البحث

عبارات مقترحة:

الرب

كلمة (الرب) في اللغة تعود إلى معنى التربية وهي الإنشاء...

الملك

كلمة (المَلِك) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فَعِل) وهي مشتقة من...

القدير

كلمة (القدير) في اللغة صيغة مبالغة من القدرة، أو من التقدير،...

Мўғил татар қиссаси 02-қисм

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Абу Абдуллоҳ Шоший ، Шамсуддин Дарғомий
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات التاريخ وتقويم البلدان - البلدان والممالك
Ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: Мўғулларнинг келиб чиқиши; Мўғулларнинг ўзига хос белгилари; Кофирларни ислом зиддига бирлашиши табиий ҳол; Мўғулларнинг Хоразм давлатига ҳужуми; Мусулмонларнинг мўғуллар қаршисида мағлуб бўлиши сабаблари; Мўғулларнинг Хоразм давлатига ҳужум қилишининг сабаблари;

التفاصيل

Мўғул татар қиссаси 2- қисм Бисмиллаҳир роҳманир роҳим  Ўтган дарсимизда: Мўғулларнинг келиб чиқиши Мўғулларнинг ўзига хос белгилари Исломга қарши бирлик Хоразм давлатига ҳужум Мусулмонларнинг мағлубияти сабаблари Хоразм давлатига ҳужум сабаблари Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.  Мўғул татар қиссаси 2- қисм Бисмиллаҳир роҳманир роҳимБарча мақтовлар Оллоҳга хосдир. Унга ҳамду сано ва истиғфорлар айтамиз, Ундан ёрдам сўраймиз, нафсларимиз ҳамда ёмон амалларимиздан паноҳ тилаймиз. Оллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен шериксиз, ягона Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бераман.   Ўтган дарсимизда:–        Тарихни ўрганишнинг аҳамияти;–        Мўғуллар дунё саҳнасига чиққан вақтда оламнинг аҳволи;–        Мўғуллар чиққан вақтда ислом умматининг ҳолати;–        Мўғуллар чиққан вақтда салибчиларнинг ҳолати, каби мавзулар ҳақида зикр қилиб ўтган эдик. Бугун иншааллоҳ суҳбатимизни тўхтаган жойимиздан давом эттирамиз. Мўғулларнинг келиб чиқишиЕр юзидаги ўлчовни буткул ўзгартириб юборган янги, учинчи куч дунёга келди. Дунё харитасини тамоман ўзгартирди, ер куррасида учинчи куч деган номни, балки ҳижрий VII-аср бошларида оламда биринчи куч деган номни сўзсиз қозонган бу куч, Татар ёки Мўғул давлати эди. Мўғул давлати ҳижрий VII-аср бошларида 602 йил ражаб ойида/мелодий 1206 йил феврал ойида пайдо бўлди[1]. Улар Чингизхон бошчилигида Мўғулистондан келиб чиқди. Чингизхон – енгилмас, шоҳоншоҳ, паҳлавон деган маъноларга далолат қилиб, унинг асл исми Тимучин (Тимужин) эди.  Саркарда қонхўр, золим ва қаҳри қаттиқ бўлиб, унда зўр бошқарувчилик хусусияти мавжуд эди. Дастлаб Мўғулистонни қўлга олди, сўнг аста-секин атрофдаги ерларни ҳам эгаллаб борди. Қисқа вақт ичида мамлакати кенгайиб кетди, ҳатто унинг ҳудуди шарқдан Кореядан бошланиб, ғарбдан Хоразм давлатигача, шимолдан Сибир соҳилларидан бошланиб, жанубдан Хитой денгизигача етди. Оз йиллар ичида Хитойни тўлиқ эгаллади. Хитойни, Мўғулистонни, Ветнамни, Кореяни, Камбоджани, Тайландни ва Сибирнинг атрофларини қўшиб олди. Хитой ер майдонинг ўзгинаси, тақрибан тўққиз милион км2 тенг. Татар ва мўғул номлари Мўғулистоннинг Гоби саҳроларида яшаган қавмларга нисбатланади[2]. Ислмоил Холидийнинг "Ислом олами ва мўғул юриши" номли китобида мўғул қабилалари ғарбдан Осиёнинг ўртасида жойлашган Сайҳун ва Жайҳун, ҳозирги кундаги Сирдарё ва Амударё атрофидан то шарқдан Хитой тоғлари ҳудудигача ва Осиёнинг шимоли-шарқий томонининг юқорисигача бўлган минтақаларда яшагани баён қилинади[3]. Мўғуллар шу минтақадаги қабилаларнинг аслларидир. Доктор(профессор) Сиржоний фикрига кўра, улардан мўғул, турк, салжуқ ва бошқа кўп қабилалар келиб чиққан... Чингизхон бу минтақаларни эгаллагандан сўнг, у ердаги қабилаларнинг ҳаммасига мутлоқ мўғул исмини берган. Доктор(профессор) Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" китобида келтиришича, машҳур европалик тарихчи шарқшунос олимлардан Руссиялик Бретшнейдер ва Бартольд, Алманиялик Сюлар, Англиялик Бойл ва бошқалар, татар ва мўғул орасида фарқ борлигини билдиришган, мусулмон тарихчиси Рошидудин "Жомиъут-таварих" китобида бунга ишора қилган, шунингдек бир неча европа тилларига: русча, немисча, французча ва инглизчага таржима қилинган, хитой тарихчиси ёзган "Мўғуллар тарихининг сири" китобида ҳам шу баён қилинган[4]. Муҳаммад Саллабий фикрига кўра мўғул бошқа, татар бошқадир. Лекин улар орасидаги боғлиқликни топиш мумкин. Қисқача қилиб айтганда, татарлар мўғулдир, аммо мўғуллар татар эмас. Татарлар мўғуллардан келиб чиққан, лекин мўғуллар татарлардан келиб чиқмаган. Миллатнинг асллари татар эмас, мўғулдир. Чингизхон мўғулларга бошлиқ бўлган кезларда, у татарлар устидан ғолиб келиб, эркакларини қириб ташлаган, аёлларини таҳқирлаган ва болаларини қул қилган эди, шунинг учун татарларни мўғулларга аралашиб кетганини кўрамиз. Салтанат мўғуллар қўлида эди, улар ўзлари учун императорлик тузди, тарихда бу императорлик татар эмас, мўғул императорлиги, деб танилди[5], – деб ёзади доктор Али Муҳаммад Саллабий. Мўғуллар мустақил динга тобе бўлмай, бир қанча динлардан уюшган динга эргашар эдилар. Чингизхон ислом, оташпарастлик, бутпарастлик ва бошқа ўзига маъқул келган қонунларни бир китоб шаклида йиғди, сўнгра уни мўғулларга дастур қилди. Бу китобнинг номи манбаларда: "Ёзиқ",  "Йасик", "Йаса" деб келтирилади....Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя"  китобида, мўғулларнинг дастури бўлган "Йаса" китобидаги баъзи ҳукмларни Жавайнийдан шундай нақл қилади: "зино қилган кимса, хоҳ уйланган хоҳ уйланмаган бўлсин, ўлдирилади, ким бачабозлик қилса, сеҳр билан шуғулланса, оқмас сувга сийса ёки оқмас сувга шўнғиб чўмилса, асирга таом берса ёки асирга ейдиган нарса ташласа, ўзи еб ёнидагини таомлантирмаса ўлимга жазосига тортилади. Таом берган киши аввал ўзи еб кўрсатиши лозим"[6], каби ҳукмларни ўз ичига олган- лигини баён қилади.   Мўғулларнинг ўзига хос белгилариМўғуллар жангда қуйидаги ўзиларига хос сифатлар ажралиб турарди: Биринчидан: Даҳшатли тарзда тез тарқалиши;Иккинчидан: Қўшин сонининг жуда кўплиги, милионларча аскарлари бор эди;Учинчидан: Лол қолдирувчи тартиб ва интизом;Тўртинчидан: Қаттиқ ва оғир шарт-шароитларга бардошли, иссиқ, совуқ, саҳро, чангалзор, тоғу-тошни менсимас эдилар, ҳар қандай ҳолатда ва ҳар турли жойда ҳам жанг қилаверардилар;Бешинчидан: Чингизхоннинг ўзи ва унинг барча сардорлари ўзига хос, аъло даражадаги етакчилик қобилиятига эга эди;Олтинчидан: Шафқатсизликлари. Мўғуллар юриши ғайритабий суратдаги хонавайрон қилишдан иборат эди. Буни уларнинг тарихига шунчаки назар солган киши ҳам кўриши мумкин, мўғуллар кирган шаҳарни хонавайрон қилибгина қолмасдан, йиртқич ҳайвонларни ҳам ортда қолдирадиган даҳшатли кўринишда бутун шаҳар халқини оммавий қирғин қиларди. Улар эркагу-аёлни, гўдагу-ўсмирни, ёшу-қарини, золиму-мазлумни, жангчи-ю оддий фуқарони орасини ажратмас, ҳаммани баробар қатл қилишарди. Уларнинг мақсадлари мол, мулк ёки дунё зийнатлари эмасди. Улар гўё одамзотда ўзларидан ўзгасини тамоман йўқ қилиш пайига тушдилар. Еттинчидан: Ўзларидан ўзга ҳар қандай фикрни кескин рад қилишлари. Ажабланарлиси, улар ҳар қачон бирон давлатга бостириб борсалар, у ерда динни қоим қилмоқчи, адолатни ёймоқчи ва юртни золимлардан халос қилмоқчи бўлган кишилар қиёфасини кўрсатар эдилар. Саккизинчидан: Келишув ва аҳду-паймонга мутлақо амал қилмасликлари, бирон мўмин хусусида на аҳдга ва на бурчга риоя қилишар эдилар. Мўғул давлатининг қайси даври бўлмасин, бу улардан ажралмайдиган аслий сифат эди.Самовий қонунларга ва Оллоҳнинг шариатига асосланмаган, куч-қувватга эга ва диндан бебаҳра бўлган ҳар қандай ҳарбий қўшинда бу сифатлар кўп такрорланади. Ва шундай бўлиши ҳам лозим. Уларнинг жиноятлари ва ваҳшийликлари бир-биридан фарқ қилсада, ниҳояси битта, улар мужримлардир. Муртадлар жанги, Форс, Рум жанглари, шунингдек, Шом, Миср ва Андалусдаги Салибчилар жанги бунга мисол бўла олади. Сўнгра издошлари бўлмиш Испания, Партугалия, Англия, Франция, Италия, Яҳудлар ва Америка империалистлари уларнинг йўлларидан юрдилар. Уларнинг ташқи кўринишида, юзлари ва рангларида фарқ бўлсада, қалблари биттадир. Қалблари мусулмонга, балки ҳар бир тараққий этган ва маданиятли бўлганга нисбатан гина-кудурат, нафрат, кўролмаслик, буғзу-адоватга тўладир. "Улар ўша (сўз)ни бир-бирларига васият қилиб қолдирганмилар? Йўқ, (зотан улар бир-бирларидан йироқ замонларда ва маконларда яшаб ўтганлари сабабли ўзаро васият қилиш имконига эга эмаслар, лекин фақат бир нарса уларнинг барчаларини юқоридаги каби сўзларни айтишга мажбур этар) — улар туғёнга тушган қавмдирлар!"[7]Хуллас, ҳижрий VII-аср, яъни мелодий XIII-аср бошларида ер куррасида учта ҳукмрон куч бор эди: Биринчиси: Ислом умматининг куч-қуввати бўлиб, бу куч буюк тарих ва донги чиққан ютуқ ва ғалабалар соҳиби эди, бироқ айни вақтда заифлик кунларини бошидан кечираётган эди. Бу заифлик жиддий тус олсада, умматнинг ҳайбатини тамоман йўққа чиқармаган эди. Ислом душманлари нусратнинг сабаблари ва куч-қувватнинг омиллари бу умматга хослигини яхши билшарди. Мусулмонлар эса нусрат сабабларини юзага чиқарувчи омиллардан бироз узоқ эдилар. Иккинчиси: Салибчилар куч-қуввати бўлиб, улар ҳам заифлик босқичида эди. Ислом умматига нисбатан илм-фан ва тараққиётда анча орқада эди. Шундай бўлсада, уларнинг ададини ва мусулмонларга қарши қалбларида сақлаган буғзу-адоватлари чексизлигидан огоҳ бўлишдан ўзга чора йўқ эди. "Улар қўлларидан келса то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан уришаверадилар"[8]Қадимий кучлар -ислом уммати ва салибчилар куч-қуввати рақобатлашиб келган майдонда учунчи, янги қувват дунёга келди, у мўғуллар куч-қуввати эди. Бу қувват ваҳший куч бўлиб, на тарихга ва на маданиятга эга эди, у тўсатдан ўртага чиқди. Унинг бошқалардан устун бўлишига сабаб бўладиган бирор илмий, маданий ва диний асоси йўқ эди. Шунинг учун, шафқатсиз уруш, беаёв зарбага таянишдан бошқа чораси йўқ эди. Исломга қарши бирлик Ер юзидаги турли кучлар ўртасида урушлар юзага келиши, ҳар хил фирқалар орасида бир-бирига босим ўтказилиши, шунингдек диндан бебаҳра, куч-қувватга молик бўлганларнинг ўз атрофларида кучсизлар бор бўлишини ҳаргиз истамасликлари ва уларга мутлақо раҳм-шафқат қилмасликлари, Оллоҳ таолонинг халқлар устида жорий қилган қонунидир. Яна, ботилнинг бир талай кўринишлари бўлиб, уларнинг мафкура, йўналиш ва дунёқарашлари бир-биридан фарқ қилсада, ҳаққа қарши жанг қилишда жамланиши шартлиги, шунингдек, ҳақ билан ботил ўртасидаги жангнинг қиёматгача давом этиши, Оллоҳ азза ва жалланинг қонунидир. Бу қонунлар зеҳнимизда турар экан, мўғуллар билан салибчиларнинг йўналишлари, сиёсатлари ва дунёқарашлари турлича бўлса ҳам, мусулмонларга қарши жангда улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик юзага келишини тасаввур қила оламиз. Салибчилар Европадан Мўғулистонга мусулмон давлатларига уруш очиш учун, Аббосийлар хилофатини -ўша вақтдаги забардаст Боғдодни- ағдаришга ундаб, элчилар юборди. Ваҳолангки, Европа билан Мўғулистон орасидаги масофа 12 минг км.дан ортиқроқ эди.Салибчиларнинг ислом оламига юриш қилишга ҳадди сиғмасди, "Ҳиттийн" ва "ал-Арок" жангларида қаттиқ зарбалар еган эди. Улар Ислом умматини қириб ташлашни орзу қилганлари боис, янги вужудга келган кучга қўл чўздилар. Ислом диёрларига ҳужум қилинса уларга кўмак беришларини билдирдилар. Мўғуллар ғурурланиб янада мустаҳкам оёққа турди, салибчилар режа қилган натижа ҳосил бўлди. Аббосий халифалигининг бисотидаги мол-мулкка мўғулларнинг сўлаги оқди. Бойликларга ва  саҳоватга тўла бу кенг диёрга юриш қилишга қарор қилдилар. Мўғуллар салибчилар билан жуда кўп ишларда келишмасада, исломга ва мусулмонларга қарши жанг қилишда, сафларини бирлаштирдилар. Бу жанглардан кейин, мўғуллар оламнинг турли ерларида салибчиларга қарши уруш қилди ва уларни ҳам қирғин қилди. Бунинг ажабланарли ери йўқ, балки бу ботил аҳлининг мусулмонларга қарши жанг қилишдаги ўзгармас суннатидир. Яҳудлар эътиқоди билан мушриклар эътиқоди ўртасида катта фарқ бўлишига қарамай, бундан илгари яҳудлар, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга қарши мушриклар билан ҳамкорлик қилгани ҳеч кимга сир эмас.Форс ва Рум давлатлари ўртасидаги адоват чексиз бўлишига, қадимдан мунтазам урушлар қилиб келганига қарамасдан, мусулмонларга қарши ўзаро ҳамкорлик қилишди. Шунингдек, инглизлар ва яҳудлар ўртасида мислсиз душманлик бўлатуриб, Усмонийлар хилофатини тўнтаришда ва Фаластинни мустамлака қилишда ва Исроил бу муборак ерларга ўрнашиб олишида ўзаро ҳамкорлик қилишди. Бугун эса, Россия билан Америка бир-бирларига қарама-қарши бўлсалар ҳам, мусулмонлар зиддига кўз олдиларида "исломий терроризм" деган ғоиб душман ясаб, унга қарши бир ёқадан бош чиқардилар. Улар ўз душманларини кўнгиллари тусаган ердан топдилар ва топиб келмоқдалар.Ботил аҳлининг мусулмонлар зиддига бирлашиши, доимий қонундир. Шунинг учун, мусулмонлар "душманимнинг дўсти, душманимдир", қабилидаги гапларга таяниб иш қилиши тўғри бўлмайди. Балки мусулмонлар, душманининг дўстларидан ташқари, унинг душманларини ҳам билиши керак, чунки душманининг душмани ҳам ўзининг душмани бўлиш эҳтимоли бор. Мусулмонлар баъзан душманлари билан ўзига хос мақсадлар юзасидан ва муаййан муддатга келишув тузиши мумкин. Лекин бунда динда чуқур кетиш ёки ҳуқуқларни енгил санаш тўғри бўлмайди, балки ўта огоҳликни тутган ҳолда, маълум муддатгагина бўлиб, иш дўстлашув, садоқат ва ҳақ-ҳуқуқларни унутишга бориши ярамайди,"Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар"[9]Мўғуллар ислом оламига юриш қилишда янгитдан фикр юрита бошлади, беш асрдан буён ислом хилофатининг пойтахти бўлган Боғдодга кириш ва уни ағдариш иштиёқи билан режа туза бошлади. Афғонистон ва Ўзбекистон минтақаларида жойла- шишни, ўрнашишни фикр қилдилар. Бугун бу ҳодисалар батамом такрорланмоқда. Бу билан Оллоҳ субҳаноҳу ва таоло ўзининг қонунларини ўзгармайдиган ва алмаштирилмайдиган барқарор эканини, миямизга мустаҳкам жо қилишни хоҳлади. Хоразм давлатига ҳужум Мусулмонларнинг мағлубияти сабаблариМусулмонларнинг енгилиши ва фожиасининг сабаби, мўғулларнинг кучлилиги ва уларнинг ададининг кўплигида эмас, балки енгилишининг сабаби, мусулмон мамлакатлар ўртасидаги бўлиниш, тарқоқлик ва гуруҳларга ажралиб кетишлари эди,"Ва (ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур. Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Оллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир"[10]Оллоҳ таоло сустлашиш ва кучсизланишнинг сабабини талашиб-тортишишда қилди. Ўша пайтларда мусулмонлар мунтазам талашиб-тортишишда ва доимий ихтилофда эдилар. Мўғуллар билан вақтинчалик сулҳда бўлган вақтларида, мусулмонлар бир-бирларига ҳужумлар уюштиришар, бир-бирларини асирга олишар ва бир-бирларини ўлдиришар эдилар. Уларга бу ҳолатда нусратнинг келмаслиги маълум нарса эди.Имом Муслим Савбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар: "Ва мен Раббимдан умматим учун уларни қаҳатчилик йили билан ҳалок қилмаслигини, душманлари уларнинг жамоасини йўқ қилишга ихтиёр бермаслигини сўрадим. Шунда Раббим деди: эй Муҳаммад! Агар мен қарор қилсам, у ҳеч қайтарилмайди. Сенинг умматинг учун қаҳатчилик йили билан уларни ҳалок этмаслигимни ва душманлари, агарчи дунёнинг томонлари жамлансалар ҳам, (яъни бутун ер аҳли ислом умматига қарши жангга чиқсалар ҳам), уларнинг асосини қуритишига, уларни таг-туби билан йўқотиб ташлашларига йўл қўймаслигимни бердим, (бу оламлар Раббиси субҳанаҳу ва таолодан бўлган ваъдадир), тоинки, (мусулмонлар) бир-бирларини ҳалок қилмагунларича ва баъзиси баъзисини асирга олмагунларичаРаР"[11]Лекин афсуслар бўлсинки, ўша вақтда мусулмонлар бир-бирини қатл қилар ва баъзиси баъзисини асир олар эди, мўғул қўшини ёки бошқалар уларни мағлуб қилишлари ҳеч ажабланарли иш эмасди. Бунга қўшимча, Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ таёргарликда катта хато қилди, бутун эътиборини ўзининг пойтахти Урганч ёки Гурганчни мудофа қилишга қаратиб, давлатининг шарқий қисмини ҳимоясиз ташлаб қўйди. Хоразм давлатидек катта мамлакатнинг бошлиғи бўлишига қарамай, мана шундай содда хатога йўл қўйди. Аслини олганда, бу хато тактик хато эмас, балки қалбий, ахлоқий хато эди. Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ Хоразм давлатининг, мусулмонларнинг бошлиғи ўз нафсини, оиласини, яқинларини, ўзининг ва ота-боболарининг хазиналарини омонлигига эътиборини қаратиб, халқининг ва уларнинг мол-мулкларини омонлиги хаёлига ҳам келмади.  Хоразм давлатига ҳужум сабаблариЧингизхон Ироққа ҳужум қилишдан олдин, Афғонистон ва Ўзбекистонга юриш қилишни қасд қилди, чунки Ироқ билан Хитой орасидаги масофа анчагина узоқ эди. Ироқ билан Хитой орасидаги минтақаларда мўғул қўшини учун мустаҳкам, барқарор таянч, асос бўлиши керак эди. Бу минтақалар ўша кунларда "Қўқоз" деб номланар, иқтисоди ва қишлоқ хўжалиги анча бой эди. Мана хозирги кунимизда, ҳижрий XV аср/мелодий XXI-асрга келиб, у ерлардан нефт чиқди ва дунёнинг нефтга энг бой минтақасига айланди. Унинг нефт захиралари Кўрфазнинг нефт захираларидан олийроқдир. Бу минтақалар исломнинг машҳур марказий жойларидан бўлиб, қазилма бойликлари кўп, мол-мулки мўл минтақа эди. Бунга қўшимча, Чингизхон Ироққа юриш қилаётганда ортидан унга қарши жанг қилиши  ва унинг режасини барбод қилиши мумкин бўлган халқларни қолдириши мумкин эмасди. Мана шулар сабабли, Чингизхон ислом оламининг шарқий минтақаси, Хоразм давлатига ҳужум уюштиришни мақсад қилди. Уларнинг олдида аҳдни ва илгариги иттифоқчиликни бузишларига монеълик қиладиган нарса йўқ эди, зеро, аҳдга вафо қилмаслик ботил аҳлининг суннатидир,     "Ҳар қачон бирон аҳдга аҳдлашсалар улардан бир гуруҳи бузаверадими? Ҳақиқатан уларнинг кўпи иймонсизлардир"[12]Айни вақтда ўзаро келишувда бўлганлиги учун уруш чиқаришга сабаб керак эди. Бўлди иттифоқчилик тугади, – дейдиган нарсани Чингизхон излаб топа олмади. Шунда тўсатдан фожиали бир ҳодиса юз берди, уруш очишга сабаб бўла оладиган ва аҳдни бузишга қаноатлантирадиган ҳодиса юз берди. Бу ҳодиса Чингизхоннинг режаси эмасди, лекин унинг режаси бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас, чунки у ҳеч қачон аҳдга вафо қилмаган. Аммо мусулмонлар, мўғуллар ва бутун олам олдида ўринли бўла оладиган мантиқий сабаб керак. Ҳодиса шундай бўлганди: бир гуруҳ мўғул тижоратчилар Хоразмшоҳ давлатининг шарқий қисмида жойлашган Ўтрор шаҳрига боришади, шаҳарнинг ҳокими уларни тутиб келиб, ўлдиради. Тарихчилар бу тижоратчиларнинг қатл қилиниши сабаби борасида ихтилоф қилишади: Улардан баъзилари: "Бу тижоратчилар, Чингизхоннинг ислом давлати ичида провокация, яъни иғво, фитна чиқариш учун юборган жосуслари эди", дейишса;Баъзилари эса: "Ўтрор шаҳри ҳокими мўғулларнинг Мавроуннаҳр ерларида талон-тарож ва босқинчилик қилганларига раддия сифатида қасддан қатл қилган", дейишади. Бошқалар: "Чингизхон атай Хоразм давлатига уруш қилишга баҳона бўлиши учун, ўша тижоратчиларни ўлдириб келишга одам жўнатган", дейишса;Ва яна бошқалари: "Ўтрор шаҳри ҳокими тижоратчиларнинг мол-мулкига тамаъ қилиб ўлдирган[13]", дейдилар. Бу эҳтимолларнинг барчаси тарих саҳифа- ларида келган, қандай бўлганда ҳам оқибатта тижоратчилар ёки жосуслар ўлдирилди. Бу хабар Чингизхонга етиб келганда, у Хоразмшоҳга "қотилларни топширишини ва уларни ўзи ҳукм қилишини" англатган мактуб йўллади. Лекин Алоуддин Хоразмшоҳ буни ислом давлати бошлиғига нисбатан ҳақорат, ҳаддан ошиш, деб санади ва жиноят содир этган мусулмонни бошқа давлатга ва бошқа шариъатда ҳукм қилиниши учун топширмади. Ва Чингизхонга: "агар мусулмонлардан биронтасининг мўғул тижоратчиларни ўлдирганлиги исбот этилса, ўз юртида ва шариъати исломияга кўра ҳукм қилишини", айтди. Унинг бу гапи мантиқан тўғри ва бутун ер юзида мақбул ҳам эди. Қайси давлатда бирор жиноят содир этилса, жиноятчи ўша давлатнинг қонунига кўра жазо олади, бошқа давлатда ва бошқа давлатнинг қонунига кўра эмас, албатта. Чунки бир давлатда жиноят саналган ишлар, бошқа давлатда жиноят саналмаслиги ёки жиноят саналсада жаримаси, яъни жазоси фарқ қилиши турган гап. Бошқача қилиб айтганда, сомсанинг пулини сомса еган жойда ўталинади. Чингизхон Хоразмшоҳ- нинг жавоби қанчалик ҳақиқат, мантиқан тўғри эканини билсада, унинг мақсади ислом диёрларига бостириб кириш, ислом ўлкаларини эгаллаб олишга йўл қидириш эди ва тижоратчиларнинг ўлдирилиши бунга баҳона бўлди.  Қўрқинчли мўғул бўрони ислом диёрларига қараб эса бошлади, Чингизхон ўзининг катта қўшини билан Хоразмшоҳ давлатига биринчи мўғул юришини қилди. Хоразмшоҳ ҳам уни қаршилаб олишга чиқди, бу воқеа ҳижрий 616 йил/мелодий 1219 санага тўғри келди. Яъни мўғул давлати вужудга келганидан 13 йил ўтгандан кейин содир бўлди. Маълумингизки, мўғул давлати ҳижрий 603 йил/мелодий 1206 санада ташкил топган эди, лекин шу қисқа вақт ичида тақрибан бутун шарқий Осиёни эгаллаб бўлган, фақат Хоразм давлатигина қолган эди. Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ қўшини билан мўғул қўшини Хоразм давлатининг шарқида ёки Хитойнинг ғарбида, Сирдарё дарёсининг шарқида тўқнашди, жанг тўрт кун давомида шиддатли тусда давом этди. Иккала томондан ҳам кўп халқ ўлди, мусулмонлар 20 минг шаҳид берди, мўғуллардан ўлдирилганлар сони бундан-да кўпроқ эди[14]. Сўнгра жанг тўхтаб, томонлар иккига айрилди. Иккига ажралгандан кейин, Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ мўғулларнинг сони жуда катта экан деб ҳисоблаб, давлатининг маркази Урганчга(Гурганч) қайтди ва Урганчнинг(Гурганч) қўрғонини мустаҳкамлашга киришди. Мамлакатининг атрофидан қўшин тўплаш билан машғул бўлди, айни пайтда Ироқдаги Аббосийлар халифалигидан ажралиб олган ва унга бўйсунмасдан, унга бош кўтарган эди. Шунингдек, бошқа ислом мамлакатлари билан ҳам иттифоқчилиги йўқ, турклар, салжуқийлар ва Ҳиндистондаги ғурийлар билан алоқаси ёмон эди. Бир сўз билан айтганда, бошқа ислом давлатларидан ажралиб қолган эди. Энди мўғулларга қарши ёлғиз ўзи жанг қилиши керак, Хоразм давлати агарчи кучли, катта ва биринчи ҳамлада собит турган бўлсада, якка ўзи мўғулларнинг тўхтовсиз ҳужумларига  бардош беролмаслигида шак-шубҳа йўқ эди.Бундан сўнг Чингизхон қандай йўлни танлади? Хоразм давлатига ҳужумни қайси томондан бошлади? Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида қандай қирғинлар ва ваҳшийликлар содир этди? Бухоро ва Самарқанд аҳли мўғулларни қандай қаршилади? Бу ва шу кабиларни келаси дарсимизда ўрганамиз, иншааллоҳ. Оллоҳ субҳанаҳу ва таолодан унинг ер юзида жорий қилган қонунларини билдиришини, манфаатли бўлган илмни таълим беришини, таълим бергани билан фойдалантиришини ва тарихни бизларга ибрат қилишини сўраймиз, албатта бу Оллоҳнинг қўлида ва у бунга қодир зотдир."Ҳали (бошларингизга азоб тушганида албатта ҳозир) мен сизларга айтаётган сўзларни эслайсизлар. Мен ўз ишимни Оллоҳга топширурман. Зеро, Оллоҳ бандаларини кўриб тургувчидир"[15]  Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.[1] Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (60-бет)[2] Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (28-бет)[3] Исмоил Холидий "Ислом олами ва мўғул юриши" (19-бет)[4] Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (27-бет)[5] Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (28-бет)[6] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/162)[7] Зориёт сураси: 53[8] Бақара: 217[9] Бақара: 120[10] Анфол: 46[11] Муслим ривояти (2889, 4 / 2215)[12] Бақара: 100[13] Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (108-бет)[14] Ибнул Асир "ал-Камил фит-тарих" (12/365), Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (112-бет) [15] Ғофир сураси: 44