада дин ва дунё учун, ақл ва пул-мол учун кўплаб зарарлар бор, шу билан бир қаторда тирикчилик, пул ишлаш ва бошқа жиҳатлардан одамлар учун фойдалар ҳам бор. Уларнинг гуноҳи ва ёмонлиги эса фойдаларидан кўра каттароқ. Чунки, улар Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсади, одамлар ўртасига адоват ва нафрат солади, молни беҳуда совуради. Ушбу оят бу иккисини ҳаром қилинишига дебоча эди.Сиздан яна ихтиёрий ва садақа сифатида инфоқ-эҳсон қиладиган молларининг миқдори ҳақида сўрайдилар. Сиз уларга: «Эҳтиёжларингиздан ортиқча миқдорини инфоқ қилинглар», деб айтинг. Ўзингизга дунё ва охиратда фойдали бўлган нарсалар ҳақида фикр юритишингиз учун Аллоҳ сизларга оятлар ва шаръий ҳукмларни ана шундай очиқ-равшан баён қилади. Эй Пайғамбар, улар сиздан етимлар ҳақида, уларга қандай муомала қилиш ва уларга тегишли молларни қандай тасарруф қилиш тўғрисида сўрайдилар. Сиз уларга айтинг: Улар учун ислоҳ қилишларингиз яхшидир, сизлар доимо улар учун фойдали ишни қилинглар. Агар уларни тирик-чилик ишларингизда ва кундалик ҳаётларингизда ўзингизга қўшиб олсангизлар, улар сизларнинг диндош биродарла-рингиздир. Аллоҳ етимларнинг молларини зое қилувчилар-ни ҳам, уларни ислоҳ қилишга ҳаракат қилувчиларни ҳам билади. Агар истаса, Аллоҳ етимларни (молларини ўз молларингизга) қўшишни ҳаром қилиб, сизларни қийин-чилик ва машаққатга солган бўларди. Албатта, Аллоҳ мулкида ғолиб, халқларнинг ишларини тадбир қилишда ҳаким Зотдир.وَلا تَنكِحُوا الْمُشْرِكَاتِ حَتَّى يُؤْمِنَّ وَلأَمَةٌ مُؤْمِنَةٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكَةٍ وَلَوْ أَعْجَبَتْكُمْ وَلا تُنكِحُوا الْمُشْرِكِينَ حَتَّى يُؤْمِنُوا وَلَعَبْدٌ مُؤْمِنٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكٍ وَلَوْ أَعْجَبَكُمْ أُوْلَئِكَ يَدْعُونَ إِلَى النَّارِ وَاللَّهُ يَدْعُو إِلَى الْجَنَّةِ وَالْمَغْفِرَةِ بِإِذْنِهِ وَيُبَيِّنُ آيَاتِهِ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ (221)221. Эй мусулмонлар, то Исломга кирмагунларича бутпараст мушрик аёлларга уйланманглар. Билингларки, на мол-мулки, на обрў-эътибори бўлган иймонли чўри аёл озод мушрика аёлдан — гарчи у сизларни ўзига ром қилса-да — яхшироқдир. Мўмина қиз-жувонларингизни — хоҳ чўри, хоҳ озод бўлсинлар — мушрикларга — то улар Аллоҳ ва Расулига иймон келтирмагунларича — турмушга берманглар. Билингларки, иймонли қул фақир-муҳтож бўлса-да, озод мушрикдан — гарчи у сизларга ёқса-да — яхшироқдир. Мушриклик сифатига эга бўлган ўша эркагу аёллар ўзлари билан бирга ҳаёт кечирадиган кишиларни дўзахга олиб борадиган ишларга чорлайдилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса бандаларини жаннатга олиб борувчи ва Ўз изни билан уларнинг гуноҳлари кечирилишига элтувчи ҳақ динига чорлайди. Ва У ибрат ва эслатма олишлари учун одамларга Ўз оятлари ва ҳукмларини баён қилади. وَيَسْأَلُونَكَ عَنْ الْمَحِيضِ قُلْ هُوَ أَذًى فَاعْتَزِلُوا النِّسَاءَ فِي الْمَحِيضِ وَلا تَقْرَبُوهُنَّ حَتَّى يَطْهُرْنَ فَإِذَا تَطَهَّرْنَ فَأْتُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ أَمَرَكُمْ اللَّهُ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ (222)222. Эй Пайғамбар, сиздан ҳайз — маълум вақтларда аёллар бачадонидан келиб турадиган табиий қон — ҳақида сўрайдилар. Сиз уларга айтингки, у ёқимсиз ва яқинлашган кишига зарарли нарсадир. Ҳайз пайтида аёлларингизга қўшилишдан сақланинглар. Қон тўхтаб, ғусл қилганла-ридан сўнг, Аллоҳ ҳалол қилган ўринга — яъни, жинсий аъзога, орқага эмас — қўшилинглар. Албатта, Аллоҳ истиғфор ва тавбани кўпайтирувчи бандаларини яхши кўради, фаҳш ва жирканч нарсалардан ўзларини узоқ тутадиган покиза бандаларини яхши кўради. نِسَاؤُكُمْ حَرْثٌ لَكُمْ فَأْتُوا حَرْثَكُمْ أَنَّى شِئْتُمْ وَقَدِّمُوا لأَنفُسِكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّكُمْ مُلاقُوهُ وَبَشِّرْ الْمُؤْمِنِينَ (223)223. Аёлларингиз экинзорларингиз, сизлар уларнинг бачадонларига уруғ экасиз ва Аллоҳнинг хоҳиши билан ундан болалар чиқади. Сизлар улар билан фақат қўшилиш ўринларига — жинсий аъзоларига — истаганингиздек қўшилинг, Аллоҳнинг амрларига риоя қилиш билан ўзингиз учун солиҳ амалларни тақдим қилинг, Аллоҳдан қўрқинг ва билингки, сизлар қиёмат куни ҳисоб бериш учун албатта Унга рўбарў келасиз. Эй Пайғамбар, сиз мўминларга охиратда бериладиган чиройли мукофотлар хушхабарини етказинг.وَلا تَجْعَلُوا اللَّهَ عُرْضَةً لأَيْمَانِكُمْ أَنْ تَبَرُّوا وَتَتَّقُوا وَتُصْلِحُوا بَيْنَ النَّاسِ وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ (224)224. Эй мусулмонлар, Аллоҳ номига ичган қасамларин-гизни ўзингиз учун яхшилик, силаи раҳм, тақво ва одамлар орасини ислоҳ қилишдан тўсадиган тўсиқ қилиб олманглар. Яъни, мазкур ишлардан бирига чақирилсангиз, уни қилмасликка Аллоҳ номига қасам ичганингизни ҳужжат қилманг. Аксинча, қасам ичган киши қасамидан қайтиши ва яхши ишни қилавериши, қасамини бузганига каффорат бериши, бундай нарсага одатланмаслиги лозим. Аллоҳ сўзларингизни эшитувчи ва барча ҳолатингизни билувчи Зотдир. لا يُؤَاخِذُكُمْ اللَّهُ بِاللَّغْوِ فِي أَيْمَانِكُمْ وَلَكِنْ يُؤَاخِذُكُمْ بِمَا كَسَبَتْ قُلُوبُكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ حَلِيمٌ (225)225. Аллоҳ сизларни беқасд ичган қасамларингиз сабабли жазоламайди, балки У сизларни дилларингиз қасд қилган нарсалар сабабли жазолайди. Аллоҳ тавба қилган кишиларни кечирувчи ҳамда осий кимсаларга жазо бериш-га шошилмайдиган ҳалим Зотдир. لِلَّذِينَ يُؤْلُونَ مِنْ نِسَائِهِمْ تَرَبُّصُ أَرْبَعَةِ أَشْهُرٍ فَإِنْ فَاءُوا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ (226)226. Хотинларига жинсий яқинлик қилмасликка қасам ичган кишилар учун тўрт ой кутиш муддати бор. Агар тўрт ой ўтмасдан хотинларига қайтсалар, албатта Аллоҳ улардан содир бўлган қасамни — қайтишлари сабабли — кечирувчи ва уларга меҳрибон Зотдир.وَإِنْ عَزَمُوا الطَّلاقَ فَإِنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيمٌ (227)227. Агар улар қасамларида давом этиш ва жинсий яқинликни тарк қилиш билан талоққа азму қарор қилсалар, албатта Аллоҳ уларнинг сўзларини эшитувчи, мақсадла-рини билувчи Зотдир. وَالْمُطَلَّقَاتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنفُسِهِنَّ ثَلاثَةَ قُرُوءٍ وَلا يَحِلُّ لَهُنَّ أَنْ يَكْتُمْنَ مَا خَلَقَ اللَّهُ فِي أَرْحَامِهِنَّ إِنْ كُنَّ يُؤْمِنَّ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَبُعُولَتُهُنَّ أَحَقُّ بِرَدِّهِنَّ فِي ذَلِكَ إِنْ أَرَادُوا إِصْلاحاً وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلِلرِّجَالِ عَلَيْهِنَّ دَرَجَةٌ وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ (228)228. Талоқ қилинган ҳайз кўрувчи аёллар бачадонлари ҳомиладан бўш эканига ишонч ҳосил қилишлари учун талоқдан сўнг идда тариқасида уч поклик ёки уч ҳайз муддатида никоҳланмай кутиб туришлари вожиб бўлади ва то идда муддати ниҳоясига етмагунича бошқа эрга тегишлари жоиз бўлмайди. Агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсалар, Аллоҳ бачадонларида яратган ҳомила ёки ҳайзни яшириш улар учун ҳалол бўлмайди. Талоқ қилинган аёлларнинг эрлари идда ичида уларни қайтариб олишга ҳақлидирлар. Бу эса ислоҳ ва яхшилик мақсадида бўлмоғи зарур, уларни қийнаш ва идда муддатини чўзиш орқали жазолаш мақсадида бўлмаслиги керак. Аёллар зиммасида мажбу-риятлар бўлгани каби, уларнинг эрлар устида маъруф (ҳар бир жамиятдаги урфга мувофиқ) суратда ҳақ-ҳуқуқлари ҳам бор. Эрлар учун аёлларига чиройли муомала қилиш, оилани гўзал суратда бошқариш ва талоқ ҳаққига эгалик билан хотинлар устида бир даража ортиқлик бордир. Аллоҳ зўр қудрат соҳиби бўлган Азиз ва ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўювчи Ҳаким Зотдир. الطَّلاقُ مَرَّتَانِ فَإمْسَاكٌ بِمَعْرُوفٍ أَوْ تَسْرِيحٌ بِإِحْسَانٍ وَلا يَحِلُّ لَكُمْ أَنْ تَأْخُذُوا مِمَّا آتَيْتُمُوهُنَّ شَيْئاً إِلاَّ أَنْ يَخَافَا أَلاَّ يُقِيمَا حُدُودَ اللَّهِ فَإِنْ خِفْتُمْ أَلاَّ يُقِيمَا حُدُودَ اللَّهِ فَلا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا فِيمَا افْتَدَتْ بِهِ تِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ فَلا تَعْتَدُوهَا وَمَنْ يَتَعَدَّ حُدُودَ اللَّهِ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الظَّالِمُونَ (229)229. Турмушни қайтадан давом эттириш мумкин бўлган талоқ икки марта, алоҳида-алоҳида ҳолдаги талоқдир. Аллоҳнинг бу борадаги ҳукми ҳар бир талоқдан сўнг ё аёлни яхшилик билан олиб қолиш ва қайтариб олгандан кейин у билан чиройли суратда ҳаётни давом эттириш, ё эса ҳақ-ҳуқуқларини адо этиб, чиройли суратда жавобини бериш ва йўлини очиб қўйиш, талоқ қилувчи уни ёмонлик билан тилга олмаслигидир. Ҳой эрлар, уларга берганингиз маҳр ва бошқа нарсалардан бирортасини ҳам қайтариб олишингиз сизларга ҳалол эмасдир. Фақат эр-хотин иккиси ҳам эр-хотинлик ҳақ-ҳуқуқларини адо эта олмасликдан хавф қилсалар, у ҳолда ўз ишларини валийларга арз қиладилар. Валийлар (оила бошлиқлари, хонадон катта-лари) эр-хотин Аллоҳнинг ҳудудларини адо этолмаслиги-дан қўрқсалар, аёл ўзини талоқ қилиши эвазига эрга бирон нарса беришида ҳар иккиси учун зарар (гуноҳ) йўқдир. Бу ҳукмлар Аллоҳнинг ҳалол ва ҳаром ўртасини ажратиб берувчи ҳад-ҳудудларидир. Бас, улардан тажовуз қилманг-лар! Ким Аллоҳнинг ҳад-ҳудудларидан тажовуз қилса, ўшалар ўзларини Аллоҳнинг азобига дучор этиш билан ўзларига зулм қилувчилардир.فَإِنْ طَلَّقَهَا فَلا تَحِلُّ لَهُ مِنْ بَعْدُ حَتَّى تَنكِحَ زَوْجاً غَيْرَهُ فَإِنْ طَلَّقَهَا فَلا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا أَنْ يَتَرَاجَعَا إِنْ ظَنَّا أَنْ يُقِيمَا حُدُودَ اللَّهِ وَتِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ يُبَيِّنُهَا لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ (230)230. Агар эр аёлини учинчи марта талоқ қилса, энди бу аёл бошқа эрга тегиб чиқмагунича унга ҳалол бўлмайди. Шунда ҳам, талоқ қилинган бу аёл бошқа эрга саҳиҳ никоҳ билан ростмана тегса ва у билан жинсий яқинлик ҳосил бўлса, бу никоҳ уни аввалги эрига ҳалол қилиб бериш мақсадида эмас, аксинча, давомли турмуш қуриш рағбати билан бўлса, шундан сўнг бу эр вафот этиши ёки талоқ қилиши билан никоҳ бекор бўлиб, аёл иддасини ўтаганидан сўнггина у аёл аввалги эри билан Аллоҳнинг эр-хотинлар учун машруъ қилган ҳукмларини адо эта олишга ишонсалар, янги никоҳ ва янги маҳр билан қайта турмуш қурсалар, улар учун гуноҳ йўқдир. Булар Аллоҳнинг белгилаб қўйилган ҳукмлари бўлиб, Аллоҳ уларни Ўз ҳукмлари ва ҳад-ҳудудларини билувчи кишилар учун баён қилади. Чунки, ўшаларгина булардан фойда ола биладилар. وَإِذَا طَلَّقْتُمْ النِّسَاءَ فَبَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمْسِكُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ أَوْ سَرِّحُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ وَلا تُمْسِكُوهُنَّ ضِرَاراً لِتَعْتَدُوا وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ فَقَدْ ظَلَمَ نَفْسَهُ وَلا تَتَّخِذُوا آيَاتِ اللَّهِ هُزُواً وَاذْكُرُوا نِعْمَةَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَمَا أَنزَلَ عَلَيْكُمْ مِنْ الْكِتَابِ وَالْحِكْمَةِ يَعِظُكُمْ بِهِ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ (231)231. Агар хотинларни талоқ қилсаларингиз ва уларнинг иддалари чиқишга яқинлашса, ниятларингиз уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини шаръан ва урфан гўзал суратда адо этиш бўлган ҳолда уларни қайтариб олинглар, ё эса иддалари битишига тек қўйиб қўйинглар. Қайтиб олишларингиз уларнинг ҳақ-ҳуқуқларига тажовуз қилиш учун уларга зарар етказиш қасдида бўлмасин. Кимда-ким шундай қилса, ўзини азобга лойиқ қилиш билан ўз жонига зулм қилган бўлади. Сизлар Аллоҳнинг оятлари ва ҳукмларини ўйин-кулги қилиб олманглар! Аллоҳнинг сизларга Ислом билан ва ҳукмларини батафсил баён этиш билан ато этган неъматини ёдда тутинглар, Аллоҳ сизларга нозил қилган Қуръон ва Суннатни ёдда тутинглар ва бу улкан неъмат-лари учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога шукр қилинглар. Аллоҳ сизларга шу билан панд-насиҳат қилади ва бунга хилоф қилишдан огоҳлантиради. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва билингларки, Аллоҳ ҳар бир нарсани яхши билувчидир, ҳеч нарса Унга махфий эмасдир ва У ҳар бир кишини ўзи лойиқ бўлган нарса билан жазолайди. وَإِذَا طَلَّقْتُمْ النِّسَاءَ فَبَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَلا تَعْضُلُوهُنَّ أَنْ يَنكِحْنَ أَزْوَاجَهُنَّ إِذَا تَرَاضَوْا بَيْنَهُمْ بِالْمَعْرُوفِ ذَلِكَ يُوعَظُ بِهِ مَنْ كَانَ مِنْكُمْ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكُمْ أَزْكَى لَكُمْ وَأَطْهَرُ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنْتُمْ لا تَعْلَمُونَ (232)232. Агар хотинларингизни учдан кам бўлган талоқ билан талоқ қилсангиз ва иддалари битгунича қайтариб олмаган бўлсангиз, кейин талоқ қилинган аёллар янги никоҳ билан ўз эрларига қайтишни истасалар ва ўзаро яхшилик билан келишиб олган бўлсалар, сизлар — эй валийлар — уларни бундан ман қилиб, йўлларини тўсманг-лар! Ушбу оят ва ҳукмлар билан сизларнинг ораларингиз-дан Аллоҳга ва охират кунига сидқидилдан иймон келтирган кишилар панд-насиҳат олади. Эр-хотинга тўсқинлик қилмаслик ва эрларни ўз хотинларини қайта никоҳига олишига имкон бериш обрў-номусларингизни пок тутувчироқ ва сизлар учун ажр ва фойдаси кўпроқ ишдир. Сизлар учун яхшилик нимада эканини Аллоҳ билади, сизлар буни билмайсиз.وَالْوَالِدَاتُ يُرْضِعْنَ أَوْلادَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ لِمَنْ أَرَادَ أَنْ يُتِمَّ الرَّضَاعَةَ وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ لا تُكَلَّفُ نَفْسٌ إِلاَّ وُسْعَهَا لا تُضَارَّ وَالِدَةٌ بِوَلَدِهَا وَلا مَوْلُودٌ لَهُ بِوَلَدِهِ وَعَلَى الْوَارِثِ مِثْلُ ذَلِكَ فَإِنْ أَرَادَا فِصَالاً عَنْ تَرَاضٍ مِنْهُمَا وَتَشَاوُرٍ فَلا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا وَإِنْ أَرَدْتُمْ أَنْ تَسْتَرْضِعُوا أَوْلادَكُمْ فَلا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ إِذَا سَلَّمْتُمْ مَا آتَيْتُمْ بِالْمَعْرُوفِ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ (233)233. Оналар болаларини тўла икки йил эмизишлари лозим, бу ҳукм эмизишни тўла-тўкис қилишни истаган кишилар учундир. Талоқ қилинган эмизикли аёлларни шариатда ва урфда яхши саналган суратда едириб-ичириш ва кийдириш кафолатини оталар ўз зиммаларига олиши вожибдир. Чунки, Аллоҳ таоло ҳеч бир жонни тоқатидан ортиқ нарсага таклиф қилмайди, ота-она гўдакни бир-бирларига зарар етказиш воситасига айлантириб олиши дуруст бўлмайди. Ота вафот этган суратда вориси зимма-сига ота тириклик пайтида унга вожиб бўлганича эмизикли аёлга нафақа ва кийим-кечак қилиш вазифаси юкланади. Агар ота-она болани икки йил тўлмасдан туриб сутдан ажратишни истасалар, буни боланинг фойдасини кўзлаб, ўзаро розилик ва маслаҳат асосида қилсалар, уларга гуноҳ йўқдир. Агар ота-она болани онасидан бошқа эмизувчи эмизишига келишсалар, ота яхшилик билан онага ҳаққини бергани ва эмизувчига ҳам хизмат ҳаққини тўлагани ҳолда, ҳар иккисига гуноҳ йўқдир. Барча ҳолатларингизда Аллоҳдан қўрқинглар ва билингларки, албатта Аллоҳ сизлар қилаётган амалларни кўрувчи ва бунинг учун муносиб жазо-мукофотлар берувчи Зотдир.وَالَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنْكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَاجاً يَتَرَبَّصْنَ بِأَنفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْراً فَإِذَا بَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَلا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِيمَا فَعَلْنَ فِي أَنفُسِهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ (234)234. Вафот этиб, ортларида хотинларини қолдириб кетган кишиларнинг аёллари тўрт ой-у ўн кун ўзларини кузатиб, идда сақлаб ўтирадилар. Бу муддат ичида эрлик уйидан чиқмайдилар, зийнатланмайдилар, эрга тегмайди-лар. Мазкур муддат ниҳоясига етгач, улар ўзлари ҳақида шариатда яхши саналган суратда қилган, уйдан чиқиш, зийнатланиш ва турмушга чиқиш каби ишларида сизларга — эй аёлларнинг валийлари — гуноҳ йўқдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қилаётган ошкору яширин амалларин-гиздан хабардор Зотдир, У сизларга шунга кўра жазо-мукофотлар беради.  وَلا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِيمَا عَرَّضْتُمْ بِهِ مِنْ خِطْبَةِ النِّسَاءِ أَوْ أَكْنَنتُمْ فِي أَنفُسِكُمْ عَلِمَ اللَّهُ أَنَّكُمْ سَتَذْكُرُونَهُنَّ وَلَكِنْ لا تُوَاعِدُوهُنَّ سِرّاً إِلاَّ أَنْ تَقُولُوا قَوْلاً مَعْرُوفاً وَلا تَعْزِمُوا عُقْدَةَ النِّكَاحِ حَتَّى يَبْلُغَ الْكِتَابُ أَجَلَهُ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَعْلَمُ مَا فِي أَنفُسِكُمْ فَاحْذَرُوهُ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ غَفُورٌ حَلِيمٌ (235)235. Эй эркаклар, эрлари вафот этган ёки узил-кесил талоқ олган аёллар идда сақлаб ўтирган пайтларида уларга уйланиш ҳақидаги истакларингизни ишора орқали еткази-шингизда сизлар учун гуноҳ йўқдир. Шунингдек, уларга иддалари чиққанидан сўнг уйланиш ниятингизни ичингиз-да сақлашингизда ҳам сизлар учун гуноҳ йўқдир. Аллоҳ биладики, сизлар идда сақлаб ўтирган аёлларни тилга оласиз ва заифлик қилиб, улар ҳақида гапирмай туролмай-сиз. Шунинг учун улар(га уйланиш)ни ишора йўли билан тилга олиш ёки бу истакни кўнгилда сақлашни сизларга мубоҳ (ҳалол) қилди. Бироқ, иддалари ичида улар билан хуфёна ваъдалашишдан ёки турмуш қуришга келишишдан сақланинглар. Магар, эркаклар унга ўхшаш аёлларга уйланишга рағбат билдириши зимдан тушуниладиган баъзи сўзларни айтишингиз мумкин. Ва лекин то иддалари чиқмагунича никоҳ алоқаси боғлашни қасд қилманглар. Билингларки, Аллоҳ дилларингиздаги ҳар бир нарсани яхши билади. Ундан қўрқинглар ва билингларки, Аллоҳ гуноҳларидан тавба қилувчи кишиларни кечирувчи ва бандаларига жазони тезлатмайдиган ҳалим Зотдир.لا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ إِنْ طَلَّقْتُمْ النِّسَاءَ مَا لَمْ تَمَسُّوهُنَّ أَوْ تَفْرِضُوا لَهُنَّ فَرِيضَةً وَمَتِّعُوهُنَّ عَلَى الْمُوسِعِ قَدَرُهُ وَعَلَى الْمُقْتِرِ قَدَرُهُ مَتَاعاً بِالْمَعْرُوفِ حَقّاً عَلَى الْمُحْسِنِينَ (236)236. Эй эркаклар, ақди никоҳ бўлганидан сўнг, ҳали у аёллар билан жинсий алоқа қилмай туриб ёки уларга маҳр белгиламай туриб, уларни талоқ қилсангиз, сизларга гуноҳ йўқдир. Уларнинг синган кўнгилларига малҳам бўлиш, талоқ зарбасини енгиллатиш ва кин-адоватни аритиш учун уларни бой борича, йўқ ҳолича, бирон яхшилик билан фойдалантиринглар. Бу ҳукм талоқ қилинган аёлларга ва ўз жонларига Аллоҳнинг тоати билан яхшилик истовчилар зиммасига бурчдир.وَإِنْ طَلَّقْتُمُوهُنَّ مِنْ قَبْلِ أَنْ تَمَسُّوهُنَّ وَقَدْ فَرَضْتُمْ لَهُنَّ فَرِيضَةً فَنِصْفُ مَا فَرَضْتُمْ إِلاَّ أَنْ يَعْفُونَ أَوْ يَعْفُوَ الَّذِي بِيَدِهِ عُقْدَةُ النِّكَاحِ وَأَنْ تَعْفُوا أَقْرَبُ لِلتَّقْوَى وَلا تَنسَوْا الْفَضْلَ بَيْنَكُمْ إِنَّ اللَّهَ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ (237) 237. Агар ақди никоҳ бўлганидан кейин уларга ҳали қўл теккизмай (жинсий яқинлик қилмай) туриб талоқ қилсан-гиз, лекин белгиланган маҳрни зиммангизга олиб қўйган бўлсангиз, у ҳолда келишилган маҳрнинг ярмини беришла-рингиз вожиб бўлади. Аммо, талоқ қилинган аёллар ўша ўзлари ҳақли бўлган ярим маҳрдан кечсалар ёки эр ўзига қайтиши керак бўлган ярим маҳрдан кечиб, маҳрни тўлалигича аёлга бериб юборса, бу ҳам жоиздир. Мурувват қилиб, кечиб юборишингиз — эй эркагу аёллар — тақвога ва Аллоҳнинг тоатига яқинроқ ишдир. Эй инсонлар, бир-бирингизга фазлу карам ва эҳсон қилишни — яъни, ўзингизга вожиб бўлмаган нарсани беришни — ва ҳақ-ҳуқуқларда мурувват кўрсатишни унутмангиз. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчи Зотдир, У сизларни яхшиликка тарғиб қилади ва фазлу карамга ундайди.حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلاةِ الْوُسْطَى وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ (238)238. Эй мусулмонлар, беш вақт фарз намозларни муҳофаза қилинглар, яъни уларни доимо ўз вақтида, шартлари, рукнлари ва вожибларини ўрнига келтириб адо этинглар, ўрта намозни — аср намозини — муҳофаза қилинглар, намозларингизда Аллоҳга итоат билан, хушуъ ва синиқлик билан туринглар.فَإِنْ خِفْتُمْ فَرِجَالاً أَوْ رُكْبَاناً فَإِذَا أَمِنتُمْ فَاذْكُرُوا اللَّهَ كَمَا عَلَّمَكُمْ مَا لَمْ تَكُونُوا تَعْلَمُونَ (239)239. Агар душманларингиз томонидан хавф-хатар бўлса, пиёда ёки отлиқ ҳолингизда, қўлингиздан келганича, ишора билан бўлса ҳам, қибладан бошқа тарафга юзланган ҳолда бўлса ҳам, хавф (пайтида ўқиладиган) намозни ўқинглар. Қачон хавф-хатар ариса, хотиржамлик (пайтида ўқилади-ган) намозни ўқинглар, унда Аллоҳни зикр қилинглар ва намозни ўз аслидаги шаклидан камайтирманглар, ибодат ва аҳкомлардан сизлар билмаган нарсаларни таълим берганига Аллоҳга шукр бажо келтиринглар. وَالَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنْكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَاجاً وَصِيَّةً لأَزْوَاجِهِمْ مَتَاعاً إِلَى الْحَوْلِ غَيْرَ إِخْرَاجٍ فَإِنْ خَرَجْنَ فَلا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِي مَا فَعَلْنَ فِي أَنفُسِهِنَّ مِنْ مَعْرُوفٍ وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ (240)240. Хотинларини ортларида қолдириб вафот этаётган кишилар уларни эрнинг уйидан чиқариб юборилмаган ҳолда, тўла бир йил нафақа билан фойдалантиришни васият қилишлари лозим, бу эса аёлнинг синиқ кўнглига малҳам ва вафот этган эрга вафо ва яхшилик бўлиши учундир. Агар хотинлар бир йил ўтмай ўз ихтиёрлари билан чиқиб кетсалар, сизлар учун — эй ворислар — бунда ҳеч қандай гуноҳ йўқ, хотинларга ҳам ўзлари хусусида қилган мубоҳ (рухсат берилган) ишларда ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Аллоҳ азиз-қудратли, ўз буйруқ ва қайтариқларида ҳикмат соҳиби бўлган Зотдир.Бу оят «Вафот этиб, ортларида хотинларини қолдириб кетган кишиларнинг аёллари тўрт ой-у ўн кун ўзларини кузатиб, идда сақлаб ўтирадилар» (Бақара: 234) ояти билан мансух бўлган.وَلِلْمُطَلَّقَاتِ مَتَاعٌ بِالْمَعْرُوفِ حَقّاً عَلَى الْمُتَّقِينَ (241)241. Талоқ қилинган аёлларни шаръан яхши саналган суратда кийим-кечак ва нафақа билан фойдалантириш лозим, бу Аллоҳдан қўрқувчи, Унинг буйруқ ва қайтариқ-ларига қатъий риоя қилувчи кишилар зиммасига бурчдир.كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ (242)242. Болалар ва аёлларга тааллуқли ҳукмларни очиқ-равшан баён қилиб берганидек, сизлар англаб, амал қилишларингиз учун Аллоҳ таоло дунё ва охиратларин-гизга керак бўладиган ҳар бир нарсада Ўз ҳукм ва оятларини баён қилиб беради.أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ خَرَجُوا مِنْ دِيَارِهِمْ وَهُمْ أُلُوفٌ حَذَرَ الْمَوْتِ فَقَالَ لَهُمْ اللَّهُ مُوتُوا ثُمَّ أَحْيَاهُمْ إِنَّ اللَّهَ لَذُو فَضْلٍ عَلَى النَّاسِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لا يَشْكُرُونَ (243)243. Эй Пайғамбар, ўлатдан ё уруш туфайли қирилиб кетишдан қўрқиб, ўз ерлари ва уй-жойларидан қочиб чиқиб кетган мингларча кишининг ҳоли ҳикоясини билмадингиз-ми? Аллоҳ уларга: «Ўлинглар!», деди, Аллоҳнинг қадари-дан қочишларига уқубат ўлароқ барчаси ўша заҳоти ўлди. Кейин маълум бир муддат ўтганидан сўнг, белгиланган умрларини тўла яшашлари ва панд-насиҳат олиб, тавба қилишлари учун Аллоҳ таоло уларни тирилтирди. Албатта, Аллоҳ одамларга кўплаб неъматлар ато этувчи буюк фазлу карам Эгасидир. Лекин, аксар инсонлар Аллоҳнинг уларга қилган фазлу марҳаматларига шукр қилмайдилар.وَقَاتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيمٌ (244)244. Эй мусулмонлар, Аллоҳнинг динига ёрдам бериш учун кофирларга қарши урушинглар ва билингларки, албат-та Аллоҳ сўзларингизни эшитувчи, ният ва амалларингизни билувчи Зотдир.مَنْ ذَا الَّذِي يُقْرِضُ اللَّهَ قَرْضاً حَسَناً فَيُضَاعِفَهُ لَهُ أَضْعَافاً كَثِيرَةً وَاللَّهُ يَقْبِضُ وَيَبْسُطُ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ (245)245. Ажр истаб, Аллоҳ йўлида чиройли инфоқ-эҳсон қилувчи ким борки, Аллоҳ унга бир неча баробар қилиб, ҳисобсиз ажру-савоб ва гўзал мукофотлар қайтарса? Аллоҳ (ризқларни) тор ва кенг қилади. Сизлар қўрқмай инфоқ-эҳсон қилаверинглар, зотан Угина Раззоқдир, истаган бандаларининг ризқини торайтириб, истаганининг ризқини кенгайтиради. Бунда Унинг етук ҳикматлари бор. Ўлганин-гиздан сўнг ёлғиз Унга қайтариласиз ва Угина қилган амалларингизнинг жазо-ю мукофотини беради.أَلَمْ تَرَ إِلَى الْمَلإٍ مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنْ بَعْدِ مُوسَى إِذْ قَالُوا لِنَبِيٍّ لَهُمْ ابْعَثْ لَنَا مَلِكاً نُقَاتِلْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ قَالَ هَلْ عَسَيْتُمْ إِنْ كُتِبَ عَلَيْكُمْ الْقِتَالُ أَلاَّ تُقَاتِلُوا قَالُوا وَمَا لَنَا أَلاَّ نُقَاتِلَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَقَدْ أُخْرِجْنَا مِنْ دِيَارِنَا وَأَبْنَائِنَا فَلَمَّا كُتِبَ عَلَيْهِمْ الْقِتَالُ تَوَلَّوْا إِلاَّ قَلِيلاً مِنْهُمْ وَاللَّهُ عَلِيمٌ بِالظَّالِمِينَ (246) 246. Эй Пайғамбар, Мусо замонидан кейинги Бану Исроилдан бўлган зодагонлар ва аъёнларнинг ҳоли ҳикоя-сини билмадингизми? Ўшанда улар ўз пайғамбарларидан ўзларига бир подшоҳ тайин қилишни талаб қилиб, унинг бошчилигида Аллоҳ йўлида душманларига қарши жанг қилишларини айтишганида пайғамбар уларга: «Иш мен кутгандек бўлиб чиқса-чи, агар сизларга Аллоҳ йўлида жанг қилиш фарз қилинса, жанг қилмасаларингиз-чи?! Чунки, қўрқоқлик қилиб, жангдан қочиб кетишларингизга кўзим етиб турибди», деди. Улар пайғамбарнинг сўзини рад қилиб: «Бизни Аллоҳ йўлида жанг қилишдан тўсадиган қандай тўғоноқ бор экан, ҳолбуки душманларимиз бизни ўз диёрларимиздан қувиб чиқарган, қатл қилиб ва асирга олиб, бола-чақамиздан жудо қилган бўлса?!», дедилар. Аллоҳ уларга тайин қилган подшоҳ билан бирга жангга киришни фарз қилганида эса улар қўрқоқлик қилдилар ва Аллоҳнинг фазли билан собит турган озчиликдан ташқари ҳаммалари жангдан қочдилар. Аллоҳ аҳдларини бузувчи золимларни яхши билувчидир.وَقَالَ لَهُمْ نَبِيُّهُمْ إِنَّ اللَّهَ قَدْ بَعَثَ لَكُمْ طَالُوتَ مَلِكاً قَالُوا أَنَّى يَكُونُ لَهُ الْمُلْكُ عَلَيْنَا وَنَحْنُ أَحَقُّ بِالْمُلْكِ مِنْهُ وَلَمْ يُؤْتَ سَعَةً مِنْ الْمَالِ قَالَ إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَاهُ عَلَيْكُمْ وَزَادَهُ بَسْطَةً فِي الْعِلْمِ وَالْجِسْمِ وَاللَّهُ يُؤْتِي مُلْكَهُ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ (247)247. Пайғамбарлари уларга: «Аллоҳ талабларингизни ижобат қилиб, Толутни сизларга подшоҳ қилиб юборди, у сизлар истагандек, душманларингизга қарши сизларни жангга етаклайди», деди. Бану Исроил катталари: «Толут қандай бизга подшоҳ бўлсин, у бунга лойиқ эмас, чунки у на шоҳлар авлодидан ва на пайғамбарлик хонадонидан, бунинг устига унга кўп мол-мулк ҳам берилмаган. Подшоҳ-ликка биз ундан кўра лойиқроқмиз, чунки биз шоҳлар авлодидан ва пайғамбарлик хонадони вакилларимиз», дейишди. Пайғамбарлари деди: «Аллоҳ сизларга уни подшоҳ этиб танлади, У субҳанаҳу ва таоло бандаларининг ишларини билувчироқдир, У унга душманга қарши жиҳод қилиши учун зиёда илм ва жисмоний қувват ато этди. Аллоҳ мулклар эгасидир, Ўз мулкини истаган бандасига беради, Аллоҳ фазлу марҳамати кенг, ишларнинг моҳиятни яхши билувчи, ҳеч бир иш унга махфий бўлмаган Зотдир».وَقَالَ لَهُمْ نَبِيُّهُمْ إِنَّ آيَةَ مُلْكِهِ أَنْ يَأْتِيَكُمْ التَّابُوتُ فِيهِ سَكِينَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَبَقِيَّةٌ مِمَّا تَرَكَ آلُ مُوسَى وَآلُ هَارُونَ تَحْمِلُهُ الْمَلائِكَةُ إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَةً لَكُمْ إِنْ كُنتُمْ مُؤْمِنِينَ (248)248. Пайғамбарлари уларга деди: «Сизларга ичида Таврот бўлган, уни фаришталар кўтариб келадиган сандиқ-нинг келиши унинг подшоҳлиги аломатидир — бу сандиқ-ни душманлари улардан тортиб олган эди — унда Роббин-гиздан бўлган, ихлосли зотларнинг қалбларига сабот бахш этувчи хотиржамлик бордир, унда яна Мусо ва Ҳорун оиласидан қолган асо, лавҳ парчалари каби қолдиқлар бордир. Агар чиндан ҳам Аллоҳни ва пайғамбарларини тасдиқ қилувчи бўлсангиз, шубҳасиз, бу нарсада Толутнинг сизларга подшоҳ қилиб танланган эканига жуда катта далил-ҳужжат бордир».فَلَمَّا فَصَلَ طَالُوتُ بِالْجُنُودِ قَالَ إِنَّ اللَّهَ مُبْتَلِيكُمْ بِنَهَرٍ فَمَنْ شَرِبَ مِنْهُ فَلَيْسَ مِنِّي وَمَنْ لَمْ يَطْعَمْهُ فَإِنَّهُ مِنِّي إِلاَّ مَنْ اغْتَرَفَ غُرْفَةً بِيَدِهِ فَشَرِبُوا مِنْهُ إِلاَّ قَلِيلاً مِنْهُمْ فَلَمَّا جَاوَزَهُ هُوَ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ قَالُوا لا طَاقَةَ لَنَا الْيَوْمَ بِجَالُوتَ وَجُنُودِهِ قَالَ الَّذِينَ يَظُنُّونَ أَنَّهُمْ مُلاقُو اللَّهِ كَمْ مِنْ فِئَةٍ قَلِيلَةٍ غَلَبَتْ فِئَةً كَثِيرَةً بِإِذْنِ اللَّهِ وَاللَّهُ مَعَ الصَّابِرِينَ (249)249. Толут қўшинни имлоқларга қарши урушга олиб чиқар экан, уларга деди: «Мўминлар мунофиқлардан ажра-либ қолиши учун Аллоҳ йўлингиз устида келадиган бир дарё билан сизларнинг сабру чидамларингизни синаб кўрмоқчи. Ким шу дарё сувидан ичса, у мендан эмас ва мен билан бирга жиҳод қилишга ярамайди. Ким сувдан тотинмаса, у мендан. Чунки, у менинг амримга бўйсинувчи ва жиҳодга яроқлидир. Магар, чидолмасдан бир ҳовуч-ярим ҳовуч ичиб қўйган кишига маломат йўқдир». Дарё бўйига етиб келишгач, ҳаммалари сувга қараб интилишди ва тўйиб-тўйиб сув ичишди, фақат озчилик кишиларгина иссиқ ва ташналикка сабр қилиб, бир ҳовучгина сув билан кифояланишди. Итоатсиз кишилар шу ҳолда ажралиб, орқада қолиб кетишди. Толут иймон келтирган кишилар билан бирга дарёдан ўтиб — улар уч юз ўндан кўпроқ киши эди — душманга рўбарў келишгач, улар душман қўшини-нинг кўплигини ва куч-қудратини кўриб: «Бугун Жолут ва унинг қудратли қўшинига бизнинг кучимиз етмайди», дейишди. Аллоҳга рўбарў келишга аниқ ишонган кишилар биродарларига Аллоҳни ва Унинг куч-қудратини эслатиб: «Қанчадан-қанча иймонли ва сабрли бўлган камсонли жамоатлар Аллоҳнинг изни ва амри билан кўпсонли кофир ва золим гуруҳлар устидан ғолиб келган. Аллоҳ Ўз тавфи-қи, ёрдами ва чиройли ажру-савоблари билан собирлар билан биргадир», дедилар.وَلَمَّا بَرَزُوا لِجَالُوتَ وَجُنُودِهِ قَالُوا رَبَّنَا أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْراً وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ (250)250. Жолут ва унинг қўшини қаршисига чиқиб. хавф-хатар кўламини ўз кўзлари билан кўргач, Аллоҳга ёлвориб: «Эй Роббимиз, қалбларимизга чўнг сабру матонат ёғдир-гин, қадамларимизни саботли ва душманга йўлиққанда уруш даҳшатларидан қочмайдиган залворли қилгин, бизга кофирлар устидан Ўз мададинг ва қўллаб-қувватлашинг билан нусрат бергин», деб дуо-илтижолар қилдилар.فَهَزَمُوهُمْ بِإِذْنِ اللَّهِ وَقَتَلَ دَاوُودُ جَالُوتَ وَآتَاهُ اللَّهُ الْمُلْكَ وَالْحِكْمَةَ وَعَلَّمَهُ مِمَّا يَشَاءُ وَلَوْلا دَفْعُ اللَّهِ النَّاسَ بَعْضَهُمْ بِبَعْضٍ لَفَسَدَتْ الأَرْضُ وَلَكِنَّ اللَّهَ ذُو فَضْلٍ عَلَى الْعَالَمِينَ (251)251. Аллоҳнинг изни билан уларни мағлуб этдилар ва Довуд — алайҳиссалом — золимлар йўлбошчиси Жолутни ўлдирди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло Довудга подшоҳлик ва Бану Исроил қавмига пайғамбарликни ато этди, унга Ўзи истаган илмларни ўргатди. Аллоҳ иймон ва тоат-ибодат аҳли бўлган айрим инсонлар билан ширк ва маъсият аҳли бўлган бошқа айрим инсонларни даф қилиб турмаганида, куфрнинг ғалабаси, туғён ва маъсият аҳлининг кучайиши сабабли Ер юзи фасодга тўларди. Лекин, Аллоҳ барча махлуқотига фазлу карам соҳибидир.تِلْكَ آيَاتُ اللَّهِ نَتْلُوهَا عَلَيْكَ بِالْحَقِّ وَإِنَّكَ لَمِنْ الْمُرْسَلِينَ (252)252. Булар Аллоҳнинг оятлари, далил-ҳужжатларидир, Биз уларни сизга — эй Пайғамбар — ҳаққирост ҳикоя қилмоқдамиз. Ва албатта, сиз рост пайғамбарлардансиз.Учинчи жузъتِلْكَ الرُّسُلُ فَضَّلْنَا بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ مِنْهُمْ مَنْ كَلَّمَ اللَّهُ وَرَفَعَ بَعْضَهُمْ دَرَجَاتٍ وَآتَيْنَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ الْبَيِّنَاتِ وَأَيَّدْنَاهُ بِرُوحِ الْقُدُسِ وَلَوْ شَاءَ اللَّهُ مَا اقْتَتَلَ الَّذِينَ مِنْ بَعْدِهِمْ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَتْهُمْ الْبَيِّنَاتُ وَلَكِنْ اخْتَلَفُوا فَمِنْهُمْ مَنْ آمَنَ وَمِنْهُمْ مَنْ كَفَرَ وَلَوْ شَاءَ اللَّهُ مَا اقْتَتَلُوا وَلَكِنَّ اللَّهَ يَفْعَلُ مَا يُرِيدُ (253)253. Аллоҳ ўша улуғ пайғамбарларнинг баъзиларини баъзиларидан Ўзи миннат-марҳамат қилиб ато этган фазилатларига кўра афзал қилди. Улар ичида Аллоҳ бевосита сўзлаган, Мусо ва Муҳаммад — алайҳимас-салоту вас-салом — каби пайғам-барлар бор. (Бу оятда Аллоҳ азза ва жаллага калом (сўзлаш) сифатини Унинг улуғлигига лойиқ тарзда исбот қилиш бор).Улар ичида Аллоҳ олий даражаларга юксалтирган пайғамбарлар бор, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатлари бутун инсониятга умумийлиги, сўнгги пайғам-бар бўлишлари, умматлари бошқа умматлардан афзал қилиниши ва бошқа жиҳатлардан олий даражаларга юксал-ганлари каби.Аллоҳ таоло Ийсо ибн Марям алайҳиссаломга очиқ далил-ҳужжатлар — Аллоҳнинг изни билан туғма кўрнинг кўзини очиш, Аллоҳнинг изни билан баданида песлик (оқлик) бўлганларни тузатиш, Аллоҳнинг изни билан ўлик-ларга жон бахш этишдек мўъжизалар ато этди. Ва уни Жибрийл алайҳиссалом билан қувватлади.Агар Аллоҳ уришмасликларини истаса, ушбу пайғам-барлардан кейин келган кишилар ўзларига далил-ҳужжат-лар келганидан сўнг уришмаган бўлардилар. Лекин, улар ичида ихтилоф содир бўлди ва баъзилари иймонда собитқадам қолган бўлса, баъзилари куфрда маҳкам туришди. Улар ўртасида бир-бири билан уришишга олиб борувчи ихтилоф содир бўлганидан сўнг, агар Аллоҳ хоҳласа уришмаган бўлардилар. Лекин, Аллоҳ истаган кишисини иймону тоатга муваффақ қилади ва истаган кишисини ёрдамсиз ташлаб, Унга осий ва кофир бўладиган қилиб қўяди. У Ўзи истаган ва ихтиёр этган ишини қилади. يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَنفِقُوا مِمَّا رَزَقْنَاكُمْ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَ يَوْمٌ لا بَيْعٌ فِيهِ وَلا خُلَّةٌ وَلا شَفَاعَةٌ وَالْكَافِرُونَ هُمْ الظَّالِمُونَ (254)254. Эй Аллоҳга иймон келтирган, пайғамбарини тасдиқлаган ва Унинг шариатига амал қилган кишилар, унда на олди-сотди, на ўзингизни Аллоҳнинг азобидан қутқариш учун пул-мол, на сизларни қутқариб оладиган ошна-оғайничилик ва на сизлардан азобни енгиллатиш қўлидан келадиган шафоатчи бўладиган кун — Қиёмат куни келмасидан туриб, Аллоҳ сизларга берган молларнинг закотини чиқаринглар, садақа ва инфоқ-эҳсон қилинглар. Кофирларгина Аллоҳнинг ҳад-ҳудудларидан тажовуз қилувчи золимлардир.اللَّهُ لا إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلا نَوْمٌ لَهُ مَا فِي السَّمَوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلاَّ بِمَا شَاءَ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضَ وَلا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ (255)255. Аллоҳ — илоҳлик ва маъбудликка Ўзидан бошқа ҳеч ким лойиқ бўлмайдиган Зотдир. У комил ҳаёт маъно-ларининг барчасига Ўз улуғлигига лойиқ бўлганидек эга бўлган Ҳай — Тирикдир, Қайюм — барча нарса устида қоимдир (бутун борлиқни бошқариб турувчи ва барча махлуқотининг тадбирини қилиб турувчидир). Уни на мудроқ, на уйқу олгай. Осмонлару ердаги барча нарса Унинг мулкидир. Унинг ҳузурида ҳеч ким бировни Унинг изнисиз шафоат қилишга журъат қилмас. Унинг билими бутун борлиқни — ўтмиши, ҳозири ва келажагини қамраб олгандир, халқларнинг олдиндаги келажак ишларини ҳам, ортдаги ўтмиш ишларини ҳам билади. Ҳеч ким Унинг илмидан Ўзи билдирган ва бохабар қилганидан бошқа нарсани била олмас. Унинг Курсиси осмонлару ерни қамраб олгандир. Курси Парвардигор жалла жалолуҳунинг қадамлари ўрнидир, унинг қандайлигини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Осмонлару ерни муҳофаза қилиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога оғирлик қилмайди. У Ўзининг зоти ва сифатлари билан барча махлуқотидан олийдир, олийлиги улуғлик ва буюклик сифатларининг барчасини ўзида жамлаган.Бу оят Қуръондаги энг улуғ оят бўлиб, «Оятул Курсий» деб аталади.لا إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ قَدْ تَبَيَّنَ الرُّشْدُ مِنْ الغَيِّ فَمَنْ يَكْفُرْ بِالطَّاغُوتِ وَيُؤْمِنْ بِاللَّهِ فَقَدْ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَى لا انفِصَامَ لَهَا وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ (256)256. Ушбу дин ғоят комил ва оят-аломатлари аниқ-равшан бўлганидан жизя тўлаб туришни истаган киши-ларни унга мажбурлаб киритишга эҳтиёж йўқ, далил-ҳужжатлар ҳақ ботилдан, ҳидоят залолатдан ажралиб турадиган даражада аниқ-равшандир. Ким Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган нарсаларнинг барчасини инкор қилса ва Аллоҳга иймон келтирса, у энг афзал йўл устида собит-қадам ва барқарор бўлибди, диннинг ҳеч узилмас мустаҳ-кам тутқичини тутибди. Аллоҳ бандаларининг сўзларини эшитувчи, ният ва иш-ҳаракатларини билувчи ва шунга кўра жазо-мукофотлар берувчи Зотдир.اللَّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ آمَنُوا يُخْرِجُهُمْ مِنْ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ وَالَّذِينَ كَفَرُوا أَوْلِيَاؤُهُمْ الطَّاغُوتُ يُخْرِجُونَهُمْ مِنْ النُّورِ إِلَى الظُّلُمَاتِ أُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ (257)257. Аллоҳ Ўз нусрати, тавфиқи ва ҳифзи ҳимояси билан мўминларни дўст тутади. Уларни куфр зулматларидан иймон нурига чиқаради. Кофир бўлган кимсаларнинг ёрдамчилари ва дўстлари эса Аллоҳни қўйиб, сиғинишган бут ва тоғутларидир, (бу бутлари) уларни иймон нуридан куфр зулматларига чиқаради. Ана ўшалар дўзах эгаларидир — уни лозим тутувчилардир, улар дўзахда абадул-абад қоладилар ва ундан ҳеч қачон чиқарилмайдилар.أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِي حَاجَّ إِبْرَاهِيمَ فِي رَبِّهِ أَنْ آتَاهُ اللَّهُ الْمُلْكَ إِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّي الَّذِي يُحْيِي وَيُمِيتُ قَالَ أَنَا أُحْيِي وَأُمِيتُ قَالَ إِبْرَاهِيمُ فَإِنَّ اللَّهَ يَأْتِي بِالشَّمْسِ مِنْ الْمَشْرِقِ فَأْتِ بِهَا مِنْ الْمَغْرِبِ فَبُهِتَ الَّذِي كَفَرَ وَاللَّهُ لا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ (258)258. Эй Пайғамбар, Иброҳим — алайҳиссалом — билан Аллоҳ таолонинг тавҳиди ва рубубияти хусусида талашиб-тортишган кишининг ҳолидан кўра ҳам қизиқроқ ҳолни кўрганмисиз?! Чунки, у Аллоҳ унга подшоҳлик берганидан ховлиқиб, зўравонлик қилиб, Иброҳимдан: «Ким сенинг Роббинг?», деб сўради. Иброҳим алайҳиссалом: «Менинг Роббим халқларга ҳаёт бахш этадиган ва уларни ўлдира-диган Зотдир, тирилтириш ва ўлдириш фақат Унга хосдир», деди. Шунда у: «Мен ҳам тирилтираман ва ўлдираман» — яъни, истаган кишимни ўлдириб, истаганимни қолдираман — деди. Иброҳим унга: «Мен ибодат қиладиган Аллоҳ қуёшни машриқдан чиқаради. Хўш, сен мана шу илоҳий қонуниятни ўзгартириб, уни мағрибдан чиқара оласан-ми?!», деди. Шу билан бу кофир довдираб, гап тополмай қолди. Унинг ҳоли золим кимсалар ҳолидекки, Аллоҳ уларни тўғриликка йўлламайди.أَوْ كَالَّذِي مَرَّ عَلَى قَرْيَةٍ وَهِيَ خَاوِيَةٌ عَلَى عُرُوشِهَا قَالَ أَنَّى يُحْيِي هَذِهِ اللَّهُ بَعْدَ مَوْتِهَا فَأَمَاتَهُ اللَّهُ مِائَةَ عَامٍ ثُمَّ بَعَثَهُ قَالَ كَمْ لَبِثْتَ قَالَ لَبِثْتُ يَوْماً أَوْ بَعْضَ يَوْمٍ قَالَ بَلْ لَبِثْتَ مِائَةَ عَامٍ فَانظُرْ إِلَى طَعَامِكَ وَشَرَابِكَ لَمْ يَتَسَنَّهْ وَانظُرْ إِلَى حِمَارِكَ وَلِنَجْعَلَكَ آيَةً لِلنَّاسِ وَانظُرْ إِلَى الْعِظَامِ كَيْفَ نُنشِزُهَا ثُمَّ نَكْسُوهَا لَحْماً فَلَمَّا تَبَيَّنَ لَهُ قَالَ أَعْلَمُ أَنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (259)259. Ёки сиз — эй Пайғамбар — уйлари вайрон бўлиб, томлари йиқилиб, ҳувиллаб ётган бир қишлоқдан ўтиб кетатуриб: «Аллоҳ ҳалок бўлган бу қишлоқни қандай тирилтирар экан-а?!», деб айтган киши ҳақидаги масални билмадингизми? Шунда Аллоҳ уни юз йил муддатга ўлдирди ва кейин жонини қайтариб: «Қанча вақт ўлик ҳолда қолдинг?», деди. У: «Бир кун ё ярим кун қолдим», деди. Аллоҳ унинг юз йил ўлик ҳолда ётганини хабар бериб, сўнг (ўзи билан олган) емак-ичмагига назар ташлашга буюрди, шунча узоқ муддат ўтганига қарамай, Аллоҳ уларни қандай бузилмаган ҳолда сақлаганини кўргин, деди. Кейин, эшагингга қара, сочилган суякларга айланиб кетганидан сўнг Аллоҳ уни қандай тирилтирганига боқ, деди. Биз сени одамларга оят-аломат, яъни Аллоҳнинг ўликларни қайта тирилтиришига очиқ-равшан далил қилиш учун шундай қилдик, деди. Сўнг унга, суякларга боқ, Аллоҳ қандай уларни бир-бири устига жойлаб, бир-бирига улашини, сўнг улар устига гўшт қоплашини, кейин уларга жон бахш этишини кўргин, деди. Буларнинг ҳаммасини ўз кўзи билан кўриб, ишонч ҳосил қилгач, у Аллоҳнинг нақадар буюклигини ва барча ишга қодирлигини эътироф қилди ва одамлар учун далил-ҳужжатга айланди.وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ أَرِنِي كَيْفَ تُحْيِ الْمَوْتَى قَالَ أَوَلَمْ تُؤْمِنْ قَالَ بَلَى وَلَكِنْ لِيَطْمَئِنَّ قَلْبِي قَالَ فَخُذْ أَرْبَعَةً مِنْ الطَّيْرِ فَصُرْهُنَّ إِلَيْكَ ثُمَّ اجْعَلْ عَلَى كُلِّ جَبَلٍ مِنْهُنَّ جُزْءاً ثُمَّ ادْعُهُنَّ يَأْتِينَكَ سَعْياً وَاعْلَمْ أَنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ (260)260. Эй Пайғамбар, Иброҳим Роббидан ўликларни қандай қилиб тирилтиришини унга кўрсатишини сўрага-нини эсланг. Аллоҳ унга: «Сен бунга ишонмайсанми?!», деди. «Йўқ, ишонаман, лекин ишончимга ишонч қўшилиб, қалбим хотиржам бўлиши учун сўраяпман», деди. «Ундай бўлса, тўртта қушни олиб, бир жойга қўй, кейин уларни сўйиб, майдалаб (бир-бирига аралаштиргин-да), кейин ҳар бир тоққа бир бўлак-бир бўлакдан қўйиб чиқ, кейин уларни чақиргин, тезда ҳузурингга етиб келишади», деди. Иброҳим алайҳиссалом (юқорида айтилганидек қилгач) уларни чорлаган эди, ўша заҳоти майдаланган бўлаклардан ҳар бири ўз ўрнига қайтиб, тезлик билан унинг ҳузурига етиб келишди.Билгинки, Аллоҳ ҳеч ким бас келолмайдиган Қудратли ва ўз сўзлари, феъллари, шариати ва қадарида Ҳаким — доно Зотдир. مَثَلُ الَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ كَمَثَلِ حَبَّةٍ أَنْبَتَتْ سَبْعَ سَنَابِلَ فِي كُلِّ سُنْبُلَةٍ مِائَةُ حَبَّةٍ وَاللَّهُ يُضَاعِفُ لِمَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ (261) 261. Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиш мўминларга фойдаси тегадиган энг катта ишлардан. Молларини Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қиладиган мўминларнинг мисоли яхши (ҳосилдор) ерга қадалган бир дона донга ўхшайдики, ундан униб чиққан пояда еттита бошоқ ўсиб етилган ва ҳар бир бошоқда юзтадан дон бор.Аллоҳ инфоқ-эҳсон қилувчининг қалбидаги иймон ва ихлосига қараб, истаган кишисига ажру-савобларни бир неча баробар кўпайтириб беради. Аллоҳнинг фазли карами кенгдир, У субҳанаҳу ва таоло Ўз фазлига сазовор бўлувчи-ларни яхши билувчи, бандаларининг ниятларидан бохабар Зотдир.الَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ ثُمَّ لا يُتْبِعُونَ مَا أَنفَقُوا مَنّاً وَلا أَذًى لَهُمْ أَجْرُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْ وَلا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ (262)262. Молларини жиҳод ва бошқа яхши ишларга сарфлайдиган, сўнг инфоқ қилган яхшиликлари ортидан миннатни ва сўзи-ю амали билан бирор озорни эргаштир-майдиган кишиларга Роббилари ҳузурида улкан ажру савоблар бор, уларга ўзлари юзланажак охират ишларида ҳеч бир хавфу хатар йўқ, қўлларидан кетган дунё ишларига ғамгин ҳам бўлмайдилар. قَوْلٌ مَعْرُوفٌ وَمَغْفِرَةٌ خَيْرٌ مِنْ صَدَقَةٍ يَتْبَعُهَا أَذًى وَاللَّهُ غَنِيٌّ حَلِيمٌ (263)263. Яхши гап ва сўровчининг қаттиқ ёпишиб олиб тиланишини кечириш — кетидан садақа қилувчи томони-дан озор ва ёмонлик эргашадиган садақадан яхшидир. Аллоҳ бандаларнинг садақаларидан беҳожат ва уларга азобни тезлаштирмайдиган ҳалим Зотдир. يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تُبْطِلُوا صَدَقَاتِكُمْ بِالْمَنِّ وَالأَذَى كَالَّذِي يُنفِقُ مَالَهُ رِئَاءَ النَّاسِ وَلا يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ صَفْوَانٍ عَلَيْهِ تُرَابٌ فَأَصَابَهُ وَابِلٌ فَتَرَكَهُ صَلْداً لا يَقْدِرُونَ عَلَى شَيْءٍ مِمَّا كَسَبُوا وَاللَّهُ لا يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ (264)264. Эй Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган кишилар, молини одамлар кўриши ва унга мақтов айтиши учун берадиган, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиган кишига ўхшаб, қилган садақаларингиз савобини миннат ва озор билан йўққа чиқарманг. Бундай киши бамисоли устини чанг-тупроқ қоплаган силлиқ тош кабики, шаррос ёмғир қуйиб, устидаги тупроқни оқизиб кетиб, сип-силлиқ тошни қолдиради. У риёкорлар ҳам худди шундай, Аллоҳ ҳузурида амаллари йўққа чиқиб, қилган садақаларига савоб топмайдилар. Аллоҳ кофирлар-ни инфоқ-эҳсонда ҳам, бошқа ишларда ҳам тўғриликка муваффақ қилмагай.وَمَثَلُ الَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ ابْتِغَاءَ مَرْضَاةِ اللَّهِ وَتَثْبِيتاً مِنْ أَنْفُسِهِمْ كَمَثَلِ جَنَّةٍ بِرَبْوَةٍ أَصَابَهَا وَابِلٌ فَآتَتْ أُكُلَهَا ضِعْفَيْنِ فَإِنْ لَمْ يُصِبْهَا وَابِلٌ فَطَلٌّ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ (265)265. Молларини Аллоҳнинг розилигини истаб, Унинг ваъдасига мустаҳкам ишонч билан инфоқ қиладиган кишилар бамисоли баланд ва яхши ердаги катта боғ кабидирки, шаррос ёмғирлар қуйса ҳосили бир неча баробар кўпаяди, шаррос ёмғирлар қуймаса, яхши ҳосил бериши учун майдалаб ёққан ёмғир ҳам кифоя қилади. Шунга ўхшаш, ихлосли кишиларнинг садақалари Аллоҳ ҳузурида мақбул бўлиб, оз бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам бир неча баробар зиёда қилинади. Аллоҳ қалблардаги яширин ниятлардан хабардор, зоҳиру ботин ишларни кўрувчи Зотдир. У ҳар бир кишига ихлосига яраша ажру савоблар ато этади.أَيَوَدُّ أَحَدُكُمْ أَنْ تَكُونَ لَهُ جَنَّةٌ مِنْ نَخِيلٍ وَأَعْنَابٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الأَنْهَارُ لَهُ فِيهَا مِنْ كُلِّ الثَّمَرَاتِ وَأَصَابَهُ الْكِبَرُ وَلَهُ ذُرِّيَّةٌ ضُعَفَاءُ فَأَصَابَهَا إِعْصَارٌ فِيهِ نَارٌ فَاحْتَرَقَتْ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ الآيَاتِ لَعَلَّكُمْ تَتَفَكَّرُونَ (266)266. Сизлардан бирингиз ичида хурмозор ва узумзори бўлган, дарахтлари остидан анҳорлар оқиб ўтадиган, яна ҳар турли мевалари бўлган боғи бўлиб, ўзи кексайиб, боғ юмушларини қилишга ярамай қолган пайтида, боғ(дан келадиган ҳосил)га эҳтиёжли ёш-заиф болалари бўлгани ҳолда, ўт-алангали кучли бўрон уриб, боғи ёниб битишини истайдими?! Қилган инфоқ-эҳсонларида ихлосли бўлмаган кишилар ҳоли худди шундайдир, улар қиёмат кунида ҳеч қандай ажру савоби бўлмаган ҳолда келишади. Фикр юритишларингиз ва нафақаларни ихлос билан қилишларин-гиз учун Аллоҳ сизларга манфаатли бўлган нарсаларни мана шундай очиқ-равшан баён қилади.يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَنفِقُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّا أَخْرَجْنَا لَكُمْ مِنْ الأَرْضِ وَلا تَيَمَّمُوا الْخَبِيثَ مِنْهُ تُنفِقُونَ وَلَسْتُمْ بِآخِذِيهِ إِلاَّ أَنْ تُغْمِضُوا فِيهِ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ حَمِيدٌ (267)267. Эй Менга иймон келтирган ва пайғамбарларимга эргашган кишилар, касб қилиб (ишлаб) топганингиз ҳалол-пок нарсалардан ва Биз сизлар учун ердан чиқариб қўйган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилинглар! Камбағал-бечоралар-га бериш учун улардан нопок — паст навлиларини танла-манглар. Агар у (паст-нопок нарса)ни ўзингизга берилса, айбу-нуқсонидан кўз юмиб, истамайгина оласизлар-ку! Қандай қилиб ўзингизга рози бўлмаган нарсани Аллоҳ учун рози бўласизлар?! Билингларки, сизларга ризқ берган Аллоҳ садақаларингиздан беҳожат, ҳамду-санога лойиқ, барча ҳолатда мақталувчи Зотдир.الشَّيْطَانُ يَعِدُكُمْ الْفَقْرَ وَيَأْمُرُكُمْ بِالْفَحْشَاءِ وَاللَّهُ يَعِدُكُمْ مَغْفِرَةً مِنْهُ وَفَضْلاً وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ (268)268. Ушбу бахиллик ва садақа учун ёмон-паст нарсаларни танлаш сизларни камбағал бўлиб қолишдан қўрқитиб, бахилликка ундайдиган ва сизларни Аллоҳнинг маъсиятига ва Унинг амрларига хилоф қилишга буюради-ган шайтон тарафидандир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сизларга қилган инфоқ-эҳсонларингиз эвазига гуноҳларин-гизни кечиришни ва кенг-мўл ризқларни ваъда қилади. Аллоҳ фазли марҳамати кенг, ниятлару амалларни билувчи Зотдир.يُؤْتِي الْحِكْمَةَ مَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُؤْتَ الْحِكْمَةَ فَقَدْ أُوتِيَ خَيْراً كَثِيراً وَمَا يَذَّكَّرُ إِلاَّ أُوْلُوا الأَلْبَابِ (269)269. Ҳикматни — сўзда ҳам, амалда ҳам тўғриликка муваффақ бўлишни — Аллоҳ Ўзи истаган бандаларига беради. Аллоҳ кимга ҳикмат ато этган бўлса, у инсонга кўп яхшилик берилибди. Бу билан фақат ақллари Аллоҳнинг нури ва ҳидояти билан мунаввар бўлган ақл эгаларигина насиҳат ва фойда оладилар.وَمَا أَنفَقْتُمْ مِنْ نَفَقَةٍ أَوْ نَذَرْتُمْ مِنْ نَذْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ يَعْلَمُهُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنصَارٍ (270)270. Аллоҳнинг розилигини истаб нимаики инфоқ-эҳсон қилсангиз, озми-кўпми садақа қилсангиз ёки бирон нарсани беришни ё қилишни ўз зиммангизга назр қилган бўлсангиз, албатта Аллоҳ буни билади, У ниятларингиздан бохабар Зотдир ва албатта, сизларга бунинг учун ажру савоблар ато этади. Ким Аллоҳнинг ҳаққини тўсса, у золимдир. Золим-ларга Аллоҳнинг азобини тўсувчи ёрдамчилар бўлмас.إِنْ تُبْدُوا الصَّدَقَاتِ فَنِعِمَّا هِيَ وَإِنْ تُخْفُوهَا وَتُؤْتُوهَا الْفُقَرَاءَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ وَيُكَفِّرُ عَنْكُمْ مِنْ سَيِّئَاتِكُمْ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ (271)271. Аллоҳ йўлида қиладиган садақаларингизни ошкор қилсангиз, жуда яхши иш қилибсиз. Агар махфий қилсан-гиз ва фақир-мискинларга берсангиз, бу ўзингиз учун афзалроқ, чунки риёдан узоқроқдир ва ихлос билан қилинган садақада гуноҳларингиз ювилиши бордир. Барча сир-асрорларни билувчи зот бўлмиш Аллоҳга сизларнинг ҳеч бир ҳолингиз махфий эмасдир ва У ҳар бир кишини ўзига муносиб мукофотлар билан мукофотлагай.لَيْسَ عَلَيْكَ هُدَاهُمْ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ وَمَا تُنفِقُوا مِنْ خَيْرٍ فَلأَنفُسِكُمْ وَمَا تُنفِقُونَ إِلاَّ ابْتِغَاءَ وَجْهِ اللَّهِ وَمَا تُنفِقُوا مِنْ خَيْرٍ يُوَفَّ إِلَيْكُمْ وَأَنْتُمْ لا تُظْلَمُونَ (272)272. Эй Пайғамбар, сиз кофирларнинг ҳидоятга муваф-фақ бўлишларидан масъул эмассиз, балки Аллоҳ Ўзи истаган кишиларнинг қулфи дилларини Ўз динига очади ва унга муваффақ қилади. Неки бир яхшиликни — пул-молни — инфоқ қилсангиз, унинг фойдаси ўзингизга Аллоҳдан қайтади. Мўминлар фақат Аллоҳнинг розилигини истаб-гина инфоқ-эҳсон қиладилар. Неки бир молни Аллоҳ учун ихлос билан инфоқ-эҳсон қилсангиз, сизларга унинг ажру савоби тўла-тўкис, ҳеч камайтирилмаган ҳолда берилади.Бу оятда Аллоҳ таолога важҳ (юз) сифатининг У субҳанаҳу ва таолонинг Ўзига лойиқ бўлган тарзда исботи бордир.لِلفُقَرَاءِ الَّذِينَ أُحْصِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ لا يَسْتَطِيعُونَ ضَرْباً فِي الأَرْضِ يَحْسَبُهُمْ الْجَاهِلُ أَغْنِيَاءَ مِنْ التَّعَفُّفِ تَعْرِفُهُمْ بِسِيمَاهُمْ لا يَسْأَلُونَ النَّاسَ إِلْحَافاً وَمَا تُنفِقُوا مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ (273)273. Садақаларингизни Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш билан банд бўлиб, ризқ талабида (тижорат учун) сафар қилишга имкони бўлмаётган камбағал мусулмонларга беринглар. Сўранишдан ўзларини пок тутишлари сабабли билмаган кишилар уларни садақага муҳтож эмас деб гумон қилишади. Сиз уларни белгиларидан ва улардаги эҳтиёж-мандлик асарларидан таниб оласиз. Улар одамлардан умуман сўранмайдилар. Мажбур бўлиб сўраганда ҳам, тиланиб туриб олмайдилар. Аллоҳ йўлида неки бир пул-молни инфоқ қилсангиз, ундан ҳеч бири Аллоҳга махфий қолмайди, У қиёмат куни унинг тўла-тўкис мукофотини беради.الَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ بِاللَّيْلِ وَالنَّهَارِ سِرّاً وَعَلانِيَةً فَلَهُمْ أَجْرُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْ وَلا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ (274) 274. Аллоҳнинг розилигини истаб, молларини кечаю кундуз, махфию ошкор инфоқ қиладиган кишилар учун Роббилари ҳузурида ажрлар бордир, уларга ўзлари юзланажак охират ишларида ҳеч бир хавфу хатар йўқ, қўлларидан кетган дунё ишларига ғамгин ҳам бўлмайдилар.Бу доно илоҳий қонун-қоида Исломнинг инфоқ-эҳсон борасидаги йўли бўлиб, унда фақир-мискинларнинг иззат-ҳурматлари сақланиб қолгани ҳолда эҳтиёжларини қоплаш, бойларнинг молларини поклаш, зўрлик ва мажбурлашсиз, фақат Аллоҳ розилигини истаб, яхшилик ва тақво устида ўзаро ҳамкорликни вужудга келтириш бордир.الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا لا يَقُومُونَ إِلاَّ كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنْ الْمَسِّ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا إِنَّمَا الْبَيْعُ مِثْلُ الرِّبَا وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا فَمَنْ جَاءَهُ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّهِ فَانتَهَى فَلَهُ مَا سَلَفَ وَأَمْرُهُ إِلَى اللَّهِ وَمَنْ عَادَ فَأُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ (275)275. Судхўрлик қиладиган кишилар охиратда қабрлари-дан худди жин урган мажнун кимсалардек турадилар. Сабаби, улар: «Байъ (савдо-содиқ) ҳам худди рибо (судхўрлик) билан бир хил, ҳар иккаласи ҳам ҳалол, иккаласи ҳам молнинг кўпайишига олиб келади», дейишди. Аллоҳ уларнинг сўзларини инкор қилди ва байъни ҳалол, рибони эса ҳаром қилганини, чунки байъ ва олди-соттида шахс ва жамоатлар учун ўзаро манфаатлар, рибода эса молга ноҳақ эга бўлиш, зое қилиш ва ҳалокат борлигини баён қилди. Кимга Аллоҳнинг рибодан қайтарган қайтариғи етгач, ундан тийилса, рибонинг ҳаром қилингани ҳақидаги ҳукм етишидан олдинги қилгани унинг ўзига, бунда унга гуноҳ йўқ ва келгусида иши Аллоҳга ҳавола. Агар тавбасида давомий бўлса, Аллоҳ муҳсин (яхшилик қилувчи) кишиларнинг ажрларини зое қилмайди. Ким рибонинг ҳаромлигини билганидан кейин ҳам яна унга қайтса ва у билан шуғулланса, ундай кимса жазога ҳақли бўлибди ва унинг зиёнига ҳужжат барпо бўлибди. Шунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло: «Ана ўшалар абадул-абад дўзахни лозим тутадилар, ундан ҳеч қачон чиқарилмай-дилар», деди.يَمْحَقُ اللَّهُ الرِّبَا وَيُرْبِي الصَّدَقَاتِ وَاللَّهُ لا يُحِبُّ كُلَّ كَفَّارٍ أَثِيمٍ (276)276. Аллоҳ судхўрликни (фойдасини) буткул кетказади, судхўрнинг молининг баракасини ўчиради ва ундан фойдалантирмайди. Садақаларни эса ундириб-ўстириб, кўпайтиради, садақа қилувчиларнинг ажру савобларини зиёда қилади ва молларига барака беради. Аллоҳ куфрида маҳкам турувчи, судхўрликни ҳалол сановчи, гуноҳу маъсиятга ва ҳаромга муккасидан кетувчи ҳеч бир кишини ёқтирмайди.إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَأَقَامُوا الصَّلاةَ وَآتَوْا الزَّكَاةَ لَهُمْ أَجْرُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْ وَلا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ (277)277. Аллоҳ ва Расулини тасдиқлаб, яхши амалларни қилган, намозни Аллоҳ ва Расули буюргандек адо этган ва молларининг закотини чиқарган кишилар учун хос ва улуғ ажру савоблар Роббилари ва ризқ берувчилари ҳузурида собитдир. Уларга ўзлари юзланажак охират ишларида ҳеч бир хавфу хатар йўқдир, қўлларидан кетган дунё ишларига ғамгин ҳам бўлмайдилар.يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَذَرُوا مَا بَقِيَ مِنْ الرِّبَا إِنْ كُنتُمْ مُؤْمِنِينَ (278)278. Эй Аллоҳга иймон келтирган ва Унинг пайғам-барига эргашган кишилар, Аллоҳдан қўрқинг ва агар сўзу амалда ҳақиқий мўмин бўлсангиз, судхўрлик (рибо) ҳаром бўлишидан илгари дастмоянгиз устида қолиб кетган рибо сарқитларини тарк қилинг ва уни талаб қилманг! فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا فَأْذَنُوا بِحَرْبٍ مِنْ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَإِنْ تُبْتُمْ فَلَكُمْ رُءُوسُ أَمْوَالِكُمْ لا تَظْلِمُونَ وَلا تُظْلَمُونَ (279)279. Агар Аллоҳ қайтарган нарсадан тийилмасангиз, Аллоҳ ва Расулидан бўлган урушга (кирганингизга) аниқ ишонаверинг! Агар Роббингиз томонга қайтсангиз ва судхўрликни тарк қилсангиз, қарзга берган сармоянгизнинг ўзини, қўшимча фоизсиз қайтариб олишингиз мумкин, сармояга қўшимча фоиз қўшиб олиш билан бировга зулм ҳам қилмайсиз, қарздорлар ҳам сармоянгизни камайтириб бериш билан сизларга зулм қилмайди.وَإِنْ كَانَ ذُو عُسْرَةٍ فَنَظِرَةٌ إِلَى مَيْسَرَةٍ وَأَنْ تَصَدَّقُوا خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنتُمْ تَعْلَمُونَ (280)280. Агар қарздор қарзни тўлашга қодир бўлмаса, то Аллоҳ унга мол ато этиб, қарзини тўлашга имконли бўлгунича кутинглар. Агар сармоянинг ҳаммасидан ёки бир қисмидан воз кечиб, қарзни кечиб юборсангиз, бу ўзингиз учун афзалдир, дунёю охиратда ўзингиз учун яхшидир, агар билсангиз!وَاتَّقُوا يَوْماً تُرْجَعُونَ فِيهِ إِلَى اللَّهِ ثُمَّ تُوَفَّى كُلُّ نَفْسٍ مَا كَسَبَتْ وَهُمْ لا يُظْلَمُونَ (281)281. Эй одамлар, Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқинг, у кун қиёмат куни бўлиб, унда Аллоҳга рўбарў қилинасиз, У сизларни ҳисоб-китобга тортади ва ҳеч кимга зулм қилинмаган ҳолда ҳар бир кишига ўзи қилган яхши ё ёмон амалига муносиб жазою мукофот беради.يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا تَدَايَنتُمْ بِدَيْنٍ إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى فَاكْتُبُوهُ وَلْيَكْتُبْ بَيْنَكُمْ كَاتِبٌ بِالْعَدْلِ وَلا يَأْبَ كَاتِبٌ أَنْ يَكْتُبَ كَمَا عَلَّمَهُ اللَّهُ فَلْيَكْتُبْ وَلْيُمْلِلْ الَّذِي عَلَيْهِ الْحَقُّ وَلْيَتَّقِ اللَّهَ رَبَّهُ وَلا يَبْخَسْ مِنْهُ شَيْئاً فَإِنْ كَانَ الَّذِي عَلَيْهِ الْحَقُّ سَفِيهاً أَوْ ضَعِيفاً أَوْ لا يَسْتَطِيعُ أَنْ يُمِلَّ هُوَ فَلْيُمْلِلْ وَلِيُّهُ بِالْعَدْلِ وَاسْتَشْهِدُوا شَهِيدَيْنِ مِنْ رِجَالِكُمْ فَإِنْ لَمْ يَكُونَا رَجُلَيْنِ فَرَجُلٌ وَامْرَأَتَانِ مِمَّنْ تَرْضَوْنَ مِنْ الشُّهَدَاءِ أَنْ تَضِلَّ إِحْدَاهُمَا فَتُذَكِّرَ إِحْدَاهُمَا الأُخْرَى وَلا يَأْبَ الشُّهَدَاءُ إِذَا مَا دُعُوا وَلا تَسْأَمُوا أَنْ تَكْتُبُوهُ صَغِيراً أَوْ كَبِيراً إِلَى أَجَلِهِ ذَلِكُمْ أَقْسَطُ عِنْدَ اللَّهِ وَأَقْوَمُ لِلشَّهَادَةِ وَأَدْنَى أَلاَّ تَرْتَابُوا إِلاَّ أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً حَاضِرَةً تُدِيرُونَهَا بَيْنَكُمْ فَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ أَلاَّ تَكْتُبُوهَا وَأَشْهِدُوا إِذَا تَبَايَعْتُمْ وَلا يُضَارَّ كَاتِبٌ وَلا شَهِيدٌ وَإِنْ تَفْعَلُوا فَإِنَّهُ فُسُوقٌ بِكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَيُعَلِّمُكُمْ اللَّهُ وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ (282)282. Эй Аллоҳга иймон келтирган ва Унинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган кишилар, маълум муддатга қарз олди-берди қилсангиз, ёзиб қўйингки, бу билан молни асраган ва низонинг олдини олган бўласиз. Ораларингизда бир омонатли ва адолатли киши котиблик қилсин ва Аллоҳ ёзишни билдириб қўйган киши котиблик қилишдан бош тортмасин. Қарздор ўз зиммасидаги қарзни айтиб ёздирсин, Робби ҳузуридаги жавобгарликдан қўрқсин ва қарзидан бирон нарсани камайтириб айтмасин! Агар қарздор ўта исрофгарлиги туфайли молни тасарруф қилиши тақиқлаб қўйилган киши бўлса, ёки гўдак ё мажнун бўлса, ёхуд соқовлик ё яхши гапира олмаслик туфайли айтиб ёздиришга қодир бўлмаса, унинг ишини бошқарувчи киши унинг ўрнига айтиб ёздирсин. Адолат аҳлидан бўлган иккита оқил ва болиғ мусулмон эр кишини гувоҳликка чақиринглар! Агар икки эр киши топилмаса, гувоҳлигига ўзингиз рози бўладиган бир эркак ва икки аёл кишини гувоҳ қилингки, икки аёлдан бири унутса, иккинчиси эслатиб қўяди. Гувоҳликка чорланган кишилар ижобат қилишдан бош тортмасинлар ва ўзлари у учун чорланган вазифани адо этсинлар! Озми, кўпми, маълум муддати келгунича ёзиб қўйишдан эринманглар! Шу нарса Аллоҳнинг шариати ва динида энг адолатли ишдир, гувоҳликни мукаммал адо этишга энг катта ёрдамчидир, қарзнинг тури, миқдори ва муҳлати борасидаги шак-шубҳани бартараф этишнинг энг яқин йўлидир. Энди агар масала молни олиб, пули ўша заҳоти бериладиган нақд олди-сотти масаласи бўлса, ёзишга ҳожат йўқ. Бироқ, низо ва келишмовчиликнинг олдини олиш учун бунда ҳам гувоҳ келтириш яхшидир. Гувоҳ гувоҳликни тўғри адо этиши ва котиб Аллоҳ буюрганидек ёзиши вожибдир. Ҳақдор ҳам, қарздор ҳам гувоҳ ва котибларга бирон-бир зарар етказиши жоиз эмас. Шунингдек, гувоҳлар ва котиблар ҳам уларнинг гувоҳлиги ва котиблигига муҳтож бўлган кишиларга зиён етказишлари жоиз бўлмайди. Агар ушбу қайтарилган ишни қилсангиз, бу Аллоҳнинг тоатидан чиқиш бўлиб, бунинг оқибати ўз зиёнингизга бўлади. Буюрган ва қайтарган ишларининг барчасида Аллоҳдан қўрқинглар! Аллоҳ сизларга дунёю охиратингизни ислоҳ қилувчи жамики нарсаларни таълим беради. Аллоҳ барча нарсани билувчи Зот, ҳеч бир ишингиз Унга махфий қолмайди, У қиёмат куни сизларга барча қилган ишларингиз жазою мукофотини беради.وَإِنْ كُنتُمْ عَلَى سَفَرٍ وَلَمْ تجِدُوا كَاتِباً فَرِهَانٌ مَقْبُوضَةٌ فَإِنْ أَمِنَ بَعْضُكُمْ بَعْضاً فَلْيُؤَدِّ الَّذِي اؤْتُمِنَ أَمَانَتَهُ وَلْيَتَّقِ اللَّهَ رَبَّهُ وَلا تَكْتُمُوا الشَّهَادَةَ وَمَنْ يَكْتُمْهَا فَإِنَّهُ آثِمٌ قَلْبُهُ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ عَلِيمٌ (283)283. Агар сафарда бўлсангиз ва сизларга котиблик қиладиган киши тополмасангиз, ҳақ эгасига то қарздор қарзни қайтаргунича қарз эвазига гаров бўлиб турадиган бирон нарсани беринг. Агар бир-бирингизга ишонсангиз, ёзиб қўйиш, гувоҳлар келтириш ва гаров қўйишни тарк қилишнинг зарари йўқ. Қарз эса қарздор зиммасида омонат бўлиб қолади, омонатни адо этиш, Роббидан тақво қилиб, ҳақдорнинг ҳаққига хиёнат қилмаслик унга вожибдир. Агар қарздор қарзидан тонса ва гувоҳ бўлган киши ҳозир бўлса, у гувоҳлигини эълон қилиши лозим. Ким гувоҳликни яширса, у хиёнаткор ва бузуқ қалб эгасидир. Аллоҳ махфий сирларнида билувчи Зотдир, У барча ишларингиздан хабардордир, қиёмат куни сизларни ўша билан ҳисоб-китоб қилади. لِلَّهِ مَا فِي السَّمَوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ وَإِنْ تُبْدُوا مَا فِي أَنفُسِكُمْ أَوْ تُخْفُوهُ يُحَاسِبْكُمْ بِهِ اللَّهُ فَيَغْفِرُ لِمَنْ يَشَاءُ وَيُعَذِّبُ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (284)284. Осмонлару ердаги ва улар ўртасидаги барча нарса Аллоҳнинг мулкидир, У уларнинг эгаси, бошқарувчиси, улардан хабардор, ҳеч бир нарса Унга махфий эмас. Дилингиздаги нарсани хоҳ ошкор қилинг, хоҳ яширинг, Аллоҳ албатта уни билади ва сизларни ўша нарса билан ҳисоб-китоб қилади, истаган кишисини афв қилиб, истаганини азоблайди. Аллоҳ барча нарсага қодир Зотдир.Кейин Аллоҳ таоло мусулмонларни икром қилиб, қалб кечинмалари ва кўнгилдан ўтган нарсаларни, модомики, сўз ё амалда кўринмаса, афв қилди. Бу Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида келган. آمَنَ الرَّسُولُ بِمَا أُنزِلَ إِلَيْهِ مِنْ رَبِّهِ وَالْمُؤْمِنُونَ كُلٌّ آمَنَ بِاللَّهِ وَمَلائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ لا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِنْ رُسُلِهِ وَقَالُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ (285)285. Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзига Роббидан ваҳий қилинган нарсалар-га иймон келтирди ва тасдиқлади. Мўминлар ҳам Қуръони Азимни тасдиқ этиб, унга амал қилдилар. Ҳар бир мўмин Аллоҳни улуғлик ва комиллик сифатларига эга Роб ва Маъбуд сифатида тасдиқлади, Аллоҳнинг улуғ фаришта-лари борлигига, У китоблар туширган эканига ва халқла-рига элчилар қилиб пайғамбарлар юборганига ишонди. Биз мўминлар у пайғамбарларнинг баъзиларига иймон келти-риб, баъзиларини инкор этиб қўймаймиз, балки ҳаммала-рига бирдек иймон келтирамиз. Пайғамбар ва мўминлар: «Эй Роббимиз, Сен ваҳий қилган нарсаларни эшитдик ва барчасига итоат қилдик, ўз фазли марҳаматинг билан гуноҳларимизни мағфират қилишингни умид қиламиз, Сен бизларни Ўзинг инъом этган нарсалар воситасида тарбият этдинг, оқибатимиз ва қайтишимиз ҳам Сенгадир», деди-лар. لا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْساً إِلاَّ وُسْعَهَا لَهَا مَا كَسَبَتْ وَعَلَيْهَا مَا اكْتَسَبَتْ رَبَّنَا لا تُؤَاخِذْنَا إِنْ نَسِينَا أَوْ أَخْطَأْنَا رَبَّنَا وَلا تَحْمِلْ عَلَيْنَا إِصْراً كَمَا حَمَلْتَهُ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِنَا رَبَّنَا وَلا تُحَمِّلْنَا مَا لا طَاقَةَ لَنَا بِهِ وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا أَنْتَ مَوْلانَا فَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ (286)286. Аллоҳнинг дини машаққатсиз, қулай-енгилдир. У бандаларидан кучлари етмайдиган ишларни талаб қилмай-ди. Ким яхшилик қилса, яхши мукофотга эришади, ким ёмонлик қилса, жазосини тортади. Эй Роббимиз, бизларга фарз қилганинг ишлардан бирортасини унутсак ёки Сен қайтарган ишлардан бирортасини қилиб қўйиб, хатога йўл қўйсак, бизларни азобламагин. Эй Роббимиз, бизлардан илгари ўтган осийларга уқубат ўлароқ юклаганинг оғир ишларни бизларга юкламагин. Эй Роббимиз, кучимиз етмайдиган мажбуриятларни ва бало-мусибатларни бизлар-га мажбурламагин. Гуноҳларимизни кечиргин, айбларимиз-ни яширгин, бизларга раҳм-шафқат қилгин. Сен ишлари-мизнинг Эгаси ва Бошқарувчисисан. Динингни инкор қилган, ягоналигингга шак келтирган, пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёлғончига чиқарган кимсалар устидан бизга нусрат ато этгин ва дунёю охиратда улар устига бизни ғолиб қилгин.