البحث

عبارات مقترحة:

المعطي

كلمة (المعطي) في اللغة اسم فاعل من الإعطاء، الذي ينوّل غيره...

الكبير

كلمة (كبير) في اللغة صفة مشبهة باسم الفاعل، وهي من الكِبَر الذي...

الحكيم

اسمُ (الحكيم) اسمٌ جليل من أسماء الله الحسنى، وكلمةُ (الحكيم) في...

Ражаб ойи

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Шамсуддин Дарғомий
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات مناسبات دورية - شهر رجب
"Амал тўғри ва холис бўлмоғи лозим. Саҳиҳ бўлиб холис бўлмаса Аллоҳ ҳузурида қабул эмас, холис бўлиб, саҳиҳ бўлмаса ҳам мақбул эмасдир"

التفاصيل

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ражаб ойи     Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло биз инсонлар фақат унинг ўзигагина ибодат қилишлигимиз учун бизга самодан шариъат нурини тўкди, китоб туширди, Пайғамбарлар ва Расуллар жўнатди. (Биз инсонлару жинларни фақатгина бизга ибодат қилсин деб яратдик) (Зориёт 56) (Аниқки биз ҳар бир умматга: "Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар", (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз...) (Наҳл 36.)     Ибодат ёлғиз Аллоҳгагина хос бўлмаса, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам тутган йўлларига мос келмаса, ибодат деган номга сазовор бўла олмайди. Аллоҳ таоло "Каҳф" сурасида мана бундай  марҳамат қилади ((Эй Муҳаммад уларга) айтинг: "Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман. Менга Роббингиз ёлғиз Аллоҳнинг ўзи экани ваҳий этилмоқда. Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин!") (Каҳф110)     Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳ "Амал тўғри ва холис бўлмоғи лозим. Тўғри (суннатга мувофиқ) бўлиб холис бўлмаса Аллоҳ ҳузурида қабул эмас, холис бўлиб, тўғри (суннатга мувофиқ) бўлмаса ҳам мақбул эмасдир" деган эканлар.     Ҳозирги кунларда баъзи мўмин-мусулмонларнинг аҳволиги қараб ҳайрон қоласан киши. Ҳар минтақа, ҳар битта шаҳар баъзан ҳар бир маҳалланинг ўзига хос ибодат деб  биладиган, шунинг орқасидан  савоб умид қиладиган амаллари бор. Бундай амаллар қаерлардан келиб қолди экан?! Балки халқимизнинг илмсизлиги, ё бўлмаса эски урф одатларнинг яхши ёмонига қарамай ҳаммасини бараварига жорий қилишганлигимикин?! Балки бу тарзда амал қилиш кимгадир моддий кимларгадир сиёсий фойда келтирётгандир?! Валлоҳу аълам.     Қўйида мана шу "ибодат"лар жумласидан баъзи бир мусулмонлар ражаб ойида қилган амалларини мисол қилиб келтирсак арзийди, аммо биринчи ражаб ойи нима учун ражаб деб номланди, ражаб ойининг маъноси ҳақидаги қисқача маълумотларга тўхталиб ўтишлигимиз мақсадга мувафиқ деб топдик.     Биринчи: Ражабнинг маъноси, Ражаб араб тилида (Ражиба رجب) феълидан олинган бўлиб улуғлаш маъносини англатади. Жоҳилият даврида Макка мушриклари Ражаб ойини шундай атаган эдилар, чунки улар бу ойни улуғ ойлардан деб билиб бу ойда қурол кўтармас, жанг қилмас эдилар. Демак Ражаб ойи улуғ ой деган тушунча шундан келиб чиққан экан.     Иккинчи: Бу ойда қилинадиган баъзи бидъат амаллар ёки "ибодатлар". 1-    Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечасини кутиб олиш, баъзилар уни "меърож кечаси" ҳам деб аташади. Меърожнинг айнан шу кунда содир бўлганлиги ҳеч бир саҳиҳ манбаларда айтилмаган. Хўш, бу умматнинг улуғлари шундай "муҳим" кунни умматдан яшириб ўтиб кетдимикин?! Ё бўлмаса шундай "улуғ кун" борлигидан бехабар қолишдими?! Во ажаб!     Ҳаммамизга маълумки шариъатимизда муҳим бўлган кунларга катта эътибор қаратилади,  жумладан икки ҳайит - қурбон ва рамазон ҳайитлари - қачон бўлишлиги, қандай аниқланишлиги, агар янги ойни булут қоплаб уни кўришни имкони бўлмай қолса қандай ечим борлиги, хуллас ҳайит, арафот кунлари аниқланиши учун қанчалар ҳадис келгани тўғрисида фикр юритайлик. Нима учун Ражаб ойи тўғрисида битта саҳиҳ ҳадис топилмади? Ё Ражаб ойи баъзилар эътибор бергани сингари эътиборли эмасмикин?!        Агарда бу борада умматга заррача фойдаси тегадиган амал бўлганида ҳар бир ҳадисини ёзиш учун Аллоҳга икки ракат истихора намозини ўқиган Бухорий сингари олимлар, йўқ Имом Бухорийдан ҳадис илмида минг чандон ортиқ бўлган Абу Ҳурайра (р.а) дек саҳабалар шубҳасиз баён қилиб ўтган булур эдилар. 2-    Ражаб намози: (Рағоиб намози)     Ражаб ойида қилинадиган амаллардан бири ойнинг биринчи жума кечасида ўқиладиган 12 ракат намоздир. Ушбу намоз тўғрисида узундан-узун ёлғон ҳадис келган. "Ҳадис"да айтилишича кимки шу намозни ўқиса, сўнг тилагини тиласа ҳамма тилаги қабул қилинар эмиш. Бу ҳадисни уламолар ҳаммалари бир овоздан ёлғон тўқима ҳадис деганлар.     Ибн Жавзий раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳадисни ҳамма китоблардан текшириб чиқдим бирортасида ҳам топмадим дейдилар.     Имом Шавконий бу ҳадисни зикр қилиб, "Бу ҳадис тўқима ҳадис бўлиб ҳадис олимлари бир овоздан ёлғон деганлар" дедилар. Бу намознинг ҳукми:     Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ "Бу ниҳоятда мункар амал бўлиб,  буни илмсиз жоҳиллар тўқиб чиқаргандир, уларга Аллоҳнинг ўзи кифоя қилсин. Олимларимиз бу амални нотўғри эканлигини, бунга эргашувчилар адашган кимсаларлигини жуда кўп ўринда баён қилиб ўтишган" дейдилар. (Муслимни шарҳи: 8/20)     Шайхулислом Ибн Таймийя раҳматуллоҳи алайҳ "Бу амал асоссиз бир амалдир, уни на жамоий равишда ва на алоҳида амалга ошириб бўлмайди" деганлар. (фатово: 23/123)     Яна бир ўринда аллома шайхулислом: "Бу намозни Абу Ҳанифа, Шофиий, Молик, Аҳмад, Саврий, Авзоий ва Лайс каби  имомларимиздан ҳеч бирлари жоиз демаганлар, бу тўғридаги ҳадис эса маърифат аҳллари наздида бир овоздан ёлғон деб топилган" дейдилар. (фатово: 23/123) 3-   Ражаб ойи рўзаси:     Ражаб ойини ҳаммасини ёки баъзи кунларини ўзига хос фазилати бор деб рўза тутиб ўтказиш ҳам шу ойнинг бидъат амаллари жумласидандир.      Имом ҳофиз Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ: "Ражаб ойини фазилати тўғрисида, бу ойда рўзанинг фазилатли эканлиги ёки шу ойнинг баъзи бир кунларида рўза тутиш афзаллигига далолат қиладиган, ёки баъзи бир кечаларида махсус таҳажжуд намозлари ўқилишига ҳужжат бўлишга арзийдиган ривоят келмаган. Бундай қатъий фикрга мендан олдин имом Абу Исмоил Ал-Ҳаравий раҳматуллоҳи алайҳ келганлар" дейдилар.     Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳдан олдин ўтган олимлардан бири Ибн Қаййим раҳматуллоҳи алайҳ ҳам бу масалага тўхталиб бундай дейдилар: "Ражаб ойида намоз, рўза ёки баъзи ражаб кечаларида махсус намозлар фазилати тўғрисида келган ҳар қандай ривоят тўқима ёлғон ривоятдир". 4-   Ражаб ойида умра қилиш. Ражаб ойиди умра қилса афзал бўлади деган масалага тўхталиб ўтадиган бўлсак росулуллоҳ (с.а.в) нинг қилган амалларини мисол қилиб келтиришдан нарига ўтолмаймиз. Пайғамбаримиздан сақланиб қолган хабар шуки у киши ҳижратдан кейин тўрт марта умра қилдилар, тўрттала умра ҳам зул-қаъда ойида содир бўлган эди. Ўйлаймизки ҳар бир мусулмон дин амалларини аъло суратда бажаришга ҳар қанча уринмасин бу борада пайғамбаримиз ва саҳобаи киромлардан афзал амал қила олмаслигини яхши англайди. Шундай экан нима учун биз улуғларимиз бизга ўргатмаган амалларга қаттиқ эътибор берамизу, динимизда энг долзарб мавзулардан ғафлатда қоламиз?!   Ҳаммамизни Аллоҳ таоло ҳидоятга бошласин, динда бизга динни ўргатганлардек амал қилишни насиб этсин. Амалларимизнинг самарасига бидъат отлиғ қуртлар тушиб бебарака амалга айлантирмасин. Аллоҳ карами кенг марҳаматли зотдир!