البحث

عبارات مقترحة:

البصير

(البصير): اسمٌ من أسماء الله الحسنى، يدل على إثباتِ صفة...

الولي

كلمة (الولي) في اللغة صفة مشبهة على وزن (فعيل) من الفعل (وَلِيَ)،...

الفتاح

كلمة (الفتّاح) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فعّال) من الفعل...

Исломий ақида сояси отидаги ҳаёт менга шундай ўргатди 03

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف علي بن عبد الخالق القرني ، Абу Абдуллоҳ Шоший
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات الرقائق والمواعظ
Ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: – Энг ашаддий душман сенга хиёнат қилган кишидир; – Фақат бўш вақтлардагина даъват қилиш асло муваффақият келтирмайди; – Ҳақ овози асло сўнмас; – Озор-азият асло даъватни мағлубиятга учратмас; – Тунда отилган камон ўқлари нишондан адашмас.

التفاصيل

Исломий ақида сояси остидаги ҳаёт менга шундай ўргатди 03 Энг ашаддий душман сенга хиёнат қилган кишидир Фақат бўш вақтлардагина даъват қилиш асло муваффақият келтирмайди Ҳақ овози асло сўнмас Озор-азият асло даъватни мағлубиятга учратмас Тунда отилган камон ўқлари нишондан адашмас  Исломий ақида сояси остидаги ҳаёт менга шундай ўргатди 03 Энг ашаддий душман сенга хиёнат қилган кишидирАқида сояси остидаги ҳаёт менга шуни ўргатдики, энг ашаддий душман сенга юзма-юз чиқмасдан, балки сенга хиёнат қилиб, сени қатл қиладиган, сени шахсингни, гоҳида сени вазифангни ўзига ниқоб қилиб табассум қилганча сенга ташланадиган кишидир. Бундай кимсалар фақат сиртдан қарагандагина энг қаҳрли душмандирлар. Аслида улар ичларида қулаётган жарлик ёқасида турган қўрқоқ ва нотавон кимсалардир:Шоқол курак тишларин кўрсатса агар Ўйлама асло: “шоқол табассум қилар”  Бу ашаддий душман нифоқ ва мунофиқлардир: Албат, ҳалокатли офатдир нифоқ Қўйиб берсанг ҳалокатга элтади Тоғлар каби денгизларда байроғи Умматнинг орзуларин барбод этадиМунофиқлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давридан то ҳозирги кунга қадар, балки то Аллоҳ таоло ер ва ундаги барча нарсани мерос қилиб оладиган кун – қиёмат кунига қадар мусулмон уммат жасадини кемирадиган қуртлардир. Улар Аллоҳнинг динига чорловчи даъватчиларнинг сўзлашини хуш кўрмаслар. Жамиятда яхши ишларга буюрилиши, ёмон ва фаҳш ишлардан қайтарилишини хоҳламаслар. Аллоҳ таоло уларни яхшиликдан йироқ қилсин ва уларни ҳалок қилсин: “Қачон ёлғиз Аллоҳ зикр қилинса, охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг диллари сиқилиб кетар. Қачон У зотдан ўзга бутлар зикр қилинганида эса баногоҳ улар шодланиб кетурлар” [Зумар: 45].Юзлари юқолгач, мингта юзи бор Билмассан, ичинда қай бири содиқ“Магар лаънатга дучор бўлган ҳолларида озгина (вақт тура олурлар холос), (У пайтда) улар қаерда топилсалар ушланурлар ва ўлдириб ташланурлар” [Аҳзоб: 61]. Улар дўзахнинг энг қаърида бўлурлар ва улар учун асло ёрдам берувчи бўлмас.Мунофиқлар заҳарловчи вируслар, чиритувчи бактериялар ҳисобланиб, мудом мўъминларга мусибат ва ҳалокат келишини пойлаб турадилар. Улар Уҳуд ва Табук жангларида мўъминларни ёрдамсиз қолдирган, то бугунги кунга қадар, балки то қиёматга қадар шундай давом этажаклар. Гуёки мунофиқлар- нинг ҳолати мана шундай деяётгандек:Кенг заминда то мусулмондир ҳаёт Шодлик эрур қалбимизга етти ётМунофиқлар ошкор қилган нарсалари- нинг тескарисини мақсад қиладиган, ичларида ошкор қилган нарсаларидан бошқача нарсани сир тутадиган қабиҳ кимсалардир. Уларнинг йўлбошчиси, уларга ифлослик нима эканлигини таълим берган, уларга турли назарияларни ихтиро қилган раҳнамоси Абдуллоҳ ибн Сабаъдир. У Усмон розияллоҳу анҳунинг даврида пайдо бўлиб, ўзини мусулмон кўрсатиб мусулмонлар сафига суқилиб кириб олган эди. Бугунги кунда ўзини мусулмон кўрсатиб сафларга суқилиб кириб олганлар нақадар кўп:Битта ёй бўлгандаку сақланардим Лек бир эмас, икки, уч ёйдир улар Мингта бошчи, бошчи устида бошчи Тегирмонинг бошқарур Кисро ва ҚайсарЭҳтимол, сиз улар кимлар ўзи, деб сўрарсиз? Бунга жавобан шундай деймиз: “(Қасамки, энди) албатта сиз уларни (улар сўзлаётган — зоҳири иймонга далолат қиладиган, ботини эса куфр бўлган) сўз оҳанг — услубидан таниб олурсиз” [Муҳаммад: 30]. Ибн Сабаъ Усмон розияллоҳу анҳунинг даврида пайдо бўлиб, қароқчи-йўлтўсар ва бузғунчи кишиларни тўплаш мақсадида турли шаҳар ва қишлоқларни кеза бошлади. У бу иши ортидан мунофиқлар ва баъзи нодон кимсалардан ташкил топган тўда тўзиш ва уларнинг Усмон розияллоҳу анҳу ҳақидаги фикрларини бузиш ва унга қарши ташвиқот қилишни мақсад қилган эди. Қайсидир маънода у ўз мақсадига эришди. Бироқ ҳамиша уларнинг муваффақияти вақтинчадир. Аслида бу улар учун муваффақият бўлмай, балки зиён ва муваффақиятсизликнинг айни ўзидир. Кунлардан бирида Ибн Сабаъ ўз тўдасини Усмон розияллоҳу анҳуни қуршовга олиш ва у билан холи қолишлари учун ундайди. Қуршовга олинган Усмон розияллоҳу анҳуни Ғофиқий деган киши қўлидаги темир билан уриб, у ўқиб турган мусҳаф - Қуръони Каримни оёғи билан тепади. Шунда тепкиланган мусҳаф айланиб Усмон розияллоҳу анҳунинг олдига тушади ва ундан оққан қон мусҳаф устига тушади. Усмон розияллоҳу анҳу ҳушдан кетиб йиқилади ва уни оёқларидан тортиб судрайдилар.Мунофиқлардан бири қўлида қиличини кўтарганча уни Усмон розияллоҳу анҳунинг қорнига қўймоқчи бўлади. Шунда Усмоннинг аёли уни қўли билан тўсади ва қилич унинг қўлларини кесиб юборади. Шундан сўнг қиличини Усмон розияллоҳу анҳунинг қорнига қўяди ва қиличига суяниб унга оғирлигини солади. Шу он бошқа бир бадбахт сакраб унинг кўкрагига чиқиб, ўлим талвасасида ётган Усмон розияллоҳу анҳунинг кўксига қиличини тўққиз бор санчади ва шундай дейди: “Бу санчилган зарбаларнинг олтитаси Аллоҳ учун, қолган учтаси унга қарши кўксимдаги нафрат интиқоми учун”. Сўнгра мунофиқлардан яна бири унинг устига сакраб қовурғаларидан бирини синдиради.Ла илаҳа иллаллоҳ! Бу Ибн Сабаънинг издошлари ҳар қандай замон ва маконда уюштирадиган қонли қатлиомдан биридир! Улар бу диннинг бошини кесиш, унинг вакиллари қовурғасини синдиришни истайди- лар. Улар бўлаётган қатлиомларнинг барчаси Аллоҳ йўлида эканлигини баҳона қиладилар. Агар содиқ бўлганларида эди: “Бу санчилган тўққиз зарбаларнинг олтитаси кўксимиздаги нафрат интиқоми”, - деган бўлур эдилар: “Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!” [Тавба: 30]. Барча даврлардаги мунофиқлардан чиққан “Аллоҳ учун” деган ҳайқириқлар сабаб кўплаб мусулмон ёшлар жувонмарг кетдилар, бошқа бир қанча ёшларнинг ҳафсаласи пир қилинди, сирлар ошкор қилиниб, мухлис мусулмон ёшлар билан қамоқхоналар тўлиб-тошди. Бу ишларнинг барчасини “Аллоҳ учун” қилаяпмиз дейдилар. Агар улар содиқ бўлганларида, ёхуд бироз инсоф қилганларида эди: “Буларнинг олтитаси Аллоҳ учун”, - деган бўлур эдилар.Аллоҳга қасамки, бу зарбаларнинг барчаси қалбларидаги ислом ва мусулмонларга бўлган нафрат интиқомидир. Мусулмонлар Усмон розияллоҳу анҳуни дафн қилиш учун олиб борар эканлар мунофиқлар унинг тобутини тошбўрон қилдилар ва уни Бақеъ қабристонига дафн қилишга тўсқинлик қилишга ҳаракат қилдилар. Тобутни ҳимоя қилган Усмоннинг икки қулини қатл қилишиб, кўчага ташлаб қўйдилар. Оқибат, улар иккисини дафн қилмай туриб итлар жасадини еб тугатди.Қаранг, муҳтарам биродар! Мунофиқлар- нинг аҳволи қай даражага бориб етди. Аллоҳ таоло эъзозлаган жасадларни итларга ем қилиш даражасига бориб етди. Мусулмонларга яҳуд ва насоролардан кўра мунофиқларнинг зарари кўпроқдир: “Сўзлаганларида эса сўзларига (оҳангдор, фасоҳатли бўлгани учун берилиб) қулоқ солурсиз. (Лекин уларнинг диллари иймон ва яхшиликдан холи бўлгани учун) улар гўё (деворга) йўлаб қўйилган (чирик) ёғочлар- га ўхшайдилар. Улар (юраксизликлари сабаб- ли) ҳар бир қичқириқ-овозни устларига (тушаётган бирон бало-офат деб) гумон қиладилар. Улар душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг!” [Мунофиқун: 4].Ҳасан Басрий шундай дейди: “Агар мунофиқларнинг думи бўлганида эди кўчаларда юра олмай қолган бўлур эдик”. Бу гап ҳали Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ замонаси ҳақида айтилган гап. Биз ҳозирда нима дейишимиз мумкин?! Лекин шуни аниқ айта оламизки, ҳар бир киши Аллоҳ таолога ичидаги сирлари ва ошкора ҳолати билан йўлиқади. Ана ўшанда ичию таши бир бўлган одам билан ичи бошқа таши бошқа одам ажралади.Имомларимизнинг зикр қилишларича, бир киши қилиб юрган ножўя ишидан тавба қилибди. У қилиб юрган иш ниҳоятда разил бир иш бўлган экан: маййит илк дафн қилинган кеча қабрга келиб уни очар, кафанини олиб ва шу кафанни сотиб тирикчилик қилар экан. Узоқ вақтлар шу иш билан шуғулланиб, сўнгра бу ишни тарк қилибди. Ундан: “Нега бу ишни қилмай қўйдинг?” - дейилганида шундай жавоб қилган экан: “Аллоҳга қасамки, аҳли қибла кишилардан бўлмиш минг кишининг қабрини очдим ва улардан биронтасининг қиблага қараб турганини кўрмадим. Ҳолбуки, мен уни биринчи кечадаёқ очар эдим. Хўш, унинг юзини қибладан буриб қўйган нарса нима?!”. Уни қибладан бурган нарса бу дунёда ошкора бир ишни қилиб, бошқасини яширганидир. Бу дунёда алдаб, ҳийла-найранг қилиб юрган нарсаси қабрда ошкор бўлган. Биз билан мунофиқлар ўртасида қалбда яширин нарсалар ошкор бўладиган, қабрдаги кишилар сочилиб қайта тириладиган ва қалбдаги яширин нарсалар чиқариб олинажак кун – қиёмат куни бор.“Агар сабр-тоқат қилсангиз ва Аллоҳдан қўрқсангиз, уларнинг найранглари сизларга ҳеч қандай зарар қила олмайди” [Оли Имрон: 120].Мўъминлар Парвардигорларининг ғам- хўрлигига таваккул қиладилар. Уларни қўрқитадиган қўрқув йўқ ва улар турли бахтсиз ҳодисалар юз берганида ғам-ғуссага ботмай- дилар. Бир мўъмин киши бошларни узиб олаётган Фиръавннинг олдидан ўтса сизга сўзамолликда Ҳорун алайҳиссаломни, довюрак- ликда эса Мусо алайҳиссаломни кўрсатади.“Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар” [Мунофиқун: 8]. Фақат бўш вақтлардагина даъват қилиш асло муваффақият келтирмайдиАқида сояси остидаги ҳаёт менга шуни ўргатдики, агар биз даъват учун фақат бўш вақтларимизнигина ажратсак, у ҳолда даъват ҳеч қандай самара бермайди, муваффақият қозонмайди. Борди-ю, биз даъват қилаётиб овқатланиш ва дам олиш нима эканини унутмас эканмиз, бор куч имкониятимизни ишга солмас эканмиз, у ҳолда Аллоҳ таоло бизга юклаган омонатни еткизишда ҳаргиз ютуқ ва муваффақиятга эриша олмаймиз.Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Бир оят бўлса ҳам мендан (одамларга) еткизингиз”, - деганлар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дангаса, танбал, ғофил ва бекорчи кимсалар учун баҳона қолдирмадилар: “Бир оят бўлса ҳам мендан (одамларга) еткизингиз”. Бу дунёда вужудимиз Аллоҳ учун бўлсин, рисола-ғоямиз ислом бўлсин, кимлигимиз ислом бўлсин. Ислом учун яшаб, ислом учун ўлайлик. Ислом учун хафа бўлиб, ислом учун ғазабланайлик. Ислом учун қувониб, ҳаёт-мамотимиз ҳам ислом учун бўлсин.Олдин айтиб ўтганимиздек, Нуҳ алайҳиссалом елиб югуриб даъват қилди. Тўққиз юз эллик йил мобайнида сусаймасдан, умидсизланмасдан, кечаю кундуз қавмини даъват қилди. Нуҳ алайҳиссалом ҳаётида даъват учун ишга солмаган нима қолди? Хўш, натижа нима бўлди? Саноқли кишиларгина унга иймон келтирдилар, холос.Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам мудом дин ўй-ташвишида бўлдилар. Ҳаттоки, бу ўй-ташвишлар у зотга оғир келди ва Парвардигор у зотни юпатиб шундай деди: “Бас (Эй Муҳаммад), жонингиз уларнинг (иймон келтирмаганлари) устида ҳасрат-надоматлар чекиб кетмасин” [Фотир: 8].Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам уларни ҳақиқий ҳаёт кечиришини истасалар, улар у зотнинг ўлимини истадилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам уларнинг нажот топишини хоҳладилар, улар бўлсалар, у зотнинг ғарқ бўлишини хоҳладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни асраб қолиш учун белбоғларидан тутсалар, улар парвона сингари ўзларини ўтга урдилар.Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам- дан сўнг у зотнинг асҳобларига бир назар солинг. Уларнинг бутун ҳаёти Аллоҳга бахшида этилганига гувоҳ бўласиз. Улар уйғоқлигида бу динни деб амал қилар, кечалари яна шу дин учун қайғурар эдилар. Ҳаттоки, саҳобаларнинг орзулари ҳам шахсий масалалар, ёки дунёвий ташвишлар хусусида эмас эди. Кунлардан бирида Умар розияллоҳу анҳу асҳобларини йиғиб, уларга қарата: “Қани, ким нимани орзу қилади?” - деди. Шунда улардан бири деди:“Мен мана шу уй тўла қимматбаҳо жавоҳирларим бўлиши ва уларни Аллоҳ йўлида эҳсон қилишни орзу қиламан”. Бошқа бири деди:“Мен мана шу уй тўла олтинларим бўлиши ва уларни Аллоҳ йўлида эҳсон қилишни орзу қиламан”. Шунда Умар розияллоҳу анҳу деди:“Мен бўлсам, мана шу уй тўла дин ғам-ташвишини қиладиган ва бу борада менга кўмакчи бўладиган кишилар бўлишини орзу қиламан”.Сизга уларнинг хислатлари манзур бўлдими?Унга эргаш бўлур тилагинг бажо Гар қилсанг кимсанинг хулқига ҳавас Саховат, садоқат эшигини қоқ Ахлоқ эшигинда қўриқчи бўлмасБизлардан ҳар биримиз ўзидан сўрасинчи: Аллоҳнинг динига даъват қилиш учун қанча вақтини ажратди экан? Аллоҳнинг динига нима хизмат кўрсатди экан? Охирати учун нима тақдим қилди экан? Қанча одам у сабаб ҳидоят топди экан?Бу саволларнинг жавоби маълум ва хижолатлидир. Биз даъват учун фақат бўш вақтларимиз, ортиқча куч ва имкониятлари- мизни бағишлаганмиз, холос. Аллоҳ раҳм қилган кишилар бундан мустасно, албатта. Бироқ, ҳали ҳам фурсат бор. Эй, Аллоҳнинг бандаси, саъй-ҳаракат қилинг, бор кучингизни сарфланг, шошилинг. Зеро, бир тоифа инсонлар ҳақ устида ғолиб бўлган ҳолда давом этажаклар. Мана шу тоифа сафига кириш учун бор имконият- ларингизни ишга солинг. Ҳақ овози асло сўнмасАқида сояси остидаги ҳаёт менга шуни ўргатдики, ҳақ овози асло сўнмайди. Чунки у аниқ ва порлоқ, ботил эса мужмал ва нурсиздир. Ботил бир муддат, ҳақ эса то қиёматга қадар давом этажак:Ҳақ мудом юксакдир, ботил эса тубан Ҳақ ҳукмига: нега?- деб берилмас савол Ҳолат ўзгарса, уфқни қопласа туман Асло Аллоҳ ўзгармас, ҳеч бўлмас заволРасулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам даъватнинг илк босқичида сафда ёлғиз ўзлари, бутун башарият у зотга қарши эди. Улар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам олиб келган нурни сўндирмоқчи бўлдилар. Шунга қарамай, уларнинг уринишлари беҳуда кетди: “(Лекин) кофирларнинг макр-ҳийла- лари албатта залолатдир (яъни зое бўлгувчи- дир)” [Ғофир: 25].“Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хоҳлама- салар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди” [Тавба: 32].Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам- дан сўнг у зотнинг асҳоблари ҳақни ошкор ва баралла айтдилар. Аллоҳ йўлида ҳеч кимсанинг маломатидан қўрқмадилар. Сўнгра саҳобалар- дан кейин то ҳозирга қадар, балки то қиёматга қадар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам хабар берган ҳақ йўлдаги бир бир тоифа давом этажак.Токи ноумид бўлмаслигимиз ва тушкунликка тушмаслигимиз учун қуйидаги бир воқеани мисол қилиб келтираман. Жазоир тарихи китобида зикр қилинишича, Француз босқинчилари Жазоирни ўз мустамлакасига айлантирган пайтда француз комиссари очиқчасига: “Биз ислом динини юқотиш учун келдик”, - деган экан. У Шайх Абдулҳамид Жазоирийни ҳузурига чақиртириб, унга шундай деган эди: “Ё сен ўқувчиларингга бу фикрларни сингдиришдан тийиласан, ёки масжидни ёпиш ва сизларнинг ёқимсиз овозларингизни ўчириш учун қўшин юбораман”. Шунда Шайх мўъмин кишига хос собитқадамлик билан: “Сен бунга қодир эмассан”, - дейди. Бу гапдан комиссарнинг ғазаби ошиб тутақиб кетади. “Қанақасига?!” -дейди комиссар. Шайх дейди: “Агар мен никоҳ тўйида бўлсам тўйга ташриф буюрганларга таълим бераман. Агар йиғилишда бўлсам ҳозир бўлганларга таълим бераман. Агар мен бирон машинага минсам йўловчиларга таълим бераман. Агар поездга минсам мусофирларга таълим бераман. Агар қамоққа кирсам маҳбусларга йўл кўрсатаман. Агар мени ўлдирсанглар мусулмонларнинг тўйғуларини алангалатиб юборасизлар. Сизларга бу умматнинг динига асло тегмаслигингиз яхшироқдир, яхшироқдир, яхшироқдир. Аллоҳга қасамки, биз фақат мана шу дин билан сизларга қарши курашамиз. Шунингдек, мана шу дин учун сизларга қарши курашамиз”:Гар уммат ҳаётин сақласа Аллоҳ Уни йўқ қилолмас ҳеч золим подшоҳ Уларнинг дини куфр, бизники ҳақдир Динимиздан бошқа ҳаммаси ботил Озор-азият асло даъватни мағлубиятга учратмасАқида сояси остидаги ҳаёт менга шуни ўргатдики, озор-азият асло даъватни мағлубиятга учратолмас. Золим ҳукмдорлар қанчалик уринмасинлар мўъмин кишининг қалбига етиб бора олмайдилар: “Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз” [Ғофир: 51].Рофизий (шийъа) Фотимийлар Миср диёрини қўлга олиб, масжидларда жамоат намозлари ўқилишини ман қилган, аҳли суннат мусулмонларга қарши курашиб, суннат уламоларидан кўпини сўйишган бир вақтда, Фотимийлар ҳукмдори Муиз улуғ олим, зоҳид ва тақводор Абу Бакр Набулсий роҳимаҳуллоҳни ҳузурига чақириб унга шундай дейди: “Менга айтишларича, сен: “Агар менда ўнта ёй бўлса, шундан тўққизтасини Румликларга отиб, қолган бирини Фотитмийларга отган бўлар эдим” дебсан. Шу тўғрими?”. “Йўқ” - деди Абу Бакр роҳимаҳуллоҳ. Халифа уни гапидан қайтди, деб ўйлади ва : “Ундай бўлса сен нима дегандинг? - деди. “Мен сиз Фотимийларга тўққизта ёйни отиб, ўнинчисини Румликларга отиш керак, деб айтганман”, - деди Набулсий.Бу сўздан ғазабланган Муиз биринчи кун уни калтаклашга буюрди. Сўнгра иккинчи куни уни сазойи қилишга буюрди. Учинчи куни уни тириклайин терисини шилишга буюрди. Бу ишни бажариш учун бир яҳудий келтирилди. Яҳудий унинг терисини шилар экан, Набулсий Қуръон ўқир эди. Бора-бора яҳудийнинг унга раҳми кела бошлади, уни юрагига қадар терисини шилиб келгач, уни азобдан халос қилиш учун юрагига пичоқ санчиб ўлдирди. Шу ондан эътиборан Шаҳид Набулсий деган ном билан тарихда қолди. Мардонавор ҳаёт ва мардонавор ўлим.Бироқ, Абу Бакр Набулсийнинг қатл қилиниши билан унинг даъвати ниҳоясига етдими? Абу Бакр ортида бирон кимса қолдириб кетдими? Ҳа, Абу Бакр Набулсий ортида аҳли суннат мусулмонлардан минглаб Набулсий- ларни қолдириб кетди. Аҳли суннат мусулмон- ларнинг катта-ю кичиги зиммаларидаги даъват вазифасини баб-баробар бажарадилар.Ҳа, шундай, қанчадан-қанча олимлар бу йўлда вафот топдилар, ҳақ калимаси эса яшаб қолаверди. Қанчадан-қанча олимлар ҳақ калимаси юксак қолиши учун азобландилар, хорландилар, ҳақ калимаси эса боқий қолаверди. Қанча олимлар Аллоҳнинг ҳаққини сақлаб қолиш учун барча ҳуқуқларидан маҳрум бўлдилар, ҳақ калимаси эса боқий қолди: “Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларники- дир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар” [Мунофиқун: 8]. Тунда отилган камон ўқлари нишондан адашмасАқида сояси остидаги ҳаёт менга шуни ўргатдики, тунда отилган камон ўқлари нишондан адашмайди. Фақат бу ўқлар нишонга теккунга қадар маълум бир муддат бор бўлиб, бу муддатнинг ниҳояси бор. Агар сенга ишлар қоронғулашиб, кенг ер торайса, садоқатли дўст топиш мушкул бўлиб, сенга ёрдам берувчилар озайса, ботил ва унга эргашган кишилар семириб, фасод ва бузғунчилар қўллаб қувватланса, ҳақ дин ва бу дин аҳли тазйиққа учраса, сариқ чақага арзимайдиган ярамас кишиларнинг гапи гап бўлса, маймун шерга айланиб, қўй-эчкилар қўрадан чиқиб кетса, ана ўшанда сен “Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман” [Ғофир: 60], деган Зотга қўлларингни кўтариб илтижо қил.Субҳана Раббика Раббил иззати амма ясифуун, ва саламун алал мурсалийн, вал ҳамду лиллаҳи Раббил оламийн.Уларнинг дини куфр, бизники ҳақдир

المرفقات

2

Исломий ақида сояси отидаги ҳаёт менга шундай ўргатди 03
Исломий ақида сояси отидаги ҳаёт менга шундай ўргатди 03