البحث

عبارات مقترحة:

القدوس

كلمة (قُدُّوس) في اللغة صيغة مبالغة من القداسة، ومعناها في...

البصير

(البصير): اسمٌ من أسماء الله الحسنى، يدل على إثباتِ صفة...

المبين

كلمة (المُبِين) في اللغة اسمُ فاعل من الفعل (أبان)، ومعناه:...

Қиёматнинг кичик аломатлари (7)

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Носир ибн Муҳаммад Ал-Аҳмад ، Абу Жаъфар Ал-Бухорий
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات أشراط الساعة
Ушбу жумаъ хутбасида қуйидаги мавзулар ҳақида баҳс юритилади: - Одамлар орасида қўққисдан ўлишнинг кўпайиши; -Араблар яшаётган ўлкаларда ўтлоқлар ва дарёларнинг пайдо бўлиши; - Мусибатларнинг қаттиқлигидан ўлимни орзу қилиш; -Қаҳтон қабиласидан бир киши чиқиб, одамларга адолат билан ҳукм қилиши.

التفاصيل

Қиёматнинг кичик аломатлари (7) Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Биринчи хутба Иккинчи хутба  Қиёматнинг кичик аломатлари (7)  Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Биринчи хутбаБарча ҳамдлар Оллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амаллари- мизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Оллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ ﴾«Ҳой мўминлар, Оллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً ﴾«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Оллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Оллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир». (Нисо: 1).﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾«Эй мўминлар, Оллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Оллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Оллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди». (Аҳзоб: 70-71).Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Оллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).Сўнг ...Бу, ўтган жумаларда айтиб ўтилган хутбаларнинг давоми бўлган Қиёмат шартларининг бошқа шодасидир. Улардан бири, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эслатган, одамлар орасида қўққисдан ўлишнинг кўпайишидир.Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қадар етказди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «... ва қўққисдан ўлишнинг кўпайиши – Қиёматнинг аломатларидандир».  (Табароний «ал-Мўъжамус сағийр»).Бу ўлим, ҳозирги кунда кенг тарқалди. Ўтмишда одам ўлимнинг бошланғич аломатларини билар, беморнинг неча кун яшашини тахмин қила олар, бу касалликнинг ўлим билан тугашини ҳис этар, васиятини ёзар, оиласи билан видолашар, фарзандларига тавсияларда бўлар, ҳатто, Роббисиги йўналиб тавба ва тазарру қилар, ҳаётдаги энг охирги жумлалари бўлиши учун шаҳодат қалималарини такрорлар эди. Ҳозир-чи, бирон касалликдан шикоят қилмаган соппа-соғ одамнинг бирдан ўлиб қолганини эшитасиз! Бугунги кунда у «инфаркт» деб аталади. Автоҳалокатларда ҳам одамлар қўққисдан ўлиб қолаяптилар. Иш шундай экан, оқил одам ўзига ҳушёр бўлиши, Роббисига қайтиб тавба қилиши керак.Севимли биродар, қўққисдан ўлиб қолишга тайёр туринг! Балки ушбу хутбани охиригача тинглай олмассиз. Намозни таҳрима такбирини айтиб бошлаган қанча одамлар борки, уни салом билан тугаллай олмаганлар. Шунинг учун ҳам Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ шундай деган:Бўш қолганда бир ракаат намозин қадрини бил,Шояд ўлим сенга келар, кутмасанг-да қўққисдан.Қанча-қанча соғлом бўлган инсонларни кўрганманСоғлом жонлари чиққан, ҳеч бир кимса кутмасдан.Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: Энг ажабланарли нарса шуки, Бухорийнинг ўзининг бошига ҳам шундай ёки шунга яқин фалокат тушган, – деди.Қиёматнинг шартларидан яна бири, араблар яшаётган ўлкаларда ўтлоқлар ва дарёларнинг пайдо бўлишидир. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ»ида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу тарафидан нақл қилинган ушбу ҳадисини келтирди: «Араблар ери ўтлоқ ва дарёларга айланмагунича, Қиёмат қоим бўлмайди». (Имом Муслим, 2386).Араблар яшаётган ерлар сув ва ўсимликлари оз, сувларининг асосий қисмлари ёмғир ва қудуқлардан таъмин этиладиган чўл ва саҳролардан иборат экани ҳаммага маълум. Ушбу ернинг ҳолати ўзгариши, сувларнинг сероб бўлиши, ҳатто дарё бўлиб оқиши, бу билан ўсимликларнинг униб чиқиб, ўтлоқ, боғ ва бўстонларнинг кўпайиши, Қиёматнинг аломатларидандир. Биз ҳозирги кунда дарёдек отилиб чиқаётган ва қишлоқ хўжалигининг ривожланишига сабабчи бўлаётган кўплаб булоқларнинг отилиб чиқаётганига шоҳид бўлаяпмиз. Шояд буларнинг энг ажабланарлиси Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида келган Табук минтақаси ҳақидаги ҳадис бўлса керак. Зеро у минтақанинг ерларидан авваллари ҳеч кўрилмаган маҳсулотлар етиштирилмоқда.Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Табук жангги ҳақида: «Иншаоллоҳ, сизлар эртага Табукнинг булоқларига етиб борасизлар. Сизлар эртага чошгоҳгача Табукка етасизлар. Ким у ерга етиб борса мен келмагунимча унинг сувларига тегмасин!» – дедилар. Муоз разияллоҳу анҳу айтади: Булоқларга ҳаммамиздан илгари икки киши етиб келди. Булоқ худди пойабзалнинг ипидек жуда ҳам оз сув чиқарар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у иккисига: «Унинг сувига қўл теккиздингларми?» – деб сўрадилар. Улар: Ҳа, – дейишгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иккисини Оллоҳ ирода қилганича уршиб бердилар. Сўнгра одамлар қўлларини (ҳовуч қилиб) булоққа аста-аста сола бошлашди. Анчагина сув йиғилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари ва юзларини ювгач, булоқ қуйилаётган сувдек сероб бўлиб оқа бошлади. Ундан одамлар ҳам ичишди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳой Муоз, умрингдан бўлса бу ерларнинг бўстонларга тўлганини кўрасан», – дедилар. (Имом Муслим, 6086).Биз бугунги кунда Табукнинг боғу роғларга тўлиб-тошганини кўриб турибмиз.Қиёматнинг шартларидан бири, мусибатлар- нинг қаттиқлигидан ўлимни орзу қилишдир.Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Биров бошқасининг қабри олдидан ўтар экан: Кошки шунинг жойида мен бўлсайдим, – демагунича Қиёмат қоим бўлмайди». (Имом Бухорий, 7115);Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бу дунё бир эркакнинг қабр олдидан ўтиб, унга ёпишиб: Кошки мен шу қабрдаги одам ўрнида бўлсайдим, демагунича йўқ бўлмайди. Чунки унда дин(га амал қилиш)дан фақатгина мусибатлар бўлади, холос». (Имом Муслим, 7486).Ўлим умиди фитналар кўпайганида, ҳолатлар ўзгарганида, шариат ибодатлари ўзгартирил- ганида бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: «Бошингизга шундай кунлар келадики, бировингиз ўлим сотилаётганини кўрса харид қилади!» – деди.Ҳатто бир шоир:Ҳаётда қолмади-ку, ҳеч бир яхшилик,Ўлим сотилса гар, харид қилайлик!,деб ёзган.Иш Ҳофиз Ироқий айтгани кабидир: «Бу ҳолатнинг ҳар бир шаҳар ёки ҳар бир замонда ёхуд бутун инсониятда (бирданига) бўлиши шарт эмас. Балки унинг айрим ўлка ва айрим замонларда бўлиши кифоядир».Оллоҳга ҳамдлар бўлсинки, биз осуда ҳаёт кечирмоқдамиз. Оллоҳ таолодан доимо осуда ҳаётни бериши, фитналардан йироқ қилишини тилайман. Бироқ, кунлар “ҳомиладор”дир. Биз ҳозирги замонда осуда ҳаёт кечираётган бўлсак, кўп давлатларда яшаётган мусулмонлар оғир босқичлардан ўтишмоқда ва улардан бири мусибатларнинг қаттиқлигидан ўлимни орзу қилмоқда!Яқин кунларда Ливан, Фаластин ва Шимолий Ироқдаги мусулмонларнинг аянчли хабарлари- ни тинглар эдик. Босния, Чеченистон ва бошқа ўлкалардаги мусулмонлардан айримлари Ер юзида бошига келган нарсаларни кўриб, Ернинг ичига кириб кетишни орзу қилган эди. Ўйлаб кўринг, сизнинг хонадонингизга рафиқангиз ва фарзандларингиз билан ўтирган пайтингизда душманлар бостириб кириб, кексайган отангизни қўлга олишса ёки қўйни сўйгандек кўз олдингизда бўғизлашса, ёки кампир онангизни ушлаб қорнини кўз ўнгингизда ёришса, сўнгра, қўлингиздан хотинингизни тортиб олиб кўз ўнгингизда номусига тегишса, фарзандларингизни олиб кўз ўнгингизда чўкиб ўлгунларича сув бочкалари ичига солишса, ўлим сизга буларни кўришдан кўра яхшироқ эмасми?! Бундай ҳолатни кўришдан кўра ўлимни афзал кўрмайсизми?! Оллоҳ таолодан бизга бундай ҳолатларни кўрсатмаслигини сўрайман!Демак, дўстим, Ислом Олами ва Ер юзининг турли жойларида сизнинг шундай биродар- ларингиз борки, улар аянчли кунларни бошларидан кечиришиб, ҳаётларининг энг оғир синовларини ўтказишмоқда. Мусулмонлар қирғин қилинмоқда, уларга нисбатан қатлнинг энг хунук ва ваҳший усуллари қўлланилмоқда. Тожикистон (тўқсонинчи йилларда бўлиб ўтган ички урушлар асносида) ва бошқа давлатлардан келган хабарларга қараганда, мусулмонларни сафга тизиб электрли аррадан ўтказишган. Ўша сафда турган одамни олдидаги мусулмоннинг арраланишини ўз кўзи билан кўриб турган пайтини тасаввур қилинг!Болалар ва чақалоқларни олиб қувурга тиқиб, қувурнинг икки тарафини беркитиб, ичидаги норасидалар ўлгунича бир неча соат давомида очмай туришган! Айтинг-чи, ўша бечораларни бевосита ўқ ёки бомба ёхуд автоматлар билан ёппа ўлдирилса яхши эмасмиди?! Ҳа, яхши эди!﴿ إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ﴾«Албатта биз Оллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз». (Бақара: 156).Биз эса футбол ёки эркин кураш мусобақаларини томоша қилиш билан бандмиз! Эркакларимиз эса, мен ёшлар ёки хотин-қизлар демаяпман, эркакларимиз эса ҳеч нарса бўлмаганидек қўшиқ куйлаб, рақсга тушиш билан овора!! Сизлар Оллоҳ таоло бизни мусулмонларга нисбатан ушбу лоқайдлигимиз ва камчилигимиз ёки ўтказаётган ўйин-кулгу, ғафлат ва беҳуда нарсалар билан тўлиб-тошган ҳаётимиз ҳақида сарҳисоб қилмайди, деб ўйлайсизларми?! Ўзи ёлғиз илоҳ бўлган Оллоҳ номига қасамки, Оллоҳ ҳар биримизни шахсий ҳаёти ва Умматининг аҳволидан сарҳисоб қилади! Ўшанда сиз нима дейсиз?! Мусулмон биродарларимизга нисбатан қилган лоқайд- лигимиз ва улардан ғафлатда қолганимиз боис, бу дунёда ҳам азиятлар чекамиз. Ҳар ҳолатимиз ўзимизга маълум. Зеро, қочишни ҳам билмаймиз! Кўрфаз уруши бўлган пайтда сафарбарлик, фидоийлик ва душманга қарши жабҳага кетиш ўрнига, қочишни ҳам эплай олмаганмиз!!Оллоҳ таоло бирон кишига: Сен фалончи қабиладансан. Сен фалон ва пистон наслдансан, деб айримчилик қилмайди. Оллоҳнинг амрларига қарши келиш ва гуноҳкорлик Оллоҳнинг жазосига ё бу дунёда ва ё у дунёда, ёки дунёда ҳам, охиратда ҳам сазовор қилади.Тун сайёҳи, тунимиз зулматлар-ла қопланди,Тақаси йўқ отларга тақилмади тақаси.Тун сайрида боқма ўнгу сўлинггаТонггимизнинг ялтираган ёғдуси бор,Ўша пайтда тўпланар чавандозлар сараси.Кечамизнинг зулматидан қиламиз кўп шикоят,Унинг зулматлари қоплади ҳар тарафни.Ундан қутилишга қолмади бизда чора.Чошгоҳлари Фаластин чақирар қилиб нола,Ижобат қилганлар кўзимга чалинмайди,Мусулмонлар лаззат-ла, эканмилар овора!Рабин[1] ғурурланди қилиб катта зафарни,Қуддусни сотган аҳмоқ, ёзиб мағлубли дастурхон,Деди: Аввалги яҳудлар адашганди, эндигиларАдолатли бўлдилар, келиб омонли замон!Тилларинг узилсин қуриб кетгур!Қасам Оллоҳга-ки, яҳудлар ғуруримизни,Оёқ ости қила олмаслар абад!Қуддус бизнинг тупроғимиз,Жароҳат қонаса ҳам илалабад!Эй ваҳший яҳудлар, севинмангиз ҳеч,Чунки дунёқараш ва фикрларимизниЗулмат қоронғуси қопламади ҳеч!Қонлар тўкилган тароғимизнинг ҳар қаричида,Чалғитиши мумкин фикрларни мусибат.Диндош синглимизнинг номусин топтаб,Болқонларда кофирлар келтирдилар фалокат.Синглимиз фарёд чекиб истаса кўмак,Халқлар бепарво, ишлари ичмак, емак.Кечир синглим, менинг халқим ўта банд,Жасорат-ла, ҳаққа ёрдам беролмайди.Маишатлар байроғини қўлга олганФитна ботқоғида, сафсатадан ортга қайтолмайди.Нима дейин? Нима ҳақда очай оғиз?Нима дейин? Юзларимни тирнамоқда хижолат.Асали-ю, тоти бўлмас кўкат мисол,Умматимни оғулади бу жароҳат!Нетай, Оллоҳ суннатлари шундай кетар,Ҳар мусибат Оллоҳ учун кўтарилар!Ҳой мусулмонлар, Оллоҳ таолодан қўрқайлик ва ҳушёр бўлайлик! Энди, ғафлат ва эътиборсизлик етар! Иш жуда ҳам хатарли. Энди бир неча амалий одимларни отайлик. Ҳар бир мусулмон уммати учун бирон нарса беришга қодир. Масалан, шу мисолни олиб кўрайлик. Нега ўз маошингиз ёки даромадингиздан у ер, бу ердаги мусулмонлар бошига келган фалокатларни деб, Оллоҳ учун айирган озгина ионангизни тўхтатасиз? Биз амалда мусулмон бўлиш учун ҳар ой минг ёки икки минг риял беришингизни талаб қилмаймиз. Сиз ҳар ой йигирма риял бера олмайсизми? Биз сиздан ҳар ой йигирма риял талаб қиламиз. Ундан ортиқ эмас. Аммо ҳар ой! Сиз, бу лойиҳада бизга ўртоқ бўлинг! Чунки айрим одамлар бирон хутба ёки маърузадан таъсирланиб, ҳиссиётларига берилишиб, минлаб риялларни садақа ёки иона учун беришади-да, ўнлаб йиллар давомида «ухлаб» қолишади! Бизга ҳиссиётлар садақаси ёки ўткинчи таъсирлар садақаси керак эмас! Биз ўлим шаробини ичгунча йигирма риял беришни талаб қиламиз! Агар шу маҳалладаги хонадон ва яшаётган одамлар сонини ҳисоблар кўрсак ва айтилган пулни беришса, бир ойда қанча пул йиққан бўламиз? Менинг ҳисобимча, ўн минг риялни аниқ тўплаймиз. Айтинглар-чи, шу маблағ билан бир неча фақир ва таркибида бевалар бўлган оиланинг эҳтиёжларини қондира олмаймизми?! Ёхуд бошқаларнинг кўзига қийналаётганларини кўрсатмай, хорликдан пардалай олмаймизми?! Агар шундай оддий, лекин, чўнтагимизга оғир бўлмайдиган лойиҳалар билан йўлга чиқсак, умматимиз учун талайгина ишларни қилишимиз мумкин. Бу, хаёлимизга келган бир фикр, холос. Мен ишонаманки, сизлардек оқил ва зукко одамлар бир оз ўйланиб кўришса, шу мавзуга тааллуқли ўнлаб лойиҳалар вужудга келиши мумкин.Оллоҳ таолодан бизларни Тўғри йўлга ҳидоят қилишини тилаймиз ...Ушбу сўзларни айтиб (Оллоҳ таолодан менинг ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилишини сўрайман). Иккинчи хутбаОллоҳнинг берган инъомларига ҳамду санолар бўлсин ...Сўнг ...Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қиёматнинг аломатлари орасида зикр қилган нарсалардан бири, замона охирида Қаҳтон қабиласидан бир киши чиқиб, одамларга адолат билан ҳукм қилишидир. У, солиҳ кишилардан бири бўлиб, одамлар унга итоат этишади ва атрофида жамланишади. Бу, ҳолатлар ўзгарган пайтда рўй беради. Шунинг учун ҳам Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ қаҳтонлик бу киши ҳақидаги ҳадисни Замонлар ўзгариши бобида зикр қилди. Қаҳтонлик киши замона охирида чиқадиган Маҳдий эмас. Чунки Маҳдийнинг чиқиши Қиёматнинг катта аломатларидан биридир. У, қаҳтонликдан анча кейин чиқади. Қаҳтонлик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замона охирида қуллар ичидан чиқиб ҳукм қиладиган ва қирол бўладиган Жаҳжоҳ ҳам эмас. Чунки Жаҳжоҳ қуллардан бири бўлади. Қаҳтонлик киши эса ҳур инсонлардан бири бўлиб, Ҳимяр, Ҳамадон ва бошқа Яман қабилаларининг насабидандир.Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини нақл қилади: «Қаҳтондан бир киши чиқиб асоси (ҳукми) билан одамларни бошқарма- гунича, Қиёмат қоим бўлмайди». (Имом Бухорий (3517), Имом Муслим (7492)).Одамларни «асоси билан бошқариши»нинг маъноси, одамларнинг динларида устивор ва динларига қатъий риоя этишлари ҳамда гуноҳкорларга қарши аёвсиз курашишидан киноядир. Чунки солиҳ банда адолат билан ҳукм қилар экан, раҳбарлиги даврида гуноҳ ва мункар нарсаларнинг ёйилишига ижозат бермайди.Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумо ушбу ҳадисни ривоят қилганида Муовия разияллоҳу анҳу аччиқланди ва ўрнидан туриб: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Бу иш (яъни, ҳукм қилиш) Қурайш (ликлар қўли)да бўлади. Модомики дин (Ислом)ни барпо қилар эканлар, уларга қарши бўлганларни Оллоҳ расво қилади», деганларини эшитганман, – деди. (Имом Бухорий, 3500).Муовия разияллоҳу анҳу қаҳтонлик кишининг чиқишини инкор этмади. Лекин, у, халифалик Қурайшдан бошқа қабилаларда бўлишининг жоиз эмаслигини таъкидламоқчи бўлди. Чунки ҳадисда: «Модомики динни барпо қилар эканлар» жумласи бор. Имом Бухорий нақл қилган ҳадисда эса: «Агар динни барпо қилишмаса иш уларнинг қўлидан чиқади», дейилган. Бу, ҳақиқатан рўй берди. Одамлар Қурайш раҳбарлигида яшашди. Қурайш динга эътиборсиз бўлиб қолгач, ишлари ҳам заифлашиб, раҳбарликлари тугаб битди ва бошқаларнинг қўлига ўтди.Бу – Қиёматгача давом этадиган раббоний суннат–қонуният бўлиб, одамлар илоҳий ҳукмни ўзгартирганлари сайин, Оллоҳ ҳам улардан берган неъматларини олиб қўяверади.Оллоҳим, ҳақиқатни бизга ҳақ қилиб кўрсат ва унга издош бўлишни ҳамда ботилни ботил қилиб кўрсат ва ундан йироқ бўлишни насиб эт!Оллоҳим, мусулмонларни мағфират қил! ...Оллоҳим ватанимиз ва хонадонларимизни осдуа, раҳбар ва имомларимизни ислоҳ қил! Эй раҳмлилар раҳмлиси, раҳбариятни Сендан қўрқиб, тақво қиладиган ва розилигингга эргашганлар қўлига бер!Оллоҳим, қалбларимизни ҳидоят қиладиган раҳматингни ёғдир!Оллоҳим, э Раҳмлилар раҳмлиси! Бизни ўз ватанимизда хотиржам қил! Раҳбарларимиз ва имомларимизни ислоҳ айла!Оллоҳим, раҳбариятни Сендан қўрқиб, тақво қиладиган ва розилигингга эргашганлар қўлига бер!Оллоҳим, бу умматга тўғри йўлларни кўрсат-ки, унда гуноҳкорлар хор бўлсин, савобли ишларга чорлансин, гуноҳлар таъқиқлансин!Оллоҳим, қалбларимиз ҳидоятланадиган, тарқоқлигимиз бирлашадиган ва биздан фитналарни узоқлаштирадиган раҳматингни ёғдир!Оллоҳим, Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлла!...давоми бор...[1] Исҳак Рабин – Сионист Исроил давлатининг президенти.