Ушбу жумаъ хутбасида қуйидаги мавзулар ҳақида баҳс юритилади: - Замоннинг яқинлашиши; - Ислом уммати ичида ширкнинг пайдо бўлиши; -Беҳаёлик, қариндошлик ришталарининг узилиши ва ёмон қўшниликнинг кенг ёйилиши; - Кексаларнинг ўзларини ёшлардек кўрсатишлари; - Жимриликнинг кўпайиши.
التفاصيل
Қиёматнинг кичик аломатлари (4) Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Биринчи хутба Иккинчи хутба Қиёматнинг кичик аломатлари (4) Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Биринчи хутбаБарча ҳамдлар Оллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амаллари- мизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Оллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ ﴾«Ҳой мўминлар, Оллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً ﴾«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Оллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Оллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир». (Нисо: 1).﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾«Эй мўминлар, Оллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Оллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Оллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди». (Аҳзоб: 70-71).Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Оллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).Сўнг ...Ҳой мусулмонлар, бугун яна орқага қайтамиз. Бундан бир неча ой муқаддам Қиёмат шартларининг бир нечтасини, жумладан, Қиёматнинг катта ва кичик шартлари борлигини айтиб, ҳануз кичик шартларни тугатмаган эдик. Ўша хутбаларимизда одамлар қўлида бойликнинг кўпайиши, омонатнинг йўқолиши, рибо, зино, ароқхўрлик, жаҳолат, қотиллик, хавфсизликнинг кенг ёйилиши ва бошқа аломатларни айтиб ўтган ва етарлича гапирган эдик. Мана бугун ўша мавзуни тўлдириш учун Қиёматнинг кичик аломатлари ҳақида яна тўхталамиз. Ҳикмати олий бўлган Оллоҳ таоло барча махлуқотдан Қиёматнинг қоим бўлиш вақтини сир тутди ва бунинг илмини ўзида қолишини афзал кўрди. Унинг қачон бўлишини бирон бандаси: на яқин фаришта ва на юборилган пайғамбарга билдирмади:﴿ يَسْأَلُونَكَ عَنِ السَّاعَةِ أَيَّانَ مُرْسَاهَا قُلْ إِنَّمَا عِلْمُهَا عِندَ رَبِّي لاَ يُجَلِّيهَا لِوَقْتِهَا إِلاَّ هُوَ ثَقُلَتْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ لاَ تَأْتِيكُمْ إِلاَّ بَغْتَةً يَسْأَلُونَكَ كَأَنَّكَ حَفِيٌّ عَنْهَا قُلْ إِنَّمَا عِلْمُهَا عِندَ اللّهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُونَ ﴾«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиздан Соат (яъни Қиёмат) қачон воқе бўлади, деб сўрайдилар. Айтинг: «Унинг билими фақатгина Парвардигорим даргоҳидадир. Вақти-соати келганида ҳам фақат Ўзи ошкор қилур. У (яъни Қиёмат) Самовот ва Ер учун жуда оғир (даҳшатли) бир ишдир. У сизларга фақат тўсатдан — кутилмаганда келур». Гўё сиз у ҳақда яхши биладигандек сўрайдилар. Айтинг: «Унинг билими фақатгина Оллоҳ даргоҳидадир. Лекин жуда кўп одамлар уни билмайдилар». (Аъроф: 187). Бироқ унинг аломатлари, шартлари ва белгиларини билдирди. Нега? Бунинг ҳикмати нима? Биз тайёргарлик кўришимиз учун! Дўстлар, бу аломат ва шартларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари воситасида баён қилиб беришимиздан мақсад, Умматни огоҳлантириш, одамларни ҳушёр бўлишлари учун ғафлат уйқусидан уйғотиб, уларнинг Қиёмат яқин қолгани, ҳозирлик кўриш зарурлигини билишларидир. Зеро бу аломатларнинг баъзилари намоён бўлиб, тугаб битди. Баъзилари билан ҳамоҳанг яшамоқдамиз. Баъзиларини эса кутмоқдамиз. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган ҳадисларга кўра, албатта, содир бўлади.Аввал айтиб ўтган аломатларга замоннинг яқинлашишини илова қиламиз. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Замон бир-бирига яқинлашмагунича Қиёмат қоим бўлмайди». (Термизий (2332), Имом Аҳмад (10956)) ва:«Замон бир-бирига яқинлашиб йил бир ойдек, ой бир ҳафтадек, ҳафта бир кундек, кун бир соатдек, соат эса хурмонинг майда шохлари ёнган (вақт)дек яқин бўлмагунича, Қиёмат қоим бўлмайди». (Имом Аҳмад, 10956, саҳиҳ) ҳадисларини ривоят қилган. Замоннинг яқинлашиши нимани англатади? Замонлар бир-бирига яқинлашганида вақтнинг баракаси кўтарилади. Ҳозиргина ҳадисда эшитганингиздек, йил бир ойдек бўлиб қолади. Яъни, бир йил ўтсада худди бир ойдек муҳим нарсани қилишга улгура олмайсиз. Ойнинг ҳам баракаси ўчиб ҳафтадек, ҳафтанинг баракаси ўчиб бир кундек, куннинг баракаси ўчиб бир соатдек, бир соат эса хурмонинг новдалари ёниб тугайдиган қисқа вақтдек бўлиб қолади. Яъни, бир неча дақиқа... (Ҳа), соатнинг баракаси дақиқадек бўлиб қолади... (У пайтларда) Оллоҳнинг ўзи мададкоримиз бўлсин!Азиз дўстлар, у кунлардаги вақт баракасизлигини оқил, билимдон, зийрак, зеҳни булғанмаган одамларгина ҳис этишади. Фосиқлар, жоҳиллар, пасткашлар, ҳайвоний шаҳват овчилари эса ҳис эта олмайдилар. Улар ҳайвонларга ўхшаб, мақсадлари овқату ичимликлар билан қоринларини тўйдириб, унинг лаззатидан нарига ўта олмайдилар: ﴿ يَتَمَتَّعُونَ وَيَأْكُلُونَ كَمَا تَأْكُلُ الْأَنْعَامُ وَالنَّارُ مَثْوًى لَّهُمْ ﴾«Кофир бўлган кимсалар эса (мана шу ҳаёти дунёнинг ўткинчи лаззатларидан) фойдаланиб, чорва ҳайвонлари еганидек еб-ичурлар ва дўзах уларнинг жойлари бўлур!» (Муҳаммад: 12).Дўстлар, замоннинг бунчалар яқинлашиши ва вақт баракасининг камайишининг сабаби нима? Менимча, сизларнинг ҳар бирингиз бу ҳақда шикоятчисиз. Бир кунингиз, икки кунингиз, бир ойингиз, бир йилингиз ўтиб кетаяпти-ю, лекин, қилинган иш ҳам, маҳсулдорлик ҳам оз! Бунинг сабаби одамларнинг шахсий ва ижтимоий ҳаётларида шариатга зид нарсаларнинг пайдо бўлишидир. Баракасизлик ва бараканинг одамлар ҳаётидан тортиб олинишини, шаръий мавзулардан бошқа нарсаларга боғлаш хатодир. Одамлар худди илгари пулларидаги баракасизликдан шикоят қилишганидек, энди, вақтларидаги бараканинг озлигидан шикоят қилмоқдалар. Авваллари ўн минг ва ундан кўра кўпроқ олган маошлари қаёққа кетганини билишмас эди. Ўшанда, у, ҳозирги маошининг ярмини олар, эҳтиёжларини харид қилар ва ҳатто садақа ҳам қилар эди!(Ҳозир) одамлар фарзандлардаги бараканинг камайганидан ҳам шикоят қилишади. Ҳа, сизнинг етти ёки саккизта фарзандингиз бор, лекин улар қаерда? Нега кўринишмайди? Одамлар ўртасида қандай эътиборлари бор? Бу ва бундан бошқа нарсалардан барака кўтарилганини одамлар шикоят қилишмоқда. Дўстлар, бунинг сабаби, юқорида айтиб ўтдим ва яна айтаман: Бизмиз! Иймонимизнинг заифлиги, гуноҳларимизнинг кўплиги, ҳаром ишларни қилишга журъаткорлигимиз, жамиятимизда гуноҳларнинг урчиши, гуноҳлардан қайтарадиган одамларнинг озлиги – у ва бу гуноҳлар сабабли, Оллоҳ таоло бизни жазолади. Бараканинг ҳаётимиздан олиниши бизга юборилган озгина жазонинг ўзгинасидир. Имом Ибн Абу Жамра Андалусий раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «Шояд замоннинг бир-бирига яқинлиги рўй берган иймон заифлиги, шариатга бир неча жиҳатдан зид бўлган нарсалар, жумладан озиқ-овқатларнинг бутунлай ҳаром ёки аниқ шубҳали бўлиши сабаблидир. Ҳатто айрим одамлар ҳеч нарсадан ҳайиқмайдилар ва тўғри келган нарсага ҳужум қилишаверади. Хуллас, замон, ризқ ва ўсимликлардаги барака иймон қуввати, Оллоҳнинг буйруқларига эргашиш ва таъқиқларидан сақланиш билан бўлади. Оллоҳ таолонинг қуйидаги ояти шуни ифодалайди:﴿ وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آمَنُواْ وَاتَّقَواْ لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَاتٍ مِّنَ السَّمَاء وَالأَرْضِ ﴾«Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону Ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик». (Аъроф: 96)».Қиёматнинг аломатларидан бири, Ислом уммати ичида ширкнинг пайдо бўлишидир.Бу аломат пайдо бўлди. Ҳатто, кўпайиб бормоқда. Унинг сон-саноқсиз ўзига хос шакли ва кўринишлари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширкка қарши курашиш учун юборилган бўлсаларда, бу Уммат ичида ширк пайдо бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фатҳ этилган кунида Макккага кирганида Каъбанинг атрофи ва ичида 360 та бут бўлиб, Оллоҳни қўйиб уларга сиғинилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларидаги таёқлари билан уларни уриб синдирар экан, Оллоҳ таолонинг ушбу оятини ўқиган эдилар: ﴿ وَقُلْ جَاء الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا ﴾«Яна айтинг: «Ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (яъни, куфр) ўчиб-йўқолди. Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир». (Исро: 81).Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу билан тавҳидни эълон қилиб, одамлар ўртасида тикладилар. Бироқ, фазилатли асрлар ўтиб кетганидан сўнгра, Уммат ичида ширк қайта пайдо бўлди. Ҳатто айрим қабилалар мушрикларга қўшилиб, бутларга ибодат қилишди. Қабрлар устига зиёратгоҳлар қуриб, Оллоҳни қўйиб, мозорларга сиғиндилар. Улуғлаш ва табаррукланиш учун мозорларлар сари йўл олиб, уларга назрлар атадилар, теграсида байрамлар уюштирдилар. Абу Довуд ва Термизий раҳимаҳумаллоҳлар саҳиҳ санад билан Савбон разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар умматим ичида қилич суғурилса унинг бошидан Қиёмат кунигача кўтарилмайди. Умматимдан бир қабила мушрикларга қўшилмагунича ва Умматимнинг қабилалари бутларга сиғинмагунича, Қиёмат қоим бўлмайди». (Абу Довуд (4254), Имом Аҳмад (22505)). Бу, ўтмишдаги ва ҳозирги кунда ҳам давом этаётган ширк кўринишларидир. Бугун ширкнинг бошқа кўринишлари ҳам келиб чиқди. Тош ва дарахтларга сиғинишдан ўтиб, давлатнинг золим арбобларини Оллоҳга тенгдош қилиб олинди. Одамларнинг ўзларига Оллоҳнинг шариатига зид қонун чиқариб олиш, Оллоҳнинг шариатидан бошқа нарсаларга ҳукмлашиш учун мажбурлаш, ҳалол ва ҳаром ишларни қилишда ўзларини Оллоҳдан бошқа илоҳ қилиб олган “маънавий шахсиятлар”ни бирон мансаб ёки ташкилот ёхуд йиғинларга раҳбар қилиб олиш билан ширк пайдо бўлди. Бундан ташқари, одамларнинг секуляризм, материализм, коммунизм, миллатчилик, ватанпарварлик ва бошқа оқимларни қабул қилишлари билан ҳам ширк пайдо бўлди. Энг ачинарлиси эса, бу одамларнинг шу оқимларга мансуб бўлсаларда, ўзларини мусулмон деб ҳисоблашларидир!! Қиёматнинг шартларидан бири ҳаёсизлик, қариндошлар ўртасидаги ришталарнинг узилиши ва ёмон қўшничиликнинг кенг ёйилишидир.Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Уятсиз гапларни гапириш, (қилган) ҳаёсизлигини айтиш, қариндошлик ришталарини узиш ва ёмон қўшничилик бўлмагунича, Қиёмат қоим бўлмайди». (Имом Аҳмад, 6514). Бу уч нарса Қиёматнинг аломатларидан ҳисобланади. Оллоҳ номига онт ичиб айтаманки, буларнинг барчаси одамлар ўртасида кенг ёйилди. Одамларнинг бир-бирларига уятсиз гапларни гапиришлари, қилган гуноҳларини айтиб беришлари кўпайди. Аслида эса, қилган гуноҳи, хатоси, жинояти ва зиносини оғиз кўпиртириб айтиб бериш пасткашлик, хорлик, хўрлик ва мурувватсизликдир. Чунки Оллоҳ таоло унинг тунда қилган гуноҳини яширди. У эса қилмишини дўстлари ёки ҳамкасбларига айтиб ошкора қилди. Агар шундай ишларга гувоҳ бўлган бўлсангиз, билингки, бу – Қиёматнинг шартларидандир. Қариндошлик ришталарининг узилиши ҳақида эса, Оллоҳ бизга мададкор бўлсин! Бу мавзуда Оллоҳга шикоят қиламиз! Биз шундай босқичга етиб келдик-ки, қариндош қариндошини бориб кўрмайди. Улар бир шаҳарда, ҳатто бир шаҳарнинг бир туманида яшашларига қарамай, ойлар ўтиб кетсада, бир-бирларидан хабар олишмайди. Дўстлар, шундай эмасми?! Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам борди-келди қилиш ва қариндошлик алоқаларини узмасликка рағбатлантириб: «Оллоҳ таоло махлуқотларни яратиб бўлгач, бачадон турди ва: Бу – (қариндошлик риштасини) узишдан пано сўраш мақомими? – деб сўради. Оллоҳ: Ҳа. Сен Менинг сени боғлаганлар (яъни қариндошлик алоқаларини қилганларнинг алоқаларини) боғлашимга ва сени узганларни узишимга розимисан? деди. Бачадон: У Сенинг бўлсин! – деди», дедилар ва: «Агар хоҳласангизлар Оллоҳнинг ушбу:﴿ فَهَلْ عَسَيْتُمْ إِن تَوَلَّيْتُمْ أَن تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ وَتُقَطِّعُوا أَرْحَامَكُمْ ● أُوْلَئِكَ الَّذِينَ لَعَنَهُمُ اللَّهُ فَأَصَمَّهُمْ وَأَعْمَى أَبْصَارَهُمْ ● أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآنَ أَمْ عَلَى قُلُوبٍ أَقْفَالُهَا ﴾«Агар (иймондан) юз ўгирсангизлар, яқин-ки, сизлар Ерда бузғунчилик қилурсизлар ва қариндош-уруғларингиз (билан ҳам алоқаларин- гиз)ни узурсизлар! Ундай кимсаларни эса Оллоҳ лаънатлагандир, бас уларнинг (қулоқларини панд-насиҳат эшитишдан) кар, кўзларини эса (Тўғри йўлни кўра олмайдиган) кўр қилиб қўйгандир. Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Балки дилларида қулфлари бордир, (шунинг учун у дилларга Қуръон нури етмаётгандир)?!» (Муҳаммад: 22-24) оятини ўқинглар!» – дедилар. (Имом Бухорий, 5987). Ёмон қўшничилик ҳақида эса, оғзингизга келганини гапиринг. Шундай қўшнилар борки, қўшниси ким эканини билмайди. Муҳтож бўлса ёрдам қўлини узатиш учун унинг эҳтиёжларидан бехабар. Уни қўйинг, қўшнисига зулм қилади. Айрим қўшнилар: Биз қўшниларимиздан яхшилик кўрмадик, лоақал ёмонлик қилишмасин! – дейишади.Оллоҳ таолодан аҳволларимизни тузатиши, Тўғри йўлимизга илҳомлантириши ва динида билимдон қилишини тилаймиз. Иккинчи хутбаБарча оламлар Раббиси бўлган Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин ...Сўнг ...Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қиёматнинг шартлари орасида айтган нарсалардан бири, кексаларнинг ўзларини ёшлардек кўрсатишларидир. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Замона охирида (соч ва соқолларини) худди кабутарнинг жиғилдони каби қора рангга бўяйдиган одамлар чиқадилар ва улар жаннатнинг ҳидини ҳам кўрмайдилар», – дедилар. (Имом Аҳмад, 2470).Ҳозирги асрда эркаклар орасида соч ва соқолларини бўяш ва ёшлардек кўриниш одати кенг ёйилди. Соч ва соқолларни қора рангга бўяш ҳаромдир. Эй Оллоҳнинг қуллари, эркак ва аёлнинг сочини қора рангга бўяши ҳаромдир. Тўғри, бўяш суннат. Бироқ, қора рангдан бошқа рангга бўяш суннатдир. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Макка фатҳ қилинган кунда суғомадек (гули оппоқ рангда бўладиган ўсимлик) оппоқ соч-соқолли Абу Қаҳофа (Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг отаси)ни олиб келдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Буни бир нарса билан ўзгартиринглар, бироқ, қора рангдан йироқ бўлинглар!» – дедилар. (Имом Муслим, 5631). Бундан айрим дўконларнинг тукларни бўяш учун қора бўёқларни сотиш ва ундан келаётган даромаднинг ҳаром эканини биламиз. Харидор ёки одамларнинг талаби дея баҳоналар уюштиришнинг фойдаси йўқ. Эй дўкондор, ҳалол молингизга ҳаромни аралаштиришдан ҳушёр бўлинг! Бу йўлдан келаётган даромаддан Оллоҳ учун воз кечинг, Оллоҳ сизга бошқа нарсани эваз қилади. Юқоридаги ҳадисда келган «кабутарлар жиғилдони»дан мақсад, Оллоҳу аълам, баъзи эркакларнинг яноқларидаги соқолларни олиб, жағ қисмидаги соқолларини қўйишлари ва уни қора рангга бўяганларида, кабутарларнинг бўртиб чиққан жиғилдонларига ўхшашидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «жаннатнинг ҳидини ҳам кўрмайдилар!» дейишлари ҳақида Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: «Бунинг маъноси бўяшларининг сабаби эмас, балки эътиқодлари ёки уларнинг қилган ишлари туфайли жаннатнинг ҳидини кўрмасликларидир. Чунки бу бўяш худди сочларни қириб юриш хаворижларнинг аломатига айланганидек, уларнинг ҳам белгиларига айланиб қолади. Ҳолбуки, сочларни қириб юриш ҳаром эмас», – деди. Қиёматнинг шартларидан бири жимриликнинг кўпайишидир. Жимрилик – бахилликнинг баттарроқ кўринишидир. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: «Қиёматнинг шартларидан бири, жимриликнинг пайдо бўлишидир», – деди. (Табароний «ал-Мўжамул авсат», 748).Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан нақл қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Замон (бир-бирига) яқинлашади, амал қилиш камаяди ва (одамлар орасига) жимрилик ташланади», – дедилар. (Имом Бухорий, 6037). Муовия разияллоҳу анҳу айтди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Иш шиддатни, одамлар эса жимриликни кучайтирадилар», деганларини эшитганман. (Табароний «ал-Мўжамул кабийр», 16197).Жимрилик – ёмон хулқ бўлиб, Ислом дини ундан огоҳлантирган ва эҳтиёт бўлган одам нафсининг жимрилигидан қутилиб, (жаҳаннамдан) нажот топганини таъкидлаган. Оллоҳ таоло айтди:﴿ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ ﴾«Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир». (Ҳашр: 9). Қўли очиқлиги ва тантилиги билан машҳур бўлган айрим одамлар борки, қайси жойда эзгулик бўлса ўша ерда унинг ҳиссаси бордир: гоҳида мискинларга нафақа берса, гоҳида ночорларга садақа қилади. Етим ва беваларга ёрдам қўлини узатади. Бирон хайрия ташкилотини эшитиб қолса, унга илк ҳисса қўшганлардан бўлади. Бирон масжид қирилаётгани ҳақида эшитса, қурилишига кўмак беради. Бундай одамларга муждалар бўлиб, Оллоҳ таоло унинг молига барака беради. Инъом этгани сайин Оллоҳ ҳам баракасини бераверади. Эй одамзот, сарф эт-ки, Оллоҳ сенга инъомларини ёғдирсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар: «Одамлар тонг оттирган ҳар кун бир фаришта осмондан тушиб: Оллоҳим, сарфлаганга бадал, жимрига талаф бер!» – дейди. (Табароний «ал-Мўжамул кабийр», 1282).Айрим одамлар борки, уларнинг таҳсинга сазовор фаолиятлари бор ва ўша ишлари билан халққа танилганлар. Бироқ, ҳозирги кунга келиб ҳиссалари озайган ва қўлларини чўнтакларига олиб бора олмай қолганлар. Агар нега бундай бўлиб қолганлари ҳақида сўралса маҳаллий иқтисодий шароитлар, бозорларнинг касодлиги, расмий ва норасмий мажбуриятларнинг кўпайганини баҳона қиладилар. Биз уларга шундай деймиз: Бу – оғир кунлар ҳақиқий мўминлар учун синовдир!﴿ أَوْ إِطْعَامٌ فِي يَوْمٍ ذِي مَسْغَبَةٍ ﴾«Ёки очарчилик кунида бирон қардош етимга ё муҳтож бечора-мискинга таом бермоқдир». (Балад: 14).Дарҳақиқат, Оллоҳ таоло замона зайлини фаровонликдан қаҳатчиликка, қаҳатчиликдан эса фаровонликка айлантириб туради. Мўмин эса доимо синалади. Садоқатли инсон ҳар қандай ҳолатда, ҳатто қийинчилик пайтларида ҳам жўмардликдан тинмайди ва буни савобу ажрлари кўпайиши учун Оллоҳ юборган имтиҳон, деб қабул қилади.Жобир разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Зулм қилишдан ҳушёр бўлинглар! Чунки зулм, Қиёмат кунидаги қоронғуликлардир. Жимриликдан сақланингиз! Чунки, жимрилик сизлардан аввал яшаганларни ҳалок қилган ва уларни қонларини тўкиш ва маҳрамларини ҳалол қилишгача олиб борган», деганларини ривоят қилган. (Имом Муслим, 6741). Оллоҳим, ҳалолинг билан ҳаромингдан, марҳаматинг билан Ўзингдан бошқадан беҳожат қил!Оллоҳим, қалбларимизни ҳидоят қиладиган раҳматингни ёғдир!Оллоҳим, бизни ўз ватанимизда хотиржам, раҳбар ва имомларимизни эса ислоҳ қил! Оллоҳим, эй раҳмлилар Раҳмлиси! Бизга Сендан қўрққан, тақводор ва розилигинг учун ҳаракат қиладиганларни раҳбар қил!Оллоҳим, бу Умматга тоат ибодатларингни қилганлар азиз, гуноҳкор бўлганлар хор бўладиган ишларни кўрсат-ки, у билан савобли ишларга буюрилиб, гуноҳ ишлардан қайтарилсин!Оллоҳим, кўнгилларимизни ҳидоят қиладиган, тарқоқлигимизни бирлаштирадиган ва фитналарни йироқлаштирадиган раҳма- тингни ёғдир!Оллоҳим, пайғамбаринг Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлла!...давоми бор...