البحث

عبارات مقترحة:

الرحيم

كلمة (الرحيم) في اللغة صيغة مبالغة من الرحمة على وزن (فعيل) وهي...

المتعالي

كلمة المتعالي في اللغة اسم فاعل من الفعل (تعالى)، واسم الله...

الخلاق

كلمةُ (خَلَّاقٍ) في اللغة هي صيغةُ مبالغة من (الخَلْقِ)، وهو...

Ўрта уммат

الأوزبكية - Ўзбек

المؤلف
القسم مقالات
النوع نصي
اللغة الأوزبكية - Ўзбек
المفردات الحضارة الإسلامية
Шунингдек, одамларга гувоҳ бўлишларингиз ва пайғамбар ҳам сизларга гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта уммат қилдик?

التفاصيل

Ўрта уммат     Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло   деди:        Шунингдек, одамларга гувоҳ бўлишларингиз ва пайғамбар ҳам сизларга гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта уммат қилдик? (Бакара-143)   Бу ояти каримадаги وَسَطاً калимаси араб тилида ўрта маъносини ифодалаш билан бирга афзал, шарафли, яхши каби маъноларни ҳам билдиради? Имом Табарий h «Ислом уммати ўрта умматдир? Чунки мусулмонлар яҳудлар каби пайғамбарларини тажовузкорона ўлдириб, китобларини ўзгартиргани йўқ? Насоролар каби ҳаддан ошиб, Ийсо алайҳиссаломни Аллоҳнинг ўғли деб, ўзларича хурофотларни тўқиб олгани ҳам йўқ? Мусулмонлар Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг динида мўътадил давом этиб, ўрта, яъни афзал уммат бўлди», деганлар?   Мусулмонлар эътиқод ва тасаввурда ўрта умматдир? Ислом фақат руҳий эҳтиёжларни қондириб, жасадни эсдан чиқармайди? Инсон ҳаётининг бир жиҳатига эътиборни қаратиб, қолган жиҳатларини унутмайди? Насоро роҳиблари даъват этганидек турмуш қуришдан, дунёвий лаззатлардан батамом воз кечиб, таркидунё қилишга, ибодатхоналарни маскан тутишга чақирмайди? Ёки бунинг аксича, динсиз тузумлар каби эътиборни фақат жасадга қаратиб, инсоннинг руҳий эҳтиёжларини унутмайди, ёхуд бутунлай инкор қилмайди? Моддий маслакларнинг барчаси ҳаётни фақат жасад талабларини қондиришдан иборат, деб тушунади? Инсоннинг руҳий эҳтиёжларини қондиришга умуман аҳамият бермайди? Исломий уммат ҳам руҳнинг, ҳам жасаднинг эҳтиёжларига бир хилда эътибор қаратган ўрта умматдир? Ислом уммати замонда ҳам ўрта умматдир? Инсоният гўё гўдаклик ва болалик даврини босиб ўтиб, камолот ёшига етганида Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Исломни комил йўл сифатида танлаб, башарият учун дин бўлишини ихтиёр этди? Аввалги пайғамбарларнинг даъвати ҳам Ислом бўлган? Бироқ инсоният ҳали камолот даражасига етмагани боис диннинг ҳам комил сурати юборилмаган? Росулуллоҳ αнинг даврларига келиб бўлғуси Ислом миллати камолга етди? Шундан кейингина Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло динни камолига етказди? Бу нарса Ислом умматининг замонда ҳам ўрта уммат эканидан далолат беради? Ислом уммати маконда ҳам ўрта умматдир? Жуғрофий жиҳатдан Ернинг қоқ ўртасида жойлашган Маккаи Мукаррамада Қуръони Карим нозил бўлди? Ўша ердан бутун оламга Ислом нури таралди? Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бу ерни Қиёматга қадар бутун дунё мусулмонлари шавқу завқ билан интилиб турадиган марказга айлантирди? Ер юзида жуда кўп маслаклар борки, улар маълум бир шахсни кўкларга кўтариб, улуғлайди? Ўша шахс манфаати учун бутун бир жамиятни қурбон қилади? Ўша шахс учун ҳисобсиз моддий бойликлар сарф қилинади? Унинг истакларини қондириш йўлида бутун бошли халқнинг оёқ ости қилиниши умуман эътиборга олинмайди? Унинг “ҳикматли” сўзлари ҳар қадамга илинади? Oар қандай яхшиликка унинг исми боғланади ва ҳар икки гапнинг бирида номи тилга олинади? Унинг кимлиги ҳамма учун аён бўлишига қарамасдан, барча учун буюк даҳо қилиб кўрсатилади? Яна баъзи бир маслаклар борки, улар шахс манфаатларини жамият манфаати йўлида қурбон қилади? Фақат жамоатчиликни риоя қилиб, шахснинг шахсий ҳуқуқларини топтайди, мулкий дахлсизлигини поймол қилади? Жамият манфаатлари баҳонасида минглаб бегуноҳ кишилар қатағон қилинади?  Ислом уммати қонунчилик, низом ва тузумда ҳамда шахс билан жамият ўртасини боғловчи муносабатларда ҳам ўрта мақомдадир? У бир шахсни улуғлаб, баланд мартабаларга кўтариб, унинг йўлида жамиятни қурбон қилмайди? Бир шахсни деб бутун бир жамият манфаатларидан воз кечмайди? Ёки аксинча, жамият манфаатларини деб, шахснинг шахсий ҳуқуқлари ва дахлсизлигини поймол қилмайди? Ислом уммати шахснинг ҳам, жамиятнинг ҳам ҳуқуқларини поймол қилмаган ҳолда, ҳар иккисининг манфаатларини ҳисобга олиб, улар ўртасини мувозанат ва адолат билан идора этадиган ягона умматдир? Бундан ташқари Ислом умматининг яна жуда кўп маънода ўрта, афзал уммат эканини санаш мумкин?  Қиёмат куни пайғамбарлардан қавмларига Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг динини етказганликлари ҳақида сўралганида, улар зиммаларидаги масъулиятни бенуқсон адо этишганини айтадилар? Лекин қавмлари азобдан қўрқиб, жаҳаннамдан қутулиб қолиш илинжида пайғамбарларини ёлғончига чиқаради? Шунда пайғамбарлар сўзларининг ростлигини исботлаш учун Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматини гувоҳлик беришга чақирадилар? Ислом уммати ўтган барча пайғамбарлар умматларига Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг рисолатини мукаммал етказганликлари ҳақида гувоҳлик беради? «Сизлар қаердан биласиз?» деб сўралса, «Бизнинг пайғамбаримизга нозил бўлган Қуръони Каримда барча пайғамбарлар ўз умматига ҳақни мукаммал етказганлиги ҳақида хабар берилган», деб жавоб қилади. Ислом уммати берган гувоҳликни Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам тасдиқ этадилар. Абу Саъид ал-Худрий c ривоят қилдилар: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат куни Нуҳни олиб келиниб, «Умматингизга рисолатни етказдингизми?» дейилади? Нуҳ алайҳиссалом «Ҳа, эй Раббим!» дейди? Шунда бу ҳақда унинг умматидан «Сизларга етказдими?» деб сўралади? Улар «Бизга биронта огоҳлантирувчи келган эмас», дейишади? Нуҳ алайҳиссаломга «Гувоҳларингиз ким?», дейилади. У киши «Муҳаммад ва у кишининг уммати», дейди.  Шунда сизларни олиб келинади ва сизлар гувоҳлик берасиз, дедилар. Сўнг Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салам: “Шунингдек, одамларга гувоҳ бўлишларингиз учун ва пайғамбар ҳам сизларга гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта уммат қилдик оятини ўқидилар. (Имом Бухорий ривояти) Ўтган пайғамбарлар умматларига Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг рисолатини тўла-тўкис етказганлигига биз _ Ислом уммати гувоҳлик берсак, ўзимизга ҳам ҳужжат барпо бўлганлиги, ҳақ тўла баён қилиниб, узрга ҳеч қандай ўрин йўқлиги билан Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам гувоҳлик берадилар? Энди бошқа умматлардан афзал бўлган, ўтган пайғамбарларга гувоҳ бўладиган Ислом умматининг бугунги аҳволига бир назар солайлик! Бугунги Ислом уммати афзал уммат деб аталишга лойиқми?! Бу умматни Ислом уммати дейишдан кўра мол-дунё ва нафс-ҳаво уммати, деб аташ тўғрироқ эмасми?! «Ўтган пайғамбарлар умматларига Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг рисолатини тўла-тўкис етказган», деб гувоҳлик берадиган бугунги Ислом уммати ўз пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўгитларига амал қиляптими ё яҳуду насоро ва мушриклардек Ислом душманлари нағмасига ўйнаяптими?! Ислом уммати шу ҳолда кетса, эртага ҳолига маймунлар йиғламасмикин?! Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ислом умматига гувоҳ эканликларини бирон лаҳза эсдан чиқармадилар? Шу боис бутун дунё қарши бўлган масалаларда ҳам маҳкам тура олдилар? Ҳар битта сўзи ва ҳаракатлари ҳамда ҳузурларида бошқалар тарафидан қилинган ва Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эътирозларига учрамаган ишлар одамлар учун Қиёматга қадар намуна бўлиб қолди? Баъзан инсонлик туфайли Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам бирон хато содир бўлса, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло тарафидан тезда огоҳлантирилиб, тўғри йўлга солингалар? Мисол учун, бир куни Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайш зодагонларини Исломга даъват қилиб турган, уларда ҳам динга нисбатан бир оз мойиллик сезилиб турган пайтда кўзи ожиз, фақир бир саҳобий _ Абдуллоҳ ибн Умми Мактум c келиб «Ё Росулуллоҳ! Сизга Аллоҳ билдирган нарсалардан менга ҳам ўргатинг», деди? Агар бу фақир, сўқир одам билан овора бўлиб қолсалар анави зодагонлар юз ўгириб кетишларидан ташвиш қилган Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қовоқларини уюб, тескари қараб, даъватларида давом этдилар. Табиийки, бу нарсани ўзлари учун эмас, балки мусулмонларнинг манфаатини кўзлаб қилган эдилар. Аммо Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг ўлчовида ҳақиқатни излаб келган ҳар қандай кишининг талабини қондириш ундан ҳам зарурроқ эди. Шу боис Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло дарҳол «Абаса» сурасида Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга дашном берди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша заҳоти туриб, Абдуллоҳ ибн Умми Мактум cнинг орқасидан бориб, қучоқлаб, узр сўрадилар. Бу Исломнинг ҳаётдаги жонли кўринишидир. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам гувоҳликни шундай олий тарзда ўтаб кетдилар. Ислом миллати ҳам ўз пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг изидан бориб, Қиёмат кунида ҳақ билан ботил ўртасида гувоҳлик берувчи миллат эканини эсдан чиқармаслиги лозим эди. Минг афсуски, ҳозирда биз динимизнинг зарарига ҳужжат, гувоҳ бўлиб қолдик? Ёмон хулқларимиз ва ношаръий ишларимизни соғлом ақлига сиғдиролмаган одамлар диндан юз ўгирмоқда. Одамлар Исломни билмайди. Қаердан ҳам билсин?! Улар Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифларнинг ҳақиқатини билишдан маҳрум! Ислом деганда улар биз мусулмонларни тасаввур қилади! Агар биз ўзимизда Исломнинг ҳақиқий суратини намоён этсак, диннинг фойдасига гувоҳ бўламиз ва энг саодатли умматга айланамиз. Қилаётган ишларимиз Исломга зид бўлса, биз диннинг зарарига гувоҳ бўлиб, ҳозир олам ҳақиқат йўлини излаб турган вақтда, Исломдан тўсувчи кимсаларга айланамиз. Шунинг учун ҳамма вақтда, гарчи ўзимиз амал қила олмасак-да, бор ҳақиқатни айтиб, «Ҳақиқат ўзи шу, мен амал қилолмаяпман», деб тан олишимиз лозим. Инсоният ҳозирда ҳақиқат йўлини излаб, жуда кўп боши берк йўлларга кириб, уларни синаб, барчасидан ҳафсаласи совиган. Энди, Исломга умид назари билан боқиб турганида, биз шариатга тўла амал қилиб, динимизнинг ҳақиқий суратини оламга кўрсатишимиз ҳар қачонгидан ҳам зарур! Агар турли мункар ишлар билан машғул бўлсак, бошқалар гуноҳ ишларимизни Исломдан деб ўйлаши мумкин? Унда биз ўз зараримизга гувоҳ бўламиз. Зотан, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бизни ўрта, гувоҳ миллат қилиб юборган:    Анас ибн Молик c ривоят қилдилар: Бир тобутни олиб ўтишди? Одамлар уни мақташди? Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам вожиб бўлди дедилар? Сўнг бошқасини олиб ўтишди? Одамлар уни ёмонлашди? Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вожиб бўлди дедилар? Умар ибн Хаттоб c нима вожиб бўлди, дедилар? Мана бунга мақтов айтдинглар, унга жаннат вожиб бўлди? Унисини ёмонладинглар, унга дўзах вожиб бўлди? Сизлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларисиз дедилар? (Имом Бухорий ривояти) Бирон киши вафот қилиб, дафн қилинса, «Қандай одам эди?» деб сўралади? Ҳамма «Яхши одам эди, Худо раҳмати эди», дейди. Шунда мазкур ҳадис айтилади-да, «Мана бу одамни яхши одам эди, дединглар, унга жаннат вожиб бўлди», дейилади? Марҳум агар Исломга хизмат қилган солиҳ, яхши одам бўлган бўлса, хайр. Бироқ ҳаётини дин билан курашиб ўтказган, мусулмонларга сон-саноқсиз кулфатлар етказган, масжидларни вайрон қилган, бечораларни қақшатиб, мол-мулкини талаган разил кимсалар ўлганида ҳам «Қандай одам эди?» дейилса, биз «Яхши одам эди», деймиз! Бу қанақа гувоҳлик?! Ахир бу ғирт ёлғон-ку! Эртага бу гувоҳликка жавоб бериш бор! Саҳобалар доим ҳақни сўзлаганлар! Улар ўйламай-нетмай дуч келган одамни яхши, деб гувоҳлик бергани Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодан қўрққанлар! Ўзларининг гувоҳ миллат эканига масъулият билан қараганлар! Бир одам яхши бўлса, яхши, ёмон бўлса, ёмон, деб айта олганлар! Биз ҳам билган нарсамизга гувоҳлик беришимиз лозим! Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўнгги сўзларига эътибор берайлик! Ул зот «Эй мўминлар! Кўзингизни очинг!» «Сизлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларисиз!» дедилар! Агар бирон ҳурматли ё эътиборли одам «Сиз менинг гувоҳимсиз» деса, бутун вужудимиз билан ниҳоятда ҳассос бўлиб, бирон гап-сўзимизда хато қилмасликка ҳаракат қиламиз. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Сизлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларисиз дейишларига қарамай парвойи фалакмиз! Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг гувоҳлари эканимизни масъулият ила ҳис этмаяпмиз! Эртага Қиёмат куни Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло «Эй Менинг гувоҳларим! Менинг душманларимни қайси юзингиз билан «Яхши одам деб айтингиз!» деса, нима қиламиз?! Ўшанда бизга ким ёрдам беради?! Биз Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг дўстларини яхши, душманларини ёмон деб айтишимиз даркор! Бордию ёмоннинг ёмонлигини айтолмасак, ҳеч бўлмаганда «Билмадим», деб айтайлик!