Ушбу жумаъ хутбасида қуйидаги мавзулар ҳақида баҳс юритилади: - Тижоратнинг кўпайиб, одамлар орасида ёйилиши; -Солиҳ инсонларнинг ўлими, жўмардларнинг озайиб, бадбахтларнинг кўпайиши; -Сафил кимсаларнинг яхши инсонлар устидан раҳбарлик қилишлари.
التفاصيل
Қиёматнинг кичик аломатлари (5) Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Биринчи хутба Иккинчи хутба Қиёматнинг кичик аломатлари (5) Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Биринчи хутбаБарча ҳамдлар Оллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амаллари- мизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Оллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ ﴾«Ҳой мўминлар, Оллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً ﴾«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Оллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Оллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир». (Нисо: 1).﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾«Эй мўминлар, Оллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Оллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Оллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди». (Аҳзоб: 70-71).Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Оллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).Сўнг ...Дўстлар, Қиёматнинг шартлари ҳақидаги суҳбатимизни давом эттирамиз. Биз ҳануз унинг кичик аломатлари ҳақида гапираётган эдик. Ўтган жума замоннинг бир-бирига яқинлашиши, Ислом умматида ширкнинг пайдо бўлиши, ҳаёсизлик, қариндошлар орасидаги алоқалар- нинг узилиши, ёмон қўшничилик, кексаларнинг ёшларга менгзаш учун пардоз қилиши ва жимриликнинг юзага келишини айтиб ўтдик.Бугун эса, Қиёмат шартларининг бошқа шодасини айтиб ўтамиз. Улардан бири тижоратнинг кўпайиб, одамлар орасида ёйилиши, ҳатто хотин-қизларларнинг тижорат бобида эркакларга танглик келтиришларидир. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ «Муснад»ида, Ҳоким эса «Мустадрак»ида саҳиҳ санад билан Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини нақл қилдилар: «Қиёмат қоим бўлишидан аввал хос (эътиборли) одамларгагина салом берилади ва тижорат шу даражада ёйилади-ки, хотин эрига тижоратда шерик бўлади». (Имом Аҳмад (3870, 3982); Ҳоким (7043, 8378)).Насоий раҳимаҳуллоҳ Амр ибн Тағлиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёматнинг шартларидан бири молнинг кенг тарқалиб кўпайиши ва савдонинг ёйилишидир», – дедилар. (Насоий, 4456).Бу – ҳаммага аён бўлган ҳақиқатдир. Аслида, тижоратнинг кўпайиши ва кенг ёйилиши ёмон иш эмас, балки, гоҳида яхши ҳамдир. Чунки у, инсонни бошқаларнинг қўлига қарашдан беҳожат қилади. Мусибат эса, тижорий молларнинг инсонни ғурурланишга ва туғёнга олиб боришидадир:﴿ كَلَّا إِنَّ الْإِنسَانَ لَيَطْغَى ● أَن رَّآهُ اسْتَغْنَى ﴾«Дарҳақиқат (кофир) инсон ўзини бой-беҳожат кўргач, албатта туғёнга тушар — ҳаддидан ошар!» (Алақ: 6, 7).Бинобарин, аёл кишининг тижорат билан шуғулланишининг, эрига ўртоқ бўлишининг ҳам зарари йўқ. Бироқ мусибат, ҳозирги кунимизда кўриб турганимиздек, хотиннинг эрдан беҳожатлиги, эрини менсимаслиги, ҳатто эрига ҳукмини зўравонларча ўтказиб, эр бечоранинг ночор ҳолатга тушиб қолишидир. Чунки, тижорий моллар хотиннинг қўлида! Бунга ақли ва диёнатларининг ноқислигини қўшсангиз, бундай хотинлардан яна нимани кутасиз?!Биз, бугунги кунда, айрим оилаларда аёлларнинг ёлғиз ўзларининг саёҳатларга чиқишини оддий ишлардан бирига айланиб қолганини кўриб таажжубланамиз. Мен, юрт ичига қилинган сафарларни, масалан, уламолар айтиб ўтишганидек, хотин-қизлар гуруҳи билан ҳаж қилишни эмас, аксинча, уларнинг хорижга дам олиш учун саёҳатга чиқаётганларини назарда тутаяпман. Ҳозир шундай ишлар содир бўлаяпти. Ҳаёнинг озлиги, Оллоҳнинг амрларига лоқайдлик ва уялмаслик шу даражага етиб бордики, айрим одамлар: Фалончининг қизлари ёз таътилини Оврупада, Америкада ёки Шом давлатларининг бирида ўтказишибди! – деб айтмоқдалар. Бошқалар ҳам уларнинг гапларини рад этмай ёки хижолат бўлмай тинглаб ўтиришибди! Уларнинг бу саёҳатлари ва ундан кўра ёмонроқ нарсаларига нима сабаб бўлди экан? – деб излансангиз, хотин-қизлар қўлидаги бойлик сабабчи бўлганини ўрганасиз.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умматининг камбағал бўлишидан эмас, унга дунё ҳукмрон бўлиб қолишидан қўрққан эканини айтган эдилар. Зеро, мол кўпайса, тижорат ривожланади ва рақобат юзага келиб, ҳалокат юзага келади. Ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Оллоҳ номига онт ичиб айтаманки, сизларга камбағалликдан қўрқмайман. Бироқ, сизларга сизлардан аввал яшаб ўтганларга очилганидек дунёнинг очилиб, унда улар каби ўзаро рақобатлашишингиз ва сизларни ҳам уларни ҳалок қилгандек ҳалок қилишидан қўрқаман». (Имом Муслим, 7614).Имом Муслим раҳимаҳуллоҳнинг «Саҳиҳ»ида ушбу ривоят бор: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эрон ва Византия фатҳ этилса, сизлар қандай халқ бўлар экансиз?» – дедилар. Абдурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳу: Оллоҳ бизга амр қилган нарсаларни гапирамиз! – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бошқача бўлса-чи?! Ўзаро рақобат, ҳасад, бирингиз бошқангизнинг орқасидан режалар қилиб, ўзаро нафратланасизлар!» – дедилар. (Имом Муслим, 7616).Дунё учун рақобатлашиш, худди ўтмишда бўлгани ва ҳозирги кунда бўлаётганидек, диёнатнинг заифлашиши, умматнинг ҳалокати, яхлитликнинг парчаланишига олиб боради. Ахир бир ота ва онадан туғилган икки ака ва уканинг ҳолига қаранг! Улар бирон полиз ёки ер ёки тижоратда ўртоқ эдилар ва ўзаро келиша олмай маҳкамага мурожаат этишмоқда! Оллоҳнинг ўзи бизга мададкор бўлсин!Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тижоратнинг ёйилиши ҳақида берган хабарнинг тасдиқи ўлароқ, ушбу сиз ва биз яшаётган шаҳарчани олишимиз мумкин. Бир неча йиллар илгари унинг бозорлари битта шоҳкўчадагина бўлар эди. Ҳозир эса шаҳарнинг ҳамма ёғи бозорга айланди! Янги-янги тижорат дўконлари, шаҳар аҳолисининг эҳтиёжларини икки ёки уч баробар қондира оладиган катта-катта савдо Марказлари қурилди. Шундай бўлишига қарамай бозорларнинг касоди ҳақидаги дўкондорларнинг гапларидан ҳайратга тушасиз. Буни нима билан изоҳлашимиз мумкин?! Бунинг изоҳи шуки, буларнинг барчаси Қиёматнинг шартларидан биридир.Қиёматнинг шартларидан бири солиҳ инсонларнинг ўлими, жўмард инсонларнинг озайиб, бадбахтларнинг кўпайишидир. Ҳатто фақатгина бадбахт инсонлар қолишади ва ўша пайтда Қиёмат қоим бўлади. Имом Аҳмад саҳиҳ санад билан Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Оллоҳ Ер юзидаги аҳоли ичидан сара бандаларини олиб, Ерда амримаъруф ва наҳиймункар қилмайдиган разил кимсалар қолганида, Қиёмат қоим бўлади», – дедилар. (Имом Аҳмад, 6964). Ҳадиснинг маъноси шуки, Оллоҳ таоло жўмард ва диёнатли одамларнинг жонларини олади ва Ер юзида яхшилик қилишлари кутилмаган разил инсонлар қолишади. Бу ерда бир нуқтага эътиборингизни қаратмоқчиман: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мавзуни амримаъруф ва наҳиймункарга боғладилар.Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ яна саҳиҳ санад билан Амр ибн Шуъайбдан, у эса отасидан, у эса бобосидан, у эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилди: «Одамларга бир замон келади-ки, улар элакдан ўтказилади ва разил одамларгина қолишади: уларнинг аҳдлари омонатларига аралашиб, келиша олмай шундай бўлишади», – деб бармоқларини бир-бирига кириштирдилар. (Имом Аҳмад, 7048).Солиҳ одамлар қачон йўқ бўладилар? Қачон яхши одамлар сони камайиб, разил одамлар сони ортади? Гуноҳлар кўпайганида, амримаъруф ва наҳиймункардан воз кечилганида солиҳ одамларнинг жони олинади! «Ичимизда солиҳ инсонлар бўлса ҳам ҳалок бўламизми?». – Ҳа, гуноҳ кўпайса! (Имом Бухорий (3598), имом Муслим (7416)).Оллоҳ номига онт ичиб айтаманки, гуноҳ ҳар ерда кўпайиб, юзада ўз жойини олди. Гуноҳлар хуфёна эмас, ошкора қилинди. Гуноҳ кўп хонадонларга кирди. Мусулмонлар яшаётган кўчалар ва бозорларни эгаллади. Умматнинг сулуки ва ахлоқига йўл олди. Ўтмишда одамлар ўзларининг ярамас қилиқлари ёки қилган гуноҳлари ошкора бўлишини хоҳлашмаса ва одамлардан уялишган бўлса, ҳозирги кунга келиб гуноҳлар бировларнинг кўзи ўнгида қилинмоқда!Жамиятдаги гуноҳлар кирига булғанишни хоҳламаган одам солиҳ банда бўлиб, ғарибга айланди. Ҳатто одамлар унга «мултазим» (диний амрларга қатъий риоя қилувчи) лақабини қўйишди. Ахир у мултазим бўлса, бу гапинг билан сен ўзингнинг диний амрларга риоя қилмаслигингга гувоҳлик бераяпсан! Яъни, сенинг Оллоҳнинг амрларига ва шариатнинг аҳкомларига риоя қилмаслигингга ўзинг шоҳидлик бераяпсан! Дўстлар, бу, тубанликдан бошқа нарса эмасдир!Яна «гуноҳ»га қайтаман. (Зайнаб Жаҳш қизи разияллоҳу анҳо): Ичимизда солиҳ инсонлар бўлса ҳам ҳалок бўлаверамизми? – деб савол берганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ҳа, гуноҳ кўпайса!» – деб жавоб бердилар. (Имом Бухорий (3598), Имом Муслим (7416)).Гуноҳнинг жамиятда кўпайиши неъматларнинг заволи ва балоларнинг ёғилишига сабабдир. Гуноҳлар неъматларни тортиб олиб, Оллоҳнинг интиқомини чорлайди. Одамларнинг гуноҳлари ва фисқу фужурлари душманларининиг ҳукмронлигига омил бўлади. Бадбахту золимлар раҳбар бўлиб, нархлар кўтарилади, мансаблар фойда бермайди, жиноятлар урчийди, ёғингарчилик камаяди, касалликлар тарқалади:﴿ فَكُلًّا أَخَذْنَا بِذَنبِهِ فَمِنْهُم مَّنْ أَرْسَلْنَا عَلَيْهِ حَاصِبًا وَمِنْهُم مَّنْ أَخَذَتْهُ الصَّيْحَةُ وَمِنْهُم مَّنْ خَسَفْنَا بِهِ الْأَرْضَ وَمِنْهُم مَّنْ أَغْرَقْنَا وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيَظْلِمَهُمْ وَلَكِن كَانُوا أَنفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ ﴾«Биз (улардан) ҳар бирини ўз гуноҳи билан ушладик. Бас уларнинг орасида Биз устига тош ёғдирган кимсалар ҳам бордир, улар орасида қичқириқ тутиб (ҳалок бўлган) кимсалар ҳам бордир, улар орасида Биз ерга ютдирган кимсалар ҳам бордир ва улар орасида Биз (сувга) ғарқ қилган кимсалар ҳам бордир. Оллоҳ уларга зулм қилгувчи бўлмади, лекин улар ўз жонларига жабр қилгувчи бўлдилар». (Анкабут: 40).Уммат бошига келган хорлик, хўрлик, фалокат, ғам ва фитналарнинг барчаси гуноҳларнинг кўплиги, солиҳ инсонларнинг озлиги туфайлидир. Шунинг учун ҳам, Уммат уларнинг эзгуликлари, баракалари ва дуоларидан маҳрум қолди. Уммат бошига келаётган ҳар бир нарса, Оллоҳнинг динига қайтишлари, гуноҳлардан ва солиҳ инсонларни йўқ қилишдан тийилишлари учун эслатмадир:﴿ وَمَا كُنَّا مُهْلِكِي الْقُرَى إِلَّا وَأَهْلُهَا ظَالِمُونَ ﴾«Биз қишлоқ-шаҳарларни фақат уларнинг аҳолиси золим — кофир бўлган ҳолдагина ҳалок қилгувчи бўлдик». (Қасас: 59);﴿ فَاعْلَمْ أَنَّمَا يُرِيدُ اللّهُ أَن يُصِيبَهُم بِبَعْضِ ذُنُوبِهِمْ ﴾«Агар (Сизнинг ҳукмингиздан) юз ўгирсалар, билингки, Оллоҳ уларга айрим гуноҳлари сабабли мусибат етказишни истамоқда». (Моида: 49).Шояд сиз мендан: Гуноҳ нима ва «гуноҳ»дан нимани назарда тутаяпсиз? – деб сўрасангиз, сизга шундай жавоб бераман: Гуноҳ сон-саноқсиз бўлиб, уларнинг намуналари шулардир: судхўрлик, уятсиз гапларни гапириш, зино, кофир ва фосиқларга ҳурмат кўрсатиш, солиҳ инсонларни таҳқирлаш, Оллоҳнинг шариат аҳкомларига риоя қилмаслик, намозларни вақтида ўқимаслик, закотларни бермаслик, шаҳватлар ортидан югуриш, мункар ишларни қилиш, қўлида Еру Осмон бўлган Зотнинг дўстларига қарши курашиш, фирибгарлик, зулм, ҳаром нарсалар истеъмоли, чолғу асбобларидан куйларнинг жаранглаб чиқиши, (ҳаёсиз) қўшиқларни тинглаш, (номаҳрамлардаги) пардоз ва очиқ-сочиқликни томоша қилиш, разолатли ва қабиҳ ахлоқларни ўғил ва қизлар орасида ёйиш, хотин-қизларнинг бозорлардаги ишвалари: суҳбатлари ва (йигитларнинг шилқимликларига) жавоблари ва бундан бошқа мен айтмаган яна қанчаси борки, у сизнинг хаёлингиздан ўтган бўлса ажаб эмас. Масалан, Оммавий Ахборот Воситаларидаги ёки ойна жаҳондан узатилаётган оғу ва мункарлар! Бу ҳақда ишора қилишнинг ўзи етарли эмас. Балки, алоҳида ва батафсил гапириш керак. Жумладан, «ифлосликлар шайтони» деб аталаётган йўлдош антенналари ҳақида алоҳида тўхталамиз.Бу ердаги муаммо шундаки, одамлар уйқуда, жамият эса ғофилдир. У, мункарлар устунларни кунфаякун қилиши, пойдеворни емириши, неъматларни йўқотиши, бойликни камайтириши, нархларни кўтариши, ҳарбий ва маънавий мағлубиятлар асосчиси эканидан бехабар. Оллоҳ таоло айтди:﴿ قُلْ هُوَ الْقَادِرُ عَلَى أَن يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عَذَابًا مِّن فَوْقِكُمْ أَوْ مِن تَحْتِ أَرْجُلِكُمْ أَوْ يَلْبِسَكُمْ شِيَعاً وَيُذِيقَ بَعْضَكُم بَأْسَ بَعْضٍ انظُرْ كَيْفَ نُصَرِّفُ الآيَاتِ لَعَلَّهُمْ يَفْقَهُونَ * وَكَذَّبَ بِهِ قَوْمُكَ وَهُوَ الْحَقُّ قُل لَّسْتُ عَلَيْكُم بِوَكِيلٍ * لِّكُلِّ نَبَإٍ مُّسْتَقَرٌّ وَسَوْفَ تَعْلَمُونَ ﴾«Айтинг «У сизларга устингиздан ё оёқларингиз остидан азоб юборишга, ёки сизларни гуруҳ-гуруҳ қилиб аралаштириб юбориб (жангу жадалларда)айримларингизга айримларингизнинг зарарини тотдириб қўйишга қодир бўлган зотдир». Қаранг, англаб етармиканлар, деб оятларимизни қандай баён қилмоқдамиз. Қавмингиз уни (яъни Қуръонни) ёлғон деди. Ҳолбуки, у ҳақдир. Уларга айтинг: «Мен устингизда вакил — қўриқчи эмасман. Ҳар бир хабарнинг ўз ўрни бор. Яқинда билажаксиз». (Анъом: 65-67);﴿ أَفَأَمِنَ أَهْلُ الْقُرَى أَن يَأْتِيَهُمْ بَأْسُنَا بَيَاتاً وَهُمْ نَآئِمُونَ ● أَوَ أَمِنَ أَهْلُ الْقُرَى أَن يَأْتِيَهُمْ بَأْسُنَا ضُحًى وَهُمْ يَلْعَبُونَ ● أَفَأَمِنُواْ مَكْرَ اللّهِ فَلاَ يَأْمَنُ مَكْرَ اللّهِ إِلاَّ الْقَوْمُ الْخَاسِرُونَ ● أَوَلَمْ يَهْدِ لِلَّذِينَ يَرِثُونَ الأَرْضَ مِن بَعْدِ أَهْلِهَا أَن لَّوْ نَشَاء أَصَبْنَاهُم بِذُنُوبِهِمْ وَنَطْبَعُ عَلَى قُلُوبِهِمْ فَهُمْ لاَ يَسْمَعُونَ ﴾«У қишлоқларнинг аҳли бало қазойимиз тунда, ухлаётган ҳолларида келиб қолишидан хотиржам бўлиб қолдиларми? (Кутмаганмидилар?) Ёки у қишлоқларнинг аҳли бало-қазойимиз чошгоҳ пайтида, ўйин-кулги қилаётган ҳолларида келиб қолишидан хотиржаммилар? Улар Оллоҳнинг «макри»дан хотиржам бўлиб қолдиларми? Бас, Оллоҳнинг «макри»дан фақат зиён кўргувчи қавмгина хотиржам бўлур. Бу Ерга (илгариги) эгаларидан кейин меросхўр бўлаётган кимсаларга, агар хоҳласак, гуноҳлари сабабли мусибат етказиб қўйишимиз маълум эмасми? Биз уларнинг дилларини (ана шундай) муҳрлаб қўюрмиз. Сўнг улар (ҳеч қандай панд-насиҳатга) қулоқ солмай қўядилар». (Аъроф: 97-100).Оллоҳ таолодан ўз раҳмати билан меҳрибон бўлиши ва орамиздаги сафил инсонлар қилган гуноҳлар сабабли бошимизга фалокатлар ёғдирмаслигини тилаймиз...Оллоҳ таоло менга ва сизларга Қуръонини фойдали қилсин! ... Иккинчи хутбаОллоҳга, берган инъомлари учун ҳамду санолар бўлсин.Сўнг ...Қиёматнинг шартларидан бири сафил инсонларнинг яхши одамлар устидан раҳбарлик қилишлари, раҳбарликни қўлдан чиқармаслик- ларидир. Демак, раҳбарлик хайри бўлмаган сафил одамларнинг қўлида бўлади. Дўстлар, бу – ҳақиқатлар инъикоси ва аҳволларнинг ўзгарганидир. Буни ҳозирги замонда ҳар ерда кўришингиз мумкин. Одамларнинг муҳим ишларини ҳал қиладиган ёки давлатнинг эътиборли мансабларини эгаллаганлар ичида Оллоҳ раҳм қилганларидан бошқалари, одамларнинг салоҳият ва билим жиҳатидан қашшоқларидир. Аслида, диёнатли ва тақводор одамлар раҳбарлик мансабларига ўтишга бошқалардан кўра ҳақлироқдирлар. Чунки Оллоҳ таоло:﴿ إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ ﴾«Албатта сизларнинг Оллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир», деб айтганидек (Ҳужурот: 13), одамларнинг энг фазилатли ва диёнатли бўлганларидир.Шу боис, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар ичидаги энг солиҳ ва тақволи бўлганларини музофотларга волий ва одамларга амир қилиб тайинлар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин халифалари ҳам шундай қилдилар. Бунга кўп мисоллар бор. Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Нажрон аҳолисига: «Сизларга ҳақиқий омонатдор одамни юбормоқдаман», – деб мактуб йўллади- лар. Саҳобалар унинг ким эканини билишмоқчи бўлиб мактубга боқишди. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Убайда разияллоҳу анҳуни юбордилар. (Имом Бухорий (4381), Имом Муслим (6407)).Азиз дўстим, Қиёматнинг шартларидан бири – сафил инсонларнинг раҳбар бўлишлари баён қилинган ҳадисларга қулоқ солинг. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамларга алдамчи йиллар келади. Унда ёлғончини тасдиқланади, ростгўй ёлғончига чиқарилади. Хиёнатчига омонат қўйилади, омонатдорни хиёнатда айбланади. У кунлари рувайбиза гапиради», – дедилар. – Рувайбиза ким? – деб савол берилганида: «Омманиниг иши ҳақида гапирадиган пасткаш одам», – деб жавоб бердилар. (Имом Аҳмад, 7899).Жибриил алайҳиссаломнинг узун ҳадисида: «Лекин сизга у (Қиёмат)нинг шарт- ларидан гапириб бераман. Яланғоч ва ялангоёқ одамларни раҳбар бўлганларини кўрсангиз, ўша (ҳам) Қиёматнинг шартларидандир», дейил- ган. (Имом Муслим, 106).«Саҳиҳ» девонида: «Иш лойиқ бўлмаган одамга топширилса, Қиёматни кутавер!» ҳадиси келтирилган. (Имом Бухорий, 6496).Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: Қиёматниг аломатларидан бири сафилларнинг солиҳлар- дан устун бўлишидир. Абдуллоҳ ибн Масъуд, буни севимли дўстимдан эшитганмисиз? – деганида, Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: Каъбанинг Роббига қасамки, ҳа! – деб жавоб берди. Биз: Сафиллар кимлар? – деб сўрасак: Танилмаган оиладан чиққан одамлар бўлиб, ўзларини ичларидаги солиҳ одамлардан устун қўйишади, солиҳлар эса солиҳ хонадонлардан етишиб чиққан одамлардир, – деб жавоб берди. (Табароний «ал-Мўъжамул авсат», 748).Икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Ҳузайфа разияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган омонатнинг олиниши ҳақидаги ушбу ҳадиси келтирилган: «Бир эркак ҳақида: (Бу) қандай чидамли! Қандай ўктам ва қандай ақлли! – дейилади. Аммо унинг қалбида хардал уруғича иймон бўлмайди!» (Имом Муслим, 384).Бу, ҳозирги кундаги мусулмонлар ўртасида рўй бераётган ҳолатдир. Улар бир одам ҳақида: Ундай ақлли, ахлоқли бошқа одам йўқ, – дея энг яхши сифатлар ҳатто саҳобалар ҳам сифатланмаган мақтовлар билан сифатлашади, аслида, эса у энг ёмон фосиқ, диёнати ва омонатдорлиги оз бўлади. Ҳатто Исломнинг энг ашаддий душмани бўлиб, кечаю кундуз Исломни йўқ қилиш учун ҳаракат қилаётган одам бўлади!! Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил Алиййил Азийм (Куч ва қудрат Олий ва Азиз бўлган Оллоҳ билангинадир)!Сафил инсонларнинг яхши одамлар устидан раҳбар бўлишлари ва раҳбарликдан тушмасликларига мисол излаб узоққа боришнинг ҳожати йўқ. Атрофингиздаги ташкилот, муассаса ва идораларга қарасангиз, ўша муассаса ёки ташкилот ёхуд идора ёда бўлимни бошқараётган одамларнинг бошқалардан кўра билим савияси ва тажрибаси паст, шаҳодатномаси аъло бўлмаган ва ҳатто шаҳодатномаси йўқ, қилаётган ишидан бехабар, ахлоқи ва сулуки идора ёки муассасадаги энг фосиқ, муомаласи йўқ, қоғозлари ва делоларини текширсангиз бар неча марта ўғирлик қилган, жанжаллашган, фирибгарлик қилган эканига шоҳид бўласиз. Ахлоқи қандай эканини билмоқчи бўлсангиз, унинг амримаъруф ва наҳиймункар ташкилоти тарафидан бир неча марта ахлоқсизлик устида қўлга олинганини билиш кифоядир. Агар: Бу одам бу мансабни қандай қўлга киритди? Бу пасткаш қандай мансабдор бўлди? – десангиз жавоби шудир: Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қиёматнинг шартларидан бири бўлиши ҳақида хабар берган ҳолатдир.Оллоҳим, қалбларимизни ҳидоят қиладиганинг раҳматингни ёғдир!Оллоҳим, бизни ўз ватанимизда хотиржам қил! Раҳбару имомларимизни ислоҳ эт!Оллоҳим, эй раҳмлилар раҳмлиси! Раҳбарликни Ўзингдан қўрқадиган ва тақво қиладиган ҳамда розилигингга эргашадиган кишиларга бер!Оллоҳим, бу умматга тўғри йўлларни кўрсат-ки, унда гуноҳкорлар хор бўлсин, савобли ишларга чорлансин, гуноҳлар таъқиқлансин!Оллоҳим, қалбларимиз ҳидоятланадиган, тарқоқлигимиз бирлашадиган ва биздан фитналарни узоқлаштирадиган раҳматингни ёғдир!Оллоҳим, Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлла! ... давоми бор...