البحث

عبارات مقترحة:

العالم

كلمة (عالم) في اللغة اسم فاعل من الفعل (عَلِمَ يَعلَمُ) والعلم...

السيد

كلمة (السيد) في اللغة صيغة مبالغة من السيادة أو السُّؤْدَد،...

الجواد

كلمة (الجواد) في اللغة صفة مشبهة على وزن (فَعال) وهو الكريم...

Талабалар учун қимматли насиҳатлар

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف محمد بن محمد المختار الشنقيطي ، Абу Абдуллоҳ Шоший
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات آداب طلب العلم
Ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: - Илм даъватчининг қуролидир; - Талабалигида тиришган устозлигида муҳтарам бўлади.

التفاصيل

﴾Талабалар учун қимматли насиҳатлар﴿ Илм даъватчининг қуролидир Аммо баъд: Талабалигида тиришган устозлигида муҳтарам бўлади  ﴾Талабалар учун қимматли насиҳатлар﴿ Илм даъватчининг қуролидирҲамду сано Аллоҳга хосдир. Биз у зотга ҳамд айтамиз, у зотдан ёрдам сўраймиз ва у зотга истиғфор айтамиз. Ўзимизнинг ёмонлик-ларимиз ҳамда амалларимизнинг ёмонликлари-дан Аллоҳдан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоятласа, уни кимса йўлдан оздиролмагай, кимни йўлдан оздирса, уни кимса ҳидоятга сололмагай.Аллоҳнинг ёлғиз ўзидан бошқа барҳақ илоҳ йўқ эканига ва У зотнинг шериги йўқ эканига гувоҳлик бераман. Муҳаммад соллал-лоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман. Аммо баъд:Аллоҳ таолога даъват қилиш у зотга энг суюкли амаллардан бири. Бунга қуйидаги ояти карима далолат қилади: “(Одамларни) Аллоҳ (нинг дини) га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, “Шак-шубҳасиз мен мусулмон-лардандирман”, деган кишидан ҳам чиройли-роқ сўзловчи ким бор?!” (Фуссилат: 33)“Ким бир ҳидоятга даъват қилса, унга шу амалнинг ва қиёматгача унга амал қилганларнинг ажр-савоби бўлади ва бу билан уларнинг ажрларидан ҳеч нарса камаймайди”.Ким Аллоҳ таолога даъват қилиш, у зотнинг рисолатини бандаларга етказиш масъу-лиятини ўз зиммасига олса, энг шарафли ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога энг суюкли масъулиятни ўз зиммасига олибди. Қолаверса, Аллоҳ таоло бутун борлиқни шу сабабли; Ўзига ибодат қилиш учун яратган. Илмсиз ва онгсиз равишда қилинган ибодат ибодат эмас: “Айтинг: “Менинг йўлим шудир. Мен ва менга эргашган кишилар Аллоҳга аниқ ҳужжат асосида даъват қиламиз””(Юсуф: 108).Даъватчи авваламбор даъватнинг моҳия-тини, ўз зиммасига олган рисолат моҳиятини ва бўйнидаги омонат нима ва кимга тегишли эканини чуқур тушунмоғи лозим. Агар у масъулиятнинг қанчалик катта эканини билса, Аллоҳнинг розилигига эришиш йўлида у зот номидан, у зот учун гапираётганини, Аллоҳ таоло билан ажрини, бошқа ҳеч кимдан эмас, фақат Унинг ўзидан олишга келишиб олганини англаб етади: “Айтинг: «Мен сизлардан сўра-ган бор ажру-мукофот ўзларингизга бўл-син (яъни мен сизлардан бирон ажр-мукофот сўрамасман)” (Сабаъ: 47). У зотнинг элчилари: Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Шуайб ва Лут алайҳимуссаломлар шундай деганлар: “Мен сизлардан бу (даъватим) учун ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-мукофотим фақат барча оламларнинг Пар-вардигори Аллоҳнинг зиммасидадир” (Шуаро: 109). Сизнинг ажрингиз еру кўк хазиналари эгасининг зиммасида, кечаю кундуз қўли очиқ бўлган зотнинг зиммасида. У зот айтган ҳар бир сўзингизни ҳарфма-ҳарф ёзиб, чеккан ҳар қандай машаққатингизни ҳисоблаб, каттаю кичик ҳамма ишларингизни ёзиб, уларни ҳисоб китоб қилиб, ажру савобини ёзиб боради. Агар бу амалларингиз қабул қилинган бўлса, сиз уларнинг савобини қиёмат кунида тўла-тўкис қилиб (балки ўн баробаридан етти юз баро-баригача зиёдаси билан) оласиз. Ажрингиз яхши амал қилганларнинг ажрини ҳеч ҳам зоя қилмайдиган зотнинг зиммасида. У зот Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир.Даъватчи бу мақом Аллоҳнинг ҳузуридаги энг олий мақомлардан бири экани, у пайғамбарларнинг мақоми эканини ҳис қилиши керак. Зеро, уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Даъватчи илм олишга қаттиқ тиришиб, олимлик мартабасига эришмоғи даркор, чунки, даъват илм билангина бўлади. Кимки даъватнинг фазилатига тўла-тўкис эришмоқчи бўлса, илм ўргансин, илм мажлисларига қатнашиб, Аллоҳнинг раҳмати тарқатилаётган ҳиёбонда жаннат сари кетаётганлардан бири бўлсин! Бу борада қаттиқ сабр қилиб, илмнинг юқори чўққиларига эришгунига қадар тўхтовсиз, жиддий интилиб, ажрини Аллоҳдан умид қилиши керак. Ана шундагина мукаммал суратда даъват қила олади.Зиммамиздаги биринчи вазифа илм олиш. Илмга куч-қувват, қатъият ва олий ҳиммат билан киришинг, токи сизни ҳеч нарса бу йўлдан тўса олмасин! Молу давлат, дунё ва унинг зийнатларию ўткинчи матолари сизни бу йўлдан тўсмасин! Илм йўлида ҳаракат қилар экансиз, ҳақиқий манфааткор ўзингиз эканингизни аниқ билинг! Молу дунёдан қуруқ қоламан, дунё аҳли тижорат қилиб, катта-катта фойда кўрмоқдалар. Мен эса ҳеч фойда ололмадим, деб ўйламанг. Йўқ, аксинча, шуни аниқ билингки, илм олар экансиз, Аллоҳ таоло билан бўлаётган бу тижоратда энг кўп фойдани кўрасиз, улар эмас. Қанча-қанча одамлар илм олганлари сабабли Аллоҳ таоло улардан дунёда ҳам, охиратда ҳам уларнинг ташвишларини аритиб қўйди. Олимларнинг сийратларини ўқинг, уларнинг ичида кундалик егулигига эга бўлмаган, кийимлари йиртиқ-ямоқ ва оёқ ялангларини кўрасиз. Лекин, у Аллоҳ йўлида энг бой, энг бахтли ва ҳаққа энг қалби очиқ, энг қалби юмшоқ ва ростгўйроқ, ҳақни энг яхши ёритиб берадиганидир. У энг бадавлат одамдир. Чунки, Аллоҳ таоло унинг қалбига ҳам, тилига ҳам илм берган: “Улар сабр-тоқат қилишгач, Биз улардан (одамларни) ҳидоят қиладиган пешволарни чиқардик. Улар Бизнинг оятла-римизга аниқ ишонар эдилар” (Сажда: 24). Яъни, улар илм олишда сабр қилганлар, бирорталари уйқусизликдан ёки машаққатдан шикоят қилмасдан, ҳиммат ва қатъият билан илм олганлар.Илм олишга жиддий киришган толиби илм шуни ҳам билиши керакки, унинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги даражаси олган илмининг миқдорича кўтарилади. Зеро, Аллоҳ таоло илм билан даражаларни юксалтиради. Гоҳида бир илм мажлисида ўтириб, кўпчилик билмайдиган бир неча масалани ўрганасиз ва шу борада умматнинг оғирини енгил қиласиз, Аллоҳ ҳузурида ҳам ажрингиз улуғ бўлади. Илмий даражангизга қараб қадрингиз кўтарилади. Сиздаги илм қанчалик нафис ва одамлар унга муҳтож бўлса, сизнинг Аллоҳ ҳузуридаги даражангиз шунчалик олий ва юксак бўлади.Таҳсил қилаётган илмингиз омонатга муҳтож эканини билинг. Илм мажлисларида ўтирсангиз, эшитганингизни пухта ёдланг ва ўзингиздан ҳеч бир қўшимча қўшманг, ҳужжат ва далилингиз бўлмаса, Аллоҳнинг динида раъйингиз билан гапирманг!Дарс олаётганингизда эшитганингизни ёдда сақлашга ҳаракат қилинг. Кейин эса шу билимингиз асосида амал қиласиз ва эшит-ганингизни етказасиз. Айтилган ҳамма нарсани қалбингизга жо қилиб, унга бирон сўзни қўшмаслик ва камайтирмаслигингиз илмнинг энг мукаммал кўринишидир. Гапларни маъно-сини эмас, сўзма-сўз айтишга интилинг, чунки у янада яхши. Агар билганингизни етказсангиз юзингиз ёруғ бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Менинг сўзимни эшитиб, уни ёдлаган ва ёдида сақлаб, худди эшитганидек бошқаларга етказган кишини Аллоҳ таоло юзини мунаввар этсин”. Агар Аллоҳга бўлган даъватингиз энг мукаммал ва энг афзал кўринишда бўлишини хоҳласангиз, илмни жуда пухта эгалланг!Агар сиз илмни пухта эгалласангиз, Аллоҳ таоло сизнинг даъватингизга одамларнинг қалбини очиб қўяди. Аллоҳ таоло қалбингизда кечаётган нарсаларни ҳам билиб турганига ишончингиз комил бўлсин. Шуни ҳам билингки, Аллоҳ таоло ҳар бир мажлисда ва ҳар бир дарсда сизни кўриб турибди. Шундай экан, айтилган ҳар бир сўз ва ибораларни тушуниб, ёдда сақлашга ҳаракат қилинг. Зеро илм инсонни руҳий кучайтиради.Илм олишга қаттиқ ҳаракат қилиш ва шу йўлда сабр қилишАбу Убайд Қосим Ибн Саллом салаф имомларидан, илм ва амал борасида девон-лардан бири. Ул зот қироат, Қуръондаги луғат-лар, ҳадис ва фиқҳ илмларида порлоқ юлдуз эдилар. Ҳадисларни санадлари билан ривоят қилардилар. “Амвол”, “Ғариб” ва булардан бошқа бир қанча китоблар муаллифи. Ул зот бир куни хуфтон намозидан чиқиб кетаётганларида, Хуросондан келган одам бир неча фиқҳий масалаларни сўраш учун ул зотни тўхтатди. Икковлон тик турган ҳолларида савол-жавоб қилиб, масалаларни музокара қилдилар. Совуқ қаттиқлигидан оёқларини бир-бирига уришти-ришарди. Шу алфозда туришиб, қандай бомдод вақти бўлганини сезмай қолдилар.Бунга ажабланманг ва буни тўқима гап, деб ҳам ўйламанг. Аллоҳга қасамки, агар сиз илм лаззатини тотсангиз, ҳамма нарсани унутасиз. Қуръон ва суннатдан чиқарилган маъноларни ўқисангиз, салафи солиҳларимиз қолдирган илмий хазинани кўрсангиз, салафларимиз бу илмни ҳосил қилиш учун кечаю кундуз тиним билмай, нақадар машаққат чекканларини, кейинги авлод ўқисин, дея ёзишга ҳеч нарса топа олмасалар, тошга бўлса ҳам ёзиб қолдирганликларини, сиз эса бу илмлардан жуда ҳам йироқ эканингизни кўрасиз. Улар Аллоҳ розилиги учун ислом умматига яхшиликни раво кўрганлар. Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин ва уларни ўз раҳматига олсин. Бизга илм етиб келсин дея салафи солиҳларимиз шунчалик қаттиқ ҳаракат қилган бўлсалару биз уларнинг китобларига назар солганимизда уни тушуна олмасак, билмасак — мана бу ҳақиқий зиёндир. Чунки бизнинг илмимиз саёз. Чуқур ўрганиб, ёдлаб илм олишга тиришмаймиз.Бугунги кунда талабалар фақат ҳукмни ўрганадилар. Унинг далили ва у далил қандай қилиб ўша ҳукмга далил бўлган? Бу далил саҳиҳми ёки саҳиҳ эмасми? Агар саҳиҳ бўлмаса, нимага саҳиҳ эмас? Шу саволларга жавоб излаб илмнинг қаърига шўнғиб кетасиз. Агар сиз мана шу мавқеъда бўла олсангиз, Аллоҳ таоло сизни илмнинг энг юқори чўққиларига олиб чиқади. Каттаю кичик ҳар бир масалада изланиб, қаттиқ тиришиб чарчасангиз, чеккан машаққатин-гиздан шикоят қилмайсиз. Аксинча, ўзингизни ҳақиқий фойда кўрган одам, деб ҳис қиласиз.Ажабо! Бозорга чиқиб, мавсуми келган тижоратчиларга бир назар солинг. Тижорат-чилар кечаю кундуз тиним билмай ишлаёт-ганларини кўрасиз. Улардан бири болаларига қарата: “Бу бизнинг мавсумимиз, Аллоҳнинг берган ризқи, бу фурсатни қўлдан бой бериб қўмаслигимиз керак”, дейди. Шундай одам ҳақиқий эркак, дейилади. Чунки у ҳар бир ишни ўз ўрнида қилади. Бу мол-дунё излаётган бир одам, Аллоҳнинг раҳматига эришмоқчи бўлаёт-ганлар қандай бўлиши керак деб ўйлайсиз?!Аллоҳнинг ҳузуридаги мартабангиз илмингизга қараб бўлади. Шундай экан Қуръон ва Суннат илмини изланг! Илм олишда жиддий ҳаракат қиладиган ҳақиқий эркак бўлинг! Бошланғич илмларни ўрганиш билан чекланиб қолманг, илмни чуқур ўрганинг. Илм олишда машаққат чексангиз, уни беришда Аллоҳ роҳат беради. Илм олишда ҳокисор бўлсангиз, уни беришда Аллоҳ азиз қилади.Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Илм олишда ҳокисор эдим, беришда азиз бўлдим”, деганлар. Ул зот Арафот кунида Қуръон тафсир қилар эдилар, эшитганлардан бири шундай деди: “Мен Арафа кунида Ибн Аббосни шундай ҳолатда кўрдимки, агар Рум аҳли кўрса, исломга келарди”. Ул зот Нур сурасини оятма-оят тафсир қилар эдилар. Агар луғат ҳақида гапирсалар, унинг баёни, сирлари, нозик нуқталари, балоғат ва фасоҳатига кириб кетар эдилар. Агар Қуръон илмида гапирсалар, ул зотнинг Қуръондан чиқараётган ҳукмларига ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Нега шундай бўлмасин! Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳим, уни динда фақиҳ қилгин ва унга тафсир илмини билдир!” — деганлар. Шунча илми билан жуда ҳам тақволи ва илмига мувофиқ амалли инсон эдилар. Аллоҳ ул зотдан рози бўлсин ва рози қилсин! Одам мана шундай мартабани излаши керак. Талабалигида тиришган устозлигида муҳтарам бўладиИлм нақадар шарафли эканини билган бўлсангиз, унга етиш йўлида ҳамма нарсани қурбон қилинг. Илм олиш жараёнида чекаётган машаққатингизни Аллоҳ таоло кўрган бўлса, аниқ билингки, Аллоҳ таоло бунинг ажрини тўлиқ қилиб беради. Агар бугун машаққат чекаётган бўлсангиз, эртага Аллоҳ таоло бу машаққатингиз самарасини сизга вафот этма-сингиздан олдин кўрсатади ва кўрган нарсан-гиздан кўзингиз қувонади. Илмни тўлиқ эгаллашга ҳарис бўлиб, бу йўлда машаққат чексангиз, Аллоҳ таоло сизга худди сиз каби илмни севадиган, унга эришиш йўлида сиз каби машаққатлар чекадиган шогирдлар беради. Сиз устозларингиздан қандай олган бўлсангиз, улар ҳам сиздан худди шундай чин дилдан таълим оладилар. Сизни илм олишингизни кўриб, устозингиз қанчалик қувонган бўлса, Аллоҳ таоло сизни ҳам шогирдларингиз билан шунчалик қувонтиради. Бу Аллоҳ таолонинг қонунидир.Салафларга бир назар солинг, қайси бир олимни этагини маҳкам тутиб, йиллар давомида ундан илм олиб, шу йўлда ҳамма нарсасидан воз кечган ҳар қандай шогирдга қараманг, у устозидан кейин етишган ва унинг ўрнига қолган. Устозининг ҳаракатларини ҳам сўзлаш услубини ҳам олганига гувоҳ бўласиз. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо вафот этганларидан кейин ўринларига Саид Ибн Жубайр, Товус Ибн Кайсон ва Мужоҳид Ибн Жабрлар қолдилар. У кишининг шогирдларига қарасангиз, илм ва амалда устоз-шогирд ораларида фарқ топа олмайсиз. Илм олиш йўлида қанча машаққат чекманг, Аллоҳ таоло бунинг самарасини кўрсатиб, сизни шод қилиши аниқ. Ўзларига китобни устоз тутиб илмли бўлганларга бир қаранг, агар улар минбарга чиқиб, одамлар ичида гапирсалар, агарчи улар жуда заковатли бўлсалар ҳам, одамларда уларга нисбатан бўлган муҳаббат ва қалби очиқлик уламолар кетидан юриб, улар олдида тиз чўкиб илм олган кишига бўлган-чалик эмас. Ҳолбуки у кўп ўқиган ва заковатли, лекин унга бўлган муҳаббат бунга бўлганичалик эмас. Чунки Аллоҳ таоло адолатлидир. Ким бир яхши амал қилса, дунёда ҳам, охиратда ҳам унинг мукофотини тўлиқ қилиб беради.Мен талабалик давримда илм олаётган ёшларни кўрмас эдим. Аллоҳ шоҳид, мен буни фахрланиш учун айтмаябман, зеро қилган яхшиликларимизнинг барчаси Аллоҳнинг тав-фиқи билан бўлган. Аллоҳга қасамки, мен Пайғамбаримизнинг масжидларидаги уламолар-нинг илм ҳалқаларида ҳозир бўлганларнинг аксари ёши катта одамлар эканини кўрардим. Шайтон менга васваса қилиб: “Агар булар ўлса, сендан ким ҳам илм олар эди. Агар сен ўн йил таълим олсанг, улар ё ўлиб кетадилар, ё қариб, сенинг дарсларингга келмайдилар”, дер эди.Аллоҳнинг душмани менга шунақа, деб васваса қилар эди. Биз дарсларда бугунгидек кўп йигитларни кўрмас эдик. Лекин бу Аллоҳнинг калимаси ва унинг дини. Аллоҳ таоло ўз динига ёрдам берса ҳолат ўзгача бўлар экан, у зот нақадар яхши дўст ва нақадар яхши ёрдамчи.Хуллас, даъват қилмоқчи бўлганлар аввало илм ўрганишлари лозим. Уламолар олдида тиз чўкиб, илмни пухта эгаллаб, одамлар орасида ўша уламолардек муҳаббат қозонмасдан туриб тўрга ўтмасликлари керак. Балки Аллоҳ таоло сизни улардан ҳам устун қилиши мумкин. Салафлардан бири: “Аллоҳим, мени Фалончидек қилгин!” — деганида, унга: “Унақа эмас, ундан ҳам яхшироқ бўлишни сўра!” — дейишган экан. Зеро Аллоҳнинг фазли кенг, хазинаси тўла ва кечаю кундуз қўли очиқдир. Ким Аллоҳ ҳақида яхши гумон қилса, Аллоҳ таоло унинг гумонини пучга чиқармайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда шундай деганлар: “Аллоҳ таоло: “Мен бандам менга қандай гумон қилса шундайман. Ким мен ҳақимда яхши гумон қилса, ўшанга эришади”, деди”.Буюк арш Парвардигори бўлмиш улуғ Аллоҳ таолодан фойдали илм ва солиҳ амал насиб қилишини сўраймиз! Аллоҳим, бизни сен ҳақингда яхши гумон қилиб, ўша яхшиликка зиёдаси билан эришган бандаларингдан қилгин ё Карим! Аллоҳим, илмимизни қиёматда фой-дамизга ҳужжат қилгин, зараримизга эмас! Аллоҳим, илмимиз билан юзимизни ёруғ қил, мезонимизда яхши амалларимизни оғир қил ва сенга йўлиққанимизда бизга ўзинг раҳм айла ё Арҳамарроҳимин! Сўзимиз якунида оламлар парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар айтамиз. Пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли ва саҳоба-ларига Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин.

المرفقات

2

Талабалар учун қимматли насиҳатлар
Талабалар учун қимматли насиҳатлар