البحث

عبارات مقترحة:

الحميد

(الحمد) في اللغة هو الثناء، والفرقُ بينه وبين (الشكر): أن (الحمد)...

الملك

كلمة (المَلِك) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فَعِل) وهي مشتقة من...

القابض

كلمة (القابض) في اللغة اسم فاعل من القَبْض، وهو أخذ الشيء، وهو ضد...

Мўғил татар қиссаси 10-қисм

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Абу Абдуллоҳ Шоший ، Шамсуддин Дарғомий
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات التاريخ وتقويم البلدان - البلدان والممالك
Ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: Ҳулагунинг Аббосийлар хилофатига жанг учун тайёргарлиги; Пойдеворни мустаҳкамлаш; Арманистон подшоси билан аҳдлашув; Насроний подшоликлари билан аҳдлашиш ҳаракати; Баъзи мусулмон амирликларининг келишуви;

التفاصيل

Мўғул татар қиссаси 10- қисм Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ўтган суҳбатимизда: Ҳулагунинг Аббосийлар хилофатига жанг учун тайёргарлиги Пойдеворни мустаҳкамлаш Арманистон подшоси билан аҳдлашув Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.  Мўғул татар қиссаси 10- қисм Бисмиллаҳир роҳманир роҳимБарча мақтовлар Оллоҳга хосдир. Унга ҳамду сано ва истиғфорлар айтамиз, Ундан ёрдам сўраймиз, нафсларимиз ҳамда ёмон амалларимиздан паноҳ тилаймиз. Оллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен шериксиз, ягона Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бераман.  Ўтган суҳбатимизда:–        Аллома Ибнул Асир –раҳимаҳуллоҳ–нинг оламдан ўтиши;–        Мўғуллар Арманистон, Грузия, Чеченистон ва Доғистонни забт этиши;–        Ғарбга мўғул юриши;–        Украина, Польша, Венгрия, Словакия ва Хорватияга мўғуллар истелоси;–        Ҳижрий 639 йилда оламнинг аҳволи;–        Гуюк ибн Ўқтой хоқон бўлган кезларда мўғул босқинининг тўхташи;–        Мангухоннинг бош бўлиши;–        Мангухоннинг давлат бошқарувидаги ёрдамчилари, каби мавзуларни зикр қилган эдик. Ҳулагунинг Аббосийлар хилофатига жанг учун тайёргарлигиҲулагунинг қаршисида Ислом давлати тургани учун, унинг асосий адовати Ислом ўлкаларига бўлди. Гўё бутун нафрати Ислом умматига қаратилгандек, асосан мусулмонларнинг қонини тўкди ва энг қаттиқ зарбани мусулмонларга берди. У –унга Оллоҳнинг лаънати бўлсин– Дўқуз хотун исмли насронияга уйланган бўлиб, бу хотиннинг мусулмонларга адовати чексиз эди[1]. Мўғул ва насроний адоватлари жамланиб, нафрат ўти Аббосийлар хилофати, Шом ва бошқа мусулмон диёрларига сочила бошлади. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ..... Мўғул давлатининг ғарбий бўлаги Ҳулагуга топширилгандан сўнг, у Форс минтақасига ўрнашди ва Аббосийлар хилофатини ағдариш учун тадбирини кўра бошлади[2]. Мўғулларнинг тайёргарлигига нисбатан мусулмонлар деярли ҳозирлик кўрмадилар, десак янглиш бўлмайди. Дунё аҳлидан, нусрат сабабларини ушласа -гарчи у кофир бўлса ҳам- унга ғалабанинг берилиши ва нусрат сабабларидан узоқ бўлса -мусулмон бўлсада-  унга мағлубиятнинг битилиши, Оллоҳ азза ва жалланинг ўзгармас қонунларидан биридир."Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар"[3] Ҳулагу ҳижрий 649 йил/мелодий 1251 йил мўғул империясининг ғарбига қўмондон бўлганидан бошлаб катта тайёргарлик кўрди. Аббосийлар хилофатига нисбатан туйган нафратининг чексизлиги, хилофатнинг бисотидаги мол-мулкка иштиёқи ҳамда армиясининг етарли эканлигига қарамай, ҳужум қилишга шошилмади. Беш йил  ҳижрий 649-654/мелодий 1251-1256 йиллар сабр билан ҳозирлик кўрди.  Пойдеворни мустаҳкамлашҲулагу беш йил давомида тўртта асосий масала билан банд бўлди:Биринчи масала: Инфрастуктурага (пойдеворга) эътибор. Хитойдан келувчи ҳарбий мадад узлуксиз- лигини таъминлаш. У бунинг учун қуйидаги ишларни амалга оширди: 1.      Тожикистон, Афғонистон, Форс ва бошқа кўпгина минтақалардаги тоғли ҳудудлар ва узоқ масофадан мўғул армияси бемалол келишини таъминлаш мақсадида, Хитой билан Ироқ орасидаги барча йўлларни тузатишга киришди.2.      Йўллардаги барча дарёлар устига катта кўприклар қурдириб, бу кўприкларга мўғул аскарларини қўриқчи қилди. Жумладан, Сайҳун ва Жайҳун дарёларига ҳам кўприк қурилди.3.       Хитой-Боғдод йўналишида қурол-аслаҳалар транспортировкаси учун улкан супертанкерлар (кемалар) ҳозирлади.4.      Хитойдан Ироққача бўлган минтақалардаги ҳар бир шаҳар ва марказий жойларга қўшимча мўғул ҳарбий кучларни йўллади.5.      Сўнгра жуда ажабланарли ишга қўл урди, бунинг асосида ўткир заковат ётади. Хитойдан Боғдодгача бўлган йўллар атрофини ўт-ўланлар ўсиб-униши ва от-уловларига ем-хашак бўлиши учун чорва ҳайвонларидан холи қилди[4]. Бу уларнинг от уловларига ем-хашак олиб юрмаслик учун қилган ишлари эди. От ва бошқа уловларга ем-хашак, автомобилга нисбатан ёқилғи манзилатида, ҳатто ундан-да юқорироқ ўринда туради, чунки отлар  ёқилғусиз қолган техника каби ҳаракатсиз ётавермайди, нобуд бўлишдан қутулганлари эса урушга ярамайди.Биз енгилгина санаб ўтганларимиз, йўлларни тўғрилаш, кўприклар қуриш, йўл атрофларидан чорва ҳайвонларни тозалашга бир неча йиллар кетди. Сиёсий ва дипломатик тайёргарликИккинчи масала: Сиёсий ва дипломатик тайёргарлик. Мўғуллар ўша вақтда ер юзидаги мавқеи баланд давлатлар билан сиёсий битимлар тузишга киришди. Бу мўғуллар сиёсатидаги катта бурилиш бўлиб, кўп меҳнат ва вақт талаб қилар эди, чунки мўғул давлати барпо бўлганидан буён бирорта сиёсий ҳамкорлик ва дипломатик келишувга қўл урмаган эди. Бу ишга шахсан мўғул хоқони Мангухоннинг ўзи бош-қош бўлди. Ҳижрий 647 йил/мелодий 1249 йил Думётни (рус. Дамьетта) эгаллаган, ҳижрий 648 йил/мелодий 1250 йил машҳур: "ал-Мансур" ва "Фарискур" жангларида мағлубиятга учраган, асирга тушиб, катта миқдордаги пул эвазига жонини қутқарган Франция қироли Людовик IX, ҳижрий 651 йил/мелодий 1253 йил Мангухонни мусулмонлар зиддига бирлашишга чақириб, янги делегация йўллайди. Делегацияга Францискалик роҳиб Уильям Робрук (William Rubruck) бош вакил этиб тайинланган эди[5]. Мангухон билан бу роҳиб қайсидир жиҳатдан келиша бошлади, лекин ҳамкорлик том маънода амалга ошмади. Чунки Мангухон келишув нималигини ва ғарб сиёсатига хос мулозаматни билмайдиган, тик сўзлайдиган киши эди. Шунингдек, Европаликларга хос мунофиқликнинг бирор кўриниши, бошқаларни ўзига ром қилиб, қўйнига кириб олиш, ортида нафратни яширувчи қалбаки табассумни билмасди. Балки жуда содда ва очиқ, истагини бевосита баён қилувчи инсон эди. У келишувнинг аввалини қуйидаги сўзлар билан бошлади: "Мен оламда ўзимдан ўзгани бош бўлишини қабул қилмайман, менинг назаримда дўст калимаси фақат менга итоатда бўлган, сўзимни икки қилмайдиган, дўстлиги ва итоатини эълон қилган кишидир. Душманим эса, менга қарши жанг қиладиган, менга итоат этмайдиган кимсадир".  У оддий сиёсат, оламда ягона қутбли сиёсатга тарғиб қилди, яъни оламни иккига: итоатдаги ҳамкор давлатлар ва итоатсиз рақобатчи давлатларга ажратди. Людовик IX нинг вакили Уильям Робрук Қорақурумда 5 ой турди, сўнгра Людовик IX билан кўришиш учун Шомга Акко шаҳрига қайтди[6]. Якка ҳокимлик шарти асосида ҳамкорлик қилиш, Франция қироли Людовик IX га маъқул келмади, мўғуллар ва Европа насронийлари ўртасидаги дастлабки келишув барбод бўлди. Бу битим гарчи охрига етмаган бўлсада, Мангухоннинг келишувга илк ҳаракати эди.       Арманистон подшоси билан аҳдлашувҒарбий Европа насронийлари ва подшолари Мангухонга тобе бўлиш шарти билан ҳамкорлик қилишни рад этишди. Лекин бошқа подшолар буни қабул қилди, жумладан, насроний Арманистон давлатининг подшоси Ҳайсум (рус. Хетум I) Мангухон истаганидек, унга итоатда бўлиш шарти билан ҳамкорлик қилишни фикр қилди. Арманистон подшоси мўғулларнинг не қадар қувватга эгалигини билибгина қолмасдан, уни амалий суратда кўрган эди ҳам. Арманистон мўғуллар томонидан икки марта: биринчи гал Чингизхон, иккинчи марта Ўқтой томонидан ишғол этилган эди.      Шунингдек, у давлатининг кучсизлиги, баҳайбат мўғул давлатига умуман бас кела олмаслигини яхши биларди. Арманистоннинг ер майдони 30 минг км2 дан ортмайди, яъни Миср давлатининг иккита вилоятича келади. Устига-устак, Арманистон давлати бир томондан мўғуллар, бошқа тарафдан мусулмонлар қуршовида эди.  У мўғулларга ҳозир итоат этмаса, эртага бунга мажбур бўлади, лекин унда аҳвол бошқача бўлиши турган гап. Мўғуллар Ироқ ва Арманистонга бостириб кирганда, фурсат қўлдан кетган ва подшо мулкидан ажралган бўлади. Бу фикрлар, подшо Ҳайсум (рус. Хетум I)ни Европалик насронийлар каби делегация жўнатмасдан, шахсан ўзи мўғуллар пойтахти Қорақурумга (рус. Каракорум) Мангухон билан кўришиш учун боришига ундади, – дейди Роғиб Сиржоний. Доктор Шафиқ Жосирнинг хабар беришича, кичик Арманистон подшоси Ҳайсум мўғуллар пойтахти Қорақурумга ҳижрий 645-646/мелодий 1247-1248 йиллар Мангухоннинг ҳузурига укаси Симбадни(Смбат) бош қилиб делегация юборади. Сўнгра мўғул хоқони билан дўстлашмоқчи эканлигини таъкидлаш мақсадида, делегациянинг ортидан шахсан ўзи мўғуллар пойтахтига йўл олади[7]. Мангухон насронийлар билан дастлабки битим амалга ошмаганидан ғазабнок бўлган ва шунинг учун сиёсат йўллари, чиройли сўзларни ишлатишни ўрганишга киришган эди. Мўғул хони Ҳайсумни тантанавор, мулозамат билан расмий тарзда қаршилади. Гарчи, бу подшо ва хизматкор мулоқоти бўлсада, унинг ҳурматини жойига қўйиб, унга подшога лойиқ муомалани кўрсатди. У иккиси ҳам қаршисида ким турганини яхши билар, фақат сиёсий расмиятчилик юзидан бир-бирларига мулозамат кўрсатаётган эдилар. Арманистон подшоси шарафига берилган катта базмдан сўнг, Ҳайсум ўзини Мангухоннинг хизматида эканлигини эълон қилди, Мангухон эса, унга порлоқ келажак ваъдаси ва катта совға-саломлар инъом қилди. Бу билан, у Ҳайсумнинг дўстлиги ва тобеълигини сотиб олган эди. Мангухон унга фалонни қилсан, писмадонни бажарасан, демай, унинг ҳурматини жойига қўйди ва ҳадиялар берди. Жумладан, қуйдагиларни ҳам берди:Биринчи: Ҳайсум (рус. Хетум I)нинг шахсий мулки омонлиги, бу нарса подшо учун энг муҳим ишлардан бири эди.Иккинчи: Мамлакатдаги барча черков ва монастирларни солиқдан озод қилди. Ҳолбуки, мўғуллар ҳаммага солиқни баробар солган эди.      Учинчи: Арманларга мусулмон Салжуқийлар томонидан фатҳ қилинган шаҳарларни қайтариб олишларида ёрдамчи бўлишини ваъда қилди. Арманлар ва Туркиядаги Салжуқийлар ўртасида узоқ тарихлар совуқ урушлар бўлиб келган эди.Тўртинчи: Мангухон Арманистон подшоси Ҳайсумга Ғарбий Осиё ишларида катта маслаҳатчи мансабини тақдим қилди.Мўғул хоқонининг насроний подшога илтифоти замирида бир неча сабаблар бор эди:Биринчидан: Мусулмонларга уруш қилишда Арманистон подшоси малакасидан фойдаланиш. Зеро, арманлар ва мусулмонлар ўртасидаги душманлик алоқалари анчагина қадимий эди. Арман подшоси Мангухонга мусулмон ўлкалари ва ундаги шарт-шароитлар хабарини оқизмай-томизмай айтиб берди. Бу эса, Ислом ўлкаларининг босиб олинишида етакчи рол ўйнаши турган гап эди.Иккинчидан: Мўғуллар кенг Ислом диёрларини бошқаришда ўша ўлканинг ўзидан ёки қўшнисидан бўлган айғоқчиларга муҳтож эди. Бу эса, у минтақадаги халқларнинг тилини топиш имконини берар эди.  Учинчидан: Мўғулларнинг бу қадами, ғарбдаги насронийлар билан янгидан келишувлар тузишга қурилган кўприк эди, чунки Арманлар ғарблик насронийлар каби католик эътиқодида эди. Келажакда, Арманистон подшоси мўғуллар ва ғарбий Европа ўртасида ишончли вакил бўлиши эҳтимолдан холи эмасди. Зотан, мўғуллар билан ғарбий Европа орасида қора кунлар юз берган ва милионларча насронийлар мўғуллар қиличидан ўтказилган эди. Мангухон Аббосийлар хилофатини батамом яксон қилиш илинжида, насронийлар билан алоқаларни тиклаш орзусида бўлди.Тўртинчидан: Мўғуллар билан Арманистон мамлакати алоқалари ва ҳарбий амалиётларининг бирлашиши, мусулмонлар маънавиятига қаттиқ таъсир қилиши турган гап эди. Бинобарин, мўғуллар билан жанг қилиш бошқа, бирлашган кучларга қарши жангга кириш бутунлай бошқа нарсадир. Бирлашиш калимасининг ўзиёқ, инсонлар руҳиятига ўзгача таъсир этади. Шу сабабдан, бирлашган армия, деб ном қозониш мақсадида қувватли давлатлар эътиборга молик бўлмаган давлатлар билан ҳамкорлик қилади.Бешинчидан: Арманистонга Ислом диёрларида баъзи хатарли ишларни амалга ошириш вазифаси юкланди. Мўғуллар ўзларига тегишли ҳаракатларни баъзисини арманларга топширди, яъни муҳим ишларни арманлар воситасида амалга ошира бошлади. Кўриб турганимиздек, мўғуллар бу келишувдан ҳеч нарса йўқотмади.  Оламдаги буюк давлат бошлиқлари ҳам, номигагина бошлиқ номини олиб юрган эътиборсиз кичик давлатлар билан шартнома ва битимлар тузади, сўнгра уларга, яъни кичик ва кучсиз давлат президентларига  катта ваколатлар беради. Баъзан, мўғуллар каби бу подшоларга мўғул давлатининг ғарбий Осиёдаги катта вакили ёки содиқ подшо, ҳамкор давлат ёки давлатлар аро қадрдонлик алоқалари ва бошқа бирор бир қийматга эга бўлмаган фахрий лақабларни қўйишади. Бироқ, воқеъда ҳақ-ҳуқуқлар фақат кучлилар томонидан тайин қилинади.Хуллас, Арманистон подшоси Ҳайсум (рус. Хетум I), кўнгли тоғдек бўлиб, фахр билан юртига қайтди. Халқи олдига халоскордек гердайиб келди, чунки у ҳамкорлик сиёсати ила мамлакатини қаҳрли мўғул бўронидан асраб қолган эди.         Насроний подшоликлари билан аҳдлашиш ҳаракатиЮқорида зикр қилинган ҳодисалар мўғул давлатининг сиёсий ва дипломатик ҳаракатларидан бўлиб, биринчи салиб делегацияси мувофақиятсиз якун топган, аммо Арманистон подшоси билан эса алоқа ўрнатилган эди. Мангухон Шомдаги салибчи амирлар билан ҳамкорлик қилишни режа қилди.   Шом ва Туркия ҳудудларида, жумладан, Антиохия (рус. Антакья), Тарабулус (рус. Триполи), Сайда (рус. Сидон), Ҳайфа, Акко ва бошқаларда католик насронийларининг амирлик ва подшоликлари мавжуд эди. Мангухон бу амирликлар билан тил бириктиришни истади. Сабаби, Туркия ва Шом минтақаларидаги мусулмонларни насронийлар билан банд қилиб, уларни Аббосийлар хилофати ҳимоясидан чалғитиш эди. Шу сабаб Мангухон салиб амирликларини қитиқлаб қўйиш ва уларни оёққа турғизиш учун Арманистон амири Ҳайсум (рус. Хетум I)ни улар билан иттифоқчилик тузишга жўнатди.     Мўғул хони Шомдаги салиб амирларига Аббосийлар хилофатини ағдаришда кўмаклашсалар, уларга ҳадия тариқасида Байтул Мақдисни туҳфа қилишини ваъда қилди. Байтул Мақдис мўғулларнинг қўлида тургандай гўё! Маълумингизки, Байтул Мақдис ҳижрий 626/мелодий 1229 йил Шомдаги мусулмонлар томонидан салибчиларга таслим этилган эди[8]. Сўнгра у ҳижрий 643/мелодий 1245 йил ўша вақтлардаги Миср подшоси Нажмуддин Айюб қўли билан озод қилинган эди.    Антиохиянинг кинязи Буҳманддан (рус. Боэмунд VI) бошқа Шом амирлари мўғуллар билан ҳамкорлик қилишга тараддудланди. У эса, шу заҳоти мўғуллардан келган таклифни қабул қилиб, мўғуллар сафига қўшилди. Қолган амирлар эса, икки сабаб билан мўғуллар таклифига рад жавобини беришди: Биринчи сабаб: Мўғулларнинг ҳеч қандай аҳдга вафо қилмаслиги, ўзларини текин сотиб олиниши ва арзимаган нарсага қурбон қилиниши мумкинлигини билганлари бўлса,  Иккинчи сабаб: Улар ўзларини мусулмонларнинг қалбларида душман сифатида барҳаётлиги ва мўғулларнинг хатари билан мусулмонларнинг хатари баробар ёки мусулмонларники ундан ҳам яқинроқлигини билганлари сабаб, мўғуллар билан ҳамкорликни рад қилдилар. Шунингдек, улар мўғуллар ва мусулмонлар орасидаги жанг ниҳояси, яъни қайси томон ғолиб бўлишини кутишни ва дарҳол, ғолиб томонга қўлини чўзишни фикр қилдилар. Улар буни сиёсат деб атадилар.  Мангухон Шом ва Ироқдаги амирликлардан ташқари, Ислом давлати қошида яшовчи омма насронийлар билан иттифоқчилик қилишга ҳаракат қилди. Бу иттифоқчилик расман эълон қилинмади, бироқ бу ҳамкорлик насроний ва пастирлар (қавмга раҳбарлик қилувчи руҳонийлар)нинг катталари билан махфий тарзда бўлди. Бу Ислом давлати ичига мўғулларнинг кириши ва хабарларни мўғулларга, мўғуллардан уларга келишини осонлашишини таъминлади.      Мангухон Ироқ ва Шомдаги насроний бошлиқларга, жумладан, Боғдоддаги бош париарх (православие черковининг бошлиғи) билан алоқа ўрнатди. Сўнгра у Гурж (Грузия) мамлакати билан мусулмонларга қарши келишув тузди. Ваҳолангки, мўғуллар уларнинг бошига қора кунларни солган –яъни Гурж мамлакатини 3 марта вайронага айлантирган эди–, лекин мусулмонлар билан ақийдавий адовати борлиги сабаб, ўз фойдасини кўзлаб, улар мўғуллар билан ҳамкорлик битимини имзолади. Зеро, Оллоҳ таоло улар хусусида шундай дейди:    "Улар қўлларидан келса то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан уришаверадилар"[9]Баъзи мусулмон амирликларининг келишувиСўнгра мўғуллар баъзи мусулмон амирлар билан иттифоқчилик тузди. Мангухон уларни менсимаганидан бевосита ўзи аҳдлашмасдан, Ҳулагуни вакил қилди. Бу амирлар Муаззом, Ашроф, Азиз, Саъид каби ўзларига умуман муносиб бўлмаган буюк лақабларга эга эдилар, яъни бу лақаблар уларга ҳайф эди. Заиф мусулмон амирлар кучли мўғуллар олдига чопиб келишди."Бас, Сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: «Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз», деган ҳолларида улар (кофирлар) томонга шошаёт- ганларини кўрасиз. Шояд, Оллоҳ мусулмонларга ғалаба берса ёки ўз ҳузуридан (бу мунофиқ кимсаларни шарманда қиладиган) бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилувчиларга айланиб қолсалар"[10] Мосулнинг амири Бадруддин Луълуъ ва Форс минтақаси амирларидан Отабек Абу Бакрлар Ҳулагу билан аҳдлашди[11]. Бу билан курдлар истиқомат қиладиган Ироқнинг шимолий минтақаси, мўғулларга Боғдоднинг шимолидан бемалол кириши учун йўл очиб берадиган бўлди. Туркия минтақасидаги Салжуқий султонлар Иззуддин Кай Ковус II ва Рукнуддин Қилич Арслон IV Ҳулагуга қўл бердилар[12]. Улар мўғул лашкари Туркия ҳудудларидан Ироққа кириши учун йўл очиб беришга келишдилар.   Жумладан, Ҳалаб ва Дамашқнинг амири Носир Юсуф[13], Ҳимснинг амири Ашроф Айюбийлар мўғуллар билан ҳамроклик битимларини туздилар[14]. Носир Юсуф Салоҳиддин Айюбийнинг невараси бўлсада, у киши –раҳимаҳуллоҳ–га ахлоқ, шижоъат, чавондозлик ва бошқа хислатларда мутлақо ўхшамас эди. Пасткашликда шу даражага етдики, ҳатто Ислом умматини парчалаб ташлаш учун шайланаётган мўғуллар сафига қўшилишикка рози эканини билдириб, ўғли Азизни Ҳулагунинг ҳузурига йўллади. Мўғуллар Ироқнинг ҳамма томони –шимоли, ғарби, шарқи–дан ўраб оладиган даражадаги қувватга молик бўлдилар. Бу келишувлар, ўша вақтдаги мусулмонларнинг руҳияти ва маънавиятини даҳшатли кўринишда тубанликка юз тутганидан далолат эди. Омма мусулмонлар бу сотқин амирларнинг қилмишларига гувоҳ бўлганларида, уларнинг мўғулларга қарши оёққа туриш, сафларни бирлаштириш, йўлбошчиларга бўлган ишончлари тамоман синди.     Мусулмонларнинг бу иттифоқчиликлари ҳарқанақасига катта жиноят эди. Мўғул-татарлар Аббосийлар саройигача кириб келишди, яъни халифа Мустаъсим Биллаҳдан кейинги мақомдаги, хилофатнинг иккинчи одами, вазирларнинг каттаси Муаййиддин Алқамийгача  етиб келдилар. Бу вазир рофизийлардан бўлиб, иғвогар, бузғунчи, ярамас киши эди. У икки халифа Абу Бакр Сиддиқ ва Умар –разияллоҳу анҳумо–ларни халифалигини тан олмас, суннатни ва суннийларни ҳаддан ташқари ёмон кўрар, кўргани кўзи-ю отгани ўқи йўқ эди. Лекин унинг суннийлар хилофатида бундай юқори мансабга кўтарилгани жуда ажабланарлидир. Бу эса, халифа Мустаъсим Биллаҳнинг калта фаҳм, нодонлиги ва ёмон сиёсатчи эканини кўрсатади.          Абу Саид ал-Худрий –разияллоҳу анҳу–дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ –саллоллоҳу алайҳи ва саллам–: "Оллоҳ бир халифани тайин этса, албатта, унинг икки тур битонаси-энг яқинлари бўлади: бири яхшиликка буюриб, унга далолат қилади; иккинчиси эса, ёмонликка буюриб, унга тарғиб қилади", дедилар.[15]Янада ёмонроғи, бу фосид вазир бир-икки ой ёки бир-икки йил вазирлик қилмагани, балки ҳижрий 642-656 йиллар давомида 14 сана, яъни хилофат ағдарилгунича ўз мақомида турганидир. Маълумин- гизки, халифа Мустаъсим Биллаҳ ҳижрий 640 йил тахтга ўтирган[16], ундан икки йил ўтар-ўтмас бу кимса вазир бўлган эди[17].     Ҳулагу Муаййиддин Алқамийга боғланди, мўғул қўшинларини Боғдодга осонгина киришида унинг разил таклифларидан фойдаланишга келишди. Ҳулагу буларнинг муқобилига Аббосийлар хилофати ағдарил- гандан сўнг, унга Боғдоднинг бошқарув курсисини ваъда қилди. Кўриб турганимиздек, разил бош вазир мансабидан "унумли фойдаланган" эди.     Ушбулар, Мангухон ва Ҳулагунинг 5 йилга чўзилган дипломатик ва сиёсий ҳатти-ҳаракатлари эди. Насронийлардан Арманистон, Грузия подшолари, Шомдаги биргина Антиохия амири, Шом ва Ироқдаги омма насронийлар билан, мусулмонлардан баъзи амирлар ва хоин вазир Муаййиддин Алқамий билан иттифоқчилик алоқалари ўрнатилган эди. Бундан сўнг мўғуллар нима қилишга қарор қилди? Хилофат ва халифани қандай кунлар кутиб турибди? Бу каби саволларга келажак дарсларимизда жавоб топамиз, иншааллоҳ.Валлоҳу таъала аълам.  Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.[1] Рошидудин "Жомиъут-таварих" (2-жилд, 1-қисм, 23, 27-бет)[2] Маҳмуд Шокир "ат-Тарихул Исламий" (6-жилд, Аббосийлар давлати, 2-қисм, 336-бет), Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (185-бет)[3] Ҳуд: 15[4] Рошидудин "Жомиъут-таварих" (2-жилд, 1-қисм, 235, 237-бет)[5] Доктор Шафиқ Жосир Аҳмад Маҳмуд "VII-VIII-асрларда мусулмонлар зиддига мўғуллар ва насронийлар ўртасидаги келишувлар ва унинг таъсири" (1/7), Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (185-бет)[6] Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (185-бет)[7] Доктор Шафиқ Жосир Аҳмад Маҳмуд "VII-VIII-асрларда мусулмонлар зиддига мўғуллар ва насронийлар ўртасидаги келишувлар ва унинг таъсири" (1/7)[8] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/173)[9] Бақара: 217[10] Моида: 52[11] Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (194-бет), Рошидудин "Жомиъут-таварих" (2-жилд, 1-қисм, 240-бет)[12] Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (205-бет), Рошидудин "Жомиъут-таварих" (2-жилд, 1-қисм, 240-бет)[13] Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (326-бет)[14] Доктор Али Муҳаммад Саллабий "ал-Мўғул байнал-интишор вал-инкисор" (350-бет)[15] Бухорий ривояти (7198 ва 6611)[16] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/260)[17] Ибн Касир "ал-Бидаяту ван-Ниҳоя" (17/273)