البحث

عبارات مقترحة:

الرحمن

هذا تعريف باسم الله (الرحمن)، وفيه معناه في اللغة والاصطلاح،...

القادر

كلمة (القادر) في اللغة اسم فاعل من القدرة، أو من التقدير، واسم...

الوهاب

كلمة (الوهاب) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فعّال) مشتق من الفعل...

Оилавий ҳаёт

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Холид ибн Абдурраҳмон
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات النكاح
Биродаримиз Холид ибн Абдураҳмон Шаийънинг «Оилавий ҳаёт» деб номланган китобини эр-хотинлик мавзусида жуда фойдали ва нозик дид билан ёзилган деб ўйлайман. Бу китобда Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам ҳидоятларидан узоқ бўлиш ҳамда хотинлар билан муомала қилишни билмаслик оқибатида вужудга келадиган муаммолар хусусида сўз боради.

التفاصيل

Оилавий ҳаёт СЎз боши Тирикликда ҳам вафот этгандан кейин ҳам эр-хотинлик ҳақларига риоя қилиш Ҳадисдан олинган сабоқлар Аёллар билан мулойим муомала қилиб, улар муҳаббатини қозонмоқ лозим Ҳадисдан олинган сабоқлар Оилавий ҳаётда баъзи хатолардан кўз юмиш Ҳадисдан олинган сабоқлар Эр-хотин орасидаги туйғуларга эътибор Ҳадисдан олинган сабоқлар Тўй кечаларида рухсат берилган мусиқа Ҳадисдан олинган сабоқлар ғийбат ва чақимчиликдан сақланинг! Ҳадисдан олинган сабоқлар Оилавий муаммолар ечими Ҳадисдан олинган сабоқлар Хотинлар ўртасини ислоҳ қилиш Ҳадисдан олинган сабоқлар Аҳли-аёлга таълим бериш Ҳадисдан олинган сабоқлар Уйларни мункар нарсалардан поклаш Ҳадисдан олинган сабоқлар ғаюрлик-қизғаниш Ҳадисдан олинган сабоқлар Ота ўз қизини солиҳ кишига «уйланинг», деб таклиф қилиши Ҳадисдан олинган сабоқлар Одамларнинг ёмон хаёлларга бориб қолишидан эҳтиёт бўлмоқ Ҳадисдан олинган сабоқлар қизларга яхшилик қилиш Ҳадисдан олинган сабоқлар Ҳадисдан олинган сабоқлар  Оилавий ҳаёт СЎз бошиАллоҳ таъолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи ва салламга, хонадонларига ва асҳобларига ҳамда қиёматгача уларга чиройли суратда эргашганларга Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин.Биродаримиз Холид ибн Абдураҳмон Шаийънинг «Оилавий ҳаёт» деб номланган китобини эр-хотинлик мавзусида жуда фойдали ва нозик дид билан ёзилган деб ўйлайман.Бу китобда Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам ҳидоятларидан узоқ бўлиш ҳамда хотинлар билан муомала қилишни билмаслик оқибатида вужудга келадиган муаммолар хусусида сўз боради. Шунингдек, Набий саллолоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари ва қизлари билан қилган муомалалари, аёллар тарафидан содир бўлаётган номаъқул ҳатти ҳаракатлар, никоҳ тўйлари, аёллар каби маросимларни шариатга мувофиқ хурсандчилик билан ўтказиш лозимлиги, аёллар тарбиясига қаттиқ эътибор бериш, қизларнинг отаси устидаги ҳаққи, кўпхотинлик ҳамда уларни орасида адолат, тақсимот ишлари ва эр хотин ўртасида содир бўлган қийинчиликларни қандай бартараф этиш хусусида сўз боради.Дарҳақиқат, бу рисола Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан ёрқин суратни бизларга тақдим қилади-ки, бу билан кўп ҳонадондаги оилалар ҳаёти мустаҳкамланади.Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи ва салламга  Аллоҳнинг саловот ва саломлари бўлсин.Солиҳ ибн Ғоним Аc-Cадлан. Тирикликда ҳам вафот этгандан кейин ҳам эр-хотинлик ҳақларига риоя қилишОиша розиёллоҳу анҳодан: «Мен Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам аёллари ичида  Ҳадича розиёллоҳу анҳога -гарчи у кишини кўрмаган бўлсам ҳам- рашк қилганимчалик биронтасига рашк қилмаганман. Чунки Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам уни кўп эслардилар. Агар қўй сўйсалар, уни бўлакларга бўлар, сўнг Ҳадичанинг дугоналарига ҳам жўнатар эдилар. Бир куни мен Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламга “Гўё дунёда Ҳадичадан бўлак аёл йўқдай!”- деган эдим, Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа, (дунёда) Ҳадичадек аёл бўлмаган! У жуда ажойиб эди. Ундан фарзандларим ҳам бор»,- дедилар.[1] Ҳадисдан олинган сабоқлар1) Ҳадисда Набий саллолоҳу алайҳи ва салламнинг олийжаноб хислатлари, гўзал сифатлари, ҳалимлиги ва аёлларига нисбатан -вафот этиб кетган бўлса ҳам- муҳаббати ҳамда ўша аёлидан кўрган яҳшиликларини унутмаганлиги зикр қилинган.2) Ҳадисда Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг фазли ва у муҳтараманинг Набий саллолоҳу алайҳи ва салламга қанчалик азиз ҳам суюкли бўлганликлари баён этилган.  3) Киши аёлининг қадр-қиммматини тириклигида ҳам вафот этгандан кейин  ҳам унутмаслиги лозим. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламдедилар: «Сизларнинг энг яхшингиз ўз оиласига яхши муомалада бўлганганингиздир. Мен эса сизларнинг орангиздаги ўз оиласига энг яхши муомала қилгувчи кишиман.[2]4) Рашкнинг[3] эр-хотин орасида мавжудлигига исбот бор. Рашк энг фозила аёллардан ҳам содир бўлиши мумкин. Имом Табарий айтади: «Рашк аёллар  табиатида бўлгани учун рашк қилиш мумкин, лекин Аллоҳ ва Росули ҳаром қилган нарсаларга ўтиб кетмаслиги лозим».5) Яхши кўрган кишингизнинг яхши кўрганларини ҳам яхши кўринг.6) Айрим кишилар иккинчи хотинга уйлангандан кейин, аввалги хотинининг яхшиликларини эсдан чиқарадилар. Бу хато, албатта.7) Аёл ўзининг юриш туриши ва чиройли муомалалари билан эрининг муҳаббатини қозониши лозим. Зеро, яхши хотин эрига ҳаёт қувончинитақдим этиб, гўзал муҳит яратиб беради. Яхши аёл оилани боғу бўстонга, ёмон аёл эса чўл-биёбонга айлантиради. Аёллар билан мулойим муомала қилиб, улар муҳаббатини қозонмоқ лозимОиша розиёллоҳу анҳодан: «Хабаш найзабоз ўйинчи болалар масжидга ўйин кўрсатиб кириб келишди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам «Эй Ҳумайро[4]уларни томоша қилишни хоҳлайсизми дедилар. Мен: «Ҳа» дедим. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам эшик ёнида турдилар, мен эса ёнларига келдим-да иягимни муборак елкаларига қўйдим ва яноғимни яноқларига текказдим. Хабашлар ўйин кўрсатиб: «Абул қосим жуда яхшидир»,- дейишарди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам «Етар энди» дедилар. Мен: «Ё Росулуллоҳ шошманг» дедим. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам бироз турдилар. Сўнг яна «Етар, энди» дедилар. Мен яна «Ё Росулуллоҳ, шошманг» дедим. Ҳабашларни томоша қилишни хоҳламас эдим, лекин мен аёлларга Росулуллоҳнинг мен учун турганликлари ва мени қадрлашлари аёлларга етиб боришини хоҳлардим.[5] Ҳадисдан олинган сабоқлар1) Бу ҳадисда аёларга мулойим муомала қилиб, улар муҳаббатини қозониш баён қилинган.2) Ҳайит кунлари оилага ҳар хил бадан роҳатланадиган, Аллоҳ таъоло ҳалол қилган берган нарсаларга шароит яратиб бериш шариат руҳсат этган амаллардан эканлиги баён қилинади. Чунки ҳадисда зикр қилинган воқеа ҳайит кунида бўлган эди.3) Ҳайит кунлари ҳурсандчиликни зоҳир қилиш-  дин ибодатларидан саналади.4) Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг ўз аҳли аёлларига ва бошқаларга қилган яхшиликлари, чиройли хулқлари, меҳрибончиликларини ҳар-бир эркак ўзида мужассам қилиши лозимлиги баён қилинган. 5) Оиша розиёллоҳу анҳони Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам  қанчалик яхши кўришлари баён қилинган. Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламдан «Одамлар орасида энг яхши кўрган кишингиз ким?»- деб сўраганларида «Оиша» деганлар.[6]6) Ҳар кимни ўзи яхши кўрган исм билан чақириш ҳам лутфга киради. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам Оиша розиёллоҳу анҳони «Эй Ҳумайро», яъни «Оппоққина» деб чақиряптилар. Баъзан: «Эй Оиш, Жаброил сизга салом йўллаяпти»,[7] деб оҳирги ҳарфини тушириб айтганлар. Оилавий ҳаётда баъзи хатолардан кўз юмишУмму Салама розиёллоҳу анҳодан: «Бир кун Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам асҳоблари билан Оиша розиёллоҳу анҳонинг уйида ўтирган эдилар. Умму Салама онамиз бир идишда таом олиб келдилар. Шунда Оиша розиёллоҳу анҳо қўлида бир кичкина тош билан келди-да у билан идишни уриб синдирди. Шунда Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам иккала бўлинган идишни бирлаштириб саҳобаларга: «Олинглар! Еяверинглар, онангиз рашк қилди» дедилар икки марта. Оиша онамизнинг идишларини Умму Салама онамизга бердилар, синган идишни Оиша розиёллоҳу анҳога бердилар».[8] Ҳадисдан олинган сабоқлар1) Ҳадисда Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг гўзал хулқлари ва ҳалимлиги баён қилинган. 2) Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг ҳалимлигига қаранг! Оиша розиёллоҳу анҳодан содир бўлган хатони маломат қилмасдан, аёлларнинг рашкчи эканлигини билганлари учун «Онанглар рашк қилди»,- деб маъзур тутяптилар.3) Оиша розиёллоҳу анҳонинг идишни синдирганлигига Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам индамадилар. Чунки Умму Салама розиёллоҳу анҳо Оиша розиёллоҳу анҳонинг уйида ўтирган Росулуллоҳ ва асҳобларига таом чиқариш билан, Оиша розиёллоҳу анҳонинг рашкига сабабчи бўлган эди. Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам идишни тўлатиш билангина чекландилар. Таомни  эса тўлатмадилар, чунки бу таом ҳадя эди. Баъзи ривоятда «Идишга идиш, таомга таом» деб таомни ҳам тўлатганлар.4) Мана бундай ҳикмат ва ҳалимлик оила ҳаётидаги тўсиқлардан бешикаст ўтишга имкон беради. Кўп хотинли кишилар Набий саллолоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиб, аёлларига нисбатан ҳамиша ҳикмат ва ҳалимлик мақомида туриб, барча ҳолатларда адолат билан иш тутсинлар. Ана шунда ҳеч кимга зарар етмайди. Аёлларининг фақат биттасига мойил бўлиб, қолганларини ташлаб қўйган киши қуйидаги таҳдидни ёдида тутсин.«Кимнинг икки хотини бўлиб, уларнинг бирига мойил бўлиб қолса қиёмат куни бир тарафга моил бўлиб (эгилган) ҳолда келади».[9] Эр-хотин орасидаги туйғуларга эътиборОиша розиёллоҳу анҳодан: «Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам менга: «Мен сизнинг рози бўлганингизни ҳам, жаҳлингиҳ чиққанини ҳам биламан»,- дедилар. «қаердан биласиз?»- деб сўрадим. - Агар мендан рози бўлсангиз «Йўқ Муҳаммаднинг роббисига қасамки»- деб гап бошлайсиз, агар мендан ғазаблансангиз «Йўқ Иброҳимнинг роббисига қасамки»,- деб гап бошлайсиз дедилар.- Аллоҳга қасамки тўғри айтдингиз, фақат исмингизни алмаштираман ҳолос»,- дедим.[10] Ҳадисдан олинган сабоқларАгар эр-хотин бир бирини диққат билан кузатса, қачон ғазабланиши-ю қачон рози бўлишларини билиб оладилар. Биз бу ҳадисда Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам Оиша розиёллоҳу анҳонинг ҳис-туйғуларини, биргина қасамининг ўзиданоқ билиб олганларини мулоҳаза қиламиз.2) Гоҳо эр-хотин ўртасида келишмовчиликлар бўлиб туради. Бундай ҳолларда бир-биридан аразлашиш орага совуқлик тушишига сабаб бўлмаслиги керак. Шариъат рухсат берган насиҳат қилиш каби чораларни қўллаш керак. Агар насиҳат кор қилмаса унда эр тўшагини бўлак қилиши мумкин.3) Оиша розиёллоҳу анҳонинг Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламга қилган ғазаби кечирилди. Аслида, ҳеч кимнинг Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламга ғазаб қилиши жоиз эмас. Оиша розиёллоҳу анҳонинг ғазабига рашк туртки бўларди. Рашк эса муҳаббатга далолат қилади. Шунинг учун ҳам Оиша розиёллоҳу анҳо ғазабланганда ҳам, қасам ичганда ҳам «Иброҳимнинг раббисига қасамки», деб чегарадан ўтиб кетгани йўқ. Зеро, Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам қасамга қўшиб айтилишда инсонларнинг энг муносибидир. Оиша розиёллоҳу анҳо Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламга боғлиқ чегарадан узоққа чиқиб кетмади. Эр-хотин бир-биридан ғазабланган вақтда ўртага совуқликни туширмайдиган ишларни қилсинлар. 4. Баъзилар Аллоҳдан бошқа нарса билан қасам ичадилар. қасам ичилаётган нарса хоҳ Каъба, хоҳ Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи ва салламнинг номлари  бўлсин, бундай қасам ҳаром ва ширкдир.Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким қасам ичса, Аллоҳнинг номи билан қасам ичсин, бўлмаса жим турсин».[11]«Ким омонатни ўртага қўйиб қасам ичса, биздан эмас».«Ким Аллоҳдан бошқа нарса билан қасам ичса, дарҳақиқат ширк келтирибди».[12] Тўй кечаларида рухсат берилган мусиқаОиша розиёллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам Оиша онамизнинг ҳузуридаги етим қизни назарда тутиб:- Фалончихон қани?- дедилар.- Куёвга бериб юбордик- дедим.- У билан бирга дуф чаладиган жорияларни ҳам жўнатдингларми?- Нима деб дуф чалади,- дедим. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мана бундай дейди: «Биз сизларникига келдик. Сизларникига келдик. Бизларга салом беринглар алик олурмиз. Агар қизил тилло бўлмаганда эди, сизларнинг қишлоғинглар ясанмас эрди ва агар қора уруғ бўлмаганда эрди, қизларинг семирмас эрди».[13] Ҳадисдан олинган сабоқларБу ҳадисда никоҳ кечаларида «дуф» чалишга ҳужжат бор. Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Никоҳдаги ҳалол ва ҳаромнинг орасини ажратиб турадиган нарса дуф ва овоздир».[14]Ушбу масала аҳамиятли бўлганлиги учун бир оз тўхталиб ўтамиз.1) Чалинаётган нарса бир тарафи тери билан қопланган иккинчи тарафи очиқ, ҳеч қандай мусиқий асбоб ускуналар осилмаган думалоқ шаклдаги «дуф» бўлиши зарур. Чунки мусиқий асбоблар осилган дуфни ҳам ишлатишга шариат тарафидан ҳеч қандай рухсат келган эмас. Бу шариатда ҳаромдир. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Умматимда шундай бир қавм бўладики, улар ҳурни, ипакни, хамрни (ароқни).... ва маъозифни ўзларига ҳалол қилиб оладилар...». [15]«Маъозиф» барча мусиқа асбабларини ўз ичига олади. Луғат олимлари орасида бу масалада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Агар ҳалол бўлганида, зино, хамр каби нарсалар қаторида саналмаган бўларди.Мусиқа ва мусиқий асбобларнинг ҳаром эканлигига ҳужжатлар кўп. Бироқ ҳозир бу масаланинг ўрни эмас.2) Тўйда айтиладиган шеърларнинг сўзлари фаҳш, шаҳватни қўзғатувчи сўзлардан холи, чиройли ва маъноли сўзлар бўлиши лозим.3) Бундай ҳолларда аёлларнинг овози эркакларга эшитилмаслиги керак. Аёлларга ажратилган жой эркаклар турган жойга яқин бўлмаслиги ва овоз кучайтиргич асбоблари ишлатилмаслиги даркор.4) Дуфни чалиш вақти бомдод намози ўтиб кетадиган даражада тонг отар бўлмаслиги керак. Шунингдек ҳозирги замон тўйлари каби, бу ўйин-кулгуларга ҳаддан ортиқ кўп сарф қилинмаслиги лозим.Шайх Солиҳ ибн ғоним Ас-Судлан айтади: «Хурсандчиликни изҳор қилиш учун никоҳ тўйларида дуф чалинишнинг зарари йўқ. Фақат баъзи шартлари бажарилиши керак. Шартлар:Дуф бировни безовта қилмайдиган даражада паст овозни чалиниши керак.Дуфни эркаклар эмас, аёллар чалиши керак.Шайхулислом Ибн Таймийя айтади: «Дуф чалиш ва чапак чалиш аёллар одати бўлгани учун бу ишларни қилган эркакларни салафлар “хунасалар” деб айтганлар».Дуфда шилдироқлар бўлмаслиги керак. Шунингдек, карнай, сурнай, танбур, ғижжак каби асбобларни чалиш ҳам, эшитиш ҳам барча аҳли илмлар наздида ҳаромдир.Аёллар эркакларга аралашиб юрмаслиги лозим. Аммо бугун дуфни баланд чалиб овоз кучайтиргич ёрдамида одамларга эшиттириш, шаҳватни қўзғатувчи оҳангда ашулаларни ва  бемаъни шерларни айтиб кечалар ўтказилаётганини кўраяпмиз. Бундай ножоиз ишлар албатта фасод ва бузғунчиликка олиб боради. Ҳофиз ибн Ражаб ўзининг «Нузҳатус само» китобида ёзади: «Уларнинг дуфлари бамисоли элакдек, шеърлари, мусиқа ва ашулалари уруш кунларидаги жоҳилий шеърлар каби бўлар эди. Ким жарангловчи дуфлар билан ғазаллар эшитишни бунга ўхшатадиган бўлса, жуда катта хато қилибди». Иъз ибн Абдуссалом айтади: «Рубоб, ғижжак ва шунга ўхшаш чолғу асбобларини чалиш ҳам, эшитиш ҳам тўртала мазҳабда (Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий) ҳаромлиги машҳрдир».Ибн қудома «Муғний» китобида айтади: «Дуфни чалиш эркакларга ҳамма вақт макруҳдир. Уни аёллар чалади. Агар эркаклар чаладиган бўлса ўзини аёлларга ўхшатган бўлади. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам ўзини аёлларга ўхшатган эркакларни лаънатлаганлар».Ҳофиз ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Исломнинг асл қоидаларидан бири - бемаъни ўйин-кулгулардан пок бўлиш. Асл қоидага хилоф бўлгани боис ўйин-кулгунинг вақти ва кўриниши аниқ далилларга мувофиқ бўлиши лозим».Баъзи аёллар аёллар даврасида рақсга тушаётган вақтида мумкин бўлмаган жойлари очилиб кетади. Чунки у шармандаларнинг кийимини кийиб олгани учун либоси паст тарафидан, тепа тарафидан, чекасидан ёки торлигидан очилиб кетаётган бўлиши мумкин. Бу аҳволда рақс тушиш ҳам, бошқа аёлларнинг унга қараши ҳам ҳаромдир.Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир киши бошқа бировнинг авратига назар ташламасин! Бирорта аёл бошқа бир аёлнинг авратига назар солмасин! Икки киши бир кийим-либосга кириб олмасин! Икки аёл ҳам бир либосга кириб олмасин!».[16]Имом Нававий айтади: «Бу ҳадисда бир киши бошқа кишининг авратига, бир аёл бошқа бир аёлнинг авратига қарашининг ҳаромлиги баён қилинган».Баъзи аёллар кофир, бузуқ раққосаларга тақлид қилиб рақс тушади. Бу билан шаҳват ўчоғига ўт ёқадилар. қолаверса Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзлари остига кириб қоладилар: «Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир».[17]Яна гуноҳ ишларга ёрдам бериш ҳам бўлади.Аллоҳ таъоло айтади: «Гуноҳ ишларга ва тажовузкорликка ёрдам берманглар».[18]Бундай рақсга тушиш ҳам, уни томоша қилиш ҳам  ҳаромдир.Баъзи аёллар рақсга тушаётган вақтларида уларга кўз тегиб қолиши ва бошқа аёллар олдида мақталиб ҳар-хил фитналарга гирифтор бўлиб қолиш эҳтимоли бор.Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Кўз тегиши ҳақдир. Агар тақдирдан бирор бир нарса ўтиб кетгувчи бўлганида, албатта кўз тегиши ўзар эди.[19] (яъни Аллоҳнинг белгилаб қўйган тақдиридан олдин бирор бир нарса бўлиши мумкин бўлганида эди, биринчи бўлиб кўз тегиши бўлар эди)». «Аллоҳнинг қазо ва қадаридан кейин ўладиган кишиларнинг кўпи нафас (яъни, кўз тегиши) билан ўлади».[20]Демак муслималар бу муаммолардан ўзларини хотиржам санасалар-да, лекин бошқа аёлларнинг: «Фалончи чиройли рақс тушар экан, Писмадончи ёмон тушар экан», деган гапларидан қочиб қутула олмайдилар. Хусусан тўй-ҳашамларни яширин ёки ошкор тасвирга туширишдан сақланмоқ лозим. Аёллар давраси тасвирга туширилган видеокассеталарни кимлар кўрмайди дейсиз. Биз буни аниқ ҳаром деб айтамиз. Аллоҳ маъсумлигингизда барқарор қилсин.! ғийбат ва чақимчиликдан сақланинг!Оиша розиёллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Мен Набий саллолоҳу алайҳи ва салламга:- София розиёллоҳу анҳодан (ишора билан кўрсатиб) фалон фалон нарсаларни тийиб қўйсангиз бўлармиди, деган эдим.Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: - Дарҳақиқат сиз шундай сўзни айтдингизки, агар уни денгиз суви билан аралаштирилса, денгиз сувини ҳам нопок қилган бўлар эди», дедилар. - Мен унинг қилиғини айтдим холос!-дедим. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Мен бор гапни айтдим холос. Лекин мақсадим фалон фалон» деган сўзни ёқтирмайман»,- дедилар.[21] Ҳадисдан олинган сабоқларҲадисда ғийбатнинг ҳаромлиги айтилмоқда. Олимлар ғийбатни гуноҳи кабиралардан ҳисоблаганлар.«... ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бунданда ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)!...»[22]Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Рибо-судхўрлик етмиш икки бобдир. Энг кичкинаси (нинг гуноҳи) кишининг ўз онаси билан ётиши каби (ёмон гуноҳ)дир. Энг катта судхўрлик  бу киши ўз биродарининг обрў-эътиборига путур етказишидир».[23] «Меърожга чиққанимда бир қавмнинг ёнидан ўтдим. Уларнинг тирноқлар мисдан эди. Улар кўкраклари ва юзларини тирнар эдилар. Шунда мен: «Эй Жибрил, булар кимлар», деб сўрадим. Жибрил: «Улар инсонларни гўштини еган-уларнинг обрўларига путур етказганлар»,- деб жавоб берди.[24]Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам ғийбатдан қаттиқ қайтарганлар. ғийбатчилар қандай ёмон гуноҳ қилиб юрганларини билиб қўйишсин. Наҳот тиллари ғийбатдан чарчамаган бўлса?!ғийбатчиларнинг касофатидан қанча чин дўстларнинг оралари бузилиб кетди! қанча оилаларнинг орасига совуқлик тушди! қанча гулдек хонадонлар харобага айланди. Ахир ёлғон-бўҳтонлар сабабли мазлум бўлиб қолганларнинг дуои-бадларидан қўрқмайдиларми?!Аллоҳ таъоло мазлумларнинг дуосини қабул қилади. «Иззатим ва Улуьлигимга қасамки, бироз кейин бўлса ҳам, албатта сенга ёрдам бераман!»- дейди. ғийбатчилар Аллоҳнинг аламли азоби келмасдан туриб тавба қилинг!Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким бир мўмин ҳақида унда йўқ бўлган сифатни гапирса, то гапираётган гапидан тўхтамагунича Аллоҳ унинг жойини дўзах аҳлидан оқиб чиққан йиринг ва қонлар тўпланадиган жойдан қилади».[25]Мусулмон киши ғийбат қлаётган одамни қайтариши лозим. Чунки ғийбатни эшитиш ҳаром. Биродарининг обрўсини ҳимоя қилган кишига чиройли оқибатлар ваъда қилинган. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким биродарининг обрўсини ғийбатдан ҳимоя қилса, уни дўзахдан омон сақлаш Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақ бўлди».[26] Оилавий муаммолар ечимиНўъмон ибн Башир розиёллоҳу анҳудан: «Абу Бакр розиёллоҳу анҳу Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига киришга изн сўради. Шу вақт Оиша розиёллоҳу анҳонинг Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламга баланд овоз билан гапираётганини эшитиб қолди. Изн берилгач, кириб Оиша онамизни уришдилар: «Эй Умму Руммоннинг қизи! Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламга овозингни баланд кўтарасанми?». Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр билан қизининг ўртасига тушдилар. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу чиқиб кетгач, Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам Оиша розиёллоҳу анҳони рози қилиш учун: «Кўрдингизми, сиз билан отангизнинг ўртангизга тушдим»,- дедилар. Сўнг яна Абу Бакр розиёллоҳу анҳу келиб, киришга изн сўради. Шунда Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг Оиша розиёллоҳу анҳони кулдираётганини эшитади. Изн берилгач, Абу Бакр розиёллоҳу анҳу: «Ё Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам, уришиб қолган вақтингизда шерик қилганларингиздек, хурсандчиликларингда ҳам шерик қилмайсизларми?»,- деди».[27] Ҳадисдан олинган сабоқларНабий саллолоҳу алайҳи ва салламнинг ҳалимлигига таъриф йўқ. Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам асло кибр қилмасдилар. Агар аёлларидан бир хато содир бўлса, биринчи бўлиб Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам ислоҳ қилишга ҳаракат қилар эдилар.Эр-хотин ўртасида келишмовчилик бўлиши табиий ҳол. Оилада жанжал чиқса, дарҳол икковидан бири ғазабидан тушиб тоқати етганча жуфтини аччиғидан туширишга ҳаракат қилмоғи лозим. Шунда оила деб аталмиш кема ҳаёт денгизида сузишда давом этади. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг хонадонидаги келишмовчиликлар аёллари томонидан бўлар эди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг чиройли хулқлари ва ҳалимликлари аёлларини аччиғидан туширарди.Ота эрига қарши чиқанлиги учун қизига одоб бериши мумкин. Бу оила тинчлиги учун зарур. Агар хотин тарафидан бир хато содир бўлса, эр аёлга зарар беришга ёки никоҳ тугунини ечишга шошилмасдан, ақл ва ҳалимлик билан муомала қилиши ва аёлининг яхши хулқларини эслаб, бу хатони кечириб юбориши лозим. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мўмин киши мўмина аёлга ғазаб қилмайди. Агар унинг бир хулқини ёмон кўрса, бошқасидан рози бўлади».[28]Келишмовчиликни хал қилиш учун Аллоҳга осий бўлиб қолмайдиган даражада эр-хотин ўз ҳаққини талаб қилишлари мумкин.Ота фақат қизига фойдали бўлган ўринлардагина қизининг оиласига аралашиши мумкин. Саҳл ибн Саъд розиёллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис.Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам қизлари Фотима розиёллоҳу анҳонинг уйига келдилар. Али розиёллоҳу анҳу уйда йўқ эди. «Амакингнинг ўғли қани?»- дедилар. Фотима розиёллоҳу анҳо: «Орамиздан гап ўтди. Сўнг мендан ғазабланиб чиқиб кетди. Менинг олдимда дам олгиси келмади»,- деди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам бир кишига: «қарайчи қаерда экан-», дедилар. Ҳалиги киши: «У масжидда ётибди», деб келди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам масжидга келдилар. Али розиёллоҳу анҳунинг  елкасидан ридоси тушиб кетган, ҳаммаёғи чанг бўлиб ётар эди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам унинг чангларини қоқиб: «Эй Абу Туроб![29] Туринг», дедилар.[30]Ҳофиз ибн Ҳажар (р.ҳ) айтадилар: «Бу ҳадисда кўп фойдалар бор. Булардан бири куёвга яхши гапириб, ғазабидан туширишдир». Хотинлар ўртасини ислоҳ қилишАнас розиёллоҳу анҳудан: «Ҳафсанинг Софияни яҳудийнинг қизи дегани, Сафияга етиб келди. София ҳафа бўлиб йиғлади. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам кирганларида ҳам йиғлар эди. «Сизни нима йиғлатди?»- дедилар.  София:  «Ҳафса мени яҳудийни қизи дебди», деди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Сиз пайғамбарнинг қизисиз, амакингиз пайғамбар ва сиз пайғамбарнинг хотинисиз. Ҳафса нимаси билан сизга фахрланяпти?»- дедилар. Сўнг: «Эй Ҳафса, Аллоҳдан қўрқинг!»- дедилар».[31] Ҳадисдан олинган сабоқларКундошлар ўртасида келишмовчилик чиққан пайтларда эр ҳакамлик қилиши жоиздир. Аёл киши ўз номусини ва динини муҳофаза қилиш йўлида унга келаётган сўзлар -ҳатто фозила аёллар  тарафидан келаётган бўлса ҳам-  ўз исботини топмагунича қаттиқ ишонч ҳосил қилмаслиги керак.Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам София розиёллоҳу анҳога яхши фазилатларни баён қилиб бердилар. Чунки бу фазилатлар пайғамбар хонадонига боғлиқ бўлган тақво ва иймон каби шарафли асос устига қурилгандир. Буни  камситиб бўлмайди. Сўнг Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам Ҳафса розиёллоҳу анҳога насиҳат қилдилар.Ҳафса розиёллоҳу анҳо жаҳли чиққан пайтда юқоридаги сўзни айтган бўлиши мумкин. Лекин мусулмон киши тилини ҳар қандай тойилишлардан сақлашга буюрилган. «Айтинг (эй Муҳаммад алайҳис-салом), бандаларимга улар энг чиройли (яхши) сўзларни гапиришсин. Албатта шайтон уларнинг орасига адоватни ташлайди. Албатта шайтон инсонга очиқ душмандир».[32] Аҳли-аёлга таълим беришИбн Аббос розиёллоҳу анҳудан, мўминлар онаси Жувайрия Ҳориса қизидан розиёллоҳу анҳо: «Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам Жувайриянинг олдидан бомдод намози вақтида чиқиб кетдилар. Жувайрия жойномоз устида эди. Сўнг чошгоҳ пайти қайтдилар. Жувайрия ҳали ҳам жойнамози устида  ўтирар эди. Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Сизнинг ёнингиздан чиқиб кетганимдан бери шу ҳолда ўтирибсизми?»- дедилар. (Жувайрия): «Ҳа», деди. Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Мен сиздан кейин тўрт калимани уч марта айтдим. Агар сиз шу пайтгача айтган зикрларингиз билан бу калимани тортиб кўрилса, албатта бу калималар оғир келади. (Бу калима) «Махлуқлар сонича, Аршининг оғирлиги, калималарнинг сиёҳичалик ва Ўзининг розили қадар ҳамд айтиб, Аллоҳни поклайман».[33] Ҳадисдан олинган сабоқларБу ҳадисда Набий саллолоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли аёлига насиҳати, уларга меҳрибонлиги ва яхшиликка йўллаганлиги баён қилиняпти.Эр киши аҳли аёлига таълим бериш ва яхши йўлларга йўллашга ҳаракат қилмоғи лозим. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам дедилар. «Аллоҳнинг раҳмати бўлсин бир кишига-ки, у кечаси туриб намоз ўқийди ва аёлини ҳам уйғотади. Агар туришдан бош тортса, юзига сув сепади. Аллоҳнинг раҳмати бўлсин бир аёлга-ки, у кечаси туриб намоз ўқийди ва эрини ҳам уйғотади. Агар туришдан бош тортса, юзига сув сепади».[34]Мазкур ҳадисда айтилган сифатлар билан зийнатланган хонадон ҳақиқий бахтли хонадондир. Чунки Аллоҳга итоат қилишда бир-бирига ёрдам бермоқлик оила бахтининг асосидир. Шайхул-ислом Ибн Таймия (р.ҳ) айтади: «Аллоҳни доим зикр қилиб юриш – банда шуғулланадиган ишларнинг энг афзали эканини олимлар билиттифоқ таъкидлашган».Саъд ибн Абу Ваққос розиёллоҳу анҳудан: «Биз Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида эдик. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан қайси бирингиз бир кунда мингта савоб олишдан ожиз?»-дедилар. «қандай қилиб олади?»- деб сўрашди. Росулуллох с.а.в: «Юз марта тасбеҳ айтади, шунда унга мингта яхшилик ёзилади ёки мингта хатоси ўчирилади»,- дедилар.[35]Ё Аллоҳ! қанча улуғ фазллар бор, биз ундан ғофилмиз. Уйларни мункар нарсалардан поклашОиша розиёллоҳу анҳодан: «Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам сафардан келдилар. Менинг хонамда бир кичкина дарча бор эди. Уни сурати бор мато билан тўсиб қўйган эдим. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам уни кўрган заҳоти йиртиб ташладилар-да: «қиёмат куни энг қаттиқ азобланадиган кишилар Аллоҳнинг махлуқларига ўхшатиб расм чизганлар»,- дедилар. Сўнг уни битта ёки иккита ёстиқ қилиб қўйдик».[36] Ҳадисдан олинган сабоқлар1) Гоҳо оилада кимдир ўзи билмаган ҳолда мункар ишни қилиб қўяди. Шунда қаттиқ муомала қилмасдан, бу мункарни дарҳол ўзига хос услуб билан ўзгартириш зарур. (Яъни ким ҳақ, ким ноҳақлигини аниқлаб олиш керак). Ҳақ маълум бўлгач, икки тарафдан бири ҳақни қабул қилиб, итоат қилиши лозим.  2) Бу ҳадисда расм чизиш ва чизилган суратларни уйда қолдиришнинг ҳаромлиги айтиляпти. Уларни ўчириб, йўқ қилиб ташлаш вожиб.«Албатта бу суратларнинг эгалари қиёмат куни азобланадилар».[37]«Фаришталар сурати бор уйга кирмайди».[38]Хусусан, ёш болаларнинг кийимларидаги жонли суратларни йўқотмоқ лозим. Аммо ерда хор бўлиб тепаланадиган тўшакка ўҳшаган нарсалардаги суратлар мумкин. Жаброил Набий саллолоҳу алайҳи ва салламга деди: «Буюринг, ўраб қўйишсин, кесиб ташлашсин ёки тепаланиб оёқ остида қоладиган тўшак қилиб қўйишсин».[39]  ғаюрлик-қизғанишОиша розиёллоҳу анҳодан: «Мен Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламни (бирга ётганда) пайпаслаб қидирдим. Сўнг қўлимни сочлари орасига киргиздим. Шунда Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам «Шайтонинг келдими?»- дедилар. Мен: «Сизнинг шайтонингиз йўқми?»- дедим. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Бор, лекин унга қарши Аллоҳ менга ёрдам берган; у Исломга кирган»,- дедилар.[40] Ҳадисдан олинган сабоқлар1) Рашк аёлларда доим бўлади. Хусусан, ухлаш олдидан ва уйғонган пайтида аёллар билан муомала қилишда ўртача бўлиш лозим. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта рашк қилувчи аёллар водийнинг тепаси билан пастини (фарқига бормай қолади) кўрмайди»,- деганлар.[41]Аёлларда рашк ўти алангаланган вақтда қилаётган ишларини билмай қолади. Шунинг учун ҳам Оиша розиёллоҳу анҳо Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам бошқа хотинлариникига бориб келдими-йўқми, шуни билиш учун қўлини Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг сочлари орасига киргизган бўлиши мумкин. Албатта, бу шайтон васвасасидир. Чунки Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам Оиша розиёллоҳу анҳо учун ажратган кунда адолатсизлик қилиши мумкин эмас.2) Оиша розиёллоҳу анҳонинг саволи қаттиқ бўлса-да, Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам у кишига чиройли муомала қилдилар. Бундан Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг аёлини канчалик дўст тутганлиги маълум бўлади.қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳ: «Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам аҳли аёллари билан чиройли ва бағрикенглик билан муомалада бўлгани хусусида саҳобалар ва салафи солиҳларнинг сўзлар жуда кўпдир»,- деганлар.Имом Молик айтади: «Киши аҳли билан яхши муносабатда бўлишида  Аллоҳнинг розилиги, аёлининг муҳаббати, молининг кўпайиши ва умрининг баракали бўлиши бордир». «Инсон аёлининг муҳаббатини қозонишга ҳаракат қилиши вожиб.Имом Молик аҳли-аёлига ва фарзандларига чиройли муомалада бўлган кишилардан эди. Ота ўз қизини солиҳ кишига «уйланинг», деб таклиф қилишиАбдуллоҳ ибн Умар розиёллоҳу анҳумодан: «Ҳафсанинг эри Ҳунайс[42] ибн Ҳузофа ас-Саҳмий вафот этганидан кейин Умар розиёллоҳу анҳу айтади: «Мен Усмон розиёллоҳу анҳунинг олдига бориб, унга қизим Ҳафсани таклиф қилдим. У: «ўйлаб кўраман»,- деди. Орадан бир неча кун ўтди. Сўнг шу кунларда уйланолмаслигини айтди. Абу Бакрга бордим, унга: «хоҳласангиз, қизим Ҳафсани сизга берай»,- дедим. Абу Бакр бирон нарса демади. Мен Усмондан ҳам кўра Абу Бакрдан кўп хафа бўлдим. Орадан бир неча кун ўтгач кейин Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам совчи қўйдилар. Сўнг Ҳафсани Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламга никоҳлаб бердим. Бир куни Абу Бакрни учратиб қолдим. Абу Бакр: «(Эй Умар) менга қизингиз Ҳафсани таклиф қилганингизда, ҳеч нарса демаганимга хафа бўлгандирсиз?»- деди. «Ҳа» дедим. Абу Бакр: «Боиси шуки, Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг сирларини фош этгим келмади, агар Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам уйланмаганида, мен албатта таклифингизни қабул қилар эдим»,- деди.[43] Ҳадисдан олинган сабоқларБу ҳадисдан ота қизини ёки қўл остидаги чўрилардан бирини солиҳ кишига таклиф қилиши мумкинлиги маълум бўлади. Бу иши ўз қизига қилган яхшилигидандир. Ота қизини солиҳ кишига таклиф қилишида зарар йўқ. Умар розиёллоҳу анҳу  Абу Бакр Сиддиқга қизини таклиф қилди. Ҳолбуки, Абу Бакрнинг бошқа хотини бор эди. Ҳафсанинг ҳам ёши Абу Бакрдан йигирма ёшлар чамаси  фарқ қилар эди. Чунки Ҳафса рисолатдан беш йил олдин туғилган.Баъзи аёлларнинг «хотин устига яна бошқасини олишни истаган кишига турмушга чиқиш жоиз эмас. Чунки бу олдинги хотинига нисбатан зулмдир», деган тушунчалари хатодир. Умар розиёллоҳу анҳу қизи Ҳафсани Абу Бакр ва Усмондек турмуш қурган кишиларга таклиф қилди-ку!Мусулмонларнинг бири-бирига совчи қўйиш ёки уйланиш каби солиҳ амалларни қилиши Аллоҳ изни билан савобли  ишдир. «(Эй мўминлар), яхшилик ва тақво ишларида бир-бирларинга ёрдам беринглар».[44]Ҳозир фитналар авжига чиққан бир даврда уйланиш шартларини енгиллаштириш лозим. Чунки кундан кунга аёллар сони кўпайиб бормоқда. Кўп кишиларнинг бева аёлларга -хоҳ эри ўлган, хоҳ ажрашган бўлсин- уйланишдан боштортишлари катта хатодир. Чунки бу аёллар оилавий ва ижтимоий  ҳожатларини адо этадиган кишиларга муҳтожлар.Шунингдек аёллар ҳам ўзларига совчи қўяётган кишилардан динига ва хулқига рози бўлганига –гарчи уйланган бўлса ҳам- рози бўлишлари лозим. Улар ўзларини ҳимоя қиладиган ва оилавий муаммоларини ҳал қилиб берадиган солиҳ кишининг қўл остида бўлишлари мақсадга мувофиқдир. Одамларнинг ёмон хаёлларга бориб қолишидан эҳтиёт бўлмоқАли ибн Ҳусайн розиёллоҳу анҳумодан: «Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг аёли София розиёллоҳу анҳу Рамазоннинг охирги ўн кунида, Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам эътикофдалик пайтида, у кишини зиёрат қилгани келдилар. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам билан гаплашиб қолдилар. Бир оздан кейин София уйга қайтмоқчи бўлганларида, Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам кузатиб қўйгани турдилар. Икковлари Умму Салама розиёллоҳу анҳони эшиги ёнига келганларида Ансорлардан икки киши уларнинг ёнларидан ўтиб қолди. Улар Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламга салом бериб ўтиб кетишди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам уларга қараб: «Шошманглар, бу София бинти Ҳуяй»,- дедилар. Улар: «Ё Росулуллоҳ, саллолоҳу алайҳи ва саллам нима деяпсиз?»- дейишди. Бу гап уларга оғир ботди. Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Шайтон одам фарзандининг қон томирларигача етади, шунинг учун сизларнинг қалбингизга ёмон гумонни солиб қўйишидан қўрқдим»- дедилар.[45] Ҳадисдан олинган сабоқларМусулмонлар бировларнинг ёмон гумонга бориб қолишидан эҳтиёт бўлиши лозим. Шунинг учун шубҳа уйғотадиган жойларда юрмаслиги керак. Баъзи оилаларнинг кўпчилик олдида ўзларини тута олмасликлари кишини ёмон гумонга олиб боради.Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг хонадони нақадар пок ва шарафли эди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Бу София бинти Ҳуяй»,- деб бу икки ансорнинг ёмон гумонга бориб қолишидан эҳтиёт бўлиб, вазиятни аниқ тушинтиришга ҳаракат қимоқдалар. Бу ҳадис шубҳали ўринлардан ва одамлар ёмон гумонга бориб қолишлари мумкин бўлган ўринлардан узоқ бўлишимизга катта далилдир. қизларга яхшилик қилишОиша розиёллоҳу анҳодан: «Бир бечора аёл икки қизчасини кўтариб ҳузуримга келди. Мен аёлга учта хурмо бердим. У  қизларига биттадан хурмо берди, ўзи учунчисини энди оғзига олиб борганида қизлари яна қўл чўзишди. Шунда аёл учинчи хурмони ҳам уларга бўлиб берди. Менга аёлнинг қилган иши жуда ёқди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам келганида бу воқеани айтиб бердим. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таъоло аёлга ана шу иши сабабли жаннатни вожиб қилди ёки уни дўзахдан қутқарди»,- дедилар. Бошқа бир ривоятда: «Ким қизлари тарафидан балоланса (синалса), бас, уларга яхшилик қилса, улар шу киши учун дўзахдан тўсиб турадиган парда бўлади»,- дедилар.[46] Ҳадисдан олинган сабоқлар1) Оиша розиёллоҳу анҳони раҳим-шафқатли ва эҳсон қилишни яхши кўрадиган аёл эдилар. Бошқа бир ривоятда аёлга берган шу учта хурмодан бошқа нарса уйида йўқлиги зикр қилинади. Бир сафар Муовия розиёллоҳу анҳу Оиша розиёллоҳу анҳога юз минг дирҳам жўнатди. Оиша розиёллоҳу анҳо уни қўлига ҳам олмасдан туриб мискину муҳтожларга тарқатиб юборади.2) Фарзандларга -хусусан қизларга- яхши муомалада бўлмоқ фазилатли амалдир. Баъзилар қиз туғилса, хафа бўладилар. Бу нотўғри. Аллоҳ таъоло қиз туғилишини ёмон кўрган жоҳилият аҳлини қоралади:«қачон бировларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазабга тўлиб, юзлари қорайиб кетар. Ва У (қизни) хўрлаган ҳолида олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хабар берилган нарсанинг (яъни қизнинг), ёмонлигидан (номус қилиб) одамлардан яшириниб олур. Огоҳ бўлингизким, (улар бу қилмишлари билан) энг ёмон (яъни ноҳақ) ҳукм чиқарурлар».[47]Восила ибн Асқаъ: «Аллоҳ таъолонинг аёл зикрини эркакдан олдин келтириши аёлларнинг баракотли ва бахтли эканига далолат қилади:«У Ўзи хоҳлаган кишига қизларни ҳадя этур ва Ўзи хоҳлаган кишига ўғилларни ҳадя этур».[48]«Араб амирларидан Абу Ҳамза деган киши бир аёлга уйланади. Аёлдан қиз туғилади. Бунга Абу Ҳамзанинг жаҳли чиқиб, уйдан чиқиб кетади. Орадан бир йил ўтгач аёлининг уйи ёнидан ўтиб кетаётиб аёлининг қизига айтаётган ашуласини эшитиб қолади. «Абу Ҳамзага нима бўлди, бизникига келмайди, унга ўғил туғиб бермаганимиз учун ғазаб қилиб ёнимиздаги уйда яшайди. Ахир бизда ихтиёр йўқ-ку. Биз Аллоҳ нимани берса, шуни оламиз. Биз ерга ўхшаймиз. Экилган нарсани ўстирамиз холос». Бу шеърни эшитиб, Абу Ҳамзанинг оталик меҳри тутиб кетди. Уйга кириб, боласининг ҳам, хотинининг ҳам пешонасидан ўпди.3) Баъзи ота-оналарнинг ўғилни афзал кўришларига сабаб, ўғил бола қиздан кўра фойдалироқ деб ўйлашади. Ҳар доим ҳам шунақа бўлавермайди. Баъзан ўғил боладан кўра қиз боланинг ота-онага яхшилиги кўп бўлади.«Ота-оналарингиз ва фарзандларингиз қайси бири сизга фойдаси тегувчироқ эканлигини билмайсиз».[49]Исломдан олдин арабларда қизларга адолатсизлик билан муомала қиларди. Ислом қизларни хурмат қилишга тарғиб қилди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Ким икки қизни балоғатга етгунга қадар қарамоғига олса, қиёмат куни мен ва у мана бундай деб бармақларини бирлаштирдилар».[50]қизларга қилинган энг катта яхшилик - уларни иффатли, пок ва ҳаёли қилиб тарбиялаш, уларга солиҳ куёвларни танлашдир. Жаннат ваъдаси ана шундай ота-оналаргадир.Набий саллолоҳу алайҳи ва салламнинг никоҳ хусусида ва аҳли-аёл билан муомала қилишдаги йўлланмалари.  Анас розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Дунёдан менга уч нарса яхши кўрсатилди; Аёллар ва хушбўйлик. Ҳурсандчилигим намозда қилинди»,- дедилар.[51]Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам бир кечада ҳамма аёлларини айланиб чиқар эдилар. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламга ўттиз кишининг қуввати берилган. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таъоло у кишига ҳеч кимга бермаган рухсатни (яъни кўп хотинликни) берди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам аёллари ўртасида кунларини тақсимлаб қўйганлар. Бироқ муҳаббат масаласида бундай дер эдилар:«Эй, Аллоҳим, бу менинг қўлимдан келган нарсада қилган тақсимотим, қўлимдан келмаганига мени маломат қилмагин».[52]Баъзи ривоятда бу тақсимотдан мурод «Жимоъ» ва «Муҳаббат» дейилган. Шунинг учун ҳам бу икковида адолат қилиш вожиб эмас. Чунки бу одамнинг қўлидаги нарса эмас. Ҳадисдан олинган сабоқларРосулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам умматнинг энг кўп хотинли кишиларидир. Ибн Аббос: «Уйланинглар! Чунки бу умматнинг энг яхшиси - кўп хотинлиларидир»,- дерди.Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам хотинларидан бирини талоқ қилиб, сўнг қайтариб олган, «ийло»[53] ҳам қилган. Лекин Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам «Зиҳор»[54] қилган эмаслар. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам хотинлари билан чиройли хулқ ва гўзал муомалада бўлганлар.Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам ансорларнинг қизларини Оиша розиёллоҳу анҳо ёнига киргизиб юборар эди. Агар улар ўйнаётган ўйин ёмон бўлмаса Оиша розиёллоҳу анҳога ҳам рухсат берардилар.Агар Оиша розиёллоҳу анҳо бир идишдан ичса, Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам Оиша оғзини қўйган жойга оғзини қўйиб ичар, гўшт есалар Оиша тишлаган ўриндан тишлар эдилар.Оиша розиёллоҳу анҳо хайз кўрганда ҳам Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам унинг қучоғига бош қўйиб қуръон ўқир эдилар. Оиша розиёллоҳу анҳу ҳайз кўрганида ҳам Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам уни бағирларига олиб ётганлар.Масжидда хабашларнинг ўйинини томоша қилдиришлари, сафарга чиққанларида Оиша билан икки марта мусобақа қилганлари буларнинг ҳаммаси Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари билан чиройли муомалада бўлганлигига далолат қилади.Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам сафар қилсалар хотинлари орасида қуръа ташлар эдилар. қуръа қайси аёлларига чиқса, ўша билан сафар қилар эдилар.Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларнинг яхшиларингиз ўз оиласига яхши муомала қиладиганларингиздир. Мен эса сизларнинг орангиздаги ўз оиласига энг яхши муомала қилувчи кишиман»- дер эдилар.Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам аср намоздан кейин хотинларининг уйига кириб ҳаммаларидан ҳол сўраб чиқар эдилар. Кеч киргач, кимнинг навбати келган бўлса, ўшаникида қолар эдилар.Оиша розиёллоҳу анҳо айтади: «Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам ҳаммамизни бирдек кўрар эдилар, баъзан ҳаммамизни бир кунда айланиб чиқар эдилар.Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам Оиша розиёллоҳу анҳо учун бир кун ажратган эди. Савда ёши ўтиб қолганлиги учун ўз навбатини Оишага берганди.Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам аёллари билан кечанинг аввалида ёки охирида яқинлик қиларди. Кўпинча ғусл қилиб, баъзан таҳорат қилиб ётар эдилар.Битта ғусл билан ҳамма хотинларини айланиб чиқар эдилар. Баъзида ҳар биттасининг ҳузурида ғусл қилардилар.Агар сафардан келсалар, уйга кечаси кирмасдилар.Анас розиёллоҳу анҳудан: «Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам (сафардан келсалар) аҳлиларига кечаси кирмасдилар. Кечаси келсалар, эртасига кирардилар».[55]«Агар сизлардан бирортанглар сафардан кечаси келса, уйига кирмасин. Аёли ювиниб тараниб олишга улгурсин».[56]Яъни киши уйига тўсатдан кирмасин. Аёлининг хушбўйланиб, тайёрланиб туришга вақти бўлсин.Аллоҳ таъоло мени ҳам, сизларни ҳам Набий саллолоҳу алайҳи ва салламдан яхши намуна олишни насиб этсин ва Ўзининг улуғ ҳовлиси - Жаннатда барчамизни жамласин. Омийн.آخِرُ دَعْوَانَا أَنِ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймОта-онага яхшилик қилишИнсонни йўқдан бор қилган ва унга улкан неъматлар берган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбарларнинг энг шарафлиси Муҳаммад саллолоҳу алайҳи ва салламга, оилалари ва асҳобларига салоту саломлар бўлсин.Дарҳақиқат, Аллоҳ таъоло инсонга ота-онаси билан яхши муносабатда бўлиш ва доим уларга яхшилик қилишни буюрди.«Парвардигорингиз Ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб «уф» тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут-хокисор бўл ва: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаб-ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб (ҳақларига дуо қил)!». («Исро». 23-оят).Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу: «Уларга қараб «уф» тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма!» оятини шарҳлаб айтадилар: У нафрат сўзидир.Муқотил айтади: У қўпол, ёмон калималарни айтиш.Банда тарбия бериб вояга етказган ота-онасининг меҳрибонлиги ва қийинчиликларини тушуниб етиши учун Аллоҳ азза ва жалла ушбу сўзида хусусан ота-она тарбиясини зикр қилди.«Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаб-ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб (ҳақларига дуо қил)!».Аллоҳ таъоло инсонга ота-онасининг ҳаққи хусусида шундай деди:«Фақат Аллоҳ таъологагина ибодат қиласизлар, ота-онага, қариндош-уруғ, етим ва мискинларга яхшилик қиласизлар» деб Бани Исроилдан аҳду паймон олганимизни эсланглар».Ота-онага яхшилик қилиш амалларнинг афзали ва тоатларнинг энг улуғидир!Абдуллоҳ ибн Масъуд розиёллоҳу анҳу айтади: «Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Энг афзал амал) ўз вақтида ўқиладиган намоздир». Сўнг қайси?- деб сўрадим.«Ота-онага яхшилик қилиш».Сўнг қайси?«Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш», дедилар».Ота-онага яхшилик қилиш жаннатга олиб борувчи йўллардандир. Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳу айтдилар: Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламдан ушбу сўзларни эшитдим: «Хор бўлсин! Хор бўлсин! Хор бўлсин!». Ким Ё Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам?- деб сўрашди. «Ким ота-онасининг бирини ёки иккаласини қарилик пайтида топса ва жаннатга кирмаса»,- дедилар. (Яъни ота-онасини қариган чоғларида уларнинг розиликларини олмаса ва оқибат жаннатга киролмаса).Ҳасан айтдилар: «Яхшилик қилиш Аллоҳга маъсият бўлмаган барча нарсада уларга итоат қилмоқдир. Ота-онага оқ бўлиш уларни қарилик чоғида қаровсиз ташлаб қўйиш ва яхшиликдан маҳрум қилмоқдир».Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига жиҳод қилиш учун рухсат сўраб келган бир киши қиссасини эсланг. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар: «Ота-онанг тирикмилар?»- Ҳа- деди. Айтдилар: «Сен уларнинг хизматларини қил!».Ҳар бир инсонга ота-онасига яхшилик қилиш ҳам фарз, ҳам қарздир. Ота-онага яхшилик қилиш, бу ҳеч қачон уларга қарши чиқмаслик, итоатларидан бўйин товламасликдир. Кўпчилик ота-онасига яхшилик фақат ўзларига ёқадиган ишларда ва хоҳишларига мувофиқ келган ўринларда деб ҳисоблайди. Ҳақиқат эса тамомила бунинг аксидир. Яхшилик уларнинг ҳавои хоҳишларига хилоф нарсаларда бўлади. Агар уларнинг ҳавои майлларига тўғри келадиган нарсада бўлганида эди, у яхшилик деб номланмасди. Аллоҳ таъоло ота-онага яхшилик қилиш ва уларнинг ҳурматларини жойига қўйишга ундади:«Улар учун, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут-хокисор бўл ва: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаб-ўстирганларидек Сен ҳам уларга раҳм- шафқат қилгин» деб (ҳақларига дуо қил)!».Азиз биродарим:Ота-онанинг хизматини қилишда, уларнинг розиликларига етишишда сусткашлик қилманг! Балки қуш каби учинг! Хизматларини қилинг ва улар ҳаққига раҳмат ва мағфират тилаб дуолар қилинг! Шунда ҳам ота-онангизнинг ҳақларини тўлиқ адо эта олмайсиз. Лекин Аллоҳ озига қарамай, савоб бериб, унга барака ато этади. Ота-онага яхшилик қилишга Буюк Аллоҳ азза ва жалла тарафидан даъват-чақириқ бўлишига қарамасдан, биз қадриятларнинг тартиби бузилганини кўрамиз. Гоҳо биз ошна-оғайниларини ота-онасидан муқаддам қўядиган кимсаларни учратамиз. Баъзилар ота-онага яхшилик қилиш каби фазилати улуғ амалларни тарк этиб, арзимас амалларни қиладилар. Баъзи кишилар ота-онаси қариб қолганида олдиларидан кетиб қолади ёки ота-онасини узоқ-узоқ вақтда бир зиёрат қилади. Кўпинча ота-онасига бақиради ёки қўпол муомала қилади. Айримлар кўча-кўйда динсизларга хушомад қилади-ю, уйида кекса ота-онасига айтгани бир оғиз илиқ сўз тополмайди. Гўё душмани билан урушаётгандек муомалада бўлади. Аллоҳ уларни ислоҳ қилсин!Бугун динга этиборсизлик ва аёлларнинг ҳукмрон бўлиши сабабли аёлга итоат қилиш ва ота-онадан уни афзал қуйиш кенг тарқалди. Муоз розиёллоҳу анҳу айтдилар: Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам менга васият қилдилар: «Агар ота-онанг сенга аҳлингдан ҳам, молингдан ҳам воз кечишингни буюрсалар ҳам, уларга итоат қил!».Эрини ота-онасига осий бўлишга ва қариндош-уруғчиликни узишга ундайдиган аёлда бирор-бир яхшилик йўқ!!!Абдуллоҳ ибн Умар розиёллоҳу анҳумо айтадилар: «Умар розиёллоҳу анҳу менинг аёлимни ёқтирмасдилар. Отам менга уни талоқ қил деб айтдилар. Мен бош тортдим. Умар розиёллоҳу анҳу Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бориб устимдан шикоят қилдилар. Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Отангга итоат қил».Абу Дардо розиёллоҳу анҳу ҳузурларига бир киши келиб айтди:- Онам хотинимни талоқ қилишимни бюряптилар. Абу Дардо айтдилар:- Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман: «Ота-она жаннат дарвозаларининг ўртасидадирлар. Агар хоҳласанг бу дарвозани йўқ қиласан ёки сақлаб қоласан». Киши ота-онасига ўз роҳат-фароғатидан кечиб бўлса-да яхшилик қилади, итоат этади. Ким бахт-саодатни истаса, жаннатнинг дарвозаларини бузиб ташламасин. Энди ким Охиратини дунёсига алмаштирса ва ўткинчи ҳаётни афзал билса, у жаннат дарвозасини бузиб ташлайверсин. Юқоридаги ҳукмга кўра агар аёл яхши бўлса ҳам ота-она ундан ажралишга буюрсалар, фарзанд итоат қилиши шарт. Аммо аёли хулқи ёмон ва итоатсиз бўлса, уни талоқ қилиш мақсадга мувофиқ иш бўлади. Аллоҳдан қўрқадиган муслима эрини ота-онасига яхшилик қилишга ундайди. У мана шу ишда Аллоҳдан савоб умид қилади. Ота-онага яқин бўлиш, уларнинг хизматларини қилиш улкан бойлик ва чиройли хулқлардандир.Мужоҳид айтадилар: Агар ота боласини ураман деб қўл кўтарса, бола отасининг қўлини қайтармасин. Ким ота-онасига хўмрайиб қараса уларга яхшилик қилмабди. Ким уларга ғам келтирса, оқ бўлибди.Азиз биродар!Ота-онага оқ бўлишдан эҳтиёт бўлинг. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Уч нарса билан кишининг амаллари унга фойда бермайди. Аллоҳга ширк келтириш, Ота-онага оқ бўлиш, урушдан қочиш». Жаҳима розиёллоҳу анҳу Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб:- Эй Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам. Мен жиҳод қилишни истаб, сиздан маслаҳат сўраб келдим- деб айтди:- Онанг борми?- дедилар.- Ҳа- деди.- Онанг билан бирга бўл. Чунки жаннат унинг оёғи остидадир- деб айтдилар.Бир киши Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб деди: Эй Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам, ҳижрат қилиш учун сизга байъат бергани келдим. Лекин ота-онамни йиғлаган ҳолда қолдирдим. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «қайтгин ва уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдиргин». Бошқа лафзда: «Сен улар олдига қайтиб бориб йиғлатганингдек кулдирмагунингча сендан байъат олмайман».Бишр ибн Хорис айтади: «Бола онасига ҳатто онаси унинг нафасини сезиб турадиган ҳолатда яқин бўлиши Аллоҳ азза ва жалла йўлида қиличи билан жиҳод қилишидан афзал. Ота-она хизмати ҳар қандай ишдан яхшидир. қатодадан ривоят қилинади. Бир кишининг онаси унга фақат фарз намозларини ўқи ва фақат Рамазон рўзасини тут деб қасам ичирди. Айтдилар: Онасига итоат қилади! Чунки онага итоат қилиш нафл ибодатлардан муқаддам туради.Хишом ибн Ҳассон айтди: Ҳасанга айтдим: Мен кечаси қуръондан таълим оламан. Онам кечқурунги овқатда мени кутиб қоладилар. Ҳасан айтдилар: Кечқурунги овқатни онанг билан егин. Чунки онанг билан бирга бўлиб, хурсанд қилишинг сенга нафл ҳаж қилишингдан яхшидир: Ибн Умар розиёллоҳу анҳу онасини елкасида кўтариб Каъба атрофини тавоф қилаётган кишини кўрдилар. У киши айтди: Эй Ибн Умар, мен онамнинг ҳаққини адо қилдимми? Ибн Умар айтдилар: «Туғиш азобларидан битта ҳаққини ҳам адо қилганинг йўқ. Лекин сен яхши иш қиляпсан. Аллоҳ камига ҳам кўп ажр-савоб беради.Азиз биродар: Агар сизга биров бир ёки икки кун яхшилик қилса, сиз уни мақтаб, яхшиликларини эслаб юрасиз. Ота-онангизга эса фақат итоатсизлик ва қўпол муомала билан жавоб берасиз. Сиз уларнинг инкор қилиб бўлмайдиган яхшиликлари эвазига нима қилдингиз?! Субҳаналлоҳ!!! қалб шунчалар қаттиқ, шунчалар яхшиликдан узоқми?!Азиз биродар:Биз бирор фарзанд отаси ёки онасини йўқотганда касал бўлиб қолганини кўрмаганмиз? Ёқуб алайҳис-салом қиссаларини эсланг. Ўғиллари Юсуфдан айрилишлари уларга қандай таъсир қилди.«ғам-алам ютавериб у зотнинг кўзлари оқарди. (Ожиз бўлиб қолди)». («Юсуф» сураси, 84-оят).Ота-онага оқ бўлишга уларни йиғлатиш, хафа қилиш, узоқ вақтда бир зиёрат қилиш, саломатликлари ва моддий ҳолатларига эътибор бермаслик каби ишлар киради. Шунингдек болаларнинг Аллоҳга итоат қилмаслиги ва мункар ишларга берилиши ҳам киради. Чунки бу ишлар ота-онага ёмон таъсир қилади. Кўпинча фарзандлар кўзга кўринган мансабларга ва молу-дунёга эга бўлганларида шундай оқ-падарликни қиладилар.Бир киши Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб деди: - Ё Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам! Инсонлар ичида менинг чиройли муомаламга ким ҳақлироқ? Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Онанг»- дедилар.- Сўнг ким?- «Онанг».- Сўнг ким?- «Онанг».- Сўнг ким?- «Отанг».Ибн Баттол айтади: Она уч нарсада отадан фарқланиб, афзал туради: Болани қорнида кўтариш қийинчилиги, тўлғоқ азоби ва эмизиш машаққати. Онанинг отадан муқаддам қўйилишида етук ҳикмат бор. Она ўзини боқадиган, яхшилик ва уни парвариш қиладиган кишига муҳтождир. Чунки у заифа, касби йўқ, эътибор ва раҳм-шафқатга муҳтождир.Муҳтарам биродар:Ота-она дунёдан ўтганларидан кейин уларнинг ҳақларига раҳмат ва мағфират сўраб дуо қилиш, васиятларини бажариш, шунингдек номларидан садақа қилиш ва қариндош-уруғлари билан алоқа қилиш фазилатли ишлардандир. Бир ансорий Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламдан сўради: Эй Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам мен ота-онамга улар бу дунёдан ўтиб кетганларидан кейин қандай яхшилик қилишим мумкин? Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Тўрт хислат бор: Уларнинг ҳақларига дуо қилиш ҳамда истиғфор сўраш, аҳдларини бажариш, уларнинг дўстларини ҳурмат қилиш, ота-онанг яхшилик қиладиган кишиларга яқинлик-қариндошчилик қилиш. Мана шу ишлар сенга вафотларидан кейин ҳам улар учун қила оладиган яхшиликлардир.Ёш биродарим:Сиз учун Аллоҳ тарафидан, етти қават осмон тепасидан, Аллоҳ азза ва жалла китобидан, Пайғамбари саллолоҳу алайҳи ва саллам суннатларидан васият:- Ота-онангиз ёнингизда эканида, соч-соқоллари оқариб, беллари букилиб, қўл-оёқлари титраб, қийинчилик билан туриб, машаққат билан ўтириб, хасталиклар уларга кела бошлаганда сиз уларга хушмуомилада бўлинг. Улар учун молингиз ва кучингизни сарфлашда бахиллик қилманг. Улар билан ҳаётингизни чиройли суратда ўтказинг.Эй Аллоҳим менинг ва ота-онамнинг гуноҳларини кечиргин! Уларга биз тарафимиздан яхши мукофатлар бергин! Аллоҳим уларнинг даражаларини юқори қил. қадр қийматларини олий эт. Уларга биз тарафимиздан етган солиҳ амалларни гуноҳларини ўчирувчи ва даражаларини кўтарувчи қилгин. Аллоҳим уларга Пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга Олий Фирдавсни ватан қил. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи ва саллам ва оилалари ва саҳобаларига Аллоҳ азза ва жалланинг салоту саломи бўлсин![1] Бухорий ривояти.[2] Саҳиҳ ҳадис.[3] Рашк бир кишига тегишли бўлган нарсада бошқа бировнинг шерик бўлиши натижасида қалб ҳаяжонланишидан олинган. Бу кўпроқ эр-хотинлар ўртасида бўлади.[4] Ҳумайро - Ҳижозликларнинг тилида қизил сочлиларга айтилади, бу ўринда эркалаш маъносини билдиради.[5] Насоий ривояти. [6] Бухорий ва Муслим ривояти.[7] Муттафақун алайҳ.[8] Бухорий ва Насоий ривояти.[9] Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти.[10] Бухорий ривояти.[11] Муттафақун алайҳ.[12] Аҳмад ривояти.[13] Буҳорий ривояти.[14] Термизий ривояти.[15] Бухорий ривояти.[16] Муслим ривояти[17] Абу Довуд ривояти. [18] «Моида»- 2.[19] Муслим ривояти[20] Баззор ривояти.[21] Аҳмад ривояти.[22] «Ҳужурот»- 12.[23] Табароний ривояти, Албоний саҳиҳ деган.[24] Абу Довуд ривояти.[25] Абу Довуд ривояти.[26] Аҳмад ривояти. [27] Аҳмад ривояти.[28] Муслим ривояти.[29] Бу билан «Эй Тупроққа беланиб ётган киши» дейилмоқчи.[30] Буҳорий ва Муслим ривояти.[31] Аҳмад ривояти.[32] «Исро»- 53.[33] Аҳмад ва Муслим ривояти.[34] Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ривояти.[35] Муслим ривояти.[36] Буҳорий ривояти[37] Бухорий ривояти. [38] Бухорий ривояти. [39] Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти.[40] Насоий ривояти.[41] Абу Яъло ривояти.[42] Ҳунайс - саҳобийлардан, Мадинада вафот этган.[43] Буҳорий ривояти.[44] «Моида»- 2. [45] Буҳорий, Муслим ва Абу Довуд ривояти. [46] Буҳорий ва Муслим ривояти.[47] «Наҳл»- 58,59.[48] «Шўро»- 49.[49] «Нисо»-11. [50] Муслим ривояти.[51] Ахмад ва Насоий ривояти. [52] Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти.[53] Ийло – киши ўз хотинига малум муддатга яқинлик қилмасликка аҳд қилишидир. Агар ийло тўрт ойдан ошса, бир талоқ тушади.  [54] Зиҳор – киши хотинининг баданини онасининг бадани каби харом қилиб олиши.[55] Буҳорий ривояти.[56] Муслим ривояти.