البحث

عبارات مقترحة:

الودود

كلمة (الودود) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فَعول) من الودّ وهو...

الحكم

كلمة (الحَكَم) في اللغة صفة مشبهة على وزن (فَعَل) كـ (بَطَل) وهي من...

القيوم

كلمةُ (القَيُّوم) في اللغة صيغةُ مبالغة من القِيام، على وزنِ...

Оли Имрон сурасининг тафсири 2: (64 – 160-оятлар)

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Бир гуруҳ олимлар ، Исмоил Муҳаммад Ёқуб
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات التفسير - تفسير القرآن
Оли Имрон сурасининг 64 – 160-оятлари тафсири "Тафсири Муяссар" китобидан таржима қилинган бўлиб, оятлар маънолари лўнда ва енгил тафсир қилингандир.

التفاصيل

Оли Имрон сурасининг тафсири 2: (64 – 160-оятлар) Қисқача танитув Тўртинчи жузъ  Оли Имрон сурасининг тафсири 2: (64 – 160-оятлар) Қисқача танитувОли Имрон сурасининг 64 – 160-оятлари тафсири «Тафсири Муяссар» китобидан таржима қилинган бўлиб, оятлар маънолари лўнда ва енгил шарҳлаб берилгандир. Ушбу тафсир бир гуруҳ сара уламолар томонидан тайёрланган бўлиб, қуйидаги интизомга риоя қилинган:  саҳиҳ маълумотлар муқаддам қўйилган; саҳиҳ ёки қувватли қавлни келтириш билан кифояланилган; тафсир қиларкан Қуръоннинг йўлланмаси ва Ислом шариати мақсадлари очиб берилган; нотаниш калималарни изоҳлаш билан бирга қисқа ва енгил иборалар қўлланилган; Мусҳафнинг Мадина босмасининг ҳошияларига сиғадиган даражада тафсир қилинган; заруратсиз ривоятларни келтирмасдан тўғридан-тўғри оят маънолари келтирилган; Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятидаги қироатга мувофиқ тафсир қилинган; бошқа тилларга таржима қилинишига қулай қилинган; ҳар бир оят алоҳида тафсир қилинган. قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْا إِلَى كَلِمَةٍ سَوَاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ أَلاَّ نَعْبُدَ إِلاَّ اللَّهَ وَلا نُشْرِكَ بِهِ شَيْئاً وَلا يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضاً أَرْبَاباً مِنْ دُونِ اللَّهِ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَقُولُوا اشْهَدُوا بِأَنَّا مُسْلِمُونَ (64)64. Эй Пайғамбар, аҳли китоб бўлмиш яҳудий ва насронийларга айтинг: «Адолат ва ҳақ бўлган бир сўзга келинглар, барчамиз уни лозим тутайлик. У сўз шуки, ягона Аллоҳнинг Ўзигагина сиғинайлик, Унга на бут-санам ва на тоғут ва на бошқа бирон нарсани шерик қилмайлик, Аллоҳни қўйиб, бир-биримизни «худо» қилиб олмайлик!». Эй мўминлар, агар улар ушбу покиза даъватдан юз ўгиришса, сизлар уларга айтингки: «Сизлар бизнинг мусулмон эканимизга — Роббимизга ибодат ва ихлос ила бўйсинувчи эканимизга гувоҳ бўлинглар».Барчага баробар бўлган ҳақ сўзга даъват яҳудий ва насронийларга қанчалик тааллуқли бўлса, улардан бошқа миллатларга ҳам шунчалик тааллуқлидир. يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تُحَاجُّونَ فِي إِبْرَاهِيمَ وَمَا أُنْزِلَتْ التَّوْرَاةُ وَالإِنجِيلُ إِلاَّ مِنْ بَعْدِهِ أَفَلا تَعْقِلُونَ (65)65. Эй самовий китоблар эгаси бўлган яҳудий ва насронийлар, сизлардан ҳар бирингиз қандай қилиб Иброҳим – алайҳиссалом – тўғрисида, у бизнинг миллати-миз ва динимизда бўлган, деб тортишмоқдасиз, ваҳоланки, Таврот ҳам, Инжил ҳам ундан кейин нозил бўлган-ку?! Ахир ақл юритсангиз ва «Иброҳим яҳудий бўлган» ёки «Иброҳим насроний бўлган» деб айтаётган сўзларингиз хато эканини англасангиз бўлмайдими?! Яхши биласизки, яҳудийлик ҳам, насронийлик ҳам унинг вафотидан анча кейин вужудга келган!هَاأَنْتُمْ هَؤُلاءِ حَاجَجْتُمْ فِيمَا لَكُمْ بِهِ عِلْمٌ فَلِمَ تُحَاجُّونَ فِيمَا لَيْسَ لَكُمْ بِهِ عِلْمٌ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنْتُمْ لا تَعْلَمُونَ (66)66. Эй сизлар, Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллал-лоҳу алайҳи ва саллам билан ўз динларингиз борасида ўзингиз билган ва китобларингизда тўғри деб эътиқод қилган ишларингиз ҳақида талашиб-тортишдингиз. Энди нега у ҳақда билим ва маълумотингиз бўлмаган нарсада — Иброҳим алайҳиссалом ҳақида тортишасиз?! Аллоҳ барча махфий ишларни-да билади, сизлар билмайсиз! مَا كَانَ إِبْرَاهِيمُ يَهُودِيّاً وَلا نَصْرَانِيّاً وَلَكِنْ كَانَ حَنِيفاً مُسْلِماً وَمَا كَانَ مِنْ الْمُشْرِكِينَ (67)67. Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган. Яҳудийлик ҳам, насронийлик ҳам Иброҳимдан кейин вужудга келган. Балки, у Аллоҳга итоат этувчи, Унинг амру фармонларига эргашувчи, Парвардигорига бўйсинувчи бўлган, мушриклардан бўлмаган. إِنَّ أَوْلَى النَّاسِ بِإِبْرَاهِيمَ لَلَّذِينَ اتَّبَعُوهُ وَهَذَا النَّبِيُّ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَاللَّهُ وَلِيُّ الْمُؤْمِنِينَ (68)68. Одамларнинг Иброҳимга энг ҳақли ва энг яқин бўлганлари унга иймон келтирган, унинг пайғамбарлигини тасдиқ этиб, динига эргашган кишилар ҳамда бу пайғамбар — Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам — ва унга иймон келтирган кишилардир. Аллоҳ Ўзига иймон келтирган ва шариатига эргашган зотларнинг дўстидир.وَدَّتْ طَائِفَةٌ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ لَوْ يُضِلُّونَكُمْ وَمَا يُضِلُّونَ إِلاَّ أَنْفُسَهُمْ وَمَا يَشْعُرُونَ (69)69. Яҳудий ва насронийлардан бир тоифаси сизларни — эй мусулмонлар — Исломдан оздиришни истайди. Бироқ, улар ўзларини ва уларга эргашган кимсаларнигина адаштиришади. Лекин, буни ўзлари билишмайди.يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تَكْفُرُونَ بِآيَاتِ اللَّهِ وَأَنْتُمْ تَشْهَدُونَ (70)70. Эй Таврот ва Инжил эгалари, нима учун сизлар Аллоҳ Ўз пайғамбарларига китобларида нозил қилган оятларни инкор этасиз, уларда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам кутилаётган пайғамбар экани ва у олиб келган дин ҳақ экани ҳақида битилган эди?! Сизлар бунга гувоҳ бўла туриб, инкор қилмоқдасиз!يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تَلْبِسُونَ الْحَقَّ بِالْبَاطِلِ وَتَكْتُمُونَ الْحَقَّ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ (71)71. Эй Таврот ва Инжил эгалари, нима учун ўз китобларингизда бўлган ҳақни ўзингиз тўқиб олган ва ўз қўлларингиз билан битган ботилга аралаштирасиз ва ҳар икки китобда бор бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг белгилари ва у олиб келган диннинг ҳақ экани тўғрисидаги сўзларни яширасиз?! Ҳолбуки, буни ўзингиз яхши биласиз!وَقَالَتْ طَائِفَةٌ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ آمِنُوا بِالَّذِي أُنْزِلَ عَلَى الَّذِينَ آمَنُوا وَجْهَ النَّهَارِ وَاكْفُرُوا آخِرَهُ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ (72)72. Аҳли китоб яҳудийлардан бир тоифаси: «Мўмин-ларга нозил қилинган нарсани куннинг аввалида тасдиқ этиб, куннинг охирига бориб инкор қилинглар, шояд улар динлари ҳақида шак-шубҳа қилиб, ундан қайтиб кетишса», дейишди.وَلا تُؤْمِنُوا إِلاَّ لِمَنْ تَبِعَ دِينَكُمْ قُلْ إِنَّ الْهُدَى هُدَى اللَّهِ أَنْ يُؤْتَى أَحَدٌ مِثْلَ مَا أُوتِيتُمْ أَوْ يُحَاجُّوكُمْ عِنْدَ رَبِّكُمْ قُلْ إِنَّ الْفَضْلَ بِيَدِ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ (73)73. (Улар яна:) «Сизлар фақат ўз динингизга эргашган ва яҳудий бўлган кимсаларнигина ҳақ-рост тасдиқ этинглар», дейишди. Эй Пайғамбар, сиз уларга: «Албатта, ҳидоят ва тавфиқ Аллоҳнинг ҳидояти ва саҳиҳ динга муваффақ этишидир», деб айтинг. Улар (бир-бирларига): «Ўзингизда бўлган билим (маълумотлар)ни мусулмонларга ошкор қилиб қўйманг, акс ҳолда улар сизлардан ўрганиб олиб, уни билишда сизларга тенглашиб олишади ва оқибатда улар сизлардан афзалга айланишади ёки Роббингиз ҳузурида ўша маълумотларни сизларга қарши ҳужжат қилишиб, сизлардан ғолиб бўлишади», дейишди. Эй Пайғамбар, сиз уларга айтинг: «Фазлу марҳамат ва бошқа барча ишлар Аллоҳнинг қўлида ва Унинг тасарруфи остида, уларни Ўзига ва пайғамбарига иймон келтирган бандалари орасидан истаган кишисига ато этади. Аллоҳ кенг фазлу карам эгаси ва барча нарсани билувчи Зотдир, илми ва фазлу марҳамати Унинг неъмати ва фазлига лойиқ бўлган барча махлуқотларини қамраб олгай».يَخْتَصُّ بِرَحْمَتِهِ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ (74)74. Албатта, Аллоҳ халқлари орасидан Ўзи истаган кишисини ўз раҳматига — пайғамбарлик ва энг мукаммал шариатга йўллаш шарафига — хослагай, Аллоҳ буюк фазлу карам соҳибидир.وَمِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ مَنْ إِنْ تَأْمَنْهُ بِقِنطَارٍ يُؤَدِّهِ إِلَيْكَ وَمِنْهُمْ مَنْ إِنْ تَأْمَنْهُ بِدِينَارٍ لا يُؤَدِّهِ إِلَيْكَ إِلاَّ مَا دُمْتَ عَلَيْهِ قَائِماً ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا لَيْسَ عَلَيْنَا فِي الأُمِّيِّينَ سَبِيلٌ وَيَقُولُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ وَهُمْ يَعْلَمُونَ (75)75. Яҳуд аҳли китоблари ичида жуда кўп пул-молни омонат қўйсангиз ҳам, уни ҳеч бир хиёнатсиз адо этадиган кишилар ҳам бор, яна улар ичида биргина динорни омонат қўйсангиз, шуни ҳам то ортидан талаб қилиб, кўп ҳаракат қилмагунингизча адо этмайдиган кимсалар ҳам бор. Бунинг сабаби эса, уларни арабларнинг молларини ноҳақ ўзларига ҳалол санайдиган ва «уларнинг молларини есак, бизга ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди, чунки Аллоҳ уни бизга ҳалол қилган», деб айтадиган қилиб қўйган бузуқ ақидаларидир. Улар айтаётган бу гап Аллоҳга нисбатан бўҳтон бўлиб, улар ўзларининг ёлғончи эканларини жуда яхши биладилар. بَلَى مَنْ أَوْفَى بِعَهْدِهِ وَاتَّقَى فَإِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَّقِينَ (76)76. Йўқ, иш у ёлғончилар даъво қилаётгандек эмас. Балки, омонатни адо этиш, Аллоҳга ва Унинг пайғам-барларига иймон келтириш каби Аллоҳга берган аҳдига вафо қилган, Унинг йўли ва шариатини маҳкам тутган, Аллоҳ азза ва жалладан қўрқиб, Унинг амру фармонларини бажарган ва қайтарган нарсаларидан тийилган киши ҳақиқий тақводордир. Аллоҳ ширк ва гуноҳлардан сақланувчи тақводор зотларни яхши кўради.إِنَّ الَّذِينَ يَشْتَرُونَ بِعَهْدِ اللَّهِ وَأَيْمَانِهِمْ ثَمَناً قَلِيلاً أُوْلَئِكَ لا خَلاقَ لَهُمْ فِي الآخِرَةِ وَلا يُكَلِّمُهُمْ اللَّهُ وَلا يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلا يُزَكِّيهِمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ (77)77. Аллоҳга берган аҳдни ва Аллоҳнинг пайғамбар-ларига туширган китобларидаги васиятини (амрини) арзимас дунё матосига алиштирган кимсалар учун охиратда савобдан ҳеч қандай улуш йўқдир, қиёмат куни Аллоҳ уларга яхши гапирмайди, раҳмат назари билан боқмайди, уларни куфру маъсиятлар кирлигидан покламайди, улар учун аламли азоб бордир.وَإِنَّ مِنْهُمْ لَفَرِيقاً يَلْوُونَ أَلْسِنَتَهُمْ بِالْكِتَابِ لِتَحْسَبُوهُ مِنْ الْكِتَابِ وَمَا هُوَ مِنْ الْكِتَابِ وَيَقُولُونَ هُوَ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ وَمَا هُوَ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ وَيَقُولُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ وَهُمْ يَعْلَمُونَ (78)78. Яҳудлар ичида бир тоифаси борки, Аллоҳнинг каломини бузиб, ўзгартириб ўқишади ва бошқаларга буни Аллоҳнинг каломи, яъни Таврот деб уқтирмоқчи бўлишади. Ваҳоланки, унинг Аллоҳ каломига ҳеч қандай алоқаси йўқдир. Улар бу сўзларни Аллоҳ пайғамбари Мусога ваҳий қилган, дейишади. Ваҳоланки, у Аллоҳ ҳузуридан эмасдир. Улар арзимас дунёлари йўлида Аллоҳга нисбатан ёлғон сўзлашади ва ўзларининг ёлғончи эканларини яхши билишади.مَا كَانَ لِبَشَرٍ أَنْ يُؤْتِيَهُ اللَّهُ الْكِتَابَ وَالْحُكْمَ وَالنُّبُوَّةَ ثُمَّ يَقُولَ لِلنَّاسِ كُونُوا عِبَاداً لِي مِنْ دُونِ اللَّهِ وَلَكِنْ كُونُوا رَبَّانِيِّينَ بِمَا كُنْتُمْ تُعَلِّمُونَ الْكِتَابَ وَبِمَا كُنتُمْ تَدْرُسُونَ (79)79. Одамлар ичидан бирор кишига Аллоҳ ўзининг китобини тушириб, халқлари ўртасида уни ҳакам қилган ва Ўзининг пайғамбарлигига танлаган бўлса, кейин у киши одамларга: «Аллоҳни қўйиб, менга ибодат қилинглар» деб айтиши жоиз эмас, балки: «Аллоҳнинг китобини бошқалар-га ўргатиб, ўзингиз ҳам уни ёд олиш, билиш ва англаш билан ўқиб-ўрганиб, донишманд, фақиҳ ва олимлар бўлинглар», деб айтмоғи лойиқдир.وَلا يَأْمُرَكُمْ أَنْ تَتَّخِذُوا الْمَلائِكَةَ وَالنَّبِيِّينَ أَرْبَاباً أَيَأْمُرُكُمْ بِالْكُفْرِ بَعْدَ إِذْ أَنْتُمْ مُسْلِمُونَ (80)80. Улардан бирортаси сизларни Аллоҳни қўйиб, фаришта ва пайғамбарларни илоҳ қилиб олишга ва ўшаларга сиғинишга буюриши жоиз эмасдир. Эй одамлар, пайғамбар сизларни Аллоҳнинг амрига бўйсунганингиздан кейин, энди Унга кофир бўлишга буюриши ақлга тўғри келадими?!وَإِذْ أَخَذَ اللَّهُ مِيثَاقَ النَّبِيِّينَ لَمَا آتَيْتُكُمْ مِنْ كِتَابٍ وَحِكْمَةٍ ثُمَّ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مُصَدِّقٌ لِمَا مَعَكُمْ لَتُؤْمِنُنَّ بِهِ وَلَتَنْصُرُنَّهُ قَالَ أَأَقْرَرْتُمْ وَأَخَذْتُمْ عَلَى ذَلِكُمْ إِصْرِي قَالُوا أَقْرَرْنَا قَالَ فَاشْهَدُوا وَأَنَا مَعَكُمْ مِنْ الشَّاهِدِينَ (81)81. Эсланг эй Пайғамбар, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барча пайғамбарлардан қатъий аҳд-паймон олган эдики: «Агар Мен сизларга китоб ва ҳикмат берсам, кейин сизларга Менинг ҳузуримдан ўзингиздаги нарсани тасдиқловчи бир пайғамбар келса, албатта унга иймон келтирасиз ва ёрдам берасиз. Сизлар шунга иқрормисиз, буни эътироф этдингизми ва шу нарса устида Менга қатъий аҳду паймон берасизми?» Улар: «Ҳа, биз бунга иқрор бўлдик», дедилар. «Ундай бўлса, бир-бирингизга гувоҳ бўлингиз, умматларингиз устида ҳам сизлар гувоҳ бўлинг, Мен ҳам сизлар билан бирга ўзингиз ва умматларингиз устида гувоҳларданман», деди.Ушбу оятдан Аллоҳ таоло ҳар бир пайғамбардан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтиришга аҳду паймон олгани, шунингдек, барча пайғамбарларнинг умматларидан бу борада аҳду паймон олгани маълум бўлмоқда.فَمَنْ تَوَلَّى بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الْفَاسِقُونَ (82)82. Ким энди Аллоҳ пайғамбарларидан олган ана шу аҳду паймондан кейин Ислом даъватидан юз ўгирса, ана ўшалар Аллоҳнинг динидан ва Роббиларининг тоатидан чиқувчи кимсалардир.أَفَغَيْرَ دِينِ اللَّهِ يَبْغُونَ وَلَهُ أَسْلَمَ مَنْ فِي السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ طَوْعاً وَكَرْهاً وَإِلَيْهِ يُرْجَعُونَ (83)83. Аҳли китобдан бўлган у фосиқ кимсалар Аллоҳнинг динидан — Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан юборган Исломдан — бошқа динни истайдиларми?! Ҳолбуки, осмонлару ердаги барча жонзотлар — мўминлар каби — ихтиёрий равишда ва — кофирлар каби — бошларига оғир кун келиб, энди бундай қилишлари фойда бермайдиган вақтда беихтиёр Аллоҳга бўйин эгиб, таслим бўлиб турибди-ку! Шунингдек, бошқа барча мавжудот ҳам Унга бўйсуниб турибди. Қиёмат куни ҳамма Унинг ҳузурига қайтарилади ва У ҳаммага ўз қилмишига яраша жазо-ю мукофот беради.Бу Аллоҳ таолодан халқларига бўлган огоҳлантириш-ки, ҳеч бир кимса Унинг ҳузурига Ислом миллатидан ўзга йўл устида қайтмасин.قُلْ آمَنَّا بِاللَّهِ وَمَا أُنْزِلَ عَلَيْنَا وَمَا أُنْزِلَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَقَ وَيَعْقُوبَ وَالأَسْبَاطِ وَمَا أُوتِيَ مُوسَى وَعِيسَى وَالنَّبِيُّونَ مِنْ رَبِّهِمْ لا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِنْهُمْ وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ (84)84. Эй Пайғамбар, сиз уларга айтинг: «Биз Аллоҳга иймон келтириб, итоат қилдик, биз учун Ундан ўзга Роб ва Ундан ўзга маъбуд йўқдир. Биз Аллоҳ бизга нозил қилган ваҳийга, шунингдек, Иброҳим Халилуллоҳга, унинг ўғиллари Исмоил ва Исҳоққа, набираси Яъқуб ибн Исҳоққа нозил қилган нарсага, яна У асботга — Яъқуб авлоди бўлмиш Бану Исроилнинг ўн икки қабиласига келган пайғамбарларга — нозил қилган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган Таврот ва Инжилга, шунингдек, Аллоҳ Ўз пайғамбарларига нозил қилган барча нарсага иймон келтирдик. Биз у пайғамбарларнинг барчасига иймон келтирамиз ва ораларидан бирортасини ажратмаймиз, биз Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига тоат билан бўйин эгувчимиз, Унинг рубубияти ва улуҳиятига ибодат билан иқрормиз».وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الإِسْلامِ دِيناً فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الآخِرَةِ مِنْ الْخَاسِرِينَ (85)85. Ким Ислом динидан — Аллоҳга тавҳид билан бўйсуниш ва тоат-ибодат билан бўйин эгиш, Унинг сўнгги пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириш, эргашиш ва зоҳиру ботинда муҳаббат қўйиш билан бўйсунишдан — ўзга бир дин истаса, унинг бу дини Аллоҳ ҳузурида асло қабул этилмас ва у охират куни охиратдаги насибаларни қўлдан бой берган зиёнкор-лардан бўлгай.كَيْفَ يَهْدِي اللَّهُ قَوْماً كَفَرُوا بَعْدَ إِيمَانِهِمْ وَشَهِدُوا أَنَّ الرَّسُولَ حَقٌّ وَجَاءَهُمْ الْبَيِّنَاتُ وَاللَّهُ لا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ (86)86. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириб, унинг ҳақ пайғамбар эканига ва у келтирган дин ҳақ эканига гувоҳ бўлишганидан сўнг ва бу борада уларга Аллоҳ тарафидан далил-ҳужжатлар келганидан сўнг энди у пайғамбарни инкор қилган қавмни Аллоҳ қандай иймонга муваффақ қилсин?! Аллоҳ золим қавмни — ҳақдан ботилга бурилиб, иймон устига куфрни ихтиёр қилган кимсаларни тўғри йўлга ҳидоят қилмайди.أُوْلَئِكَ جَزَاؤُهُمْ أَنَّ عَلَيْهِمْ لَعْنَةَ اللَّهِ وَالْمَلائِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ (87)87. У золимларнинг жазоси — уларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати бўлгай, улар Аллоҳнинг раҳматидан қувилган кимсалардир.خَالِدِينَ فِيهَا لا يُخَفَّفُ عَنْهُمْ الْعَذَابُ وَلا هُمْ يُنْظَرُونَ (88)88. Улар дўзахда абадий қолгайлар, азоб улардан салгина бўлсада кўтарилмас ва улар бир оз бўлсада тин олмаслар, келтирган узру баҳоналари сабабли азоб улардан асло кечиктирилмас. إِلاَّ الَّذِينَ تَابُوا مِنْ بَعْدِ ذَلِكَ وَأَصْلَحُوا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ (89)89. Энди куфр ва зулмларидан қайтиб, Роббиларига холис тавба қилган ҳамда қилган бузғунчиликларини тавбалари билан тузатган кишилар бундан мустаснодир, албатта Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилгай, зотан У бандаларининг гуноҳларини кечирувчи, уларга раҳмли Зотдир.إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بَعْدَ إِيمَانِهِمْ ثُمَّ ازْدَادُوا كُفْراً لَنْ تُقْبَلَ تَوْبَتُهُمْ وَأُوْلَئِكَ هُمْ الضَّالُّونَ (90)90. Албатта, иймон келтирганларидан сўнг кофир бўлган ва бир умр куфрда яшаган кимсаларнинг ўлим олдида қилган тавбалари асло қабул қилинмас. Ана ўшалар адашган ва йўлдан озган кимсалардир.إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَمَاتُوا وَهُمْ كُفَّارٌ فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْ أَحَدِهِمْ مِلْءُ الأَرْضِ ذَهَباً وَلَوْ افْتَدَى بِهِ أُوْلَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ وَمَا لَهُمْ مِنْ نَاصِرِينَ (91)91. Албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг пайғамбарлигини инкор қилган ва Аллоҳу Расулига кофир бўлиб ўлган кимсалардан бирови қиёмат куни ўзини Аллоҳнинг азобидан қутқариб олиш учун Ер юзи тўла олтинни тўлов сифатида берса ҳам, асло қабул қилинмас. Улар учун аламли азоб бордир ва улар учун Аллоҳнинг азобидан қутқариб олувчи бирон ёрдамчи бўлмагай. Тўртинчи жузъلَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّى تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ (92)92. Ўзингиз суйган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилма-гунча ҳаргиз жаннатга етолмайсизлар. Қандай бир нарсани инфоқ-эҳсон қилиб берсангиз, оз бўлсин, кўп бўлсин, уни албатта Аллоҳ билиб турувчидир, У ҳар бир инфоқ қилувчига амалига яраша мукофот бергай. كُلُّ الطَّعَامِ كَانَ حِلاًّ لِبَنِي إِسْرَائِيلَ إِلاَّ مَا حَرَّمَ إِسْرَائِيلُ عَلَى نَفْسِهِ مِنْ قَبْلِ أَنْ تُنَزَّلَ التَّوْرَاةُ قُلْ فَأْتُوا بِالتَّوْرَاةِ فَاتْلُوهَا إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ (93)93. Таврот нозил қилинишидан илгари ҳар қандай покиза емиш Бану Исроилга — Яъқуб алайҳиссалом авлодига — ҳалол бўлиб, фақат Исроил — Яъқуб — ўзига етган бир касаллик сабабли ўзига ҳаром қилган нарсагина бундан мустасно эди. Таврот нозил қилингач, Аллоҳ Бану Исроилга зулм ва тажовузлари сабабли аввал улар учун ҳалол бўлган айрим емишларни ҳаром қилди. Эй Пайғамбар, сиз уларга айтинг: «Агар сизлар, Аллоҳ Бану Исроилга Яъқуб ўзига ҳаром қилган нарсани ҳаром қилиб, Тавротда оят нозил қилган, деган даъволарингизда ҳақ-рост бўлсангиз, Тавротни олиб келиб, ўқинглар, токи шунда Қуръонда келган, Аллоҳ таоло Таврот нозил қилинишидан илгари Бану Исроилга Яъқуб ўзига ҳаром қилган баъзи нарсани ҳаром қилгани ҳақидаги сўзларнинг ҳақлигини биласизлар». فَمَنْ افْتَرَى عَلَى اللَّهِ الكَذِبَ مِنْ بَعْدِ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الظَّالِمُونَ (94)94. Тавротни ўқиб, ҳақиқат очиқ-равшан бўлганидан кейин ҳам ким энди Аллоҳга нисбатан бўҳтон тўқиса, ана ўшалар Аллоҳ номидан ботилни айтувчи золимлардир.قُلْ صَدَقَ اللَّهُ فَاتَّبِعُوا مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفاً وَمَا كَانَ مِنْ الْمُشْرِكِينَ (95)95. Эй Пайғамбар, сиз уларга айтинг: «Аллоҳ хабар берган нарсалар ва У тузиб берган шариат ҳақ-ростдир. Агар сизлар Аллоҳнинг халили (дўсти) Иброҳим алайҳис-саломни яхши кўриш ва унинг динига нисбатланиш ҳақидаги даъвонгизда рост бўлсангиз, Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилларида шаръий қилган Иброҳим миллатига эргашинг, зеро ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган ҳақ йўл шудир. Иброҳим алайҳиссалом тавҳид ва ибодатда Аллоҳга бирон кимсани шерик қилувчилардан бўлмаган».إِنَّ أَوَّلَ بَيْتٍ وُضِعَ لِلنَّاسِ لَلَّذِي بِبَكَّةَ مُبَارَكاً وَهُدًى لِلْعَالَمِينَ (96)96. Албатта, Ер юзида Аллоҳга ибодат қилиш учун қурилган биринчи уй Маккадаги Аллоҳнинг Уйи — Каъбадир. Бу Уй баракотлидир, унда ҳасанот (ажру савоблар) бир неча баробар кўпайтириб берилади, унда Аллоҳнинг раҳматлари ёғилади, намозларда уни қибла тутишда ҳамда ҳаж ва умра учун уни қасд қилишда одамлар учун яхшилик ва ҳидоят бордир.فِيهِ آيَاتٌ بَيِّنَاتٌ مَقَامُ إِبْرَاهِيمَ وَمَنْ دَخَلَهُ كَانَ آمِناً وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنْ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلاً وَمَنْ كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ عَنْ الْعَالَمِينَ (97)97. Бу Уйда уни Иброҳим бино қилганига ва Аллоҳ уни муаззам ва шарафли қилиб қўйганига далил бўлувчи очиқ-равшан далиллар бор бўлиб, Мақоми Иброҳим шулар жумласидандир. Мақоми Иброҳим (Иброҳим алайҳиссалом қадамжолари) у зот ўғиллари Исмоил билан бирга Байтуллоҳ пойдеворларини кўтариш пайтида оёқларини қўйиб турган тошдир. Ким бу Уйга кирса, унинг жони омонда бўлиб, ҳеч ким унга ёмонлик етказмайди. Ер юзининг қай бир жойида бўлмасин, қодир бўлган ҳар бир инсонга Аллоҳ таоло ҳаж ибодатини адо этиш учун ушбу Уйни қасд қилишни вожиб-фарз қилди. Ким ҳажнинг фарзлигини инкор қилса, кофир бўлибди, Аллоҳ унинг ва умуман бошқаларнинг ҳам ҳажлари-ю бошқа амалларидан беҳожат Зотдир.قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تَكْفُرُونَ بِآيَاتِ اللَّهِ وَاللَّهُ شَهِيدٌ عَلَى مَا تَعْمَلُونَ (98)98. Эй Пайғамбар, аҳли китоб бўлмиш яҳуд ва насорога айтинг: «Нега сизлар ўз китобларингизда мавжуд бўлган, Аллоҳнинг дини фақат Ислом эканига далил бўлувчи далил-ҳужжатларни билиб туриб, инкор қиласиз?! Аллоҳ сизларнинг қилмишларингизга гувоҳдир».Бунда улар учун таҳдид ва азоб билан огоҳлантириш бордир.قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تَصُدُّونَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ مَنْ آمَنَ تَبْغُونَهَا عِوَجاً وَأَنْتُمْ شُهَدَاءُ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ (99)99. Эй Пайғамбар, яҳуд ва насорога айтинг: «Нега сизлар мен келтирган диннинг ҳақ эканини билганингиз ҳолда, Исломга киришни истаган кишиларни ундан тўсиб, уларни тўғрилик ва ҳақдан тойилишларини ва йўлдан озишларини истайсиз?! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан ғофил эмас, У сизларни бу қилмишларингизга яраша жазолайди». يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تُطِيعُوا فَرِيقاً مِنْ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ يَرُدُّوكُمْ بَعْدَ إِيمَانِكُمْ كَافِرِينَ (100)100. Эй Аллоҳу Расулига иймон келтириб, Унинг шариатига амал қилаётган кишилар, агар аҳли китоб бўлмиш яҳуд ва насородан бир тоифасига итоат қилсангиз, улар сизларни иймон келтирганингиздан сўнг ҳақни инкор қилиб, кофирликка қайтиб кетишингиз учун йўлдан адаштиришади ва динингиз тўғрисида шубҳага солишади. Шундай экан, динингиз хусусида уларга ишонманг ва уларнинг фикру маслаҳатларини қабул қилманг! وَكَيْفَ تَكْفُرُونَ وَأَنْتُمْ تُتْلَى عَلَيْكُمْ آيَاتُ اللَّهِ وَفِيكُمْ رَسُولُهُ وَمَنْ يَعْتَصِمْ بِاللَّهِ فَقَدْ هُدِيَ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ (101)101. Эй мўминлар, сизларга Аллоҳнинг оятлари тиловат қилиниб турган ва орангизда Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу оятларни сизларга етказиб турган ҳолда, қандай қилиб Аллоҳга кофир бўласиз?! Ким Аллоҳга боғланса ва Китобу Суннатни маҳкам тутса, очиқ-равшан ва тўғри йўлга муваффақ бўлибди.يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلا تَمُوتُنَّ إِلاَّ وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ (102)102. Эй Аллоҳу Расулига иймон келтириб, Унинг шариатига амал қилаётган кишилар, Аллоҳдан ҳаққи-рост қўрқинг! Бу эса Унга итоат қилиш ва осий бўлмаслик, шукр бажо келтириш ва куфрони неъмат қилмаслик, Уни зикр қилиш ва эсдан чиқармаслик билан ҳосил бўлади. Ва бир умр Исломда маҳкам бўлинг ва фақат мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинг! وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعاً وَلا تَفَرَّقُوا وَاذْكُرُوا نِعْمَةَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنْتُمْ أَعْدَاءً فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُمْ بِنِعْمَتِهِ إِخْوَاناً وَكُنْتُمْ عَلَى شَفَا حُفْرَةٍ مِنْ النَّارِ فَأَنْقَذَكُمْ مِنْهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ (103)103. Барчангиз Роббингизнинг Китобини ва пайғамба-рингизнинг йўлини маҳкам тутинг, бўлиниш ва тарқоқ-ликка олиб борадиган ишларга қўл урманг! Аллоҳ сизларга инъом қилган буюк неъматни ёдда тутинг: сизлар — эй мўминлар — Исломдан илгари бир-бирингиз билан душман эдингиз, Аллоҳ қалбларингизни Ўзининг ва пайғамбари-нинг муҳаббати устида бирлаштирди ва қалбларингизга бир-бирингизга бўлган меҳр-муҳаббатни солди, Унинг фазлу марҳамати билан сизлар ўзаро муҳаббатли оға-иниларга айландингиз. Ва сизлар жаҳаннам ёқасида эдингиз, Аллоҳ сизларни Ислом билан тўғри йўлга йўллаб, дўзахдан қутқарди. Рушду ҳидоят йўлига йўлланишингиз ва ундан асло адашиб кетмаслигингиз учун Аллоҳ сизларга саҳиҳ иймон белгиларини қандай баён қилиб берган бўлса, солиҳ бўлишингизга сабаб бўладиган барча ишларни худди шундай баён қилади.وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنْكَرِ وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ (104)104. Эй мўминлар, сизларнинг орангиздан яхшиликка чорлайдиган, маъруфга — яхши иш экани шаръан ва ақлан билинган нарсага — буюрадиган ва мункардан — ёмон иш экани шаръан ва ақлан билинган нарсадан — қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар ноз-неъматли жаннатларга эришувчи кишилардир.وَلا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمْ الْبَيِّنَاتُ وَأُوْلَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ (105)  105. Эй мўминлар, ораларига адоват ва нафрат тушиб, ҳар хил гуруҳ ва тоифаларга бўлиниб кетган, ҳақ уларга равшан бўлганидан сўнг динларининг асл-асосларида ихтилофга берилган аҳли китоблардек бўлманг! Улар улкан ва аламли азобга лойиқдирлар.يَوْمَ تَبْيَضُّ وُجُوهٌ وَتَسْوَدُّ وُجُوهٌ فَأَمَّا الَّذِينَ اسْوَدَّتْ وُجُوهُهُمْ أَكَفَرْتُمْ بَعْدَ إِيمَانِكُمْ فَذُوقُوا الْعَذَابَ بِمَا كُنْتُمْ تَكْفُرُونَ (106)106. Қиёмат куни Аллоҳ ва Расулига иймон келтирган ва Аллоҳнинг амру фармонларини адо этган бахтли кишиларнинг юзлари оқ бўлгай, Аллоҳнинг расулини ёлғончига чиқарган ва Унинг амру фармонларига осий бўлган бахтсиз кимсаларнинг юзлари қора бўлгай. Энди юзи қора бўлган кимсаларни шармисор қилиниб, уларга: «Иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингизми, куфрни иймондан афзал билдингизми?! Энди кофир бўлганингиз сабабли азобни тотинг!», дейилгай.وَأَمَّا الَّذِينَ ابْيَضَّتْ وُجُوهُهُمْ فَفِي رَحْمَةِ اللَّهِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ (107)107. Неъматлар жилваси ва хушхабарлар таъсирида юзлари оқариб, ёришиб кетган кишилар эса Аллоҳнинг жаннати ва ноз-неъматлари ичра абадий қолгайлар.تِلْكَ آيَاتُ اللَّهِ نَتْلُوهَا عَلَيْكَ بِالْحَقِّ وَمَا اللَّهُ يُرِيدُ ظُلْماً لِلْعالَمِينَ (108)108. Бу Аллоҳнинг оятлари ва очиқ-равшан ҳужжат-ларидирки, биз уларни сизга — эй Пайғамбар — ҳақ билан тиловат қилмоқдамиз. Аллоҳ халқларидан бирон кишига зулм қилувчи ва уларнинг биронта ҳам амалини зое қилувчи эмасдир. Чунки, У ҳеч қачон зулм қилмайдиган адолатли Ҳокимдир.وَلِلَّهِ مَا فِي السَّمَوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ وَإِلَى اللَّهِ تُرْجَعُ الأُمُورُ (109)109. Осмонлару Ердаги барча нарсалар яратилиш жиҳатидан ҳам, бошқарилиш жиҳатидан ҳам ягона Аллоҳнинг мулкидир. Охир-оқибат барча махлуқот фақат Унинг ҳузурига қайтгай ва У ҳар кимга ўзи лойиқ бўлган жазо-мукофотларни бергай.كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَلَوْ آمَنَ أَهْلُ الْكِتَابِ لَكَانَ خَيْراً لَهُمْ مِنْهُمْ الْمُؤْمِنُونَ وَأَكْثَرُهُمْ الْفَاسِقُونَ (110)110. Сизлар — эй Муҳаммад уммати — энг яхши уммат ва одамларга энг кўп манфаат етказувчи инсонларсиз. Зеро, маъруфга — яхши иш экани шаръан ва ақлан билинган нарсага — буюрасиз, мункардан — ёмон иш экани шаръан ва ақлан билинган нарсадан — қайтарасиз, Аллоҳга иймон келтириб, буни амалларингиз билан исбот қиласиз. Агар аҳли китоб бўлмиш яҳуд ва насоро ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у Аллоҳ ҳузуридан олиб келган нарсага худди сизлардек иймон келтирганда эди, ўзлари учун дунёда ҳам, охиратда ҳам яхши бўларди. Улар ичида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатини тасдиқ этувчи ва унга амал қилувчи мўминлари ҳам бор, лекин улар озчиликдир. Кўплари эса Аллоҳнинг дини ва тоатидан чиқувчи фосиқ кимсалардир.لَنْ يَضُرُّوكُمْ إِلاَّ أَذًى وَإِنْ يُقَاتِلُوكُمْ يُوَلُّوكُمْ الأَدْبَارَ ثُمَّ لا يُنْصَرُونَ (111)111. Аҳли китобдан бўлган у фосиқлар қулоғингизга озор берувчи ширкона ва куфрона сўзлардан бошқа бирон нарса билан сизларга ҳаргиз зиён етказа олмайдилар. Сизларга қарши урушга кирсалар, мағлуб бўлиб, ортларига қочадилар. Шундан сўнг уларга сизларнинг устингиздан нусрат-ёрдам берилмайди. ضُرِبَتْ عَلَيْهِمْ الذِّلَّةُ أَيْنَ مَا ثُقِفُوا إِلاَّ بِحَبْلٍ مِنْ اللَّهِ وَحَبْلٍ مِنْ النَّاسِ وَبَاءُوا بِغَضَبٍ مِنْ اللَّهِ وَضُرِبَتْ عَلَيْهِمْ الْمَسْكَنَةُ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ كَانُوا يَكْفُرُونَ بِآيَاتِ اللَّهِ وَيَقْتُلُونَ الأَنبِيَاءَ بِغَيْرِ حَقٍّ ذَلِكَ بِمَا عَصَوْا وَكَانُوا يَعْتَدُونَ (112)112. Аллоҳ таоло хорлик ва тубанликни яҳудлардан асло ажралмайдиган, доим улар билан бирга қилиб қўйди. Улар қаерда бўлмасинлар, хор ва ҳақирдирлар, фақат Аллоҳдан ва одамлардан олган аҳдлари билангина жону молларини омонда олиб юришади. Бу аҳд эса улар учун зиммийлик мақоми берилиши ва улар устидан Ислом ҳукмлари юритилиши аҳдидир. Улар ҳақли равишда Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар ва уларга хор-зорлик ва бечораҳоллик битиб қўйилди. Шу боис яҳудий кимса борки, доим мўминлардан қўрқув ва ҳадикда юришини кўрасиз. Бу хорликни Аллоҳга кофир бўлганлари, Унинг ҳад-ҳудудларига тажовуз қилганлари ва пайғамбарларни зулму тажовуз билан ўлдирганлари сабабли Аллоҳ уларга битиб қўйгандир. Гуноҳу маъсиятларга ботиб қолишлари ва Аллоҳнинг ҳад-ҳудудларига тажовуз қилишларигина уларни бу қилмишларга журъатлантирди.لَيْسُوا سَوَاءً مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ أُمَّةٌ قَائِمَةٌ يَتْلُونَ آيَاتِ اللَّهِ آنَاءَ اللَّيْلِ وَهُمْ يَسْجُدُونَ (113)113. Аҳли китобнинг ҳаммаси ҳам бир хил эмас. Улар ичида Аллоҳнинг амру фармонларини бажо келтирувчи, Унинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирган бир жамоа ҳам борки, улар кечаларда Қуръон оятларини тиловат қилиб, намозларида Аллоҳга муножот қилиб турадилар.يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنْكَرِ وَيُسَارِعُونَ فِي الْخَيْرَاتِ وَأُوْلَئِكَ مِنَ الصَّالِحِينَ (114)114. Улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтира-дилар, тамомий яхшиликларга буюрадилар ва тамомий ёмонликлардан қайтарадилар, ўзлари ҳам доим яхши ишлар қилишга ошиқадилар. Ана ўшалар Аллоҳнинг солиҳ бандаларидандир.وَمَا يَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ فَلَنْ يُكْفَرُوهُ وَاللَّهُ عَلِيمٌ بِالْمُتَّقِينَ (115)115. Иймон келтирган ушбу жамоанинг озми-кўпми, қилган ҳар қандай яхши амали Аллоҳ ҳузурида ҳаргиз зое бўлмайди, улар албатта амалларининг мукофотларини олишади. Аллоҳ Унинг розилигини истаб ва Ундан ажру савоб талаб қилиб, яхши амаллар қиладиган ва ҳаром ишлардан четланадиган тақводор зотларни яхши билувчидир.إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا لَنْ تُغْنِيَ عَنْهُمْ أَمْوَالُهُمْ وَلا أَوْلادُهُمْ مِنْ اللَّهِ شَيْئاً وَأُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ (116)116. Аллоҳнинг оятларига кофир бўлган ва Унинг пайғамбарларини ёлғончи санаган кимсаларнинг на мол-дунёлари ва на бола-чақалари Аллоҳнинг дунё-ю охират-даги азобидан бирон нарсани асло қайтара олмайди. Ана ўшалар дўзах эгалари бўлиб, унда абадий қоладилар.مَثَلُ مَا يُنْفِقُونَ فِي هَذِهِ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا كَمَثَلِ رِيحٍ فِيهَا صِرٌّ أَصَابَتْ حَرْثَ قَوْمٍ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ فَأَهْلَكَتْهُ وَمَا ظَلَمَهُمْ اللَّهُ وَلَكِنْ أَنْفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ (117)117. Кофирларнинг бу дунё ҳаётида яхшилик йўлла-рига пул-мол сарфлаб, унинг савобини умид қилишлари мисоли бир қавмнинг яхши ҳосил умид қилиб турган экинини уриб, ҳалок қилган кучли совуқ шамолга ўхшайдики, гуноҳлари сабабли шамол ундан бирон нарсани қолдирмади. У кофирлар ҳам охиратда ҳеч қандай савоб топмайдилар. Бу билан Аллоҳ уларга зулм қилмади, балки улар куфру исёнлари сабабли ўзларига ўзлари зулм қилишди.يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِنْ دُونِكُمْ لا يَأْلُونَكُمْ خَبَالاً وَدُّوا مَا عَنِتُّمْ قَدْ بَدَتْ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمْ الآيَاتِ إِنْ كُنْتُمْ تَعْقِلُونَ (118)118. Эй Аллоҳ ва Расулига иймон келтирган ва Аллоҳнинг шариатига амал қилувчи кишилар, сизлар мўминларни қўйиб, кофирларни сирдош дўст тутмангиз! У кофирлар сизларни ёмон аҳволга солиш йўлида бор кучларини аяшмайди ва сизларга етган ҳар қандай зарар ва ёмонликдан хурсанд бўлишади. Сизларни қаттиқ ёмон кўришлари оғизларидан чиқаётган сўзларида ошкор бўлди, дилларида яширинган адоват ундан-да кучлироқ ва каттароқдир. Агар сизлар ақлингизни ишлатиб, Аллоҳнинг панд-насиҳатлари, буйруқ ва қайтариқларини яхши англасангиз, Биз сизларга панд-насиҳат олишингиз ва эҳтиёт бўлишингиз учун далил ва ҳужжатларни баён қилдик.هَا أَنْتُمْ أُوْلاءِ تُحِبُّونَهُمْ وَلا يُحِبُّونَكُمْ وَتُؤْمِنُونَ بِالْكِتَابِ كُلِّهِ وَإِذَا لَقُوكُمْ قَالُوا آمَنَّا وَإِذَا خَلَوْا عَضُّوا عَلَيْكُمْ الأَنَامِلَ مِنْ الغَيْظِ قُلْ مُوتُوا بِغَيْظِكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ بِذَاتِ الصُّدُورِ (119)119. Уларга муҳаббат қўйишингиз хато эканига далил шудир: сизлар уларни яхши кўрасиз ва уларга яхшилик истайсиз, улар эса сизларни ёқтирмайдилар, дилларида сизларга нисбатан буғзу адоватлари бор. Сизлар барча самовий китобларга, шу жумладан уларнинг китобларига ҳам иймон келтирасиз, улар эса сизларнинг китобингизга иймон келтиришмайди. Бас, қандай уларни яхши кўрасиз-лар?! Сизларга йўлиққанларида мунофиқлик билан: «Биз ҳам иймон келтирдик ва тасдиқладик», дейишади. Бир-бирлари билан ёлғиз қолганларида эса уларни ғамгинлик ва хафалик олади, мусулмонларнинг ўзаро аҳил-иноқлик-ларини ва диллари бир-бирига пайванд эканини, Ислом-нинг азизланиб, ўзларининг хорланишаётганини кўриб, ғазаб ва нафратдан бармоқларини тишлашади. Эй Пайғамбар, сиз уларга: «Шу ғазаб ва нафратларингиз билан ўлиб кетинглар!», деб айтинг. Албатта, Аллоҳ таоло дилларда яширин бўлган сирларни билувчи Зотдир, У ҳар кимга қилган яхши ва ёмон ишларига яраша жазо ва мукофотини беради.إِنْ تَمْسَسْكُمْ حَسَنَةٌ تَسُؤْهُمْ وَإِنْ تُصِبْكُمْ سَيِّئَةٌ يَفْرَحُوا بِهَا وَإِنْ تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا لا يَضُرُّكُمْ كَيْدُهُمْ شَيْئاً إِنَّ اللَّهَ بِمَا يَعْمَلُونَ مُحِيطٌ (120)120. Уларнинг адовати шу даражадаки, сизларга — эй мўминлар — ғалаба, ўлжага эришиш каби бирор яхшилик келса, уларни ғам-андуҳ ва мусибат чулғаб олади. Аммо, бошингизга мағлубият, молу жон ва экин-тикинга талофот етиш каби бирон ёқимсиз иш тушса, улар бундан чексиз хурсанд бўлишади. Бошингизга тушган ишларга сабр қилсангиз ва Аллоҳдан У буюрган ва қайтарган ишларда тақво қилсангиз, уларнинг макрларидан етаётган озорлар сизлар учун зарарли эмасдир. Аллоҳ у кофир кимсаларнинг барча қилмишларидан хабардор ва уларнинг жамики фасод ишларини иҳота қилувчи Зотдир, У албатта уларга қилмишларига яраша жазоларини беради.وَإِذْ غَدَوْتَ مِنْ أَهْلِكَ تُبَوِّئُ الْمُؤْمِنِينَ مَقَاعِدَ لِلْقِتَالِ وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ (121)121. Эй Пайғамбар, эгнингизга уруш анжомини кийган ҳолда уйингиздан чиқиб, асҳобларингиз сафларини тартиб-га келтираётган ва Уҳуд жангида душманга тўқнашишлари учун уларнинг ҳар бирини ўз ўрнига қўяётган соатингизни эсга олинг. Аллоҳ сўзларингизни эшитувчи ва ишларингиз-ни билувчи Зотдир.إِذْ هَمَّتْ طَائِفَتَانِ مِنْكُمْ أَنْ تَفْشَلا وَاللَّهُ وَلِيُّهُمَا وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلْ الْمُؤْمِنُونَ (122)122. Эй Пайғамбар, Бану Салама ва Бану Ҳориса қабилаларидан содир бўлган ишни эсланг, улар душманга йўлиқишдан қўрқиб, раислари мунофиқ Абдуллоҳ ибн Убайга қўшилиб, ортга қайтиб кетиш ҳақида ўйлаб қолишганди. Бироқ, Аллоҳ уларни сақлади ва бундай ножўя ишга қадам қўйишдан асраб қолди, шундан сўнг улар Аллоҳга таваккул қилиб, сиз билан бирга юришда давом этишди. Мўминлар Аллоҳнинг Ўзигагина таваккул қилсинлар!وَلَقَدْ نَصَرَكُمْ اللَّهُ بِبَدْرٍ وَأَنْتُمْ أَذِلَّةٌ فَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ (123)123. Эй мўминлар, Бадр жангида сонингиз ва уруш ҳозирлигингиз кам бўлишига қарамай, Аллоҳ сизларга мушрик душманларингиз устидан ғалаба берди. Бас, буйруқларини адо этиш ва қайтариқларидан тийилиш билан Аллоҳдан қўрқинглар! Шояд, Унинг неъматлари шукрини адо этсангизлар!إِذْ تَقُولُ لِلْمُؤْمِنِينَ أَلَنْ يَكْفِيَكُمْ أَنْ يُمِدَّكُمْ رَبُّكُمْ بِثَلاثَةِ آلافٍ مِنْ الْمَلائِكَةِ مُنْزَلِينَ (124)124. Эсланг эй Пайғамбар, Бадрда мушрикларга мадад етиб келганда бу нарса саҳобаларингизни жуда қийин аҳволга тушириб қўйган эди, ўшанда Биз сизга ваҳий тушириб, уларга мана бундай деб айтишингизни буюрдик: «Роббингиз уч минг фариштани сизларни қўллаб-қувватлаш ва сизлар билан бирга жанг қилиш учун самодан жанг майдонига тушириш билан мадад кўрсатгани сизлар учун кифоя қилмайдими?!»بَلَى إِنْ تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا وَيَأْتُوكُمْ مِنْ فَوْرِهِمْ هَذَا يُمْدِدْكُمْ رَبُّكُمْ بِخَمْسَةِ آلافٍ مِنْ الْمَلائِكَةِ مُسَوِّمِينَ (125)125. Йўқ, бу мадад сизларга албатта кифоя қилади! Сизларга яна бир башорат борки, агар душман билан тўқнашганда сабр-бардошли бўлсангиз ва Аллоҳдан буйруқларини қилиш ва қайтариқларидан тийилиш билан тақво қилсангиз ва Макка мушриклари ўша он сизларни қириб ташлаш мақсадида устингизга шиддат билан ёпирилсалар, Аллоҳ таоло сизларга белгили — яъни, ўзларини ва отларини аниқ-тиниқ белгилар билан белгили қилиб олган — беш мингта фаришта билан мадад бергай.وَمَا جَعَلَهُ اللَّهُ إِلاَّ بُشْرَى لَكُمْ وَلِتَطْمَئِنَّ قُلُوبُكُمْ بِهِ وَمَا النَّصْرُ إِلاَّ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ (126)126. Аллоҳ таоло фаришталар билан қилган ушбу мададни сизларга фақат дилларингизга шодлик киритадиган ва қалбларингизга таскин бахш этадиган хушхабар бўлиши учунгина қилди. Зотан, ғалаба фақат ҳеч ким бас келолмайдиган қудратли ҳамда Ўз тадбир ва феълларида ҳикмат соҳиби бўлган Аллоҳ ҳузуридандир.لِيَقْطَعَ طَرَفاً مِنْ الَّذِينَ كَفَرُوا أَوْ يَكْبِتَهُمْ فَيَنْقَلِبُوا خَائِبِينَ (127)127. Аллоҳ таолонинг сизларга Бадрда берган ғалабаси кофирлардан бир гуруҳи қатл қилиниб, ҳалок бўлиши учун, ўлимдан қутулиб қолганлари эса ғам-ғуссага ботиб, хор ва шарманда ҳолда, ҳасрат билан қайтишлари учун эди.لَيْسَ لَكَ مِنْ الأَمْرِ شَيْءٌ أَوْ يَتُوبَ عَلَيْهِمْ أَوْ يُعَذِّبَهُمْ فَإِنَّهُمْ ظَالِمُونَ (128)128. Эй Пайғамбар, бандаларнинг ишларидан бирон нарса сизнинг ихтиёрингизда эмас, балки барча ишлар ягона ва шериксиз Аллоҳ таолоникидир. Шояд, сизга қарши урушган айрим кишиларнинг диллари очилиб, Исломни қабул қилишар ва Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилар. Кофир ҳолда қолганларини эса Аллоҳ зулму тажовузлари сабабли дунё ва охиратда азоблагай.وَلِلَّهِ مَا فِي السَّمَوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ يَغْفِرُ لِمَنْ يَشَاءُ وَيُعَذِّبُ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ (129)129. Осмонлару Ердаги барча нарсалар ягона Аллоҳ-никидир. У истаган бандасини Ўз раҳмати билан мағфират қилади, истаган бандасини эса Ўз адли билан азоблайди. Аллоҳ бандаларининг гуноҳларини кечирувчи ва уларга меҳрибон Зотдир. يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تَأْكُلُوا الرِّبَا أَضْعَافاً مُضَاعَفَةً وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ (130)130. Эй Аллоҳ ва Расулини тасдиқловчи ва Аллоҳнинг шариатига амал қилувчи кишилар, судхўрликнинг барча турларидан ҳазир бўлинглар, қарз муомаласи қилганин-гизда дастмоянгиз (яъни, берган пулингиз) устига оз бўлсада қўшимча фоиз олманглар! Шундоқ экан, қарзни ўташ вақти янгилангани сари қўшимча фоизи ҳам ошиб боравериши қандай дуруст бўлсин?! Дунё-ю охиратда нажот топишингиз учун Аллоҳнинг шариатига амал қилиш билан Ундан тақво қилинглар!وَاتَّقُوا النَّارَ الَّتِي أُعِدَّتْ لِلْكَافِرِينَ (131)131. Кофирлар учун ҳозирлаб қўйилган дўзах ўти билан ўз орангизга тўсиқ ҳозирлаб олинглар!وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ (132)132. Эй мўминлар, Аллоҳнинг раҳматига эришиш ва азобидан сақланиш учун Аллоҳга У буюрган тоатларда ва қайтарган судхўрлик ва бошқа ишларда итоат қилинглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар!وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَوَاتُ وَالأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ (133)133. Роббингизнинг мағфиратини ва кенглиги осмон-лару ерча бўлган, тақводор зотлар учун ҳозирлаб қўйган бепоён жаннатини қўлга киритиш учун Аллоҳ ва Расулига итоатингиз билан шошилингиз!الَّذِينَ يُنْفِقُونَ فِي السَّرَّاءِ وَالضَّرَّاءِ وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنْ النَّاسِ وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ (134)134. У тақводор зотлар молларини енгилу оғир кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, сабр-бардош билан ғазабларини ичга ютадиган, ўзларига зулм қилган кимсаларни ўч олишга қодир бўла туриб кечириб юборадиган кишилардир. Мана шу эҳсондир ва Аллоҳ ана шундай эҳсон соҳибларини яхши кўради.وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُوا فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُوا اللَّهَ فَاسْتَغْفَرُوا لِذُنُوبِهِمْ وَمَنْ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ اللَّهُ وَلَمْ يُصِرُّوا عَلَى مَا فَعَلُوا وَهُمْ يَعْلَمُونَ (135)135. Яна улар бирон катта гуноҳ қилиб қўйсалар ёки кичикроқ гуноҳлар билан ўзларига зулм қилсалар, Аллоҳнинг ваъда ва қўрқитувларини эсга олиб, тавба-тазарру билан Роббиларига илтижо қиладиган, гуноҳларни фақат Аллоҳгина кечиришига аниқ ишонган ҳолда Ундан гуноҳларини кечиришини сўрайдиган кишилардир. Шунинг учун улар агар тавба қилсалар Аллоҳ албатта уларнинг тавбаларини қабул қилишини билган ҳолларида гуноҳу маъсиятда давом этмайдилар.أُوْلَئِكَ جَزَاؤُهُمْ مَغْفِرَةٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَجَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَنِعْمَ أَجْرُ الْعَامِلِينَ (136) 136. Шундай улуғ сифатлар билан сифатланган у зотларнинг мукофотлари Аллоҳ уларнинг гуноҳларини кечириши ва улар учун дарахтлари ва қасрлари остидан ширин сувли анҳорлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган ва асло ундан чиқарилмайдиган жаннатлар бўлишидир. Гуноҳлар кечирилиши ва жаннатга дохил бўлиш яхши амал қилувчи зотлар учун нақадар яхши мукофотдир!قَدْ خَلَتْ مِنْ قَبْلِكُمْ سُنَنٌ فَسِيرُوا فِي الأَرْضِ فَانْظُروا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُكَذِّبِينَ (137)137. Аллоҳ таоло Уҳуд жанги куни мусибатга дучор бўлган мўминларга таъзия ва тасалли бериб, хитоб қиладики, сизлардан илгари ҳам умматлар ўтган, уларнинг мўминлари ҳам кофирларига қарши урушларда мусибатга учраган ва оқибат улар фойдасига бўлган. Бас, сизлар ҳам Ер юзини кезиб, Аллоҳни ва пайғамбарларини ёлғончи қилган кимсаларнинг етиб борган оқибатларидан ибрат олинглар!هَذَا بَيَانٌ لِلنَّاسِ وَهُدًى وَمَوْعِظَةٌ لِلْمُتَّقِينَ (138)138. Бу Қуръон одамлар учун ҳақни баён қилиш, тўғри йўлга йўллаш ва Аллоҳдан қўрқадиган тақводор кишиларнинг диллари унга мойил бўладиган эслатмадир. Эслатманинг тақводорларга хосланиши ундан фақат ўшаларгина фойда олганлари учундир.وَلا تَهِنُوا وَلا تَحْزَنُوا وَأَنْتُمْ الأَعْلَوْنَ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ (139)139. Эй мўминлар, душманларингизга қарши жанг қилишдан сустлашмангиз ва Уҳудда етган мусибат сабабли ғамгин бўлмангиз! Аллоҳ ва Расулини тасдиқ этувчи ва Аллоҳнинг шариатига амал қилувчи экансизлар, сизлар ғолибсиз ва оқибат сизларнинг фойдангизга бўлгай!إِنْ يَمْسَسْكُمْ قَرْحٌ فَقَدْ مَسَّ الْقَوْمَ قَرْحٌ مِثْلُهُ وَتِلْكَ الأَيَّامُ نُدَاوِلُهَا بَيْنَ النَّاسِ وَلِيَعْلَمَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَيَتَّخِذَ مِنْكُمْ شُهَدَاءَ وَاللَّهُ لا يُحِبُّ الظَّالِمِينَ (140)140. Эй мўминлар, агар сизларга Уҳуд жангида жароҳатланиш ва ўлдирилиш мусибати етиб, шунинг учун ғамга тушган бўлсангизлар, бундан олдин Бадр жангида мушрикларга ҳам айни шундай жароҳатланиш ва ўлдирилиш мусибати етган. Аллоҳ таоло бундай кунларни — остида ҳикматлар борлиги учун — гоҳо ғалаба, гоҳо мағлубият тарзида одамлар ўртасида айлантириб туради. Аллоҳ таоло Ўзи азалда билган нарсани изҳор қилиш ва чин мўминларни бошқалардан ажратиб кўрсатиш учун ҳамда ичларингиздан баъзи қавмларни шаҳидлик неъмати билан иззат-икром қилиш учун шундай қилади. Аллоҳ Унинг йўлида жанг қилишдан четланиб, ўз жонларига зулм қилган кимсаларни ёқтирмайди.وَلِيُمَحِّصَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَيَمْحَقَ الْكَافِرِينَ (141)141. Уҳудда содир бўлган бу мағлубият мўминлар учун ҳақиқий синов ва тозалаш, уларни мунофиқлардан халос қилиш ва кофирлар учун ҳалокат бўлди.أَمْ حَسِبْتُمْ أَنْ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَعْلَمْ اللَّهُ الَّذِينَ جَاهَدُوا مِنْكُمْ وَيَعْلَمَ الصَّابِرِينَ (142) 142. Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳоби, сизлар уруш ва машаққатлар билан синалмасдан туриб жаннатга кирамиз, деб гумон қилдингизми?! То синовларга дучор бўлмагунингизча ва Аллоҳ ичларингиз-дан Ўз йўлида жиҳод қилувчиларни ва душман билан тўқнашганда сабр-матонат билан турувчиларни одамларга ҳам ошкор бўладиган тарзда билмагунича сизларга жаннатга кириш насиб бўлмайди.وَلَقَدْ كُنْتُمْ تَتَمَنَّوْن الْمَوْتَ مِنْ قَبْلِ أَنْ تَلْقَوْهُ فَقَدْ رَأَيْتُمُوهُ وَأَنْتُمْ تَنْظُرُونَ (143)143. Эй мўминлар, Уҳуд жангидан олдин сизлар жиҳод қилиш ҳамда биродарларингиз Бадр жангида эришган Аллоҳ йўлида шаҳид бўлиш шарафига ноил бўлиш учун душман билан тўқнашувни орзу қилаётган эдинглар. Мана, ўзингиз орзу қилган ва талаб қилган иш олдингизда турибди. Қани, келинглар энди, уришга киринглар ва матонат кўрсатинглар!وَمَا مُحَمَّدٌ إِلاَّ رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِنْ قَبْلِهِ الرُّسُلُ أَفَإِيْن مَاتَ أَوْ قُتِلَ انْقَلَبْتُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ وَمَنْ يَنْقَلِبْ عَلَى عَقِبَيْهِ فَلَنْ يَضُرَّ اللَّهَ شَيْئاً وَسَيَجْزِي اللَّهُ الشَّاكِرِينَ (144) 144. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзидан илгариги пайғамбарлар каби Роббининг рисолатини етказувчи бир пайғамбар, холос. Агар у ажали етиб вафот қилса ёки душманлар овоза қилганидек ўлдирилса, сизлар динингиздан қайтиб кетасизми ва пайғамбарингиз олиб келган йўлни тарк қиласизми?! Сизлардан кимда-ким динидан қайтса, у Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказолмайди, балки фақат ўзигагина катта зарар етказади. Энди, ким иймонда собит турса ва Парвардигорига Ислом неъмати-нинг шукрини адо этса, албатта, Аллоҳ таоло уни гўзал мукофотлар билан мукофотлайди.وَمَا كَانَ لِنَفْسٍ أَنْ تَمُوتَ إِلاَّ بِإِذْنِ اللَّهِ كِتَاباً مُؤَجَّلاً وَمَنْ يُرِدْ ثَوَابَ الدُّنْيَا نُؤْتِهِ مِنْهَا وَمَنْ يُرِدْ ثَوَابَ الآخِرَةِ نُؤْتِهِ مِنْهَا وَسَنَجْزِي الشَّاكِرِينَ (145)145. Ҳеч ким Аллоҳнинг изни ва қазоси етмай ва Аллоҳ унинг тақдирига битиб қўйган муҳлатни тўла қилмай туриб, асло ўлмагай. Ким қилган амали билан дунё матосини истаса, Биз унга Ўзимиз тақсим қилиб қўйган ризқни берамиз, охиратда эса унга ҳеч қандай улуш бўлмас. Ким қилган амали билан охиратда Аллоҳ ҳузуридан ажру мукофот истаса, Биз унга ўзи истаган нарсани берамиз ва дунёда ўзига тақсим қилиб қўйилган ризқни олиши билан бирга мукофотини тўла қилиб берамиз. Зотан, у ўз тоат-ибодати ва жиҳоди билан Бизга шукр қилди, Биз шукр қилувчиларни яхши мукофотлар билан мукофотлаймиз.وَكَأَيِّنْ مِنْ نَبِيٍّ قَاتَلَ مَعَهُ رِبِّيُّونَ كَثِيرٌ فَمَا وَهَنُوا لِمَا أَصَابَهُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَمَا ضَعُفُوا وَمَا اسْتَكَانُوا وَاللَّهُ يُحِبُّ الصَّابِرِينَ (146) 146. Кўп пайғамбарлар ўтганки, издошларидан бўлган кўплаб жамоалар улар билан биргаликда жанг қилганлар. Улар ўзларига етган жароҳатлар ва ўлимлардан — бу уларга Аллоҳ йўлида етгани боис — заифлашмадилар, ожизланиб қолмадилар, душманларига бўйин эгмадилар. Балки, бошларига тушган барча кўргуликларга сабр қилдилар. Аллоҳ сабр қилувчиларни яхши кўради.وَمَا كَانَ قَوْلَهُمْ إِلاَّ أَنْ قَالُوا رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسْرَافَنَا فِي أَمْرِنَا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ (147) 147. Ўша сабр қилувчи зотларнинг сўзлари фақат шундай бўлганди: «Эй Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни ва динимиз ишида биздан содир бўлган ҳаддан ошишларни Ўзинг кечиргин, душманга қарши жангга кирганимизда қадамларимизни собит қилгин, Сени ва пайғамбарларингни инкор қилган кимсалар устидан бизга ғалаба бергин».فَآتَاهُمْ اللَّهُ ثَوَابَ الدُّنْيَا وَحُسْنَ ثَوَابِ الآخِرَةِ وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ (148)148. Аллоҳ таоло у собир зотларга дунёда душманлари устидан ғолиб қилиш мукофотини, охиратда эса энг яхши мукофотни — ноз-неъматларга тўла жаннатларни ато этди. Аллоҳ таоло Парвардигорига бўлган ибодатини ва халқларга бўлган муомаласини чиройли қилувчи ҳар бир кишини яхши кўради.يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تُطِيعُوا الَّذِينَ كَفَرُوا يَرُدُّوكُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ فَتَنْقَلِبُوا خَاسِرِينَ (149) 149. Эй Аллоҳ ва Расулини тасдиқловчи ва Унинг шариатига амал қилувчи кишилар! Агар сизлар Менинг ҳақ илоҳ эканимни инкор қиладиган ва Менинг пайғамбар-ларимга иймон келтирмайдиган яҳуд, насоро, мунофиқ ва мушрикларга улар буюрган ва қайтарган ишларда итоат қилсангизлар, улар сизларни ҳақ йўлдан адаштириб юборишади ва сизлар динингиздан қайтиб, муртад бўлиб қоласизлар. Натижада, сизлар очиқ зиён ва аниқ ҳалокатга гирифтор бўласизлар. بَلْ اللَّهُ مَوْلاكُمْ وَهُوَ خَيْرُ النَّاصِرِينَ (150)150. Улар сизларга асло ёрдам бера олмайдилар, балки Аллоҳ сизнинг ёрдамчингиздир. У энг яхши ёрдамчидирки, У билан бирга бошқа ҳеч қандай ёрдамчига эҳтиёж бўлмайди. سَنُلْقِي فِي قُلُوبِ الَّذِينَ كَفَرُوا الرُّعْبَ بِمَا أَشْرَكُوا بِاللَّهِ مَا لَمْ يُنَزِّلْ بِهِ سُلْطَاناً وَمَأْوَاهُمْ النَّارُ وَبِئْسَ مَثْوَى الظَّالِمِينَ (151) 151. Аллоҳ билан бирга ибодат қилинишга лойиқ эканлигига ҳеч қандай далил ва ҳужжат бўлмаган сохта олиҳаларни Аллоҳга шерик қилганлари сабабли кофир-ларнинг қалбларига қўрқув солиб қўямиз. Уларнинг бу дунёдаги ҳолатлари қўрқув ва мўминлардан доимо ҳадиксираш ҳолати бўлади. Охиратда қарор топадиган жойлари эса дўзахдир. Бу эса зулм ва тажовузлари сабаблидир. Золимларнинг борар жойлари нақадар ёмондир!وَلَقَدْ صَدَقَكُمْ اللَّهُ وَعْدَهُ إِذْ تَحُسُّونَهُمْ بِإِذْنِهِ حَتَّى إِذَا فَشِلْتُمْ حَتَّى إِذَا فَشِلْتُمْ وَتَنَازَعْتُمْ فِي الأَمْرِ وَعَصَيْتُمْ مِنْ بَعْدِ مَا أَرَاكُمْ مَا تُحِبُّونَ مِنْكُمْ مَنْ يُرِيدُ الدُّنْيَا وَمِنْكُمْ مَنْ يُرِيدُ الآخِرَةَ ثُمَّ صَرَفَكُمْ عَنْهُمْ لِيَبْتَلِيَكُمْ وَلَقَدْ عَفَا عَنْكُمْ وَاللَّهُ ذُو فَضْلٍ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ (152)152. Уҳуд жангида Аллоҳнинг изни билан кофирларни қира бошлаган пайтингизда Аллоҳ сизларга ваъда қилган ғалабани рўёбга чиқариб берди. Қачонки сизлар қўрқоқлик қилиб, урушдан заифлашган ва ўз ўринларингизда қолиш ё ўлжа йиғаётганлар билан биргаликда ўлжа йиғиш учун у ўринни ташлаб кетиш тўғрисида талашиб-тортишган ва пайғамбарингизнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам ўрнингизни тарк қилмасликка бўлган буйруқларига осий бўлган эдингиз, Аллоҳ сизлар яхши кўрган ғалабани кўзингизга кўрсатиб қўйганидан сўнг сизларга мағлубият келди. Ичларингизда ўлжаларни истайдиган кишилар борлиги ҳам маълум бўлди, охиратни ва охиратдаги ажру савобларни истайдиган кишилар борлиги ҳам маълум бўлди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло сизларни имтиҳон қилиш учун юзларингизни душмандан буриб қўйди. Энди Аллоҳ сизларнинг пушаймонлигингизни ва тавбангизни билди ва сизларни афв қилди. Аллоҳ мўминларга улуғ фазлу марҳамат эгасидир.إِذْ تُصْعِدُونَ وَلا تَلْوُونَ عَلَى أَحَدٍ وَالرَّسُولُ يَدْعُوكُمْ فِي أُخْرَاكُمْ فَأَثَابَكُمْ غَمّاً بِغَمٍّ لِكَيْلا تَحْزَنُوا عَلَى مَا فَاتَكُمْ وَلا مَا أَصَابَكُمْ وَاللَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ (153)153. Эй Муҳаммад асҳоби, вужудингизни чулғаб олган даҳшат ва қаттиқ қўрқув туфайли ҳеч кимга қарамасдан, душманларингиздан қочиб, тоққа чиқиб кетаётган пайтдаги ҳолатингизни эсга олингиз! Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам майдонда турар, ортингиздан чорлаб: “Эй Аллоҳнинг бандалари, бу ерга келинг!” деб хитоб қилар эди. Сизлар эса қулоқ солмас ва қарамас эдингиз. Қўлдан бой берилган ғалаба ва ўлжаларга, ҳамда бошингизга тушган хавф-хатар ва мағлубиятга маҳзун бўлмаслигингиз учун Аллоҳ сизларга ғам-алам ва тангликни жазо сифатида нозил қилди. Аллоҳ барча ишларингиздан хабардордир, Унга ҳеч бир иш махфий қолмайди.ثُمَّ أَنْزَلَ عَلَيْكُمْ مِنْ بَعْدِ الْغَمِّ أَمَنَةً نُعَاساً يَغْشَى طَائِفَةً مِنْكُمْ وَطَائِفَةٌ قَدْ أَهَمَّتْهُمْ أَنْفُسُهُمْ يَظُنُّونَ بِاللَّهِ غَيْرَ الْحَقِّ ظَنَّ الْجَاهِلِيَّةِ يَقُولُونَ هَلْ لَنَا مِنْ الأَمْرِ مِنْ شَيْءٍ قُلْ إِنَّ الأَمْرَ كُلَّهُ لِلَّهِ يُخْفُونَ فِي أَنْفُسِهِمْ مَا لا يُبْدُونَ لَكَ يَقُولُونَ لَوْ كَانَ لَنَا مِنْ الأَمْرِ شَيْءٌ مَا قُتِلْنَا هَاهُنَا قُلْ لَوْ كُنْتُمْ فِي بُيُوتِكُمْ لَبَرَزَ الَّذِينَ كُتِبَ عَلَيْهِمْ الْقَتْلُ إِلَى مَضَاجِعِهِمْ وَلِيَبْتَلِيَ اللَّهُ مَا فِي صُدُورِكُمْ وَلِيُمَحِّصَ مَا فِي قُلُوبِكُمْ وَاللَّهُ عَلِيمٌ بِذَاتِ الصُّدُورِ (154)154. Сўнг чин ихлосли мўминларга раҳмат ўлароқ, Аллоҳ таоло уларнинг бошларига тушган бу ғам-андуҳлардан кейин дилларига Аллоҳнинг ваъдасига бўлган ишонч ва хотиржамликни яна қайта туширди. Шунинг таъсирида улар орасидан ихлос ва иймон аҳли бўлган бир тоифани ором уйқуси ўраб олди. Иккинчи бир тоифага эса, ўз жонларини қутқариб қолиш ташвиши муҳим бўлди ва азму қарорлари сустлашиб, ўзлари билан ўзлари бўлиб қолишди. Роббиларига ва Унинг дини ва пайғамбарига нисбатан нотўғри, ёмон гумонлар қилишди. “Аллоҳ Ўз пайғамбарининг ишини камолига етказмайди, Ислом энди ҳеч қачон қад ростлай олмайди” деган гумонларга боришди. Шунинг учун уларни жангга чиққанларидан пушаймон эканларини кўрасиз. Бир-бирларига ҳасрат билан: “Урушга чиқиш хусусида биз учун ихтиёр бўлдими ўзи?!” дейишади. Эй пайғамбар, сиз уларга: “Ишнинг ҳаммаси Аллоҳникидир. Сизларнинг жангга чиқишларин-гизни ҳам ва сизларга юз берган бу ҳодисаларни ҳам тақдир қилган Унинг Ўзидир”, деб айтинг. Улар сизга изҳор қилмаётган урушга чиқиш борасидаги ғам-ҳасратларини ичларида яширадилар. Айтишадики: “Агар бизда озгина ихтиёр бўлганида, бу ерларда ўлиб кетмаган бўлар эдик”. Сиз уларга айтинг: “Ажаллар Аллоҳнинг қўлидадир, агар сизлар уйларингизда бўлсангиз ва Аллоҳ сизларнинг ўлишингизни тақдир қилган бўлса, қисматларига ўлим битилган кимсалар ўлдириладиган жойларига чиқиб келишган бўларди”. Бу нарсани Аллоҳ таоло дилларин-гизда бўлган шак-шубҳа ва нифоқни текшириш учун, нопокни покдан ажратиб қўйиш учун ва мўмин киши гап сўзида ҳам, ишларида ҳам мунофиқдан яққол фарқланиб, одамлар кўзида ажралиб туриши учун қилди. Аллоҳ халқларнинг дилларидаги нарсани яхши билувчи Зотдир. Унга уларнинг ишларидан ҳеч бир нарса махфий қолмайди. إِنَّ الَّذِينَ تَوَلَّوْا مِنْكُمْ يَوْمَ الْتَقَى الْجَمْعَانِ إِنَّمَا اسْتَزَلَّهُمْ الشَّيْطَانُ بِبَعْضِ مَا كَسَبُوا وَلَقَدْ عَفَا اللَّهُ عَنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ حَلِيمٌ (155)155. Эй Муҳаммад асҳоби, мўмин ва мушриклар Уҳуд жангида ўзаро тўқнашган кунда ичларингиздан урушдан қочган кимсаларни баъзи гуноҳлари сабабли фақат шайтоннинг ўзи мана шу маъсиятга туширди. Дарҳақиқат, Аллоҳ уларнинг гуноҳларини кечирди ва уларга азоб туширмади. Албатта, Аллоҳ таоло тавба қилган гуноҳкор-ларни кечирувчи ва Ўзига осий бўлган кимсаларга уқубатни шошилтирмайдиган ҳалим Зотдир. يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تَكُونُوا كَالَّذِينَ كَفَرُوا وَقَالُوا لإِخْوَانِهِمْ إِذَا ضَرَبُوا فِي الأَرْضِ أَوْ كَانُوا غُزًّى لَوْ كَانُوا عِنْدَنَا مَا مَاتُوا وَمَا قُتِلُوا لِيَجْعَلَ اللَّهُ ذَلِكَ حَسْرَةً فِي قُلُوبِهِمْ وَاللَّهُ يُحْيِ وَيُمِيتُ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ (156)156. Эй Аллоҳу Расулига иймон келтирган ва Аллоҳ-нинг шариатига амал қилган кишилар, сизлар Роббиларига иймон келтирмайдиган кофир кимсаларга ўхшаманглар. У кофирлар ўзларининг куфр аҳлидан бўлган биродарлари агар тирикчилик мақсадида Аллоҳнинг ерида сафар қилиб, ёки жангчилар билан бирга урушга кириб, шу сафар ёки урушда ўлишса ёки ўлдирилишса, улар ҳақида: “Агар ўшалар сафарга ёки жангга чиқмасдан биз билан бирга ўтиришганда эди, ўлмаган ва ўлдирилмаган бўлишар эди”, деб айтишади. Бу сўз уларнинг қалбларига ўрнашадиган ғам-алам ва ҳасратни зиёда қилади. Мўминлар эса, бу нарсалар фақат Аллоҳнинг қадари билан бўлишини жуда яхши биладилар. Аллоҳ уларнинг қалбларини ҳаққа йўллаб қўяди ва мусибатларини енгиллатиб қўяди. Аллоҳ яшашини тақдир қилган кишини гарчи мусофир ёки урушда бўлса ҳам яшаттираверади. Ажали етган кишини эса уйида ҳам вафот эттираверади. Аллоҳ сизлар қилаётган барча ишларни кўриб турувчи ва уларга муносиб жазо-ю мукофотлар берувчи Зотдир.وَلَئِنْ قُتِلْتُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَوْ مُتُّمْ لَمَغْفِرَةٌ مِنْ اللَّهِ وَرَحْمَةٌ خَيْرٌ مِمَّا يَجْمَعُونَ (157)157. Эй мўминлар! Аллоҳ йўлида жиҳод қилаётган ҳолингизда ўлдирилсангиз ёки жанг асносида вафот этсангиз, албатта Аллоҳ гуноҳларингизни мағфират қилгай ва Ўз раҳмати остига олиб, сизларни ноз-неъмат жаннат-ларига киритгай. Мана шу мукофот дунёдан ва дунё аҳли жамғарган барча нарсадан яхшидир.وَلَئِنْ مُتُّمْ أَوْ قُتِلْتُمْ لإٍلَى اللَّهِ تُحْشَرُونَ (158)158. Агар бу дунё ҳаётида ажалларингиз етиб, тўшакларингизда вафот этсангиз ёки жанг майдонида ўлдирилсангиз, албатта ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуригагина йиғиласиз ва У амалларингизга муносиб равишда жазо ва мукофотларингизни беради.فَبِمَا رَحْمَةٍ مِنْ اللَّهِ لِنْتَ لَهُمْ وَلَوْ كُنْتَ فَظّاً غَلِيظَ الْقَلْبِ لانْفَضُّوا مِنْ حَوْلِكَ فَاعْفُ عَنْهُمْ وَاسْتَغْفِرْ لَهُمْ وَشَاوِرْهُمْ فِي الأَمْرِ فَإِذَا عَزَمْتَ فَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَوَكِّلِينَ (159)159. Эй пайғамбар, Аллоҳнинг сизга ва асҳобингизга бўлган раҳмати туфайли сиз асҳобингизга юмшоқ кўнгил ва меҳрибон бўлдингиз. Агар ёмон ҳулқли, тошбағир бўлганингизда, асҳобингиз атрофингиздан кетиб қолишган бўларди. Бас, энди сиз Уҳуд жангида улардан содир бўлган хато туфайли уларни айбдор қилманг ва Аллоҳдан уларнинг гуноҳларини кечиришини сўранг. Маслаҳат-лашиш керак бўлган ишларда улар билан маслаҳатлашинг. Маслаҳатлашувдан сўнг қай бир ишга азму қарор қилсангиз, Аллоҳнинг ёлғиз ўзига суянган ҳолда шу ишга киришинг. Албатта, Аллоҳ Ўзига суянувчи — таваккул қилувчи кишиларни яхши кўради.إِنْ يَنْصُرْكُمْ اللَّهُ فَلا غَالِبَ لَكُمْ وَإِنْ يَخْذُلْكُمْ فَمَنْ ذَا الَّذِي يَنْصُرُكُمْ مِنْ بَعْدِهِ وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلْ الْمُؤْمِنُونَ (160)160. Агар Аллоҳ Ўз нусрати ва ёрдами билан мадад берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлишга қодир бўлмайди. Агар Аллоҳ сизларни ёрдамсиз қолдирса, Аллоҳнинг ёрдамсиз қолдиришидан сўнг ким ҳам сизларга ёрдам беришга қодир бўлар эди?! Мўминлар Аллоҳнинг Ўзигагина таваккул қилсинлар!

المرفقات

2

Оли Имрон сурасининг тафсири 2: (64 – 160-оятлар)
Оли Имрон сурасининг тафсири 2: (64 – 160-оятлар)