البحث

عبارات مقترحة:

السبوح

كلمة (سُبُّوح) في اللغة صيغة مبالغة على وزن (فُعُّول) من التسبيح،...

القهار

كلمة (القهّار) في اللغة صيغة مبالغة من القهر، ومعناه الإجبار،...

Исломий ақида сояси отидаги ҳаёт менга шундай ўргатди 05

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف علي بن عبد الخالق القرني ، Абу Абдуллоҳ Шоший
القسم كتب وأبحاث
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات الرقائق والمواعظ
Ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: - Инсон аввало ўз камчиликларини тузатиши лозим; - Дўст танлашнинг аҳамияти; - Инсоннинг қилган амали айтган сўзига мувофиқ бўлмоғи лозим; - Одамларни рози қиламан, деб овора бўлманг; - Чинакамига ҳақ ғамини ейдиган кишилар аҳамияти; - Инсоний нафснинг асл моҳияти; - Муслима аёлнинг юксак мавқеи ва унинг айрим мақтовга сазовор ҳолатлари.

التفاصيل

Исломий ақида сояси остидаги ҳаёт менга шундай ўргатди 05 Инсон аввало ўз камчиликларини тузатиши лозим Дўст танлашнинг аҳамияти Инсоннинг қилган амали айтган сўзига мувофиқ бўлмоғи лозим Одамларни рози қиламан, деб овора бўлманг Чинакамига ҳақ ғамини ейдиган кишилар аҳамияти Инсоний нафснинг асл моҳияти Муслима аёлнинг юксак мавқеи ва унинг айрим мақтовга сазовор ҳолатлари  Исломий ақида сояси остидаги ҳаёт менга шундай ўргатди 05 Инсон аввало ўз камчиликларини тузатиши лозимАқида сояси остидаги ҳаёт менга шуни ўргатдики, инсон имкон қадар бошқаларнинг айбини қидирмаслиги, аксинча ўз камчилик-ларини тузатиш билан машғул бўлмоғи лозим-дир. Дарҳақиқат, инсоннинг ўзида камчилик бўла туриб бошқалардан айб қидириши катта гуноҳ ва айни пайтда уятли бир ҳолатдир.Топилмас барча хулқ-атвори мақтовли кимса Айб-нуқсонин адоғи бўлмоқ инсонга шараф Борми асло айбсиз, ёмон иш қилмаган кимса Ёхуд қилган иши ҳасаноту, билгани шарафХалифа Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳул-лоҳ кенгаш мажлиси иштирокчиларини ўта эҳтиёткорлик билан саралаб олар, уларнинг олдиларига бир қанча талабларни қўяр эди. Жумладан, уларга то унинг мажлисидан тарқал-гунларига қадар бирон кимсани ғийбат қилмас-лик ва айбламаслик талабини қўяр эди.Ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ агар у иштирок этган йиғинда бирон кимсанинг ёмон иш қил-ганлиги тилга олинса, дарҳол у киши ҳақида билган энг яхши амални зикр қилишга ошиқар ва шу тарзда унинг обрў-эътиборини ҳимоя қилар эди. Кунлардан бирида ҳамсуҳбатларидан бирининг Ҳажжож оламдан ўтгач, уни ҳақоратлаётганини эшитди. Ибн Сирин роҳима-ҳуллоҳ ғазабланган ҳолда унга ўгирилди ва шундай деди: “Тилингни тий, эй жиян! Ҳажжож Парвардигорининг ҳузурига кетди. Сен Аллоҳ-нинг ҳузурига борганингда дунёда содир этган энг арзимас гуноҳингни Ҳажжож содир этган энг улкан гуноҳдан ҳам оғирроқ эканини кўрасан. Ўша пайтда сиз иккингизнинг ҳам ўзига яраша ташвиши бўлади. Эй жиян! Шуни яхши бил-гинки, Аллоҳ таоло Ҳажжож зулм қилган киши-ларга ундан қасос олиб берганидек, Ҳажжожга ҳам унга зулм қилган кишилардан қасос олиб беради. Бугундан эътиборан бировларни айб-лаш билан ўзингни машғул қилма, бирон кимса-нинг айб-нуқсонини қидир-ма”.Айбсиз дўст қидирган дўстсиз қолар.Эй ўзида айб-нуқсон бўла туриб ўзга-ларни айблаган инсон! Аллоҳдан тақво қил! Мусулмонларнинг обрў-эътиборига тил текки-зиш инсонни дўзахга етаклайди. Уламолар эса мусулмонлар ичидаги энг обрў-эътиборли ва ҳурматга сазовор кишилардир. Уларни ғийбат қилиш, обрўсига путур еткизиш катта гуноҳ. Зеро, уламоларнинг гўшти заҳарли, Аллоҳ таоло-нинг уларни ҳақоратлаган, камситган киши-ларни шарманда қилиши хусусидаги одати маълумдир. Кимики уламоларни ҳақоратлашда тилига эрк берса, Аллоҳ таоло уни ўлимидан олдин қалбининг ўлиши билан кулфатлайди.Дарвоқе, айбсиз дўст қидирган дўстсиз қолади. Шундай экан, дўстларингизга доимо ризо ва қаноат кўзи билан боқинг.Ризо ва қаноат кўзи билан боқ,  Кўрмайсан атрофда ҳеч қандай нуқсон,  Дунё қоронғудир, зимистон ҳар ёқ,  Гар нафратла нигоҳ ташласа инсон.Айрим кишилар борки, биродарларига зулм қиладилар, инсоф билан ёндашмайдилар. Ўзгаларнинг кўзидаги гардни кўриб, ўз кўзлари-даги чўпни кўрмайдилар.Ўз айби ва камчиликларини тузатиш билан овора бўлган ва ўзгаларнинг камчилигига эътибор бермаган кишига жаннат насиб қилсин!“Ҳақиқий доно киши ўзини ўзи ҳисоб-китоб қилган ва ўлимдан кейинги (боқий ҳаёт) учун амал қилган кишидир. Ожиз киши эса, нафсини ҳою-ҳавосига эргаштирган ва Аллоҳдан турли хил орзу-умидларни умид қилган кишидир”. Дўст танлашнинг аҳамиятиАқида сояси остидаги ҳаёт менга шуни ўргатдики, инсоннинг дўсти уни ўз йўлига тортувчидир. Инсоннинг кимлиги унинг ҳамро-ҳи билан билинади. Одамлар худди қушлар мисоли ўзига ўхшаш кишилар билан ҳамроҳ бўладилар. Қушларни кўрасизки, каптар каптар билан, қарға қарға билан, товуқ товуқ билан, бургут бургут билан, лочин лочин билан, хуллас барчаси ўзига шаклдош қушлар билан ҳамроҳ бўладилар.Дарвоқе, киши ўз ҳамроҳининг динида бўлади. Бинобарин, ёмон ҳамроҳдан шердан қочгандек қочмоқлик, ундан узоқлашмоқлик керак. Чунки ёмон ҳамроҳ юқумли қўтир касалига чалинган кишига ўхшайди, инсонни жаҳаннамга етаклайди. Агар инсон унинг йўли-да юрса, уни жаҳаннамга улоқтиради ва Ёлғиз Аллоҳнинг ҳузурига борганда унга душман бўлади: “У Кунда дўстлар бир-бирларига душмандир, магар (Аллоҳ йўлида дўстлаш-ган) тақводор зотларгина (мангу дўстдирлар)” [Зухруф, 67].Уқба ибн Абу Муийт Маккада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирар, кофир бўлсада бошқа Қурайш қабиласи одамлари сингари у зот билан бирга ўтириб қолса у зотга зиён бермас эди. Ибн Абу Муийт-нинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан хушмуомаласини кўрган Қурайш қаби-ласи уни мусулмон бўлган, деб ўйлар эди. Ибн Абу Муийтнинг Шом сафарида юрган кофир ўртоғи бор эди. Ўртоғи Шом сафаридан қайтгач, Қурайш қабиласи унга: “Ана ўртоғинг — Ибн Абу Муийт мусулмон бўлди”, — дедилар. Бундан у қаттиқ ғазабланди ва то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озор бермагунича Уқба билан гаплашмаслиги ва у билан салом-алик қилмас-лигини маълум қилди. Уқба ўртоғининг гапига кириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-ламга озор берди. Ҳатто бир сафар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёқасидан тутиб у зоти шарифни бўғди, бошқа бир сафар эса, у зотнинг муборак юзларига туфлади. Шундай қилиб, Уқба ўша вақтда ер юзидаги ҳар қандай тубанлик ва разилликка рози бўлди. Оқибатда, Бадр жангида кофир ҳолатида ҳалок бўлди. Аллоҳ таоло у ва унга ўхшаш кишилар тўғрисида то қиёматга қадар тиловат қилина-диган Қуръон оятларини нозил қилди: “У кунда бу золим қўлларини (бармоқларини тишлаб надоматлар қилиб) дер: «Э, қанийди мен ҳам пайғамбар билан бир йўлни тутганимда эди. Ўлим бўлсин менга, қанийди мен фалончини дўст тутмаганимда эди. Аниқки, менга эслатма — Қуръон келганидан сўнг, ўша (фалончи) мени йўлдан оздирди». (У кунда) шайтон (ҳаёти дунёда ўзига эргашган барча) инсонни ёрдамсиз қўювчидир” [Фурқон, 27-29].Азизлар, ёмон ҳамроҳдан узоқ туринг. Зеро, унинг ёмонлиги қўтир касали мисол юқум-лидир. Инсоннинг қилган амали айтган сўзига мувофиқ бўлмоғи лозимАқида сояси остидаги ҳаёт менга шуни ўргатдики, инсон имкон қадар айтган сўзига амал қилмоғи лозимдир. Сўзлаган сўзига, бошқа-ларни даъват қилган нарсасига ўзи амал қилма-ган киши, аввало ўзини ўзи масхара қилган бўлади.Азизлар, дин ва дунёда сизга манфаатли бўлган ишларга ошиқинг ва имкон қадар сўзла-ган сўзингизга амал қилинг: “Сизларнинг ўзла-рингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир)” [Соф, 3]. Одамларни рози қиламан, деб овора бўлмангАқида сояси остидаги ҳаёт менга шуни ўргатдики, одамларни рози қилиш — эришиб бўлмас мақсаддир. Уларни рози қилишнинг имкони йўқ. Чунки, одамларнинг билими қосир, ақлларининг идрок доираси чекланган. Уларни ҳою-ҳаво ва камчиликлар эгаллаган, онг-идрок ва тушунчалари ҳам турлича. Шу боис уларни рози қилиб бўлмайди.Ундай бўлса кимни рози қилиш керак? Аллоҳ таолони рози қилинг, шунинг ўзи кифоя-дир.Бир киши уй қуриб, уй эшигини шарқдан очибди. Уй яқинидан ўтган бир қавм буни кўриб: “Эшикни ғарб томондан очмабсан, ўшанда муно-сиброқ бўларди”, — дейишибди. Уй олдидан ўтган бошқа бир қавм эса: “Эшикни шимол томонга очганингда янада чиройлироқ бўлар-ди”, — дебдилар. Уйни кўрган учинчи бир жамоат уй эгасига: “Эшикни жануб томонга очмабсан, шунда яхшироқ бўларди”, — дейишиб-ди. Ҳамманинг ўзига яраша кўз қараши бор. Барча одамларни рози қилиб бўлмайди. Демак, Аллоҳни рози қилинг, кифоя.Яна бир киши ўғли ва эшаги билан кетаётган экан. Ўзи эшакка миниб, ўғли эса пиёда кетаётиб бир қавмнинг олдидан ўтиб қолибдилар. Шунда қавм: “Бу қандай бераҳм ва бешафқат отаки, ўзи эшакка миниб олиб, бечора ўғлини ортидан пиёда юргизиб қўйибди?!” — дейишибди. Шундан сўнг ҳалиги одам эшакдан тушибди-ю, ўрнига ўғлини миндириб, ўзи унинг ортидан юрибди. Йўлда бошқа бир қавмнинг олдидан ўтибдилар. Уларни кўрган қавм: “Бу қандай оқпадар бола бўлдики, ўзи эшакка миниб олиб, отасини эшак ортидан юргизиб қўйиб-ди?!”, — дейишибди. Бу гапдан кейин ота-бола эшакка мингашиб олибдилар. Йўлда учинчи қавм олдидан ўтиб қолибдилар. Уларни бу ҳолатда кўрган қавм: “Бу қандай ваҳшийлик, ахир, бу бечора эшакка зулм-ку!” — дейишибди. Шундан сўнг ота-бола эшакдан тушиб, икковлон эшак ортидан яёв юрибдилар. Йўлда уларни кўрган бошқа бир жамоат шундай дебдилар: “Эҳ аҳмоқ ва нодон кимсалар, Аллоҳ таоло уларга шундай уловни буйсиндириб қўйса-ю, унга мин-масдан ўзлари унинг ортидан юрсалар-а!”.“Агар Қуръон уларнинг ҳавои нафс-ларига эргашса эди, албатта осмонлар, ер ва улардаги бор жонзот бузилиб-ҳалок бўлган бўлур эди” [Мўъминун: 71].Аллоҳ йўлидаги биродарим, кимни рози қилмоқчисиз? Аллоҳни рози қилинг, кифоя. Кимда ким одамларни хафа қилиб Аллоҳни рози қилса, Аллоҳ ундан рози бўлиб, одамларни ҳам ундан рози қилиб қўяди. Кимда ким Аллоҳни ғазаблантириб одамларни рози қилса, Аллоҳ ундан ғазабланиб, одамларни ҳам ундан норози қилиб қўяди.Аллоҳга осий бўлинадиган ишларда бан-дасига итоат қилинмайди.Одамлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳни рози қилишнинг имкони бор, балки вожиб ишдир. Негаки, Аллоҳнинг йўли ягона, дини бир: “Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлим-дир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр” [Анъом, 153].Шайх Умар Ал-Ашқар ўзининг “Ал-маво-қиф” китобида мавзумизга муносиб бир воқеани зикр қилади. Кунлардан бирида кичкина бир қизалоқ мактабдан онасининг олдига ниҳоятда ғамгин ва тушкин кайфиятда қайтиб келибди. Онаси ундан бунинг сабаби тўғрисида сўрага-нида, диндор оилага мансуб бу қизалоқ шундай жавоб берибди: “Муаллимамиз узун кийимда келганим учун урушдилар ва иккинчи бор бундай узун кийимда мактабга келмаслигимни айтдилар”. Онаси унга шундай дебди: “Қизим, бироқ сенинг бу узун кийиминг Аллоҳ хоҳлаган либосдир”. “Лекин муаллима буни хоҳламаяпти”, — дебди қизи онасига. Онаси дебди: “Муаллима хоҳламайди, Аллоҳ эса хоҳлайди. Хўш, қай бирисига итоат қиласан? Сени яратган, сурат бахш этган ва сенга ноз-неъматлар инъом этган Аллоҳгами, йўқса ҳеч қандай фойда ва зарарга эга бўлмаган бир бандагами?”. Шунда қизалоқ ичидаги соғлом фитратидан келиб чиқиб: “Йўқ, албатта Аллоҳга итоат қиламан, нима бўлса бўлсин”, — дея жавоб берибди.Эртаси куни яна ўша узун либосларини кийган қизалоқ мактабга йўл олибди. Уни бу кўйда кўрган муаллиманинг ғазаби келибди, унинг хоҳишига қарши чиққан, талабини қон-дирмаган, таҳдид ва уқубатидан қўрқмаган қизалоққа қаттиқ дашном берибди. Муалли-манинг узоқ ҳайфсан ва дашномларини кўта-ролмаган бегуноҳ бечора қизалоқ ҳўнграб йиғлаб юборибди. Кўзларидан аччиқ ва аламли ёшлар оқибди. Бу ҳолатни кўрган муаллима ҳайрон қолибди. Бир оздан сўнг йиғидан ўзини тийган ва кўзёшларини артган қизалоқ тилга кирибди. Унинг оғзидан чиққан сўзлар бомба мисоли муаллимани гангитиб қўйибди. У шундай дебди: “Аллоҳга қасамки, мен кимга итоат этишни билмай қолдим! Сизгами ёки Унгами?”. “Унгами”, — деганинг ким?”, — деб сўрабди муаллима. “Мени ва сизни яратган, мен ва сизга сурат бахш этган Оламлар Парвар-дигори Аллоҳга итоат қилайми, ё сизгами? Сиз хоҳлаган нарсани кийиб Уни ғазаблантирайми, ёхуд Унга итоат қилиб сизга осий бўлайми? Йўқ, йўқ, Унга итоат қиламан, нима бўлса бўлсин!”, — дебди қизалоқ.Бу сўзларни эшитган муаллима ҳайратдан қотиб қолибди. Жажжи бир қизалоқ шу сўзлар-ни гапиряптими?! Унинг бу сўзлари муаллимага қаттиқ таъсир қилган эди. У қизалоққа ҳеч нарса демабди.Эртаси куни муаллима қизалоқнинг онасини чақиртирибди ва унга шундай дебди: “Дарҳақиқат, қизингиз менга ҳаётимдаги энг муҳим сабоқни берди. Мен Аллоҳга тавба қил-дим, Унга қайтдим. Дарвоқе, мен ўзимни Аллоҳ-га тенг қилиб қўйган эканман. Қизингиз менга ким эканлигимни билдирди. Аллоҳ сиздек мураббий онага хайрли мукофотлар ато этсин!”.Азизлар! Биз Аллоҳ таолони рози қилиш-га нақадар муҳтожмиз. Яна шуни яхши англа-моғимиз керакки, ҳақ сўз унга чинакамига ишонадиган ва амал қиладиган қалбдан чиқмас экан, ўзгаларнинг қалбига етиб бормайди. Совуқ ва жонсиз сўзлар асло тингловчига таъсир қил-майди. Аллоҳ таолони рози қилинг, шунинг ўзи етарли.Таънагирнинг сўзидан йўқдир нажот,  Юксак тоғ ғорида топсангда имкон,  Одамлардан қолибдир ким саломат,  Гар бургут уйида яшаса пинҳон.“Гарчи сиз (барча одамларнинг иймон келтиришларини) жуда истасангиз-да, одам-ларнинг кўплари мўмин бўлмайдилар” [Юсуф, 103].Имом Молик роҳимаҳуллоҳ Масжиди Набавийда илм ҳалқасида ўтирар эканлар, бир киши фатво сўраб у зотнинг олдиларига келиб: “Эй имом! Мен хотинимга “агар ойдан чиройли бўлмасанг талоқсан”, дедим. Энди нима бўлади?” — деди. Имом Молик бироз ўйга толиб, сўнг шундай деди: “Ҳа, ойдан чиройлироқ нарса йўқ. Бу гапинг билан хотинингга бир талоқ тушибди. Қайтиб бундай гапни гапирма”.Бу орада имомнинг шогирди бўлмиш имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ масжиддаги устун-лардан бирига суяниб ўтирар эди. У имом Молик билан мазкур киши ўртасида бўлиб ўтган суҳбатдан бехабар эди. Илм ўрганишга бениҳоят интилувчан Имом Шофеий ҳалиги аъробийнинг олдига бориб имом Молик билан ўрталарида бўлиб ўтган суҳбат мазмуни ҳақида сўради. Мақсади илм ўрганиш эди. Аъробий Шофеийга имомдан сўраган саволи ва унинг “ҳа, ойдан чиройлироқ нарса йўқ. Бу гапинг билан хоти-нингга бир талоқ тушибди”, деган гапини айтиб берди.Бу гапни эшитган Шофеий аъробийга шундай деди: “Аксинча, хотининг ойдан чирой-лидир”. “Нима, сен уни кўрганмисан!?” — деди аччиқ аралаш ажабланган аъробий. “Йўқ, ахир сен Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларини эшит-маганмисан: “Дарҳақиқат Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик” [Тийн: 4] Инсон хилқати энг чиройли, энг тўғри ва энг мўътадил хилқатдир”, — деди Шофеий.“Ундай бўлса буни имом Моликка айтайлик!” — деди аъробий. “Айтамиз”, — деди Шофеий. Улар имом Моликнинг олдиларига бориб, Шофеийнинг фикрини унга билдирдилар. “Ҳақ эргашмоқликка ҳақлироқдир. Молик хато қилди, Шофеий тўғри топди”, — деди имом Молик.Биз ҳақни шахслар билан ўлчамасдан, аксинча, шахсларни ҳақ билан ўлчаш ва уларга ҳақ билан баҳо беришликка нақадар эҳтиёжли-миз.Ҳақ юксалар, тубанликка маҳкумдир ботил Ҳақ чиқарган аҳкомидан эмас жавобгар Ҳолатлар ўзгарса, эллар кетиб келса эл Аллоҳ ўша-ўша, мангу, алмашмас зинҳор Чинакамига ҳақ ғамини ейдиган кишилар аҳамияти"Ақида сояси остидаги ҳаёт" менга шуни ўргатдики, биз сафимизда сусткаш, қимматли вақтини беҳуда ўйин-кулгига сарфлайдиган, ҳазил-мутойибага берилган кишилар борлиги билан севинмаслигимиз керак экан. Аксинча, бизга ҳар қандай тўлқинларга бардош бера оладиган шиддат ва матонатли, ўз йўлида сўнмас қатъият билан давом этадиган, ҳар қандай тўсиқ ва тўқнашувлар ортга чекин-тирмайдиган, ҳамда сурункали матбуот восита-лари ва ижтимоий алоқа тармоқларини кузатиш сингари бекор ва беҳуда ишларда умрини зое қилмайдиган, ҳаётларининг ҳар бир лаҳзасини бундай сафсата ва бўлмағур ишларга совириш-дан ҳазар қиладиган чинакам эркаклар керак.Бизга ҳаётга жиддий қарайдиган киши-лар керак. Зеро, чинакам ҳаёт жонини Жабборга бериб амал қиладиган жасур ва кучли киши-ларникидир. Бу ҳаётда дангаса, танбал, ишёқмас ва қатъиятсиз кишиларга ўрин йўқ. Бизга Аллоҳга таянган ҳолда ўз йўлида олға қадам ташлайдиган, шаҳват ва маишатлар тўғрисида ўйлаш, унинг ортидан елиб-югуриш ва фақат моддий турмуш ҳақида бош қотириш сингари ҳар қандай аҳамиятсиз тубан ўй-фикрлар билан чалғимайдиган инсонлар лозимдир.Биз олийжаноб ишларни қилиб тарбия топган, тубан ва бемаъни ишлардан ҳазар қила-диган йигитларни хоҳлаймиз. Токи бундай йигитлар қуйидаги мисраларда сўз юритилган кишилар жумласидан бўлсинлар:Забт этиб олийжаноблик чўққисин Исломдан бошқа динни дин билмайин Жангда бўлса айланиб тиғ-найзага Душман қалъа-қўрғонин тинч қўймайин Тун кирса қўйибон бошин саждага Уйқу роҳат нелигин ҳеч билмайин Кечалар уларни этмайин яксон Душманга иззатин бериб қўймайин Бемаъни қўшиққа очмайин юрак Олийжанобликка асло тўймайин Кераксиз билим-ла мақтаниб ҳар дам Худосизларга ўзин яқин тутмайин “Зиёли” деб шуҳрат таратиш учун Билмаган ҳар ишга бошин суқмайин Ана шундай мухлис, ишончли, озод Ёшларни чиқарди динимиз ислом Ҳаётда сақлабон қадр-қимматин Хорликдан бош тортмоқ ўргатди исломХўш, бундай йигитларни биз қаерда учра-тамиз?Биз бундай йигитларни театрларда учра-тамизми? Ёки спорт мусобақаларини томоша қилиш учун борган ёшлар орасиданми? Ё бўл-маса йўл чеккасидаги йўлакчаларда тўп-тўп бўлиб ўтирган ёшлар ичидами, улар?!Йўқ, аксинча уларни Аллоҳнинг уйлари бўлмиш масжидлардаги илм ҳалқаларида, шунингдек, одамларни яхшиликка даъват қила-диган, ёмон ишлардан қайтарадиган ёшлар орасидан топамиз. Ҳаётга жиддий ёндашмо-ғимиз, машаққатли кунлар учун ўзимизни тайёрламоғимиз лозим. Зеро, келажакда бизни нималар кутаётгани, келгуси босқич қандай босқич эканлигини ҳеч биримиз билмаймиз. Инсоний нафснинг асл моҳияти"Ақида сояси остидаги ҳаёт" менга шуни ўргатдики, инсоннинг нафси худди ёш бола мисоли экан. Агар сиз нафсга одоб-ахлоқ ўрга-тиб тарбияласангиз, у солиҳ нафсга айланиб тўғри тарбия топади. Борди-ю, уни қаровсиз қолдирсангиз, ўз ҳолига ташлаб қўйсангиз, у ҳолда бу нафс баттол ва зиёнкор нафсга айлана-ди. Қолаверса, нафсни туяга ўхшатиш мумкин. Агар сиз туяни фойдали емиш бериб боқсангиз, уни озуқалантирсангиз, ўшанда у ювош ва босиқ туяга айланиб сизга хизмат қилади. Борди-ю, қаровсиз қолдирсангиз, ҳуркак ва асов бўлиб тарбия топади ва сизга тутқич бермайди.Инсоният нафси табиатан шаҳват, лаззат ва ҳою-ҳавога ўч ва мойил бўлади. У доимо инсонни ёмонлик ва фаҳш ишларга буюради. Борди-ю, бу нафсни кучли диний мувозанат тийиб турмас экан, бундай нафснинг инқироз ва ҳалокатга юз тутиши муқаррар.Нафс - мисоли йўргакдаги ёш бола Қўйиб берсанг улғайса ҳам сут эмар Гар айирсанг онасининг сутидан Айрилади сутдан, қайтиб сут демасАзиз биродар, нафсингизни қандай ислоҳ қиласиз?Нафсингизни унга қарши, уни тарбиялаш йўлида муттасил жиҳод-курашиш йўли билан ислоҳ қиласиз: “Бизнинг (йўлимиз)да жиҳод қилган — курашган зотларни албатта Ўз йўл-ларимизга ҳидоят қилурмиз. Аниқки, Аллоҳ чиройли амал қилувчи зотлар билан бирга-дир” [Анкабут, 69].Собит ал-Буноний роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Йигирма йил давомида намоз билан азоб чекдим, (яъни, бу муддат ичида масжидда холис Аллоҳ учун намоз ўқиш йўлида нафсга қарши курашдим). Шундан сўнг яна йигирма йил давомида намоз билан роҳатландим. Аллоҳ-га қасамки, намозга кирар эканман, ундан чиқи-шимни ўйлаб ташвишланар эдим”.Бу йўлдаги энг катта курашлардан яна бири ниятни холис қилиш йўлидаги курашдир. Зеро, “амалларнинг соғлом ва мукаммаллиги ниятларга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир киши учун ният қилган нарсаси бўлур”.. «(Эй Муҳам-мад уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман. Менга Тангрингиз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи экани ваҳий этилмоқда. Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)» (Каҳф, 110).Салафи солиҳлардан бири шундай деган эди: “Қиёмат кунида каттаю кичик бўлишидан қатъий назар ҳар қандай амал учун иккита девон ёйилажак: Нега? Ва қандай?”.Бу амални нега қилдинг? Бу ишнинг боиси нима? Дунёвий мақсадми? Бирон манфаат кўзлаб ёки бирор зиённи даф қилиш учунми? Ёки Аллоҳга бандалик ҳаққини рўёбга чиқариш ва шу йўлда восита қилиш учун қилинган ибодатми? Сен бу ишларни яратган Хожангни рози қилиш учун қилдингми, йўқса, нафсинг ва ҳою-ҳавонг учун қилдингми?Қолаверса, бу ишни қай тартибда бажар-динг. Бажарган амалинг Аллоҳ ва Расули шариат қилган ишларданми, ёхуд қилган амалинг Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динида йўқми? “Кимда ким бизнинг дин ишимизда мавжуд бўлмаган амални қилса, унинг қилган амали (унинг ўзига) қайтарилажакдир”. Нафсни тарбиялайдиган энг асосий нарса ниятни тўғри-лаш йўлидаги курашдир. Суфён Саврий роҳима-ҳуллоҳ шундай дейди: “Мен ниятимни ўнглаш-дан кўра машаққатлироқ иш билан машғул бўлмадим”. Эй нафс, ихлосли бўл, халос топажак-сан! Бир соатлик ихлос абадий нажотга баробар-дир. Бироқ ихлосли бўлиш қийин ва нодирдир.Аллоҳнинг розилигини истаб босган бир қадами мақбул бўлган кимсага абадий саодат-жаннат бўлсин!Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ узоқ вақт-лар ниятини ўнглаш учун курашган инсон эди. У умрининг интиҳосида, ўлим тўшагида ётар экан қаттиқ ўкиниб йиғлади. Атрофида йиғилганлар: “Эй имом, Аллоҳга яхши гумонда бўлинг, ахир, сиз фалон-фалон ишларни қилмадингизми?!”, — дея уни юпатмоқчи бўлдилар. Ибнул Жавзий эса шундай дер эди: “Мен Аллоҳнинг қуйидаги сўз-ларидан хавотирдаман: “Агар золим-кофир кимсалар учун ердаги бор нарса ва у билан бирга яна ўшанинг мислича нарса бўлса, албатта улар қиёмат Кунидаги азобнинг ёмонлигидан, ўша (қўлларидаги бор нарса-ларини) тўлов қилиб бериб юборган бўлур эдилар. (Чунки у Кунда) уларга Аллоҳ томони-дан улар ўйлаб ҳам кўрмаган нарсалар — азоблар кўринди. Уларга ўзлари касб қилган ёмонликлари ошкор бўлди ва уларни ўзлари (дунёдалик чоғларида) масхара қилиб ўтган азоб ўраб олди” [Зумар, 47-48]. Мен сусткашлик қилганим, яхши амалларим қатори-да ёмон амаллар қилганим ва мунофиқлик қилиб қўйган бўлишимдан қўрқаман. Оқибатда, мен ўйламаган нарсалар юзага чиқиши, ёмон амалларим кўриниб қолишидан хавотирдаман”. Ҳолбуки, бу сўзларни айтган Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзи ҳақида “Сойдул хотир” кито-бида шундай дейди: “Менинг қўлимда зикр мажлисларида икки юз мингдан ортиқ киши тавба қилдилар. Икки юздан ортиқ инсон мен сабабли мусулмон бўлди. Одамларга қилган ваъз-насиҳатларим туфайли қанчадан-қанча кўз ёш билмаган қаҳрли кўзлардан ёш оқди.Бундай инъомни ҳис қилган киши нажот ва муваффақиятни умид қилишга ҳақлидир. Бироқ хато-камчиликларимга қарасам хавоти-рим ошади. Кунлардан бирида одамларга ваъз-насиҳат қилар эканман, атрофимда ўн мингдан ортиқ киши ўтирганини кўрдим. Бу одамлар-нинг барчаси ё кўнгли юмшаган, ё кўзларидан ёш оқар эди. Шу дам кўнглимдан шундай бир фикр ўтди: дедим: “Эй Ибнул Жавзий, агар анави одамлар нажот топса-ю, сен ҳалокатга учрасанг ҳолинг не кечади?! Эй Ибнул Жавзий, агар анави одамлар нажот топса-ю, сен ҳалокатга учрасанг ҳолинг не кечади?!” Кейин Ибнул Жавзий шун-дай фарёд қилди: “Эй Илоҳим, Хожам ва Саййи-дим, агар эртага (ўлимимдан сўнг) мени азобласанг, мени азоблаганингни мана бу одам-ларга билдирма! Токи одамлар “Аллоҳ — динига даъват қилган бандасини азоблади, Аллоҳ — динига йўл кўрсатган бандасини азоб-лади”, демасинлар. Эй Илоҳим, Сен саховатли-ларнинг энг сахийси, раҳмлиларнинг энг раҳмлисисан. Бор умиди ва илинжини Ўзингга боғлаган, ёлғиз Сенинг қаҳру-султонингга бўйсинган, бандала-рингни динингга чорлаган бу бандангни ноумид қилма! Биламан, Раҳматинг эшигидан киришга нолойиқман. Бироқ Сенинг чексиз раҳматинг ва саховатингдан умидворман. Зеро, Сен карам ва саховат соҳибидирсан!”.Ихлос қилинг нажот топурсиз. Аллоҳнинг розилигини истаб босган бир қадами мақбул бўлган кимсага абадий саодат-жаннат бўлсин! Муслима аёлнинг юксак мавқеи ва унинг айрим мақтовга сазовор ҳолатлари"Ақида сояси остидаги ҳаёт" менга шуни ўргатдики, кўплаб муслима аёллар ёш-авлод тарбияси учун мангу тарбия ўчоғидирлар. Ана шундай муслима аёллардан айримлари бир қанча олқишга сазовор намуналарни қолдириб кетдиларки, улар ҳозирги кундаги қизлар, она-лар ва опа-сингилларимизга йўлчи-юлдуз, наму-на ва ўрнак бўлишга яроқлидир. Айни пайтда, биз шундай замонда яшамоқдамизки, унда аёл-лар ярим-яланғоч ҳолдаги модельер аёллар, фоҳишабоз раққоса-ю, енгилтак ва беҳаё актри-са ва хонандалардан ўрнак оладиган бўлиб қолди. Албатта бундан Аллоҳ раҳм қилган аёл-лар мустаснодирлар.Қуйида сизга ана шундай муслима аёллар-дан айрим намуналар тақдим қиламан:Софийя бинти Абдулмутталиб розиял-лоҳу анҳонинг эри вафот этиб, ортида ўғли Зубайр розияллоҳу анҳуни қолдириб кетади. Софийя розияллоҳу анҳо уни қийинчиликларга чидамли қилиб тарбиялайди, уни чавандозлик ва жанг санъатини ўрганишга мажбурлайди. Ҳатто унинг ўйинчоқлари ҳам камонини туза-тиш ва унинг ёйларини учлашдан иборат эди. Шунингдек, чиниқтириш мақсадида онаси Зубайрни ҳар қандай қўрқинчли ҳолатларга киритишга ва таҳликали ишларга юборишга одатланган эди. Агар бундай ишлардан ўғли орқага тисарилса онаси уни қаттиқ калтаклар, ҳаттоки Зубайрнинг айрим амакилари онасини койиб: “Сен ўғлингни онадек эмас, балки болани ёмон кўрган ўгай онасидек урасан!”, — дея ўғлига нисбатан ёндашувига эътироз билдирар эдилар. Онаси эса амакиларига қуйидаги байтни хиргойи қилиб жавоб қайтарар эди:“Ёмон кўради ўғлини”, — деса кимлар, Ўйламасдан гапирибди, ёлғон сўзлар. Жангга кирсин, дея урдим, ахир шунча, Енгиб душман, киритсин қўлга, деб ўлжа.Ёши олтмишга бориб қолган Софийя бинти Абдулмутталиб Аллоҳга иймон келтирган, Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тасдиқ-лаган ва ҳижрат қилган кишилар билан бирга ҳижрат қилган муслима аёл эди. Уҳуд жангида жияни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-ламга, акаси Ҳамза ва ўғли Зубайрга қўшилиб Аллоҳ йўлида жанг қилди: “Уларнинг биров-лари бировларига зурриёт (эдилар)” [Оли Имрон, 34]. Бу жангда мусулмонларнинг орқа томони очилиб қолган чоғда Софийя розияллоҳу анҳо она шердек ўрнидан қўзғалди, чекинаётган мусулмонлардан бирининг қўли-дан найзани тортиб олиб, сафларни ёрганча олға юрди ва мусулмонлар ичида шердек ўкириб шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-ламни ташлаб қочмоқдамисизлар?!”. Уни кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғли Зубайрга: “Онангизни қайтаринг, мушрик-лар акаси Ҳамзани “мусла” қилгани (яъни, қулоқ-бурнини кесгани ва қорнини ёргани)ни кўрма-син”, — дедилар. Шунда Зубайр розияллоҳу анҳу онасига қарата: “Онажон ортга қайтинг! Онажон ортга қайтинг!”, — дея хитоб қилди. “Нари тур, онасиз қолгур! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ташлаб қочасизларми?!”, — деди онаси. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ортга қайтишингизни буюряптилар”, — дея жавоб берди ўғли Зубайр. Салафи солиҳларимиз Аллоҳ ва Расулининг амрига сўзсиз итоат этувчи эдилар. Софийя розияллоҳу анҳо бу сўзни эшитгач: “Фармон Аллоҳнинг фармони ва Расулининг фармонидир”, — дея жойида тўхта-ди-да, сўнгра шундай деди: “Расулуллоҳ сол-лоллоҳу алайҳи васаллам нега мени қайтар-моқдалар? Эшитишимча, акамни жасадини таҳқирлабдилар. Лекин Аллоҳга ҳамду-сано бўлсинки, бу нарса Аллоҳ йўлидадир!”. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғлига қараб: “Қўявер, келаверсин”, — дедилар. Шундай қилиб, жанг ниҳоясига қадар урушда қатнашди. Жанг тугагач акаси Ҳамза розияллоҳу анҳу жасади устида матонат билан турди. Акаси қорни ёрилиб жигари чиқариб олинган, қулоқ ва бурни кесилган ва юзи хунук ҳолатга келти-рилган бир ҳолда ётар эди. Софийя розияллоҳу анҳо акасига истиғфор айтди, кўзларидан ёш оқиб, қалби эзилар экан шундай дер эди: “Шубҳасиз, бу ишлар Аллоҳнинг йўлида. Мен Аллоҳнинг қисматига розиман:Кўздан оққан эмас оддий кўз ёшлар Балки оқиб чиққан руҳим томчиларМен сабр қиламан ва иншааллоҳ Аллоҳ-дан ажр-савоб умид қиламан!”.Бу Софийя розияллоҳу анҳонинг мақтовга сазовор ҳолатларидан биридир.Софийя розияллоҳу анҳонинг яна бир олқишга сазовор ҳаётий лавҳаларидан бири Хандақ жангида бўлиб ўтган эди. Бу ҳаётий лавҳа олдингисидан қолишмайдиган ўрнак оладиган ажойиб бир лавҳа. Хандақ ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Софийя розияллоҳу анҳони муслима аёллар билан бирга Ҳассон қалъасида қолдириб кетадилар. Бу қалъа ўша ердаги энг мустаҳкам қалъалардан бири эди. Яҳудлар келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалъадаги аёллар ва ёш болаларни ҳимоя қилиш учун қўриқчи эркак-ларни қолдириб кетганми ёки йўқлигини билиш учун ўзларидан бир кишини қалъага юбора-дилар. Софийя розияллоҳу анҳо жосус яҳудийни қалъага писиб кираётганини кўриб қолади. Қўлига бир калтакни тутган Софийя яҳудийнинг олдига тушиб боради ва калтак билан яҳудий-нинг бошига қайта-қайта уриб уни ўлдиради. Сўнгра унинг калласини ўзиб олиб, қалъанинг энг юксак жойига кўтарилади ва каллани яҳудлар томонга улоқтиради. Улоқтирилган калла яҳудларнинг олдига думалаб келганида улардан бири шундай дейди: “Муҳаммад аёлларни қўриқчисиз қолдирмаслигини аниқ билар эдик-а!”.Аллоҳ Софийя розияллоҳу анҳони Ўзи-нинг чексиз раҳмати остига олсин. Дарҳақиқат, у муслима, мураббия оналар учун катта ўрнак бўлишга арзийди. Софийя розияллоҳу анҳо ўзи-нинг ёлғиз ўғлига етук тарбия берди, акасидан жудо бўлганига чиройли сабр қилди ва исломда мушрикни ўлдирган дастлабки муслима аёл бўлди. Аллоҳ уни раҳм қилсин. Бу умматнинг пушти камаридан мана шу аёлдек муслима аёллар, балки унга ўхшаш эркаклар етишиб чиқишини насиб этсин!Яна шундай аёллардан бири “Зотун нитоқайн” (яъни, “икки камар соҳибаси”) Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумодир. Бу аёл шундай буюк хизматга сазовор бўлдики, ундан олдин ҳам ва кейин ҳам ҳеч бир аёлга бу фазилат насиб қилмади. У ҳам бўлса Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи васалламнинг ҳижрат йўллари бўл-миш ғорда эканликларида у зотга хизмат қилишликдир.Қолаверса, бу аёл умрининг охирлари, ёши тўқсон еттига борган пайтдаги жуда оғир лаҳзалардаги тутган ўрнига бир назар солинг. Ўғли Абдуллоҳ ибн Зубайр Макка ҳарамида қуршовда қолган эди. Жуда оғир ҳолатга тушган Абдуллоҳ нима қилиш ҳақида маслаҳат сўраш мақсадида тўғридан-тўғри онасининг олдига боради. Шунда сабрли муслима онахон ўғлига шундай дейди: “Сен ўзингни яхши биласан. Агар ўзингни ҳақ эканингни ва ҳаққа даъват этаётганингни билсанг, у ҳолда то ҳақ йўлида ўлгунингча сабр қил. Борди-ю, дунёни истаётган бўлсанг, у ҳолда сендан ёмон банда йўқ, ўзингниям, сенга эргашганларниям ҳалокатга етаклайсан!”.Абдуллоҳ деди: “Эй онажон, Аллоҳга қасамки, дунёни истаганим йўқ! Одамлар орасида ҳукм қилиб бировга жабр, зулм ёки хиёнат қилмадим. Аллоҳ таоло ичимдаги ва қалбимдаги нарсани билгувчидир”. Онаси деди: “Аллоҳга ҳамду-сано бўлсин. Борди-ю, мендан олдин Аллоҳга йўлиқадиган бўлсанг, албатта сени ортингдан тутган азам ажру-савобли бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”.Она-бола бир-бирлари билан видолашиб қучоқлашдилар. Сўнгра ўғлига: “Ўғлим, менга яқинроқ кел, ҳидингни бир ҳидлай, танангни бағримга босай. Эҳтимол, бу сен билан сўнгги бор учрашишимдир!”. Абдуллоҳ ўзини онаси-нинг бағрига отди, унинг қўллари, оёқлари ва юзидан ўпиб силади. Кўз ёшлар кўз ёшларга қўшилди. Кўзи ожиз онаси ҳам ўғлини силаб сийпади. Бирдан қўлини тортиб олган онаси ўғлига қарата: “Эгнингдаги нима?!” — деди. “Совутим”, — деди Абдуллоҳ. “Ўғлим, бу Аллоҳ-нинг йўлида шаҳидликни умид қилган кишининг либоси эмас, еч буни! Ана шунда кучли ҳужум ва чаққон ҳаракат қиласан. Уни ўрнига устма-уст шалварларингдан кийиб ол. Борди-ю, шаҳид бўлсанг ҳам авратинг очилиб қолмайди”. Абдуллоҳ совутни ечиб, шалвар-ларини кийиб олди. Сўнгра жангни давом эттириш учун Ҳарамга йўл олди. Онаси билан хайрлашар экан шундай деди: “Онажон, дуо қилишдан сусайманг!”. Онаси қўлларини кўта-риб дуо қила бошлади:“Эй Аллоҳ, одамлар уйқуда эканлигида, кеча қоронғусида ҳиқиллаб тўккан кўз ёшлари ва тун бўйи ўқиган намозлари сабаб уни раҳм қил.Эй Аллоҳ, Макка ва Мадинанинг жазирама иссиғида рўза ҳолатидаги оч ва чанқоқлиги сабаб уни раҳм қил.Эй Аллоҳ, мен уни Сенга топширдим ва унга чиқарган ҳукмингга розиман. Шундай экан ўғлим борасидаги мусибат эвазига менга сабрли бандаларинг савобини ато эт”.Ўғил онасининг олдидан кетади. Орадан бир соат ўтар-ўтмас кучлар нисбати тенг бўлмаган қақшатқич жангда Абдуллоҳ ўлим зарбасига дуч келиб оламдан кўз юмади.Бу ҳам етмаганидек, унинг жасади Ҳажун деган жойда баланд тоғ мисол осиб қўйилди.Ҳаётда юксак эдинг, мамотинг ҳам шу Ҳақиқатдан эрур бу - олий фазилат Гўё сен хутбага отланган имом Намозга отланган гўё оломонСабрли, кўзи ожиз, бироқ қалб кўзи очиқ тўқсон етти ёшли она ўғлининг ўлимини эшитади. Йўлларни пайпаслаб ўғли осилган жойга етиб келади. Қараса ўғлининг жасади баланд тоғ мисол осиғлиқ турар эди. Унга яқин келиб, унинг ҳаққига дуо қилади. Шу пайт ўғлининг қотили минг хижолат бўлиб унинг олдига яқинлашиб: “Онажон, Халифа сизга марҳамат кўрсатишга буюрди”, — дейди. “Мен сенга онамасман!, бақиради у, — мен мана бу осилганнинг онасиман. Даъвогарлар ҳали Аллоҳнинг ҳузурида йиғиладиган кун бор”.Ибн Умар розияллоҳу анҳумо таъзия изҳор қилиш ва кўнглини кўтариш мақсадида Асмо розияллоҳу анҳонинг олдига келади ва унга: “Аллоҳдан тақво қилинг ва сабр қилинг”, — дея насиҳат қилади. Шунда Аллоҳнинг ваъда-сига аниқ ишонган муслима Асмо розияллоҳу анҳо унга шундай жавоб қилади: “Эй Ибн Умар, нега сабр қилмас эканман?! Ахир, Яҳё ибн Закарийё алайҳимассаломнинг боши Бани Исроил қабиласидан бўлмиш бир фоҳишага ҳадя қилинмаганмиди?!”.Қаранг, нақадар буюк она, улуғ ўғил ва қандай улуғ ота!“Зотун нитоқайн”га саломлар бўлсин, Ибнуз Зубайрга саломлар бўлсин, Зубайрга саломлар бўлсин, Абу Бакрга саломлар бўлсин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларига саломлар бўлсин, мўминларнинг оналарига саломлар бўлсин.Аёллар эркаклар етиштирадиган тарбия масканидир. Аёлларнинг салоҳияти сабаб ёш-авлод салоҳиятли бўлади, уларнинг бузилиши билан авлодлар бузилади. Агар мисоллар келтираверсак, бунга мисоллар жуда кўп. Бун-дай намунали ҳолатларга аёллар бардош бериши у ёқда турсин, бугунги кунда ундан эркаклар ҳам ожиз қоладилар.Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳо Али розияллоҳу анҳуга турмушга чиқади. Фотима розияллоҳу анҳо уй ишларини ўз қўллари билан бажарарди, қўлтегирмонда буғдой янчирди, ҳатто тегирмонни айлантираверганидан унинг қўлларида қавариқ ҳосил бўлган, мешда сув ташиганидан эса меш унинг бўйнида из қолдирган эди. Бундан ташқари уй супурар, ўчоқда овқат пиширар ва фарзандлари тарбияси билан шуғулланар эди. Жаннат аҳли ёшлари-нинг энг улуғлари бўлмиш Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо унинг фарзандлари бўлиб, оналарининг бағрида тарбия топган эдилар.Фотима розияллоҳу анҳо кимнинг қизи эди? У кимларнинг онаси-ю, кимнинг рафиқаси эди? Одамлар ичида наслу-насаб, қадру-қиммат-да ким унга бас кела оларди?!Муслима аёллар поклик, иффат ва бошқа фазилатли хислатларда Софийя, Асмо, Оиша ва Фотима розияллоҳу анҳунналардан ўрнак олиш-га нақадар эҳтиёжлидирлар.

المرفقات

2

Исломий ақида сояси отидаги ҳаёт менга шундай ўргатди 05
Исломий ақида сояси отидаги ҳаёт менга шундай ўргатди 05