البحث

عبارات مقترحة:

الرحمن

هذا تعريف باسم الله (الرحمن)، وفيه معناه في اللغة والاصطلاح،...

الحميد

(الحمد) في اللغة هو الثناء، والفرقُ بينه وبين (الشكر): أن (الحمد)...

الله

أسماء الله الحسنى وصفاته أصل الإيمان، وهي نوع من أنواع التوحيد...

Қиёматнинг кичик аломатлари (2)

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف Носир ибн Муҳаммад Ал-Аҳмад ، Абу Жаъфар Ал-Бухорий
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات أشراط الساعة
Ушбу жумаъ хутбасида қуйидаги мавзулар ҳақида баҳс юритилади: - Рибо - судхўрликнинг ёйилиши; -Миршаблар ва золимларга ёрдамчи бўлганлар сонининг кўпайиши; - Зинонинг кенг ёйилиши; -Одамларнинг куйларга ошиқ бўлиб, кўнгилларига қўшиқ муҳаббати ва мусиқа тинглаш ўрнашиши.

التفاصيل

Қиёматнинг кичик аломатлари (2) Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Биринчи хутба Иккинчи хутба  Қиёматнинг кичик аломатлари (2)  Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Биринчи хутбаБарча ҳамдлар Аллоҳга хосдир. Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амаллари- мизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ ﴾«Ҳой мўминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!». (Оли Имрон: 102).﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً ﴾«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Раббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир». (Нисо: 1).﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди». (Аҳзоб: 70-71).Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир.Сўнг...Ўтган жума куни Қиёматнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  берган хабарларга кўра Қиёмат қоим бўлишидан олдин рўй берадиган кичик аломатларининг бир нечасини: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар қилиб юборилиши ва оламдан ўтиши, одамларнинг қўлларида мол-дунёнинг кўпайиши, мусулмонларнинг яҳудий ва насронийлар каби ғайри муслимларга тақлид қилиши, Уммат тарихининг айрим онларида хавфсизликнинг ёйилиши, туркларнинг уруши, омонатнинг зое бўлиши ва охири, илмнинг тортиб олиниб, гумроҳликнинг оммавийла- шишини айтиб ўтган эдик. Биз бугун ўша мавзуни давом эттириш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тез кунда содир бўлиб, ёйилиши ҳақида хабар берган Қиёматнинг бошқа шартларидан бир шодасини айтиб ўтамиз. Бу ишимизда Аллоҳнинг Ўзи мададкоримиз бўлсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган Қиёматнинг шартларидан бири, рибо – судхўрликнинг ёйилиши ва одамларнинг ҳаром нарсаларни истеъмол қилишга лоқайдликларидир. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Қиёмат олдидан рибо пайдо бўлади». (Табароний «ал–Мўъжамул авсат», 7695) ва Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: «Одамларга бир замон келадики, киши молни ҳалол ёки ҳаромдан олишига эътибор бермай қўяди». (Имом Бухорий, 2083) ҳадисларини ривоят қилишган. Дўстлар, рибо, афсуски, динлари судхўрликни қаттиқ ҳаром қилган мусулмонлар яшаётган ўлкаларда илдиз отиб, ўрнашди. Буни билиш учун Аллоҳ таолонинг:﴿ فَأْذَنُواْ بِحَرْبٍ مِّنَ اللّهِ وَرَسُولِهِ ﴾«Энди агар (фармонимизни) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва пайғамбари томонидан бўлган урушни билиб қўйинг!» оятини билишнинг ўзи етарлидир. (Бақара: 279). Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Етти ҳалок қилувчи (гуноҳ)лардан йироқ бўлингиз!» – дедилар. Саҳобалар: Улар нималар, ё Расулуллоҳ? – деб савол беришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, судхўрлик, етим молини ейиш, ҳужум кунида чекиниш, ғофила, мўмина ва покдомон хотин-қизларга (зино билан) туҳмат қилиш», – дедилар. (Муттафақун алайҳ, Имом Бухорий, 2766). Бугунги кунда мусулмон жамиятларда кенг ёйилган рибо тизими ўзаро алоқалар, касб-кор, ейиш ва ичишнинг бузилишига катта путур етказган сабаблардан биридир. Рибо – касблар даромадининг йўқолиши, дуоларнинг ижобат бўлмаслиги, душманларнинг зафар қозониш- ларининг катта омилидир. Шунинг учун ҳам, рибо ҳақидаги оятнинг Оли Имрон сурасидаги Уҳуд урушида нозил бўлган жиҳод ҳақидаги оятлар орасида нозил бўлиши, амалларнинг қабул бўлиш ва зафарни қўлга киритишнинг омилларидан бири шу ибодатларга, жумладан, уларнинг энг афзали бўлмиш жиҳодга сарфланадиган молларни поклаш эканига ишорадир:﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَأْكُلُواْ الرِّبَا أَضْعَافًا مُّضَاعَفَةً وَاتَّقُواْ اللّهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ ﴾«Эй мўминлар, (берган қарзларингизни) бир неча баробар қилиб олиш билан судхўрлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! (Шунда) шояд нажот топгайсиз». (Оли Имрон: 130). Агар Ислом Уммати амалларининг қабул бўлиши ва душманлари устидан ғалаба қозонишни хоҳласа, молларини поклаши ва ўз ўлкасида рибога қарши кураш бошлаши, судхўрликка асосланган муомалалари, жумладан, қарзларни хориждан келтириб хору хўр бўлишга чек қўйиши керак.Мозийда узоқ замон бўйича мусулмонлар рибо балосидан йироқ эдилар. Аллоҳ таоло мусулмонларга етакчилигини берган сармоялар, халқлар бойлигини талон-тарож қилиб, иқтисодларни хонавайрон қиладиган судхўрларнинг кўзларидан ҳимояда эди. Ислом душманлари мусулмонларнинг ўз динларида устивор туришлари ва рибо муомалаларидан йироқликлари ўзларининг ифлос тамаълари олдида мустаҳкам ғов эканини кўришгач, салибчи насронийлар Ислом оламида ўзларининг ашаддий фикрий ҳужумларини бошлашди. Мусулмонлар тупроғида мусулмон- лар авлодидан етишиб чиққан, мусулмонлар тилида сўзлашадиган бироқ мусулмонларга қарши курашадиган ҳамтовоқларини «мина» қилиб қўйишди. Улар қилган иш, шариатни ҳукм қилишдан четлатиш, Исломнинг инсоният ҳаётига шомиллигини йўқ қилиш, таълим тизимини бузиш ва янги авлодларни куфр ғоялари асосида тарбиялаш бўлди. Янги авлодлар Ғарб фикрлари билан суғорилди ва Ғарбдаги барча нарсани қабул қилишга чорлай бошлашди. Уларнинг бу чақириқлари залолат ва исломий қадриятлардан ажралиш учун қилинган очиқ даъватлар эди. Аллоҳ таоло уларни билган ҳолларида адаштирган кимсалар ва уларга издош бўлганлар, мусулмонлар яшаётган ўлкаларда судхўрлик муомалалари, судхўрликка асосланган муассаса ва банк тизимларини жорий қилдилар. Уларнинг айримлари бу иш билан тўғри йўлни топганлари ва халқларини тараққий эттиришларини гумон қилдилар. Шунинг учун ҳам биз бугунги кунда рибонинг мусулмонлар яшаётган диёрларда баданга ёйилган саратондек кенг тарқалгани, мусулмонларнинг қолоқ, мағлуб ва хорлиги, рибо қиролларининг Уммат юрагига ханжар ураётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Буларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам берган хабарнинг намоён бўлганидир. Қиёмат аломатларидан бири, миршаблар ва золимларга ёрдамчи бўлганлар сонининг кўпайишидир. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ яхши санад билан Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Замона охирида шу уммат ичидан қўлларида қорамолнинг думидек қамчилари бўлган, (эрталаб) Аллоҳнинг ғазаби билан чиқиб, (кечки пайт) Аллоҳнинг ғазаби билан қайтадиган кишилар бўлади. (бошқа бир ривоятда: ... кишилар чиқади)», деганлар. (Имом Аҳмад, 22204).Табароний раҳимаҳуллоҳнинг ривоятида эса: «Замона охирида (эрталаб) Аллоҳнинг ғазаби билан чиқадиган ва (кечки пайт) Аллоҳнинг ғазаби билан қайтадиган миршаблар чиқишади. Уларга сирдош бўлишдан сақланинг!» – дейилган. (ал-Мўъжамул Кабийр, 7499). «Раббим – Аллоҳдир!» дейишдан бошқа гуноҳи бўлмаган, балки сохта айбловлар билан айбланган мусулмонларга зўравонлик қилган миршабларга, жаҳаннамга тушиш ваъдаси берилган. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қилган ушбу ривоятини нақл қилган: «Жаҳаннам аҳлининг икки гуруҳи борки, мен уларни кўрмадим: қўлларида қорамолнинг думидек қамчилари бўлиб, одамларни урадиган одамлар ...». (Имом Муслим, 5704).Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: «Бу ҳадис пайғамбарлик мўъжизаларидан биридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган нарсалар амалга ошди. Қамчибозлар, миршаб раҳбарига итоат этадиган мулозимлардир», – деди.Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисни ҳам нақл қилган: «Агар умринг узоқ бўлса, қўлларида қорамолнинг думидек (қамчилари) бўлган, (эрталаб) Аллоҳнинг ғазаби билан кетиб, (кечки пайт) Аллоҳнинг ғазаби билан қайтадиган одамларни кўрасан!» (Имом Муслим, 2857).Қиёматнинг аломатларидан бири, зинонинг кенг ёйилишидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зинонинг кўпайиб одамлар ичида кенг ёйилиши, Қиёматнинг аломатларидан эканини баён қилдилар. Икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Анас разияллоҳу анҳунинг ушбу ривояти бор: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «..., зинонинг пайдо бўлиши ... Қиёматнинг шартларидандир». (Имом Бухорий (80), Имом Муслим (6956)). Ҳоким раҳимаҳуллоҳ «Мустадрак»ида саҳиҳ санад билан Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Одамларга алдамчи йиллар келади ... унда фаҳш (зино) кенг тарқалади». (Ҳоким, 8564). Дўстлар, зино – ҳаёсизликнинг энг ёмони ва энг ифлосидир. Аллоҳ таоло зинони ширкка боғлаб келтирди:﴿ الزَّانِي لَا يَنكِحُ إلَّا زَانِيَةً أَوْ مُشْرِكَةً وَالزَّانِيَةُ لَا يَنكِحُهَا إِلَّا زَانٍ أَوْ مُشْرِكٌ ﴾«Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга фақат зинокор экак ёки мушрик уйланур». (Нур: 3). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам берган хабарнинг тез кунда кенг ёйилиши ёки ёйилгани билан, зино, хонадонларни хонавайрон қилади, номусларни тўкади, зурриётни қиради, жонли ва жонсиз нарсаларни нобуд қилади, унинг ори уйларни бузади, қадни букади, юзларни қаро, тилларни соқов қилиб, шарафли эркакларни хорлик, хўрлик ва расволикнинг тубсиз жарлигига улоқтиради. Қанчалар кўп бўлмасин обрўларга барҳам беради, шуҳратларнинг кулини кўкка совуради.Зино, бадбахтликнинг барча кўриниши: хиёнат, ёлғон ва қаллобликни ўзида жамлайди. Ҳаёни олиб, виқорни кетказади. Мурувватни йўқотиб, қалб нурини сўндиради, Аллоҳнинг ғазабини келтиради.Агар зино ёйилса жаҳондаги насаблар, уруғлар, маҳрамлар, оила ришталари бузилади. Жамиятлар яхлитлигига раҳна тушади. Турли касалликлар тарқалади. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга қараб: «Эй муҳожирлар жамоати, беш нарса борки – сизларнинг у кунларга етмаслигингизни Аллоҳдан сўрайман! – уларга мубтало бўлсангиз ...», – дедилар ва давом этиб: «Ҳаёсизлик (зино) қайси халқда пайдо бўлса ва уни ошкора қилишса, ораларида аждодларида кўрилмаган вабо ва касалликлар кенг тарқалади!» – дедилар. (Ибн Можа (4019), Байҳақий «Шуъабул иймаан» (3042)).Бу ерда: Бу касалликларнинг тарқалишида жамиятнинг нима гуноҳи бор? – деган ҳақли савол туғилади. Бунинг жавоби шуки: Мазкур жамиятлар бузғунчилик оқимига қарши курашмадилар. Ўз ўлкаларидаги зинога олиб борадиган омилларни таг-томири билан йўқ қилиб ташламадилар! Унинг гуноҳи: амримаъруф ва наҳиймункар қилмади!Унинг гуноҳи: бузғунчи оқимнинг ривожланишига имконият яратиб, эзгуликлар оқимини тўсди.Бу гуноҳлари натижасида, жамиятлар зинокор эркак ва хотин-қизлар оғриган сифилис, гонорея ва спид каби касалликларнинг аламини чекмоқда! Агар ўзимизни, бола-чақамизни, қизлари- мизни бу разолатга тушишдан сақламоқчи бўлсак, ушбу оқим қаршисида қуйидаги ишлар билан бир ёқадан бош чиқариб туришимиз керак:Биринчиси: бозорларда, жумладан, тижорат марказларидаги ажнабий ёки маҳаллий хотин-қизлардаги мавжуд очиқ-сочиқлик, ишва ва карашмаларга қарши;Иккинчиси: Оммавий Ахборот Воситалари тақдим этаётган бачкана қўшиқлар, ҳаёсиз суратлар, бемаъни ҳикоялар, ҳаёсиз фильмларга қарши куришишимиз керак. Ахир улардаги материаллар бўйдоқ йигитлар ва турмуш қурмаган қизларни қўйинг, уйланганларнинг шаҳват майлликларини ҳам қўзғамоқда-ку! Мазкур нарсаларни хонадонида намойиш қилиш ёки эшитишга рухсат берган ҳар бир киши, гуноҳини Қиёмат кунида Аллоҳнинг ҳузурида ўзи кўтаради!Учинчиси: ушбу ижтимоий разолатни рўзнома ёки ойномаларда мақола, ҳикоя, севги ҳақидаги қасида, ишқу муҳаббатни ўз ичига олган жумлалар ёки бошқа услублар билан заҳар ва оғуларини қўшиб ёяётган адаштирувчи секуляризм малайларининг ишларини тўхтатиш керак. Бу қатламдагилар одамларни ғарблаштириш ва мусулмонлар ҳаётини ғарбдаги бузилган ҳаётга айлантириш учун барча ҳийла ва воситага ёпишмоқдалар. Биз мусулмонлар уларнинг разолатларига мақсадларини очиб, фикрларига далилу ҳужжат ва маърузалар билан раддия бериш ва эзгуликларни ёйиш билан қарши туришимиз керак. Агар уларга бирон майдонни қўйсак ва улар ўзларининг бемаъни нарсаларини ёйишлари учун имконият топсалар, бунинг алами барчамизни оғритади. (Унутмайлик-ки), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Орамизда солиҳ инсонлар бўлса ҳам ҳалок бўламиз-ми? – деб берилган саволга: «Ҳа, (гуноҳ, фисқу фужур ва) зино кўпайса!» – деб жавоб берганлар. (Имом Бухори (3346), Имом Муслим (7416)).Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, зино урчиди. Бошбошдоқлик аломатлари кўринди. Дўстлар, бизнинг туяқушга ўхшаб бошимизни ерга кўмишимизнинг фойдаси йўқ. Очиқ гаплашайлик: барчамиз ҳар куни эшитаётган бозорлардаги, мактаб, институт, факультет, (кирага бериладиган) жиҳозланган квартиралар, денгиз соҳилларидаги ўнлаб муаммолар ва юзлаб жиноятлар содир этилаётганидан хабардормиз. Айтинглар-чи, ўша жиноятчилар кимларнинг фарзандлари?! Жинларникими?! Ички Ишлар муассасаларига ҳар куни мужаллад ишлари келаётган жиноятчилар бошқа сайёрадан келганларнинг болаларими?! Нега ғофилмиз?! Нега бошларимиз букик?! Фарзандларимизнинг саҳобалар фарзанди эканидек қатъий ишонч қаердан келди?! Ҳаммамизга маълумки, шаҳват жунбушга келса муҳит ва мўътадилликни танимай, ўз йўлида давом этади. Ота-оналар, ўғил ва қизларингиз тарбиясида Аллоҳдан қўрқингиз! Чунки дунёдаги азобни Охиратдаги азобга таққосланмайди! Аллоҳ таоло айтди:﴿ وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنَا إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلًا ﴾«Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқликдир - энг ёмон йўлдир». (Исро: 32). Ҳой мусулмонлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зинонинг ёйилиши оқибатида юзага келадиган фалокатларни айтиб ўтдилар. Аллоҳ номига қасамки, агар ҳушёр бўлмасак улар бошимизга келиши мумкин. Абу Яъло раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ушбу ҳадисини нақл қилди: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, эркак хотинга йўлда жинсий алоқа қилади. Ўша дамлардаги одамларнинг энг яхшироғи: Кошки шу (иш)ни мана бу деворнинг панасида қилсайдинг! – дейди». (Абу Яъло, 6183). Қуртубий раҳимаҳуллоҳ: «Ушбу ҳадисда пайғамбарлик аломатларидан бири бор. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлажак ишлардан хабар бердилар ва шу замонда улар бўлди», – деди. Аллоҳ Қуртубийни раҳмат ва маконини жаннатул маъвода қилсин! Агар бу ишлар (ҳижрий) еттинчи асрда вафот этган одамнинг даврида бўлган бўлса, бизнинг замонимизни кўрса нима дер экан?! Чунки асримизда яхши билан ёмон аралашиб, камҳаёлик яқин кунларгача ҳаё ва иффатда донғи чиққан машҳур оилаларнинг шиорига айланди.Аллоҳ таолодан устимизга раҳматларини ёғдиришини сўраймиз...Ҳозирги воқелигимиз оғир фалокат ва синдирилажак дарвозадан дарак бермоқда. Аллоҳдан афв ва офият тилаймиз. Дарҳақиқат, У – тилакларни эшитгувчи Зотдир.  Иккинчи хутбаБарча оламлар раббиси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин ...Сўнг ...Қиёматнинг аломатларидан бири, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳлантирган ва кенг тарқалиб, одамлар эшитиш ҳалол деб тушунган куй ва қўшиқлардир. Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Замона охирида ер ютиш, тош ёғиш, … (бошқа махлуққа) айланиш бўлади», – дедилар. Саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, бу қачон бўлади? – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Чолғу асбоблари ва хонанда аёллар чиққанида», – деб жавоб бердилар. (Табароний «ал-Мўъжамул Кабийр», 5678).Бу аломатнинг кўпи ўтган асрларда кенг ёйилган бўлсада, ҳозирги кунга келиб яна ҳам аниқ кўриниб, кенг тарқалмоқда. Одамлар куйларга ошиқ бўлиб, кўнгилларига қўшиқ муҳаббати ва мусиқа тинглаш ўрнашди. Ҳар жойда ўлган ёки тирик хонандаларнинг, эркак ёки аёл бўлишидан қатъий назар, қўшиқлари янграмоқда. Одамлар бу ишда анчагина лоқайд бўлдилар. Ҳатто қўшиқ тинглаш ҳаётларининг бир парчасига айланди. Унинг бозор ва оммавий жойларда баланд товушда эшитилишига биров қаршилик қилмай қўйди. Хонадонлар эса қўшиқлар билан тўлди. Дўстлар, буларнинг барчаси яқинда келадиган фалокатнинг даракчисидир. Аллоҳ бизга мададкор бўлсин! Чунки бу ишларни қилган одамларга, юқоридаги ҳадисда, бошқа махлуққа айланиш, устларидан тошлар ёғиш ва ер ютиш каби жазолар айтилди. Бундан кўра ёмонроғи одамларнинг аксари мусиқа ва қўшиқларни ҳалол деб ҳисоблашмоқда. Агар улардан бирига: Мусиқа ва қўшиқларни эшитиш ҳаром! – десам, ҳайратга тушади. Қўшиқ ва мусиқани ҳалол деб ҳисоблаётган- ларнинг жазоси, Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда айтилганидек, Қиёмат кунигача маймун ва чўчқаларга айланишларидир. Абу Молик Ашъарий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганини ривоят қилади: «Умматим ичидан зино, (эркаклар учун) ипак, ароқ ва мусиқани ҳалол деган одамлар чиқади. Улар тоғ ёнбағрига қўнадилар. (Чўпон) уларнинг олдиларига (қўйлари билан) кечки пайт келади. Унга: Олдимизга эртага кел! – дейишади. Тунда Аллоҳ уларга балосини юборади, тоғни баъзиларининг устига ташлайди, қолганларини эса Қиёмат кунигача маймун ва чўчқаларга айлантириб қўяди». (Имом Бухорий, 5590). Умматнинг ҳозирги кунги ҳаётига чуқур назар ташлаган одам, Аллоҳнинг раҳмати бўлмаса, фалокат сари кетаётганига шоҳид бўлади. Одамлар ўйин-кулгу, кўнгилочар нарсаларни яхши кўришиб, ҳаётларидаги жиддийлик йўқолди. Ўзларининг тиришқоқ ва вазифаси бўлган уммат эканликларини унутишди. Ҳар тарафдан душманларимиз ҳужум қилиб, бойликларимизни тортиб, тупроқлари- мизни босиб олишмоқда. Умматнинг бойликлари талон-тарож қилинмоқда. Биз эса ҳали ҳам рақсга тушиб, қўшиқлар куйлаяпмиз! Гоҳида кексайиб қолган одамларнинг қўшиқларни эшитиб тебранаётганини кўрар эканмиз, бўйдоқ ёшлар қандай муқом қилмасинлар?! Одамларни қўшиқ тинглашга ўргатган ва уни ҳаётларидаги оддий нарсага айлантирган нарса – эшиттирувчи ва кўрсатувчи оммавий воситалардир. Уйларга йўлдош антенна- ларининг кириши ишни яна ҳам расво қилди. Бу, оила раҳбарининг фарзандлари ҳаққида қилаётган жуда ҳам катта жиноят ва оғир гуноҳдир. Чунки у, ҳаёсизликка очиқ даъват бўлиб, уни тўла жиҳозланган каналлар 24 соат давомида бачкана ва расво суратда узатмоқда. Уни қизлар, ўғиллар ва рафиқалар томоша қилмоқда. Хонадон аҳли ўша тарбия билан улғаймоқда. Сизлар бунинг учун яқинда оғир сарҳисоб қилинмаймиз, – деб ўйлаяпсизларми?! Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, албатта сарҳисоб қилинамиз!Хутбамни ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийннинг имзоси қўйилган ва йўлдош антенналарни уйга киритган оила бошлиғига Аллоҳ ҳузуридаги жазолар ҳақидаги фатвосини ўқиб тагатсам қандай яхши бўлар эди.Аллоҳим, эй раҳмлилар Раҳмлиси! Бизни ўз ватанимизда хотиржам қил! Раҳбарларимиз ва имомларимизни ислоҳ айла! Аллоҳим, раҳбариятни Сендан қўрқиб, тақво қиладиган ва розилигингга эргашганлар қўлига бер! Аллоҳим, бу умматга тўғри йўлларни кўрсат-ки, унда гуноҳкорлар хор бўлсин, савобли ишларга чорлансин, гуноҳлар таъқиқлансин!Аллоҳим, қалбларимиз ҳидоятланадиган, тарқоқлигимиз бирлашадиган ва биздан фитналарни узоқлаштирадиган раҳматингни ёғдир!Аллоҳим, Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар йўлла! ...давоми бор...

المرفقات

2

Қиёматнинг кичик аломатлари (2)
Қиёматнинг кичик аломатлари (2)