البحث

عبارات مقترحة:

البصير

(البصير): اسمٌ من أسماء الله الحسنى، يدل على إثباتِ صفة...

العظيم

كلمة (عظيم) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فعيل) وتعني اتصاف الشيء...

المعطي

كلمة (المعطي) في اللغة اسم فاعل من الإعطاء، الذي ينوّل غيره...

Кулги қон йиғлатсачи?

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Шамсуддин Дарғомий ، Риёз шаҳри Рабва маҳалласи диний тарғибот идораси
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات محمد صلى الله عليه وسلم - محتوى متنوع متعلق بنبي الإسلام
Муҳаммад алайҳиссаломни калака қилиш билан барча пайғамбарларни жумладан Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Ийсо алайҳим-уссаломларни масхара қилаётганларини билмай ўз жонига зулм қилгувчилар, ўзини ўзи ўтга солгувчилар ҳали тугаганича йўқ.

التفاصيل

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Кулги қон йиғлатсачи? Қийшиқ тарози Аллоҳ таъолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи ва салламга, хонадонларига ва асҳобларига ҳамда қиёматгача уларга чиройли суратда эргашганларга Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин. Ҳажвия одатда камчиликлар ва ҳаётдаги айрим танқидий воқеа-ҳодисаларни кулгили қилиб, ҳазиломуз тасвирлашни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Ҳажвчи ва масхарабозларнинг ўз ота-оналарини, ёки уларга яхшиликни истаган, ёрдам қўлини чўзган, хайрхоҳ инсонларни калака қилишлари кулгини эмас, аксинча нафратни қўзғайди. Ота-онаси ҳамда ўзига яхшилик қилган кишилирни ҳажв остига олувчилар ҳам бўлиши мумкинми? – деб ҳайратда қолишга шошилманг. Қадим замонларда ота-онасини масхара қилганлар бўлганини эшитганимиз йўқ ҳали. Лекин ҳозирги ҳақ билан ботил, оқ билан қора, ҳалол билан ҳаромнинг фарқи қолмаган, "ривожланган" бир замонда атрофидагиларни кулдираман деб ота-онасини-да ҳажв ўқи билан отганларни кўрдик. Аммо одамларга яхшилик истаган, жумладан, ўша масхарабознинг ўзига ҳам ёрдам қўлини чўзган, хайрхоҳ инсонлар-пайғамбарларни калака қилиш қадим-қадим замонлардан бери давом этиб келаётганлиги бизга сир эмас. Аллоҳ таоло буни қуръони карим оятларида баён қилиб қўйган. Оламларнинг сарвари, башарият саййиди, бу умматнинг пайғамбари бўлган ушбу зот ҳам ана ўша пайғамбарлар силсиласининг охирги ҳалқасидурлар. У киши Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Ийсо (алайҳим-уссалом) лар келтирган диндан бошқасини келтирмадилар. Пағамбаримизнинг айрим ичи қора, ҳасаддан куйиб ёнаётган кофирлар томонидан ҳақорат қилиниши мўминман деган ҳар бир киши  қалбини ларзага солди. Бундай разолатнинг содир бўлиши табиий ҳол, аслида улардан кутилган нарса ҳам шу. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўтган пайғамбарлардан асосий фарқлари ҳаммамизга маълум. У ҳам бўлса бу киши келтирган шариатнинг қиёматга қадар давом этишидир. Шундай экан Муҳаммад алайҳиссаломни калака қилиш билан барча пайғамбарларни жумладан Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Ийсо алайҳим-уссаломларни масхара қилаётганларини билмай ўз жонига зулм қилгувчилар, ўзини ўзи ўтга солгувчилар ҳали тугаганича йўқ. Қалбларимизни ғазабга тўлдириб, аламдан парча-парча қилай деяётган бу жиноят бошқа бир томондан мана бу махлуқларнинг ҳалокати яқин эканлигига ишорадай бўлиб кўринади. Ҳа бундай давлат хароб бўлажак. Аллоҳ таоло Ҳижр сурасида (Масхара қилувчиларни бизга қўйиб беринг) деб марҳамат қилади. Бу кофирларга Аллоҳнинг ўзи кифоя. Қуръони каримда кавсар сурасида ҳам  Аллоҳ таоло (Сизни ёмон кўрган шахснинг ўзи (хору зор) барча яхшиликдан маҳрумдир) дейди. Пайғамбаримизни масхаралаб, ҳақорат қилганлар шармандаларча ҳалок бўлганларига тарих ўзи яхши гувоҳ. Қизиқ, қайси гуноҳи учун бутун оламнинг сарвари, Аллоҳнинг элчиси бўлмиш росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни айблайдилар?! "Фақат Аллоҳга ибодат қилинглар" - деб қилган даъватлари учунми? Ё бўлмаса "Аллоҳнинг хотини ҳамда боласи бор" деб бўҳтон қилганларнинг бўҳтонини тасдиқламаганлари учунми? Балки ҳуснихулққа чақирганлари, турли сафсаталардан қайтарганлари ҳамда разолатга олиб борувчи ҳар қандай йўлнинг олдини олганлари учун айблашар?! Бу бебошлар ахлоқий бузуқлик, жинсий шармандаликдан бошқасини хоҳламайдилар. Шаҳват ботқоғига ботиб разолат майига чўмилишни истайдилар. Аслида бу ботқоққа ботиб ҳам бўлдилар. Улар росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни фақат пайғамбар бўлганлари учун, Аллоҳ таоло ўзи танлаб олган бу пайғамбар Ислом динини олиб келганликлари учун айблашади!!! Бу билан Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларини инкор қилиб, бу динни ноҳақ деб даъво қилмоқчи бўладилар. Тушларини сувга айтсинлар. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларига далилларнинг саноғи йўқ. Ойнинг иккига бўлинганини эшитмаганмилар? Бармоқлари орасидан бир неча ҳодисада сув чиққанидан бехабармилар? Расулуллоҳнинг энг катта мўъжизалари бўлмиш Аллоҳнинг каломи олдиларида турибди-ку. Аллоҳ таоло уни асрашни ўз зиммасига олиб, ҳар хил бузғунчиларнинг қўлида ўйинчоқ бўлиб қолишидан сақлади. Улар ўзларининг муқаддас китобларини эса ўз қўллари билан бузиб, хоҳлаганларича ўзгартириб, ҳавойи-нафсларига маъқул келадиган қилиб олдилар. (Ўз қўллари билан китоб ёзиб, сўнгра озгина қийматга сотиш учун: «Бу китоб Аллоҳ ҳузуридан келди», дейдиган кимсаларга ҳалокат бўлғай, бас, ёзган нарсалари уларга ҳалокат бўлғай, топган фойдалари уларга ҳалокат бўлғай.) (бақара 79) Динимизниг ҳақ дин эканлиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир.Зеро, неча асрлардан буён асл ҳолатида, ўзгармай давом этиб келишининг ўзи ҳам бунга яққол далил бўла олади. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳаётларининг ҳар бир поғонасида ғалаба сари юрганлар. Аллоҳ таоло сохта, пайғамбарликни ёлғондан даъво қилган кимсага шунча вақт нусрат бериб қўймайди, албатта. Бу нарса ҳатто ўзларининг "муқаддас" китобларида ҳам "Агар сохта пайғамбар бўлса ўттиз йил атрофида ҳукм сура олади сўнгра ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади."-деб айтилган. Ривоят қилинишича, насроний подшоҳлардан бири ўз диндошларидан Росулуллоҳни ёлғончи деб ҳақорат қилиб юрувчи бир кишини ҳузурига келтириб, атрофидаги уламоларини чақиради. Шунда подшоҳ олимларига "ёлғончи қанча ҳукм сура олади" деган савол билан мурожаат қилади. Олимлари "ўттиз йил" деб жавоб қилишади. Подшоҳ "Мана бу Муҳаммаднинг динига беш юз йилдан ошдику, қандай қилиб давом этиб келмоқда" дея ҳалиги кишининг бошини танасидан жудо қилишга буюрган экан. (Ал Ақида Ал Исфаҳонийя шарҳи. Ибн Таймийя). Бу "ўқимишли" "инсон"лар ўзларининг доҳийларию-подшоҳлари, ҳамда олимларидан бир қанчасига Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг хабарлари аниқ бир суратда етиб келганда тўғри дея тасдиқлашдан ўзларини тия олмаганларини билмайдими? Уларнинг кўпчилиги Росулуллоҳга таъзим қилиб исломга кирганларини эълон қилдилар-ку. Ҳабаша (Эфиопия)нинг подшоҳи Нажоший бу динга иқрор бўлиб, исломини эълон қилгани тарихда машҳур. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Рум империяси подшоҳи Ҳирақлга мактуб йўллаб, уни ислом динини қабул қилишга чақирганларида, Ҳирақл буни тасдиқлади, ҳатто исломини эълон қилиб Росулуллоҳ ҳузурларига келиб хизмат қилиш шарафига эришишни орзу қилди, лекин ўз миллати аъёнларидан қўрққани уни бу шарафдан маҳрум қилди ва кофирлигича ўлиб кетди. Олмос ерда қолмас: Ҳозиргача ўзларининг замондошлари кофир бўлсаларда Росулуллоҳнинг фазилатларини эътироф қилиб келмоқдалар. 1- Майкл Ҳарт (Michael Hart) ўзининг "Юзта мангу" китобини Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг зикри билан бошлаб, китобнинг 13- бетида бундай дейди. "Мен китобимда биринчи бўлиб Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)ни зикр қилдим, чунки у зот дину-дунёда ҳақиқий муваффақиятга эришган ягона инсон ҳисобланади." 2- Георгий Бернард Шоу (George Bernard Shaw) "Муҳаммад" деб номлаган китобида бундай дейди. (китоб Британия аъёнлари томонидан ёқиб юборилган). Дунё Муҳаммаддек фикр қила оладиган бир кишига жуда муҳтож. Ўрта асрларда дин аъёнлари жоҳилликлари ёки таассублари туфайли Муҳаммаднинг динини ёмон кўрсатдилар. Уни Масиҳ динининг душмани деб атадилар. Мен эса бу кишини ўрганиб чиқдим. Инсон ақлини шошириб қўядиган даражада ажойиб инсон экан. У Масиҳ динининг душмани эмаслигининг исботини топдим. Уни башарийят қутқарувчиси деб атасак арзийди. Менимча ўша инсон ҳозир оламга ҳукмрон бўлса, инсонлар кўз тиккан саодатли ва тинч ҳаётни қуришга муваффақ бўла олади. 3- Он Бизит. (O.Bizet) Ҳар қандай  инсон арабларнинг пайғамбари шахсияти ва ҳаётию таълим тарбиясини ўрганиб чиқар экан Аллоҳнинг ҳақиқий элчиси бўлган бу буюк пайғамбарни улуғламай иложи йўқ. 4- Шубрук. Инсоният ўзидан Муҳаммаддек бир инсон чиққани билан фахрланса арзийди. У ўқиш-ёзишни билмайдиган инсон бўлсада, бир неча аср олдин бир мукаммал шариат олиб келдики, агар биз европаликлар ўша шариатга тўлиқ амал қила олсак, энг бахтли инсонлар ҳисобланамиз. 5- Канадалик шарқшунос. Муҳаммад ҳақиқий ислоҳотчи, балоғат ва фасоҳатда етук мартабали, журъатли буюк муфаккир эди. Биз бу сифатларни инкор қила олмаймиз. Мана бу олдимиздаги Қуръони ва унинг буюк тарихи  даъвосининг ҳақ эканлигига етарли далилдир. 6- Томас Карлил. (Thomas Carlell) Нобель мукофотига сазовор бўлган инглиз файласуфи ўзининг "Қаҳрамонлар" деб атаган китобида бундай дейди. Асримизда "Муҳаммаднинг дини ёлғон дин" дейдиган ҳар қандай кишининг гапига қулоқ тутишнинг ўзи энг катта ор (айб) бўлиб қолди. Биз, унинг умр бўйи фақат тўғри ғояда, содиқлик, саховат, яхшилик, раҳмдиллик, поклик, тақво, ҳуррият, мардлик, жиддийлик, ихлос сари юрганининг гувоҳи бўлдик. Муҳаммад мўътадил, хушмуомала, очиқ чеҳрали, хушчақчақ ҳамда суҳбати ширин киши эди. Баъзан у ҳазил-ҳузул ҳам қилиб турарди. Унинг одиллиги, нияти тўғрилиги, ҳушёрлиги, олийжаноблиги, ўткир зеҳн ва ҳозиржавоблилигини эсламай илож йўқ. Гўё икки томонидан тунларни ёритиб юборувчи чироқ ёқиб қўйилгандек нурафшон эди. У ўзи шундай сиймода яратилган. Буни бирор мадраса ўргатмаган, бирорта устоз сингдирмаган. У булардан беҳожатдир. 7- Германиялик адабиётшунос: Биз европа халқи, барча қадриятларимиз билан Муҳаммад етган мартабага ета олмадик, ета олмаймиз ҳам. Тарихда зарбулмасал бўлишга лойиқ кишилар ҳақида изландим. Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) ана ўша инсон бўлиб чиқди. Шундай, ҳақиқат албатта ғолиб ва зоҳир бўлиши шарт. Бунга Муҳаммаднинг бутун оламни битта тавҳид калимаси билан бўйсундира олганини далил қилиб келтирсак арзийди. Шундай экан, бутун дунё Муҳаммадни (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) энг олий мартабаларга кўтариб, барчага унинг буюклигини уқтириши шарт, бундан ўзга чора йўқ. Унинг пайғамбарларнинг энг охиргиси эканлигини тасдиқлаш зарур. Жиноят жазоси: Бундай кимсалар ушбу қилиб турган жиноятлари учун эртами-кечми товон тўлашдан (башарти бошларига бахт қуши қўниб, исломга кириб қолмасалар) қутула олмайдилар. Агар бош тортсалар, қайсарлик қилсалар дўзахга абадий ўтин бўлишларини билиб қўйсинлар. Қуръони карим сураларида мана бундай сўзлар битилган: «Оллоҳ — Масиҳ бин Марямдир», деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Ҳолбуки, Масиҳ: «Эй бани Исроил, парвардигорим ва парвардигорин­гиз бўлмиш Оллоҳга бандалик қилингиз!» — демишдир. Албатта кимда-ким Оллоҳга ширк келтирса, Оллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас. (моида 72). Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Оллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир. (Оли Имрон 85). Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: (Муҳаммаднинг жони унинг қўлида бўлган зотга қасам-ки ушбу умматдан бирор киши - у  хоҳ яҳудий, хоҳ насроний бўлсин - унга менинг хабарим етса-ю, сўнг менга туширилган бу динга иймон келтирмаса албатта дўзах аҳлидан бўлади) Имом Муслим ривоятлари 153-ҳадис. Ҳикмати бордир: Аллоҳ таоло ҳикматли зот, ҳеч қачон мутлақ ёмонликни тақдирда ёзиб қўймайди. Бирор нарсани тақдир қилса, албатта ўша тақдир қилинган нарсада, гарчи фақат ёмонлик бўлиб кўринсада мўмин бандаларига қандайдир бир яхшилик бўлади. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам (Мўмин кишининг иши жуда ажойиб, чунки барча ишларида унинг учун яхшилик бор . Хушхабар келганида шукр қилиб яхшилик топса, ёмонлик етганида сабр қилиб яхшилик топади. Бу нарса мўминдан бошқа бирор кишига берилмайди.)  деб рост айтганлар. Имом Муслим ривоятлари 2999-ҳадис. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам хонадонларига бўлган туҳмат, машҳур ифк  воқеасида Аллоҳ таоло бундай дейди: (Шак-шубҳасиз бу бўҳтонни (вужудга) келтирган кимсалар ўзларингиздан бўлган бир тўдадир. Уни сизлар ўзларингиз учун ёмонлик деб ўйламанглар, балки у сизлар учун яхшиликдир. Улардан (яъни бўҳтончилардан) ҳар бир киши учун ўзи касб қилган гуноҳ(га яраша жазо) бордир. Уларнинг орасидаги (гуноҳнинг) каттасини кўтарган кимса учун улуғ азоб бордир.) Қуйида юқоридаги жиноятдан келиб чиққан фойдаларни зикр қиламиз. 1- Доим "биз тинчлик тарафдоримиз" – деб жар солиб келган бу "тараққийпарвар" "инсон"лар қалбида яшириб юрган адоватлари, мусулмонларга қанчалар ҳасад қилиб ёмон кўриши ошкор бўлди. 2- Ғарб давлатларининг ёлғон сиёсати ошкор бўлди. Фикр эркинлиги эмиш. "ФИКР ЭРКИНЛИГИ" деб ёлғондан жар соладилар. Ўша айтилаётган зорманда фикр эркинлиги ўзларининг ҳурматига тил текизилганда, бусиз ҳам нопок номлари танқид остига олингандагина асқотади, холос. Бундан бир неча йил олдин баъзи ҳукуматлар бутларни синдиришга тушганда дунёни бошларига кўтардилар. Ўшанда "фикр эркинлиги" қайда эди?! Бу фикр эркинлиги деб қўйиб қараб турмадилар-ку. 3- Ўзимизнинг ичимиздан чиққан баъзи кишиларнинг "мусулмон бўлмаганларни кофир деманглар, бу улар билан бизнинг орамизда фитна чиқишига сабаб бўлади" деб гап сотишларининг сафсата эканлиги яна бир бор рўёбга чиқди. 4- Мусулмонлар қалбларида иймон қалқиши. Уларнинг бу қилмишга нисбатан қилган қарши ҳаракатлари қалбларида иймон борлигига, пайғамбарларини қанчалар яхши кўришларига далил. Ҳатто диндаги баъзи муҳим вожиб амалларга беэътибор бўлганлар ҳам Росулуллоҳни ҳимоя қилай деб ҳаракатга тушдилар. 5- Мусулмонларнинг бир ёқадан бош чиқаришлари нақадар муҳимлиги яна бир бор барчага аён бўлди. 6- Европа бирлигининг Ислом динига душманлиги кўриниб қолди. Баъзи кичкина давлатлар бу ҳодисада атрофидагиларни бирикишга чақирганида қолган давлатлар барчаси бир сафда туриб бердилар. Безорилар ўша суратларни қўшни давлатларнинг матбуотлари орқали нашр қилдилар. Бу эса уларнинг  гўё "эй мусулмонлар сизлар барчангиз бир сиртмоқдасиз, бизнинг бирлигимизга зарба бера олмайсиз" деганлари эди. 7- Баъзи мусулмонлар шу сабабли исломнинг ҳақиқий суратини кўрсатаман деб даъват қилишга  қаттиқ киришдилар. Натижада "ўша шабкўрларнинг кўзини очсак ҳақни кўриб қолар" деб уларнинг тилларида китоблар чоп қилишга шошилдилар. 8- Бу разилликни қўллаган давлатларнинг маҳсулотларининг мусулмонлар томонидан сотиб олинмаслиги ниҳоятда катта аҳамиятга эга эканлиги кўпчиликка ойдинлашди. Уларнинг ҳукуматлари сиёсий ҳамда расмий талабларга -қайси поғонада бўлмасин- пинагини бузмади. Бироқ, уларнинг маҳсулотларини харид қилмасликка сал эътибор уйғонгандан бир неча кун ўтибоқ ўша пасткаш газета ва унинг таҳририяти раиси узр айтишни бошлади. Гапириш услублари ўзгариб қолди, бу мусулмонлар қалбидаги оғриқнини сал бўлсада пасайтирди Демак, мусулмонлар қўлларида душманларига қаттиқ таъсир кўрсатадиган, уларга катта зарар бера оладиган қуроллари борлигини унутмасликлари керак. Отам, онам, бобом, бутун вужудим, Сизга фидо, пайғамбарим Муҳаммад! Бизнинг вазифамиз: 1- Ҳар биримиз қўлимиздан келганича бундай номаъқул ишга қаршилик кўрсатишимиз вожиб. Ким қалам ушлашни билса қалам билан, кимга фасоҳат берилган бўлса тили билан, кимнинг қўлидан интернет тармоғини ишлатиш келса қўлидан келгани билан, телефоннинг барча хизматлари sms, mms ёки бошқа воситалар орқали ўша газетага ёки ҳукуматларининг ўзига ҳамда ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилмоғи лозим. 2- Ёлғондан узр айтиб қўйиш ёки ўзларини оқлаш эмас, балки жиддий суратда, яққол ва аниқ қилиб узр сўрашларини талаб қилмоғимиз керак. Бизга "мусулмонларга беҳурматлик бўлди"- деб узр айтганлари керак эмас. Биз хатоларига иқрор бўлиб, ўша хато учун узр сўрашларини талаб қиламиз. 3- Бу ишга бош-қош бўлганлар жазога тортилишини талаб қилишимиз лозим бўлади. 4- Ўша давлатлардан Ислом ва мусулмонларга адоват қилишни бас қилишни талаб қилишимиз лозим. 5- Уларнинг тилларига Ислом ҳақидаги ва пайғамбаримиз ҳақларидаги китобларни таржима қилиб баён этиш. 6- Айнан ўша давлатнинг маҳсулотларини умуман харид қилмаслик лозим. 7- Пайғамбаримизнинг суннатларини маҳкам ушлаб амал қилиб ва бу йўлда собитқадам бўлишни Аллоҳдан сўраб сабр қилиш. 8- Уларни исломга даъват қилишимиз лозим. Чунки биз уларни ёмон кўриб уларга ғазаб назарини ташласакда, бир томондан бечоралар агар шундай ўлиб кетсалар, дўзахда абадий қолиб кетадилар, деб шафқат назари билан ҳам қараймиз. Аллоҳ таоло ўз динини ғолиб қилажак! Душманлар эса хор бўлажак! Бу кимсалар дунё маҳкамасига чап бериб, айланиб ўтиб –балки маҳкаманинг ўзи айлантириб ўтказиб қўяр- кетсалар, охиратда Аллоҳнинг ҳузурида нима қиларкинлар?! Ҳа, Аллоҳ таоло бекорга мана бу оятни бизга нозил қилмади. Гўё айни ўша бенасибга айтаётгандек. Куфр йўлини тутган кимсалар уларга берган муҳлатимизни зинҳор ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Балки Биз уларга фақат гуноҳларини зиёда қилишлари учунгина муҳлат берамиз. Улар учун хор қилгувчи азоб бордир.( Оли Имрон 178) Аллоҳ охиратда ҳеч биримизни раҳматидан бенасиб қилмасин, дунёда эса мана бундай "ривожланган" "маданият" чўққисига чиққан "инсон"лардан узоқ қилсин. Амийн. Сўзимиз сўнгида яна бир бор Оламларнинг сарвари жаноб пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламга дуруду саловатлар айтиб қоламиз, ҳамда бизни ҳам Аллоҳ ўз раҳматига олиб фирдавс жаннатида, пайғамбаримиз атрофларидаги саҳобаи киромлар билан бирга қилишини ёлвориб сўраб қоламиз. Ва саллоллоҳу ала набиййина МУҲАММАД!