البحث

عبارات مقترحة:

الملك

كلمة (المَلِك) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فَعِل) وهي مشتقة من...

الشافي

كلمة (الشافي) في اللغة اسم فاعل من الشفاء، وهو البرء من السقم،...

العظيم

كلمة (عظيم) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فعيل) وتعني اتصاف الشيء...

Оли Имрон сурасининг тафсири 3: (161 – 200-оятлар)

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Бир гуруҳ олимлар ، Исмоил Муҳаммад Ёқуб
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات التفسير - تفسير القرآن
Оли Имрон сурасининг 161 – 200-оятлари тафсири "Тафсири Муяссар" китобидан таржима қилинган бўлиб, оятлар маънолари лўнда ва енгил тафсир қилингандир.

التفاصيل

Оли Имрон сурасининг тафсири 3: (161 — 200-оятлар)  Оли Имрон сурасининг тафсири 3: (161 — 200-оятлар)Оли Имрон сурасининг 161 – 200-оятлари тафсири «Тафсири Муяссар» китобидан таржима қилинган бўлиб, оятлар маънолари лўнда ва енгил шарҳлаб берилгандир. Ушбу тафсир бир гуруҳ сара уламолар томонидан тайёрланган бўлиб, қуйидаги интизомга риоя қилинган: саҳиҳ маълумотлар муқаддам қўйилган; саҳиҳ ёки қувватли қавлни келтириш билан кифояланилган; тафсир қиларкан Қуръоннинг йўлланмаси ва Ислом шариати мақсадлари очиб берилган; нотаниш калималарни изоҳлаш билан бирга қисқа ва енгил иборалар қўлланилган; Мусҳафнинг Мадина босмасининг ҳошияларига сиғадиган даражада тафсир қилинган; заруратсиз ривоятларни келтирмасдан тўғридан-тўғри оят маънолари келтирилган; Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятидаги қироатга мувофиқ тафсир қилинган; бошқа тилларга таржима қилинишига қулай қилинган; ҳар бир оят алоҳида тафсир қилинган. وَمَا كَانَ لِنَبِيٍّ أَنْ يَغُلَّ وَمَنْ يَغْلُلْ يَأْتِ بِمَا غَلَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ثُمَّ تُوَفَّى كُلُّ نَفْسٍ مَا كَسَبَتْ وَهُمْ لا يُظْلَمُونَ (161)161. Пайғамбар ўлжалардан Аллоҳ унга хослаганидан бошқа бирор нарсани олиш билан асҳобларига хиёнат қилиши жоиз эмасдир. Ичларингиздан ким ана шундай хиёнатга қўл урса, қиёмат куни барча ҳалойиқлар кўз олдида шармандаи шармисор қилиниш учун олган нарсасини қўлида кўтариб келади. Кейин ҳар бир жон эгасига ўзи қилган ишларига муносиб жазони ҳеч камайтирилмаган ва зулм қилинмаган ҳолда берилади. أَفَمَنْ اتَّبَعَ رِضْوَانَ اللهِ كَمَنْ بَاءَ بِسَخَطٍ مِنْ اللهِ وَمَأْوَاهُ جَهَنَّمُ وَبِئْسَ الْمَصِيرُ (162)162. Мақсади Аллоҳнинг розилиги бўлган киши билан маъсиятларга муккасидан кетган, Роббини ғазаблантира-диган ва шу сабабли жаҳаннамдан ўрин олишга лойиқ бўлган кимса баробар бўлмагай. Жаҳаннам нақадар ёмон оқибатдир!هُمْ دَرَجَاتٌ عِنْدَ اللهِ وَاللهُ بَصِيرٌ بِمَا يَعْمَلُونَ (163)163. Аллоҳни рози қиладиган ишларга эргашувчи жаннат эгалари олий даражаларда фарқлидирлар. Аллоҳни ғазаблантирувчи ишларга эргашувчи дўзах эгалари ҳам тубан даражаларда фарқлидирлар, барча баробар эмасдир. Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини кўриб турувчи Зотдир, ҳеч бир ишлари Аллоҳдан махфий қолмайди. لَقَدْ مَنَّ اللهُ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ إِذْ بَعَثَ فِيهِمْ رَسُولاً مِنْ أَنْفُسِهِمْ يَتْلُوا عَلَيْهِمْ آيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمْ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَإِنْ كَانُوا مِنْ قَبْلُ لَفِي ضَلالٍ مُبِينٍ (164)164. Аллоҳ таоло араблардан бўлган мўминларга марҳамат кўрсатиб, улар ичларида ўзларидан бўлган, уларга Қуръон ўқиб берадиган, уларни ширкдан ва бузуқ ахлоқлардан поклайдиган ва уларга Қуръон ва Суннатдан таълим берадиган бир пайғамбарни чиқарди. Улар ушбу пайғамбар келишидан илгари очиқ залолат ва жаҳолатда эдилар. أَوَلَمَّا أَصَابَتْكُمْ مُصِيبَةٌ قَدْ أَصَبْتُمْ مِثْلَيْهَا قُلْتُمْ أَنَّى هَذَا قُلْ هُوَ مِنْ عِنْدِ أَنْفُسِكُمْ إِنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (165)165. Эй мўминлар! Уҳуд куни бошларингизга бир мусибат келганида, — ҳолбуки сизлар Бадр куни мушрик-ларга бунинг икки баробарида мусибат етказган эдинглар — сизлар ажабланиб: “Биз мусулмон бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам орамизда бўлсалар, ана улар мушриклар бўлса, қандай бундай бўлади?!”, дедингиз. Эй пайғамбар, сиз уларга айтинг: Бошингизга тушган бу мусибат пайғамбарингизнинг амрига хилоф қилишингиз ва ўлжа йиғишга юзланишингиз сабабли, ўз нафсингиз томонидан етди. Албатта, Аллоҳ таоло Ўзи истаган ишини қилади, хоҳлаган нарсасини ҳукм қилади. Аллоҳ ҳар ишга қодир Зотдир.وَمَا أَصَابَكُمْ يَوْمَ الْتَقَى الْجَمْعَانِ فَبِإِذْنِ اللهِ وَلِيَعْلَمَ الْمُؤْمِنِينَ (166)166. Уҳуд жангида мўминлар билан мушриклар ўзаро тўқнашиб, ғалаба аввалда мўминлар томонида бўлиб, кейин мушрикларга бўлган кунда сизларга етган қатлу жароҳат-ларнинг барчаси Аллоҳнинг қазо-қадари билан ҳамда Аллоҳ Ўзи азалдан билган нарсани кўрсатиб қўйиши ва ораларин-гиздаги чин мўминларни ажратиб, билдириб қўйиши учун бўлди. وَلِيَعْلَمَ الَّذِينَ نَافَقُوا وَقِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْا قَاتِلُوا فِي سَبِيلِ اللهِ أَوْ ادْفَعُوا قَالُوا لَوْ نَعْلَمُ قِتَالاً لاتَّبَعْنَاكُمْ هُمْ لِلْكُفْرِ يَوْمَئِذٍ أَقْرَبُ مِنْهُمْ لِلإِيمَانِ يَقُولُونَ بِأَفْواهِهِمْ مَا لَيْسَ فِي قُلُوبِهِمْ وَاللهُ أَعْلَمُ بِمَا يَكْتُمُونَ (167)167. Яна бу нарса дилларидаги нарсаларни Аллоҳ фош қилиб қўйган мунофиқларнинг кимлигини билдириб қўйиш учун эди. Мўминлар уларга: “Келинглар, биз билан бирга Аллоҳ йўлида жанг қилинглар, ёки сонимизни кўпайтириб, бизга таянч бўлиб туринглар”, дейишганида улар: “Агар биров билан урушишларингни аниқ билганимизда, албатта биз сизлар билан бирга бўлар эдик”, деб айтишди. Улар ўша куни иймондан кўра куфрга яқинроқ бўлдилар, чунки тиллари дилларида бўлмаган гапни айтар эди. Аллоҳ улар қалбларида яшираётган нарсани яхши билувчидир. الَّذِينَ قَالُوا لإِخْوَانِهِمْ وَقَعَدُوا لَوْ أَطَاعُونَا مَا قُتِلُوا قُلْ فَادْرَءُوا عَنْ أَنْفُسِكُمْ الْمَوْتَ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ (168)168. У мунофиқлар ўзлари жангга чиқмай ўтириб олган ва Уҳуд куни мушрикларга қарши урушда мусулмонлар билан ёнма-ён уришиб, мусибатланган биродарлари ҳақида: “Агар улар бизнинг сўзимизга киришса, ҳозир ўлдирилмаган бўлишар эди”, деб айтган кимсалардир. Эй пайғамбар, сиз уларга: “Агар сизларнинг, улар бизнинг сўзимизга кирганла-рида ўлдирилмаган бўлишар эди, деган даъвонгиз ва ўзингизни урушга чиқмай ўтирганингиз сабабли ўлимдан қутулиб қолдик, деган даъвонгиз рост бўлса, қани, унда ўлимни ўзингиздан даф қилингларчи!”, деб айтинг.وَلا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ قُتِلُوا فِي سَبِيلِ اللهِ أَمْوَاتاً بَلْ أَحْيَاءٌ عِنْدَ رَبِّهِمْ يُرْزَقُونَ (169)169. Эй пайғамбар, Аллоҳ йўлида ўлдирилган киши-ларни ҳеч нарсани ҳис қилмайдиган ўликлар, деб асло гумон қилманг. Балки улар барзах ҳаётида тирикдирлар. Улар У учун жиҳод қилишган ва Унинг йўлида ўлган Роббилари-нинг паноҳида, ҳимоясида ҳаётдирлар. Уларга жаннатдаги ризқлари оқиб келиб туради. Улар ноз-неъматлар ичида бўладилар.فَرِحِينَ بِمَا آتَاهُمْ اللهُ مِنْ فَضْلِهِ وَيَسْتَبْشِرُونَ بِالَّذِينَ لَمْ يَلْحَقُوا بِهِمْ مِنْ خَلْفِهِمْ أَلاَّ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ (170)170. Аллоҳ таоло уларга марҳамат қилиб, Ўз фазлу карами билан уларнинг кўзларини қувонтирадиган ноз-неъматлару, Ўз розилигини уларга ато этган пайтда, уларни бахтиёрлик қамраб олади. Улар ҳали ортларидан етиб келмаган мужоҳид биродарлари ҳам булар эришган мартабаларга эришишларини ўйлаб хурсанд бўладилар, чунки улар агар у мужоҳид биродарлари ихлос билан туриб Аллоҳ йўлида шаҳид бўлсалар, албатта булар эришган яхшиликларга эришишларини ва уларга ўзларини кутиб турган охират дунёсида ҳеч қандай хавф-хатар йўқлигини ва қўлларидан кетган бу дунё улуш-насибалари ҳақида улар ҳеч ғамгин бўлмасликларини яхши биладилар.يَسْتَبْشِرُونَ بِنِعْمَةٍ مِنْ اللهِ وَفَضْلٍ وَأَنَّ اللهَ لا يُضِيعُ أَجْرَ الْمُؤْمِنِينَ (171)171. Улар Аллоҳнинг ўзларига ато этилган мўл-кўл неъматлари ва фазлу марҳаматлари билан ҳамда Аллоҳ таоло мўминларнинг ажрини зое қилмаслиги, балки улар-нинг ажрини зиёда қилиб, кўпайтириб қўйиши сабабли жуда хурсанд ҳолатда бўладилар. الَّذِينَ اسْتَجَابُوا لِلَّهِ وَالرَّسُولِ مِنْ بَعْدِ مَا أَصَابَهُمْ الْقَرْحُ لِلَّذِينَ أَحْسَنُوا مِنْهُمْ وَاتَّقَوْا أَجْرٌ عَظِيمٌ (172)172. У (мўмин)лар Аллоҳ ва Расулининг чақириғига лаббай деб жавоб берган, Уҳуд жангида ўзларига етган мағлубиятдан сўнг баданларида жароҳатлар ва алам-оғриқлар бўлгани ҳолда мушрикларнинг ортидан қувиб Ҳамроул Асадгача чиқиб борган ва бу йўлда бор кучларини сарфлаган, пайғамбарларининг йўлини маҳкам тутган кишилардир. Улар ичидан муҳсин бўлган ва тақводор бўлган зотларга улкан ажру савоблар бордир.الَّذِينَ قَالَ لَهُمْ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَاناً وَقَالُوا حَسْبُنَا اللهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ (173)173. Баъзи мушриклар уларга: “Абу Суфён ва унинг ҳамроҳлари сизларни бутунлай қириб ташлаш учун орқага қайтишга қарор қилишди, сизлар улардан ҳазир бўлинг ва улар билан тўқнашишдан эҳтиёт бўлинг, чунки уларга кучларингиз етмайди”, деб айтган пайтда, бу қўрқитув уларнинг Аллоҳнинг ваъдасига бўлган иймону ишонч-ларини яна ҳам зиёдалаштирди ва уларни азму қарорларидан қайтара олмади. Улар Аллоҳ истаган жойгача юришда давом этдилар ва: “Аллоҳ Ўзи бизга кифоя, У нақадар яхши вакил — бандаларининг тадбири Унга топширилган Зот”, деб айтишди. فَانْقَلَبُوا بِنِعْمَةٍ مِنْ اللهِ وَفَضْلٍ لَمْ يَمْسَسْهُمْ سُوءٌ وَاتَّبَعُوا رِضْوَانَ اللهِ وَاللهُ ذُو فَضْلٍ عَظِيمٍ (174)174. Сўнг улар Ҳамроул Асаддан Мадинага Аллоҳнинг неъмати билан — Унинг мўл-кўл ажру савоблари ҳамда олий даражаларга эришиш билан қайтдилар. Иймону ишончлари яна ҳам зиёда бўлди. Аллоҳнинг душманларини хорликка гирифтор этдилар ҳамда уруш ва ўлимдан омон қолдилар. Аллоҳ ва пайғамбарига итоат қилишлари сабабли Аллоҳнинг розилигига эришдилар. Аллоҳ уларга ва улардан бошқаларга ҳам улуғ фазлу марҳамат Соҳибидир.إِنَّمَا ذَلِكُمْ الشَّيْطَانُ يُخَوِّفُ أَوْلِيَاءَهُ فَلا تَخَافُوهُمْ وَخَافُونِي إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ (175)175. Албатта, бу ишда сизларни тўхтатиб қолмоқчи бўлган шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстлари ва ёрдамчиларидан қўрқитмоқчи бўлиб келди. Бас, сизлар мушриклардан қўрқманглар, чунки улар ҳеч қандай ёрдам-чиси бўлмаган заиф, ночор кимсалардир. Агар чиндан Мени тасдиқ этувчи ва пайғамбарларимга эргашувчи бўлсангиз, тоатимга юз буриш билан Мендангина қўрқинг-лар! وَلا يَحْزُنْكَ الَّذِينَ يُسَارِعُونَ فِي الْكُفْرِ إِنَّهُمْ لَنْ يَضُرُّوا اللهَ شَيْئاً يُرِيدُ اللهُ أَلاَّ يَجْعَلَ لَهُمْ حَظّاً فِي الآخِرَةِ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ (176) 176. Эй Пайғамбар, у кофирларнинг куфру залолатга шошилишлари сизнинг дилингизга ғамгинлик киритмасин. Улар бу ишлари билан Аллоҳга асло зарар етказа олишмай-ди. Балки, иймон ҳаловати ва улкан ажру савоблардан маҳрумлик билан фақат ўз жонларигагина зарар етказишади. Аллоҳ таоло охиратда улар учун ҳеч қандай насиба қилмасликни истади. Чунки, улар ҳақ даъватидан юз ўгирдилар. Ва улар учун қаттиқ азоб бордир. إِنَّ الَّذِينَ اشْتَرَوْا الْكُفْرَ بِالإِيمَانِ لَنْ يَضُرُّوا اللهَ شَيْئاً وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ (177)177. Албатта куфрни иймон ўрнига алмаштириб олган кимсалар Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Балки, бу қилмишларининг зарари фақат ўз жонларига қайтади. Охиратда улар учун аламли азоб бордир.وَلا يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا أَنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ خَيْرٌ لأَنْفُسِهِمْ إِنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ لِيَزْدَادُوا إِثْماً وَلَهُمْ عَذَابٌ مُهِينٌ (178)178. Кофирлар Биз агар уларнинг умрларини узайтирган ва дунё матолари билан фойдалантириб қўйган, куфру гуноҳлари сабабли уларни жазоламаган бўлсак, шу билан асло ўзларини кўп яхшиликка эришган деб кўрмасинлар! Биз зулму туғёнда яна ҳам зиёда бўлишлари ва ҳадди-ларидан ошишлари учун уларнинг муҳлатларини узайтириб, азобларини кечиктириб турамиз. Улар учун хор қилувчи азоб бордир. مَا كَانَ اللهُ لِيَذَرَ الْمُؤْمِنِينَ عَلَى مَا أَنْتُمْ عَلَيْهِ حَتَّى يَمِيزَ الْخَبِيثَ مِنْ الطَّيِّبِ وَمَا كَانَ اللهُ لِيُطْلِعَكُمْ عَلَى الْغَيْبِ وَلَكِنَّ اللهَ يَجْتَبِي مِنْ رُسُلِهِ مَنْ يَشَاءُ فَآمِنُوا بِاللهِ وَرُسُلِهِ وَإِنْ تُؤْمِنُوا وَتَتَّقُوا فَلَكُمْ أَجْرٌ عَظِيمٌ (179)79. Эй Аллоҳу Расулига иймон келтирган ва Аллоҳнинг шариатига амал қилувчи кишилар, Аллоҳ сизларни бу ҳолингизда — мўмин билан мунофиқ аралаш бўлган ҳолатда қўйиб қўювчи эмасдир, У нопокни покдан, мунофиқни ҳақиқий мўминдан ажратиб, маълум қилмасдан қўймайди. Эй мўминлар, Алллоҳ таоло бандалари ичидаги Ўзи билган ғайб ишларни сизларга билдириб қўйиши ҳикматидан эмас. Агар шундай қилганда эди, мўминни мунофиқдан ажратиб билган бўлар эдингиз. Бироқ, Аллоҳ таоло уларни имтиҳон ва синовлар воситасида ажратиб чиқаради. Лекин, Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарлари ичидан Ўзи истаган кишини ғайбга оид маълумотлардан баъзиларини Ўз ваҳийси билан хабардор қилиш учун танлаб олади. Сизлар Аллоҳ ва Расулига иймон келтиринглар. Агар ҳақиқий иймон келтирсангиз ва Роббингиздан Унга тоат қилиш билан тақво қилсангиз, сизлар учун Аллоҳ ҳузурида улкан ажру савоблар бордир.وَلا يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ يَبْخَلُونَ بِمَا آتَاهُمْ اللهُ مِنْ فَضْلِهِ هُوَ خَيْراً لَهُمْ بَلْ هُوَ شَرٌّ لَهُمْ سَيُطَوَّقُونَ مَا بَخِلُوا بِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلِلَّهِ مِيرَاثُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَاللهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ (180)180. Аллоҳ Ўз фазли-марҳамати билан ато этган нарса-ларга бахиллик қилаётган кимсалар бу бахилликларини ҳаргиз ўзлари учун яхши деб ўйламасинлар! Балки, бу улар учун ёмондир. Чунки, тўплаган мол-дунёлари яқинда, қиёмат куни уларнинг бўйинларига ўраладиган оловли бўйинбоққа айланади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзигина мулкнинг эгасидир ва барча халқлар фанога юз тутганидан сўнг боқий қолувчи ёлғиз Унинг Ўзидир! У сизларнинг барча амалларингиздан хабардор Зотдир. У ҳар бир кишига ўзига муносиб жазо-ю мукофотларини албатта бергай. لَقَدْ سَمِعَ اللهُ قَوْلَ الَّذِينَ قَالُوا إِنَّ اللهَ فَقِيرٌ وَنَحْنُ أَغْنِيَاءُ سَنَكْتُبُ مَا قَالُوا وَقَتْلَهُمْ الأَنْبِيَاءَ بِغَيْرِ حَقٍّ وَنَقُولُ ذُوقُوا عَذَابَ الْحَرِيقِ (181)181. Аллоҳ таоло “Аллоҳ бизга муҳтож, молларимиздан Унга қарз беришимизни талаб қилади, биз боймиз”, деб айтган яҳудларнинг сўзини эшитди. Уларнинг бу сўзларини ёзиб қўямиз, шунингдек уларнинг ўз ота-боболари Аллоҳ-нинг пайғамбарларини зулму тажовуз билан ўлдиришганига рози эканликларини ҳам ёзиб қўямиз ва охиратда уларни мана шу билан ушлаймиз. Дўзах ўтида азобланишар экан, уларга: “Куйдирувчи дўзах азобини тотинглар”, деб айта-миз. ذَلِكَ بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيكُمْ وَأَنَّ اللهَ لَيْسَ بِظَلاَّمٍ لِلْعَبِيدِ (182)182. Бу қаттиқ азоб сизлар дунё ҳаётингиздан охиратга олиб келган сўз, амал ва эътиқоддаги гуноҳу маъсият-ларингиз сабаблидир, Аллоҳ бандаларига ҳаргиз зулм қилувчи эмасдир.الَّذِينَ قَالُوا إِنَّ اللهَ عَهِدَ إِلَيْنَا أَلاَّ نُؤْمِنَ لِرَسُولٍ حَتَّى يَأْتِيَنَا بِقُرْبَانٍ تَأْكُلُهُ النَّارُ قُلْ قَدْ جَاءَكُمْ رُسُلٌ مِنْ قَبْلِي بِالْبَيِّنَاتِ وَبِالَّذِي قُلْتُمْ فَلِمَ قَتَلْتُمُوهُمْ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ (183)183. Ўша яҳудлар Исломга даъват қилинган пайтларида: “Аллоҳ Тавротда бизга: “Мен Аллоҳнинг Расулиман”, деб келган кишини то у Аллоҳга қурбат ҳосил қиладиган бир садақани келтирмагунича ва осмондан ўт тушиб, унинг садақасини ёндириб кетмагунича тасдиқламаслигимизга буюрган”, деб айтишди. Эй пайғамбар, сиз уларга айтинг: “Сизлар бу сўзингизда ёлғончидирсиз, чунки мендан илгари ҳам кўп пайғамбарлар ота-боболарингизга ўзларининг рост пайғамбар эканларига далил бўлувчи мўъжиза ва ҳужжат-ларни олиб келган эдилар, сизлар айтаётган олов келиб, куйдириб кетадиган қурбонликларни ҳам келтирган эдилар. Агар даъволарингизда рост бўлсанглар, нима учун ота-боболарингиз ўша пайғамбарларни ўлдирди?!”فَإِنْ كَذَّبُوكَ فَقَدْ كُذِّبَ رُسُلٌ مِنْ قَبْلِكَ جَاءُوا بِالْبَيِّنَاتِ وَالزُّبُرِ وَالْكِتَابِ الْمُنِيرِ (184)184. Эй пайғамбар, ўша яҳудлар ва улардан бошқа куфр аҳли агар сизни ёлғончи деган бўлсалар, сиздан илгари ҳам ўз қавмларига ҳайратомуз мўъжизалар, очиқ-равшан ҳужжатлар, зулматларни ёритадиган нур бўлмиш самовий китобларни ва ёруғ нур-зиё таратувчи китобни олиб келган кўплаб пайғамбарларни у бузғунчилар ёлғончи дейишган. كُلُّ نَفْسٍ ذَائِقَةُ الْمَوْتِ وَإِنَّمَا تُوَفَّوْنَ أُجُورَكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَمَنْ زُحْزِحَ عَنْ النَّارِ وَأُدْخِلَ الْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ وَمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلاَّ مَتَاعُ الْغُرُورِ (185)185. Ҳар бир жон ўлимни тотмай иложи йўқ. Барча халқлар Парвардигор ҳузурига ҳисоб-китоб бериш учун мана шу йўл билан қайтадилар. Албатта сизлар амалларин-гизга ажру мукофотларни қиёмат куни тўла-тўкис, камайти-рилмаган ҳолда оласизлар. Парвардигори кимни иззат-икром қилиб, дўзахдан қутқарган ва жаннатга киритган бўлса, у энг олий матлубга ва энг катта мақсадга эришибди. Дунё ҳаёти йўқ бўлиб кетувчи матодир, сизлар у билан алданиб қолманглар.لَتُبْلَوُنَّ فِي أَمْوَالِكُمْ وَأَنْفُسِكُمْ وَلَتَسْمَعُنَّ مِنْ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكُمْ وَمِنْ الَّذِينَ أَشْرَكُوا أَذًى كَثِيراً وَإِنْ تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا فَإِنَّ ذَلِكَ مِنْ عَزْمِ الأُمُورِ (186)186. Эй мўминлар, сизлар молларингизда — вожиб ва мустаҳаб нафақаларни чиқариш билан ва молларингизга етадиган бало-ю офатлар билан — ҳамда жонларингизда — зиммангизга вожиб бўлган тоатларни қилиш, шунингдек, бошингизга тушадиган жароҳатланиш, қатл қилиниш, яқин кишилардан айрилиш каби мусибатлар билан — албатта имтиҳон қилинасизлар. Бу эса, ҳақиқий мўмин бошқалардан ажралиб туриши учундир. Яна сизлар яҳуд, насоро, мушриклардан қулоқларингизга озор берадиган ширк сўзларни ва динингизга бўлган маломатларни албатта эшитасизлар. Эй мўминлар, сизлар буларнинг ҳаммасига сабр қилсангиз, Аллоҳдан Унинг тоатларини лозим тутиш ва Унинг маъсиятидан четланиш билан тақво қилсангиз, албатта бу нарса азму қарор қилинадиган ва Унинг йўлида рақобат қилинадиган ишлар жумласидандир. وَإِذْ أَخَذَ اللهُ مِيثَاقَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ لَتُبَيِّنُنَّهُ لِلنَّاسِ وَلا تَكْتُمُونَهُ فَنَبَذُوهُ وَرَاءَ ظُهُورِهِمْ وَاشْتَرَوْا بِهِ ثَمَناً قَلِيلاً فَبِئْسَ مَا يَشْتَرُونَ (187)187. Эсланг эй пайғамбар, Аллоҳ китоб аҳли бўлмиш яҳуд ва насородан ўзларига берилган Таврот ва Инжилга амал қилиш ва ундаги нарсаларни одамларга баён қилиб бериш, ундан бирор нарсани яширмаслик борасида қатъий аҳду паймонни олган эди. Сўнг улар ана шу аҳдларини бузишди ва унга амал қилишмади. Ҳақни яширишлари ва китобни ўзгартиришлари муқобилига жуда арзимас қиймат-ни қўлга киритишди. Уларнинг аҳду паймонни зое қилиш ва китобни ўзгартириш билан қилган бу олди-соттилари нақадар ёмон иш бўлди! لا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ يَفْرَحُونَ بِمَا أَتَوا وَيُحِبُّونَ أَنْ يُحْمَدُوا بِمَا لَمْ يَفْعَلُوا فَلا تَحْسَبَنَّهُمْ بِمَفَازَةٍ مِنْ الْعَذَابِ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ (188)188. Ўз ёмон қилмишлари билан хурсанд бўладиган ва одамлар уларни қилмаган ишлари билан мақташларини яхши кўрадиган яҳудлар, мунофиқлар ва улардан бошқа-ларни сиз ҳаргиз бу дунёда Аллоҳнинг азобидан қутулиб қолувчи деб ўйламанг. Улар учун охиратда аламли азоб бор.Ушбу оятда ҳар қандай ёмон ишни қилувчи ва шу билан мағрурланувчи ҳамда одамларнинг мақтовларини эшитиш мақсадида қилмаган ишларини айтиб фахрланадиган одам-ларга қаттиқ азоб ваъдаси бордир.وَلِلَّهِ مُلْكُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَاللهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (189)189. Осмонлару Ернинг ва улар ўртасидаги барча нарсанинг эгадорлиги ягона Аллоҳнинг Ўзигадир. Аллоҳ ҳар бир ишга қодир Зотдир. إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لآيَاتٍ لأُولِي الأَلْبَابِ (190) 190. Шубҳасиз, осмонлару Ерни илгари ўхшаши бўлмаган суратда яратилишида ҳамда кеча-ю кундузнинг алмашиниб туриши ва узун-қисқаликда фарқланиб туриши-да соғлом ақл эгалари учун Аллоҳнинг ягоналигига улкан далил ва ҳужжатлар бордир. الَّذِينَ يَذْكُرُونَ اللهَ قِيَاماً وَقُعُوداً وَعَلَى جُنُوبِهِمْ وَيَتَفَكَّرُونَ فِي خَلْقِ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ رَبَّنَا مَا خَلَقْتَ هَذَا بَاطِلاً سُبْحَانَكَ فَقِنَا عَذَابَ النَّارِ (191)191. Улар барча ҳолатларида: тик турганларида ҳам, ўтирганларида ҳам, ётганларида ҳам Аллоҳни ёдга оладилар. Осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиб: “Эй Роббимиз! Сен бу мавжудотларни беҳудага яратганинг йўқ, Сен бундай қилишдан пок Зотсан, Ўзинг бизни дўзах азобидан сақлагин”, деб айтадилар. رَبَّنَا إِنَّكَ مَنْ تُدْخِلْ النَّارَ فَقَدْ أَخْزَيْتَهُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنْصَارٍ (192)192. Эй Роббимиз, Ўзинг бизни дўзахдан асрагин! Эй Аллоҳ, Сен кимни гуноҳлари сабабли дўзахга киритсанг, уни шармандаи шармисор қилибсан. Ўз жонларига зулм қилувчи гуноҳкорларга қиёмат куни Аллоҳнинг азобини улардан даф қиладиган бирорта ҳам ёрдамчи бўлмагай.رَبَّنَا إِنَّنَا سَمِعْنَا مُنَادِياً يُنَادِي لِلإِيمَانِ أَنْ آمِنُوا بِرَبِّكُمْ فَآمَنَّا رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّئَاتِنَا وَتَوَفَّنَا مَعَ الأَبْرَارِ (193) 193. Эй Роббимиз, биз бир жарчини, яъни пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни одамларга нидо қилиб, Сенга иймон келтириш, Сенинг ягоналигинга иқрор бўлиш ва шариатингга амал қилишга чорлаётганларини эшитдик. Ва у зотнинг даъватларига ижобат қилдик, рисолатларини тасдиқладик. Эй Роббимиз, бизнинг гуноҳла-римизни Ўзинг мағфират қил, айбларимизни яширгин ва бизни яхшилар билан вафот эттириб, солиҳларга қўшгин.رَبَّنَا وَآتِنَا مَا وَعَدْتَنَا عَلَى رُسُلِكَ وَلا تُخْزِنَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ إِنَّكَ لا تُخْلِفُ الْمِيعَادَ (194)194. Эй Роббимиз, Ўзинг пайғамбарларинг тилида бизга ваъда қилганинг нусрат, ғалаба, тавфиқ ва ҳидоятни ато этгин. Қиёмат куни гуноҳларимиз сабабли бизни шарманда қилмагин. Сен бандаларингга берган ваъдангга ҳаргиз хилоф қилмайдиган жўмард ва улуғ Зотсан. فَاسْتَجَابَ لَهُمْ رَبُّهُمْ أَنِّي لا أُضِيعُ عَمَلَ عَامِلٍ مِنْكُمْ مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى بَعْضُكُمْ مِنْ بَعْضٍ فَالَّذِينَ هَاجَرُوا وَأُخْرِجُوا مِنْ دِيَارِهِمْ وَأُوذُوا فِي سَبِيلِي وَقَاتَلُوا وَقُتِلُوا لأكَفِّرَنَّ عَنْهُمْ سَيِّئَاتِهِمْ وَلأدْخِلَنَّهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الأَنْهَارُ ثَوَاباً مِنْ عِنْدِ اللهِ وَاللهُ عِنْدَهُ حُسْنُ الثَّوَابِ (195)195. Аллоҳ таоло уларнинг дуоларини ижобат қилиб дедики, У солиҳ амал қилган ҳар қандай кишининг — ҳоҳ эркак бўлсин, ҳоҳ аёл бўлсин — қилган ҳаракатларини асло зое кеткизмайди. Зотан, улар диндаги биродарликда ҳамда амалларнинг қабул бўлиши ва уларга бериладиган жазо-ю мукофотларда баробардирлар. Аллоҳ таолонинг розилигини истаб ҳижрат қилган ва диёрларидан қувилган, Роббила-рининг тоатида ва Роббиларига бўлган ибодат учун озорлар-га дучор бўлган, Аллоҳ йўлида Унинг калимасини олий қилиш учун жанг қилган ва шу йўлда ўлдирилган кишиларнинг гуноҳларини худди дунёда яширганидек яширишини ва ўша гуноҳларнинг ҳисоб-китобини қилмас-лигини ваъда берди. Аллоҳ таоло уларнинг гуноҳларини албатта кечиради ва албатта уларни қасрлари ва дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритади. Бу Аллоҳ таоло томонидан бўлган мукофотдир. Аллоҳнинг ҳузурида гўзал ажру савоблар бордир. لا يَغُرَّنَّكَ تَقَلُّبُ الَّذِينَ كَفَرُوا فِي الْبِلادِ (196)196. Эй пайғамбар, куфр аҳлининг яхши яшаб туришлари, ризқлари мўл-кўллиги, тижорат, фойда ва мол-дунё талабида Ер юзида айланиб юришлари сизни асло алдаб қўймасин. Оз фурсатдан сўнг буларнинг ҳаммаси йўқ бўлади ва улар ўзларининг ёмон қилмишлари гаровига айланадилар. مَتَاعٌ قَلِيلٌ ثُمَّ مَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَبِئْسَ الْمِهَادُ (197)197. Бу ҳаммаси йўқ бўлиб кетувчи озгина матодир. Кейин қиёмат куни уларнинг оқибати дўзахдир. Дўзах нақадар ёмон ўриндир!لَكِنْ الَّذِينَ اتَّقَوْا رَبَّهُمْ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا نُزُلاً مِنْ عِنْدِ اللهِ وَمَا عِنْدَ اللهِ خَيْرٌ لِلأَبْرَارِ (198)198. Лекин, Роббиларидан қўрққан, Унинг буйруқларига бўйсуниб, қайтариқларидан тийилган кишилар учун Аллоҳ таоло дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларни ҳозирлаб қўйгандир. Ўша жаннатлар уларнинг абадий манзилларики, ундан асло чиқарилмайдилар. Аллоҳ таоло Ўзига тоат қилувчи зотларга ҳозирлаб қўйган бу нарсалар кофирлар ҳузур қилаётган бу дунё ноз-неъматларидан кўра улуғроқ ва афзалроқдир.وَإِنَّ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ لَمَنْ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَمَا أُنْزِلَ إِلَيْكُمْ وَمَا أُنْزِلَ إِلَيْهِمْ خَاشِعِينَ لِلَّهِ لا يَشْتَرُونَ بِآيَاتِ اللهِ ثَمَناً قَلِيلاً أُوْلَئِكَ لَهُمْ أَجْرُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْ إِنَّ اللهَ سَرِيعُ الْحِسَابِ (199)199. Албатта, аҳли китоблар ичида Аллоҳ таолони ягона Парвардигор ва ибодатга сазовор ягона маъбуд деб тасдиқ этадиган ва сизларга нозил қилинган бу Қуръонга ва ўзларига нозил қилинган Таврот ва Инжилга иймон келтирадиган, Аллоҳга итоат этиб, Унга бўйсунадиган, Аллоҳнинг оятларини бу дунё матоларидан иборат арзимас баҳога сотиб юбормайдиган ва Аллоҳ нозил қилган нарсаларни бошқа аҳли китоблар каби ўзгартириб яширмайдиган кишилар ҳам бордир. Улар учун Робби-ларининг ҳузурида Унга йўлиқадиган кунларида улкан ажру савоблар бор. Аллоҳ уларнинг савобларини тўла-тўкис ва ҳеч камайтирилмаган ҳолатда беради. Албатта Аллоҳ таоло-нинг ҳисоб-китоби жуда тездирки, уларнинг амалларини ҳисоб-китоб қилиш ва жазо-ю мукофотларини бериш Унга асло қийин эмасдир. يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اصْبِرُوا وَصَابِرُوا وَرَابِطُوا وَاتَّقُوا اللهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ (200)200. Эй Аллоҳ ва Расулини тасдиқ этувчи ва Аллоҳнинг шариатига амал қилувчи кишилар! Роббингизнинг тоатида сабр қилинглар, бошингизга келаётган машаққат ва синовларда сабр қилинглар! Душманларингиздан сабр борасида устун келинглар, тоинки улар сизлардан кўра сабрлироқ бўлиб чиқмасинлар! Менинг ва сизларнинг душманларингизга қарши жиҳод қилишда маҳкам туринг-лар! Барча ҳолатингизда Аллоҳдан қўрқинглар! Шояд, дунё-охиратда Аллоҳнинг розилигига эришгайсизлар.